logo

Организмга радионуклидларнинг кириш йўллари, организмга радионуклидларнинг тарқалиши, зарарланиш даражаси

Загружено в:

29.11.2023

Скачано:

0

Размер:

5863.76953125 KB
Организмга радионуклидларнинг кириш йўллари, организмга радионуклидларнинг тарқалиши, зарарланиш даражаси Режа: 1. Организмга радионуклидларнинг кириш йўллари. 2. Организмга радионуклидларнинг тарқалиши. Организмга радионуклидларнинг кириш йўллари. Ҳозирги даврда инсон нафақат қўшимча ташқи нурланишга,балки инкорпарирланган радиактив моддалар таъсирига ҳам берилувчан ҳисобланади. Организмга ташқи муҳитдан кирган радионуклеотидлар таъсирида юзага келадиган радиобиологик эффектларни миқдорий баҳолаш ўта муҳим ва мустақил муаммолардан саналади. Ушбу муаммоларнинг комплекс ечими билан радиацион гигиенистлар, радиотоксикологлар ва физик дозиметристлар шуғулланади. Радионуклидлар ( радиоактив кимёвий элемент изотоплари ) – таркибида вақт ўтиши давомида парчаланиш хоссасини намоён қилувчи, беқарор ҳолатдаги ядрога эга бўлган кимёвий элементлар ҳисобланади. Ер биосфераси таркибида ~80 дан ортиқ табиий радионуклидлар мавжуд бўлиб, бирламчи ва космоген радионуклидлар гуруҳларига ажратилади. Бирламчи радионуклидлар – ўз навбатида, ярим парчаланиш даври 3×10 –7 йилдан (масалан, 84 212 Po ) 1,41×10 10 йилгача (масалан, 90 232 Th ) бўлган 43 та оғир радионуклидлар ва ярим парчаланиш даври 1,3×10 9 –1,4×10 21 йилни ташкил қилувчи – узоқ вақт давомида мавжуд бўлувчи радионуклидлар гуруҳларига ажратилади. Космоген радионуклидлар – асосан, атмосферада космик нурланиш таъсирида хосил бўлувчи, ярим парчаланиш даври 37,3 минутдан (масалан, 17 38Cl ) 7,4×10 5 йилгача (масалан, 13 26 Al ) бўлган, 20 та радионуклиддан ташкил топади ( 1 3H , 4 7Be , 6 14C , 11 22Na ва бошқалар). Одатда, табиий радионуклидлар – оғир ва енгил радионуклидлар гуруҳларига ажратилади. Енгил радионуклидлар гуруҳига – 1 3H , 6 14C , 19 40K каби радиоактив изотоплар киритилади. Тритий ( 1 3H ) – ярим парчаланиш даври 12,34 йилни ташкил қилади. Углерод – табиатда 6 14C радиоактив изотоп шаклида учрайди, ярим парчаланиш даври 5730 йилга тенг, литосфера, биосфера, гидросферада фаол тарзда миграцияланиш хоссасига эга ҳисобланади. Калий – 19 40K изотопининг ярим парчаланиш даври 1,28×10 9 йилга тенг, тупроқ қатламининг табиий радиоактив фонида муҳим ўрин тутади. Оғир радионуклидлар гуруҳи – 92 238 U , 90 232 Th , 88 226 Ra , 84 210 Po , 82 208 Pb , 86 222 Rn каби радиоактив изотоплардан ташкил топади. Уран – одатда, табиатда 3 та радиоактив изотоплар: 92 234 U , 92 235 U ва 92 238 U шаклида учрайди. Айниқса, 92 238 U изотопи радиологик нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ярим парчаланиш даври 4,5×10 9 йилга тенг, табиий радиоактив фон таркибида уран изотоплари асосан Ер қатламида тарқалган. Торий – табиатда 6 та радиоактив изотоплар шаклида учрайди, радиологик нуқтаи назардан 90 232 Th изотопи муҳим аҳамиятга эга ҳисобланиб, ярим парчаланиш даври 1,41×10 10 йилга тенг, тупроқлар қатлами таркибида миқдори ~31,1 Бк/кг ни ташкил қилади. Радий – асосан, 4 та радиоактив изотопга эга бўлиб, улардан асосийси 88 226 Ra ҳисобланади ва унинг ярим парчаланиш даври 1622 йилга тенг, тупроқ қатламида кенг тарқалган. 