logo

Ўзбекистонда маънавият масалаларининг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ва бунинг сабаблари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

47.5 KB
Ўзбекистонда маънавият масалаларининг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ва бунинг сабаблари. Миллий маънавият назариясининг шаклланишида давлат раҳбарининг роли Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши. Миллий мустақиллик шароитида маънавият масалаларининг долзарблашуви ва бунинг сабаблари. Инсонлар онгидаги эски мафкура асоратларидан қутулиш муаммоси ва янгича тафаккур зарурати Маънавият ҳақида ҳар қанча гапириш, ёзиш мумкин. Аммо маънавият фалсафа эмас, дунёни ҳар қанча изоҳлаб берганингиз билан, қонун- қоидасини аниқлаб, тушунтириб берганингиз билан сиз ақлли, билимдон, мантиқий фикрловчи одам сифатида қадрланишингиз мумкин, аммо булар сизни маънавий баркамол эканлигингиздан далолат бермайди. Яна Сиз ўта истеъдодли бўлишингиз, Ватан ҳақида, мустақиллик ҳақида ажойиб қасидалар битишингиз мумкин. Албатта, истеъдод ҳам маънавият нишонаси, аммо таърифу тавсифлар билан Ватан равнақи таъмин этилмайди, мустақиллик мустаҳкамланмайди. Мустақиллик маънавиятининг бош мезони, асос-пойдевори масъулият туйғусидир . Неча минг йиллик тарих давомида не-не хоқонлару хонлар, амирлару шоҳлар ўтди. Уларнинг бирлари миллат довруғини дунёга тарқатган бўлсалар, бошқалари юртни абгор қилганлиги ҳам сир эмас. Охирги юз йил давомида юртимизнинг етакчи ўғлонлари фоже тақдирга рўбарў келдилар. Амир Олимхоннинг сиёсатидан норизо бўлган Файзуллахўжа халқим дея қон ютди, аммо орзуси ушалмади. Усмон Юсупов умрини Ўзбекистон халқи учун тикди, аммо халқ асоратда қолаверди. Шароф Рашидов халқ оғирини енгил қиламан деб кўп уринди, аммо охири бориб халқни ҳам, унинг ўзини ҳам ёмонотлиқ қилиш бошланди. Қарамлик касофатидан эди бу фожиалар. Янги даврда ўзбек халқининг бахти Ислом Каримов номи билан боғланди. Биз Президентнинг мустақил миллий сиёсат, Ота юрт мавқеини олам узра юксакларга кўтариш, мамлакатда барқарорлик ва ижтимоий уйғунликни таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат тизимини шакллантириш, ижтимоий кафолатларни мукаммаллаштириш йўлидаги ва бошқа қатор хизматларига алоҳида тўхталмаймиз. Зотан, буларнинг ҳар бири алоҳида мавзу. Собиқ “СССР”нинг хомашё базаси бўлмиш марказ манфаатларига қатъий бўйсунувчи ягона тизим занжирига қўл-оёғи, ҳар бир ҳужайраси билан чамбарчас боғлаб ташланган республиканинг асли ночор иқтисодий-ишлаб чиқариш биноси, “СССР” парчалангач, буткул харобага айланган эди. Ислом Каримов бозор иқтисодига ўтиш йўлидаги ислоҳотларни шундай мураккаб шароитда, шундай носоз пойдеворга таяниб амалга ошира бошлади. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг аҳволи Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида барқарорлиги ва ижобий силжишлари билан ажралиб турипти. Аммо биз иқтисодий масалаларга ҳам батафсил тўхталмоқчи эмасмиз. Бугунги кунда айтиш мумкинки, Ўзбекистон жаҳон миқёсида ўзига хос барқарор сиёсий мавқе касб этиб турипти. Жаҳоннинг энг илғор давлатчилик анъаналарини ўзбекнинг миллий табиати билан, ўз қадим удумлари билан уйғунлаштира олган Конституциямиз – мустақил мамлакатнинг Асосий қонуни - ҳар бир соҳада батафсил ишлаб чиқилаётган қонун ва кодекслар билан амалда қўлланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Бозор