logo

Таблетка олишнинг назарий асослари. Массадаги қолдиқ намликнинг таблетка ҳосил бўлишидаги аҳамияти

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

92 KB
Т аблетка олишнинг назарий асослари. М ассадаги қолдиқ намликнинг таблетка ҳосил бўлишидаги аҳамияти Режа: 1. Таблетка ишлаб чиқаришни назарий асосларини ҳозирги аҳволи. 2. Пресслаш назариясини тушунтиришга ҳисса қўшган олимлар. 3. Пресслаш жараёнини тушунтирадиган назариялар: 3.1. К апиллярлик назария. 3.2. Коллоид назария. 3.3. Механик назария. 3.4. Эриш назарияси. 4. Тўғридан-тўғри пресслаб олинган таблеткаларнинг афзаллиги. 5. Тўғридан-тўғри пресслашда заррачалар тузилишининг аҳамияти. 6. Тўғридан-тўғри пресслаш усуллари. Маъруза режаси: 7 . Таблеткаларда аниқланадиган сифат кўрсаткичлар. 8 . Ташқи кўриниш. 9 . Таблетка баландлигини унинг диаметрига мутаносиблиги 10 . Таблеткаларнинг ўртача о ғ ирлиги ва унидан четланиши 11. Қаттиқлиги: 11.1. Синишга бўлган қаттиқлик. 11.2. Ишқаланишга бўлган қаттиқлик. 12. Таблеткаларнинг парчаланувчанлиги 13. Эриш тести. 14. Дори моддаларнинг таблеткалардаги миқдори Ҳар қандай таблетка дори тури босим остида олинади. Бу эса босим таъсирида қандай ўзгаришлар юз беришини тушунтиришни тақозо этади. Юқори босим остида моддани ҳажми кескин камаяди ва натижада уни хоссаси кескин ўзгаради. Масалан, уларни электр ўтказувчанлиги ошади, юқори босим остида диэлектриклар ҳам металлик хоссасини намоён этади. Қаттиқ жисмларни пресслашдаги назарий масалалар яхши ўрганилмаган. Кейинги вақтларда физик-механикани дорилар технологиясини ривожланиши, металлар, силикатлар ва пластмасса технологиясини ривожланишига туртки бўлди. Бу соҳани ривожи озиқ-овқат саноатида ўз самарасини кўрсата бошлади. Бу ютуқларни фармацевтика саноатида ҳам қўлланилишига ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Шулардан келиб чиққан ҳолда таблетка технологиясида юз берадиган ўзгаришларни физик- кимёвий механика ҳамда физик ва механика қонунлари асосида тушунтиришга ҳаракат қилдилар, кўзга кўйилган олимлар . Таблеткани қаттиқ дозаларга бўлинган дори тури бўлиб дисперс муҳитсиз ўзаро боғланган дисперс система деб қаралса бўлади. Қаттиқ жисмни ҳар бир заррачаси ўзига хос механик хоссалари бўлади: Қовушқоқлик, қайишқоқлик, эластиклик ва қаттиқлик. Бу хоссалар заррачаларни деформацияга қаршилик даражасини белгилайди. Қаттиқ жисмларни бу хоссалари ўз навбатида моддани тузилишига, молекулаларо кучни катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Кукунларда заррачаларни бир- бирига тортиши механик ва электростатик кучлар ҳисобига амалга оширилади. Прессланмаган кукунлар заррачалари орасидаги масофа катта бўлганлиги сабабли электростатик кучлар кичик бўлади. Заррачалараро электростатик куч улардаги атомлар сонига пропорционал бўлади. Пресслаш жараёнида заррачалар бир-бирига яқинлашиши билан молекулалараро куч кўпаяди ва заррачалар ўзаро бирикади. Кукунларни пресслаб таблетка олиш жараёни 3 босқичдан иборат бўлади: бошланғич, ўрта ва охирги. Бошланғич   босқичда ғовакликни камайиши ҳисобига заррачаларни ҳажми жадал суратлар билан камаяди. Иккинчи босқичда, маълум вақт оралиғида босим ортишига қарамасдан заррачаларнинг