88 226 Ra ( Radium ) элементи 26.12.1898–йилда Мария Склодовская– Кюри ва Пьер Кюри томонидан аниқланган бўлиб, 1910–йилда Андре Дебьерн билан биргаликда тоза ҳолатда ажратиб олинган. 1918–йилда Россияда Рентген институтида радиоактив элементлар, жумладан биринчи навбатда радиоактив 88 226 Ra ( radius–нур ) хоссаларини ўрганишга ихтисослаштирилган – Радий бўлими ташкил қилинган. Табиатда 88 226 Ra жуда кам учрайди, 92 235 U , 92 238 U ва 90 232 Th изотопларининг радиоактив парчаланиши натижасида хосил бўлади. Радиоактив 88 226 Ra изотопи биологик организмга фавқулотда даражада ҳавфли таъсир кўрсатади, жумладан суяк илиги ҳужайраларида тўпланиши, остеопороз, қон хосил қилувчи ҳужайралар функцияси бузилиши, ўсма касалликларига олиб келиши аниқланган. Радиоактив 88 226 Ra изотопининг салбий таъсири аниқлангунга қадар, ундан пардоз–андоз кукунлари ва суртмалари таркибида фойдаланилган. Полоний – табиатда 7 та радиоактив изотопга эга бўлиб, улардан бири – 84 210 Po ярим парчаланиш даври 138,4 суткага тенг, Ер қобиғи таркибида унинг ўртача концентрацияси ~2×10 –14 %ни ташкил қилади. Шунингдек, 84 210 Po минерал ўғитлар таркибида мавжудлиги қайд қилинади, жумладан апатит таркибида – 30 Бк/кг ни ташкил қилади. Қўрғошин – табиатда 4 та радиоактив изотопга эга бўлиб ( 82 204 Pb , 82 206 Pb , 82 207 Pb , 82 208 Pb ) тупроқ қатламида кенг тарқалган. Радон – радиологик нуқтаи назардан 86 222 Rn изотопи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ярим парчаланиш даври 3,825 суткага тенг. Суъний радионуклидлар антропоген–техноген тавсифда хосил қилинувчи радиоактив изотоплар ҳисобланади. Тупроқ қатламида 26 59Fe , 30 65Zn , 38 90Sr , 41 95Nb , 55 137 Cs , 88 226 Ra , 90 232 Th , 92 238 U , 84 212 Po ва бошқа радионуклидлар табиий радиоактив фонни белгилаб беради. Тупроқ таркибида радионуклидлар катион шаклида ион алмашинув тавсифидаги адсорбцияланиш асосида органик ва анорганик коллоид адсорбент моддалар билан биргаликда қайд қилинади. Бунда адсорбция жараёни Фрейндлих тенгламаси билан ифодаланади: Q = mC n Бу ерда: Q – адсобцияланувчи модда миқдори; C – мувозанат ҳолатидаги концентрация; m ва n – эмпирик ўзгармас ( const .) қийматларни ифодалайди. Организмга инкорпорация қилинган радионуклидларнинг кириш йўллари Радиактив моддалр организмга 3хил йўл билан тушиши мумкин. Сув, озиқ – овқат ва тери, нафас йўллари орқали. Радионуклеотидларнинг ингаляцион йўлорқали организмга тушиши энг муҳим ва хавфли ҳисобланади. Бунга альвеолаларнинг жуда катта нафас олиш юзасига эгалиги сабаб бўлиб, унинг майдони 100 м 2 (тери юзасиганисбатан 50 баробар кўп) тенг. Ҳавонинградиактивлиги унин таркибида чанг,туман ёки тутун шаклидаги радикатив газ ёки аэрозолларнинг бўлиши билан белгиланади. Нафас олиш тизимида тутибқолинган радионуклеотидларнинг миқдори заррача ўлчамига,нафас олиш частотаси ва дақиқалик ҳажмига боғлиқ. Нафас олиш йўлларида тутиб қолинган радионуклеотидларнинг кейинги тақдири радиактив заррачалар ўлчами, уларнинг физик – кимёвий хоссалари ва организмда ҳаракатланиш хусусиятига боғлиқ. Яхши эрийдиган моддалар тезлик билан қон айланишдоирасига резорбцияланади(сўрилади), кейин моддалар алмашнуви жараёнида организмнинг махсус органларига тўпланади ёки ташқарига чиқарилади.