logo

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича асосий устувор вазифалар макроиқтисодиёт ва прогнозлаштириш фанининг методологик асоси

Загружено в:

24.01.2024

Скачано:

0

Размер:

174 KB
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича асосий устувор вазифалар макроиқтисодиёт ва прогнозлаштириш фанининг методологик асоси Режа: 1. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг янги босқичи, унинг мазмуни ва асосий йўналишлари 2. Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг устувор йўналишлари 3. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўллари 4. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари 5. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали макроиқтисодий барқарорлик ва рақобатбардошлигини ошириш йўллари 6. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳада таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва жадал ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари Таянч сўз ва иборалар : Стратегия, ҳаракатлар стратегияси, режа, методологик асос, ислоҳот, модернизация, диверсификация, инновация, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, макроиқтисодиёт, макроиқтисодий таҳлил, тадбиркорлик, инвестициявий муҳит, миллий иқтисодиёт, макроиқтисодий барқарорлик, рақобатбардошлик, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг янги босқичи, унинг мазмуни ва асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожланти-риш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармон мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлашга бағишланди. Бундай ҳаракатлар стратегиясини қабул қилишга қандай зарурият туғилди, чунки мамлакат тараққиётининг ўзига хос ―Ўзбек модели‖ мавжуд эди-ку, деган саволнинг туғилиши табиий. Агар унинг мазмун-моҳиятига чуқур кириб борилса, ушбу ҳаракатлар стратегиясининг пайдо бўлишига объектив зарурият туғилди. Зеро, ушбу ҳаракатлар стратегияси дунё тан олган ―Ўзбек модели‖нинг, бугунги кун талабидан, тараққиёт тажрибасидан келиб чиққан, тўлдирилган мантиқий давоми, дейиш мумкин. Чунки, ушбу ҳаракат стратегиясида ҳам ўзимизга хослик барча бандларида сезилиб турибди. Ушбу ҳолатлар қуйидагилар билан изоҳланади. Биринчидан, мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Чунки, мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, ҳар йили мамлакат тараққиётининг устувор йўналишлари белгиланиб, уларни амалга ошириб келинди. Бунга сабаб янги жамиятни қуриш, унинг муаммоларини бирданига ҳал қилиш бизга мерос бўлиб қолган қолоқ иқтисодиёт билан имкони йўқ эди. Шу туфайли муаммоларимизни босқичма-босқич ҳал қилиб келишга мажбур эдик. Тадқиқотларимиз кўрсатмоқдаки, шу ўтган 25 йил давомида 60 га яқин устувор йўналишлар белгиланган ва уларнинг бажарилиши таъминланган. Бу биргина иқтисодиётни оладиган бўлсак, мулкни хусусийлаштиришдан тортиб, уни модернизация ва диверсификация қилишгача, иқтисодиётда оддий тартиб ўрнатишдан тортиб, унга инновацион омилларни тадбиқ этишгача бўлган жараёнларни бошимиздан кечирдик. Шу даврда ривожланишнинг ҳуқуқий асоси яратилди, жамиятни ислоҳ қилишнинг ўзимизга хос йўллари ишлаб чиқилди. Иккинчидан, дунё миқёсида глобаллашув жараёнининг кучайиши натижасида халқаро рақобатнинг кескинлашиб бориши рўй бераётган ҳозирги шароитда, бирданига бир қанча муаммоларни ҳал қилиш зарурати туғилди ва мос равишда унга иқтисодий, интеллектуал ва маънавий имкониятларимиз етарли даражада шаклланди. Ушбу имконият ҳам мамлакат тараққиётини янги босқичда давом эттириш мумкинлиги учун замин бўлди. Учинчидан, ҳозирги шароитда мамлакатимизнинг ички имконияти ва ташқи дунё билан ҳамнафаслиги давлатимизни ҳар томонлама (сиёсий жиҳатдан, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни юксалтириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизликни таъминлаш) жадал ривожлантириш заруратини туғдирди. Энди эскича яшаб бўлмайди, чунки муаммоларнинг асосий қисми ечилиб, тараққиёт учун замин яратилган бир паллада, тараққиётни таъминлаш учун барча имкрониятларни ишга солиш вақти келди. Тўртинчидан, юқоридаги имкониятларнинг ҳаммаси мамлакатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун тараққиётнинг янгича тамойилларини ва ёндошувларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни ҳам тақозо қилди. Пировардида тараққиёт йўлимизни кенгайтириш имконияти туғулди ва шунга мос равишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Буларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланди: 1. Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш. 2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш. 3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш. 4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш. 5. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат олиб бориш. Хуллас, мазкур стратегияда барча соҳалар бўйича ҳал қилиниши лозим бўлган ҳамма томонларини тўлиқ қамраб олган чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу кўзда тутилган тадбирлар мамлакатимизнинг бугунги, эртанги ва келажак истиқболдаги ривожланиш йўналишларини аниқ белгилаб берадиган бўлди. Шундай қилиб, 2017 йилдан бошлаб жамиятимиз тараққиётида янги кенг қамравли ривожланиш босқичи бошланди. Ушбу кенг қамравқли тараққиёт йўналишлари қуйида-гиларда намоён бўлмоқда. Биринчидан, олдинги тараққиётимизни таъминлашга қаратилган вазифаларимизда тараққиётнинг айрим устувор йўналишлари белгиланган бўлса, эндиликда ривожланиш даражаси шу ҳолатга етдики, жамият тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг қамравли муаммоларимизни бирданига ҳал қилиш имконияти туғилди ва шу жиҳатдан 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида жамиятни жадал ва барқарор ривожлантиришнинг ҳамма қирралари инобатга олинди. Иккинчидан, эндиги ривожланиш иқтисодий тараққиётимизнинг ижтимоийлашганлигини яққол ўзида намоён қилмоқда. Мамлакатимизда том маънода ижтимоий йўналтирилган характерга эга бўлган иқтисодиёт ва уни амалга оширишга қаратилган тадбирлар ҳаракатлар стратегиясининг маъно- мазмунини ташкил қилмоқда. Буларни кам таъминланган ва ёш оилаларга арзон уй-жойлар билан таъминлашдан тортиб, пенсионерларга ва ногиронларга ижтимоий кўмаклашиш даражасигача аҳамият бериладиган ишларнинг амалга оширилаётганлигида кўриш мумкин. Учинчидан, бажарилиши лозим бўлган дастурларга киритилган масалалар асосан халқ билан мулоқот орқали аниқланмоқда, уларнинг дарду-ташвишларини ҳал қилиш, уларни рози қилишга қаратилган бўлиб, ушбу вазифаларнинг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда ва уларнинг бажарилиши қаттиқ назоратга олинган. Мамлакат тараққиётини белгиловчи чора-тадбирларнинг бажарилиши бевосита инсон манфаатларига хизмат қилиши билан характерлидир. Тўртинчидан, ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мутаносиб ривожланишни таъминлашга қаратилган чора- тадбирларнинг белгиланганлиги ҳам тараққиётимизнинг янги босқичини ўзида ифода этади. Бугунги кунда узоқ қишлоқларга ҳам маҳаллий хом ашёни қайта ишлайдиган корхоналарнинг барпо қилиниши эвазига янги иш ўринларини яратадиган чораларнинг кўрилиши кўзда тутилганлиги тараққиётнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлиги билан ҳам янги мазмунга эга. Бешинчидан, давлат раҳбарлари қуйидан то юқоригача халқ билан бевосита мулоқотга киришиб, улар ўртасидаги девор олиниб ташланди, энди халқ ўз дардини бемалол раҳбарларга айтадиган ва уни жойларда ўз вақтида ҳал қиладиган бўлди. Бу ҳам тараққиётнинг янги йўналишларидан бирини ташкил қилади. Олтинчидан, барча кўзда тутилган амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар учун маблағларнинг манбаси (давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, хусусий сектор, нодавлат ташкилотлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвесторлар маблағлари) аниқ белгиланганлиги, кенг кўламли ишларни амалга оширишнинг ижроси тўлиқ таъминланишига кафолатдир. Инвестициясиз тараққиётни таъминлаб бўлмайди ва мос равишда, ҳар қандай тараққиёт ўзига сарфланган маблағни оқлашга қаратилган бўлишлигини ҳам тақозо қилади. Шу туфайли, бугунги кунда тараққиётимизни тегишли маблағлар билан таъминласак, эртанги истиқболда, уларнинг қайтими сарфланган харажатларни бир неча баробар қоплаши тайин. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси жамият тараққиётида янги босқичда амалга оширилмоқда. Муҳими, мазкур кенг қамравли ислоҳотларда кўзда тутилган барча чора- тадбирлар аҳолининг фаровонлигини таъминлашга, уларнинг яшаш даражаси ва сифатини ошириш орқали давлатдан, давлат идоралари ходимларидан рози бўлишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Мос равишда, ислоҳотлар ҳар бир фуқаро ҳаётига дахлдор экан, фуқаро-ларимиз ҳам ушбу ислоҳотларнинг амалга оширилишида оддий тамошабин эмас, балки фаол иштирокчи, шахсан масъуллигини ҳис қилиб яшайдиган руҳиятга эга бўлишлиги керак. Ушбу ҳолат тараққиётнинг янги босқичида парвоз қиладиган қушнинг иккита қаноти, яъни иқтисодий омиллар билан бирга маънавий юксалишни бирга олиб боришни тақозо қилади. Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг устувор йўналишлари Ҳаракатлар стратегиясида Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган устувор йўналишларида иқтисодиётни ривожлантиришнинг бешта соҳага хос устувор йўналишлари белгиланган. Бу йўналишларда: 1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш масаласи. 2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тадбирлар. 3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришга эришиш. 4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш. 5. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари кўзда тутилган. Мазкур масала, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган устувор йўналишларининг биринчи йўналиши сифатида белгиланган. Ушбу устувор йўналиш мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш масаласига бағишланган бўлиб, унда ҳам еттита кичик йўналишлар кўзда тутилган. Мустақиллик йилларида ночор иқтисодиётни барқарор тараққий этадиган ҳолатдаги иқтисодиёт даражасига кўтаришга муваффақ бўлдик. Охирги ўн йилда мамлакат ЯИМ юқори суръатлар билан ўсиши таъминланиб, ўртача 8 фоиздан зиёд ўсишга эришилди. Эндиги вазифа - ―макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш‖ 1 га қаратилган. Ушбу ўсиш суръатини сақлаб қолиш унчалик осон иш эмас, чунки 2008 йилдаги бир фоиз ўсиш суръатининг салмоғига нисбатан 2007 йилдаги ЯИМнинг бир фоиз ўсиш суръатининг салмоғи жуда катта. Шу туфайли ушбу вазифани бажариш учун катта ташкилий-иқтисодий механизмларни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва иқтисодиётни инновацион омиллар эвазига модернизация ва диверсификация қилишни тақозо қилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг йўналишларидан бири ижтимоийлаштирилган иқтисодиётни шакллантириш ва шу йўналишда тараққиётимизни таъминлашга