logo

Ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. Ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари

Загружено в:

25.09.2022

Скачано:

0

Размер:

79.5 KB
Ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. Ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари Режа : 1. Ибтидоий даврлардан етиб келган тасвирий санъат намуналари. 2. Ганч ўмакорлиги. Нақш санъати. 3. Кандакорлик метал буюмларига ишлов бериш. 4. Мисгарлик, заргарлик. 5. Сўзандалар, зардўзлар, гиламдўзлик, кигиз босиш санъати 6. Диний тасаввурлар юзага келиши, ибтидоий дин пеотолизм, фетилизм, анимизм, сеҳр ва жоду. 7. Ислом динининг тарқалиши мусулмончилик фарз ва суннатлари, сўфизм ва тариқат. 8. Ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари 9. Ёмғир чақириш маросими. Ўзбек халқи аждодлари тасвирий санъат соҳаси ибтидоий жамият давридан бошлаб ажойиб асарлар яратганлигини археологик кашфиётларда тасдиқланди. Республикамизнинг жуда кўп жойларида, айниқса Бойсун, қурама тоғ тизимлари, Самарқанд теварагидаги тоғларда топилган қоя тошларга битилган ибтидоий расмлар ўзининг реаллиги, ранг - баранглиги билан ҳозиргача кишиларни ҳайратда қолдиради. Айниқса этник даврда яратилган турли хилдаги амалий безак санъати намуналари қадимий хоразмликлар, бақтрияликлар, сўғдиёнийлар, марғилонликларнинг юксак маданиятига эга эканлигини намоён қилади. ўрта осиёликларнинг мазкур аждодлари яратган ажойиб обидалар бизларгача етибгина қолмай, уларнинг ишлаб чиқариш анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб моҳир усталар томонидан ривожлантирилган. ҳозиргача сақланиб келган ўзбек, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ усталарининг ганч, ёғоч ва мармардан яратилган чиройли ўймакорлик буюмлари. Нақшли сопол идишлари, ранг -баранг тўқимачилик ва каштачилик маҳсулотлари, мисгарлар ва заргарлар яратган ажойиб буюмлари ва безаклар умумий характерга эга бўлиб, ҳар бир этноснинг ўзига хос хусусиятларини ҳам намоён қилади. Ҳозиргача сақланиб келган амалий санъати соҳаларида ганч ўймакорлиги кенг тарқалган. Тарихий обидаларда топилган қадимги ганч ўймакорлиги асосан ҳажми реалистик тасвирлар билан ажралиб туради. Масалан, III - IV аср обидаси бўлиб тупроқ қалъанинг серҳашам сарой меҳмонхонларидаги ўйма ганчли расмлар, ўша даврга оид Варахша шаҳарчасида кашф этилган ганчга битилган ўсимликсимон нақшлар, палбметта, бўрттириб ишланган балиқ тасвирида ўйилган ганч, геометрик шакллари, қушлар ҳайвонлар ва балиқларнинг тасвирлари ажойиб санъати намуналаридан. қадимий усталар мураккаб нақшларни ўсимлик ва ҳайвонларнинг тасвирларидан олиб солиштириб ишлаганлар. Илк ўрта асрлардан бошлаб ганчкорлик санъати яна ҳам ривожланди. Моварауннаҳрда ганчкорлик меъморчиликнинг асосий безак даражасига кўтарилиб, улардан афсонавий ҳайвонларнинг тасвирини ҳам учратамиз. Айниқса, Жунубий Ўзбекистонда ўрганилган мақбараларнинг интерьери, девор пештоклари, равоқлари ниҳоятда нафис ўйма нақшлар билан безатилган. Масалан XII асрда Термиз мақбараларида янгича услуб ишлатила бошлаганлиги, яъни мукарнаслар (стилактитлар)нинг пайдо бўлиши ва кўпгина биноларда қўлланилиши ганчкорликнинг ўсганлигидан далолат беради. Ганчкорликнинг гуллаб-яшнаши XVIII - XIX аср бошларига тўғри келади. Бу соҳада ўзбек