logo

Бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

275 KB
Бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари Режа: 1. Иқтисодий таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясини ифода этишдаги долзарб муаммолари 2. Иқтисодий таҳлилнинг Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт йўлига, “Ўзбек модели”га мос келишини таъминлаш муаммоси 3. Иқтисодий таҳлилнинг мазмунига миллий истиқлол ғоясини, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини сингдириш муаммоси 4. Иқтисодий таҳлил муаммоларини, ундан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Президент И.А.Каримов ХХ I аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги фаолиятининг мазмун ва моҳиятини очиб бериб, бу борада қилинадиган устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Бу билан мамлактимиз тарихида янги давр - сиёсий, иқтисодий ҳаётимизда эркинлаштиришнинг янги даври бошланди десак муболаға бўлмайди. Бизга режали иқтисодиётдан ўта зарарли, ташаббус ва омилкорлик ҳиссини сўндирадиган боқимандалик иллати мерос бўлиб қолган эди. Чунки оддий меҳнаткашдан тортиб раҳбаргача билар эдики, бизга ҳамма нарсани давлат беради, барча мулк давлатники, ҳатто иш билан ҳам ўзи таъминлайди. Корхона фойда қилса у ҳам давлатники, зарар билан ишласа яна давлат ҳисобидан қопланади. Хомашё етишмаса давлат таъминлайди, сифатсиз товар ишлаб чиқарсак ҳам ўйланмас эдик, чунки давлат ўзи режа асосида сотиб берарди, агар сотилмай қолса нархини тушурар ёки ҳисобдан чиқарарди. Бу ҳам давлат ҳисобидан қопланар эди. Энди ўйласак одамларда, ҳатто раҳбарларда ҳам ҳеч қандай масъулият қолмаган экан. Энди бундай фаолиятга чек қўйилди. Боқимандаликнинг умри тугади. Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичига ўтилди. Иқтисодиётни эркинлаштириш деганда бу нима қилсанг ихтиёр ўзингда, ҳатто ишламасанг ҳам бўлаверади дегани эмас. Иқтисодиётни эркинлаштириш шу соҳада фаолият кўрсатаётганларнинг, энг аввало, масъулиятини, уларнинг жавобгарлигини ошириш дегани. Бу масъулият ўта оғир масъулиятдир. Энди ҳар бир ходим ўз жамоаси олдида, мулк эгаси, халқи ва давлати олдида масъулдир. Президентимиз И.А.Каримов Олий мажлиснинг 14 сессиясида «Иқтисодиётни эркинлаштириш - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти учун иқтисодий ва молиявий масъулиятини ошириш демакдир» 1 деб таъкидлади. Энди ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмољда. - Т.: Ўзбекистон, 1999. - 37 бет. тегишли маблағ, хомашё, иш кучи, илғор технология кабилар билан ўзлари таъминлайди. Товарини (иш, хизматини) ўзлари сотади. Ўзининг барча фаолиятини тегишли моддий ва молиявий маблағлар билан ҳам ўзлари таъминлайди. Бу учун мамлакатимизда жуда кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда. Иқтисодий эркинликнинг меъёрий асоси билан биргаликда руҳий асоси яратилди. Энди одамларимиз бундай вазиятга руҳан тайёр бўлиб қолди, дейиш мумкин. Бироқ, иқтисодий эркинликни тўлиқ жорий қилиш учун ҳамон одамлар кайфиятида, ҳатто айрим раҳбарларимизда ҳам, боқимандалик кайфиятининг асоратлари сақланиб қолган. Ҳамма қонунларимиз ва бошқа меъёрий ҳужжатларимиз эркин иқтисодиётни жорий қилишга қаратилган бўлишига қарамасдан уларнинг айримлари ҳаётда ишламаяпти. Чунки одамларнинг иқтисодий эркинликка етарли даражада кўникма ҳосил қилиши қийин кечмоқда. Шу туфайли Юртбошимиз: «Эркинлик тадбиркорлик учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш зарур» 2 деб таъкидлади. Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг энг муҳим жиҳати мулкдорлар синфини шакллантириш, яъни хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтиришдан иборатдир. Бу эса ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун иқтисодиётни бошқаришда қўлланиладиган барча дастакларни, шу жумладан иқтисодий таҳлилни ҳам шу эркин иқтисодиётга мослаштиришни тақозо қилади. Иқтисодиётдаги ўзгаришлар билан уларни бошқаришдаги дастаклар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Иқтисодиётни эркинлаштириш иқтисодий фанларга, хусусан иқтисодий таҳлил фанига ҳам назарий ва услубий жиҳатдан такомиллашишни талаб қилса, иқтисодий таҳлил эркин иқтисодиётни бошқариш учун тегишли ахборотларни тайёрлаб бериш эвазига иқтисодиётнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Бу эса ушбу тушунчаларнинг бир-бири билан диалектик боғлиқлигини тақозо қилади. 2 Ўша жойда. - 33 бет. Энди иқтисодиётни эркинлаштиришда иқтисодий таҳлилнинг роли ва аҳамияти нималардан иборат деган саволнинг туғилиши табиий. Бунга жавоб бериш учун, энг аввало, Президентимизнинг бу борадаги концептуал кўргазмаларига асосланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Буни тўғри англаш учун ушбу масалага иккита йирик йўналишда ёндошмоқ лозим. Биринчиси, иқтисодиётни эркинлаштириш учун қандай хўжалик юритувчи субъектларни барпо қилиш ва такомиллаштириш зарурлиги бўлса, иккинчиси шу субъектларнинг иқтисодиётини бошқаришда қандай муҳитни вужудга келтириш ва шу муҳитга қандай дастаклардан фойдаланиш лозимлигини таъминлашдан иборатдир. Биринчи йўналиш бўйича Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаган энг муҳим муаммо - бу мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан ҳал этиш, бу учун хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш лозимлигидир. Демак, бундан кўриниб турибдики, олдимизда турган вазифа иқтисодиётни такомиллаштириш учун кўплаб хусусий мулкка асосланган янги корхоналарни очиш ва бошқа мулкдаги корхоналарни хусусий мулкка айлантириш экан. Бу муаммони ҳал қилишга шаҳарларда хусусий мулкка асосланган кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига амалга ошириш мумкин бўлса, қишлоқ жойларида пайчилик муносабатларини жорий қилиб ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали эришиш мумкин. Бу борада Ўзбекистонда анча ишлар қилинди. Бир қанча қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб бу жараённи амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилди. Эндиги вазифа шу меъёрий ҳужжатларни ҳаётга тўла тадбиқ қилиш учун барча чораларни кўриш лозим. Ҳозирги пайтда кичик ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил қилиш ва бошқариш учун республикамизда тегишли кадрлар тайёрланмаяпти. Буни инобатга олиб Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Кичик бизнес учун бошқарувчи кадрлар тайёрлайдиган, уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини оширадиган бизнес мактаби тармоғини вужудга келтириш зарур» 3 деган вазифани қўйди. Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг навбатдаги вазифаси ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантиришдан иборатдир. Чунки Президентимиз таъкидлаганидек: «рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир» 4 . Бу масалани амалга ошириш учун иқтисодий таҳлил фанининг олдида қандай вазифалар турибди, деган саволнинг туғилиши табиий. Бунга жавоб бериш учун, энг аввало, иқтисодий таҳлилда эркин рақобат муҳитини баҳолайдиган кўрсаткичлар тизимини яратиш ва таҳлил қиладиган усулларни ишлаб чиқиш лозим. Зеро, Ўзбекистонда олдин қабул қилинган «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» каби бир қанча қонунлар тўлиқ ишламаяпти. Шу туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган эндиги вазифа монополияга қарши қонунни кучайтириш, уни такомиллаштириш, монополия тизимларини камайтириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш каби масалаларга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Бу эса ҳозирги иқтисодий вазиятни чуқур таҳлил қилишни тақозо қилади. Шу жиҳатдан иқтисодий таҳлил ушбу ҳолатни ўрганадиган усулларни ишлаб чиқмоғи лозим. Иқтисодиётни эркинлаштириш борасидаги навбатдаги вазифа бозор инфратузилмасини ривожлантириш, молия ва банк тизимини такомиллаштиришдан иборатдир. Ушбу соҳанинг бозор иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга эканлигини Юртбошимиз қуйидагича таъкидлайди: «Кенг тармоқли бозор инфратузилмаси - фонд, улгуржи бозорлар, биржалар, кредит ва молия муассасалари, лизинг ва концалтинг компаниялари, 3 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмољда. - Т.: Ўзбекистон, 1999. - 33 бет. 4 Ўша жойда. - 34 бет. тадбиркорларга хизмат қилиш лозим бўлган бошқа тизимлар том маънода шакллантирилмас экан, улар тўла куч билан ишламас экан, биз иқтисодиёт тизимини очиқ, эркин, энг муҳими, самарали қисқа қилиб айтганда, ҳақиқий бозор иқтисодиётига айлантира олмаймиз» 5 . Бу вазиятни ҳам чуқур таҳлил қилиш лозимлиги ҳаёт тақозоси. Аммо бунга тўла жавоб топиш учун ҳозирги амалдаги мавжуд таҳлил усуллари ҳам унинг кўлами етарли эмас. Чунки ҳозирги пайтда иқтисодий таҳлилнинг бир қисми, яъни микроиқтисодий таҳлил ривожланган холос. Ушбу вазиятни таҳлил қилиш учун микроиқтисодий таҳлилни ривожлантириш билан бирга макроиқтисодий таҳлилнинг ҳам, таркиби ва усулларини такомиллаштиришни талаб қилади. Ўзбекистон ўзининг танлаган бетакрор йўли, стратегик тараққиёт моделига эга. Бу йўлда собитқадамлик билан ҳаракат қилиб ҳамма соҳада босқичма-босқич ривожланиб, янгиланиб бормоқда. Бу жараён Ўзбекистон учун бир томондан ўта мураккаб ва иккинчи томондан жуда осон кечмоқда. Мураккаблиги шундаки, айнан шу йўлни босиб ўтган тажриба йўқ. Биз ҳаммасини ўзимиз синаб кўрмоқдамиз. Табиийки, бу унчалик осон бўлаётган эмас. Жуда осонлиги шундаки, биз мустақил мамлакат сифатида, ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилиш ҳуқуқига эгамиз. Ўз қийинчиликларимиз ўзимиз ҳал қилишимизга тўғри келмоқда. Бу эса биздан фақатгина изланиш ва яна изланишни, жамиятни янгилаш йўлида ислоҳотларни амалга оширишда қатиятликни талаб қилади. Президентимиз таъкидлаганидек, “...ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди, у доим ҳаракатда ва ўзгаришда. Шундай экан, юртимизни ҳар томонлама ривожлантиришнинг ҳар бир босқичида янги-янги муаммолар пайдо бўлади ва уларни ҳал этиш бўйича замон бизнинг олдимизга янги-янги вазифаларни қўяди” 6 . 5 Ўша жойда. - 35 бет. 6 Каримов И.А. Биз танлаган йўл - демократик тараљљиёт ва маърифий дунё билан ќамкорлик йўли. /// Халљ сўзи, № 88, 2003 йил 25 апрел - 1 бет. Агар биз иқтисодий таҳлилнинг долзарб муаммоларига 5 йил олдин тўхталганимизда эди, бутун бошқа муаммоларни ҳал қилишга тўғри келган бўларди. Лекин бугунги ҳаёт, бугунги тараққиёт бизнинг олдимизга бу соҳа бўйича ҳам янги бугунги кунда ҳал бўлиши лозим бўлган долзарб муаммоларни қўймоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг кўлами кенгайиб, суръати жадаллашиб боргани сайин, бу жараёнларнинг изчиллиги ва давомийлиги сақланган ҳолда, жамиятни янада эркинлаштириш ва демократлаштириш зарурати тобора аниқроқ номоён бўлаверади. Бу эса жамият ривожланишининг ҳар бир соҳасини, дастакларини такомиллаштириб, уларни давлатимизни янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тадбирларга мослаштириб боришни тақозо қилади. Ҳозирги кунда мамлакат иқтисодий тараққиётида, уни бойитиш ва эркинлаштириш йўлида жуда кўп янги-янги муаммолар вужудга келди. Бу муаммолар иқтисодиётга оид фанлар олдига ҳам жуда кўп муаммоларни ҳал қилиш вазифасини қўймоқда. Хусусан, иқтисодий таҳлил олдида ҳам жуда кўп муаммоларни ҳал қилишдек ўта муҳим вазифалар пайдо бўлди. Бу миллий истиқлол ғоясининг ҳар бир фанга сингдирилиши, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган миллий стандартларга ўтиши, статистикада миллий ҳисоблар тизимининг жорий қилиниши, шуларга мос равишда иқтисодий таҳлилнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш каби муҳим вазифалардир. Шу айтилганлардан келиб чиқиб, иқтисодий таҳлилнинг долзарб муаммоларига, бугунги кунда қуйидагиларни киритиш лозим деб топдик. 1. Иқтисодий таҳлил Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт йўлига, “Ўзбек модели”га мос келишини таъминлаш муаммоси. 2. Иқтисодий таҳлилнинг мазмунига миллий истиқлол ғоясини, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини сингдириш муаммоси. 3. Иқтисодий таҳлилнинг бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва миллий ҳисоблар тизими талаблари билан мувофиқ келишини таъминлаш муаммоси. 4. Иқтисодий таҳлилнинг таркибий тузилишини, унинг назарияси, бошқарув таҳлили ва молиявий таҳлилга бўлинишини тартибга солиш муаммоси. 5. Иқтисодий таҳлилнинг иқтисодиётга оид бошқа фанлар билан ўзаро алоқаларини, бир-бирини такрорламасдан ўзвийликни таъминлаш муаммоси. Кўриниб турибдики, ҳозирги пайтда иқтисодий таҳлилнинг миллий истиқлол ғояси ва мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига боғлиқлиги муҳим ва долзарб масалалардан бирига айланган. Аммо бу муаммолар иқтисодий адабиётларда етарлича ёритилмаган. Шу боис ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз. 1.2. Иқтисодий таҳлилнинг Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт йўлига, “Ўзбек модели”га мос келишини таъминлаш муаммоси Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, бешта асосий қоида Ўзбекистон Давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзагидир. Уларнинг моҳияти қуйидагича: “биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Бунинг маъноси шуки, иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан холи қилиш зарур; иккинчидан, давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. Бу ислоҳотларнинг устувор йўналишини белгилаб бериши, ўзгартиришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ўтказиш, жаҳолатпарастлар (ретроградлар) ва консерваторлар қаршилигини бартараф этиши шарт; учинчидан, қонун, қонунларга риоя этиш, устувор бўлиши лозим. Бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган Конституция ва қонунларни ҳеч истесносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим; тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш. Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим. Бу бозор иқтисодиёти йўлидаги энг долзарб вазифа бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади; бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш объектив иқтисодий қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўтмишдаги “инқилобий сакрашлар”сиз, яъни эвалюцион йўл билан, пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак” 7 . Ушбу қоидалар мамлакатимизнинг истиқболи, ривожланиш ва тараққиёт йўли учун асос қилиб олинган экан, булар унинг назарий ва амалий ҳолатини ифода этувчи фанларнинг ҳам негизини ташкил қилмоғи лозим. Иқтисодий таҳлилнинг объекти микроиқтисод даражасида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлардир. Уларнинг назарий ва амалий жиҳатдан ривожланиши ҳам жамият тараққиётининг асосий тамойилларига асосланмоғи лозим. Биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги лозим. Буни қандай тушунмоқ керак? Корхона ўз истиқболи учун юксак технологияни хориждан сотиб олиши лозим. Масалан, бундай технология исломий давлат бўлган Эронда мавжуд. Уларнинг сиёсий қарашлари бизга тўғри келмаслиги мумкин, лекин бу иқтисодий муносабатимиз учун, яъни илғор технологияни сотиб олишимиз учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги керак. Иқтисодий муносабатлар икки томонлама манфаатдорлик эвазига қурилмоғи лозим. 7 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан љолсин. - Т.: Ўзбекистон, 1994. - 28-29 бетлар. Шунингдек, иқтисодиёт бирорта мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Ҳақиқатда, Ўзбекистонда хилма-хил мафкуралар мавжуд. Буларга сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва шу каби бир қанча гуруҳ ва жамоаларнинг мафкуралари киради. Иқтисодиёт бу мафкураларнинг қандайлигидан қатъий назар ўз қонунлари асосида ривожланиши лозим. Масалан, бирор корхонада турли мафкурага эга бўлган турли партия вакиллари фаолият кўрсатади. Бу эса иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўлмаслиги керак. Шунингдек, корхона муассислари турли партиялар ҳам бўлиши мумкин. Бир партияда ун ишлаб чиқарилади, иккинчисида нон. Улар турли мафкурага эга. Лекин корхоналарнинг бир-бирига боғлиқлигига мафкуравий қарашлар таъсир қилмаслиги лозим. Нон ишлаб чиқариш учун ун керак. Ушбу ёнидаги корхона бошқа партияга тегишли бўлса иқтисодий манфаатдорликдан келиб чиқиб, шу корхонанинг унини харид қилади. Иккинчидан, бизнинг тараққиётимиз ва ривожланишимизни таъминлаш учун давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. Ҳақиқатда, биз танлаган йўл ҳали тажрибаларда синалмаган йўл бўлганлиги учун давлатимиз ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бермоқда. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолиятини таъминловчи, уларни кафолатловчи қонунларни ишлаб чиқмоқда. Корхоналар эса ушбу қонунлар асосида фаолият кўрсатиши, ўзининг ривожланиш стратегиясини давлатимиз белгилаб берган устувор йўналишларга қаратмоғи лозим. Давлат, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига турли аралашув ва назоратларни чеклаган ҳолда уларнинг мустақил фаолият кўрсатиши ва эркинликларини таъминловчи бир қанча қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқди. Энди улар ушбу имкониятлардан фойдаланишлари лозим. Иқтисодий таҳлил жараёнида корхонанинг ана шу имконият, имтиёз ва кафолатлардан қандай фойдаланилаётганлиги, давлат билан корхона ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ўзаро манфаатли тамойилларга асосланганлиги каби жиҳатлар ўрганилган. Учинчидан, ҳар бир хўжалик юритувчи субъект фаолиятида қонунларга риоя этиш устувор бўлмоғи лозим. Зеро, хўжалик юритувчи субъектлар мулкининг шаклланиши, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш, хўжалик фаолиятини юргизишдаги иқтисодий муносабатлар, улар натижаларини баҳолаш ва фойда орттириш каби ишларнинг ҳаммаси қонунлар ва тегишли меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Иқтисодий таҳлил жараёнида ҳар бир корхонанинг хўжалик фаолияти ўрганилганда, унинг ҳолати ва самарали фаолиятига баҳо бериш билан бирга ҳар бир содир этилган хўжалик операцияларининг қонунийлигига, кўрсаткичлар ҳажмининг меъёрий ҳужжатларга тўғри келишини таъминлашга қаратилмоғи ҳам лозим. Тўртинчидан, кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистон тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бу масала иқтисодий таҳлил жараёнида жуда катта эътиборга олинмоғи лозим. Ҳозирги пайтда кўпгина корхоналар давлат тасарруфидан чиқарилиб, нодавлат ва хусусий мулк мақомига эга бўлганлар. Албатта, кам таъминланган аҳолини давлат ўз йўли билан ижтимоий ҳимоясини таъминлаб боради. Аммо ижтимоий ҳимоялаш деганда фақат кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам бериш эмас, балки ҳар бир меҳнат қилаётган кишига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, уларнинг самарали меҳнатини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш масалалари ҳам тушунилади. Иқтисодий таҳлил жараёнида ҳар бир корхонада бу масала қандай йўлга қўйилганлиги, ўз ходимларини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қандай таъсирчан чоралар кўраётганлиги каби масалалар ҳам изчил ўрганилмоғи, бу ишларни такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоғи лозим. Бешинчидан, бозор муносабатларига эвалюцион йўл билан, пухта ўйлаб, босқичма-босқич ўтиш тамойили ҳам жамият тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. Бу тамойилга ҳар бир корхонада амал қилинмоғи лозим. Кўп фаолият кўрсатаётган давлат тасарруфидаги корхоналар хусусийлаштириш оқибатида мулк шаклини ўзгартирмоқда. Бу дегани, мулк эгалик бўлди, мулкдор нимани ҳохласа шуни қилиши керак дегани эмас, балки ҳар бир ходим билан меҳнат муносабатларини ўрнатишда қонун доирасида эҳтиёткорлик билан иш тутишини, шартномаларни бирданига барбод қилмасдан, иқтисодий алоқаларни бўзмасликни, қўшимча ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни қилмасликни талаб қилади. Ҳамма жараёнлар қонунга амал қилган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш босқичма-босқич амалга оширилиши лозим. Бу эса иқтисодий таҳлилда алоҳида ўрганишни тақозо қилади. Кўриниб турганидек, Ўзбекистон ривожланишининг беш тамойилида ўзида мўжассамлаштирган тараққиётнинг “ўзбек модели” ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўз аксини топиши, иқтисодий таҳлилда ўрганиладиган муҳим жараёнлардан бири эканлигининг гувоҳи бўлдик. 1.3. Иқтисодий таҳлилнинг мазмунига миллий истиқлол ғоясини, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини сингдириш муаммоси Инсоният тарихи - ғоялар тарихидир. Инсоният ҳамиша эркинликка, мустақилликка интилиб, ўзига ёт ва бегона бўлган яшаш тарзидан, турли тазйиқлардан холос бўлишга интилиб яшаган. Бу эса ҳар бир инсонни, миллатни, халқни истиқлолга эришиб яшаш, ўзи танлаган, ўзи истаган йўлдан бориш, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқини қўлга киритишга ҳаракат қилиб яшаш ғоясини туғдирган. Кўриниб турибдики, мустақиллик ғояси мустақилликдан олдин туғилган. Жамиятда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар инсон аралашмасдан ўз- ўзидан содир бўлмайди. Инсон аралашгач жамиятни у ўз манфаатига мос, ғоясига хос қилиб ўзгартиришга ҳаракат қилади. Шундай экан инсон ҳамиша мустақилликка, эркин бўлишга интилиб яшайди. Бундай интилиш натижасида унинг мустақиллик ғояси амалга ошади. Айнан ана шу ғоя натижасида Ўзбекистон мустақилликка эришди. Шундай қилиб, миллий истиқлол ғояси юзага чиқди, намоён бўлди. Миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳияти, тамойиллари, функциялари, шакллари, тарихий ва фалсафий илдизлари, асослари ифода этилган янги фан “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” фани вужудга келди. Миллий истиқлол ғояси мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий, ҳуқуқий каби соҳалардаги тараққиёт йўлини белгилаш учун асос бўлди. Демак, ҳар қандай фан, хусусан иқтисодий таҳлил фани ҳам, шу миллий истиқлол ғоясига мос, шунга хос ва бевосита боғлиқ равишда ривож топмоғи лозим. Шу туфайли миллий истиқлол ғояси билан иқтисодий таҳлил фанининг бир-бири билан боғлиқлиги нималарда намоён бўлишини кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, бизнинг бош ғоямиз озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бунга ҳар бир хўжалик юритувчи субъект, мулк шаклидан қатъий назар, ўзининг ҳиссасини қўшмоғи лозим. Иқтисодий таҳлилда уларнинг хўжалик фаолиятини шу талабдан келиб чиққан ҳолда ўрганишни тақозо қилади. Иккинчидан, асосий ғояларимиздан бири халқ фаровонлигидир. Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект режани бажариш учун эмас, балки халқнинг бир бўлаги бўлган шу меҳнат жамоаси аъзоларининг фаровонлигини таъминловчи фойдага эришиш учун ҳаракат қилмоғи лозим. Иқтисодий таҳлил ҳам олдингидек режанинг бажарилишини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳар бир қилинган ишнинг аҳолига, жамоага, бевосита ходимларга қанча наф келтирганлигини ўрганишга қаратилиши лозим. Учинчидан, асосий ғояларимиздан бири Ватан равнақи бўлиб, ҳар бир инсон, ҳар бир корхона унга ҳисса қўшишга мажбурдир. Зеро, биз яшаётган Ватан бизга аждодларимиздан мерос қолди, биз ҳам уни обод ва озод ҳолда авлодларимизга қолдиришимиз лозим. Бизга Ватан яшашимиз учун барча имкониятлар билан туҳфа этилган. Биз ҳам авлодларимизнинг эркин ва фаровон яшаши учун шундай Ватанни қолдиришимиз инсоний бурчимиздир. Иқтисодий таҳлил жараёнида бу вазифани ҳар бир хўжалик юритувчи субъект қандай бажараётганлиги, унинг Ватан равнақига қандай ҳисса қўшаётганлиги ўрганилиши шарт. Шу туфайли мазкур ғоя иқтисодий таҳлилнинг ҳар бир бобида ўз ифодасини топмоғи лозим. Тўртинчидан, миллий истиқлолнинг муҳим ва асосий ғояларидан бири ижтимоий ҳамкорлик ғоясидир. Ўзбекистон кўпмиллатли, кўпукладли, кўппартиявийлик, кўпдинлилик ва кўпмулкчиликка асосланган инсонпарвар умумдемократик жамият барпо этиш йўлида тараққий этмоқда. Мамлакат ўзининг пировард мақсадига эришиши учун шу турли фикр, қараш, манфаатларга эга бўлган кишиларни, гуруҳларни бир-бири билан муроса қиладиган ижтимоий ҳамкорликни таъминлаши лозим. Зеро, бу билан жамиятда тинчлик ва тотувликнинг, тинч ва барқарор тараққиётнинг мустаҳкам кафолати вужудга келади. Булар эса ўз навбатида иқтисодий ўсишни таъминлайдиган муҳим омиллардир. Шу жиҳатдан иқтисодий таҳлилнинг асосий эътибори турли мулк шаклига эга бўлган иқтисодиётнинг асосий йўналишига, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилмоғи лозим. Чунки мулкнинг турли шакллари тенг ҳуқуқлигини таъминлашга эришишнинг йўл-йўриқлари ҳам айнан иқтисодий таҳлил орқали ўрганилади. Ўзбекистон тараққиётининг бош ғояси, таъкидланганидек, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдан иборатдир. Демак, бугунги фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар, фирма ва компаниялар, хусусий тадбиркорлар, мулк шаклидан қатъий назар, мамлакат тараққиётининг шу бош ғояси, асосий стратегик концепциясининг амалга ошишига ўзларининг баҳоли қудрат ҳиссаларини қўшмоғи лозим. Иқтисодий таҳлил эса, шу таҳлил қилинаётган объектда мазкур жараён қай даражада амалга оширилаётганлигига эътиборни қаратиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир корхона Ватаннинг бир парчаси. Унинг озодлиги ва эркинлигини бош ислоҳотчи сифатида давлат таъминлайди. Аммо ўзининг ободлигини ва жамоасининг фаровонлигини ҳар бир корхона ўзи таъминлаши лозим. Обод Ватанга ҳар бир хонадоннинг, корхонанинг, маҳалланинг, туман, вилоят