logo

Дориларни полиморф модификациялари. Фармакологик тадқиқотларни биофармацевтик тадқиқотлардан фарқи. Биофармацевтик омиллар

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

75 KB
Дориларни полиморф модификациялари. Фармакологик тадқиқотларни биофармацевтик тадқиқотлардан фарқи. Биофармацевтик омиллар Режа: 1.Дориларни кимёвий,   биологик ва терапевтик, эквивалентлиги ҳақида тушунча. 2.Д ори воситаларини биосамарадорлигига таъсир   этадиган омиллар. 3.Дориларни организмга сўрилишига ва терапевтик таъсирини белгилайдиган асосий фармацевтик омиллар: 3.1. Дориларни физик холати. 3.2. Дориларни кимёвий холати. 3.3. Ердамчи моддалр. 3.4. Дори тури ва юбориш усуллари. 3.5. Дори турини тайёрлашда қулланиладиган технологик жараёнлари. 5 . Актуальные проблемы создания лекарственных форм с заданным   и   биофармацевтическими свойствами.   Харьков, 1989.   220   с. 6. Вопросы фармакокинетики новых химиотерапевтических лекарственных средств. М., 1974.   1 19 с. Биофармация фанини технолтгиянинг назарий асоси сифатида ша   килланишига асосий сабаб, дориларни ноэквивалентигидир. Дориларни кимёвий эквиваленти деб бир ҳил дори шаклида ишлаб   чиқарилаётган дори турида таъсир қилувчи модда дозасини бир ҳил   бўлишига айтилади ва бу дори тури тегишли фармакопея, патент, техник шартлар талабига тўла жавоб беради. Лекин турли ҳил усулларда тейёрланган бўлиши мумкин. Биологик эквиваленти деб, дориларни шундай кимёвий эквивалентига айтиладики улар дорини бир ҳил миқдорда қонга (биосуюқликка) сўрилишини таъминлайди. Бунда препаратни миқдори биосуюқликда аниқланади. Бир турдаги касалликларга бир ҳил таъсир этадиган дорини кимёвий эквивалент миқдорига терапевтик эквивалент дейилади. Терапевтик эквиваленти ўлчов бирлиги касалликка дори тури   таъсир этилганда организмда бир ҳил ўзгариш пайдо бўлиши орқали   белгиланади. Дориларни терапевтик эквивалентини тўғридан-тўғри   аниқлаш мураккаб муаммо бўлиб, узоқ вақт талаб этади, бир қанча   соҳа мутахассислари иштирок этиши керак, бир қанча омилларни шу   жумладан ҳар бир организмни ўзига ҳос реакциясини ҳисобга олиш   лозим бўлади. Шунинг учун хозирги вақтда дориларни терапевтик эквивалентини аниқлаш ўрнига уларни биосамарадорилигина аниқлайдилар, бу дориларни боиологик эквивалентини аниқлаш демакдир. Ҳозирги вақтда ҳар қандай препаратни биосамарадорлигини қисқа муддатда аниқлаш имконияти мавжуд. Дорини биосамарадорлигини аниқ   билиш касални клиника шароитида тўғри даволашни ташкил қилишга   имконият яратади. Дориларни кимёвий эквивалентини аниқлашга сабаб   бўлган омил ҳам дорилар таъсирига ноэквивалентликни келиб чиқиши   сабаб бўлад, чунки бир ҳил дозадаги дори тури бир ҳил касалликда   қўлланилганда хар ҳил таъсир кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда,   кимёвий таркиби бир ҳил бўлган дори препарати хар ҳил терапевтик   таъсир кўрсатади. "Дориларни терапевтик ноэквивалентлиги" илмий   адабиётларда бир ҳил дозадаги, бир ҳил таркибли дори препаратини   ҳар ҳил таъсир қилишидар. Бу дори препарат ҳар ҳил корхоналарда   ишлаб чиқарилгандир. Препарат фармакопея талабига тўла