зичланиши кузатилмайди, бу заррачаларни зичланишга бўлган қаршилиги билан тушунтирилади. Бу босқичда асосан эластиклик (упругая), деформация кузатилади. Бу босқични давом этиш вақти кукнларни эластиклик хоссасига боғлиқ бўлади. Бу босқичда асосан эластик деформация кузатилади. Бу босқични чўзилиш вақти кукунни эластиклик даражасига боғлиқ бўлади. Эластик кукунлар учун зичланиш вақти кўп бўлади. Пластик моддалар учун эса қисқа бўлади. Охириги (сўнгги) пресслаш босқичи эластик деформация пластик деформацияга айланганидан бошлаб юз бера бошлайди. Заррачаларни қаттиқлиги ва эластиклик даражасига ҳамда заррачаларни қолипда жойлашишига қараб 2 хил деформацияни кузатиш мумкин. Пресслашни сўнгги босқичида заррачалар бир-бирига яқинлашади ва улар орасидаги контактлар кўпаяди. Бунда заррачаларни ўъзаро тортишиш кучи кўпаяди, натижада бир бутун буюм хосил бўлади. Пресслаш натижасида хосил бўладиган мустаҳкам буюмларни, механиз мини тушунтириш учун И.Похолок ва В.А.Болдирев (1952), Мали (1961) бир нечта назарияларни ишлаб чиққан. Шуларни кўпроқ амалий аҳамиятга эга бўлганлари: капиллярлик назария, коллоид назария, эриш назарияси ва заррачаларни бир бирига механик кириб бориш назариясидир. Капиллярлик назарияси. Бу назарияга биноан тахтакачланадиган модда бўш структурали сувга тўла капиллярга бой тармоқ деб қаралади. Тахтакачланиш жараёнида бу капиллярлар сиқилиши натижасида ичидаги суюқлик сиқилиб ташқарига чиқади ва унинг сатхини юпқа сув пардаси билан қоплайди. Бу эса заррачаларининг ўзаро ишқаланишини енгиллаштириб, силжишини осонлаштиради, натижада таблетка хосил бўлади. Юқори пуансон кўтарилганда, босим йўқолиб боради, моддалар капилляр таранглик қоидасига биноан олдинги холига қайтишга интилади. Бунда капилляр қонунига биноан унинг ичига сиқиб чиқарилган сувнинг бир қисми тортилади. Бу эса сатхдаги парданинг яна хам юпқаланишига, таъсир юзасининг янада яқинлашувига олиб келади. Натижада молекуляр таъсир кучи юзага келиб, таблетканинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Коллоид назарияси. Бу назария ҳам молекуляр куч таъсирига асосланган бўлиб, тахтакачланадиган модда зарралари юпқа коллоид парда билан қопланган деб хисобланади. Бу холда заррачаларнинг ўъзаро ёпишиши шу коллоид заррачаларининг фаол функционал қисмлари билан боғлиқ бўлиб, молекуляр ва электростатик куч таъсирида юзага келади, деб тушунтирилади. Қотишма хосил қилиш назарияси. Бу назария кўпроқ нисбатан паст хароратда эрийдиган моддалар учун хосдир. Тахтакачлаш жараёнида қолипнинг силлиқлик даражасига, сирпантирувчи ва мойловчи моддаларнинг сифати ва миқдорига, тахтакачлаш тезлигига қараб ишқаланиш хосил бўлади. Бунда ҳарорат 50   5о   0С дан ҳам юқорига кўтарилиши мумкин. Бу эса заррачаларнинг қаттиқлигини камайтиради. Натижада тахтакачланадиган модда осонлик билан қотишма хосил қилади. Заррачаларнинг ўзаро бир-бирининг ичига кириш назарияси. Тахтакачланаётган моддаларнинг юза шакли катта аҳамиятга эга. Агар заррача мураккаб дентрит, толасимон каби кўринишда бўлса, тўғри шаклдаги моддаларга нисбатан уларнинг ўзаро бир-бирига кириб бориши бирмунча осон юз беради. Натижада таблетка хосил бўлади. Умуман олганда