logo

ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Туркистонда Чор Россияси мустамлакачилик сиёсатига карши миллий озодлик харакатлари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

481.5 KB
www.arxiv.uz Х I Х асрнинг иккинчи ярмида Туркистонда Чор Россияси мустамлакачилик сиёсатига қарши миллий озодлик ҳаракатлари РЕЖА 1. Мустамлакачилик ва миллий зулм сиёсатига қарши ХIХ асрнинг 70 - 80 йилларида кўтарилган қўзғолонлар 2. 1892 йил Тошкент қўзғолони ва унинг аҳамияти 3. 1898 йилда Андижонда Д ў кчи эшон бошчилиг ид а ги қўз ғ олон . www.arxiv.uz Чор Россиясининг ҳукмронлигига қарши курашлар МУСТАМЛАКАЧИЛИК СИЁСАТИ ВА МИЛЛИЙ ЗУЛМ Чор ҳукумати бутун Туркистонни қонга белаб, шаҳар, қишлоқ ва овулларни вайрон этиб уяи босиб олгандан кейин миллий давлат ва қўшинни йўқ қилди. Маҳаллий бошқарув тизими қупориб ташланди. У минтақани Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро ва Хива хонликларидан иборат уч қисмга парчалаб бошқаради. Ўлканинг энг унумдор ва обод ерлари Туркистон генерал- губернаторлиги таркибига киритилди. Масалан, у Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув ва Каспий орти вилоятларини ўз ичита олган эди. Тошкент губернаторликнинг пойтахти ҳисобланди. Губернаторликнинг олий ва ўрта бўғин лавозимларига рус генераллари ва офицерлари тайинланиб қуйи мансабларга маҳаллий аҳоли вакиллари қўйилди. Булар рус маъмуриятининг кўрсатмаларини сўзсиз адо этувчи кишилар эди, холос. Бухоро ва Хива хонликлари сиртдангина мустақил кўриниб амалда уларнинг ҳукмдорлари рус маъмуриятининг хизматкорлари бўлган. Чор ҳукумат иқтисодиет бўйича ҳам мустамлакачилик сиесатини изчиллик билан амалга оширди. У минтақадаги ерсув ва табиий бойликларнинг эгаси сифатида иш юритиб, кўпданкўп маблағлар ҳукумат хазинаси ва капиталистларнинг чўнтагига дарё суви каби оқиб бораберди. Айниқса пахта уларга катта даромад келтирди. Гарчан пахтачилик ривожлантирилган бўлсада, лекин ундан деҳқонлар фойда кўрмай қашшоқлашди. Бундан ташқари мустамлакачилар ўлкага тайёр саноат молларини келтириб сотиш орқали ҳам бойлик орттирардилар. Шу тариқа ўлкани Россиянинг хомаше манбаи ва тайёр махсулотлар бозорига айлантирилган эди. Бундай ҳолат ўзбек ва бошқа туб аҳолининг маънавий ҳаётини ҳам қашшоқланишига олиб келди. Рус маъмурияти онгли равишда миллий маданият ва миллий тилни ривожланишига йўл бермай халқни ўрта аср қолоқлигида сақлашга ҳаракат қилди. Рус тилига давлат тили мақоми берилди. Айниқса, халқ маорифига маблағ ажратилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилиши ёмон оқибатларга олиб келди. Натижада, халқнинг деярлик ҳаммаси саводсиз бўлиб қолди. Ўлкада маҳаллий аҳоли учун бирорта олий ва ўрта уқув ёки ҳунар билим юрти очилмади. Аксинча миллий ҳис-туйғу ва сиёсий уйғонишга қарши чоралар курилди. Таъқиб ва назоратлар авжига чиқиб, ислом дини бурчакка сиқиб қўйидци. Халқ оммаси оғир ва хилмахил солиқ ва мажбуриятларнинг ҳам азобини бошидан кечирди. Ўлкада кўплаб рус посёлкаларини ташкил этилиши фожиали оқибатларни юзага келтирди. Халқ унумдор ерсувларидан маҳрум бўлиб, тирикчиликни ўтказиш жуда қийинлашиб кетди. Биринчи жаҳон уруши даврида (1914—1918) аҳвол янада ёмонлашиб қашшоқлик кенг қулоч ёйди. Умуман айтганда, мустамлакачилик сиёсати ва www.arxiv.uz миллий зулм, сиёсий ва инсоний ҳуқуқларнинг йўқлига, адолатсизлик ва зўравонлик мазлум халқнинг озодлик курашларига замин ҳозирлади. 1 1892 ЙИЛ ҚЎЗҒОЛОНИ Ўлкадаги ниҳоятда оғир ҳаёт, чор ҳукуматининг ободончилик ва соғлиқни сақлашга эътибор бермаслиги орқасида турли касалликлар кучайиб бораверди. Айниқса, вабо касалини пайдо бўлиши фожеали бўлди. Айрим маълумотларга кўра, 1892 йил 1 июнда Жиззах уездида вабо касали пайдо бўлган. Шу муносабат билан вилоят ҳарбий губернаторининг фармони билан Сирдарёнинг чап қирғоғидаги Чинозда, яъни Тошкентдан 65—70 км. узоқлиқдаги жойда тиббиёт пункти очилди. Бу ерда вабога чалинган бир нечта кишилар касалхонага етқизила бошланди. Ўша йилнинг 7 июнда эса Тошкент шаҳрида вабо касали борлиги маълум бўлди. 2 Чор маъмурияти унга қарши чораларни, ҳаётга татбиқ этиб борди. Бунга кўра, вабодан ўлган кишиларнинг мурдасини врачнинг рухсатисиз кўммаслик лозим эди. Шунингдек, мурдаларни шаҳар ичидаги эски мозорларга эмас, унинг чеккароқ жойида очилган янги қабристонларга кўмиш тавсия этилди. Аммо врачларни ва ҳамшираларнинг етишмаслиги орқасида мурдалар 3—4 кун мобайнида қолиб, ҳавонинг иссиқлиги туфайли сасий бошлаган. Аёлларнинг мурдасини рус эркак врачлар кўздан кечирган. «Туб аҳолининг сўзларига кўра, — деб ёзади муаллифлардан бири, — санитарларнинг орасида турли касбдаги ва офицерлар кийимини кийган ешлар полициячилар билан биргаликда «пўшт» дейишиб, маҳаллий аҳолининг уйларидаги аёллар яшайдиган хоналарга киришган. Улар тозаликни назорат қилиш баҳонасида отаоналарини ҳузурида аёлларга ва қизларга нисбатан турли ўринсиз қилиқларни қилишган». 1 Мурдаларни ювиш ва уларни кўпчилик билан қабристонга олиб бориш тақиқланади. Гарчанд, кўрсатилган маъмурият чоралари вабони имкон борича даф этишга қаратилган бўлсада, лекин уларни амалга оширишда қатор қўполликларга ва зуравонликларга йўл қўйилди. Ҳаётда дин ҳукм суриб турган бир пайтда мурдаларни ювмаслик ва бир неча кун сақлашлик, ҳамда ота-боболар мозорларини бекитиш ўша давр шароитига жуда зид ва гуноҳдай бўлиб кўринарди. Хуллас, ҳукуматнинг вабога қарши чоралари зулм ва адолатсизлиқдан сабркосаси тўлиб тошган шаҳарликларни бош кўтаришига туртки бўлди. Айни бир пайтда гўё врачлар сувга оқ порошок ташлаб халқни заҳарлаётган ва касалларга ҳам бериб ўлдираётганликлари ҳақида мишмишлар аҳволни янада кескинлаштирди. Бу хусусда манбада шундай дейилади: «Доктор Чинозда касални суриштирмай беморларга дори бериб, одамларни дарҳол ўлдирмоқда, деган сўзлар Тошкентда эшитилмоқда. Шаҳар миршаби савдогарларга мурдаларни кафанга урамаслик ва ҳеч қандай диний расмларсиз кўмиш ҳақида кўрсатма берган». 2 Умуман айтганда, вабо касалининг ваҳимаси ва турли хил мишмишлар шаҳар ва атроф қишлоқларига тарқалиб, кишиларни ғазабини қўзғотди. Мурдани кўпчилик билан қабристонга олиб боришнинг тақиқланиши ҳам www.arxiv.uz қаттиқ норозиликни уйғотди. 20 июндашаҳарнинг Себзор даҳасидаги Хонақо масжидида кўпчилик тўпланиб, ораларидан 3 вакилни сайлашиб норозиликни шаҳар бошлиғига маълум қилипши топширилди. 22 июнда шаҳар оқсоқоли Муҳаммад Яқуб вакилларни чақириб, мишмишларга ишонмасликка даъват этди. Ўша куни Шайҳонтоҳур даҳасидаги Таллак масжидида кипшлар йиғилишиб шаҳар бошлиғи номига хат ездилар: «Бизлар мурдаларни янги мозорларга дафн этишга қаршилигимизни ва эски мозорлардан фойдаланишни давом эттиришимизни шаҳар бошлиғига маълум қилишликни мингбошидан ва катта оқсоқолдан сўраган эдик, чунки мурдани янги қабристонларга олиб бориш қийинчиликларни туғдиради. Хусусан, шарошта кўра мурдалар елкаларда кўтариб борилиши шарт. Аммо, шу пайтгача хатга жавоб берилмади». 1 Шаҳар аёллари ҳам Туркистон генерал- губернаторига хат ёзишиб, ўз норозилигини изҳор эттан эдилар. Шайҳонтахур даҳасига қарашли ўқчи маҳалласидаги масжидларни бирида ҳам 150 киши чор маъмуриятига ёзилган норозилик хатни муҳокама қилган, унда элликбошилар Юнус Муҳаммад ва Мулла Мирсодиқ, Муҳаммад Алимхон, Абдулқосим Домуллаёв сингари нуфузли кишилар қатнашган. 2 Бутун воқеани жонли гувоҳи ва шаҳар бошлиғи С. Р. Путинцевни тергов вақтида берган кўрсатмаси масалани янада ойдинлаштиради: «Июн ойини бошларида, — деган у, — вабо касалини тарқалишга қарши қаратилган чоралар турли мулоҳазаларни юзага келтириб, халқда уларга ишонч қолмади. Ҳатто врачлар вабо касалига йўлиққанларнинг азоб- уқубатларидан тезроқ ҳоли қилиш мақсадида махсус порошок бериб одамларни ўлдирмоқдалар деган овозалар тарқалди. Шунингдек, руслар анҳор ариғидаги сувни заҳарлаб туб аҳолини қирмоқчи деган сўзлар эшитилиб турилди. Бундан ташқари маҳаллий халқ вабо касали билан улганларни шаҳар ичидаги мозорларга кўмиш тақиқланганига қаршидирлар. Шаҳар чеккаларида очилган мозорларда мурдаларни махсус белгиланган киши томонидан ювилиши, жаноза ўқилиши ва дарҳол дафн этилиши кўрсатилган эди. Аммо, мурдани кўпчилик билан мозорга олиб боришга рухсат берилмади». Хуллас чор маъмуриятининг вабога қарпш чораларини диний ақидаларини ва умуман маҳаллий шароитни ҳисобга олмай амалга оширишни фойдадан кўра зиёни кўпроқ бўлди. Айрим маълумотларга кўра ҳар куни 100 атрофида одамлар ўлган. 1 Расмий маълумотда эса 7—24 июнь давомида вабога 64 киши чалиниб 43 таси ўлганлиги қайд қилинади. 2 Вабо касалига қарши қаратилган чоралар халқнинг оғир сийсий ва иқтисодий шароитини янада кескинлаштириб, бамисоли «оловга керосин» қўйгандай бўлди. Натижада қўзғолон бошланди. Аммо, чор маъмурияти вакиллари диққатини қўзғолонни асосий сабабларидан чалғитиш мақсадида маҳаллий юқори табақа вакилларининг мансабни эгаллаш учун олиб борган курашларининг маҳсули деб тушунтиришга ҳаракат қилди. Шу муносабат билан бу масалаларга тўхташ айни муддаодир. Қурилаётган вақтларда Тошкент шаҳри Себзор, Шайхонтоҳур, БешЁғоч ва Кўкчадан иборат тўрт даҳадан иборат бўлган. Ҳар бир даҳада биттадан оқсоқол, қози, мингбоши, юзбоши ва йигитлардан www.arxiv.uz иборат миршаблар хизмат қилган. Улар халқ томонидан «сайланган». 3 Вилоят ҳарбий губернатори катта оқсоқолни тайинлаган ва бунга барча даҳанинг оқсоқоллари бўйсундирилган. Ўз навбатида катта оқсоқол шаҳар бошлиғи бўлмиш С. Р. Путинцевга бўйсўнган. Катта оқсоқоллик лавозими 1884 йилда жорий этилиб, унга ўша йили Иноғомхўжа Умархўжаёв тайинланган. Иноғомхўжа Умархўжаёв С. Р. Путинцевнинг ишончини қозониб, ўлка раҳбариятининг бир неча маротаба мукофотларига сазовор бўлган. «У туб аҳоли орасида обрў ва нуфузга эга бўлган киши эди. Буни исботи учун шуни далил қилиб ўтиш лозимки, одатда бошлиқлар устидан шикоят қилишга мойил халқдан унга қарши икки маротабагина ариза тушган халос. Улардан бири Иноғомхўжани ўзи фош этган ва сургун қилинган жиноятчидан ва иккинчиси Чимкент уездидаги бир қозоқдан олинган эди. Бу қозоқнинг ёзишича, 1891 йилда Иноғомхўжа Писта кўмири билан савдо қилувчилардан пора олган экан. Вилоят ҳарбий губернатори Гродеков бу шикоятни текшириш ва тўғрилигини аниқламай, 1892 йил 21 майда Иноғомхўжани мансабдан' четлатиб, ўрнига Шайхонтоҳур оқсоқоли Муҳаммад Яқубни тайинлаган».' Натижада Иноғомхўжа ва унинг тарафдорлари ўзларини мавқеини йўқотганликлари учун халқни Муҳаммад Яқубга қарши қўзғолон кўтаришга даъват этган эмиш. Шу равишда қўзғолон сабаблари икки гуруҳнинг мансаб учун курашига йуйиб юборилган. Бу ҳақда сўз яна кейинги саҳифаларда ўз ўрнида бўлишини таъкидлаб айтиб ўтиш лозимки, қўзғолон юқоридаги қайд қилинганидек сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий асосларга эга эди. Аммо бундан қатъи назар маҳаллий юқори табақа вакиллари орасида ўз ватанини мустақиллигини тиклаш тарафдорлари йўқ эмас эди. Уларнинг кўпчилиги қўзғолонда бевосита қатнашишмаган бўлмасаларда, лекин унга ҳайрихоҳлик билан қараганлари бор эди. Шаҳарнинг катта оқсоқоли Муҳаммад Яқуб вабога қарши қаратилган чораларни амалга ошириш ишига бошчилик қилиб, халқнинг ғазабига учраган. Чунки, у қўполлик билан ҳаракат қилган. Унинг сўзига қараганда 23 июнда Ҳайит байрамининг биринчи кунида шаҳарнинг жами масжидида эрта соат 5 да номоз ўқилгандан кейин С. Р. Путинцев келиб халққа мурожаат қилган: «Халқ орасида, — деган у — вабога қарши кўрилабтган чоралар хусусида нотўғри фикрлар юрибди. Ҳозирда унга шаҳар катта маблағ сарфламоқда. Айтилган чоралар вабони тарқалиб кетмаслиги ва халқни фойдаси учун қилинаетир». 2 Бу сўзлар тобора кескинлашиб бораётган вазиятни юмшатиш мақсадида айтилган, албатта. С. Р. Путинцевни ўзи жомеъ масчитидаги учрашувни шундай тасвирлайди: «23 июнда эрта соат 5 дан кейин жомеъ масчитига келдим. Бу ерда мен ниҳоятда кўп тўпланган одамларни кўрдим. Менимча, масчитда ва атрофдаги кўчаларда ўн минг киши тўпланган эди. Мени ҳузуримда ҳайит намоз ўқилди. Шундан кейин мен халққа қарата рус тилида сўзладим. Мени гапларимни рус тилини яхши биладиган Кўкча даҳасининг оқсоқоли Иброҳимбек таржима қилиб турди. Бу киши илгари менинг таржимоним эди. Мени ўзим ўзбекчани билганлигим учун www.arxiv.uz таржимани аниқ қилинабтганлигини сёзиб турдим. Аҳолини байрами билан табриклаб, турли мишмишларнинг асоссизлиги ва барча ишлар халқни фойдаси учун қилинаётганлигини таъкидладим. Шунингдек кўрилаётган чоралар туфайли касаллар камаяётганлиги, агар рус ҳукумати ёмон ниятда бўлса, 27 йил илгари ўлкани босиб олаётганда барча ерли халқни қириб ташлаши мумкинлигини айтдим». 1 Шайхонтоҳур қозиси Шарифхўжа халққа қарата: «кўриб турибсизларки, вабога қарши қандай чоралар кўрилмоқда, шунинг учун барча мишмишлар нотўғридир», — деган. Шундан кейин Шарифхўжа жомеъ масчитида С. Р. Путинцевни, Муҳаммад Яқубни, тўрт даҳанинг оқсоқолларини меҳмон қилган. Бу ерда Муҳаммад Яқуб чақимчилик қилиб маҳаллаларда, хусусан Себзор даҳасида норозиликлар бўлаётганлигини С. Р. Путинцевга маълум қилди. Бу киши кетгандан кейин Себзор даҳасининг оқсоқоли Комилбек шаҳар бошлиғи олдида айтган сўзлари учун ноқулай аҳволда қолганлигини хафа бўлиб, Муҳаммад Яқубга билдирган. Бунга жавобан Муҳаммад Яқуб маҳаллаларда мурдалар текширилмасдан ва бекитилган ҳолда шаҳар ичидаги мозорларга кўмилаётганлигини айблаб, бошлиқларга маълумот бериб турган. Унинг бу хаттиҳаракатлари халқнинг нафратини қўзғатиб, обрўйини тўккан. Бундан ташқари Муҳаммад Яқуб шаҳар атрофидан, яъни қишлоқлардан келган мардикорларни ва «қора ишлар» билан шуғулланувчи кишиларни суриштирмай касалхонага етқизаверганидан ёки ушлаб турганидан улар шаҳардан қочиб кетаверган. Бу ҳолат ҳам мардикорларни Муҳаммад Яқубга нисбатан нафратини уйғотган. Шу орада Иноғомхўжани ишдан олинишидан норози бўлган кишилар Муҳаммад Яқубни қоралашга утган. Умуман айтганда, эзилган ва таланган халқ оломони биринчи навбатда Муҳаммд Яқубдан ўч олишга аҳд қилди ва бош кўтарди. Қўзғолон Себзор даҳасида бошланди. Муҳаммад Яқубнинг сўзига қараганда аввало 2000 кишилик халқ оломони уни уйига борганда бу ерда оломон уни тополмагандан кейин уйини остин-устин қилиб, тўрт минг сўмлик мол- мулкини талаганлар. Ҳатто уйга ут қўймоқчи бўлиб турганларида қўшин келиб қолган. 1 Бу оломон тепасида Эшон Азизлар (Зайнилдинхон), Одил Қосимхўжа, бозор оқсоқоли Зие Исамуҳамедовлар турганлар. 2 Қўзғолончилар Муҳаммад Яқубни уйидан тополмаганларидан кейин янги шаҳарга, маҳкама томон йўл олдилар. Қўзғолон ҳақида унинг қатнашчиси Мулла Саримсоқов терговда деган: — «Халойиқ, шу жумладан мен вабога қарши чораларни бекор қилинишини сўраб ғалаен кутардик. Бу ҳаракат мансабдорларни ўлдириши, Муҳаммад Яқубни уйини ёндиришга қаратилган чақириқлар билан бошланди. Шаҳар аҳли мурдаларни эски мозорларга дафн этишга рухсат бермаётган ва бошқа адолатсизликларни қилаётган катта оқсоқол Муҳаммад Яқубни ёмон курардилар. Бизнинг эгарчи маҳалламизда Шамси Муҳаммад деган киши вабодан эмас, балки олдий касалдан вафот этди. Аммо Муҳаммад Яқуб рухсат бермагандан кейин уни Шайхонтоҳур мозорига яширинча кўмдик. Катта оқсоқол буни текширишга www.arxiv.uz ўз одамини юборди. Рухсатсиз дафн этиш Себзор даҳасида ҳам содир бўлган экан. Шу пайтда бизнинг маҳалламиз орқали Себзор даҳасининг кишилари ўтиб қолди. Бизлар ҳам уларга қўшидцик. Уларнинг орасида мен, Ҳасанхўжа Эшон, Абдурашидхўжа, Тожихон Абдураҳмонов, Назир Муҳаммад ва бошқалар бор эди. Иўлда бизларга кўп одамлар қўшилди. Уларни орасида четдан келган кишилар кўп эди. Чунки катта оқсоқол уларни суриштирмай бекорданбекорга касалхонага етқиздирди. Кимнинг боши бойланган бўлса, ушани ушлаб касалхонага жўнатаверди. Мардикорлар ва улгурчи ишлар билан шуғулланувчилар шаҳардан қочишга мажбур бўлдилар. Оломоннинг сони 2—3 минг кишига етди. Ҳеч ким одамларни чақирмади, аксинча улар тамомила ихтиёрий равишда кўтарилдилар. Бизлар маҳкамага борганимизда, шаҳар бошлиғи С. Р. Путинцев пайдо бўлди. Халойиқ бақиришиб, Муҳаммад Яқубни улдиришларини баён этдилар. Мен оломонни тинчланишга чақирганимда кўкрагимдан ушлаб силтадилар».С. Р. Путинцев Муҳаммад Яқуб билан маҳкамага Воронцев кўчасидан келаётганда кўп сонли оломонга дуч келган. Бу ерда уларга қарши тошлар отилиб, Муҳаммад Яқубнинг боши, елкаси ва бели жароҳатланди. Қўзғолончилар унга: — «Бизларни янги қабристонга жўнатмоқчисан, лекин биз сени ўзингни ўлдириб, у ерга жўнатамиз» — деб бақиришган. Муҳаммад Яқуб қочиб, маҳкамага яширинади. Қўзғолончилар кетмакет маҳкамага келишиб: «Оқсоқолни беринглар, ўлдирамиз» — деб бақиришди. Шу пайтда иккиуч минг кишидан иборат оломон маҳкама ҳовлисига бостириб кира бошлаганда Муҳаммад Яқуб шу ердаги маҳкама котибини уйига кириб яширинади. Ташқаридан «оқсоқолни бер!, Уни ўлдирамиз» — деган сўзлар доимо эшитилган. 1 Котибнинг хотини Муҳаммад Яқубни шкафни ичига, ва уни соқчиси Сайфуллани столни тагига яширган эди. Шу вақтда қўзғолончилардан бир гуруҳ кишилар котиб уйига кириб оқсоқолни ўддиришларини айтганлар. Аммо улар оқсоқолни топа олмаганлар. Маҳкамада қўзғолончилар С. Р. Путинцевга ҳам ҳужум қилганлар. Уни ўзини кўрсатишича воқеа қуйидаги тарзда содир бўлган: — Собор кўчасида, — дейди у, — менга Муҳаммад Яқуб ва соқчилар қўшилишди. Шунда миршаблар оломонни рус (янги) шаҳарига келаётганлиги ҳақида хабарни келтирдилар. Иқон кўчаси бўйлаб, Воронцов кўчасига чиққанимда, — дейди Путинцев, — оломонни Самарқанд кўчасига келаётганини кўрдим. Мен оломонга яқинлашдим, лекин улар Воронцов ва Самарқанд кўчаларини кесадиган жойда мени қуршаб Муҳаммад Яқуб оломонни тўхтатишга кўп ҳаракат қилди. Шунда унга оломон томонидан тошлар отидци ва у отга миниб қочди. Орқасидан бир гуруҳ қўзғолончилар қувиб кетдилар. Мен қуршаб олган бир гуруҳ қўзғолончилар билан Ўрда бозори томонга юрдим, лекин оломонни шаҳар маҳкамасининг ҳовлисига бостириб кирганлигини эшитиб, орқага қайтдим. Бу ерда Муҳаммад Яқубнинг борлигини англаб оломонни тўсиш мақсадида дарвозани олдига туриб олдим. Сўнгра, мен оломондан Муҳаммад Яқубни айби нимада деб сўрадим. Улар қичқирган ҳолда оқсоқол мурдаларни дафн этишга рухсат бермаетир ва уни қўзғолончилардан тўрт киши ҳимоя қилиб, маҳкамадаги хонасига киритиб www.arxiv.uz қўйишди. Бу хонага ташқаридан тошлар отилди ва улардан бири С. Путинцевни биқинига тегди. У хонадан айвончага чиқиб, оломонни тинчитишга ҳаракат қилиб кўрди. Кўп ўтмай солдатлар ва маҳкама атрофида истиқомат қилувчи руслар келишган. Маҳкамадан оломон кетгандан кейин Муҳаммад Яқуб хонадаги шкафдан чиққан. Бир гуруҳ қўзғолончилар кечқурун Муҳаммад Яқубнинг Қорасув ариғининг ёнидаги қўрғончасини ёндириб ташлашди. 1 Шунингдек, улар Муҳаммад Яқубнинг акасининг уйини талашга ва ёндиришга ҳаракат қилдилар, лекин солдатлар келиб қолиб бу иш амалга ошмади. 2 Шаҳар маҳкамасидаги оломоннинг фаолияти хусусида унтерофицер П. П. Алексеевнинг маълумоти масалани янада ойдинлаштиради: — Мен Воронцов кўчасида Романов кўчасидан чиқаётган оломонни шаҳар бошлиғи С. Р. Путинцевнинг орқасидан қувлаб кетаётганини кўрдим. Оломон орқасидан маҳкамага келганимизда С. Р. Путинцевни ва маҳкама аъзоси Новогородскийни оломон ўраб олганлигининг гувоҳи бўлдик. Улар оломон билан ўзбек тилида муомала қилмоқда эдилар. Оломоннинг олдинги сафида оқ соқолли ва салласиз бир кекса одам кўпроқ гапирмоқда эди. Бу кекса киши Путинцевни кукрагидан итариб маҳкама ҳовлисига киритишга ҳаракат қилмоқда эди. Оломоннинг бошқа қатнашчилари ҳам Путинцев ва Новогородскийни ҳовлига итардилар. Мен оломонга яқинлашаётганимда бир ўзбек таеқ билан оёғимга уриб ерга йиқитди ва ўзи кўздан гойиб бўлди. Оломон Путинцевни ҳовли ичига киритган вақтда мен бошқа томондан у ерга кирганимда ўзбекларни маҳкама идорасига тош отиб синдираётганликларини кўрдим. Менинг кўз ўнгимда улар Путинцевни урдилар ва йиқитдилар. Аммо у маҳкама хонасига қочиб киришга муваффақ бўлди. Унинг боши қонга беланган бўлиб, шапкаси йўқ эди. Ўзбеклар очиқ ойнадан Путинцевга тош отардилар. Мен очиқ ойнадан Путинцевнинг қилич яланғочлатиб орқасидан кирган ўзбекларни қ^қитаётганлигини кўрдим. 1 Кўриниб турибдики, қўзғолончилар шаҳар бошлиқларини ва бинони тошбўрон қилганлар. Агар, қўзғолончиларни орасидаги айрим кишилар ўртага тушиб, С. Р. Путинцевни ўраб ҳимоя қилмаганда унинг ўлдирилиши турган гап эди. Ўша кишилар унинг қатл этилишини фожиали оқибатларини ўйлаб, шундай қилганлар. Ҳақиқатдан ҳам, бордию руслардан бирор киши ҳалокатга учраганда борми, у вақтда бунинг баҳонасида қўзғолончилардан излаб, кишиларни солдатлар томонидан қириб ташланиши турган гап эди. С. Р. Путинцевни ҳимоя қилганлардан бири Туркянги шаҳар маҳалласида яшовчи мардикор Муса Муҳаммад Рустамбоев деган киши бўлган. У маҳкамадаги воқеани шундай таърифлайди: — Мен келган пайтда оломон шаҳар маҳкамкасининг ҳовлисида С. Путинцевни тошбўрон қилмоқда эди. У ерга йиқилганда, мен уни гавдам билан тўсиб — «мусулмонлар, нима қиляпсизлар, эҳтиёт бўлинглар, сизларни деб бутун Тошкент ҳалок бўлади» — деб бақирдим. С. Путинцев ўрнидан туриб маҳкамага юраётганда оломон ва мен ҳам орқасидан бордик. У хонага яқинлашганда эшикка суяниб ҳеч кимни ўтказмасликка ҳаракат қилди. У мени яхши одам экансан, исминг www.arxiv.uz нима ва қайси маҳаллада турасан, деб сўради. Мен оломондан қўрқиб исмимни айтмадим. Шу вақтда хонада Халтай деган киши ҳам одамларни тўсиб турарди. Оломон мени ҳам ура бошладилар, сиеҳдонни отдилар ва С. Путинцев хонасига қочдим. Бу ерда мени стол атрофида кишилар қувлаб юришди. Ниҳоят уларнинг орасидан қочиб кўчада турган руслар орасига яшириндим. Солдатлар келиб оломонни ура бошладилар, мен қўрқиб уйга кетдим.' М. Рустамбоевнинг гувоҳлик беришича, М. Исабойвачча Калмуса, Муҳаммаджон, Юнусбойвачча ва Тошбола деган кишилар катта ғайрат билан ҳаракат қилишиб С. Р. Путинцевни тошбўрон қилишда қатнашганлар. 