усталарида айрим минтақага хос бадиий услуб ва белгилар сақланиб қолган. Улар ўзига хос ўймакорлик мактабларини яратибгина қолмай ўзаро тарихий давр жиҳатидан ҳам фарқланадилар. Бизнинг асримизга келиб ганчкорлик санъатида майда рельфли, нозик ва рангли текис фонда ясалган меъморчилик намуналари кенг тарқала бошлаган. ҳозирги даврда бинокорликда кўпроқ безакли рангли гуллар ва расмлар билан ганч ўймакорлигини биргаликда ишлашга ҳаракат қилинмоқда. Усталарнинг моҳирлиги туфайли кичик корхоналарга, майда, текис ўймакор ва унга хос пардоз тури, катта хоналарга эса йирик ёйма, ўзига хос нақшлар берилади. Ганч ўймакорлигида йирик ўйма, ясси ўйма, қирма, замин кўз гулли ўйма, замин рангли ўйма, чизма пардоз, занжирли ҳажмдаги ўйма каби услублар ҳозиргача ишлатилмоқда. Бинокорлик (меъморчилик) да ишлатиладиган анъанавий орнамент геометрик ва ўсимлик шаклида. Машҳур бадиий ганчкор усталардан Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фахрий аъзоси, Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби Ширин Муродов, Халқаро мукофотлар совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Абдулла Болтаев, элга катта ҳурматга сазовор бўлган моҳир усталар Тошпўлат Арслонқулов, Усмон Икромов, Анвар қулиев, Шамсиддин ўофуров, қули Жалилов, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фахрий аъзоси Юсуф Али Мусаев, ва бошқалар яратган ўймакорлик ва меъморчилик санъати халқимизнинг табиий бойлигидир. Ёғоч ўймакорлиги ҳам Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кенг тарқалган ёғоч ўймакорлиги намуналари илк ўрта асрларга оид Сурхондарё воҳасидаги Юмалоқ тепадан, Бухоро, Хива, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа жойлардаги қазилмалардан топилган. IX - X асрларда ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистондаги ёғоч ўймакорлиги яна ҳам ривож топди. Бу даврда хослик шундан иборат эдики, ўймакор усталар яратган нақш заминида қандайдир рамзий маъно, эзгу тилак, орзу ва гўзал ниятлар ифодаланган. Анъанавий наққошлик ноёб бадиий санъати турларидан бири тош ва суяк ўймакорлиги ҳисобланади. Бу санъат халқ орасида тоштарошлик деб ҳам айтадилар. Эрамизнинг биринчи асрларига оид обидалар (Фаёз тепа, Айрим том, қортепа, Тупроқ калъа)да харсанг тош ва мармардан безак ишларида кенг фойдаланилган. Айниқса ўрта асрларда тоштарошлик юксак даражада ривожланиб такомиллашган. Кулолчилик Ўзбекистоннинг ҳамма жойида учрайди. Аммо бадиий буюмлар яратишда энг йирик марказлардан Риштон, ўиждивон, Шаҳрисабз, Хива, ҳонка, Самарқанд, Тошкент қадимдан машҳур бўлган. Риштон кулоллари яратган сирли идишлари ва сопол идишлари ўзининг нозик ва мураккаб нақшлари, бўёқлар коларити, айниқса, очиқ кўк кабольти ва феруза рангли бир неча оҳанглилиги билан ажралиб туради. Чунки идишлар ўрта Осиёда яқин даврлардан ишлаб чиқила бошлаган. Ўзбекистонда кечки феодализм даврида пайдо бўлган чиннисозлик ҳозир тез суръатлар билан ривожланиб, анъанавий бадиий санъати намуналарни яратишда давом этмоқда. Заргарлик санъати айниқса Бухоро ва Хивада машҳур бўлган. Бизнинг давримизгача етиб келган муҳим амалий санъатларидан бири тўқимачилик ва каштачиликдир. Бу соҳа Марғилон, Бухоро, Самарқанд, қарши, Китоб, Хива, Тошкент каби шаҳарларда ривожланган. Бадиий каштачилик, читгарлик