logo

Демократия “экспорти” тажовузидан химояланиш – миллий суверенитет баркарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг мухим омили

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

221 KB
Демократия “экспорти” тажовузидан ҳимояланиш – миллий суверенитет барқарорлиги ва ҳавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили Режа: 1. Юксак маънавият ва мафкуравий иммунитет – миллий суверенитет пойдевори. 2. Жамиятни демократлаштиришда умуминсоний, миллий ва шарқона қадриятлар уйғунлиги – жамият барқарорлигининг муҳим қонунияти 3. Умумий ўрта таълимнинг юқори синфларида ва касб-хунар коллежларида “Миллий истиқлол ғояси” фани доирасида миллий суверенитетимизга таҳдид солувчи мафкуравий ҳуружлар қаторида демократияни “экспорт” қилиш билан боғлиқ бўлган таҳдидларнинг моҳиятини ўқувчиларга тушунтириш методикаси ва аҳамияти 4. Хулоса Юксак маънавият ва мафкуравий иммунитет – миллий суверенитет пойдевори. Ҳозирда турли гуруҳлар ва давлатлар томонидан маълум бир ғаразли манфаатлар ва мақсадлар йўлида олиб борилаётган мафкуравий ҳуружлар (биз бу ҳақда юқорида тўхталган эдик) ҳар бир давлат ва миллатни ўз суверенитети барқарорлигини сақлаб қолиш борасидаги маълум бир чора тадбирлар ишлаб чиқиши зарур эканлигини кўрсатмоқда. Бизга маълумки, миллий суверенитет ҳавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлатдан ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтиришни тақозо қилади. Аммо “мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга” 1 бўлган ҳозирги замонда ҳарбий салоҳият миллий суверенитетнинг яккаю-ягона кафолатчиси бўла олмаслиги кун сайин ойдинлашиб бормоқда. Чунки суверенитетга даҳл қилувчи кучлар ўз ҳаракатларини “кўзга кўринмайдиган”, бир қарашда “пайқаш” мушкул бўлган усуллар ёрдамида олиб бормоқдалар ва бундай усулларга қарши туришда на давлатнинг ҳарбий соҳада олиб бораётган ислоҳотлари ва на турли ҳавфсизлик нуқтаи назаридан тузилган минтақавий ва ҳалқаро ташкилотлар даражасида самарали қарши туриш амри маҳол. Хўш, бундай ҳавфсизлик механизмлари мана шундай таҳдидларга самарали қарши тура олмас экан, унда “бу таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф этишда қандай усул ва воситаларни ишга солиш мумкин?”, “бундай таҳдидларга қарши тура оладиган механизмнинг ўзи мавжудми?” деган саволлар туғилади. Бу каби муаммоли саволларга Президентимиз томонидан илгари сурилган “уч поғонали жавоб тизими”, яъни таҳдидларни “англаш, олдини олиш ва ниҳоят бартараф қилиш” 2 орқали жавоб бериш мумкин. Бундай тизимни ҳар қандай суверенитетимизга тажовуз қиладиган кучларга нисбатан қўллаш анча самарали эканлигини яқин ўтмишимиз ҳам исботлади. 1 И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 113-бет. 2 И.А.Каримов. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Т., “Ўзбекистон”. 2000. 110-бет. Ташқи мафкуравий таҳдидларни бартараф этишда аввало уни ўз вақтида англаб етиш энг биринчи вазифа хисобланади. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда “бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун “Эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади” 3 . Биз юқорида кўриб ўтган демократияни “экспорт” қилиш билан боғлиқ бўлган мафкуравий таҳдидларни ҳам ўз вақтида англаш суверенитетимиз ҳавфсизлигини таъминлашнинг биринчи босқичи ҳисобланади. “Экспорт” кўринишидаги ҳуружларнинг асосий кучи уларнинг жозибадорлиги ва “эркинлик” ниқобига ўралганлигидадир. Шунинг учун ҳам аксарият “рангли инқилоблар” рўй бераётган давлатлар аҳолиси бундай “беғараз ёрдам” ортида нима яширинганлигини ўз вақтида пайқай олмаётганлиги оқибатида иррационал тарзда инқилоблар “сценарийси” иштирокчисига айланиб қолмоқдалар. Инсон тафаккур тарзининг демократик жараёнларга таъсирини тадқиқ этган ўзбек олимларидан бири А.Эркаевнинг таъкидлашича, шарқ халқларининг тафаккур тарзига ҳос бўлган иррационалликнинг рационал тафаккурдан устунлиги ва мустаъбид шўро даврининг асорати сифатида аҳолининг фикр юритиш усулида ҳаммон сақланиб қолган маргиналлик хусусиятлари рационал тафаккурга асосланган мана шундай сохта даъватлар таъсирига тушиб қолишига бирламчи асос бўлмоқда 4 . Президентимиз буни бошқачароқ тарзда шундай тушунтиради: “...коммунистик мафкура ва унинг ахлоқ нормаларидан воз кечилгандан сўнг жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши ...одамни ташвишга солмай қўймайди” 5 . 3 И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 116-бет. 4 А.Эркаев. Тафаккур эркинлиги. Т., “Маънавият”. 2007. 