тахтакачланадиган заррачаларнинг ташқи шакли бир хил бўлишини таъминлаш жуда кийин. Шунинг учун ҳам тахтакачлаш жараёнида юқорида келтирилган хамма назариялар ҳам амал қилиши мумкин. Бизнинг фикримизча, таблетка хосил бўлишида заррачаларнинг молекуляр кучларини ўзаро таъсири, заррачаларнинг бир-бирига кириб бориши ва қотишма ҳосил қилиш хоссалари содир бўлади. Шу нуқтаи назарга асосан, таблетка тайёрлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддаларнинг ҳам аҳамиятини тушунтириш мумкин. Дори моддаларни тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олиш катта амалий ва назарий аҳамиятга эга. Тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олишда технологик босқичлар бир мунча қисқаради, субстанция намлик ва ҳарорат таъсирига учрамайди, иложи борича ёрдамчи моддалар қўшилмайди ёки оз миқдорда қўшилади. Бу эса энергия тежамкорлигига, технологик жараённи соддалашувига олиб келади. Бу тадбирлар катта иқтисодий самара беради ва маҳсулотни таннархини арзонлашувига кўмаклашади. Энг муҳими адабиётларда келтирилган маълумотларга қараганда, тўғридан-тўғри пресслаб олинган таблеткаларни биосамарадорлиги нам донадорлаш орқали олинганга қараганда биологик таъсири юқорилигини кўрсатди. Тўғридан- тўғри пресслаб таблетка олиш учун дори модда ижобий технологик хоссаларни намоён этиши, дозаси 0,05 г дан кам бўлмаслиги ва сувда яхши эриши керак. Бундай хоссаларни натрий хлорид, гексаметилентетрамин, калий бромид, калий йодидлар намоён этади, шунинг учун уларни ёрдамчи моддалар қўшмасдан пресслаб сифатли таблетка олиш мумкин. Умуман олганда моддаларни технологик хоссалари кўп жиҳатдан заррачаларини тузилишига боғлиқ бўлади. Е.Е.Борзуновни таснифи бўйича ҳамма моддалар заррачаларини шаклига қараб анизодиаметрик ва изодиаметрикларга бўлинади. Анизодиаметрик гуруҳга мансуб бўлган моддаларни баландлиги энидан бирнеча марта катта,зичланиши қийин кечади.Заррача шакли таёқчасимон,ромбик,ғўла,пластинкасимон бўлиб,бу гурухдаги препаратларни тўғридан тўғри преслаш имконияти кам бўлади. Масалан: Анальгин,рутин,димедрол,фитин,эфедрин г/х ва х.з.о лар. Изодиаметрик гурухига эса шарсимон,кубсимон шакдаги заррачалар кириб,одатта ижобий сочилувчанлик ва сочилувчан зичликни намоён этади. Ундай препаратларга ёрдамчи моддалар қўшмасдан преслаш мумкин бўлади.Уларга юқорида номлари зикр этилган дори препаратлари киради. Кейинги йиллар бизни олиб борган тадқиқотларимиз анизодиаметрик гурухга мансуб бўлган препаратларга ёрдамчи моддалар қўшиб,намлик миқдорини меёрига келтириб тўғридан тўғри сифатли таблетка олиш мумкинлигини кўрсатди.Буларга ферамид, пахикарпин г/й, кофеин билан,гексаметилентетрамин,анестезин ва х.к.о мисол бўлади. Хозирги вақтда тўғридан тўғри пресслашни 3 хил усули бор. Пресланадиган моддани сочилувчанлигини яхшиловчи ёрдамчи моддалар қўшиш,моддани қолипга мажбуран узатиш ва мақсадга мувофиқ заррачани синтез қилиш. Тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олишда моддани заррачаларининг катталиги, сочилувчанлиги, қолдиқ намлик ва бошқа хоссалари катта ахамиятга эгадир. Масалан, натрий хлоридни тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олиш учун узунчоқ шаклдаги заррачалар мақсадга мувофиқ бўлиб, шарсимон заррачаларни пресслаш анча қийин бўлади. М: сут қанди, фенил салицилат, гексаметилентетрамин, ферамид ва ҳ.