атлас тўқиш санъати узоқ даврлардан сақланиб келмоқда. Дўппи каштачилиги ўзбек халқининг ғурури ҳисобланади. Зардуштийлик, гилам тўқиш, кигиз босиш амалий санъати ҳам кенг тарқалган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўзбек халқининг узоқ тарихий тараққиётида ҳар томонлама ривожланиб кўп қиррали ва бой анъаналарига эга амалий безак санъати ниҳоятда ранг -баранг маданий меосимизнинг энг ажойиб, бетакрор намуналарини учратиш мумкин. Ўзбек халқининг маданий меросида халқ ижод қилган ва катта ижтимоий аҳамиятга эга турли байрамлар оммавий ўйинлар, мавсумий ва касб-ҳунар маросимлари алоҳида ўринни эгаллайди. Байрамлар ва маросимлар ижтимоий ва шахсий ҳаётининг барча томонларини қамраб олувчи кишилар ўзаро муносабатларининг турли жиҳатлари ва шаклларида намоён бўлувчи муайян урф одатлар ва анъаналар ахлоқий принциплар ва ҳуқуқий тарғиботларнинг тарихан шаклланган йиғиндисидир. Уларнинг муҳим белгилари ва хусусиятлари барқарорлиги ва оммавийлиги, ривожланишидаги такрорийлиги, давомийлиги ва узлуксизлигидир. Одат тусига кирган маросимлар кишилар хулқ- атворини бошқарар экан, нафақат жамоатчилик фикрлар нуфузига балки, қабул қилинган ва қарор топган қонун-қоидалар кучига ҳам суянади. ўзбек халқи орасида энг кенг тарқалган, миллий тусга эга бўлган урф- одатлардан мавсумий маросимлар диққатга сазовордир. Айрим тадқиқотларчининг фикрича ўзбек мавсумий маросимларни қуйидаги туркумларга тавсиф этиш мумкин: 1. қишда ўтказиладиган. Гап-гаштак, ясагосун кабилар. 2. баҳорги маросимлар. Наврўз шохмайлар (қуш чиқариш), лоса ёки қизил гул сойли, лой тутиш, «Суст хотин» кабилар. 3. ёзги маросимлардан. «қовун сайли», «Чой момо», ва ҳоказолар. 4. кузги маросимлар. ҳосил йиғими билан «Боғлиқ михигар», «обло барака», «шамол чақириш» маросимлари ҳосил йиғими билан «Боғлиқ михгар», «обло барака», «шамол чақириш», «узум сайли» кабилар. Бутун Олд ва ўрта Осиёда машҳур Наврўз байрами ва маросимлари жуда узоқ даврлардан бери нишонланиб келмоқда. Бу байрам аслида қадимий деҳкончилик календари кеча билан кундуз тенг келган кунлари 20-21 мартда бошланади. ўша даврда бутун табиат уйғона бошлайди, ер бағридаги барча маҳлуқот ва барча мавжудодларнинг , қурт-қўмирсқалар, ўсимлик ва ўт-ўланларда жонланиш рўй беради. Бундай янгиланиш жараёнининг бағишланиши шамол (қуёш) йил ҳисобида 21-мартга тўғри келган биринчи янги куни Наврўз деб атаганлар.  Деҳкончилик ва чорвачилик билан яна бир муҳим маросимлардан қурғоқчилик вақтларида ёмғир чақариш урф-одатлари ҳам қадимдан сақланиб келган. Лалмикор деҳкончилик ва чорва билан шуғулланувчи аҳоли учун баҳор ҳамда ёзнинг илк ойларида ёмғирга катта эҳтиёж сезилади. ўзбеклар ва бошқа ўрта Осиё халқлари табиий, яъни ёмғир сувлари билан суғориладиган жойларни лалми (қайроқи деб номлаган). Бундай ҳолатда деҳкончиликка ёғин-гарчилик бўлмаган ойларида хавф остида қолган. Шунинг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган махсус маросимлардан «суст хотин», «сув хотин», «чало хотин» каби ёмғир чақариш удумлари кенг тарқалган. Маросим махсус белгиланган кун ва вақтда ўтказилган. Аммо бу кўп халқ тасаввурида қабул қилинган иримга қараб ҳафтанинг бахтли кунига тўғри келиши зарур бўлган. Маросимнинг биринчи босқичи ташкилий ишлардан бошланган, унга