logo

Жисмоний тарбия тизимини ривожланиши тарихий конуниятлар, жисмоний тарбиянинг умумий принциплари, уларни машғулотлар жараёнида амалга ошириш йуллари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

91.5 KB
Жисмоний тарбия тизими Режа: 1. Жисмоний тарбия жараёнида ақлий тарбия 2. Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий тарбия 3.Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбия Жисмоний тарбия аник бир тизимга таянсагина, олдиндан кўзланган натижага эришилади. Жисмоний тарбия тизими деганда, жисмоний тарбиянинг принциплари, воситалари, методлари ва уни ташкиллаш шаклларининг шундай умумийлиги тушуниладики, у жамият аъзосини манан бой ва ҳар томонлама гармоник ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларига мое бўлсин (А.Д. Новиков 1967). Ватанимиз мудофааси масаласи хам жамиятимизда йўлга кўйилган жисмоний тарбия жараёнига қатор талаблар қўядики, бу талабаларни амалга ошириш натижасида жисмоний тарбия тизимининг объектив хусусиятлари намоён бўлади. Мамлакатимиз халкларининг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлиги, жисмоний сифатларини яхши ривожланганлиги Ватан мудофаасига тайёргарлигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат килади. Шундай килиб, Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг максади Ўзбекистон халқини жисмонан камолотга эришган, ҳуқуқий давлатнинг актив қурувчилари, ижодий меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайёр қилиб арбиялашдир. Бу мақсад мамлакатда жисмоний тарбияни амалга ошираётган барча ташкилот ва муассасалар учун умумийдир. Жисмоний-маданий, маънавий ва оммавий-театрлаштирилган томошаларни бир-бири билан мувофиқлаштиришдан намойишлар ва намойишкорона чиқишлар вужудга келади. Уларнинг тарбиявий аҳамияти бепоёндир. Жисмоний маданиятни классификациялаш катта аҳамияга эгадир. У жамиятда жисмоний маданиятдан мақсадга мувофиқ фойдаланишни, унинг кайси йўлдан кетаётганлиги, йўналишини, физкультура амалиёти, вазифаларини ҳал килиш учун тавсия этилган унинг хилма-хил турлари имкониятларини англашга ёрдам беради. Агарда мактабда жисмоний билим (маълумот), умумий жисмоний тайёргарлик бериш вазифалари ҳал қилинса, унинг ҳаёти давомида фойдаланадиган жисмоний маданиятнинг базаси яратилади. Маданиятнинг бошқа барча турлари қайд килинган вазифаларни ечиши мумкин бўлса-да, инсон жисми маданияти учун ўрнини алмаштира олмайди. Жамиятда жисмоний маданиятнинг ривожланганлик даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳоланади: - жамият аъзоларининг кундалик турмушга жисмоний маданиятнинг сингдирилганлиги даражаси билан; - жамият аъзоларининг саломатлиги ва жисмоний тайёргарлиги билан; - жисми маданиятининг машғулотларининг моддий-техник таъминланганлиги ва уларни сифати билан; - жисмоний маданиятга раҳбарлик килаётган ходимларнинг доимий таркиби (штати), квалификациям ва фаоллиги ва иқтидори билан; -жамият аъзоларининг спортдаги натижалари билан бахрланади. Мамлакатимиз мустақиллиги, жамиятимиздаги кечаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар юртимиз фарзандларининг жисман камолотга эришган бўлиши кераклиги талабини