к. Шунинг бундай моддаларни тўғридан-тўғри пресслаш мумкин бўлади. Тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олишни кенг тарқалган усулларидан бири массани сочилувчанлигини яхшиловчи ёрдамчи моддалар қўшишдир. Бу мақсадда, карбоксиметилцеллюлоза ва уни натрийли тузи, 30% гача қуруқ сут зардоби, амилаза, сорбитал, глюкоза, крахмал ва кальций стеарат, қанд билан ксилит аралашмаси, ўлчами 1 мм бўлган эритилган маннит, глюкоза ва крахмал аралашмаси (7+1+2), ўта майдаланган крахмал, лувискол А64 (винилпиролидин ва винилацетитларнинг сополимерлари), аэросил, магний стеарат ва тальк аралашмаси (1+9), крахмалга 10% какао мойи қўшилган аралашмалар ва ҳ.к. Юқоридаги ёрдамчи моддаларни қўшиб витаминлар, алкалоидлар, гликозидлар, фенолфталеин, сульфадимезин, фенолбарбитал, эфедрин гидрохлорид, аскорбин кислотаси, натрий гидрокарбонат, кальций лактат, фтивазидни Na-ПАСК билан аралашмаси, стрептоцид, фенацетин, брунеомицин таблеткалари олинган. Бу таблеткаларни тайёрлаш технологияси қуйидагича. Дори ва ёрдамчи модда яхшилаб аралаштирилади ва таблетка машинасида прессланади. Бу усулни энг асосий камчиликлари: масса қаватланиши, дозаси кичик бўлган таблеткаларда таъсир қилувчи моддани бир хил тарқалмаслиги ва юқори босим кераклиги. Одатда юқори босимда ишлаган машиналар мудддатидан илгари емирилади. Бу камчиликларни айримларини қуйидаги тадбирлар орқали йўқотиш мумкин: массани қолипга мажбуран узатиш. Бу машинани ишчи қисмига айрим ўзгартиришлар орқали амалга оширилади. Масалан, бошмоқни тебратиш, қолипни маълум бурчаккача айлантириш, воронкага юлдузсимон аралаштиргич ўрнатиш орқали амалга оширилади. Прессланадиган материални вакуум ҳосил қилиб қолипга тортиш орқали. Мутахассисларнинг фикрича, материални қолипга мажбурий узатиш, вакуум линияга улаш ва ҳ.к.лар. Тўғридан-тўғри пресслаш осонгина ҳал бўлар эди, агар прессланадиган модда ижобий сочилувчанлик ва заррачаларни ўзаро бирикиши яхши бўлса. Ана шундай мақсадга мувофиқ заррачали моддалар синтез қилинган (ацетилсалицил кислота, салициламид ва бошқалар). Лекин бундай синтез мураккаб ва қимматга тушади. Мақсадга мувофиқ перекристаллизация қилиш ҳам шу йўналишни бир усули. Умуман олганда мақсадга мувофиқ синтез келажаги порлоқ усуллардан ҳисобланади. ТАБЛЕТКА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ XI ДФ га биноан таблеткалар сифати ташқи кўриниши, баландлигини диаметрига мутаносиблиги, ўртача оғирлиги ва ундан четланиш, қаттиқлиги, парчалнувчанлиги, эриши, дори моддаларнинг таблеткалардаги миқдори, таблеткаларда дозанинг бир хил тарқалганлиги каби сифат кўрсткичлари бўйича баҳоланади. ТАШҚИ КЎРИНИШИ Таблеткаларнинг ташқи кўриниши қуолланмаган кўз билан кузатиб бажарилади. Бунда таблеткалар думалоқ ёки бошқа шаклга эга бўлиши, ясси ёки икки томонлама қабариқ юзали, четлари бутун бўлиши керак. Агар хусусий мақолаларда бошқа кўрсатмалар бўлмаса таблетканинг юзаси силлиқ, бир жинсли, бўлиши керак. Баъзи холларда юзасида ёзувлар ва белгилар бўлиши мумкин. Диаметри 9 мм ва ундан катта