Юқориги нафас олиш йўлларига ушлаб қолинган эримайдиган ёки қийин эрийдиган моддалар у ердан сўлак орқали ошқозон – ичак системасига тушади ва ичак орқали органзмга сўрилади. Шпка тўқимаси альвеолаларига тутиб қолинган заррачалар фагоцитлар томонидан маълум даражадайўқ қилинади ёки лимфотик тугунларга миграцияланади. Ҳарактланмайдиган ва яшовчанлиги паст кўрсатгични ташкил этган радионуклеотидлар нафас олиш орқали нафас олишаъзоларига тўпланиб,бу аъзоларни критик органган айланишига сабаб бўлади. Юқори транспортабелликка эга моддалар ярим парчаланиш даврига муофиқ, ўпка тўқималарининг ўзидаёқ сўрилади, шунингдек,озмиқдорда овқат –ҳазм қилиш аъзолариорқали сўрилиб қонга ўтади. Радионуклеотидларнинг орагнизмга кириш йўлининг иккинчи йўли бусув ва озуқа орқали киришидир. Озуқа моддалар табиий радиактивмоддалардан ташқари озуқа занжири орқали қишлоқ хўжалик ўсимликларига улардан ҳайвонларга ва ниҳоят озиқ овқат маҳсулотларига ўтириши орқали орагнизмга кириб боради.радионуклеотидларнинг кейинги ҳолати организмнинг рН муҳитигабоғлиқ бўлади. Масалан радионуклеотидларнингкўпчилиги эрувчан бирикмалар – ишқорий – ер металлар ва трансуран элементлари, жумладан плутоний ичакнинг ишқорий кўрсатгичида эримайдиган гидрооксидларга айланади. Катта қисми “транзит” ҳолатида ичакдан чиқарилади кам қисми организм учун ҳавфли бўлиб қолади. Баъзи ҳолларда радиактив моддалар ичакда радиация чиқаради, ажралган а ва в ичак деворини зарарласа, гамма нурлар қорин ва кўкрак соҳасидаги аъзоларни зарарлайди. Натижада ошқозон ичак критик органга айланади. Инсон танасидаги органлар қачон критик орган ҳисобланади. Қачонки: а) энгдозани қабулқилса ёки кўп миқдорда радионуклеотид тутса, б) организм нормал фаолият юритишида муҳим ҳисобланса, с) энгкатта радиосезгирликка эга бўлса, кичик дозаларда ҳам нурланса. Битта органннинг турли қисмлари турлича нур сезгирлигига эга бўлади, буайниқса инкорпарирланган радионуклеотидларда сезилади. Масалан терининг базал қавати, ичак крипти эпителийси, бронхлар эпителийси ва скелет остеобласти радионуклеотидлар таъсрида берилувчан ҳисобланади. Шу кунларга қадар радионуклеотидларнинг тери орқали организмгакириши мумкин эмас деб ҳисобланиб келинган. Бироқ сўнги вақтларда улар ҳам суюқ ва газ ҳолатда бўлганда тери орқали кириши исботланган.