қўймоқда. Ҳар бир миллат, элат ўзининг пахлавонлари, жисмонан баркамол ўғлонлари билан фахрланишган. Ўз фарзандларини халк оғзаки ижодидаги Алпомиш, Рустам, Гўрўғли, Барчиной каби жисман ва манан шаклланган бўлишларини орзу қилганлар. Жисман баркамоллик — тарихан ўзгариб турадиган ҳар қандай тарихий давр учун ўзининг идеал таснифига эга бўлган тушунча тарзида турлича талқин қилинган, чунки бу идеалда аҳолининг иктисодий шароити, ижтимоий ҳаёти дунё караши ифодаланган. Лекин асрлар давомида жисмоний баркамол авлод тарбияси мавжуд жамиятда объектив имкониятлар ва шароитни юзага келмаганлиги сабабли, абстракт ғоялигича қолиб реал ҳақиқатга айланмай қолган. Жисмонан баркамоллик саломатликнинг меъёри ва ҳар томонлама жисмоний тайёргарликни даражаси ҳақидаги тарихан шаклланган тасаввур, улар меҳнат, жамоатчилик, ҳарбий ва одамларнинг ижодкорлик фаолиятларини узок давом этиши талабларига нисбатан оптимал жавоб беради. Жисмоний камолот шахсни гармоник ривожлантиришда аник маъно ва ижтимоий моҳият касб этади. Фақат жисман камолотга эришиш учун бажарилган фаолият педагогик жараён давомида бир томонламаликга олиб келиши амалиётда исботланган. Фақат жисмоний машк билан шуғулланиш, жисмонан камолот сари йўл олсада, бир томонламаликга етаклайди, уни гармоник тарбия элементлари — маънавий, маърифий ахлоқий, руҳий, эстетик меҳнат тарбиясини олишдан узоқлаштиради. Максаднинг умумийлиги жисмоний тарбия тизимининг асосий конуниятларидан биридир. Кўрсатилган максад ва шароитларга жавобан уни амалга оширишда шуғулланувчиларнинг ёши, соғлиги, жисмоний тайёргарлиги, шуғулланиладиган касби ҳисобига олинади ва жисмоний тарбияда конкрет вазифалар ҳал қилинади: а) одам организмининг форма функциясини гармоник ривожлантириш, жисмоний кобилиятини ҳар томонлама камолга етказиш, соғлигини мустаҳкамлаш ва жамият аъзосини узок умр кўришини таъминлашга йўналиш бериш; б) ҳаётий зарурий ҳаракат малакаларини ва кўникмаларини, кундалик турмушда керак бўладиган жисмоний маданиятга молик махсус билимларни шакллантириш; в) ҳар томонлама жисман ривожлантириш учун жисмоний сифатларни тарбиялаш; Инсон жисмоний тарбияси мақсад ва вазифаси унинг бошқа тарбия жараёнлари билан боғлиқлиги шундагина мувофик деб тушуниладики, бу мувофиклик объектив характерда бўлади ва жисмоний тарбия жараёнига қонуний йўналиш беради. Жисмоний тарбия жараёнида тарбиянинг бошқа соҳаларидагидек мақсадга йўналтирилган фаолият, режалаштирилган натижага ҳар доим хам тўғри кела олмаслиги исботланган. Жисмоний тарбияда тарбия натижасини ёш спортчи ёки физкультурачи тренировкасига режалаштирилган жисмоний машқлар унинг организмига қандай таъсир килаётганлигини ҳисобга олишни таказо қилади, қисқа ва тор йўналишдаги спорт тренировкаларининг натижасига эътибор берсак, шуни кўрамизки, юқори натижаларга эришиш маълум давр ичида бўлиб, олдингилари унутилса, тренировка машғулотлари кейинчалик ўзини оқламайди. Бу эса ҳар томонлама гармоник ривожланишга ҳалал беради ва спорт ютуқларини йўққа чиқаради. Шунинг учун педагог ва тренер олдида узоқни кўра билиш, башорат кила олиш талаби кўндаланг бўлади. Бу вазифани ҳал қилиш эса ўкимишли, ўз