ва бутун мамлакат ободлиги эвазига эришилади. Демак, ҳар бир хўжалик юритувчи субъект фаолияти таҳлил қилинганда унинг фақат иқтисодий кўрсаткичларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки ижтимоий кўрсаткичларига, хусусан, унинг том маънода ободлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим бўлади. Обод корхона (турли мулк шаклида хўжалик юритувчи субъект) деганда, унинг атрофи, ҳовли ва биноси кўркам ва чиройли, шу билан бирга, ходимлари ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, қут барака, иқтисодий кўрсаткичлари яхши бўлган барқарор руҳий муҳитга ва тараққиётга эга меҳнат жамоасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект тушунилади. Иқтисодий таҳлил жараёнида, айнан, ана шу жиҳатларга ҳам аҳамият берилиши лозим. Ҳар бир корхонада фаолият кўрсатаётган ходимлар жамиятнинг бир бўлаги. Бутун халқнинг фаровонлиги, ҳар бир кишининг, ҳар бир жамоанинг фаровонлигидан таркиб топади. Шундай экан ҳар бир корхона ўзининг ходимлари, яъни меҳнат жамоасининг фаровонлигини таъминлаши лозим. Шу туфайли бу масала ҳам иқтисодий таҳлил томонидан ўрганиладиган муҳим масалалардан бирига айланмоғи лозимдир. Шундай қилиб, иқтисодий таҳлил фанининг мазмунига миллий истиқлол ғоясини, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек узоқ муддатга мўлжалланган концепцияни сингдириш масаласи мазкур фанни Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўлига мослаштириш муаммосини ҳал қилади. Иқтисодиётни эркинлаштириш бир томондан корхоналарнинг мустақил фаолияти учун катта имконият яратиб берса, иккинчи томондан, уларнинг масъулиятини ҳам оширади. Корхоналарнинг иқтисодий эркинлиги ва масъулиятининг ошганлиги ўз фаолиятини чуқур таҳлил қилишни тақозо қилади. Аммо адабиётларда иқтисодий таҳлилни ташкил қилиш ўзимизга хос ҳолда етарлича ёритилмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур ишда иқтисодий таҳлилни ташкил қилиш муаммоларига янгидан ёндошилган. Иқтисодий таҳлил билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Уларни бир қанча гуруҳларга бўлиш мумкин. 1. Мазкур фанни мамлакатимизда шаклланаётган ўзига хос бозор муносабатларига мос равишда унинг назарий ва методологик асосини яратиш муаммоси. 2. Ушбу фаннинг кимга кераклигини асослаш ва мутахассисларни ўқитиш муаммоси. 3. Амалиётда иқтисодий таҳлилни ташкиллаштириш муаммоси. Ҳар бир муаммонинг мазмун-моҳияти ва уни ҳал қилиш йўлларини кўриб чиқиш бугунги кунда ўта муҳим ҳисобланади. Чунки республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзига хос иқтисодий дастаклар ва шунга мос фанларнинг шаклланишини ҳам тақозо қилади. Бундай фанлардан бири «Иқтисодий таҳлил» фанидир. Албатта иқтисодий таҳлил олдинги маъмурий буйруқбозликка асосланган режали иқтисодиёт шароитида ҳам мавжуд эди-ку, уни янгидан шакллантиришга на ҳожат деган саволнинг туғулиши мумкин. Бунга жавобан шуни таъкидлаш жоизки, ушбу фан олдинги режали иқтисодиёт шароитида ҳам ҳақиқатда мавжуд ва унинг назарий ва методологик асоси яхши ривожланган эди. Аммо унинг мақсади ва моҳияти, таъкидланганидек, режали иқтисодиётга мослаштирилган бўлиб, бевосита режанинг шаклланиши ва бажарилишига хизмат қилишга қаратилган эди. Унинг мазмуни эса, маълум даражада, мафкуравийлашган ҳолда, энг авволо, давлат манфаатини ифодалаб келган. Чунки барча мулк, уни тасарруф этиш бевосита давлатнинг ихтиёрида эди. Эндиликда иқтисодий вазият тубдан ўзгарди. Давлатнинг мулкка ва барча иқтисодий жараёнларга эгалиги барҳам топиб, кўп мулкчиликка асосланган, бозор муносабатларини ўзида ифода этадиган, мазмун жиҳатидан янги иқтисодиёт шаклланмоқда. Бу эса шунга мос равишда мазмун жиҳатдан янги бўлган «Иқтисодий таҳлил» фанининг шакллантирилишини тақозо қилади. Эндиги «Иқтисодий таҳлил» фани, энг авволо, ҳеч қандай мафкурага тобе бўлмасдан, давлат манфаатини инкор қилмаган ҳолда турли мулк эгаларининг (иш кучи эгаси, меҳнат жамоаси, корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг) манфаатларини ўзида акс эттирган ҳолда ифода этилиши мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолат мазкур фаннинг мақсади, вазифалари, таркиби, унда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизимини ўзгартиришни тақозо қилади. 1.4. Иқтисодий таҳлил муаммоларини, ундан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан ҳал қилиш Ушбу муаммоларни ҳал қилиш иқтисодий таҳлил фанининг кимга кераклиги у билан ким шуғулланиши, унинг объектив зарурлигини асослашни тақозо қилади. Иқтисодий таҳлилда корхона раҳбари ёки менежери, унинг фаолиятини батафсил ўрганиши лозим. Бу учун эса кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Шу мақсадда иқтисодий таҳлилда ўрганиладиган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилиши лозим. Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни, бозор механизмининг такомиллашиши, ислоҳотларнинг тобора чуқурлашиб бориши ҳар бир иқтисодий жараённи чуқур таҳлил қилишни тақозо қилмоқда. Чунки мулкдор иқтисодий жараёнда асосий субъект сифатида иштирок этади. У ўз мулкининг кўпайишидан, кўпроқ фойда олишидан манфаатдир. Бунга ўз- ўзидан эришиб қолмайди. Бу учун тадбиркорлик, изчиллик, зийраклик ва ақл билан иш кўриш лозим. Бу эса ўз навбатида мулкининг ҳолатини, ишлатилиши ва сақланишишни таҳлил қилишни тақозо қилади. Демак, иқтисодий таҳлил энг авволо мулкдор учун керак экан. Мулкдор ўз мулкини ишлатиш учун турли корхоналарга эга бўлиши мумкин. Бу эса бошқа кишиларни, мутахассисларни, ходимларни ёллашига тўғри келади. Улар меҳнат жамоасини ташкил қилади. Корхонанинг яхши, самарали ишлаши меҳнат жамоасининг фаровонлигини таъминлайди. Корхона қанча кўп даромад қилса меҳнат жамоаси аъзолари шунча кўп меҳнат ҳақи олади. Бу эса меҳнат жамоасининг ўзлари ишлаётган корхона хўжалик фаолиятини мунтаззам таҳлил қилиб боришни тақозо қилади. Демак, иқтисодий таҳлил бевосита меҳнат жамоаси учун ҳам керак экан. Ҳар бир корхонанинг хўжалик фаолияти натижасидан давлат ҳам манфаатдор. Чунки ҳар бир корхона ўз мулкидан, қилган обороти ва олган фойдасидан солиқ тулайдилар. Шу туфайли давлат номидан солиқ идоралари ҳам корхона фаолиятини чуқур таҳли қилиб боришдан манфаатдир. Демак, иқтисодий таҳлил солиқ идоралари ходимлари учун ҳам керак экан. Кўриниб турибдики, иқтисодий жараённинг, яъни корхона ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижасидан ким манфаатдор бўлса у мазкур субъект фаолиятини ўрганишга, таҳлил қилишга қизиқади. Шундай қилиб иқтисодий таҳлил инвесторларга, ҳамкорларга, бирлашмаларга, уюшмаларга, суғурта, банк, молия идораларига ҳам керак экан. Одатда кимга нима керак бўлса ўша шу иш билан шуғулланади. Аммо ҳар бир корхонада махсус мутасадди шахслар борки, уларга хўжаликни бошқаришда у ёки бу соҳа топширилган бўлади. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий таҳлил билан корхонадаги деярли ҳамма мутахассислар шуғулланади. Аммо ҳаммаси ҳам корхона тўғрисида жамланган батафсил ахборотга эга эмас. Ҳамма ўзи бажараётган у ёки бу соҳа бўйича ахборотга эга. Шу жиҳатдан ҳамма ўзининг соҳасини мунтазам таҳлил қилиб борадилар. Лекин шуни эътироф этиш керакки, хўжалик фаолияти тўғрисида бутун фаолиятни ўзида жамлаган ахборотлар бухгалтерияда тўпланади ва қайта ишланади. Шу туфайли корхонанинг комплекс иқтисодий таҳлили билан бухгалтерия ходимлари, бевосита бош бухгалтерлар шуғулланадилар. Чунки унда корхонанинг хўжалик фаолиятини ифодаловчи барча кўрсаткичлари мавжуд. Улар молиявий ҳисоботларда ўз аксини топганлар. Иқтисодий таҳлил учун асосий маълумот манбаи бўлиб молиявий ҳисоботда ифода этилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Уларнинг комплекс таҳлили билан бош бухгалтерлар шуғулланади. Аммо алоҳида соҳалари бўйича таҳлил кимга керак бўлса ўшалар шуғулланадилар. Таҳлил таҳлил қилиш учун эмас, балки керак соҳани ўрганиш учун қилинади. Демак кимга нима керак бўлса у шу соҳани таҳлил қилиш билан шуғулланар экан. 1.5. Корхона хўжалик фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва уларни такомиллаштириш муаммоси Корхоналар хўжалик фаолиятини чуқур ўрганиш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Аммо иқтисодий адабиётларда ўзимизга хос, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мустақил корхоналарга мос кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилмаган. Бизнинг фикримизча корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини тўлиқ ифодалаш учун улар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин: *0 корхоналарнинг ташкилий-техник ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар *1 ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ кўрсаткичлар *2 молиявий натижалар билан боғлиқ кўрсаткичлар *3 корхонанинг иқтисодий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар *4 корхонанинг молиявий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар *5 корхонанинг тўловга қодирлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар *6 корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар *7 корхонанинг мустаҳкамлигини ифодаловчи кўрсаткичлар *8 корхонанинг иқтисодий ночорлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар *9 корхонанинг фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу кўрсаткичларнинг бир-бири билан боғлиқлиги қуйидаги чизмада ўз аксини топган (1.1-чизма). Корхонанинг ташкилий-техник ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларга унинг ташкилий ҳолатини, техник таъминот даражасини ва ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар киради. Корхонанинг маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариши ва сотиши билан боғлиқ кўрсаткичлари ҳам таҳлилда муҳим ўрин эгаллайди. Буларга маҳсулотни (иш,хизматни) ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими киради. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўрсаткичларга ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизими 1. Иқтисодий жараёнларнинг асоси, яъни иқтисодий салоҳият билан боғлиқ кўрсаткичлар Асосий воситалар (меҳнат Айланма маблағлар (меҳнат Номодди й активлар Ходимлар сони (меҳ- нат) билан воситалари) билан боғлиқ кўрсаткичла р предметлари ) билан боғлиқ кўрсаткичла р билан боғлиқ кўрсат- кичлар боғлиқ кўрсаткич -лар 2. Иқтисодий жараёнларнинг молиявий манбаи, яъни салоҳияти билан боғлиқ кўрсаткичлар Ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар Четдан жалб қилинган маблағ-лар билан боғлиқ кўрсаткичлар 3. Иқтисодий жараёнларнинг харажатлари (таннархи) билан боғлиқ кўрсаткичлар 4. Иқтисодий жараёнларни баҳолаш билан боғлиқ кўрсаткичлар Тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлик билан боғлиқ кўрсаткичлар Мустаҳкам- лик билан боғлиқ кўрсаткич- лар Ночорлик ва банкрот- лик билан боғлиқ кўр- саткичлар Фаол- лик билан боғлиқ кўрсат- кичлар 5. Иқтисодий жараёнларнинг натижаси билан боғлиқ кўрсаткичлар Ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми билан боғлиқ кўрсаткичлар Молиявий натижалар билан боғлиқ кўрсаткичлар Даромадлар билан боғлиқ кўрсаткичлар Фойда билан боғлиқ кўрсаткичлар Рентабеллик билан боғлиқ кўрсаткичлар 1.1-Чизма. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизимининг иқтисодий мазмуни бўйича таснифи хизмат) ҳажми (натурал миқдори ва қийматида), товар маҳсулоти кабилар киради. Ҳозирги эркин иқтисодиёт шароитида маҳсулотни (иш, хизматни) ишлаб чиқариш масаланинг бир томони. Энг асосийси уларни сотишдир. Шу туфайли иқтисодий таҳлилда маҳсулотни (иш, хизматни) сотиш ҳажми муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли кўпгина ҳисоботларда фақат сотилган маҳсулот ҳажми кўрсатилади, холос. Молиявий натижалар билан боғлиқ кўрсаткичлар иқтисодий таҳлилда ўрганиладиган асосий кўрсаткичлардир. Булар таркибига даромадлар, харажатлар, фойда ва рентабеллик билан боғлиқ кўрсаткичлар киради. Ўз навбатида даромадларнинг ҳам бирқанча турлари бор. Худди шундай харажатлар ҳам, фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари ҳам турлича. Қайси кўрсаткични қўллаш таҳлилнинг қайси соҳани ўрганишига ва нима мақсадда амалга оширишига боғлиқ. Даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларга ялпи даромад, асосий фаолиятдан олинадиган даромад, молиявий фаолият даромади, тасоддифий даромад каби кўрсаткичлар киради. Харажатларнинг ҳам бирқанча турлари бор. Бу харажатлар тўғрисидаги Низомда ўз аксини топган. Фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари ҳам турлича. Масалан активлар таҳлил қилинса активлар рентабеллиги, харажатлар самарадорлиги таҳлил қилинса харажатлар рентабеллиги, меҳнат кўрсаткичлари таҳлил қилинса меҳнат рентабеллиги каби кўрсаткичлар аниқланади. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам иқтисодий таҳлилда кенг қўлланиладиган муҳим кўрсаткичлардир. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳажми корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти тўғрисида батафсил маълумот беради. Ушбу гуруҳ кўрсаткичларга асосий воситалар, айланма маблағлар, номоддий фаоллар (активлар) ва меҳнат потенциали (салоҳияти) билан боғлиқ кўрсаткичлар киради. Ҳар бир гуруҳ кўрсаткичлар ҳам ўз навбатида бирқанча кўрсаткичларни ўз ичига олади. Корхонанинг молиявий салоҳияти (потенциали) билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам иқтисодий таҳлилнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўлимидаги муҳим кўрсаткичлардан биридир. Чунки улар билан боғлиқ кўрсаткичлар корхона молиявий манбасининг таркиби, унинг ҳолати ва самарали ишлатилишини ифодалайди. Мазкур гуруҳга корхонанинг ўз маблағлари ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳамда четдан жалб қилинган узоқ ва қисқа муддатли маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар киради. Ушбу маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам асосан бухгалтерия балансининг пассив қисмида кўрсатилади. Уларнинг таҳлили мазкур хужжатга ва молиявий ҳисоботнинг бошқа турларига асосан амалга оширилади. Корхонанинг тўловга қодирлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш эркин рақобат шароитида ўта муҳим аҳамиятга эга. Ушбу кўрсаткичлар тизимини таҳлил қилиш орқали ҳамиша корхонанинг банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслигининг олдини олишга эришиш мумкин. Ушбу гуруҳ кўрсаткичларга корхона балансининг ликвидлилиги ва кредитни тўлашга қодирлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар киради. Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ни ўрганиш корхона фаолиятининг қандай ривожланганлигини, бугунги аҳволи қандай ва келажакда қандай бўлиши мумкинлигини ифодалайди. Ушбу гуруҳ кўрсаткичлар тизими жуда кенг. Улар қуйидаги беш гуруҳга бўлинади: *10 корхонанинг ўз маблағлари (хусусий капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар; *11 четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар; *12 ҳаракатдаги маблағлар билан боҳлиқ кўрсаткичлар; *13 асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичлар; *14 айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар. Ушбу гуруҳ кўрсаткичларнинг ҳар бири яна ўз ичига бирқанча кўрсаткичларни қамраб олади. Булар ҳақида бизнинг «Корхоналар молиявий салоҳияти (потенциали) таҳлили» (Самарқанд, СамКИ, 1999.) мавзусидаги маъруза матнида батафсил ёритилган. Худди шунингдек мазкур масала «Молиявий таҳлил» китобида (Тошкент, «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашр уйи, 1999) ҳам кўриб чиқилган. Корхонанинг мустаҳкамлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисмидир. Улар ўз мазмуни ва моҳияти жиҳатидан икки гуруҳга бўлинади: *15 корхонанинг иқтисодий мустаҳкамлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар; *16 корхонанинг молиявий мустаҳкамлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар. Ушбу кўрсаткичлар таҳлили ҳам муаллифнинг «Корхонанинг иқтисодий ва молиявий мустаҳкамлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш усуллари» мавзусидаги маъруза матнида (Самарқанд, СамКИ, 1999) атрофлича ёритилган. Бунда корхонанинг иқтисодий мустаҳкамлиги ва молиявий мустаҳкамлигини алоҳида-алоҳида амалий маълумотларни қўллаган ҳолда кўрсатиб берилган. Корхонанинг иқтисодий ночорлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам мулкдор ва корхона менежери учун муҳим кўрсаткичлардир. Шу туфайли мазкур гуруҳ кўрсаткичлар ҳам иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Уларга корхонанинг иқтисодий ночорлигини ифодаловчи ва банкротлик эҳтимолини аниқлайдиган кўрсаткичлар тизими киради. Ушбу гуруҳ кўрсаткичлар таҳлили муаллиф томонидан «Молиявий таҳлил» номли китобида (Тошкент «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашр уйи, 1999 - 242-244 бетлар) қисман ёритилган. Иқтисодий таҳлилда қўланиладиган кўрсаткичлардан яна бири корхонанинг фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлардир. Корхона фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар икки йирик гуруҳга бўлинади: корхонанинг иш фаоллигни ифодаловчи кўрсаткичлар ва корхонанинг бозор фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу кўрсаткичлар ўз навбатида ўнлаб кўрсаткичларни ўзида жамлаган. Корхона иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар ўз навбатида яна уч гуруҳга бўлинади: *17 иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар; *18 молиявий салоҳиятдан фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар; *19 корхона фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар. Корхонанинг бозор фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ҳам унинг турли бозордаги иштироки ва ўрнини белгилаш имконини беради: *20 корхонанинг ишлаб чиқариш воситалари, яъни технология бозоридаги фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар; *21 корхонанинг хом-ашё бозоридаги фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар; *22 корхонанинг меҳнат бозоридаги фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар; *23 корхонанинг молия ва инвестиция бозоридаги фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар; *24 корхонанинг халқ истеъмоли ва ишлаб чиқариш истеъмоли бозорларидаги фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Мазкур кўрсаткичларни баҳолаш ва таҳлил қилиш усуллари ҳам муаллифнинг «Молиявий таҳлил» китобининг 244-286 бетларида ёритилган. Иқтисодий таҳлил натижалари бошқарув билан бирга аудиторларнинг хулоса чиқариши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Аудиторлар олдинги тафтишчилардек тафтиш билан эмас, эндиликда таҳлил билан шуғулланишлари лозим. Шу туфайли таҳлил усулларини, уни амалга ошириш методологиясини бухгалтерлар қанча билса, аудиторлар уларга нисбатан икки карра кўп ва пухта бўлишлари шарт. Зеро, аудиторлик хулосасини чиқариш учун фақат таҳлил натижаларидан фойдаланиш мумкин холос. 1.6. Бошқарув таҳлилининг илмий асослари Бошқарув таҳлили иқтисодиётда содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган жараёнларни ўрганишга диалектик нуқтаи назардан ёндошишни талаб қилади. Зеро, билиш назарияси шунга асосланганки, унинг ёрдамида объектив (мавжуд) дунёни билиш мумкин. Бу дегани – билиш жараёни диалектик хусусиятга эга бўлиб, у воқеликнинг инъикосидир. Билиш назариясининг мантиқийлиги диалектик тарзда қуйидаги боғлиқликда акс этади, яъни: жонли мушоҳада, абстракт тафаккур, тажриба. Бунда жонли мушоҳада билишнинг биринчи босқичси бўлиб, у ўрганиладиган ҳодисаларнинг ташқи хусусиятларини ўз ичига олади. Абстракт тафаккур босқичида эса, ҳодисаларнинг ички моҳияти аниқланиб, уларнинг ривожланиш қонуниятлари ўрганилади. Лекин ҳақиқатни билишнинг мезони – бу тажрибадир. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни билиш ҳам шу уч босқичли билиш назариясига асосланади. Биринчи, жонли мушоҳада босқичида хўжалик юритишни бевосита иқтисодий ахборотлар тизими орқали идрок қилинади. Бу ўринда иқтисодий ахборотлар тизимига шундай талаблар қўйиладики, булар билиш назариясининг иккинчи босқичи – абстракт тафаккурга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Айнан у доминант (асосий) ролни уйнайди. Иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда микроскоп ёки кимёвий реактивлардан фойдаланилмайди. Таҳлилда уни ҳам, буни ҳам тафаккур кучи бажаради. Иқтисодий ҳодисаларни ўрганиш жараёнида диалектик билиш назарияси «анализ» ва «синтез» усулларидан фойдаланишни тақозо қилади. Анализ грекча « ahalysie » сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бир бутунни бўлакларга бўлиб ўрганиш» деган маънони англатади. Синтез грекча « syhthesie » сўзидан олиниб, «умумлаштириш» деган маънони билдиради. Бошқарув таҳлили бошқарув тизимининг махсус фунциясидир. Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, фан-техника тараққиётини яна ҳам жадаллаштириш, ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, ресурсларнинг ҳамма турларини ҳар томонлама тежаш ва ишлаб чиқаришни бошқаришни бозор иқтисодиёти қонуларига мос равишда олиб бориш мамлакатимиз иқтисодий стратегиясининг энг муҳим таркибий қисмидир. Бу муҳим вазифаларни бажариш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилиш даркор. Таҳлил корхоналарни бошқариш тизимида оралиқ босқични эгаллайди. Бу жараённи ушбу формула орқали ифодалаш мумкин: И – А – К -Т-И 1 -А 1 -К 1 -Т 1 Бу ерда: И-информация (ахборот) бўлиб, уни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, тезкор ҳисоб ва ҳисобот, статистик ҳисоб ва ҳисобот, бизнес-режа ҳамда ҳисобдан ташқари маълумотлар ташкил қилади; А- таҳлилий босқич; К-таҳлил натижалари асосида қарорлар қабул қилиш; Т-қарорларни ишлаб чиқариш бўғинларида тадбиқ этиш; И 1 -бажарилмаган қарорлар; А 1 -қайта таҳлил қилиш; К 1 – қайта қарор қабул қилиш; Т 1 – қарорни ишлаб чиқариш бўғинларига қайта тадбиқ этиш. Бинобарин, ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида уч босқични кўрсатиш мумкин: 1.Ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш. 2.Объектнинг ҳолатини иқтисодий таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида таклифлар киритиш. 3. Қарорларни қабул қилиш ва амалиётга тадбиқ этиш. Қабул қилинган қарорларнинг самараси ва сифати таҳлилни ўз вақтида ҳамда тезкор тарзда ўтказилганлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу ерда асоий вазифа – ана шу уч босқични бир-бири билан узвий равишда боғлаш ҳисобланади. Иқтисодий таҳлилнинг икки хил йўналишини кўрсатиш мумкин: 1.Корхоналар, ассоциациялар ва концернларнинг хўжалик фолиятини таҳлил қилиш: 2.Иқтисодиётнинг макро даражасини таҳлил қилиш. Бунда туманлар, вилоятлар ва бутун республика иқтисодиётини яхлит ҳолда таҳлил қилиш тушунилади. Шуни айтиш керакки, иқтисодиётни макро даражада таҳлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида мустақил ўрин олмаган бўлиб, у иқтисодий назария ва макроиқтисод курсларида ўрганилади. Ҳолбуки, иқтисодий таҳлил фани иқтисодий фанлар қаторида ўзига хос мустақил ўринга эга. Бозор муносабатларини шакллантириш кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришни бошқаришни муттасил такомиллаштириш, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, ички хўжалик режасини тузиш ва уни такомиллаштиришни, корхоналар ва халқ хўжалигининг барча тармоқларида бутун техникавий ва иқтисодий сиёсатни олиб боришни тақозо қилади. Хусусан, Вазирлар Махкамасининг бирқанча қарорларида ана шу муҳим масалаларни изчиллик билан амалга ошириш таъкидланади. Бу қарорларни бажариш ўз навбатида хўжаликни бошқарувчи идораларни яна ҳам ишлаб чиқаришга яқинлаштириш, иқтисодий бўлинмалар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни яна ҳам аниқ чегаралашни, бошқарув аппарати ишининг тезкорлигини ва ихчамлигини оширишни тақозо қилади. Демак, ҳисоб ва иқтисодий таҳлил хўжаликни бошқаришда асосий қурол бўлиши керак. Бинобарин, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ва натижалари ўз аксини кундалик ҳисоб ва ҳисоботда топади. Бу ўринда корхоналарнинг иш фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари хўжаликни бошқаришда муҳим қурол бўлиб хизмат қилади. Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун ҳар томонлама асосланган ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган ахборотларни ҳамраб олган ҳисоб ва ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқади ва уларнинг амалиётга тадбиқ этилиши қатъий назорат қилиб туради. Демак, иқтисодий таҳлил корхоналар фаолиятини назорат қилишда, иқтисодий тежамкорликка эришишда, техника тараққиётини жадаллаштиришда, илғор тажрибаларни тарқатишда, иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларга барҳам беришда ва ички хўжалик резервларини аниқлашда муҳим қурол сифатида қўлланилади. 