logo

Бирламчи бош оғриқлари - мигрень, зўриқишдаги бош оғриқлари, кластер бош оғриқлар этиологияси, патогенези, клиникаси, ташхис қўйиш

Загружено в:

17.11.2022

Скачано:

0

Размер:

42.3505859375 KB
Бирламчи бош оғриқлари - мигрень, зўриқишдаги бош оғриқлари, кластер бош оғриқлар этиологияси, патогенези, клиникаси, ташхис қўйиш Режа: Мигрен  Аурасиз мигрен (оддий мигрен).  Аурали мигрен (классик мигрен).  Оилавий гемиплегик мигрен  Зўриқиш бош оғриғи  Эпизодик збо  Кластер (тутамли) цефалгия Бош оғриғи беморларни врачга мурожаат қилишга ундовчи энг кўп учрайдиган шикоятлардан биридир. Организмга салбий таъсир кўрсатувчи деярли ҳар қандай ножўя ички ва ташқи омиллар бош оғриғига туртки бўлиши мумкин. Баъзида бош оғриғи ҳеч қандай «сабабсиз» пайдо бўлади. Бундай пайтларда идиопатик бош оғриқ ҳақида сўз боради. Демак, бугунги кунгача фанга маълум бўлган барча касалликлар ва патологик холатлар бош оғриқлар сабабчиси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам бош оғриғига алоҳида касаллик деб эмас, балки синдром сифатида қаралади. Чунки бош оғриғи кўп этиологияли синдромдир. Бош оғриқлар шартли равишда бирламчи ва иккиламчи турларга ажратилади. Бирламчи - бирон-бир сабабсиз юзага келган бош оғрикдир. Бундай бош оғриқларнинг яққол намоёндалари - мигрен, кластер цефалгия ва зўриқиш бош оғриғи. Иккиламчи - турли касалликлар ва патологик ҳолатлар сабабли ривожланган бош оғриқдир. Масалан, турли хил травмалар, интоксикациялар, инфекциялар, метаболик бузилишлар ва соматик касалликлар бош оғриқ сабабчиси бўлиши мумкин. Мигрен - бошнинг бир томонида пароксизмал тарзда пайдо бўлувчи ва такрорланиб турувчи кучли оғриқлар билан кечувчи касаллик. Оғриқ хуружи, асосан, кўз-пешона-чакка соҳаларида кузатилади ва кўнгил айниши, қусиш, ёруғлик ва атрофдаги товушларга ўта сезгирлик билан намоён бўлади. Оғриқ хуружидан сўнг беморда уйқучанлик ва ҳолсизлик кузатилади. Мигрен инсониятга қадимдан таниш бўлган касаллик. Мигрен ҳақида илк маълумотлар 3000 йил илгари эски Египт ёзувларида топилган. Дастлаб бу касаллик «Гемикрания» деб аталган. Ушбу атама римлик врач Гален (милоддан аввалги 129201 йй) томонидан тавсия этилган. Гален бошнинг ярмида кучли оғриқ хуружлари билан намоён бўлувчи бош оғриқларни «гемикрания» деб атаган. Бу атама асрлар мобайнида ўзгариб, «микрания», кейинчалик «Мигрен» деб атала бошланган. Эпидемиологияси. Мигрен кенг тарқалган касаллик бўлиб, 12-15% аҳоли ушбу касалликдан азият чекади. Аёллар эркакларга қараганда 2- 3 баробар кўп касалланишади: аёллар орасида бу касаллик 20%, эркаклар орасида 6% га тенг. Мутахассислар фикрича, мигрен билан касалланган беморларнинг 20% врачларга мурожаат қилишади, қолганлари эса бош оғриқ хуружларини кучли аналгетиклар билан ўзлари бартараф этиб юришади. Бунинг асосий сабаблари - даволаш ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермаслиги ва беморларнинг аналгетиклар билан чегараланиб қолиши. Таснифи. Бош оғриқлари ўрганиш бўйича Халқаро жамиятнинг (International Headache Society, 2004) тавсиясига биноан мигреннинг қуйидаги таснифи қабул қилинган. Аурасиз мигрен Аурали мигрен: Типик аура билан кечувчи мигрен. Типик аура билан кечувчи мигренсиз бош оғриқ. Бош оғриқсиз типик аура. Оилавий гемиплегик мигрен. Спорадик гемиплегик мигрен. Базиляр мигрен. Болаларда ўқтин-ўқтин учрайдиган мигренолди синдромлари: Даврий қусишлар. Абдоминал мигрен. Болалик даврида учрайдиган пароксизмал вертиго. Ретинал мигрен Мигрен асоратлари: Сурункали мигрен. Мигреноз статус. Мигреноз инсулт. Мигрен сабабли қўзғалган эпилептиформ хуружлар.  Этиологияси ва патогенези. Мигрен наслий касаллик бўлиб, аутосом-доминант типда наслдан-наслга узатилади. Мигрен билан касалланган беморнинг авлодида ёки яқин қариндош-уруғларида, кўпинча, мигрен касаллиги аниқланади. Мигрен, асосан, 20 ёшгача бўлган даврда ва жуда кам ҳолларда катта ёшда бошланади. Балоғат ёшига етмаган болаларнинг 4% мигрен билан касалланишади. Ёш ўтган сайин мигрен билан касалланиш даражаси камая боради. Мигрен 50 ёшдан ошганларда учрамайди. Мигрен этиологиясида триггер омилларининг ўрни катта. Бу омиллар жуда кўп бўлиб, уларга фаоллашган қуёш нури ва бошқа метеоомиллар, хонадаги кучли ёруғлик ва шовқин, телевизор ва компьютер экрани олдида кўп ўтириш, ҳидлар, стресс, ҳиссий ва жисмоний зўриқишлар, уйқусизлик киради. Машҳур невролог ва психоаналитик Зигмунд Фрейд ҳам мигрендан азият чеккан. Транспорт воситаларида узоқ жойларга бориш, самолётда учиш ва ҳар хил оғир спорт тўгаракларида қатнашиш ҳам мигрен хуружини қўзғаб юборади. Шунингдек, спиртли ичимликлар, орал контрасептивлар ва нитратларни қабул қилиш ҳам мигрен хуружини қўзғайди. Мигрен патогенезида нейроваскуляр бузилишларнинг ўрни катта. Лимбикоретикуляр тизимнинг генетик детерминирлашган дисфункцияси ноцицептив ва антиноцицептив тизимлар фаолиятини издан чиқаради. Мигрен хуружи қўзғашидан олдин тригеминоваскуляр тизим фаолияти бузилади, уч шохли нервнинг периваскуляр ўсиқчаларида медиаторлар ажралиб чиқиши кучаяди ва улар нейроген яллиғланиш жараёнини бошлаб беради. Натижада серотонин миқдори пасаяди, норадренергик ва дофаминергик тизимлар фаоллиги ошади ва бош оғриқ хуружи бошланади. Бош оғриқ хуружининг патогенезида гамма-аминоёғ кислотаси ва азот монооксиди дисметаболизмининг ҳам ўрни катта. Патоморфологик нуқтаи назардан мигрен хуружининг 4 босқичи фарқланади. Биринчи босқич - мия артерияларининг бирида спазм ва шу сабабли оғриқ пайдо бўлиш босқичи. Бу босқич 15-45 дақиқа давом этади ва церебрал ишемия ривожланиши билан кечади. Иккинчи босқич - мия артериялари ва веналарида патологик дилатация ривожланади, яъни мия томирлари пассив кенгаяди. Бу босқичда лўқилловчи хусусиятга эга бош оғриқлар пайдо бўлади. Учинчи босқич — мия томирлари атонияси сабабли периваскуляр шиш вужудга келади, артериовеноз шунтлар