logo

Тишли механизмларнинг классификацияси илашишнинг асосий қонуни тишли илашишнинг асосий элементлари илашишнинг сифат кўрсаткичлари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

919 KB
Тишли механизмларнинг классификацияси илашишнинг асосий қонуни тишли илашишнинг асосий элементлари илашишнинг сифат кўрсаткичлари Режа : 1. Тишли илашишнинг асосий крнуни. Виллис теоремаси. 2 . Тишли механизмларнинг турлари. 3. Тишли механизмларнинг узатиш нисбатини аниқлаш. 4. Тишли илашманинг асосий элементлари 5. Илашиш чизиги, бурчаги, ёйи ва копланиш коэффициенти. 1 . Тишли илашишнинг асосий қонуни. Тишли механизмлар бир-бири билан олий таянч воситасида айланма ёки илгарланма кинематик жуфтлар ҳосил қилувчи тишли ғилдираклардан иборат. Тишли узатмалар техникада кўп тарқалган бўлиб, юргизувчидан (двигателдан) ишчи машинага ёки машинанинг бир қисмидан иккинчисига айланма ҳаракат ва моментни узатиш учун ишлатилади. Иккита тишли ғилдирак илашма ҳосил қилиб, биттасининг тиши иккинчисининг иккита тишлари орасига (чўқурлигича) кириб ён томонлари билан таъсир килади ва айлантиради. 1-шаклда тишларнинг ён томонлари ва тишнинг бош ва оёк кисмларидан утувчи цилиндрик сиртлари кўрсатилган. \ 1-шакл. Агарда тишни ҳосил қилувчи цилиндрларнинг радиуслари чексизликка интилса ғилдирак туғри чизиқди тишли рейкага айланади. Тишли механизмнинг ҳосил бўлиш ғоясини тасмали узатмани констрўқтив ўзгартириш йули билан тушунтириш мумкин. 2-шакл Ингичка ип шаклидаги тасмадан иборат нисбий сирпаниш бўлмаган кесишиб утувчи идеал тасмали узатма берилган (2-шакл). Шкивга нисбатан тасманинг нуқталари эвольвента траекторияларини ҳосил килади. 3-тасмада (2-шакл) К нуқтани танлаймиз ва унинг нисбий ҳаракатдаги траекториясини дастлаб биринчи шкивга, сунгра иккинчи шкивга нисбатан чизамиз. Натижада Э 1 ва Э 2 дойра эвольвенталари ҳосил бўлади. Э 1 эвольвентани биринчи шкив билан, Э 2 эвольвентани иккинчи шкив билан каттик боғлаймиз. Э 1 ва Э 2 эвольвенталарни металлдан тайёрланган ва бир- бирига тегиб турувчи тишларнинг ён томонлари деб фараз килайлик. Агар 3- тасмани ташлаб юбориб, 1-тишли ғилдиракни ҳаракатлантирсак, Э 1 вольвентали тиш Э 2 эвольвентали тишга таъсир қилиб, иккинчи ғилдиракни айлантиради. Ҳосил бўлган тишли узатма кинематик жихатдан кесишиб утувчи тасмали узатмага эквивалент бўлади. 2-шаклдан кўриниб турибдики тасманинг илгариланма ҳаракатида N 1 ва N 2 нуқталарнинг тезликлари бир-бирига тенг бўлади. VN, = VN 2 V N1 =1  r B V n2 = 2  r B2 (1) назарга олинса, ифода қуйидагича бўлади: 1 г в1 =  2 г в2 (2) ёки 2 1   = 1 2 b b r r (3 ) Бу ерда V N1 , V N2 N 1 ва N 2 нуқталарнинг чизиқли тезликлари, 1  2  1 ва 2- ғилдиракларнинг бурчак тезликлари, r a1, r в2 - тишли ғилдираклар асосий айланаларининг радиуслари (тасмали узатма шкивларининг радиуслари). Иккита тишнинг Э 1 ва Э 2 профилларини бир-бирига тегиб турувчи К пўқтаси доимо эвольвентанинг умумий N 1 N 2 нормал чизигида ётади. 2-шаклдан бир-бирига ўхшаш O 1  N 1 ва 0 2  N 2 учбурчаклар томонларининг пропорциясини тузамиз   1 2 1 1 2 2 O N N O O N  бу ерда: О 2 N 2 = r в2, 0 1 N 1 = r в1 , Бунда (4) қуйидагича бўлади.   