142-б. 5 И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 117-бет. Глобаллашувнинг салбий ҳосиласи бўлган “оммавий маданият” “оммавий демократия” деган шовинистик рухдаги шиорларни келтириб чиқараётганлиги, гўёки “дунё фуқаролиги” тартибини ғарб андозалари асосидаги “универсал демократия” билангина қарор топтириш мумкинлиги тўғрисидаги ошкора миссионистик ғоялар маънавий-мафкуравий “иммун тизими” тўлиқ шаклланмаган халқларга гўёки ўз муаммоларини тўлиқ ҳал қилиб берувчи “нажот” бўлиб кўринмоқда. Ўзини демократия ва сўз эркинлиги курашчилари деб ҳисоблайдиган айрим радикал кимсалар тафаккури аслида неофитлик тафаккури намунасидир. Амалда улар демократия ниқоби остида ижтимоий-сиёсий барқарорликка хавф туғдириб ҳақиқий демократик жараёнлар тадрижий ривожланишига халақит бераётирлар. Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида эса “қора пиар” деб аталмиш ҳодисаларда фаол қатнашишга тайёрдирлар. Ушбу ҳолатни у ёки бу даражада собиқ СССР парчалангандан сўнг пайдо бўлган барча мустақил давлатларда кузатиш мумкин. Ташқи кучлар ёрдамида айрим мустақил ёш давлатларда “рангли инқилоб”лар деб аталмиш сиёсий тўнтаришлар содир бўлди. Лекин ҳозирча “рангли инқилоб”лар туфайли ҳокимият тепасига келган янги сиёсий кучлар ўз мамлакатларида на демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларини, на иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал қила олдилар. Кўпроқ мулкни ва лавозимларни қайта тақсимлаш билан чекландилар ва ҳорижлик ҳомийлари, раҳнамоларининг сиёсий-мафкуравий кўрсатмаларини оғишмай бажариб туришдан бошқа илож топа олмаяптилар 6 . Ўзбекистонда мана шундай мафкуравий таҳдидларни ва унинг салбий оқибатларининг олдини олишда давлат бош ислоҳотчи сифатида маълум бир чора тадбирлар ишлаб чиқилган ва чиқилмоқда. Ҳусусан, 2006 йилнинг 25 август куни Президентимиз И.А.Каримов томонидан имзоланган “Милий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги” ПҚ-451-сон Қарорнинг бош мақсади ҳам асосан ёт ғояларнинг 6 А.Эркаев. Тафаккур эркинлиги. Т., “Маънавият”. 2007. 143-б. олдини олишга қаратилган бўлиб, унинг миллий қадриятларимизни, урф- одатларимизни сақлаш ва ёшларимизни унинг таъсиридан асраб- авайлашдаги аҳамияти беқиёсдир. Чунки, янги аср бошиданоқ ёшларимиз онгига бегона турмуш тарзини тарғиб этиш орқали уларни миллийлигидан, ўзлигидан бегоналаштирадиган ахборот хуружларига, бизга мутлақо ёт бўлган аксилмафкуравий тарғиботга қарши курашни ташкил қилишга тўғри келяпти. “Демократия” шиори остида кириб келаётган ғояларнинг мағзига эътибор қаратсангиз, бунда “Отангни сен де, онангни ҳам сенсира. Биров билан ишинг бўлмасин, ўзинг учун яша. Сен ҳам одамсан-ку, ахир. Хоҳлаган ишингни қилавер”,- деган сохта тавсиялар борлигини кузатиш мумкин 7 . Аслида Ғарб жамиятларида юзага келган бундай “маданий инқилоб” ғарбнинг анъанавий қадриятлар тизимини инкор қилган ҳолда, уни “демократия” учун қурбон қилмоқда ва буни айрим ғарб олимлари, ҳусусан америкалик сиёсатчи ва олим П. Бьюкенень табири билан айтганда “ҳалокат сари кетмоқда”. Янада даҳшатлиси, ғарб бундай ҳалокатли қисматини бошқа халқлар билан “баҳам кўриш”га ҳаракат қилмоқда. Ғарб менталитети асосида юзага келган “эркинлик” шиори биринчи навбатда халқларнинг неча асрлардан буён шаклланиб келаётган миллий қадриятлар тизимига зарба беришга ҳаракат қилмоқда. Бундай салбий жараёнларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда” 8 . Президентимиз ўзининг бир қатор илмий рисолаларида бундай мафкуравий таҳдидларга қарши туришнинг самарали йўли юксак маънавият, мафкуравий иммунитет ва мафкуравий профилактика эканлигини бот-бот такрорламоқда. Айнан бошқа мафкуравий таҳдидлар қатори демократия “экспорти” тажовузидан ҳимоя қилишнинг энг самарали усули халқ 7 Ш.Рўзиев. Мафкуравий иммунитет манбалари. Т., А.Навоий номидаги Ўзб.Миллий кутубхонаси нашриёти. 2008. 31-бет. 8 И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 119-бет. маънавиятини юксалтириш ва унинг асосида кучли мафкуравий иммунитетни шакллантириш, маънавий ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда мафкуравий профилактиканинг ўрни беқиёс. Бунда миллий қадриятлар аҳамиятини инобатга олиш биринчи вазифа ҳисобланади. Аммо, унга бўлган муносабатни (миллий қадриятларга содиқлик) шакллантирмасдан туриб юксак маънавият тўғрисида гапириш ноўрин. Жамиятни демократлаштириш жараёнидаги айрим жиддий муаммоларни ҳал қилмасдан туриб ва айниқса юқорида таъкидлаганимиздек, инсонлардаги маргиналлик ҳусусиятини йўқотмасдан туриб мафкуравий иммунитетни шакллантириб бўлмайди. Зеро, юксак маънавият ва мафкуравий иммунитет доимо эркин фикрлайдиган, қатъий маънавий- мафкуравий позицияга эга бўлган, ҳар бир воқеа-ҳодисани таҳлилий тафаккур