очилиб, қон ортиқча миқдорда веноз томирлар тизимига ўта бошлайди. Бунинг натижасида веналар янада кенгаяди ва лўқилловчи бош оғриқ янада кучаяди. Тўртинчи босқич - юқорида кўрсатилган патологик жараёнлар орқага чекина бошлайди, бош оғриғи хуружи сустлаша боради ва тўхтайди. Клиникаси. Мигренда оғриқ хуружлари, асосан, бошнинг бир томонида бўлиб, пешона-чакка-тепа соҳаларини эгаллайди. Шунинг учун ҳам мигреннинг қадимги номи, яъни «гемикрания» атамаси ҳанузгача қўлланилади. Аксарият беморларда оғриқ хуружлари галма-гал бошнинг чап ёки ўнг томонларида кузатилиб туради. Оғриқ хуружи кучайган сайин у бошнинг барча соҳаларига тарқала бошлайди. Оғриқ ҳуружлари, одатда, ўта кучли бўлиб, бемор оғриққа чидай олмай қўли билан бошини босиб туради ёки рўмол билан сиқиб боғлайди. Бемор хонадаги чироқ, радио ва телевизорларни ўчириб ташлайди. Чунки ҳар қандай ёруғлик ва товуш бош оғриғини кучайтириб юборади. Беморга ҳаттоки чиқиллаб турган соат овози ҳам ёқмайди. Оғриқлар, кўпинча, лўқилловчи хусусиятга эга бўлиб, кам ҳолларда сиқиб оғрувчи ва қаттиқ босувчи тусда бўлади. Оғриқ ҳуружлари, одатда, 4-72 соат давом этади. Жуда кўп ҳолларда мигрен ҳуружининг ўртача давомийлиги 6-24 соатга тенг. Ҳуружларнинг учраш даражаси турлича бўлиб, баъзи беморларда ҳар куни ёки ҳафтада бир марта учраса, бошқа бирларида ойда ёки йилда бир марта кузатилади. Ҳуружларнинг қай даражада тез учраши, кучи ва давомийлиги уни қўзғовчи омилларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Аммо проградиент кечиш мигрен учун хос эмас. Агар ҳуружлар бошлаган заҳоти ёки бошлашидан олдин бемор аналгетиклар истеъмол қилса, оғриқ кучи пасаяди ва давомийлиги қисқаради. Беморнинг кундалик турмуш тарзига таъсир қилишига қараб, мигреннинг 3 даражаси фарқ қилинади. Енгил - кундалик турмуш тарзи бузилмайди. Ўртача - кундалик турмуш тарзи пасаяди. Оғир - кундалик турмуш тарзи тўла бузилади. Мигренда бош оғриқ ҳуружлари пайтида кўнгил айниш, қусиш, ёруғлик ва товушларни ёқтирмаслик ҳам кузатилади. Шунингдек, оғриқ ҳуружи пайтида бутун танани титроқ босиш, юрак уриб кетиши, совқотиш, тана ҳароратининг бироз кўтарилиши, тер босиш ва ичак фаолияти бузилиши каби вегетатив симптомлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Неврологик статус. Мигрен билан касалланган беморларда неврологик статус соғлом одамларникидан фарқ қилмайди. Неврологик симптомлар фақат ҳуруж пайтида аниқланиши мумкин. Баъзида ҳуруж пайтида амавроз, офталмоплегия ёки гемипарезлар вужудга келади. Ҳуружлар йўқ пайтида ўчоқли неврологик симптомлар аниқланса, мигрен ташхиси гумон остига олинади ва бош оғриқ бошқа бир касалликнинг аломати ҳисобланади. Мигренда ўчоқли неврологик сипмтомлар фақат ҳуруж пайтида кузатилади. холос. Агарда «Мигрен» ташхиси билан врач назоратида турган беморда кейинчалик ўчоқли неврологик симптомлар (масалан, гемипарез) пайдо бўлса, унда бу ҳолат мигрен асорати (мигреноз инсулт) деб аталади. Мигреннинг турлари. Аурасиз мигрен (оддий мигрен). Бу мигреннинг аввалги номи оддий мигрен. Оддий мигрен мигреннинг бошқа турлари ичида энг кўп учрайдиган (деярли 70%) туридир. Оддий мигреннинг диагностик белгилари: • ауралар бўлмаслиги; • ҳуружсимон бош оғриқларнинг 4-72 соат давом этиши; • бир томонлама бош оғриқлар (гоҳида иккала томонда ҳам кузатилади); • лўқилловчи бош оғриқлар; • оғриқларнинг ўрта ёки кучли даражада намоён бўлиши; • жисмоний зўриқишлардан сўнг оғриқлар кучайиши; • кўнгил айниш, қусиш, фото ва фонофобиялар кузатилиши; • анамнез, соматик ва неврологик текширувларда бош оғриқнинг бошқа сабаблари аниқланмаслиги. Аурасиз мигрен ташхисини қўйиш учун анамнезда ушбу диагностик белгиларга мос келадиган мигрен ҳуружи камида 5 маротаба кузатилган бўлиши керак. Бош оғриқ ҳуружлари галмагал ўнг ёки чап томонда кузатилиб туриши ҳам эътиборга олинади. Узоқ йиллардан буён бош оғриқ фақат бир томонда кузатилса, унинг бошқа сабабини излаш лозим. Аурали мигрен (классик мигрен). Аура - бош оғриқ ҳуружи бошлангунга қадар кузатиладиган неврологик бузилиш. Аура пайдо бўлиши локал церебрал ишемия билан боғлиқ. Аура «хабарчи» дегани. Мигренда ауралар турли-туман бўлиб, бош оғриқ ҳуружи бошлашидан бир неча дақиқа ёки бир соат олдин пайдо бўлади. Ауралар кўз олдида ёруғ учқунлар ёки шарпалар пайдо бўлиши, гемианопсия, бир томорлама сенсор бузилишлар (парестезиялар), афазия ва ҳаракат бузилишлари (гемипарез) билан намоён бўлади. Ауралар ичида энг кўп кузатиладигани - фотопсиялар (ёруғ шарпалар ва учқунлар), кам учрайдигани - афазия ва гемипарезлар. Ауралар 10-60 дақиқа (кўпинча, 15-30 дақиқа) давом этади ва бош оғриғи ҳуружи бошлагандан сўнг ўтиб кетади. Мигренда ауралар давомийлиги бир соатдан ошмайди. Аурали мигреннинг диагностик белгилари: • оғриқ хуружидан олдин ауралар кузатилиши; • аураларнинг, асосан, фотопсиялар билан намоён бўлиши; • аура симптомларининг 4 дақиқа ичида шаклланиши; • аураларнинг 60 дақиқадан ошмаслиги (ўртача 15-30 дақ.); • ауралар тугар-тугамай бош оғриқ ҳуружлари бошланиши. Базиляр мигрен. Жинсий балоғатга етиш даврида ва асосан, қизларда учрайдиган мигрен. Мигреннинг бу тури кам учрайди. Кучли бош оғриқ ҳуружлари бошлашидан олдин кучли фотопсиялар, бош айланиши, қулоқда шовқин, гипоакузия, атаксия, дизартрия, юз ва тилда, баъзида оёқ- қўлларда парестезиялар пайдо бўлади. Аура кўринишидаги бу белгилар 10- 15 дақиқадан сўнг ўтиб кетади. Бош оғриқ ҳуружлари эса бир неча соат давом этади. Оғриқ ҳуружлари ўтиб кетгач, бемор уйқуга кетади. Ҳуруж пайтида сипкопал ҳолатлар ҳам рўй беради. Ретинал мигрен. Ретинал мигрен кўзнинг тўр пардасини қон билан таъминловчи марказий артерия спазми ва дилатацияси сабабли ривожланади. Фотопсия, скотома ва амавроз каби ауралар билан бошланади. Амавроз бир ёки бира тўла иккала кўзда ҳам кузатилиши мумкин. Ауралардан сўнг кўз соққаси атрофида кучли мигреноз оғриқлар пайдо