1 2 1 2br O O rb  ёки (3) ни назарга олсак Агарда 1O ва 2 O  кесмалари узгармаса яъни п нуқтаси O 1 O 2 марказларининг чизигидаги холати узгармаси U 12 узатиш нисбати хам узгармайди. Шундай қилиб, илашишнинг асосий қонуни ёки Виллис теоремаси деб аталувчи тишли узатманинг асосий хусусиятларидан бири аниқланади. Бу теорема (қонун) қуйидагича ифодаланади. Тишли узатманинг узатиш нисбати узгармас бўлиши учун иккн тишни тегиб турувчи нуқтасидан утган нормал доимо я нуқтадан утиб, а  — марказл ap оралигини ғилдираклар бурчак тезликлари нисбатига тескари пропорционал тарзда бўлиши керак.  нуқта илашиш қутби, r в1 ва r В2 радиусли айланалар асосий айланалар деб аталади. Илашишнинг асосий қонуни талабларини турли шаклдаги жуфт эгри чизиқлар кониктиради. 1764 йилда улуг математик олим Л. Эйлер таклиф килган эвольвентали илашиш амалда кўпрок кулланилмокда. Шунингдек, циклоидали айлана бўйлаб винтли (Новиков илашмаси) ва бошқа илашмалар хам кулланилмокда. Илашишнинг асосий қонунига буйсинувчи ва U 12 = const таъминловчи тишларнинг профили туташувчи профиллар деб аталади. 2-шаклда келтирилган тишларнинг Э 1 ва Э 2 эвольвентали профиллари туташувчи профиллар хисобланади. Узатиш нисбатининг доимийлигини таъминлаш тишли узатмаларнинг асосий афзаллигидир. 2 . Тишли механизмларнинг турлари. Бўғинларнинг нисбий ҳаракатига, тишли ғилдираклар ва тишларнинг шаклига, тишларни тегиб турувчи элементлари характерига, ғилдираклар нуқталарининг жоилашишига ва бошқа аломатларга караб тишли механизмларни гурухдарга ажратиш мумкин. (1-жадвал) Бўғинлари бир текисликда ҳаракат қилувчи тишли узатмалар текис хисобланади . Масалан , Ўқлари иараллел цилиндрик узатмаларда ғилдираклар бир ёки параллел текисликда ҳаракатланиши мумкин . Амалда дойра шаклидаги ғилдираклар кўп қўлланилади , чунки улар узатиш нисбатини узгармас бўлишини таъминлайди . Думалок бўлмаган ( масалан , эллипсли ) тишли ғилдираклар фақат махсус ҳолларда қўлланилади . Олий жуфт элементига караб , тишли механизмларнинг тишлари нуқта ёки чизиқ орқали туташиши мумкин . Чизиқли туташишда солиштирма босим камаяди , аммо тишларнинг профили аниқ бўлиши керак , акс хдлда ортиқча боғланишлар ҳосил бўлади . Нуқта орқали туташишда тишларни тегиб турувчи кисмида солиштирма босим катта бўлади , лекин тишли узатмада ортиқча боғланиш бўлмайди . Цилиндрсимон узатмалар Ўқлари параллел жойлашганда , конуссимон узатмалар Ўқлари тик , гиперболоидли ( червякли ) узатмалар Ўқлари айкаш жойлашганда қўлланилади . Цилиндрсимон тишли узатмаларни кўрайлик . Бундай узатмалар ғилдиракларнинг ўқ лари параллел жойлашганда қўлланилади . Улар ташқи , ички ва рейкали илашишли турларга булинади . Тишларни жоилашишига караб туғри ( За - шакл ), эгри ( Зб - шакл ), шевронли ( Зв - шакл ) ғилдираклар қўлланилади . 3-шакл. 4-шакл. 4-шаклда цилиндрсимон ички илашишли узатма кўрсатилган. Ташқи илашишли тишли узатмаларда ғилдираклар қарама-қарши томонга, ички илашишда эса бир томонга ҳаракатланади. 5-шаклда цилиндрсимон узатманинг хусусий холи - рейкали тишли механизм келтирилган. Бу механизмда тишли ғилдирак айланма, рейка илгарилама ҳаракатланади. 5-шакл. Конуссимон тишли узатмалар (6-шакл) фазовий механизм бўлиб, айланиш Ўқлари тик ёки кдндайдир бурчак остида жойлашганда қўлланилади. Ўқлари 90° да айкаш жойлашган тишли узатмалар (7-шакл) червякли механизмлар деб аталади. 