logo

Чоризмнинг туркистонда маориф, фан ва маданият соҳасидаги сиёсати. Жадидларнинг маорифдаги мустамлакачиликка қарши фаолияти

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

143.8359375 KB
Чоризмнинг туркистонда маориф, фан ва маданият соҳасидаги сиёсати. Жадидларнинг маорифдаги мустамлакачиликка қарши фаолияти Рус мустамлакачиларини Туркистондаги кенг тармокли халқ маорифи ўчоклари: мактаблар ва мадрасалар ғоят ажаблантирган эди. Истилочилар уларнинг фаолияти билан танишиб, мустамлакачилик тадрижи учун ўша мактаб ва мадрасаларнинг ғоятда хавфли эканлигини пайқадилар. Чоризм руслаштириш сиёсатини айни шу соҳадан бош-лаш кераклигини англаб, ўз дастурини ишлаб чиқишга киришди. Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори, устамон дипломат ва пихини ёрган сиёсатчи К. П. фон Кауф ман бу соҳада айниқса жон қуйдириб фаолият кўрсатди. Унинг бу соҳадаги ишлари беҳуда кетмади. 1880 йилда Им перия Давлат Кенгашида Туркистондаги маҳаллий аҳоли бо-лаларини руслар билан биргаликда ўқитиш масаласи кўрил-ганда Туркистон аҳолисининг «савдо- сотиқ, деҳқончиликда суяги қотганлиги ва ювош табиати» таъкидланиб, уларнинг «империядаги бошқа мусулмонлардан кескин ажралиб ту- ришлари» қайд қилинди 1 . Империя Давлат Кенгашининг 1880 йил февраль ойидаги қарори Туркистон генерал-губернатори К. П. фон Кауфман томонидан қизғин қўллаб-қувватланди ва руслаштириш сиёса-тининг янги бир жабҳаси халқ маорифига қаратилди. Кауфман «руслар ва туземецларнинг болаларини биргаликда тарбиялаш» масаласини кўтарди. У «мусулмон ва рус мактабларининг аж ралиб туриши» иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан зарарли деб ҳисоблади 2 . Бу ғояни Кауфманнинг издоши генерал-лейтенант Н. О. Розенбах (1884—1889) давом эттириб, ибтидоий турдаги бошланғич мактаблар — «рус-тузем» мактаблари тармоғини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқци. 1884 йилда Тошкентда би ринчи рус-тузем мактаби очилиб, уларнинг сони XIX аср охи-рида юздан ошиб кетди. Бундай мактабларда ўқув куни икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда икки соатлик машғу-лотни рус ўқитувчиси (ўқув, ёзув, ҳисоб бўйича), иккинчи қисмда эса сабоқни Ўзбек муаллими олиб борган. Фарғона ҳарбий губернатори генерал-лейтенант Н. И. Ко рольков 1898 йилда императорга йўллаган ҳисоботида подшо маъмуриятининг ўлкани руслаштириш бобидаги дастурини баён этиб, «туземецларнинг» ўз болаларини ихтиёрий равишда рус-тузем мактабларига беришига эришиш муҳимлигига эътиборни қаратган. Бунинг учун у маҳаллий маъмурият амалдорларига яқин беш йил ичида иш юритишни рус тилига кўчиртириш лозимлигини уқтиради. Корольков бу тадбир «туземецларни» мансабга қизиқиб, фарзандларини рус-тузем мактабларига бе-ришга истагини уйғотади, деб ҳисоблаган. Подшо генераллари «рус-тузем мактаблари ва шаҳар билим юртларини муваффаққи-ятли тугаллаган туб ерли аҳолининг болаларига жиддий имтиёз-лар берилсин» 1 , деган фикрни илгари сурдилар. Ўзбек тилини мукаммал билган, саккиз йил давомида рафиқаси билан Нанай қишлоғида яшаб, Ўзбек халқи руҳиятини пухта ўрганган, рус-лаштириш сиёсатининг «маданий» услуби тарафдорларидан бўлган собиқ зобит, Туркистон маорифи раҳбарларидан бири В.П.Наливкин (1857—1918^ маслакдошлари ўртасида шундай ғояни илгари сурган эди: «Улкада рус таъсирини мустаҳкамлаш учун икки томонлама иш олиб бориш керак. Аҳолининг икки асосий гуруҳи ўзаро бир-бирларига яқинлашсин. Рус тилини маҳаллий аҳоли ўртасида кенг тарқатиш билан бирга руслар, айниқса, хизматдаги амалдорларга маҳаллий оғзаки нутқни ўргатиш керак» 2 . Туркистонда қарийб 40 йил хизмат қилиб, кичик зобитлиқдан генерал- лейтенант унвонига, шаҳар ҳокими ёрдамчиси, эски шаҳар полицмейстери лавозимидан вилоят ҳар-бий губернаторига қадар мансаб пиллапояларидан кўтарилган Н.СЛикошин ана шу ғояга амал қилган амалдорлардан бири эди. У уч йил ичида ўзбекчани ўрганиб, шу тилда ёзадиган, русчадан ўзбекчага, ўзбекчадан русчага бемалол ва эркин таржи-ма киладиган даражага эришади. Н.СЛикошин руслаштириш сиёсатининг нозик услубини ёқлаб, Туркистонда хизмат қилув-чи ҳар бир рус мансабдори маҳаллий тилни билиши шарт деб ҳисоблади. Ликошин маҳаллий аҳолидан тушаётган ариза-ши-коятларни текшириш воситачилар орқали эмас, балки пристав-лар томонидан бевосита ўтказилиши лозимлигини уқтирган. Бу эса приставлардан маҳаллий тилни билишни талаб қиларди. Ликошин рус зобитларини Ўзбек тилинигина эмас, Ўзбек ёзу-вини ҳам ўрганишга чақирган. Маҳаллий маъмурият вакиллари, аҳолининг нуфузли қатлами, уламо ва зиёлиларни билиш, назо-рат қилиш, халқ кайфиятидан вақтида хабардор бўлиб туриш учун энг яхши восита эканлигини таъкидлаган. Мустамлакачи амалдорлар бундай таклифни бошда ижро учун қабул қилиб, Туркистон халқлари тилларини ўрганишга оид тадбирларни йўлга қўйиш билан шуғулланувчи комиссия ташкил қилдилар. Комиссия Ўзбек, тожик, қирғиз тилларини ўрганган рус амал-дорларига мукофот беришга қарор қилди. Ҳиндистонда инглиз амалдорлари маҳаллий тилни ўрганганлари учун 600 рупия му кофот олишларини эслатиб, рус хизматчиларини маҳаллий тил-ларни ўрганишга рағбатлантириш зарурлигини кўрсатди. 1886 йилда В.П.Наливкин томонидан рус зобитлари учун Ўзбек тилини ўрганиш курслари очилди. У икки йил давомида 50 га яқин зобитни ўз атрофига тўплади. Наливкин Ўзбек тили ни ўрганишга оид қўлланмалар, луғатлар ва бошқа асарларни ёзиб нашр эттирди 1 . Биринчи рус-тузем мактабига раҳбарлик қилган В.П.Наливкин мукофотланганлардан бири бўлгани та-содифий эмас. Шаҳарларда очилган билим юртлари ҳам руслаштиришнинг муҳим ўчоғи бўлиб хизмат қилди. Улар рус-тузем мактаблари-дан интернатлари билан ажралиб турган. Интернатда Ўзбек, қирғиз, қозоқ болаларининг рус тенгдошлари билан бирга яшаб, рус тилини яхши ўзлаштиришлари мустамлакачиларга аён бўлди. Шунинг учун ҳам Туркистон генерал- губернатори М.Г. Черняев (1882—1884) Чимкент шаҳар билим юртини кен- гайтириш учун 100 минг рубл ажратгани ва ана шу билим юртида ўқишни истаган хотин-қизлар учун пул мукофоти таъ-сис этгани бежиз эмас, албатта. Ўша Черняев швейцариялик Генрих Мозер билан суҳбатда унинг туркистонликларни «рус-лаштиришни қачон охирига етказасиз?» деган саволига сипоҳ-ларга хос жангарилик билан «маҳаллий аҳоли рус ароғи ва тамакисига ўрганиб бўлгандан кейин», дея жавоб берган. Тошкентнинг Эски шаҳарида узоқ йиллар давомида полиция бошлиғи лавозимида ишлаган Н.С.Ликошиннинг Ўзбек болала рининг билимга чанқокдиги ва табиий қобилиятларига баҳо бергани диққатга сазовордир. У Содиқ деган боланинг рус тили ни ўрганиш учун унинг уйида маълум вақт яшагани ва шу вақт ичида қунт ва сабот билан рус тилини мутолаа қилганини ҳикоя қилади. Содиқ Ликошиннинг қизлари билан биргалиқда даре қилиб, оғзаки сўзлашувни ҳам яхшилаб ўрганиб олади. «Мен, — деб ёзган эди Н.С.Ликошин, — рус-тузем мактабида ўқимай, эски мактабни битириб тўғри шаҳар билим юртига келган бола-ларни кўрганман. Руслар орасида юрган бу болалар тезда ўз тенгдошлари билан чиқишиб, русча бийрон гаплашадиган бўлиб кетишдики, ҳатто рус-тузем мактабидаги тенгқурларини ҳам бу борада ортда қолдириб кетдилар. Бунинг асосий сабаби маҳал лий болаларнинг рус болалари билан бирга бўлишидадир. Ўйинларда ва болалик машғулотларида оғзаки нутқ тез ривож-ланади» 2 . Ликошин рус тилини Ўзбек болалари мактаб доираси-дагина эмас, балки рус тенгдошлари билан ўзаро суҳбатда ва мулоқотда ўрганиши самарали бўлишини алоҳида таъкидлаган. Олий лавозимдаги мустамлака маъмурлари руслаштириш сиёсатида Туркистон ёшларига эътиборни кучайтиргани бежиз эмас, албатта. Улар маҳаллий халқни идора қилиш келажагини ёшлар орасидан тарбияланадиган содиқ қулларда кўрди ва шу мақсадда уларнинг империя марказий шаҳарларига саёҳатини уюштирдилар. 1898—1899 йилларда шахсан генерал- губернатор ташаббуси ва фаол иштироки билан дастлаб катта ёшдаги тур- кистонликларни, сўнг ўқувчиларни Европа Россиясига саёҳатга юборишди. Кузатилган мақсад ҳақида Туркистон ўлка билим юртлари бош инспектори Ф.Керенский шундай фикр билдир-ган: «Сартлар ва қирғизларнинг болалари Россия улуғворлиги-ни, қудрати ва бойлигини кўриб, аҳолисининг машғулотлари, меҳнат унуми, саноати ва савдо-сотиғи билан танишиб, бу ҳақда узоқ эслаб, бошқаларга гапириб юришади. Улар буюк оқ подшонинг қудратли паноҳида фақат русларгина эмас, бошқа ўзга элатлар ҳам осойишта кун кўраётганига гувоҳ бўлишади». Биринчи саёҳатчиларни 1899 йилда ҳарбий вазирнинг шахсан ўзи қабул қилиб, уларни «азиз меҳмонлар» деб атади ва муло-йим тарзда суҳбатлашди. Вазир уларга совға тариқасида 300 рубл берди. Царское селога томошага юбориб, уларга йўл бош-ловчи қилиб генерал штаб полковнигини тайинлади. Бу жойда император Николай II ҳарбий билим юрти юнкерлари кўриги-ни ўтказмоқца эди. Зиёратчилар Царское селода кўрикни куза-тишаётган пайтда уларнинг олдига генерал штаб бошлиғи, им-ператорнинг амакиси буюк князь келиб кўриниш берди. Кўрикдан сўнг Россия императори Николай II ва унинг рафи-қаси Мария Федоровна улар билан суҳбатлашди. Тошкент, Са марканд, Андижон, Қўқон каби йирик Туркистон савдо-саноат шаҳарларидан келган, 14—18 ёшлардаги 15 Ўзбек, 2 қозоқ, 1 тожик ўқувчи «давлатпаноҳ император» оқ подшонинг илти-фотига сазовор бўлишди. Туркистон ёшлари икки ой давомида Санкт- Петербург, Москва ва Россиянинг бошқа йирик шаҳар-ларини томоша қилишди. Кейинги икки экскурсия ҳам шун дай дабдабали тарзда якун топди 1 . Рус амаддорларига русчани яхши билган ва халқ кўзини очиб, ғафлат уйқусидан уйғотадиган зиёлилар керак эмас эди. Мустамлака маъмурияти Туркистон зиёлилари катта мансабга эришса, ўз халқи учун хизмат қилишлари ва мустамлака тар-тибларига қарши чиқишлари мумкинлигидан хавфсирашган. Ана шундай нуқтаи назардан келиб чиқиб, мустамлака маъму рияти ўлка аҳолиси рус тилини табиий равишда ва ихтиёрий тарзда ўрганади дейиш хомхаёлдир, бунинг учун ҳам зўрлик, ҳам устамонлик даркор, деган хулосага келди. Бу ўринда Тош-кентдаги эркаклар гимназиясида 1899 йил февраль ойида шаҳар жамоатчилиги билан бўлган бир йиғиндаги воқеа харак-терлидир. Туркистон генерал-губернатори ёрдамчиси генерал-лейтенант Н.Иванов шаҳар бошлиқлари, мингбоши, қози ва бошқа мансабдорлар, мударрислар учун тарихда биринчи марта ташкил этилган илмий-оммабоп маъруза кечасида мадрасалар да рус тилини алоҳида предмет сифатида жорий этишни так- лиф қилди. Рус мустамлакачиларининг сардори ана шу ишда ҳам «сопини ўзидан чиқариш» қабилида иш тутиб, илғор Ўзбек зиёлиларидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Рус тили Туркис- тон халқлари учун Европа ва жаҳон маданиятини яқиндан би- лишга восита бўлишини яхши тушунган зиёлилардан таниқли уламо, журналист Муҳиддинхўжа қози генерал Ивановнинг фикрини қувватлади, лекин унинг Осиё маданиятини ерга ури- ши ва мадрасаларнинг аҳамиятини камситганига қарши чиқиб, Европанинг Осиё маданиятидан ўрганса арзийдиган ижобий томонлари ҳам борлигини уқтириб ўтди 1 . Муҳиддинхўжанинг миллатпарварлик ғурури унга қимматга тушди. Бу гаплари учун у ўша йили ўтган сайловларда ғолиб чиққан бўлса ҳам, номзо ди тасдиқланмади. У элликбошилардан 62 овозни, рақиби подшо амалдорлари кўтарган номзод Раҳматхўжа 12 овозни олди. Аммо вилоят ҳарбий губернатори, тараққийпарвар Ўзбек зиёлиларини ўлгудек ёмон кўрувчи генерал Н.Корольков ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, сайлов натижасини бекор қилди. Қўшимча янги сайлов ўтказишни, номзодлар сафига Муҳид-динхўжани киритмасликни буюрди. Бу тараққийпарвар Ўзбек уламосига қилинган биринчи адолатсизлик эмас эди. Муҳид динхўжа 1899 йил 22 июлда генерал-губернаторга йўллаган аризасида ўз хизмати давомида кечирган уқубатларини тилга олишга мажбур бўлди: «Устимизда турғон шаҳар ҳокимимиз бизни шаҳарга келгонидин бери манга назарлари чап бўлуб, ёмон кўруб турадур. Шундоғ ёмон кўрушнинг сабабини, ўз тарафимдин бирор айб содир бўлмаганлиги маълум эмаслиги юзидин, муайян баён қилмоқға журъат қилолмайман, хизма- тимни гўё мукофотиға бу шаҳар ҳокимидин ҳар бир жамиятда беҳурматлик кўруб, ҳақоратга оид бўладурғон сўзлар эшитга- ним важҳидин қўрқинч остида бўлуб... ушбу аҳволотларимни жанобингизга ариза қилмоқни лозим билдим» 2 . Генерал Корольковнинг императорга тақдим этган ерли аҳоли турмушига маънавий-руҳий тазйиқ ўтказиш дастурида ўлка хотин-қизларини ва болаларни русча ҳаёт тарзига ўргатиш алоҳида ўрин эгаллагани бежиз эмас. «Туркистон ўлкасида та- рихан олий миссия ўтказишга чақирилган рус халқининг ши- фокор аёллари», унинг фикрича, Ўзбек хотин-қизларининг «эрксиз, зиёсиз ва ҳуқуқсиз турмуш тарзига ўзга тушунчалар олиб киради ва бошқача интилишлар уйғотади» 3 . «Туземка- нинг, — деб давом этади генерал Туркистон хотин-қизларини таҳқирли бир номда атаб, — ўзи бир жойда насроний аёл билан яшаши, у билан доимий ва яқин алоқаси унда ўз ҳаёт тарзини рус аёллариники янглиғ яхшилаш фикрини аста-секин уйғота- ди, насроний тасаввурларни сингдириб боради ва бу ҳол унинг фарзандларини тарбиялаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Бундай аёлнинг ўғил-қизлари мусулмон бўлмаган- ларга муросасиз ва душман бўлмайди» 1 . Шундай ишни муваф- фақиятли бажариш учун Корольков ўлкада хотин-қизлар амбу- латорияларини кўпайтиришни таклиф қилади. Бунга яна қўшимча тарзда у Россиядаги аёллар монастирларини Туркис- тон аёлларига «православ рус қарашларини сингдириш учун» хизматга жалб этиш заруратини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтади 2 . Яна бир рус амалдори Кошғарда мажбуран хитойлар хотин- қизларнинг юзини очганига тўхталиб, Туркистонда ҳам хотин- қизларни «паранжи зулмидан халос этиш зарурлигини» уқтира- ди ва маҳаллий хотин-қизлар русларнинг яхши иттифоқчиси бўлиши мумкинлигига диққатни қаратади. «Рус кишисининг фикри» деб номланган сарлавҳа остида 1899 йилда Тошкентда нашр этилган китобда номаълум муаллиф худди шунга ҳамо-ҳанг фикрлар билдирган. «Ўлкани руслаштириш, — деб ёзган эди у, — қонунан асосланган қатағон даҳшати остида аҳолини тутиб туришга қодир кучларни кўпайтириш йўли билангина амалга оширилади, деган ran эмас. Тарихнинг ўзи рус кишиси нинг мустамлакачилик бобида зўр салоҳиятини кўрсатган. Ана шу лаёқатни тўла намоён қилиб, тинч йўл билан меҳнаткаш деҳқонлар ва ярим жанговар казак кучларининг ўзаро ҳамкор- ликда иш кўриши ҳамда рус элементини аста-секин кўпайти риш орқали Туркистон ўлкасини руслаштиришга замин ҳозир- ланади» 3 . Шундай фикрларни ҳисобга олган ҳолда генерал-губернатор С.М.Духовской, генерал Корольков ишлаб чиққан дастурни тўлдирган ҳолда, империя ҳукумати ҳарбий вазирига 1898 йил 6 сентябрда юборган ахборотида рус ҳукуматининг Туркистон ўлкасида амалга ошириши лозим бўлган ишлари ҳақида ўз му- лоҳазаларини билдирди. Булар қуйидагилардан иборат эди: 1. Халқнинг маънавий-руҳий ҳолатига кучли таъсир ўтка- зувчи барча мусулмон муассасалари, айниқса Мадраса ишлари- га фаол даражада аралашиш. 2. Барча маҳаллий мусулмонларни бирлаштиришга қодир орган сифатида мусулмон диний бошқаруви идорасига йўл қўймаслик. 3. Барча ерли мактабларни маъмурият ихтиёрига ўтказиш ва барча маҳаллий мусулмон ўқув юртлари ва диний муассасалар- ни тўла рўйхатдан ўтказиш. 4. Туркистондаги барча мусулмонларга яҳудийларга нисба-тан ўрнатилганига ўхшаш муносабатларни жорий қилиш; шу-нинг учун барча ерли мусулмон мактабларига 1893 йил 1 март қонунини қўллаш; шу қонунга кўра мусулмон мактаблари ўқитувчилари ҳар йили алоҳида гувоҳномалар олишлари ва улар учун ҳақ тўлашлари лозим. 5. Сиёсий жиҳатдан зарарли деб топилган маҳаллий мусул мон муассасаларини ёпиш ҳуқуқини генерал-губернаторга бе-риш, оила ва никоҳ ишларини ҳал қилиш ҳуқуқини рус маъму-риятига қайтариб бериш. Генерал-губернатор бу таклифларнинг умумий асосини белгилаб, «нодон ва эҳтиросли осиёликлар учун ислом ҳамон куч-ли таъсир қилишини» уқтириб, бу таъсир ҳали узоқ давом этишини таъкидлаб ўтди. Жадидларнинг маорифдаги мустамлакачиликка қарши фаолияти XX аср бошларида Россия-даги мусулмон мактаблари-нинг буюк ислоҳотчиси ва «Таржимон» жаридаси (1883 йилдан Қримда чиқа бошла-ган) ташкилотчиси Исмоил Ғаспиралининг номи бутун Шарққа машҳур бўлиб кетди. У Боғчасаройда эски мактаб лари инг мураккаб ўқиш усу-лига нисбатан енгил қироат усулига асосланган янги мак-таб очиб, унда ўзи даре берган, дареликлар ёзган, чоризм-нинг Шарқдаги сиёсатини фош қилувчи ўткир асарлари билан Туркистон жадидлари етакчилари Маҳмудхўжа Беҳ- будий, Мунаввар қори Абду-рашидхонов, Тавалло, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний, Абдулҳамид Чўлпон ва бош- қаларнингдунеқарашига катта таъсир утказган. Янги усулмактабларининг вужудга ке-лишида туртки, яъни намуна бўлган. Мунаввар қори сўнгги 3 аср давомида вужудга кел- ган, рус истибдоди туфайли янада чуқурлашган маданият таназзули ҳосиласи бўлмиш миллий жаҳолат ва ғафлатни йўқотиш учун биринчи нав-батда маорифни қайта таш- кил этиш ишига киришди. Мунаввар қори Абдурашид-хонов 1901 — 1904 йилларда қримлик дўсти раис Кишод ёрдамида Тошкентда ўз ҳов- лисида «усули савтия» мак- табини очади. Бундай мак-таблар тармоғини кенг қулоч ёйдиришда қалдирғоч бўлган унинг «Намуна» мактаби катта шуҳрат қозонди-ки, мустамлака маъмурияти ҳам ундан ташвишга тушди. Чунки янги усул мактаблари руслаштириш сиёсатининг томирига болта урарди. Империя ички ишлар вазирлигининг 1900 йил 31 декабрда Тошкентдаги махфий цензори Н.П.