logo

Умумтаълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ўқитилишида тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга бадиий тарбия бериш усуллари

Загружено в:

23.09.2022

Скачано:

0

Размер:

82.5 KB
Умумтаълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ўқитилишида тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга бадиий тарбия бериш усуллари Режа: 1. Умумтаълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ўқитилишида тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга бадиий тарбия бериш усуллари. 2. «Танишув» Умумтаълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ўқитилишида тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга бадиий тарбия бериш усуллари. Мактабда мусиқа маданияти фанини ўқитилишида энг муҳим вазифаларидан бири бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга бадиий тарбия беришдир. Бадиий тарбия — бола шахсини шакллантиришда, унинг эстетик қарашларини ривожлантиришда ва санъат оламини ҳис қилишда муҳим роль ўйнайди. Фақат бадиий дид орқалигина бола гўзалликни ҳис ва идрок этиши ва нафосат туйғусини ўстириши мумкин. Бадиий таълим ва тарбия бериш вазифаси, айниқса кейинги йилларда ўзгача мазмун ва йўналиш касб этди. Мусиқа дарсларида бадиий таълим бериш орқали биз ўқувчиларда санъат асарларига нисбатан кучли қизиқишларни вужудга келтирамиз. Бу эса эҳтиёж билан чамбарчас боғланган. Билимга бўлган эҳтиёж қизиқишни бошлаб келади. Ўқувчи санъат асарини қанчалик чуқур англашга эҳтиёж сезса, ундаги қизиқиш даражаси шунчалик юқори бўлади. Қизиқиш ва эҳтиёж ўқувчиларда юксак эмоционал муносабатларни шакллантиради. Айниқса, мусиқа санъатига нисбатан юксак эмоционал муносабатларни таркиб топтирмасдан туриб, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларда бадиий тарбияни амалга ошириб бўлмайди. Юксак эмоционал муносабат эса мусиқа асарини тўғри идрок этишга ёрдам беради. Атоқли композитор ва педагог Д.Б. Кабалевский ибораси билан айтганда, ўқувчиларни «эмоционал тарзда қизиқтирмай туриб, ҳақиқий санъатга ўргатиш асло мумкин эмас». Бадиий тарбия санъат асарининг моҳиятини тўғри англаб етишдан бошла- нади. Шунга кўра ўқитувчи ҳар бир санъат асарининг бадиий қийматини тўғри тушунтира олиши, ундаги ўзига хос характерли хусусиятларни ўқувчи кўз ўнгида гавдалантира билмоғи лозим. Ўқувчиларда бадиий тарбия самарадорлигик энг аввало улардаги ижодий фаоллик даражаси билан чамбарчас боғланган. Ўқувчи қанча мустақил ижодий фаолият кўрсатса, фаоллик даражаси шунча юқори бўлади. Кузатишлар шу нарсани кўрсатяптики, кўп ҳолларда мусиқа дарсларида ўқувчиларнинг мустақиллиги чегараланади. Натижада бу, ижодий фаолликнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Кўп ҳолларда ўқувчилар фақат ўқитувчига эргашибгина ҳаракат қиладилар. Мусиқа дарсларида биз кўпроқ ўқитувчининг актив фаолиятига дуч келамиз. Ўқувчи эса пассив тингловчига, у ёки бу топшириқни бажарувчига айланиб қолади. Мактабда мусиқа таълими — қўшиқ куйлаш, мусиқанинг элементар назарияси ҳамда мусиқа тинглаш қисмларидан иборатдир. Мусиқа тинглаш бўлими ўқувчиларнинг мусиқавий билим ва бадиий таассуротларини кенгайтириш, маънавий, ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун реал имкониятларга эга. Мусиқа тинглаш қисмини ташкил этишида ўқитувчилар қуйидаги элементларга асосланади: 1. Асарни тинглаш (замонавий техника воситасида). 2. Мусиқани идрок этиш 3. Мусиқа асарининг таҳлили (асар тўғрисида таассурот). 