2 Гувоҳ сифатида тергов қилинган Н. Галкиннинг сўзига қараганда оломоннинг олдинги сафида от минган қора соқолли 22—23 ёшли бир йигит юриб, қўзғолоннинг бошлиғи сифатида гавдаланиб турган. 3 Биринчи ўқчи батальоннинг солдати ва гувоҳ С. Мальцевнинг терговда айтган сўзлари ҳам қўзғолон ҳақидаги тасаввўрни тўлдиради. Унинг кўрсатишича, 24 июнь соат 9 да минг кишилик оломон маҳкама томон юрган. Улар тош, темиртерсак, пичоқ ва таеқлар билан қуролланган эдилар. У дўконда савдо қилувчи Ғиесилдин Содиқдиновдан нима бўлаяпти деб сўраганда «халқни шаҳар бошлиғида иши бор» деб жавоб берган. Шундан кейин С. Мальцев анҳор бозорининг оқсоқоли Қиет маҳаллалик Алимат Каримбоев билан учрашганда у «халқ шаҳар оқсоқолини ўлдиришмоқчи, уни яшириш керак» — деган. У оломон томонидан маҳкаманинг деразаси, девори, жиҳозларини тошбурон қилаётганликларини кўрган. Шу онда маҳкама идораси ичидан чиққан Себзор даҳасининг полицейсияси Абдуҳолиқ калтакланган. Оломон орасида извошчик ҳайдовчиси қўлида таеқ ва тош ушлаган ҳолда «Биз ҳаммангизни ўлдирамиз» — деб, соддатларга бақирган. Қўзғолонда бозорда темир савдоси билан шуғулланувчи Нурмамат Муллаҳайитов ҳам фаол қатнашган. 4 Содцатлар томонидан оломон маҳкама ҳовлисидан суриб чиқарилгандан кейин «руслар ўзбекларни калтаклашни давом эттирдилар, губернатор уларга тегмасликни буюрди. Аммо ўзбеклар унинг ўзига ҳам тош отганликлардан кейин у русларга ўзбекларни ўринглар деб бақирди. Шундан кейин руслар ўзбекларга ташландилар ва уравердилар. Шу вақтларда айрим ўзбеклар ушланиб маҳкамага олиб борилди. Руслар ўзбекларни Ўрда бозоригача қувиб бордилар. Улар бу ердан тарқалиб кетдилар». 1 Бинобарин қўзғолончилар вилоят ҳарбий губернаторининг кўрсатмасига биноан олдий рус кишилари томонидан калтакланди. Н. Галкин ҳам оломонни руслар томонидан калтаклаганлигини тасдиқлайди. 2 Менинг 100 ёшдан ошган раҳматли бувамнинг хотирасига кўра, руслар ва солдатлар оломоннинг орқасидан қувлаб келаётганда, одамлар шошиб ва ўзини йўқотиб, ўзларини Ўрда сувига ташлашга мажбур бўлганлар. Натижада, вилоят ҳарбий губернатори Гродековнинг кўз ўнгида кўп кишилар ҳалок бўлганлар. Қўзғолончиларнинг орасида калтак ва тошлар зарбидан жароҳатланганлар ҳам кўп бўлган. А. И. Добромнсловнинг ёзишича қўзғолончилар маҳкамадан суриб чиқарилгандан кейин орқасидан соддатлар ва янги шаҳарнинг аҳолиси www.arxiv.uz қувлаганлар. «Шаҳар бошлиғининг ўринбосари Н. С. Лнкошин ва шаҳар бошқармасининг аъзоси В. П. Новогородский (маҳкамада) оломонни тинчлантиришга ҳаракат қилдилар. Аммо кўп ўтмай қуролланган солдатларнинг келишлари биланоқ ўзбеклар қочдилар. Соддатлар ва руслар уларни қувлаб, қўлга тушганларини шафқатсизларча калтакладилар. Охирида улар қўзғолончиларни Анҳор бўйида ушлаб, баланд жойдан сувга итардилар. Айрим кишилар калтакланишдан қўрқиб ўзларини сувга отдилар. Нечта кишилар ҳалок бўлганлиги расмий суратда ҳисобланмади. Хусусий санашга кўра, сувдан 80 та ўлик олинган. Қўзғолон вақтида ўлганларнинг сони 100 кишига борган». 3 Вилоят прокурорининг кўрсатишича қўзғолоннинг одцинги сафларидаги кишилар «Қашшоқлашган еш йигитлардан» ташкил топган. Қўзғолонга боғлиқ кейинги воқеалар ҳам фожеали кечди. «Ўрдадан, — дейди П. Алексеев, — ҳарбий қисм губернатор бошчилигидаги эски шаҳар томонга йўл олдилар. Шундан кейин Ўрдада яна ўша халқ оломонидан одамлар тўпланди. Бу ерда мен бошқа руслар билан кўча бўйлаб кетаётганимда бизга хонадонлардан тошлар отилди. Биз кўча атрофидаги хонадонларни текширдик. Бир полиция тамба билан бекитилган эшикни бўзиб очганда уйнинг томида 4 киши турган экан. Улардан 3 таси томдан сакраб қочдилар. Бири пичоқ билан полицияга ташланди. Бир солдат унинг қўлига уриб пичоқни туширди ва ўзини томдан пастга ташлаб юборди». 2 Шу равишда соддатлар куча ва хонадонларда қўзғолон қатнашчиларини ушлаб ва калтаклаб ҳибсга олдилар. Бутун шаҳар йиғисиги ва мотамга айланди. Миршаблар қўзғолончиларни қидириб изғиб қолдилар. Вилоят ҳарбий губернатор Гродеков, С. Путинцев ва бошқа шаҳар катталари солдатлар билан Эски Жўва бозорига кеддилар. Бу ерда, у солдатларга Жомеъ масжиди билан Хўжа Аҳрор мадрасаси ўртасидаги кўчага жойлашишларини буюрди. Чунки, бу кўчага халқ оломони яқинлашаётгани ҳақида хабар олинган эди. Ҳақиқатдан ҳам оломон масжидга ўша кўчалардан яқинлашиб кедди. С. Путинцев соддатлар борлигани билдириб оломонга тарқалишларини сўраганида бежирим соқолли ва мўйловли бир йигит уларнинг орасидан чиқиб: — «Бизни заҳарлаётганда қандай қилиб тарқаламиз, — деб гапира бошлади. С. Путинцев бу йигитни маҳкамадаги ғалаенда ҳам фаол ташкилотчилариданлигини таниб, соддатга уни ушлашни буюрди. Солдат бу йигитни ушлаб олганда, оломон чекина бошлади. Шу онда ўша йигит: — «Мусулмонлар, мени елғиз ташлаб қаеққа қочяпсизлар» — деб бақирди. Шундан кейин оломоннинг кўпчилиги қайтиб, солдатларга тошларни отдилар. Сўнгра улар ушланган йигитни озод қилиш мақсадида соддатга ташландилар. Бу вақтда губернатор ва командир Федоров солдатларнинг орқасида турардилар. Шу онда солдатларга «Тайёрланинг» деган буйруқ беридци, йигит эса оломондан рўпарадаги кўчага қочишга улгурди. Худди шу пайтда солдатлар оломонга қарши ўқ уздилар ва улар қоча бошладилар. Булардан 5 киши йиқилди, улар жароҳатланди ёки ўлдирилди. Иккинчи маротаба ҳам уқлар отилди. Ҳаммаси бўлиб 7 ёки 9 киши ерда бтарди. 1 Қўзғолонда аёллардан бири «Одамларни www.arxiv.uz заҳарлаб ўддирмоқдалар» деб бақирган. Бу қўзғолон ўз бағрига аёлларни ҳам тортганлиги ҳақида далолат беради. 2 Бозордаги қўзғолончилар билан тўқнашувни Туркистон генерал- губернатори А. Б. Вревский ўзининг ҳарбий вазирга юборган ахборотида шундай ифодалайди: «Ҳарбий қисм Эски Шаҳар бозорига келганда тарқатилган қўзғолончилар яна тўпланиб, содцатларга тошларни отдилар. Ҳарбий губернаторнинг бир неча маротаба «тарқалинглар» деган мурожаатига оломон бақириш билан жавоб бердилар. Уларнинг орасидан айрим фанатиклар олдинга чиқиб ва муштлари билан кукракларига уриб «руслардан қўрқмаймиз», деб бақирдилар. Оломон ҳарбий қисмни орқа тарафидан яқинлашиб келаверди. Шу боис уларга қарши ўқ отилиб, бир неча киши ўлдирилди... Соат 11 да келган казаклар бозор ичига юборилди. Кейин келган пиёда аскарлар гуруҳларга ажратилиб турли томонларга жўнатилди». Демак эски шаҳар бозорида содир бўлган мазкур воқеа қўзғолонни давом этганлигини кўрсатди. Буни ҳарбий қисм бошлиғи Ш. Малинин терговда берган маълумоти ҳам тасдиқлайди. Уни сўзича ўша бозорда ҳарбий қисм бошлиғи қўзғолончиларга тарқалишлари ҳақида мурожаат қилган. Акс ҳолда отамиз деган. Бунга қўзғолончилар мана отинглар деб кўкракларини тутганлар. Шу равишда олдий халқ оломони ваҳшийларча ўққа тутилди. Иккинчи еппасига ўқ ўзишдан кейин яна алоҳида ўқлар отилди, сўнгра ҳарбий губернаторнинг буйруги билан тўхтатидци. Оломон қатнашчилари қочдилар. Кейин қўзғолончилардан ўн киши ўлдирилганлиги маълум бўлди.' 1 Ҳарбий губернатор Гродеков ва С. Путинцев бозорга киришиб, кўнчилик растасида тўхтадилар. Бу ерда ҳеч ким йўқ эди, лекин узоқроқда одамлар тўпланиб турарди. Бу ерга келган С. Путинцев оломонга «тарқалинглар» деб буюрганда, «бир одам, мулла бўлса керак, ўртага чиқиб: шаҳарда ҳар куни юзлаб одам ўлмоқда ва маъмурият кимлар вабодан ўлаётганлигини аниқлашга улгурмабтирлар. Шу боис мурдаларни тўхтатмай кўмишга рухсат берилишини сўраган». 1 С. Путинцев бунга жавобан бир ҳафтада борйўғи бир неча кишиларгина ўлаётганлигини айтган. Унинг буйруғи билан сўзлаган одам ва бир неча оломон қатнашчилари ушланди. Пичоқчи маҳалласида яшовчи ва гувоҳ сифатида сўроқ қилинган ўнбоши Қосимхўжа Алибоев сўзича шаҳар маҳкамасидан кейин оломон Ўрда кўпригидан ўтиб, кўчаларда турган. Унинг кўрсатишича Урданинг Эски Жўва бозори билан боғловчи катта кўчада жойлашган Сайидкарим Азимбоевнинг ҳовлисида касалхона жойлашган эди. Бунинг атрофида эрталаб соат Юда оломон тўгшаниб, Мирзабойвачча Мирсалимбоев, Усмон қассоб, Азиз Касабов ва ямоқчи Искандар Шукурбековлар «Биз Муҳаммад Яқубни ўлдирдик, уйини таладик, ўғлини қўлга олдик, агар сизлар чиндан ҳам мусулмон бўлсаларингиз, дўконларни епинглар ва Шайхонтаҳурга боринглар» 2 деб бақирганлар. Шу пайтда шаҳар бошлиғи С. Путинцев ва ҳарбий губернатор солдатлар билан биргалиқда келишиб, касалхона атрофида турган оломонга қарата мурожаат қилиб, тарқалишни талаб этган. Губернатор агар аҳоли www.arxiv.uz шаҳар бошлиғидан ёки оқсоқоллардан норози бўлсалар, у вақтда шикоят езсинлар, уларнинг ўрнига бошқасини тайинлаймиз, — деган. Шундан кейин губернатор ва бошқалар йўлни давом эттирдилар. Аммо, «оломон — дейди Хўжа Алибоев, — тарқалмай аксинча губернатор ва солдатларнинг орқасидан бордилар. Мен Жомеъ масжидининг яқинидаги болохонага ўрнашиб олганлигим учун ҳамма нарса кўриниб ва сўзлар эшитилиб турди. Искандарбек ва Азимбойвачча яна пайдо бўлиб, губернаторнинг шаҳар бошлиғини ва оқсоқолларини алмаштириш ҳақидаги ваъдасига «қулоқ солманглар, ишонманглар, ахир бундай ваъдалар кўп бўлганку», — деб бақирганлар. Калхўжа оломон орасидан отилиб чиқиб, шаҳар бошлиғининг отининг жиловидан тортди. С. Путинцев эса уни қамчи билан урди. Искандарбек ва Азимбойвачча «шаҳар бошлиғини ушланглар» — деб оломонга мурожаат қилганда, қўзғолончилардан бир нечтаси унинг отига епишдилар ва тошлар отилди. Шунда, ўқ ўзилсин, деган буйруқ эшитилганда, Азимбойвачча халққа: — «Қурқманглар, милтиқларга қуруқ порох ва пахта солинглар», деб бақирган. Уқлар отилгандан кейин оломон тарқалди, Азимбойвачча ва Искандарбек отда қочиб кетдилар. 1 Демак, қўзғолончиларнинг бир қисми шаҳар маҳкамасидан чиқиб, Ўрда билан Эски Жўва ўртасидаги кўчада (ҳозирги Навоий) вилоят ҳарбий губернатори ва солдатларга дуч келган. Афтидан, бу учрашув қўзғолончиларни Муҳаммад Яқубнинг шаҳардаги ҳовлисини талагандан кейин қайтаётганда содир бўлган. Эски шаҳар бозорида соддатлар томонидан бир неча кишиларнинг ўлдирилиши ва жароҳатланиши билан қўзғолон ниҳоясига етди. Вилоят ҳарбий губернатори Гродеков солдатларни турли жойларга юбориб, қўзғолончилардан 60 кишини ҳибсга олдиртирди. Уларнинг орасида нуфузли кишилардан ҳам бор эди. Чор маъмурияти қўзғолонни сабабларини биринчи навбатда бир гуруҳ юқори табақа вакилларига агдаришга ҳаракат қилдилар. Шу нуқтаи назардан қуйидаги нуфузли кишилар ҳибсга олинди 2 : Собиқ катта оқсоқол Иноғомхўжа Умархўжаёв. Собиқ қози Шарифхўжа почча Хўжаёв. Катта миршаб Аҳмадхўжа Абдурашидов. Оқсоқол Шермуҳаммад Қулмуҳамедов. Боқижон Дадажонбоев. Усмонхўжа Иноятхўжаёв. Орифхон Шарифхўжаёв. Ҳасанхон Шарифхўжаёв. Маъруфхон Шарифхўжаёв. Ашрабхон Шарифхўжаёв. Сайид Аҳмадхўжа Иногомхўжаёв. Турсунхўжа Иноғомхўжаёв. Кейинроқ Бадалмуҳаммад Дадамуҳамедов ва унинг ўғли Ҳолмуҳаммад сингари нуфузли кишилар ҳам қамоққа ташланди. Ҳарбий губернатор Гродековнинг фикрича, ўша ҳибсга олинган бир гуруҳ нуфузли кишилар яқинда ўз лавозимидан четлатилган Иноғомхўжа www.arxiv.uz билан биргалиқда қўзғолоннинг айбдорлари ҳисобланган. Иноғомхўжа мансабини тиклаш мақсадида шахсан ўзи ва яқин одамлари орқали халқнинг вабо касалига қарши қаратилган чоралар ҳақида турли мишмишларни тарқатишга даъват этган. 1 Шунингдек, ҳарбий губернатор эшон Азизлар Хўжани ўзининг 30 кишидан иборат отлиқ муридлари билан шахсан қўзғолонга бошчилик қилганлигини уқдириб ўтган. 2 Айни пайтда Туркистон генерал-губернатори шаҳар бошлиғини, катта ва бошқа даҳаларнинг барча оқсоқолларни ҳамда, қозиларнинг ҳаммасини лавозимдан четлатди. Шунингдек, миршаблар руслардан ёки бошқа шаҳарларда яшовчи туб аҳоли вакилларидан тайинланадиган бўлди. Бу хусусда генерал-губернатор Вревскийнинг Россия ҳарбий вазири П. С. Ванновскийга 1892 йил 30 июнда юборган телеграммасида шундай дейилган: — Сиз Олий ҳазратларга маълум қиламанки, Тошкент уездининг бошлиғи полковник Терентьев катта оқсоқол Муҳаммад Яқуб ўрнига тайинланди. Шаҳарнинг барча оқсоқоллари ва қозилари, полиция хизматидаги маҳаллий миллат вакиллари астасекин рус ёки Тошкентлик бўлмаган маҳаллий аҳоли вакиллари билан алмаштирилади. 3 Гродяков ўзининг Туркистон генерал-губернаторига йўллаган хатида қўзғолон учун бутун шаҳар аҳолисини жазолаш мақсадида Урдадан Эски Жўвага ва Жомъе масжидигача уланадиган иккита катта кўчани улар ҳисобига кенгайтиришга дарҳол киришишни сўради. Унинг фикрича, бундай йўл русларни бўлажак хавфлардан сақлар эмиш. 4 Афтидан Гродеков тор ва қийшиқ кўчаларда ҳарбий ҳаракат қилиш ва воқеани кузатиш оғирлигини даф этмоқчи бўлган, албатта. Шаҳар даҳаларининг оқсоқолларини, қозиларни ва миршабларни еппасига мансабларидан бўшатишнинг ташаббусчиси ҳам Гродековнинг ўзи эди. Шу тарзда, қўзғолон баҳонасида Эски шаҳарни бошқариш бевосита рус амалдорларининг қўлига ўтказилди. Эндилиқда катта оқсоқол лавозимида туб аҳоли вакили қуйилмайдиган бўлди. Гродеков имкони борича қўзғолоннинг сабабини маҳаллий юқори табақа вакилларига йўниш ва имкони борича уларни кўп қамаш ва жазолаш учун ҳеч нарсадан тоймайди. Аммо Сирдарё вилоят прокурори И. Е. Рейенбат Гродековни қонунни бўзишда айблаб, унинг ўзига ва генерал-губернаторга тушунтириш хатларини бир неча маротаба езди. У қўзғолонга дахлдор бўлмаган кишиларни ҳибсга ололмаслигини ёки ушлаб туролмаслигини баён этиб, ўз фикрида қаттиқ туриб олди. Аммо Гродеков буйруғи билан шаҳарнинг бир нечта савдогарлари ва нуфузли кишилари, хусусан олдинги саҳифада кўрсатилган Боқижон Ҳолмуҳаммад ва Бадалмуҳаммад қамаддилар. 1 Прокурор тергов натижасида далиллар бўлмаганлиги учун уларни озод' қилди. Гродеков эса бунга қаршилик қилиб, «агар исён бўйича бир неча ўн кишини, иккиуч эшон ва Иноғомхўжа жазолансалар, бутун жаҳон одцида шармандагарчилик бўлади» 2 деган. Бу сўзларнинг маъноси шундан иборатки, қанчалик кўп юқори табақа вакиллари жазоланса, шунчалик қўзғолоннинг сабабларини уларга йўниш ва www.arxiv.uz Россия шаънини сақлашга эришилади. Гродековнинг кўрилаётган масалага шунчалик берилиб кетдики, генерал-губернатор Верёвкинни ҳам норозилигини чақирди. Чунки, қўзғолонга алоқаси булмаган кишиларни ҳибсга олиниши қизиб турган вазиятни кескинлашишига олиб келиши аен бўлиб қолди. Шу боис, Верёвкин Гродековга йўллаган хатида ўз фикрини қуйидагича баён этган: «Рус маъмурияти томонидан қўйилган хатолар ва меъеридан ортиқ қаттиқ қўллик ўлкада бизнинг мавқеимизни мустаҳкамламайди, аксинча, келажақда русларнинг туб аҳоли билан алоқаларига зиён келтиради. Мен жазолашга қатгиқ адолат юзасидан қарашнинг тарафдориман. Фақат полиция ва прокурор аниқлаган 24 июнь воқеасига бевосита дахддор ва айблари исботланган кишиларгина жазоланишлари лозим». Чор ҳукуматининг вакиллари қандай бўлмасин, қўзғолонни маҳаллий юқори табақа вакилларнинг ўртасидаги катта оқсоқоллик лавозимини эгаллашга қаратилган курашнинг маҳсули эканлигини намойиш этишга ҳаракат қилди. Улар айниқса Иноғомхўжа бошлиқ бир гуруҳ кишиларни айбладилар. Бироқ, ишончли далилларни топишни иложи бўлмади. Тошкент шаҳар бошлиғини ёрдамчиси Лнкошиннинг олиб борган терговига тегишли маълумотларга кўра, Иноғомхўжанинг айбини топиш учун бир неча маҳаллий кишилар сўроқ қилинган. Масалан, Шайхонтоҳур даҳасидан: Муҳаммад Ражаб Аширбоев, Ҳайитбой Бадалбоев, Олимжон Раҳимжонов, Тоҳирхўжа Эшон, Абдуҳамидхўжа Эшон, Исломжон Бойвачча, Алимуҳаммад Эсонов, элликбоши Шомуҳаммад, Турсунхўжа, Довудхўжа Эшон, Мулла Маҳмуд, Юсуфхон, Абдураим оқсоқол, Муҳаммад Раимхўжа, Мирза Муҳаммад Паравончи, Миравзалбой, Юсуфбек Мулламуҳамедов; Кўкча даҳасидан: Нурмуҳаммад Мирсолиҳбоев, Муллаҳамид Муллааҳмедов; Бешеғоч даҳасидан: Миреқуб йигит оқсоқол, Ортиқбой, Душонбой, Каримқори, Сайид Боқихон Эшон; Себзор даҳасидан: Мулла Содиқ Охун, Абдуҳамидхўжа сингари шахслар шулар жумласидандир. 2 Кўрсатилган кишилар Иноғомхўжа билан Муҳаммад Яқуб бир-бирларига душманлигини қайд қилган бўлсаларда, лекин Иноғомхўжа ва Шарифхўжани қўзғолонга даҳлдорлигини тасдиқловчи фикрларни айтмаганлар. 3 Бошқачароқ изоҳлаганда, Лнкошин сўроқ қилинганлардан Иноғомхўжани «жинояти»ни кўрсатувчи далилларни ололмаган. Аммо шуларга қарамай чор маъмурияти ва прокурор Иноғомхўжага қўзғолоннинг кўтарилишини бош айбдори сифатида қаттиқ ёпишиб олади. Чунончи, Сирдарё вилоят прокурорининг П. Е. Рейенбат ўзининг айбномасида шундай ёзади: «Иноғомхўжа ўз мансабини, яъни катта оқсоқоллик лавозимини тиклаш мақсадида мана шу мансабга тайинланган Муҳаммад Яқуб Каримбердиевга қарши маҳаллий аҳолининг қўзғолонини уюштиришга аҳд қилди. У ўзига қараш ли яқин одамлари орқали Каримбердиев ҳақида турли мишмишларни тарқатиб бир неча юздан иборат кишиларни қўзғолон кўтаришга чақирди. Маълумки, бу қўзғолон зўравонлик ва тартибсизликларни юзага келтирди».' www.arxiv.uz Шунингдек, Иноғомхўжанинг Аҳмадхўжа Абдурашидов, Ҳасанхўжа, Яқубхўжа Юсуфхожиев сингари қариндошлари қўзғолонни кўтарилишига таъсир кўрсатган кишилар сифатида қораланди. Прокурорнинг сўзича Иноғомхўжа Умархўжаёв 57 ёшда бўлиб, 1868 йилдан буен Сирдарё вилояти ҳарбийграждан бошқармасида хизмат қилган. 1884 йилда Тошкент шаҳар бошлиғининг кичик ёрдамчилигига, 1887 йилда шаҳарнинг катта оқсоқоллик лавозимига тайинланган. Умумлаштирганда, у чор маъмурияти қул остида 20 йил хизмат қилган. Намунали хизматлари учун Станислав лентали кумуш медали, иккита олтин медаль ва биринчи даражали «Фахрий тўн» билан тақдирланган. 2 Унинг энг яқин дўсти ва ўз вақтида чор маъмуриятига сидқидиллик билан хизмат қилган Шайхонтоҳур даҳасининг қозиси Шарифхўжа Поччахўжаёв ҳам қўзғолоннинг асосий сабабчиларидан бири сифатида айбланди. У ҳам яхши хизматлари эвазига иккита катта олтин медаль, битта кичик кумуш медаллар билан мукофотланган эди. Чор маъмурияти қўзғолонни кенг қулоч ейган акс садосидан чўчиб, унинг аҳамиятини ва сабабларини ниқоблашга кўп ҳаракат қилди. Зеро, шаҳар катталарининг бири гуруҳи 80 ёшли Шайх Абдулқосим Эшон бошчилигида шаҳар аҳолиси номидан ўзларича хат уюштириб, Туркистон генерал-губернатори А. Б. Вревский ҳузурига кечирим сўраб кирганлар. Бу хат ва учрашув чор маъмуриятининг ташаббуси билан қилинган эди. Чунки ўша бир гуруҳ шаҳар вакилларини Сирдарё вилоятининг ҳарбий губернатори Гродеков бошлаб кирган. «Бу ўлкани, — дейилган хатда, — Рус давлатига бўйсундирилганлигига 20 йил бўлди. Бундан олдин, Тошкент қипчоқ ва қирғизларни қўл остида кўп тартибсизлик ва ғалаенларни бошидан кечирган. Ўлка Россияга киритилгандан кейин эса кўчалар тузатилиб, бозор ва уйлар кўркамлаштирилиб, шаҳар ободонлаштирилди. Ҳамда, дёҳқончилик ва савдо ўсиб, тинчлик ўрнатилишидан қувонган эдик. Бироқ, 24 июнда бир қанча бошлари айланган туб аҳоли ёки ҳокимиятни эгаллаш учун бузуқчилик қилаётганларга эргашган одамлар қўзғолон кўтардилар. Ҳатто улар шаҳар маҳкамасига боришиб, тўстўполон қилдилар». 1 Бунга жавобан А. Б. Вревский шундай деган: «Мен ўзимнинг уч йиллик раҳбарлигим мобайнида, меҳнатсевар ва тартибларга садоқатли ўзбекларни яхши кўриб қолдим. Ишончим комилки, юз берган тартибсизликларда (қўзғолонда) аҳолининг кўпчилиги қатнашмади ва хайрихоҳлик билдирмади. Қўзғолонда нуфузли ва ҳатто эшонлар қатнашдилар. Бундай шум ниятли кишилар қўзғолоннинг бош айбдорларидир». 2 Шундай қилиб, учрашувда ҳар икки томон бир-бирларига еқадиган фикрларни билдириб, ҳақиқий аҳволни ошкора этишга журъат этолмадилар. Хатда «Эски шаҳар»ни ободонлаштирганлиги ҳақида сўзлар шунчаки хушомадгўйлик учун айтилган эди. Амалда ўша вақтда ва кейин ҳам ўзбеклар яшайдиган жойлар ва уйларни ободонлаштиришга маблаг ажратилмаган. www.arxiv.uz 1892 йил 15 декабрда ҳарбий суд ҳукми эълон қилинди. У генералмайор Мордвинов раислигида иш юритган эди. 4Туркистон ўқчи батальоннинг командири полковник Эверт, 10Туркистон линия батальоннинг командири полковник Кривоблацкий, 2Туркистон бригадасининг командири полковник Чаплин, 2Туркистон ўқчи батальоннинг командири подполковник Тончевьский ва бошқа кишилар суд аъзолари эди. Судда Сирдарё вилоятининг прокурори П. Е. Рейенбатнинг қўзғолон қатнашчилари устидан тузилган айбномаси маълум қилинди. Унда шундай дейилган: 7—24 июнда 120 минг кишилик шаҳарда вабо касали астасекин ривожланиб борди. Вилоят ҳарбий губернатори генерал-лейтенант Гродековнинг вабога қарши кўрган чораларига маҳаллий халқ ишончсизлик билан қаради. 