эпчил ва удда бурон шахслардан ташкилотчи мутасодди тайинланган. У маросим учун керак бўлган нарсаларни тайёрлаган. Маросимнинг анча кенг тарқалган хили Жиззах, қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган. Чунки бу ерларда лалмикор экинлар кўп экилади. Маросим белгиланган кун ва вақтда 10-5 аёл махсус ясалган кўғирчоққа қари аёлнинг кўйлагини кийдириб, бир аёл уни кўтариб олади, қолганлар унинг ортидан эргашиб қишлоқ ёки маҳалладаги хонадонларга «сут хотин» қўшиғини нақорат билан айтиб бирма-бир кириб чиқади. Уй эгаси уларни хурсандчилик билан қаршилаб, қўғирчоқ устидан сув сепади ва имкониятига қараб хайр- эҳсонлар қилади. Айтиладиган қўшикда деҳкон сепган буғдойнинг мўл ҳосил бериш, хонадонларга хурсандчилик келтириш, эл-юртга тўкинчилик ва кўп барака таъкидланади, энг муҳими, ёмғир ҳадя этиш «суст хотин» дан илтижо қилинади. Ҳосиллари мўл бўлсин, суст хотин Деҳқоннинг уйи тўлсин, суст хотин Ёмғирларни ёғдиргин, суст хотин Ёмоннинг уйи куйсин, суст хотин Осмондан томчи ташлаб, суст хотин Эл-юртингни тўйдиргин, суст хотин  Айрим ахборотчиларнинг хабар беришича, тахминан 40-50 йиллар муқаддам қишлоқларда «суст хотин»маросими ҳар йили баҳорда икки-уч маротаба ўтказилган. Ёмғир чақириш маросимининг Баҳор вилоятининг қоракўл ва Олот туманларида ўзгача маҳаллий хилларидан бири ижро этилган «чала хотин» қўшиғи билан маълум. Жанубий қозоғистондаги ўзбекларда «чой момо» маросими ҳозиргача сақланиб келган. Б. Саримсоқовнинг тўплаган маълумотларига қараганда «чой момо» маросими сайрам ўзбеклари орасида қуйидагича ўтказилади. Икки кампир эски туски кийим кийиб, юзларига қоракуя суркашиб, қўлларида хасса билан олдинда юриб «чой момо» қўшиғини айтиб боришида. Мазкур маросимнинг аёллар томонидан уюштирилиши ва бажарилиши шамол ҳомийсининг аёл киши деб тасаввур қилиниши шубҳасиз жамиятда аёллар мавқеининг юқори даражага кўтарилганлигининг , «чой момо» маросими илдизининг мариархат даврига оид эканлигини исботлайди. Унда бешта вояга етган қизнинг бошига қизил шолча ёпинтириб юриш ҳам гинетик жиҳатидан энг қадимий урф - одатлардан. Бу қизларни табиатнинг даҳшатли кучлари одатда ижтимоий қўрқув таъсирида айрим мамлакатда амал қилинган, одамни қурбонликка маҳрум этиш одатининг рамзи, деб тушуниш мумкин. қизлар сонининг бешта бўлиши ҳам қадимий тасаввур билан боғлиқ. Кўп халқларда дастлабки ибтидоий ҳисоблар беш бармоқдан бошланиши, дастлаб ҳафтанинг беш кунидан иборат бўлиши, одам танасининг беш мучадан (кўз, қулоқ, оғиз ва қўл) иборатлиги, беш хил сезгининг мавжудлиги, айрим халқларда қутибларнинг бир қисмига бўлиниши каби тасаввур бу рақамнинг муқаддаслигини тасдиқлайди. Маросимда ишлатиладиган буюмлардан ўқлов ва кели сони ризқ-насиба рамзи сифатида олиб юрилса, сурингининг зиён-заҳматини сурувчи деган мақсадда олиб юрилиш асли ибтидоий магик (сеҳиргари) билан бевосита боғлиқ одатлардан. ҳозиргача ўзбекларда супирги устидан хатлаб ўтиш ёки бирор ерига тегиш зарар етказади. «Чой момо» маросимида айтиладиган қўшиқ мазмуни ҳам диққатга сазовор. Этнография А.