Остроумовга юборган кўрсатмасидан ана шундай тахлика сезилади. Ички ишлар вазирлиги полиция департаменти Туркистон ўлкасида маҳаллий халқлар ўртасида янги усулдаги мактаблар очиш ҳаракати бошланиб, матбуотда бу ҳақда турли мақолалар эълон қилинаётгани, шу важхдан Туркистон буйича мақола ёзиш, мактаб очиш ва даре бериш ишида қатнашаётган барча шахслар ҳақида мукаммал матери ал тўплаб шахсан Ички ишлар вазирига маълум қилиш учун зудлик билан полиция департаментига юбориш вазифаси Ост роумов зиммасига юклатилганлигини маълум қилгани бежиз эмас эди, албатта. Жадидлар чоризмнинг мустамлака сиёсати стратегиясига жиддий заифлантирувчи ўзгаришлар қилишга мажбур этувчи ватанпарвар сиёсий куч сифатида айни шу XX аср бошида тарих саҳнасига чиқа бошладилар. Жадидлар Туркистонда XIX аернинг охирида пайдо бўлган илғор усулларни ёклаган маърифатпарварларгина бўлиб қол-май, айни чоғда, туркий-исломий ҳуқуқий мероснинг миллат ичида кенг ёйилиши, ҳурфикрлилик, тараққиёт ва миллий ис-тиқлол учун ҳам курашни мақсад қилиб қўйган эди. Жадидчилик вужудга келишида Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатдарида кенг тарқалган бобийлик ва баҳоийлик сингари фал-сафий-диний оқимлар, шунингдек, Туркиядаги «Иттиҳод ва та-раққий» («Ёш турклар» ҳаракати) нинг таъсири катта бўлди. Бобийлик ва баҳоийлик XX асрнинг бошларига келиб Кав-казда, сўнгра эса Тошкент, Ашхабод ва Туркистоннинг бошқа шаҳарларида кенг тарқала бошлаган ва халқнинг маданий-маъ-рифий даражасини кўтаришда катта таъсир кўрсатган. Ўз дав-рига нисбатан анча юқори савияли бир неча мажаллалар, жа-ридалар чиқарилди. Хусусан, ўша даврда нафақат Туркистонда, балки бошқа қардош ўлкаларда ҳам машҳур бўлган «Ал-Ислоҳ» мажалласи диққатга сазовордир. 1915—1917 йилларда мазкур мажалла саҳифаларида ислом, шариат масалалари, фалсафий муаммолар, таржималар, Туркистон ҳаётига оид баҳс-мунозара-лар бериб борилган. Мажалла бобийлар «бонийси» (Абдулла Авлоний ибораси) Абдураҳмон ас-Сайёҳ ат- Тошкандий муҳар-рирлигида, унинг мажалла ёритишни кўзда тутаётган мавзула-ри, ғоялари, мақсадлари ва вазифалари тўғрисида муфассал сўзбошиси билан нашр этила бошланган. Мажалланинг 2—5 ҳамда 6— 10- сонларида босилган «Дин ва дунёнинг бир-бирига тааллуқи» ва «Тасаввуф» га бағишланган мақолалар туркуми ба-ғоят асосли ва замонага ҳозиржавоблиги билан ажралиб туради. Биргина Тошкентнинг ўзида бобийлар ва баҳоийлар тара- фидан «Туркистон», «Йслоҳ», «Осиё» (ҳозирги Чорсу бозорида жойлашган вилоят кутубхонаси) ва бошқа кутубхоналар, қиро-атхоналар ташкил этилган бўлиб, улар халқимизнинг турли қатламлари вакиллари ўртасида маърифат тарқатиш, халқнинг маданий савиясини ўстириш, сиёсий ва миллий онгини уйғо-тишда катта роль ўйнади. Жадидчилик ҳарақатининг катта ижтимоий-сиёсий куч си-фатида майдонга чиқишида Туркистоннинг ўзида ҳам асосий омил бўлиб хизмат қилган замин ва шароит етилган эди 1 . Европа XVIII — XIX асрларда техника тараққиётига йўл бе риб, XX аср маданияти ва турмуш тарзи учун мустаҳкам пойде-вор яратган эди. Осиё, жумладан, Туркистон, илм-фан амалиё-ти ва техника тараққиётидан орқада қолиб кетганди. Ўзбек хонликлари (Бухоро, Хива, Қўқон) ўртасида мунтазам давом этиб келган низолар охир-оқибатда уларни заифлаштириб, Россиянинг бу хонликларни босиб олиб, жаҳолат ва иқтисо-дий-маданий таназзулни янада чуқурлаштириб юборди. Крлоқлик ва жаҳолат, ўлка аҳолисининг аянчли аҳволи Тур - кистоннинг Европа ва жаҳон цивилизациясидан орқада қолиб кетиши, Ислом ва шариатнинг оёқ-ости қилиниши ва бундай оғир фожиали ҳаётдан қутулиш, эрк ва озодликка эришиш ҳақида ўз замонасининг илғор зиёли қатламларида фикр-муло- ҳазалар пайдо бўла бошлади. Жаҳолат уйқусидан уйғониш та-рихий заруриятга айланган эди. Бошқача қилиб айтганда, жа- дидчилик ҳаракати ижтимоий ривожланишнинг, тарихий тараққиётнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб сифатида майдонга келган улкан ижтимоий-сиёсий оқим, ҳаракат эди. Ўлкада миллатнинг дард-аламларини, бутун аянчли, мудҳиш, фожеали оғир қисматини ўз қалби ва вужудидан ўтказиб, ўзининг бутун борлиғини, акл-заковатини, онгли ҳаётини эрк, озодлик, та- раққиёт учун сафарбар этган зиёлиларнинг бутун бир янги ав- лоди шаклланган эди. Туркистонда жадидчи ликнинг майдонга келиши ва ривожланишида Ус монли турк салтанатидаги ижтимоий-сиёсий, мада ний-мафкуравий ғоя ва ҳаракатларнинг ҳам таъси- ри кучли бўлди. Айниқса, Туркия султони Абдулҳа- мид II (1876-1909) даври- да мамлакатни қолоклик- дан олиб чиқишга қара- тилган қатор қонунлар ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши Туркистон халқ- лари учун ҳам аҳамиятли эди. Туркиядаги илғор ис лоҳотлар Европа мадания ти ва турмуш тарзининг мамлакатда кенг оммала- шувига олиб келди. Бу ижобий йўналиш Туркис тонга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бу вақтда Туркистон, Хива хонлигидан, Бухоро амирлигидан Туркияга бо- риб таҳсил кўраётган кўплаб зиёлиларда ўша мамлакатда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар, илғор Европа турмуш тарзи, техника тараққиёти, маданияти, маърифатидан таъсирланиш, унга ҳавас билан қараш, ўз ватанларида ҳам шу каби ўзгаришлар бўлишини қўмсаш ҳис-туйғулари ўйғона бошлади. 1889 йилда «Иттиҳод ва тараққий» деган ҳурриятпарвар оқим бутун Туркия бўйлаб ёйилди. Бу даврда Туркияда таҳсил курган туркистонлик зиёлилар ўз ватанларига қайтиб, она юрт- ларида ҳам ўшандай жамиятларни ташкил этдилар. Собиқ Иттифоқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги СССР ташқи сиёсат архивида, Ўзбекистан миллий хавфсизлик хизма- ти ҳужжатгоҳида Туркистон «Иттиҳод ва тараққиёт» чилари ҳақида кўплаб манбалар сақпаниб қолган. Жадидчилик ҳарака- ти фаолларидан бири, кейинчалик шўроларга алданган ва раҳ- барлик лавозимларида хизмат қилган, 30-йиллар бошида қата- ғон бўлган Акбар Бойтурсунович Ўрозалиев 1925 йил 6 июлда Москвадан Хитойгадипломатик хизматга кетиш олдидан шах- сий варақасидаги «Ўтмишда қандай партияга мансуб эдингиз?» деган саволига шундай жавоб ёзган: «1914 йилдан 1917 йилгача ёш ўзбекларнинг «Иттиҳод ва тараққиёт» яширин ташкилоти аъзоси бўлганман» 1 . Туркиядаги «Иттиҳод ва тараққий» чилардан Туркистондаги «иттиҳод ва тараққий» чиларнинг афзаллик томонлари бор эди. Уларда космополитик ғоя деярли йўқ бўлиб, рус империализ- мига ва унинг мустамлакачилик тизимига қарши кураш ғояси кучли эди. Ҳолбуки, 1905 йилги рус ва 1908 йилги Туркия инқилобий ҳаракатларида империализм ва мустамлакачиликка қарши кураш ғояси бўлмаган. Бунга қарама-қарши ўлароқ, Туркистон жадидчилик ҳарака- тида империализм ва унинг мустамлакачилигига қарши кураш олиб бориш биринчи ўринга кўтарила олган. Жадидлар Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида хон ва амир- ни ҳам ўз ғоя ва маслакларига тортишга ҳаракат қилдилар. Бухоро жадидлари 1900 йил бошида амирдан янги усулдаги мактаблар очишга рухсат олишга муваффақ бўлдилар. Аммо бундай янги усул мактабларининг очилиши Россия манфаатига зид эди. Шу боис Россиянинг амирга бўлган таҳдиди ортиб кетди ва амир жадидларга тазйиқ ўтказишга мажбур бўлди. Бутун Ўрта Осиё бўйлаб очилган янги усул мактабларига қар ши Россия мустамлакачилари ўт очадилар, бу мактабларни «исломга қарши», «ғайридин мактаблари» деган ташвиқот юр- гиздилар, жосуслик идораларини ишга солдилар. Аҳвол шу да- ражага бориб етадики, бу борада кўплаб қурбонлар берилди. Рус маъмурлари бу пайтга келиб ислом динига ҳам қарши ку- рашни кучайтириб юбордилар. Ҳатто, 1903 йили подшо Тур кистон аҳолиси учун муборак Ҳаж қилишни ҳам махсус фар- мон билан ман этди. Бу маҳаллий мусулмон аҳолисида кучли норозилик уйғотди. 1905 йилги тўнтариш ҳаракатидан сўнг Россия ҳудудидаги туркий халқлар ва уларнинг Туркия мамлакати билан қардош- лик алоқаси кучайди. Ўз даврида Турк дунёси марказларидан бири бўлган Қрим, Қозон, Истанбулда чоп этилган жадидчи лик руҳидаги адабиётлар Туркистонда ҳам кенг ёйила бошлади. Ёш бухороликлар» фирқаси аъзоларидан бир гуруҳи. Ўртада ўтирган Файзулла Хўжаев. Истанбулда ташкил топган «Жамияти хайрия», «Нашриёт» ширкатлари каби ижтимоий ташкилотлар Бухоро ва Хивада ҳам майдонга келди. Бу жамиятлар билан узвий ҳолда камол топган жадидчилик ҳаракати ўсиб, 1908 йилги Туркия инқило- би туфайли юзага келган «Ёш турклар» ҳаракатига муқобил ҳолда Хивада «Ёш хиваликлар», Бухорода «Ёш бухороликлар» жамиятларини юзага келтирди. Бу жамиятлар охир-оқибатда сиёсий партиялар мақомини олдилар. Жадидчилик ҳаракати- нинг бундай сиёсий ташкилотлари, жамиятлари қисқа вақт ичида Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хива, Қўқон, Андижон каби Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларида кучли, нуфузли таш- килотларга айланди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, XX аср бошлари- даёқ миллий- озодлик байроғини баланд кўтариб, миллий куч- лар бирлигини таъминлаш борасида салмоқли фаолият кўр- сата бошлаган Туркистон жадидлари жаҳон жамоатчилиги эътиборини ўзига жалб қилди. 1906 йилнинг баҳорида Фран ция Республикаси бош штаби иккинчи бюроси (ҳарбий раз ведка) топшириғи билан майор Лякост икки йил давомида Туркистондаги ижтимоий-сиёсий вазият билан яқиндан та нишди. У ўзининг кузатишларини ҳисобот тарзида «Комита де Асия Франсайс» номли журналда чоп этади. Мақола Европада катта қизиқиш уйғотди. Бу мақолада Туркистон генерал-губер-наторлиги ҳудудидаги ижтимоий-сиёсий кучлар ва партиялар фаолияти шарҳлаб берилган эди. Эътиборли томони шундаки, француз разведкачисининг ўткир нигоҳи билан Туркистонда қайси партия, қайси сиёсий оқим кучли экани шундай аниқлаб берилдики, бу ҳол рус сиёсий полициясини ғоят жиддий таш-вишга солди. Майор Лякост Туркистон ўлкасидаги энг эътиборли ва ке-лажаги порлоқ ташкилот сифатида социал-демократлар (боль шевик ва меньшевиклар), ёки социалист-инқилобчилар (сўл ва ўнг эсерлар), ё кадет ва либераллар эмас, балки ёш сартлар 1 деган хулосага келган эди. Разведкачи Туркистонда жадидлар таъсири кучли бўлган ўз фирқасига эга экани ва у 1906 йил-нинг январида Санкт-Петербурга, Умумрусия мусулмонлари-нинг қурултойига вакил юборганини таъкидлаб, бу фирқа худ-ди Қозон татарлари каби ўзининг миллий дастурига эгалиги ва рус истибдодига жиддий зарба бериши мумкинлигига ишора қилган эди. Россиянинг Туркистондаги махфий полиция идораси ҳам жадидларни Ўзбек савдо-саноат аҳли қўллаб-қувватлаши ва улар шаклланаётган ёш авлодга ёмон таъсир кўрсатаётганидан огохлантириб, марказни жадидлар билан жиддий ҳисоблашиш-га чақирган эди. 1916 йилги миллий-озодлик қўзғолони ва 1917 йилги Россия февраль инқилобининг ўлкадаги жадидчи- лик ҳаракатининг янада кенг авж олишида ва жадидлар фаоли-ятида кескин сифат ўзгариши юз беришида ўрни ва роли катта бўлди. Жадидларнинг маърифий-мафкуравий жабҳадаги кура-ши аниқ ифодаланган сиёсий кураш тусини олди ва бу ҳаракат сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди 2 Жадидчилик ҳаракатининг асосий қаноти сифатида жадид адабиёти ҳам юзага келиб, мукаммал ғоявий тусга киради. Бу би лан ҳам насрда, ҳам назмда руҳан янгиланиш, қолоқлик ва жаҳо-латдан қутулиш ғоясини куйлаш, рус истилосига қарши кураш, маърифат ва ҳурриятга эришиш, истиклолни қўлга киритиш кай-фияти билан суғорилган янги бир адабий оқим вужудга кедди. Бухорода Аҳмаджон маҳдум, Садриддин Айний, Усмонхўжа Пўлатхўжа ўғли, Абдулвоҳид Рафий маҳдум «Тарбияйи атфол» номли яширин жамиятни асосладилар. Бу жамият империализм-га, мустамлакачиликка, жаҳолатга қарши кураш бошлади. «Тарбияйи атфол» жамияти Туркияда таҳсил кўраётган тала-баларга кўмак-ёрдам кўрсатиш мақсадида Истанбулда шўъба ташкил этди. Унинг раҳ- барияти Содиқ Ашур ўғли, Абдураҳмон ва Абдурауф Фитратлар эдилар. Бухоро жадидларининг яна бир тармоғи «Турон нашри маориф» жамияти эди. Унинг ташкилотчи-лари А. Фитрат, Муқим Бойжон, Абдулазиз, Аҳ- маджон маҳдум, Олимжон Идрислар бўлишган. Бу жамият қисқа вақт ичида Туркияга талабалар жў-натдилар. Улар тез орада аҳли илм бўлиб етишди-лар. Самарқандда Маҳ- мудхўжа Беҳбудий, Тош- кентда Мунаввар қори, Абдулла Авлоний, Қўқон- да Ашурали, Оренбургда Аҳмад Бойтурсун, Мирёқуб Дулат, Андижонда Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон Туркистон жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндалари эдилар. Асрий қолоқлик ва жаҳолатга қарши қаратилган кураш адабиётда ҳам ўз ифодасини топган эди. Хуллас, бутун бир жадид адабиётчилиги юзага келди. XX асрдаги Туркистон миллий адабиётида Россия зулми, истилоси ва унга қарши кураш жуда ажойиб ва ўзига хос тарзда ифода-ланди. Биринчи жаҳон уруши йилларидаги жадид адабиётида туркчилик ва унинг ғояси асосий мавзу ва мафкура бўлиб қол-ди. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ҳожи Муин шу адабий оқимнинг кўзга кўринган намояндаларидан эдилар. Садриддин Айнийнинг жаҳолатга қарши кураш олиб бо-ришга даъват қилинган шеърлари маҳаллий аҳоли орасида кенг тарқалди: Мактабсизлик қилаи бизни қип-яланғоч, Мактабсизлик бизни этди талон-торож, Мактабсизлик Турон элин ўлдирди оч, Кўзингни оч, бу хўрликдан мактабга қоч. Билим қочди қўлимиздан беш юз йиддир, Унутмагил Улуғбеклар бизнинг элдир, Турон эли, Ўзбек тили бизнинг тилдир, Турон ўғли, эканингни тезроқ билдир! Жадид шоир ва адиблар маҳаллий газета ва журналларда истиклол ғояси билан суғорилган шеър ва ҳикояларни мунта- зам эълон қилиб бордилар. Туркистон жадидларининг сардори Маҳмудхўжа Беҳбудий ташкил этган ва ўзи муҳаррирлик қилган «Ойина» журнали ўлка халқига истикдол руҳини сингдиришда муҳим ўрин тутди. Тошкент, Қўқон, Самарканд, Андижондаги жадид ташки- лотлари, бир томондан, истиклол ҳаракатларини олиб борди лар, иккинчи томондан эса мингларча жилдлик асарларга эга бўлган кутубхоналар ташкил этдилар. Туркистоннинг буюк шоири, Андижонда жадидчиликка асос солган Чўлпон ўз юртида «Турон кутубхонаси» ни ташкил қилган. Чўлпоннинг очиқ ифодаланган, гўзал туркча, тоза ус луб билан битилган даъваткор, исёнкор шеърларида Россия мустамлакачилигини қораловчи, Туркистон истиқлолини мадҳ этувчи шеърлари ўлка аҳолисининг миллий ҳис-туйғусини, миллий ўзлигини уйғотган: Эй, сен мени ҳақир курган, тубан курган афанди, Эй, устимда бир умрга хўжа бўлмоқ истаган, Эй, бўйнимга кишан солиб ҳалокатга судраган, Кўзларимни заҳарлатиб ўйнамагил, бас энди... Кишанларинг занг босгандир, сергак бўлким, узилур, Томиримда қўзғолишнинг ваҳший қони кўпирди. Эски фикр, анъаналар энди буткул узилди. Ё битарман, ёки сенинг салтанатинг бузилур. Эй, сен мени қул ўрнида ишлатувчи афанди, Титра, қўрққим боғлиқ қўлин бош кўтарган куч инди. Мулоҳаза учун ахборот «Азизим Озоджон! Чўлпон аканинг Андижонда инқилобга довур кўрсатган ижтимоий, сиё- сий фаолияти ҳақидаги материални илтимосингизга кўра, Сизга юбордим. Бу тарихий, ҳаққоний материал менинг қўлимга яқинда тушди ва мени қаттиқ ҳайратга ва ҳаяжонга солди. Бу тарихий ҳужжат менга Чўлпон ака билан менинг қариндошларим ва яқинларим ўрталарида бўлган мустаҳкам, узилмас дўстлик ришталарининг сиру асрорини очиб берди. Андижонда чоризмга қарши яширин сиёсий жамият « ran » бўлиб, унинг фаол ташкилотчиларидан бири Абдулҳамид Сулаймон (Чўлпон) экан. Тазкирада номи шарифлари зикр этилган тарақ- қийпарвар зотлардан бошқа бу « ran » деган ном билан иш курган жамиятга яна бир қанча зиёлилар, чунончи: менинг қариндошларим — поччаларим Муҳаммадхон ҳожи, Ҳакимжон (Мавруф Ҳошимовнинг отаси), Олимжон, Яъқуб Саркаровлар ва уларнинг биргаликда русско-тузем мактабида ўқиган қадрдон дўстлари Салоҳиддин Ашуралиев... Қаландар Девонабо- ев... Раҳматилла Султонов (Чўлпон бу киши вафот этганда унга бағишлаб марсия ёзган эди)ш Демак, шоир Чўлпон фақат зулмга қарши шеър ёзиш билан чекланмаган, оғир кишанларни, баланд дорларни, совуқ ва узоқ Сибирь азобларини хам писанд қилмаган мард, фидокор шоир экан. Бинобарин, Чўлпон ака ҳақидаги китобингизга унинг йи-гитлик чоғида Андижонда кўрсат-ган ижтимоий- сиёсий фаолиятига 4—5 саҳифа бағишласангиз ғоят-да зўр савоб иш қилган бўларми-дингиз... яна ўзингиз биласиз... Фикр-мулоҳазангизни айтур-сиз, деган умиддаман. Камоли эҳтиром билан: Сизнинг Комил Яшин». Мазкур мактубни ўқиб чиққан ҳар бир адабиёт ихлосманди ҳаяжонга тушмасдан қолмайди. Чунки унда биз учун гоятда қим-матли, ғоятда муҳим маълумот-лар бор — буни қарангки, Чўлпон 1914—1915 йиллардаёқ, яъни 17 —18 яшарлигидан бошлаб мус-табид чоризм зулмига қарши ку-рашга қўшилган, унинг тевараги-да эса ўша даврдаги Андижонда-ги етук зиёлилардан бир қанчаси бўлган экан 1 . ( Чўлпон) менга алоҳида яқин дуст бўлдилар... кейинроқ ўзбекларнинг энг буюк шоирига айланган Чўлпон ўша вақтда 15 ёшларда бўлган бўлса керак. Менга, тарих китобимни ўқиб, илҳомланганлиги ва фикрдош-лик қилишимни айтиб, хат езди. Андижонга, уйларига меҳмонга таклиф қилди... Буюк Ўзбек шоирининг ўзи билан ҳам, унинг меҳмондўст отаси билан ҳам танишиб олдик... Сулаймон ака билан хайрлашдик, у кишининг менга қилган совғаларини онамга олиб бордим...» Чўлпон 1914 йилдан Қўқонда «Садои Фарғона» номи билан чиқаётган жадид газетасининг Андижондаги обуначи ва эълон қабул қиладиган ваки-ли бўлганлиги газета саҳифаларида қайд этилган. Чўлпон билан бирмунча вақт бирга ишлашган Ахмад Закий Валидийнинг гувоҳлик беришича, бўлгуси шоир 1913 йилдаёқ Турк тарихига дойр асарларни ўқиб чиққан, сўнгра «Турк юрди» ва «Сайра» каби туркчилик нашрларини кузатар экан». Ўзбек маърифатчилигининг тўнғич бўғинига мансуб машҳур мураббий ва журналист Мўминжон Муҳаммаджонов 1916 йилда Чўлпон билан илк бор учрашгани хусусида шундай ёзган: «Абдулҳамид ҳар куни хусусий равишда русча ўқир эди. Татаристон, Озарбайжон, Ҳиндистонда чиқади- ган ҳамма газет ва журналларга муштарий бўлиб, русча газеталарни ҳам ўқиб турар эди» 1 . Андижондаги «Тараққийпарварлар», «Падаркушчилар», «Гап»чилар номи остида фаолият кўрсатган ижтимоий-сиёсий жамиятга мансуб ёшларсафида Усмонхон Эшонхўжа ўғли, Фозилбек Отабек қози ўғли, Акбар Ўрозалиевлар ҳам бўлган: Усмонхон Эшонхўжа ўғли (1899—1937) Андижоннинг янги шаҳридаги рус-тузем мактабини, олий бошланғич билим юртини, эрлар гимназияси- ни битирган, муаллимлик қилган, «Туркестанский голос» газетасида ишла- ган. «Бу газета, — деб ёзган Усмонхон кейинчалик, — бутун Туркистонда ўзининг инқилобий йўналиши жиҳатидан ягона газета эди. Унинг муҳарри-ри Туркистонда танилган социалист-революционер Вадим Чайкин эди» 2 . Фозилбек Отабек қози ўғли (1886—1938). Мадрасани, рус-тузем мак - табини битирган, фаол жадидчи. «Россия телеграф агентлиги» (РОСТА) Туркистон бўлими, Андижон шўъбаси мудири бўлиб хизмат қилган. Ўзбек, италъян, форс тилларини билган, моҳир публицист, таржимон, олим. Акбар Ўрозалиев (1890—1937) фаол тараққийпарварчилардан. У 1917 йил 24 февралда Туркистон генерал-губернатори А. Н. Куропаткинга ёзган аризасида шундай сатрлар бор: «...1914 йилнинг 6 июлида Андижон шаҳрида маҳаллий ҳаваскор сарт ёшлари томонидан кўнгилочар кеча ташкил қилинди. Унда сарт тилида Маҳмудхўжа Беҳбудий ёзган «Падар-куш» номли пъеса ҳам қўйилган. Пъеса ўз мазмунига кўра чуқур ибратли эди. Ҳозирги замон сартлари жамиятининг маънавий тушкунлигини очиб берган. Шу кечада тўпланган маблағнинг бир қисми Андижондаги эркак-лар прогимназияси фойдасига, бир қисми ҳозирги урушда ҳалок бўлган- лар фойдасига, қолган қисми эса кўнгилочар бошқа муассасалар фойда сига сарфланган. Бу кечани ўтказиш учун маҳаллий рус ҳукуматининг розилиги олинган. Бу пъесани севиб, ўни ўйнаганлардан бири мен эдим...». Жадид мактаблари. Тараққийпарвар Ўзбек зиёлилари кенг халқ оммасини саводли қилишга, уларни жаҳолат уйқусидан уйғотишга интилиб, мактаблар очдилар. Биринчи бўлиб (Ҳусай-нов маблағи ҳисобига) 1893 йили Самарқандда, 1898 йили Қўқонда Салоҳиддин домла томонидан, ўша йили Тўқмокда, 1899 йили эски Тошкентда Маннон Қори, Андижонда Шамсид- дин домла томонидан жадид мактаблари очилди 4 . 