Масалан тритий оксиди буғлари ва газсимон йоднинг организмга зарарланмаган тери орқали кириш тезлиги бу моддаланинг нафас органлари орқали кириши бир хилбўлса,плутонийнинг эрувчан бирикмалари балан зарарланган тери орқали кириши ошқозон ичак орқали кириш тезлиги билан бир хил бўлади. Олимлар радонли ванна қўллаганда 20 минут ичида организмга 4 % родон киришини аниқлаган. Тери ўтказувчанлиги турли кимёвий моддалар таъсир эттирилганда ошади. Бу эса тери орқали радионуклеотидларни киришига имконият беради. Радионуклеотидларнинг тери орқали киришига терининг намлиги ва ҳарорати ҳам таъсир кўрсатади. Тери орқали кирган радионуклеотидлар тезтарқалади ва теридаги қн томирлар орқали бутун танани зарардайди. Текширишларга асосан, терининг нурланишини баҳолаш 50-150 мкм чуқурликда жойлашган, ўзак ва пролиферацияланувчан ҳужайралар жойлашган эпидермиснинг қавати қабул қиладиган доза миқдори билан чегараланади. Ичак органларнинг радионуклидлар билан радиацион зараланишида уларнинг тери орқали ҳам, нафас олиш органлари орқали ҳам, ошқозон – ичак йўли орқали кириши ҳам бир хил эффектда бўлишига олиб келади. Инкорпорация қилинган радионуклидларнинг организмга радионуклидларнинг тарқалиши Организмга кирган радионуклеотидларнинг кейинги тақдири уларнинг хосаааларига ва кимйвий таркибига боғлиқ бўлади. Уларнингбаъзилари эритмалар ҳолида сийдик билан бирга ташқарига чиқарилади,баъзилари эса организмда маълум муддатда тутилиб қолади. Организмда радинуклеотидлар тақсимланишининг учта асосий типи фарқланади: скелет, ретикулоэндотелиал ва диффуз. Биринчи типга баъзи ишқорий – ер металлэлементлари – кальция, стронций, барий ва радийларни скелетнинг минерал қисмига жойланиши ва плутоний ҳамда торийнинг баъзи бирикмаларининг суяк тўқимасида тутиб қолишини киритилади. Ретикулоэндотелиал тарқалиш асосан нодир ер элементлари (церий, празеодим ва пролетий, шунингдек, цинк,торий,америций ва трансуран элементлари) нуклеотидлар ҳисобланади. Диффуз тип бўйича ишқорий – ер металлари – калий, натрий,цезий,рубидий, шунингдек,водород,азот, углерод,полоний ва бошқа элемент нуклидлар тарқалади. Шунингдек, баъзи нуклидлар танлаб тарқалиш хусусиятига эга. Масалан,йод изотоплари фақатгина қатъий равишда қалқонсимон безда тўпланади. Аниқланишича “органотроп” радионуклеотидлар “диффуз” радионуклидларга қараганда хавфлироқ ҳисобланади. Чунки тўқималарда улар кўп миқдорда учрайди ва бунга мосравишда тўқима дозаси ҳам юқори кўрсатгични ташкил қилади. Радионуклидларнинг организмга тарқалганда лар шундай тўқималаргаушланибқоладики, бу тўқималар ушбунуклидларга кимёвий таркиби бўйича ўхшаш турғун элементлар бўлгани билан фарқланади. Ҳозирги вақтда инсон орган ва тўқималарининг кимёвий таркиби яхши ўрганилганлигини ҳисобга олган ҳолда у ёки бу радионуклиднинг қайси орган ва тўқимада тўпланишини айтиб бериш мумкин. Радинуклидларнинг ҳужайралараро суюқликлардан оганларга ўтиши маълум масофа ва вақт оралиғида содир бўлиб,тадқиқотлар кўрсатишича, бу вақт анча катта кўрсатгични ташкил қилади. Масалан, қон плазмасида скелетга ўтадиган стронций ва қалцийдан 4-10 соатда тозаланади. Организмга вена қон томири орқали киритилган йод қалқонсимон безда бир неча минутдан сўнг аниқланади, унинг қондан тўлиқ қалқонсимон безгаўтиши 10-15 соатда якунланади. Қон оқимидан уран 12 соатда чиқарилади. Юқорида қайд қилинганидек, организмда радионуклидларнинг макро тарқалишларидан ташқари уларнинг инсон ва ҳайвонлар орган ва тўқималарида микро тарқалишлар ҳам мавжуд. Авторалиография методида остеотроп элементлар – стронций ва радий асосан найсимон суякларнинг ўсувчи қисмидатўпланиб, у ерданотекис тақсимланиш ҳисобига “исссиқ” нуқталар ҳосил қилиши кўрсатиб берилди. Ушбу хилдаги нотекис тақсимланиш бошқа органлардаҳам кўзатилади. Масалан плутоний ва торий ўпкаларда, скелетда, жигарда; йод қалқонсимонда тақсимланишига олиб келиши аниқланган. Тўқималарда радионуклидларнинг микро нотекис тақсималнишига махсус патологик жараёнлар,масалан жигар церрозлари, ўпкалардаги склероз ҳолати ва суяк тўқималаридаги ўзгаришлар, жумладан, остеосаркомаларнинг нобуд бўлиши сабаб бўлади. Инкорпорация қилинган радионуклидларнинг зарарлашдаги радиобиологик баҳолаш. Ядровий бўлиниш маҳсулотларидан зарарланишнинг аҳамияти. Инкорпорирланган радионуклидларнинг организмдаги биологик таъсирини ўрганиш мурим масалалардан бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга уруш вақтларида, ядро қурилмаларининг ҳалокатгаучрашинатижасида организмларга ядронинг портловчи маҳсулотлари ҳам кириб келади. Бундай зарарланиш клини каси ва патогентзи ўзига хос хусусиятга эга. Д.И.Менделеев даврий жадвалининг ўрта қисмидажойлашган 36таэлементдан (рухдан тортиб гадолонийга қадар) иборат 200 радиактив изотоплар араашмасидан иборатдир. Организмга тушганда улар моддалар алмашинуви жараёнида турун элементлар ўрнини эгаллайди ва парчаланганда қўшни гуруҳ элементларини ҳосил қилади. Бундай транс мутант эффектлар,шунингдек β заррачалар ва нейтронлар эмиссияси натижасида кимёвий ўзгаришларнинг вужудга келиши організм томонидан ютилган радионуклидларнинг дозаси ва ярим парчаланиш вақтига боғлиқ ҳолда ядровий портлаш маҳсулотларининг биологик таъсиридаги ўзигахосликларни белгилаб беради. Организмга курган радионуклидлар органладақуйидаги тартибда жойлашади: қалқонсимон без максимум, жигар, ичак. буйрак, скелет, мускул. Организмдаги радионуклидларнинг радиактивлик кўрсатгичи изотопларнинг прачаланиши натижасида пасайиб кетади. Масалан итларда ўтказилган тажрибада парчаланишмаҳсулоти киритилгандан сўнг,6-8 соат ўтгач,радиактивлик кўрсатгача дастлабкисига қараганда бир неча фоизга камайган. Маршалоролининг жабр курган аҳолисида радиактив маҳсулотларнинг миқдори 82 кунга келиб, 57 баробар камайганлиги аниқланган. Организмдан нуклидланинг чиқариш буйича органлар бир мунча ўзгачароқ тартибда жойлашган: қалқонсимон без максимум, жигар, буйрак, қора талоқ, тери, мускул, скелет. Бунда органлар томонидан ютилган дозалар кўрсатгичи бўйича фарқланади (10 дан 10000 гача). Масалан ядровий парчаланиш маҳсулотлар 36 соат «ёш» итларга юборилганда қалқонсимон без, ичак, жигар ва скелетлардаги дозалар нисбати қуйидагига тенг бўлган: 1000 : 100: 10: 1. Органларда радинуклидлар нотекис тақсимланганлиги учун бу нисбатдаги фарқлар ошиб боради, бу радиоавтографияда кузатилган. Ядровий портлаш маҳсулотлари билан зарарланишнинг юнг хавфли кўриниши бу касалликнинг сурункали формага ўтиши ва ўлимидир. Ўлимга олибкелувчи асосий сабаблардан бири ошқозон – ичак йўли ва нафас олиш органларининг зарарланиши бўлиб, натижада организмнинг сувсизланиши, туз миқдорининг камайиши ва