Диваев асримиз бошларида ёзиб олган матнда шамол ҳомийсига мурожат қилишни, екилган экинлар пайҳон бўлаётганлиги, ем-хашак ва пахол гарамлари сочилиб, қишлоқни безор қилаётганлиги айтилиши билан бирга «чой момо» га қараб, «бўронни тиндираман, емишингни син-дираман, бошингга ўлим келтираман», деб пўписа ҳам қилинади. қўшиқ маросим иштирокчиларига сахийлик қилиниб, мўл садақалар бериб, худойи қилиб шамолни ҳайдаймиз, деган мурожат билан тугайди. «Обло барака» маросими. қишга тайёргарлик, озиқ-овқат, сабзавот, кийим-кечак, турар жой ва уй-рўзғор ғамлари билан боғлиқ ташвишлар ранг -баранг ва турли маросимларни юзага келтирган. Шулардан бири охирги туман буғдойини ўриб олиш маросими ҳисобланади. ўзбекларда бу маросимнинг «обло барака» (ғаллалар атрофида)деб номланиши ислом таъсирида пайдо бўлган. Хоразмда сўнги тутам буғдой йиғилиб, хирмон тугатилганда устига кесак қўйилади, шунга қараб уни «баракка кесаги» деб атаганлар. Мазкур маросим асосан буғдой ўримида қатнашган ҳашарчилар иштирокида ўтказилган. «Обло барака» маросимида ҳашарчилар буғдой ўримининг охири бир парча ўрилмаган ер қолгач ҳар томондан ўриб ўша ерга интиладилар. ҳар бир ҳашарчи буғдой тутамни «она буғдой» деб атаганлар. Тарихий-этнография маълумотларнинг аксариятида туркий халқларда, жумладан ўзбекларда об-ҳавони ўзгартириб, баҳор ёки кузда ёмғир ёғдириш, қишда ҳавони иситиш учун қўлланиладиган саҳри тошлар мавжуд бўлиб, уларда, сода дейилган. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим анъанавий тартиблардан бири устозларнинг шогирдларга фотиҳа бериш маросимидир. Маросим барча касбларда деярли бир хил ўтган. Шогирдликка одатда болани ёшликдан (8-10, пайтларда 6-7 ёшда) ота-онаси олиб келиб, муайян устага топширади: «гўшти сизники, суяги бизники», деган ибора билан, яъни бутун тақдирини устоз қўлига, нима қилса ихтиёри ўзида, деб қолдиради. Йигит касбини ўрганиб, ўзи мустақил равишда маҳсулот тайёрлаш даражасига етганда ота-онаси фотиҳа зиёфатини ўтказиши шарт бўлган. Фотиҳа бериш маросимига катта усталар топшириғи билан пайкал орқали таклиф қилинади. Зиёфатга касб раҳбарлари билан домла чақирилади. Гап-гаштак тарзида ўтказиладиган ўтиришларда дастурхонга ширинликлар, мева-чевалар, қўйилади, чой берилади, иссиқ овқат тортилади (шўрва, ош ва ҳоказо). Кейин калатар янги сарполар кийинган шогирдни даврага чақириб, устага ва шогирдига шундай мурожат қилади. «Уста, сиз шогирдингизни боқдингиз, кийинтирдингиз, нон, туз ва пул бердингиз, шунга розимисиз?-Розиман;»- деб жавоб беради уста. Кейин шогирдидан сўрайди; «Устага хизмат қилдинг , хизматинга розимисан?- Розиман!». Шундан кейин уста- шогирд ўртасида суҳбат бўлиб ўтади. Асосан чорвадор аҳоли орасида ўтказилиб келинган яса-юсун маросимлари ҳам диққатга сазовордир. М.Ф. Гавриловнинг хабар беришича, бу маросим XVII асргача қимизхўрлик маросими бўлган, кейинчалик тариқ ва курмакдан тайёрланган махсус ичимлик бўза ичиш билан алмашган. Бўзахўрлик ўтиришлари 30-40 кишидан иборат бўлиб шу ерда (меҳмонхона) уюштириш йўли билан иштирокчилар томонидан умумий ҳаракат ҳар пона (ҳарфидан) ёки навбатма-навбат тартибда қилинган. Маросимда айтиладиган қўшиқларда бўзани таърифлаш ва уни тайёрловчиларга мадҳимлар айтиш мутойиба, хурсандчилик ва кўпни очишга давлатга қиладиган, баъзан адолатсизлик ва бошқа мотивлар ўз ифодасини топган. ўзбекларда қиш фасли билан боғлиқ бошқа маросим ва расм-русимлар анчагина бўлган. Масалан, биринчи қор ёққанда «қор хат» ташкил қилиб, яқин дўсту- биродарларига топшириб, зиёфат қарзини юклаш, кўп қор ёғиб ҳеч тинмаган пайтларда махсус удум ва маросимлар ўтказиш кабилар ҳозир унутилиш арафасида турибди. Ижтимоий - тарбиявий ҳаракатлар миллий спорт ва мусобақалар, жисмоний машғулотлар ва ўйинлар ўзбекларда қадим замонлардан бери ривожланиб келган.