logo

Чор Россиясининг Туркистонни босиб олиши. Чоризм истибдодига карши Туркистон халкларининг миллий озодлик кураши. Жадидчилик

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

156 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олиши ва мустамлакачилик тартиблари. 2. Чоризмнинг Туркистонда иктисодий хукмронликни ўрнатиш тартиблари. 3. Туркистон халкларининг чоризмнинг мустамлакачилик зулмига карши миллий озодлик ҳаракати. 4. Туркистонда жадидлар ҳаракати. www.arxiv.uz Москва ва Ғарб подшоларининг Ўрта Осиё, аникроғи, Хива ва Бухоро билан мунтазам алокалари Шайбонийлар давридан бошланади. Бу алокаларни инглиз савдогари Женкинсоннинг 1558-1559 йиллардаги саёҳати бошлаб берди. 1565 йилдан бошлаб 1619 йилгача рус давлати шаҳарларида эркин савдо олиб боришга эришиш максадида Хива ва Бухородан Москвага бир канча элчилар юборилган. 1619 йилда рус подшоси Михаил Фёдорович Бухоро хони Имом Кулихон (1611-1642) нинг Москвага келган биринчи расмий элчиларини кабул килди. Бунга жавобан дворян Иван Данилович Хохлов бошчилигида рус элчилари жўнатилди, улар 1621 йилда Хива, Бухоро ва Самаркандда бўлиб кайтдилар. Бутун XVII аср давомида элчилар айирбошлаб турилган бўлса-да, расмий равишда алокалар ўрнатиб бўлмаган. Россия давлати билан Ўрта Осиё хонликлари ўртасида алокалар Пётр I тахтга ўтириши билан янги боскичга кўтарилди. 1700 йилда Хива хони Шоҳниёз (1688-1702) элчилари Пётр I ҳузурига борганидан бошлаб, русларнинг Ўрта Осиё ерларини истило килиш ниятлари кучая боради. Пётр I Ўрта Осиё олтин конларига эга бўлиш ва Ҳиндистонга олиб борадиган савдо йўлини очиш максадида 1717 йили князь Бекович - Черкасский бошчилигида Хивага 7 минг кишилик экспедиция юборади. Экспедициянинг бир кисми Астрахандан кемаларда шаркий соҳил бўйлаб жўнатилади ҳамда Туб Караган бурнидаги Мукаддас Пётр ва Александр кўрфазидаги Александровск ва Красноводск калъаларига асос солинади. Экспедициянинг иккинчи бир кисми Астрахандан Гурьев оркали Хивага юборилган. Бу юришдан асосий максад Бекович-Черкасский Хивага тинчлик элчиси никоби остида, куролланган отряднинг кўмондони бўлиб, Хива хонлиги мустакиллигига тажовуз килувчи ракиб, душман сифатида йўлга чиккан эди. Хива хонлигини Россиянинг вассалига айлантиришга мўлжалланган йўл-йўрик олган эди. Хива якинида отряд кўшинлари билан бўлган жангда Хиваликлар уларни кириб ташлайдилар, тирик колганлари асир олинади, бир неча кишигина ватанига кочиб колишга улгуради. www.arxiv.uz 1717 йил ёзида уч минг кишилик бошка отряд турли касалликка учраб халок бўладилар ва 700 киши колади, улардан 200 таси соғлом эди ҳолос. Шундан бошлаб Россиянинг Ўрта Осиё хонликларига нисбатан душманлик кайфияти орта борди. Россия ўз империяси чегараларини асосан уч йўналишда муттасил кенгайтириб борди. Бу йўналишлар оркали Сибир ь , Закавказ ь е ва Ўрта Осиёга караб силжий бошлади. Рус кўшинлари биринчи марта 1847 йилда Ўрта Осиёда пайдо бўлади ва Сирдарёнинг куйи окимида Раим ( А рол ск )да мустаҳкам манзилгоҳ курдилар. Козоғистоннинг шимоли-шаркида Пётр I замонидаёк бир неча калъалар курилган бўлиб, Омь дарёси бўйида 1717 йилда Омск, 1718 йилда Семипалатинск, 1720 йилда Усть-Каменагорск калъалари шулар жумласига киради. Омск калъасидан Оренбург калъасигача Петропавловск калъаси оркали калъаларнинг туташ чизиғи барпо этилган бўлиб, унда 11 та калъа, 33 та ҳандакли истеҳком, 42 та машъала бор эди. Тахминан 4 минг киши яшарди. Ана шу тарика Ўрта Осиё ва Козоғистон шимолида Иртиш дарёсининг юкори окимидан Урал дарёсигача чўзилиб кетган ярим халка ҳарбий чизиклари вужудга келтирилиб, Ўрта Осиёни забт этишга катта ва узок тайёргарлик кўрилди. Биринчи масаламиз “Чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олиши ва унинг мустамлакачилик тартиблари”. Рус кўшинлари Ўрта Осиёга карши унинг шимолида кучли ҳарбий плацдармни узок муддат, яъни 200 йилдан ортикрок вакт давомида тайёрлади. Иккинчи томондан инглиз буржуазияси ҳам Ўрта Осиёни йирик савдо бозори ҳисоблаб, уни турли йўллар билан кўлга киритиш чораларини кўрмокда эди. Бунинг устига Ўрта Осиё хонликлари ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар руслар учун ҳам, инглизлар учун ҳам кулай вазият вужудга келтириб турган эди. Рус кўшинлари 1853 йилда Кўкон хонлигининг калъаси - Окмасчитни босиб олиши билан Ўрта Осиёни истило килиши бошланди. Окмачитни олиш www.arxiv.uz учун бир ой вакт кетади. Рус кўнинлари учун Окмачитни олиниши катта аҳамиятга эга эди. Шунинг учун бу урушда иштирок этганларга унвонлар, орден ва медаллар ҳамда пул мукофатлари берилган. Окмачит ўрнига курилган рус калъасига генерал Перовский номи берилган. Перовский номи кейинчалик Кизил Ўрда шаҳрига айлантирилган. Окмасчитнинг босиб олиниши Россияга 1-кўрғон - ҳозирги Казалинск, Кармокчи боткоғидаги 2-кўрғон, Кувон дарёсидаги 3-кўрғон ва Перовский кўрғонидан иборат Ўрта Осиёга ҳужум килишнинг янги Сирдарё ҳарбий истеҳкомлар чизиғини вужудга келтириш имконини берди. Айни вактда Ўрта Осиёнинг шаркий томонларидан боскинчилик ҳаракатларини бошлаб юборди. 1860 йилда Тўкмок ва Пишпак (ҳозирги Бишкек), 1861 йили Сирдарёдаги Жўлак ва Янги кўрғонни босиб олди. Рус кўшинлари уруш ҳаракатларини икки томондан: бири шаркдан генерал Веревкин, иккинчи томонда ғарбдан генерал Черняев кўмондонлигида олиб борилиб, Черняев 1864 йилда Туркистон билан Чимкентни, Веревкин эса Авлиёота (ҳозирги Жамбул) ни кўлга киритиш билан амалда рус кўшинлари Чимкентда туташдилар. Истило килинган ва ташкил этилган Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида 1865 йилда Туркистон вилояти ташкил этилиб, унинг тепасига Черняев кўйилди. 