logo

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида молиявий режалаштиришни такомиллаштириш

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

516.5 KB
Free Powerpoint Templates Page 1Free Powerpoint TemplatesИқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида молиявий режалаштиришни такомиллаштириш Free Powerpoint Templates Page 2Режа: 1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналари фаолияти. 2. Саноат корхоналарида молиявий режалаштириш. 3. Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари Free Powerpoint Templates Page 3Режалаштириш ва прогнозлашнинг моҳияти Техникавий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган жамиятда режалаштириш сингари восита бошқарув жараёнининг кенгайиши, фан- техника тараққиёти ҳамда эҳтиёжларнинг даражаси ва ҳажми жиҳатидан ортиши бошқарув инстанциялари, яъни бир-бирига итоат қиладиган ташкилотлар олдига сиёсат, иқтисодиёт ва алоҳида шахслар, оилалар, махаллалар, корхоналар, ҳудудий жамоалар, мамлакатлар, шунингдек, бутун инсоният учун муҳим бўлган муаммоларни қуймоқда. Free Powerpoint Templates Page 4Режалаштиришнинг аҳамияти • Режалаштиришнинг аҳамияти шундан иборатки, у иқтисодиётни ривожлантиришнинг принципиал масалаларига оид давлат ва ҳукумат кўрсатмаларини, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт режалари ёрдамида аниқ топшириқларга ва амалий ишларга айлантиради. Узоқ муддатли, яъни уч йиллик, беш йиллик ва ўн йиллик режаларда давлатнинг иқтисодий стратегияси жамланган ҳолда ифодаланади. Йиллик режада, одатда, хўжалик вазифаларини ҳал этишнинг энг самарали тактикаси назарда тутилади. Free Powerpoint Templates Page 5• Режалаштириш фаолиятларда, яъни амалда муайян уйғунлик ва мувофиқликни таъминлайди, ишлаб чиқариш тараққиётининг устувор йўналишларини аниқлайди, рақобат, беллашув шароитида умуман иқтисоднинг, хусусан саноатнинг омон (соғ) қолишига имконият, қулайлик яратади. Айнан режалаштириш туфайли тармоқ идоралари маҳсулотнинг у ёки бу турини ишлаб чиқариш, ўз вақтида ресурслар билан таъминлаш вазифасини ҳал этадилар. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш каналлари ва усулларини аниқлайдилар. Бундан ташқари, режалаштириш ишлаб чиқариш резервларидан, рақобатнинг афзалликларидан, иқтисодиётдаги янги тенденциялар яъни майл ва ғояларни кузатиш имкониятини яратиб беради, фаолиятнинг нозик ва заиф томонлари таъсирини сусайтириш, бўлиши мумкин хатоларнинг олдини олиш ва хавф-хатарни камайтириш имконини беради. Free Powerpoint Templates Page 6Режалаштириш турларини бир қатор аломатлар бўйича таснифлаш мумкин. Масалан, режалаштиришнинг биринчи энг муҳим тури бўлган муносабатдор катталиклар бўйича режалаштириш турининг аламотларига қуйидагилар киради: • замон (вақт) кўлами (қисқа муддатли, ўртача муддатли, узоқ муддатли режалаштириш); • функционал бўлим (ишлаб чиқаришни, сотишни, сақлашни, таъминотни, молияни, инвестицияни режалаштириш); • бошқарув иерарахияси (раҳбарият иерархияси); • режалаш иерарахияси (стратегик, яъни олий; тактик, яъни ўрта; оператив, яъни паст даражадаги режалаштириш). Free Powerpoint Templates Page 7Агар режалаштириш жараёнини бошдан оёқ кўриб чиқилса, унда айрим босқичларни ажратиш мумкин. Уларга қуйидагилар киради: мақсадларни ифодалаш, яъни ишлаб чиқиш;м уам м о л ар н и қўй и ш ; муқобил вариантларни излаш ва танлаш; т а х м и н қ и л и ш баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш Free Powerpoint Templates Page 8Саноатни режалаштиришдан кўзланган олий мақсад • Саноатни режалаштиришдан кўзланган олий мақсад саноат ишлаб чиқаришининг фаолияти асосида аввалдан фикран ўйланган бўлғуси натижани аниқлаш ва бу натижага эришиш учун тегишли чора- тадбирларни белгилашдан иборат бўлади. Шу сабабли режалаштириш жараёнининг биринчи босқичи мақсадларни ифоодалашдан иборат бўлади. Free Powerpoint Templates Page 9Мақсадларни ифодалашнинг алоҳида вазифалари қуйидагилардан иборат: мақсадларни излаш мақсадларни аниқлаш