logo

Етика фанининг предмети, моҳияти, унинг асосий белгилари ва тузилмаси. Замонавий ахлоқий тарбиянинг ютуқлари ва камчиликлари

Загружено в:

31.08.2025

Скачано:

0

Размер:

943.728515625 KB
Етика фанининг предмети, моҳияти, унинг асосий белгилари ва тузилмаси. Замонавий ахлоқий тарбиянинг ютуқлари ва камчиликлари РЕЖА 1. Ахлоқ, одоб тушунчаларининг маъноси ва моҳияти ҳамда аҳамияти. Буюк мутафаккирларнинг ахлоққа берган таъриф ва тавсифлари. 2. Этика фанининг баҳс мавзуи, унинг асосий вазифалари, фалсафа ва гуманитар билимлар тизимида тутган ўрни. 3. Этиканинг ижтимоий, тарихий ҳодиса эканлиги ва ижтимоий онгнинг ўзига хос шакли сифатидаги ўрни ҳамда аҳамияти.  Ахлоқ  арабчадан олинган бўлиб , хулқ одоб, атвор, феъл деган маъноларни англатади.  рус тилида ишлатиладиган «мораль» сўзи «мочея» сўзидан олинган бўлиб, у ҳам аҳлоқ маъносини билдиради. Этика  юнонча «ethos» сўзидан олинган  одат, одоб, расм-русум, феъл (характер) маъноларини билдиради.  Ушбу тушунча Арасту (э.о.384-322 йй) томонидан ахлоқнинг синонимии сифатида ишлатилган. Расм-русум « Одоб »  (арабча «адаб» сўзининг кўплиги) хулқ-атвори, юриш-туриш маданиятнинг ташқи ва ички жиҳатларни ифодалайдиган тушунча.  У кишиларнинг ҳатти-ҳаракатида, ўзаро муносабатида (оила, меҳнат жамоаси ва ҳ.к.) намоён бўлади. «Дарахтнинг етуклиги унинг меваси билан бўлганидек, инсоннинг барча хислатлари ҳам аҳлоқий тарбия билан якунланади». Абу Наср Форобий ( 873-950 йй.) « Тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё момот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир». Абдулла Авлоний (1878-1934) «Ахлоқийлик деганда биз фақат ташқи муомалани кўзда тутмаймиз, балки ниятнинг бутун ички моҳиятини тушунамиз». Я.А. Коменский ( 1592-1675) Ахлоқий онг –  кишиларнинг жамиятдаги ахлоқий ҳатти- ҳаракатлари, юриш-туришлари, яшаш қоидалари, тамойиллари, шунингдек уларнинг ўзаро бир-бирларига ҳамда ижтимоий гуруҳларга, жамиятга бўлган муносабатларини ифодаловчи қарашлари тасаввурлари, назарияларининг жамидир. Ахлоқий қарашлар –  ахлоқий онг, ахлоқ, одобнинг мазмуни, моҳияти, жамиятдаги кишилар ҳаёти, фаолияти, тараққиётидаги ўрни, аҳамияти тўғрисидаги қарашлар ғояларнинг тизимидир.  1. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. - Т.: «Ўзбекистон», 1998.  2. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. «Мулоқот», 1998, №5.  3. Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. /Ислом Каримов. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида: Т.6-Т.: «Ўзбекистон», 1998. 5.  Маҳмудов Т. «Авесто» ҳақида. «Гулистон» журнали, 1999 йил, 4-5-сонлар. 6. Шер А. Ахлоқшунослик. –Т.: 2000. АДАБИЁТЛАР