Ёшларни жасурлик, эпчиллик, чаққонлик ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қартилган турли ўйинлар мавжуд бўлган. Болалар ўйинларда асосан маҳаллий аҳолининг касб ҳунар ва машғулотларда ўз ифодасини топган. Шунинг учун боланинг ўйинчоқларида уй-рўзғор буюмлари, қишлоқ хўжалик асбоблари, идиш товоқлар, аравача, бел кетмон ва болға кабилар намоён бўлган. қиш пайтида яхмалик ва қор ўйинлари ёзда от миниш ва «улоқ», баҳор ва куз пайтларида ошиқ, копток, варрак ва парпарак учириш, ёғоч дарахтларга осилган арғимчоқ (хатинчоқ, саринчоқ) учиш ўспиринларнинг севимли ўйинлари бўлган. Ўзбек халқиниг ижтим иоий, оилавий миллий ва шахсий турмушида диний тасаввурлар ҳам муҳим ўрин тутади. Дин ибтидоий жамоа тузумидан ҳозиргача халқимиз миллий маданиятининг таркибий қисми сифатида жамиятнинг , оила ва шахс ҳаётининг барча жойларига сингиб кетган. Унинг илдизи энг қадимги тош даврига бориб тақалади ва кейинги тарихий тараққиёт жараёнида турли шаклда намоён бўлиб келган. Фанда қабул қилинган таснифга биноан ибтидоий диннинг энг қадимги шаклларидан бири тотемизм бўлиб, у илк уруғчилик жамияти даврида пайдо бўлган. Тотемизм тушунчаси айрим шахснинг ёки бир гуруҳ кишиларнинг , уруғ ёки қабилаларнинг кўпинча қандайдир бир ҳайвон ёки ўсимликлар билан, баъзан жонсиз моддий буюм ёки табиат ҳодисалари билан ғайри табиий яқинлиги, ҳатто қон-қариндошлик алоқаси бор, деган эътиқодни англатади. Бу динга кирувчилар ўзи уруғнинг барча аъзоларини муайян ҳайвон, ўсимлик ва бошқа нарсадан келиб чиққан деган тасаввурга таянади. Айрим тотемистик тасаввурлар сарқитларини ўзбекларнинг оилавий маиший урф - одатларига ҳозиргача учратиш мумкин. Масалан, отга сиғиниш ва унинг гўштини истеъмол қилишдаги иримлар, муқаддас кишилар ва ҳайвонлар суяги, тирноғи пари ва ҳакозолари тумор шаклида ишлатиш кабилар тотемистик тасаввурлар қолдиқлари эканлигини тадқиқотчилар томонидан қайд этилган. Яна бир қадимий шакллардан Фетешизм дин тараққиётининг барча поғоналарида ибодатнинг муҳим элементи сифатида оддий илк динлардан то ҳозиргача намоён бўлди. Фетишизм португалия фетишо сўзидан тумор, сеҳрланган буюм деган маънони билдиради.  Фетишизм моҳияти шундаки, даҳшатли табиат ёки барҳа ижтимоий кучлар олдида ожизлик қилган одам хурофий қўрқинч туйғулари асосида қандайдир ғайри табиий кучдан мадад кутади, унинг ҳимоясига умид боғлайди. ўзбекларда Фетишизм энг ёрқин намунаси ёмғир чақириш маросимида қўлланилган сеҳрли ёнтошдир. Дастлаб бу тўғрида XI асрда Махмуд қошғарий маълумот беради. Унинг таърифича, туркий халқларда ёмғир, шамол ва бошқаларни талаб қилиш учун махсус тошлар билан фол очиш одатдир. Бу одат улар орасида кенг тарқалгандир. Мен буни ягмолар шаҳрида кўрдим. Тотемистик тасаввурлар ва фетишизм билан боғлиқ ниҳоятда кенг тарқалган ва ҳозиргача сақланиб келган илк дин шаклларидан яна бири. Магия (сеҳргарлик) ҳисобланади. Магия ёлғон ва кўзга кўринмайдиган сеҳрли алоқа ва таъсирларнинг табиатга