жавоб берсаю, лекин терапевтик таъсири ҳар ҳил бўлса "терапевтик ноэквивалент" дейилади. Бу янгилик клиникаларда 60-йилларда яққол кўзга ташлана бошланди. Бу янгилик одатдаги тасаввурга мутлақо тўғри   келмай қолди, чунки бир ҳил дозадаги бир ҳил дори туридаги таъсир   қилувчи моддани миқдори, фармакопея талабига жавоб берсаю (берилган миқдордан максимал четланиш   + 10% руҳсат этади) бу дори турини   биологик таъсири ҳам бир ҳил деб ҳисобланар эди. Амалда эса терапевтик таъсири бир ҳил бўлмади. 60-йилларда олиб борилган тадқиқотлар, дориларни терапевтик ноэквивалентилигини сабаби фармацевтик омиллар эканлигини кўрсатди. Дори турини тайёрлаш жараёнида   қўлланиладиган технологик ишлов бериш усулини ўзгартириш билан   дориларни терапевтик таъсирини ўзгариши исботланган. Хақиқатдан   ҳам дори турини анализ қиладиган химик учун фармацевтик омилларни   аҳамияти йўқ, чунки ўнга дори туридаги дори моддани миқдори МТҲ   талабига жавоб берса бўлгани. Кўп йиллар давомида фармацевтик   омилларни ҳисобга олмаслик терапевтик ноэквивалентликни келиб чиқишига сабаб бўлди. Умуман дори турларидан дориларни организмга   сўрилишига (абсорбция) қуйидаги омиллар таъсир этади: I. Биологик (физиологик) омиллар; II. Биокимёвий омиллар; III. Фармацевтик омиллар. Булардан фармацевт учун энг асосий ҳисобланадиган кўрсаткич   фармацевтик омиллардир, чунки бу омилга провизор-технолог бевосита таъсир кўрсатиб дори турини биосамарадорлигини ошириш имконияти бор. Фармацевтик омилларга дориларни физик ва кимёвий ҳолати (кристаллик шакли, полиморфизм, майдалик даражаси ва кимёвий   холати), дори тури ва юбориш усуллари, ёрдамчи моддалар. Полиморфизм   .. Дори моддаларнинг технологик хоссаларини белгиловчи омиллардан бири модда заррачаларини тузилиши бўлиб, улар   табиатда кристалл ва аморф шаклида учрайди. Олимларнинг   тадқиқотлари кимёвий таркиби бир ҳил бўлган кўпчилик органик ва анорганик   моддаларнинг физикавий ва технологик хоссалари хар ҳил бўлишини   кўрсатди. Бу эса моддалар ҳар ҳил кристаллик холатда бўла олиши   мумкинлигидан далолат беради. Натижада битта дори модда хар ҳил физикавий хоссаларни намоён этади. Битта оддий модданинг хар ҳил   кристаллик шакли (модификация) дан бўла олиш хоссасига полиморфизм дейилади. Моддаларни полиморфизм холатларини А, В, С харфлари билан ёки I, II, III, IV, V ва бошқа рақамлар орқали белгиланади. Кўпчилик бирикмалар 5, 6, 7 ва ундан кўп кристаллик холатларда бўлиши мумкин. Полиморфизм холатлари кўпинча салицилатлар,   барбитуратлар, гормонлар ва сульфаниламидларда учрайди. Масалан,   ацетилсалицил кислотаси олти ҳил, кортизон ацетат беш ҳил, левомицетин икки ҳил кристаллик холатда бўла олиши исботланган. Бу кристаллик холатдаги моддаларнинг эрувчанлиги, суюлиш харорати,   оксидланувчанлиги бир биридан фарқ қилади ва шунинг учун уларнинг   суюлиш харорати, оксидланувчанлиги бир биридан фарқ қилади ва шунинг учун уларнинг сўрилиши ва дори турларининг турғунлиги ҳар   хил бўлади. Полиморфизм ҳодисаси ҳозирги замон фармацевтик технологияси   учун катта аҳамиятга эга, чунки дори тури қайси кристаллик ҳолатдан ташкил