logo

Меҳнат таълими машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказишда риоя қилинадиган хавфсизлик техникаси қоидаларини ўргатиш методикаси

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

64.5 KB
Меҳнат таълими машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказишда риоя қилинадиган хавфсизлик техникаси қоидаларини ўргатиш методикаси Режа: 1.Меҳнат таълимидан амалий мшғулротларни ўтказиш методикаси 2. Ўқув устахоналарига бўлган талаблар. 3. Устахонани ёритиш ва шамоллатишга бўлган талаблар. 4. Станокларда ишлашда меҳнат муҳофазаси. 5. Иш ўрнини ташкил этишга бўлган талаблар. 6. амалий машғулотларни ўтказишда ўқитувчининг вазифалари. Меҳнат таълимидан амалий машғулотларни ўтказиш методикаси. Меҳнат таълими устахоналари хар бир ўрта ва бошланғич мактабда ташкил этилади. Уларга қуйидаги вазифалар юклатилади: - тасдиқланган дастур асосида 1-9 синф ўқувчиларининг меҳнат таълими дарсларини ўтказиш. - меҳнат таълими бўйича факультатив машғулотлар ўтказиш. - техник, бадиий-амалий тўгараклар ва ўқувчиларнинг қизиқишлари бўйича клуб ишлари. - 8-9 синфларнинг касб танлаш машғулотларини ўтказиш. Умумий таълим мактабларида қуйидаги таълим устахоналари ташкил қилинади: - 1-4 синфлар ўқувчиларининг меҳнат таълими дарсларини ўтиш учун қў меҳнати хонаси (қоғоз, картон, газлама, платилин дан буюмлар тайёрлаш ўргатиади). - 5-9 синфларда меҳнат таълими йўналинлари бўйича устахоналар ташкил этилади. махсус умумий таълим мактабларида ва мактаб интернатларда мазкур мактаблар тўғрисидаги қоидага мувофиқ равишда бошқа профилдаги таълим устахоналари ташкил қилиниши мумкин. Таълим устахоналари станоклра, асбаб ускуналар билан жи- хозланади, шунингдек кўргазмали ўқув қуроллари ўқитишнинг техника воситала, техник ва технологик хужжатлар билан таъминлнади. Таълим устахоналарида ўқувчиларнинг шахсий ва коллектив равишда ишлаш жойлари, ўқитувчининг иш жойи бўлиши керак. устахонада ишчи ўрни 5-9 синф ўқувчиларининг гурухларга бўлинишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ўқитувчининг иш ўрни тахминан 3600х2000х200 мм баландлик ва кенгликда бўлиши керак. Ўқув устахонасида ҳавфсизлик техникаси қоидалари, материалшунослик, касб танлаш бўйича стентлар, плакатлар, схемалар бўлиши керак. Устахонада ўқувчилар тайёрлаган буюмлардан доимий кўргазмалар ташкил қилинади. Устахона деворларини, асбоб ускуналарни бўяшда техника эстэтикаси ва ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, хавфли участкалар тўсиқ билан ўралиши, хавфсизлик сигнали ва белгилар ўрнатилиши керак. Медицина кўригидан ўтган ва жисмоний мехнатга лаёқати бўлган болаларга таълим устахоналарида ишлашга рухсат этилади. Ўқувчилар устахонада барча ишларни махсус кийимда бажарадилар. Устахоналарни машғулотлар ўтказиш учун яроқлилиги тўғрисидаги хулова мактабни янги ўқув йилига тайёрлигини текширувчи комиссия томонидан чиқарилади. Мактаб маъмурияти устахонани қайти жихозлаш, уни янги жихозлар, асбоб ускуналар, мосламалар билан бойитиб борилиши, уларга техник хизмат кўрсатилиши тадбирларини кўриб боради. Мактаб буйруғи билан устахона мудири белгиланади. Ўқув устахоналарига бўлган талаблар. Ўқув хоналарининг бинолари, улардаги жихозлар ва механизмларнинг жойлаштирилиши сенитария нормаларига мос келиши керак. Ўқув устахоналари мактаб биносининг 1-қаватига ва ён қисмига жойлаштирилиши мумкин. Мактаб биносида жойлаштирилган ўқув устахоналари ёндаги ва иккинчи қаватдаги