мавжудлигига ишонтириш, айрим ҳолларда одам билан табиат ўртасидаги муносабатларга ўзаро таъсир ўтказиш, бир одамнинг иккинчи бир шахсга таъсир қила билиш қобилиятига эга эканлигидан иборат диний эътиқоддир. Бу эътиқод асосида айрим одамлар муайян усул ва воситалар орқали табиатга ва бошқа одамларга ўзи истаган фойда ёки зарар етказиш мумкин , деган тушунчани ҳосил қилганлар. Сеҳргарлик билан табиий ҳодисаларни ўзига бўйсиндириш ёки айрим шахсларга таъсир қилиш мақсадида ўтказиладиган хатти ҳаракатлар ва шу билан шуғулланадиган шахслар бизнинг давримизга етиб келган. ҳатто ҳозирги илмий техника тараққиёти замонида ҳам сеҳргарлик билан кишиларни даволаш, тақдирига таъсир қилиш мумкин деган тасаввурларга эга айрим шахсларни турли экстрасенсларни, фолбинлик ва дуо гўйлик билан шуғулланувчи фирибгарларни учратиш мумкин. Ибтидоий динларнинг илк шаклларидан бири Анимизмдир. Бу ном фанга инглиз этнографияси Эдуард Тейлор томонидан киритилган (лотинча «анима» жон, руҳ дегани). Ибтидоий одамларда дастлаб жон ва тананинг алоҳида ва жоннинг мустақил яшаши мумкинлиги тўғрисида оддий тасаввурлар вужудга келган. Улар ўз таналарининг тузилиши, одамнинг ўлиши ва жасади билан боғлиқ ҳодисаларни тушуни олмай жонни мавжуд бир нарса деб билганлар. Бошқа халқлардагидек ўзбекларда ҳам анимистик тасаввурларнинг туб моҳияти руҳлар қадимий қардошлар билан боғлиқ. Узоқ тарихий давр мобайнида турли туман диний тасаввурлар таъсирида бўлиб келган ўзбеклар VIII аср бошларида арабларнинг босиб келиши билан аста секин ислом динига ўта бошладилар. Ислом динини маҳаллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда халқ орасида кенг тарқалган қадимий қўҳна дин тасаввурлар, урф - одатлар ва маросимлар, ибодат ва ғояларни ўзида мужассамлаштира бошлаган. Натижада, Пайғамбарнинг таълимоти ўрта Осиё шароитида бир оз қурама характерда намоён бўлади. Маълумки ислом дини пайдо бўлгандан кейин Муҳаммад вафотидан кейин мусулмонларга бош бўладиган ҳам диний рутба ва дунёвий ҳокимлик қиладиган муносиб халифага эҳтиёж туғилди. Янги фоедализм тузуми мустабит ҳукмронларга муҳтож бўлганлиги туфайли энди яратилган араб давлати тож тахти учун Пайғамбар авлодлари ва яқинлари орасидан курашиш бўлиб мусулмонлар «шиа» ва «суъний» оқимларига бўлиниб кетдилар. Ислом кейинги асрларда пайдо бўлган ҳар хил мазҳаблар асли ўша даврдаги маънавий- ижтимоий, иқтисодий зиддиятларнинг муҳим оқибат сифатида келиб чиққан эди. ўзбеклар асосан суъний мазҳабига эътиқод қилиб келмоқдалар. Яқин ўтмишда совет тузуми ўрнатилишигача ислом дини ҳаёт фаолиятининг барча томонларини қамраб олган. Унинг дунёқараши, маиший ва маданий турмушини, ҳуқуқий ва оилавий тартибларни бутун турмуш тарзини ва шу билан бирга унда қадимий диний эътиқод тасаввурларнинг кўп элементи мужассамлашганлиги маҳаллий исломнинг ўзига хос хусусиятларини юзага келтирган хатто мусулмончиликнинг бешта асосий қоидаси (фарз) ни адо этишда ўзбеклар орасида ўзига хослик пайдо бўлган. Даставвал мусулмон бўлиши исломнинг энг асосий бош ғояси ҳисобланган калима қайтариш, яъни якка худолик эътиқодини тасдиқловчи сура сўзларини айтиш орқали киши ўзининг шоҳид, итоат гўй эканлигини исботлаш зарур бўлган. қандай иш бошланмасин мўмин киши ягона Оллоҳнинг раҳимдил ва шафқатли эканлигини тасдиқловчи муқаддас сўзларни айтиш шарт.  