интоксикация кузатилади. Бошқа органларда деструктив ўзгаришларнинг юз ага келиши ўткир томир етишмовчилигининг ривожланишига сабаб бўлади. Қайта тикланиш жараёнлари ядровий парчаланиш маҳсулотлар организмга туш ган вақтиданоқ ташланади, бирок улар нрланиш жараёни билан бир вақтда ке чади ва жараённинг қандай якунланиши организмнинг мум ҳолати ҳамда нуклидларнинг физикавий хоссаларига боғлиқ. Радионуклидлар одам организмига – ошқозон–ичак тизими, нафас олиш йўллари ва тери орқали тушиши қайд қилинади. Бунда радионуклидларнинг асосий қисми овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш тизими оқали кириши аниқланган. Радионуклидлар овқат ҳазм қилиш тизими функциясини бузади, асаб тизими фаолиятини ишдан чиқаради, ген даражасида мутациялар юзага келишига сабаб бўлади, организмнинг фермент тизимлари функциясига салбий таъсир кўрсатди ва антиоксидант тизим фаоллигини издан чиқаради. Радионуклидлар таъсирида одам организмида ўсма касалликлари юзага келиш эҳтимоллиги даражаси кескин ортади. Тупроқ таркибида мавжуд бўлган 38 90Sr ва 55 137 Cs радиоактив изотопларининг қишлоқ хўжалигида етиштирилувчи озиқ–овқат махсулотлари таркибида радионуклидлар шаклидаги концентрациясини камайтириш мақсадида тупроқ қатламида кимёвий мелиорация чора– тадбирлари ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Жумладан, Ca 2CO 3 ва шунингдек, органик ўғитлар таъсирида тупроқ муҳити нейтрал ҳолатга ўтиши, ўз навбатида унумдорлик ортиши ва радионуклидларнинг ўсимликларга сўрилиши сезиларли даражада камайиши аниқланган. Қишлоқ хўжалиги озиқ–овқат махсулотлари тайёр истеъмол махсулоти сифатида қайта ишланиши (ювиш, тозалаш, пишириш ва ҳакозо) жараёнида таркибида радионуклидлар концентрацияси сезиларли даражада камайиши қайд қилинади. Масалан, картошка, помидор, бодринг каби озиқ–овқат махсулотларини тозалаш ва сув оқимида яхшилаб ювиш натижасида таркибидаги радионуклидлар миқдори ~5 мартагача, карамнинг ташқи иккита қавати олиб ташланганда таркибидаги радионуклидлар миқдори ~5 мартагача ва лавлаги, сабзи каби илдизмевалар ташқи пўсти тозалангандан кейин ювилганда таркибидаги радионуклидлар миқдори ~15–20 мартагача камайиши аниқланган. Шунингдек, сабзи, лавлаги, шолғом каби илдизмевалар таркибида 80%гача радиоактив изотоплар айнан, илдизмеванинг юқориги 1–1,5 см юқори қисмида тўпланиши аниқланган ва истеъмол қилишга тайёрлашдан олдин ушбу қисмни кесиб ташлаш тавсия қилинади. Айрим мева ва сабзавотлар, жумладан – лавлаги, сабзи, бақлажон, ўрик, беҳи, гилос, нок, зайтун меваси, лимон, мандарин, апельсин, шафтоли, қовун, тарвуз одам организмида радионуклидлардан тозаловчи хусусиятга эга ҳисобланади. Таркибида калий моддаси кўп бўлган озиқ–овқат махсулотлари организмда радиоактив 55 137 Cs изотопи тўпланишига қаршилик кўрсатиши аниқланган. Шунингдек, таркибида кальций моддаси кўп бўлган озиқ–овқат махсулотлари одам организмида 38 90Sr изотопи тўпланишига қаршилик кўрсатади. А, Е, С витаминлар эса – антиоксидант таъсир фаоллиги орқали одам организмида радионуклидларнинг радиацион нурланишни келтириб чиқарувчи салбий