топганлигига қараб унинг унумдорлиги ва турғунлиги хар хил бўлади. Аксарият турғун бўлмаган кристаллик холатга эга бўлган моддалар биосуюқликларда яхши эриб, танага осон ва тез сўрилади. Дориларнинг қайси кристаллик холатда бўлиши, уларнинг олиниш усулига, қуритиш майдалаш, дори турининг тайёрлаш жараёнига   ва сақланишига боғлиқ бўлади. Дориларнинг шакли. Бир ҳил модда бир неча кимёвий холатда   ишлатилиши мумкин. Масалан: шохкуя ўсимлигидан олинадиган алкалоид ҳар ҳил кислоталар билан хосил қилган тузига қараб, ҳар ҳил   кислоталар билан ҳосил қилган тузига қараб ҳар ҳил номланади: эрготин - сирка кислотали, корнузол - узум кислотали, эрготал -   фосфат кислотали тузи, адренилин гомони эса гидрохлорид ва гидротартрат тузлари холида бўлади. Ҳар ҳил тузлар технологик, кимёвий, физик ва биофармацевтик томондан ҳар ҳил бўлади, яъни сўрилиш тезлиги ва биологик таъсири ҳам ҳар бўлиши мумкин. Масалан, аскорбин кислотасининг битта водороди натрий ионига алмаштирилса,   бутунлай янги хусусиятли модда ҳосил бўлади. Бу аскорбин кислотадан фарқли ўлароқ, танада электролитик ҳолатни ўзгартириш, инсулин ишлаб чиқарадиган безларнинг иш фаолиятини камайтириш хусусиятига эга бўлади. Амидопирин оқ рангли пластинка шаклидаги кристалл модда бўлиб, сувда секин эрийди (1:20). Амидопирин молекуласидаги битта водород натрий сульфонат гуруҳига алмаштирилса, сувда яхши эрийдиган (1:155), оч сарғиш, таёқча ва призмасимон шаклдаги анальгин ҳосил бўлади. Морфин алкалоидининг кимёвий молекуласига метил гуруҳи киритилса кодеин, этил гуруҳи киритлса дионин ҳосил бўлиб, икки хил   физик-кимёвий хусусиятга ва таъсирга эга бўлган янги моддалар ҳосил бўлади. Майдалик даражаси.   . Дори моддалар заррачаларининг майдалик   даражаси фақатгина уларнинг сочилувчанлигига, бир хил аралашишига, сочилма зичлигига ва аниқ дозаларга бўлинишига таъсир қилиб   қолмасдан, балки биофармацевтик хусусиятларга ҳам таъсир қилади. Бу айниқса мураккаб дори турини тайёрлашда яққол намоён бўлади.   Дори қайси турда тавсия қилинишидан қатъи назар, унинг сўрилиш   тезлигига, дори заррачаларининг майдалик даражаси албатта таъсир   қилади. Кўпчилик дори толқонларнинг майдалик даражаси ортиши билан уларнинг танага сўрилиш тезлиги терапевтик унумдорлигига мутаносиб равишда ортиб боради. Лекин бунда уларнинг турғунлиги ва   қўшимча таъсири ўзгармаслиги керак. Масалан, ацетил салицил кислотасининг майдалик даражаси 30 марта ортса, унинг терапевтик   унумдорлиги икки баравар ошиши аниқланган; деципиразон 200 баравар майдаланганида терапевтик 13,4 марта ошади; сульфадимезиннинг   ўта майдаланган толқони одамларга берилганда, унинг қондаги юқори   концентрацияси одатдагига нисбатан икки соат олдин ҳосил бўлиб,   умумий сўрилган миқдори 20% кўп бўлади. Моддаларнинг эрувчалиги.   