1892 йил 18 июнда Сирдарё вилоят бошқармасига келган пудратчи Мирза Ражаб Муҳамедов Чиноздаги доктор суриштирмай касалларга дори бериб, одамларни дарҳол ўлдираётган эмиш, деган мишмишлар Тошкентда тарқатилганлиги ҳақида гапирган. Шунингдек, у мурдаларни ювмасдан, кафан кийдирмасдан ва диний маросимларни жорий этмасдан кўмиш ҳақидаги гапларни маълум қилган. «Халқ, — деган у, — ниҳоятда ғазабланган ва ҳукумат сенатига умумхалқ шикоятини юбормоқчи бўлиб турибдилар». Айбномада Себзор даҳасидаги Хоноқа масчитида ва Шайхонтоҳур даҳасидаги Таллақ масчитида аҳоли йиғилиб, вабога қарши қаратилган чораларга қаттиқ норозилик билдирганлиги қайд қилинган. Умуман айбномада қўзғолоннинг бошланиши ва ривожланиши тарифланиб, унинг олдинги сафларида «камбагал ешлар» турганлиги кўрсатилган. Унда кўп мардикорлар ҳам қатнашган. «Маҳкама ва хизматчиларнинг уйларининг, — дейилган унда, — барча деразалари бузилган, жиҳозлар синдирилган, қогозлар, китоблар йўқ қилиниб, ҳамма еққа сиеҳлар сочилган... Полковник Путинцев маҳкамада турганда очиқ ойнадан унга қарши тошлар отилган, улардан бири унинг кукрагига теккан». Айбномада кўрсатилишича, қассоб Усмон, адвокат Азимбойвачча ва ямоқчи Искандарбек кучаларда от чоптириб, аҳолини қўзғолон кўтаришга чақирган. Иногомхўжа Умархожиев эса ўзининг катта оқсоқоллик лавозимини тиклаш мақсадида халқни қўзғатишда айбланди. У ўзининг энг яқин кишилари орқали турли мишмишларни тарқатиб, халқни Муҳаммад Яқубга қарши нафратини уйғотган ва қўзғолон кўтарилишига сабаб бўлган. Иноғомхўжа билан бир қаторда Эшон Азизлар (Зайнилдинхон) ва Абдулқосим, бозор оқсоқоли Зиёмуҳаммад Исамуҳаммедов, Азиз Водаванг, Мир Аҳмад Мир Маҳамадов, Мир Умар Мир Азизов, Муҳаммаджон Ғайнилдинов ва Муса Қассобоевлар айбдор деб топилди. Миршаб Аҳмадхўжа Абдурашидов ва унинг укаси Ҳасанхўжа, миршаб Юсуфхожиев ва бошқалар ҳам қораланди. Уларнинг орасида қози Муҳаммад Шариф Мулла Абдухалилов бор эди. Жами терговга 93 киши жалб қилиниб, улардан 57 киши қамоқда сақланди. 1892 йил 15 декабрда суд раиси генералмайор Мордвинов ҳукмни эълон қияди. Унга кўра Аҳмадхўжа Абдурашидхўжаёв, www.arxiv.uz Зиемуҳам^ад Исамуҳаммедов, Азимбойвачча Мирсалимбоев, Искандарбек Ишкурбоев, Усмон қассоб Азиз Қассобов, Муҳаммаджон Ғайнилдинов, Муса Қорақасобов ва Тошмуҳаммад Тўйчиев осиб ўлдиришга, мол-мулкини мусодара этишга ҳукм қилинди. 1 Иноғомхўжа Умархўжаёв 4 йилга Иркутскийга сургун қилинди. Бу муддатдан кейин у Сибирь ва бошқа губернияларда 12 йил я1наши керак эди. Умумлаштирганда сургун 16 йилни ўз ичига олади. Айни пайтда у чор ҳукумати томонидаН берилган кичик кумуш, иккита катта олтин медаллардан ва бошқа мукофотлардан маҳрум этилиб, мол-мулки мусодара қилинадиган бўлди. Шаҳарнинг иккинчЯ энг нуфузли кишиларидан бири Муҳаммад Шариф Мулла Абдулҳалилов эса 4 йил муддат билан Астрахан губерниясига сургун этилди. Унинг катта кумуш, иккита катта ва бир кичик олтин медаллари ва бошқа мукофотлари бекор қилинди. Ҳамда мол-мулки мусодзра этилди. Қуйидаги қўзғолон катнашчилари турли муддат билан қамоқ жазосига ҳукМ қилинди: Нурмуҳаммад Шоазимбоев. Яқубхўжа Юсуфхўжаёв. Кожар Ниязов. Исломхўжа Султонхўжаёв. Нормаҳамад Холмаҳамедов. Шоислом Шорахимов. Қуримбек Шояхев. Нигмаджон Исмоилжонов. Мирза Раимхўжа Хонхўжаёв. Мулла Ражаб Мухаммад Абдурозиқов. Шоаҳмад Шомаҳмудов. Тошмаҳамад Юсупалиев. Мурод Тоғаёв. Эрназар Ғайнилдинов. Ашир Махамад Отажанов. Усмонхўжа Иноятхўжаёв. Эшон Абдулла Мулла Саримсоқов. Азимбой Ниезмахамедов (Водован). Раҳмон Қўлсалимбоев. Уста Толиб Муҳаммад Собиров. Асомилдинхўжа Баҳовилдинхўжа. Искандархўжа Шодихўжаёв. Усмонхўжа Иноятхўжаёв. Яқуб Азимбоев. Мирсултон Миржалилов. Раим Нишонбоев. Прокурор айбланиш ва суд ҳукмида қўзғолоннинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий сабабларини ниқоблашга қаттиқ ҳаракат қилиниб, уни www.arxiv.uz юқори табақа вакилларининг мансаб учун олиб борилган курашининг натижаси деб баҳоланди. Шу боис Иноғомхўжа Муҳаммад Шарифхўжа ва бошқа нуфузли кишилар ишончли далиллар булмаса, асосий айбдор деб кўрсатилди. Ҳатто, прокурор П. Е. Рейенбат ўз айбномасида, гувоҳлардан бирортаси Иноғомхўжанинг қўзғолонни уюштиришга қаратилган ҳаракатини кўрсатувчи далилларни келтирмаганлиги қайд қилган. Бундай далиллар бошқа нуфузли кишиларга нисбатан ҳам айтилмаган. Аммо шуларга қарамай, чор маъмурияти онгли равишда ҳақиқатдан кўз юмдилар. Чунки бундай қилишликни сиёсат талаб қилган эди. 1893 йил 16 мартда шахсан императорнинг розилиги асосида қўзғолоннинг олдини ололмаганликлари учун Гродеков ва Путинцевлар лавозимларидан олинди. 1 Путинцев ўрнига Тошкент уезди бошлиғи полковник Твёритинов тайинланди. 2 Умумлаштирилганда, чор маъмурияти гарчанд вабога қарши чораларни кўрган бўлсада, лекин амалда уни даф этишга етарли эътибор бермади. Натижада, Тошкент шаҳрида юзлаб кишилар унинг қурбони бўлди. Чунончи, 1892 йил 7 июнь — 9 август ойининг орасида ўзбеклардан — 1428 киши касалланиб, 1389 киши ўлган, руслардан эса 407 киши оғриб, 213 киши вафот этган. Жами 1835 касалдан 1602 одам ўлган эди. 3 1891 йилда шаҳарда 58 та эски мозорлардан 33 таси епилиб, 25 таси қолдиридци. 4 Вабо касали Фарғона водийсида ҳам юзага келиб, ундан 10.277 киши вафот этган. Ўлка бўйича ҳисоблаганда, ўлганларнинг сони 11.879 кишига боради. Бу ўз даври учун катта фожеа эди. Агар чор ҳукумати етарли маблағ ажратиб, чораларни билимдонлик ва изчиллик билан амалга оширганда бунчалик катта йўқотиш бўлмаслиги турган гап эди. Қўзғолоннинг акссадоси бутун ўлкага, хусусан Фарғона водийсига ҳам таралиб вазият кескинлашган. Шу боис фақат Тошкентда эмас, балки, Фарғона вилоятида ҳам «ҳарбий ҳолат» жорий этилиб, назорат ва таъқиб авжига минди. 1 Гарчанд қўзғолон бостирилган бўлсада, лекин у мазлум халқнинг мустамлакачилик сиёсатига ва миллий зулмига қарши қаратилган кураш сифатида учмас из қолдирди. Шунинг учун ҳам чор маъмурияти мамлакатда ва чет давлатларда унинг моҳияти ва йўналишини бошқачароқ тарзда тушунтиришга ҳаракат қилди. Масалан, ҳукуматнинг расмий газетаси бўлмиш «Туркестанские ведомости»да шундай ёзилган эди: «Ватандошларимизга ва хорижий мамлакатлардаги дўстларимизга шуни маълум қилишимиз мумкинки, қўзғолон кўтарганликлари учун жазоланганлар том маънодаги сиёсий ва давлат жиноятлари сифатида эмас, балки маъмуриятнинг айрим ҳолларда қўллаган тартибларига қарши бош кўтарган кишилардир. Бу оломон томонидан тасодифан содир қилинган жиноят сиёсий тусга эга бўлмай, туб аҳолининг партиявий курашининг маҳсулидир. Унинг юзага келиши қисмангина вабога қарши қаратилган чораларга боглиқдир. Шуни такрор айтамизки, қўзғолонда Ўрта Осиёдан ташқарисида ўйлангандек ҳеч қандай сиёсий йўналиш йўқ!»' www.arxiv.uz Хўш, шундай экан чор ҳукумати нима учун қўзғолончиларга қарши ўқ узди ёки бўлмаса кўп кишиларни ўлимга ва узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилди? Жавоб шуки, бунга қўзғолоннинг худци сиёсий йўналишга эгалиги сабаб бўлган. Вилоят прокурори П. Э. Рейенбатнинг айбномасида ва суд ҳукмида қўзғолон «Рус ҳокимиятига қарши қаратилган» эди дейиши ҳам фикримизнинг далилларидан биридир. 2 Шу боис у ўлкадаги кейинги миллийозодлик курашларининг юзага келишига ҳам таъсир кўрсатди. XIX АСРНИНГ 80-90-ЙИЛЛАРИДА КЎТАРИЛГАН ҚЎЗҒОЛОНЛАР 1876 йилда чор ҳукумати Қўқон хонлигини ваҳшийларча тугатиб, Фарғона вилоятини ташкил этгандан сўнг ҳам озодлик курашлари тўхтамади. Улар ҳозирги ибора билан айтганда, кўпроқ партизан ҳаракатларига ўхшаб кетади. Чунончи, водийнинг у ёки бу жойларида 1878 йилда Мамир ва бошқа шахслар бошчилигида хонликни, яъни мустақилликни тиклаш учун кураш олиб борилди. Мамир ҳарбий қисмлар билан тўқнашди, лекин ушланиб Андижонда дорга осилди. Бироқ қўзғолончиларнинг алоҳида гуруҳлари курашни тўхтатмадилар. Бу гуруҳнинг сардорлари ўзларни хон деб, эълон қидцилар. Аммо улар аслида хон сулоласига тегишли бўлмаганликлари учун «Етим хонлар», яъни қалбаки хонлар номи билан аталганлар. Шу туфайли «Етимхонлар» қўзғолони ибораси ишлатиладиган бўлди. 1882 йилда қўзғолончиларнинг 50 бошлиқлари қўлга туширилиб, улардан бештаси осилди. Шунга қарамай озодлик курашлар бирин-кетин кутарилиб, акссадоси бутун Фарғона водийсини қоплади. Шунинг учун ҳам Туркистон генерал- губернатори Н. О. Розенбах Россия ҳарбий вазирига юборган ахборотида Марғилон, Андижон ва Ўш уездларида қўзғолон кўтариш кайфияти ҳукм сўрабтганлигини уқдириб ўтган. 1 1885 йил 16 августда Марғилон, Андижон ва Қўқон билан боғловчи телеграф линиясига пшкаст етказилди. Ўша куни Дарвишхон эшонхон Тўра Асакада Муллахўжа Назар додҳо хонадонида Маҳамадназар Мирза Искандар, Ҳушвақт Мирза Искандар, Азимбой Умарохун, Холмуҳаммд боққол, Умрзоқ калта ва жами 20 кишидан иборат нуфузли кишилар билан йиғин ўтказган. Бу ерда у мустақилликни тикловчи «янги хон» деб бир оғиздан тасдиқланди. Шундан кейин, улар Асакадан унча узоқ бўлмаган Қизилоёқ қишлоғи томонга йўл олдилар. Дарвишхон бу қишлоққа яқинлашганда, сафдоши Хушвақт Маҳамадназаровга 13 киши билан Асакага қайтишни ва волост бошлиғи Маҳмудхон Бобохоновни ушлаб келишни буюрди. Аммо бу киши уйида йўқлиги учун қўлга туширишни иложи бўлмади. Марғилон уездининг бошлиғи Ивановнинг ҳарбий қисми қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги орқасида чекинганлар. Бу вақтда Дарвишхон ўз одамлари билан Шарихонсой томонга жўнаган эди. Унинг озодлик учун олиб бораётган кураши қиргизларни ҳам руҳлантирди. Чунончи, Наукат волостида яшовчи Нурмуҳаммад Муллаҳасанов (Бола понсод), Қўргонтепа волостидан Мўмин www.arxiv.uz понсод Бутунбеков биргалиқда 100 кишидан иборат қўзғолончиларни тўплаб, 1885 йил 17 августда Қорасув волостининг бошлиғи Исмоилхўжа Мулла Юсуповни хонадонига ҳужум қилиб, мол-мулкини таладилар. Аммо, волост бошлиғи қочиб кеттанлиги туфайли жазодан омон қолди. Шундан кейин, улар Дарвишхонга қўшилиш учун Қатортол қишлоғига кетдилар. Қўзғолончилар бу ерга яқинлашганларида Олтинкўл волостининг бошлиғи, собиқ Қўқон хонлигининг лашкарбошиси Абдураҳмон Офтобачининг ўғли Абдумўмин Тёшиктошда турганлиги ҳақида хабар оладилар. Бу ерга юборилган қўзғолончиларнинг бир гуруҳи Абдумўминни ушлашиб ўлдирадилар. Уларга Қатортолда, Қўқон хонлиги даврида хизмат қилган нуфузли амаддор 93 ёшли Ҳолиқул Пармончи Бозорботиров ва унинг ўғли Худойқул, қариндошлари Тўрақул Алиқулов, Султон Бердиқулов, Азимқул Алиқулов ва бошқа кишилар қўшилади. Шундан кейин улар Сўфи қишлоққа келишиб, халқни бош кўтаришга чақирганлар. Ниҳоят, қўзғолончилар Шарихонсойда Дарвишхонни учратишиб, унга хон сифатида эҳтиром кўрсатадилар. 1 Бу ерда Қорасув волостининг бошлиғи Йсмоилхўжа Мулла Юсупов «босқинчиларга хизмат қилаётганлиги» учун қўлга олинди. Шундан кейин Мўмин понсод 30 киши билан оммавий қўзғолонни ташкил қилиш учун Ўшга, Дарвишхон ва Бола пансод Андижон уездига қарашли Қорасув ва Султонобод қишлоқларга бориб, сафларини анча мустаҳкамлади. Сўнгра, улар Дардонак қишлоғига келиб, аҳолини қўзғолон кутаришга даъват этдилар. Бу ердан Бола пансод Ойим қишлоғига бориб, волост бошлиғи Нурилдинхўжа Улусхўжаёвни хонадонига ҳужум уюштирди. Дарвишхон катта гуруҳ одамлари билан БўрТау деган жойга келиб, оммавий қўзғолон кўтаришга чақирувчи хатни Сузакка юборди. Аммо,,бу ердагилар Андижон уезд бошлиғи капитан Брянов ҳарбий қисм билан келаётганлиги туфайли қўзғолонга қўшила олмасликларини билдирганлар. Дарвишхон Янги боғга келиб, Бола понсод одамлари билан бирлашди. Бу ерда улар маслаҳатлашиб, Қўқон қишлоққа ҳужум қилишга аҳд қилинди. Бироқ, капитан Бряновнинг ҳарбий қисми кириб келганлиги туфайли режа амалга ошмади. Дарвишхон Наманган тоғларига урнашиб, атрофига қўзғолончилардан 800 кишини тўплади. Аммо улар озиқ-овқатни етишмаслиги орқасида тарқалиб кетадилар. Буларнинг бир қисми Ичкилин волости атрофларида ҳарбий қисм билан кичик туқнашувдан кейин чекинишга мажбур бўлганлар. 1885 йил 7—9 сентябрда Норин волостида Муллашерхўжа Назаров ва Мўминбой Жабборқулбоев бошчилигида янги қўзғолончилар гуруҳлари пайдо бўлди. Улар солдатлар томонидан ўққа тутилиб, 3 киши ўлдирилди ва 12 киши асирликка олинди. Хуллас, Дарвишхон ва бошқа мустақилликни тиклашга жонини тиккан сардорларнинг Фарғона водийсида оммавий қўзғолон кўтаришга қаратилган курашлари кутилган натижани бермади. Бунга чор маъмуриятининг ўз вақтида кўрган чоралари, 1876 йилда Қўқон хонлигини тор-мор этиши жараёнидаги қирппНоаротлар ва вайронагарчиликлар халқнинг тинкасини қуритган ва ҳолдан тойдирган эди. Аммо озодлик ғоялари мазлум халқни курашга отлантирди. Улар биринчи www.arxiv.uz навбатда, зўр бериб босқинчиларга хизмат қилаётган маҳаллий маъмурият вакилларини «кофирларга ен босаётган»лигида айблаб, жазолаганлар. 1 Фарғона вилоят прокурори В. М. Базилевский қўзғолоннинг қатнашчилари бўйича ёзилган айбномасида дейди: «Улар ўлкада рус ҳукуматининг ҳукмронлигига қарши қўзғолон кўтариб, мусулмон давлатини тиклаш учун курашдилар». 2 Мазкур айбнома асосида 19 киши каторгага сургун қилинди. Хусусан, 6 киши умрбод ва 13 киши 18 йилга кесилди. 3 киши оқланди ва 2 киши вафот этганлиги учун иш тўхтатилди. Дарвишхон қўзғолон мағлубиятга учратилгандан кейин Зарафшон округида яширинади. 1886 йил феврадда бундан хабар топган чор маъмурияти Миркомил Миршамсиев исмли айғоқчини уни тутиш учун юборади. Бу киши маҳаллий маъмуриятнинг ёрдами билан Дарвишхонни қўлга олади. Бироқ йўдда, Жиззах яқинида, Дарвишхон қочишга муваффақ бўлади. Шундан кейин, Дарвишхонни Ҳисорда пайдо бўлганлиги, сўнгра Афғонистонда вафот эттанлиги ҳақида маълумот олинади. Юқорида шарҳланган қўзғолонлар мағлубиятга учратилган бўлсада, лекин озодлик кураши турли кўринишларда давом этди. Масалан, солиқларни тўлашдан бош тортиш ёки оқсоқолларни «сайлашга» доир масалалар бўйича ғалаен кўтарилиши шулар жумласидандир. Чунончи, 1890 йил 21 мартда Балиқчи волостининг аҳолиси тўстўполон билан Андижон уездининг идорасига тўпланиб, волост бошлиғи лавозимига дарҳол сайлов ўтказилишини талаб қилишган. Ҳатто оломон шикоят қилиш учун Андижон шаҳарига боришларини маълум қилган. Андижон уездининг бошлиғи Брянов оломоннинг бу сиёсий талабини рад этиб, ўз сўзида қаттиқ туриши норозиликни янада кучайтириб юборди. Ғалаенда волостга қарашли бир нечта қишлоқларнинг аҳолиси қатнашди: Мингбулоқдан: оқсоқол Рўзимад Мансидбоев, Арслонбой Уйшунбоев; Балиқчидан: Абдуллахўжа Юсуфалибоев, Ҳушмад Оқбров, Баҳовуддин Қурбонбоев, Хотамберди Райитбердиев, Аширбаққол Яқуббоев, Мирза Яқуббойвачча, Райимқулбой Каримқулбоев, Ҳидирхўжа Мадиёров, Зафарбой Мадиёров, Мадмурод Тўрабоев, Сусимқул элликбоши Тойрбой, Ортиқбой Тошбоев, Мирза Абдулла Холиқбоев, Бобомамад Тўхтаназаров; Усмонбек жамоасидан — Эршодхўжа Юсуфалибоев, Сайид Аҳмадбой Сайидалиев, Қўлдошбой Асилов, Умарали Миралибоев, Абдурашидбой, Давлатбой, Мулла Юнус Юсупов, Қорабой Исмоилов; Чинободдан: Шодмон Кенжабоев, Умрзоқ Фозилбоев, Нурмат полвон Мирсайидбоев, Тўхтасин Кенжабоев, Нурали Дониеров, Тошмирза Сойиббоев, Асилбек, Кенжабой Жияналиев, Ҳасанбой Кенжабоев; Қўштепадан: Юсуфбой Охунов, Тошмирза Лутфуллаёв, Абдукарим Лутфуллаёв ва Қосимхўжа Чрноқбоевлар олдинги сафларида туриб, капитан Бряновдан ҳозироқ сайлов ҳақида буйруқ беришини қатъиян талаб қиладилар. 1 Бунга кунмаган капитан Брянов халойиқ томонидан қуршаб олинди ва унинг ҳаёти хавф остида қолди. Шунинг учун у маҳкаманинг хонасига кириб жон сақлашга мажбур бўлди. Шу онда солдатлар келишиб, Мадқосим Жонибой Сўфи ўғли, Ҳайитназар www.arxiv.uz Ҳолмуҳаммад ўғли, Сайид Аҳмад Холмаҳамад ўғли, Тошмирза Лутфулла ўғли, Шодмон Кенжабой ўғли ва бошқа ғалабннинг бошлиқларини ҳибсга олди. 2 Чор маъмурияти вакилларининг расмий ахборотида вилоятнинг у ёки бу жойларида кўтарилган ғалаенлар «повстанческие отрядн», яъни қўзғолон гурухлари номи остида баён этилган. Мана шундайлардан бири 1891 йил 22 декабрда Марғилон уезди Найкау қишлоғида пайдо бўлди. Унга Қўқон шаҳарида яшовчи Собирхон Тўра Азизхўжа ўғли бошчилик қилган. У аҳолини чор ҳукуматининг ҳукмронлигига қарши қўзғаттан. Унинг қўл остидаги гуруҳ Бўстон ва Қоратепа қишлоқларида ҳам курашган. Бу вақтда вилоятда Сибирга сургун қилинган, лекин у ердан қочган кишилар пайдо бўлиб, халқни қўзғатишга ҳаракат қилганлар. Масалан, Қўқон шаҳарида Мадқосим уста Раимқулов исмли кишининг уйида тинтув ўтказилганда Сибирдан қочиб, яшириниб юрган Мирзажон Шермуҳаммедов қўлга туширилди. Бу кишининг ёнидан «аҳолини чор ҳукуматининг ҳукмронлигига қарши курашга» даъват этувчи прокламация (чақириқ варақаси) топилди. 3 Мазмунан Мирзажон Шермуҳаммедов Сибирда сиёсий маҳбусларни орасида яшаб, онги ва кураши анча кучайганки «сиёсий варақа»ни тайёрлаган. Унинг мустақилликни тиклашга қаратилган фаолияти аҳолининг хоҳиширодасини ифода этиши турган гап эди. Бу хусусда Сибирдан қочиб келган Раимқул Тоғайназаровнинг фаолияти ҳам диққатга сазовордир. Чор маъмурияти вакиллари уни қўлга тушириб олиб кетаётганларида Қўқон уездига қарашли Тудак қишлоғининг аҳолиси бош кўтариб «волост бошлиғи ва миршабларни сўйиш» керак деб бақиришиб, уни озод этишга эришишган. Ҳамда Раимқул Тоғайназаровни яширишган. Бу воқеанинг фаол қатнашчилари бир неча киши ғалаен кўтаришда айбланиб, ҳибсга олинган. Суд ҳукми бўйича Раҳмонберди Худойназарбоев ва Тўйчибой Исматуллаёвнинг ҳар бири 20 йил муддат билан каторга қилинди. Мулла Алимуса Бегаёв ва Мадумар Сўфи Мадбобо Суфиев 15 йилга, Абдуқаюм Маҳаммад Юсуфбоев, Тошмамад Қаландаров ва Раҳматилла Бўтаёв ҳар бири 12 йиллик каторгага ҳукм қилинди.^ Баҳромқул Умарқулов, Холиқназар Ҳудойназаров, Йўлчибой Раҳмонқулов, Мирзакарим Ҳудойназаровлар 6 ой муддат билан қамоққа ташланди. 1 Шундай қилиб, кўрилаётган даврда Фарғона вилоятида партизанлар ҳаракати ҳолидаги озодлик курашлари сиёсий тусга эга бўлиб, онаюрт мустақиллигини тиклашга қаратилган эди. 1898 ЙИЛ ҚЎЗҒОЛОНИ Қўзғолон қатнашчилари ва унга тайёргарлик. Гарчанд олдинги йилларда кўтарилган каттакичик қўзғолонлар тор-мор этилган бўлсада, лекин озодлик ғоялари вақти соати келганда яна ўз куч-қудратини намойиш этаверди. Улар 90йилларни ўрталарига келиб, мазлум халқни янги курашларга отлантирди. Қўзғолоннинг асосий йуналтирувчи кучи мустақиллик ва миллий зулм исканжасидаги деҳқонлар, ҳунармандлар, мардикорлар, чорикорлар ва умуман қашшоқлашган халқ ҳисобланган. www.arxiv.uz Аммо, қўзғолонда юқори табақанинг илғор вакиллари ҳам фаол қатнашди. Мустақилликни тиклаш учун кураш уларни ҳам онги ва қалбини чўлғаб олган эди. Миллий давлатни йўқ қилиниши, бойликларнинг таланиши ва шафқатсиз зулм маҳаллий табақа доираларининг норозилигини чақирмасдан қўймас эди. Бундан, чор ҳукуматига зур бериб хизмат қилаётган бир гуруҳ туб аҳоли вакиллари мустаснодир. Хуллас, чор ҳукумати даврида олий ва ўрта ҳокимият лавозимлардан маҳрум этилган ва бошқа ўз ватанига содиқ кишилар чет эл ҳукмронлигига қарши курашларда фаол қатнашдилар. Фарғона вилоят ҳарбий губернатори Чайковский водийдаги вазиятни шундай таърифлаган: «Бўйсундирилганга қадар Фарғона мустақил давлат ҳисобланиб, ўзининг тарихига, ҳукмрон синфига ва бошқарув тизимга эга эди. Буларнинг йўқолганига ҳали чорак аср ва янги шароитга мосланишга бир кишининг умри ўтганича йўқ. Илгари ҳукмронлик қилган, нуфузли табақаларни олдий бир кишиларга айланиш жарабни жуда қийин ва аламли кечмоқда. Шунинг учун, тасодифий ҳодисаларни юзага келишини назарда тутган ҳодда туб аҳолини қаттиқ назорат остида ушлаб туриш ҳали узоқ давом этади. Айниқса, мусулмон руҳонийларини ва мусулмон уқув юртларининг вакилларини алоҳида назорат остида ушлаб туриш зарур. Чунки улар қонуний ташкилотлардан четда ўз ҳолича ташлаб қуйилганлиги учун доимий назорат қилиш имконини бермайди. Янги тартибқонунлар орқасида улар фақат жамиятдаги мавқеига эмас, балки вақф ерларидан олинадиган даромадларни қисқартирилиши туфайли иқтисодий манфаатларига путур етказилди». 1 Бинобарин, юқори табақа вакилларига сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан зарба берилганлиги, шу боис уларни ҳамиша назорат остида ушлаш зарурлиги уқдириб ўтилган. Умуман чор маъмурияти айниқса, дин пешволарини энг хавфли душман сифатида ҳисоблаб, уларни имкони борича «бурчакка сиқиб» қўйишга ҳаракат қилди. Шунингдек, у қозилик ва оқсоқоллик мансабларида хизмат қилаётган кишиларни ҳам «гаҳ деса қўлга қунадиган» тарзда ушлаш учун арзимаган баҳоналар билан жазолаб туради. Масалан, вабо касали муносабати билан 25 қози ва муфтийлар эски қабристонларни епмасликни сўраб, маъмуриятга ариза ездилар. Унга қуйидаги кишилар имзо чекканлар: Қози Мансурхўжа Хўжакамолов. Қози мулла Махсум Мирюсупов. Қози мулла Ашир Муҳаммад Ниезмуҳамедов. Мавлоно мулла Абдумўмин Рахмонбердиев. Аьлам мулла Азижон Раҳмонбердиев. Муфтий мулла Мирубайдулла Мирюсупов. Аълам Муҳаммадюсуп Муҳаммадбобохонов. Муфтий хожи Камолилдин Шамсилдинов. Аълам Муҳаммадқодир мулла Муҳаммадқосимов. Аьлам Турсун Муҳаммад мулла Ниезбадалов. Аълам Муҳаммад Обидмаҳсим Муҳаммад Содиккомолов. www.arxiv.uz Аълам Сайидхўжа Мирбурхонов. Муфтий мулла Муҳаммад Иброҳим Миролим Сўфиев. Муфтий Муҳаммадали. Аълам мулла Хўжақули Ғойиб Назар Сўфиев. Аълам Мавлонқул Нормуҳаммад Сўфиев. Аълам мулла Абдумўмин Ашурмуҳаммад Сўфиев. Муфтий мулла Муҳаммад Назар Соҳибаёв. Муфтий Сойид Аъзамхўжа Орифхўжа Эшонов. Муфтий Азиз Умархўжа Исахўжаёв. Муфтий мулла Абдураҳмон Жумабай Сўфиев. Муфтий Фаҳрилдин Хўжа Дониерхўжаёв. Муфтий Муҳаммаджон Муҳаммад Раимов. Муфтий Исомилдинхўжа Содиқ Хўжа Аъламов. Аълам мулла Эшонхон Миралимов. Қози мулла Абдураззоқ мулла Сотиболдиев. Улар олдий бир ариза ёзиб ҳукуматнинг қарорига норозилик билдирганликлари учун лавозимларидан четлатилди ва ҳибсга олинди. Ҳатто уларни оқлашни сўраб ариза ёзган бир гуруҳ элликбошилар ҳам қамоққа ташланди. Шундан кейин бир гуруҳ нуфузли кишилар норози бўлиб шикоят хатини ездилар: «Хонлар вақтида, — дейилган унда, — қозилар шариат қонунларини билганликлари учун мукофотланганлар. Аммо халойиқ қозиларни бекорданбекорга лавозимларидан бўшатилганлигини билмайди. Чунки улар ҳеч қачон шариатга зид ишларни қилмаганлар». 1 Ҳарбий губернатор А. А. Абрамов қўзғолон кўтарилишидан қўрқиб, агар тартибсизликлар рўй берса у вақтда қозилар Сибирга сургун қилинишини очиқданочиқ маълум қилди. 