logo

Кичик мутахассисларни касбий тайёрлашда модулли ўқитиш технологияларининг илмий-педагогик асосларни яратиш муаммолари

Загружено в:

22.09.2022

Скачано:

0

Размер:

77.990234375 KB
Кичик мутахассисларни касбий тайёрлашда модулли ўқитиш технологияларининг илмий- педагогик асосларни яратиш муаммолари Республикамизда «Таълим тўғрисида»ги Қ онун асосида 12 йиллик мажбурий т аълим тизими барпо этилди. Шу асо сда т аълим тизими янада мукаммаллашиб бормоқда. Фақатгина таълимдаги туб ислоҳотларнинг ўзаги ҳисобланган академик лицей ва касб-хунар коллежларида 1,167 млн, шу жумладан; касб-ҳунар коллежларида 1,04 млн ўкувчи таҳсил олади. Умуман, касб-ҳунар коллежларида ёшларимизни 90 % таҳсил олиши назарда тутилган. Жадал суръатлар билан барпо этиладиган касб-ҳунар коллежларига 100 мингдан ортик ўкитувчи, муҳандис-ўкитувчи талаб этилади. Бундай юқори даражада оммавийлашган таълимнинг жадаллашган илмий- техникавий тараққиёти шароитида ҳар бир ўқувчи ўқув материалини ўзлаштириш имкониятига замонавий ўқув жараёнини ташкил этиш асосидагина эришиши мумкин. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида замонавий ўқув жараёнида ўқитишни табақалаштириш, индивидуаллаштириш, модул тизими асосида ташкил этиш талаб қилинади. Модулли ўқитиш технологияси ўқитишни индивидуаллаштириш асосида ўқувчига фанларни табиий қобилиятига яраша ўзлаштиришга имконият беради. Модулли ў қ итиш технологияси инсон имкониятига мос келиши туфайли самарали ҳисобланади. Шу билан бирга ўқитиш технологиясининг яратилиши ўқув жараёнида унга хос хусусиятлар етарлича инобатга олинишига боғлиқдир. Касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёни мураккаблиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. У интеграциялашган ўқув жараёни ҳ исобланади, чунки бунда кичик мутахассисларни тайёрлаш уларни 2-3 та ихтисосликка ўргатиш билан бирга олиб боради. Касб-ҳунар коллежларида интеграциялашган ўқув жараёни кичик мутахассисни касбий тайёргарлигига асосланади, бунда назария амалиёт билан тўғридан-тўғри боғланиб, ўқитиш лабораторияда, устахоналарда, ишлаб чиқариш корхоналарида маълум касб ва ихтисослик бўйича кўникма ва ўқувларни шакллантириши асосида амалга оширилади. Ўтказилган тадқиқотлар асосида таъкидлаш мумкинки, касбий фаолиятга асосланган кичик мутахассисларни тайёрлашнинг модулли ўқитиш технологияси ҳорзиргача ишлаб чиқилмаган. Шундай қилиб касбий ф аолиятга асо сланган кас бий ф анларнинг зам онавий ўргатиш технологияларини ишлаб чиқишни самарали кўллаш шароитларини уларни кичик мутахассисларни тайёрлаш тизимига мослаш долзарб муаммога айланди. Ушбу муаммо куйидаги илмий масалаларни нг ечилишини та қ озо этади: • Педагогик технологияни ва ў қ итишнинг модул тизимини таҳлил этиш; • Авторитар ва шахсга йўналтирилган ў қ итиш технологиялар и ни ба ҳ олаш; • Кичик мутахассисларнинг касбий тайёргарлигида модулли ўқитиш технологияларини қўллаш шароитлари, тадкиқотнинг назарий аспектларини асослаш; • • Модулли ўқитиш тамойилларни синтез қилиш; • Фан бўйича ёндашув асосидаги модулли ўқитиш технологиясининг самарали қўллаш шароитларини кўрсатиш; • Тизимли ёндашув асосидаги модулли ўқитиш технологиясини самарали қўллаш шароитларини илмий-педагогик асослаш; • Давлат таълим стандартлари ва дастурлар асосида кичик мутахассисларни касбий тайёргарлигига мослашган ўргатувчи модулларни яратиш технологиясини ишлаб чиқиш. Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни касбий тайёрлашда модулли ўқитиш технологияларини илмий-педагогик асосларини яратиш тизимли изланиш асосида амалга оширилади (1-расм). Модулли ўқитиш технологияси касбий тайёргарлик сифатини оширишга олиб келиши учун қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: • модулли ўқитиш технологияси самарадорлигининг янги ижтимоий- иқтисодий шароитларга мослашувини; • модулли ўқитиш технологияси асосида кичик мутахассисларни касбий тайёргарлашда ўқув фанларининг аҳамияти катта эканлиги; • модулли ўқитиш технологияси таркиби ва мазмуни кичик мутахассислар тайёрлашнинг замонавий мазмунига мос келишини. Кичик мутахассисларни касбий тайёргарлашда модулли ўқитиш технологияларини ўқув фанларининг аҳамиятига кўра қуйидагича қўллаш тавсия этилади: • ихтисосликка ўргатиш билан билвосита боғлиқ бўлган ўқув фанларини фан бўйича фаолият ёндашуви асосида модулли ўқитиш технологиясини қўллаш; • ихтисосликка ўргатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ўқув фанларини тизимли фаолият ёндашуви асосида модулли ўқитиш технологиясини қўллаш.