logo

Ўзбекистон Республикасининг Стандартлаштириш тўғрисидаги ва Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунлари шарҳлари

Загружено в:

14.03.2020

Скачано:

0

Размер:

137.5 KB
Ўзбекистон Республикасининг Стандартлаштириш тўғрисидаги ва Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунлари шарҳлари Режа: 1. “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун. 2. Стандартлаштириш бўйича давлат назорат органлари ва объектлари. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун шарҳлари.  Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган. Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: • ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-Қонуни, • ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-Қонуни, • ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни Қонун 4 та бўлим, 12 та моддадан иборат. Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари (1-бўлим, 1-модда) қуйидагилардир: маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буён матнда "маҳсулот" деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол- мулкига, атроф муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан; маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлашдан; Фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини оширишдан; Барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техникиқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан; Ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан; Табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфхатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан; Истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан; Мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёрлигини таъминлашдан; ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади (1-бўлим, 2-модда).  Республикада стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни: халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги); қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ("Давархитектқурилиш" қўмитаси); Табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф- муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси); тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника ашёлари, дори-дармонлар соҳасида ҳамда республика саноати ишлаб чиқараётган, шунингдек импорт бўйича республикага етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади. Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида стандартлар ва техник шартларни (бундан буен матнда "стандартлар" деб юритилади), шунингдек ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар. "Ўзстандарт" агентлиги ушбу Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини белгилайди (1-бўлим, 3-модда). "Ўзстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш ишларини бажаришни бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидирлар. Стандартларни тасдиклаган органлар стандартларга доир тармоқ ахборот жамғармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар ҳамда манфаатдор истеъмолчиларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига доир ахборотлар билан, шунингдек стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар, техник-иқтисодий ҳамда ижтимоий ахборот давлат классификаторлари, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларига оид ахборотлар билан таъминлайдилар. Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир (1- бўлим, 4-модда). Қорақалпоғистон Республикасида стандартлаштириш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Башарти халқаро шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида таърифланганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади (1-бўлим, 5-модда). Қонунда норматив ҳужжатларнинг тоифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар (2бўлим, 6-модда) келтирилган. Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилади; халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар; Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари; тармоқ стандартлари; техник шартлар; корхона стандартлари; хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари; маъмурий-ҳудудий стандартлар. Давлат ягона ва узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар жумласига, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам киради. Мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби "Ўзстандарт" томонидан белгиланади.  Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофиқ қўлланилади. Ушбу стандартлар, қоидалар ва нормаларни республика ҳудудида қўллаш тартибини "Ўзстандарт" ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим. Норматив ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда стандартларда истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талаблар белгилаб қўйилади. Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ва уларга киритилган ўзгартишлар "Ўзстандарт" органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. "Ўзстандарт" органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар давлат ахборот жамғармасини ташкил этади. Маҳсулотнинг атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавфсизлигини таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа талаблар давлат бошқарув органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиш учун мажбурийдир.  Стандартларда маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномасига киритилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Импорт маҳсулот, башарти у Ўзбекистон Республикасида амал қилаёттан стандартларнинг мажбурий талаблар қисмига мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин эмас. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг сертификатлаштиришда қўлланилиши (2-бўлим, 7-модда) бўйича талаблар маълумотлар келтирилган бўлиб, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар сертификатлаштиришни амалга оширишда риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу талабларга мувофиқликни назорат қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олиши лозим. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар маҳсулотнинг мазкур турини сертификатлаштириш тизимида белгиланган қоида ва тартибларга мувофиқ қўлланилиши лозим. Қонуннинг 3-бўлим 8 ва 9-моддаларида давлат назорати органларининг стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари ҳамда давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик тафсилотлари 3-бўлим, 10-моддада берилган бўлиб, ушбу Қонун қоидалари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлат бошқарув органларининг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши айтиб ўтилган. Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти бўйича 4-бўлим, 11-моддада қуйидагилар келтирилган.  Стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишлар, хусусан: халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқишда иштирок этиш; Аниқ стандартлаштириш объектлари бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек стандартларнинг таркибий ташкилий-техник ва умумтехник мажмуиларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амал қилишини таъминлаш; техник- иқтисодий ахборот классификаторларини ишлаб чиқиш, улар тўғрисида расмий ахборот тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек уларни барча манфаатдор фойдаланувчиларга юбориш; Стандартлаштириш бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ва ўзга ишарни олиб бориш; Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бориш; стандартлар фондини, техник-иқтисодий ахборотлар классификаторларини, халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларини, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини, шунингдек стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматлар Давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш; Стандартлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аниқлайдиган ўзга ишлар давлат йўли билан молиявий таъминланиши шарт. Нашр қилинган (қайта нашр этилган) стандартларни, техник-иқтисодий ахборот классификаторларини, маҳсулот ва хизматлар Давлат реестрига киритилган, стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматларнинг нашр қилинган (қайта нашр этилган) каталогини сотишдан белгиланган тартибда олинадиган маблағлар, шунингдек ушбу Қонун қоидаларини бузганлик учун ундириладиган жарима маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат назорати органларига йўлланадиган қисми ҳам стандартлаштириш, стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратига доир ишларни молиявий таъминлаш манбалари бўлиши мумкин. Республика бюджети маблағларидан тўлиқ ёки қисман таъминланадиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда маҳсулот сифатини норматив жиҳатдан таъминлаш бўлимлари назарда тутилиши лозим. Стандартлар қўлланилишини рағбатлантириш (4-бўлим, 12-модда). Давлат стандартларга, шу жумладан истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талабларни ўз ичига олган стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулотни ишлаб чиқарадиган хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий қўллаб- қувватланиши ва рағбатлантирилишини кафолатлайди. Маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираётган ва маҳсулотларни стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора- тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Стандартлаштириш бўйича давлат назорат органлари ва объектлари. Хўжалик фаолияти субъектлари стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан давлат назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус вакил килинган давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар (3-бўлим, 8- модда). Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар хўжалик фаолияти субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида) давлат назорати объекти ҳисобланади. Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун барча зарур шароитни яратишлари шарт. Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини: стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори; стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари; стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар. Давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 3-бўлим, 9- моддада келтирилган. Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат инспекторлари давлат бошқарув органларининг вакиллари ҳисобланадилар. Давлат инспектори: хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш; Хўжалик фаолияти субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун керакли ҳужжатлар ва маълумотларни олиш; Давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларни жалб этиш; стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини текшириш учун маҳсулотларнинг намуналари ҳамда нусхаларини танлаб олишни ўтказиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчовларни) ўтказиш харажатлари текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимларига киритилади; Маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), маҳсулотни сақлаш, ташиш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида, стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; хўжалик фаолияти субъекти текширувдан бўйин товлаган тақдирда маҳсулотни реализация қилишни ман этиш ҳукуқига эга. Стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори, стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари бундан ташқари: стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун хўжалик фаолияти Субъектларига нисбатан жарималар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; Стандартлар бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш; текширилган маҳсулотни у стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тақиқлаш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; Текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки уни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар бериш. Давлат инспекторларининг маҳсулотни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни) ман этиш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмасини бузганлик учун хўжалик фаолияти субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайдилар.  Жарима солиш суд томонидан, хўжалик фаолияти субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган такдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади. Хўжалик фаолияти субъектлари берилган кўрсатмалар ва қарорларни бажармаган такдирларида давлат инспекторлари зарур материалларни прокуратура органларига ёки судга оширадилар. Давлат инспекторлари зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган, давлат ёки тижорат сирини ошкор қилган такдирларида қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун шарҳлари. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун 2009 йил 23 апрелда кучга кирган бўлиб, у 4 та боб, 28 та моддадан иборат. 1-боб умумий қоидаларга бағишланган бўлиб, 1-моддада қонуннинг мақсади, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, 2-моддада техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлиги, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши айтиб ўтилган. 3-моддада ушбу қонунда қўлланилган қуйидаги асосий тушунчалар келтирилган: Техник жиҳатдан тартибга солиш - маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш; Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги - маҳсулотнинг, уни ишлаб чиқариш, ишлатиш (ундан фойдаланиш), сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва утилизация қилиш жараёнларининг; бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳолати бўлиб, бунда инсоннинг ҳаётига, соғлиғига, атроф-муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол- мулкига зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ йўл қўйилмайдиган хавф мавжуд бўлмайди; Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар - техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринариясанитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар; Техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; Умумий техник регламент – техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, бир турдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар гуруҳи хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат махсус техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, умумий техник регламентда назарда тутилмаган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар айрим турининг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; Савдодаги техник тўсиқлар - маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мавжуд бўлган тафовутлари ёки ўзгаришлари оқибатида савдода юзага келадиган тўсиқлар. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат (4модда): инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг молмулки хавфсизлигини таъминлаш; Атроф-муҳит муҳофаза қилинишини, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш; Савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;  Маҳсулот, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан (5-модда) иборат: техник регламентларни қўллашнинг мажбурийлиги; техник регламентларни қўллашнинг бир хиллиги; техник регламентларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро норматив ҳужжатларга мувофиқлиги; техник регламентларнинг, уларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги. Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қуйидагилар ташкил этади (6-модда): Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари. Қонуннинг 2-боби давлат органларининг ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига бағишланган. Жумладан, 7-моддада белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди; Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органларнинг фаолият кўрсатишини таъминлайди; Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлайди; Умумий техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.  Қонуннинг 8-моддасида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари санаб ўтилган. Хусусан, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади; Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишга доир фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради ҳамда ташкил этади; Умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади; Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясини тузади; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни ўз ваколати доирасида экспертизадан ўтказади; ўз ваколати доирасида: хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади; умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади; Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради; Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 9-моддада давлат органларининг ваколатлари ёритиб ўтилган бўлиб: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлигига доир, уларда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарарли бўлган моддалар, касаллик туғдирувчи организмларнинг мавжудлиги, касаллик ташувчиларнинг кириб келиши ёки тарқалишининг олдини олиш, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника ва дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда қўллаш бўйича мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиий ресурслардан фойдаланишда ҳамда атроф-муҳитни ифлосланиш ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди. Ушбу модданинг биринчи - учинчи қисмларида кўрсатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ўз ваколати доирасида: техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари ва умумий техник регламентларни тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига таклифлар киритади; Умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади ҳамда уларни экспертизадан ўтказади;  Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларини тузади; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказади; Умумий техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди; Махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади; Умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 10-моддада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида: техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига таклифлар киритиши; умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга ошириши; умумий ва махсус техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаши; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларини тузиши; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришда иштирок этиши; Умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга ошириши; Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги; Давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиши кўрсатиб ўтилган. Қонуннинг 11-моддасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳузурида тузилиши; Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши таъкидланган. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари (12- модда) умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида тузилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди (13модда) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан ҳамда ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органлари томонидан шакллантирилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди умумий ва махсус техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, давлат бошқаруви органлари ўзлари тасдиқлаган махсус техник регламентларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондига белгиланган тартибда тақдим этади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 14-моддада техник регламентлар тўғрисидаги ахборот берилган. Амалдаги, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги ахборот юридик ва жисмоний шахслар эркин фойдалана оладиган бўлиши керак. Давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар тарқатилмаслиги керак. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровларига кўра: Амалдаги, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни; маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили тўғрисидаги маълумотларни; Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ташкилотларга аъзолиги ва халқаро шартномалардаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни; ишлаб чиқилаётган, қабул қилинган техник регламентларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Қонуннинг 3-бобида техник регламентлар ҳақида сўз юритилиб, 15- моддада Ўзбекистон Республикасида техник регламентларнинг қуйидаги турлари: умумий техник регламентлар; махсус техник регламентлар қўлланилиши ёритилган. 16-моддада эса техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар ўрнатилиб, улар қуйидагилар бўйича белгиланиши мумкинлиги айтилган: биологик хавфсизлик; механик хавфсизлик; кимёвий хавфсизлик; ядровий ва радиациявий хавфсизлик; ёнғин хавфсизлиги; электр хавфсизлиги; машина ва ускуналарни ишлатиш (улардан фойдаланиш) ҳамда утилизация қилиш хавфсизлиги; электромагнит мослиги; қурилиш ишлари хавфсизлиги; бинолар, иншоотлардан ва уларга туташ ҳудуддан фойдаланиш хавфсизлиги; экологик хавфсизлик; ветеринария хавфсизлиги; саноат ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги; портлаш хавфсизлиги; ахборот хавфсизлиги; ўлчовларнинг ва синовлар усулларининг бир хиллигини таъминлаш. Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. 