2 Айни бир пайтда Қўқон уездининг бошлиғи агар дин пешволари бирор тартибсизликларда қатнашсалар мадрасаларни йўқ қилиниши ва вақф ерлари тамоман давлат ихтиёрига ўтказилишини эълон қилди. Ҳатто уларга хайрихоҳлик билдирган элликбошиларни ҳибсга олади. Булар қуйидагилардир: Муллабўта Шоназбаёв. Мирмуҳаммад Муҳаммад Иброҳимов. Уста Эрназар Холиқназаров. Мўмин Хўжа Салимхўжаёв. Охунбой Муҳаммад Собиров. Маҳамад Ражаб Эркабоев. Мулла Абдулқосимхўжа Ниғматуллаёв. Мирусмон Мирнасирбаёв. Қозилар ва элликбошиларни қамоққа ташланиши мустамлакачилик сиёсатидан «қони қайнаб» турган халқнинг ғазаби ва нафратини қизитиб қўзғолон кутарилиши хавфи тўғилди. Шу боис улар озод этилди. Бироқ айрим кишилар, хусусан Абу Наби Абдураҳмонов, Иса Мирзабоши Мирбаратов, Мулла Абдуқаюм Алиев, Мулла Қурбон Ислом Хўжаёвлар қисқа муддатли қамоқ жазосига тортилди. Рўзи Маҳамад Назармуҳаммадов, www.arxiv.uz Муллахошим Мирза Қосимовлар «анча ишончсиз ва хавфли» кишилар сифатида Қўқон уездидан чиқариб юбориш ҳақида буйруқ берилди. Қози мулла Ашур шикоят хатини ташаббусчиси сифатида Сибирга сургун қилинмоқчи эди, лекин вазиятни кескинлашиши туфайли ҳукм бекор қилинди. 1 Чор маъмуриятининг маҳаллий амалдорларига нисбатан зўравонлиги туфайли уларни орасидан халқ ғалаенларига хайрихоҳлик билдирувчилар чиққан эди. Чунончи, уларнинг айрими вакиллари 80йилларда мустақилликни тиклаш учун курашаётган гуруҳларнинг қатнашчиларига меҳрибонлик қилганлар. Масалан, 1885 йилда Наукат волостининг бошлиғи Содиқ Қулматов ва Бозор қўрғон волостини катта оқсоқоли мулла Калон Отанаёв «қўзғолон қатнашчиларини бекштанликлари» учун ўз вазифаларидан олинган. 2 Маҳаллий маъмурият вакилларини қўзғолончиларга хайрихоҳлигини вилоят ҳарбий губернатори ҳам таъкидлаган: «Бизнинг (қўзғолон бошлиғи Дарвишхонни) қўлга тушира олмаганимизга аҳолини ва маҳаллий маъмурият вакилларини ёрдам қилмаётганлари сабаб бўлмоқда. Маҳаллий амаддорлар ўзларини хайрихоҳликларини ниқоблаш учун турли асоссиз сўзларни тарқатиш билан шуғулланмоқдалар». Айниқса, хонлик вақтида мансабларга ва имтиезларга эга бўлган, лекин «руслар келгандан кейин улардан маҳрум этилган» кишилар чор ҳукуматига қарши турганлар. Ўлка генерал-губернатори А. Вревский сўзига қараганда улар осойишталик кунларда жим юрганлар, лекин янги солиқлар солинаётганда ёки қандайдир мушкул вазият юзага келганда аҳолини қўзғолон кўтаришга даъват қилганлар. 1 Шундай қилиб мустамлакачилик сиёсати бир томондан халқни ҳаётини оғирлашишига, иккинчидан маҳаллий юқори табақа вакилларини манфаатларига зарба беришга олиб келган. Бу ҳолат халққа ҳам, юқори табақа вакилларининг илғор қисмига ҳам умум душман — чоризмга қарши бирлашишга замин ҳозирлади. Бу ерда мустақиллик ва озодлик учун кураш туйғулари муҳим ўрин эгаллади. Ҳамда халқнинг барча тоифаларини бир еқадан бош чиқаришни таъминлади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, жамият маънавий ҳаётнинг асосий йуналтирувчи кучи бўлмиш Ислом динининг камситилиши ва унинг молдий асосларини чегаралаб қўйилиши дин пешволарини ҳам бош кўтаришга олиб келди. Асрлар мобайнида ҳукм суриб келган Ислом динининг ғайри диннинг «асирига» айланиб қолиши қўзғолоннинг энг муҳим омилларидан бири бўлди. Айниқса номоз вақтида рус императори номига хутбани мажбурий суратда ўқитилииш ачинарли ҳол эди. Шу боис, «ғазот» шиорини юзага келиши табиий ҳолдир. Бу хусусда Андижон қўзғолонининг жонли гувоҳи Фозилбек Отабек ўғли шундай ёзади: «Мадраса вақфларини бони, вақф қилувчи вақфларнинг авлодларига буйруқ бериб, сотиб емоқларига фармойиш қилиб ва мусулмонларнинг жума номозларида (ҳутбаларида) подшоҳ (император)нинг номини қўйиб ўқимоқ, Қуръоннинг «вал мушриқин» деган жойларидан «мушриқни» иборатларини чиқармоқ каби беҳуда ишларни амр қилди www.arxiv.uz лар. Шаҳар ҳокимлари, қози ва амадцорлар ҳам мактабдорларни чақириб оқ подшоҳнинг номини жамиси одамларга билдириб, масжидлардан, номозларда дуо қилдилар... Мусулмонларни ниҳоят эзиб, қисиб, ҳатто кўчадан е пристуф ўтиб қолса, е беихтиёр курмай қолгон ва ўрнидан турмаган мусулмонлар бўлса, қайтиб келиб уриб, қамар эдилар. Андижонда бир неча муътабар одамларни кўчада, халқ қошида «манга салом қилмадинг» деб ҳақорат қилиб, қамаб қўядиган бўлди... Ариза берилса, кимга берилар эди? Яна шу золимларга берилур эди. Булар бўлса, ҳеч вақт камбағалларнинг арздодига қулоқ солмас эди. Мана шундай қаттиқлик кунларда қолгандан кейин халқ орасида бу зулмларга қарши қўзғолончилик руҳи пайдо бўлиб қолди». 1 Демак, чор маъмурияти томонидан оширилган шафқатсиз зулм, туб аҳолининг қадриқимматини ерга уриш ва уни ҳўрлаш, адолатсизлик ва зуравонликлар Андижон қўзғолонини юзага келтирган эди. Айни пайтда иқтисодий ҳаёт чуқур инқирозга учраб қашшоқлик таборо кенг қулоч еймоқда эди. Шуни айтиш лозимки, қўзғолонда Андижон атрофида яшовчи қирғизлар ҳам фаол қатнашганлар. Чунки, чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати уларни ҳам оғир аҳволга солиб қўйган. Улар чор маъмурияти томонидан яйловлар ва экин майдонларининг талай қисмидан маҳрум этилди. «Тоғсаҳроларда эса, — дейди Фозилбек Отабек ўғли, — камбагал қора қирғизларнинг тоғлардаги мулкларини тортиб олиб, ичкари руссиядан бир неча минг рус деҳқонларини кўчириб келиб, бўлиб бериб, охирида Элатия қиргизларни ўз мол-мулкларига ҳам эга қилмай, бечораларни Фарғонанинг кенг тоғларига тарқатди. Шаҳар халқи золим ҳокимлар зулмидан безор бўлиб кўчага чиқолмай қолганларидек, шунча кенг тоғлардаги қирғизлар ҳам ўзларининг ота-боболаридан буен еқиб келган, қуриган утинларидан еқолмай қолдилар, балки тикони қолмади. От, мол, қуй, эчкиларни бемалол боқолмай, бир тарафдан: чуп, оғиз пули деб жарима солиб, пулларини олса, иккинчи тарафдан «туеқ пули» деб қўйларини ҳисоблаб олди. Учинчи тарафдан, ўрис мужиклари «маним экинимга кирди» деб молларини «штраф» («жарима») қилиб олиб қўяр эди». 1 Шу равишда Кетмонтепа, Кузарт ва Андижоннинг бошқа атроф жойларида истиқомат қилувчи қирғизлар мустамлакачилик сиёсатининг аёвсиз азоб-уқубатларини бошларидан кечирмоқда эдилар. Фарғона водийсининг ўзбек ва қирғизлардан ташкил топган, ўтроқ, ярим кўчманчи ва кўчманчи аҳолиси баббаробар ниҳоятда ачинарли аҳволга тушиб қолган эди. Мана шундай оғир шароит ҳукм сураётганда Муҳаммад Али халфа Собир ўғли сиёсий майдонда пайдо бўлди. У 1856 йилда Марғилон шаҳарига қарашли Шоҳидон қишлоғида ўрта ҳол оилада тўғилган. Уни Фарғона шаҳридан 25 чақирим жанубиғарбдаги Чимбн қишлоғида тўғилганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Унинг отаси бёшик, беланчак, пахтанинг чигитидан ажратадиган чиғириқ ва йиқ (ёки дук) тайёрлаш билан шуғулланган. Муҳаммад Али ёшлигиданоқ ақл-идрокли, меҳнатсевар ва www.arxiv.uz адолатли шахс сифатида танилиб, отасининг касбини давом эттирган. Айни пайтда деҳқончилик ва пахсачилик билан шуғулланган. У 1866 йилда отаонаси билан Мингтепага келиб ўрнашадилар. Бу ерда Султонхон Тўра Эшонга мурид бўлиб, унинг хизматини ўташ билан бирга таълимтарбиясини ҳам олади. Пировардида Султонхон Тўранинг муҳри босилган хати — иршади, яъни ҳужжати бўйича Муҳаммад Али Эшон мақомига сазовар бўлади. Бу табаррук зот Мингтепада халқ манфаатларини кўзлаб, кўп фойдали ишларни қилган. У асли касби бўйича Дукчи Эшон ибораси билан ҳам аталган. Уни ўзбек, тожик, қиргизлардан иборат кўп муридлари бўлиб, катта шуҳрат қозонди. Бу хусусида Асака бўлимининг пристави Чанишев бошлиғига ёзган ахборотида шундай дейди: Асакага қарашли Мингтепа қишлоғига бундан 25 йил аввал келиб ўрнашган, асли мингтепалик «Муҳаммадали Эшон» деган бир киши эшонлик қилиб турган бўлсада, бу кунларда ниҳоят кучайиб, бутун тоғлардаги қирғизларни ўзига тобе қилди: «Маним махфий олган ахборотимга қараганда, муридлари ўн мингдан ошган бўлса керак, ҳаммалари эшонга шундай тобедирларки, агар амир қилса бир кунда жам бўлади. Агар шундай бораверса, эҳтимол Эрон эшонларидек Руссия давлатига исён чиқарса, лоакал ҳукумат бошлиқлари амр фармонига инқиед қилмаса, чунки хонақосига бир катта мактаб қилиб, тахминан 250 га яқин болаларни учта муаллим солиб, доимо ўқитиб турадир. Булар оз кунда ўқиб чиқсалар, кўтшарини «Истанбул»га юбориб ўқитмоқчи эмиш. Буларнинг ҳар нечик бўлсада, мань қилмоғи зарур эди». 1 Кўриниб турибдики, Муҳаммад Али Эшоннинг таъсири доираси шу даражада кенг қулоч ейганки, ўзбек, тожик, қирғиз ва бошқа туб аҳоли вакилларини ўз ичига олган муридларининг сони ўн минг кишига борган. Уни Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона водийсида муридлари бор бўлган. Муҳаммад Али Эшон халқнинг саводини чиқариш ва билимини оширишга ҳаракат қилиб, Мингтепада мактаб, мадраса ва иккита масжид қурган. Мингтепага яқин жойда «Эшончек» номида янги қишлоқни бунёд этди. У қўзғолондан олдиноқ озодлик жарчиси сифатида ҳам танилганлиги учун чор маъмуриятини ташвишлантирган. Шу боис унинг фаолиятини текшириш учун комиссия тузилган. Бу комиссия Мингтепага келиб, Муҳаммад Али Эшонга қуйидаги саволларни берган: Ёшингиз нечада? 51 ёшдаман. Исмишарифингиз? Исмим Муҳаммад Али, отамнинг номи Мулла Исмоил. Қайси дин ва мазҳабдансиз? Мусулмон, «ханафий» мазҳабиданман. Қаерда ўқигансиз, қайси ерларда бўлгансиз? Кўпроқ Бухоро ва Карруҳда, Шаҳрисабзда ўқиб, сўнгра ҳажга бордим. Бу ерда икки йил яшадим. Ҳиндистонга ўтиб, Кашмирга бир йил турдим. Неча йилдан буен эшонлик қиласиз? 26 йилдан буен. www.arxiv.uz Муридларингиз қаерларда яшайди? Муридларим кўп, қанча эканини билмайман. Улар қирғизлар орасида ҳам бор. Подшоҳ аъзамга қарашли қайси шаҳарларни кўргансиз? Ўз қишлоғимдан тортиб, то Севастополь, Одесса, Қрим, Кафа, Ашхобод, Узунота, Тошкентни кўрдим. Бу бойлик ва иморатлар отангиздан қолганми ёки ўзингиз топганмисиз? Эшон булмасдан олдин ерсувларингиз бормиди? Отамдан бир кичкина ҳовли қолган. Бошқа бойлик йўқ эди. Ҳозирги мол-мулкларни ҳаждан келганимдан кейин 26 йил мобайнида орттирдим. Ҳали ҳам катта бойлигим йўқ. Чунки уни бевабечоралар ва камбағалларга сарфламоқдаман. Муридларингизнинг ҳаммаси камбағалларми ёки бойлардан ташкил топганми, қайсиси кўп? Бой ҳам бор, камбағаллар ҳам кўп. Уларни барчаси бизга бирдек биродарлардир. Муридларингиздан ҳадияларни сўраб оласизми ёки ўзларининг ихтиёрлари билан берадиларми? Бу ердаги одамлар илгари боймиди ёки камбағалмиди? Улардан сизга нима фойда бор? Биз ҳеч кимга «бир нарса олиб кел», деб айтмаймиз. Одамлар Худойим кўнглига солган нарсаларни келтирадилар. Буларни дарҳол қозонга солиб ва пишириб камбағалларга тарқатамиз. Муридлар аввалдан камбағал кишиларни ўз ичига олади. Сизга қайси кишилар яқин, бойларми ёки камбағалларми? Қайсисининг тарафдорисиз? Албатта, манга шу ерда хизмат қилаётган камбағаллар яхшидир. Узоқлардаги бойларни бизга фойдаси тегмайди. 1 Мазкур сатрлардан аенки, Муҳаммад Али Эшон табиатан камбағалпарвар, мурувватли ва ҳайрэҳсонли киши ҳисобланган. У олдий бир оилада тўғилиб, зўр истеъдоди, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги туфайли юксак эшонлик унвонига сазовор бўлган. Шу боис у нафақат ўз халқи, балки қирғизлар орасида ҳам катта обруй ва ҳурмат қозонди. Аввалом бор, Муҳаммад Али халфа Эшон ўзи истиқомат қилаеттан Мингтепа, Тожик ва Қашқар сингари қишлоқларнинг пири, фахри ва гурури эди. Айрим маълумотларни кўрсатишича, ўша қишлоқлар анча салоҳиятли ҳисобланган. Масалан, Қашқар қишлоғида — 340 хонадон ва 2102 киши, Мингтепада — 64 хонадон ва 450 киши яшаган.' Қирғизларнинг юқори табақа вакиллари Муҳаммад Али халфа Собир ўғли билан ҳамиша маслаҳатлашиб ва дардлашиб турганлар. Чунончи, «Кетмонтепа, Кугарт тарафларидаги қиргизия катталари, «манноф» ва «маннофзода»лари унинг ҳузурига бориб, безор қилган мужиклардан диққат бўлиб, уларнинг подшоҳини орқа қилиб берган дашномларига чидайолмай, 1896 йилда кўп одам жам бўлиб, Кугартга тўпланиб, Йиқчи Эшон (Дукчи Эшон) ҳузурига кетиб, қуйидаги ёзиладирғон маслаҳат ва аризаларини қилмоқчи бўлдилар. Лекин, қиргизларнинг бу йиғин ва жамиятлари www.arxiv.uz фақатгина мужиклар зулмига қарши бўлиб, бунга машҳур Шодҳон Ботур деганнинг набираси бошчилик қилган. Тахминан 25 киши Йиқчи Эшонни зиефат қилиш муддаосида келиб, эшонни зиефат қилиб, кейин мусоҳаба ўртасида мужиклардан шикоят этиб, айтдиларки: агар бизга ижозат берсангиз, ҳамма қиргизлар йигилиб, мужиклар устига ҳужум қилиб, ҳаммаларини от оегида бостириб юборамиз. Шундай жонимиздан тўйдик. Биз қирғизларни ниҳоят бесаранжом қилдилар. Бу юрганимиздан ҳаммамизни улғонимиз яхшироқдир. Ғазотга ижозат беринг, деганларида Эшон: «Биродарлар! Ҳали вақт эмас, андак фурсат бор, ҳаммамиз бирдан ҳужум қиламиз, охири бу Николай зулми остида қолмаймиз, бир оз фурсат бор. Тафаккур қилиб тўринглар! Ман ўзим бош бўлиб ҳамма биродарларни, балки тамом шаҳар халқини ўзимизга ер қилиб, кейин ишни бир йўла бошлаймиз», деб буларга таскин берган эди. Бу сабабдан қиргизлар андиша қилиб: «Эшонимизнинг ўзи бир нарсани биладилар. То ишимиздан хабар бўлгунча таваккуф қилайлик» деб қайтиб кетган эдилар. Мана шу 1^° йилдан бошлаб мужиклар тепасига ҳужум қилиШ ва миллий қўзғалиш ҳаракати кўринган». 1 Демак Муҳаммад Али Эшон қирғизларнинг хаМ пири сифатида гавдаланиб, уларнинг миллий зулмга қарши курашининг тарафдори бўлган. У «Николаи зулми остида қолмаймиз» ва «мени ўзим бош бўлиб» биргалиқда курашамиз деб ватанпарварлик туйғуларини изҳор этган. 1897 йилда ҳам Кетмонтепа ва КугарТ" да 1000 кишидан иборат қиргизлар тўпланиб, қўзғолон кўтаришга рухсат берилишини сўраб, Муҳаммад Али Эшонга киши юборганлар. 2 АмМО У дарҳол улар ҳузурига етиб келиб бош кўтармасликка кўндирган. Бунга сабаб шу эдики, Муҳаммад АлИ Эшон қўзғолон кўтаришга ҳали шароит етилмагаялигини яхши биларди. Унинг мақсади айрим жойларД а тарқоқ ҳолда эмас, балки вилоят ва шаҳарларияинг аҳолиси ҳам жалб қилган ҳолда озодлик курашинй бошлашдан иборат эди. У бунга эришмоқ учун зиМД аН тайёргарлик курмоқда эди. 1897 йилда Муҳаммад Али Эшон Фарғона вилоятидаги нуфузли кишиларга, ХУ С У" сан Андижон шаҳридаги Жомеъ мадрасани қураётган Муҳаммад Алибой Холмирзабой ўғлига, Саъмий Охун ва Ҳолиқберди Охун сингари муддарисларга, ?*** шаҳридаги Қурбонжон додхоҳ ва Қамчинбекнинг фар" зандлари, Яқуб Охун аъламга, Маргилондаги Мухаммад Юсуфжон Эшон ва Сайид Аҳмадхўжаларга, Наманганда Яҳехон Тўра ва Қодирхўжа ва бошқа кимсаларга махфий хатлар юбориб, босқинчиларга қари 111 курашишга даъват этди. Масалан, Муҳаммад АлибоЙ Холмирза ўғлига ёзилган хатнинг мазмуни қуйидаги 43 бўлган: «...ҳар хил фитна ва фасад кўпайиб, олаМНИ куфр зулмати босиб, аҳли ислом ниҳоят ҳор бўлғандир. Бу фасод вақтларини даф қилмоқ бизнинг зиммамизга фарз бўлғондир. Чунки, фақирга бу хусусИДа ғойибдан ҳам ижозат бўлган эди. Кўп замондан бу^Н фурсат пойлаб, шу вақтга етдик. Энди вақт якин бўлиб, қараб турмоққа фурсат қолмади, ҳаммани исломга жаҳд фарз бўлиб қолди, энди фурсат ганимат, шу золим ҳукуматдан қутулишга саъй қилмоғимиз ва жиҳад қилувчиларга ёрдам бермоғимиз зарур, балки фарз бўлди. Бинобарин, марҳамат қилиб, www.arxiv.uz Мингтепага, бизнинг фақрхонамизга шавол ойининг ўн бешинчисигача ташриф қилсалар, шу хусусда маслаҳат қилсак, деб, қадамларига мунтазирмиз». 1 Шу мазмундаги «чақириқ қоғоз»лари юқорида қайд қилинган кишиларга Муҳаммад Али Эшоннинг муҳри босилган ҳолда тарқатилган. Бу хатни олганлардан бири Андижонлик Маҳмудалибой шундай жавоб берган: «...юборган хатлари келиб тегди. Мазмунидан вақф бўлиб, шу ҳолда арз қиламиз, ким бу рус подшоҳи — катта подшоҳдир, бунга муқобил бўлмоқ ниҳоят мушкул ишдир. Биздек фақирлар қулидан келмай қолиб, охири кўп бесаранжомликларга боис бўлурмикин. Хусусан, бу кунларда ҳамма шаҳарларга поездлар келиб қолган, йўл яқин бўлган. Жанобингизни ман қилмоққа бизда қудрат йўқ. Ўзлари соҳиб ихтиёрдирлар. Лекин, ҳар ишда маслаҳат ва мушоварат лозимдир. Ниҳоят, уйлаб иш қилинса, яхши бўладир. Ва Оллоҳ, ҳеч мусулмон киши бу золимлар қўлида қолмоққа розилиги йўқдир. Шаҳарлар ўзбекларга тор бўлгандек, тоғлар қиргиз, элатияларга тор бўлди, балки Туркистон мусулмонларга торлик қилди. Нима қилайлик, ноиложмиз. Қўлимизда ҳеч нарса йўқ. Етарлик асбоб ва хазина йўқ. Ҳар нечик бўлсада, ишнинг оқибатини ўйлаб, бевабечораларнинг фикрини қилмоқларини илтижо қиламиз, деб езувчи мискин ва ғариб Маҳмудали». 2 Гарчанд Маҳмудалибой ўзининг ушбу жавоб хатини чор ҳукуматининг ҳукмронлиги ва зулмига қарши курашиш тарафдорлигини изҳор этган бўлсада, лекин Россиядек катта давлат билан тўқнашишга етарли куч ва маблағ йўқлигини уқдириб ўтади. Бу билан қўзғолонга қўпшлишга розилик билдирмай фожиали оқибатларни инобатга олишликни баён этади. Кейинги воқеалар шуни кўрсатадики, хатларни олган кишиларнинг кўпчилиги ғалабага ишонмай розилик билдирмаган бўлса керак. Чунки, қўзғолон пайтида уларни қатнашганликлари қайд қилинмаган. Муҳаммад Али Халфа Эшон, Курманбой Умарбоев ва Қурбонқул Сатторов сингари энг яқин одамлари орқали 100 та «чақириқ қоғози»ни қирғиз элатига тарқатган. Улар асосан Норин ва Қорадарё оралиғидаги қирғиз волостларига улашилган. 1 Бундан ташқари қуйидаги мазмунда аҳднома тўзилди: «Аллоҳ йўқ жойдан ун саккиз минг оламни яратиб, инсонга мукаммал бир қиефа бахш этиб, уни барча жонзотларнинг соҳиби, Одаматони эса Ҳалиф қилиб кўтарди. Бутун оламни Аллоҳ пайгамбаримиз учун яратиб, уни энг яқин кишисига айлантирди ва ул Ҳазратни тахтга ўтказдида, шундай деб мурожаат қилди: «Эй, пайғамбар! Ғайридинлар ва имомэътиқоддан қайтганлар билан жанг бўлғусидир». Бунда ўзига содиқ қолган ва энг яқин бўлганларга жаннат ваъда қилди. Чорерлар халққа пандунасиҳат қилиб дедиларки: «Кимки ғазоват йўлида ўз мулки ва ҳаётини Аллоҳ ва Пайғамбар учун қурбон қилса, бундайлар биз сингари бўлғусидир». Улар номуносиб бандаларни тийиш учун китоб битдилар ва бизга эсталик сифатида қолдирдилар. Шундай экан, ўзимизни Аллоҳнинг қуллари ва Пайғамбаримизнинг умматлари ҳисоблайдиган бизлар, албатта ғазоват эълон қилишимиз жоиздир. www.arxiv.uz Биринчидан, Аллоҳ ва Пайғамбар йўлидаги бу муқаддас урушда биз ғолиб чиқишимиз, иккинчидан, ҳаётимизни қурбон қилишимиз лозим. Биз қуйида ўз муҳримизни босганлар, олдимизга Каломуллони қўйиб, Аллоҳ ва Пайғамбарга қасамед қилиб Халифамиз (Муҳаммад Али Эшон) билан шартнома туздик. Шундан кейин, агар ўзимизга бино қўйганимиздан шайтоннинг васвасасига учиб ёки ширин жонимизни ўйлаб қўрқиб, ваъдамиздан қайтиб, уни бажармасак дўзахга тушайлик, икки дунёда юзимиз қора бўлсин, қиемат куни шармандаюшармсар бўлайлик. Бу сўзларнинг тасдиғи учун муҳрларимизни босдик». 2 Мулла Аҳмад Ноиб — Марғилон уезди. Ички Лин волостидан. Қозиликка номзод. Мулла Қосим Араббой ўғли — Марғилон уезди Кулин волостининг ҚораҚўрғон қишлоғидан. Ҳайитбой понсод Эрназаров ўғли — Яккатут волостининг Ермозор қишлоғидан. Орзиқулбой понсод — Хонобод қишлоғидан. Муҳаммад Иброҳим Тўқсоба. Мулла Ғойибназар Ортиқ Сўфи ўғли — Қува волостининг бошлиғи. Алибек додҳо Жаббор ўғли — Андижон уездининг Жалолқудуқ волостининг собиқ бошлиғи. Қўқон хонлиги вақтида лашкарбошилик қилган.. Ғойибхўжа Муҳаммад Мурод ўғли — Марғилон уезди Шаҳрихон волостидан. Муҳаммад Зиевуддин Маҳсум домла Шариф ўғли — Кулин волостидан. Умар додҳо — Ўшдан, Қўқон хонлиги вақтида лашкарбошилик қилган. Соттибой Мирза. Отақул понсод — Ичкилин волостидан. Рустамбек Соттиболдиев — Андижон шаҳаридан. Маллабой Абдураим ўғли — Андижон шаҳаридан, савдогар. Иноятхон Тура ўғли — Марғилон уезди, Езвон волости Хонобод қишлоғидан. Мулла Мадамин Азимхўжа ўғли — Марғилон уезди, Мингтепа волостининг оқсоқоли. Яқубназар Махрам — Маргилон уезди, Кулин волостининг собиқ раҳбари. Мулла Искандар Азим — Марғилон уезди, Кулин волостидаги Бешқатчи қишлоқ жамоасининг оқсоқоли. Мулла Нурмуҳаммад Мулла элликбоши. Эрназар Араббой элликбоши. Охун Хўжа. Мулла Маҳмудхўжа Қозихўжа ўғли —Марғилон уезди, Кулин волостидан, қозиликка номзод. Мулла Имомқул Парпи Амин ўғли — Кулин волостидан халқ суди. www.arxiv.uz Хўжажон — Мингтепа волостидаги Бобохўжа қишлоқ жамоасининг оқсоқоли. Эрназар Тиллабой — Мингтепа волостидаги Кутчин қишлоқ жамоасининг оқсоқоли. Қайм Мирмуслим — Мингтепа волостидаги Найман қишлоқ жамоасининг оқсоқоли. Аюб Қурбон ўғли — Мингтепа волостидаги Тожик жамоасининг оқсоқоли. Ушбу руйхатда кўрсатилганларни кейинги 11 таси Муҳаммад Али Халфа Эшоннинг Мингтепадаги хонадонида тинтувда топилган алоҳида ахдномага имзо чекканлар. 1 Гарчанд юқорида баён этилган аҳднома диний руҳда изҳор этилган бўлса , да, лекин аслида унинг заминида озодлик учун кураш ғояси етибди. Бу ерда шуни этиб олиш лозимки, ўтмишда дин маънавиятнинг йўналтирувчи кучи бўлганлиги учун озодлик курашига диний тус берилган. «Ғазот» шиори худди шунинг акс садоси эди, орасм. Орзиқул понсод. халос. Муҳаммад Али халфа Собир Қўзғолон ғалаба қилган углининг сафдоиш. тақдирда, Муҳаммад Али * Халфа Эшоннинг 17 ёшли жияни Мусулмонқул хонлик тахтини эгаллаши лозим эди. Эшоннинг атрофидаги нуфузли сафдошлари Туркиянинг ёрдами ва номидан фойдаланиш учун унинг ҳукмдори номига хат юборганлар. 2 Аммо Туркиядан жавоб хати олинганлигини тасдиқловчи далиллар йўқ. Лекин Эшонга Туркия султони номидан қалбаки хат ва совғани келтириб, уларни асллигига ишонтирилган. 3 Амадда Туркия билан алоқа ўрнатилмаган ва бунга имконият ҳам йўқ эди. 1898 йилда «Рус инвалиди» газетасида ёзилишича Абдужалил деган кимса Қашқардан келиб, Муҳаммад Али халфа Эшонга «Туркия султони томонидан юборилган хат ва тўнни топширган» эмиш, лекин уларни асллиги тасдиқланмаган. 4 Ўша йили 14 июнда Туркистон ҳарбий округининг штаб бошлиғи Н. Белявскийнинг билдирилишича «Туркия султонидан ҳеч нарса олинмаган». Абдужалилни Қашқарга борганлиги ҳақидаги маълумот ҳам тасдиқланмади. 