1-червяк 1  бурчак тезлиги билан О 1 уз ўқи атрофида айланганда 2-червякли ғилдиракни 2  бурчак тезлиги билан О 2 ўқи атрофида ҳаракатлантиради. Агар червяк ғилдирак ўқига тик текислик билан кесилганда тишлар профили эвольвентали ғилдирак билан илашувчи рейка ҳосил бўлади. Бу текислик бош кирким текислиги деб аталади. Демак, червякли узатманинг бош киркимидаги илашишини рейкали илашиш тарзида куз олдимизга келтиришимиз мумкин, яъни рейкани илгариланма хдракатлантирилганда ғилдирак со 2 бурчак тезлиги билан айланади. 3. Тишли механизмларнинг узатиш нисбатини аниқлаш. Жуфт ғилдираклар бурчак тезликларининг нисбатига узатиш нисбати деб айтилади.1 2 2 1 2 1 12 r r n n U     Бу ерда: 1r - биринчи (ҳаракат кирувчи) фрикцион радиуси; 2r - иккинчи (ҳаракат чиқувчи) фрикцион радиуси. Цилиндрларни нисбий сирпанмай бир-бирига нисбатан думалайди деб тахмин қилинган эди. Худди шунга ухшаш илашишда бўлган иккита ғилдирак учун узатиш нисбати ифодасини тўзиш мумкин. 1 2 1 2 2 1 2 1 12 z z r r n n U         Бу ерда : 1r ва 2r - тишли ғилдиракларнинг бир - бирига нисбатан сирпанма думалайдиган Бошланғич айланаларининг радиуслари ; z 1 ва z 2 — ғилдиракларнинг тишлари сони ( 2 ; 2 2 1 1 1 mz r z mz r     ) Мусбат ишора ғилдираклар бир томонга, манфий ишора қарама-қарши томонга айланганда қабул қилинади. Узатиш нисбати билан бирга узатиш сони хам ишлатиладн. Узатиш сони деганда катта ғилдирак тишлариниш сонини кичик ғилдиракни тишлар сони нисбатига айтилади. Ташқи илашишда (3-шакл) ғилдиракларнинг бурчак тезликлари бир ҳил бўлиб, аксинча узатиш нисбати мусбатдир. Рейкали илашишда (5-шакл) 1  ва V 2 тезликлар ўзаро боғланган: V 2 = 1  ( О ,Р) = 1 1 r   (8) Конуссимон тишли узатмаларнинг (6-шакл) узатиш нисбати қуйидагича аниқланади. 1 2 1 2 2 1 2 1 12       Sin Sin r r n n U     Бу ерда: n 1 ва n 2 - 1 ва 2 ғилдиракларнинг айланиш частоталари, 1 ва 2 - Бошланғич конуслар учининг бурчаклари, 1r ва 2r - Бошланғич конуслар асосининг радиуслари. Ўқлари 90° бурчакда айкаш жойлашган червякли узатмани (7-шакл) узатиш нисбати қуйидагича аниқланади. 1 2 2 1 2 1 12 z z n n U     Бу ерда: 1  ва 2  - червяк ва червякли ғилдиракнинг бурчак тезликлари, z 2 - червякли ғилдирак тишларининг сони, Zr - червяк кирими (червяк арикчасининг ўрамлари сони). Тишли илашмалардан икки турдаги кўп бўғинли тишли механизмларни тўзиш мумкин: поғонали ва қаторли. 8-шаклда икки поғонали тишли механизм кўрсатилган. z, ва z 2 илашма биринчи z 3 ва Z4 илашма иккинчи погона хисобланади. Механизм узатиш нисбати таърифидан: 4 1 14    U (11) (11) нинг суръат ва махражини 2  га буламиз: 1  = 2  бўлгани учун, 34 12 4 3 4 1 41 U U U          (12) Демак кўп бўғинли тишли узатманинг узатиш нисбати унинг таркибидаги тишли илашмаларнинг узатиш нисбатлари кўпаитмасига тенглигини назарга олсак, 1 2 12 Z Z U  3 4 34 Z Z U   3 4 1 2 14 Z Z Z Z U  (13) келиб чиқади. Қаторли кўп бўғинли кетма-кет илашган Z 1 , Z 2 ва Z 3 ғилдираклардан иборат тишли узатма 9- шаклда тасвирланган. Бундай механизмнинг узатиш нисбати қуйидагича аниқланади.1 3 2 3 1 2 23 12 13 Z Z Z Z Z Z U U U               (14) Қаторли тишли узатманинг узатиш нисбати чиқувчи ғилдирак тишлар сонини кирувчи ғилдиракнинг тишлар сонига нисбати билан аниқланади. Оралиқдаги ғилдираклар қанча бўлишига қарамай узатиш нисбати қийматига таъсир қилмай фақат чиқувчи ғилдиракнинг айланиш йўналишини ўзгартириши мумкин. 