1865 йили 15 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳрига Черняев кўшинлари ҳужум бошлайдилар. Шиддатли жанглардан сўнг, 17 май куни сулҳ тузишга рози бўладилар Ваҳоланки, подшо Александр II Тошкент шаҳрини олишни ман этувчи катъий буйрук беришига карамасдан, уни Черняев кўшинлари босиб олади. Шунинг учун, Черняев каттик тазйик остида, Европа афкор оммасини чалғитиш максадида “тошкентликлар ўз иҳтиёрлари билан Россия императорлиги тасарруфига ўтганлиги тўғрисида ҳужжат”га мажбуран имзо кўйдириб, муҳр бостириб олади. www.arxiv.uz Оренбург генерал-губернатори М.Крижановский 1865 йили сентябрда Тошкентни, Кўкон ва Бухоро хонликларининг таъсиридан ҳоли бўлган мустакил деб эълон килади. Шу аснода, 1865 йилнинг октябрида Тошкентни Россия империяси таркибига кўшиб олинганлигини расмий равишда эълон килади. Чор Россияси ўз мустамлака ерларини кенгайтиришни давом эттириб, 1866 йил 10 февралда Самарканд сари юриш килиб, 13 майда Эржар якинида бўлган жангда Бухоро кўшинларини енгади. Ўша йили Хўжанд, Ўратепа ва Жиззах ҳужум билан босиб олинади. Самарканддан Бухорога бораверишда Янгикўрғон якинида Бухоро амирининг кўшинлари яна енгилади. 1868 йил 23 июнда рус кўшинлари Самаркандни сўнгра Каттакўрғонни Бухородан ажратиб олиб, Зарафшон округини ташкил киладилар. Бухоро амири Музаффариддинни (1860-1885) асоратли шартномани имзолашга мажбур этдилар. Шартномага мувофик Бухоро амалда Россиянинг вассалига айланиб колди, ҳарбий чикимлар учун 500 минг сўм товон пули тўлашга мажбур этди. 1873 йили май ойида 13 минг кишилик кўшин билан Хивага карши юриш бошлади. Хива кўшинлари 27-28 майдаги тенг бўлмаган жанглардан сўнг енгилгач, 1873 йил 25 августда Гандимиен шартномаси имзоланди. Кауфман Хева юришини якунлагандан кейин Кўкон хонлигини босиб олишга тайёргарлик кўра бошлади. Бу даврда Кўкон хонлигида ички зиддиятлар жуда кучайиб кетган эди. Хон маъмуриятининг ўзбошимчаликлари халк кўзғолонларига олиб келди. Кўзғолонга Худоёрхон катл килдирган Мусулмонкулнинг ўғли Абдураҳмон офтобачи бошчилик киларди. Унга кипчоклар, кирғизлар, шаҳарнинг барча аҳолиси, шунингдек, мусулмон руҳонийлари ҳам кўшилдилар. Худоёрхон (1845-1858), (1862-1863), (1865- 1875 йилларда хон сифатида тахтда ўтирган) кочади, унинг катта ўғли Насриддин хон (1875-1876) деб эълон килинади. Русларга карши ғазовот эълон килинди. Кўзғолон Фарғонанигина эмас, балки рус мулкларини ҳам камраб олган эди. 1875 йил августда рус кўшинлари билан Кўкон хонлиги кўшинлари ўртасида жанг натижасида хон кўшинлари Ангрен дарёси www.arxiv.uz водийси, Хўжанд, Курама уездидан Маҳрам калъасигача чекинишга мажбур бўлади. Шиддатли жанглардан кейин Маҳрам калъасини ҳам ташлаб чикишга мажбур бўлди. Кўкон армияси мағлубиятга учради. Кўкон хони Насриддин таслим бўлди. Генерал М.Д. Скобелев кўмондонлигидаги рус кўшинлари Кўконни жиддий каршиликсиз эгаллади. 1876 йил 19 февралда Кўкон хонлиги территорияси Россияга кўшиб олинганлиги ва унинг ўрнида Фарғона вилояти ташкил этилганлиги эълон килинди. Скобелев ҳарбий губернатор этиб тайинланди. Кирғизларга карашли Олой водийси ҳам Россия империясига кўшиб олинди. Кўкон хонлигини кўшиб олиниши билан Шаркда Тяншон тоғларидан бошлаб, Ғарбда Амударёгача, Жанубда Помир этакларигача чўзилган Туркистон генерал-губернаторлиги тузилди. Энди чор Россиясининг Туркистон мустамлакасини бошкариши тартибига келсак, Ўрта Осиё халкларининг иктисодий ва миллий манфаатларига зид тартиб-коидалар, бошкарув тизими жорий килиндики, буларнинг барчаси тўла мустамлакачилик мажмуасини ташкил этди. Мустамлакачилик тартиблари ҳаммаси бир йўла эмас, балки бирин-кетин жорий килиб борилди. 1865 йилда янги ташкил килинган Туркистон областини бошкаришнинг вактинча Низоми эълон килинди. Унда руслар кўл остига ўтган ерларда дастлабки бошкарув жараёнида осойишталик, хавфсизликни таъминлаш максадида мўтадил конунлар жорий килинди. Масалан, барча маъмурий органларга маҳаллий аҳолининг турмуши, ички ишлари, ерга эгалик - ҳукукий муносабатларига аралашмай тартибни умумий тарзда кузатиб бориш белгиланган. 1867 йилда рус подшоси Туркистонни бошкаришнинг янги лойиҳасини тасдиклади. Янги лойиҳага биноан, Туркистон вилояти ўрнида мустакил Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил килинди. Унинг маъмурий ва ҳарбий бўлинмалари умумий ҳарбий раҳбарликка бирлаштирилди. Шунингдек, ўлка генерал-губернаторлигига улкан ҳокимият ваколати берилди. Унга мустакил, подшо хукуматининг ижозати ёки www.arxiv.uz аралашувисиз кўшни давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш, аҳолига солинадиган соликларнинг микдорини белгилаш, рус фукаролигини бериш, давлат кирим-чикимларини белгилаш, ўлимга ҳукм килиш ёки авф этиш масалаларни ўзи ҳал килиш ҳукуки берилди. 1873 йилда генерал Кауфман Туркистонни бошкаришнинг “ҳокимиятни ичкарига сукилиб кириш ғояси”, янги лойиҳасини такдим этди. 1882-1883 йилларда Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурий бошкариш системасининг Россия сенатининг маҳфий маслаҳатчиси Ф.К. Гирс (1842- 1891) томонидан тафтиш килинди. Тафтиш хулосасига кўра маҳсус комиссия тузилиб, 1886 йилда “Туркистон ўлкасини бошкариш тўғрисида Низом” ишлаб чикарилади ва подшо томонидан тасдикланади. Низом бўйича суд курилиши, ўтрок ва кўчманчи аҳоли ер бошкаруви тартиби, соликларнинг маълум бир микдори, умумдавлат мажбуриятлари, ўлка табиий бойликларидан фойдаланиш тартиблари белгилаб кўйилди. Шундай килиб, Туркистонда мустамлакачилик тартибини янги конунлари вужудга келтирилди. Россия губерния ва вилоятларидан Туркистон маъмуриятини бошкариш фарки шунда эдики, Туркистон Россия ички ишлар министрлигига эмас, балки ҳарбий министрликка итоат этарди. Туркистон генерал-губернатори ҳарбий ва фукаролар бошкариш ваколати жуда кенг берилган ҳоким эди. Унинг Ижроия органи Туркистон генерал- губернаторининг канцелярияси эди. Канцелярия уч бўлимдан иборат бўлиб, бири бошкариш ва ўлка маъмурий бошкариш шахсий таркиби билан; иккинчиси - ер ва унинг мажбуриятлари, шунингдек, курилиш, алока, ўкув ва санитария масалалари билан; учинчиси эса молия ва ер таксимлаш масалалари билан шуғулланган. Шунингдек, учинчи бўлимга вакф мулклари, статистика юритиш ва Туркистондаги чет эл фукароларини назорат килиб туриш ваколати ҳам юклатилган. Канцеляриянинг махсус бўлими - дипломатия кисми 1899 йилда Ташки ишлар министрлиги - дипломатик амалдорлар билан алмаштирилди. Бу бўлимнинг вазифаси карам www.arxiv.uz (протекторат) Бухоро ва Хива хонликларига боғлик барча масалаларни ечишдан иборат ҳам бўлган. Шундай килиб, Ўрта Осиёда мустамлакачилик тартибларини ўрнатилиши билан Ўрта Осиё хонликларининг сиёсий мустакиллиги батамом тугатилди. 