1899 йилда Россиянинг Қашқардаги бош консули Н. Петровский уни Қашқарда топилмаганлигини Туркистон генерал- губернаторига билдирди. Бундан ташқари уни Туркистон ҳарбий округининг штаби бошлиғига юборган хатида шундай дейилган: «Муҳаммад Али Эшонга юборилган хат «Султон фармони эмас, балки хатииршолдир, яъни суфизм таълимоти бўйича, ўзини қутқаришнинг тўғри йўли кимга мерос бўлиб қолганлиги ҳақидаги гувоҳномадир. Ҳужжат шубҳасиз сохта, сабаби Султон Пайғамбар нойиби сифатида сўфизмда бўла олмайди, чунки сўфизм билан муроса қилинади, лекин тан олинмайди. Султоннинг ҳеч кимдан, ҳеч қандай эшондан (мушриддан) хаттииршод олган бўлиши мумкин эмас». 1 Шу тариқа Туркия Султонининг хати ва совғаси асл нусхалиги исботланмади. Бу масала www.arxiv.uz билан шуғулланган бир муаллиф ҳам «қўзғолонда мусулмон давлатларининг вакилларини қатнашганликлари исботланмади» — деб ёзган. 2 1898 йилда генерал-лейтенант Корольков ўзининг ҳисоботида қўзғолоннинг сабабларига тўхтаб, Муҳаммад Али Эшонни Туркия билан алоқада бўлганлигини исботланмаганлигини уқдириб ўтди. У Туркиянинг ўлкадаги халққа таъсир этувчи кучини шундай изоҳлаган: «Кейинги вақтларда ўлкада бир мақсадга ва ҳужжатга эга булмаган Туркия фуқаролари пайдо бўлди. Шунингдек, Туркиядан туркларнинг греклар устидан қозонган ғалабасини улуғловчи Константинополь китоблари келтирилди. Ниҳоят кўриниб турибдики, Дукчи Эшонни исён кўтаришга Константинополни таъсири тўппатўгри булмаган бўлсада, лекин унга яқин доирадан бўлган». 3 Бинобарин қўзғолонни Туркиянинг бевосита таъсирида кўтарилганлиги ҳақидаги фикрлар тахминлардан иборат эди, холос. Аслида олдинги саҳифаларда кўрсатилганлигидек, қўзғолон огар шароитни маҳсули ҳисобланиши билан бир қаторда асрлар оша давом этиб келаётган ахлоқодобни издан чиқиб бориши ҳам сабаб бўлган. Бу хусусда И. И. Корольковнинг ҳисо ботида келтирилган Муҳаммад Али Эшоннинг терговда айтган сўзлари диққатга сазовордир. «Мадали Эшоннинг сўзича, — дейилган ҳисоботда, — уни халқнинг ахлоқодобини бўзилаётганлигини ҳамиша тинчсизлантириб келган. Гарчанд, бундай ҳолат Қўқон хонлигининг кейинги йилларида бошланган бўлсада, лекин бунинг учун у худонинг амри билан ҳалокатга учради. Руслар ўлкани урушиб олгандан кейин эса аҳвол анча ёмонлашди. Одоб-ахлоқни бўзилиши, фоҳишалик, ичкиликбозлик, қиморвозлик ва оилани заифлашишини кучайишида ўз ифодасини топди. Умуман, одамлар орасида шариат талабларига зид иш қилиш зўраймоқда. Гарчанд рус маъмурияти халқ билан хушмуомала қилаётган бўлсада, лекин закотни ва вақф ташкилотларини йўқ қилди ва Маккага, ҳажга боришни таъқиқлади. Айни бир пайтда у халқ таълимтарбиясига эътибор бермади. Эшон бу номаъқулчиликни гўё Туркия султонига ёзиб ундан ўртага тушишни ва ҳаётни шариат асосида юргизишликни Рус давлатидан сўрашини илтимос қилган эмиш. Бу билан эшон Рус давлатини худонинг қаҳрғазабидан ҳоли этмоқчи бўлган эмиш». 1 Афтидан, терговчи рус маъмурияти вакилларини Марказий ҳукумат олдида қўзғолон учун жавобгарлигидан ҳоли қилиш ва уни сиёсий йўналишини хаспўшлаш мақсадида Муҳаммад Али Эшоннинг сўзларига маъмуриятнинг мақтовчи баъзи сўзларини киритган. Буни унинг рус тилини билмаслиги туфайли қилиш ҳеч гап эмас эди. Тергов ҳужжатларини ўзида ҳам Муҳаммад Али Эшоннинг «халқ рус ҳукумати томонидан ҳеч қандай сиқувларни курмади, норозиликни танҳо сабаби вақф ерларини давлатни қўлига ўтишида» 2 деган кўрсатма мавжуд. Ваҳоланки, қўзғолончилар унинг бошчилигида босқинчилар ҳукмронлигини ағдариш маъносини англатувчи «ғазот» шиори билан ҳаракат қилган эдилар. Бу ҳақда ҳарбий прокурор Долинский фикри ҳам далолат беради: — «Дукчи Эшон ўлкада рус ҳукмронлигини ағдариш мақсадида қишлоқ ва шаҳар аҳолисини қурол билан бош кўтаришга отлантирди». www.arxiv.uz 1898 йили 17 майда Мингтепада кечқурун минг киши қатнашувида кенгаш ўтказилиб, Муҳаммад Али Эшон халққа қарата мурожаат қилган: «Эй, муҳтарам мусулмонлар! Эй биродарлар! Ҳаммангизга маълумки, юртимиз мусулмон юрти, эл мусулмон, халқ мусулмон, шариатнинг ҳукми жорий, амри нафиз эди. Ҳукуматни Аллоҳ таоло ўзи биладур, кофирларни мусаллат қилди, юртимизга урус кедди. Худоерхон ўрнига Кауфман, Умархон тахтига Черняев ўлтирди. Фарғона хонлиги ерида Москов хонлиги — оқ подшо ҳукмрон бўлди. Урис ватанимизни истило этди. Сўнгра тилимизга истило қшгди. Секинаста динимизга истило қилмоқға бошлади, биласизларки, мусулмонларни ахлоқи бўзидци. Уриснинг келгонига ўттиз йил тўлмай, мусулмонлар рибога айланди, ҳалолҳаромни фарқ қилмас бўлди. Қозиларимиз бўйнига бут тақадиган бўлди. Хулоса (шулки) шариатимиз хор, мусулмончилик ғариб бўлди. Ҳурриятимиз ғойиб бўлди, истиқлолимиз махс бўлди, ўзимиз ўтмас, сўзимиз кесмас бўлдик. Эй воҳ... Оқ подшонинг номидан янги фармон кедди, Николайни, яъни бир ўриснинг номини жума намоз ҳутбасида ҳутбага қўшиб ўқилсин деб ва яна кўчирма сиёсати ила ватанимизга мужиклар (руслар)ни ерлаштирди, ҳар тарафни тўнгаззор қилди. Кубони — Федченко, Маргилонни — Гурчакоф, (Горчаков), Симни— Искобилиф, (Скобелев), Боғдодни — Серова, Конибодомни — Милников, (Мельников) деб ҳамма шаҳарларимизга бирор ўрус генералларнинг исмини тақди. Ҳар шаҳарда, ҳар қишлоқда бутхоналарнинг қўнғироғини жарангжурунг овози кўпайди. Банка деган бир рибохона қурилди, динимизда йўқ судхўрлик, ҳаромлик ривож топди. Ҳамманинг халқуми бўлғонди, ҳар шаҳарда янги шаҳар деган фисқхона қилди, фискнинг ҳамма нави ҳозирланди. Мусулмонларни йўддан оздирди. Аскар мусулмонлар янги шаҳардаги ичкилик дўконларига, ошхоналарига, қиморхоналарига муштарий бўлди, фоҳишахоналарига ўрганди, мусулмонларнинг ахлоқи бўзилди».' Мазкур ватанга содиқлик туйғулари билан суғорилган сатрлар шу даражада асосли ва ёрқин равишда ифода этилганки, изоҳлашга ҳожат йўқ. Улардан қўзғолонда асосий мақсад ватан ва дин озодлигини таъминлашдан иборатлиги яққол кўрсатиб турибди. Уларда барчага тушунарли олдий сўзлар билан Туркистон ўлкасини бошига тушган миллий зулм, адолатсизлик ва умуман мисли кўрилмаган фожиалар ўз ифодасини топган. «Эй мусулмонлар, — деб сўзини давом этдирган Муҳаммад Али Эшон, — буларга сабаб ўзимиз бўлдик. Бу ҳолимизга Аллоҳ таоло ҳам рози эмас, Расул ҳам рози эмас. Бу асорат ва маҳкумига ҳеч ким рози эмас, инс ҳам, жинс ҳам рози эмас. Эй биродарлар, тек тураверсак бу кофир яна баттар қилур! Вой бизнинг ҳолимизга! Тарихда ўтган муаззам бир салтанат кўрган қаҳрамон паҳлавонлар авлодимиз — бу зиллатта ҳеч қандай зирух чидамас. Қани биздаги шижоат, қани аждодларимиздаги басолат, сизларга нима бўлди? Динда мадфун 400 олимимиз бордир, ҳаммаси мусулмон, ҳаммаси туркий, ҳаммасининг исми Муҳаммад. Ҳаммаси ханафий мазҳабидур. Бир исмда, бир мазҳабда, бир қабристонда бу қадар олимлари тўпланган Туркистонни дини тақдимда, дин www.arxiv.uz одамларини етиштиришда на даражада хизматлари сабкат этганлиги ўқувчилар диқбатига арз ўлиндур. Жаҳон тарихида, ер юзида, кўк юзида бу мисли кўрилмоғондур. Туркистонликлар ҳар қанча ифтихор этса арзийдур, бажодур, эй биродарлар, бизлар шундоқ аждоднинг набираларимиз».' Кўриниб турибдики, Муҳаммад Али Эшон ўзбеклар жаҳон тараққиётига ўлкан ҳисса қўшган буюк Туркистоннинг фарзандлари эканликларини эслатиб, чор ҳукуматининг ҳукумронлиги ўрнатилгандан сўнг ҳар жиҳатдан орқага кетганликни ва жамиятда бўзилиш содир бўлаётганлигини уқдириб ўтган. У ўз нутқини давом эттириб, яна дедики: — «Эй мусулмонлар, эй худонинг бандалари, эй пайғамбар уммати! Чин мўмин бўлсангизлар сизларга жиҳод лозимдир, жиҳод эътиқод, Аллоҳ йўлида жиҳод қиламиз, ўлсак шаҳид, ўлдирсак ғозий бўламиз. Жиҳод қилмагунча елкамизга минган бу рўдапо босқинчидан қутулиш йўқ. Эй мўминлар, кўзингизни очинг! Ғафлатдан бедор булинг! Кофирлардан ҳуқуқимизни олайлик. Эй биродарлар, ҳурриятимизни олайлик, ўз ватанимиз, ўз юртимизда ўзимиз ҳукумат қурайлик. Бунинг учун биздан ғайрат истайдур, жиҳод истайдур, фисабиллоҳ жиҳод вақти келди». 1 Демак, Муҳаммад Али Эшон ҳақ-ҳуқуқларни, яъни озодликни ва мустақилликни тиклаб миллий давлатни тиклаш учун курашишга даъват этди. Мазкур сўзлар ҳазрати Эшон овозларидан жаранглаганда кенгашдаги халойиқ ватан ва дин учун жонларини ҳам, молларини ҳам фидо этажакларини бир оғиздан изҳор этдилар. Унинг онаюрт озодлигига курашга отлантирувчи жўшқин ва жанговар сўзлари жамоа аҳолини оёққа тургизди. Чунки, унинг сўзлари эзилиб ва ҳўрланиб ётган халқининг юрагидаги дардини ва фикризикрини тўла ифода этган эди. Муҳаммад Али Эшон ва унинг сафдошларининг режаси бўйича қўзғолон бир вақтда Андижон, Марғилон, Ушда кўтарилиб, у ердаги ҳарбий горнизонларга зарба берилиши лозим эди. Сўнгра Тошкент, Чимкент, Самарқанд ва бошқа жойларда ҳам чор ҳукуматининг ҳукмронлиги қўпориб ташланиши назарда тутилган. Ниҳоят, қўзғолонни бошлашга киришилди. Бу воқеани Фозилбек Отабек ўғли шундай таърифлайди: «Эшоннинг Мингтепадаги Хонақоҳи учтўрт кун ичида одам билан тўлиб қолди. Кетмонтепа ва Кугарт тарафидан келадиган одамлар майдаларини юбориб, катталари одам тўплаб тургонлар ва чоршанба куни келишга тайёрланадилар. Шу ўртада сешанба куни бўлиб, эшон ниҳоятда шошиб қолган ҳолда, Хонақоҳида 500 дан ошиқроқ ўзбек, қирғиз йиғилгон эди. Энди бу гап шойи бўлиб кетди. Ушбу кундан қолмай жўнасак бўлади. Андижонликлар ҳам тайёр, мунтазир. Агар ҳукуматлар хабардор бўлиб қолсалар, ишимиз йўқдир, деб Кугарт довонига икки кишини чақиртириб, қирғиз катталарига «бизлар ушбу номоз шомни ўқиб отланамиз, бизга қарашлилар тездан одамларни тўплаб, йўлга чиқсунлар! Асака йўлида топишамиз». 2 Бу хат қирғизларнинг Чибел волостини бошлиғига етказилди. Аммо, қирғиз бийлари, аввал Муҳаммад Али халфа Эшон ҳазратлари биз томонта www.arxiv.uz келсинлар, бу ердаги мужикларни тор-мор этиб, сўнгра биргаликда Андижон шаҳарига юрамиз, деб жавоб хатини юборди. «Улардан хабар келгунча, деб ёзади, — Фозилбек Отабек ўғли, — эшоннинг Хонақоҳида тўпланган беш юзга яқин одам тўполон қилиб, эшонни олиб чиқиб, оқ кигизга солиб, кўтариб, такбир айтишиб, ғалва қилиб юбордилар. Ниҳоят, тўполон кучайиб кетди, асло таваккуфнинг иложи бўлмай қолди. Бирдан сўфилар эшонни ҳолжонига қўймай, Дулдул номли бўз отига миндирдилар. Хонақоҳни айлантириб, зикрисамо қилиб юбордилар. Мингтепада қиемат барпо бўлиб, ҳамма хотинҳалаж, эркак кўчага чиқиб, «Эшонхон кўтарилди!» деб шойи қилдилар. Хуфтон вақти эди, бирдан ҳар ким қўлига тушган нарсани олиб, кимдир пичоқ, кимдир шоп, кимдир тўппонча, қайсилари милтиқ, хулоса ҳар ким топган нарсасини олиб, тахминан олти юз чамаси бўлган киши шаҳарга (Андижон)га жўнаб қолдилар». 1 Қўзғолончиларни кўрсатилган тарзда Андижон шаҳарига юриш қилганлигини архив маълумоти ҳам тасдиқлайди. 2 Унда кўрсатилишича қўзғолончилар оқ от минган Муҳаммад Али Эшон бошчилигида Кутчи, Баргон, ҚораҚўрғон, Оқчи, Кулла, Чекаул, Хонақанд, Робот, Дархон, Сарикуй, Найдин, Кўкча ва Донга сингари қишлоқларни босиб ўтган. 3 Улар Андижон шаҳрига яқинлашганларида Маргилондан Иноятхон Тўра бошчилигидаги бир гуруҳ кишилар келишиб қўшилдилар. Чунки етарли даражада куч тўпланмаслиги орқасида Йноятхон Тўра Марғилонда қўзғолон кўтаришга эриша олмади. Қўзғолончилар йўлда айрим золим маҳаллий амалдорларни жазолашга ҳаракат қилдилар. Фарғона вилояти ҳарбий прокурорининг кўрсатишича, қўзғолончилар Кулла волостининг қозиси Мулла Юддашни ўддириш учунгуйга бостириб кирдилар, лекин у қочишга улгурган эди. Шундан кейин, оломон қозини уйини талон-тарож қилдилар. Қўзғолонда Мингтепа, Кулин, Асака, Қоратепа, Қува, Шаҳрихон, Наукат, Оқбурун, Булоқбоши, Араван, Сегазин, Ичкилин, Язевон, Яккатут, Когорт, Сусамир, КенгкулҚорагир ва Ҳақан сингари жойларнинг аҳолиси қатнашди. Қўзғолонга Кулин волостидаги Қорақурғон қишлоғини аҳолиси Мулла Қосим Мулла Сойибов бошчилигида қўшилган. Қўзғолончилар Андижонга яқинлашганда шаҳардан бой савдогар Алибой бойвачча томонидан юборилган 200 киши келиб қўшилишган. 1 Қўзғолончилар учун ҳар бири 400 кишини ўз остига оладиган 8 та байроқ тайёрланган эди. Уларнинг бештаси Андижонга борадиган қўзғолончиларга берилди, қолганлари эса Ўш, Марғилон ва Қиргиз ерларида кўтариладиган қўзғолончиларга берилиши лозим эди. 2 Улар Кутчи, ҚораҚўрғон, Оқчи, Кулла, Чекаул, Хақанд, Робот, Дарҳон, Сарикўй, Найдин, Кўкча ва Донга сингари қишлоқларни босиб ўтганлар. 3 Улар Андижон шаҳрига яқинлашганларида Марғилондан Иноятхон Тўра бошчилигидаги бир гуруҳ кишилар келишиб қўшилдилар. Чунки етарли www.arxiv.uz даражада одамларни тўпланмаслиги орқасида Иноятхонтўра Маргилонда қўзғолон кўтаришга эришолмади. Қўзғолонда Мингтепа, Кулин, Асака, Қоратепа, Қува, Шаҳрихон, Наукат, Оқбурун, Булақбоши, Араван, Сегазин, Ичкилин, Язевон, Яккатут, Кочорт, Сусамир, КенгкўлҚорагир ва Ҳақан сингари жойларнинг аҳолиси фаол қатнашганлар. Қўзғолончилар Андижонга яқинлашганида шаҳардан бой савдогар Алимбойвачча томонидан уюштирилган 200 киши келиб уларга қўшилган. 4 1000 пиёда ва 1000 отлиқ кишиларни ўз ичига олган қўзғолончилар тун бўйи юриб Андижон шаҳрининг Чоканд деган жойига келадилар. Бундан кейинги воқеалар ҳақида маҳаллий ва архив маълумотларидан иборат ҳужжатлар мавжуд. Улардан бири Фозилбек Отабек ўғли ёзади: «Қўзғолончилар Чокандда бир оз тўхтаб, кейин янги шаҳарнинг шимол тарафи билан юриб, алҳол вайрона исми билан машҳур жойлар эди, аввал ҳаммаси иморатли маҳаллалар бўлиб, янги (рўс) шаҳаридаги соддатларнинг турадиган жойларига бир чақирим ҳам қолмас эди, шу ерга келиб, кўчада турган бир қоравулни ушлаб олиб: «Бизни солдатлар етадиғон жойга олиб борасан!» деб турган вақтда, орқаларида қолганлари «Афғон баги» деган Имтихон богига кириб, ичидаги Имтихончи Тўрани ўлдириб, туғларини қонга бўяб етиб келдилар. Бечора қоравул солдатларнинг етадиган жойларига бошлаб кириб, ўзи қочадир. Улар бирдан отдан тушиб қаторқатор ухлаб ётган солдатлар устига ўзларини ташлаб, қайсилари бўғиб, қайсилари пичоқлаб, қўлидаги шоп билан чопиб, баъзилари калтак билан уриб овора бўлиб турганда, иккинчи қаторда, ичкарида ётганлар уйғониб қоладилар ва ҳодисани кўриб, қайсилари туриб қочадилар ва баъзилари милтиқларини олиб, бирдан ота бошлайдилар. Милтиқлар отила бошлагандан сўнг булар тоқат қила олмай, тўполон қилишиб, орқаларига қайтадилар. Андижон эски шаҳарига тонг отган вақтда кириб, бозор ичида: шаҳарни олдик, ҳозир карнайчи топиб, шаҳар Муҳаммад Али Эшонники, деб эълон қилдирамиз деб туриб, яна тоқат ва бардош қила олмай, бирдан қочдилар ва эрта билан соат олти, номоз вақтида эски шаҳар, Қорабура тарафи билан чуволиб чиқиб кетдилар».' Қўзғолончилар пичоқ, болта, сўйил ва бошқа олдий нарсалар билан замонавий қуролланган ҳарбий горнизонга ҳужум қилиб, қаҳрамонлик намуналарини намойиш этдилар. Уларни бундай жасорати юраги ва қалбида қайнаб турган озодлик ғояларининг маҳсули эди, албатта. Ҳарбий қисм юзмаюз жангларда қўзғолончиларни шафқатсизларча отиб ташлай берди. Улар емғир каби еғдирилиб турилган душман ўқларига охиригача бардош бера олмай турли томонларга қочдилар. Шу жумладан, Муҳаммад Али Эшон ҳам қочишга мувофиқ бўдци. «Агар Эшон, — деб ёзади Фозилбек Отабек ўғли, — эски шаҳарда тўхтаб, соат саккизўнларгача турса эди, ов бош тўполон бўлиб, эҳтимол халқ тўпланиб кетиб, «Миллий муҳорабаси» бошланса эди. Чунки, у вақтларда умумий халқ Руссия ҳукуматининг зулмидан ниҳоят безор бўлиб, қўзғалишга фурсат тополмай юрар эди». 1 Дарҳақиқат, қўзғолончилар эски шаҳарда www.arxiv.uz зулмдан сабр косаси тўлиб тошган халқни уларга қўшилиши турган гап эди. Қўзғолоннинг бошланиши ва ривожланиши хусусида унинг фаол қатнашчиларидан бири Матмусанинг терговда берган маълумотлари ҳам қимматлидир. Унинг айтишича, май кечаси Мингтепада Фарғона вилоятининг барча уездларидан келган кишилар билан кенгаш ўтказилган. Жумладан, Ўш уездидан қирғиз Умарбек додҳо ҳам қатнашган. 2 Кенгашда Муҳаммад Али Эшон она юрти босқинчилардан тозалаш ҳақида гапирган. Унинг ўзини бошчилигида Андижонда, Умарбек додҳо раҳбарлигида эса Ушда қўзғолон кўтаришга келишилди. Марғилонда Иноят додҳо қўзғолонга бошчилик қилиши керак эди. Муҳаммад Али халфа Эшон кенгаш охирида одамларга тўн кийгизиб Маҳмуд девон Тошқаёвга Науқатдаги барча муридларига Умарбек додҳо бўйсинишлари лозимлигини билдириш топширилди. 16 майда Муҳаммад Али халфа Эшон ҳовлисида 1000 киши тўпланди. Уларни орасида Курчат оқсоқоли, 1873 йилда қўзғолонга бошчилик қилган Пўлатхоннинг айрим сафдошлари бор эди. Масалан, Пўлатхон қўлида хазиначи бўлиб ишлаган Отақул понсод шулар жумласидандир. «17 майда, — дейди Матмуса, — кечқўрин соат 8 да бирданига «ғазот» эълон қилиниб, оломон Андижон томонга йўл олди. Мулла Аҳмад бошчилигидаги бир гуруҳ қирғизлар олдин жўнатилиб, уларга телеграф симини ўзиш топширилди. Байроқлар кўтарилгач, қўзғолончиларнинг олдинги сафида Муҳаммад Али халфа Эшон билан борган оломон орасида кўп болалар ва эшоннинг муридлари бор эди.» Муҳаммад Али халфа Эшон ҳаво ранг халат ва оқ салла билан от устида бўлган. Қўзғолончилар Кутчи, ҚораҚурғон, Кўл, Охчи қишлоқларидан утаётганларида уларга кўп одамлар қўшилишган. Шунингдек, волост оқсоқоллари Ғойиб Назар қўшилиб, ўзининг қўл остида мирзалик қилаётган Бнчковнинг калласини келтирган. Муҳаммад Али халфа Эшон йўдда кета туриб, золим қози Мулла Йўддош Мулла Холматовни топиб, калласини олиб келишликни буюрган. Аммо, у қочишга улгурган, лекин унинг хонадони таланган. Қўзғолончилар ҳарбий горнизонга ҳужумга ўтдилар. Бу ердаги жангларнинг тафсилоти Андижон ҳарбий горнизонининг бошлиғи Михайловнинг рапортида баён этилган: «Дўнг қишлоғи томонидан маҳаллий аҳолининг бир яримикки мингга яқин оломон тўла сокинлик вазиятда лагерга кириб келди, олдинда отлиқлар, улар ортидан пиёдалар ҳаракат қилди. Улар 20Туркистон асосиймунтазам батальони 4ротасининг 42взводи жангчилари эгаллаган барак ёнига келиб, уни дарҳол қамал қилишди. Ичкарига ҳар томондан бостириб киришиб, ухлаб ётган олдий ҳарбийларни «ур» деб калтаклаб, сўя бошлади. Маҳаллий кишиларни биринчи бўлиб баракнинг ўнг қанотида турган дневальний, ротанинг олдий аскари Тютин кўрди. У бениҳоя қаттиқ овоз билан бақирди ва ўша заҳоти ўлдирилди. Нариги қанотида дневальний олдий аскар Масленников шунингдек, 4рота навбатчиси Жернов ва икки рота бўйича навбатчи бу воқеа содир бўлишидан аввал 3взводда лампа еруғида китоб ўқиб ўтирган унтерофицер Степанов бақириқни эшитгач, бор овозлари билан: «Тўринглар! Қуролланинглар!» дейишди. Маҳаллий кишилар эса ҳар томондан сакраб www.arxiv.uz тушиб, бир зумда бутун баракни эгаллашди. 4рота бўйича навбатчи ва дневальний ўша заҳоти ўлдирилди, икки рота бўйича навбатчи миясидан ва елкасидан бир нечта калтак еб, орқага, 5ротага қочди. Ўрнидан туриб қўлига қурол олишга улгурган олдий аскарлар ҳам 5рота томонга ўтишга ҳаракат қилишди. Милтиқ найзаси ва қўндоғи билан ўзига йўл очган унтерофицер Степанов 5рота биносига кириб бақирди: «Петлица, одамларни уйғот, бизникиларни сўйишяпти!» Петлица олдий аскарларни уйғотиб бақирди: «Қуролланинглар!» Шу пайт уйғоқ бўлган 20Туркистон мунтазам ботальони подпоручиги Марғилонга шахсий иш билан келган 5рота командири ўрнига қолган, икки рота бараклари орасидаги алоҳида хонада еттан Карселадзб ташқаридаги шовқинни эшитиб, естиғи тагида ги тўппончасини олиб, югуриб чиқди. У 4рота отлиқ маҳаллий кишилар томонидан қуршаб олинганлигини кўргач, уларга қарши турт марта ўқ узди ва 5рота барагига югурди. Ўқ товушини эшитгач, 3взводда хат ёзиб утирган, 5рота ефрейтори Лясковский ҳам бақира бошлади: «Тўринглар! Қуролланинглар!». Рота аскарларининг ярми қулда қурол билан барак олдига чиқдилар ва икки томондан ҳужумга ўтиб, маҳаллий кишилар йўлини тўсдилар. Бу пайтда Фельдфебел ва рота навбатчиси баракнинг иккинчи ярмидаги рота идорасида сақланган бир қути патронни аскарларга тарқатишди. Подпоручик Карселадзе шу жангчилар билан маҳаллий кишиларга ҳужум уюштирди, улар «ура!!!» деб бақириб олға ташланиб, кетмакет ўқ уза бошлашди. Маҳаллий кишилар қилич, ханжар, сўйил, болта билан ўзларини ҳимоя қилишди. Маҳаллий кишилар лагердан чекинишганда, аскарлар 4рота барагининг ёнида тўхтаб, ўқ ўзишни давом эттиришди. Маҳаллий кишилар тўппонча, милтиқ ва бошқа қуроллардан ота бошлашди». 1 Шундай қилиб, ҳарбий горнизон ичида қўзғолончилар билан ҳарбий қисмлари ўртасида шиддатли жанглар бўлган. Қўзғолончилар қилич, болта ва бошқа нарсалар билан душманга қарши қаттиқ жанг қилганлар. Аммо уларни қўлида ўша горнизонда қўлга туширилган милтиқ ва тўппончалар ҳам бор эди. Буни жанг пайтида 31 та милтиқ йўқолганлиги ҳам исботлайди. Ўша Михайловнинг қуйидаги маълумотлари ҳам жанг тафсилотини тасаввур этишда қимматлидир. «Барак олдидаги майдон очилганда, — дейди у, — ҳарбий барақцан ўн беш қадам нарида турган муллани кўришди. У қўлида Қуръон ушлаб, шам еругида кўзини кўкка тикканча, нималарнидир ўқирди. Унинг ёнида қизил ва оқ рангдаги нишон ушлаган ўнга яқин киши турар, уларнинг ҳаммаси қўлда тўппонча билан аскарларга ўқ ўзишарди. Аскарларимиз бу кишиларни ўша заҳотиеқ отиб ўлдиришди. Маҳаллий кишилар ўлган ва ярадор бўлган шерикларини олиб, жуда тез чекинишди. Аскарларимиз патрон етишмаётганлиги сабабли уларни таъқиб қила олмадилар. Ҳужум пайтда подпоручик Карселадзе тўппончадан ўқ ўзиб, кук байроқ кўтарган одамни, иккинчи ўқ билан отини қулатди. Шу пайт 4рота олдий аскари Титов ярадор ҳолида ҳужумга ўтаётган байроқдор қорнига найза санчди, подпоручик Карселадзе унинг қўлидан байроғиниолди». 