1.7. Бошқарув таҳлилининг мазмуни ва моҳияти Бозор муносабатларига асосланган жамиятда ҳар бир корхона, мулк шаклидан қатъий назар, эркин рақобат шароитида фаолият кўрсатади. Рақобат, ўз навбатида, ҳар бир корхонани қандайдир ўзининг стратегияси ва тактикасига эга бўлишни, шу йўл билан рақобатга енгилиб, синиб кетмасликнинг фақат ўзига хос йўлларини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бу эса ҳар бир корхонада ишлаб чиқариш, технологик, тижорат каби жараёнларнинг сир сақланишини, бу сирни бошқа субъектларга ошкора қилмасликни, ундан ўз манфаати йўлида фойдаланишликни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида, хўжалик фаолиятини икки хил йўналишда таҳлил қилиш заруратини келтириб чиқарди. Шу тариқа корхонанинг ишлаб чиқариш, технологик, тижорат каби сирларини сақлашга қаратилган, фақат корхонанинг ходимлари ўтказадиган “Бошқарув таҳлили” ва ташқи субъектлар амалга оширадиган ҳамда ошкора қилиниши мумкин бўлган молиявий ҳисоботларда ўз аксини топган ахборотлар ва кўрсаткичларга таянадиган “Молиявий таҳлил” вужудга келди. Бошқарув ва молиявий таҳлилларнинг вужудга келишига фақат юқорида келтирилган далилларгина сабаб бўлмасдан, балки мамлакатимизда халқаро андозалар талабига мос бўлган «Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари» ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалиётга босқичма-босқич жорий қилиниши ҳам таҳлилда шудай тарздаги таркибнинг пайдо бўлишига олиб келди. Шунингдек, бугунги амалиёт корхоналарнинг бошқарув ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда молиявий ҳисоб ва ҳисоботини юритишни тақозо қилмоқда. Ҳисоб ва ҳисоботлар одатда, иқтисодий таҳлилнинг биринчидан, асосий маълумотлар етказиб берувчи ахборот манбалари бўлса, иккинчидан, ахборотлар шунчаки ахборот учун эмас, балки корхонани бошқариш ва унинг самарадорлигини ошириш учун тузилади. Бу ҳам амалиётга бошқарув ва молиявий таҳлилнинг жорий қилинишини тақозо қилади. Корхоналарда маълумотларнинг сир сақланиши ва бир қисмининг ташқи истеъмолчилар учун ошкор қилиниши мумкинлиги иқтисодий таҳлилни ҳам иккига, яъни ички ва ташқи таҳлилга бўлишни тақозо қилади. Кўп ҳолларда ички таҳлил деганда бошқарув таҳлили, ташқи таҳлил деганда молиявий таҳлил тушунилади. Лекин шуни унутмаслик керакки, молиявий таҳлил ҳам ўз навбатида ички ва ташқи молиявий таҳлилларга бўлинади. Ташқи молиявий таҳлилни ташқи субъектлар, яъни корхонанинг ахборотларини ташқи истеъмол қилувчилар (банклар, солиқ, молия, статистик органлари, ҳамкор ташкилотлар каби) амалга оширса, ички молиявий таҳлилни корхонанинг бевосита ўз ходимлари амалга оширади. Мос равишда, таҳлил натижасидан ўзларига тегишли бошқарув қарорларини ҳам ким нима мақсадда таҳлил қилса, шу мақсадда қабул қилади ва фойдаланадилар. Бошқарув таҳлилини ҳамиша ҳам корхонанинг фақат ўз ходимлари амалга оширмайди, балки корхона раҳбарияти томонидан жалб қилинган аудиторлар, маслаҳатчилар ва бошқа мазкур корхонага алоқаси бўлмаган ходимлар, яъни ташқи субъектлар ҳам амалга оширишлари мумкин. Лекин шартнома билан жалб қилинган ходимлар мазкур корхонанинг сирини ошкор қилишга ҳақлари йўқ. Бу қонунлар билан кафолатланган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозир Ўзбекистонда иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми сифатида бошқарув таҳлилини киритиш тан олинган 1 . Аммо унинг таърифи эркин иқтисодиёт ва рақобатга мос равишда ҳамон, етарли даражада ишлаб чиқилган эмас. Буни инобатга олиб бошқарув таҳлилига қуйидаги таърифни келтиришни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Бошқарув таҳлили деганда корхона раҳбарияти, унинг эгаси ва мутахассислари томонидан бошқарув ҳисоби ва ҳисоботлари асосида ички имкониятларини ишга солиш ва самарадорликни ошириш мақсадида, маълумот манбалари ва натижалари маълум даражада сир тутиладиган бошқарув қарорларини қабул қилишга қаратилган ички таҳлил тушунилади. Кўриниб турибдики, бошқарув таҳлили ҳам иқтисодий таҳлилнинг бир қисми сифатида корхонада содир бўлаётган иқтисодий жараёнларнинг ҳолатини ва уни такомиллаштириш йўлларини ўргатар экан. Молиявий таҳлил маълум бир тизимга эга бўлган молиявий ҳисоб ва ҳисоботларга асосланган бўлса, бошқарув таҳлили бошқарув ҳисоби ва ҳисоботларига асосланади. Бошқарув ҳисоби ва ҳисоботи тезкор ҳисоб ва ҳисобот шаклида корхона раҳбари ва мулк эгасининг мақсади ва манфаатидан келиб чиқиб турли йўналишларига эга бўлишлари мумкин. 1 Абдуллаев Ё. ва бошљалар. Иљтисодий таќлил. 100 савол ва жавоб. -Т.: Меќнат, 2001 - 28-29 бетлар. Пардаев М.Љ. Иљтисодий таќлил назарияси. Дарслик. - Самарљанд, Зарафшон 2001 - 182-183 бетлар. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳамон бошқарув таҳлилининг таркиби иқтисодий адабиётларда ҳам, амалиётда ҳам аниқ белгиланган эмас. Буни инобатга олиб бошқарув таҳлилининг таркибий тузилиши хусусида ўз фикр- мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз. 1.8. Бошқарув таҳлилининг таркибий тузилиши Бошқарув таҳлилининг таркибини шакллантиришда ушбу таҳлил нимани ўрганиши ва нимага хизмат қилишидан келиб чиқмоқ лозим. Чунки ушбу таҳлил иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми сифатида ўзига хос мақсади, вазифаси ва истеъмолчисига эга. Шу жиҳатдан қараладиган бўлса бошқарув таҳлили корхона раҳбари, мулк эгаси ва уни бошқаришда иштирок этадиган турли менежерларга тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун маълумотлар тайёрлаб беради. Бу маълумотлар фақат шу корхонага бевосита дахлдор бўлган ходимларга мўлжалланган бўлиб, унинг тижорат, ишлаб чиқариш, технологик каби сирларини ошкор қилмаслиги лозим. Бу эса бошқарув таҳлилида қандай мавзулар, соҳалар ўрганиш лозимлигини белгилайди. Бошқарув таҳлилида корхонада асосан ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини ҳамда харажатлар сарфи билан молиявий натижаларга эришиш йўлларини, ушбу ҳолат орқали шу корхона самарадорлигини оширишнинг ўзига хос усулларини ўрганади. Бу эса унинг таркибининг шаклланиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Бир гуруҳ олимлар Ё.А.Абдуллаев, А.Иброҳимов ва М.Раҳимовлар 2 бошқарув таҳлили таркибига учта соҳани киритишни тавсия қилади. Буларга ишлаб чиқариш фаолияти бошқаруви таҳлили, тижорат фаолияти бошқаруви таҳлили ва молиявий фаолият бошқаруви таҳлили киритилган ва бу қуйидаги чизма билан ифодаланган (1.2-чизма). 2 Абдуллаев Ё. ва бошљалар. Иљтисодий таќлил. 100 савол ва жавоб. - Т.: Меќнат, 2001. - 29 бет. Бошқарув таҳлили Ишлаб чиқариш фаоли- яти бошқаруви таҳлили Тижорат фаолияти бошқаруви таҳлили Молиявий фаолият бошқаруви таҳлили Меҳнат ресурлари таҳлили Ашёвий ресурслар таҳлили Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлили Ашёвий харажатлар Меҳнат ҳақи харажатлари Эскириш харажатлари ва ҳ.к. 1.2 - Чизма. Бошқарув таҳлили ва унда ўрганиладиган масалалар Ушбу тақсимот маълум даражада бошқарув таҳлилида кўриладиган масалаларни қамраб олади. Аммо ушбу гуруҳлардаги ўрганиладиган масалаларга диққатни қаратадиган бўлсак, бошқарув таҳлилида ўрганилиши лозим бўлган масалалар тўлиқ қамраб олинмаган. Масалан: ишлаб чиқариш, тижорат ва молиявий фаолиятни бошқарув таҳлилининг бирлашган гуруҳига меҳнат ресурслари таҳлили ва ашёвий ресурслар таҳлили киритилган. Молиявий фаолият билан боғлиқ кўрсаткичлар ушбу чизмада умуман ўз аксини топмаган. Ушбу мулоҳазалардан келиб чиқиб, бошқарув таҳлили таркибига қуйидаги бўлимларни киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз ва тавсия қиламиз: 1. Ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш таҳлили. 2. Харажатлар сарфини бошқариш таҳлили. 3. Тижорат фаолиятини бошқариш таҳлили. 4. Меҳнат салоҳиятидан фойдаланишни бошқариш таҳлили. 5. Молиявий фаолият ва унинг натижалари билан боғлиқ вазиятни бошқариш таҳлили (маржинал таҳлил). Ушбу масалаларни қамраб олиш учун бошқарув таҳлилида кўриладиган мавзуларни қуйидаги тартибда жойлаштиришни тавсия қиламиз (1.3-чизма). Ушбу чизма бошқарув таҳлилида кўриладиган мавзуларни асосан қамраб олади. Унда кўрилиши лозим бўлган масалаларнинг деярли ҳаммаси киритилган. Аммо бошқарув таҳлили бу масалалар билан ҳали чекланиб қолмайди. Чунки корхонанинг фаолияти шу даражада кенг-кўламли ва серқирраки, унинг фаолиятига қўйган мақсаддан келиб чиқиб мазмуни ва таркиби кенгаяверади. Унинг чегараси ва кўриладиган масалалар кўлами қайси соҳани таҳлил қилишга ҳам боғлиқ. Шу туфайли биз мазкур ишда бошқарув таҳлилининг асосий масалаларинигина келтирдик. Албатта, бу тавсиялар олимлар ва тадқиқотчиларнинг хулоса чиқариши ва уни такомиллаштириш учун тафаккур қилиш, баҳслашиш объекти бўлиб ҳисобланади. Ўйлаймизки, келажакда ушбу муаммо устида олимларимиз йирик тадқиқотлар олиб боради ва у замон талабига мос ҳолда шаклланади ва ривож топади. Бошқарув таҳлили ўзига хос таҳлил бўлганлиги туфайли унинг вазифаси ҳам ўзига хосдир. Шу туфайли бу масалани ҳам қисқача кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бошқарув таҳлили Маҳсулотни ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг таҳлили Ишлаб чиқариш Маҳсулотни