logo

Коммуникация жараёнлаи ва протоколларига оид ISO-OSI- RM модели. TCP-IP модели таърифи.

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

501.783203125 KB
1Тармоқнинг поғонали модели. Коммуникация жараёнлаи ва протоколларига оид ISO/OSI- RM модели. TCP/IP модели таърифи. Коммуникация дастурий таъминоти ва протоколлари. 2OSI- Open System Interconnection  Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) жаҳоннинг кўп мамлакатларида ахборот тармоғи ва компьютер тизимларини ташкил қилиш тажрибасини тащлил қилиб, ҳисоблаш тармоқларини ташкил қилиш концепциясини ишлаб чиқди ва уни очиқ тизимлар архитектураси деб номлади. Бу концепцияга мувофиқ очиқ тизимлар ўзаро боғланиш эталон модели (Open System Interconnection basic reference model,OSI RM) ишлаб чиқилди ва 1983 йилда тасдиқланди. Мазкур модель бундай тизим ва тармоқларни ишлаб чиқишни аниқловчи ва тартибга солувчи ҳалқаро стандартларни киритишга имконият беради. 3 Модель халқаро стандартлар ташкилоти (ISO-International Standard Organization) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бутун дунёда ахборот тармоқлари концепциясининг ва улар турларининг асоси сифатида фойдаланилади.  OSI моделида ўзаро боғланиш воситалари 7 та:  қўлланиш (амалий)  тақдим этиш  сеанс  транспорт  тармоқ,  канал  физикавий поғоналарга бўлинади. Ҳар бир поғона тармоқ қурилмалари ўзаро боғланишининг маълум бир аспекти билан иш олиб боради. OSI- Open System Interconnection 4Поғоналар Қўлланиш (амалий) тақдим этиш cеанс транспорт тармоқ, канал физикавий 5қў лланиш жараёни 7 6 5 4 3 2 1қў лланиш жараёни 7 6 5 4 3 2 1 2 1 3 Ало қ а линияси Ало қ а линиясиОхирги тизим портлар 6Очиқ тизимларининг тавсифлари ва воситаларини аниқлайдиган концептуал асоси сифатида OSI эталон модели ишлатилади. У очиқ тизимларнинг турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тавсия этилган тизимларнинг бир тармоқда ишлашини таъминловчи ўзаро боғланишини аниқлайди ва куйидагиларни мувофиқлаштиради:  қўлланиш жараёнларнинг ўзаро боғланишини;  маълумотларни тақдим этиш шаклларини;  маълумотлар сақланилиши бир хиллигини;  тармоқ ресурсларини бошқариш;  маълумотлар хавфсизлиги ва ахборот ҳимоясини;  дастурлар ва техник воситаларнинг ташҳисини. 7Физикавий поғона  Биринчи - физикавий поғонада узатиш муҳити билан интерфейс амалга оширилади ва алоқа линияси бўйича кадрларни битма-бит узатилиши бажарилади. Алоқа каналларидан узатилаётган маълумот физикавий муҳит орқали узатилиши қуйидаги масалалар билан боғлиқ бўлади:  Маълумотларни кодлаш ва модуляция;  Узатувчи билан қабул қилувчи қурилмаларнинг ўзаро синхронизацияси;  Назорат йиғиндисини ҳисоблаш ва уни ҳар бир байт (ёки байтлар блоки) дан сўнг алоқа линиясидан узатиш. 8Физикавий поғона Физикавий каналлардан маълумот узатишда кодлаш усули, асосан, икки турда бўлади: - синусоидал тақдим этиш сигнали орқали, модуляция ёхуд аналогли модуляция ёрдамида; - тўғри бурчакли импульслар кетма-кетлиги ёки рақамли кодлаш ёрдамида. Физикавий поғонада маълумот алмашуви амалга оширилаётганда ахборот ўлчов бирлиги бит ҳисобланади, шунинг учун ҳам физикавий поғона воситалари узатувчи ҳамда қабул қилувчи қурилмалари орасида битли синхронизация қўлланади 9Канал поғонасида ишлайдиган узатиш усулининг асосий хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади:  асинхрон/синхрон;  байтга йўналтирилган/битга йўналтирилган;  олдиндан уланишни ўрнатиш билан/дейтаграммали;  ўзгарган маълумотларни аниқлаш билан/аниқлашсиз;  йўқолган маълумотларни аниқлаш билан/аниқлашсиз;  ўзгарган ва йўқолган маълумотларни тиклаш билан/тиклашсиз;  маълумотларнинг динамик компрессиясини қўллаш билан/ қўллашсиз.Канал поғонаси Бунда ахборот кетма кетликлари гуруҳга бирлашиши мумкин ва кадр деб номланувчи тузилмани ташкил қилади. 