ишини биладиган, севадиган мутахассислар тайёрлаш тизимида амалга оширилиши лозим. Шунга кўра максад ва вазифаларни ижобий ҳал қилишга қодир, болалик чоғидан жисмонан соғлом, маънавиятини уйғун килиб тарбиялашни улар ўзларининг асосий бурчлари деб билишлари керак. Навқирон, ўзлигимизни эндигина эътироф этаётган мамлакатимиз турли тоифадаги давлат ва нодавлат спорт жамиятлари, физкультура ҳавасмандлари уюшматри орқали ягона жисмоний тарбия тизимини тузишга эътиборни кучайтириб, тизимда маънавий бойлик, жисмоний баркамоллик, халкчилик ва унинг ил ми или к хусусиятларини мужассамлаштирмоқда. Шарк мутафаккирлари маънавий бой, жисман баркамол, комил инсон масаласига азал-азалдан алоҳида эътибор берганлар. Комиллик фазилатларидан энг улуғи таннинг инсон жисмининг, баркамоллигидадир дейилади. Инсоннинг матонати, диёнати, риёзати, қаноати, илми, сабри, интизоми, нафси, виждони, ҳаққонийлиги, назари, ибрати, иффати, ҳаёси, идроки, заковати, иқтисоди, итоати, ҳакшунослиги, авф эта олиши, ватанни севиши каби ижобий ҳислатлари (А. Авлоний "Турки гулистон ёҳуд ахлок" Тошкент "Ўқитувчи" 1992. 13-бет)га фақат соғлом жисм, тани-сиҳатлилик орқали эришилади деб каралган. Мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимини халқчиллиги деганда, биз миллий ўйинлар тарзида халқ оммаси орасида кенг тарқалган жисмоний машқлар, миллий спорт турлари, оммавий спорт, олимпиадалар дастуридан ўрин олган "катта спорт" билан куп миллатли республикамиз халқларини шуғулланиш имконияти борлиги тушунилади. Илмийлиги шундаки, жисмоний тарбия соҳаси бўйича илмий тадкиқот ишларининг кенг таркалганлиги ва уни амагиёт билан боғлаб олиб борилаётганлиги, жисмоний тарбия назарияси ва амалиётининг илмий фанлари ҳисобланган педагогика, психЬология, анатомия, физиология, биомеханика, спорт метрологияси, спорт тиббиёти, даволаш физкультурасининг ва бошқаларга таянганлиги, уларнинг илмий ютуқлари? халкимиз ҳаётий эҳтиёжини кондиришга йўналтирилган. Жисмоний тарбия тизими бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган звеноларга бўлиниб, ҳозирги кунда хам тарбия жараёнининг турли дастурларининг бажарилиши шу звеноларда амалга оширилмоқда: а) мактабгача таълим (давлат. ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасалари) звеноси; б) мактаб ёшидагилар жисмоний тарбияси (умумий ўрта таълим !-1Х синфлар) звеноси; в) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (академик лицейлар, касб-ҳунар колледжлари) звеноси; г) олий таълим звеноси; д) армия звеноси; е) олий таълим ва армиядан сўнги ҳавасмандлик асосидаги жисмоний тарбия звеноси; Жисмоний тарбия тизими ўзида қуйдаги асосий элементларни бирлаштиради: а) жисмоний тарбиянинг мақсади, вазифалари ва принципларининг мақсадга мувофиқлиги; б) жисмоний тарбия тизимида кўлланиладиган воситалар — гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм ва бошкалар типидаги жисмоний машқлар; в) турли шаклдаги педагогик жараён мобайнида кўлланиладиган усулият (таълим жараёни, усулиятлари, спорт тренировкаси ва мустақил машғулотларида фойдаланиладиган)лар; г) жисмоний тарбия мақсадида кишиларни уюштириш шакллари; д) жисмоний тарбия мазмуни ва натижаларида ифодаланган жамият ва давлат талаблари (нормалар ва дастурлар). Жисмоний тарбия тизимининг таҳлили масалаларига оид назарий материал рус олимлари А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев, Г.