алоҳида ассортименти ва таркиби бўйича таҳлили фаолиятини бошқариш Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги таҳлили таҳлили Маҳсулотнинг миқдори ва сифатига таъсир қилувчи омиллар таҳлили Моддий харажатлар таҳлили Харажатлар Меҳнат ва иш ҳақи харажатлари таҳлили сарфини бошқариш Бошқарув харажатлари таҳлили таҳлили Умумий таннарх таҳлили Тижорат Маҳсулотни сотишнинг умумий ҳажмини таҳлил қилиш фаолиятини бошқариш Шартномалар бажарилишининг таҳлили таҳлили Маҳсулотни сотишга таъсир қилувчи омиллар таҳлили Молиявий Фойданинг шаклланишидаги турли йўналишлар таҳлили фаолият ва унинг Фойдалилик нуқтасини таъминлаш таҳлили натижалари билан боғлиқ Рентабелликни оширишнинг ички имкониятлари таҳлили вазиятни бошқариш таҳлили Молиявий фаолият натижасига таъсир қилувчи омиллар таҳлили Меҳнат салоҳияти умумий ҳажмининг таҳлили Меҳнат салоҳиятид ан Штат жадвали бўйича кадрлар билан таъминлаш таҳлили фойдала- нишни Меҳнат самарадорлигининг таҳлили бошқариш таҳлили Меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар таҳлили 1.3 - Чизма. Бошқарув таҳлилининг таркибий тузилиши ва унда ўрганиладиган мавзулар 1.9. Бошқарув таҳлилининг асосий вазифалари Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир корхона эгаси ўз корхонасининг юқори самарадорлик билан ишлашини таъминлаши учун оқилона бошқарув қарорларини қабул қилишни хоҳлайди. Бу учун тегишли ахборотлар мавжуд бўлиши лозим. Ушбу ахборотларни етказиб берадиган дастаклардан бири бошқарув таҳлилидир. Бундан кўриниб турибдики, бошқарув таҳлилининг бош вазифаси корхона раҳбари ва эгасига бошқарув қарорларни қабул қилиши учун тегишли ахборотларни тайёрлаб беришдир. Бу учун бошқарув таҳлилида анча жараёнларни амалга оширишга тўғри келади. Бу унинг асосий вазифаларида намоён бўлади. Бошқарув таҳлилнинг энг муҳим ва асосий вазифалари бизнинг фикримизча, қуйидагилардан иборат: 1. Бизнес-режанинг қанчалик реаллиги (ҳақиқийлиги) ва илмий жиҳатдан асосланганлигига баҳо бериш. 2. Корхона иқтисодиётини ривожлантиришнинг жорий ва истиқбол режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар базасини аниқлаш. 3. Бизнес-режанинг бажарилишига объектив баҳо бериш ҳамда уни бажаришда корхоналарга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган омиллар ва сабабларни бир-биридан ажратиб аниқлаш. 4. Ички хўжалик резервларини аниқлаш (бу ўринда таҳлилнинг самараси, биринчидан, аниқланган резервларнинг бутун назарий жиҳатдан асосланган резервларга нисбати ва иккинчидан, амалга оширилган резервларнинг аниқланган резервларга нисбати билан белгиланади). 5. Корхоналарнинг хўжалик фаолияти натижасида кутиладиган самараларни олдиндан аниқлаш. 6. Таҳлил материалларига асосан ишлаб чиқаришда аниқланган камчиликларни тугатишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш. 7. Ишлаб чиқилган тадбирларга асосан оқилона бошқарув қарорларни қабул қилиш. Ҳозирги пайтда ҳисоботлар анча ихчамлаштирилиб, ундаги нокерак маълумотларни тўплашга барҳам берилмоқда. Аммо ҳамон кўпгина бирлашма, идора ва вазирликлар ўз тасарруфидаги корхоналардан жуда кўп ҳеч кимга зарур бўлмайдиган, таҳлил учун аҳамияти йўқ ахборотларни тўплашга кўп вақт, иш кучи ва қоғоз сарф қилмоқда. Буларга барҳам бериш вақти келди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Биз бир масалани ўз олдимизга такрор ва такрор қатъият билан қўйишимиз керак – фақат ишлаб чиқариш ва реализация масаласини тезкорлик билан бошқариш учун зарур бўлган ҳисоботни, шу жумладан, баланс ва бошқа муҳим таҳлилий материалларни тайёрлаш, жорий ҳамда истиқбол прогнозларини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ҳисоботнигина сақлаб қолиш лозим». Ушбу фикрини кучайтириб юртбошимиз: «Бунда ҳисоботлар рўйхатини қисқартирибгина қолмасдан, балки уларнинг мазмун-моҳиятига чуқур кириб бориш, ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаган кўрсаткичларни чиқариб ташлаш, шуни инобатга олган ҳолда, ортиқча маълумот тўплашни бекор қилиш ва тегишли бошқарув бўғунларини қисқартириш бўйича таклиф тайёрлаш керак», деб уқтирди. Ҳақиқатда вазият олдинги ҳолатга нисбатан тубдан ўзгарди. Мулкнинг аксарият қисми хусусийлаштирилди, ҳисоб-китоблар компьютерлар орқали олиб борилмоқда, бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозаларига мос миллий стандартлари ишлаб чиқилди. Буларнинг ҳаммаси бошқарувни оптималлаштириш, бу учун эса ахборотларнинг тезкорлигини таъминлаш ва кераклисини олишни талаб қилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, бошқарув таҳлилининг вазифаси фақат тегишли ахборотларни тайёрлаш билангина чекланмайди, балки у оқилона бошқарув учун тегишли ахборотлар тизимини ҳам тартибга солиш учун кўмаклашишга асос бўлади. Хулоса қилиб айтганда, бошқарув таҳлили ҳам мазмуни, ҳам шакл жиҳатидан такомиллашади, унинг бажарадиган вазифалари кенгайиб бораверади. 1.10. Бошқарув таҳлилнинг асосий тамойиллари ва ички имкониятларни топишдаги аҳамияти Бошқарув таҳлили ҳам бирқанча тамойилларга асосланади. Бу тамойиллар турли бўлиши мумкин. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун асос қилиб одатда қуйидаги тамойиллар олинади. 1) Объектнинг ҳолатини дастлабки иқтисодий – назарий жиҳатдан таҳлил қилишнинг зарурлиги ва ўрганиладиган ҳодисаларнинг моҳияти ва бир – бирига ўзаро боғлиқлиги; 2) Таҳлилнинг комплекс характерга эга эканлиги ҳамда ўзаро бир-бирига узвий равишда боғлиқ таҳлилий кўрсаткичлар тизимининг қўлланилиши; 3) Иқтисодий маълумотларни таҳлилий жиҳатдан қайта ишлаш жараёнида ўрганиладиган ҳодисаларни гуруҳлаштириш ва уларга таъсир кўрсатувчи омилларни миқдорий ва сифат белгиларига қараб туркумлаш; 4) Корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилишда таққослаш усулининг ички хўжалик резервларини аниқлашдаги аҳамияти; 5) Таҳлил натижалари асосида илғор тажрибаларни кенг ёйиш ва оммани корхоналарни бошқаришга яна ҳам кенг жалб этиш; 6) Корхоналарни бошқаришда ҳисоб ва ҳисоботнинг ҳал қилувчи роли ва уларнинг иқтисодий таҳлилда асосий ахборот манбаи эканлиги. Юқорида қайд қилинган тамойиллар иқтисодий таҳлилнинг шаклланишига ва унинг ривожланиш жараёнига асос бўлади. Бошқарув таҳлилининг ички имкониятларни аниқлашдаги аҳамияти. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишдан кўзланган асосий мақсад – яшириниб ётган ички имкониятларни аниқлашдир. Бу учун эса уларни илмий асосда туркумлаш керак. Резервлар қуйидагилардан иборат: халқ хўжалик, тармоқ, регионал (ёндош) ва ички хўжалик резервлари. Айтайлик, машинасозлик саноатида маҳсулот таннархини камайтириш борасида бўлган катта резервлардан бири – рангли металларни пластмассалар билан алмаштириш ҳисобланиб, бу ўз навбатида кимё саноатини янада ривожлантиришни тақозо қилади. Шу сабабли, бундай резервлар халқ хўжалик резервлари қаторига киради. Ихтисослаштириш даражасини ошириш эса тармоқ резервлари қаторига кириб, у асосан корпарация, концерн, вазирлик каби бошқарув идораларига боғлиқдир. Минтақавий резервларга, айтайлик, бир маъмурий туманда жойлашган турли бошқармаларга қарашли саноат корхоналарини тезкорлаштириш мисол бўла олади. Ички хўжалик резервларини аниқлаш ва уларни хўжалик оборотига йўналтиришда корхоналар катта имкониятларга эга. Бу эса, асосан, ишлаб чиқариш ресурсларидан иборат уч гуруҳ (меҳнат ресурслари, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари) омилларидан оқилона ва самарали фойдаланишга боғлиқ бўлади. Фойдаланган адабиётлар рўйхати . 1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. –Т., «Ўзбекистон», 1993. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон», 1991. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисда»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон» 1991. 4. Ўзбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятидан чиқариш тўғрисида»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон» 1991. 5. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисда»ги қонуни. – Т., «Ўзбекистон» 2000. 6. Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонуни. - Т., «Ўзбекистон» 1993. 7. Ўзбекистон Республикаси «Чет эл инвесторлари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни – Т., «Ўзбекистон», 1995. 8. Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қоунни – Т., «Ўзбекистон», 1994. 9. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси. –Т., «Ўзбекистон», 1995. 10. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон», 1996.