1881 йилда Россия-Эрон чегара конвенцияси, 1885-1887 йиллардаги музокаралар билан рус ва британ хукуматлари томонидан Афғонистон билан бўлган чегара, 1895 йилги музокаралар билан Помир чегаралари ҳозирги Ўрта Осиёнинг узил-кесил чегараси белгиланди. Шу билан амалда Россия Ўрта Осиё устидан иктисодий-сиёсий жиҳатдан тасарруф килиш ҳукукини кўлга киритган эди. Чунки, чегара конвенциясининг имзоланиши Россиянинг Ўрта Осиё ерларини босиб олинишини амалда халкаро микёсда тан олиниши эди. Бу истило окибатида ўлкада иктисодий турмуш тартибга солинди, савдо йўллари хавфсизлиги таъминланди, муайян тартиб карор топди, бу эса бутун территорияни ягона хўжалик бозори, ягона ишлаб чикариш системасига бирлаштириш имконини берди. Шунингдек, ички низолар ва маҳаллий ҳокимларнинг муттасил жанжалларига, тартибсизликларига барҳам берилди. Чор Россияси маъмурлари Ўрта Осиёнинг хом-ашё бойликларини ташиб кетиш, ўлкага рус капиталининг кириб келиши, бозорларини рус моллари билан тўлдириш ҳамда иктисодий жиҳатдан империяни боғлашда асосий восита темир йўл деб биларди. Темир йўл ўз даврининг замонавий алока воситаси ҳам эди. Рус маъмурлари курган темир йўллар Ўрта Осиёнинг иктисодий жиҳатдан энг муҳим районларини кесиб ўтиши ва бирлаштириши лозим эди. 1880 йил ноябрида Закаспий темир йўл курилиши бошланди. Бу темир йўл Кизил Арвот оркали Ашхобод ва Самаркандга етказилди. 1888 йил 15 майда бу ерга биринчи поезд келди. Йўлнинг бошланғич нуктаси Узун- Ададан Красноводскийга олинди, бу 126 верстни ташкил этди. 1898 йили бир учи Марвдан жанубга Кушкага етказилди. Темир йўлнинг давоми Тошкент ва Андижонга 1895 йили бошланиб, 1899 йили нихоясига етказилди, 1915 www.arxiv.uz йилда Жалолободга етказилди. Шу тарика Ўрта Осиё темир йўлининг умумий узунлиги 1748 верстга етказилди. Рус мустамлакачилик сиёсатининг иккинчи бир жиҳати Ўрта Осиё ерларига рус кишлокларидан деҳконларни кўчириш бўлди. 1868 йилдан 1882 йиллар давомида Еттисувда 25 минг аҳолиси бўлган 29 кишлок, Сирдарё вилоятида 1300 кишилик 19 кишлок ташкил этилди. 1891 йилда Россиянинг Европа кисмидаги каттагина ерларни камраб олган курғокчилик русларни Ўрта Осиёга оммавий тарзда кўчиб келишга сабаб бўлди. Хонавайрон бўлган, ярим оч юрган кечаги рус деҳконлари ХХ аср бошларига келиб, сотиб олган ерларида деҳкончилик билан шуғулланмай ерларни маҳаллий аҳолига ижарага бера бошлади. Россия тўкимачилиги ишлаб чикаришининг ўсиб бораётган талабларини Америка пахтаси кондира олмаётганди, шунингдек олисдан хом-ашё олиб келиш жуда кимматга тушмокда эди. Истилочилик ҳаракатларининг бирдан-бир максади арзон кишлок хўжалик хом-ашёсини етиштирадиган ерларни кўлга киритиш эди. Ўрта Осиё ерларини кўлга киритишлари биланок рус мустамлакачиларининг асосий вазифаси ўлкада пахтачиликни ривожлантириш бўлди. Рус мустамлакачилари ипаксимон ва ингичка толали америка пахтасини эктира бошладилар. Тошкент якинида уруғчилик - тажриба базаси ташкил этилиб, унда 1884 йилда маҳаллий ва америка пахта навлари чатиштирилиб, шундай бир нав яратилдики, ҳар иккала навдан ҳам яхширок нав вужудга келди. Янги нав пахта чигити 1884 йили 300 ботмон (1 ботмон тахминан 1 гектар ерга тўғри келадиган ўлчов бирлиги) ерга, 1886 йили 12 минг, 1890 йили 59 минг, 1909 йили 191 минг 1910 йилда эса 350 минг ботмон ерга экилди. Туркистон Россиянинг пахта мустакиллигини таъминлаб берди. 1907 йилнинг ўзида 5 миллион пуд (1 пуд 16 килограммга тенг оғирлик ўлчов бирлиги) пахта толаси рус тўкимачилик саноати учун олиб кетилди. Тошкент якинида рус ишбилармон ва савдо фирмаларининг дастлабки пахта плантациялари пайдо бўлди. Беляковнинг 620 десятина (1 www.arxiv.uz десятина бир гектарга якин ер ўлчов бирлиги), Ярославл ь катта мануфактураси - 400, Тарсин - 200, ака-ука Никифоровларнинг 300 десятина ерда пахта плантациялари бор эди. Самарканд областида энг йирик ширкатчи Мейеркортнинг 200 десятинага якин, Фарғона областида Томич, Кудрин фирмаси, Ярославл ь катта мануфактураси учун пахта етиштирарди. Туркистонда умумий ҳажми 4800 десятина бўлган майдондаги йирик плантацияда пахта етиштириб катта даромад олишаётган эди. Пахта рус капиталини ҳам Ўрта Осиёга жалб этди. Пахтани етиштириш ва харид килиш билан камида 30 та савдо шаҳобчалари шуғулланарди. Россиядаги энг йирик банклар - Рус-Осиё банки, Москва савдогарлар банки ва Давлат банки асосий карз берувчи банклар эди. Бундан ташкари Полтава, Нижегород - Самарский ер банклари ҳам Туркистонда ўз бўлимларини очдилар. Водьяевлар 1916 йилда Иваново-Вознесенск мануфактурасини кўлга киритиб, тўкимачилик буюмлари ишлаб чикарадиган ғоят катта комбинатни яратиб, Фарғона пахта далалари, темир йўллари, пахта тозалаш заводлари ва Иваново тўкимачилик заводлари унинг таркибий кисми бўлиб колди. Бу хусусда аввало шуни таъкидлаш ўринлики, Туркистонга савдо-саноатни кириб келиши яхши, ачинарли томони халкнинг миллий бойлиги Туркистонда колмасдан Россияга окиб кетмокда эди. Маҳаллий аҳоли тобора кашшоклашиб, ердан, мулкдан ажралиб, нон топиб ейиши учун боши оғган томонга кетаётганларнинг сони кўпайиб бормокда эди. Бу Ўрта Осиё халкининг фожиаси эди. Бундай ҳолатни “прогрессив”ликка ёйган ҳар бир киши мутлако адашади. Руснинг мустамлакачилик тартиби Ўрта Осиё халкларига нима берди? Биринчидан, русларнинг Ўрта Осиёни босиб олган дастлабки даврига нисбатан Х I Х асрнинг 80-90-йилларига келиб, деҳконлар оммасининг аксарият кисми кашшоклашди. Иккинчидан, аникрок айтадиган бўлсак, рус ва маҳаллий бойлар, савдо-саноатчилари 1889-1890 йилларда Самарканд уездидаги камбағалларнинг 15 минг десятина, Жиззах уездида 5 минг десятина ерини турли йўллар билан тортиб олган. Бу жараён Фарғона www.arxiv.uz вилоятида бундан ҳам фожиалирок кечган. А.