Д. Харабуги ва қатор бошка муаллифларнинг дарсликларида тўла ёритилган. Жисмоний тарбия жараёнининг назарий, услубий амалиётининг умумийлиги жисмоний тарбия тизимининг негизини ташкил қилади. Миллатимизнинг бу соҳадаги меросини ўрганиш фанимизнинг асосий вазифасидир. Жаҳонгирларни юзага чиқарган юртимизнинг элат ва халқлари жисмоний маданияти тарихий манбааларда ўз ўрнини олганлигига ишончимиз комил. Шу ўринда П.Ф. Лесгафт ва унинг шогирди В. В. Гориневскийлар собиқ шўролар жисмоний тарбия тизимининг асосчилари деб тан олинганлиги жисмоний тарбия назариясининг ривожланишида муносиб ҳисса қўшган олимлар сифатида жаҳон жисмоний маданияти фани намояндалари қаторидан ўрин олганликларини эътироф этиш лозим. П.Ф. Лесгафт (1837-1909) биолог, анатом, педагог ва катта жамоатчи сифатида инсон шахснинг интелектуал ривожланиши учун унинг яшаган ижтимоий муҳити ва тарбияси рол ўйнашини илмий жиҳатдан асослаб берди. Лесгафт томонидан ишланган "Мактаб ёшидаги болаларда жисмоний билимлар" тизими ҳозирги кунда ҳам ўз илмий аҳамиятини йўқотгани йўқ. Чор Россиясининг жисмоний тарбияга муносабати яхши эмас эди. "Мактаблар бизда болаларга бутунлай жисмоний билимлар бермаяпти. Бу ишга раҳбарликни бизнинг ишга алоқаси иўқларга бериб қўйилган, улар жисмоний маданиятни сохта тушунчалар оркали тасаввур қилади, ёки бўлмаса, кайсидир чет эл мактабини битириб келгандан эшитганларигина билади. Шунинг учун улар бола жисмоний тарбиясига эътиборсиздирлар", - деб ёзган эди П.Ф. Лесгафт. В.В. Гориневский (1857-1937) ўзининг тиббий-педагогик фаолиятида Лесгафт фикрларини ривожлантириб собик шўролар тузуми жисмоний тарбия тизимини ривожланишига катта ҳисса қўшди. У жисмоний машқлар билан шуғулланувчилар устида ўтказишни тадқикот назоратини қилишнинг илмий услубий комплексини яратди. П.Ф. Лесгафт ва унинг шогирди В.В. Гориневскийларнинг илмий меросинининг қиммати шундаки, уларнинг жисмоний билимлар ва жисмоний тарбия ҳақидаги илмий фикрлари амалий ва жамоатчилик тажрибаси асосига таянганлигидадир. 1.Жисмоний тарбия жараёнида ақлий тарбия Жисман етарли даражадаги ривожланганлик нормал акулий ривожланишга шароит яратади. "Ҳар кандай меҳнат - бу ақлий, жисмонийдир. Агар ақлий ва жисмоний меҳнат орасидаги фарқни ажратсак, биттасида асосий ролни мия, иккинчисида мускуллар уйнайди. Миянинг фаолияти мускулларнинг ўзаро фаолиятига, мускуллар фаолияти эса миянинг бошқариши орқали амалга оширилади", - деган эди Чернишевский. Жисмоний билимлар асосчиси П.