1 Демак қўзғолончиларнинг Қуръон ўқиётган ва уни муҳофаза қилаётган бир гуруҳ кишилар чекинишни рр билишиб жанг майдонида мардонавор www.arxiv.uz ҳалок бўладилар. Бу борада қўзғолончилардан бирининг қилган иши ҳам кишини ҳайратлантиради. Зеро, бир яраланган ўзбек қўли билан имлаб, солдатни чақирган. Аммо солдат келавермагач у чуқинибди. Бу ҳолатни кўрган солдат ярадорни христиан деб ўйлаб унга яқинлашганда, сапчиб туриб, пичоқ билан ҳужум қилибди. Солдат эса ҳийлани дарҳол англаб, ярадорни отиб ташлабди. 2 Михайловнинг баён этилган маълумотларига ухшаган фикрларни Н. Веселовский ҳам ёзган: «Бир маҳал сарт (ўзбек)лар чекина бошлашди. Лекин байроқ атрофида бир тўдаси қимирламай турарди. Мулла кўк байроқ остида баланд овозда Қуръон уқир, чекинишни истамас эди. Уни ёнида баланд бўйли йигит байроқ кўтариб турарди. Шунда аскар отган ўқ муллани қулатди. Байроқдор уни ўлигини қўлтиқлаб олди, аммо у ҳам ўлдирилди. Аскарлар ўзбекларни найза ва қўндоқлар билан уришди. Улар эса ўз қуроллари ва бизнинг қуроллар билан ўзларини ҳимоя қилишди, аммо муваффақият қозониша олмади». 3 Шиддатли жанглардан сўнг солдатлар ғолиб келиб, қўзғолончилардан кўп киши ўлдирилди ва ярадор қилинди. Ҳарбий горнизондаги жангда Андижон шаҳаридаги савдогар Рустамбек Сотиболдибеков жонбозлик кўрсатди. Бу ҳақда поручик Р. П. Филипшин дейди: Ҳарбий горнизонга келганимда даҳшатли манзарани кўрдим. Ҳамма жойларда солдатлар ва ўзбекларни ўликлари етарди. Ҳамда жароҳатланган отлар бор эди. Мен жароҳатланган солдат Сенкадан воқеа тафсилотини сўраганимда айтдики, савдогарлар Рустамбек ва Маллабой қўлларида тўппонча билан қўзғолонни олдинги сафида туриб ҳужумга фаол қатнашдилар. Кейин улар ушланиб қамоққа ташландилар. Хуллас қўзғолон тор-мор этилиб, унинг қатнашчилари қўлга тушмаслик учун турли томонларга тарқалдилар. Қўзғолончилар томонидан ҳарбий горнизонда 22 соддат ўлдирилди ва 24 таси жароҳатлантирилди. Жанг майдонидан қўзғолончилардан 18 кишининг ўлиги олинган. 2 Бироқ ўлдирилганларнинг сони анча кўп бўлиб, мурдалар ва ярадорларни қўзғолончилар олиб кетганлар. Ҳарбий гарнизондаги жангларда қуйидагича офицер ва соддатлар ҳалок этилган эди: Горбинский А. М. Жирнов И. Д. Хохлов В. К. Свиноча А. В. Киреев И. К. Пишулов И. Земляпухин Г. Е. Гробман С. Д. Костянай Г. А. Вяльшин И. Д. Ксенофантов И. М. www.arxiv.uz Улар Киев, Саратов, Петроков, Харьков, Полтава сингари губерниялардан келиб, Андижон шаҳарида ҳарбий хизматни утамоқда эдилар. Улар Андижон шаҳарида дафн этилди. Ўлдирилган соддатларнинг сони унчалик кўп эмас эди. Бироқ уни баҳонасида чор ҳукумати том маънодаги геноцид сиёсатини юргизиб, минглаб кишиларни ўлдирди ва қишлоқларни вайронага айлантирди. Олдин режалаштирилгандек, Ўш ва Марғилонда бир вақтда йирик қўзғолонни кутаришни иложи бўлмади. 1898 йил 18 майда Муҳаммад Али халфа Эшоннинг «чақириқ қоғозлари» Ўш атрофидаги қирғизлар олгандан кейин бош кутаришга аҳд қилишган эди. Қўзғолончилар пичоқ, сўйил ва бошқа нарсалар, яъни нима қўлга тушса, шу билан жанг қилиши лозим эди. Аммо 1898 йил 17 май куни соат бирда Ўш уездининг бошлиғи подполковник Зайцев ҳузурига собиқ волост оқсоқоли Қурбонжон додҳонинг невараси Қорабой Ҳасанов келиб деди: — Миштепа қишлоғида яшовчи Муҳаммад Али халфа Эшон ўзини обрўйини кўтариш учун ҳар куни одамларни боқмоқда. Бугун эшонни катта ҳовлисида унинг сафдошлари билан кенгаш ўтказилганлиги хақидаги гаплар тарқалди. Полковник бу хабарни олгандан кейин Наукат волост оқсоқолига ҳақиқий аҳволни билишни тогапирди. Кечаси Қорабек Ҳасанов қайта полковник Зайцев олдига келиб, Умар додҳо ва собиқ волост оқсоқоли Соттибоевлар Муҳаммад Али халфа Эшондан чақириқ қоғозлари олганликларини маълум қилди. Чойхоналарда Муҳаммад Али халфа Эшонни оқ от устида чор ҳукуматига қарши жанг қилмоқчилиги ҳақидаги сўзлар тарқалди. Шу пайтда Оқтерақдаги Наукат тоғларида Муҳаммад Али Эшоннинг тарафдорлари тўпланаётганликлари хусусида маълумот олинди. Бу ерга бир гуруҳ солдатлар билан келган полковник Зайцев оломонни тарқалганлигини кўриб, имом ва унда қатнашган 20 кишини олиб Масжидни бўзиб ташлашни буюради. Чунки, бу ерда оломон тўпланган эди. Кейин маълум бўлишича қирғизлар Муҳаммад Али Эшондан чақириқ хатларини Умар додҳоҳ орқали олганларидан сўнг қўзғолонга тайёргарлик қизиб кетган. Ўшдан 12 чақирим масофада жойлашган Томчибулоқ деган жой қўзғолончиларни тўпланадиган маркази сифатида белгиланди. 18 май кечаси бу ерга Умар додҳони, ўшликлар билан бирга Соттибойни ва япалоқ жамоасини Томчибулоққа келишлари белгиланди. Аммо бу режа амалга ошмай Умар додҳони укаси Мулла Отабек Бекмуродов бошчилигида Қирқомсой ва ОқТерақдан одамлар келишиб, япалоқдан кишиларни келишини кўтиб турдилар. Шу пайтда полковник Зайцевни ҳарбий қисм билан келаётганлиги эшитилиши биланоқ, тўпланганлар тарқалишга мажбур бўлдилар. Шу тарзда чор маъмуриятининг ўз вақтида кўрган чоралари орқасида қиргизлар орасида йирик қўзғолонни уюштириш режаси амалга ошмади. Бу ишда жонбозлик кўрсатган Қорабек Ҳасанов чор маъмурияти томонидан умрбод 300 сўм маош билан тақдирланди. Марғилонда ҳам қўзғолонни уюштиришни иложи топилмади. Бу ерда жуда оз одамлар тўпланганлиги учун Иноятхон ҳарбий қисмга ҳужум www.arxiv.uz қилишга журъат этаолмади. Шу бойс у Андижонга яқинлашаётган Муҳаммад Али Эшонга келиб қўшилди. У йудда Қувада келаеттанда афтидан қаршилик кўрсатган бўлса керак, Дробишов деган кишини ўлдириб калласини олиб келган. Бу каллага Муҳаммад Али Эшон унчалик аҳамият бермай, олмаган. Мазмунан у олдий кишиларни жазолашга қарши бўлган. Буни Мингтепа атрофида яшовчи 9 рус оиласига тегилмаганлиги ҳам тасдиқлайди. Ҳатто улар қўзғолон кутарилганлигини сезмаганлар. Ўлкадаги чор маъмуриятининг раҳбарлари қўзғолоннинг асл сабабларини ниқоблаш мақсадида кўпроқ Фарғона вилоят маъмуриятини айблашга ҳаракат қилдилар. Чунончи, Туркистон ҳарбий қўшинлари Штабининг бошлиғи генерал-лейтенант Н. И. Корольков 1898 йилги қўзғолон ҳақидаги ҳисоботида биринчи навбатда Фарғона вилоятининг собиқ ҳарбий губернатори ПвалоШвийковскийни жавобгар деб атаган. Унинг сўзича бу киши ўзининг қўл остидаги раҳбарларга нисбатан юритган қўпол муносабати уларни маҳаллий аҳоли кўз ўнгида обруйэътиборини тўккан. Бу ҳақда Марғилон, Андижон, Наманган ва Андижон уездларининг бошлиқлари шикоят ёзганлар. Бундан ташқари ПвалоШвийковскийнинг айби пгундан иборат бўлганки, 17 май кечқурун соат 9 Муҳаммад Али Эшонни қўзғолон кўтариш эҳтимоли борлиги ҳақида маълумотни олган бўлсада, лекин дарҳол Андижон уезд бошлиғи полковник Коишевский хабар бермаган. Агар бу иш зудлик билан қилинганда қўзғолонни олдини олиш мумкинлигини ҳисоботда уқдириб ўтилган. Асака бўлимининг пристави Еникеев эса қўзғолон кўтарилишини англаб, Андижонга чопар жўнатган. Бироқ бу чопар Муҳаммад Али Эшоннинг одамлари томонидан йўдца ўлдирилган. Ҳисоботда Марғилон уезд бошлиғи полковник Брянов қўзғолонни кўтарилишидан бехабар бўлиб, олдини ололмаганлиги учун гуноҳкор деб топилди. Бироқ уни қўзғолончиларни тутишда катта хизмат қилганлиги учун ҳайфсан (внговор) бериш таклиф этилди. Унда Уш уездининг бошлиғи подполковник Зайцев ҳам қўзғолоннинг юзага келиши хавфини била туриб, губернаторга хабар бермаганлиги учун айбдор деб кўрсатилган. Уни ўз вақтида қўзғолонга тайёргарлик кетаётганлигини билмай қолганлиги танқид қилинди. Аммо у қўзғолон қатнашчиларини аниқлаш ва тутишда жонбозлик кўрсатганлиги учун огоҳлантирилиб қўйишни етарли деб таъкидланди. «Барча маҳаллий маъмурий лавозимидаги кишилар, — дейилади унда, — ўзларининг бурчларини адо этишдан анча узоқ эканлар. Улар ўзларини жуда сустликларини кўрсатдилар. Ҳатто уларни бир қисми Муҳаммад али Эшоннинг фаол тарафдорлари ва сафдошлари бўлиб чиқди. Қўзғолон кўтарилишини билган маҳаллий маъмурият вакилларидан фақат Мингтепа волост бошлиғигина хабар берган. У ҳам қўзғолон арафасида ўзининг бошлиғини огоҳлантирган. Ваҳоланки, у 13 майда қўзғолон кўтарилишини билган экан». 1 Бинобарин, чор маъмуриятининг вакиллари гўё қўзғолон назоратининг сустлиги ва бошқаришда хатоларга йўл қўйилганлиги орқасида кўтарилганлигини тушинтиришга ҳаракат қилганлар. Ваҳоланки, маъмуриятнинг назорат ва таъқиби ҳаддан ошиб кеттан эди. Бу ҳам зулмнинг www.arxiv.uz бир кўриниши сифатида қўзғолонни кўтарилишига сабаб бўлган. Тошкент шаҳар бошлиғи подполковник Ладиженскийнинг маълумотига кўра, Тошкентда Муҳаммад Али халфа Эшоннинг тарафдорлари бўлган. Чунончи, Муҳаммад Али халфа Эшон Тошкентда Қашқар маҳалласида истиқомат қилувчи Мулла Солиҳ Эшондан таълим олган. Қўқон хонлигининг ҳукмдори Худоерхоннинг ўғли Сайид Умарбек қўзғолон арафасида Эшон ҳузурига бориб, зиерат қилган. Сўнгра, у тогаси Назарбек Суфихонов билан биргалиқда Эшонга махфий хат юборишган. Бу хатни Мулла Муҳаммад деган киши ёзган. Хатни қуш савдоси билан шуғулланувчи Убайдулла Шайх Эшонга етказган. Бу киши қўзғолон кўтарилганда, Эшоннинг ёнида бўлган, лекин тезлик билан Тошкентга қочиб келган. Афсуски, ўша хатнинг мазмуни архив манбаида келтирилмаган. Бироқ унда қўзғолон кўтарилишига боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган бўлиши эҳтимодцан холи эмас. Бешеғоч даҳасида яшовчи мударрис Мулла Абдулла ва Кўкалдош мадрасасининг мударриси Юнусхон Эшон Муҳаммад Али Эшонни зиерат қилиб, ўз ихтиёрларини унга топширганлар. Сайид Боқихон деган киши эса Эшонга кўп газлама юборган ва эвазига оқ тўн юборилган. Аҳмад Маъсум Эшоннинг невараси Қоратош маҳалласи Ильясхон Эшон ёнида бўлган, лекин қирғиз кийимини кийган ҳолда Тошкентга қочишга улгурган. Паркентлик бадавлат Куккўз исмли Муҳаммад Али Эшонга молдий ёрдам бериб турган. У Андижонга бориб, Эшонга ёрдам беришга тайёрланган, лекин уни ушланганлигани эшитиб бормаган. 1 Демак, Муҳаммад али Халфа Эшоннинг озодликка қаратилган ҳаракатларига ҳамнафас кишилар Тошкентда ҳам бўлган эди. ҚЎЗҒОЛОН ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ЖАЗОЛАНИШИ Ҳарбий горнизондага жанг муваффақиятсизлик билан тамом бўлиши биланоқ қўзғолончилардан кўп одамлар ўлдирилди ва ярадор этилди. Тирик қолганлар қочишга муваффақ бўлганлар. Фарғона вилояти ҳарбий губернаторининг маълумотига кўра, қўзғолон қатнашчиларидан минг киши Андижон ва Еттисув атрофидаги тоғларга яширинганлар. Улар Андижонликлар томонидан яширинча озиқ-овқат билан таъминланган. 2 Қўзғолон енгилган бўлсада, лекин унга хайрихоҳлик билан қаровчилар ҳамон кўп эди. Бундай бўлиши табиий эди албатта. Чунки қўзғолончилар чор ҳукуматига қарши кураши бутун халқнинг хоҳиширодасини ифода этган, шунинг учун ҳам чор маъмурияти қўзғолон баҳонасида оммавий жазони шафқатсизларча амалга оширди. Негаки, чор ҳукумати суриштирмай одамларни калтаклади, хўрлади ва ўлдирди. Даҳшатли жазонинг илҳомчиси чор маъмуриятининг ўзлари ҳисобланди. Масалан, генерал-лейтенант Н. И. Корольковнинг фикрича Муҳаммад али Халфа Эшон бошчилигидага қўзғолончиларни Мингтепадан то Андижон шаҳаригача босиб ўтган ерларни барчасини мусодара қилиб, давлат мулкига айлантириш керак. У жойлардаги аҳолини Россиянинг бошқа ерларига сургун қилиниши лозим эди. Хусусан, Сибирга сургун қилиш ёки каторгага юборилиш кўзда тутилган. Бундай қилиниши келажак авлодларга www.arxiv.uz ҳам сабоқ бўлиб, қўзғолон ўчоқларини барбод этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Маҳаллий аҳолини кўрсатган жойлардан кўчириб, ўрнига русларни жойлаштириш сибсий жиҳатдан ҳам фойда келтирар эмиш. Зеро, бу билан Фарғона водийсида Россия мавқеи мустаҳкамланар экан. Сунъий суғоришни биладиганларни Россияга сургун қилиниши бу ерда ҳам деҳқончиликни ривожлантирилишига олиб келар эмиш. Агар кўрсатилган катта ҳажмдаги чораларни — дейди генерал-лейтенант — амалга ошириш қийин бўлса, у ҳодца Мингтепадага қишлоқларнинг ерларини мусодара қилиш лозим.' Туркистон генерал губернатори С. М. Духовский эса қўзғолон кўтарилганлиганинг эвазига Фарғона вилояти аҳолисига бир миллион сўм товон солишни Россия ҳарбий вазири А. Н. Курапаткинга таклиф этди. 2 Бу масала императорга билдирилган бўлса керакки, Н. И. Курапаткин олий ҳазратнинг кўрсатмасига биноан бир миллион сўм ўрнига 300 минг сўм товон олиниши ҳақида фармон берди. Шунингдек, қўзғолоннинг ўчоғи бўлмиш Мингтепа, Тожик ва Қашқар қишлоқларини йўқ қилиб, ўрнига 200 хонадондан иборат рус поселкаларини ташкил этишга рухсат берилди. 3 Қўзғолон кўтарилганлига учун тўланадиган товонни 300 минг сўмга камайтирилишига халқнинг қаҳрғазаби ва нафратини қайта қўзғатмаслик сабаб бўлган. Айни пайтда чор маъмурияти қўзғолон қатнашчиларини тутиш ва жазолашга қаттиқ киришди. Натижада Фарғона водийси бамисоли дўзахга айлангандек бўлди. Оммавий равишда ҳибсга олишлар шу даражада кучайдики, қамоқхонага маҳбусларни ҳаммасини жойлаштиришни имкони қолмади. 1918 йил 31 майда Туркистон ҳарбий округининг қўмондони Н. И. Корольковнинг Россия ҳарбий вазири номига юборган телеграммасида деган: «Андижон шаҳридан Муҳаммад Али халфа Эшонга икки юз киши келиб қўшилган. Улар Андижон бойлари томонидан уюштирилган. Бу бойлар қамоқхонада бўш ўринлар йўқлиги туфайли ҳибсга олингани йўқ. Бироқ улар қаттиқ назорат остида туришибди. Қўшимча қамоқхоналар қуришга киришилди. Маҳбуслар орасида генерал Швийковский буйруғи билан калтакланган касаллар кўп... Ўшда ҳам кўп кишилар қамоққа олинди». 1 Чор маъмурияти ҳарбий гарнизонида ҳалок этилган солдатларни хунини бутун водий аҳолисидан олишга қаратилган ваҳшиёна чораларни изчиллик билан амалга ошириб борди. Улар бу йўдда инсоний хислатларни батамом йўқотиб кўз курмаган ва қулоқ эшитмаган ишларни қилдилар. Унда ҳатто вилоят маъмуриятининг бош раҳбари шахсан қатнашди ва намуна кўрсатди. «Қўзғолон ҳақида, — дейди Фозилбек Отабек ўғли, — Андижондан Марғилонга хабар борган он Фарғона (вилоятининг) ҳарбий бошлиғи Чайковский 250 нафар аскар билан келиб янги шаҳардан бошлаб кўринган мусулмонларни отиб қонини тўкди. Хусусан, беихтиёр бу воқеалардан бехабар ишламоққа чиққан деҳқонлар ва меҳнаткаш камбағалларни беҳад, ҳисобсиз отиб юборди. Неча минг бола етим ва юзларча хотинлар бева қолди. ...Ўша вақтда кимлигидан қатьи^назар, оқ дўппи * кийган киши учраса, уни албатта Йиқчи Эшоннинг муриди гумон www.arxiv.uz қилиб, тўтиб, сўроқсиз қамар эди. Шунинг учун шаҳар меҳнаткашлари ва расмий фуқаролари ҳеч салласи билан бозорга чиқолмай қолди. Оқ дўппи деган нарсани уруғи қолмади. Кимда бўлса, куйдириб йўқотди. Мингбошиларнинг дунёпарастлиги қўзғолиб шаҳарда кимнинг жойи бўлса кечаси чақириб бориб: «Сени тўтиб бераман, эшонни ҳовлисига борган эдинг» деб сиёсат қилиб, борйўғини суғуриб олдилар. Порахўрлик амалдорлар ичида ниҳоят авж олди. Бечоралар кимга арз қиладур? Бечораларни додини сўрайдиган ҳеч киши йўқ эди». 1 Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, қўзғолон қатнашчиларини жазолашга доир энг тўғри ва мукаммал маълумотлар воқеанинг жонли гувоҳи Фозилбек Отабек ўғлининг ишида ўз ифодасини топган. 2 Улар ҳар жиҳатдан тенги йўқ ягона манбадир. Шу боис унда имкони борича тўла фойдаланишга ҳаракат қилинди. Ўша муаллифнинг сўзича Фарғона вилоятининг ҳарбий губернатори Чайковский Андижонга ҳарбий қисм билан келиб дуч келган кишиларни отиш ҳақида кўрсатма берди. Муҳаммад Али халфа Эшонни топиш учун ҳеч нарсадан тойилмади. Биринчи навбатда мустамлакачиларга содиқ мингбошилар солдатларни ёнига олишиб Эшонни ушлаш ниятида турли томонларга йўл олдилар. Бу вақтда Муҳаммад Али Эшон бир неча кишилар билан Кетмонтепадаги қирғизларнинг орасида учтўрт кун яшади. Сўнгра Арслонбоб тоғи атрофида юрган вақтида Қўқон қишлоқ мингбошиси Яқуб қўрбоши эшитиб ўша тоғнинг яқинидаги Тошқўрғон деган жойда туришади. Шу онда Муҳаммад Али халфа Эшон келиб қолади. Дарҳол Яқуб қўрбоши: «Эй тақсир! Мен сизни кўтиб турибман, ёрдам қилмоқ учун» деб отдан ўзини ташлаб кўришмоқчи бўлиб югурган, Эшон ҳам отдан тушиб, йиғлаб қучоқлашиб кўришган вақтда, тагига босиб олган ва одамларини чақириб, боғлаб олганлар. Орқасидаги уч одамни ҳам тўтиб, тўртовларини боғлаб қўйганлар. Қодирқул мингбоши дарҳол етиб келиб, эшонни кўришй билан: «Хотин талоқ! Ҳаммани хонавайрон қилдингку!» деган. Эшон бунга жавобан: «Икковинг ўлар вақтда жинни бўлиб улгин! Бизни русга тўтиб берган қўлларинг билан ўзингни уриб, суккан оғзиларинг билан ўзингни тишлаб ўлган!» демакдан бошқа ҳеч гап айтолмаган. Қодирқул мингбоши, Андижонга эшонни тутганлиги ҳақидаги хабарни юбориб Муҳаммад Али халфа Эшонни учта ҳамроҳи билан боғлаб ва аравага солиб йўлга чиқдилар. Улар Қорадарёнинг лабига келганларида Андижондан соддатлар ҳам келишиб: «Эшон, эшон» деб милтиқ билан туртганларида у бошини кўтариб: «Эшон деб чақирма! Муҳаммад Али дегин!» деб хитоб қилган. Архив манбаларида воқеани бошқачароқ баён этилади. Избоскан бўлимининг пристави Ч. К. Агабеков бошлиғига ёзган рапортида кўрсатилишича Тошкўприк деган жойда кечаси соат 10 дан ошганда уч отлиқ киши учраган. Буларга тўхташлари ҳақида буюруқ берилганда улардан бири қилич билан Ч. К. Агабеков одамларини бирига ташланган. Бироқ у мўлжалга уролмай орқа томонга, юқорига қочган. Уни кетидан қолган икки www.arxiv.uz киши ҳам қочган. Сўнгра улар Чорвоқ қишлоғига йўл олганлар. Бироқ баланд тоғга дуч келишиб, юқорига кўтарила олмай Тошкўприк томонга қайтишга мажбур бўлганлар. Шу пайтда Зокирбой бизлар наманганлик эшонларданмиз деб алдаш йўли билан уларга яқинлашганлар. Бу вақтда Муҳаммад Али халфа Эшон ўқланган тўппонча билан отни устида турган. Шу онда Зокирбой яқинлашганда эшон унга ишониб ва тўппончасини чап қўлтиғига яшириб кўришмоқчи бўлиб ўнг қўлини чўзганда Яқуб қўрбоши ва унинг шериги тортишиб отдан ағдараеттанда Мадмуса деган киши эшонни тўппончасини дарҳол тортиб олган. Шу равишда Муҳаммад Али халфа Эшон ва унинг икки шериги ушланиб боғланган ҳодда Чорвоққа олиб келинган. 1 Бу ишда Қодирқул, Мулла Қурбон ва Абдуқодир сингари кимсалар жонбозлик кўрсатганлар. Муҳаммад Али халфа Эшоннинг ҳамроҳи Субхонқул ҳам ушланди. Маҳбуслардан 1 тўппонча, 1 пичоқ, 1 ҳасса, 1,70 тийин, 3 қадоқ нон, 1 қадоқ қовурилган соқ, бир неча грамм чой, 1 гугурт, 4 дастрўмол, иккита махси, калиш, 1 Қуръон ва от тортиб олинган. Субхонқулдан Турк Султони номидан Муҳаммад Али Эшонга Халифлик унвонини берилганлиги ҳақидаги қалбаки ҳужжат тогшлди. Муҳаммад Али халфа Эшон 1898 йил 21 майда Андижонга келтирилди ва қамоққа олинди. Эшонни қўлга туширилганликлари учун капитан Агабеков «Св. Владимир» ордени, Яқуб Иброҳимов ва Муса Масадиқов «Жасорат учун» деган сўзлар ёзилган кумуш медаль ва ҳар бири 100 сўм пул билан тақдирланди. Қодирқул мингбоши эса Андижон эски шаҳарининг оқсоқоллига лавозимига, Яқуб қурбоши эса Қўқон қишлоғага мингбоши этиб тайинланди. Чор маъмурияти катта мингбоши Қодирқулга эски шаҳар аҳолисини императорга содиқлигини таъминлаш ва қўзғолонга хайрихоҳлик билдирилган кишиларни ҳибсга олиш тогшшрилди. Шунингдек чор мансабдорларига ўрнида туриб ва энгашиб салом қилишлари шарт деб белгиланди. Савдо аҳли дўконлардан чиқиб амалдорларга таъзим қилишлари лозим эди. Мадраса ва мактабларда Муҳаммад Али халфа Эшонни қораланиши, аълам ва муфтийлар уни ўлимга маҳкум этилишини шариат ҳам тақозо этади деб фатво беришлари таъкидланади. Ҳатто шоирларнинг Муҳаммад Али халфа Эшонни қораловчи шеърларини ёзишларини ташкил этиш кўрсатилди. Мазкур кўрсатмалар амалга оширилиб борилди. Масалан, «Туркистон вилояти газетаси»нинг 1903 йил 14 март сонида андижонлик шоир Қўзи Раҳимхўжанинг Эшоннинг фаолиятини қораловчи шеъри эълон қилинди. «Қодирқул мингбоши, — дейди Фозилбек Отабек ўғли, — шаҳарга катта оқсоқол бўлгани ҳамон шаҳарда зур иморат қилиб, бечора халқни ишлатиб, бир ой ичида тамом битирди. Ҳар куни қўй ва тортиқ брдам пулларнинг ҳисоби йўқ эди. Эски шаҳарни тинч сақлаб туриш ихтиёрини тамом бу кишига топширгани учун фуқароларга зулм беҳад жорий қилдқ. Биров энгашиб салом қилмаса, тўтиб тўхтатмоқни бу киши чиқарди. Бундан ўрганиб рус амалдорлари ҳам халқни «рукуъ» билан салом ва «сажда» www.arxiv.uz қилдирадиган бўлдилар. Бечора халқ шапкалик кишини соясини кўрса ҳам ўрнидан туриб сажда қилишга одатланиб қолди». Булар камдек шахсан Фарғона вилоят ҳарбий губернатори Чайковский ҳар кун 5—6 маҳбусни ташқарига олиб чиқиб ва ўртага етқизиб қўйган. Шундан сўнг уларни турт солдатлар босиб туриб узун қамчи билан савалай берганлар. 40—50 маротаба урилганда «дод»лаш тобора кучайиб бора берган. Провардида маҳбуснинг овози чиқмай беҳуш бўлиб қолгандан кейин иккинчисини етқизиб калтаклаганлар. Шу равишда барча маҳбуслар калтакланиб, ўлганини четга суриб, тиригини яна қамоқхонага олиб кирганлар. Бундай мудҳиш воқеани Фозилбек Отабек ўғли шундай хотирлайди: «Бир куни сиёсат юзасидан ҳамма шаҳар халқини мингбошилар воситаси билан асирларни (маҳбусларни) калтаклаганини кўрсин деб, ҳайдаб чиқилди. Ман ҳам одамлар билан чиққан эдим. Кейин турмадан беш кишини олиб чиқиб, уларнинг атрофига одамларни айлантириб қўйди. Бу бечора бандиларни ўртага олиб келиб, бир қанча дашном билан тўнкўйлагини йиртиб, тортиб ечди. Иккитасини милтиқ қўндағи билан уриб етқизиб, қўлоёғини содцатлар босиб турди. Бунинг устига, мўйсафид губернатор Чайковский келди. Бандиларга қараб: «Сизлар подшоҳ аъзамнинг катталигини билмас эдингизларми? Подшоҳнинг ўтли ҳукмида бўлган аскарларига шундай муомала қилмоқни ким ўргатди?» 