9-шакл 4 . Тишли илашишнинг асосий элементлари Илашишда бўлган иккита цилиндрсимон ғилдиракларнинг кундаланг киркимини кўрайлик (1-шакл). Тишли ғилдиракларнинг Бошланғич айла н алари тушунчасини киритамиз. Бунда бир-бирига нисбатан сирпанмай думалайдиган иккита айланалар тасаввур қилинади. Шундай қилиб, Бошланғич айланалар тишли ғилдиракларнинг нисбий ҳаракатидаги центроидалар хисобланади. Тишлар ва тишли ғилдираклар Бошланғич айланалари билан боғлиқ бўлган хамма ўлчамлар халкаро шартномаларга асосан " " индекси билан белгиланади. 1-шаклда бошқа айланалар тегишли индексларда, масалан "а"индексда бош кием айланалари, " f " индексда оёк кием айланалари " b " индексда - асосий айланалар кўрсатилган. Бошланғич айланалар иккита тишли ғилдиракли илашишида ҳосил бўлади. Иккита ғилдиракнинг бошланғич айланасидаги қадами бир ҳил бўлиши керак, акс холда битта ғилдирак тиши иккинчи ғилдиракнинг тишлари орасига сигмаслиги мумкин. Илашиш назариясида илашиш қадами билан бирга бурчак қадами тушунчаси хам куйилади. Р  - қадам ёйини уз ичига олган марказий  бурчак қадами дейилади. Улар қуйидагича боғланган:    r P   (15) Бу ерда  - илашишнинг бурчак қадами r - Бошланғич айлана радиуси Илашиш қадами' Р  тиш қалинлиги ва икки тиш e оралигининг йигиндисига тенг.    e S P   (6) Бу ерда S ва e бошланғич айланаларда ётувчи ўлчамлардир. 10 — шакл Механиқ қайта ишланган ғилдиракда S = e натижасида тишнинг икки тиш оралигига зич кириши таъминланади. Тишли ғилдирак қадамини 10-шаклда тасвирланган айланаларнинг хохлаганидан ўлчаш мумкин. Бунда қадам илашувчи иккита ғилдираклар учун бир ҳилда бўлмайди. Шунинг учун ғилдираклар улчамларини аниқлаш учун база хисобланган айлана киритилади. Бундай айлана ғилдиракларнинг бўлувчи айланаси деб айтилади. Бўлувчи айлана бўлувчи цилиндрнинг асоси хисобланади. Тишли ғилдиракнинг бўлувчи айлана бўйлаб қадами қирқувчи асбобнинг қадамига тенг бўлади. Тишли ғилдирак қадамидан фойдаланиб, унинг улчамларини аниқлашнинг аналитик боғланишлар системасини тўзиш мумкин. Аммо қадамли системани иррационаллиги амалда нокулаиликлар яратгани учун модул системаси билан алмаштирилади. Хар бир ғилдиракни тайёрлашда унин г модули кўрсатилади. Ғилдиракнинг модули доимо қирқувчи асбоб модули-тенг бўлади. Бўлувчи айлана узунлигини қуйидагича ифодалаш мумкин. Pz = 2 (17) Бу ерда, Р - бўлувчи айлана бўйлаб қадам z - ғилдирак тишлари сони r - бўлувчи айлана радиуси (17) дан: 2 Z P r   (18) (18)ифодада формула  P = т белгилаймиз. Бунда: 2 Z m r   (19) Бу ерда m — илашиши модули, мм Тишли ғилдиракнинг бўлувчи айлана бўйлаб қадами ва модули қуйидагича боғланган Р =  т (20) (19) дан тишли ғилдиракнинг геометрик мохиятини аниқлаш мумкин Zm r 2  Тишли ғилдирак модули бўлувчи айлана диаметрининг битта тишга туғри келадиган узунлигидир . Модулнинг қиймати стандартлашган инженерлик хисобларида тишли ғилдирак модулини мустахкамликка хисоблашдан аниқланади ва стандарт буйича якинрок қиймати қабул килинади . 5 . Иляшиш чизиги ва бурчаги. Иккита туташувчи тишлар профилларининг тегиб турувчи нуқталариии геометрик ўрни илашиш чизиги деб аталади. 