Дори моддаларнинг кўпчилиги сувда   ёмон эрийди ёки эримайди. Унинг сўрилишини яхшилаш учун эрувчанлигини ошириш лозим. Сирт фаол моддалар иштирокида ёмон эрийдиган   ёки эримайдиган моддаларни эрийдиган ҳолатга ўтказиш мумкин. Масалан, Твин-80 иштирокида синестролнинг эрувчанлигини 31 марта,   метилтестостерон эрувчанлигин 20 марта, диэтилстилбистролнинг эрувчанлигин 110 марта ошириш мумкинлиги амалда исботланган. Шу   мақсадда глицеризин кислотасининг аммонийли тузи ҳам ишлатилиб,   унинг 0,1% ли эритмаси (глицерам) гидрокортизоннинг эрувчанлигини   100 марта оширади. Глицермнинг 0,2% ли ишқорий эритмаси фурагин   моддаси эрувчанлигини 300 марта, фурадонинникини эса 75 марта   оширади. СП-7 ва СП-10 сирт фаол моддалари моно-"ки" полигликол диалкил эфирлари бўлиб, асалей, астирон ва пальфицерин дориларнинг   эрувчанлигини 50 мартагача ошириши мумкин. Келтирилган мисолларда   кўриниб турибдики, дори турларини тайёрлашда   дориларнинг кристаллик ҳолатини, майдалик даражасини, эрувчанлигини ва кимёвий ҳолатини ҳисобга олгандагина юқори терапевтик унумдорликка эга бўлган дори тури яратиш мумкин экан. Дори турининг аҳамияти.   Дори билан даволаш унинг энг қулай ишлатиш йўлини танлашга боғлиқ. Шунинг учун дори ишлаб чиқаришнинг ўсиши уни тайёрлаш жараёнининг такомиллашуви ва янги дори турларининг яратилиши билан боғлиқ бўлади. Дори тури диалектик нуқтаи назардан дори ва   ёрдамчи моддалар ҳамда технологик жараёнлар мажмуасидир. Дори турларини танлаш уни танага юбориш йўлини ҳам ифодалайди. Шу сабабдан дориларнинг сўрилиши, таъсир қилиши учун кетган вақт ҳамда қайси аъзода таъсир кўрсатиши дори турини юбориш усулига боғлиқ бўлади. Масалан, нитроглицериннинг таблетка дори тури тил остига қўйиб қабул қилинганда, 2-5 дақиқа ичида ўз таъсирини кўрсатади. Аэрозол ҳолида октил нитрат оғиз бўшлиғига пуркалганда эса 30 сония ичида стенокардия хуружини тўхтатади. Астма касали хуруж қилганида ишлатиладиган преднизолон ва эфедрин ҳам аэрозол дори турида таблеткасига қараганида бир неча марта тез таъсир қилади. Бу дори тури таъсир қилиш тезлиги бўйича кўпинча инъекуция учун ишлатиладиганларидан ҳам устун келади. Айрим ҳолларда оғиз орқали ютиладиган дори турига нисбатан йўғон ичак орқали (ректал) юбориладиган дори тури афзалроқ ҳисобланади. Масалан, цистамин гидрохлорид таблеткаси қабул қилингач, сўрилиш 58% ни ташкил этса, худди шу миқдорда шамча шаклида ишлатилганда 85,3% ни ташкил этади. Амидопирин шамча шаклида ишлатилганда 5 дақиқадан сўнг қонга сўрилиб, ўтганлиги аниқланган. Толқон холида ишлатилганда эса 15-20 дақиқада сўнгина қонда аниқланган. Худи шундай холат, изадрин гидрохлоридда ҳам кузатилган. Тиотриазазин препарати жигар касалликларида ва яраларни даволашда ишлатилади. Унинг уч ҳил дори тури яратилиб (эритма, таблетка, шамча) ҳар хил усуллар билан (оғиз орқали, йўғон ичкка, мушак орасига ва қорин бўшлиғига) юбориб қўрилганда, уларнинг хаммаси жигар касаллигини даволашни тезлаштириши, лекин таблетка дори тури терапевтик унумдорлигининг юқорилиги кузатилган. Этаден қийин битадиган яраларни даволашда ишлатилади. Унинг венага, йўғон ичакка юбориладиган ва оғиз орқали қабул қилинадиган дори турлари тайёрланган. Улар ичида шамчаларнинг терапевтик унумдорлиги яхшироқ аниқланган. Трифтазин қиём ҳолида ишлатилганда таблетка ҳолидагидан кўра тез сўрилади ва узоқ муддат таъсир этади. Фурагин капсула ҳолида сўрилиши 87%, таблетка ҳолида 50% ни ташкил этади. Овқатдан сўнг қабул қилинганида эса сўрилиши 8 марта ортади. Феносал гранула холида таблетка ва толқонлар ҳолидагига нисбатан фаолроқ таъсир кўрсатиши тажрибада исботланган. Ёрдамчи моддаларнинг аҳамияти.   