1900 йили Бухорода Жўрабой қори томонидан янги усулдаги мактаб очил ди. 1903 йили М. Беҳбудий ўз маблағи ҳисобидан Жомбойда мактаб очди. Жадид Ҳожи Муин ва Абдул Қодир Шакурийлар бу мактабда сабоқ бердилар. 1908 йили бундай мактабларни Мирза Абдулвоҳид ҳам ташкил қилди. Муфтий домулла Икром бу янги усулдаги мактабларни линий жамоат томонидан қабул қилинишига эришди. 1911 йидда жадид мактаблари Туркистон-да 63 та бўлиб, уларда 4106 бола ўқиган. Тошкентнинг ўзида 24 та бундай мактабларда 1740 бола ўқиган. 1917 йил бошларида ўлкада 100 га яқин жадид мактабларида 5 мингдан зиёд ўқувчи бўлган. Жадидларнинг мактаблари истиқлолчилар етиштирувчи маскан эканлигини рус маъмурияти яхши англади. Хусусан, мустамлака маъмурияти бу ҳаракатга қарши кучли рақобат-чилик усулини ишга солиб рус-тузем мактаблари фаолияти-ни кучайтиришга қарор қилди. Бу қалтис вазифага ишончли одамни топиш ўлка маорифи раҳбарларидан бири СМ. Гра- меницкийга топширилди. У 1-рус-тузем мактаби ўзбекча синфлар муаллими, шу мактабни битирган, Шайховандтаҳур даҳасининг Баланд мачит маҳалласида истиқомат қилувчи Саидрасул Саидазизовни рус амалдорларига мақбул шахе деб топди. Таниқли рус олимлари В.В.Бартольд ва А.Н.Самойло-вичлар билан яқин алоқада бўлган, русчани яхши тушуниб дипломатик қобилияти кучли бўлган Саидрасул домла Тош кентнинг етук зиёлиларидан бири эди. Унинг уйига руслар-дан ташқари, чет эллик шарқшунослар ҳам келиб-кетиб тур-гани ҳамда унинг билими ва заковатига тан берганлари мустамлакачи амалдорларга маълум эди. Саидрасул домла рус-тузем мактаблари учун тайёрлаган дареликда кўпгина рус муаллифлари асарларидан таржималар киритгани генерал-губернаторга маъқул бўлди ва китоб нашрга тавсия қилинди. Янги усул мактабларидан намуна олган тарзда қироат усули қўлланилган «Устоди аввал» дарелиги шу та-риқа 1902 йидда дунё юзини кўрди ва кейин бир неча бор қайта нашр этилди. Саидрасул Саидазизов таниқли журна лист, шоир ҳам эди. Академик Бартольд уни Туркистон ўлкасидаги «ўқув-тарбия ишларига ислоҳ кирита олган илғор зиёлий» деб атаган. У Россияга саёҳат қилиб, «Туркистон вилояти газети»да «Маҳаллий олимнинг 1910 йилда Москва ва Петербургга қилган маърифий ^сафари» сарлавҳаси остида туркум мақолаларни эълон қилган» Мустамлака маъмурияти рус тилини ўрганишни тарғиб қил-са ҳам ана шу тилни яхши ўзлаштирган ва руслар билан яқин алоқада бўлган маҳаллий миллат вакилларига шубҳа ҳамда ҳадик билан қараган. Шундай одамлардан бири Ўзбек зиёлилари ўрта-сида бообрў ва эътиборли собиқ Китоб беги Жўрабек Қаландар қори ўғли эди. 1868 йилгача руслар билан жанг қилган, хиёнат туфайли асир олинганидан сўнг эса рус армиясига хизматга ўтишга мажбур бўлган Жўрабекка 1901 йили генерал-майор унвони берилган. Миллат фожеасининг гувоҳи, мустамлака истибдодининг барча қабоҳатларини қарийб 30 йил генерал-губернатор маҳкамасидаги таржимонликда кўрган-билган Жўра-бек истеъфога чиққанидан кейин мавжуд тузум мухолифлари раҳнамоларидан бирига айланган. 1902 йили академик В.В.Бар тольд унинг уйида бўлганида истеъфодаги рус армияси генера-ли Жўрабек таниқли олимга ўзининг Шарқ қўлёзмалари мажму- иникўрсатиб, уни лол қолдирган эди 1 . Ўзбек жадидлари Туркистон халқ маорифига жиддий эътибор берганлар. Бу соҳада таникли мударрис ва маърифатпарвар Мунаввар қорининг хизмати каттадир. Мунаввар қори 1909 йилда маслакдош дўстлари Абдулла Авлоний, Убайдулла Аса дуллахўжаев, Тошпўлатбек Норбўтабеков ва бошқалар билан ҳамкорлиқца тошкентлик бир бойнинг раислигида «Жамияти хайрия»ни ташкил қилди. Мунаввар қори ва сафдошлари жа-мият орқали қашшоқ ва касалманд кишилар, ўқувчиларга ёр-дам кўрсатиш билан чекланмайди. Россия ва Туркиядаги олий ўқув юртларига талабалар юбориш билан ҳам шуғулланади. Мунаввар қори гуруҳига мансуб кекса санъаткор Абдураҳмон Акбаров ўз хотирасида шундай воқеани эслайди: «Гуруҳдаги жадидларнинг бош раҳбари бўлган Мунаввар қори бир куни тўданинг мажлисига келиб: «Зиёли ёшлардан бир нечтасини Германияга юбориб ўқитиш керак», деб узоқ нутқ сўзлади. Шундан кейин тўданинг раҳбарларидан 7—8 киши Орифхўжа-бойнинг янги шаҳардаги ҳовлисида шу ҳақда биринчи марта мажлис ўтказдилар. Орадан чамаси 15 кунлар кейин Каттахўжа Хўжаевнинг уйида иккинчи марта катта йиғин бўлди. Бу маж- лисда Тошкентнинг энг машҳур боёнлари йиғилдилар. Жумла-дан, Орифхўжабой, Саидкаримбой, Комилжонбой чойфуруш, Асил оқсоқол, Боқижонбой ва бошқалар. Бу ерда тўпланган-ларнинг сони 50—60 тага етарди. Буни ташкил қилишда кўпроқ ташаббус кўрсатган Мунаввар қори билан Илҳом само- варчи ва Муродхўжа Солихўжа ўғиллари эди. Ҳамма йиғилиб бўлгандан кейин мажлис очилиб, биринчи бўлиб Мунаввар қори сўзга чиқди. Мунаввар қори: «Ўзбек зиёлий болаларини Германияга юбориб ўқитишга жуда муҳтожмиз. Болалар ўқуб, илм таҳсил олиб келсалар, миллатига катта хизмат қилаолади-лар», деган сўзлар билан узоқ нутқ сўзлади. Унинг кетидан, Мунаввар қорининг сўзини қувватлаб, Самиғ қори чиқиб сўзлади. Охирда саволлар тушди: ким, неча кишини юборамиз, деб Самиғ қори «борадиган кишиларнинг рўйхати бор», деб домла Муродхўжа Солихўжа ўғлидан рўйхатни ўқиб беришни сўради... Германияга ўқиб келиш учун борувчилар шулар экан: 1. Шайховандтаҳур даҳасидан Абдулваҳоб Муродий. Бешёғоч даҳасидан ҳам икки киши: 1-си Чақар маҳаллалик Муҳаммад-жонов, 2-си Яланқири маҳаллалик Аъзам соатсоз ўғли, жами 4 киши экан. Мунаввар қори яна ўрнидан туриб «Жамоат, мана бу ёш, ўсмир болаларимизнинг Германияга бориб ўқиб келиш-лари фақат сиз боёнларимизнинг ёрдами остида вужудга чиқа-ди», — дейиши билан ўтирган бойларнинг бири Мунаввар қорининг қўлига анчагина пул берди... Пул тўпланиб саналиб бўлингандан кейин Мунаввар қори ўрнидан туриб: «Миллати- мизнинг келажакдаги бахту саодати учун шундай катта ҳиммат- ларингизга кўпчилик томонидан раҳматлар айтаман», деб та-шаккур билдирди» 1 . Бу далил қаддини ростлаб бораётган Ўзбек буржуазияси-нинг миллий бирликка ва ўз-ўзини англаш жараёнига хай-рихоҳ бўлганини кўрсатади. Андижонлик Миркомил Мирмў-минбоев каби бойларнинг хайрия ишларига катта маблағ аж-ратгани, ёшларни Германия ва Туркияга ўқишга жўнатгани ана шундан далолат беради. Мўминбоевга рус сиёсий поли-цияси шундай таъриф берган: «У жуда ақлли, айёр, уддабу-рон киши. Эътиқоди бўйича панисломчи ва русларга қар-ши... Андижон шаҳар тижоратчилар партияси бошлиғи. Ушбу партия аъзоларининг ҳаммаси унга моддий жиҳатдан боғланган» 2 . Андижонда ташкил топиб бутун ўлкада ўз ташкилотларига эга бўлган «Тараққийпарварлар» фирқаси ҳам Туркистон мил лий буржуазияси ёрдамига таянган 3 . Туркияга бориб таълим олган ёшлардан бири, кейинчалик машҳур шоир, адиб ва олим Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат эди. Афғонистонлик машҳур мутафаккир Жамолидин Афғоний, мисрлик Муҳаммад Абдуҳ, қримлик Исмоилбек Ғаспиралининг сиёсий қарашлари, ҳур фикрлари, Туркиядаги турк ёшларининг «Турк ўчоғи», «Иттиҳод ва тараққий» ташкилотлари ва бошқа сиёсий ҳаракатларнинг истиклол хусусидаги мақсад ва маслаги инглиз ва рус мустамлакачилари занжирини узиб, бутун мусул- мон мамлакатларига тарқалган эди. Айниқса, Исмоил Ғаспира лининг «Дорулроҳат мусулмонлари» асарининг Бухоро ва Тур-кистонда ёйилиши зиёлилар онгида инқилоб уйғотади. Ана шу илғор шахснинг таъсири билан Бухорода «Тарбияйи атфол» (Болалар тарбияси), Тошкентда «Турон» жамиятлари вужудга келди. Атоқли олим Аҳмад Закий Валидий Тўғон «Бугунги турк эли: Туркистон ва унинг яқин тарихи» китобининг «Ерли туркларда сиёсий ташкилот» бобида шундай ёзган: «1910 йили Бухорода мударрис Ҳожи Рафий, мирзо Абдувоҳид, Ҳамидхўжа Меҳрий, Аҳмаджон маҳдум, Усмонхўжа 1 ва Мукаммалиддин маҳдум кабилар «Тарбияйи атфол» жамияти қурдилар. Бу жами- ят Истанбулда бир шўъба очароқ, 1911 йили ўн беш, 1912 йили 30 талаба юборди. Бу шўъба Бухорода «Таълим маориф жамия ти» отила расмий бир жамият шаклини олди. 1910 йили Эрон йўли-ла Истанбулга келган шоир Фитрат ила Муқимиддин ва Русия йўли-ла келган Усмонхўжа, ғулжалик Абдулазиз, Содиқ Ашур ўғли бу жамиятнинг қурувчиларидан эдилар. Фитрат Ис танбулда форсча «Мунозара», «Сайёҳи ҳинди» отли танқидий ва ҳажвий асарларини бостирди». Туркистоннинг маърифатпарвар сармоядори — жадидлар раҳнамоси Миркомил Мирмўминбоев тижоратчи дўсти Ёқубхўжа билан. Фитрат 1909-1913 йил-ларда Истанбулда таҳсил олиб қайтиш чоғида Ҳиндис-тон ва Афғонистонда бўлади. У Истанбуддан мутлақо янги туғилган одамдай бўлиб қай- тади. Шу боис ўзига «Фит рат» — «Туғилиш» деб тахал- лус олади Бу ўринда Андижондаги «Тараққийпарварлар»нинг таҳсинга сазовор ташаббус-ларидан бирини эслаш ҳам жоиздир. 1917 йилнинг 19 февралида шаҳардаги маҳал- лий жамоат арбоблари, маъ-рифатпарвар ташкилотлар вакиллари, жадидларнинг Фарғона водийсида замона-вий институт очишга бағиш-ланган йиғилиши бўлди. Йиғилиш кечқурун соат етти яримда бошланиб тун ги 3 гача давом этди. П. М. Турнеев, П. Н. Шереметьев ский, В. А. Чайкин ва бош-қа кўплаб нотиқлар ўз сўзларида Фарғона олий техника мактаби очиш зарурлигини ҳар жиҳатдан асослаб бердилар. Соат 11 га бориб жамоат таш-килотлари ва айрим шахслардан институт очиш учун 40000 сўмлик хайрия жамғармаси ташкил бўлди. Бу жамғармага тар-кибида кўплаб тараққийпарварлар бўлган Машҳур шоир, адиб ва олим маърифат ҳаваскор-лари жамияти 5000 сўм, миллионер бой, жадид Аҳмадбек ҳожи Темирбеков 25 000 сўм ҳадя этдилар. «Саҳоватли бой, Ўзбек миллий сармоядорларининг типик вакили Аҳмадбек ҳожи ке-йин яна кўп маблағ ажратишга ваъда қилди... Йиғилишда ин ститут очишни ҳал этиш учун 15 нафар аъзодан иборат ташки -лий қўмита сайланди.... Худди шундай ташкилий қўмиталар, институт очиш хайрия фондлари водийнинг Қўқон, Наманган, Уш, Скобелев шаҳарларида ҳам ташкил этилиб, уларнинг жа- миятларида жадидлар хизмати катта бўлди.. Ўзбек маърифатпарварларининг қудратли гуруҳининг фао-лияти ҳақида рус махфий полицияси ТРМБ катта маълумот тўплаган эди. У Туркистон ёшларининг Туркия билан алоқаси-дан чўчиган ва ёш турклар таъсирини йўқотиш чораларини излагай. ТРМБ архивида Мирза Аҳмад Қушбегиевнинг «Тараққийпарварлар жамияти ғоялари очерки» деб номланган маълу-мотномаси бу жиҳатдан диққатга сазовордир. «Тараққийпар-варлар жамиятининг бош ғояси, — деб ёзган А. Қушбегиев, — ёш турклар тараққиётига тақлид этишдир. Уларнинг режаси халққа сиёсий ва ички эркинлик бериш, аҳоли ўртасида улар ўз эътиборларини сиёсат ва дин заминидаги ҳаракатлари билан амалга оширишни режалаштиришган. Улар ўзларини халқни рус ва маҳаллий маъмурият зулмидан халос этишга қаратилган сиёсатни олиб борувчилар қилиб кўрсатишга интилишади, рус тили ва маълумотини эгаллаган ва рус элементлари доирасида юрувчи ёшларнинг кўпчилиги уларга хайрихоқ ва ғояларини тарқатишда яқиндан ёрдамлашади» 1 . ТРМБ туркларга хайрихоҳ ёшлар сафидан энг хавфлиси деб Мунаввар қоридан сўнг унинг дўсти Убайдулла Асадуллахўжа- евни билган ва уни тезда рўйхатга олган. У, махфий айғоқчи таърифича, «рус тили ва маълумотини эгаллаган ёшлардан» эди. Тошкент эски шаҳарининг «Қорёғди» маҳалласида боғбон Асадулла маҳсум оиласида дунёга келган Убайдуллахўжа рус-тузем мактабини битиргач, келиштирувчи судья идорасида тил-моч сифатида фаолиятини бошлаган. Унинг уқувлилиги, ақл-идроки ва билимга чанқоқлиги судья эътиборини ўзига жалб қилди. Саратов шаҳрига жўнашга тўғри келганда Убайдуллани ҳам ўзи билан олиб кетиб, унга устоз бўлишининг сабаби ҳам шу эди. Саратовда у адлия бўйича мутахассисликни ўрганиб, ҳам назарий, ҳам амалий билимларни эгаллади. Ўша йилларда у рус инқилобий ғояларига қизиқиб, эсерлар билан яқинлаш-ди. Убайдуллахўжа 1909 йилда Лев Толстойга хат ёзгани ва унинг таълимоти ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдиргани диққатга сазовор. Букж адибнинг ёш Ўзбек йигити мактубига жавоб ёзиб, Саратовга йўллагани ҳам Убайдулланинг акл- зако-вати улуғ ёзувчи эътиборини жалб қилганидан далолат беради. У социал-демократ, эсерлар дастури билан танишади ва ўз дунёқарашини шакллантиришда уларнинг тажрибасидан фой-даланади. Мулоҳаза учун маълумот Убайдулла Асадуллахўжа ўғлининг 1909 йил 29 майда рус ёзувчиси Л.Н.Толстойга йўллаган мактуби Ҳурматли Лев Николаевич ! Мен Сизни безовта қилишни хохламасамда, ушбу мактубим орқали ўзим учун шубҳали туюлган «ёвузликка ёвузлик қилмаслик» ҳақидаги савол- га жавоб олиш учун мурожаат қилишга жазм этдим. «Ёвузликка ёвузлик қилмаслик» ҳақидаги ran сўзсиз ҳақиқат эканлигини эътироф этсам-да, қуйида келтирилаётган воқеадан кейин қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билмайман. «Ёвузликка ёвузлик билан жавоб бермаслик» нафақат мен амал қиладиган Ислом дини ва дунёқарашига, балки Инжил ва Таврот талабларига ҳам тўлиқ мое келади. Менимча, «ёвузликка ёвузлик қилмаслик» нинг асосида «агар бирор киши қандайдир ёвузлик қилса, бу билан битта ёвузлик содир этилади, агар мен ўша ёвузликка қаршилик қилсам ва қасос олсам, табиийки, бунинг оқибатида битта ёвузлик ўрнига иккита ёвузлик содир этилган бўлади. Агар мен қаршилик қилмасам, битта ёвуз лик кўпаймайди, битталигича қолади», деган ҳақиқат ётади. Шундай қилиб, қаршилик қилмаслик ва бошқа йўллар билан ёвузликни иложи борича камайтириш керак деган хулоса чиқади. Фараз қилайликки, мен қандайдир бир кишининг бутун бир уйни, шаҳарни ёқиб юбориш ёки поезд ё пароход-ни ҳалокатга учратиб, сўзеиз ўнлаб-юзлаб ва минглаб кишиларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши керак бўлган катта ёвузлик қилмоқчилигидан хабар-дорман. Инсонийлик нуқтаи назаридан қараганда, мен тайёрланаётган ёвузликдан огоҳлантирувчи чоралар кўришим лозим. Аммо бунинг учун менинг балки ўша ёвузлик қилмоқчи бўлган кишини ўзининг қабиҳ ниятини амалга оширмасдан йўқ қилмасликдан бошқа чорам бўлмас. Менинг у ёвузни йўқотиш билан қилган ёвузлигим ўнлаб, юзлаб ва минглаб кишининг қутқарилиши туфайли олди олинган жуда катта ёвуз лик олдида ҳеч нарса эмас. Мен ўзимнинг ҳаракатимни ёвузлик деб эмас, ундан ҳам катта ёвузликнинг олдини олишнинг ягона йўли деган бўлар эдим. Менинг фикрим шундай, аммо унинг тўғри ёки нотўғри эканлигини билмайман, шунинг учун ҳам Сизга узоқ иккиланишлардан сўнг, тушунти- риб беришингизни сўраб, мурожаат қилишга жазм этдим. Агар мени жуда қизиқтирган саволга ўзингизнинг шарҳингизни раво кўрсангиз, абадул абад Сиздан миннатдор бўлар эдим. Менинг турар жойим: Саратов шаҳри, Юренков пассаж-уйи, ҳуқуқшу- нослик бўлими, Хўжаев Убайдулла Асадуллаевичга, Сизга сидқидилдан содиқ мусулмон Уб. А. Хўжаев. 1909 йил 28 май. Саратов ш. Л. Н. Толстойнинг жавоб мактуби Ясная Поляна. 1909 йил 5 июнь. Убайдулла Асадуллаевич! Сиз мендан сўрабсизки, бир кимсанинг кўп одамларга ёвузлик қилиш нияти маълум бўлса, у такдирда қаршилик кўрсатмаслик ҳақидаги таъли- мотни тан олган киши нима қилиши керак? Кўпчилик ҳалокатининг олдини олиш учун, ўша бир кишига нисбатан қўллаш маъқул эмасми? Авф этасиз, саволингиз, кўпларнинг шу хилдаги саволлари сингари ҳақиқатни билиш истагидан эмас, аксинча, ҳақиқат деб ҳисоблаган нарса-ни адо этмасликни оқлаш истагидан келиб чиққан. Инсонга меҳр-муҳаб-бат ҳақидаги таълимот қаршилик кўрсатмаслик тушунчасини ҳам ўз ичига олиб, у инсон интиладиган идеални билдиради. Идеални таомилнинг од-дий қоидаси деб билиш эса катта хато ёки ўз-ўзини алдашдир. Бу ҳаётда ҳеч қачон тўла эришиб бўлмайдиган етук камолотни талаб этувчи идеал-гина идеал бўла олади. Лекин у ҳаётга раҳнамо сифатида зарурдир, ҳаёт да эришиб бўлмайдиган ана шу камолотдан дарак бергандагина зарур дир. Меҳр- муҳаббат идеали ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Қаршилик кўрсатмаслик тушунчасини ҳам ўз ичига оладиган меҳр-муҳаббатни талаб этиш — ҳеч вақт тўла адо этиб бўлмайдиган нарсадир. Шунинг учун уни адо этишга интилиш ҳам керак эмас деган мулоҳаза менга компас тутган шундай бир одамни эслатади: йўлда манзилинга тикка бор деб унинг қўлига компас тутқазганлар, у бўлса компас кўрсатган тўғри йўлдан ўтиб бўлмайдиган тўсиқлар: тоғлар, дарёлар ва ҳоказолар бор, шу сабабли ҳам мен мумкин қадар мутлақо тўғри йўлга тушиб олиш учун компасга риоя қилиб ўтирмай, бошим оққанча четга қараб кетаверишим мумкин, деб туриб олади. Қаршилик кўрсатмасликни ҳам ўз ичига оладиган меҳр-му-ҳаббат масаласида эса компас доимо нима қилиш кераклигини (сайёҳга йўналишни) кўрсатадиган ахлоқий-диний туйғудир. Одамнинг хатти-ҳара-катларидан келиб чиқадиган оқибатлар эса ҳеч қачон унга аён бўлмайди. Шунга кўра, сайёҳ учун компас кўрсатган мутлақ тўғри йўналишга мумкин қадар яқинроқ юриш бирдан-бир раҳнамо бўлганидек, ахлоқий идеалга мумкин қадар яқин бўлишга интилиш — инсон учун бирдан -бир раҳнамо бўлиши керак. Саволингизга берган жавобим Сизни қаноатлантира олса ғоят хур- санд бўлур эдим. Лев Толстой. Ясная Поляна. 