бўлган таблеткалар ўртасида чизиқча бўлиши керак. ТАБЛЕТКА БАЛАНДЛИГИНИ УНИНГ ДИАМЕТРИГА МУТАНОСИБЛИГИ Бу мутаносиблик таблеткаларни автоматик равишда қадоқлашда муҳим аҳамиятга эга. Таблеткаларнинг баландлигини ўлчашда микрометрдан фойдаланилган ҳолда 0,01 мм аниқликда ўлчанади. Таблеткаларнинг баландлиги ва диаметри маълум мутаносибликда бўлиши керак, бу ТСТ (ОСТ) 64-7-170-75 да келтирлган икки томони ясси таблеткалар баландлиги ва диаметрининг мутаносиблиги учун берилган 19- жадвал бўйича белгиланади. ТАБЛЕТКАЛАРНИНГ ЎРТАЧА О Ғ ИРЛИГИ ВА УНИДАН ЧЕТЛАНИШИ Таблеткаларнинг о ғ ирликдаги фарқларини аниқлаш учун 20 та талеткани биргаликда 0,001 г аниқликда тортиб, ўртача о ғ ирлиги аниқланади. Сўнг хар бир таблетка шу аниқликда алоҳида тортилиб, ўртача оғирликдан фарқи фоиз миқдорда топилади. 0,1 г гача бўлган таблекталар учун бу фарқ + 10% , 0,1-0,3 г - + 7,5%, 0,3 г дан юқорилари учун + 5% ни ташкил этиши керак. Обакилаш усули ёрдамида олинган алоҳида қобиқли таблеткаларнинг массаси ўртача массадан фарқи 15% дан ошмаслиги керак. Олинган 2 та таблеткагина кўрсатилган чегаларалардан ошувчи, бироқ икки мартадан кўпроқ ошмайдиган, четланишга эга бўлиши керак. ТАБЛЕТКАЛАР ҚАТТИҚЛИГИ АНИҚЛАШ Таблеткалар қадоалаш жараёнида, транстпорт қилиш ва сақлаш давомида механик таъсирларга етарли даражада қаттиқликка эга бўлиши керак. Таблеткаларнинг қаттиқлиги икки хил кўрсаткич - ишқаланишга ва синишга бўлган қаттиқликлари бўйича аниқланади. Таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги хар хил кўринишдаги асбоблар ёрдамида аниқланади. XI ДФ га биноан таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги дўмбирали ишқалагич асбобида аниқланади. Асбоб қопқоғи очиладиган диаметри 200 мм бўлган, ички деворларига 20 0 бурчак остида 12 та куракча жойлаштирилган дўмбирадан, соатли механизмдан ва дўмбирани дақиқасига 20 марта айланишини таъминловчи электр юргичдан иборат. Текшириш учун 10 дона таблетка 0,001 г аниқликда тортиб олиниб, дўмбирага солинади. Қопқоғи ёпилгач, 5 дақиқа электр тармоғига уланади. Белгиланган вақт ўтгач таблеткалар чангдан тозаланади ва уларнинг массаси 0,001 г аниқликда тортилади. Сўнгра таблетканинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади бу еда: П – таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги, %; Р б – таблеткаларнинг текширишдан олдинги оғирлиги, г; Р к - таблеткаларнинг текширишдан кейинги оғирлиги, г. Таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги 97% дан кам бўлмаслиги керак. Ишқаланувчанлиги 3% дан ошмаслиги керак. Таблеткаларнинг синишга бўлган қаттиқлиги кг ёки Н да ифодаланади, бироқ бу кўрсаткич таблетканиг сифатини хар доим аниқ белгила олмайди. Масалан, амидопирин, сут қанди, терпингидрат, папазол таблеткаларида бу кўрсаткич 20-40 Н бўлишига қарамай, четлари тез уқаланувчан бўлади. Таблеткаларнинг синишга бўлган қаттиқлиги Тошкент фамацевтика нститути Дори воситаларини стандартлаш Илмий Марказида мажуд бўлган « ERWEKA » фирмасининг «ТВН-30» русумли асбобида аниқланади. Таблеткаларнинг синишга бўлган қаттиқлигини аниқлаш учун хар асбоблар мавжуд. Бу асбобларнинг асосий ишчи қисми пастки ва юқориги пуансонлар