қаратилганлиги билан ўзига хос хусусиятга эга эди. Шу туфайли Давлат бюджетининг ўрта ҳисобда 60 фоизи ушбу мақсадларга сарфланиб келинмоқда. Келгуси истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурида ҳам ―харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратил- ган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш‖ 2 масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида белгиланган. Янги даврдаги ушбу соҳадаги муҳим ўзгариш ва катта эътибор қаратилиш лозим бўлган соҳа - маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан характерлидир. Чунки иқтисодиётимизнинг ривожланиши ҳудудлар бўйича таҳлил қилинса, уларнинг ҳамма жойда бир хилда эмаслигига гувоҳ бўлинади. Айрим туманлар ўзини- ўзи бемалол қоплаб фойда билан ишлаётган бир паллада, айримлари ҳамон датация шароитида фаолият кўрсатмоқда. Шу туфайли Президентимиз 2017 йил 14 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ―Агар ҳудудларнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичларини таъкидлаган эди. Бу эса, ҳар бир жойнинг ўзининг бюджетини тиклаш билан бирга, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш масаласига ҳам диққатни қаратишга даъват қилади. Эндиги йўналиш, ҳар бир ҳудуд ўз аҳолисини шу жойда иш билан таъминлаши, ўзининг маҳаллий бюджетини ўзи датация-ларсиз шакллантиришга эришиши лозимлигини тақозо қилади. Бунга эса ҳудудларни мутаносиб равишда барқарор ривожлантириш орқали эришилади. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ―солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш‖ 4 билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида солиқ юкини қисқатириш бўйча жуда катта ишлар қилинди. Биргина мисол, кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқ ставкаси бир йилга 25,0 %дан атиги 5 %гача камайганлиги ҳам кўп нарсадан далолат беради. Бу эса ўз навбатида, ―солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбат- лантирувчи чораларни кенгайтириш‖ни 5 тақозо қилади. Мазкур тадбир кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ривожланишини таъминлайди, чунки солиқдан тежалган маблағлар бевосита шу субъектларнинг моддий-техника базасини такомиллаштиришга, фаолиятини модернизациялаш ва диверсификациялашга сарфланади. Мамлакатимизда пул-кредит тизимини такомиллаштириш ҳаётий зарурият, чунки унинг ҳолати бевосита иқтисодиётнинг ўсиш даражасига ва шунга мос равишда, аҳолининг даромадларига боғлиқ. Бу борада анча камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Бунинг яққол мисли валюта бозоридаги номувофиқликда ҳам номоён бўлиб турибди. Буни инобатга олиб, ҳаракатлар стратегиясида ―илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш масаласини устувор вазифалар сифатида белгилаб қўйилди. Ушбу вазифани бажарилиши бевосита ―валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш‖ орқали амалга оширилади. Бу анча мураккаб жараён. Шу туфайли мазкур соҳани такомиллаштириш борасида ҳам аниқ чоратадбирлар белгиланган ва бу борада тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, банк тизимини ислоҳ қилишни бошлаган эдик. Бу борада жуда катта натижаларга эришилди. Банклар ўртасида рақобат муҳити шаклланди, уларнинг турли мулк шаклидаги субъектлари шаклланди ва шу асосда жадал ривожланиш имкониятлари ҳам яратилди. Шунга қарамасдан, мазкур масала ҳаракатлар стратегиясида: ―банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш‖га 7 қаратилган устувор вазифалар ҳам белгиланган. Бугунги кунда банклар иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун барча чораларни кўрмоқда, улар тараққиётимизнинг инвесторларига айланмоқда. Иқтисодиётнинг ривожланишида молия институтларидан ―суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини, уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш‖ 8 масаласи қўйилган. Шунингдек, капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш, масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида белгиланган. Ҳозирги кунда аҳоли бўш маблағларини банк тизимига жойлаштиришга жуда эҳтиёткорлик билан ёндошмоқда. Чунки, аҳоли ўз маблағларини нақд пул шаклида топшириб, керак паллада ололмаган ҳоллари кўп учради. Мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида банкларга топширилган пулларнинг қадрсизланиш даражаси минг маротабага камайиб кетиши ҳам аҳолини банклар билан анча эҳтиёткор ҳолда муносабат қилишга мажбур қилди. Шу туфайли, ушбу соҳа ўз фаолиятини аҳолининг ишончини қозонишга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш масаласига ҳам қаратмоғи лозим. Мамлакат иқтисодий тараққиётининг таъминланишида ―халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш масаласи ҳам иқтисодиётни ривожлантириш-нинг устувор вазифалари сирасига киради. Бу борада ҳам анча ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳа билан олдинлари айрим мутасадди вазирликларгина шуғулланган бўлса, ҳозирги пайтда барча вазирлик идораларга ўзининг соҳаси бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, хорижий компаниялар билан бевосита шартномалар асосида қўшма корхоналарни ташкил этиш, хорижда жойлашган дипломатик ваколатхоналаримиз ҳам бу борада тегишли тарзда ўз ҳиссаларини қўшиш масаласи устуворликни ташкил қилмоқда. Ўша жойда. Ўша жойда. Ўша жойда. Кўриниб турибдики, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун асосий эътибор пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга ва турли манбалардан инвестицияларни киритиш масалаларига қаратилган. Чунки иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги барча тадбирларни амалга ошириш учун, энг аввало, маблағ ва турли шакллардаги инвестицияларни жалб қилиш лозимдир. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўллари Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи тўртинчи устувор йўналиш сифатида белгиланган. Унда иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш учун аниқ чора-тадбирлар, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтиришга қаратилган ишлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш масалалари аниқ кўрсатиб берилган. Мазкур стратегияда асосий эътибор хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъмин-лашга қаратилмоқда. Бунинг учун хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва унга тўлиқ эркинлик беришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бунда ўз моҳияти жиҳатидан ўзимизга хос бўлган «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган тамойилни амалга ошириш борасида ҳам таъсирчан чоралар кўрилиши кўзда тутилган. Буни амалга ошириш учун мамлакатимизнинг барча соҳа, тармоқлари ва ҳудудлари бўйича аниқ дастурлар асосида иш олиб борилмоқда. Мазкур соҳадаги белгиланган вазифалар ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Ҳар қандай киши ҳам тадбиркор бўлиб кетавермайди. Шунинг учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш мақсадида қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга доир ишлар ҳам иқтисодиётни либераллаштиришнинг таркибий қисмидан ўрин эгаллаган. Бунда тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларнинг қатъий олдини олиш чоралари ҳам белгиланган ва булар қаттиқ назорат остида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ―Халқ қабулхона‖ларига келиб тушган аризалар таркибида тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган фактлар ҳам йўқ эмас. Аммо улар ўз вақтида ва ўз жойида ҳал қилинмоқда. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири, давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш билан боғлиқдир. Шу туфайли ушбу масала ҳам стратегиямизнинг йўналишларидан бири сифатида қайд этилган. Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтиришга ҳам етарли даражада эътибор берилмоқда. Айниқса, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларга бекор турган объектларни ―ноль‖ қийматда сотишдан тортиб, имтиёзли кредитлар беришгача бўлган тадбирлардан кенг фойдаланилмоқда. Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланти-ришда инвестиция муҳитини такомиллаштириш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш масаласи бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш дастури тузилди. Ҳозирги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янгидан ташкил қилинган Инвестиция вазирлиги билан бирга деярли барча вазирлик ва идоралар, Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик корпус вакиллари, бизнинг хориждаги ваколатхоналаримиз ходимлари, ҳокимлар, тадбиркорлар шуғулланмоқдалар. Мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида корпоратив бошқарув бўйича маълум тажриб тўпланган. Унинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш борасида ҳам белгиланган чора- тадбирларни амалга ошириш масаласи ҳам ҳар бир соҳа, ҳудуд ва тармоқлар бўйича аниқ қилиб белгиланган. Ҳозирги шароитда тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик тармоқларига уланиши бўйича тартиб-таомил ва механизмларни такомиллаштириш ва соддалаштириш масаласи ҳам иқтисодий тараққиётимизнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Шу нуқтаи назардан белгиланган чора-тадбирлар ҳам тегишли назорат остига олинганки, ушбу омил ҳам иқтисодиётнинг ривожланишига тўсиқ бўлмасин. Маълумки, давлатимиз бош ислоҳотчи сифатида тегишли йўналишларни белгилаб беради ва бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайти- ришни ҳам кўзда тутади. Бунда давлат хўжалик юритувчи субъектларнинг ички ишларига деярли аралашмайди. Бунинг учун давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш лозимлиги ҳам стратегияда белгиланган. Ушбу тадбир бевосита иқтисодиётни демократлаштиришни таъминлайди. Бунда асосий вазифа давлат хусусий шерикликни кенгайтириш билан бирга, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш бўйича ишларни янада кучайтириб боради. Ушбу тадбирлар иқтисодиётни эркинлаштириш борасида яна бир қутлуғ қадам бўлиб хизмат қилади. Эркинлик бор жойда юксалиш бўлади. Аммо эркинликни ўзбошимчалик деб тушунмаслик керак ва тартиб тамойиллардан тоймасдан фаолият кўрсатишни таъминлаш лозим бўлади. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари Ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш йўлларини амалга ошириш иқтисодиётни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бунда вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун, уларнинг мавжуд салоҳиятидан ва ички имкониятларидан самарали ва оптимал фойдаланиш йўллари белгиланган. Мамлакат тараққиётининг ҳозирги янги босқичида ҳар бир ҳудуд иқтисодиётини ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришни тақозо қилмоқда. Чунки ҳудудлар ўртасидаги тофовут анчагина катта. Айрим туманлар ҳамон датация шароитидан чиқа олган эмас. Натижада халқнинг турмуш даражаси ва даромадлари ҳам шунга яраша. Шунинг учун аҳолининг ва ҳудудларнинг даромадларини ошириш учун ҳар бирининг ―табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш‖ 10 масаласи устуворлик ташкил қилмоқда. Чунки жуда кўп ҳудудларимиздаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги аён. Масалан, Жиззах вилоятининг Бахмал туманини олайлик. Ундаги табиий ресурсларнинг ўзи экотуризмни ривожлантириш учун катта имконият, аммо мазкур соҳадан деярли фойдаланилмасдан келинмоқда. Мана шу жойнинг ўзида ички туризмни ривожлантиришнинг ўзи ҳам етарли. Худди шу жойда агротуризмни, рекреацион туризмларни ҳам ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Худди шундай ҳолатни Самарқанд вилоятининг Ургут ва Самарқанд туманлари бўйича ҳам айтиш мумкин. Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатлар стратегиясида ―ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни камай-тириш‖ 11 масаласи устувор қилиб белгиланган. Ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туманлардаги бор имкониятларни ишга солиш учун, у ерга мос соҳаларни ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида сув танқислиги сезилганлиги туфайли у ерда хоҳлаган ишни қилиб бўлмайди. Кенг далани яйлов сифатида фойдаланиш, у ердаги адрларда сувни кам талаб қиладиган янғоқ дарахтини экиш, агар ер ости сувини чиқариш имконияти бўлган жойларда интенсив боғларни кўпайтириш мумкин. Мазкур туман этнографик туризмни ривожлантириш учун ҳам жуда қулай ҳудуд. У ерда этнографик миллий анъаналарни ўзида ифода этадиган ансамблларни ташкил қилиш, унда миллий кийимларимиз билан бирга миллий қўшиқларимиз, турли миллий ўйинларимизни ҳам намойиш қилишимиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси туман иқтисодий-ижтимоий ҳаётида ўзига хос ўринга эга бўлади. Худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун ―янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал ривожлантириш‖ 12 масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Ривожланишинг ҳозирги босқичида маҳаллий хом ашёни қайта ишлайдиган кичик корхоналарни барпо этиш ҳаётий заруриятга айланиб бормоқда. Бунинг учун ҳар бир ҳудудда янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш мумкин. Ҳозирги кузатувларимиз кўрсатмоқдаки, узоқ қишлоқларимиз аҳолисида ҳам автомашиналар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Аммо жойларда уларга хизмат қиладиган сервис марказларининг йўқлиги туфайли, катта масофани босиб ва вақтни йўқотиб, шаҳарларга ёки туман марказларига келишга мажбур бўлмоқда. Албатта иқтисодиёти ва деҳқончилиги ривожланмаган ҳудудлар қишлоқ аҳолисининг иқтисодий аҳволи жойларда тегишли корхоналарни қуриш имкониятига эга эмас. Шу туфайли у ерларга ҳам йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг кредитлари-ни ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласига алоҳида аҳамият берилган. Ҳаракатлар стратегиясида ҳудудларни ривожлан-тиришга қаратилган энг муҳим устувор йўналишлардан бири ―саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш‖га 13 қаратилган. Ҳудудларда саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлан- тириш биринчидан, аҳолини иш билан бандлигини таъмин-ласа, иккинчидан ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш эвазига маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш имкониятини ҳам яратади. Бундай тадбирлар ўз навбатида, субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтиришга олиб келади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган мамлакатимизни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида ―саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш масаласи ҳам устувор вазифалар қаторидан ўрин олган. Зеро, ҳудудларда саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи ҳам унчалик осон иш эмас. Чунки саноат корхоналари учун тегишли инфратузилма етарли даражада ривожланган бўлиши лозим. Қишлоқ жойларда коммунал хизматларни тубдан яхшилаш, саноат корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, уларни хом ашё ва материаллар билан таъминлаш, тизимли равишда модернизация қилиб бориш эвазига технологияларни такомиллаштиришга эришиш каби тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Бу тадбирлар шунчаки одамларнинг хоҳиши билан амалга ошиб қолмайди. Бунга эришиш учун жуда катта ташкилий-иқтисодий механизмларни ишга солиш лозим бўлади. Буларнинг барчаси пировардида аҳолининг фаровонлигини, яшаш даражаси ва сифатини ошириш имконини ҳам беради. Бу эса, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсадига мосдир. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали макроиқтисодий барқарорлик ва рақобатбардошлигини ошириш йўллари Иқтисодиётни ривожлантириш бўйичаиккиинчи устувор йўналиш - таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган. Чунки, мамлакат миллий иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминламасдан туриб, интеграцион жараёнларда ўз мавқеимиз ва ўрнимизни топишимиз бироз мураккаб бўлиб қолади. Ушбу устувор йўналишлардан бири бевосита ―миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш масаласига қаратилган. Инвестициянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Чунки иқтисодиётнинг ҳамма томонларини модернизация қилмасдан туриб, ҳозирги тез ривожланаётган иқтисодий жараёнлардан орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ―ишлаб чиқариш, транспорт- коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсати‖ 16 олиб борилмоқда. Ушбу сиёсат бевосита иқтисодиётни модернизация қилиш сиёсати билан бевосита боғлиқлиги туфайли, бир-бирини тўлдириб