1909 йил 5 июнь'. * * * Маҳаллий театр. Саратовлик эсерлар тавсияси билан Убай- дуллани эсер, Тошкент суди ишончли вакили (давлат хизмати-даги адвокат) Иван Марковский ўз идорасига ишга олади. Қис-қа муддат ичида олий маълумотли Убайдулла мустақил равиш-да адвокатлик ишини юрита бошлади. Бийрон русча нутқи адлия ишининг нозик нуктадони, Россия империяси қонунла-ри мажмуасининг билимдони сифатида мижозлари ишини му-ваффақият билан якунлагани, бир неча катта суд жараёнида ғалаба қозонгани унга обрў- эътибор келтиради. ТРМБ бошлиғи полковник М. Волков уни 1913 йилдан қайдга олиб мунтазам кузатувда тутгани сабабини шундай изоҳлаган: «Убайдулла Асадуллахўжаев. Тошкент сартларидан. Хусусий ишончли вакил. Хўжаев Саратовдан Тошкентга қай-тиб, қисман адвокатлик ва қисман тарғиботчилик қила бошла-ган, 1913 йилдан ТРМБга эътиқодли панисломчи сифатида маълум. У «Умид» деб аталган илғор мусулмон гуруҳига етакчи- лик қила бошлаган» 2 . Убайдуллахўжа дўсти Мунаввар қори, Абдулла Авлоний, Ра- ҳим Иноғомов, Комилбек Норбеков, Тўлаган Хўжамёров (Тавал-ло), Муҳаммад Пошшахўжаев, Тошпўлатбек Норбўтабеков ва бошқалар билан биргалиқда «Турон» жамиятини тузади. Бу жами- ят низомида қуйидагилар ёзилган: «Халқорасида жадидий ва саҳ- на ишига ҳамда хайрияга муҳаббат уйғотиш; халқучун спектакль қўйиб, соғлом томоша кўрсатиш; Туркистон ўлкаси ҳудудида яшовчи муҳтож мусулмонларга моддий ёрдам бериб, маънавий ва моддий жиҳатини яхшилаш». 1913 йил июнь-июль ойларида «Ту рон» труппаси ўзининг норасмий спектаклини кўрсатади. Мунав вар қорининг маълумотига қараганда, ундан 600 сўм фойда кўрил ган. 1914 йил 27 февралда эса Тошкентдаги Колизей театри биносида, таниқли татар режиссёри Заки Боя-зидский Валеев таъбири билан айтганда, «миллий драматургия, миллий тил, миллий артистлар билан тайёрланган» Ўзбек миллий театрининг биринчи мавсу-ми расмий очилди. Спек-таклни очиш шарафи Му-наввар қорига, унга режис сёр бўлиш Убайдуллахўжага насиб қилади. Тантанали маросимда Мунаввар қори тарихий сўзларни айтади: «Туркистон тилида ҳануз бир театр ўйналмағонлиги барчангизга маълумдир. Шул сабабли баъзи кишила-римиз театрға, эҳтимолки ўйинбозлик ёки масхарабоз-лик кўзлари ила боқурлар. Ҳолбуки, театрнинг асл маъноси «ибратхона», ёки «улуғлар мактаби» деган сўздир. Театр саҳнаси ҳар тарафи ойнабанд қилинғон бир уйга ўхшайдурки, унга ҳар ким кирса, ўзининг ҳусн ва қабиҳлигини, айб ва нуқсонини кўриб ибрат олур... Театр саҳнасига чиқиб, юзига ун суртиб, бир масха-рабоз шаклига кирган зотлар гўёки табиби ҳозиқ мисолидадир» 1 . Муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш» пьесаси катта муваффақият қозониб, эл оғзига тушди. Бу шунчаки бир маданий тадбир бўлмай, балки миллий ўзлигини англашдек сиёсий дастур эканлигини ТРМБ бошлиғи қайд қилгани бежиз эмас. Абдулла Авлоний бу ҳақда шундай ёзган: «1913 йилдан бошлаб халқни кузин очмоқ, маданиятга яқинлаштирмоқ учун театру ишларига киришуб Тошкентда бир неча маротаба театру ўйнағондан сўнг бутун Фарғонани айлануб, ҳар бир шаҳарларда бир неча мартаба-дан театру ўйнаб қайтдик. Бу вақтларда бизнинг мақсадимиз зо-ҳирда театру бўлса ҳам, ботинда Туркистон ёшларини сиёсий жи- ҳатдан бирлаштирув ва инқилобга ҳозирлов эди» 2 . «Турон» труппаси аъзолари. Тадқиқотчиларнинг маълумотига қараганда, «Падаркуш» пьесасидан кейин 1917 йилгача Ўзбек драмаларининг сони 40. га етган. Тошкент, Самарканд, Андижон, Қўқон шаҳарларида турли труппалар вужудга келган. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш» пьесаси таъсири ўлароқ, бутун бир сиёсий оқим мухолифлар томонидан «Падаркушчилар» деб аталишига сабаб бўлади. Жадидларни шундай номлаш жоҳил уламолар ва бидъ- атчи унсурлар орасида раем бўлиб кетдики, уни кейинчалик рус мустамлакачилари ва шўро тадқиқотчилари ҳам мафкура- вий нуқтаи назардан ишлатдилар. «Турон» жамиятининг обруси ва тарихий хизмати ҳақида Мунаввар қори бундам деб ёзган эди: «Тошкент жамиятининг исмини унутган, ёки ҳеч бир жамият деган сўзни эшитмаган Тошкент мусулмонларининг етти яшаридан етмиш яшаригача жамиятнинг вужудидан хабардор бўлди. Рус, яҳудий ва арманлар фойдаланиб юрган ўринлардан фойдаланмоқ мусулмонларга ҳам мумкин эканлиги очиқ билинди. Бу эса Тошкент мусулмон ларининг хийли руҳларини кўтарилмоғига ва жамиятга муҳаббат ила қарамокларига сабаб ўлди» 1 . Мунаввар қори халқ маорифи аҳволи ҳақидаги бош мақола- сида «Бутун дунёдаги маданий миллатларнинг қайғу ва ҳасрат ларина иштирок этмаган ва бу шодлик масарратларидан баҳра олмаган бир қавм ва бир миллат зор эса ул ҳам Туркистон туркларидирмиз», деган. Мунаввар қори бошланғич ва ўрта мактаблар фаолиятидан қониқмаслигини очиқ айтиш билан бирга, Мадраса ва мударрисларнинг ҳам заиф эканини ошкор қилади: «Мадрасаларга имтиҳон жорий бўлса, кўп шогирдлар- нинг ва бир неча мударрисларнинг мадрасадан чиқармоқлари лозим келур». Ҳар бир халқнинг миллат сифатидаги шакллани- шининг биринчи белгиси мазкур халқнинг ўзлигини таниши ва узини ҳимоя қилиш туйғусининг уйғониши, миллий қадрият- ларини сақлаш ва тараққий эттириш, бу йўлда турли-туман жамият ва уюшмаларни вужудга келтиришидир. Буни Мунав вар қори қуиидагича шарҳлайди: «Маданий миллатларнинг бу-тун тараққиети диния ва эҳтиёжот майллари учун энг ишончли суянчиқ ва мутлақо эттеҳоз ўлинмиш ва уларда маданият нар- вонининг биринчи босқичи мактаб, иккинчиси жамият экан» 1 Ага шунинг учун ҳам рус мустамлакачилари Туркистон халқла-ри уртасидаги маърифатпарварликнинг ҳар қандай кўринишига оарҳам беришга интилдилар. Каспийорти вилояти бошлиғи- нинг 1908 иил 14 августда ўлка билим юртлари бош нозирига иуллаган хатида айтилган фикр бунга ёрқин далилдир Рус ге- нерали ўқитувчилар семинариясини тугаллаб юртига қайтган туркманларга ўқитувчилик жойларини бермаганини асослаб шундаи езган: «Мавжуд туземецлар мактаби ва 8-рус-тузем мактаблари туркманлар эҳтиёжини тўла қондиради. Россияда узимиз томонимиздан яратилган ўчоқларимизда давлатга қар- ши ҳар хил ташвиқот юргизилаётгани етарлики, эндиликда туркман аҳолиси ўртасида яна бир ўчоқ яратиш мутлақ эҳтиёт-сизлик бўлади. Мен туркманлар бизга содиқмас демоқчи эмас- ман. Аммо ҳозир улар ҳам биз, руслар аввалгидек аҳил ва кучли эмаслигимизни кўришмоқда. Шунинг учун ҳам туркман- ларнинг дунеқарашида Россия қудратига ишонч мустаҳкам эмас ва бўлмайди ҳам» 2 . Вилоят бошлиғи худди шу қирғиз даштларида русларга қарши ғалаенлар авж олаётганидек инқилобчилар фаолияти туфаили туркманларда ҳам қарши ҳаракат учқунлари пайдо булаетганидан ташвишини яширмайди. Тажан туманбошиси подполковник Н. Ломакин бошлиғига юборган ахборотида ўз туманида Гамзабек Сулаймонов деган зиёлий пайдо бўлгани ва халқни ҳукуматга қарши қайраётганини айтиб, Гамзабекка мурожаат қилаетган ҳар бир кишини бир ой муҳлатга қама- етганини маълум қилгани ҳам диққатга сазовордир Мустамлака маъмурияти маҳаллий миллатлар ўртасидаги миллий-озодлик ва инқилобий ҳаракатнинг ҳар бир кўриниши- ни зудлик билан, ривож топмасидан олдин, бўғиб ташлашга асосий диққатини қаратди. Сиёсий разведка фаолиятининг диққати ҳам шу масалага қаратилди. Рус мустамлакачилари ўлка туб аҳолиси 1905—1907 йиллар- даги инқилобий воқеалардан хулоса чиқариб, мустамлака тузу- мига қарши кайфиятда иш кўра бошлаганини пайқадилар. Самарканд вилояти ҳарбий губернатори 1907 йил февраль ойида ўлкада жандарм назоратини ўрнатиш ҳақидаги маълу- мотномасида шу фикр мужассамдир. Рус ҳокимияти «Ўрта Осиёдаги инқилобий ташкилотларнинг маҳаллий аҳолига таъ- сирини йўқотиш учун зарур миқдорда маблағ ва яхши восита- ларга эга бўлиши керак» 1 , дея ўлка вилоятларида жиноий- сиёсий қидирув хизматини кенг миқёсда ташкил этишни так- лиф қилади. Бу хизмат, губернаторнинг фикрича, «тузем аҳолини инқилобий ташвиқотчилардан саклашда» муҳим роль ўйнаши керак. Унинг мулоҳазаларини Фарғона вилояти ҳарбий губернатори ҳам маъқуллаб, бугунда сиёсий жиноятчилар сони ерли аҳоли вакиллари ҳисобига кўпайганини ҳам қўшиб қўяди. Маълумотномага Янги Марғилон округ судида Ғофиржон Ис- ломжонов, Тошмаҳсум Муллахўжашев каби ўзбеклар ишини илова қилади. «Тайёр ва кенг тармоқ отган ташкилот ва идора-ларга эга бўлган маъмурият ва полиция, — уқтиради у, — кенг аҳоли билан ҳар куни муттасил тўқнашиб туради ва уни назо- рат қилишга ажойиб имкониятга эга» 2 . Вилоят губернаторлари фикрини генерал-губернатор Н. И. Гродеков қизғин қўллаб- қувватлаб, ҳарбий вазирликка шу хусусда таклифномалар жўнатди. Санкт-Петербургнинг ҳарбий-сиёсий доиралари бу таклифларни ғоят жиддий ва қизиқиш билан ўрганди. Импе рия ҳукумати Туркистондаги мустамлака тузумига таҳдид со-лувчи жиддий куч оз сонли рус социал-демократлари, социал- инқилобчилари эмас, балки ўлкада уйғониб келаётган миллий онг эканлигини яхши англади. Шахсан император Николай II нинг амри билан ҳукмрон Сенат ўлкага сенатор гофмейстер граф К. К. Пален раҳбарлигида барча соҳалар мутахассислари- дан иборат катта тафтиш комиссиясини юборди. Ички ишлар вазири айни шу мақсадда миллий-озодлик ғояси ва аҳоли кай-фиятини ўрганиш ва зудлик билан қарши чоралар кўриш учун Тошкентга сиёсий иғвогарликлар устаси изқувар зобит Алоҳида жандармлар корпуси подполковниги Н. А. Васильевни катта ваколатлар билан жўнатди. Подполковник Васильев сиёсий из қувар сифатида маърифатчилик ғоясини кўтариб, янги усулда- ги мактаблар, газеталар очган жадидларнинг туб мақсади рус мустамлака тузумини ағдариш эканлигини яхши тушунган. Мунаввар қорининг ўзи ҳам бу ҳақда шундай деган: «Чор ҳуку-матини йўқотиш жадидларнинг тилагвда бор эди. Сиёсий вази-фамиз ва мақсадимиз ҳам шундан иборат бўлиши яширин эмас. Наинки биз жадид мактаби очиш билан савдо хизматчи-лари, бошқа таъбир билан айтганда, дўконда ўлтириб насия ёзадурғон ходимлар етказсак. Шу ишга ақлли одам шу баҳони беришда у ёқ бу ёқни мулоҳаза қилсин» 1 . Таниқли маърифатчи Абдулла Авлоний ўз таржимаи ҳолида мазкур масалага ойдинлик киритади: «1904 йилда рус-япон уруши чиқиб, бу уруш бутун Россия ишчиларининг кўзини очғондек бизнинг ҳам кўзимиз очилди. 1905 йилдаги Россияда бошланган инқилоб тўлқини бизга ҳам таъсир қилди. Бизнинг ташкилотимиз сиёсий маслакларга тушуниб, биринчи навбатда қора халқни оқартмоқ ва кўзни очмоқ чорасига киришди. Бу мақсадга эришмоқ учун газит чиқармоқни муносиб кўруб, уюшманинг ҳаракати билан Ўзбек тилида газеталар чиқарилди. 1906 йилда «Тараққий», «Хуршид» газеталари чиқуб, эски ҳуку-мат томонидан тухтатилғондан сўнг, 1907 йилда мен ўз муҳар- рирлигим билан ҳамда темир йўл ишчиларининг социал-де мократ фирқасининг алоқа ва ёрдами билан «Шуҳрат» номин-даги газитни Сапёрни кўчада чиқардим» 2 . Хулоса тариқасида шуни таъкидлаш лозимки, XX аср бош-ларида Туркистон халқ маорифи ривожида янги усул мактабла-ри муҳим ўрин тутган эди. Жадидларнинг янги усул мактабла-ри Туркистон халқ маорифи тизимида туб бурилиш ясади. Эски мактаблар ва мадрасаларда ўқув сифатини яхшилаш ва замон талабларига мое иш тутишга зўр туртки берди. Бу соҳада матбуотнинг мавқеи катта бўлди. Китоб санъати. Мустамлака Туркистонда босмахоналар ташкил топиши ва уларда газеталар, журналлар ва китоблар-нинг чиқиши тасвирий санъат ривожига таъсир қилди, маҳал-лий тилларда китоб, газета, илмий тўплам ва тақвимлар нашр этила бошланди. Бу нашрларда тасвирий санъатнинг илк на--муналари юзага кела бошлади. Бу асарлар ўзига хос, содда ва кўп ҳолларда ҳарф ва ҳандасавий шакллар ранг-баранглиги, миллий нақшларни янги даврга мослаб ишланган кўринишла-ри тарзида намоён бўлди. Аста-секин нашр қилинаётган китоб-ларга тасвир-безаклар киритиш ривожлана борди. Бу ишларга маҳаллий рассомлар ҳам кенг жалб этилди. 1908 йили Тош-кентда нашр қилинган «Шоҳнома», «Фарҳод ва Ширин» каби қатор китоблар суратлар билан безатилиб чиқарилди. Фирдав-сийнинг «Шоҳнома» достони расмларини Раҳматулла ва Раҳ матуллабек, мулла Абдушукур, Саъдийнинг «Гулистон» ҳамда «Гўр ўғли» достонига Сирожиддин маҳдум Сиддиқий безаклар ишлаган. Уларда рассомлар маҳаллий миниатюра санъати анъ- аналари билан бирга Европа реалистик санъати анъаналаридан ҳам фойдаланишга интилишган. «Гўр ўғли» достонига ишлан- ган миниатюраларда С. Сиддиқий ўз қаҳрамонлари қиёфасини ҳаққоний талқин этишга ҳаракат қилган. Рассомлар баъзи ки- тоблар учун эса хорижий мамлакатларда чиққан китоб иллюст- рацияларидан нусха олишган. Китоб графикаси, унинг муқова- сини ишлашда миллий анъанавий шакллар билан бирга секин- аста рус ва Европа китоб санъати анъаналари ҳам кенг ёйила бошланди. Шу ўринда рус ёзувчиси Г. А. Панкратьевнинг рус тилида нашр этилган «Исторические памятники города Са - марканда» (1910) китоби муқовасини эслаш кифоя. Муқовага пештоқнинг олд кўринишини эслатувчи шакл ишлатилиб, унинг ичида китоб номи, муаллифнинг исми-шарифи кири- тилган. Натижада рус китоб графикаси услуби Ўзбек нақш санъати билан бойиб, маҳаллий мазмун ва кўринишга эга бўлган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу даврда Ўзбекис тан ҳудудида нашр қилинган китоблар, жумладан, илмий йўна- лишдаги китобларни чоп этишда уларни тасвир-иллюстрация- лар билан тўлдириш ҳоллари ҳам кенг туе ола бошлаган. Бу суратлар ўз характери жиҳатидан реал бўлиб, гравюра техника- сида бажарилган. Туркистон ўлкасининг ҳайвонот олами, шу-нингдек, бу ҳудуддаги турли миллат ва элат кишиларининг қиёфалари шу китобларнинг иллюстрацияларида ўз аксини топган. Турли маежид ва мадрасалар, Туркистоннинг ажойиб табиати кўринишлари ҳам шу даврда нашр этилган китоблар-дан кенг ўрин олган. Жумладан, И. И. Гейернинг «Туркистон йўл кўрсаткичи»да (1901) табиат кўринишлари, тарихий обида- лардан ташқари, халқ ҳаётидан олинган лавҳалар ҳам ўрин ол ган. XIX аср охири — XX аср бошларидаги ҳудуддаги бадиий ҳаёт бирмунча ривож топиб, бу ерда Россия китобот санъати услублари ўзининг янги қирраларини намоён эта бошлади. Миллий санъат услублари Европа санъати услублари би лан уйғунлаша бошлади. Бу даврда яратилган кўпгина санъат асарлари, жумладан, китобот санъатида яратилган асарлар, энг аввало рус мафкураси ва маданиятининг истило қилин ган ерлардаги санъати эди. Аммо, шу билан бирга, бу асар лар бевосита Ўзбекистон ҳудудида яратилган ва миллий зиё- лилар ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Маҳаллий зиёлилар «ил ғор маданият»дан ортда қолмасликка интилдилар, даврнинг энг янги ва сўнгги кашфиёт ва жараёнларидан бохабар бўлиб бордилар. Уларнинг ичида санъат билан шуғулланади- ган ва миллий санъатга янгиликлар киритишга ҳаракат қила- бошлаган ижодкорлар сафи кенгая борди. Бу даврда бадиий ҳаётда Россиянинг турли минтақаларидан келган рассом ва бошқа ижодкорлар етакчилик қилдилар. XX аср бошларига қадар бу ерга 40 дан ортиқ санъаткор келиб ижод қилган. Уларнинг кўпчилиги кейинчалик шу ерда ўтроқ бўлиб, ўзла-рининг бутун фаолиятини ўлкага бағишладилар. Россия мар-казида содир бўлаётган жараёнлар тезлик билан Туркистон заминига ҳам кириб келабошлади. Китоб муқоваси ва унинг ички безак ҳамда иллюстрацияларида XX аср Европа санъа-тида кенг тарқала бошланган «модерн» услуби ўз аксини топа борган. «Ўрта Осиё альманахи» шундай нашрлардан бўлиб, унда геометрик шакл ва чизиклар, уларнинг мураккаб бирлашма ва ҳосилалари яратилган. XIX аср охирида ҳаттот-лик, қўлёзмалар тайёрлаш, аниқроғи босмахоналар ёрдамисиз китоб яратиш жараёни жуда қисқариб кетди. Бу сўзсиз ҳат-тотлик санъатига бўлган талабни ҳам камайтириб юборди. Босма ҳарф ва тасвир клишеси—тасвирни қоғозга тушуриш учун мўлжалланган махсус ишланмага бўлган талабнинг юза-га келиши эса шунга монанд мутахассисларнинг пайдо бўли-шини таъминлади. Босма услубда китоб тайёрлаш ва уни кўп нусхада чиқариш имконияти маърифий-маданий ишлар-нинг жонланишига, китобхонлар сафининг кенгайишига олиб келди. Графика санъатининг ривожланиши ва турлари-нинг кенгайишини таъминлади. Плакатнинг турли кўриниш-лари, афиша, реклама, эълон варақалари, амалий графика борасидаги асарлар бу даврдаги Туркистон бадиий муҳитида етакчи ўринни эгаллаб, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этди. Тасвирий санъат. XIX аср охири — XX аср бошларидаги Туркистон ўлкаси бадиий ҳаётида қаламтасвир ва айниқса рангтасвир санъати етакчи ўринни эгаллаб, бу санъат турлари-да, асосан, рус рассомлик мактабининг вакиллари ҳамда рус салтанатининг турли ҳудудларидан келган ижодкорлар етакчи ўрин эгалладилар. Агар ҳайкалтарошлик ва графика санъатида оз бўлса ҳам маҳаллий ижодкорларнинг вакилларини учратсак, аксинча, ҳали бу турларда бирор-бир маҳаллий ижодкор етиш-маган эди. Бу соҳа ижодкорларининг яратиб қолдирган асарла-ри даврнинг муҳим ҳужжати сифатида қимматлидир. Бу санъат турларида турли миллат вакиллари ва турли эътиқод соҳибла-рининг профессионал маҳорати турлича бўлган санъаткорлар иштирок этган. Бундай рассомлар ичида В. Верешчагин, Н. Каразин, олим ва рассом Дмитрий-Кавказский, В. Вележе, О. Федченко ва бошқаларни кўриш мумкин. Кейинроқ эса таниқ-ли рассомлар П. Кузнецов, К. С. Петров-Водкин, Г. Нюренг-берг ва бошқа ижодкорлар ўз асарларининг бир қисмини Ўрта Осиё ҳаёти, табиати манзаралари, одамларининг турмуш тарзи-ни тасвирлашга бағишладилар. Бу рассомлар орасида рус қуроли, рус шуҳратини кўкларга кўтарган, ашаддий шовинист В. Верешчагин алоҳида ажралиб туради. У 1865 йили юртимизга ҳарбийлар билан бирга кириб келди, шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилишда қатнашиб, рус қўшинлари ғалабасини кўкларга кўтариб мактади. Махсус кун-далик тутиб, бўлаётган воқеаларни қоғозга туширди. У ўз кун-даликларида «бир туземецни минорадан улоқгириб юборган-ман», «биз ўтган шаҳар-қишлокларда тутун бурқсираб қолар эди», «ўлим талвасасида жон бераётган дордаги мурданинг рас- мини ишлаганман» деб мақтанади. Верешчагин Туркистонга келганида рус тасвирий санъатида танила бошлаган рассомлар-дан эди. Улканинг кўп ерларида бўлди. Бу ерда у рангда ва қаламда расмлар чизди. Тўпланган расмлар асосида кейинча-лик ўзининг машхур «Туркистон» асарлар туркумини яратди. Верешчагиннинг «Туркистон» деб номланган асарлар туркуми ни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга рассомнинг ишлаган қаламчизги ва ранг-чизгилари, этнографик характердаги портрет ва композицияла-рини киритиш мумкин. Рассомнинг бу туркумдаги асарларида улканинг ажойиб меъморлик обидалари, халқ амалий безак санъати тасвир этилган. Шунингдек, бу гуруҳга кирган расм-ларда турли миллат вакилларининг этник қиёфаларини юксак маҳорат билан ишлаган муаллиф уларнинг руҳий ҳолатларини ҳам очиб беришга ҳаракат қилган. Туркумнинг иккинчи гуруҳига кирувчи асарлар маиший