Ф. Лесгафт кўрсатганидек, ақлий ва жисмоний ривожланиш бир-бири билан узвий боғлиқ. Аклнинг ўсиши ва ривожланиши ўз навбатида жисмоний ривожланишни таказо қилади. Жисмоний тарбиянинг вазифаси шунда муваффақиятли хал қилинадики, шуғулланувчилар жисмоний машқларни онгли равишда тушуниб бажарсалар ёки улар спорт машғулотларига қизиқиб, ташаббус кўрсатиб ижодий ёндашсалар, организмда ҳаракат малакаларини тўғри шаклланиши, функционал қобилиятларини ривожланиши учун умумий махсус билимларга таянишлари лозим бўлади. Жисмоний тарбияда ёки спортда талантни очиш шуғулланувчида умумий жисмоний ривожланганлик ва тайёрланганлик ҳамда соҳа бўйича чукур малакавий билимларга эга бўлиш, бош мия, мускуллар фаолиятидан фойдаланиш кўр-кўроналикка йўл қўймасликни талаб қилади. Машғулотга онгли муносабатда бўлмаслик талантни сўнишига сабаб бўлади. Энг ҳавфлиси шуғулланувчида бир томонламалилик, фақат спорт билан шуғулланишгагина одат шаклланади — жамият учун эса бокимандалар кўпаяди. Спорт тренировкаси сирларига шўнғиш, уни тушуниш, шуғулланувчи маҳоратини ошишига олиб келади. Бунга фақат ҳар томонламалилик орқалигина эришиш мумкин. Жахрн рекордларини ўрнатиш, чемпионлик лавозимлари учун курашиш, спортчидан юқори савия, чукур билим ва жисмоний қобилиятни талаб килади. Бунга эришиш учун эса машаққатли меҳнат, ўткир интеллект соҳиби бўлишлик талаб килинади. Ақлий ва жисмоний тарбияниг ўзаро боғлиқлиги масаласи табиий- илмий фанларнинг тадқиқотлари асосида улуғ рус физиологи И.М. Сеченов ва И.П. Павлов томонидан исботланган. "Мен бутун ҳаётим бўйи ақлий ва жисмоний меҳнатни севдим, кўпроқ иккинчисини. Айниқса, мияда пайдо бўлган фикрни хал қилиш учун ақлимни қўлим билан боғлаганимда узимни жуда яхши ҳис қилар эдим", - деб ёзган эди улуғ рус олими И.П. Павлов. Демак, жисмоний тарбия интелектининг ақлий тарбияси билан ўзаро узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилиши лозим. 2. Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий тарбия Ҳар қандай жамият азал-азалдан ўзининг ахлоқ нормалари ва уларнинг талаблари билан бири-биридан ажралиб турган, айрим ҳолда кескин фарқланган. Бу талаблар ва нормалардан жамиятнинг мавкеи, ўрни, даражасини белгилаш, баҳолашда фойдаланилган. Ахлокий тарбия уларга жамият аъзолари риоя қилишидек зарур муаммоларни ҳал қилишда жисмоний машклар билан шуғулланиш машғулотлари, спорт тренировкалари, турли хил мусобақалар ва кўнгил очиш тадбирлари ахлоқ нормаларини шаклланиши, тарбияланишида восита ролини ҳозирги кунда хам ўйнаб келмоқда. Ўзаро муносабат, мулоқот, умуминсоний қадриятлар, миллати, халқи, давлати, шони-шуҳрати учун кайғуриш ҳиссиёти жисмоний тарбия жараёнида тўғридан-тўғри тарбияланган. Мамлакат спортчисининг ахлоқи — бу, миллат вакили, мавжуд жамият кишисининг ахлоқидир. Узбек спортчисининг ахлок нормалари махсус, алоҳида эмас. Улар ҳам мазкур жамиятнинг оддий аъзосининг ахлоқи норматридан фарқ қилмайди. «Спортчининг ахлоқи» деган ахлоқни тузушга уриниш шарқ халқлари ахлок нормаларидан узоқлашишга олиб келади. Биз қисқа фикрли, тор ўйлайдиган фақат спорт билан шуғулланадиган бақуват, яхши хазм. қилиш органларига эга бўлганларни эмас, фикрлар доираси кенг, маънавий бой, киришувчан, ташкилотчилик қобилияти яхши бўлган индивидни тарбиялашни назарда тутмоғимиз лозим. Бу сифатлар кўпроқ навқирон мамлакатимиз ёшлари учун таалуқлидир. Спортчи ва физкультурачилар ахлоқий тарбиясининг асосий хусусиятлари, уни жисмоний тарбия жараёнини йўлга кўйилиши қуйидаги йўналишда ва шаклда бўлишига эътибор қаратилмоқда: 1. Жамоатчилик бурчига ижтимоий