Ф.Миддендорфнинг таъкидлашича, Фарғонада ерсиз колган деҳконларнинг сони 60 фоизга етган. Учинчидан, асрлар давомида ота-боболаридан колган ерларни шу даражада кўп сотиш факат чоризмнинг иктисодий мустамлакачилик сиёсати окибатида юзага келди. Тўртинчидан, ерсиз, нонсиз, сарсон-саргардон маҳаллий халк окими мустамлакачилик зулмининг маҳсули. Бешинчидан, ҳеч качон халк бу даражада ўз ҳукмдорларига нафрат билан карамаган. Бундай далилларни кўплаб келтиришга руснинг боскинчилик сиёсати ва унинг окибатлари сабабчидир. Рус даврида Ўрта Осиё халкларини саводсиз, маданий савияси паст халк, маданиятни руслар олиб кирди деган ўзларининг сохта ғояларини тинимсиз сингдиришга ҳаракат килардилар. Аҳвол шу даражага борган эдики, ўз тарихимизни ўзимиз ёзиш ҳукукидан маҳрум бўлиб колдик. Бировлар томонидан яратилган тарих дарсликларини ўкир эдик”. Ана шунинг учун Мустакилликка кадар ҳам ўтмишимиз саводхонлиги тўғрисида гап кетганда Ўрта Осиё халкларининг “98 фоиз аҳолиси саводсиз”, “хатто ундан ҳам ортикрок” деб кўшиб кўяр эдик. Лекин мавжуд мактаб ва мадрасалар ҳисобга олинмай, маҳаллий аҳоли “саводсиз”ликда айбланар, “маданиятсиз”ликда камситилар, “тил билмас”ликда устидан кулишарди. Ўзга юртларда туғилиб, Мовароуннаҳрда етарли билим олиб, шуҳрат топган алломалар ҳам жуда кўп. Масалан, Бурсалик улкан математик ва астроном - Салохиддин Мусо ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд - Козизода Румий (ХII аср охири - ХV аср боши), Дамашклик тарихчи, шоир, олим Шаҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Иброҳим - Ибн Арабшоҳ (1389-1450), Нишопурлик форс-тожик адабиётининг йирик номоёндаси Абдураҳмон Жомий (1414-1492), Хиротлик таникли аллома Фосиҳ Аҳмад Жалолиддин Муҳаммад Ҳавофий - Фосик Ҳавофий (1375- 1442), Табризлик моҳир тарихчи - Низомиддин Шомий (Хиваср охири - ХV асрнинг боши), Эронннинг Яздидан таникли тарихчи олим - Шарафуддин Али Яздий (вафоти 1454 йил), Балхлик тарих фанининг намоёндаларидан www.arxiv.uz Мир Муҳаммад ибн Саййид Бурхонуддин Ховандшоҳ ибн Камолуддин Маҳмуд ал-Балхий - Мирхонд (1433-1498) ва кўплаб бошка алломаларни исмларини келтириш мумкин. Айтмокчи бўлган асосий фикримиз ана шундай буюк файласуф, тарихчи, астроном, математик, тиббиёт, хадис илмининг шоҳ асарларини яратган олимларни етиштирган Туронзаминнинг саводсиз колди дейишнинг ўзи тарихшунослик этикасига сиғмайдиган карашдир. Фактларга мурожаат килсак, манбаларда, русларнинг бостириб келишига кадар Хива шаҳрининг ички ва ташки кисмида 17 та масжид, 22 та мадраса бўлганлиги, Бухорода 60 та мадраса ва уларда расмий 9 мингдан 10 мингтагача киши таълим олганлиги ҳакида ёзилади. Г. Ҳидоятов ўзининг “Менинг жонажон тарихим” рисоласида бундай мактаб ва мадрасаларни Мовароуннаҳрнинг ҳар бир шаҳрида учратиш мумкин эди, деб ёзади. Русларнинг Ўрта Осиёни истило килиши билан маҳаллий аҳолининг миллий манфаатларига, урф-одатларига, турмуш тарзига зид бўлган ҳаёт тарзи ҳам кириб келди. Талончилик, зўравонлик, юзсизлик аломатлари маҳаллий аҳолига таъсир килмай колмади. Чор хукуматининг Туркистонда олиб бораётган мустамлакачилик сиёсати маҳаллий ҳалкларнинг ҳакли равишда норозиликларига сабаб бўла бошлади. Чунки президент И.Каримов таоктидлаганларидек, « ... Шўролар хукмронлиги йилларида, халкимиз ташки дунёдан бутунлай узиб кўйилди». Ўлкада мустамлакачилик зулмига карши кураш 1870 йиллардаёк шиддатли тусга кирди. Бу даврда халк кўзғолонларининг маркази асосан Фарғона водийси, Кўкон хонлиги ва хонликдан тортиб олиб ташкил килинган вилоят, уезд вилоятлар ҳисобланади. 1868 йил февралда имзоланган шартномага кўра рус савдогарларига катта имтиёзлар берилди. Уларга Кўкон хонлигининг барча ҳудудларида эркин савдо килиш, хоҳлаган карвонсаройга эга бўлиш ва савдо агентларини тайинлаш ҳукуки берилди. Маҳаллий савдогарларга эса факатгина Туркистон генерал-губернаторлиги тасарруфидаги шаҳар ва кишлоклардагина шундай www.arxiv.uz ҳукук ғерилди. Бу маҳаллий савдогарларнинг норозилигига сабаб бўлди. Умуман, 1868 йилги шартнома оғир ва нокулай аҳволга солиб кўйди. Хонлик чегараси анча кискарди, хазинага тушадиган даромад камайди, янги солик ва мажбуриятлар жорий килина бошланди. Халк икки томонлама зулм остида колди. Бутун Фарғона водийсида икки хил тартиб коидага амал килина бошланди. Хонликдан тортиб олиб ташкил килинган вилоят, уезд ва волостлардаги халклар мустамлакачилар томонидан жорий килинган коидаларга риоя килишга мажбур эди. Бу эса маҳаллий халкларнинг асрлардан бери шаклланиб келган турмуш тарзи, урф одати ва анъаналарига зид эди. Улар ўз ҳак-ҳукукларини ҳимоя кила олмас, дарду ҳасратини ўз тилида тушунтира олмас эдилар. Тилмочлар эса етарли эмас ва улар ҳам кўпинча мустамлакачиларга ён босар эдилар. Шунинг учун ҳам халкнинг норозилиги кундан-кунга ортиб борди. 1873 йилдан 1877 йилгача Кўкон ҳонлигида мустамлакачилик ва зулмга карши халк ҳаракатлари бўлиб ўтди. Унда деҳконлар, ҳунармандлар ва майда савдогарлар асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисбланди. Бу ҳаракатларда айрим феодал ва руҳоний вакиллари ҳам халк томонидан туриб иштирок килдилар. Кўзғолон бошликларидан бири Марғилон якинида туғилган Мулла Исҳок Мулла Ҳасан ўғли бўлиб тарихда Пўлатхон номи билан халк кўзғолонига бошчилик килди. Кўзғолон дастлаб Жалолобод ва Хонобод кишлокларида кирғиз аҳолиси ўртасида бошланиб, улар хоннинг солик йиғувчиларини ўлдирдилар. Тез орада кўзғолончилар сони 10000 кишига етди. Тўракўрғон атрофида хон кўшинлари билан бўлган жангда кўзғолончилар енгилиб, Пўлатхон яширинди. 