1 деб сиёсат қилди ва солдатларга «Ур» деб буюрди. Солдатлар тўплаб қўйғон узун калтаклардан олиб, бирдан савалаб ургали бошлаганда, бечоралар: «Дод...» деб оламни буздилар. Бири: «Эшон билан бирга бўлмасамда, тавба қилдим!» деб қичқирди. Урилганларнинг орқалари ерилиб, гўштлари ўзилиб тушди. Ҳушидан кетган вақтда: «бас, турғаз!» деб эди, соддатлар тур деб бошига тепганда, бири турмоққа қодир бўла олмади. Иккинчиси «е пирим», деб турмоққа ҳаракат қилиб эди, губернатор «нима дейди» деб, таржимондан сўради, таржимон: «эшондан ёрдам тилайдир» деганда, ғазаби келиб: «Ётқизиб яна ур» деб буюрди. Янадан урмоққа бошлади, орқасидан гўштлар узулуб тушди. Иккинчи турмоққа қудрати етмагач, соддатлар судраб чиқиб кетган ҳамон ўлди». Кўрсатилган ҳолатда халқ кўзи ўнгида бошқа маҳбусларни ҳам жазолаш намойиш этилди. Улар калтакка чидай олмай жон бердилар, бошқалари эса беҳуш ҳолда қамоққа қайтарилди. Умуман олганда икки минг киши ҳибсга олиниб, уларни орасида ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, қорақалпоқлар ва уйғурлар бор эди. Маҳбусларнинг талай қисми калтаклаш ва милтиқ қўндақларидан уриш орқасида ўлдирилди. Бундан ташқари Эшон қамалганида 9 кундан кейин судсиз 15 киши осиб ўлдирилди. Архив манбаларида кўрсатилишича Муҳаммад Али халфа Эшоннинг муридларидан бири Самарқанд шаҳрида яшовчи Қори Алим Эшон халойиқни қўзғатишга ҳаракат қилганлиги учун ҳибсга олинган. 1 Еттисув вилоятида қўзғолонда қатнашганлиқда гумон қилиниб 28 киши қамалган. 2 www.arxiv.uz «Туркистон генерал губернатори Духовскийнинг Андижонга келиши ҳам фожиага фожиа қўшиб, бутун водий қўрқув ва ваҳимага тушди. Айниқса андижонликларнинг ҳоли янада оғирлашди. Уни келишидан олдин шаҳар тозаланди ва кўчаларга байроқлар тутилди. Вилоят бошлиғи Чайковский шу жумладан мактаб болаларини вокзалга тўплади. Халойиқ Духовскийни бош эгган ҳолда қарши олишга мажбур этилди. Шундан кейин бирдан поезд кўриниб қолди ва ниҳоят ясатилган вагонлар келиб тўхтади ва солдатлар тушиб, қатор бўлгондан сўнг ярим подшо (генерал-губернатор) вагондан бир неча ясанган тўралар билан тушдилар кейин ўша генерал ниҳоят қовоғини солиб, қаттиқ ғазаб билан вагондан чиқиб, пастга тушган замон бечора халқ ва мактаб болалари ҳаммаси энгашиб рукуъ қилиб турди. Вагондан тушиб тўғри уездъ ҳокими олдига келиб, шаҳардан аҳвол суради. У «ҳамма дуо қилмоқда ва тинчлик», деди. Ярим подшоҳ ҳокимдан: «Нима учун халқ бундай энгашиб турадир», деб сўради. Ҳоким: «Жаноб император аъзамга юртимиздан чиққан бир эшон жинни бўлиб, билмасдан осийлик қилгани учун бизлар хижолат бўлуб, улуғ ва баланд даражали бош ҳокимимизнинг юзларига қайси бетимиз билан қараймиз, бизларни марҳамат этиб, авф қилиб, подшоҳи аъзамдан гуноҳимизни сўраб олмасалар, муборак бетларига камоли хижолатдан қарай олмаймиз, демоқдалар», деб жавоб қайтарди. Ярим подшоҳ дедики: «Гуноҳни қилиб қўюб, эмдиги хижолат нимадур? Фарғона музофатидан Андижондек бир шаҳарнинг тўпроғини осмонга совуриб, бармоқ билан подшоҳи аъзам мамлакатларига ҳеч нукус етмайдир!» деб ғазабланиб ҳокимдан сўрадики: «неча йилдан буен бу жойга ҳокимсиз?» Ҳоким шошиб қолиб: «тўрт йилдан бери» деганда: «Тўрт йилдан буен лоақал ҳар йилда биттадан бўлғонда ҳам тўртта яхши ошна қилмогон экансизда, (булар) шундай хабарни аввалдан берар эди, токи тадоруки қилиниб император аъзамнинг 23 қаҳрамон ўғли ўлмас эди. Бунинг учун сени ўрнингдан бекор қилдим», деди. (Бу генерал Павло Швийковский эди). Кейин ярим подшо фуқарога қараб: «Сизлар ҳали осий ва гуноҳкорсизлар. Сизларнинг нонтўзингизни қабул қилиб бўлмайдир!» деди ва бир тўп ҳинд ва яҳудийлар олдига бориб, нонтўзларини қабул қилиб: «Сизлар ҳозирда манга сартлардан (ўзбеклардан) кўра яхшироқсизлар» деб аскарлар томон юрди. Биз Туземний школ талабалари, рус домла билан 150 га яқин болалар турғон эдик; бизларнинг енимизга тўхтаб, «Сизлар яхши ўқиб тўринглар» деб чўнтагидан бир сўм пул олдида, домла қўлига бериб, «енғоқ олиб бўлиб беринг, ўйнасунлар ва подшо ҳазратларини дуо қилсунлар» деб аскарлар олдига ўтиб кетди. Кейин халқ бечора маюс бўлуб, қўрқуб тарқалиб кетдй». Генерал-губернаторнинг кўтиб олиниши зўравонлик, қўрқув ва умуман қалбакилик билан уюштирилиши вилоят ҳокими уйлагандек яхши бўлиб чиқмади. Чунки Духовский қўзғолон муносабати билан шу даражада ғазабга тўлиб тошган эдики «Андижон тўпрогини осмонга совуриб ташлашга» тайёр эди. Бундан ташқари вокзадда тўпланган халқнинг чор ҳукуматига қарши нафрати унинг кўзи ва қиефасида яққол кўриниб турган эди. Шунинг учун ҳам Духовский шаҳар маъмурияти томонидан, «Халқни номидан» www.arxiv.uz тайёрланган кумуш патнисдаги нон ва тузни қабул қилишга кўнгли чопмади. Ҳатто, ўзбеклардан норозилигини ҳинд ва яҳудииларга изҳор этишгача борди. Духовскийнинг қаҳрғазаби ва Андижонни остин-устин қилиб ташлайман дейиши бусиз ҳам қирилаётган ва калтакланаётган халқни янада ваҳимага солди. Шаҳарликлар болачақалари билан қишлоқларга қоча бошлади. Маҳаллий маъмурият вакиллари эса ошкора халқни мол-мулкини талашни янада авжига миндирди. Зеро «Истибдод амалдорлари (Элликбошидан тортиб мингбошигача мусулмон амалдорларига) «Худо бериб», қиладирғон зулм ва тавадиларига зўр баҳона топилиб, шундай жабрзулм қилишга турдиларки, асло қалам билан таъбирга келтириб бўлмайди». Мингбошига дучор бўлмаган ҳеч бир фуқаро қолмади. Ҳаммани кечалари бир-бир чақириб, сиёсат қилиб борйўғини қоқиб олдилар. Чунки Эшонга қарашли одамларни ҳар куни уриб, осиб, отиб турган вақти эди. Ҳатто маҳалла элликбошилари ҳам мазлум фуқарони: «Мингбошига айтаман, рапурт қиламан» деб қўрқутуб, ўзларига яраша бирор нарса олар эдилар. Кўчаларда соқчилик қилиб юрган солдатлар ҳам бир баҳона топиб одамларни калтаклашни давом эттириб турдилар. Хуллас, мингбошилар, оқсоқоллар ва бошқа амалдорлар мустамлакачилардан ўрнак олиб ўзларининг юртдошларини таладилар ва калтакладилар. Улар том маънода виждонсиз ва имонсиз кишилар эди. Фозилбек Отабек ўғлининг қамоқхонадаги маҳбусларга қилинган азоб- уқубатларга тегишли маълумотларнинг ҳам аҳамияти беқиёс каттадир. Унинг сўзича чор маъмурияти Муҳаммад Али халфа Эшоннинг шахсини тасдиқлаш мақсадида уни танийдирган тўрт кишини қамоқхонага киритишган. Улардан бири Мирза Маъсуд деган киши кўрганларини шундай тасвирлайди: «Бизларни маҳкама олдиға олиб бориб қўйғонда, бир неча солдатлар олдимиздан ўтиб, «Сеники эшон» деб тўпириб кетадир. Руслар олдимиздан ўтса, ит қараши қилиб, хўмрайиб, сўкиб ўтадилар. Охир кўчада туролмай қўрқир, маҳкаманинг ичига кириб ўтирдик. Бир оз фурсат ўтганда уезд ҳокими билан бир қанча тўралар чиқиб, бизларга танбеҳ қиладиларки: «Сизлар рост айтасидлар. Агар елғондан Эшон шу десангизлар, судь қошида гуноҳкор бўласизлар. Рост сўзламағингиз учун аълам домла қасам берадир» деб оқсоқолга дарҳол бир катта аъламни олдириб чиқинг, деб буюрди. Оқсоқол дарров шаҳарга одам юбориб, Мулла Муҳаммад Мусо аъламни ҳайдаб чиқци. Кейин «аълам кедди» деб ичкарига келтириб, ниҳоят қўрқув ўлтирар эди. Ман: «қурқманг, сизни бизларга қасам ичиргани чақирди» деб таскин бердим. Бир вақт яна аввалги туралар чиқиб, аъламни чақириб: «Мусулмон қойидасича буларга қаттиқ қасам берасиз, рост сўзларни айтмоқлари учун» деб қараб турди. Кўриниб турибдики Чор маъмурияти шу даражада Муҳаммад Али Эшондан хавфсираганки уни шахсини яна бир бор аниқлашга киришди. Афтидан Муҳаммад Али Эшонни ўрнига бошқа одамни келтирганлиги хусусида ҳам фикр юритилган бўлса керакки, кўрсатилган чорани кўриш зарурияти тўғилган. Ҳақиқатан ҳам Муҳаммад Али халфа Эшон чор ҳукуматининг куз ўнгида халқни орқасидан эргаштирувчи ва озодлик курашига отлантирувчи хавфли сардор сифатида гавдаланган эди. www.arxiv.uz Ниҳоят, — деб сўзини давом этдиради ўша Мирзо Маъсуд — «Бизларни тўралар (рус амалдорлари) бирга бошлаб турмага олиб бориб эди, қарасак турмада қадам босарлик жой йўқ, ҳавонинг ниҳоят иссиғлигидан турмани ичи дўзах бўлуб кетибдир. Маҳбусларнинг бошобқларида занжир бор. Қочмоқ у еқда турсин, турорга мажоли йўқларнинг оёқларига занжир солибдирлар, буларнинг ичидан оралаб ўтиб, бир хонага кириб эдик, Йиқчи Эшон билан 4 киши ўлтирибдур. Ҳаммалари банд, занжир солинган. Хусусан, Эшонни ниҳоят маҳкам боғлабдирлар. Оёқ, бўйни, қўли боғлиқдир. Бошида салласи бор, устида малла эски тўни бор, ерга қараб ўтирибдир. Салом қилиб кириб эдик, енимда турган мингбоши, «Салом қилма» дегандек ишорат қилиб қуйди. Кейин тўралар кириб: «Чўрт Эшон!» деди. Бизларга қараб: «Эшон шуми?» деб савол қилиб эди, бизлар шу дедик. «Яна тузук кўринглар ғалат қилманглар, рост айтинглар!» деб сиёсат қилиб эди, бизлар қўрқиб: «Эшон шу, бошқа эмас» деганимизда: «Қайси бири, қўлинг билан ушлаб кўрсат!» деди. Ҳаммамиз бир-бир ишорат билан кўрсатдик. Кейин «яхши» деб чиқцилар. Эшон асло бизга қарамади. Ёнидаги одамлар ким экани билмадик. Ҳаммамиз чиқиб йўдда кетаетиб, кейин бирини таниб қолдик, олдидагиларни бири кўгартлик қирғизийлар мингбошиси «Чибил» бўлус деган одам эди. Лекин улардан ва Эшондан бизларнинг олдимизда гап сўролмади» Туркистон ҳарбий округининг генерал лейтенанти Н. И. Корольков қуйидаги кишиларни Муҳаммад Али халфа Эшоннинг энг яқин сафдошлари деб ҳисоблади. Мулла Аҳмад Ноиб — Марғилон уезди ички линия волостидан, қозиликка номзод, аҳдномага қўл қўйган, янги Марғилондаги қамоқхонада. Ҳайидбой Тўқсоба — Аҳцномага қўл қўйган, қидирилмоқда. Мулла Қосим Амин Араббой ўғли — Марғилон уезди Кулин волостидан, аҳдномага имзо чеккан. Тахмин қилинишича ҳарбий гарнизонга ҳужум қилинаётганда ўлдирилган. Орзиқулбой понсод — Марғилон уезди Ёзёвон волостидан, аҳдномага имзо чеккан. Янги Марғилондаги қамоқхонада. Мулла Ғоибназар Ортиқ сўфи ўғли — Марғилон уезди Кулин волостидан, аҳцномага имзо чеккан. Андижондаги қамоқхонада. Муҳаммад Иброҳим Тўқсоба понсод — аҳдномага имзо чеккан, қидирилмоқда. Алибек додҳо Жаббор ўғли — Андижон уезди, Жалолқудуқ волостидан, аҳдномага имзо чеккан, Андижондаги қамоқхонада. Ғанихўжа Муҳаммад Мурод ўғли — Марғилон уезди Кулин волостидан, аҳдномага имзо чеккан. Андижон қамоқхонасида. Муҳаммад Зиевилдин Махсум ўғли — Марғилон уезди Кулин волостидан, аҳцномага имзо чеккан, Муҳаммад Али халфа Эшоннинг ўнг қўли, ҳарбий гарнизондаги жангда ҳалок бўлган. 10. Умарбек додҳо — Уш шаҳридан, аҳдномага қўл қўйган. Ўш қамоқхонасида. Отақул Понсод халфа — Марғилон уезди Ичқилин волостидан, аҳцномага имзо чеккан. www.arxiv.uz Маллабой Абдураим ўғли — Андижон шаҳридан, шу ерда қамоқда. Рустамбек Сотиболлибеков — Андижон шаҳридан, шу ерда қамоқда. 14. Иноятхон Искандар Тўра ўғли — қидирилмоқда. 1 Муҳаммад Али Эшоннинг жияни Мусулмонқул ҳам Асака волостига қарашли Қизилоёқ қишлоғида ушланди. 1 Сўнгра у Андижон қамоқхонасига ташланди. Кўп қидирувлардан сўнг Муҳаммад Али халфа Эшоннинг таниқли сафдошларидан бири Иноятхон Искандар Тўра ўғли ҳам ушланди. У 18 майда Тошсўфи ва Мулла Мадраим (Наукатли қирғиз) билан Олой орқали Қоратегинга қочиб борган. Сўнгра улар Айвадж деган жойга келишганда қўлга туширилиб, Самарқандга жўнатилади. Аммо, йўлда қочишиб, нима учундир хавфнхатарга қарамай Қўқон томонга келишади. Бу ерда Иноятхон Кўрқишлоқда яширинча яшаб кейин Қўқонга борганда ушланади. Уни ўз уйида яширинган Тўхтасин Ризақул ўғли, Муҳаммад Алимхон ўғли ва Тониберди Утобосар ўғли жавобгарликка тортилдилар. 2 Иноятхон Искандар Тўра ўғли ҳам Муҳаммадали Халфа Эшонга ўхшаш сахий ва камбағалпарвар бўлиб хонадонида муҳтож кишиларни овқатлантирган. Умуман айтганда чор маъмурияти томонидан Фарғона вилояти остиустун ва тинтув қилиниб аҳолини бошига мисли кўрилмаган азоб-уқубатлар еғдирилди. Жами 777 киши ҳибсга олинди, кўп одамлар калтакларга ва қийноқларга чидолмай кўча ва қамоқхоналарда жон бердилар. Терговдан кейин 415 киши суд қилинди. Ҳатго судда ҳам маҳбуслар калтакланди. Масалан Чибил исмли қирғиз айбини бўйнига олмаганлиги учун даставвал «Суд раиси мажлисда уни етқизиб урмоққа буюрди. Олтита солдатлар бир кўтарим калтакни олиб келиб, Чибилни етқизиб чунон калтакладиларки орқасиинг тамом гўшти узулуб кетди. Охири «дод» демакка мажоли қолмай беҳуш бўлиб, ўлик суратида йиқилиб қолди. Буни куриб турган шериклари ҳам камоли қурқувдан кетиб, етиб қолдилар. Охири бошиға этикларнинг пошнаси билан тепдилар». Бундай ўта адолатсизлик ва шафқатсизлик Чор ҳукуматининг сиёсатига хос бўлган тадбир эди. Генералмайор Терентьев раислигида биринчи бўлиб қўзғолоннинг раҳбарлари суд қилинди. Унда Фарғона вилояти ҳарбий прокурори генералмайор Далинский, подполковник Антуфьев, полковник Наумов, подполковник Рукин қатнашдилар. Мазкур ҳарбий суд қуйидаги кишилар ҳақидаги ҳукмини 1898 йил 11 июнь кечқурун соат 7.40 минутда эълон қилди. Муҳаммад Али халфа Эшон — чор ҳукуматининг ҳукумронлигини ағдариш учун кўп қишлоқ ва шаҳарларнинг аҳолиси билан қўзғолонини кўтартирди. «Ғазот» эълон қилиб 18 майга ўтар кечаси Андижон шаҳаридаги ҳарбий гарнизонга қилинган ҳужумга бошчилик қилди. Ғойибназар Ортиқ Сўфи ўғли — Муҳаммадали Халфа Эшон билан тил бириктириб чор ҳукумати ҳукумронлигига қарши қўзғолонни уюштирди. У Кулин волостининг бошлиқлигидан фойдаланиб, қўзғолонга одамларни жалб қилди. Шунингдек Андижон ҳарбий гарнизонига ҳужумни уюштирди ҳамда Сафрон Бьгчковни ўддирди. www.arxiv.uz Мулла Қосим Амин Араббой ўғли — Муҳаммадали Халфа эшон билан биргаликда чор ҳукумати ҳукумронлигига қарши «ғазот» эълон қилиб қўзғолонни уюштирди. Ҳарбий гарнизонга ҳужум қилишда ҳатнашди, бир қисм оломонга бошчилик қилди. Рустамбек Сотиболдибеков — Муҳаммад Али халфа Эшон бошчилигидаги ҳаракатда қатнашди. Андижон ҳарбий гарнизоннинг яқинидаги дўконидан фойдаланиб Эшонга маълумотларни олдиндан юбориб турган. Бу қўзғолончиларга ҳарбий горнизонга тўсатдан бостириб кириш имконини берган. Унинг шахсан ўзи бу ҳужумда қатнашган ва бошчилик қилган. Мирзаҳамдам Усмонов — Муҳаммад Али халфа Эшон билан ҳамкорликда Андижон ҳарбий горнизонидаги жангда қатнашган. 6. Бўтабой Ғайнибаёв — Муҳаммад Али халфа Эшон билан ҳарбий горнизонга қилинган ҳужумда бўлган. Уларнинг ҳаммаси осиб ўлдиришга ҳукм қилиниб, мол-мулки мусодара этиладиган бўлди. Хусусан, 22 ўлдирилган ва 20 жароҳатланган соддатларнинг оилаларига ҳар йили 200 сўмдан товон тўланиши лозим эди. Туркистон генерал-губернатори С. М. Духовский суд ҳукмини тасдиқлаб, «Уни дарҳол ижро этилсин» деб имзо чеқди. Ҳар бирига икки кишидан утқазилган учта қўқон аравада маҳбуслар горнизон рўпарасидаги майдонга келтирилди. Сўнгра шу ерда осилдилар. Бу мудҳиш воқеани ўз кўзи билан кўрган Фозилбек Отабек ўғли ёзади: «Чор маъмуриятининг кўрсатмасига мувофиқ эски шаҳар оқсоқоли Қодирқул мингбоши каттадан кичик барча одамларни, ҳатто мактаб болаларини мажбурий суръатда ҳарбий гарнизон майдонига ҳайдаб чиқди. Айрим амалдорлар болаларни олиб чиқиш керакми? деганда, « ЁШ болалар катта одамлардан кейин қоладирғон одамлар бўлгани учун, узун умр кўруб, кўп йиллар Руссия подшоҳининг сиёсатини айтиб юрадирлар» — деб жавоб берилган. Қодирқул мингбоши, маҳалла оқсоқоллари, имом ва мактаб муаллимларини кечаси билан югиртиб, аҳолини оммавий равишда чиқишларига мажбур этди. «Имом ва муаллимлар қурқуб титрар эдилар. Оқсоқол бир имомнинг рўпорасига келиб: «Неча қавмингиз билан келдингиз» деб савол қилиб эди, «тахминан 35— 40 тача киши билан келдик» деди. Бундан кейин: «Қавмингиз неча ўйлик?» деб берилган саволга сукут қилди. Маҳалла бошлиғи: «Тақсир 40 ўйликмиз», деб жавоб бериб эди, оғзига келган ҳақорат билан дашном бериб: «қирқ ўйлик бўлсанг, 35 киши келадими? Нима учун ҳамма қавмни бошлаб келмадинг!» деб ёнида бўлгон миршабга «Ур!» деб буюрди. Миршаб қамчи билан уруб турубдур, бечора маҳалла бошлиғи бошини енги билан тўсуб: — Тақсир товба қилдим, бошқалари қишлоққа ва ҳар тарафга кетган эканлар, топмадик, деб овоз қилди». Ўта ҳақорат ва хўрлаш билан эрталаб соат саккизда 8000 киши ҳарбий гарнизон рўпарасига тўпланди. Уларни икки мингтасини болалар ташкил эттан. Майдон ўртасида қурилган олтита дорнинг атрофини одамлар қуршаб олдилар. Болалар кўрсин ва қўрқиб умрбод эсласинлар дейилиб, дорга яқин www.arxiv.uz жойга ўрнаштирдилар. Соат 10 га яқин оёқ-қўллари кишанланган олти киши дорни тагига келтирилди. Буларни олдига ноғара ушлаган 4 та солдат қуйилди. Шундан кейин икки соддат Муҳаммад Али халфа Эшонни етаклаб ва айлантириб, «Эшон шу одамми?» деб сўрай берди. Аммо бирор киши танийман деса айбдор бўлишидан қўрқиб овоз чиқармади. Бундан ғазабланган бир рус маъмурият вакили шундай деди: «Албатта, ҳаммаларинг биласизлар, бовужуд айтмайсизлар, исён бўлишини ҳам сизлар билгансизлар. Шунда хиёнат қилиб, шунча қаҳрамон аскарларнинг нобуд бўлмоғига сабаб бўлдингизлар. Агарда ҳеч ким танимаса, шу йиғиндаги бутун халқни пулёмотга тутамиз. Бирор жон қолмайдир» — деб сиёсат қилиб эди, ҳар тарафдан одамлар ўзини кўрсатмай туриб «Шу киши эшон!» деб қичқиришдилар. Тўралар у еқбу еққа қараб овоз қилувчиларни тополмас эдилар». Чор маъмуриятининг Муҳаммад Али халфа Эшонни айлантириб юришидан мақсад, мана чор ҳукуматига қарши қўл кўтарган Эшонни ҳолини кўринглар, кимки унинг йўлидан борса шу аҳволга тушади деб намойиш этишдан иборат эди. Буни айниқса еш болаларни онгига сингдириш назарда тутилган. Ҳақиқатан ҳам бундай ярамас сиёсат халойиқни ниҳоятда қўрқув ва ваҳимага солди. Уларни орасида хушидан кетган одамлар ҳам бор эди. Аммо чор маъмурият вакиллари халқни эзилаётганини кўриб кулганлар ва роҳатланганлар. Зулм ва ҳақоратни кучайтириб, қандай бўлмасин халқни ўнгланмайдиган даражада тинкасини қуритиш учун имкони борича қаттиқ ҳаракат қилинган. «Йигин ташқарисида, — дейди ўша муаллиф, — войвойлаб дод фаред бўлиб кетди. Қарасак, осиладурғон одамларнинг болачақалари, хотин-қиз, ушоқ болалари экан. Хотинлар «Тул бўлдик!» деб, болалар бўлса «етим бўлдик!» деб фаред қилар эдилар. Бу ҳолни кўрган халқнинг кўнгли яна бўзилиб, хоинлардан қўрқуб ўзларини йиғидан тўхтатар эдилар... Бир қанча хотинлар ва болалар қақшаб шовқин солиб, йиғлаганларида, ноғоралари билан турган соддатлар бирдан ноғара чалиб юбордилар. Бу ҳолни кўрган мазлумлар дардуҳузун билан йиғлай бошладилар. Ҳамманинг кўзи еш билан тўлди. Ташқарида турган губернатор додфаред қилувчиларни қамаб қўймоққа буюрди. Дарҳол беш ўн соддат чиқиб, буларни ўраб туриб, турмага олиб кирдилар. Ва эшоннинг авлодига қўшиб қўйдилар. (Эшонни авлоди тамом ушланиб, қамалган эди). Буларнинг қамадғанини кўргандан кейин ҳеч ким йиғламай қўйди». Чор маъмуриятининг ўзини тан олиб ёзишича Муҳаммад Али халфа Эшон бутун Фарғона водийсида жуда катта обрў ва ҳурматга сазовор бўлганлиги учун одамларни орқасидан эргаштириб қўзғолонни уюштиришга эришган. У миллатпарвар ва босқинчилар зулмидан халос этувчи табаррук зот сифатида шуҳрат қозонган. Шунинг учун ҳам Эшон ва унинг сафдошларини осилиши уларда қайғуалам ва йигини қузғатган. Бу*ш яхши англаган босқинчилар уларга қарши қаттиқ' чораларни кўриб йиғлаганларни Эшоннинг хайрихоҳлари сифатида ҳибсга олган. Ўша йиғинда аҳолига қўзғолон кутарилишини «Албатта ҳаммаларинг билгансизлар, лекин бизга хабар қилмай хиёнат қилгансизлар» дейилиши www.arxiv.uz бежиз булмаган. Маҳбусларни осйш навбати ҳам келиб уларни дорни тагига жойлаштирдилар ҳамда оёққулларидаги кишанларни болға билан уриб синдирилди. Шу онда гагшришга ўринган айрим маҳбуслар милтиқ қўндақлари билан урилди. Фахрилдин қози келтирилиб уларга иймон ўқитди. Сўнгра бошларига оқ халталар кийгизилди. «Дафъатан икки соддат Эшонни дор тагига олиб келган маҳал бошқа шерикларини ҳам етоклаб тургон ҳолда иккиси яна беҳуш бўлиб йиқилди. Буларни судраб, дор тагига келтирилиб, унинг остига қуйилган икки поғаналик курсига «чиқ, чиқ» деб Эшонни чиқарди. Шу ҳодда кафан ичида бир ўзи қадам қўйиб чиқди ва баланд овоз билан: «Эй мусулмон биродарлар, гувоҳ бўлинглар, ман ноҳақ туҳмат билан кетиб турибман. Болачақаларим, майдачуйда, кўп эди. Бу ҳоким ва туралар яхши адолат қилмади. Тўғри ҳақиқат қилмади. Дуо қилинглар, шу золимларни...» деган вақтда бир тўранинг ишорати билан сиртмоқларни солиб курсиларни тепиб юбордилар. Бу олтита кишидан иккитаси бирикки буралиб, оёғини уруб қимирламай қолди. Бошқалари фириллаб айланиб, буралиб, икки томон дорнинг еғочига уралиб, ниҳоят, қийналиб кўп овора бўлдилар. Буларни кўруб турган еш болаларни кўплари қўрқиб: «Дод, ота, она!» деб йиғлаб юбордилар. 4— 5 тасини ҳуши кетиб қолди ва йиқилди. Болалар турган тараф тўполон бўлиб кетди. Аксар болалар қочиб чиқиб кетдилар...»" Шундай қилиб чор маъмурияти қўзғолон раҳбарларини осишликдан халқни чўчиштириш учун фойдаланиб, ўзларини ваҳшиёна сиёсатини яна бир бор намойиш этди. Улар ўйладиларки мана шундай даҳшат билан кишилар қалбидаги озодлик ғояларини қупориб ташлаш мумкин. Ҳатто Муҳаммад Али халфа Эшон дорга осилаеттанда халққа қарата: «Дуо қилинглар шу золимларни...» Худо урсин демоқчи бўлганда сўзни тугаллашга йўл бермай шу онда осиб юборилди. Чор маъмуриятининг ваҳшийлиги маҳбусларни дорга осганларидан кейин ҳам давом этди. Фарғона вилоятининг ҳарбий губернатори Чайковский «Ҳамма фуқароларни Эшон осилиб турган дорнинг тагига тўплади ва такаббурлик билан туруб, бир тарафдаги тамом соддатларнинг милтиғини уқталиб, мусулмонларга қарши тайёр қилиб қўйиб, шу таклифни қилди: «Мусулмонлар! Сизлар кўзларингизни очинглар! Сизларнинг подшоҳи аълам қошида айб ва гуноҳларингиз кўпдир. Ичингиздаги Эшонга қўшилиб исён қилғонлар бўлса тамом тўтиб кўрсатиб берасизлар. Уларни болачақалари билан Фарғонада уруғларини қуритиб, хонумонларини мусодара қилиниб, иморатлари тўпга тутилиб, ер билан яксон қилинадир». Шунингдек губернатор императорнинг куч-қудратини мақтаб унинг сиёсатига қарши бош кутарган кишилар «ер юзидан йўқ қилиниши»ни уқтириб ўтди. Шундан кейин халққа тарқалишига рухсат бердилар. Мурдалар кеч соат 11 гача дорда сақланди. Сўнгра солдатлар уларни тушириб ўша жойда қазиб қўйилган чуқурга оҳак аралаштирган тўпроқ билан кўмдилар. Ўша куни кечасидан бошлаб осилганларни кўрган болалар чўчиб ва босинқираб уйғониб ва додлашиб дардга чалиндилар. Уларни орасида ўлганлар ҳам бор www.arxiv.uz эди. Бу вақтларда Муҳаммад Али халфа Эшоннинг оила аъзолари ҳам қўлга олинган эди. Унинг онаси Аслбиби 1898 йил 20 майда поручик Порирентьев томонидан сўроқ қилинган. Онаси айтганки, ўғлим 5—6 кунда бир маротаба мендан хабар олиб турган. У менга ҳеч нарса гапирмаган. Қачонки у кетмоқчи бўлганда келиб дуо қилишимни сўради. Мени қаерга кетаяпсан деган саволимга Андижонга тўйга кетаетирман, кечқурун қайтаман деб жавоб берди, холос. Она Маъдали ва Мамад Исҳоқдан иборат иккита ўғли борлигини билдирган. Муҳаммад Али халфа Эшонни қуйидагича оила аъзолари Андижон қамоқхонасига ташланган: Асалбиби Ортиқбой қизи 81 ёшда — онаси. Ойимча Сайид Кулава — хотини. Руҳиябиби Исмоилова — хотини. Тожибиби Мақсуд Ҳожи — хотини. Иснарабиби Абдужалилева — хотини. : Абдужалил 11 ёшда — ўғли. Абдураҳмон 7 ёшда — ўғли. Неъмат пошша 8 ёшда — қизи. Ҳамрабиби 3 ёшда — қизи. Уларнинг ҳаммаси Пенза губерниясига сургун қилинди. 