бўлади. Ретинал мигренни деярли ҳар доим тарқоқ склерознинг кўз тури билан қиёслашга тўғри келади. Тарқоқ склерозда ўтиб кетувчи амавроз оғриқларсиз намоён бўлади. Офталмоплегик мигрен. Мигреноз ҳуружлар мидриаз, птоз, диплопия ва ғилайлик билан бошланади. Бундай симптомларнинг пайдо бўлиши кўзни ҳаракатлантирувчи нервни қон билан таъминловчи артериялар спазми, дилатацияси, веноз стаз ва перифокал шиш билан боғлиқ. Птоз ва мидриаз зарарланган артерия томонда пайдо бўлади. Бир томонлама оғриқ ҳуружлари кўз ва пешонада кузатилади. Узоқ ауралар билан намоён бўлувчи мигрен. Юқорида айтиб ўтганимиздек, мигренда кузатиладиган ауралар одатда, бир соатдан ошмайди. Бир соат давом этадиган ауралар ҳатто мигреннинг диагностик белгилари ичидан ўрин олган. Аммо мигреннинг жуда узоқ давом этувчи ауралар билан кечадиган турлари мавжуд. Бунда ауралар давомийлиги 1 кундан 1 ҳафтагача чўзилади. Ауралар пайтида бош мия МРТ қилиб текширилганда ҳеч қандай органик бузилишлар аниқланмайди. Мигреннинг бу тури жуда кам учрайди. Оилавий гемиплегик мигрен. Бу мигрен оилавий бўлиб учрайди ва аутосом-доминант типда наслдан-наслга ўтади. Мигреннинг ушбу тури ҳам турли ауралар билан бошланади. Айниқса, гемиплегик ауралар кўп учрайди. Мигреноз ҳуружлар тананинг бир томонида парестезия, дизестезия, гемианестезия ва гемипарезлар билан намоён бўлади. Ҳуружлар бир неча дақиқадан 2 соатгача давом этади. Парестезиялар юз ва тилнинг ярмига ҳам тарқайди. Бундай беморларга, одатда, ТИА деб ташхис қўйилади. Ташхисни тўғри аниқлаш учун чуқур анамнестик, неврологик ва МРТ текширувлар зарур. Номидан кўриниб турибдики, мигреннинг бу тури оилавий бўлиб учрайди. Агар беморнинг авлоди суриштирилса, унинг отаси ёки онасида ҳам гемиплегик мигрен кузатилган бўлади. Лекин гемиплегик мигрен спорадик тарзда ҳам учраши мумкин. Болалик даврида учрайдиган мигренга ўхшаш синдромлар. Баъзи болаларда бош оғриқ, бош айланиш, кўнгил айниш, қусиш, абдоминалгия каби ўтиб кетувчи симптомлар кузатилиб туради. Баъзида ўтиб кетувчи гемиплегия ва афазиялар ҳам вужудга келади. Болаларда учрайдиган бундай симптомлар мигреннинг диагностик белгиларига тўла жавоб бермайди. Ушбу симптомлар мигренолди ҳолатлар деб юритилади. Бундай болаларда келажакда мигрен ривожланиши мумкин. Агарда ушбу болаларнинг отаси ёки онаси мигрен билан касалланган бўлса, уларда мигрен ривожланиши хавфи янада ошади. Ташхис ва қиёсий ташхис. Ташхис қўйишда мигреннинг клиник симптомлари ва кечишига алоҳида эътибор қаратилади. Классик ва оддий мигренга ташхис қўйиш қийинчиликлар туғдирмайди. Аммо, мигреннинг атипик ва ўчоқли неврологик симптомлар билан кечувчи турларини ҳар доим неврологик касалликлар (айниқса, ТИА билан) билан қиёслашга тўғри келади. Мигрен билан касалланган беморда бош миянинг ҳеч қандай органик касалликлари ва бош оғриқларни юзага келтириши мумкин бўлган соматик касалликлар аниқланмайди. Мигрен ташхисини қўйиш ҳар доим уни бошқа этиологияли бош оғриқлар билан қиёслашни талаб қилади. Мигренни ниқобланган депрессияда учрайдиган психоген цефалгиялардан ҳам фарқлаш керак. Мигренни деярли ҳар доим «зўриқиш бош оғриғи» ва кластер цефалгия билан қиёслашга тўғри келади. Мигрен наслий касаллик бўлганлиги учун анамнестик маълумотлар ва генетик текширувлар ҳам ўта аҳамиятлидир. Мигрен бошқа этиологияли бош оғриқлар, ТИА ва ишемик инсулт, фокал эпилептик ҳуружлар, чакка артериити, интракраниал гипертензия, гипертоник криз, ўткир гипертоник энцефалопатия, турли этиологияли прозопалгия ва краниоцервикалгия, глаукома, токсик энцефалопатиялар, тарқоқ склероз, вертебробазиляр синдром, психоген цефалгия, церебрал артериялар аневризмалари ва бош мия ўсмалари билан қиёсланади. Лаборатор ва инструментал текширувлар Мигрен ташхиси, асосан, касаллик клиникаси ва кечишига қараб қўйилади. Унинг асосий симптоми - бу бош оғриқ ҳуружлари. Агарда мигрен ташхисига гумон пайдо бўлса, унда қўшимча равишда бошқа текширувлар ўтказилади ва уларнинг натижаси қиёсий ташхис ўтказиш учун зарур бўлади. Мигрен чакка артериити билан ҳам қиёсланади. Чакка артериитида ЭЧТ соатига 30 мм дан ошади ва аниқ ташхис қўйиш учун чакка артерияси биопсия қилинади. Мигренни ТИА ёки ишемик инсулт билан қиёслаш учун бош мия қон томирларини дуплексли сканирлаш, транскраниал допплерография каби текширувлар ўтказилади. Мигренни бошқа этиологияли бош оғриқлардан фарқлаш учун КТ, МРТ ёки ПЭТ текширувлари қилинади. Бу текширувлар ўчоқли неврологик симптомлар сабабини аниқлаш учун зарур. ЭЭГ текширувлари аура билан кечувчи мигрен билан фокал эпилептик хуружлар орасида қиёсий ташхис ўтказиш учун зарур бўлади. Жуда кам ҳолларда мигрен ҳуружлари эпилептик ҳуружлами қўзғаб юбориши мумкин. Даволаш . Даволаш 3 мақсадни ўз олдига қўяди: 1. мигрен ҳуружини тўхтатиш; 2. мигреноз статус даврида даволаш; 3. ҳуружлараро даврда даволаш. Мигрен ҳуружини тўхтатиш. Мигрен ҳуружи даврида беморни даволашда аналгетиклар ва яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларидан фойдаланилади. Ацетилсалицил кислота (аспирин) ва унинг воситалари оғриқ қўзғовчи моддалар (простагландин, кинин ва шу кабилар) синтезини пасайтиради ва натижада оғриқ импулсларининг тарқалиши сустлашади ёки тўхтайди. Шунингдек, таркибида ацетилсалицил кислота сақловчи дори воситаларининг антиагрегант хусусиятга эга эканлиги ҳуруж пайтида капиллярларда нормал қон айланишни таъминлайди ва ишемиянинг олдини олади. Шунинг учун ҳам мигрен ҳуружини тўхтатиш учун таркибида ацетилсалицил кислота сақловчи дориларни ҳар доим тавсия этиш керак. Енгилроқ ҳолатларда ҳуруж бошланган заҳоти аспирин ёки парацетамолни 0,5-1,0 г дан 3 маҳал ичиш буюрилади. Шунингдек, кунига индометацин 75 мг, ортофен 75 мг, ксефокам 8 мг дан ичилади. Оғир ҳуружларида седалгин (таркибида: аспирин — 0,2 г, фенацетин — 0,2 г, кофеин — 0,05 г, кодеин фосфат — 0,01 г, фенобарбитал — 