иқтисодига ўтиш, мамлакатнинг ички иқтисодий тизимини уйғунлаштириш, илғор технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш борасида ўтган йиллар ичида улуғ ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Ижтимоий уйғунлик, барқарор осойишталик, халқ бирдамлиги фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги билан баҳамжиҳат ривожланмоқда. Турли сиёсий партиялар ўз мустақил йўналишларини шакллантириб, сиёсий муҳорабанинг маданиятли усулларини, демократик тамойилларни ўзлаштириб бормоқдалар. “Ватан манфаати, мустақиллик манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, қалбида ўти ва эрк туйғуси бор, ғайратли, куюнчак” 1 [3] , айниқса, бугунги кун миллат эҳтиёжи ва жаҳон талабларига жавоб бера оладиган ёш ва талантли авлод аста-секин майдонга кирмоқда. Хуллас, ютуқлар бисёр. Энг муҳими, халқ, миллат ўзлигини англаб бормоқда. Аммо, барибир, хотиржамликка ўрин йўқ. Чунки муаммолар ҳануз етарли. Жумладан, кишиларимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий тарбияси борасида қийинчиликлар кўнгилдагидек бартараф этилди, дейиш қийин. Инсонлар онгининг эски ақидалар асоратидан покланиши осон савдо эмас экан. Айниқса, юртнинг етакчилари бўлиши лозим бўлган зиёлиларимиз руҳига сингиб кетган кўникмаларни енгиб ўтиш машаққати ҳар қадамда сезилиб қоляпти. Агар катта-кичик раҳбарлар ҳам одатан айни шу зиёлилар тоифаси ичидан етишиб чиқишини инобатга олсак, вазиятнинг жиддийлиги янада ойдинлашади. Уларнинг ҳар бири жамиятда ўзи эгаллаб турган мавқе ва мақомини бутун масъулияти билан, кўлами ва залвори билан ҳис этяптими, ўтмиш ва келажак олдида, халқ ва Аллоҳ олдида ўзининг ҳар бир қадами учун жавоб беришга ҳозирми? Ўзига ишониб топширилган вазифани эплаб, кўнгилдагидек уддалай олишга қудрати, билим ва иқтидори, ирода ва саботи етадими? Нега жамоани бошқариш иқтидори, амалга оширган эзгу ишлари туфайли халқ эътиборини қозонган, яхши ном орттирган одамлар баъзан каттароқ лавозимларга муносиб топилса, икки-уч йил ўтмай табиатида ўзгариш пайдо бўлиб қолаяпти? Иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар халқ онгига теран етиб бориши, амалда жадал ўзгаришлар ҳосил қилиши учун инсонлар онгида туб ўзгаришлар юз бериши зарур. Биз тоталитар давлат мулкига асосланган иқтисодни рад этиб, мулкчилик шаклларининг турли-туманлигига асосланган эркин бозор иқтисодига ўтмоқдамиз. Сиёсатда якка партия, ягона мафкура зўравонлигига барҳам бериб, кўп партиявийлик, фикр ва қарашлар хилма-хиллигига йўл 1 [3] И.Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд, Т.- «Ўзбекистон»- 1996, с. 245 (Кейинги саҳифаларда шу китоб номи қисқартирилган ҳолда - И. Каримов. Асарлар. 1-жилд- деб саҳифаси билан кўрсатилади. И.Каримов асарларининг бошқа жилдлари ҳам шу тартибда берилади) очмоқдамиз. Лекин инсонлар тафаккурини эски андазалар, тор қолиплар тугал тарк этиши қийинчилик билан амалга ошмоқда. Тафаккуримиз, қарашларимиздаги янги тамойиллар ҳануз анча юзада, онгимизнинг сиртқи қатламларида қолиб кетмоқда, баъзан янги қадриятларни ҳам эски ўлчовлар билан баҳолашга уринмоқдамиз. Инсонлар онгида туб ўзгаришлар юз бермас экан, Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуриш орзуси ширин хаёллигича қола беради. Маънавият ва мафкурага алоҳида эътибор қаратилишининг бош сабаби ҳам шунда. Инсон агар Ҳақ йўлида астойдил уринса, кўп иш қўлидан келади. Аммо инсонларда фақат фазилатлар эмас, қусурлар ҳам бор. Масалан, ғафлат, шаҳватпарастлик, такаббурлик. Инсоний иллатлар ичида энг қаттоли – худбинлик балоси, нафс балосидир. Бу касаллик жами аҳли башарга бегона эмас. Шунга қарамай, дунёнинг кўпгина мамлакатларида жамият бу иллатни қандайдир ҳудудларда жиловлашга эришган. Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва масъулияти меъёрларини муайян ўлчовларда сақлаб боришга одат ҳосил қилган. Афсуски, собиқ тоталитар тузум даврида айни шу меъёрларнинг асос томирлари қирқиб ташланди, туб маънавий негизларига жиддий раҳна солинди. Коммунистик ақидапарастлар диктатураси 70 йил давомида, изчил суръатда миллион-миллион халқларни ялпи манқуртлаштириш сиёсатини олиб борди. Бу тузум турли миллат, турли ўлкаларни мажбурий равишда бир партия измига бўйсундирган қурама мамлакат аҳолисини миллатсиз, маънавиятсиз, мустақил ўй-фикрсиз “коммунизм қурувчилари” аталмиш қиёфасиз мавжудотларга, дунёга ҳукмдорлик орзусида бўлган кичик бир гуруҳнинг иродасини қулоқ қоқмай ижро этувчи улкан механизмнинг “паррак” ва “винтча”ларига айлантириш ниятида эди. Ва дарҳақиқат, ўз манфур ниятларини анча-мунча амалга ошириб улгурди. ХХ асрнинг 70-йилларига келиб, айтиш мумкинки, «Совет Иттифоқи» аталмиш улкан бир ҳудудда воқеан «манқуртлар салтанати» шаклланди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг биринчи йиғилишида Президент И.А. Каримов бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Бу тузум ўз халқининг тарихини, унинг руҳи ва урф-одатларини, ўз авлод- аждодини билмайдиган манқуртларга таянар эди.” Улар йўқ эмас эди, ҳаётимизда мавжуд эди. Халқ онгини, унинг барча фаолиятини марказ измига бўйсундириш асосан ўшаларга ишониб топширилган эди. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, бизнинг халқимиз аксарияти ушбу макр домига тўлиқ тушиб қолмади. Чунки тузум олға сурган марксистик мафкура бизнинг неча минг йиллик маънавий меросимиз, миллий анъаналаримиз, халқимиз руҳи учун мутлақо бегона бўлиб, фақат сиёсий ва иқтисодий қарамлик шароитида четдан зўравонлик йўли билан киритилган ва шафқатсиз усуллар билан онгимизга сингдиришга уринилган эди. Аммо, таассуф билан қайд этиш лозимки, тоталитар тузумининг уринишлари барибир муайян “натижа”ларга эришди. Чингиз оға Айтматов жуда ёрқин гавдалантириб берган “манқуртлик касали” одамларимиз онгида анча-мунча томир отиб улгурди. 70 йиллик истибдод мобайнида большевистик мафкуранинг якка ҳукмронлиги, айниқса, 1937-1938 йил қатағонларидан кейинги авлодни ўз миллий қадриятларидан, маънавий меросидан жиддий бегоналашувига сабаб бўлди. Ана шу мажбурий юқтирилган иллат баъзи инсонлар руҳиятида ҳануз қарамлик асорати сифатида намоён бўлмоқда. “Ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз,- деб ёзган эди И.А.Каримов мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ, - бу гул билан қопланган йўл эмас, тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкуравийлик иллати етказган зиён-заҳматларни бартараф этишнинг қийин, узоқ давом этадиган йўлидир”. 2 [4] Бугунги кунда ҳам ушбу покланиш жараёни давом этмоқда. Янгича, мустақил тафаккур зарурати ҳануз долзарб, миллий мафкурани шакллантириш, халқ маънавиятини юксалтириш бугуннинг ҳам энг муҳим вазифасидир. Мустақиллик масъулияти айни шу вазифаларни мукаммал ҳал этишни тақозо қилиб турипти. 2 [4] И.Каримов. Асарлар. 1-жилд, с. 359