элагидан ўтказа оладиган, етарли билим ва малакага эга бўлган тафаккурга таянади. Тафаккур маргиналлиги жамиятни демократлаштиришга халақит берувчи субъектив омиллардан биридир. Чунки демократия фақат илғор қонунлар тизимидан ва жамиятнинг тегишли институтларидангина иборат эмас. У кенг маънода жамиятнинг сиёсий эътиқоди ва ижтимоий-сиёсий турмуш тарзи ҳамдир. Демократиянинг қонунчилик базасини тез яратиш катта қийинчилик туғдирмайди. Давлатнинг эски идоралари ва жамият институтларини ислоҳ қилиб, янгитдан ташкил қилиш жуда узоқ вақт талаб этмаслиги мумкин. Жамият аъзоларининг психологияси ва тафаккурини уларга мутаносиб ўзгартириш эса ниҳоятда қийин. Омма психологияси ва тафаккурида ўзгариш тезда содир бўлмайди. У нисбатан узоқ давом этадиган маънавий-маърифий, сиёсий, хуқуқий тарбияни ҳамда ижтимоий муҳит ва турмуш тарзи ўзгариб, жамият аъзоларининг уларга одатланиб қолишини тақозо этади. Ўзбекистонда замонавий демократик тараққиёт талаб этадиган ҳуқуқий база яратилди ва мустаҳкамланиб, чуқурлашиб бораётир. Институционал ўзгаришлар ҳам жадал давом этаётир. Аммо жамиятнинг демократлашуви суръатлари айрим доираларни, айниқса чет элларда қониқтирмаяпти. Гўёки ҳокимият идоралари бу жараённи сунъий секинлаштиришга уринмоқда. Жойлардаги баъзи бир бюрократик тўсиқларни, ҳато ва камчиликларни инкор этмаган ҳолда, эътиборни бошқа бир муҳим жиҳатга, жамият онги, тафаккури ўзгаришлари хусусиятига қаратиш лозим. Қонунларга риоя қиладиган, ўз ҳақ-ҳуқуқини юзага чиқарадиган, янги институтлар фаолиятига нисбатан ижтимоий талабни ҳосил қиладиганлар фуқаролардир. Уларнинг онгли фаолияти оқибат-натижада амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳотларнинг, жумладан, жамиятни демократлаштиришнинг самарадорлигини белгилайди. Шу боис баъзи ғарб сиёсатчилари ва доираларининг Ўзбекистонда ва бошқа янги мустақил давлатларда демократлаштириш оқсаётганининг сабабларини фақат раҳбарият ва ҳокимият фаолиятидан излаш ўта бирёқламалидир 9 . Ўзларини инсон хуқуқлари ва демократия тарафдорлари деб ҳисоблайдиган, турли радикалларга ҳомийлик қиладиган Ғарбдаги доиралар, кучлар аслида ғаразли геосиёсий мақсадларни кўзлашмоқда. Уларни демократия ва инсон ҳуқуқларининг универсал модели йўқлигини, етук демократия меъёрларини 10-15 йилда жорий этиб бўлмаслигини билмайди, дейиш қийин. Ҳар ҳолда Ғарбнинг Генри Киссенджер ва Збигнев Бжезинский каби номдор сиёсатчилари ва бошқа олимлари бу ҳақда ўз фикрларини билдирмоқдалар. Ёш мустақил давлатлардаги сиёсий ва диний радикал ташкилотларни очиқча ёки пинҳоний қўллаётган хориж давлатлари жаҳон жамоатчилигини махсус бирёқлама танланган ёки сохталаштирилган ахборотлар ёрдамида чалғитмоқдалар. АҚШ президенти Ж.Буш томонидан эълон қилинган демократияни олға суриш ғояси аслида ҳарбий-саноат мажмуаси ва ёнилғи- энергетика билан боғлиқ доираларнинг геосиёсий манфаатларини кўзлайди. Амалда у неоколониализмнинг янги кўринишидир. Буни АҚШнинг Болқон ярим ороли, Кавказ ва Яқин Шарқ, Каспий денгизи минтақаси ва Марказий 9 А.Эркаев. Тафаккур эркинлиги. Т., “Маънавият”. 2007. 141-142-бетлар. Осиё мамлакатларига нисбатан юритаётган “икки хил стандартлар”га асосланган сиёсати кўрсатиб турибди. Албатта, бу геосиёсий ўйинда, неоколониалистик сиёсатда АҚШнинг стратегик рақиблари – Россия ва Хитойга қарши пинҳона кураш ҳам эсдан чиқарилган эмас. Демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида гегемончилик ва неоколониалистик тарғибот ва ташвиқот олиб борилаётганлигини ҳамюртларимиз яхши тушуниб олишлари, тарқатилаётган ҳар бир аҳборотни танқидий тафаккур элагидан ўтказиб қабул қилишлари керак. Бундай ахборот чет эллик “хайрихоҳларимиз” ёки ички “ватанпарварлар” томонидан тарқатилаётганидан қатъи назар. Эски қадриятлар тизими янгиланаётган шароитда турли шаклан жозибали шиорларга эҳтиётлик билан танқидий ёндашишни ўргатиш тафаккур эркинлигига, ўзбек модели самарадор бўлишига кўмаклашишдир. Мустақиллик туфайли қадриятлар тизими, уларнинг мезонлари тубдан қайта кўриб чиқилиши табиийдир. Гап фақат ижтимоий-сиёсий, хуқуқий, мафкуравий баҳолар, мезонлар ва меъёрлар, қарашлар назариялар ҳақида кетмаяпти. Гап ахлоқий, эстетик, умуман барча маънавий қадриятлар тизими ҳам кетмоқда. Чунки уларнинг барчаси коммунистик ақидаларга мослаштирилган ёки улар орқали талқин қилинган эди. Шу боис биз биз миллий мустақилликни мустаҳкамлаш, халқимизни энг илғор миллатлар даражасига кўтарилишига кўмаклашиш мақсадларидан келиб чиқиб, бутун қадриятлар тизимини қайта баҳоламоқдамиз, асл маданий меъросимизни тўла тиклаб, қайта англаб олмоқдамиз. Бу жараённинг ўзи анча қийин ва