Мақсадларни таркиблаш мақсадларни амалга ошириш Мақсадларни танлаш Free Powerpoint Templates Page 10Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари • Давлатнинг иқтисодий стратегиясида бошқарув ва унинг энг муҳим функцияси бўлган режалаштиришни такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у режалаштиришнинг барча даражалари ва соҳаларида қонуний жараён ҳисобланади. Бу эса жамиятда ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг тараққиёти билан боғлиқ бўлган вазифалар билан белгиланади. Free Powerpoint Templates Page 11Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришни такомиллаштириш соҳасида энг аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим: • режалаштиришнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тезлатишга, саноатнинг илғор структурасини шакллантиришга, уни балансли ва мутаносиб ривожлантиришга, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳамда илмий ва техникавий салоҳиятдан самарали фойдаланишга таъсирини кучайтириш; • фан-техника тараққиётини жадал ва узлуксиз амалга оширишни оқилона башорат қилишга эришиш; • башорат қилиш билан истиқболли ва жорий режалаштириш ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш. Бу вазифаларни амалга ошириш технологияларидан кенг фойдаланиш; • режа кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш, уларни пировард натижалар сари йўналтиришни кучайтириш ҳамда меҳнат, моддий, молия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, маҳсулотнинг сифати ва уни янгилаш миқёсларини акс эттирадиган кўрсаткичлардан кенг фойдаланиш. Free Powerpoint Templates Page 12Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари • Ишлаб чиқаришни ривожлантиришни шундай режалаштириш керакки, натижада маҳсулот ишлаб чиқариш кўпая борсин, меҳнат унумдорлиги борган сари кўтарилсин, маҳсулотнинг таннархи пасайсин, корхона фойдаси ошиб борсин. Free Powerpoint Templates Page 13Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари • Режалаштиришни янада такомиллаштириш учун бу жараён билан шуғулланадиган идораларни истеъдодли ва иқтидорли, билимдон, обрўли, ўз ишининг кўзини биладиган кадрлар билан мустаҳкамлаш керак. Фақат шундай мутахассисларгина бу соҳадаги ўзбошимчаликлар ва субъективизмга батамом барҳам бериши мумкин бўлади. Free Powerpoint Templates Page 14Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари • Режа тузиш ишнинг бир қисмигина холос. Унинг бажарилиши ва ошириб бажарилиши ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ақл заковати, ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнатига боғлиқдир. Агарда жамоа ва унинг ҳар бир ходими ўз вазифаларини мунтазам, беками-кўст бажариб борса белгиланган режалар албатта, муваффаққиятли бажарилади. Free Powerpoint Templates Page 15Хулоса • Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш бошқарув тизимининг ажралмас қисмидир. У ёрдамида миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи – саноатнинг ривожланишига тааллуқли бўлган кўрсаткичлар муайян вақтга белгиланади. • Режалаштириш ўзининг тегишли тамойил ва усулларига эга ва улар иқтисодиёт назариясида алоҳида ўрин эгаллади. • Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун аниқ топшириқлар берилиши керак ва улар режа шаклида акс этади. Саноат режаси 12 бўлимдан иборат. • Саноат режасини тузиш энг мураккаб ишлардан бири ҳисобланади. Чунки бунда тараққиётнинг барча томонларини олдиндан кўриш, яъни башорат қилиш ҳамда бу тараққиётни таъминловчи иқтисодий ва техник салоҳиятнинг самарали вариантларини қидириб топиш керак бўлади. • Мустақиллик йилларида режалаштиришни такомиллаштириш борасида анчагина ишлар амалга оширилди. Лекин халқ хўжалигини, жумладан, саноатнинг режали, мутаносиб ривожланишининг бир қатор муаммолари ҳали ўз ечимини топгани йўқ. Шу сабабли бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ва демократик давлат, бозор иқтисодиётининг талабларига жавоб берадиган режалаштиришни яратиш зарур.