муносабатда бўлиш, жамият ишини ўз шахсий иши билан тенг қўйиш, жамият ва давлат ишини даражасини пасайтирмаслик. Ўзининг жисми тарбиясига онгли муносабатда бўлиш, Ватан мудофаасига доимо тайёрлик ҳар бир жамият аъзосининг умумий бурчига айланган бўлишлиги спорт ҳаётидаги мақсадни бирлиги ва умумийлиги барча учун ягоыа қонуний аҳамиятга эга бўлишлиги, уни жамоа фаолиятида гавдаланиши, жамияти жисмоний маданияти тарихи, анъаналари, миллатининг шони учун жамоанинг кучини умумлаштира билишлик хусусияти. Мамлакат спортчиси халқаро майдондаги ғалабаларнинг хал қилувчи омили эканлиги, ўз халки, Ватани олдидаги жавобгарлик бурчини ҳис килабилишлик хусусияти . 2. Жамоат мулкига (спорт иншоати, ундаги жихрз ва анжомларга) ижтимоий муносабатни спорт майдонларини жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш ишида иштирок этиш . 3. Жамият аъзоларининг ахлоқ нормаларини энг асосий меҳнатга ижтимоий муносабатда бўлишликдир. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш шуғулланувчи меҳнатда, ишлаб чиқариш жараёнида ҳар томонлама гармоник ривожланишини амалга ошириш имкониятини юзага келтиради. Спортчини спорт натижасига эришиши машаққатли бўлиб, чидамли меҳнатни талаб килади. У рекордларнигина янгилаш билан меҳнат жараёни учун ирода, интизом, меҳнат қилишга одатни шакллантиради, меҳнатни қадрлашга ўрганади. 4. Жисмоний маданият жамият қонунчилигига бўйсунишга ўргатади. Гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм ва бошқа жисмоний машклар билан шуғулланиш тарбияланувчилардан белгиланган қоидага, тартибга қатъийян риоя килиш талабини қўяди. Уларга бўйсунмаслик спортчини ёки тарбияланувчини умумий максаддан узоқлаштиради. Спорт фаолияти спортчи хаётини ҳавф остида колдириши — масалан, тўп учун курашаётганда уйинчилар бир-бири билан тўкнашиб кетди. Кимдир айбдор. Кўполликка жавоб килгингиз келади. Лекин спортчи ахлоқ нормалари, ўзини қўлга олиш ва низоли ҳолатни тинч йўл билан хал қилиш учун лозим бўлган ахлоқий нормалар, талабларни устун келиши хусусияти. 5 . Гуманизм, инсонни ҳурмат қилиш, келажак учун, тинчлик учун курашишга замин, бир-бирини қўллаш, ёрдам бериш, айникса, мусобақалар давомида ўзаро ўртоқлик ёрдами ўз рақибларига нисбатан ҳкрмат руҳида туркий халқларда ўта юқори бўлганлиги, мустаҳкам саломатлик ва жисман тайёргарлик жамият аъзосининг ахлок нормалари, иродаси ва бошқа хусусиятларни тарбиялаш хусусиятларини шакллантиради.  3. Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбия Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбиянинг ҳам алоҳида вазифалари хал килинади ва йўлга қўйилади: 1. Муомила эстетикасини тарбиялаш. Гимнастика, спорт, ўйинлар, туризм, юқорида баён этилганидек, инсоннинг барча хусусий томонларини намоён қилади. Спортчиларнинг юриштуриши спорт ҳаётий жараёни ва ундан ташқарида ҳавас қилгудеқдир. Чунки унинг асосида шарқ халқлари ахлоқ нормалари ётади. Ёмон муомала эстетикага зид деб бахр берилади. 2. Инсон гавдасининг кўриниши, шакли-шамойилини таъминланади. Жисмонан гармоник ривожланган одам гавдасининг чиройлилиги, соғликнинг ҳаётий қобилиятларининг яхшилиги белгисидир. Чернишевский: «инсон гўзаллиги ҳақида гапирар эканмиз, унинг таркибий қисми шуни белгилайдики, бизда у ажойиб таассурот қолдиради. Унда ҳаёт намоён бўлади, биз уни тушунамиз», - деган эди. В.