бўлиб, таблетка улар орасига жойлаштирилади ва эзилиб майдалангунча куч берилади. бу еда: К – қаттиқлик кўрсаткичи; Р – синдириш учун сарфланган куч, кг; Д – таблетка диаметри, мм; h – таблетка баландлиги, мм. ТАБЛЕТКАЛАРНИНГ ПАРЧАЛАНУВЧАНЛИГИ XI ДФ кўрсатмасига биноан, бу кўрсткич махсус асбоб – идентификатор ёрдамида аниқланади. Парчаланиш вақти XI ДФ нинг хусусий мақолаларида кўрсатилган бўлиши керак. Агар бундай кўрсатма бўлмаса, у ҳолда таблеткалар 15 дақиқагача, қобиқланганлари эса 30 дақиқагача парчаланиши керак. Ичакда эрийдиган таблеткалар 1 соатда 0,1 моль/л хлорид кислотсида эримаслиги, лекин у сув билан ювиб натрий гидрокарбонат эритмасига солинганда (рНҳ7,5-8), агар хусусий мақолаларда бошқа кўрсатма ўблмаса, 1 соат ичида эриб кетиши керак. Асбобнинг тузилиши. Аниқлаш асбоби йиғма корзинка, суюқлик учун сиғими 1 л бўлган идиш, иссиқликни бир меъёрда (37 + 2 0 С) бўлишини таъминловчи қурилмалардан иборат бўлиб, корзинкани тик ҳолда 5-6 см юқорига ва пастга қараб, бир дақиқасига 28-32 марта кўтариб туширувчи электромеханик қурилмага уланган бўлади. Йиғма корзинка узунлиги 77,5 мм, ички диаметри 21,5 мм, девор қалинлиги 2 мм бўлган 6 та шиша найчалардан ташкил топган. Найчалар вертикал ҳолатда диаметри 90 мм ва қалинлиги 6 мм бўлган, бирғбири ва диск марказидан бир хил масофада жойлашган диаметри 24 мм бўлган 6 та тешикли 2 та пластмасса дисклар ёрдамида ушлаб турилади. Пастки дискнинг остки юзасига зангламайдиган пўлатдан тайёрланган, тешикларининг ўлчами 2 мм бўлган сим тшр шрнатилади (агар хусусий мақолаларда бошқа кўрсатмалар бўлмаса). Корзинка 6 та ёўналтирувчи пластмасса дисклар билан таъминланган бўлиб, уларшиша найчалар ичига қўйилади. Дискнинг умумий массаси 1,8- 2,1 г, диаметри 20 мм, баландлиги 10 мм. Дискларнинг қўлланилиши хусусий мақолаларда айтиб ўтилади. Аниқлаш учун 18 та таблетка намунаси олинади. Хар бир найчага 1 донадан таблетка жойлаштирилади. Бунда текширишга олинган 6 та намуна таблкатларини ҳаммаси тўла парчаланиши ва тўрдан ўтиб кетиши керак. Агар 1-2 та таблетка талабга жавоб бермаса текширув қолган 12 та таблеткаларда қайтарилади. Олинган 18 та намунадан энг камида 16 таси тўлиқ парчаланиб, тўрдан ўтиб кетиши керак. Таблеткаларнинг сувда парчаланиш муддати сбобларнинг тузилишига, ишлаш жараёнига, суюқлик миқдорига, хароратга, тебраниш тезлигига боғлиқ бўлади. ТАБЛЕТКАЛАРНИНГ ЭРИШИ Муайян шароитда, маълум вақт ичида қаттиқ дори туридан таъсир қилувчи модданинг эритмага ўтган миқдори таблетканинг эриши дейилади. Таблеткалар эришини аниқлаш учун XI ДФ да келтирилган «Айланадиган кажава» асбобидан фойдаланилади. Асбобнинг асосий ишчи қисми цилиндр шаклидаги диаметри 0,25 мм ли тўр кажава бўлиб, унга текшириладиган таблетка солинади, у хажми 1 л гача бўлган суюқликда, тезлиги хар дақиқада 50-200 марта айланади ва 37 + 1 0 С харорат таъминлаб турилади. Бунда асбобнинг хеч қайси қисми тебранмаслиги шарт. Эритувчи муҳит сифатида сув ёки хусусий мақолаларда кўрсатилган бошқа эритувчилар (хлорид кислота, рН кўрсаткичи турлича бўлган буфер эритмалар ва х.