1 Бу ерда улар ғоятда азоб-уқубатли ва оғир кунларни бошидан кечирадилар. Бу хусусда Муҳаммад Али Эшоннинг Неъмат Пошша исмли қизи шундай дейди: «Бизни Асакада уч кун, Марғилонда беш кун қамаб, Симда (Янги Марғилонда) ҳарбий губернаторнинг ўзи сўроқ қилди. Бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаб боришганда орқамиздан милтиқ кутарган беш аскар доимо кузатиб юрди. Аввал бизни Сибирга сургун қилмоқчи бўлишди. Симдан поездга утириб Ашхабодга бордик. Бу ерда уч кун тургач, Сибирга эмас, Пензага жўнатадиган бўлишди. Пензага етиб боргач, бизни бир татар эшон (Иброҳим Баишев) қулига топширдилар. Руслар ҳар кунига 200 грамм нон ва туз беришарди. Пензадаги эшон оқ нон ва қанд берди. Пензада етти йил турдик, (сўнгра) жавоб беришди». 2 Қўзғолон қатнашчиларидан 777 киши ҳибсга олинди. Кўп кишилар калтаклар ва қийноқларга чидайолмай қамоқхоналарда жон бердилар. Улардан 546 киши суд қилиниб, 32 киши оқланди ва 380 кипшга ўлим жазоси берилди. Уларнинг бир қисми қуйидагилардан иборат: 1. Қорабой Араббоев 4 0 ҚораҚургон қишлоғи Ўзбе к 2. Саримсоқ Шербоев 6 ҚораҚургон Ўзбе 3. Ҳакимбой 3 Ёзявон волости Ўзбе 4. Муҳаммад 2 Науқат Қирг 5. Қўзибой Ғоибов 3 Ичқилин Қирг 6. Бекали Абдуллаёв 2 Ичқилин Қирг 7. Холмирза Ражабов 4 Ҳоқон волости Ўзбе 8. Қодир ўғли 2 Тўплик Қирг 9. Исҳоқ Тўхтажонов 2 Прежвал уезди Қирг 10 . Мулла содиқ Мулла Саидов 3 4 Қипчоқ қургони Ўзбе к www.arxiv.uz 11 . Мулла Шокир Абдугаффоров 2 7 Асака Уйгу р 12 . Матқосим Суфибоев 3 9 Марғилон уезди Уйғу р 13 . Хушназар Хўжаназа 4 3 Қайрағоч қишлоға Ўзбе к 14 . ров Маҳмуджон 4 4 Шаҳрихон Ўзбе к 15 . дов Муҳаммаджон 2 0 Шаҳрихон Ўзбе к 16 . Юсупхўжа Юнусов 3 6 Андижон шаҳри Ўзбе к 17 . Болтабой Холхўжаёв 4 5 Оқбури қишлоғи Ўзбе к 18 . Мирзамаҳамад Мамаюсупов 3 3 УчТепа қишлоға Ўзбе к 19 . Оллоқул Абдуллаёв 2 6 ҚораҚургон қишлоға Ўзбе к 20 . Эгамқул Худойбердиев 2 3 ҚораҚурғон қишлоға Ўзбе к 21 . Нурали Шодиев 3 3 ҚораТепа қишлоғи Ўзбе к 22 . Муҳаммадали Аҳмедов 2 3 Кукжар қишлоға Қирг аз 23 . Абдусаттор Мирзараимов 2 7 Янгибоғ қишлоға Ўзбе к 24 . Муҳаммадаминжон Ишқозоқов 3 6 Қургонча қишлоғи Ўзбе к 25 . Абдулла Сотиболдиев 2 8 Ўқчи қишлоға Қирг аз 26 . Абдуқайм Муҳаммадиброҳим 3 1 Тепақурғон Ўзбе к 27 . Юсуп Асронқулов 3 0 Оқсоқол қишлоға Ўзбе к 28 . Боймирза Райимбоев 2 2 Кучай қишлоғи Ўзбе к 29 . Худойберди Давлатов 3 5 Булоқбоши қишлоға Қирг аз 30 . Маҳкамбой Кокубаёв 3 0 Қўқон шаҳари Ўзбе к 31 . Юлдаш Жахонов 3 4 Шимон қишлоға Ўзбе к 32 . Эркабой Абдурасулов 2 9 Қува Ўзбе к 33 . Матмуса Нордиванов 6 1 Шимон қишлоғи Ўзбе к 34 . Муҳаммад Муллану 2 5 МингТепа волости Ўзбе к www.arxiv.uz 35 . ров Бобораим 6 5 МингТепа волости Ўзбе к 36 . Аҳмадқул Маҳмадқулов 2 8 Кулин волости Ўзбе к 37 . Ортиқбой Мирсаи 4 9 Қува Ўзбе к 38 . ДОВ Уста Мадазим 4 9 Қува Ўзбе к 39 . Ҳайтмаҳамедов Маҳаммад И 2 9 Кема боши қишлоға Қора қал. 40 . Муллаюсупов Маҳаммад И 2 3 Андижон шаҳри Ўзбе к 41 . Қулмамат Ортиқбоев 42 . Алибек Додхо 6 2 Жалоқудуқ волости Қирғ из 43 . Хайитбой Эрназаров 7 3 Ёр мазор қишлоғи Ўзбек 44 . Маллабой Абдураимов 45 . Сотиболди Мадкаримов 5 8 Андижон шаҳари Ўзбек 46 Муллақул 3 Ичкин Қиргаз 47 . Маҳмуд Мирзааҳмедов 2 1 Шаҳрихон Тожик 48 . Низомилдин Муҳаммадбоев 5 0 Қўқон шаҳри Ўзбек Улар «Россия ҳукумронлигиши ағдариш учун курашганлар сифатида қораланади. Мол-мулкини ҳам мусодара қилиниши ҳақида ҳукм чиқарилди. Уларни орасида битта тожик ва 10 қиргаз бўлиб қолган 37 тасини ўзбеклар ташкил этган. Ёш жиҳатдан кўпчилиги 20—50 ўртасида бўлиб, 60 ва 70 ёшдан ошганлар жуда оз бўлган. Маҳмуд Мирза Аҳмад 18 ешга тўлгунча қамоқхонанинг алоҳида хонасида сақлашга қарор қилинди. Демак босқинчилар шу даражада адолатсизликка йўл қўйган эдиларки балоғатга етмаган болаларга ўлим жазосини қуллашга ҳаракат қилган. Маълумки Андижон атрофларида истиқомат қилувчи қиргизлар ҳам қўзғолонда фаол қатнашган эдилар. Шу боис қуйидаги қирғизлар осиб ўлдиришга маҳкум этилди: 1. Шодибек Халфа Шерғозиев 70 Саяхуруги 2. Уммат Багишбеқов 45 Багиш уруғи 3. Тўрабой 50 Тонгторт 4. Мирзабек 50 Багиш уруги 5. Эгамберди 43 Багиш уруги 6. Қорабош Садиров 65 Багиш уруғи 7. Сталиедил Макашев 55 Багишуруги 8. Қуддонбой 40 Сартбор уруғи 9. Богишбек 36 Сартборуруги 10. Хожибек Аталбоев 43 Багиш уруги 11. Даки Сотилганов 43 Багиш уруғи 12. Мамака Макашев 42 Багиш уруги 13. Итбой Осмонов 25 Багишуруғи 14. Уммат Али 47 Багиш уруғи www.arxiv.uz 15. Момет Али Букиев 46 Сартбар уруги 16. Мулла Асак Бакиев 50 Сартбар уруғи 17. Умр Али Ярашев 47 Сартбар уруғи 18. Мулла Сувонқул 57 Саяхуруғи 19. Макм 43 Багиш уруғи 20. Умар Бишкампиров 22 Багиш уруги 21. Давлат Акимбеков 30 Гуркура уруга 22. Мурод Акимбеков 28 Гуркурауруғи 23. Мулла Жониқул 29 Гуркура уруги 24. Байнаркиев 45 Багиш уруги 25. Бабабек Мирадилев 60 Багиш уруғи 26. Тохтагул 34 Сартбар уруга 27. Тинали Чибилов 35 Колпач уруга 28. Хўжамберди 58 Шихмамат 29. Кипчокбой 49 Хутчи уруги 30. Ҳайдар Али 27 Учинчи аул 31. Сарн Агдашев 22 Саяхуруги 32. Баратали Содиков 43 Бечетуруғи 33. Салман Исмаилов 48 Бечетуруги 34. Хадирали Содиқов 40 Бечетуруги 35. Мамир Суранчиев 31 Кукинай уруги 36. Курама Суранчев 26 Кукинай уруга 37. Качка Ҳайдарбеков 44 Кукинайуруғи 38. Алибек Жундибаёв 40 Кукинай уруга 39. Урмонбек 47 Кукинайуруги 40. Алике Сачинжаёв 40 Кукинай уруги 41. Ибике Урмонбеков 22 Кукинай уруга 42. Иброҳим Бакаёв 27 Кукинайуруга 43. Қулсасин Байсанов 47 Кукинай уруги 44. Баргим Исмаилов 37 Бечетуруги 45. Бақай Бекбулатов 70 Кукинай уруги 46. Бектан Ярашев 57 Сарибагиш 47. Қулназар 25 Сарибағиш 48. Нусунали 60 Сарибагиш 49. Сауран Ярқинбаёв 25 Сарибағиш 50. Қиргизбой Адиев 17 Сарибагиш 51. Маймил Жон 30 Сарибағиш 52. Умика Ярашев 48 Сарибағиш 53. Ярқинбой 58 Сарибагиш 54. Шашмир Найманов 56 Сарибагиш 55. Жанузак Баишев 62 Сарибагиш 56. Мааке Ярашев 44 Сарибагиш Кўрсатилган кишиларнинг ёши 30—40 атрофи ва ундан ошган кишилар ташкил этиб уларни сардори Шодибек Шерғозибеков 70 ёшда бўлган. Бу шахс Муҳаммад Али халфа Эшоннинг энг салоҳиятли муридларидан ҳисобланган. Умуман рўйхатдаги осибўлдиришга маҳкум этилган қирғизларни ҳаммаси Эшоннинг муридлари сифатида зулмга қарши курашганлар. Шунинг учун ҳам прокурор айбномаси ва суд ҳукмида улар Эшон билан биргаликда чор ҳукуматининг ҳукмронлигига қарпш курашганликлари қайд этилган. Суд ҳукмида Қирғизбой Адиевнинг ёшлиги ҳисобга олиниб 18 ешга тулгунча қамоқда сақлаб туриш лозимлиги кўрсатилди. Қўзғолонларни иккита катта гуруҳи устида ўтказилган судни олдингиси Андижонда, кейинчалик Наманганда ўтказилди. Умуман қўзғолончилар бир нечта гуруҳларга бўлинган ҳолда суд қилинди. 1898 йил 17 августда генералмайор Любовский раислигида суд ҳукми эълон қилиниб қўзғолоннинг йирик раҳбарларидан бири Иноятхон Искандар Тўра ўғли осиб ўлдириш ва мол- мулкини мусодара қилишга ҳукм қилинди. Шунингдек, уни яширганлар www.arxiv.uz Тўхтасин Ризақул ўғли, Муҳаммад Алимхон Дивон ўғли, Таниберди Ўтбосар ўғлига осиб ўлдириш жазоси берилди. Шу равишда жами 380 кишига осиб ўлдириш жазоси белгиланди. Бундан ташқари судгача кўчаларда ва терговда юзлаб кипшлар ўлдирилганлиги ҳисобга олинса фожиага фожиа қўшилади. Хусусан Фозилбек Отабек ўғлининг езишича Муҳаммад Али халфа Эшонни қамалганидан 9 кундан кейин 15 киши судсиз осилган эди. Шубҳасиз, қўзғолон баҳонасида қанчадан қанча одамларни ўлдирилиши халқнинг чор маъмуриятига қарши нафрати янада кучайиб кетиш хавфини туғдирган. Шунинг учун Россия ҳарбий вазири А. Н. Курапаткин Туркистон генерал- губернатори С. М. Духовскийга пгундай телеграмма юборган: «Ўлим жазосини ниҳоятда эҳтиётлик билан қўллаб фақат уни қўзғолон бошлиқларига нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки осиб ўддиришларни кўпайтириш халқни тинчлантиришга олиб келмайди. Ҳамда бутун Осиёда Россия обрўсини тушириши мумкин». 1 С. М. Духовский бу кўрсатма асосида ўлим жазосини каторга ишларига ва турли муддатли қамоқларга алмаштирди. Зеро, 380 кишидан 22 кишига берилган ўлим жазоси ўз кучида қолдирилди: Муҳаммад Али халфа Собир ўғли Ғойибназар Ортиқ Сўфи ўғли Мулла Қосим Амин Араббой ўғли Рустамбек Сотиболдибек ўғли Мирзаҳамдам Усмонбек ўғли Иноятхон Искандар Тўра ўғли Бўтабой Ғайнибой ўғли Қорабой Араббой ўғли Саримсоқ Шербой ўғли Бекали Абдулла ўғли Холмирза Баққол Ражаббой ўғли Мирза Муҳаммад Малла Юсуф ўғли Нурали Шоди ўғли Маҳкамбой Ҳожи Қоқубой ўғли Маллабой Абдураим ўғли Сотиболди Мадкарим ўғли Бобараим Шомирза ўғли Эркабой Абдурасул хўжа ўғли Субхонқул Араббой ўғли Муҳаммад Раҳим Иброҳим Раим ўғли Абдураҳмон Мулла Розиқ ўғли Исроилхўжа Уста Тош ўғли Агар ушбу руйхатдагиларга олдинги саҳифаларда кўрсатилганидек суд ҳукмисиз 15 кишини ўддирганлар қўпгилса у вақтда осилганларни сони 37 кишини ташкил этади. Бундан ташқари қўзғолончиларни ушлаш вақтида кўчаларда юзлаб одамларни ўлдирилганлиги ҳисобга олинса оммавий қирғин юз берганлиги аен бўлади. Умумлаштирганда суд ҳукми ниҳоятда шафқатсизлиги билан ажралиб турган: www.arxiv.uz Тергов қилинганлар 546 киши Терговда оқланганлар 131 киши Судда оқланганлар 32 кипш Қамоққа ҳукм қилинганлар 2 кипш Тарбиявий қамоққа ҳукм этилганлар 1 1 киши Осиб ўлдиришга ҳукм қилинганлар 380 киши Умурбод сургунга 3 киши 20 йиллик сургунга 147 киши 15 йиллик сургунга 41 киши 13 йиллик сургунга 1 киши 8 йиллик сургунга 1 киши 7 йиллик сургунга 147 киши 4 йиллик сургунга 4 киши Қамоқхонада сақлашга 3 киши Осиб ўлдиришга 18 киши 1 Шу равишда ўлимга ҳукм этилганлардан 18 киши осилиб қолганлари каторгага ва турли муддат билан қамоққа ташланди. Осилганларни сони эса 22 кишини ташкил қилади. Чор маъмурияти қўзғолончиларни жисмоний жиҳатдан қириш билан бир қаторда уларни уй-жойларини ҳам остинустун қилиб ташлади. Биринчи навбатда қўзғолон бошланган жойлари Мингтепа, Тожик ва Қашқар қишлоқлари бўзиб ташлашга киришилди. Аммо бу олдий бўзиш бўлмай қурол ишлатилди. Бу даҳшатли манзара ҳақида Фозилбек Отабек ўғли шундай дейди: «Солдатлар Мингтепа қишлоқ фуқаролари устига кечалаб бориб, жануб томондан саҳар вақтида тўпга тўтиб қолдилар. Аксар хотинлар бёшикларидағи болаларни зўрға ёшиб олиб қочдилар. Баъзилари шунга ҳам қодир бўлмай, жонларини олиб қочганлар... Мингтепага борган солдатлар уч кун муттасил кўзларига кўринган халқни, ҳатто «машқ» деб товуқ ва итларгача отиб юборган эди. Уч кундан сўнг Мингтепа қишлоғининг ичида ҳеч ким қолмагандан кейин солдатлар кириб, талон-тарож қилиб, тамом кўрпатўшакларни олиб чиқиб, кигиз ва гиламларини Мингтепанинг катта «Ийдигоҳ» масжидига йиғиб, ҳатто коса ва тобоқларни шу масжидга тўплади ва ким бўлса бўлсўнг, атрофдаги қишлоқлардан мингбошиларга қилғон буюруғи билан мардикор чақирди. Атроф қишлоқлардан ҳар қайси мингбоши қўл остидан 2000 дан мардикор ёзиб олдириб келди». Мана шундай кучғайрат билан инсон қадриқиммати ерга урулиб 15 кун мобайнида қишлоқлар тептекис қилинди. Ҳатто Чор маъмурияти вакиллари Муҳаммадали Халфа Эшоннинг бойликлари кумилган дейишиб ерларни бир неча кун давомида беҳудага кавлатадилар. Қишлоқлардан 680 хонадон кўчирилиб халқ хору зор ва саргардон бўлиб қаерга боришини билмай тўзиб кетди. Уларни ўрнида Россиядан кўчириб келтирилган200 оиладан иборат кишиларнинг «Русское село» но~ мида посёлкалари юзага келди. 1 Аммо Муҳаммад Али^ Халфа Эшон кутубхонасидан 755 жилддан иборатқўлезма асарлар олинди. Уларни орасида Хофизнингшеърлари ҳам бор эди. Бинобарин у ниҳоятда уқимишли ва www.arxiv.uz билимли киши бўлиб кўп китобларни; ўқиган. Шунингдек унинг ерлари ва уйини тасдиқлов чи 29 васиқа ҳужжати топилди. 1898 йил 26 майда. ўлкадаги йирик бойлардан бири А. Пинхасов Туркистон генерал-губернаторига ариза ёзиб ундан Муҳаммад Али халфа Эшон жами 2427 сўмлик турли газламалар ни қарзга олганлигини ва уни ундириб беришни сураган. Бунга суд ҳукм чиқариб жавоб беради деб жавоб берилган. Бу ердаги рус аҳолисига давлат томонидан 28, 500 сўм берилиб уйларни тезлик билан қурилишига яқиндан ёрдам кўрсатилди. 1899 йил 1 сентябрига келиб қисқа вақт ичида 704 кишидан иборат 184 хўжалик ташкил топди. Улардан 114 хўжалик уйларини битказган. Учта сув тегирмони қурилди. Уларни 271 бош йирик ва майда қорамоллари, 84 араваси ва 22 илучи бор эди. Биринчи йилиеқ улар ердан 2717 пуд буғдой, 400 пуд арпа, 157 пуд сули, 350 пуд тариқ, 3,500 пуддан ортиқ жўхори, 60 ггуд пахта, 200 минг боғ беда ва хашак олганлар. Ваҳоланки улар арзимаган юк билан Россиядан кучиб келган эдилар. Ҳукуматни ташаббуси билан черков қуриш ҳам режалаштирилди. Чор маъмурияти Мингтепа ва Андижон шаҳри оралиғидаги қўзғолончилар босиб ўтган ва уларга хайрихоҳлик билдирган 29 қишлоқни бўзиб ташлаш масаласини кўтарган эди. Оқибатда Ҳақан волостидаги 5 қишлоқ бўзиб ташланиб 700 хонадон йўқ қилинган. Масалан Дон қишлоға ҳам шулар жумласидан эди. 2 Ҳақан қишлоғини бўзилиши ҳам фожиали кечди. Унинг аҳолиси ўзларини орасидан 15 кишилик вакил сайлашиб арз қилиш учун Тошкентга жўнатишди. Аммо бу ерда уларни илтимоси инобатта олинмади. Улар Андижонга қайтганларидан сўнг маҳаллий чор маъмурияти «сизларми ҳали арз қиладиганлар» деб уларни ҳаммасини ҳибсга олади. Бўзиладиган жойлар ўлчаниб ва белги сифатида байроқлар қадалган эди. Бу ердаги уйларни эгаларини ўзлари бўзиши лозим эди. «Маъмур бўлган туралар ўз аскарлари билан чодирларни тикиб, халқ кўзида ҳар куни машқ қилиб турдилар. Бир кун тамом фуқарони чақириб, губернатор томонидан берилган фармон қоғозини ушлаб туриб халққа шундай амр ва фармойиш қидцики: «Агар сизлар ушбу кундан бошлаб байроқ тикилган жойлардаги иморат ва боғларингизни бўзиб, бир ҳафта ичида саранжом қилиб, яланғоч қилмасангизлар, биз ўзимиз бузамиз. У вақтда сизлар ҳеч нарсангизга молик бўлолмайсизлар, ҳар нарсаки қўлимизга кирса ўлган солдатларнинг фойдасига олинадир. Эртадан иш бошласангизлар ҳўб, то сизлар тамом очиб олиб, яланг қилиб бизга топширганларингизгача ўзимиз устида турамиз. Шунга кўнмасангизлар ўзларингизга ҳам Йиқчи эшонга (Муҳаммадалига) бериладиган жазодек жазо бериладир!» деганда халқ замоннинг қўрқинчли вақтидан хавфланиб: «Тақсир тўралар! Бизга бу йил фурсат берсангизлар, меваларимиз ва узумларимизни йиғиштириб сотиб олсак. Қўлимизга пул тушиб, кейин бир жойга бориб ватан қилиб ўтирсак, алҳол бузуб ол дейсиз, қандай қилиб шу мева қилиб турган дарахтларни кесамиз?!» деб арз қидцилар. Золимлар бераҳимликни имтихонасига етқазиб оқ подшонинг ҳукмини бажо келтиришдан бошқа чора йўқ: Эртага бузасизми ёки бузмайсизми? Шуни айтасиз, агар бузмас экансиз, бу кун биз тўп қуввати ила www.arxiv.uz вайрон қилиб ер билан баробар қиламиз. Ўзингизни император аъламга қарши бўлган ва ҳукуматга қаршилик қилганлар қаторида ҳисоб қиламиз. Гап шул, ҳайда... жўна деб қувиб юборди. Мазлумлар йиғлабйиғлаб тарқалгандан кейин отарава тарадуд қилиб, эртаси асбоб ва рўзгорларини бўшатдилар. Қишлоқнинг четидаги ҳовлиларга ташимоққа бошладилар. Ғоят шошилинч суратда рўзгорларини ташиб кейин қон йиғлаб иморатларни очиб ташладилар, бу йиғлаб турган мазлумлар устига тўралар ва солдатлар келиб «сен эшонми!» деб масхара қилар эдилар». Демак чор ҳукуматининг зўравонлиги ва ваҳшийлигининг чегараси бўлмай «сен эшонми?» деб таъна қилиб қўзғолон учун ўч олишни давом этгираберди. Бу ерда шуни бир тасаввур этайлик: Ҳар жиҳатдан хурланган ва қашшоқланган олдий деҳқонларни янги уй жой қуришлари осонмиди? Буни устига машаққатли меҳнат билан етиштирилган ҳосил ва даромаддан маҳрум этилиши ўйланса, нақадар даҳшат бўлганлигини яққол кўриш мумкин. Аммо деҳқонни ғамаламга тўлиб йиғлашдан бошқа чора қолмаган. Шунда ҳам дехқонни ўз ҳолига қўйишмай жазолай берди. Чунончи солдатлар бир деҳқоннинг тинимсиз йиғлаётганини куриб: нима учун йиғлайсан деб сўраганда, у жавоб берган: «Ҳоким губернаторларининг бераҳимлиги, биздек камбағал фуқароларни бехонумон қилганича ва болачақаларимиз билан кўчада қолғонимизга йиғлайман», деганда «Сан ҳоким гўбернаторни золим дединг» деб гувоҳ бўлиб ўн йиллик Сибирга ҳукм қилиб, болачақаларига кўрсатмай жўнатиб юборилгандир». Бўзиб ташланган уй-жойлар ва боғлар ўрнига Туркистон генерал- губернатори Духовский номида «Духовский майдони» барбод этилди. Бироқ халқ орасида уни «вайрона» дейиш одат тусига кириб кетди. Юқорида кўрсатилганидек қўзғолон қатнашчиларини Сибирга каторга ишларига сургун қилинган эди. Камина Сибир архивларида кўп йиллар мобайнида ишлаганимда уларга тегишли айрим ҳужжатларни топдим. Буларга кўра Тобольск қамоқхонасида 1898 йил қўзғолон қатнашчиларидан бир неча киши турган: Боев Масоли Исмоил — 33 ёшда. Мазнаёв Султонқул Уста — 27 ёшда. Неъматуллаёв Мулла Иззатулла — 36 ёшда. Полвонов Мадраим Ғозий — 38 ёшда. Абдуқодиров Абдусаттор — 26 ёшда. Тожибоев Йўлдошбой — 23 ёшда. Ташматов Аҳмадали — 23 ёшда. Алиев Холмирза Вали Ражабов — 43 ёшда. Аббосов Қодирқул — 36 ёшда. Абдураҳмонов Мулла Олимбек. Саримов Маҳмадғоз — 59 ёшда. Жонибеков Сотиболди. Жазнаёв Султонқул Уста — 27 ёшда www.arxiv.uz Қамоқхона ҳужжатида кўрсатилган кишилар «За участие в бунте против правительства», яъни ҳукуматга қарши исёнда қатнашганликлари учун жазоланганлиги уқдириб утилган. Чор ҳукумати Минггепа, Тожик ва Қашқар қишлоқларидаги 680 оилани «Какир» деган дашту биебонга ҳайдади. Уларни ҳаммасини қириб ташлаш ёки ўлкадан сургун қилиш ҳақида таклифлар қилинган эди. Аммо, императорнинг «марҳамати» билан уларга ўша даштга урнашишга рухсат берилди. Шунинг учун улар ўрнашган жойларни «Марҳамат» деййш одат тусига кириб кетди. Шу равишда қўзғолон қатнашчилари жонидан ҳам мол-мулкидан маҳрум этилди. «Какир»га зурлаб кўчиртирилган юзлаб кишилар, — дейди гувоҳлардан бири, — 2—3 йил мобайнида жуда кўп азоб-уқубатларни ва қийинчиликларни бошидан кечирдилар. Улар ғоятда машаққатли меҳнат эвазасига сунъий суғориш тармоқларини, уй-жойларни ва боғларни янгидан бунёд этдилар. Эндилиқда Какир чўлини таний олмайсиз, негаки у боғубўстонга айланган. Сиртдангина тўқчиликка ухшайди. Собиқ яхши уйлар ва мўлкўлчилик йўқ, кейин ҳам бўлмайди. Айниқса, кекса кишиларга раҳминг келади. Чунки улар қадимдан ота-боболари дафн қилинган ва ўзларини тўғилиб ўсган жойларни эзилиб юракларида сақлайдилар. Мен, уларни юзидаги гамгуссаларни кўрдим ҳамда бахтсиз ва хўрланган ҳолати сёзилиб турибди. Мен саволларимга улар хўрсиниб ва унчалик хоҳиш бермай жавоб берардилар. Уларни ҳаммаси 732 киши ҳисобланиб ҳар бир оилага бир десятинадан ортиқ ер вақтинчалик фойдаланиш учун берилган эди... Улар кўп вақтдан буен азоб-уқубатларни тортаеттанликларини ва наҳотки буларни ниҳоясига етмаслиги ҳақида нолиб гапирдилар. Мен кексаларни қўлларини кўкракларига қўйиб таъзим қилганларини ва бошларидаги оқ сочларини титраётганини кўрдим». 1 Чор ҳукумати қўзғолон орқасида ҳалок бўлган солдатлар оиласига ва бошқа зиён кўрган кишиларга молиявий ёрдам беришни ташкил қилди. Натижада ўз даври учун катта маблағ ҳисобланган 16.095 сум хайрия сифатида тўпланди. Бухоро хони эса 1600 сўм юборган эди. Бу маблағлар тегишли кишиларга тарқатилди. Шунингдек ёрдам пули қўзғолон қатнашчиларини мол-мулкини мусодара қилиш ҳисобига ҳам тўлдирилиб борилди. Гарчанд қўзғолон тор- мор этилган бўлсада, лекин у ўзбек, қирғиз, тожик ва бошқа туб аҳоли вакилларини мустақиллик ва озодлик учун олиб борган қаҳрамонона курашларининг энг ёрқин намунаси сифатида тарих саҳифаларига битилди. Унинг энг муҳим аҳамиятларидан бири шуки қўзғолончилар Чор ҳукуматининг асосий таянчи — ҳарбий гарнизонга ҳужум қилиб қаҳрамонлик намунасини намойиш этди. Бундай воқеа озодлик курашларининг тарихида камданкам учрайдиган воқеадир. Одатда маъмурият вакиллари ва бошқармаларига ҳужум қилинганлиги маълумдир. Масалан 1892 ва 1916 йиллардаги қўзғолонлар шулар жумласидандир. www.arxiv.uz АДАБИЁТЛА Р 1. И.А.Каримов "Ватан саждагоҳ каби муқаддас д ир" Т., 1 996 й 3жилд 2. Х. Бобобеков "Қўқон тарихи" Т., 1996 й 3. Х.Зиёев "Туркистонда Россия Тажовуси ва ва ҳукмронлигига қарши кураш" Т.,1996 4. Х.Зиёев " Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларнинг тарихи " Т., 200 1 . 5. Абулғозий . Шажараи турк. Т., 199 2 6. Ўзбекистонннинг янги тарихи. “Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида”. Т., 2000 й 7. Фозилбек Отабек ўғли. “Дўкчи эшон воқеаси”. Т., 1992 8. Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви ва Қашқадарё вилояти давлат архивларидаги ҳужжатлар.