0,025 г), пенталгин, баралгин, спазмовералгин, солпадеин каби кучлироқ аналгетик хусусиятга эга бўлган дорилар ичиш тавсия этилади. Аналгетикларни қанча эрта қабул қилишни бошласа, самараси шунча юқори бўлади. Ҳуруж бошланганидан 2 соат ўтгандан сўнг қабул қилинган дорилар таъсири ўта паст ёки бефойда. Таркибида ацетилсалицил кислотасини сақловчи дориларни тавсия этишга монелик қилувчи ҳолатлар - ошқозон-ичак системаси яралари, гипокоагуляция билан кечувчи касалликлар, аллергик реакциялар. Эрготамин - мигрен ҳуружларини тўхтатишда қўлланиладиган асосий дори воситаси. У жуда яхши вазоконстриктор таъсирга эга. Эрготамин типик антимигреноз восита бўлганлиги учун и диагностик мақсадларда ҳам қўлланилади. Агар врач мигрен ташхисини қўйишга қийналаётган бўлса, беморга эрготамин сақловчи дориларни бериб кўриши мумкин. Бугунги кунда мигрен ҳуружларини тўхтатиш учун ишлаб чиқарилаётган барча фармакологик воситалар таркибида эрготамин бор. Мигрен ҳуружи бошлаган заҳоти 1 табл. (1 мг) эрготамин тартрат тил остига ташлаб сўрилади. Бу дорининг кундалик дозаси 3 мг дан ошмаслиги керак. Эрготамин кучли вазоконстриктор бўлганлиги учун уни ТИА ва ЮИК аниқланган беморларга тавсия этиш хавфли. Акс ҳолда ишемик инсулт ёки миокард инфаркти ривожланиши мумкин. Шунингдек, бу дорилар қусиш ва диарея ҳам чақиради. Эрготаминнинг ножўя таъсирларини камайтириш учун «эрготамин+кофеин» комплексидан иборат турли дорилар ишлаб чиқарилган: кофетамин, кофергот, анкофен ва ҳ.к. Ушбу дорилардан бири ҳуруж бошланган заҳоти ичилади. Кейин ҳар 4 соатда 1 таблеткадан берилади. Ушбу дориларнинг кундалик миқдори 6 таблеткадан ошмаслиги керак. Дигидроэрготамин эрготаминларнинг яққол намоёндаси бўлиб, энг кам ножўя таъсирга эга. Дигидроэрготамин назал аэрозол типида (дигидэргот) кўп ишлаб чиқарилади. Мигреноз ҳуружлар пайтида дигидэргот буруннинг иккала тешигига битта дозадан (0,5 мг) пуркалади. Оғриқлар камаймаса, 15 дақиқадан сўнг пуркаш яна такрорланади. Битта мигреноз ҳуружни (4 соат давом этадиган) бартараф этиш учун дорини 4 маротаба пуркашнинг ўзи кифоя. Агар оғриқлар кун бўйи давом этаверса, дигидэрготни бир кунда 8 маротаба пуркаш мумкин. Дигидэрготнинг инъекцион турлари 1 мг дан тери ости ёки мушак ичига қилинади. Дорининг бир кунлик дозаси 3 мг, бир ҳафталик дозаси 6 мг дан ошмаслиги керак. Серотонин агонистлари. Бу дорилар мия томирларининг серотонинга сезгир рецепторларига танлаб таъсир кўрсатади ва невроген яллиғланишни пасайтиради, патологик кенгайган томирларни торайтиради. Серотониннинг авлод агонистларидан суматриптан (имигран) 50-100 мг дан ичилади ёки 6 мг дан тери остига қилинади. Суматриптан инъекцияси 6 мг дан кунига 4 маҳал қилиниши мумкин. Бироқ дорининг дозасини ундан ошириб юбормаслик керак. Серотониннинг 2-авлод агонистларидан золмитриптан (зорниг)- 2,5 мг, наратриптан (нарамиг) - 2,5 мг, ризатриптан (максалт) - 5 мг; 3-авлод агонистларидан - элетриптан (релпакс) - 40 мг дозада мигреноз ҳуружлари бартараф этишда кўп қўлланилади. Дориларни бир кунда бир неча бор тавсия этиш мумкин. Аммо уларнинг кундалик дозасини кўрсатилган миқдордан ошириб юбормаслик керак. Мигреноз статусни бартараф этиш. Мигреноз статус - беморни шифохонага зудлик билан жойлаштиришни талаб этувчи оғир ҳолат. Зудлик билан преднизолон 40-60 мг ёки дексаметазон 4-8 мг томир ичига қилинади. Шунингдек, 1 мг дигидроэрготамин венага томчилатиб юборилади. Мигреноз статус кучли кўнгил айниш ва қусишлар билан ҳам намоён бўлади. Бу бузилишларни бартараф этиш учун 10 мг метоклопрамид венадан томчилатиб юборилади. Дигидроэрготамин ва метоклопрамид битта системанинг ўзида қилиниши мумкин. Ушбу таркибда дорилар заруратга қараб кунига 4-5 маҳал венадан юборилади. Чунки мигреноз статус узоқ давом этадиган оғир ҳолат. Кейинги кунлари 1 мг дигидроэрготамин 1 мг дан тери остига қилинади. Нейролептиклардан 0,5% ли 2 мл галоперидол венадан томчилатиб юборилади ёки мушак ичига қилинади. Галоперидол ўрнига аминазин ҳам қўлланилиши мумкин. АҚБ тушиб кетишидан эҳтиёт бўлиш керак. Жуда оғир ҳолатларда 4 мг морфин венадан томчилатиб юборилади. Шунингдек, декстранлар (реополиглюкин, реомакродекс), гидрокарбонат натрий ҳам қилиниши керак. Диуретиклар (лазикс кунига 40-60 мг) ҳам қилинади. Бемор клиникадан чиқиб кетгунча ҳар куни дигидроэрготамин қабул қилиб туриши лозим. Унинг кундалик дозаси индивидуал тарзда белгиланади. Беморни ҳуружлараро даврда даволаш. Агарда ҳуружлар сони ойига 3-5 мартадан ошса, беморнинг ҳаёт тарзига жиддий таъсир кўрсатади. Бундай пайтларда бемор шифохонага ётқизилади ва режали даволаш муолажалари олиб борилади. Режали даволаш муолажаларини ўтказишдан мақсад - ҳуружлар сонини камайтириш ва кучини пасайтиришга эришиш, беморнинг умумий қувватини ошириш, ҳуружларнинг олдини олишга ва ҳуруж пайтида нималарга эътибор қаратишга ўргатишдир. Чунки бугунги кунда беморни мигрен касаллигидан бутунлай халос қилишнинг иложи йўқ. Режали даволаш курси касаллик даражасига қараб йилига 3-4 марта ўтказилади. Дори воситаларидан β-адреноблокаторлар (анаприлин, пропранолол, атенолол, надолол, метопролол), кальций каналини қамалга олувчилар (верапамил, нифедипин), антидепрессантлар (амитриптилин, портал, феварин), серотонин антагонистлари (метисегрид, перитол), миорелаксантлар (сирдалуд, мидокалм), антиконвулсантлар (карбамазепин, габапентин, топирамат) кўп қўлланилади (4-жадвал). Жадвал 4. Ҳуружлараро даврда тавсия этиладиган дорилар Дорининг номи Дозаси ва қабул қилиш тартиби Бета-адреноблокаторлар Пропранолол (анаприлин, индеран, обзидан) Дастлаб 10-20 мг кунига 2-3 маҳал берилади, кейинчалик ҳар 3 кунда дорининг дозаси ошириб борилади. Унинг бир кунлик дозасини 120 мг га етказиш мумкин. Надолол (коргард) Кунига 40-160 мг Метопролол (лопресол) Кунига 50-100 мг Атенолол (тенормин) Кунига 50-100 мг Кальций канали блокаторлари