Мусулмончиликнинг иккинчи(бир шарти ) асосий вазифаси ҳар куни мажбурий беш вақт намозни ўқишдан иборат. Мусулмончиликнинг муҳим вазифаси. Рўза тутишдир. Бир ой муддат (рамазон ой) ичида гўдак норасталар, сайёҳлар ва касаллардан ташқари ҳар бир мўмин тонг отишдан кун ботгунча ейиш ичиш, турли маишат ва ҳоказолардан ўзини маҳрум қилиш ва вужудини Оллоҳ таолога бағишлаши шарт. қурбон ҳайит мусулмончиликнинг яна бир муҳим шарти - ҳажга бориш вақтига тўғри келади. Маккага зиёратга бориш зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб, Инна водийсида қурбон байрами тантаналари билан тугайди. Инсоннинг барча маънавий ва маиший фаолиятини қамраб олган ислом мустамлака даврида капиталистик муносабатлар шароитида ҳам жамият тараққиётида катта таъсир қилиб келган. Духовский таърифича, айрим маҳаллий Тошкент китобфурушлари панисломизм па пантуркизм ғояларини ҳамда туркий қудратини кўкка кўтариб мақтайдиган адабиётларни яширин равишда тарқатганлар. Бундай ғояларни ташвиқот қилишда айниқса сўфий мазҳаб вакиллари шайхлар, эшонлар ва уларнинг кўп сонли муридлари фаолият кўрсатганлар. Сўфизм ўз издошлари ниҳоятда кучли диндорлик ва фанатизм туйғуларининг пирига қатъиян ва ўз иродасини тўла кетишига тарбияланган. Сўфийлар даврасида тарқалган ибора биноан «мурид, ўлик, ювгувчи, қўли мурдага ўхшаши керак». Шунинг учун ҳам мусулмон руҳонийлар минглаб итоат гўй издошлари муридлари билан қудратли кучга эга бўлганлар. Сўфизм мафкураси ва ибодати аслида панэстик характердаги таълимот бўлиб генетик жиҳатдан анализм, шамонийлик, сеҳргарлик ва дуохонлик каби ибтидоий эътиқодлар билан узвий равишда боғлиқ бўлган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак бизнинг ёш мустақил Респуб-ликамизда янги жамият қуришга киришган бир вақтда тарихий жараён ниҳоятда оғир мураккаб ижтимоий иқтисодий вазиятда ўтмоқда. Шундай мураккаб бир вазиятда конституцион давлат ўз кучини кўрсатиши зарур. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов айтганидек, Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигига, ҳудудий яқинлигига ва хавфсизлигига раҳна соладиган миллий ва диний давлатни авж олдирадиган уруш ва зўровонлигини тарғиб қилувчи конституцион тизимга, халқнинг демократик эркинлигига ва маънавиятига тажовуз қиладиган шахслар ва жамоа ҳаракатлари қонундан ташқари бўлиши лозим. ўтмишда ва ҳозир ҳам маънавий маданиятимизнинг таркибий қисми ҳисобланган. Ислом дини-мизнинг албатта хулқ-атворимизни, анъанавий турмуш тарзимизни мустаҳкамлашда хизматимиз катта. Шунинг учун янги конституциямизнинг 31- моддаси ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ҳар бир инсон хоҳламаган динига эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди» деб ёзилиши жуда ўринли ва замона-вий руҳдаги қоидалар. Фойдаланган адабиётлар : 1. И.Жабборов. ўзбек халқ этнографияси Т- 1996 . 2. И.Жабборов. Жаҳон халқлари этнографияси Т- 1996. 3. Мурал Рустамов.Жаҳон халқлари этнографияси I - IV -жилд. Т-1991. 4. Ўзбек энциклопедияси. 4-16- сонлар: 5. «Жаҳон динлари тарихи» Тош –1996. 6. «Ислом тарихи» Тош-1996. 7. «Хадис» Тош –1996. 8. И. Жабборов. ўзбек халқи этнографияси Т;. «Ўқитувчи» нашриёти 1994 . 9. Ўзбекистон халқлари тарихи Т;. Фан нашриёти 1993.