1874 йил баҳорида Кўкон хонлигининг турли вилоятларида ғалаёнлар яна бошланди. Пўлатхон тарафдорлари улар билан алока ўрнатишга уриндилар: рус дипломати Веёнберг ёзган ҳисоботга кўра бу кўзғолонга олов ёкаётган киши машҳур мингбоши Мусулмонкулнинг ўғли Абдурахмон офтобачи эди. www.arxiv.uz 1874 йилга “Санкт Петербургские ведомости” газетаси (268-сон) ҳабарига кўра, кўзғолон умумий тус олиб, кирғиз ва кипчокларни бирлаштирди, хатто хон карамоғидаги ўтрок халк ҳам кўзғолончилар томонига ўта бошлади. 1874 йил кўзғолони ҳам ноябрь ойи охирларига бориб тўхтади. Кўзғолоннинг баҳорда бошланиб кузда тугашининг асосий сабаби, Кўкон хонлиги аграр мамлакат бўлганлиги тафайли далалардаги ҳосилни йиғиб олиш зарурияти туғилади. 1875 йил кўзғолон яна бошланди. Унга Пўлатхон билан бирга Худоёрхоннинг набираси Назарбек бошчилик килдилар. Июль ойида кўзғолончилар сафарига Абдурахмон Офтобачи, Исо Авлиёлар ўз кўшинари билан, Хоннинг ўғли Насриддинбек, укаси Султон Муродбек ўтиб кетди. 22 июнда хоннинг иккинчи ўғли Муҳаммад Аминбек ҳам кўзғолончилар сафига кўшилгач Худоёрхоннинг аҳволи анча оғирлашди. У Туркистон генерал- губернаторига ёрдам сўраб мурожаат килди. Лекин ёрдам етиб келишига кўзи етмагач, Тошкентга кочди. У билан бига ўша пайтда Кўконда бўлган полковник Скобелев, Вейнбергалар бошчилигидаги казаклар ҳам кетдилар. Кўзғолончилар уларни Хўжандгача таъкиб килиб бордилар ва 30 аравани кўлга тушириб кайтиб келдилар. Аравалардан бирида топилган хон архиви ёкиб юборилди. Оддий халк Пўлатхоннинг “сохта хон” эканлигини билмаган. Худоёрхон кочиб кетгандан сўнг тахтга унинг ўғли Насриддинбек ўтирди. Бундан ғазабланган Пўлатхон Насридинбекка карши курашга бел боғлайди. Халк Насриддинбекни тан олмайди. Пўлатхон халкни ўз томонига оғдириш учун Насриддинбек ва Абдураҳмон офтобачиларнинг ерларини, мулкларини меҳнаткаш ҳалкка бўлиб берди. Озодлик ҳаракати кучайиб бориб Туркистон генерал-губернаторлиги чегараларигача кела бошлади. Кўзғолнчилар Облий кишлоғи Курамани куршаб олиб, Оҳангарон дарёси водийсидан Телов истеҳкомига ҳужум килиб, Хўжанд томон юрдилар. Бир вактни ўзида 5000 кишилик кўшин Сирдарё бўйлаб юриб, 7-8 августда Чилмахрам ва Самғар кишлоғини эгаллади. Нов кишлоғини ишғол килиб Хўжанд ва Ўратепа ўртасидаги алокани узиб ташлади. Тошкентдан 40 www.arxiv.uz км масофадаги Паркентни озод киди. Туркистон генерал-губернатори ёрдам сўраб Санкт-Петербургга мурожаат килгач, подшо Туркистон ҳарбий округини кучайтириш учун катта маблағ ва ҳарбий кучлар ажратишга фармон берди. 1875 йил 9 августда Кауфман халк-озодлик курашини бостириш учун уруш эълон килади. Август ойида кўзғолончилар сони 50000 га етган эди. Туркистон генерал-губернатори кўзғолончиларга карши курашда миллатчилик ва шовинизмдан усталик билан фойдаланди. 1975 йил 13 августда Кўкон аҳлига килган мурожаатида тубжой аҳоли ҳамда кирғизлар ва кипчоклар ўртасига миллатчилик уруғини сочди. Лекин шаҳар ва кишлокларнинг асосий аҳолиси кўзғолончилар томонида турди. Августдаги шиддатли жанглардан сўнг Абдураҳмон офтобачи омон колган 25-30 йигити билан Ўзганга кочишга мажбур бўлди. 1875 йил 22 сентябрда Насриддинбек Марғилон шаҳрида Кауфман билан шартнома тузди. Унга кўра, у ўзини Россия императорининг содик кули деб тан олди. Кўшни давлатлар билан алока килиш, шартнома, битим тузиш ҳукукидан маҳрум бўлди. Чор хукуматининг рухсатисиз уруш олиб боришдан воз кечди. Сирдарёнинг ўнг соҳили Наманган ва Чуст шаҳарлари Россия ихтиёрига ўтди. Сирдарёнинг ўнг томонида Туркистон генерал- губернаторлигининг Наманган бўлими ташкил килиниб, унга генерал Скобелев бошлик килиб тайинланди. 1876 йил бошларида кўзғолончиларга карши генерал Скобелев катта кўшин билан ҳужум килди. 8 январ куни Андижон шаҳри остоналарига етиб келиб шаҳарни ўкка тутди. Абдураҳмон офтобачи ва унинг сафдошлари душманга таслим бўлдилар ва кўшини таркатиб юборилди. Асакада турган Пўлатхон жангда мағлубиятга учрагач Учкўрғонга чекинди. 18 февралдан 19 февралгача ўтар кечаси Пўлатхон хон томонидан ушланиб рус кўмондонлигига топширилди. У 1876 йил 1 мартда Марғилондаги бозор майдонида дорга осилди. www.arxiv.uz Шундай килиб 1873 йилда бошланган Пўлатхон бошчилигидаги кўзғолон тор-мор этилди. Кўкон хонлиги тугатилди ва Фарғона вилояти ташкил килинди. Шундан сўнг ҳам ўзбек, тожик, кирғиз халклари курашни давом эттиравердилар. Озодлик ҳаракати Фарғонадан Олойга кўчирилди. Курбонжон додхох Туркий халкларнинг жасур ўғиллари билан генерал Скобелев кўшинларига карши кураш олиб борди. 1876 йил 31 июлда Мунғиш ва адиғина уруғи вакиллари таслим бўлсаларда, Курбонжон додҳо тўхтамади. Генерал Скобелев тинчлик шартномаси тузиш учун ўз вакилини додҳох хузурига юборганда, у факат мавкеи ўзи билан тенг бўлган саркарда билан музокара олиб бориши мумкинлигини билдирди. Шундан сўнг Скобеев ўзи аёл кўмондон билан учрашиб, музокара олиб боришга ва у кўйган таклифларга рози бўлишга мажбур бўлди. Бу эса аёл кўмондон Курбонжон додҳоҳнинг Скобелев устидан козонган маънавий ва руҳий ғалабаси бўлиб ҳисобланади. Шундай килиб, факатгина 1877 йил январдагина Фарғона водийсида нисбатан тинчлик ўрнатилди. Кўзғолон бостирилди, лекин у йўколиб кетмади. ХIХ аср охириларига келганда Туркистонда вазият янада кескинлаша бошлади. Пахтачилик ривожлантирилиб, ўлканинг хом ашё манбаи ва тайёр маҳсулотлар бозорига айлантирилишининг салбий окибатлари шаҳарлар аҳолисига ҳам таъсир этмай колмади. Чунки, пахта хомашё сифатида олиб кетилиб тайёр газлама сифатида Туркистонга олиб келинар эди. Маҳаллий ҳунармандлар тўкиган газламалар эса ракобатга бардош бера омай ҳунармандлар хонавайрон бўла бошлади. Кишлокларда эса бир парча еридан ажралган деҳкон тирикчилик дардида шаҳарларга келиб изғиб юрар, мардикорчилик килар эдилар. Бундай аҳвол Тошкентда ҳам юзага келди. Бунинг устига 1892 йил 7 июлда Тошкентда вабо касаллиги таркалганлиги аникланди. Чор хукумати томонидан вабога карши кўлланилган кураш чораларида маҳаллий шароит, www.arxiv.uz диний урф-одат акидалар ҳисобга олинмагани вазиятни кескинлаштириди. Бунинг устига рус врачлари касалхонадаги беморларни ўлдириш учун заҳарли кукун дориси бераяпти деган миш-миш таркалди. Ва ниҳоят маҳаллий оксоколлардан Ёкуббек ва унинг тарафдорларини хукуматга килган лаганбардорлиги аҳоли ғазабини ниҳоятда кучайтирди. Тошкентда “Вабо исёни” номини олган ҳаракат бошланди. Аҳоли Чор хукумат махкамасини ўраб олиб тошбўрон килди. Солдатлар би л ан тўкнашув бўлди. Кўзғолончилардан бир неча киши ўлдирилгач кўзғолон тўхтади. 