Верапамил Кунига 160-320 мг Нифедипин Кунига 30-120 мг Амлодипин Кунига 5-10 мг Антидепрессантлар Амитриптилин Кунига 50-75 мг Прозак Кунига 20-40 мг Сертралин Кунига 50-100 мг Миорелаксантлар Тизанидин (сирдалуд) Кунига 6-8 мг Толперизон (мидокалм) ] Кунига 100-150 мг Антиконвулсантлар Валпроатлар (депакин, Кунига 1000-1500 мг конвуиекс)Топирамат Кунига 300-600 мг Карбамазепин Кунига 200-600 мг Ушбу жадвалда кўрсатилган дориларни қабул қилиб юрадиган беморларда мигрен хуружлари енгил ўтади. Бу дориларнинг ичида энг кўп қўлланиладигани - β-адреноблокаторлар. Улар антисеротонинергик таъсирга эга бу дорилар, айниқса, артериал гипертония ва хавотирли синдромларда жуда самаралидир. Бетаадреноблокаторлар, шунингдек, краниал артериялар дилатациясига йўл қўймайди ва тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Бу дорилар мигреннинг этиологияси, патогенези, тури, кечиши, беморнинг умумий аҳволи ва йўлдош касалликлар турига қараб танланади. Даволашда дори воситаларини қўллаш билан биргаликда рефлектор таъсирга эга бўлган физиотерапевтик ва шу каби бошқа усуллардан ҳам фойдаланилади. Мигрен ҳуружи профилактикаси. Дам олишни тўғри ташкил қилиш, тунги ишлардан воз кечиш ва ўз вақтида ухлаш қонунқоидаларига амал қилиш, ортиқча ҳиссий зўриқишлардан сақланиш мигрен ҳуружлари сони ва кучини камайтиришга жуда катта ёрдам беради. Айтиб ўтганимиздек, мигрен ҳуружи, кўпинча, ташқи салбий таъсирлардан сўнг бошланади. Овқатланиш рационига амал қилиш ҳам ўта муҳим. Таркибида тирамин сақловчи озиқ-овқатларни (помидор, селдер, какао, шоколад, пишлоқ, сут, ёнғоқ, тухум) истеъмол қилишни чеклаш лозим. Шунингдек, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман қилинади. Улар бош оғриқ ҳуружини кучайтириб юборади. Спиртли ичимликлар нафақат мигренда, балки бош оғриққа мойил кишиларда ҳам оғриқни қўзғаб юборади. Бош оғриққа мойил одамларда, ҳатто пиво ҳам бош оғриғини қўзғайди ёки кучайтиради. Стресс ҳолатларини юзага келтирувчи ҳар қандай вазият, яъни оила ва ишдаги келишмовчиликлар ҳам мигрен ҳуружини нафақат қўзғайди, балки касалликнинг оғир кечишига сабабчи бўлади. Шунинг учун рационал психотерапия, аутотренинг, жисмоний машқлар ва спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш стресс ҳолатларининг олдини олади ёки уларни бартараф этади. Эрта саҳарда туриб пиёда юриш ва тушликдан сўнг кўчада сайр қилиш мигрен профилактикаси учун ўта муҳим. Шунингдек, игна билан даволаш, массаж, гидротерапия ва шу каби бошқа рефлектор таъсирга эга муолажалар ҳам мигрен ҳуружлари профилактикаси учун жуда зарур. Меҳнат таътилларига ўз вақтида чиқиш, режали тарзда сиҳатгоҳларда дам олиб туриш ҳам ўта муҳимдир. Беморларга бериладиган тавсиялар. УАШ мигрен касаллигига оид маълумотларни билиши ва беморни соғлом турмуш тарзига ўргатиши лозим. Ҳар бир бемор мигрен ҳуружини қўзғовчи ва камайтирувчи омиллардан воқиф бўлишлари керак. Мигрен ҳуружини қўзғовчи омиллар: • стресс, психоэмоционал чарчаш; • уйқусизлик, оч қолиш ёки тўйиб овқат ейиш; • ортиқча жисмоний зўриқишлар; • метеорологик омиллар; • кучли шовқин ва ёруғлик; • спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва сигарет чекиш; • шоколад, қаҳва, ёнғоқ, шўр ва аччиқ нарсаларни истеъмол қилиш; • аёлларда - ҳайз кўриш даври, таркибида прогестерон сақловчи контрацептивларни истеъмол қилиш; • иссиқ ва кислород кам жойларда узоқ қолиб кетиш; • атир-упа ва шу каби кучли ҳидга эга кимёвий воситалар; • овқатга қўшиладиган турли консервантлар (нитратлар, натрий глутамат, аспартам). Мигрен хуружини камайтирувчи омиллар: • ўз вақтида ва етарли миқдорда ухлаш; • тинч ва сокин жойларда ишлаш ва дам олиш; • қоронғи ва ҳидсиз жойларда бўлиш; • яшаш жойини ўзгартириб туриш (баъзан фойда беради); • оғриқ пайтида бошга совуқ ёки иссиқ нарса қўйиш; • иш ва дам олишни тўғри ташкил этиш; • оғриқ қолдирувчи дориларни зудлик билан қабул қилиш (дорини танлаб ўтирмасдан қўл остида бор бўлган ҳар қандай аналгетик қабул қилинади). Прогноз. Мигрен бемор ҳаётига хавф солмайди. Аммо, ёшлик даврида бошланган бу касаллик узоқ йиллар давом этади. Даволашни тўғри ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ўта муҳимдир. Бундай беморларда мигрен ҳуружлари енгил кечади, уларнинг сони ва кучи камаяди. «Мигрен 40 ёшдан кейин тўхтайди», деган гап ҳам ўринлидир. Чунки ёш ўтган сайин мигрен ҳуружлари сони камая боради ва бутунлай йўқолади. ЗЎРИҚИШ БОШ ОҒРИҒИ Зўриқиш бош оғриғи (ЗБО) - бошни икки томондан сиқувчи оғриқлар бўлиб, кўпинча перикраниал мускуллар таранглашуви билан кечади. ЗБО бирламчи бош оғриқлар гуруҳига киради. ЗБО 2 гуруҳга ажратиб ўрганилади: 1. эпизодик ЗБО; 2. сурункали ЗБО. Эпизодик ЗБО умумий популяцияда 60-80% учраса, сурункали ЗБО 3-5% учрайди. ЗБО эркакларга қараганда аёлларда 2 баробар кўп учрайди. Касаллик энг кўп кузатиладиган давр - 30-40 ёшлар. Аммо у болалик ва ўсмирлик даврида ҳам, ёши катталарда ҳам ривожланиши мумкин. ЗБО аҳоли орасида кўп тарқалганлиги учун уни турли этиологияли бош оғриқлар билан бирга учратиш мумкин. Масалан, ўрта ёки катта ёшдагиларда ЗБО - гипертония касаллиги ва бўйин остеохондрози, ёшларда - нерв системасининг яллиғланиш касалликлари билан биргаликда намоён бўлади. ЗБО алоҳида касаллик сифатида ажратилгунга қадар неврастения, психастения, психоген цефалгия, арахноидит, мигрен ташхислари билан юритилган. Этиологияси ва патогенези . ЗБО этиологияси тўла ўрганилмаган. Аммо мутахассислар ЗБО га олиб келувчи бир қатор хатарли омилларни ажратишади. Улар ЗБО ривожланишида психоген омилларга катта урғу беришади. Булар - депрессия, хавотир, ўткир ва сурункали стресслар. Доимий хавотир ва депрессияда ЗБО жуда кўп учрайди. Шунингдек, ишлаш ва дам олиш тартиби бузилишига ҳам катта урғу берилади. Доимо бир хил ҳолатда ўтириш ҳам, яъни компютер монитори олдида соатлаб қолиб кетиш ёки шу каби бошни қимирлатмай