таъсирини сусайтиради. Радионуклидларнинг одам организмидан чиқариб юборилишида парҳез усули муҳим аҳамиятга эга ҳисобланиши тасдиқланган. Очлик ҳолатида одам организмида тўқима ҳужайраларининг бўлиниш тезлиги сусаяди ва нуклеин кислоталаранинг репарация механизмини фаоллаштирувчи ферментлар функцияси кучаяди. Шунингдек, овқат рациони таркибида бодом, ёнғоқ, сўли, ясмиқ, олма, ловия, ошқовоқ, денгиз карами организмни радиацион изотоплардан тозаловчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Қорақат ( Ribes ) меваси таркибида юқори концентрацияда С витамини мавжуд бўлиб, одам организми иммунитетини кучайтириши, инфекцион касалликлар таъсиридан ҳимоялаши аниқланган. Айниқса, қизил қорақат таркибида А, С, Е витамини, флавоноидлар радиацион нурланиш ҳавфи ортиши шароитида антиоксидант таъсир фаоллигига эгалиги қайд қилинади. Қанд лавлаги, қуритилган ўрик, қорақат меваси, петрушка радионуклидларнинг одам организмига сўрилишига қаршилик кўрсатиши қайд қилинади. Сут ва сут махсулотлари, айниқса творог одам организмида 38 90Sr изотопининг чиқариб юборилишида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мол гўшти таркибида радиоактив изотоплар сезиларли миқдорда йиғилиши қайд қилиниб, овқат рациони таркибида миқдори камайтирилиши тавсия қилинади. Табиий узум виноси, буғдой спирти асосида, юқори даражада тозалаш технологияси ёрдамида тайёрланган спиртли ичимликлар организм саломатлиги учун зарарли ҳисобланмаган меъёрий миқдорда истеъмол қилиниши ҳам радиацион нурланиш ва радионуклидларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Одам организмини радиацион нурланиш таъсиридан ҳимоя қилишда Ж.Шишко томонидан наъматак дамламаси, қарағай новдалари дамламаси ижобий таъсир кўрсатиши қайд қилинган. Мева шарбатлари одам организмида радионуклидларнинг чиқариб юборилишида самарали таъсир кўрсатиши аниқланган. Фаоллаштирилган кўмир таблеткаси организмдан радионуклидларни чиқариб юборишда фойдаланилади. Шунингдек, каштан меваси дамламаси, баргизуб, қайин новдаси дамламаси, кўк чой, асал радиацион нурланиш таъсирида одам организмини ҳимоя қилиши аниқланган. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда таркибида кремний мавжуд бўлган сорбентлардан (масалан, монтмориллонит ) фойдаланиб, радионуклидларнинг организмдан самарали тарзда чиқариб юборилиши тавсия қилинади. Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. М.Н. Муминова, М.А. Максумова «Касбий этика ва этикет», услубий қўлланма, Т.,2006. 2. И.А.Каримов «Истиқлол ва маънавият» Т.,1994. 3. И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.,1998. 4. Н.Э.Муҳаммадиев «Касб этикаси ва эстетик маданияти»- Тошкент,1998 й. 5. М.Абдуллаев, Э.Хакимов «Введение в этику»-Наманган, 1998. 6. Абдулла Шер «Ахлоқшунослик» Маърузалар матни, Тошкент, 2000 7. В.Г. Федцов «Культура сервиса» Учебно-практическое пособие - М., «ПРИОР», 2001. 8. А.А. Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ», Т. 1992. 9. Ю.Ю.Петрунин, В.К. Борисов «Этика бизнеса» М., «Дело»,2000. 10. С.С.Гуломов «Тадбиркорлик ва кичик бизнес» - Т., «Шарк», 2002.