60 киши ҳибсга олинди. Рус маъмурияти кўзғолоннинг айбини биринчи навбатда бир гуруҳ юкори табака вакиллари бўйнига кўйишга ҳаракат килиб, унинг сиёсий, иктисодий ва ижтимоий заминларини беркитмокчи бўлди. Гарчи бу кўзғолон ҳам енгилган бўлсада, у мустамлакачилик сиёсати ва миллий зулмга каратилган кураш сифатида ўчмас из колдирди. Мустамлакачилик сиёсати бир томондан ҳалк ҳаётининг оғирлашувига, иккинчи томондан маҳаллий юкори табака вакилларининг манфаатларига зарба беришга олиб келди. Жамият маънавий ҳаётининг асосий йўналтирувчи бўлими ислом динининг камситилиши ва унинг моддий асосларини чеклаб кўйилиши, дин пешволарнинг ҳам бош кўтаришига олиб келди. Ватан ва дин озодлиги учун кураш бир-бири билан узвий боғланиб, умуммиллат ҳаракати сифатида гавдаланди. 1898 йилги кўзғолон Мингтепа, Тожик, Кашкар сингари кишлоклардан бошланди. Бу ерларда ҳалкнинг чукур ҳурматига сазовор бўлган Муҳаммадали Халфа Собир ўғли - Дукчи Эшон обрўли дин пешволаридан ҳисобланган. Дукчи Эшон рус хукумати томонидан олиб борилаётган мустамлакачилик сиёсатини миллий зулм ва диннинг сикиб кўйилганлигининг жонли гувоҳ бўлган. Умуман олганда, Дукчи Эшон бир парча ердан маҳрум бўлган камбағал деҳконлар, шаҳар камбағаллари учун умид ва ишонч рамзига айланган. www.arxiv.uz 1898 йил 17 май кечкурун Дукчи Эшон бошчилигида оломон Андижон томонга йўл олди. Йўлда Кутчи, Бархон, Работ, Дархон, Сарикўй, Кўкча сингари кишлоклардан ўтдилар. Бу кишлок одамлари ҳам кўзғолончиларига кўшилди. Улар орасида Сусамир ва Нориндан келган кирғизлар ҳам бор эди. Дукчи Эшон минг нафар пиёда ва минг нафар отлик оломон билан шаҳар ҳарбий гарнизонига ҳужум килди. Улар казармада 30 га якин милтикни ўлжа килиб, ухлаб ётган солдатлар устига таншландилар. 22 солдат ўлдирилди, 24 киши жароҳатланди. Жанг майдонида кўзғолончилардан 15 кишини жасади колди. Кўзғолончилар кўплаб ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб кетиб яшириндилир. Кўзғолоннинг таъсири бутун ўлкани, айникса, Фарғона водийсини коплаб олди. Кўзғолонда Андижон, Наманган, Ўш уездларига карашли Мингтепа, Асака, Коратепа, Кува, Шаҳрихон, Новкат, Окбура, Булокбоши, Аравон, Сегаўин, Ёзевон, Яккатут, Когат, Сусамир, Кенгкўл, Корағир сингари кишлок ва бўлисларнинг аҳолиси фаол катнашди. Лекин кўзғолон енгилди. Кўзғолончилардан 777 киши ҳибсга олиниб тергов килинди, 415 киши суд килинди. 380 киши дастлаб ўлим жазосига маҳкум килинсада, император “мархамати” билан 18 киши осиб ўлдирилди 362 киши турли жазоларга тортилди. Кушчи, Тожик, Кашкар кишлокларидан 680 хонадон Какир даштига кўчирилди. Кейинчалик бу ер Мархамат номини олди. 1898 йил 12 июнь куни Андижоннинг янги шаҳаридаги Тупроккўрғонда Дукчи Эшон бошчилигидаги кўзғолоннинг йирик вакиллари дорга осилди. ХХ аср бошларида, айникса, 1914 йилда бошланган биринчи жаҳон уруши натижасида Туркистон халкларига килинаётган зулм янада кучайди. Фронт эҳтиёжлари учун халкни талаш авжига чикди. Шундай бир оғир пайтда 1916 йил 25 июнда подшо Николай II фармон чикарди. Унга кўра фронт оркасидаги хизматлар учун Туркистон, Сибирь, Кавказдан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларни сафарбар килиш кўзда тутилган эди. Бу фармонга кўра, жойларда мардикорлик рўйхати тузила бошланди. Рўйхатга www.arxiv.uz асосан камбағаллар киритилди. Баъзи оилалардан 2-3 эркак рўйхатга олинган бўлса, баъзи оилалардан ягона бўлган эркак ҳам рўйхатга тиркалди. Бу нарса унинг оиласи, хотин бола чакалари бокувчисиз колди деган гап эди. Буларнинг ҳаммаси усиз ҳам сабр косаси тўлган халкни кўзғолонга бошлади. Кўзғолон 4 июл ь куни Хўжандда бошланди. У ерда 6000 киши намойишга чикди. Полиция ва солдатлар ўкидан 3 киши ўлдирилди, 4 киши ярадор бўлди. Кўзғолон Фарғона водийсида ҳам авжига чикди. Кўкон шаҳри ва унинг атрофидаги кишлокларда кўзғолон аёвсиз бостирилди. Марғилондаги чикишларда 2500 одам катнашган. Оломон бозор майдонига сиғмагач, кўшни кўчаларни ҳам тўлдирган. Ҳалкка зулм килган бойлардан анчаси ўлдирилиб маъмурий биноларга ўт кўйилган. Кўзғолончилардан 8 киши ўлдирилган 63 киши камокка олинган. Кўзғолон Андижон ва Наманганнинг кўплаб шаҳар кишлокларини камраб олган. Вазият Тошкентда ҳам кескинлашди. 11 июлда Тошкент шаҳрида ғалаён бошланиб кетди. Ишчилар, шаҳар камбағаллари, ҳунармандлар, атрофдан келган деҳконлар Бешёғоч полиция маҳкамаси олдида тўпланиб, болаларимизни бермаймиз, деб кичкирдилар. Тошкент кўзғолонида аёллар ҳам фаол катнашганлар. Кўзғолончиларга карши катта кўшин ташланди. Тўкнашувда 11 киши ўлдирилди, 15 киши жароҳатланди. Халк кўзғолони, айникса, Жиззах шаҳрида ниҳоятда кучли бўлди. Бу ерда 13 июлда Назир Хўжа ва мулла Махамат Раим бошчилигида халк бош кўтариб чикди. Улар 13-17 июль кунлари шаҳар ва унинг атрофидаги ҳарбий кисмларга, маъмурият вакилларига карши ҳужум килганлар Темир йўл изларини кўчирганлар, кўприк ва уйларни ёндирганлар, телефон симларини узганлар, темир йўл казармаларини остин-устун килганлар. Кўзғолнчилар Жиззах уездининг бошлиғи полковник Рукин, полиция штабс капитани Зотоглев, таржимон Мирза Ҳамдам Зокиржонов, оксокол Мирзаёр Худоёров ва бошкаларни ўлдирадилар. www.arxiv.uz Чор маъмурияти Жиззах кўзғолони катнашчиларини вахшийларча жазолади. Шаҳар, кўплаб кишлоклар ер билан яксон килинди. Шаҳар аҳолиси чўлга ҳайдалди. Хатто Жиззах фожеаси Петербургдаги йиғилишда мухокама килинди. Бу ишни текширган Дума аъзоси Керенский хулосасига кўра Чор маъмурияти ўта шафкатсизлик килган. Жазо экспедицияси факат эркакларни эмас, балки аёллар ва болаларни ҳам кириб ташлаган. Аҳоли турар жойларини шу кадар вайрон килганки, бунакаси уруш майдонларида ҳам бўлмаган. Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, 1916 йил кўзғолони миллий зулмга, ўлкани хомашё манбаи ва тайёр маҳсулотлар бозорига айлантиришга карши каратилган эди. Унда аёлларнинг ҳам катнашиши муҳим вокеадир. Кўзғолон шаҳар камбағаллари, деҳконлар оммаси, айрим юкори табака вакилларини камраб олди. Кўзғолон ўзбек ва ўлкадаги бошка халкларнинг мустакиллик, озодлик учун олиб борган курашлари тарихида ўчмас из колдирди. ХХ аср бошларида пахтачилик Туркистон саноати ва кишлок хўжалиги ялпи маҳсулотнинг 40 фоизини ташкил этган бўлса, дон - 34 фоиз, чорвачилик 15,8 фоиз, бошка соҳалар 1,2 фоизни ташкил киларди. Туркистонда темир йўл курилиши ва саноат корхоналарининг вужудга келиши туфайли аста-секинлик билан маҳаллий ишчилар синфи ҳам шакллана бошлади. Уларни асосан еридан ажралган деҳконлар ва хонавайрон бўлган ҳунармандлар ташкил килар эди. Туркистон ишчилар синфининг аҳволи ҳам жиддий эди. Зотан унинг шаклланиш жараёни ҳам мустамлакачилик шароитида ўзига хос бўлган. ХХ аср бошларида Россия марказидаги инкилобий ҳаракатлар, иш ташлашлар, социал демократик ҳаракатлар Туркистонга ҳам етиб кела бошлади. 1904 йилда Тошкентда социал - демократлар ва социал революционер (эсерлар)нинг “Иттифок гуруҳи” ташкил топди. Бу иттифок аъзолари ишчилар ўртасида бир нечта тўгараклар тузди, ҳитобнома ва варакалар www.arxiv.uz чикарди. 1905 йил февралида “Иттифок гуруҳи” Тошкент ишчиларининг биринчи иш ташлашини уюштирди. Оренбург - Тошкент темир йўли устахоналари ишчилари 19 февраль куни ишга чикмай, маъмуриятга ўз талабномаларини жўнатдилар. Бу гуруҳ бир неча сиёсий чикишлар ҳам ташкил килдилар. 1905 йил мартида ундан социал-демократлар ажралиб чикиб, РСДРП нинг Тошкент гуруҳини ташкил этдилар. Бу гуруҳ 1 май вокеаларини ташкил килди, 3 та варака чикарди. Социал-демократик ташкилотлар, гуруҳлар Самарканд, Кўкон, Марғилон, Наманган шаҳарларида ҳам ташкил топган эди. Ўзбек ишчиларидан Султонхўжа Акбархўжа Косимжўжаевлар, Низомиддин Хўжаев, Мирзааҳмад Мирходиев ва бошкалар Туркистон миллий озодлик ва инкилобий ҳаракатларида салмокли ўрин эгаллаганлар. 1905 йилда бошланган 1-рус инкилоби йилларида Туркистонда ҳам ишчилар, деҳконлар ҳаракати авж олди. РСДРП нинг Тошкент гуруҳи ва э с ерлар 15 октябрда Тошкент ва Кўкон темирйўлчиларининг, 16 октябрда Андижон, Чоржўй, 17 октябрда Самарканд ишчиларининг ҳаракатига бошчилик килдилар. Биринчи рус инкилоби раврида кишлокларда ҳам синфий кураш кучайди. Деҳкон ғалаёнлари, айникса, 1905 йил февраль-апрел ойларида ўтказилган сайловлар пайтида авж олди. Бундай ғалаёнлар Самарканд, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида авж олди. Деҳконлар оксоколлар сайловида хукумат томонидан кўрсатилан кишиларни сайлашдан бош тортдилар. Натижада баъзи жойларда тўкнашувлар келиб чикди. Кишлоклардаги синфий курашлар натижасида Намоз Пиримкулов каби курашчилар етишиб чикди. Намоз Пиримкулов 1904-1907 йилларда Самарканд атрофидаги кишлокларда, тоғларда ўз йигитлари билан бирга касоскорона кураш олиб борди. У биринчи навбатда халкка зулм ўтказган бойлар, савдогарлар, судхўр ва йирик мулкдорларнинг мол-мулкини ториб олиб, халкка бўлиб берди. Унинг гуруҳи гоҳ кечаси гоҳ кундузи тўсатдан www.arxiv.uz пайдо бўлиб мингбоши, юзбоши, кишлок оксоколи ва бойларнинг уйлари, кўрғонларига ҳужум уюштириб, уларнинг мол мулкини мусодара килар эди. У Оғалик кишлоғидан оксокол Назар Муҳаммад. Арабхона кишлоғидан мингбоши Хидирбоев, мингбоши Лутфулла Хўжаев ва бошка жуда кўплаб чор маъмуларига сидкидилдан хизмат килганларни жазосини берган. Намоз Пиримкуловнинг “жиноий ишлари” ҳакидаги маълумотлар 12 жилдни ташкил килганлиги у олиб борган ишларнинг кўламини билдиради. Намоз Пиримкуловнинг “жасорати”, кўлга тушмаслигини Самарканд ҳарбий губернатори Гескет ҳам тан олган. Намоз Пиримкулов ҳар канча таъкибдан ҳам кочиб кутилишини, уни аҳоли кўллаб-кувватлаши, Самарканд ва Тошкент маъмуриятида ҳам одамлари бўлиб, зарур ахборотлар, курол- яроғлар билан таъминлаб турганлигини ёзган. 1905 йил кузида волость бошлиғи соткин Л.Хўжаев хабаридан сўнг Намоз Пиримкулов ва унинг сафдошлари кўлга олинади. Лекин у 50 йигити билан турма остидан лахм кавлаб кочиб кетади. Намоз Пиримкулов отрядига карши жанговор казак дивизияси юборилади. “Ўзбек Дубровскийси” номини олган Намоз Пиримкуловга карши кураш осон кечмади. “Намоз операцияси” учун Самарканд вилоят ҳарбий губернатори ёрдамчиси полковник Сусанин жавобгар килиб тайинланди. Унга рус армиясининг кавелария генерали Саид Абдулахадхон ҳам жалб килинди. Бухоро чегарасида 12 та, Самарканд ва Каттакўрғон туманларида 10 та кузатув пости ташкил килинди. 1907 йил июнда Намоз ўлдирилди. Туркистон генерал-губернатори Намоз ўлимидан жуда хурсанд бўлади. Бу курашда “ўрнак кўрсатган”ларни олтин, кумуш нишонлар билан мукофотлайди. Намознинг ўлимидан кейин ҳам кишлокларда унинг сафдошлари курашни давом эттирдилар. Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, ХХ аср бошларида Туркистон шаҳар ва кишлокларидаги курашлар маҳаллий аҳолининг мустамлакачилар зулмига, сиёсатига карши каратилган озодлик курашларининг давоми эди. www.arxiv.uz Чор Россияси Ўрта Осиёни мустамлакага айлантириб, уни капиталистик ишлаб чикариш муносабатларига тортгандан сўнг, Туркистонда миллий буржуазия, савдо-саноат эгалари шакллана бошлади. Лекин чоризм миллий буржуазиянинг пайдо бўлишидан манфаатдор эмас эди. Чунки кулай фурсат келиши билан миллий буржуазия вакилларини ўз халки билан бирлашиб, чоризмга карши чикишидан чўчир эди. Шунинг учун ўсиб келаётган ўзбек маҳаллий буржуазиясининг иктисодий ва сиёсий ҳукукларини чеклашга интилар эди. Чор хукумати Туркистон халкларини ҳар томонлама эзиб, мустамлакачилик зулмини кучайтираётган бир пайтда ўлкада миллат манфаатини ўйлйдиган тараккийпарвар кучлар ҳам бўлиб, улар турли табакаларга: ҳунарманд, деҳкон, буржуазия ва руҳонийларга мансуб эдилар. Улар халкнинг миллий онгини ўстириш, ўзлигини англатишни маърифатдан кидирадилар. Бундай кишилар - жадидлар деб номланди. Жадидчилик ҳаракатининг турк дунёсидаги ғоявий отаси Крим татар фарзанди Исмоил Гаспирали (Гаспиринский) ҳисобланади. У турли илмлардан хабардор, бир неча чет тилларни мукаммал билган, илм-фан ютуклари билан танишган. Мусулмон туркий оламини жаҳон м аърифати, илмий даражасига кўтариш максадини кўяди. Россия мустамлакасида бўлган мусулмон ҳудудларида маърифни ислоҳ килиш, уларда диний таълим билан бирга дунёвий билмларни ўкитиш масаласини кўтаради. 1884 йилда Кримдаги Бокчасаройда жадид мактабини очиб, ўзи тузган дастур ва дарслик асосида 40 кунда 12 ўкучининг саводини чикарди. Бу усул - харф товуш усули, “усули жадид” номи билан тез шуҳрат козонади. Исмоил Гаспиринский ўз ғояларини “Таржимон” газетаси оркали тарғиб килади. 1888 йилда “Раҳбари муаллимин” ёки муаллимларга йўлдош” китобини нашрдан чикарди. Унда жадид мактабларини куриш, дарс ташкил килиш, ўтиш мазмуни, жиҳозланиши, дарс жадвали, таотиллар, имтиҳонларни ташкил килиш кўрсатиб берилган. www.arxiv.uz 1 893 йилда Исмолий Гаспиринский Туркистонга келди. Зиёлилар вакиллари билан учрашди. Бухоро амири хузурида бўлиб, уни зўрға 1 та жадид мактаби очишга кўндиради. Бирок руҳонийлар куткусига учган амир Бухородаги янги фикр тарафдорларини зиндонга ташлайди. И.Гаспиринский 1904 йилда Бухорога яна келиб, амир билан музокаралар олиб боради ва унинг отаси номи билан аталувчи “Музаффария” жадид мактабини очишга рухсат олди. Гаспиринскийнинг Туркистонга сафари ўлкада жадидчилик ҳаракатини ривожланиши ва кенг ёйилишига та ъ сир килди. 1903 йилда Туркистон ўлкасида 102 та бошланғич ва 2 та ўрта жадид мактаби бор эди. ХХ аср бошларида жадидлардан Махмудхўжа Беҳбудий, С.Айний, А.Авлоний, Мунаввар Кори, Фитрат кейинчалик Ҳамза Чўлпон ва бошкалар ватанпарвар ва миллатпарвар ёшларни тарбиялашдек ишга бош бўлдилар. Жадидларнинг Туркистон озодлиги учун курашида асосан уч йўналиш мавжуд бўлган. Булар: янги усул мактабларини очиш; умидли ёшларни чет элга ўкишга юбориш; турли Маърифий жамиятларни тузиш ва зиёлиларнинг фиркасини ташкил килиш эди. Жадидлар бир неча матбуот органларини ташкил килганлар. 1906 йилда “Тараккий”, “Хуршид” газеталари. 1907 йилда “Шуҳрат” газетаси чикарилди. М.Беҳбудий 1913 йилда “Самарканд” газетасини чикарди. 1913 йил 20 августдан “Ойна” журнали, 1914 йилдан “Садойи Туркистон” ва бошкалар нашр килинди. 1909 йилда Мунаввар кори маслакдош дўстлари билан “Жамияти хайрия”ни ташкил килади. Бу жамият “Дорул ожизин”ни очиб, бир неча ожиз ва бечораларни тарбияга олади, бир неча мактаб ва мадрасаларга 100 сўм, 200 сўмдан хайриялар беради. 60 та факир ва бечора болаларни турли мактабларда ўкитади. Жадидлар бу жамият оркали Россия ва Тукиядаги олий ўкув юртларига ёшларни юбориб ўкитиш билан ҳам жиддий шуғулланардилар. 1910 йилда Уфадаги “Олия” мадрасасида 10 дан ортик ўзбек ўкиган. Бу йилларда Москва, Петербург, Варшава ва Олмонияда ҳам ўзбеклар ўкиганлар. www.arxiv.uz Бухорода ташкил килинган “Тарбиян афтол” жамияти 1911 йилда 11 та, 1912 йилда 30 та талабани Туркияга ўкишга жўнатди. Россияда адлия соҳаси бўйича таълим олган Асадулахўжа ўғли Убайдуллахўжа ўзбек зиёлиларининг “Тараккийпарварлар” фиркасини тузади. Фирка 1914 йилдан “Садойи Туркистон” газетасини чикаради. Газета атрофига М.Беҳбудий, Мунавваркори, А.Кодирий, А.Авлоний Х.Ҳ.Ниёзий, Лутфулло Олимий, Чўлпон ва бошкалар уюшиб, Туркистон халклари тарихи, маданияти, истикболи ҳакида кўплаб макола, ҳикоя, киссалар эълон килганлар. Ўзбек театр саноатига ҳам биринчи бўлиб жадидлар асос солганлар М.Беҳбудийнинг “Падаркуш” пьесаси ўзбек драмачилигининг биринчи намунаси ҳисобланади. “Падаркуш” 1914 йил 15 январда Самаркандда саҳнага кўйилади. Бу пьеса 1914 йил 27 февралда Тошкентдаги Колизей биносида А.Авлонийнинг “Турон” группаси томонидан кўйилади. А.Авлонийнинг ўз ҳам роль ўйнайди. Спектакль олдидан Мунаввар кори нутк сўзлаб, театрнинг халкка фойдаси ҳакида гапиради. А.Авлоний эсдаликларига кўра, бу спектакль 1914-1916 йилларда Фарғонанинг кўплаб шаҳарларида кўрсатилган. Жадидлар мактаблар очиш билан бирга, катор дарсликлар ҳам яратганлар. Масалан, М.Беҳбудийнинг “Мунтаҳаби жуғрофиё умумий” (Кискача умумий география), “Китобатул афтол (Болалар мактаблари), “Мухтасари тарихи ислом” (Исломнинг кискача тарихи), “Мадхали жуғрофиён умроний” (Аҳоли географиясига кириш), “Мухтасар жуғрофиён Русий” (Руссиянинг кискача географияси), Ҳамзанинг бошланғич синфлар учун алфбоси ва бошкалар шулар жумласидандир. www.arxiv.uz Ф ойдаланилган адабиётлар : 1. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан колсин. Тошкент. “Ўзбекистон ”. 1996 йил. 2. Каримов И.А. Донишманд халкимнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. “Фидокор” газетаси, 8 июнь 2000 йил. 3. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни -миллат килишга хизмат этсин. Тошкент, “Ўзбекистон ”, 1998 йил. 4. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўк. Тошкент. “Шарк” нашриёт-матбаа Бош таҳририяти. 1998 ил. 5. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиклол ва тараккиёт йўли. Тошкент. “Ўзбекистон ”. 1992 йил. 6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши сессиясининг 155-якунловчи Мажлисида сўзлаган нутки. “Халк сўзи” газетаси 7 ноябрь 1998 йил. 7. Алиев А. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Тошкент. “Ёзувчи”. 1994 йил. 8. Бобобеков Ҳ.Н. Кўкон тарихи. Тошкент, “Фан”, 1996 йил. 9. Зиёев Ҳ. Туркистонга Россия тажовузи ва ҳукмронлигига карши кураш. Т. “Шарк”, 1998 йил. 10. www.ziyonet.uz