мавзуга бағишланган бўлиб, унда рассом ўлкадаги мустамлака шароитидаги халқнинг оғир қисмати, дарвиш ва тиланчилар қиёфасини тасвирлайди. Унинг «Зиндонда», «Кўкнорихўрлар», «Қул савдоси», «Болани сотиш», «Тиланчи дарвишлар» каби асарлари атайин ўлка ҳаётининг аянчли тарафларини кўрса- тади. Туркумнинг учинчи ва тўртинчи гуруҳи уруш мавзусига ба ғишланган. Бу асарларда рассом урушнинг нақадар шафқатсиз эканлигини кўрсатади. Шу билан бирга, рассом бу мавзуга улуғ рус шовинизми, энг аввало, рус салтанати мафкураси нуктаи назаридан ёндошади. Рус жангчиларининг Ўрта Осиёни босиб олишда кўрсатган жасоратларини бўрттириб тасвирлайди. Ким-сасиз саҳрода қора қарғаларга ем бўлиб ётган рус жангчисини ачиниш билан кўрсатади. Унинг Туркистон ҳимоячиларини акс эттирган асарлари эса нафрат туйғулари билан тўлиб-тошиб, унда юрт ҳимоячилари гўё ваҳший босқинчилардек тасвирлана-ди. Асарларининг номи ҳам шунга^ монанд танланган. «Ваҳ- шийлар», «Тантана қилишмоқда», «Ўлжани кўрсатишмоқда» ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу тасвирлардан бирида туркистонликлар қопдан рус жангчиларининг бошларини ўз амирлари оёғи остига тўкаёт-ган пайти тасвирланади. Бошқа бир асарда рус жангчилари нинг бошлари ёғоч қозиққа илиниб, Регистон майдонида одамларга кўрсатилаётганлиги тасвирланади. Верешчагиннинг ишлари ичида «Жанг тантанаси» асари ҳам машҳур. Одам бош суягидан қад кўтарган минора ва унинг теварак-атрофи-да қора қарғалар учиб юришида фожиали ва даҳшатли уруш тантанаси ўз аксини топган. Бу асарнинг ёғоч ҳошиясига «ўтган, ўтаётган ва келадиган буюк босқинчи саркардаларга бағишланади», деб ёзиб қўйилган. XIX аср охирларидан бошлаб бошқа халқлар ва давлатларнинг вакиллари ҳам Тур-кистонга келиб кетдилар ва ўлка билан яқиндан танишди-лар. Унга атаб асарлар ёздилар. Булар орасида швед олими Свен Гедин, американинг таниқли ёзувчиси Теодор Драйзер, украин рассоми Сергей Светославский, грузин рассоми Г. Габашвили ва бошқаларни учратамиз. Украин рассоми Сергей Светославский (1857—1931) Са-марқандга атаб кўпгина расмлар чизган. Унинг «Самарканд оқшоми», «Самарқанд бозори», «Ўрта Осиё манзараси» каби асарлари маълум. «Бибихоним олдидаги бозор» (1910) асари унинг халқчил анъаналарга содиқ эканлигини ва воқеликни танқидий идрок этиш ҳамда тасвирлаш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади. Рассом ўлканинг бой ўтмишини улуғ-вор, лекин вайрона бўлиб бораётган Бибихоним масжиди мисолида ўлканинг мустамлака истибдоди давридаги аҳво-лини шу улуғ ёдгорлик ва унинг остонасидаги бозор кўри-ниши, лой йўлаклар, йиқилиб кетай деб турган кулбалар ор-қали тасвирлайди. Табиат манзараси — булутга бурканган осмон, барглари тўкилиб бораётган дарахт мазмунга янада мунгли оҳанг ва изтироб бағишлайди. Туркистонда XIX аср охирида бўлган Георгий Габашвили Тбилиси Бадиий академиясининг ташкилотчиси ва профессор-ларидан бири бўлиб, у Самарканд ва Бухорода қатор асарлар, қаламсуратлар ишлаган. Уларда Ўрта Осиёнинг маҳобатли меъ-морчилик ёдгорликлари ўз ифодасини топган. Яна бир рассом Сергей Юдин (1858—1933) манзара жан-рида катта полотнолар яратиб, тошкентлик санъат мухлисла-ри орасида шухрат қозонган эди. «Тоғдаги чойхона» асари рассомнинг воқеликни ниҳоятда табиий ишлашдаги юксак маҳоратини намойиш этади. С. Юдин 1889 йилдан 1923 йилгача Туркистон ўлкаси бадиий мактабида устозлик қилди. Ўзбекистоннинг таниқли рассоми Н. Қорахон, таниқли рус рассомлари С. Чуйков, Маленина, Н. Куприяновалар, ҳай-калтарошлар Швац, Слоним шу даргоҳда ўқиган кезларида С. Юдиннинг таълимини олдилар. XIX аср охирларидан эътиборан Туркистон ўлкасида туғи-либ ўсган ижодкорлар ҳам бадиий ҳаётда иштирок этиб, шу давр санъати ривожига ўз ҳиссаларини қўша бошладилар. Са- марқандда туғилиб ўсган Лев Бурд (1887 —1943) Москва бадиий мактабида таълим олиб қайтгач (1907), ушбу шаҳарда ўз фао- лиятини бошлади. Шаҳар кўриниши, унинг ҳаёти, ёдгорликлари, одамларига бағишлаб кўплаб асарлар яратди. Шаҳарнинг бадиий ҳаётида фаол иштирок этиб, кўргазмалар ташкил этиш-да, кейинроқ эса бадиий студия ва мактаблар очилишида хиз-матлари катта бўлди. Лев Бурд асарларининг асосий қисми мойбўёқда бажарилган. Унинг «Эски шаҳар», «Регистон» ва бошқа асарлари бугунги кунда Ўзбекистоннинг қатор музейла- ри экспозициясидан ўрин олган. XX аср бошларида санъат оламига кириб келган яна бир йирик рассом Александр Волковнинг (1886—1957) асл ватани Фарғонадир. У шу ерда таваллуд топди, Петербург Бадиий академиясида таниқли рус рассомлари Н. Рерих, И. Гилибин, В. Маковскийлардан сабоқ олди (1908—1910). Киевдаги бадиий мактабда бўлиб, машҳур украин рассоми Ф. Кричевский ҳузу-рида маҳоратини оширди (1912—1916). Туркистонга қайтгач, «янги» услубларда кўплаб асарлар яратди. Унинг «Анори қизил чойхона» асари кўпгина тадқиқотчилар томонидан юқори баҳо-ланди. XX аср бошларига қадар Туркистон ҳудудида санъатни ри- вожлантиришда рассомлар П. М. Никифоров, И. Казаков, О. Татевосян, А. Зоммер, А. Юсупов, С. Дудин, П. Кузнецов, С. К. Петров-Водкин ва бошқаларнинг ижоди салмоклидир. Маз-кур санъаткорларнинг асарлари бугунги Ўзбекистан ва ундан ташқаридаги музей ва шахсий галереялардан ўрин олган бўлиб, давр руҳини ўзида намоён этиб келмоқда. Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида меъморлик ва амалий безак санъатида ҳам ўзгаришлар юз берди. Меъмор-чилиқда маҳаллий анъаналар асосида ишланган ёдгорликлар-га нисбатан (масалан, масжид, Мадраса қурилишлари) евро-пача услубда қурилган бинолар етакчи ўринни эгаллади. Миллий меъморчиликда халқ ижодиёти ва давр ўзгаришлари заминида янги технология ва конструкциялар бунёд этилди. Жумладан, пишиқ ғишт, тунука том, темир панжаралар қурилишлари оқибатида таомилдаги «эски шаҳар» кўриниши ўзгара бошлади. Хона-интеръерларини безашда нақшли тас-вирлардан ташқари мавзули деворий расмлар ҳам урфга кир-ди. Хориждан келтирилган қандил, чинни, кафел ва бошқа буюмлар ўзига тўқ оилалар хонадони муҳитини янги давр руҳига мое қилиб ўзгартирди. XIX аср охири ва XX аср бошларида меъморчиликдаги ўзгаришлар ўлканинг муҳим шаҳарлари Тошкент, Самарқанд, Фарғонада айниқса кўзга яққол ташланди 1 . Матбуот XX аср бошларида Туркистон ўлкасида генерал-губернатор-ликнинг расмий органи — «Туркестанские ведомости» ва унинг ўзбекча иловаси «Туркистон вилоятининг газета» мунта- зам чиқиб турди. Унинг муҳаррири олим ва журналист Н. П. Остроумов (1846—1930) эди. У 1877 йилдан 1917 йилгача Тош- кентда хизмат қилган. «Туркестанские ведомости» ва унинг иловаси «Туркистон вилоятининг газета» (1870—1917) улка тарихи, маданияти ва халқнинг турмушига оид жуда кўп мақолалар эълон қилганки, улар бугунги кунгача тарихчилар учун бебаҳо манба вазифаси-ни ўтамоқда. Бу газеталар чоризмнинг мустамлакачилик сиёса-ти тарғиботчиси ва ташвиқотчиси бўлганини сира унутмаган ҳолда, уларнинг тарихий хизматларини, яъни ўша истибдод зулми тарихини ёритишдаги хизматини алоҳида таъкидлаш ло-зим. Бу газетада шоир Фурқат асарлари ҳам босилган, илғор зиёлиларнинг материаллари ёритиб борилган. Биринчи рус инқилоби (1905—1907) йилларида Ўзбек жа-дидлари бир қанча газеталар чиқаришди. Уларнинг орасида Исмоил Обидов муҳаррир бўлган «Тараққий» газетаси алоҳида ўрин тутади. Бу газета ўлкадаги ижтимоий-сиёсий тафаккурни ривожлантиришда катта роль ўйнади. Жадидлар «Шуҳрат», «Хуршид» газеталарини ҳам чиқарган- лар. Лекин бу газеталар чоризм томонидан тез орада ёпиб қўйилган. Бу ҳакда эсерларнинг яширин газетаси «Молот» мана буларни ёзган эди: «Туркистон эллик йилдан бери рус ҳукумати ҳукмронлиги остида кун кечирмоқда. Аммо Туркистон истило қилиниши арафасидаги жаҳолат ва нодонлик ҳанузгача сакла-ниб келмоқда. Ҳукумат бўйсундирилган халқни олға силжитиш у ёқда турсин, аксинча, ундаги хурофотни сақлаб қолди, чунки бу унга тинчгина ҳукмронлик қилиш ва аҳолини бемалол талаш-ни таъминлар эди. Ерли аҳоли ўртасидаги ҳар бир янгилик ҳукумат томонидан душманлик билан қаршиланар ва шафқат-сиз тусда бўғиб ташланар эди. Ҳаммага маълум эркинликлар деб аталмиш озодлик эълон қилингач, хусусий ташаббусга йўл очилгач, туземецларнинг зиёли кучлари ўз билимлари билан она юртларига хизмат қилмоқчи бўлдилар. Жўшқин инқилоб туфай-ли уйғонган рус жамияти бошидан кечираётган жараёнга уларни жалб қилмоқчи бўлишди. Аммо уларнинг бу истаги бошиданоқ бўғиб ташланди. Ҳокими мутлақ золимнинг бир дастхати билан туземецларнинг тараққийпарвар маданий газеталари «Та раққий», «Хуршид», «Осиё» ёпиб қўйилди. Ҳозирги кунда ҳар бир давлатнинг истиқболи унинг маданияти даражасига боғлиқ бўлган йигирманчи асрда, ўз ҳудудида ўнлаб Ғарбий Европа давлатлари бемалол сиғадиган беш вилоятдан иборат Туркис-тонда, маҳаллий аҳоли 90 фоизни ташкил этувчи ўлкада маҳаллий тилда чиқувчи биронта ҳам хусусий газета йўқ. Ахрли атай-лаб зўрлик ила жаҳолатда сақланмоқда, чунки рус газеталари уларга етиб бормайди. Рус ватикани умуман маърифатни ёқтир- майди ва ҳар бир илғор органда ўзининг ашаддий душманини кўради. Атиги икки йил давомида подшо гумашталари томони-дан «Русский Туркестан», «Туркестан», «Вперёд», «Фергана», «Самарканд», «Новый Самарканд», «Работник», «Ташкентский курьер», «Туркестанская жизнь» газеталарининг ёпилгани бу-нинг яққол далилидир»'. Эсерларнинг бу яширин газетаси («Молот»)нинг 1908 йил 25 декабрдаги «Туркистонда рус дав-латчилигини ўрнатишнинг қисқача очерки» деб номланган ма-қоласида номлари эслатилган жадидларнинг «Тараққий», «Хур-шид», «Осиё» ва рус инқилобчиларининг нашрлари фаолиятига оид қизиқ фикрлар берилган. Чунончи, Тошкент эски шаҳар полицмейстери подполковник Н. Н. Караулшчиков «Тузем аҳоли ўртасидаги озодлик ҳаракати» номи билан ёзган ахбороти-да сўнгги вақтларда ерли аҳоли анча дадиллашиб, ижтимоий ҳаётда уйғонганликлари ва бу борада илғор зиёлилар минбари — жадидлар ташкил қилган «Тараққий» газетаси салмоқли таъсир кўрсатишини алоҳида уктириб ўтгани бежиз эмас 2 . Салтанат маркази вакили алоҳида жандармлар корпуси подполковниги Васильев ўзининг дастлабки фаолиятини Ўзбек зиёлилари — жадидларнинг рус инқилобий фирқалари билан алоқасини аниқлашдан бошлади. У Тошкент шаҳар ҳокимидан жадидларнинг етакчилари ва уларнинг оммавий ахборот на шрлари ҳақида маълумот талаб қилди. «Менга шуни хабар қилишингизни илтимос қиламанки, — деб ёзган эди Ва сильев, — 1907 йилда Тошкентда сарт тилида «Хуршид» сарлав- ҳаси остида газета чиққанми? Ким унинг муҳаррири бўлган? Қачон чиқа бошлаган? Қандай сабабларга кўра тўхтатилган? Унинг йўналиши қандай бўлган? Қайси босмахонада чиққан? Неча нусхада тарқатилган?» Тошкент шаҳар бошлиғи тезкор-лик билан унга қуйидаги жавоб йўллаган: «Хуршид» газетаси соф сарт тилида 1907 йилда чиққан. Муҳаррири Шайховандта-ҳур даҳасининг Дархон маҳалласида истиқомат қилувчи Му-наввар қори Абдурашидхонов, ёрдамчиси Фансуроллоҳбек Ху-доёрхонов ва котиби «Падаркуш» маҳалласида яшовчи сарт мулла Муҳаммад Раҳимҳожи Муҳиддинхўжаев. Газета 6—7 ой мобайнида чиқиб, ҳукуматга қарши мақолалари ҳамда халққа хитобномалари учун ёпилган. Газета жуда сўл йўналишда бўлиб. обуначилари сони 300 дан зиёд эди» 3 . Подполковник Николай Васильев ва полиция маслаҳатчиси Леонид Квицинский марказнинг махфий кўрсатмаси асосий ўлка халқларининг мустамла- ка тузумига қарши миллий- озодлик курашига раҳбарлик қилишга қодир бўлган жадид- лар ва уларнинг ҳукуматга қаршилик кўрсатувчи «мил- лий дастурлари» нималардан иборат эканлигига асосий диққатларини қаратишди. Маҳаллий халқларга муноса- бат масаласида рус инқилобий фирқаларининг тутган сиёса- тини ўрганишга ҳам эътибор қаратилди. Социал- демократ- ларнинг тутган йўли эсерлар- дан тубдан фарқ қилиши ҳам уларнинг назаридан қочмади Петербургнинг «кўз-қулоғи» бўлмиш ТРМБни руслар «охранка», ўзбеклар эса «сиёсий идора» деб аташди. Рус сиесий разведкаси ва контрразведкаси вазифасини ҳам адо этувчи мах фий полиция Туркистондаги барча тараққийпарвар кучларни аниқлаш, уларнинг сафига иғвогарлар қўшиш, халқлар, мил- лат-элатлар ўртасидаги нифоқни кучайтириш ва миллии-озод- лик ҳаракати кўринишларининг барча турларини зудлик билан аниқлаб, ривожланишига йўл қўймаслик, энг асосийси, ўлкани руслаштиришга монелик қилувчи барча кучларни зимдан, пин-ҳон ё ошкора йўқ қилиш учун хизмат қилиши лозим эди. Ана шундай идорага раҳбарлик қилиш моҳир, тажрибали полиция мансабдори Леонид Квицинскийга топширилди. Подполков ник Васильев эса генерал-губернатор маҳкамасидаги барча сие сий ёзишмаларнинг мутасаддийиси - махсус бўлим бошлиғи вазифасини бажара бошлади. Квицинский ва Васильев ҳамкорликда Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатини бўғиб ташлаш, истиқлол учун курашга қодир шахсларни «зарарсизлантириш» режасини иш- лаб чиқдилар. Бу режани ижро этишга мустамлака маъмурия- тининг барча арбоблари жалб этилди. Махсус кўрсатмага би- ноан, Васильевнинг буйруғига барча вилоят маъмурлари бўйсунишга мажбур эдилар. Генерал-губернатор буйруғи би лан барча вилоятлар, туманларга қуйидаги саволларни аниқ лаш ҳақида йўриқнома юборилди: «Аҳоли ўзининг аввалги мустақиллигини қандай эслайди? Утмишдаги озодлигини қўмсайдими? Аҳоли рус маъмуриятига умуман қандаи қараи- ди' Ўтган даврга нисбатан беҳурматлик, норозилик паиқала-дими'' Туземецларнинг ёш авлоди ўртасида тараққийпарвар- лик йўналиши борми? Эҳтимоллик назарияси бўйича мана шу ерли ёш авлоддан келажакда нима кутиш мумкин? Босмахона ускуналари ва гектографлар борми? Бўлса улар халққа ахбо- рот, ё хитобнома чиқаришга хизмат қиладими?» 1 Ерли аҳоли- нинг кайфияти, фикрий даражасини ўрганиш бўйича маъ- лумотларни тўплашга мўлжалланган мазкур йўриқнома 19 саволдан иборат бўлиб, уларга туманбошилар батафсил жавоб юборишга мажбур эдилар. Генерал- губернатор кўрсатмаси бўйича туманбошилар, жабҳа (участка) приставлари «ўзларига бўйсундирилган тузем аҳоли устидан доимий назоратни сусаи- тирмасликлари» ҳамда сиёсий разведка бўйича маълумот ии- ғишда унинг асл мақсадини «билдирмасликлари, бу ишни эҳтиёткорлик билан, мулоҳаза- идрок ила ва энг яхшиси шах- сан амалга оширишлари лозим», деб алоҳида кўрсатма берилган «Садои Туркистон» газетаси илғор ғоялаони тапғиб 1г И ™к бидъат, хурофот ва турмуш иллатларини фош этди Р Йинг са-' ҳифаларида етук ижодкорлар қатори ёшларга кенг ўпин бепил ди. Газета ўзининг қисқа умри давомида (19М-1915) Аб™" мид Чулпон, Хуршид (Шамсиддин Шараф идд инов) Фитрат туркчилик ғоясини «Сайёҳи ҳиндии», «Саиха» каои асарларида акс эттиради. У мусулмонларни бирлаштириб, Те-мур ва Абдуллахон давлати шавкатини тиклаш масаласини қўяди Халқни, Ватанни босқинчилардан озод қилишга чақира-ди lily тариқа, Файзулла Хўжаев сўзи билан айтганда, «рус подшоси ва амирнинг иккиёқлама зулми жадидчилик ҳарака-тини маданият тарқатиш билан шуғулланиш йўлидан сиесии йўлга буриб юборди». 1911 — 1912 йилларда Тавфиқбек ал-Аъзамнинг рисоласи Ўзбек тилига таржима қилиниб Туркистонда кенг тарқатилгани диққатга сазовордир. Рисолада мусулмон динининг социализм, анархизм ва бошқа Ғарбда туғилган таълимотларга муносабати баён қилинган эди. Муаллиф бу рисолада Ғарбда туғилган ҳар бир таълимот, шу жумладан, социализм ҳам, инсониятни бахт-саодатга олиб келмаслиги ва ижтимоий муносабатларнинг бир-дан-бир камолоти мусулмон дини қонун-қоидаларига риоя қилишда эканлигини кўрсатган эди 2 . Тавфиқбек «социалист-ларнинг асоссиз ғоялари одамларни бахт-саодатга олиб келмас-лигини» уқтирган ҳолда, «моддий ва маънавий бахт фақат ило-ҳий қонунларга риоя қилгандагина» амалга ошишини езган эди Туркистонда кенг тарқалган «Сироти мустақим» деган турк журналида мусулмон дунёсининг уйғониши Шарқ мусул- монларининг ислом байроғи остида бирлашишида намоен бўлиши айтилган эди. Газета бирдамлик хусусида 1911 иил 2 U январдаги сонида «Мусулмон дунёсидаги уйғониш» мақоласида шундай фикр билдирган: «Панисломизм тўғрисида ran кетган-да биз мусулмонлар, қаерда бўлишимиздан қатъи назар, узи-мизнинг бир бутун маданий халқ эканлигимизни унутмаслиги- МИЗ ЛОЗИМ. ТРМБ Туркияда панисломизм тарғиботи учун «Янги жо-мий» мактаби ташкил этилгани ва у Туркистон ўлкаси ва Бухо-ро ёшларидан иборат тарғиботчилар тайёрлаетгани ҳақида ах-боротлар олган эди. «Мусулмонлар кенгаши» деб аталган таш-килотнинг 1913 йилда «Мусулмонларга!» хитобномасида уша вақтда содир бўлаётган воқеалар таърифланиб, Греция билан урушаётган Туркияга ёрдам бериш лозимлиги уқтирилган эди: «Овруполиклар мусулмонларни ўлдиришмоқда ва эзишмоқда. Шунинг учун мусулмонлар Туркия атрофига бирлашишлари лозим» 4 , — дейилганди ўша хитобномада. ТРМБ агентураси жадидлар билан илғор рус демократлари Жадидлар ва рус демократлари йиғилиши. Андижон, 1916 йил, август. ўртасида яқин ҳамкорлик юзага келганидан хабар беради Бу ҳамкорликнинг бир учи Убайдуллахўжа Асадуллахўжаевга' бо- риб тақалган эди. Тошкент, Саратов ва Петроград эсерлари даврасида яқин киши ҳисобланган Убайдуллахўжанинг «Садои Туркистон» муҳаррири сифатидаги фаолияти ҳам маълум эди Полковник Волков шу газетада Лев Толстойнинг Убайдуллаху- жагаиуллаган мактубини ҳам ўқиган эди. Граф Толстойнинг Полковник Волков Тошкент, Қўқон, Андижонда жадидлар ташкилотларида, Ўзбек буржуазиясидан 'ташқари, рус ГавдТса ноатдоиралари вакиллари, шунингдек, инқилобий фирқа аъзо- лари ҳам борлиги ҳақида сигнал олган эди. Бундай рус инқи-лобчиларидан бири Георгий Павлюченко ҳақида ТРМБ шундай маълумот олган: келиб чиқиши Дондаги Ростов шаҳридан 1905 иил декабрь қуролли қўзғолонида қатнашган. 1909 йил' Дон социал-демократлари, 1914, йили Москва эсерлари тарТибида яширин иш олиб борган. Уша йили қамоққа олиниб Турки?? тонга сургун қилинган. 1915 йили Қўқонга келиб Ўзбек тилида чиқадиган «Садои Фарғона» газетасида ишлай бошлаган. Ўша йили ҳукуматга мухолиф руҳдаги «Утро Ферганы» газетаси чи-қара бошлаган. Расман унинг муҳаррири Львов бўлса ҳам, ас-лида чинакам хўжайин яҳудий буржуазиясининг моддии мада-дига таяниб иш кўрувчи Павлюченко эди. Газета ноширлари сафида собиқ талабалар - эътиқоди бўйича социал-демократ Шоислом Шоаҳмедов, Болотин, Зубарев ва бошқалар булиб, улар Павлюченко бошчилигида «Утро Ферганы» газетаси обу-начилари сонини ошириш учун ҳокимиятга қарши мақолалар босиб чиқара бошлади. Павлюченко бошчилигидаги ноширлар уз олдига урушдан кейин бўладиган тўнтаришга жамиятни ҳозирлаш ва шунга кадрларни тайёрлаш мақсадини кувди. Худди шу мақсадда 1915 йилнинг кузида Павлюченко Қуқон матлубот жамияти аъзолари ўртасида тарғибот ўтказа бошлади. 