logo

Аҳолининг ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситаларига ва бошқа тиббиёт молларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва аниқлаш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

44.5 KB
А ҳ олининг ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситаларига ва бошқа тиббиёт молларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва аниқлаш Р ежа : 1. Дори воситаларига бўлган эҳтиёж ва унга таъсир этувчи омиллар. 2. Алоҳида фармакотерапевтик гуруҳ дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш услублари. 3. Љондирилган, қондирилмаган ва шаклланаётган эҳтиёж тушунчаларини изоҳланг. 4. Сўров, талаб, истеъмол тушунчаларини тавсифланг. 5. Эҳтиёжни аниқлашнинг замонавий усуллари. Дори воситаларига бўлган эҳтиёж - бу аҳолини дори ва дорихона буюмларини сотиб олиш имкониятини қайд қилиш ва уларга бўлган талабни ўз вақтида қондириш-демакдир. Эҳтиёжга таъсир этувчи омиллар: аҳоли сонини ўсиши, фаолиятнинг географик кенгайиши, аҳолининг моддий ва маънавий даражаси, давонинг давомийлиги, эпидемия, табиий офат, тиббий ва фармацевтик ходимнинг компитентлиги. Алоҳида фармакотерапевтик гуруҳ дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш услублари: 1. Таъсир доираси кенг бўлган дори воситалари (о ғ риқ қолдирувчи, иситма туширувчи). 2. Махсус таъсирга эга бўлган (сил, қандли диабет касаллиги) касалликларни даволашда ишлатиладиган алоҳида гуруҳ дори воситалари. 3. Истеъмоли чекланган дори воситлари (наркотик дорилар, этил спирти) Таъсир доираси кенг бўлган дори воситларига бўлган эҳтиёжни топиш учун иқтисодий математик усуллардан фойдаланилади. Махсус таъсирга эга бўлган касалликларини даволашда ишлатиладиган алоҳида гуруҳлар учун қуйидаги формуладан фойдаланиб эҳтиёж топилади. Э=Д х К х Б. Бу ерда Э-махсус дори воситаларга бўлган бир йиллик эҳтиёж. Д-битта беморга даволаш курси давомида кетадиган миқдор. К - даволаш курслари сони . Б - айни дори воситаси ёрдамида даволанадиган беморлар сони. Демак, махсус таъсирга эга бўлган дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда шу касаллик бўйича аҳолининг касалланиш даражаси, даволаш усуллари ва дори воситаси миқдори каби кўрсаткичларни жамлаб, тахлил қилиш тавсия этилган. Бунда бир беморга дори воситасининг 1 курс даволаниши учун сарфланиши ва 1 йилда тахминий даволаниш курси сони аниқланади. Истеъмоли чекланган дори воситаларига бўлган эҳтиёж қуйидаги формула билан ифодаланади; М х а Э= 1000 Бу ерда Э -1 йилга ушбу препарат учун максимал тўғри келадиган эҳтиёж. М - бир йилга 1000 та аҳоли учун шу препаратнинг меъёри . а - аҳоли сони. Талабни ўрганиш борасида 3 хил тури фарқланади; 1. Љондирилган талаб -бу дорихонада аҳоли истеъмоли учун доимо етарли миқдорда бор бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари салмоғидир. 2. Љондирилмаган талаб -дорихона системасига келмаган ёки кам миқдорда келиб тушган дори воситаларидир. 3. Шаклланаётган талаб -бу янги дори воситалар кам миқдорда ўрганилган дори воситаларига бўлган талабдир. Љондирилмаган талаб қуйидаги формула ёрдамида топилади: П= ( --- Тф*До -- ) + п 0 +П1 Дф п - маълум вақтдаги қондирилмаган эҳтиёж ҳажми. Тф - дорихона тармоғига берилган дори воситалар миқдори. До - таъминлаб берилмаган дори воситалар миқдори. Дф – дорихонада дори воситалари мавжуд бўлган кунлар сони. п 0 – даволаш муассасалари қошидаги дорихоналар, қанча миқдорда дори воситалари билан таъминланмаганлиги. п 1 – дорихона омборларидан таъминланувчи даволаш муассасалари қанча миқдорда дори воситалар билан таъминланмаганлиги. Сўров - аҳолининг, ДПМларнинг илмий, практикавий ютуқларини ҳисобга олгандаги дорихона шароитида қондириш. Талаб дорихона системасида бўлиши керак бўлган дори воситалари миқдоридир. Истеъмол – сотилган дори воситалари ва бошқа тиббиёт молларини ҳажми билан белгиланади. Ҳозирги вақтда замонавий усуллар ёрдамида эҳтиёж аниқланади: - меъёрлаштириш; - аналитик тенглаштириш; - корреляцион таҳлил қилиш; - регрессион таҳлил қилиш; - индекс усули; - иқтисодий математик усули; - экстраполяция усули; - трендли ва кўп омилли моделлаштириш. Адабиётлар 1. Комилов А.М. Мухамедова Р.А. Дори-дармонларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. Ўкув-услубий кўлланма. Тошкент, 1993, 6 бет. 2. Прокопишин В.И. Основ ы лекарственного обеспечения населения. Москва 1983, 254-261 бетлар. 3. Њзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 декабрь 2003 йилдаги 570-сонли буйруғи “Республикадаги ДПМларда дори-дармонга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва дори-дармон билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида”. 4. Њзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июль 1999 йилдаги 462-сонли буйруғи “Этил спиртини ишлатиш меъёрлари тўғрисида”.