хоналарига овоз ўтказмайдиган қопламалар билан тўсилган бўлиши керак. Ўқув устахоналари ёруқ, иссиқ ва қуруқ бўлиши керак. Ер тўла ва ярим ертўлаларда устахоналар ташкил қилиш таъқиқланади. Ўқув устахоналарининг сахни нормада кўрсатилганига мос келиши керак. Агар ёғочга ишлов бериш ва мэталлга ишлов бериш устахоналари алохида-алоҳида бўлса ҳар бир устахонанинг саҳни 70 м 2 гача бўлиши керак. Комбинацияланган устаҳонанинг сахни эса 90 м 2 гача бўлиши керак. Асбобнинг сахни 15-20 м 2 бўлади. Совуқ вақтларда намлик ва харорат нормал бўлиши керак. Мэталлага ишлов бериш устаҳонасида 15-16 0 С, ёғочга ишлов бнриш устахонасида 14- 15 0 С харорат бўлиши керак. Ўқув устахоналарини иситиш учун чўян печлардан ва электр иситгичлардан фойдаланиш таъқиқланади. Станокларнинг корпуслари ерга уланиши керак. Агар устахонанинг поли ёғочли бўлмаса электр асбоблар ва станокларнинг олдига панжарали таглик қўйиши керак. Устахонада 20 % ўқувчи хисобига қўл ювадиган, совун, сочиқ, бўлиши керак. Устахонада тоза ичимлик суви бўлиши керак. Ўқув устахонасида биринчи тиббий ёрдам бериш учун дори дармонлар боғлаш материаллари билан таъминланган аптечка бўлиши ҳамда унинг ёнига яқин орадаги тиббий муассасанинг телефон номери ва манзилгохи ёзиб қўйилиши керак. Ўқувчиларнинг уй кийимларини ечиб иш кийимларига рлмаштириш учун кийим шкафи бўлиши керак. Устахонани ёритиш ва шамоллатишга бўлган талаблар. Устахонанинг табиий ва сунъий ёруғлиги нормада кўрсатилган талабларга мос бўлиши керак. - Ёғоч ва мэтал ишлаш устахонасида 300вт-люменисцент ёки 150вт- чўғланма лампа билан; - Тикувчилик устахонасида 400вт-люменисцент ёки 200вт-чўғланма лампа билан ёритилиши керак. Ёруғлик тушадиган деразаларни тўсмаслик керак. Дераза ойналари бир йилда камида икки марта артиб тозаланиши керак. Дераза ойналарини ювишга (қайси қаватда бўлишидан қатъий назар) хатто юқори синф ўқувчиларини жалб этиш ман этилади. Махаллий ёритгичлар 45 в дан ошмаган кучланиш билан таъминланииши керак. Ёритиш лампалари камида бир ойда икки марта артиб турилиши керак. Умумий ёритиш лампаси полдан 3 м баландликда бўлиши керак. Ўқув устахоналари вентиляция ва иситиш жихозлари билан таъминланган бўлиши керак. Вентиляция табиий, механик ёки аралаш бўлиб хаво алмашишини таъминлаши керак. Станокларда ишлашда меҳнат муҳофазаси. Устахонадаги ҳамма жиозлар, станоклар, машиналар ишга яроқли ва махкамланган бўлиши керак. Жихозлар (станок, мшина, механизм, дастгох ва бошқалар) нинг жойлаштирилиши қоида кўрсаткичларига мос келиши керак. Узатмалар химоя тўсиқ билан ўралга бўлиши керак. Барча станокларда хавфсизликни таъминловчи мосламалар ва тўсиқлар бўлиши керак. Жихозлар яшил, қизил рангга бўяб қўйилади. Жихозларни ишга яроқлилиги ва холати, ҳимоя тўсиқлари ишни бошлашдан олдин мастер, инструктор ёки ўқитувчи томонидан текшириб чиқилади. Носоз асбоб, жихоз билан ишлаш таъқиқланади. Станокларни юргизиш ва тўхтатиш (пуск, стоп) учун марказлашган рубильник бўлиши ва ўқитувчининг иш жойи яқинида бўлиши керак. Стоп тугмаси қизил рангда ва панелдан камида 3 мм чиқиб туриши керак. Қиринди, кесинди, чанглар (жихозлардан) илмоқ, чўтка, супурги ва бошқалар билан тозаланиши, бу вақтда станоклар ўчирилган холатда бўлиши керак. Станокларни қисмларини вақти-вақти билан мойлаб туриш (бу ишлар станоклар ўчирилган холда бажарилади) керак. Станоклар ишлаб турганда ремонт қилиш таъқиқланади. Ремонт ишлари электр токи узиб қўйилгандан кейин, тасмаларни