1915 йилнинг декабрида газета муҳаррири Львов сўл қарашдаги мақолаларни ёритгани учун 3 ойга қамалгач, муҳаррирлик хуқуқи Павлюченко қўлига ўтади. 1916 йил январидан газета номини «Ферганская жизнь» деб ўзгартирди. 4 апрелдан эса «Туркестанский край» номини олди. Павлюченко бу газета ёпилгандан сўнг, 1916 йилнинг ёзида Скобелев ҳарбии бошли-ғининг маҳкамасига мирзаликка ўтади. «1916 йил 1 июлдан бошлаб Андижон шаҳрида, - деб хабар қилган эди агентура, - хукуматга қарши йўналишдаги газета чиқа бошлади. Бу газета моддий маблағлар етишмаслиги ту-файли ёлғиз Чайкин томонидан эмас, балки пай пулига асос-ланган ноширлик ширкати томонидан чоп қилинади^ Паичи-лар маҳаллий зиёлилардан ташкил топган эди. Жаноб Чайкин тузем аҳоли ўртасида шухрат қозониш ва ўз газетаси паичилари сонини кўпайтириш учун ақоли манфаатларини ҳимоя қилиш-ни ўз зиммасига олган. Сўнгги вақтда «Туркестанский голос» газетасининг ҳар бир сонида пахтакорларга аталган эълонлар чиқмоқда. Бу эълонларда муҳарририят пахтадан қарздор булиб қолган деҳқонларга мурожаат қилиб, кимнинг шикояти булса таҳририятга хабар қилишини сўрайди. Газетанинг қарздор деҳ қонларга ён босиши Миркомил Мирмўминбоев каби иирик бой- қулоқларга ёқмайди, аммо бу тадбир аҳолининг ўртаҳол ва камбағал синфи ўртасида газетани машҳур қилиб, янги-янги пайчиларни ширкатга жалб этмоқца. Қўқонда епилган «1уркес-танский край» газетаси ходимлари эндилиқда шу «Туркестанс кий голос» газетаси билан ҳамкорлик қилмоқда» 1 . Махфий полиция раҳбари «Туркестанский голос» газетаси ходимлари ва фаол мухбирлари тўғрисида ҳам аниқ маълумот-ларга эга эди. «Таҳририят таркиби, - деб езган эди агентура, -бу газета йўналишини яққол кўрсатади. Муҳаррир - ношир Анастасий Афанасьевич Чайкин Андижонда ҳовли- жоили, ии рик асаларичилик хўжалигига эга киши. Қўқон шаҳридаги «Ғайрат» деб аталмиш маҳаллий мусулмон маърифатчилар жамиятига жойлаштиришга муваффақ бўлди. Бу жамият Андижон шаҳридаги 1916 йил октябрь бошларида «Туркестанский голос» таҳририяти раҳбарлигида сартча матбуот органини нашр қилишга киришмоқчи. Мазкур масалани узил-кесил ҳал қилиш учун 4 октябрда «Ғайрат» жамияти аъзоларининг шошилинч мажлиси чақирилди. Мажлисда жамият уставига баъзи ўзгаришлар киритиш, пай капиталини 12500 сўмдан 50000 сўм етка зиш, хусусий босмахона сотиб олиш ва мусулмонча газета чиқариш масалалари муҳокама қилинди. «Туркестанский голос» газета таҳририяти «Ғайрат» жамиятига ўзининг хусусий нашр Органини андижонда эмас, балки Қўқонда раҳбари, йирик савдогар, ношир, «Туркестанский край» газета си таҳририяти раҳбарлигида чиқаришни таклиф қилди. Агар «Ғайрат» жамияти бу газета пайларининг маълум қисмини оладиган бўлса, унинг босмахонаси дан фойдаланиши мумкинлиги ҳам айтилди. Бу масала ҳал бўлишарафасида. «Ғайрат» жамияти ҳозирча «Туркестанский голос» га зетасининг 25 минг сўмлик пайларини сотиб олди. «Туркестанский голос» газетасига обуна йиғиш учун Анди- жондан газета котиби Николай Михайлов Наринский (тахаллу-си Туркестанский, Саматин) Қўқонга жўнаб кетди. У Наман ган, Скобелевда ҳам бўлиб, «Ғайрат» жамияти аъзоларидан ташқари, бошқа кўплаб обуначиларни топди» 1 . Агентура маълумотларига кўра, «Қўқонда 9 октябрда Обид-жон Абдухолиқ Маҳмудовнинг уйида «Ғайрат» жамияти аъзо-ларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Қўқонда хусу сий босмахона очиб, сарт тилида мусулмонча газета чиқариш масаласи муҳокама қилинган. Бой сартлар бу тадбирга маблағ бериш ҳақида розилик билдиришган. Бу ишда 1914 йилда ил-ғор йўналишдаги «Садои Фарғона» газетасини нашр қилган Обиджон Абдухолиқ Маҳмудов салмокли таъсирга эга эди. У бой мулкдор, айёр ва тадбиркор киши бўлган. Панисломизм ғояларига ўта берилган. У кўп марта йиғинларда Туркистон ўлкаси руслардан озод бўлиши кераклиги ҳақида гапирган. Мулоҳаза учун маълумотлар Жадид Обиджон Маҳмудов, Ашурали Зоҳирийларнинг саъй-ҳаракати билан чиқа бошлаган «Садои Фарғона» газетаси ҳам таҳсинга сазовор фаолият кўрсатди. Унинг саҳифаларидан бутун водийда кечаётган ижти- моий-сиёсий, маънавий-мафкуравий ҳаётга оид кўплаб мақолалар ўрин олган. Турмушда мавжуд бўлган хилма-хил камчилик, нуқсонларни фош этиш орқали маҳаллий аҳоли миллий онгининг ўсишига хизмат қилувчи хат ва хабарлар ҳам газетадан мунтазам ўрин олиб турган. Газетанинг 1914 йил 2 июль сонида «Андижонда овмачилик» номли мақолада жамиятдаги айрим нопок, ярамас иллатлар очиқ-ошкора фош қилинган. «Андижонда, — дейилган эди, жумладан, бу мақолада, — Олло- қулбек қасрида бир сарой ва бир неча дўконларда ушбу XX асрда Туркис- тонда мавжуд бўлиб турғон қабихадан, яъни баччабозлик кўп ривожда экан. Мазкур мавзеъда 13 ёшдан 16 ёшгача етган жувонлардан етти на-фар бор экан. Ҳар кун ва кечалари 500 нафардан бир минг нафаргача одамлар, ҳаттоки мадрасалардаги муллабаччалар жам бўлишиб чой ичиб ўтирар эканлар. 7 июнда мазкур мавзеъдан ўтиб эрдимки, мазкур саройга кўзим тушди. Бир неча нафар ўрислар кўринди, ичкари кириб қарасам 4 нафар ўрис старшийлари хотинлари илан икки нафар меҳмонлари илан ва бошқа одамлар жам бўлишиб, 4 нафар баччани ўйинға солиб турибдур. Баъзи одамлар баччаларға 5 сўмлик, 3 сўмлик қоғозларни ёпиштириб туриб эконлар. Ажабо! Андижон қози ва уламолари театрни ҳаром деб, бул тариқа маълум ва машҳур жойда бўлиб турган баччабозликни нимаға кўзлари кўрмас экан? Ва на учун амри-маъриф қилмас эканлар?» «Садои Фарғона» нинг 1915 йил 2 январь сонидаги «Нафсоният қаҳрамони» сарлавҳали мақолада эса Андижонда амалга оширилаёт-ган хайрли, ибратли ишлар ҳикоя қилинади. Унда Андижондаги маш ҳур Офтобачи мадрасаси биноси эски бўлиб, «талабаларни истиқо-мат қилмоқларига ярамай қолин- ганлиги сабабли, Андижоннинг яланғочқўргонлик ҳожи Муҳаммад эшон жаноблари Насибулло ўз ақчаларидан мазкур Мадраса бино-сини ислоҳ қилиб бурунги мудар-рис келтирилиб, мадрасани аввал-гидек обод қилиб талабалар ўқумокда эканлар» деб ёзилганди. Газетанинг ўша йил 25 фев раль сонида «Ана муллаларнинг аҳволи!» деган хабар эълон қили нади. Унда, жумладан, мана бу сатрлар бор эди: «Андижонда Маҳмуд дастурхончи мадрасасида турғувчи бир неча нафар ахлоқи бузуқ ёмон муллалар бир яхши пок мул- лони мадрасадан зўрлик қилиб чиқарибдурлар. Бечорани гуноҳи бачча- бозликдан монеъ қилиши экан. Сўнгра бечора тўғри мулла жаноб инспек тор тўраға арз қилибдур. Инспектор тура мазкур ишни ҳақиқат қилмоққа мадрасага бориб полиция билан ҳужрага кириб китоблар кўриб турилғон ҳолқа бир тўнки яшчинда баччаларға солиб ўйнатурғон (кокил) топибдур- лар. Бул ишдан кўп нарида бўлиб жаноб инспекторға юборибдурлар. Ана муллаларнинг аҳволи!». Шу газетанинг 15 май сонида Ашурали Зоҳирийнинг «Туркистонда биринчи юрист» мақоласи босилди. Унда Тошкентдан Қўқонга келиб қол-ган Тошпўлатбек Норбўтабек ўғли ҳақида ran борар эди. Ўзбеклардан биринчи бўлиб дунёвий фанлар бўйича европача усулдаги олий маълу- мотга эга бўлган бу зиёлининг ҳаёти ва фаолияти ўзгаларга намуна сифа- тида тарғиб қилинган. Ана шундай маълумотлар асосида ТРМБ бошлиғи полковник Волков ўз бошликларига юборган мутлақ махфий ахборотларида шундай хулоса чиқарган эди: «Хулоса қилиб айтганда, «Ғайрат» ширкат жамияти ҳиссадорлар жамияти эмас, балки демократик асосга қурилган изчил артел сифатида ўзини намоён қилмоқда. Бу биродарлик фаолият доираси шундайки, у билан доимо ҳисоб- лашишга ва унга муҳофаза бўлими доимо кўз-қулоқ бўлиб тури-шига тўғри келади» 1 . Полков ник Волков агентураси йўлла-ган яна бир ахборотни ҳам унинг бошликлари диққат би лан ўрганди. Бу ахборотда Убайдуллахўжа бош бўлган Тошкент жадидлари Анди-жондаги «Тараққийпарварлар» фирқаси билан бирлашгани ва уларда туманбоши тилмочлари Сулаймон Келгинбоев, Акбар-бой ва Мадамин Бойтурсуно-вич Ўрозалиев ҳамда Убайдул-лахўжанинг укаси Баширулла Хўжаев муҳим роль ўйнаши кўрсатилиб, улар билан маслақдош рус журналисти Вадим Чайкин ҳокимиятга қарши ма-ҳаллий ёшларни уюштираётга-ни маълум қилинган эди. Греклар устидан Туркиянинг ғалабасини тиловчи бу махфий жамиятнинг мақсади, агент фикрича, «маҳаллий рус ҳоки-миятини ерга уриб қоралаш орқали маҳаллий халқ ўртасида обрў қозонишдир». ТРМБ махфий агенти Мирза Аҳмад Қуш-бегиев эса уни тўлдириб «агар бу жамият жазосиз қолаверса у ҳолда даҳшатли кучга айланади. Халқ уларнинг қармоғига или- ниб, жиловини уларга бериб қўяди» 1 , деб Ўзбек жадидлари фао-лияти тўғрисида батафсил ахборот берган эди. ТРМБ бошлиғи жадидлар сафида Қушбегиев, рус инқилоб-чилари қаторида эса «Августовский» каби ўз «Азеф»ларига эга эди. Евгений Филиппович Азеф эсерлар фирқаси Марказий Қўмитаси аъзоси, жанговар террорчи ташкилот раҳбари сифа- тида 1901 — 1908 йилларда подшо амалдорларини даҳшатга сол- ган. Ички ишлар вазирй Плевени ўлдирган эсерлар раҳбари. Аслида у рус сиёсий полицияси агенти бўлган. Унинг кимлиги 1908 йилдагина фош қилинган ва катта шов-шувга сабаб бўлган. Августовский 1912—1917 йиллар мобайнида больше-виклар сафига кириб олган ТРМБ махфий агенти эди. Полковник Волков рус ҳукумати сиёсатини белгилашда махфий сиёсий разведкачи сифатида генерал-губернаторга за-рур йўрикларни бериб турди. 1916 йил август ойида Куропаткин билан ўлка сафарига чиққан Давлат Думаси аъзолари ор-қасидан ўз одамларини қўйиб, уларнинг ҳар бир ҳаракатини кўздан қочирмади. Унинг агентлари Туркистон маъмурияти ус- тидан шикоятларни қабул қилаётган Давлат Думаси аъзолари фаолияти ҳақида шундай хулосага келишган эди: «Давлат Ду маси аъзолари билан суҳбатдан сўнг туземеилар ўз эҳтиёжла-ри ва шикоятлари билан олий ҳокимиятга мурожаат қила-олишлари мумкинлигини тушунишди ҳамда ана шу ҳокимият паноҳида шикоятлари асосли бўлса маҳаллий ҳокимиятдан қўрқмасликларини англади». Мустамлакачи маъмурлар Тошкент, Андижон ва Қўқон каби йирик маъмурий марказларда тобора кучайиб бораётган «Тараққийпарварлар» фирқасидан ҳайиқиб қолишди. 1916 йил 16 октябрдан 3,5 ой олдин ёпиб қўйилган «Туркестанский край» газетаси яна нашр қилина бошлади. Унинг муҳаррири Ўзбек адвокати Шоислом Султон Шоаҳмедов бўлиб, муҳарри- рият ходимлари илғор фикрли рус зиёлилари эдилар. Сиёсий разведка бошлиғи Волков ўзининг 1916 йил 4 ноябрдаги гене рал-губернатор номига юборган махфий ахборотида уларга шундай таъриф беради: «Газетада шифокор Давид Ильич Чер-нобородов ишлайди. У ўзининг 1905 йилдан бери давом этиб келаётган жиноий фаолияти билан бизга таниш. Казалинск шахридан келган Зубарев Иван Егорович социалист-революци-онерлар фирқаси билан 1910 йилдан боғланганлиги маълум. Сўл йўналишдаги қарашлари билан таникли Бердичевский Моисей Маркович Вадяев ширкати идорасида ҳам ишлайди. Газета учун пулни Қўқон Биржа Қўмитаси бермокда. Келгуси-да газета муҳаррири Шоаҳмедов бизга номаълум манбадан 100 минг сўм олишни мўлжалламокда. Бу маблағ газета фаолияти- ни кенгайтиришга сарфланмоқчи. «Туркестанский край» газе таси «Туркестанский голос» газетаси қиёфасида кучли рақобат-чини кўрса-да, бу рақобат ғоявий мазмунда бўлмай, балки соф тижорат жабҳасидадир». Генерал-губернатор маҳкамаси махсус бўлими, яъни сиёсий разведка, Туркистон район муҳофаза бўлими ҳужжатлари шуни кўрсатадики, Туркистоннинг ҳарбий-сиёсий доиралари жадид-ларнинг «Тараққийпарварлар» фирқаси нашрлари таъсиридан талвасага тушганлар. Туркистон матбуоти тарихида «Ҳуррият» (1917—1918) газе- тасининг ҳам ўрни салмоклидир. Самарқандда ҳафтада икки марта 4 саҳифада чиқувчи бу газетани тараққийпарвар зиёли-лар ташкил этишган эди. Газетани «Зарафшон» компанияси чиқариб, унга жадидлар етакчиларидан Акобир Шомансурзода муҳаррир бўлган. Таҳририят таркибида ўлканинг таникли иж тимоий-сиёсий арбобларидан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Сайд Аҳмадхўжа Сиддиқий, Мардонқул Шомаҳмудзо- далар бўлиб, уларнинг материаллари газетадан кенг ўрин олган. Жадидларнинг журналлари ҳам Туркистон халқлари миллий онгини ўстириш ва ўзлигини англашда катта хизмат қилганини алохида кўрсатиб ўтиш лозим. Бу ўринда Маҳмудхўжа Беҳбудий муҳаррирлигида 1915 йиддан чиққан «Ойина» журналининг фао- лияти диққатга сазовордир. «Ойина» Ўзбек тилининг софлигини сакдаш учун курашди ва руслаштириш жараёнининг салбий таъ- сиридан сақланишга чақирди. «Уз халқчиллигимизни йўқот- сак, — деб ёзган эди «Ойина», — эътиқодимиз ҳам ўз-ўзидан йўқолади. Тил муҳофазаси энг муҳим мажбуриятдир». Уламолар томонидан 1915—1918 йилларда чиқарилган «Ал- ислоҳ» журнали фаолиятида ҳам маърифатпарварлик, дин, урф-одатлар софлиги ва рус таъсирига қарши кураш устивор эди. 1917 йил февраль инқилобидан кейин «Ал- изоҳ», «Ишчи- лар дунёси», «Кенгаш», «Ҳуррият» каби журналлар чиқа бош- лади. 1896 йилдан 1917 йилга қадар 18 та русча журналлар нашр қилинганини ҳам эслатиб ўтиш даркор. «Средне-Азиатс кий вестник» (1896), «Туркестанский скорпион» (1907), «Сред няя Азия» (1910), «Туркестанский кара-курт» (1911), «Степние миражи» журналлари шулар жумласидандир. Хул оса қилиб айтганда, Туркистон матбуоти ўз даврининг овози вазифасини ўтади. Мустамлака истибдодида ўлканинг иктисодий, ижтимоий- сиёсий ва маданий-маърифий ҳаётини ўзида яққол акс эттирди. Фан ва санъат. Россия мустамлакачилиги шароитида илм- фан соҳасида эски услубларга ёпишиб олиш ҳоллари давом этди. Анъанавий равишда дунёвий билимларни ўрганиш, улар- ни янада ривожлантириш устидан давлат ғамхўрлиги деярли бўлмади. Илм-фан ва маданиятни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида уларнинг, бошқа мамлакатлар билан ўзаро ало- қалари, ижодий ҳамкорлик эътибордан четда қолди. Мустамлакачилар, энг аввало, маҳаллий халқнинг ўзлигини танишларига монеълик қилдилар. Аксинча, турли йўллар билан рус маданиятини тарғиб этишга киришдилар. Хуллас, халқимизнинг минг йиллар давомида таркиб топ тан, шаклланган ва ривожланган, айни пайтда, ўзининг анъа- наларига эга бўлган қадимий ва бой маданиятнинг ривожлани-шига сунъий тўсиклар қўйилди. Миллий руҳимизга, миллий онгимизга ёт бўлган ўзга халқ маданиятини миллий эҳтиёжсиз ўзлаштириб бўлмаслиги назар-писанд қилинмади. Барча истилочилар каби рус мустамлакачилари ҳам ўзгалар ерига эгалик қилиш учун, энг аввало, унинг маданиятини йўқ қилиш зарур эканлигини яхши тушунар эдилар. Ҳар ҳолда, маданият ва миллий истиклол ғояси бир-бирини тўлдирса, улар ватанпарварлик ифодаси сифатида намоён бўлиши, акс ҳолда, улар бир-бирини инкор этса, кишиларда, жамият аъзоларида ижтимоий лоқайдлик, манқуртлик, ҳаттоки, Ватан туйғуси соф-лиги ва мустақиллик учун бефарқлик юзага келиши рус мустам-лакачилари учун сув билан ҳаводек зарур бўлиб қолди. Ўзининг ёвуз мақсадини амалга ошириш учун Рус давлати ўлкада кўплаб европача ижодий уюшмалар, бирлашмалар таш-кил этишга ҳомийлик қилди. Бу нарса, табиийки, ўша ижодий уюшмаларнинг ташаббуси билан эмас, аксинча, давлат сиёсий раҳнамолиги оқибатида юз берган эди. Рус мустамлакачиларининг Туркистон халкдари фани ва маданиятига тубан муносабатда бўлгани ҳақида рус шарқшунос олимлари Е.Ф.Кал устози барон Розенга (Санкт-Петербург) йўллаган мактубида шундай ёзган: «Бу ерда ўлкани тарихий, лингвисток ўрганишга жуда лоқайдлик ҳукмрон. Энг ачинар-лиси ва умуман энг ёмони шуки, маҳаллий рус жамиятининг кўпчилиги туземецларга паст назар билан қарашади. Уларнинг ҳаёти, турмуши, тарихи, тили ва бошқа томонларига мутлақо бефарқ муносабатда бўлишади. Ўз вазифаларига кўра аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиши лозим маъмурият вакилла-ри — туман бошликлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади» 1 . Худди шундай фикрни В.В.Бартольд ҳам айтган эди. У 1914 йили асарларидан бирида мана бундай деб езди: «Ўрта Осиёнинг қадимги маданиятини ўрганиш ва ёдгорликларни қўриқлаш фақат фойдасизгина бўлиб қолмай, балки зарарли ҳам деб ҳисобланган» 2 . Туркистон маданий бойликлари, рус мустамлакачиларидан ташқари, чет эллик саёҳатчилар томонидан ҳам беаёв талан-ган. 1895 йилда ўлкада бўлган швед меъмори Мартин бу ҳолат-га жаҳон фан-маданияти нуқтаи назаридан чек қўйишни сўраб Россия империя ҳукумати бошлиғи граф С.Ю.Виттега мурожа-ат қилгани бежиз эмас. Швед меъмори Самарқанддаги меъмо-рий ёдгорликларнинг биргина Туркистон, Осиё учунгина эмас, балки умумжаҳон маданияти учун ҳам улкан аҳамиятини таъкидлаб, граф Виттедан Самарқанддаги улуғвор обидаларни вайронагарчиликдан сақлаб қолиш учун зудлик билан чора-тадбирлар кўришни илтимос қилган эди 3 . Туркистон ўлкасидаги нодир қўлёзмалар, камёб китоблар, кўҳна археологик буюмлар, олтин-кумуш тангаларни йиғиш ва шу мақсадда бойлик орттириш билан шуғулланаётган рус амал-дорларининг айримлари Туркистоннинг табиий бойликларидан ташқари, ўзининг тарихий ўтмиши билан ҳам эътиборга лойиқ-лигини тушунган. Худди шулар ўлкадаги илмий жамиятлар фаолиятида бевосита қатнашган. Москва ва Санкт-Петербурглик шарқшунослар эса ўлкани астойдил ўрганиш фан учун катта аҳамият касб этишини тушуниб, бу ерда илмий-тадқиқотлар олиб боришган. 1870 йилда оммавий кутубхона, 1876 йилда Тошкент омма-вий музейининг очилиши ҳам ана шу олимларнинг саъй-ҳара-кати билан ташкил топган эди. Бу муассасалар аслида рус мустамлакачиларининг Туркистон маънавий бойликларини ил-мий асосда ўрганиш, уларни империя манфаатлари йўлида ўзлаштиришни марказлаштирадиган муассасалар хизматини ўтиши керак эди. Уларда Туркистон халқларининг моддий ва маънавий бойликлари тўпланиб, қиймати аникланар ва энг ноёб, жаҳон аҳамиятига моликлари марказга — Санкт-Петер бург ва Москвага олиб кетилган. Шу тариқа йиллар давомида олиб борилган илмий-қидирув ва археологик қазишмалар на-тижасида топилган кўплаб ёдгорликлар Россияга ва бошқа чет элларга олиб кетилди. Туркистон тарихи кўплаб рус олимлари номини жаҳонга танитди. Масалан, Самарканд вилоят бошқармаси ходими В.