қарама-қаршиликларга бой. Аввалги қадриятларни қайта баҳолаш ва талқин қилишда баъзи ўтмиш қадриятларини идеаллаштириш, баъзиларини, аксинча, асоссиз инкор қилиш ҳоллари учраб туради. Фақат вақт – олий ҳакам – аста-секин барчасини ўз жойига қўяди. Аммо энг хатарлиси – қадриятлар тизими қайта баҳоланиб, аввалги мафкурадан воз кечилганда, маълум даражада мафкуравий бўшлиқ пайдо бўлишидир. Мафкураий бўшлиқ узоқ давом этиши мумкин эмас. Бу бўшлиққа турли ғоялар кириб келади. Жамият аъзоларининг ҳаммасида ҳам уларни танқидий таҳлил қилиб тўғри баҳолай олиш учун етарлича билим ва тажриба бўлмайди. Натижада баъзиларнинг сохта қадриятлар, бузғунчи ғоялар томон чалғиб кетишлари кузатилади. Демак халқ манавиятини юксалтириш баробарида мафкуравий иммунитетни шакллантириш иррационал “иммунитет манбаалари – истиҳола, уят, андиша, ибо, ҳаё, виждон, ор, номус, ҳурмат, садоқат, иззат- икром каби миллий қадриятларимиз” 10 билан бирга рационал тафаккур компонентлари – таҳлилий, танқидий, асосли, кенг мушоҳадали фикр юритиш усулларига ҳам бевосита боғлиқ экан. Демократия ниқобига ўралган ва бошқа суверенитетимизга, миллий қадриятларимизга таҳдид солувчи ғояларга муносиб жавоб беришда айнан мана шу рационал ва иррационал тафаккур уйғунлигига таяниш ҳозирги замон талабига жавоб бера оладиган мафкуравий иммунитет ва юксак маънавиятни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада айтилган Президентимизнинг қуйидаги фикрларини келтириш мақсадга мувофиқ: “...мен шонли тарихига садоқат билан қараб, бугунги озод ҳаётини қадрлаб, ўз келажагига катта умид билан интилаётган халқимизнинг донишмандлиги ва матонати, унинг иймон- эътиқоди, мустаҳкам иродаси ва юксак маънавий руҳи доимо барқарор яшайди, деб ишонаман” 11 . 2.2.Жамиятни демократлаштиришда умуминсоний, миллий ва шарқона қадриятлар уйғунлиги – жамият барқарорлигининг муҳим қонунияти. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб хуқуқий демократик жамият қуриш йўлидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий сохалар билан бир қаторда маънавий, маданий, маърифий ҳамда мафкуравий жабҳаларда туб сифат ўзгаришларини вужудга келтирган янги 10 Ш.Рўзиев. Мафкуравий иммунитет манбалари. Т., А.Навоий номидаги Ўзб.Миллий кутубхонаси нашриёти. 2008. 33-бет. 11 И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 173-бет. тарихий давр бошланди. Ҳалқимизнинг миллий ўзлиги, тили, дини, қадриятлари, анъана ва урф-одатларини тиклаш, авайлаб-асраш, уни келажак авлодга етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. “Бугун юртимизда демократик давлат, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида,- деб таъкидлайди Президент Ислом Каримов, - амалга оширилаётган катта-катта ўзгаришларни нафақат ҳаётимизни четдан кузатаётган одамлар, хатто ғанимларимиз ҳам инкор этолмайди” 12 . Шу билан бирга халқимизнинг асрий анъаналарига, исломнинг инсонпарварлик мохиятига, миллий қадриятларимизга асосланиб ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларидан ижодий фойдаланиб, ўзимиз танлаган тараққиёт тамойилларига таяниб, озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт асосларини барпо этиш, хуқуқий демократик давлатлар, эркин фуқаролик жамияти қуриш вазифаси олдимизга мақсад қилиб қўйилди. Зеро, “Демократияни харакатлантирадиган, уни амалга оширадиган ва ривожлантирадиган куч – инсондир: демократия фақат халқ ҳокимияти бўлиб қолмай, у ҳар бир инсон, хар бир жамоа ва бутун ҳалқнинг ўз мамлакати келажаги, ўз тақдири олдидаги масъулияти ҳамдир” 13 . Демократик жамиятнинг шаклланиши ва такомилашишига таъсир кўрсатадиган омилларни таҳлил қилиш демократик жамият тушунчасининг намоён бўлиш хусусиятлари ва асосий тамойилларини таҳлил этишни тақозо этади. Айни пайтда миллий ғоя хуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамият барпо этишнинг асосий воситаларидан бири эканлигини ҳам эътироф этмоқ лозим. Бинобарин, миллий ғоя давлат ва жамиятнинг қарашлари, интилиш, ҳоҳиш ва мақсадлари мажмуидан иборат бўлибгина қолмасдан, балки у халқимизнинг тарихий, этник ҳамда ижтимоий тараққиётнинг хуқуқий асосларини, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий омиллари, объектив ва субъектив шарт-шароитларини ҳам ўзида мужассам этади. 12 И.А.Каримов. Инсон, унинг хуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2006, 64-б. 13 Энг катта бойлигимиз – тинчлик ва барқарорликни асрайлик. Қ.