11 —шакл Эвольвентали узатмада илашиш чизиги NN умумий нормал бўйлаб йўналган (11-шакл). Хакикатан, агарда иккита эвольвентали тишларни тегиб турган ихтиёрий нуқтасидан нормал ўтказилса, эвольвентанинг 3 хусусиятига асосан (эвольвента хохлаган нуқтасининг нормали эволютага уринма хисобланади), у иккала асосий айланаларга уринма бўлиб NN умумий нормалга мос келади. Шундай қилиб, илашиш чизиги умумий нормал хисобланади. 11-шаклда туташувчи Э 1 ва Э 2 эвольвента профилларининг икки холати хам тишларнинг тегиб турувчи нуқтаси NN нормалда жойлашган. Илашиш чизигининг тўгри чизиқлиги эвольвентали узатманинг яна бир афзаллиги хисобланиб, бир тишнинг иккинчи тишга нисбатан босим кучининг йўналиши узгармас сакланади. Илашишнинг бази турларида, масалан, циклоидали илашишда, илашиш чизиги эгри чизиқдир. Илашиш чизигида О 1 ва О 2 нуқталаридан туширилган тик чизиқларнинг NN билан кесишган N 1 ва N 2 нуқталари орасида кисми назарий илашиш чизиги хисобланади. Тишлар бош кисми айланаларининг NN нормал билан кесишган KL кисми хакикий ёки амалий илашиш чизиги деб аталади (11 шакл) Иккита тиш К нуқтада илашишга кирса, L нуқтада илашишдан чикади. Агарда иккита тишнинг бир-бирига тегиши N 1 N 2 назарий илашиш чизигидан ташқарида булса, тишларнинг интерференцияси, яъни бир жойда бирданига иккита ғилдиракларнинг тишлари пайдо бўлганда содир бўлади. Бундай бўлиши мумкин эмас. Бошланғич айланаларга ўтказилган tt умумий нормал билан NN чизиги орасидаги  бурчак илашиш бурчаги деб аталади. Хусусан,  = 20° тенг. Илашиш ёйи ва копланиш коэффициент. Нуқтани бошланғич айлана бўйлаб, илашиш вақтида босиб уттан йули CD илашиш ёйи дейилади. 11-шаклда илашиш ёйи биринчи ғилдирак учун кўрсатилган. Илашиш ёйининг илашиш қадамига нисбати копланиш коэффициенти деб аталади.   P CD  (22) Бу ерда  - копланиш коэффициенти, CD - илашиш ёйи, Р  - илашиш қадами Тишли илашмани текис ва узлўқсиз ишлаши учун  бирдан катта бўлиши керак. Бунда биринчи жуфтлик илашишдан чикмасдан иккинчи жуфтлик илашишга киради. Агар бу шарт бажарилмаса  бирдан кичик бўлиб, навбатдаги жуфт тишлар зарба билан илашишга киради ва узатмани ишлаш шароити ёмонлашади. Шунинг учун   1,05 шарти бажарилиши керак Адабиётлар 1. И.А.Каримов «Юксак маънавият - енгилмас куч», Т.: «Маънавият», 2009.-176 6. 2. Усмонхужаев XX - «Механизм ва машиналар назарияси». (Дарслик). «Ўқитувчи». Т., 1981.-576 6. 3. Артоболевский И. И. «Теория механизмов и машин». (Учебник) М., Наўқа, 1988.-640 с. 4. Фролов К.В. ва бошқалар. «Механизм ва машиналар назарияси». (Дарслик). «Ўқитувчи». Т., 1990.-496 б. 5. Жураев А, Мавлявиев М.Р., Абдўқаримов Т., Мирахмедов Ж.Ю. «Механизм ва машиналар назарияси». (Дарслик). «Ғофур Ғулом нашриёти». Т., 2004.-592 б. 6. [Мавлявиев М.Р. , Жураев А.Ж, Абдўқаримов Т., Максудов Р.Х., Мирахмедов Ж.Ю., Нуруллаева XT. «Машина ва механизмлар назарияси фанидан курсавий лойихалаш ишлари учун вазифалар тўплами ва услубий қўланма». (Ўқув қўланма). Т., ТТЕСИ, 2010.- 213 6. 7. Мавлявиев М.Р. , Жураев А.Ж, Абдўқаримов Т., Максудов Р.Х., Мирахмедов Ж.Ю., Нуруллаева XT. «Машина ва механизмлар назарияси фанидан лаборатория ишлари амалиёти». (Ўқув қўланма). Т., ТТЕСИ, 2010.-77 6.