олиб қўйиб бажарилиши керак. Бошқариш қурилмалари олдига ремонт ишлари бажарилаётгани хақида огохлантирувчи плакат осиб қўйилади. Иш ўрнини ташкил этишга бўлган талаблар. Ўқувчининг иш ўрни ҳавф-ҳатарсиз ишлаш учун мослашаган бўлиши керак. Ҳар бир иш ўрни ўтиргич, мосламалар билан жихозланган бўлиши керак. Иш ўрни кераксиз нарсалар билан тўсилмаслиги керак. Мактаб рахбари, устахона мудири, меҳнат таълими ўқитувчиси: а) Ўқувчиларни яроқли асбоблар билан таъминлаш. б) Асбоблар тўғри чархланганлигини назорат қилиш. в) Меҳнат меъёрларини (усулларини) тўғри бажаришни назорат қилиш г) Асбоблар махсус яшикда, столда туриши керак. Тиска ўрнатиладиган дастгохнинг кенглиги камида 0,75 м бўлиши, тиска ўқларини орасидаги масофа камида 1 м.га ўрнатилиши керак. Ҳимоя тўсиғини баландлиги 1 м, кэтма кўзининг кенглиги 3 мм 2 дан катта бўлмаслиги керак. Дастгохлар орасидаги масофа нормада кўрсатилганича бўлиш керак. Устахона жихозларини жойлаштириш: Ўқитувчининг иш ўрни хонага киришга яқин жойлаштирилади. 1. Доска, ўқитувчи ўрни ҳамма иш жойидан яхши кўриниши керак. 2. Слесарлик дасгохи жойлашиши: - дастгохлар оралиғи камида - 80 см. - қаторлар оралиғи камида - 100 см. - станоклар билан дастгох оралиғи - 90 см. - чэтки тиска билан девор оралиғи - 70 см. 3. Дурадгорлик дастгохи: - дастгохлар оралиғи - 65 см. - қаторлар оралиғи - 70 см. 4. Механик жихозлар ўқитувчи иш жойига яқинроқ ўрнатилади. Токарлик фрезерлаш станоклари дераза олдига девордан 40-50 см масофада ўрнатилади. 5. Чархлаш станоги бошқа станоклардан узоқроқ ўрнатилади. 6. Циркуль арра ва рандалаш станоги ёрдамчи хонага ўрнатилади, олд ва орқасида 2 мэтр жой бўлиши керак. 7. Ҳамма асбоблар созланган, ишга яроқли, хавфсизлиги таъминланган бўлиши керак. 8. Ўқувчилар оғир юкларни кўтаришларига йўл қўйилмайди. Бунинг учун юк кўтариш маханизмларидан фойдаланилади. 15 ёшли ўғил болалар - 8,2 кг қиз болалар - 5,0 кг 16-18 йшли ўғил болалар - 16,4 кг қиз болалар - 10,2 кг 9. Махсус кийим: халат ёки фартук кийиш, химоя кўзойнаги бўлиши керак. Устахона мудири индивидуал химоя воситаларини сақланиши, фойдаланиши, яроқлилигини кузатиб боради. Ўқувчиларнинг амалий машғулотларни ўтказишда ўқитувчининг вазифалари. 1. Устахона мудири ва меҳнат таълими ўқитувчиси хавфсизлик техникаси қоидалари ва ишлаб чиқариш санитариясини яхши бўлиши ва ўқувчиларга тушунтириб бориши керак. 2. Бирор ишни бошлашдан олдин ўқитувчи (уста) иш жараёнини тушунтириши, станок, машина, асбоб-ускуналар билан муомала қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларини тушунтириши лозим. 3. Ўқувчиларга хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича инструктаж беришга рухсат бериш таъқиқланади. 4. Ўқувчиларни ҳавфсизлик техникаси қоидалари билан таништирилганлиги махсус журналга қайд қилиб берилади ва ўқувчига имзо қўйилади. 5. Ўқув устахонасида хавфсизлик техникаси бурчаги бўлиши ва ва хавфсизлик техникаси қоидалари ёзиб қўйиши, плакатлар қўйилиши керак. Фойдаланилган адабиётлар 1. Д.Тхоржевский. «Меҳнат таълими методикаси». Тошкент. «Ўқитувчи» 1990 й. 2. «Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури». 1999 й. 4-сон. 3. К.Давлатов. «Меҳнат ва касб таълими тарбиясидан амалий машғулотлар». Тошкент. «Ўқитувчи». 1995 й. 4. О.Эшонов. «Меҳнат ва касб таълими методикаси» маърузалар матни. НамДУ. 2001 йил. 5. Охрана труда и техника безопасности в об ҳ еоброзовательной школе. Москва. Пресве ҳ ении. 6. www.ziyonet.uz