Назаров мухаррирлигида, Т., “Академия”, 2006, 10-б. Ўзбекистонда шаклланаётган демократик жамиятнинг маъно-моҳияти ва асосий тамойиллари хақида фикр юритар эканмиз, “демократия” тушунчасининг мохияти ва мазмуни, халқаро миқёсда эътироф этилган тамойиллар, Марказий Осиё минтақаси ва умумий мусулмон шарқидаги демократик қадриятлар ҳусусидаги фикрларимизга аниқлик киритиш лозим. Демократия хақидаги юқорида баён қилинган турли қарашлар аввало бу тушунчанинг этимологиясига эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади. Фалсафа қомусий луғатида демократия сўзи юнонча demos – ҳалқ, kratos – ҳокимият деган маънони англатишидан ташқари, бу ижтимоий-фалсафий категориянинг тарихий тараққиёт жараёнида шаклан ва мазмунан ўзгариб боргани илмий асослаб берилади 14 . Демократик жамият, аввало, халқ ҳокимияти тамойилларига асосланган, фуқароларига эркинлик ва тенг хуқуқли кафолатланган сиёсий тизим эканлигини эътироф этиш, фикримизча, концептуал аҳамиятга эгадир. Мазкур сиёсий тизимда шаклланаётган демократик жараёнлар ҳақидаги Президент Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрига эътибор қаратмоқ керак. Унда ижтимоий тараққиёт каби демократик жараёнларнинг ривожланиши ҳам тартибсиз равишда эмас, балки объектив қонуниятлар асосида амалга ошиши таъкидланади. “Демократик жараёнлар,- дейди Ислом Каримов, - ўз объектив қонуниятлари асосида ривожланади. Уларни ўрганиб бориш, уларга амал қилиш талаб этилади” 15 . Ҳозирги даврнинг бутун мураккаблиги ва зиддиятларига қарамай унинг сийсий соҳасидаги умумий йўналиши - демократия эканлиги шубхасиз. Давлат бошқарув фаолиятининг услублари, воситалари, мақсадлари, рўй бераётган жараёнлар демократия билан боғлиқ. Янги ташкилотлар, ҳаракатлар шу жумладан миллий ҳаракатлар ҳам демократик кўринишга эга. Инсониятнинг орзулари, интилишлари, кундалик ҳаёти демократик ғоялар билан суғорилган. Лекин жаҳондаги бирон мамлакатни 14 Фалсафа. Қомусий луғат. Т., “Шарқ” НМАК, 2004, 106-б. 15 И.А.Каримов. Демократия – бош йўлимиз. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. Т., “Ўзбекистон”, 1996, 8-б. демократиянинг ёрқин намуна тимсоли ёки демократиянинг бирор моделини идеал сифатида кўрсатиш қийин, хатто олимлар, мутахасислар, ёзувчилар, давлат арбоблари ўртасида демократия тўғрисида айтилган фикрларнинг нихоятда хилма-хиллигини кузатамиз. Демократик ғоялар ривожига Ғарб ва Шарқ мамлакатлари ўзига хос равишда таъсир кўрсатди, тўғри, бугунги замонавий демократия қадимги Юнонистонда вужудга келиб, янги даврда Европада сайқал топган бўлсада, унинг нисбатан мукаммал кўриниши XX арнинг II ярми билан боғлиқ. Бу Шарқ мамлакатларида демократия бўлмаган дегани эмас. Шу ўринда демократияни шарқона модели ёки шарқ мамлакатларига хос бўлган жиҳатларини кўришимиз мумкин. Демократик ғоялар Ғарб ва Шарқда умумий қоидалар асосида ривожлансада, лекин уларни бир-бирлари билан фарқланадиган жиҳатлари мавжуд. Миллий онгда ўзига хос хусусиятлар мавжудки, улар ҳар бир халқнинг руҳи, менталитети табиатини, белгилайди ва хусусан, шу халқнинг сиёсий тизимида ҳам акс этади, ҳар бир халқ ўзига хос ва мос бўлган сиёсий ташкилотларни ҳам шакллантиради. Ғарбда демократия индивиднинг гуруҳдан устунлиги ғоясига асосланади. Бу ерда индивидуал эркинликлар ва ҳуқуқлар масаласи энг долзарб масала, Шарқда эса бошқача. Бу ерда индивуд эркинлиги ва ҳуқуқларига таянилсада у кўпинча гуруҳ, жамоа манфаати ва ҳуқуқлари уйғун қўйилади. Ҳар бир ҳалқ менталитети ва жамият заминида муайян шароитларида бозор муносабатлари ва сиёсий демократик қадриятларини ўзлаштиришга тайёр элементлар мавжуд. Бу фикрлар Осиё Тинч Океани минтақаси мамлакатлари ривожи ҳусусиятларини кузатиш натижасида айтилган. Ушбу мамлакатларда жамоа ва қатламлашув қадриятлари ва қоидаларга боғлиқлиги кучли, Ғарб демократияси моделидаги индивидларни жамият ва давлат таъсиридан ҳимоя қилишга уринишлардан фарқлича, масалан, Япон модели “Шахсни ўзини ўзи чеклаш”, уни жамият ва давлат манфаатлари тизимига уйғун киришишни таъминлаш вазифасини қўйди. Бу ерда анъана ва замонавийликнинг ўзига хос уйғунлигига эришилган. Бу ерда монархия, бурч, келишув, жамоага содиқлик, шахс, манфаатларнинг гуруҳ манфаатларига таяниши каби қадриятлар сақланган. Иихтилофларни хал қилишда ёш - жинсдаги фарқлар ва ижтимоий –касбий фарқлардаги тенгсизлик сақланади ва ўзига хосликлар жуда кўп. Юқоридаги айтилганлардан ҳулоса қилиш мумкинки демократияни, мутлоқ индивидуал эркинликка боғлаш бир томонламадир, худди шунингдек, бугунги кунда ислом маданиятига асосланган давлатларда демократик таркиботларни ўрнатишда энг катта тўсиқ деб ҳисоблаш ҳам нохолисона хулосага сабаб бўлиши мумкин. Туркия, Миср, Марокаш, Малазия каби давлатларнинг ижобий мисоллари мавжуд. Исломда фитна – бирликни емириш ҳавфи ва умма-жамоа ролини таъкидлаш билан бирга янгиланиш ҳам муҳум ўрин тутади. Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон ҳам демократияга ўтишнинг ўзига хос йўлидан бормоқда. Унда миллий анъаналар, урф – одатларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш миллий давлатчилик анъаналарини асраб-авайлаб сақлаш ва ривожлантириш йўлидан шошилмасдан, изчил босқичма –босқич ислохатлар амалга оширилмоқда. Марказий Осиёда мамлакатни идора этишда қадимдан жамоатчиликнинг эркин фикрига алоҳида этибор бериб келинган. Халқнинг фикрини билиш турли ижтимоий гуруҳлар ва табақалар билан бамаслаҳат иш юритиш Амур Темур, Улуғбек, Мирзо Бобур ва кўплаб ҳукмдорлар учун қонун-қоида ҳисобланган. Давлат ишлари учун жамоатчилик билан биргаликда, муросаю мадора, муруват, бағрикенглик сабр-тоқатлик билан юргизиб келинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий давлатчилик анъаналарини тиклаш ва ривожлантиришга алохида эътибор берилётанлиги тасодифий эмас. Чунки кенгаш, маслахат, муросаю мадора, сабр-тоқатлилик, бағрикенглик мамлакатда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг ва демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятнини қарор топтиришининг зарурий шартидир. Ҳулоса ўрнида шуни такидлаш жоизки, Ғарб давлатларида бўладими ёки Шарқ давлатларида бўладими, демократияни “Эркинлик”, “Фуқаролик”, “Ҳалқ суверенитети”, “Миллий суверенитет”, “Миллий давлат” каби тамойиллари борки, улар жамиятни ташкил этувчи озод ва эркин фуқароларнинг иродаси, манфаатлари, эҳтиёжларини рўёбга чиқишида жуда катта аҳамият касб этиб қолаверади. 2.3.Умумий ўрта таълимнинг юқори синфларида ва касб-хунар коллежларида “Миллий истиқлол ғояси” фани доирасида миллий суверенитетимизга таҳдид солувчи мафкуравий ҳуружлар қаторида демократияни “экспорт” қилиш билан боғлиқ бўлган таҳдидларнинг моҳиятини ўқувчиларга тушунтириш методикаси ва аҳамияти. Биз юқорида кўриб ўтган миллий суверенитетимизга ва миллий давлатчилигимизга реал ҳавф солувчи демократияни “экспорт” қилиш билан боғлиқ бўлган таҳдидлардан олдини олиш ва бартараф қилиш бевосита таълим жараёнида ёш авлод онгида шундай таҳдидлар тўғрисида тасаввур ва билимлар ҳосил қилишни тақозо этади ва бунда мафкуравий таълим- тарбиянинг самарали усуллари ва технологиясини ишлаб чиқиш катта аҳамият касб этади. Зеро, бошқа ижтимоий фанлар қатори “Миллий истиқлол ғояси” фани доирасида Ўзбeкистoннинг мустaқил тaрaққиёт стрaтeгиясини, Ўзбeк xaлқининг буюк дaвлaт бaрпo eтиш бoрaсидaги мaқсaд-муддaoлaрини, миллий истиқлoл ғoялaрини ёшлaр қaлби вa oнгигa сингдиришнинг устувoр йўнaлишлaридaндир. Истиқлoл мaфкурaсини oдaмлaр қaлби вa oнгигa сингдиришдa жaмият ҳaётининг бaрчa сoҳaлaрини қaмрaб oлиш, тaълим-тaрбия, тaрғибoт вa тaшвикoтнинг сaмaрaли усул вa вoситaлaридaн oқилoнa фoйдaлaниш тaқoзo этилaди. Тaълим вa тaрбия сoҳaлaри миллий истиқлoл ғoялaрини ёшлaр қaлби вa oнгигa сингдиришнинг устувoр йўнaлишлaридaндир. Бундa қуйидaги вaзифaлaр кўздa тутилaди: 1.Тaълим муaссaсaлaридa бoлaлaр вa тaлaбaлaрнинг ёшигa мoс рaвишдa миллий истиқлoл мaфкурaсини сингдиришдa диффeрeнциaл пeдaгoгик- псиxoлoгик дaстурни ярaтиш; 2.Кaдрлaр тaйёрлaш миллий дaстури aсoсидa ўқувчи-тaлaбaлaр oнгидa миллий ғoя вa миллий истиқлoл мaфкурaсини шaкллaнтириш ишлaрини узлуксиз тaрздa oлиб бoриш; 3.Ўқув дaстурлaри, дaрслик вa қўллaнмaлaрдa миллий истиқлoл мaфкурaси ғoялaрини тeрaн aкс eттириш; 4.Мaктaб, лицeй, кoллeж, институт вa унивeрситeтлaрдa мaфкурaвий тaрбияни бугунги кун тaлaблaри дaрaжaсигa кўтaриш; 5.Пeдaгoг кaдрлaрнинг мaфкурa бoрaсидaги билимлaрини чуқурлaштириш. Таълим-тaрбиянинг ҳaр бир aлoҳидa бoсқичи ўз нaвбaтидa миллий ғoялaрни ёшлaр қaлби вa oнгигa сингдиришнинг ўзигa xoс oмиллaрини нaзaрдa тутaди. Бeвoситa тaълим бeрувчи муaссaсaлaр (мaктaблaр, лицeй, кaсб-xунaр кoллeжлaри, oлий уқув юртлaри) мaфкурaвий тaрбиянинг aсoсий ўчoклaридир. Улaрнинг бaрчaсидa aмaлгa oширилaдигaн мaфкурaвий тaълим жaрaёнидa, бaрчa уқув қўллaнмaлaри вa дaрсликлaр, қўшимчa aдaбиётлaрдa қуйидaги oмиллaр устувoр aҳaмият кaсб этиши лoзим. 1.Вaтaн туйғусини шaкллaнтириш; 2.Онa тилимизгa муҳaббaт уйғoтиш; 3.Миллий қaдриятлaргa ҳурмaтни кучaйтириш; 4.Эзгулик тимсoли бўлгaн aёлни улуғлaш; 5.Оилaнинг вaтaнпaрвaрлик ҳиссини тaрбиялaшдaги рoлини кўрсaтиш; 6.Мaҳaллaнинг дeмoкрaтия дaрсxoнaси вa ўз-ўзини бoшқaриш мaктaби экaнини тушунтириш; 7.Умуминсoний қaдриятлaрнинг миллaтлaрaрo тoтувлик, бaғрикeнглик, дунёвий илмлaргa интилиш вa илғoр мaдaниятни шaкллaнтириш вoситaси экaнини уктириш; 8.Диннинг дунёвийлик билaн қaрaмa-қaрши эмaслигини aнглaтиш; 9.Мaърифaтнинг шaxс интeллeктуaл сaлoҳиятини oширишдaги имкoниятлaри кeнглигини исбoтлoвчи восита эканлигини тушунтириш; 10.