ишлайдиган ҳолатлар перикраниал мускуллар таранглашуви ва ЗБО ривожланишига туртки бўлади. Бўйин умуртқалари билан бошнинг энса соҳасини бирлаштирувчи мускуллар таранглашуви ҳам хатарли омиллар гуруҳига киради. ЗБО ривожланишида ўтказилган краниоцеребрал ва краниоцервикал жароҳатларнинг ҳам ўрни катта. ЗБО да перикраниал мускуллар соҳаси босиб текширилганда кучли оғриқли нуқталар топилади. Бўйин-энса, чакка ва чайнов мускуллари таранглашган бўлади. Шунинг учун бошнинг барча нуқталарида триггер нуқталар аниқланади. Таранглашган мускулларда нормал метаболизм бузилади. Кислород ва сувгача парчаланмай қолган оралиқ метаболитлар мускулларни ортиқча таъсирлантиради. Бу эса ачиштирувчи бош оғриқ ва рефлектор спазмлар сабабчисидир. Натижада патологик занжирли реакция шаклланади. ЗБО патогенезида перикраниал томирлар спазми, веноз стаз ва локал шишлар ўрни катта. ЗБО да перикраниал мускуллар таранглашуви ҳар доим кузатилмайди, бироқ хавотирли-депрессив синдром ва дисфория жуда кўп аниқланади. Касаллик этиологиясида психоэмоционал зўриқишлар асосий ўрин тутганлиги учун ҳам унинг номи «зўриқиш бош оғриғи» деб аталади. Таснифи. ЗБО таснифи бош оғриқларни ўрганиш бўйича Халқаро жамият (International Headache Society (HIS),) томонидан 2004-йили таклиф этилган. Унинг қисқача таснифи қуйидагича: Эпизодик ЗБО Перикраниал мускуллар таранглашуви билан кечувчи. Перикраниал мускуллар таранглашмай кечувчи. Сурункали ЗБО Перикраниал мускуллар таранглашуви билан кечувчи. Перикраниал мускуллар таранглашмай кечувчи. Клиникаси. Бемор бошнинг икки томони қаттиқ сиқиб оғришидан шикоят қилади. У ушбу бош оғриқларни шундай таърифлайди: «Доктор, менинг бошим худди сиқиб турувчи каска кийдириб қўйгандек ёки тасма билан қаттиқ қисиб боғлаб қўйгандек оғрийди». Баъзида оғриқ унча кучли бўлмаса-да, унинг сиқиб оғрувчи хусусияти сақланиб қолади. Барча томондан сиқиб ва босиб турувчи бош оғриқлар ЗБО учун жуда хос. Бу уни мигрендан фарқловчи асосий белги ҳамдир. Мигрендан фарқли ўлароқ, ЗБО да кўнгил айниш ва қусиш деярли кузатилмайди. Лекин оғриқ хуружлари пайтида ёруғлик ва ортиқча шовқин уларга ёқмайди. Сурункали давом этадиган ЗБО да сиқиб оғрувчи бош оғриқларга лўқилловчи бош оғриқлар ҳам қўшилади. ЗБО учун икки томонлама оғриқлар жуда хос бўлсада, баъзида оғриқлар бир томонлама тус олади. Улар ҳатто бошнинг маълум бир қисмида, яъни пешона, чакка, энса ёки тепа соҳасида жойлашиши мумкин. Жуда кўп ҳолларда бош оғриқларга психоэмоционал бузилишлар ҳам қўшилади ёки улар кучаяди. Оғриқ пайтида беморнинг кайфияти тушиб кетади, ҳеч ким билан гаплашгиси келмай, қоронғи хонага кириб ётиб олади. Агар оғриқлар кундузи бошланса, ишни ташлаб уйга келади ва ётиб ухлашга ҳаракат қилади. У тезроқ оғриқдан қутулиш учун аналгетиклар қилишни илтимос қилаверади. Сурункали кечувчи ЗБО да баъзи беморлар аналгетикларга ўрганиб қолишади. Бироқ, ЗБО да оғриқлар мигрендагидек кучли бўлмайди. Беморнинг атрофида яхши психологик муҳит яратилса ва беморга аналгетиклар олавериш яхши эмаслиги тушунтирилса, у бу дорилардан вақтинча воз кечиши мумкин. Баъзи беморларнинг бошини уқаласа ҳам бош оғриғи камаяди ва уйқуга кетади. ЗБО хуружлари пайтида перикраниал мускуллар таранглашган бўлади. Бошнинг барча нуқталарида оғриқлар аниқланади. Албатта бу оғриқлар психоген гиперестезия билан биргаликда намоён бўлади. Бемордан «бошингизнинг қайси қисми кўпроқ оғрияпти», деб сўралса, «ҳамма жойи», деб жавоб беради. Баъзи беморлар фақат энса-бўйин соҳасини кўрсатади. Бош оғриқлар пайтида ҳам, бошқа пайтларда ҳам ўчоқли неврологик симптомлар аниқланмайди. Текширувлар фақат пай рефлексларининг невротик типда ошганлиги ва умумий гиперестезия белгиларини кўрсатади. Албатта, бошнинг қайси соҳаси босиб текширилса ҳам оғрийверади. Шунингдек, иккала кўз олмасини босиб текширса ҳам оғриқ пайдо бўлади. Бундай беморлар асоссиз равишда «сурункали интракраниал гипертензия» ташхиси билан даволаниб юришади. Ташхис. ЗБО ташхисини қўйиш учун анамнестик маълумотлар, оғриқ хусусиятлари ва унинг кечиши ҳамда неврологик статусда ўчоқли симптомларнинг бўлмаслигига асосий эътибор қаратилади. Беморнинг психосоматик статусини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бош оғриқлар этиологиясини аниқлаш ва қиёсий ташхис ўтказиш мақсадида МРТ, ЭЭГ ва дуплексли сканирлаш текширувлари ўтказилади. А) эпизодик ЗБО нинг диагностик белгилари: • бош оғриқ ҳуружларининг бир ойда бир неча бор (1-15 маротаба) рўй бериши; • бош оғриқнинг 30 дақиқадан 7 кунгача давом этиши; • оғриқлар бошнинг иккала томонида ҳам кузатилиши; • бош оғриқларнинг сиқувчи ва босувчи хусусиятга эгалиги (бироқ лўқилловчи эмас); • ўрта даражадаги бош оғриқлар (мигрен каби кучли эмас); • оддий жисмоний ҳаракатларда (юриш ёки зинадан кўтарилиш) бош оғриқнинг кучаймаслиги; • кўнгил айниш ва қусишлар бўлмаслиги; • фото- ва фонофобиялар бўлмаслиги (улардан биттаси кузатилиши мумкин). Анамнез бўйича ва неврологик текширувларда бош миянинг ўчоқли зарарланишлари аниқланмайди. Аксарият ҳолларда перикраниал мускуллар таранглашуви ҳисобига бошда оғриқли нуқталар аниқланади. Краниоцервикал мускуллар таранглашуви ҳам локал оғриқларни кучайтиради. Б) Сурункали ЗБО нинг диагностик белгилари: ҳар кунги ёки кунора учровчи бош оғриқлар; бош оғриқнинг соатлаб ёки бир неча кун мобайнида тўхтовсиз давом этиши; бошнинг иккала томонида ҳам оғриқлар кузатилиши; бош оғриқлар сиқувчи ва босувчи хусусиятга эга (лўқилловчи эмас) эканлиги; ўрта даражадаги бош оғриқлар кузатилиши (мигрендагидек кучли эмас); оддий жисмоний ҳаракатларда (юриш ёки зинадан кўтарилиш) бош оғриқнинг кучаймаслиги; кўнгил айниш ва қусишлар бўлмаслиги; фото- ва фонофобиялар бўлмаслиги (улардан биттаси кузати- лиши мумкин); бош оғриқнинг бошқа касалликлар билан боғлиқ эмаслиги, ўчоқли неврологик симптомлар ҳам кузатилмаслиги; перикраниал мускуллар таранглашуви ҳисобига оғриқли нуқталар аниқланиши. Қиёсий ташхис. Барча турдаги бош оғриқлар билан ўтказилади. ЗБО деярли ҳар доим мигрен ва кластер бош оғриқлар билан қиёсланади (5- жадвал). Жадвал 5. Белгилар Зўриқишд аги бош оғриғи Мигрен Кластер бош оғриқ Локализация Одатда, икки томонлама Одатда, бир томонлама Чакка ва орбитал соҳада, бир Давомийлигии 30 дақ.