4. Мусиқа асарини такрор тинглаш. Бу элементларнинг барчаси таълим жараёнида бир-бири билан боғланиб боради ва мусиқа асарини чуқур идрок этишга ёрдам беради. Шунинг учун мусиқа таълимининг босқичларини қўллашда ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериши лозим. Чунки мусиқа санъатига онгли муносабатда бўлишни тарбиялаш асарнинг бадиий қийматини тўғри баҳолашни ва эмоционал идрок этиш малакаларига эришишни таъминлайди. Мустақил фикрлаш малакаси эса ўз-ўзидан шаклланмайди, балки ўқитувчининг ўқув-тарбиявий жараёнда аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлари асосида амалга оширилади. Мусиқа таълими жараёнида бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш фаолиятига эътибор беришдан кузатилган асосий мақсад бадиий қизиқишларини уйғотибгина қолмасдан, уларда ижодий фаолликни шакллантириш, санъат асарларига нисбатан ўз муносабатларини билдиришга ўргатишдан ҳам иборатдир. Афсуски, таълим жараёнида ўқувчиларнинг бундай бадиий ижодий фаолиятларини ташкил этиш ва бошқариш ҳали барча мусиқа ўқитувчиларининг иш фаолиятлари ўрин эгалламаган. Ўрин эгалламаган. Бу ҳол эса ўқувчиларнинг мусиқа характерига мос оҳангда жўр бўлиб куйлаш малакаларини эгаллашларига, мусиқа тинглаш қисм таъсирчан ҳамда самарали ташкил этишга салбий таъсир кўрсатиб, бадиий билим, малака ва кўникмалари шаклланиб бориш имкониятларини чекламоқда. Шуни назарда тутган ҳолда мусиқа таълими жараёнида бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга бадиий тарбияни амалга оширишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. 1. Ўқувчиларнинг мусиқа асарларини бадиий-эмоционал идрок этишини таъминлаш, ғоявий мазмунини тўлиқ ўзлаштиришга эришиш. 2. Бадиий-ижодий фаолиятга бевосита қизиқтириш, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш, фаолликни таъминлаш. 3. Мусиқа санъати асарларини тинглаш ва таҳлил этишда ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини ўстириш, бадиий қизиқишларини ривожлантириш. 4.Ўқувчиларнинг мусиқий-ижодий фаолиятларини бадиий тарбия жараёни деб билиш. «Мусиқа маданияти» дарслари ўқитувчи олдига бир қанча вазифаларни қўяди. Чунки, у болаларни мусиқий билим ва кўникмаларини шакллантириш билан бирга уларни руҳий ривожланишларини таъминлаш учун ҳам улкан хисса қўшади. (Бу тажрибада исботланган) Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун бу вазифаларни синфлар кесимида қуйидагича бўлиш мумкин экан. МУСИҚИЙ ИДРОКНИ, ТАФАККУРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 1- синф 2- синф 3- синф 4- синф Мусиқага қизиқиш ва муҳаббатни шакллантириш. Эшитиш қобилиятини, мусиқага эмоционал таъсирчанликни шакллантириш. Алоҳида бўлакларни, аввал эшитилган куйларни фарқлай билиш. Тафаккурни ривожлантириш. Мусиқий таасуротларни бойитиш, мусиқа тинглаш хохшини тарбиялаш, мусиқадаги ўзгаришларни, жанрларни ажрата олиш кўникмаларини шакллантириш. Мусиқий таасуротларни кенг- айтириш, мусиқа ёрдамида атроф муҳитга, она табиатга эстетик муносабатни шакллантириш. Ҳар хил характердаги мусиқанинг, товушларнинг баланд пастлиги, ритмик, тембр ва динамикасини фарқлай билиш. Мусиқага муқобил қизиқиш ва муҳаббатни, қўшиқларни талабга мувофиқ ижро этишга интилиш, мусиқа тинглаш жараёнида эмоционал ташаббус, мелодик эшитиш қобилияти, ритм ҳисси, тембрли ва динамик эшитиш қобилиятини шакллантириш. Жадвалдан кўриниб турибдики, мусиқа ёҳуд мусиқа дарслари боланинг ҳар томонлама камол топиши учун асосий мезонлардан бири бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун биз педагогларимизга айниқса бошланғич синф ўқитувчилари ўқувчиларининг руҳий ривожланиши учун энг қулай (сензитив), қизиқувчинлик жуда кучли бўлган давридан фойдаланиб, уларнинг руҳий ривожланишларини таъминлашда мусиқадан мухим омил сифатида фойдаланишларини тавсия қиламиз. 