боради. Иқтисодиётни модернизация қилишнинг яна бир йўналиши ―юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган‖ 17 . Чунки мамлакатимизнинг иқтисодиёти дастлабки йилларда пахта яккаҳокимлиги ҳукм сурган иқтисодиёт бўлиши билан бирга асосий экспортимиз хом ашёдан иборат бўлган. Мустақиллик йилларида ушбу ҳолат ўнгланиб келинмоқда. Бугунги кунда маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга иқтисодиётимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради. Бу эса ўз навбатида, таъкидланганидек, саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш орқали амалга оширилади. Мамлакатимиз иқтисодиётида тадбиркорлик, инвестициявий муҳит билан бирга рақобатбардошлик муҳитини ҳам шакллантириш борасида таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди. Уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий механизмлари яратилди. Келажакда ҳам иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгиланган. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш билан бирга ҳар бир маҳсулотнинг ҳам рақобатбардошлигини таъминлаш лозим. Чунки, халқаро бозорда ҳар бир маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун прин- ципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш лозим бўлади. Шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларимизнинг рақобатбардошлиги таъминланади. Рақобатбардошликни таъминлаш ҳам ўта мураккаб жараён. Бунинг учун ҳар бир товар сифат жиҳатидан юқори, нарх жиҳатидан оптимал, энг муҳими истеъмолчиларнинг талабларига мос бўлишлиги лозимдир. Бунга эришиш учун тежамкор технология, малакали кадрлар, юқори технологияни таъминлайдиган моддий- техника базасини шакллантириш лозим бўлади. Маҳсулотларнинг сифатини ошириб, уларнинг экспор-тини кўпайтириш сингари тадбирларга тенглаштириладиган ишлардан бири, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборатдир. Бунинг учун ҳаракатлар стратегиясида ―ишлаб чиқаришни маҳаллийлаш-тиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш вазифаси ҳам белгиланган. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан бири, ―иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисо-диёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган. Мавжуд технологиялар иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтиришни тақозо қилмоқда. Чунки, маҳсулотлар таннархида энергия ва ресурслар улуши анча қисмини ташкил қилади. Уларни камайтирмасдан туриб, товарлар нархини пасайтириб бўлмайди, юқори нарх билан товарларнинг рақобатбардошлигини ҳам таъминлаб бўлмайди. Шу туфайли ушбу вазифа ҳам муҳим ва катта эътиборни талаб қилади. Энергия тежамкорлигига эришишнинг йўлларидан бири, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришдан иборатдир. Шу туфайли, мазкур масалага ҳам алоҳида эътиборни қаратишни тақозо қилади. Иқтисодиётнинг юксалишида, унинг барча тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлашни йўлга қўйиш ва уларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга эришиш масаласи ҳам келгуси иқтисодиётимиздаги муҳим масалалардан биридир. Замонавий иқтисодиётнинг муҳим йўналишларидан бири, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини хорижий тадбиркорлар иштирокчилари билан бирга жадал ривожлантиришга қаратилгандир. Бунинг учун фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этишни тақозо қилади. Ушбу масалани амалга ошириш борасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-2017 йилларда қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди ва уларни амалга ошириш борасида тегишли дастурлар тузилиб, бугунги кунда уларнинг ижроси таъминланмоқда. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар страте-гиясида ―хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш масаласига алоҳида аҳамият берилган. Чунки, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантирмасдан туриб, унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотини шакллантиришдаги ўрни ва улушини ошириб бўлмайди. Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улушининг ошиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатининг ошганлигидан далолат беради. Чунки одамларнинг қорни тўймасдан, хизматларга эҳтиёжи кам бўлади ва зарур хизматларни ўзлари бажариб қўя қолади. Хизматларнинг кўпайтишининг биринчи белгиси аҳолининг фаровонлигининг ошаётганлигидан далолат беради. Ҳозирги шароитда кўрсатилаётган хизматлар таркиби ҳам такомиллашиб бормоқда. Шунга мос равишда хизматларнинг замонавий юқори технологик турларини жорий қилиш ҳисобига тубдан ўзгартириш масаласи ҳам стратегияда белгиланган устувор вазифалар сирасига киради. Эндиги аҳамият бериладиган муҳим масалалардан бири ―туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш‖ 21 дан иборатдир. Чунки, жуда катта туристик салоҳиятга эга бўлган мамлакатимизда туризмнинг мамлакат ЯИМдаги улушининг атиги 2,0 %ни ташкил қилиши, ушбу соҳадаги мавжуд имкониятлари-мизнинг ҳали ишга солинмаганлигидан далолат бериб турибди. Бу борада мазкур рисоланинг 1.8 бобида батафсил ёритилган. Иқтисодиётни юксалтиришнинг муҳим омилларидан бири, товар ва хизматлар экспортини ривожлантиришдан иборатдир. Шу туфайли Ҳаракатлар стратегиясида ―экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш‖ 22 масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган. Энди мазкур вазифанинг бажарилиши экспорт таркибини ва география-сини диверсификация қилишни тақозо қилади. Ҳозирги шароитда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш масаласи турибди. Бу борада мувофиқликни таъминлаш масаласи устуворликни ташкил қилиши лозим. Акс ҳолда, бир тармоқ ёки ҳудуд ривожланиб, иккинчиси, давлат бюджетидан субсидия эвазига яшашга кўникиб қолади. Бундай бўлмаслик учун ҳар бир ҳудудда тегишли имкониятлар мавжуд. Фақат уларни ишга солиш чораларини кўриш ва ҳудуднинг барча имкониятларини сафарбар қилиш лозим бўлади. Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида муҳим натижаларга эришиш билан айрим камчиликлар ҳам йўқ эмас эди. Чунки, миллий трассамизнинг эгаси бошқа киши, шаҳарлараро йўналишдагиларнинг эгаси яна бошқа киши, шаҳар ва қишлоқлар ичдаги йўлларнинг эгаси ҳам бошқалар эди. Бунга барҳам бериш мақсадида йўл эгалик бўлди ва йўл- транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш масала-си бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Муҳим масалалардан бири бўлган иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологиялари- ни жорий этиш масаласи ҳам ҳаракатлар стратегиясида алоҳида қайд этилган. Хуллас, иқтисодиётни ривожлантиришда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши нафақат иқтисодиётни ривожлантиришга, балки аҳолининг фаровон-лигининг ошишига, ҳаёт даражаси ва сифатининг юксали-шига хизмат қилади. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳада таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва жадал ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, соҳада таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва жадал ривожлантириш иқтисодиётни ривожлантиришнинг учинчи устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бугунги кунда иқтисодиётни, унинг таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигини модернизация қилмасдан, соҳада таркибий ўзгаришларни амалга оширмасдан туриб, уни жадал ривожлантиришга эришиш қийин. Шу туфайли ушбу масалага Ҳаракатлар стратегиясида алоҳида аҳамият берилган. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар страте-гиясида қишлоқ хўжалигида ―таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш‖ 23 масаласи асосий устувор йўналиш сифатида белгиланган. Чунки, шу даражага етдикки, энди қишлоқ хўжалигида ҳам таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштирмасдан туриб катта муваффақиятга эришиб бўлмайди. Зеро, мазкур соҳа зиммасига ҳамма аҳолини турли ноз- неъматлар билан таъминлаш билан бирга, саноатни ҳам энг қимматли хом ашё билан таъминлаш юкланган. Соҳада таркибий ўзгариш асосан, маҳсулот турларини диверсификация қилиш эвазига амалга оширилади. Шундагина қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантиришга эришиш мумкин. Қишлоқ хўжалигининг муҳим вазифаларидан бири, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлашга қаратил-гандир. Бу борада ҳам изчиллик, тадбиркорлик ва оқилона ёндашувни талаб қилади. Шу ўринда, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш баробарида, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга ҳам эришиш мумкин. Ҳозирги босқичда барча соҳаларда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар халқаро андозалар даражасида бўлишлигини ва уларнинг экспорт қилинишини таъминлашга қарати лгандир. Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган яна бир йўналиш, бевосита ―пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш‖ 24 га қаратилган. Ушбу банд ҳам бевосита юқоридаги белгиланган устувор вазифаларнинг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади. Масалан, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш масаласи, бевосита соҳа асосини таркибий ўзгаришларга йўналтиришга қаратилган. Эндиги шароитда қишлоқ хўжалигида фақат пахта етиштириш билан узоққа бориб бўлмайди. Шунинг учун ҳам асосий эътибор бошқа халқаро бозорга мос маҳсулотлар етиштиришга қаратилган. Шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилса, иккинчидан, экин майдонларини янада оптималлаштириш масаласи ҳам ҳал бўлиб боради. Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида асосий ҳал қилувчи ролни фермер хўжаликлари ўйнамоқда. Шу туфайли эндиликда ―фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт- шароитлар яратиш масаласи ҳам бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири сифатида майдонга чиқмоқда. Ҳозирги шароитда фермер хўжаликлари фақат озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолиши етарли эмас. Улар, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш ишлари билан ҳам шуғулланишлари лозимлигини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Ушбу жараёнда кластер усулидан фойдаланган ҳолда ҳамма жараёнларни бир жойда амалга ошириш нафақат иқтисодий, балки юқори ижтимоий самара ҳам бериши мумкин. Бугунги фермерлар қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари бўлишлигини тақозо қилмоқда. Шу туфайли эндиликда фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт- шароитлар яратиш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида мамлакат раҳбариятининг назоратига олинган тадбирлардандир. Ҳозирги ҳолат ―қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш‖ни 26 тақозо қилади. Чунки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳада қўшимча қийматни кўпайтириб, фермерлар иқтисодий аҳволининг ўнгланишига катта туртки бўлади. Мазкур маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадақлаш йўли билан қишлоқ жойларда саноатни барпо қилишга эришилади. Характерли жиҳати шундаки, ушбу соҳада энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги корхоналар пайдо бўлади. Эндиликда қишлоқ жойларда қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланиши қишлоқларнинг қиёфасини, мазмуни ва моҳиятини тубдан ўзгартириш имкониятини яратади. Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотнинг тўртдан бири, айримлари бўйича учдан бири аҳоли дастурхонига етгунча нобуд бўлар эди. Бунга барҳам бериш учун Ҳаракатлар стратегиясида ―қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Буларни инобатга олиб, таъкид-лаш жоизки, олдин қишлоқда етиштирилган маҳсулотнинг деярли ҳаммаси шаҳарда сақланар, қайта ишланар ва сотилар эди. Эндиликда улар бевосита қишлоқларга кўчди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш масаласини ўша жойнинг ўзида ташкил қилиш қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш имкониятини ҳам яратади. Ҳаракатлар стратегиясида агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш масаласи ҳам қишлоқ жойларнинг тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқда касаначиликни ривожлантиришга ҳам катта аҳамият берилмоқда. Чунки, касаначилик биринчидан, аҳолини иш билан таъминлаш имконини берса, иккинчидан, кўп болали оилалар учун қулайлиги билан ҳам ажралиб туради. Чунки меҳнат фаолияти уйда амалга оширилади. Учинчидан, ушбу йўналишга бир қанча имтиёзлар ҳам берилган. Қишлоқ хўжалигида ернинг, айниқса суғориладиган ерларнинг танқислиги, улардан самарали фойдаланишни, бу эса, ўз навбатида, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни тақозо қилади. Шу туфайли ҳаракатлар стратегиясида ―суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш‖ 28 масаласини устувор вазифа сифатида белгилаб берилган. Мазкур вазифа ўз навбатида соҳада ―мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш‖ни 29 тақозо қилади. Шунингдек, ҳаракатлар стратегиясида ―қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш‖ 30 масаласини ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган. Бугунги кунда ушбу устувор вазифаларни амалга ошириш борасида жуда катта ташкилий-иқтисодий тадбирлар амалга оширилмоқда. Бир қанча қонунлар, қонуности ҳужжатлари қабул қилинди, хорижий мамлакатлар инвесторлари билан келишилиб, илғор технологияларни жалб қилиш масаласи ҳам босқичма-босқич ҳал қилинмоқда. Мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, ҳаракатлар стратегиясида ―касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий- тадқиқот ишларини кенгайтириш‖ 31 масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Шуни инобатга олиш жоизки, охирги пайтларда, глобал экологик омиллар таъсирида, қишлоқ хўжалиги соҳасида турли зараркунандалар кўпайиб бормоқда. Шу туфайли, ҳаракатлар стратегиясида зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларини кўпайтиришга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунинг учун янги серҳосил ва чидамли селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчасига эришиш, фан ютуқларини амалиётга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш масаласи ҳам устувор вазифалар сирасига киради. Ушбу йўл билан қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқаришини кўпайтиришга, сифатининг оширилишига, нархининг арзонлашувига эришилади. Бу эса ўз навбатида, соҳа рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг ривожланишига ички омиллар билан бирга, ташқи омилларнинг (экологик ўзгаришлар, иқлим шароити, об-ҳавонинг ўзгариши кабилан) ҳам таъсири катта. Ҳозирги кунда ташки омиллардан глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизининг қуриши оқибатида ҳам қишлоқ хўжалиги анча талофатларни бошидан кечирмоқда. Шу туфайли, ҳаракатлар стратегиясида ―глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш‖ масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида белгиланган. Чунки, ҳозирги пайтда, дунё миқёсида глобал иқлим ўзгаришлари планетамизда ҳаво ҳароратининг ошиши билан, муз захираларининг эриши билан, турли зараркунандаларнинг дунё миқёсида тарқалиши каби омиллар билан изҳланмоқда. Булардан ташқари, ўзимизнинг минтақамиз учун жуда катта таъсири сезилаётган Орол денгизи қуришининг ҳам қишлоқ хўжалиги ривожланишига салбий таъсир қилмоқда. Буларнинг таъсири табиат билан бирга аҳолининг ҳам ҳаёт фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар. Шу туфайли ушбу таъсирларни бир оз бўлсада, юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш белгиланмоқда ва улар амалга оширилмоқда. Бу албатта глобал муаммо, бунга дунё аҳли эътиборини қаратиш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон,1992. 2.Ахунова Г.Н. Йўлдошев Н.Қ. Иқтисодиёт ва менежмент. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2008. -175 б. 3.Абдураҳмонов Қ.Ҳ., бошқ. Персонални бошқариш. Т.: O ’ qituvchi , 2010й. 4.Веснин, В.Р. Основы менеджмента: Учебник.М.: Проспект, 2017. -320 c. 5.Глухов, В. В. Менеджмент: для экономических специальностей Санкт- Петербург: Питер Пресс, 2017. -600 с. 6.Зайнутдинов Ш.Н. Менеджмент. Т.: Издат.-по-лиг. творч-й дом им. Чулпана, 2011г. 7.Йўлдошев Н.Қ. Менежмент. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2006. -150 б. 8.Йўлдошев Н. Қ. , Набоков В.И. “Менежмент назарияси”. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2013. -433 б. 9.Қосимов F .М., Менежмент, “Ўзбекистон”, 2002,-312 б. 10.Мескон, М.Х. Основы менеджмента.МХ Мескон, М. Альберт, Ф.