к.) олиниши мумкин. Текшириладиган бир дона таблетка кажавага солинади ва у суюқликка туширилади. Бунда кажава идиш тубидан 20 + 2 мм баландроқ бўлиши керак. Идиш қопқоғини ёпиб, кажава хусусий мақолада кўрсатилган тезликда ёки дақиқасига 100 марта тезликда айлантирилади. Хусусий мақолада кўрсатилган вақтдан ёки 45 дақиқадан сўнг, эритма намунасин олиб фильтр орқали сузилади ва кўрсатилган усул иблан таъсир қилувчи модда миқдори аниқланилади. Қўлланиладиган аналитик усул аниқ бўлиши керак, лекин дори туридаги таъсир қилувчи модданинг миқдори аниқланадиган усулдан бошқача бўлиши мумкин. Дори турининг хар бир серияси учун 5 та таблеткадан эритмага ўтган модда миқдори аниқланади. Бунда таблетка таркибидаги модда 100 % деб қабул қилинади. Агар хусусий мақолаларда бошқача талаб қилинмган бўлса, 45 дақиқа дақомида сувда айланиш тезлиги дақиқасига 100 марта бўлганда таъсир қилувчи модданинг эриган миқдори дори туридагига нисбатан 75 % дан кам бўлмаса серия қониқали ҳисобланади. ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ТАБЛЕТКАЛАРДАГИ МИҚДОРИ Таблетка таркибидаги таъсир қилувчи моддани миқдори аниқлаш учун камида 20 та таблеткани майдалаб, ундан керакли миқдорда аниқ тортиб олинади. Қобиқли таблеткаларни текширишда хусусий мақолаларда кўрсатилган таблетка сони олинади. Хусусий мақолаларда махсус кўрсатмалар бўлмаса, таблеткалардаги дори моддаларнинг миқдоридаги фарқ қуйидагича бўлиши мумкин: 1. 0,001 г гача бўлганда + 15%; 2. 0,001г дан 0,01 г гача + 10%; 3. 0,01 г дан 0,1 г гача + 7,5%; 4. 0,1 г дан оортиғи + 5%. ТАБЛЕТКАЛАРДА ДОЗАНИНГ БИР ХИЛ ТАРҚАЛГАНЛИГИ Бу кўрсаткич бўйича таблеткаларни текшириш дори модданинг миқдори ёки сақланиши 0,05 гр ва ундан кам бўлган қобиқсиз таблеткалар учун, ҳамда таъсир қилувчи модданинг сақланиши 0,01 г ва ундан кам бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар учун ўтказилади. Текшириш учун мўлжалланган сериядан 30 та таблетка олинади. 10 та таблетканинг хар бирида дори модданинг сақланиши аниқланади. Битта таблеткадаги дори модда миқдори унинг ўртача миқдордан четланиши + 15% дан ошмаслиги керак, ва хеч бир таблеткада четланиш + 25% дан ошмаслиги керак. Агар 10 та текширилган таблеткаларнинг 2 таси дори модда миқдори ўртача миқдоридан + 15% ортиқ четланишга эга бўлса, қолган 20 та таблетканинг хар бирида дори модда миқдори аниқланади. 20 та таблетканинг хеч бирида дори модда миқдоридаги четланиш унинг ўртача миқдоридан + 15% дан ошмаслиги керак. Адабиётлар: 1. Махкамов С.М. Основы теблеточного производства.- Тошкент,1974.-208 с. 2. Носовицская С.А., Борзунов Е.Е., Сафиулин Р.М. Производство таблеток.- М., 1969.- 204 с. 3. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар технологияси.- Тошкент, 1994.- 425 бет. 4. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар технологияси (Практикум).- Тошкент, 1994.- 263 бет. 5. Икромова Х.Х., Муротова Ф.С., Усуббоев М.У. Кофеин-бензоат натрий ва гексаметилен тетрааминларни тўғридан-тўғри пресслаш имкониятлари// Кимё ва фармация.-1993, N3.- 52-54 б. 6. Нуритдинова А.И., Усуббоев М.У. Пахикарпин гидройодит таблеткаси технологиясини такомиллаштириш// Кимё ва фармация.1993, N3.- 55-57 б. 7 . XI ДФ изд., вып.2.- М., 1990.- С.154. 5. Иванова Л.А. Технология лекарственных форм.- М., 1991.-Т. 2.- 542 с.