Дори турларини тайёрлашда ишлатиладиган барча   ёрдамчи моддалар, уларнинг кимёвий, физик ва бошқа томонлардан бетараф бўлишига қарамасдан, биофармацевтик нуқтаи назардан бефарқ деб бўлмайди. Улар маълум даражада дори моддаларнинг ажралиб чиқиш ва сўрилиш тезлигига таъсир кўрсатиб, дориларнинг таъсир кучини оширади   ёки сусайтиради. Шунинг учун дори турини тайёрлашда танлаб олинадиган   ёрдамчи моддалар ҳар бир дори модда учун ўзига ҳос бўлмоғи мақсадга мувофиқ. Асоссиз равишда танлаб олинган   ёрдамчи моддалар дори таъсирини камайтириб гина қолмай, умуман йўққа чиқариши мумкин. Таъсир қилувчи модда билан   ёрдамчи моддалар ўзаро бирикиб, комплекс бирикма ҳосил қилиши, адсорбцияланиши натижасида сўрилиш тезлиги кескин ўзгариши мумкин. Адабиётларда ёрдамчи моддаларнинг биофармацияга таъсирини қўрсатадиган илмий ишлар қўп. Фенобарбиталдан ПЭО-400 ёрдамчи моддаси билан тайёрланган шамча ва таблеткада сувда қийин эрийдиган комплекс ҳосил бўлади. Натижада фенобарбиталнинг сўрилиши жуда ёмонлашади, шунинг учун таъсир қилмайди. Агар шундай дори турлари натрий барбитал ёки бошқа барбитуратлар билан тайёрланса ишлатилган ПЭО дорилар таъсирига хеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Ёрдамчи модда сифатида кўп ишлатиладиган иккиламчи кальций фосфат иштирокида тайёрланган татрациклин таблеткаси ичакда умуман сўрилмайдиган бирикма ҳосил қилади. Сут қанди, бентонит, фаоллаштирилган кўмир иштирокида тайёрланган ацетилсалицил кислотаси, стрихнин нитрати, апоморфин гидрохлориди дори турида ҳам сўрилишнинг кескин камайиши ва терапевтик унумдорлигининг сусайиши кузатилган. ПВП иштирокида тайёрланган левомицетин антибиотикларда уларнинг микробга қарши бўлган фаоллиги кескин камаяди. ПВП эса салициламид, преднизолон каби дори моддаларнинг сўрилиши ва терапевтик унумдорлигини кучайтиради. Кўп ишлатиладиган, бефарқ хусусиятга эга деб қараб келинган сут қанди ҳам биофармация нуқтаи назаридан бундай эмас экан. Масалан, тестостерон сут қанди билан биргаликда ишлатилганда сўрилиш тезлиги ортади, пентабарбиталники эса камаяди; изониазид билан ишлатилганида унинг фаоллигини камайтиради. Сут қанди таъсирида кўп дориларнинг турғунлиги йўқолади. Асосланмаган ҳолда ишлатилган ёрдамчи моддалар сақлаш жараёнида дори моддаларнинг фаоллигини сусайтиради. Масалан, стероидлар магний оксиди ва магний трисиликат иштирокида тез парчаланади. Ампуладаги В 1 дармон дориси натрий сульфит, натрий метабисульфит ва бошқа сульфитлар иштирокида турғунлиги камаяди. D дармон дорисининг тальк, кальций сульфати, кальций фосфати, лимон кислотаси иштирокида турғунлиги камаяди. Тальк ацетилсалицил кислотасининг ташқи кўринишини ўзгартиради. Бир ҳил шароитда қанд, сут қанди, глюкоза иштирокида тайёрланган белладонна экстракти билан папаверин гидрохлориди, дибазол ва папазол таблеткаларидан таъсир қилувчи моддаларнинг ажралиб чиқиши кальций карбонат билан тайёрланганга қараганда 25-38% юқори бўлади. Шу манода юқорида келтирилган ёрдамчи моддаларни таблеткалар терапевтик фаоллигини сусайтириши бўйича қуйидаги қаторга жойлаштириш мумкин: қанд,   глюкоза, сут қанди, кальций карбонат. Худди шу ходиса пирацен, кобальт-30, купир таблеткаларида ҳам кузатилади. Дориларнинг терапевтик унумдорлигига ёрдамчи моддаларнинг миқдори ҳамтаъсир кўрсатади. Бу папаверин гидрохлорид таблеткаси мисолида яққол намоён бўлади. 