В. Гориневский эса: «гўзаллик бахтта қарши соғлик билан қарама- каршиликда эмас, носоғлик эса, аксинча, нормадан четга чиқибоқ, гўзаллик тушунчасини бузади», - деган эди. 3. Гўзалликни қабул қила билиш қобилиятини, спорт техникаси, ҳаракатлар нафислиги ифодасида яширин гўзалликни ҳис қила олишни тарбиялаш ётади. Ҳаракат техникаси гўзаллик, ҳаракат нафосати, унинг мазмунини ифодалашнинг ўзи ҳам гўзал. Жисмоний тарбия жараёнида фойдаланилаётган ҳаракат фаолияти бир- бирига ўхшаш эмас. Лекин уларнинг ҳар бири югуришнинг чиройлилиги, баландликка сакраш, рекорд оғирликни кўтариши техникаси, гимнастика снарядларида «ишлаш маҳорати»-ҳаммаси гўзал. Футбол майдонидаги ўйинга қараб бахр бериш: «чиройли ўйин бўлди», «ўйин жуда қизиқарли чиқди», «жамоа ҳужум пайтида тўп билан муомала санъатининг юқорилигини чиройли намойиш қилди» деб ва ҳоказолар. Спортдаги ҳаракат гўзаллигини тушуниш томошабин ёки шуғлланувчига ҳузур баҳш этади. Спорт курашида гўзалликни, чиройлиликни кўра олсак, бу бизнинг эстетик дидимизни, савиямизни даражасини кўрсатади. Боксга эстетик спорт тури эмас, деб баҳо берадилар. Б у мулоҳаза тўғри.ми? Юқори техник тайёргарликка эга бўлган боксчилар ҳаракати олам- олам завқ беради. Қолаверса руҳий, ахлоқий, жисмоний сифатларни ривожлантиради, намоён қилади. Яхши боксчи мард, продали, ботир бўлиши амалиётдан аник. Дид билан тушуниб, томоша қила олишни ўзи эстетик завк беради, уни тарбиялайди. Такомиллашган ҳаракат техникаси, автоматизм даражасидаги ҳаракат кўникмасига эга бўлган спортчи ёки физкультурачилар ҳаракат фаолиятини эркин, равон, кераксиз куч сарфлашларсиз, кераксиз ҳаракатларсиз бажарадилар. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида, Вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги 271-сонли қарори. 2. Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури Консеппияси. Вазирлар маҳкамасининг 999 йил 27 майдаги қарорига илова. 3. Каримов И.А. «Ўзбекистон келажаги буюк давлат» Т., Ўзбекистон, 4. Каримов И.А. «Биздан озод ва обод Ватан қолсин» Т., Ўзбекистон, 1994. 5. Каримов И.А. «Баркамол авлод орзуси», «Шарқ» нашриётматбаа концерни бош таҳририяти, Т., 1999. 6. Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури, «Шарқ» нашриёт—матбаа концерни бош таҳририяти, Тошкент, 1999. 7. Абдумаликов Р., Юнусэв Т.Т. ва бошқалар. «Ўзбекистонда жисмоний тарбия таълимининг ривожланиши», методик тавсиянома. Т., ЎзДЖТИ, 1992. 8. Турсунов У., «Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси», ўқув қўкулланма, Кўкон, 1992. 9. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, дарслик, таржима, Т., «Ўкитувчи», 1967.Шияна, М., Просвещение, 1988. 10. Матвеев Л.П. Теория и методика физической культуры. Учебник для институтов, физ. культуры. М. ФиС, 1991. • 11. Ф. Хўжаев, Т. Усманхўжаев. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия, ўқув қўлланма. Т., "Ўқитувчи", 1996. 12. А. Абдуллаев. Жисмоний тарбия воситалари. Ўкув қўлланмас. Фарғона, 1999.