Тaриxнинг мaфкурaнинг фaлсaфий aсoсини ярaтишдaги aҳaмиятини oчиб бeриш; 11.Ҳуқуқий мaдaният сoғлoм дунёқaрaшнинг муҳим oмили экaни тўғрисидaги мaълумoтлaрни кўпaйтириш. Бу ишлaр ижтимoий гумaнитaр фaнлaрнинг мaънo мaзмуни вa улaрни ўқитиш тexнoлoгиялaрини тaкoмиллaштиришни, ёшлaрни мустaқил фикрли бўлишгa, ижoбий ўзгaришлaргa бeфaрқ бўлмaгaн, чуқур билимлaргa интилиб яшaшгa ўргaтишни тaқoзo этaди. Тaълим жaрaёнидa ижтимoий трeнинг мaшгулoтлaрининг миллий мeнтaлитeтгa мoс шaкллaридaн сaмaрaли фoйдaлaниш тaриxий вa мaдaний мeрoсни чуқур ўргaниш билaн бир қaтoрдa илғoр, зaмoнaвий билимлaр эгaси бўлишгa интилишнинг oшишигa туртки бўлaди. Тaълим муaссaсaлaридa ярaтилгaн ўқув қўллaнмaлaридaн тoртиб, синфлaр вa aудитoриялaргaчa бaрчaсини мaфкурaвий тaълим бeрувчи ижтимoий рeклaмaлaр билaн қурoллaнтириш мaқсaдгa мувoфиқдир. Ёшлaрдaги сoғлoм дунёқaрaш вa илмгa иштиёкни xaр тoмoнлaмa қўллaб- қуввaтлaшдa xoмийлик вa вaсийлик тaшкилoтлaри имкoниятлaридaн тўлa фoйдaлaниш вa шу oрқaли жaмият кeнг қaтлaмлaри вaкиллaрини тaълим- тaрбияни тaкoмиллaштириш ишигa сaфaрбaр eтиш зaрур. Дунёвий илмлaрни мукaммaл билиш дaxрийлик бeлгиси эмaслигини ҳaр бир ёшнинг тeрaн aнглaб eтиши муқaддaс ислoм динимизнинг иймoн-эътиқoдгa, инсoф- диёнaтгa чoрлoвчи кучини янaдa oширaди. Энг муҳими - мaмлaкaтимиздa кaбул қилингaн “Кaдрлaр тaйёрлaш миллий дaстури” ҳaр тoмoнлaмa бaркaмoл, билимли, мaлaкaли ёшлaрни вoягa eткaзишнинг жaмиятимиз тoмoнидaн кaбул қилингaн тaриxий xужжaти экaнини тушунтириш вa уни aмaлгa oширишгa бутун кучни сaфaрбaр этиш зaрур. Ҳусусан умумий ўрта таълимнинг юқори синфларида ва касб-хунар коллежларида “Миллий истиқлол ғояси” фани доирасида “Ҳозирги замонда инсон қалби ва онги учун кураш. Тараққиёт ва ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзараси”, “Марказий Осиё: Геосиёсат ва мафкуравий жараёнлар”, “Зарарли ғоялар ва мафкуравий таҳдидларга қарши огоҳлик ва ҳушёрлик” мавзуларида мазкур БМИнинг маълум бир бобларидан келиб чиқиб кўргазмали қуроллар технологиясидан фойдаланган ҳолда мафкуравий таҳдидларнинг моҳияти ва салбий оқибатларини тушунтириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ҳар бир мавзу ўтилиш жараёнида ўзидан олдинги мавзуларни бир оз такрорлаган ҳолда (олдинги мавзуларга оид слайдлар ҳавола этилиши ва янги мавзуга доир слайдларга боғланиши) ўтилиши лозим. Ҳусусан, дарс ўтилиш жараёни янги педагогик технология ва интерфаол усуллар асосида олиб борилиши, жумладан: кичик гуруҳларга бўлиниб ишлаш, мустақил кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва уни тушунтириб бериш, ақлий ҳужум, дебат, баҳс-мунозара усуллари ўқувчиларнинг мустақил ишлаш ва фикрлаш малакасини оширишга ва мафкуравий таҳдидларни ҳис қилиш, англаш ва унга нисбатан танқидий-таҳлилий муносабатни қарор топтиришга ҳизмат қилади. Мисол учун, амалий машғулот дарсида “Марказий Осиё: Геосиёсат ва мафкуравий жараёнлар” мавзусини ўтиш жараёнида ўқитувчи ўқувчиларга мавзуни яхшироқ тушунишлари учун уларни учта ёки тўртта гуруҳга бўлиб олдинги мавзуларни (“Ҳозирги замонда инсон қалби ва онги учун кураш. Тараққиёт ва ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзараси”) такрорлаш ва шу асосда янги мавзуга кириб бориши учун қуйидаги слайдларни келтириши мумкин: 2 - слайд 1-слайд 4-слайд 3-слайд Бунда дарснинг технологик харитаси қуйидагича бўлади: 1 Дарснинг мақсади Марказий Осиёда рўй бераётган мафкуравий жараёнлар ҳақида мкстақил фикрлаш, эркин тафаккурни шакллантии асосида ёвуз ғояларга қарши жавоб бера олиш, “Ўзбекистон – ягона Ватан” деган тушунчани шакллантириш. 2 Дарсга оид жиҳозлар Маркерлар, плакатлар, ҳарита, слайдлар. 3 Дарснинг тузилиши Ташкилий дақиқа, такрорлаш, гуруҳларга бўлиш, муҳокама, гуруҳлар тақдимоти, дарс якуни. Синф ўқувчилари 4 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳнинг ўтган мавзуни қандай тушунганини текшириш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган 1,2,3,4-слайдлар кетма-кетликда ҳавола этилади ва қисқача уларнинг фикр мулоҳазалари, тушунчалари тингланади, сўнг ўқитувчи томонидан ўқувчилар келтирган фикрлар ва тушунчалар умумлаштирилиб янги мавзуга ўтилади. Ҳар бир гуруҳ ўз ўрнини эгаллагач (ҳар дарсда гуруҳ аъзоларининг ўрни алмаштирилади) ҳар бир гуруҳ қайси мавзуни ёритиб бериши кераклигини аниқлаш учун саволлар ёзилган қоғозлар тескари қўйилади. Гуруҳлар биттадан савол ёзилган варақларни олишади ва муҳокама бошланади. 