logo

Иқтисодиётни таркибий ўзгариш жараёнларни чуқурлаштириш шароитида саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш йўллари

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

153.5 KB
Иқтисодиётни таркибий ўзгариш жараёнларни чуқурлаштириш шароитида саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш йўллари САНОАТ ИШЛАБ ЧИ Қ АРИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ САМАРАДОРЛИГИ  Ривожланаётган бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодий стратегияси узоқ вақтга мўлжалланган фундаментал мақсадларни ўртага қўйиш билан бир қаторда, бу мақсадларга эришиш воситалари, йўлларини белгилашни ҳам ўз ичига олади. Булар орасида ишлаб чиқариш самарадорлигини тўхтовсиз ошириб бориш асосий ўринда туради. САНОАТ ИШЛАБ ЧИ Қ АРИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ САМАРАДОРЛИГИ  Ўзбекистон давлатининг қудратини мустаҳкамлаш, аҳолининг моддий ва маънавий неъматларга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, келажакда эса, уларни мўл-кўл яратиш, иқтисодий ва илмий-техника соҳасида энг ривоЖланган давлатлар қаторидан жой олиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бевосита боғлиқдир.  Мустақилликка эришилганлиги, қудратли иқтисодий ва илмий- техник салоҳият яратилаетганлиги, иқтисодй-ижтимоий муносабатларнинг такомиллашаётганлиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларини биринчи ўринга қўйди. Бинобарин, Республика Президентининг маъруза ва нутқларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ишлаб чиқаришнинг, жумладан, саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишнинг моҳияти ва аҳамияти, долзарб муаммолари, иқтисодиётни экстенсив ва интенсив тараққиёт йўлига ўтказиш муносабати билан келиб чиқадиган устувор вазифалар чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этиб берилмоқда. Ўзбекистон саноатида ана шу икки йўлдан оқилона фойдаланиш натижасида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги босқичма-босқич ўсиб бормоқда.  Ўзбекистон саноатида ана шу икки йўлдан оқилона фойдаланиш натижасида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги босқичма-босқич ўсиб бормоқда.  Самарадорлик энг кўп учрайдиган умумий тушунчалардан бири бўлиб, иқтисодий - ижтимоий тараққиётнинг хилма-хил соҳаларида жуда кенг ишлатилади. Масалан, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги, меҳнат самарадорлиги, ўқиш ва ўқитиш самарадорлиги, даволаш ва даволаниш самарадорлиги, қабул қилинган қонун ва қоидалар ҳамда ечимларнинг самарадорлиги ва ҳоказолар.  Самарадорлик саноат ишлаб чиқариш фаолиятининг "кўзгуси" ҳисобланади. Бу "кўзгу"да ишлаб чиқаришнинг барча натижаларини кўриш мумкин. Маълумки, ҳар бир тармоқ, корхона, қолаверса, ҳар бир шахс ў з ишлаб чиқариш фаолиятида максимум фойда олишга интилади. Бу учун маълум харажатлар қилади. Ана шу фойда билан харажатлар ўртасидаги фарқ тармоқ ва корхона фаолиятининг "кўзгуси" бўлган самарадорликда кўзга ташланади. Ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлиги ишлаб чиқариш харажатларини минимум даражага келтиришдан иборат. Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг алоҳида ўрни мавжуд  Бозор иқтисодиёти натижалиликни, фойдалиликни тақозо этади. Тартибли бозорга асосланган иқтисодиётда энг кам ресурс сарфлаб, кўп натижага эришиш зарур. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида 5 турдаги ресурслар тизими ҳаракатда бўлади: а) моддий ресурслар; б) меҳнат ресурслари; в) молиявий ресурслар; г) энергетик ресурслар; д) ахборот ресурслари; яъни информацион ресурслар. Мана шу ресурслардан оқилона фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мумкин. Бундай фаолият ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишида муҳим аҳамият касб этади. Саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишнинг аниқ-равшан йўналишлари Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўрсатиб берилган. САНОАТ ТАРМО Қ ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИЙ СИЛЖИШЛАР  Структуравий ўзгаришларнинг йўналиши , уларнинг жадаллиги ва кўламини аниқлаш муҳим иш. Айни вақтда иқтисодий даражаси бир хил ёки иқтисодиётдаги структура йўналишлари ўзгариши ўхшаш бўлган мамлакатлар гуруҳи бўйича тармоқлараро комплекслар ва айрим тармоқлар ишлаб чиқариши ва истеъмолининг ривожланишидаги умумий қонуниятларни аниқлаш – бу, барча аналитик материаллар истиқбол ни режалаштиришнинг муҳим замини ҳисобланади.  