-7 4-72 соат 15-180 кун дақ. Хусусияти Босувчи, сиқувчи Лўқилло вчи Куйдирув чи, буровчи Кучи Паст ва ўрта даражада Ўрта ва юқори даражада Жуда кучли Қўшимча симптомлар Фото- ва фонофобия кам учрайди, бўйин ва елка соҳасида оғриқ Кўнгил айниш, қусиш, фотофобия, фонофоби- я, вегетатив Кўнгил айниш, брадикардия, кўз ёши оқиши, кўзнинг қизариб кетиши, ринорея, Продромал белгилар ва Бўлмайди Продром ал белгилар - 50 %, Бўлмайди аураларБошла ниш пайти Ҳар қандай пайтда аураларҲ ар қандай -30 %. пайтда Одатда, кечаси, бир хил вақтда, Қайси ёшда бошланиши Ҳар қандай ёшда, кўпроқ 10-30 ёш мавсумий қўз30-50 ёш - Қайси жинсда кўп учраши Аёлларда (2:1) Аёлларда (3:1) Эркаклар да (6:1) Оилавий анамнез 40 % ҳолатларда 50 % ҳолатларда оилавий бўлиб Йўқ Қўзғовчи омиллар оилавий бўлиб Психоэмоциона л зўриқишлар, бўйин мускулларинин г узоқ вақт учрайди . Кучли ёруғлик, шовқин, ҳидлар, спиртли ичимликлар, Спиртли ичимликлар, чекиш, нитроглицерин, биоритмнинг ўзгариши таранглашиб қолиши кун тартибининг ўзгариши Оғриқлар билан вегетатив дисфункциялар орасида ҳам узвий боғлиқлик бор. Тананинг қайси соҳасида жойлашган бўлишидан қатъи назар, ўткир ва сурункали оғриқли синдромлар вегетатив бузилишлар билан намоён боиади. Вегетатив дисфункциялар нафақат ВНС нинг супрасегментар, балки сегментар тузилмалари патологиясида ҳам кўп учрайди. Идиопатик ва симптоматик ПВЕ нинг барча турларида вегетатив бузилишлар вужудга келади. Айниқса, Фабри касаллиги, Райли-Дей ва Шай-Дрежер синдромларида кучли вегетататив-висцерал бузилишлар пайдо бўлади. Булар ВНС зарарланиши билан кечувчи наслий касалликлар бўлиб, уларнинг тури кўп. Клиникаси. Асосан, ички аъзолар ва системаларнинг функционал бузилишлари билан намоён бўлади. Уларнинг қай тарзда кечиши эса бемор қайси типга тааллуқли эканлигига ҳам боғлиқ. Симпатикотониклар. Симпатикотоникларга хос белгилар болалик давридаёқ яққол кўзга ташлана бошлайди. Улар қизғин характерга эга, атрофдаги воқеалар ва ўзига бўлган муносабатларга дарҳол реакция берадиган, кайфияти тез ўзгариб турадиган, оғриқларга сезгир, фикри тез чалғийдиган шахслардир. Уларда сангвиник ва холерикларга хос хулқатворни кузатиш мумкин. Бу белгилар гиперстеник невроз белгиларига ҳам ўхшаб кетади. Стрессли вазиятларда уларнинг қорачиқлари кенгайиб, оғзи қурийди, ранги оқаради, юрак уриши тезлашади ва санчиб оғрийди, АҚБ кўтарилади, боши ва танаси қизиб кетади, оёқ-қўллари эса «музлаб» қолади ва уюшади. Стрессли вазият ўтиб кетгач, беморнинг тез ҳожатга чиқиши келади. Симпатикотониклар яхши иштаҳага эга бўлсада, деярли семиришмайди ва астеник тана тузилишига эга бўлишади. Бунинг асосий сабаби уларда моддалар алмашинувининг тезлиги билан изоҳланади. Уларни, кўпинча, атоник қабзият ва метеоризм безовта қилади. Териси оқимтир тусга эга ва доимо қуруқ, оёқ-қўлларининг учи совуқ ва тез уюшадиган бўлади. Объектив текширишлар кучли оқ дермографизмни кўрсатади. Вестибуляр ва респиратор бузилишлар хос эмас. ЭКГ - синусли тахикардия, Р-Q интервали қисқарган, SТ сегменти изометрик чизиқдан пастга силжиган ва Т тиш силлиқлашган бўлади. Ваготониклар. Сайёр нерв (n. vagii) мия устунида жойлашган парасимпатик нерв тизими ядроларининг энг муҳим қисмидир. Н.вагус тармоқлари аксарият ички аъзолар ва системаларни иннерватция қилади, уларнинг фаолиятини бошқаришда бевосита иштирок этади. Шунинг учун 25 мг га ошириб борилади. Унинг кундалик дозаси 100-150 мг га етказилиши мумкин. Имипраминнинг ножўя таъсирлари амитриптилинга ўхшаш. Шунингдек, доксепинни (синекван) кунига 25 мг дан ичиш тавсия этилади. Таъсир этиш механизми амитриптилинга ўхшаш. Дорининг кундалик дозаси секин-аста 75-100 мг га етказилади. Амитриптилинга ўхшаш дориларни қўллашга монелик қилувчи ҳолатларда флуоксетин (прозак) 20 мг, сертралин (золофт) каби антидепрессантлар тавсия этилади. Бироқ бу дориларнинг аналгетик ва седатив таъсири амитриптилинга қараганда суст ҳисобланади. Уларни амитриптилин билан биргаликда тавсия этиш мумкин эмас. Сурункали ЗБО да алпразолам (ксанакс) жуда самарали дорилардан биридир. Алпразолам атипик бензодиазепин бўлиб, анксиолитик таъсири кучли. Алпразолам енгил миорелаксант таъсирга ҳам эга. Шу боис у перикраниал мускуллар таранглашуви билан кечувчи ЗБО да кўп қўлланилади. Дастлаб алпразоламни 0,25 мг дан кечқурун ичиш тавсия этилади. Ҳар 23 кунда дорининг дозаси 0,25 мг га ошириб борилади. Дорининг бир кунлик максимал дозаси 3 мг дан ошмаслиги керак. У 4 га бўлиб берилади. Кутилган натижага эришилгач, дорининг дозаси секин- аста камайтирилади. Катта дозада ичилаётган дорини бирдан тўхтатиб қўйиш мумкин эмас. Алпразоламнинг антидепрессив таъсири бироз суст ифодаланган. Аммо бу дори психосоматик бузилишларни бартараф этишда самарали ҳисобланади. Беморнинг кечқурун тинч ухлаши жуда аҳамиятлидир. Шунинг учун зопиклон, золпидем каби ухлатувчи дорилар ҳам буюрилади. Бензодиазепинлардан клоназепамни кечаси ичиб ётиш мумкин. Кундуз кунлари тинчлантирувчи гиёҳлардан таркиб топган дорилар (валериана экстракти ва ҳ.