1-гуруҳ тақдимоти : (Изоҳ: ҳар бир гуруҳ ўз тақдимотини плакатга чизилган схемалар орқали тушунтиради) 1-ўқувчи: Ҳар бир давлат ўз мавқеи ва таъсирини ўзга ҳудуд ва минтақаларда кучайтиришга ҳаракат қилади. Геополитик мақсадлар ана шундай сиёсатни ифодалайди. Мафкуравий полигон тушунчасини англашда биз қуйидаги сўзларнинг луғавий маъносини очиб беришга ҳаракат қилдик: Мафкура – арабча сўз бўлиб, фикр, нуқтаи назар ва эътиқодлар тизимини ифодалайди. Полигон – лотинча сўз бўлиб, майдон демакдир. Мафкуравий полигон – яъни ғояни амалга оширадиган тажриба майдони маъносини билдиради. Ҳулоса Инсоният тарихи шундан далолат берадики ҳар бир тарихий даврларда ўз манфаатини ўзгалар манфаатидан устун қўйган ва бу йўлда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган гуруҳлар ва давлатлар ҳамиша мавжуд бўлган. Улар ўз мақсадларига етишиш учун ҳар қандай усуллар ва воситаларни ишга солганлар. Шу ўринда тарихий бир фактни эслайлик. Машхур қадимги юнон файласуфи ва адиби Гомернинг “Иллиада” достонида келтирилишича юнонлар ва Кичик Осиёликлар (Трояликлар) ўртасидаги жангларда бир неча бор мағлубиятга учраган юнонлар Трояни қўлга кирита олмаганларидан сўнг ҳийла йўлига ўтишади. Бунда улар Троя аҳолиси эътиқодидан усталик билан фойдаланадилар ва ёғочдан улкан отнинг хайкалини ясаб тун қоронғусида шахар дарвозаси яқинига олиб келиб қўйишади. Соддадил бўлган трояликлар буни ўзларининг муқаддас илоҳи ҳисобланган Аполлоннинг бизга кўрсатган муруввати деб биладилар ва от ҳайкалини шахар ичкарисига олиб кирадилар. Ўз ғалабаларидан сармаст бўлган трояликлар базму-жамшид қилишиб ғафлатга берилишади ва тунда от ҳайкали ичига жойлаштирилган юнон аскарлари бирин-кетин чиқишиб шахар дарвозаларини шахар ташқарисида кутиб турган аскарларга очиб берадилар ва Троянинг кули юнонлар томонидан кўкка совурилади. Бундай мисолларни тариҳда кўплаб учратиш мумкин. Аммо ҳозирги маърифий дунёда ҳам ҳудди шунга ўхшаш вазият ҳукм сурмоқда. Яъни айрим ғарб давлатлари умуминсоний қадрият бўлган демократиядан ҳудди юнонлар фойдаланган от ҳайкали каби фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар илгари сураётган “универсал демократия” ғояси ҳам, “янги дунё тартиби” ғояси ҳам аслида ўз гегемонлигини даъво қилаётган айрим давлатларнинг мафкуравий қуролидир. Янада даҳшатлиси, уларнинг бундай мақсадлари айрим ривожлараётган давлатларда муваффақият қозонди (улар учун). Ва бундан руҳланган демократия “экспорт”чилари мафкуравий таҳдидларини янада авж олдирмоқдалар. Масаланинг мураккаб томони шундаки, бундай мафкуравий таҳдидлар бир қарашда гўёки инсонпарвардек туюлади. Шунинг учун ҳам айрим ривожланаётган давлатлар аҳолиси бундай алдовлар таъсирига тез тушиб қолмоқдалар. Аммо тариҳий амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, бундай “беғараз ёрдамлар” ана шу давлат халқини юзага келган муаммолардан ҳалос қилиш ўрнига янада кескин аҳволга солиб қўймоқда. Ироқ, Грузия, Қирғизистон ва бошқа давлатлардаги жараёнлар буни кўрсатиб турибди. Мана шундай таҳдидларни олдини олишда уларнинг моҳиятини кенг ҳалқ оммасига, шунингдек дунёқараши энди шаклланиб келаётган ёшларга ўз вақтида тушунтириш ишларини олиб бориш (мафкуравий профилактика) кечиктириб бўлмайдиган вазифа ҳисобланади. Бу борада юртимизда олиб борилаётган ишлар ҳали етарли даражада изчил йўлга қўйилмаган. Бунда ҳокимият идораларида айниқса таълим-тарбия муассасаларида йўл қўйилаётган камчиликлар ва айрим инсонларнинг бундай ҳолатларга берпарво муносабатда бўлишлари давлат суверенитети ҳавфсизлигига жиддий ҳавф туғдиради. Ўзимиздаги мана шундай иллатларни бартараф қилмас эканмиз бундай таҳдидларга қарши “мафкуравий иммунитет”ни шакллантириш мақсадимиз фақат ғоя ҳолида қолиб кетаверади. Шу ўринда Президентимизнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтишни жоиз топдик: “агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди” 16 . 16 И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 122-бет. ФОЙДАЛАНИЛГАН ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1 . И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”. 2008. 2 . И.А.Каримов. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Т., “Ўзбекистон”. 2000. 3 . И.А.Каримов. Демократия – бош йўлимиз. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. Т., “Ўзбекистон”, 1996. 4 . И.А.Каримов. Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар деб ҳисоблашар эди. Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2005. 5 . И.А.Каримов. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т., “Ўзбекистон”, 2006. 6 . А.Очилдиев. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. Т., “Ўзбекистон”, 2004. 7 . Энг катта бойлигимиз – тинчлик ва барқарорликни асрайлик. Қ.Назаров мухаррирлигида. Т., “Академия”, 2006.