5-6-7 синфларда ўқувчилар юқори синфга ўтганликлари сабаб ҳар бир соҳага уларнинг мустақиллиги сезилади. Айнан мусиқа йўналишида уларда ўсиш, интилиш ривожланиши, уларнинг ижро малакалари ошади. Ўқувчи кўшиқларни мустақил равишда куйлай олади, унинг моҳиятини чуқур ҳис қилиб, қўшиқни матни ва оҳангини онгли равишда тафаккур орқали таҳлил қилиш даражасига эришади. Ўқувчилар биргаликда кўшиқ куйлашаётган вақтда қўшиқ матнларининг мазмун ва мохияти оханглар билан бирга болани тўлқинлантиради. Уларда ватанга, хаётга атрофдаги кишиларга нисбатан илиқ муносабатлар шаклланиб, қаллбини уйғотади. Қуйида ана шундай қўшиқлардан бирини тарбияси қийн бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга наъмуна сифатида келтирамиз. Бундан мусиқа фани ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин. Мактабим мадҳияси (Амир Жўраев сўзи ва мусиқаси) Нурафшон ҳур ўлкам фарзанди бизлар, Авлодлар бахтига нур соч мактабим. Яшнаган чамандай бағрингда бизлар, Табаррук остонам, жоним мактабим. Илму ҳар жабҳадан ўрганиб сабоқ, Устозлар зиёсин тавоф айламоқ, Чиниқиб, завқланиб, баркамол қайноқ, Ўсмоқлик насиб этсин ҳар кимга ўртоқ. Аждодлар руҳлари бизга куч -қанот, Тарихнинг ўчмас бир шодаси ўзинг, Сендадир бахтимиз, сендадир нажот, Ҳаётимда меҳру қўл мактабим менинг. Мустақил Ватаним дилбанди бизлар, Тенглар ичра тенгмиз мангу ҳур омон, Маърифат боғидан самони кўзлар Бўл омон, яшнайвер тургунча жахон! (Ушбу мактабим мадхияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхиясига яқин охангда якка ёки жўр овозларда хор бўлиб жўшқин оҳангларда тантанавор марш услубида ижро этилади.) Х т 2006 3-сон. Бу қўшиқнинг мазмуни бошидан охиригача хаётга, ватанга, дўстларга, муҳаббат, аждодлар меросига хурмат, келажакка ишонч каби хис-туйғулар билан бойитилган. Шунинг учун болаларимизга таълим-тарбия беришда турли хил панд насихатлар, чеклайверишлардан кўра ана шундай шеър ва қўшиқлар орқали ҳам уларнинг қалбига яхшилик уруғларини жойлаш мумкинлигини яна бир бор таъкидлаб, уларни меҳр муҳаббатли, маънавиятли, дид- фаросатли, ахлоқли ва тарбияли бўлиб камол топишида мусиқий тарбиядан фойдаланиб тарбияси қийн бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга тарбиявий усулларларнинг яна бир омили сифатида кенгроқ эътибор қаратишларини тавсия қиламиз. Куйида мусиқа дарсларида, тарбиявий соатларда ва тадбирларда тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар фойдаланиши учун мусиқали тренинг машғулотларидан наъмуналар келтирамиз. «Танишув» Ўқувчилар доира шаклида жойлаштирилади ва улар бир- бирларини бемалол кўра олишлари учун доира ўртасига хеч қандай предмет қўйилмайди. Сўнгра ўқитувчи болаларга «келинглар, ҳаммамиз ўз исмимизни бош харфи билан боғлик мусиқий терминларни топишга уриниб кўрамиз». Масалан: Муроджон-магнитафон, Саида–сурнай, Каримжон–карнай, Дамиржон–доира, Фарида – (нотадаги) фа, Рустамжон- рубоб, Малика – мақом, Элдор-эстрада, Тохир-тановор, Яйрахон- (нотадаги-я),Қобилжон - қўшиқ вахокозо. Ҳар-бир иштирокчи ўзидан олдинги учта иштирокчини исмини такрорлаб, кейин ўз исми бош харфи билан бошланадиган мусиқа чолғу асбоблари номларини ва унга мос мусиқий терминни қўшиб айтади. Ўз исмига сўз тополмаганларга биргаликда ёрдам берилади. Бу машқ: ўз исмини ва ўртоқлари исмини такрорлаётган болаларда кўтаринки кайфият ва ўзаро яқинлик хис туйғуларини пайдо қилади. «Ҳаракатни аниқланг» Қатнашчилар навбат билан бирор