к.) тавсия этилади. Беморга рефлектор таъсирга эга бўлган даволаш муолажалари, яъни игна билан даволаш, дорилар электрофорези, бўйин ва бошни уқалаш, дарсонвал каби муолажалар ҳам ёрдам беради. Бемор соғлом турмуш тарзига ўргатилади. Унга бош оғриқнинг асосий сабаблари психоэмоционал зўриқишлар ва кам ҳаракатли ҳаёт тарзи (бир хил вазиятда ўтириб ишлаш) эканлиги тушунтирилади. Бемор ўзининг кун тартибини тўғри тузиб чиқиши, яшаш ва ишлашда бир хилликдан воз кечиши зарурлиги уқтирилади. Йиллар мобайнида шаклланиб қолган стереотип ҳаёт тарзини кескин ўзгартириш ҳам ЗБО нинг кескин камайишига олиб келади. Режали тарзда спорт билан шуғулланиш, айниқса, эрталабки сайр, югуриш ва сузиш стереотип бош оғриқларни бартараф этишда жуда фойдали амаллардир. Шунингдек, уйқуга кетишдан олдинги тунги сайрлар (айниқса, шаҳарда яшайдиганлар учун) ҳам ўта фойдали. Прогноз. Касаллик беморнинг ҳаётига хавф туғдирмайди. Лекин сурункали ЗБО узоқ давом этганлиги сабабли беморнинг кундалик турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатади. Бундай беморлар депрессияга мойил бўлишади ёки депрессияга мойил одамларда ЗБО ривожланади. Шунинг учун ҳам, ЗБО да антидепрессантлар самарали ҳисобланади. Беморга сурункали стрессли вазиятларда психотерапевтга мурожаат қилиши тавсия этилади. Улар УАШ ва тиббий психолог назоратида туриши лозим. КЛАСТЕР (ТУТАМЛИ) ЦЕФАЛГИЯ Кластер (тутамли) бош оғриқ - бошнинг бир томонида кузатилувчи ўта кучли бош оғриқ ҳуружлари. Кластер бош оғриқ (цефалгия) синонимлари - Хортон синдроми, гистамин цефалгия, Харриснинг мигреноз невралгияси. Ушбу касалликда оғриқ хуружлари бошнинг бир томонида ва бир жойга тўпланиб пайдо бўганлиги учун «тутамли» атамаси қўлланилади. Демак, кластер цефалгияда оғриқлар бир жойга тўпланган ва чегараланган бўлади. Кластер цефалгия эркакларда аёлларга қараганда 4-5 баробар кўп учрайди. Касаллик, кўпинча, 20-40 ёшларда бошланади. Кластер цефалгиянинг эпизодик ва сурункали турлари фарқланади. Эпизодик бош оғриқлар - ремиссиялар билан кечувчи тутамли бош оғриқ ҳуружлари. Оғриқ ҳуружлари бир неча ҳафтадан бир неча ойгача (ўртача 6 ой) давом этади. Ремиссия даври эса бир неча ой, баъзида йилларга чўзилади. Шу сабабли кластер цефалгиянинг бу тури эпизодик кластер цефалгия деб аталади. Кластер цефалгиянинг ушбу тури кўп учрайди. Сурункали бош оғриқлар - сурункали тарзда давом этадиган ва ремиссия даври 2 ҳафтадан ошмайдиган тутамли бош оғриқ ҳуружлари. Кластер цефалгиянинг бу тури кам учрайди. Клиникаси. Оғриқ хуружлари тўсатдан бошланади ва 10-15 дақиқа ичида кучайиб кетади. Бу оғриқ ҳуружлари ўртача 45-60 дақиқа давом этади, кам ҳолларда 2 соатгача чўзилади. Оғриқлар ҳар доим бир томонда кузатилади. Улар кўпроқ параорбитал, ретроорбитал ва пешона-чакка соҳаларида жойлашади. Оғриқ шу даражада кучли бўладики, оғриётган жойга ўткир тишли ва куйдирувчи темирни тиқиб бурагандек туюлади. Бу азобга чидай олмай бемор оғриган жойни бармоқлари билан босиб туради. Оғриқ ҳуружлари бир кунда 3-4 маротаба такрорланиши мумкин. Бу ҳуружлар, кўпинча кечаси пайдо бўлади. Баъзида эса уйқу пайтида ривожланади, яъни бемор кучли оғриқ ҳуружидан уйғониб кетади. Баъзида оғриқ ҳуружлари эрталаб уйғонгандан сўнг рўй беради. Оғриқ ҳуружи пайтида беморнинг кўзи қизариб, ундан ёш оқаверади, бурни битади ва ринорея кузатилади. Бу белгилар ҳуруж тутган томонда пайдо бўлади. Ўша томонда миоз ва баъзида полуптоз кузатилади. Оғриқ ҳуружлари спиртли ичимликлар ичганда, нитроглицерин ёки бошқа вазодилятатор қабул қилганда тез қўзғайди. Ташхис ва қиёсий ташхис. Ташхис қўйишда касалликнинг кечиш хусусиятига эътибор қаратилади. Қиёсий ташхис мигрен, уч шохли нерв невралгияси, глаукома ҳуружи, чакка артериити ва бошқа гемикраниалгиялар билан ўтказилади. Касалликни, айниқса, бош миянинг органик касалликлари билан ҳам қиёслаш зарур. Бундай бош оғриқлар, айниқса, олдинги ва ўрта краниал чуқурча ўсмалари (менингиома, назофарингеал карцинома, гипофиз ўсмалари), ички уйқу артерияси каверноз қисми аневризмаларида ҳам пайдо бўлади. Уч шохли нерв илдизи чиқадиган соҳада базиляр артерия аневризмалари шунга ўхшаш оғриқларни юзага келтиради. Улар юз ва бошнинг тўла ярмида кузатилади. Бу касалликларни аниқлаш ёки инкор қилиш учун МРТ текшируви ўтказилади. Даволаш. Оғриқ ҳуружи пайтида кислород ингалацияси берилади. Бемор 10-20 дақиқа мобайнида махсус кислород қопчаси ёрдамида нафас олади. Кислород ингалацияси оғриқ ҳуружларини камайтиради. Бу пайтда қон томирни кенгайтирувчи дорилар тавсия этилмайди. Ҳуруж пайтида таркибида эрготамин сақловчи ва тез таъсир қилувчи дорилар ҳам берилади. Бу мақсадда суматриптан 20 мг миқдорда иккала бурунга пуркалади. Суматриптан 6 мг миқдорда тери остига қилиниши ҳам мумкин. Оғриқ ҳуружлари пайтида преднизолон 60 мг дозада венадан томчи қилиб қилинади. Дори ушбу дозада 3-5 кун мобайнида тавсия этилади. Оғриқлар тез-тез қўзғаб турадиган даврда индометатцин 2550 мг, верапамил 40 мг дан 3 маҳал, литий карбонат 300 мг дан 2 маҳал, топирамат 100 мг ёки валпроат натрий (депакин) 500 мг дан кунига 3 маҳал тавсия этилади. Адабиётлар: 1. Герасимова М.М. «Нервные болезни». Дарслик. - Тверь. Триада. 2003й. 2. Жан Айкарди «Заболевания нервной системы у детей» в 2-х томах. Дарслик. – Москва. Бином. Лаборатория знаний 2013 й. 3. Маджидова Ё.Н. «Хусусий неврология».Дарслик. -Тошкент. Sharq. 2012 й. 4. Бадалян Л.О. «Детская неврология». Дарслик. - Москва. Медицина. 2001 й. 5. Маджидова Ё.Н. «Соматоневрология». Ўқув қўлланма. - Тошкент. Навруз. 2018 й. 6. Маджидова Ё.Н., Трошин В.Д., Погодина Т.Г., Хрулев А.Е. «Неотложная неврология». Дарслик. - Тошкент. Навруз. 2018 й. 7. Маджидова Ё.Н., Содиқова Г.К., Нурмухамедова М.А «Катталар ва болалар неврологик статусини қадамма-қадам текшириш бўйича амалий кўникмалар». Ўқув қўлланма. - Тошкент. ТАМАДДУН. 2017 й. 8. Маджидова Ё.Н., Усманова Д.Д. «Тунельные синдромы». Монография. - Тошкент. Baktria press. 2017 й. 9. Маджидова Ё.Н., Нурмухамедова М.А., Хайдарова Д.К., Прохорова А.Н. «Умеренные когнитивные нарушения у больных с дисциркуляторной энцефалопатией». Ўқув қўлланма. - Ташкент. ТАМАДДУН. 2015 й. 10. Маджидова Ё.Н., Нурмухамедова М.А., Азимова Н.М., Ким О.В., Хамидова Н.А. «Частная неврология». Ўқув қўлланма. - Тошкент. Узбекистон миллий энциклопедияси. 2014 й.