10Тармоқ поғонаси Тармоқ поғонаси вазифаларига қуйидагилар киради: • Мураккаб тармоқларнинг тугунлари уртасидаги пакетлар узатилиши; • Бирон бир мезон (метрика) асосида пакетларни узатиш учун энг муқобил маршрутни аниклаш; • Канал поғонаси протоколларини мослаштириш (мураккаб тармоқ миқесида). Учинчи поғонада бажариладиган тармоқ протоколи маълумот пакетлари маршрутини танлашни таъминланади 11Тармоқ поғонаси 12Транспорт поғонаси Транспорт поғонаси протоколи транспорт протоколи деб номланади. У юборувчидан қабул қилувчига маълумотлар траспортировкасини таъминлаб беради ва тармоқ бўйича маълумотнинг транспортировка услубини аниқлаб беради. Юқори поғонадан келадиган маълумотни тақсимлаб, манзил ва хизмат ахборотли сарлавҳа бериш ва пакет кўринишида тармоққа узатиш мазкур поғона учун хосдир. Бу поғонада охирги фойдаланувчига пакетларнинг тўғри бориш тартиби назорат қилинади. 13 Фойдаланувчиларнинг узоқлашган жараёнлари ўртасида алоқа сеансини очиш учун мўлжалланган. У шартли адресларни, яъни ахборотни киритиш/чиқариш нуқталари рақами ёки охирги тизимларни ўзаро боғланган портларини аниқлаш билан шуғулланади.  Сеанс поғонаси хар хил компьютерлардаги икки қўлланиш дастурлари орасида сеанс деб аталувчи боғланишни ўрнатиш, фойдаланиш ва якунлаш имконини беради.  Ушбу поғонада тармоқдаги икки қўлланиш дастурлар алоқаси учун зарур бўлган номларни таниб олиш ва ҳимоя вазифалари бажарилади, ўзаро боғланиш жараёнлар ўртасида диалогни бошқаришни таъминлайди, яъни томонлардан қайси бири қачон ва қанча вақт узатиш бажаришини бошқаради. Сеанс поғонаси 14Тақдимот поғонаси Олтинчи поғона-тақдимот поғонаси, еттинчи поғонадан келган маълумотлар мазкур тармоқда ҳар қандай маълумот тақдим этиладиган кўринишга айлантирилади. Бу орқали тармоқ охирги тизимлари сифатида компьютернинг ҳар хил турларини қўллашни чекламайди. Бу ерда маълумотларни сиқиш, уларни шифрлаш каби вазифалар амалга оширилади. 15 Тақдимот поғонаси тармоқ компьютерлари ўртасида маълумотлар алмашуви шаклини белгилайди.  Қўлланиш поғонасидан келиб тушган маълумотлар юборувчи-компьютерда умумлаштирилиб оралиқ шаклга ўтказилади.  Қабул қилувчи-компьютерда оралиқ шаклдан ушбу компьютернинг қўлланиш поғонасида ишлатиладиган шаклга айлантириш бажарилади, яъни такдимот поғонаси тармоқда узатилаётган ахборотнинг таркибини ўзгартирмаган ҳолда уни касб этиш шакли билан ишлайди. Бу орқали бир тизимнинг қўлланиш поғонаси томонидан узатилаётган ахборот бошқа тизимнинг қўлланиш поғонасига доим тушунарли бўлади.Тақдимот поғонаси 16Қўлланиш поғонаси Еттинчи поғона бўлиб, унда фойдаланувчилар терминал тизимларида ва улар ўзаро ҳамкорлик қиладиган тармоқнинг охирги тизимларида бажариладиган қўлланиш жараёнлари ўзаро ҳамкорлиги бошқаруви амалга оширилади. Шунга мувофиқ еттинчи поғона объектларнинг ўзаро ҳамкорлик протоколи қўлланиш протоколи дейилади 17 Моделнинг энг юқори поғонаси бўлиб, қўлланиш жараёнларининг тармоқ хизматларига кириш учун имкон яратади.  Бу поғона амалда турли хил протоколлар тўплами бўлиб, улар ёрдамида тармоқ фойдаланувчилари тармоқ ресурсларига рухсат оладилар (масалан электрон почта протоколлари ёрдамида биргаликда ишлашини ташкил этадилар).  Қўлланиш поғонаси фаолиятидаги маълумотлар бирлиги одатда маълумот (message) деб аталади.Қўлланиш поғонаси 18Тармоққа оид бўлган ва бўлмаган поғоналар Тармоққа оид бўлмаган поғоналар Тармоққа оид бўлган поғоналар 19 Асосий адабиётлар рўйхати  Н.Б. Усманова. Маълумот узатиш тизимлари ва тармоқлари. Ўқув қўлланма. Тошкент ТАТУ. 2006 йил  Р.Х. Джураев, Ш.Ю. Джаббаров «Ҳужжатли электралоқа тизимлари ва тармоқлари» Ўқув қўлланма. Тошкент. ТАТУ 2007 йил  Крук Б.И. Папантанопуло В.Н. Шувалов В.П. Телекоммуникационные системы и сети: Современные технологии. М.: Горячая линия-Телеком, 2003.  Передача дискретных сообщений. Под ред. Шувалова В.П.- М:. Радио и связь, 1991.  Қўшимча адабиётлар рўйхати  Галкин В.А., Григорьев Ю.А. Телекоммуникации и сети: Учеб. пособие для вузов.-М.: Изд-во МГТУ, 2003.  Современные телекоммуникации. Технологии и экономика. Под ред. Довгого С.А.- М.: Эко-Трендз, 2003