бир чолғу асбобини фантамимик (қўл, юз, тана ) ҳаракатлар билан ифодалаб беради бошқа болалар эса бу қайси чолғу асбоби эканлигини топадилар. Бу машқ: бўш ўзлаштирувчи болаларда тафаккурни, омма олдига чиқиш ва эркин ҳаракатланиш малакаларини ривожлантиради. «Чиройли юриш» Ўқувчилар навбат билан мусиқа садолар остида (магнитафон) ўртани айланиб юриб, ҳар бир қатнашчи юриб бўлганидан сўнг мусиқа остида юраётганда ўзини қандай хис қилганликларини сўзлаб беради. Сўнгра бошқа болалар юриб берган ўқувчини қандай юрганлигини тахлил қиладилар: аввал унинг юришидаги ижобий томонларини, масалан: букчайиб олмади, текис ва эркин юришга ҳаракат қилди, ортиқча ҳаракат сезилмади. Салбий томонлари, масалан: оёқ товуши баланд, сал енкайган, қизларга хос назокат камроқ вахокозо. Машқни ўқитувчи эхтиёткорлик билан олиб бориши керак. Болаларни уялтирмасдан, «Бизнинг мақсадимиз, бу машқ орқали сизларни ўртага чиқариб уялтириш эмас, мақсад: ўзимиздаги баъзи камчиликларни тузатиб, чиройли юришга ўргатиш, шунинг учун илтимос эркин ҳаракат қилинг» – дейди. Машқ: болаларни руҳий озодликка чиқаради. «Биргаликда куйлаймиз» Болалар билан келишиб бирор халқ қўшиқларидан ёки ўзлари мусиқа дарсларида ўрганган кўшиқлардан бирини танлаб олинади. Сўнгра биринчи ўқувчи қўшиқни биринчи мисрасини айтади, иккинчи ўқувчи эса тезлик билан иккинчи мисрани айтади, учинчи ўқувчи учинчи мисрани вахокозо. Ҳар бир ўқувчи бир мисрадан қўшиқни давом эттириб, худди бир киши айтаётгандай чиққунича давом эттирилади. Машқ: болаларда сезги, идрок ва тафакурни ривожлантириб, ҳамкорликка ўргатади. Гуруҳда кўтаринки кайфият хосил қилади. «Рақсга тушамиз» Магнитафон орқали янграётган мусиқага аввал ҳамма (ўғил болалар ҳам қиз болалар ҳам) қиз болача ўйинга тушадилар. Кейин ҳамма қатнашчилар ўғил болача рақсга тушадилар. Учинчи мартасида ҳамма ўз рақсини яъни ўғил болалар ўғил болача, қиз болалар қиз болача рақсга тушадилар. Сўнгра ўғил болалардан қиз болача рақс тушганларида ўзларини қандай хис қилганликлари ва ўғил болача рақс тушганида эса ўзларини қандай хис қилганликларини сўралади. (Жавоблар Қиз болача рақс тушганимда ноқулайликни хис қилдим, қийналдим, уялдим вахокозо, ўғил болача рақс тушганимда ўзимни эркинроқ хис қилдим вахокозо жавоблар бўлиши мумкин) Энди қизларга ҳам худди шундай саволлар берилади. Жавоблар эшитилганидан сўнг буни ўқувчилар билан мухокама қилинади. Ҳар ким ҳаётида ўз вазифасини бажариш кераклиги, ўзига мос бўлмаган ишни қилишга ҳаракат қилиш ана шундай қийинчилик ва ноқулай хис туйғуларни хосил қилиши мумкинлигини тушунтирилади. Машқ: Гуруҳни янада яқинлаштириб, ноқулай вазиятлардан чиқиш ва ўз хис туйғуларини эркин гапира олиш малакаларини ривожлантиради. Иккинчи вариант Магнитафон орқали янграётган мусиқага ҳамма биргаликда жисмоний (гимнастик) ҳаракатларни бажаришга уриниб кўради. Машқ: болалар ўртасидаги руҳий тўсиқ (баръер) олинишига кўмаклашади. «Мен ёқтирган қўшиқ» Ҳар бир қатнашчи навбати билан ўзи ёқтириб хиргойи қиладиган қўшиқни айтиб беради. Қолганлар эса қарсак билан жўр бўладилар. Бу машқ болаларда омма олдига чиқиш малакаларини ривожлантириб, кўтаринки кайфият хосил қилади ва руҳий эркинликка чиқаради. «Хайрлашув» Ҳамма биргаликда жўр бўлиб бирор-бир қўшиқни куйланади. Бу машққа етиб келгунча болалар анчагина ўзларини эркин хис қилиб қолган бўлади ва тортинмай ўртоқлари билан куйлай олади. Бундай психотренинг машғулотлари болалар ўртасида руҳий тўсиқларни олиб ўзаро яқинликни шакллантиради, ўз гуруҳларида ва ундан ташқарида ўзларини эркин хис қилиш малакаларини (тортинчоқликни камайтиради) ривожлантиради. Шунингдек, ички хис туйғуларини эркин баён қилишга ўргатиб, умумий ривожланишини таъминлайди. Тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни мусиқа маданияти фанидан дарс машғулотларида такрорлаш учун бир соатлик дарс ишланмасини тавсия этамиз. МАВЗУ: Ўтилган дарсларни такрорлаш. МАҚСАД: Ўқувчиларни мусиқа дарсларида олган билимларини мустахкамлаш, бахслашиш, далиллаштириш, гуруҳда қарор қаъбул қилиш, ўз танловини бошқалар танлови билан солиштириш малакасини ривожлантириш, ўзгалар фикрига хурматни ривожлантириш.  УСЛУБ: Бахс, мунозара, суҳбат. Дарс жихози: Гуруҳлар учун алхида столлар ва плакатлар, феломастерлар, бажарилган ишни доскага ёпиштириш учун скочлар, турли хил чолғу асбобларининг қирқма расмлари. ДАРСНИНГ БОРИШИ: Ёзув тахтасига «Ўтилган мавзуларни такрорлаш» деган ёзув қўйилади. Демак, бугунги дарсимиз, ўтилган мавзуларни такрорлаб, мусиқий билимларимизни мустахкамлаш. Бунинг учун аввало биргаликда мухокама олиб бориш учун гуруҳларга бўлиниб оламиз. Уни куйидагича амалга оширамиз: Гуруҳларга бўлиш: Ўқувчилар тўрт ёки беш гуруҳга бўлиб олиш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган беш хил чолғу асбобларининг расми уч–тўрт бўлакка бўлиниб, аралаштирилади ва ўқувчиларга биттадан бўлкларни танлаб олишлари тавсия қилинади. Сўнгра ҳар бир ўқувчи ўзидаги бўлакларни шеригини топишлари керак. Қатнашчилар ўз шерикларини топганларидан сўнг ўз-ўзидан гуруҳ номлари пайдо бўлади. Масалан: Дутор, доира, карнай, ноғора, сурнай. Энди ҳар бир гуруҳ ўзлари учун ажратилган алоҳида столларга бориб ўтирадилар. Ҳар бир столга олдиндан тайёрлаб қўйилган тўрт мисрадан мусиқа дарсларида ўрганилган қўшиқлар (ўзбек халқ қўшиқлари ҳам бўлиши мумкин) ёзиб қўйлади. Қатнашчилар биргаликда бу қўшиқнинг номини, кимнинг мусиқаси ва шеъри эканлигини топадилар ва қўшиқ мазмунини ўзларига ажратилган ватман қоғозга феломастерлардан фойдаланиб, каттароқ (бошқалар ҳам ўқий оладиган) ҳажмда ёзадилар. Вақт тугаганидан сўнг ҳар бир гуруҳдан бир киши ватманда ёзилган фикрларини доскага скочлар ёрдамида ёпиштиради ва гуруҳнинг бошқа аъзолари номидан билдирилган фикрларни изохлаб беришга ҳаракат қилади. Қолган гуруҳ аъзолари ҳам қўшимчалар киритиши мумкин. Шундан кейин ўша қўшиқни ўз гуруҳлари билан биргаликда ижро қилиб берадилар. Машғулотнинг шартини ўқувчиларга тушунтириб, 10 дақиқа тайёргарлик учун вақт берилади. Ҳар бир гуруҳ ўз ишларини якунлаганларидан кейин ўқитувчи ўқувчиларга «келинглар, энди қайси гуруҳ ўз қўшиқларини тўғри ва аниқ тахлил қилганликлари ва қай даражада куйлаганлакларини мухокама қиламиз» дейди. Ўқувчиларни фикрларидан келиб чиқиб, ўқитувчи якуний хулосани айтади. Уларга биргаликда бирор муаммони ечишда ҳамкорликнинг ролини, ёнингизда ҳамрох бўлишликнинг аҳамиятини ва биргаликда қўшиқ куйлангандаги кайфият ва жўшқинлик ҳақида, уларнинг афзаллиги ҳақида тушунчалар бериб, дарс машғулотига якун ясаши мумкин. Фойдаланилган адабиётлар : 1. И.А. Каримов. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори-Т. "Шарқ" 1997 йил. 2. Ш. Қурбонов, Ҳ. Саидов, Р. Аҳлиддинов «Баркамол авлод орзуси» Тошкент «Шарқ» 1999 йил. 3. Ж. Фозилов, Р. Султонов, Ҳ. Саидов. «Ўқувчи маънавиятини шакллантириш» Тошкент «Шарқ» 2000 йил. 4. Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари ўқув дастури. "Таълим тараққиёти" 4 махсус сон Тошкент "Шарқ" 1999 йил 5. Халқ таълими журнали. 2006 йил 3-сон 6. Мактаб ва ҳаёт. 2006 йил 2-сон 7. Халқ таълими журнали. 2005 йил 3-сон 8. И.Акбаров. “Қўшиқлар тўплами” 2003 йил