Л. Вяткин номини жаҳонга машҳур этган нарса ҳам Самарканд обидалари бўлди. Ҳаваскор ўлкашунос В. Л. Вяткин 1908—1909 йилларда Обираҳмат ариғи яқинидаги Пойи расад тепалигида қазув ишларини олиб борди. Унга Шайбонийхон мадрасаси-нинг мударриси Абу Сайд маҳсум яқиндан ёрдамлашди. Бу Ўзбек олими, профессор Н. И. Веселовский таъбири билан айтганда, «мусулмон адабиётининг зўр билимдони» эди. У Қур-бонжон додхоҳ архивини тартибга солиш вақтида қизиқ бир ҳужжатга кўзи тушган ва уни Вяткинга берган. Ана шу ҳужжат унга бевосита қазув ишларини бошлашга муҳим бир туртки бўлгани ҳақида Вяткиннинг ўзи бундай деган: «Пойтахт Самар-қандда Мирзо Улуғбек тарафидан бино этилган расадхона кўпгина мусулмон адиб ва муаррихлари тарафидан муттасил зикр этиларди. Хусусан, Мирзо Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг машҳур «Бобурнома» китобида расадхонанинг туриш жойини тахмин қилиб кўрсатган эди. Шундай бўлса- да, бундай аҳамиятли ва азим бир бинонинг манзили ушбу вақтгача маъ-лум эмасди. ...Расадхонанинг ўрнини топиб очмоққа манинг қўлимга тушган бир вақфнома сабаб бўлдики, мазкур вақфно-ма бундан 250 йил аввал ёзилган». Ўзбек зиёлиси Абу Сайд маҳдумнинг бу кашфиётдаги хизматини русларнинг ўзи тан олишган. Урта ва Шарқий Осиёни тарихий, археологик, лингвистик ва этнографик жиҳатдан ўрганувчи Россия қўмитаси уни 100 рубл пул билан тақдирлади 1 . Мустамлака Туркистон шароитида ўз эли тарихи, маданияти ва фани жонкуяри, ватан-парварлар ҳам бўлди. Улар Ўрта Осиё тарихи, илм- маданияти ва бетакрор обидаларини кенг жамоатчиликка танитиш ва уларни келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш йўлида фидокорлик кўрсатдилар. Туркистон, Россия ва умумжаҳон кўргазмаларида ҳам ўз коллекциялари билан қатнашдилар. Тошкентда 1890 йилда Туркистон фани, саноати ва қишлоқ хўжалигининг 25 йиллик юбилейи кўргазмаси очилганда ана шундай маҳаллий ўлкашунослардан Акром полвон Асқаров ўзи тўплаган экспонатларни намойиш қилди 1 . Ҳам тижоратчи, ҳам илм-фан фидойиси бўлганлардан яна бири Мирза Абдулла Бухорий (1893 йили вафот этган) касбкори бўйича иккинчи тоифали савдогар ва маҳаллий ипак, жун ҳамда ип-газлама фабрикасининг хўжайини эди. 1878 йили у Тошкентда кўргазма ташкил этишда иштирок этди. Кўргазмага хонатлас, турли рангдаги аёллар бош кийими ва ҳар хил рўмоллардан иборат коллекция тақдим қилади. Мирза Абдулла савдогар Муҳаммад Шокир би лан бирга «Ипак буюмлари ишлаб чиқаришни анча такомиллаштиргани ва кенгайтиргани» учун олтин нишонга сазовор бўлган. 1886 йили Туркистон кўргазмасида, 1887 йили Харьков қишлоқ хўжалик кўргазмасида қатнашди. У келтирган ипак маҳсулотлар томошабинлар диққатини ўзига жалб этган. У тезда сотилиб кетган ана шу газмоллари учун мукофот олган эди. Мирза Абдулла Н.И.Веселовский билан ҳам алоқада бўлган. Н.И.Веселовский Мирза Абдулла коллекцияларини кўриб чиқиб, ундан 1202 буюм, шу жумладан, 11 тилла ва 77 кумуш танга, 951 дона чақа, 18 та муҳр, одамлар, ҳайвонлар тасвири туширилган 6 та тош сотиб олган. Н.И.Веселовский билан танишиб, ҳамсуҳбат бўлиши, шу-нингдек, Афросиёб қазилмаларини бориб кўриши Мирза Бухо-рийда ёдгорликлар тўплаш фаолиятини янада кучайтирган. На-тижада у қадимги нарсаларнинг илмий аҳамиятини тушунишга ҳаракат қилибгина қолмай, рус фани ва маданияти ютукдари билан яқиндан танишишга ҳам интилди. Ўз ташаббуси билан Москва ва Петербургга саёҳат қилди: Кремлда бўлди, Третья ков галереясини бориб кўрди. Мирза Абдулла Бухорий тўплаган моддий маданият ёдгор- ликларидан кўпчилиги Санкт-Петербургдаги Эрмитаж ва Архе ология комиссиясига юборилгани ҳамда қабул қилинганига дойр маълумотлар бор. 6 та махсус қутига жойлаштирилган 6300 та қадимий осори-атиқаларни Бухорий ҳеч қандай нарх қўймай Россия фойдасига текинга совға қилган 3 . Тарих ва маданият жонкуярларидан яна бири Турди Мирғи-ёс ўғли бўлиб, юртсеварлиги билан ажралиб турган. У 16 йил давомида йиққан коллекциялари билан таниқли ўлкашунослар қаторидан ўрин олган. Турди Мирғиёс ўғли тарихий обидалар- нинг жонкуяр тарғиботчиси эканлигини унинг генерал-губер натор маҳкамаси ходими, шарқшунос Абубакр Диваевга йўлла- ган бир мактуби яққол кўрсатади. Мактубда хусусан мана бу- ларни ўқиймиз: «Бизнинг Тўқмоқ райони атрофида, ҳозирда суғориш ишлари олиб борилаётган жойда қирқ чақирим масо- фага қадар чўзилган қадим шаҳар қолдиқлари ётибди. У ёки бу белгиларига кўра бу ерда қачонлардир юксак маданиятли халқ- лар яшаган. Ҳар қадамда қабр тошлари кўзга ташланади, нес- торианча ва мусулмонча ёзувлари бор. Шуниси ажабланарли- ки, бу кўҳна шаҳар қолдиклари ҳақида ҳеч ким бир нима билмайди, на Оврупо, на Шарқ тарихчиларига ҳам номаълум бу шаҳар... Маҳаллий қариялар буни Хитой шаҳри дейишади. Аммо арабча ёзувлар бу тахминни рад қилади. Бир қўрғонда қазишма қилганимда Византия услубидаги икки алебастр ус- тунчаларни топдим, чуқурроқ бир жойда эса араб услубидаги буюмларни учратдим. Бу жойлардан топилган тангалар турк амирлари, халифаларига тегишли, ҳижрий 425—426 йилларга оид. Яна шуни ҳам хабар қилишни лозим кўраман. Канал ўтка- зилаётган жойдан шарқ томон 18—20 чақирим нарида жуда қадим замонга оид минора турибди. Бу кўҳна иншоотнинг ғиштларини атрофдаги одамлар ташиб кетишмоқда. Биз Вер- ний шаҳрига учта телеграмма юбордик, аммо ҳеч қандай жавоб олмадик. Орадан яна уч йил ўтса, бу нодир минорадан ҳеч нарса қолмайди. Қисқа қилиб айтганда, туркистонлик архео- логлар бу ердаги қадимий ёдгорликларни ўз ҳимоясига олмаса- лар, фан ва тарих учун қимматли ҳамма нарса адо бўлади ва биз авлодлар қарғишига учраймиз» 1 . Самарқад вилоятининг Хўжанд туманида Ҳожи Юсуф Мир фаёзовнинг илмий-маданий фаолияти ҳам диққатга сазовор- дир. Унинг уйи Хўжанд маданий марказига айланган. Фалаки-ётшунослик, математика, география, табобат, тарих бўйича би- лимдон Ҳожи Юсуф раҳбарлигида яратилган Ер шари глобуси XIX аср иккинчи ярмидаги илмий кашфиётлардан бири эди. Глобусда 1000 дан ортиқ географик номлар жойлаштирилган 2 . Туркистон олимлари синовидан ўтган бу глобус Петербургда ҳам намойиш қилинган. Россия Императори География жами-яти аъзолари унинг илмий жиҳатдан мукаммаллигига ишонч ҳосил қилишган. Император Николай II ва унинг сарой амал- дорлари ҳам глобусни кенг оммага намойиш этишга сазовор деган хулосага келишган ва унинг муаллифини такдирлашган 3 . Ҳожи Юсуф Мирфаёзов (1842—1924) Осиё ва Европа мамла- катларида таълим олган ўз даврининг илғор кишиси ва маъри- фатпарваригина эмас, балки бутун Туркистон ўлкаси мадания-ти ривожига катта ҳисса қўшган олим сифатида ҳам ўзидан ном қолдирган 1 . Умуман олганда, XIX аср охири — XX аср бошларида Тур-кистонда маърифатпарварларнинг маълум гуруҳи шакллангани-ни уқтириб ўтиш лозим (Сатторхон Абдуғаффоров, Саидрасул Саидазизов, Жўрабек Қаландар қори ўғли, Шоҳимардон Мир-ғиёс ўғли ва бошқалар). Мустамлака Туркистонда фан ва маданият соҳасида бир неча кўргазмалар уюштирилган. «Туркистон фани, саноат ва қишлоқ хўжалигининг 25 йиллик юбилейи кўргазмаси» 1909 йилда Тошкентда очилди. 1911 йили 3 та, 1912 йили 2 та, 1915 йили 2 та, 1916 йилда 1 та бадиий кўргазма уюштирилди. Тур кистон кўргазмаси 7 марта Умумроссия (1870—1913) ва 10 мар та жаҳон (1873—1914 йиллар) кўргазмаларида қатнашган 2 . Россия ҳукумати турли йўллар билан ўз маданияти, хусусан, қўшиқчилик санъатини Туркистон ҳудудида кенг тарқатишга ҳаракат кидди. Шунинг учун ҳам улар барча воситаларни ишга солдилар. XIX асрнинг 70- йиллари бошларидан ҳаваскорлик бадиий уюшмалари пайдо бўлабошлади. Бундай иш билан асосан Тур кистон генерал-губернаторлиги шуғулланди. Аслида, қўшиқчи-лар уюшмаларини ташкил этиш 1866 йилда драматик тўгарак сифатида, кейинчалик эса, 70- йилларнинг охирларида Ф. Ф. Никитников раҳбарлигида мусиқа тўгараги билан бошланган эди. 70-йилларнинг охирлари — 80-йилларнинг бошларидан ўлканинг турли ерларида рус жамоалари ташкил этилиб, улар ўзларининг маданий-эстетик маҳоратини оширишда мадад сўраб юқори ташкилотларга мурожаат қилабошладилар. Буларнинг ҳаммаси кейинчалик Тошкент шахрида мусиқа жамиятини ташкил этишга ундай бошлади. 1883 йил 5 феврал-да Туркистон генерал- губернаторлиги бундай жамиятни тузиш-га рухсат берди. Шу йилнинг октябрь ойида эса жамият учун махсус бино ажратилди. 1884 йил январь ойидан Тошкент му сиқа жамияти ўз фаолиятини бошлади. «Тошкент мусиқа жа-мияти» ўз сафини тобора кенгайтира борди. Бунинг ижти-моий сабаблари мавжуд бўлиб, улар кўпинча мустамлакачилик иддизларининг мустаҳкамланиши, Россиядан Туркистон ҳуду-дига кўплаб рус фуқароларининг кўчириб келтирилиши билан боғлиқ эди. 80-йилларнинг иккинчи ярмида жамият мусиқа ҳаваскорларидан ташкил топган оркестр ва хорга эга эди. Чунончи, ўша йилларнинг охирларида «Тошкент мусиқа жамия-ти» хорида 80 дан ортиқ қўшиқчилар фаолият кўрсатди. Айни пайтда жамият қошида офицерлар ҳаваскорлар оркестри ҳам фаолият кўрсатиб турди. Тошкент рус қўшиқчилик санъатининг жонлана бориши бу ерда кўплаб ижодий сафарларнинг уюштирилишига сабаб бўлди. Масалан, 1889 йилда Тошкентга Д. Славянскийнинг хор капелласи ижодий сафарда бўлган бўлса, кейинчалик «Мало российская капелла», 1891 йилда Франция оперетта труппаси, 1894—1898 йилларда эса Тифлис операси Туркистонга сафар уюштирди. Бироқ, европача усулда ижро этувчи гастролчилар ва Туркистондаги мавжуд рус қўшиқчилик гуруҳларининг кон-цертлари маҳаллий аҳоли ўртасида эътибор топмади. Хусусан, уларнинг репертуарларидаги «Галька», «Жизнь за царя», «Кар мен» операларига маҳаллий аҳоли кирмаганлиги юқоридаги фикрларни исботловчи далил бўлиши мумкин. Лекин, Россия маданият соҳасидаги ўз ҳукмронлигини таъ-минлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида турли жамиятлар, уюшма-лар, гуруҳлар ташкил этишда давом этаверди. Масалан, 1891 йил 4 февралда Туркистон генерал- губернаторлиги Самарқанд мусиқали драма жамиятининг тузилганлиги ҳақидаги ҳужжатни имзолади, унинг Низомини тасдиқлади. 1907 йил март ойида Сирдарё вилояти генерал-губернатори Тошкентда ҳам мусиқа ли драма жамияти Низомини тасдиқлади. Жамиятни тузишдан асосий мақсад бу ерда санъатнинг 2 жанри — рус мусиқаси ва драматик асарларни кенгроқ ёйиш эди. Айни пайтда Туркис тондаги рус маъмурияти бундай тадбирларни узоқни кўзлаган ҳолда олиб борди. Бош мақсад русча усулларни мустаҳкамлаш асосида Туркистонда Россия давлати мустамлакачилик сиёса- тини кучайтириш эди. Бу жамиятларда маҳаллий аҳолидан би-ронта одамнинг йўқлиги ҳам фикримизнинг далилидир. Туркистон генерал-губернаторлиги ўлкада, айниқса Тош кент шаҳрида рус мусиқий марказларини мустаҳкамлашга кат-та эътибор берди. Бу пайтга келиб, ўқув юртларида хорлар ташкил этила бошланди, янги ҳаваскорлик мусиқий тўгараклар пайдо бўлди. Буларнинг ичида айниқса ҳаваскор хор қўшиқчи-лари тўгараги бўлмиш «Лира» ажралиб турарди. Кейинчалик «Тошкент мусиқа жамияти» ва «Лира» фаолиятлари бир-бирига яқинлаша борди. 1904 йилда Тошкентда симфоник ва камер мусиқаси ҳаваскорлари тўгараги ташкил этилди. 1906 йилда эса мусиқа жамияти таркибида мусиқа- драматик жамият ташкил этилди. Улар ўз концертларини кенг халқ оммаси тўпланадиган жойлар, шаҳар боғларида ҳам намойиш эта бошладилар. Кейинчалик «Тошкент мусиқа жамияти» нинг жойлардаги фи лиал, бўлим, шўъбалари ҳам ташкил этила бошланди. Туркистонга рус қўшиқчилик санъатининг кириб келишида унинг миллий санъат турларига салбий таъсир қилиши билан бирга, айни пайтда, рус олимлари — мусиқашунослар, элшу-носларнинг Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг тарихини ўрганишда, халқ фольклор асарларини йиғишда ва тартибга солишда ҳамда нашр этиш ишларида маълум даражада ижобий роль ўйнаганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Масалан, XIX аср-нинг 70-йилларида илғор фикрловчи ва умуминсоний қадрият-ларни ўз фаолиятларида шахсий мезон даражасигача кўтарган қатор рус олимлари, мусиқашунослари Ўзбек миллий қўшиқ чилик санъатини (бошқа маданият ва санъат шакллари каби) ҳам чуқур ўргана бошладилар. Улар айниқса қўшиқчилик санъ-атида халқ оғзаки ижоди анъаналарини қизиқиш билан тахлил қилдилар. Айни пайтда, айрим рус мусиқашунослари, санъат-корлари маҳаллий халқ ижодкорлари, бастакорлар, ашулачилар билан суҳбатлашиб, уларнинг оғизларидан анъанавий қўшиқ-ларни ёзиб ола бошладилар. Рус мустамлакачилигининг тўсиқларига қарамасдан, Ўзбеки-стонда анъанавий қўшиқчилик санъати тараққий эта борди. Айниқса, Фарғона водийсида яратилган куйлар ва қўшиқлар, табиийки, ўша даврнинг оғир кунларини, эзилган меҳнаткаш халқ оммасининг орзу-умидларини ифодалаганлиги билан ха- рактерланади. Аслида бундай ҳолат ўша пайтда мустамлакачилик асорати остида бўлган барча халқлар, ҳудудларга тааллуқли эди. Ҳофизлар асосан Муқимий, Фурқат, Завқий, Увайсий, Ҳамза, Хазиний, Надимий, Ғарибий, Ёрий, Мирий каби шоирларнинг ғазаллларини куйлаганлар. Мадали ҳофиз номи билан бутун Фарғона водийсида катта обрўга эга бўлган марғилонлик Мада-либек Раҳматуллаев (1876—1931) Хазиний, Муқимий, Рожий каби шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда ижод қилди. Мадали ҳофиз Раҳматуллаевнинг замондошлари, Фарғона водийсида ўзларининг юксак ижрочилик маҳорати билан бар-чанинг ҳурматини қозонган санъаткор, ҳофиз, мусиқачи ва бастакорлардан Фарғонага яқин Арсиф қишлоғидан чиққан Парпи ҳофиз, наманганлик Абдулла ҳофиз (Абдулла Файзулла-ев), исфаралик Мадумар ҳофиз, бешарикдик Ҳамроқул қори Қосимов, қўқонлик Эркақори Каримов ва Маҳрам ҳофиз, мар ғилонлик ҳофизлар Абдураззоқ ота, Болтабой Ражабов, Ҳасан-қори, олтиариқлик мулла Усмон охун, Мирзааҳмад, мулла Бур-ҳон, андижонлик Тошкент ҳофиз, шаҳрихонлик Абдуллажон маҳсум Макайли ҳофиз, мулла Абдувоҳид, Солихўжа ҳофизлар хонлар ва чоризм истибдоди даврларида яшаб самарали ижод қилдилар. Улар ўзларининг ғоят нафис ва гўзал санъатларида жаҳолат ва разолатни фош этдилар. Марғилонлик машҳур дои-рачи уста Олим Комилов, камончи ва дуторчи Отахўжа эшон, наманганлик дуторчилар Собирохун ва Рамазонохун, танбурчилар Жалолхон ва Султонхон, ёзёвонлик Маматхон қори Мунакбоевлар ҳам Ўзбек санъатининг ривожида фаол меҳнат қил дилар. Мустамлакачилик даврида қўшиқчиларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган. Шунинг учун ҳам уларнинг кўпчилиги бошқа касб билан шуғулланищга мажбур бўлганлар. Чунончи, Мадали ҳофиз Марғилоннинг Ўрда таги маҳалласида атторлик қилиб кун кечирган, наманганлик Абдулла Файзулла-ев тароқчилик касби билан машғул бўлган, шунинг учун уни Абдулла Тароқ ҳам деб атаганлар. Мазкур даврда туркистонлик ашулачи ва созандаларнинг кўпчилиги серқирра санъаткор эдилар. Бир кишининг ўзи икки-уч чолғу асбобида чалишни пухта эгаллаган созанда, бастакор, ҳофиз, қизиқчи, ҳатто баъ-зилари ўзлари учун доимий керак бўлган чолғу созларини ясаш ҳунаридан ҳам хабардор эдилар. Уларнинг ноёб истеъдоди яна шу жиҳатдан қадрлики, улар нота ёзувларисиз қанчадан-қанча халқ мусиқа бойликларини, шашмақомларни ёддан ўрганган-лар ва эсда сакдаб қолиб, ўз навбатида шогирдларига ўтказган-лар, Фарғона водийсида Ўзбек профессионал мусиқаси жанрига кирувчи «Шашмақом»нинг Фарғона — Тошкент йўллари ва айниқса катта ашула кенг тарқалган. XIX аср иккинчи ярми — XX аср бошларидаги мураккаб иқтисодий- сиёсий вазиятга қарамасдан, Ўзбек санъаткорлари-нинг номи бошқа давлатларга ҳам тарқалган. Масалан, самар-қандлик машҳур ҳофиз Ҳожи Абдулазиз Расулов Эрон, Афғо-нистон, Ироқ, Ҳиндистон ва Юнонистон мамлакатларида ўз санъатини намойиш қилган. Тошкентлик Мулла Тўйчи Тош-муҳамедовнинг овозини Ёркент, Ғулжа, Чугучак халкдари се-виб тинглаганлар. Тўйчи ҳофиз 1868 йидда Тошкент шаҳрида таваллуд топди. 1898 йили Қўқон сафарида машҳур ҳофизлар Мадумар, Абдуқаҳҳор ҳофиз, Сайд Аҳмад, Назирхонлар билан яқиндан танишиб, бир умр улар билан дўстлашиб қодди. Бу ҳофизлар асосан ликопча билан катта ашула айтиб ном чиқар-ганлар. Тўйчи ҳофиз соз жўрлигида ашула айтишнинг асосчи-ларидан бўлиб, ундан кўриб бошқалар ҳам аста-секин соз жўрлигида ашула айтишни машқ қила бошладилар. Орадан кўп вақт ўтмай, Тўйчи ҳофиз Муҳаммад Умар ва Абдуқаҳҳор ҳофиз билан бирлашиб кўп вақт қўқонлик санъат мухлисларини хур-санд қилиб юрдилар. Тўйчи ҳофиз ўз санъатининг маҳоратлиги билан шуҳрат қозонди. Шунинг учун ҳам Рига «Граммофон» жамияти унинг ашулаларини ёзиб олиш учун таклиф этди. 1905 йил-да унинг 25 га яқин халқ қўшиқлари ва мумтоз ашулалари ёзиб олинди ва тарқатилди. Унинг «Бобо Равшан», «Ёқаётан наби», «Бевафо дунёсан», «Сувора», «Илғор», «Хисрав» каби қўшиқ ва куйлари бутун Европа давлатларига тарқалди. Унинг ташаббуси билан Ўрта Осиёнинг қатор шаҳарларида граммофон ва пластинка дўконлари очилди. Тўйчи ҳофиз айниқса маърифатпарвар шоир Фурқат билан жуда илиқ ижодий алоқа қилди. Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатини ривожлантирган машҳур ҳофизлардан бири Ҳожи Абдулазиздир. У 1855 йили Самарқанд шаҳрининг Кўкмачит маҳалласида дунёга келган. Абдулазиз ўз устози Бобораҳим танбурчи тарбиясида бўлиб, уч-тўрт йил ичида соз чалишни яхшигина ўрганиб олди. У туй ва базмларда танбур чертар, баъзан соз жўрлигида қўшиқ ай- тарди. Кейинчалик ўша вақтдаги машҳур ҳофиз Борух билан биргаликда ашула айтиб юрди. Борух ҳофиз Ўзбек ва тожик мусиқа санъатини зўр ҳавас билан ўрганган киши бўлиб, «Шашмақом»ни ҳам яхши айтарди. У ўз тенгқурлари билан биргаликда созандалар, ҳофизлар, шоирлар иштирок этадиган ўтиришларда тез-тез қатнашиб турар, Бедил, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқа мумтоз шоирларнинг асарлари ҳақида бор- ган мусоҳабаларни берилиб тинглар эди. Ҳожи Абдулазиз «Шашмақом»ни мукаммал ўрганиш мақса- дида XIX асрнинг 80- йилларида Бухорога боради. У моҳир мақомчи Ота Жалол Назировга шогирд тушади ва бир йил давомида ундан таълим олади. Ота Жалол ўз шогирдига мақом йўлларини тўла-тўкис ўргатибгина қолмай, «Шашмақом»нинг тарихи, унинг авлоддан-авлодга сайқал топиб, ривожланиб ке- лаётгани ҳақида ҳам тушунча беради. Ҳожи Абдулазиз томонидан «Шашмақом» куйларининг ду- торга кўчирилиши ҳам бошқа жиҳатдан аҳамиятли эди. Бирин-чидан, мақом ижро этиладиган чолғулар шу туфайли биттага кўпайди. Иккинчидан, дутор энг севимли чолғу ҳисобланган Тошкент ва унинг атрофларида, Фарғона водийсида мақомлар- нинг илгаридан ҳам кенг тарқалишига имкон яратди. Ўзбек анъанавий қўшиқчилик санъати мазкур даврда кўп қийинчилик билан ривож топди. Россиянинг мустамлакачилик сиёсати оқибати ўлароқ, Ўзбек санъатининг камситилиши унинг иккинчи даражали санъат деб қаралиши асосида юз бер- ди. Чунончи, XIX аср охири — XX аср бошларида Ўзбекистон ҳудудида ташкил топган барча «Мусиқа севувчилар жамиятла- ри» рус ҳукуматининг ўлка маъмуриятларида тасдиқдан ўтар, ҳаттоки жамият аъзоларининг аъзолик бадалини тўлаш тарти- би, ўйналадиган спектакллар ва концерт репертуарларини тас- диқлаш, томошалардан тушган маблағларни ўз вақтида давлат- га топшириб туриш кабилар ҳам ҳарбий губернаторлик тасар- руфида эди. Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланиши маъ- рифатпарварларнинг фаолияти, жадидлар ҳаракати билан ҳам бевосита боғлиқдир. Чунончи, улар Ўзбек қўшиқчилик санъа тини юксак даражага кўтариш билан бирга, рус санъатини ҳам ўрганиш ғоясини кўтариб чиқдилар. Аҳмад Дониш (1828 —1897) ўзининг «Бухородан Санкт-Петербургга саёҳат» но мл и китоби- да рус маданияти, айниқса қўшиқчилик санъатидан ҳаяжон- ланганлигини ёзади. У айни пайтда миллий маданият, санъат нинг равнақи унинг бошқа миллат маданияти ва санъати билан ўзарр алоқадорлигига боғликлигини ҳам айтади. Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожи Фурқат, Муқимий, Завқий ва бошқаларнинг маърифатпарварликкка асосланган ижтимоий - сиёсий қарашларига ҳам боғлиқ бўлди. Юқорида номлари тилга олинган маърифатпарварлар айрим масалаларни талқин қилишлари билан бир- бирларидан ажра-либ турсалар-да, қарашларига хос умумий белги аниқ кўзга ташланади. Бу уларнинг мавжуд тузумга қарши муносабат, халқ оммаси манфаатларини ҳимоя қилиш, тараққиёт ва маърифат ғоялари учун курашга чақиришларида яққол кўринади. Улар жамият аъзоларининг ҳар томонлама камол топишида мусиқа, айниқса қўшиқчиликнинг ўрни катта эканлигини таъкидлар, шу билан бирга, ўз шеър ва ғазалларида Ўзбек миллий руҳияти-ни кўрсатишга ҳаракат қилардилар. Уларнинг асарлари замона-вий, халққа яқин бўлганлиги, айни пайтда қадимий-анъанавий усулларга содикдиги учун ҳам халқ томонидан севиб айтилар эди и Ўзбек миллий қўшиқчилик санъати, истилочилик сиёсатига қарамасдан, ўзининг умумий анъанавий ривожланиш йўлида давом этди. Хусусан, ижрочиликнинг Бухоро, Хоразм, Қўқон йўллари тўла-тўкис саклаб қолинди ва бундай усулларни янада такомиллаштиришда ўша шаҳарлардаги мавжуд анъанавий мактаблар муҳим аҳамият касб этди. Шу билан бирга, Туркис-тоннинг барча ҳудудларида ўзига хослик мавжуд бўлишига қарамасдан, Ўзбек анъанавий қўшиқчилиги ҳам ашулада, ҳам чолғу асбобларида умумийликни йўқотмади. Ўзбек анъанавий қўшиқчилик санъати ўзининг чуқур мил-лийлиги ҳамда ўзига хос йўналиши, усул ва услубларига эга эканлиги учун ҳам мустамлакачилар уни йўқотолмадилар. Айни пайтда Россияда Ўзбек маданияти, хусусан, анъанавий қўшиқчилик санъати жуда м'аълум эди. Хусусан, XIX асрнинг 70-йиллари бошларида Бухоро амири 7 кишидан иборат муси-қачилар гуруҳини Россияга жўнатганлиги, руслар эса кўплаб Ўзбек мусиқий чолғуларини кўриб ҳайратланганликлари маъ-лум. Мазкур даврда Ўзбек қўшиқчилари Россияда, чунончи, Нижний Новгородца ташкил этилган кўргазмада иштирок этиб, тингловчиларни лол қолдирганликларини ҳам таъкидлаш лозим. Туркистонда узоқ йиллар истиқомат қилган Н. Лико-шин «тузем» халклари қўшиқларини севиб тинглаганини айтади. Россия дипломата Л. Костенко Ўзбек чолғу мусиқасига қис-ман қизиқиб қараса-да, бироқ матн билан боғлиқ Ўзбек қўшиқ-лари ҳақида мутлақо зид фикрлар билдиради: «Турон қўшиқчи-ларидек бемаъни нарсани тасаввур қилиб бўлмайди; уларда би-рорта ёқимли товуш ёки тўғри куйланадиган нота йўқ. Эшитув-чиларга роҳат бағишламоқчи бўлган субъект (мен уларни ашула деелмаиман) куиламайди, овозининг борича бақиради, холос Унинг бақироқ овози кучайган сари уни эшитувчиларнинг завк- • шавқи ҳам кучаяди. Ашулачи бошини кўтариб, кўзларини ола-зарак қилади, томирлари қонга тўлади ва у чиябўрига ўхшаб улииди гоҳ мушук сингари миёвлайди, гоҳ туядек наъра торта-ди». Л. Костенконинг бундай мулоҳазаси аксарият истилочилар-нинг руҳияти ва мақсадларига мое эди. Бундай нотўғри хулоса-нинг паидо булиши икки сабабга боғлиқ эди: 1) мустамлакачи-ликни оқлаш, унга маҳкум этилганларга «илғор» маданият олиб кириш «ғоя»сини исботлаш; 2) анъанавий қўшиқчилик, айниқса шеър матнидан мутлақо хабарсизлик. Бундан фарқли ўлароқ, Ўзбек анъанавий қўшиқчилик тари-хидан яхши хабардор бўлган рус тадқиқотчилари маҳаллий аҳоли орасида ҳофизларни, айниқса кучли овозга эга бўлган ашулачиларни доимо ардоқлаганликларини таъкидлайдилар Аини паитда Ўзбек халқ чолғу ижрочилиги янги шакллар билан ҳам боииб борди. Халқ ижрочилиги анъаналари асосида янги, нисбатан мураккаб ва мукаммал, халқ ҳаётининг турли томонларини еритувчи куй ва қўшиқлар яратила бошланди 1аниқли дуторчи, танбурчи, доирачи, найчи, сурнайчи ғиж-жакчи, қашқар ва афғон рубобчилари пайдо бўдди. Халқ 'чолғу-лари мусиқа ихлосмандлари орасида кенг ёйилди. Улар «Нав-руз» баирамларида ва бошқа оммавий халқ сайиллари ва томо-шаларида, ҳосил баирамларида ўз санъати билан фаол иштирок этдилар. XX аср Туркистон ўлкаси маданий ҳаётида 1916 йилда Скобелев (ҳозирги Фарғона) шаҳрида Муҳитдин қори Ёқубов ташкил этган чолғу созлари ансамбли, Наманганда уста Рузимат Исабоев тузган даста, Қўқонда Ҳамза томонидан ту-зилган духовой оркестр катта воқеа бўдди. Мазкур жамоалар репертуарларида Ўзбек халқининг мумтоз, лирик, эпик қўшик-лари урин олди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, XX аср бошларида булиб ўтган инқилобий жараёнлар, чор ҳукумати мустамлакачилигининг кучая бориб, халқнинг аянчли аҳволга тушиб қолиши қушиқчилик санъати репертуарларига ҳам ўзга-ришлар кирита бошлади. Бошқа сўз билан айтганда, энди қушиқлар купроқ сиёсий туе олабошлади. 1916 йилда мустам- лакачиликка, зулмга қарши ва милллий-озодлик учун йиоик халқ ҳаракатлари бўлиб ўтди. Қўзғолонлар пайтида Ўзбек хал қининг «Минг лаънат», «Элликбоши» ва бошқа янги замон билан баробар туғилган қўшиқлари кенг тарқалди. Бу қўшиқ-ларда подшо, маҳаллий амалдорларнинг ўзбошимчалиги ғазаб билан қораланади, халқ оммасининг тезроқ озод бўлишига ишонч билдирилди. 1916 йилда фронт орқасидаги қора ишлар учун мардикор олиниши муносабати билан «Поезингни жил- &%™1Г* мисраси билан бошланувчи «Николай қон жаллоб» еки «Мардикорлар воқеаси» қўшиғи яратилди. Ўзбек йигитлари темир йўл қурилишига сафарбар этилган пайтда Жаркентда (ҳозирги Крзоғистоннинг Талдиқўрғон вилоятида) яратилган «Аршиллари — нахшиллари» халқ қўшиғи ҳам ана шундай руҳга эга эди. Анъанавий Ўзбек қўшиқчилик маданиятининг ривожлани-шида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг алоҳида ўрни бор. У ўз шеърларини халқ куйларига солиб, таниш ашула ёки қўшиқлар оҳангига мўлжаллаб ёзилишини таъминлади ва бу билан ушбу асарлар тезроқ халқ орасида ёйилди. У ўзи тўплаган халқ куй-ларининг 30 тасига содда ва ихчам ибораларда шеърлар езди. 1915—1917 йиллар мобайнида унинг «Оқ гул», «Қизил гул», «Пушти гул», «Сариқ гул», «Яшил гул», «Савсар гул» ашулалар тўпламлари босилиб чиқди. Ҳамзанинг ўзи бу тўпламларнинг туб моҳиятини ва мақса-дини «Миллий ашулалар учун миллий шеърлар мажмуаси» ки-тобининг биринчи бўлимига ёзган сўзбошисида бундай дейди: «Қулоқ ноталари ила эшитиб келмиш миллий табаррук ашула-ларимизнинг ўрни йўқолмасин учун баъзи ярамас шеърлар ўрнига миллий шеърлар тартиб бериб, ҳамма оҳанг ва куйлари-мизни топиб, бир неча бўлимда ношир этмак ниятидамиз. Ушбу ниятимизга муқаддима ўлмоқ узра бу бўлимда 6 дона миллий ашулаларимиз учун миллий шеърлар тартиб бериб, муҳтарам ватандошларимизга тақдим қилдик». Ҳамзанинг «Миллий ашулалар» номи билан машҳур тўпламида 40 дан ор-тиқ халқ ашулалари бўлиб, улар орасида Ўзбек, тожик, уйғур, татар халқлари қўшиқлари ҳам бор эди. Умуман, Ҳамзанинг ўзи 90 дан ортиқ қўшиқлар яратганини айтади. Бироқ уларнинг кўпчилиги бизгача етиб келмаган. Ўзбекистоннинг чор Россияси мустамлакачилиги давридаги анъанавий қўшиқчилик санъатининг аҳволи Ўзбек халқ бай-рамлари мазмунида ҳам ўз аксини топган. Ушбу даврда истило-чилик сиёсати ўз моҳияти нуқтаи назаридан маънавиятдаги миллийликни йўқотишга қаратилган. Бундай сиёсий мақсадни амалга ошириш учун эса мустамлакачилар маҳаллий халқнинг миллий, анъанавий маданиятини камситиш, уларни чеклаш йўлидан борди. Лекин шунга қарамасдан, маҳаллий халқ, жум-ладан, ўзбекларнинг ўз анъана, урф-одатларини саклаб қолиш йўлидаги ҳаракатлари самара берди. Ўзбек халқи маънавий ма- даниятнинг, унинг урф-одатларидаги мумтозликнинг, моҳия-тан анъанавийликка асосланган санъат турларининг мустаҳкам илдизи халқ байрамлари ҳамда унинг асосини ташкил этувчи қўшиқчилик санъатининг сақлаб қолиниши билан изоҳланди 1 . Туркистон генерал-губернаторлиги вилояти мақомидаги Амударе булими ҳудудида яшовчи қорақалпоқлар санъати хам мустамлака шароитида яшовчанлигини кўрсатди. «Қорақалпок- лар хотирасида, - деб ёзган эди қозоқ элшуноси Ч Валихо-нов, - минглаб ҳикоялар, қиссалар, қўшиқлар сақланган» 1 Уларнинг ичида энг машҳури «Алпомиш», «Қоблан», «Эдиге»' «Шариер», «Эршўро», «Қирқ қиз» достонлари бўлган. Улар нинг ижрочилари жировлар, бахшилар ва қиссахонлар фавқу-лодда шоирона қобилиятга эга бўлишган. Улар туфайли узок утмишдаги халқ оғзаки ижоди намуналари авлоддан-авлодга утиб, бизгача етиб келган. Жировлар шажарасининг илдизи узоқ ўтмишга бориб тақа- wm vw РДа Соппасли Сипира жиров катта шухрат қозонди, XV 111- XIX асрларда эса Жиян жиров, Шонқай жировлар ном чиқарди. Бир неча бахшилар мактаблари, шу жумладан, Ғариб-ниез бахши, Ақимбет бахши, Қўшим бахши, Муса бахши ва ҳоказо мактаблар фаолият кўрсатган. Халқ турмуши, меҳнат фаолияти, дастурлари, урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган тўй қўшиқлари, йиғи ашулала-ри (иуқлаш, марсия, хайрлашиш), болалар ва «даволаш» (ба-дик) қушиқлари ва бошқалар қорақалпоқларнинг шеърий ва мусиқии ижодиетининг таркибий қисмини ташкил этган Мақол-маталлар халқ донишмандлигининг йиғиндиси халқ истеъдодининг ерқин намунаси бўлиб келган. Қорақалпоқларда жумбоқлар, зукколик мусобақалари (жавоб айтиш) ва халқ ижодининг бошқа кўпгина турлари кенг тарқалган. Қорақалпоқлар бошқа туркийзабон халқлар билан бир қатор- дақадимии умумтурк ёзма ёдгорликларини (қадимий урхун-ени-сеи езувлари VII - VIII асрлар), Маҳмуд Кошғарийнинг «Девони луғати турк>> ( XI ), «Кодекс Куманикус» ( XIII асрдаги қипчоқлар тили луғати), «Оғузнома» кабиларни мерос қилиб олган 2 Қорақалпоқларнинг ўз ҳаёти ва мустақиллиги учун сабот-матонат билан олиб борган ^кураши жараёнида Жиян жиров Кунхужа, Ажиниёз, Бердах, Утеш каби ажойиб халқ шоирлари етишиб чиқди. Қорақалпоқ адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва жиров Жиян Жунғор хонининг ва бошқа хонларнинг шафқатсиз сиёса-тини «Хонаваирон халқ» поэмаси мисолида фош қилди XIX аср даги барча тараққийпарвар қорақалпоқ шоирлари Жиян жиров-ни қорақалпоқ шеъриятининг отаси деб тан олдилар Машҳур шоир Кунхўжа (Жиямурод) ҳам (1799-1880) ўз асарларида («Чўпонлар», «Уроқчилар», «Оқ қомиш» ва бошқ) заҳматкаш халқнинг оғир аҳволини акс эттириб, қорақалпо'қ жамиятидаги чуқур ижтимоий қарама- қаршиликларнинг мо-ҳиятини очиб берди. XIX аср-да яшаб ўтган қорақалпоқ шоирлари Ажиниёз ва Бердах ижодиёти ҳозирда ҳам дол-зарб аҳамият касб этади 1 . Ажиниёз Қосибой ўғли (1824—1878) қорақалпоқ ада-биётининг яна бир йирик ва ўзига хос ижодий сиймосидир. У Хева мадрасасида таълим олган, тарих ва халқ оғзаки ижодини яхши билган, Шарқ лирикаси билан таниш бўлган. Шоир асарларида лирик мав- зулар билан бир қаторда ижти - моий мавзулар ўрин тутади. Унинг машҳур «Бўзатов» по-эмаси қорақалпоқ халқининг оғир ҳаётини акс эттирган аҳамиятли тарихий манба бў-либ ҳисобланади. Бердах (Бердимурод) Қар ғабой ўғли (1827—1900) қора қалпоқ мумтоз адабиётининг энг ёрқин намояндасидир. Ўзининг кўпгина лирик асар ларида, поэмаларида Бердах XIX асрдаги қорақалпоқ хал қининг ижтимоий ҳаётини ҳар тарафлама акс эттирди. Шоир-демократ сифатида у ўз давридаги воқеаларга ва иж тимоий муносабатларга адо-лат ва ватанпарварлик нуқтаи назаридан баҳо берди. Бердах ўз асарларида жамиятнинг ил-ғор кишиларини халқ бахт-са- одати учун курашга чорлади, кўпгина ўтмиш воқеаларига жиддий фикр билдирди. Шу боисдан ҳам тарихчиларнинг бирортаси Бердах ижодиётини четлаб ўтмайди. Ўтеш Алшинбой ўғли (1828—1902) нисбатан унчалик кўп бўлмаган мерос қолдир-ган. Лекин унинг золимларга қарши, жафокаш мазлумларни ҳимоя қилишга қаратилган ҳажвий асарлари («Шарман-да», «Ўхшар» ва ҳ. к.) шоир-ни XIX аср қорақалпоқ шеъ-риятининг атокли вакиллари сафига кўтарди. Адабиёт билан бир қаторда қорақалпоқ мусиқаси ҳам ўз тарихига эга. Халқ оғзаки ижоди каби мусиқа авлоддан-авлодга оғзаки ўтиб келган. Мусиқа маданиятининг тарқа-тувчилари қўшиқчилар, жиров-бахшилар, сўз усталари, халқ бастакорлари, созандалар, од-дий мусиқа ва қўшиқ ишқи- бозлари бўлган. Асосий қорақалпоқ мусиқа асбоблари: қобыз — камонча билан чалинадиган қадимий мусиқа асбоби бўлиб, у билан жировлар қахрамонлик достонларини ижро этган; дутор—бах-шилар чаладиган икки торли мусиқа асбоби; бошқ'алардан ало-ҳида ажралиб турадиган шынқобыз - фақат аёллар чаладиган такрорланмас овозга эга асбобдир. Булардан бошқа сурнай ва ғижжак ҳам қўлланилган. Амалий санъат (ёғоч ўймакорлиги, каштадўзлик, гилам туқиш, заргарлик, кўнга босиб нақш солиш, аппликация ва ҳ.к.) қорақалпоқ халқи ижодиётининг кўпроқ ривожланган сер-қирра соҳасидир. Айниқса каштачиларнинг ранг-баранг бўлиб товланган кашталари хотин-қизларнинг байрам кийимларини безаган. Қорақалпоғистонда заргарлик буюмлари (исирға, билагузук узук, кўкрак тақинчоқлари), меҳнат қуроллари, уй-рўзғор ан-жомлари, шунингдек, қурол-яроғ (қилич, совут, камар ва ҳ к) ҳам кенг тарқалган. Мустамлака сиёсати қорақалпоқ халқининг нафосат туй-ғусини сўндира олмади. Унинг меҳнати ва истеъдоди асрлар оша яшаб келаетган халқ ижодиёти намуналарида ўз аксини топди 1 . Рус мустамлакачилари ўзларининг маданият соҳасидаги си- ёсатида ўлка халкларининг ерлари, табиий бойликларинигина эмас, балки уларнинг қалбини ҳам забт этишни кўзладилар. Руслаштириш сиёсатида ўлка маданиятини ҳам, халқ руҳияти- ни ҳам русларнинг таъсирига олишни назарда тутган эдилар. Генерал-лейтенант Мациевский Шарқшунослик жамияти Тош- кент бўлими раҳбариятига юборган йўриқномасида ана шу фикрни ҳарбийларга хос очиқ баён қилган. «Жамият, — деб ёзган эди генерал, - Шаркни фан ва Шарқ учун эмас, балки унинг элларини Россияга сингдириб юбориш — руслаштириш мақсадида ўрганиши лозим» 1 . Хулоса қилиб айтганда, Туркистон халкларининг фан ва маданияти мустамлака тузумининг биқиқ шароитида ҳам, рус лаштириш сиёсатининг барча зуғум-ситамларига қарамаи, ри- вожланишдан тўхтамади. Мустамлакачилар илм- маърифатга интилиш, илғор ғоялар ва истикдол истагини бўғиб ташлаи олмадилар. Чоризмнинг маданият соҳасидаги сиёсатининг асосии иуна лишларини қисқача қуйидагича белгилаш мумкин: 1 Чор ҳукумати Туркистонда турғунлик ҳолатини сакдаш, ўзаро низо- адоватлар уруғини сепиб турган ҳолда улардаги миллатпарварлик, юртсеварлик ва жанговарлик туиғуларини ўлдириш. 2. Ўлка халқларини ўз тарихи ва маданиятидан узокдашти- риш. Бу соҳада чоризм жуда изчил иш юритди. Олимлар, ил- мий жамиятлар томонидан Туркистон тарихига дойр моддии ва маънавий ёдгорликлар йиғиб олинди ва Москва ҳамда Санкт- Петербургга жўнатилди. Шундай килиндики, эндиликда ўлка тарихини ўрганиш учун туркистонликлар ана шу марказларга боришга мажбур бўлишди. Шўро тузуми даврида ҳам шундай бўлиб қолаверди. Иш шу даражага бориб етдики, Урта Осие республикалари ёшлари ўз тарихларига кўра Россия тарихини яхши биладиган бўлиб қолдилар. 3 Мустамлака маъмурияти ўлкадаги тарихий обидаларнинг қаровсиз қолиб вайрон бўлишига атайлаб йўл қўйдилар. Тур кистон генерал-губернатори А.В.Самсонов эса Самарқандда бўлганида жаҳонга машҳур обидаларнинг вайрон бўлаётгани сабабли уларни тиклаш зарурлиги ҳақида ran кетганда обида- ларни тўпга тутиш афзалроқ деган. Подшо генераллари жаҳон афкор оммаси фикридан чўчибгина бундай режани амалга оширмадилар. 4. Чоризм халқ маорифи соҳасидаги руслаштириш сиесати- ни рус-тузем мактаблари тармоғини вужудга келтириш ва рус тилига давлат мақоми бериш воситасида амалга оширдилар. Фарғона ҳарбий губернатори генерал-лейтенант Н И Ко рольков 1898 йилда императорга йўллаган ҳисоботида подшо маъмуриятининг ўлкани руслаштириш бобидаги дастурини баен этиб, «туземецларнинг» ўз болаларини ихтиёрий равишда рус-тузем мактабларига беришига эришиш муҳимлигига эъти-борни қаратган. Бунинг учун у маҳаллий маъмурият амалдор-ларига яқин беш йил ичида иш юритишни рус тилига кўчириш лозимлигини уқтирди. Корольков бу тадбир «туземецларни» мансабга қизиқиб фарзандларини рус-тузем мактабларига бе-ришга уларда қизиқиш уйғотади деб ҳисоблаган. Туркистон генерал-губернатори барон А. Б. Вревский вилоят ҳарбий гу-бернаторларига йўллаган мактубида бу масалага ойдинлик ки-ритди: «Шундай вақт келдики, - деб ёзган эди Вревский энди ерлилар рус ва фақат рус мактабида ҳар қандай фаол'ият учун зарур билим ва малакалар ўчоғини кўришсин. Улар Мад раса ва мактаблардаги билим эндилиқда давлат ҳамда ижтимо-ии тузумга яроқсиз эканлигини ҳис қилишсин. Рус тилини билувчи маҳаллий мусулмонлардан барча соҳаларда фойдала-нилсин». Подшо генераллари «рус-тузем» мактаблари ва шаҳар билим юртларини муваффақиятли тугаллаган ерлилар болала-рига жиддий имтиёзлар берилсин» 2 деган фикрни ҳам илгари сурдилар ва уни амалга оширдилар. Чоризмнинг Туркистон ўлкаси аҳолисини руслаштириш си- есатининг риекорлиги шунда эдики, рус амалдорлари Ўзбек қозоқ, қирғиз, туркман, тожик халклари орасидан етишиб чиққан ва русчани мукаммал ўрганган одамларни хушламай улардан чучиб турган ва ўрни келганда таъқиб қилган. Абай Қўнанбоев, Чуқон Валихонов, Сатторхон Абдуғаффоров, Фурқат Тухтагул Сотилганов, Шарифхўжа Пошшахўжаев, Жўрабек Қаландаров, Муҳиддинхўжа Ҳакимхўжаев ва бошқалар шулар жумласидан. Шунинг учун ҳам Россия Туркистонда маҳаллий аҳолидан олимлар етишиб чиқишига бутун чоралар билан каоши иш юритди.