17-модда. Техник регламентларнинг мазмунига бағишланган. Техник регламентлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги тавсифлари; хавфсизлик талаблари белгиланаётган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати; атамаларга, ўров-идишга, тамғаларга ёки ёрлиқларга ҳамда уларни акс эттириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар; маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш қоидалари; давлат назоратини амалга ошириш тартиби; маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар қоидалари ва усуллари. Зарарли микроорганизмлар ва қўшимчалар, касалликлар, касаллик тарқатувчилар, ифлослантирувчи моддалар, токсинлар, зараркунандалар ва бегона ўсимликлар кириб келиши ёки тарқалиши муносабати билан юзага келадиган инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи даражаси ҳамда зарарни бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда техник регламентларда санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора- тадбирлари ҳам кўрсатилиши керак. Санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора- тадбирларида қуйидагилар белгилаб қўйилади: маҳсулотга, уни синаш, текшириш тартиб-таомилига, санитария-эпидемиология, ветеринария ва фитосанитария хулосасини бериш тартибига доир мажбурий талаблар; карантин ва ветеринария-санитария қоидалари, шу жумладан ҳайвонлар ва ўсимликларни ташиш билан боғлиқ талаблар; Намуналар олиш усуллари ва тартиб-таомили, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфини тадқиқ этиш ҳамда баҳолаш усуллари, шунингдек техник регламентларда кўрсатилган бошқа талаблар. Техник регламентларда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар бўлмаслиги лозим, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши хавфи даражаси ҳисобга олинган ҳолда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар йўқлиги сабабли маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари бундан мустасно. Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан узоқ муддат фойдаланилиши оқибатида ва (ёки) йўл қўйиладиган хавф даражасини аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири сабабли инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг молмулкига зарар етказадиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир талаблар техник регламентларда бўлмаслиги керак. Бунда техник регламентларда эҳтимол тутилган зарар тўғрисида ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфи қайси омилларга боғлиқ бўлса, шу омиллар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилишга доир талаблар бўлиши мумкин. Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир қуйидаги махсус талаблар бўлиши мумкин: Қонун ҳужжатларида белгиланган айрим тоифадаги фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайдиган махсус талаблар;  Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига таҳдид солувчи трансчегаравий хавфли ишлаб чиқариш объектларига оид махсус талаблар. Давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган маълумотларни ўз ичига олган техник регламентлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Техник регламентлар тугал бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўғридан-тўғри амал қилади ҳамда уларга фақат белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин. 18-моддада белгилаб қўйилганки, техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини шакллантириш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органларининг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўз ваколатлари доирасидаги таклифлари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади. Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда эълон қилинади. 19-моддада техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби ҳақида маълумот берилган бўлиб, техник регламентлар техник регламентларни ишлаб чиқишнинг тасдиқланадиган дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади. Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар белгиланган тартибда: техник регламентлар ишлаб чиқилиши ҳақидаги хабарларни эълон қилади; техник жиҳатдан тартибга солиниши лозим бўлган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг гуруҳлари ҳамда турларини белгилайди; Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланадиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш усулларини белгилайди; ишлаб чиқилган техник регламентларни келишиб олади; ишлаб чиқилган техник регламентлардан фойдаланиш эркинлигини таъминлайди. Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар ишлаб чиқилган техник регламентлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида уларнинг муҳокама қилинишини таъминлайди. Техник регламентларни қабул қилиш тартиби қуйидагича (20-модда): Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий техник регламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли эксперт комиссиясининг хулосаси олинганидан кейин умумий техник регламентларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда юборади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, давлат бошқаруви органлари ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли эксперт комиссиясининг хулосаси асосида махсус техник регламентларни тасдиқлайди. Тасдиқланган умумий ва махсус техник регламентлар расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан камида олти ой ўтгач амалга киритилади. Умумий ва махсус техник регламентларни эълон қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 21-моддада техник регламентларни ишлаб чиқишда маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлик мезонларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро норматив ҳужжатлардан фойдаланилиши; техник регламентларда далилий база сифатида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг матнлари тўлиқ ёки қисман келтирилиши кўрсатилган. 22-моддада техник регламентларга риоя этиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийлиги ҳамда техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ҳамда белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этиши аниқлаб берилган. Техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назорати (23-модда) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Қонуннинг 4-боби якунловчи қоидаларга бағишланган бўлиб, 24-моддада техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш тартиби белгилаб берилган. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш республика бюджети ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар молиялаштирилади: умумий техник регламентларни ишлаб чиқиш; умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказиш; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини юритиш; техник регламентларга риоя этилиши услидан давлат назоратини амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлардаги аъзолиги билан боғлиқ харажатлар. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади (25-модда). Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини (26- модда) бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Адабиётлар : 1. Сергеев А.С., Латышев М.В., Терегеря В.В. Метрология, Стандартизация и сертификация. Учебное пособие. М. Логос. 2003.-536 с. 2. Сигов А.С., Белик Ю.Д., Верба В.С. и др. Метрология и электрорадио измерения в телекоммуникационных системах. М.Высшая школа. 2005. 3. Tst 45.025:2000 Метрологик таъминлаш. Атамалар ва таърифлар. К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимини ривожлантириш концепцияси. 4. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш, Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б. 5. К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимини ривожлантириш концепцияси. 6. ―Метрология тўғрисида‖ги (ЎзР 28.12.1993 й. 1004-XII-сон; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон) Қонун.