0,04 г папаверин гидрохлорид таблеткаси бир хил шароитда 0,26 ва 0,36 г дан қилиб тайёрланганда, биофармацевтик унумдорлиги бўйича 0,26 г ли таблеткаларнинг устунлиги кузатилади. Замбуруғларга қарши ишлатиладиган нитроксалин ПЭО (полиэтиленоксид), қаттиқ ёғ ва какао мойи ассоларида тайёрланган суртма ва клизма дори турларининг антимикотин фаоллиги текшириб кўрилганида, ПЭО асосидагисининг афзаллиги кузатилди. Таблетка тайёрлаш жараёнида ёрдамчи моддаларни биофармацевтик нуқтаи назардан ўрганиб, В.И.Ишенко кальций глюконат таблеткаси мисолида донадорлаш мақсадида крахмал шилимшиғи, какаонинг эфирдаги эритмаси ва ПВП ишлатиб кўрган. Бунда таъсир этувчи модда ажралиш тезлигини камайтирган, ПВП эса оширган. Шундай қилиб юқори терапевтик унумдорликка эга бўлган дори турини тайёрлаш учун ишлатиладиган ёрдамчи моддалар биофармацевтик нуқтаи назардан баҳоланган бўлиши лозим. Технологик омилларнинг таъсири. Дори турининг сифати, турғунлиги, терапевтик унумдорлиги уни тайёрлаш дараёнига кўпроқ боғлиқ бўлади. Дори тайёрлашда маълум бўлган омиллар майдалаш, қуритиш, донадорлаш, тахтакачлаш ва ҳ.к. лар таёр дориларнинг терапевтик унумдорлигига таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллар ҳисобга олинса, мақсадга мувофиқ дори турини танлаш ва уни фаоллиги таъминланади. Нам усулда донадорлашда дори моддаларнинг фаоллиги ва миқдори камайиши мумкинлиги исботланган. Масалан, раувольфия алкалоидини донадорлашда, боғловчи модданинг табиатига қараб алкалоид 14% (сув)дан 8% (спирт) гача йўқолиши мумкин. Тритрицин ва неомицинни донадорлашда КМЦ эритмаси ишлатилса, уларнинг терапевтик унумдорлиги анча пасаяди ва ҳ.к. Тахтакачлаш босимининг биофармацевтик кўрсаткичларга таъсирини стафилококк анатоксини мисолида ҳам кўриш мумкин. 100 МПа босимда олинган таблеткаларнинг фаоллиги 4-5 бўлиб, 250 мПа босимда 2 га камайган, яъни 22,2-27,7% ва 16% ни ташкил қилади. Препарат фаоллигининг камайиши босим ортишига мутаносиблиги аниқланган. Тўғридан-тўғри тахтакачлаб олинган таблеткалардаги дори моддаларнинг сўрилиш тезлиги кўпинча донадорлаш орқали олинганига нисбатан юқори эканлиги амалиётда тасдиқланган. Сифатли турғун ва юқори терапевтик унумдорликка эга бўлган дори тайёрлаш учун мақсадга мувофиқ технологик омилларни танлаб олиш бу мисоллардан кўриниб турибди. Адабиётлар: 1. Тенцова А.И., Ажгихин И.С. Лекарственная форма и терапев   тическая эффективность лекарств.   М., 1974.-   335   с. 2. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар технологияси.   Тошкент,1994.-   425   б. 3. Иванова Л.А. Технология лекарственных форм. М.,   1991.T . 2 .   504 с. 4. ГФ ХI, 1990, вып.2, -397   с .