Шу билан бирга, структура йўналишлари ўзаро мувофиқлаштирилиши керак, чунки ривожланиш стратегиясига мувофиқ тармоқлараро комплекслар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлаштирилиши зарур. Ижтимоий меҳнат тақсимоти ва саноат тармоғининг шаклланиши  Ижтимоий меҳнат тақсимоти маълум буюм ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва фан-техника тараққиёти натижасидир. Ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши эса ихтисослашган ишлаб чиқаришнинг концентрациялашуви ва кичиклашуви, янги саноат тармоқларини нг ташкил топиши ва илгари бунёд этилганларни такомиллаштиришни тақозо этади.  Ижтимоий меҳнат тақсимотининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида сўз борганда, шуни айтиш керакки, у туфайли хўжалик ривожланиши натижасида саноатнинг айрим ва мустақил тармоқлари кўпаяди, бу ривожланиш тенденцияси ҳар бир айрим маҳсулотни чиқаришнигина эмас, ҳатто маҳсулотнинг ҳар бир айрим қисмини ишлаб чиқаришни ҳам ва фақат маҳсулот ишлаб чиқаришнигина эмас, ҳатто маҳсулотни истеъмол қилишга тайёрлашдаги айрим ишларни ҳам саноатнинг алоҳида тармоғига айлантиришдан иборат. Саноат тармоғи  Саноат тармоғи - ишлаб чиқариш уюшмалар и , комбинатлар и ва корхона (фирма)лари йиғиндисидир. Тармоқ ҳосил этиш учун корхоналар бир неча умумий хусусиятларга эга бўлишлари керак:  ишлаб чиқариладиган маҳсулот иқтисодий мазмунининг бир хиллиги;  ишлатиладиган хомашё ва асосий материалларнинг ўхшашлиги;  ишлаб чиқариш техник базаси ва технологик жараёнларининг умумийлиги;  маълум касбдаги кадрлар таркибининг умумийлиги;  ижтимоий меҳнатни ташкил этиш даражаси ва шаклларининг бир бирига ўхшашлиги ва ҳ акозолар. Миллий и қ тисод Умумий мещнат та қ симоти Хусусий мещнат та қ симоти Тармо қ ларСаноат Қ ишло қ х ў жалиги Қ урилиш ва ҳ .к. Тармо қ лар Тармо қ лар Бирламчи мещнат та қ симоти Корхона, цех, участка, бригада ва иш жойларидаги ме ҳ нат та қ симоти Миллий иқтисодиёт, жумладан, саноатнинг тармоқларга бўлиниши Саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш йўллари  Саноат ишлаб чиқаришни илмий жиҳатдан асосланган равишда таҳлил этиш ва режалаштириш, унинг самарадорлигини аниқлаш ва бошқариш учун тармоқларни таснифлаш, яъни маълум гуруҳларга ажратиш лозим.  Саноат тармоқларини гуруҳлашда асосий эътибор тайёрланадиган маҳсулотнинг иқтисодий мазмунига қаратилади. Маҳсулотнинг иқтисодий жиҳатдан бир мақсадга жавоб бериши белгисига қараб, саноат икки йирик гуруҳга бўлинади: ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи ( “А“ гуруҳ), истеъмол буюмлари ишлаб чиқарувчи (“Б“ гуруҳ).  Маълумки, деярли барча саноат тармоқларида ҳам ишлаб чиқариш воситалари, ҳам истеъмол буюмлари сифатида фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотлар тайёрланади. Шу сабабли режалаштириш ва ҳисоб-китоб юритишда баъзи саноат тармоқлари “А“ ёки “Б“ гуруҳга киритилиши мумкин. Саноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар  Тармоқ тузилмаси дейилганда, унинг таркиби, тармоқлар ўртасидаги нисбатлар ва ўзаро боғлиқлик тушунилади. Тармоқ тузилмаси саноат тараққиёти даражасини белгилайди ҳамда унда юз берган ва юз берадиган ўзгаришларни акс эттиради.  Тармоқ тузилмасига биноан қуйидаги жиҳатларни аниқлаш мумкин:  ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациянинг даражасини;  мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан мустақил эканлигини;  саноат ва бутун халқ хўжалигининг илмий-техника салоҳиятини;  мамлакат ва унинг вилоятлари саноатининг ривожланиш даражасини;  саноат тармоғининг “А“ гуруҳи билан “Б“ гуруҳи ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқадорлигини;  ижтимоий меҳнат унумдорлиги ёки ижтимоий-иқтисодий самарадорлигининг даражасини;  меҳнаткашларнинг моддий фаравонлиги ва маданий даражаси ўсганлигини. Саноат тармоқлари тузилмасини тавсифлаш  Саноат тармоқлари тузилмасини тавсифлаш учун айрим тармоқлар ўртасидаги маълум ишлаб чиқариш алоқадорлигини ифодаловчи миқдорий нисбатларни аниқлаб олиш керак. Бу муаммони ҳал этиш учун бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улардан бири тармоқлар ўртасидаги нисбатларни ифодаласа, иккинчиси маълум давр ичидаги тузилмавий ўзгаришларни, учинчиси эса, ишлаб чиқариш алоқаларини ифодалайди.  Тармоқ тузилмасини ифод а ловчи кўрсаткичлар жумласига қуйидагилар киради:  мустақил саноат тармоқларининг сони;  тармоқларнинг саноат ишлаб чиқариш и умумий ҳажмидаги салмоғи;  тармоқ ривожининг суръати;  тармоқнинг илгарилаб кетиш коэффициенти.