logo

Web саҳифа яратиш технологияси. Web саҳифа яратишда қўлланиладиган дастурлар. Book Creator HTML форматда хужжат яратиш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

1560.5 KB
Web саҳифа яратиш технологияси. Web саҳифа яратишда қўлланиладиган дастурлар . Book Creator HTML форматда хужжат яратиш Режа: 1. WEB - сервер да мижоз компьютери тизимини ташкил қилиш 2. Электрон китоб яратиш дастури Таянч иборалар : Электрон ўқув ресурслар, дастурий воситалар, Book Creator_HTML дастури, web саҳифалар, HTML тили, Macromedia Dreamweaver, Macromedia Flash, HTML, PHP, WEB-сервер, тег, атрибутлар ва ҳ.к. 1. Internet тармоғини фойдаланувчиларга тармоқ ресурсларидан эркин фойдаланиш имкониятини берадиган WEB серверларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бундай серверларда Internetда тақдим этилган ахборотнинг катта қисми жамланган. Фойдаланувчининг ихтиёрий ахборотни олиш тезлиги бундай серверларни қандай қуришга боғлиқ. Бу бўлимда WEB- серверларни ташкил қилиш, бундай серверларни яратиш мумкин бўлган воситалар билан танишишга имкон берадиган, шунингдек WEB серверга «қўйилган» ихтиёрий ахборотдан эркин фойдалана олиш ва бу ахборот бузилмасдан кўрсатилиши учун мижоз компьютерида нима мавжуд бўлиши зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган. WEB - сервер да мижоз компьютери тизимини ташкил қилишнинг умумий тамойиллари нуқтаи назаридан мижоз-сервер технологиялари ишлатилади. Бунда серверда , одатда , WEB - серверда акс эттириладиган барча маълумотларни сақлайдиган МБ ва илованинг сервер қисми ўрнатилади, фойдаланувчининг иш чи станциясида эса ахборотни кўриш учун анча оддий восита ўрнатилади. Бу тизимда WEB илованинг сервер қисми «қалин» сервер кўринишида тақдим этилади, мижоз машинасида эса «юпқа» мижоз ўрнатилган бўлади. Ҳозирги кунда оддий WEB - серверни яратиш технологиясини анча оддий вазифа деб ҳисобласа бўлади. Асосий қийинчилик сервер саҳифасини бадиий безашдан иборат. Тармоқдаги у ёки бу сервернинг муваффақияти кўп жиҳатдан айнан саҳифалар қандай безатилганига боғлиқ. Ахборот саҳифаларга қандай бўлинганлиги ва матндаги мурожаатлар қандай белгиланганлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Кўпчилик WEB - серверлари ишлаб чиқувчилари ( WEB -дизайнерлар) WEB -дизайннинг муҳим муаммоларидан бири – ҳар бири HTML ва сценарийларни турлича қўллаб-қувватлайдиган браузерлар ва платформаларнинг кўплиги тўғрисида бир фикрдалар. Ҳар бир янги браузернинг чиқиши билан уларнинг тавсифлари ва имкониятлари яхшиланади, лекин бу аввалги версиялар йўқ бўлиб кетишини англатмайди. Кўп ҳолларда инсонлар энг янги ва энг яхши нарсалар кетидан қувишга мойил эмаслар. Бирлари уларда бори билан қаноатлансалар, бошқалари эса браузерларни улар учун танлаб бўлган фирма ёки муассасаларнинг компьютерларида ишлайдилар. WEB-технологиясининг асосини гиперматнли мурожаатлар ташкил қилади. Гиперматнни белгилаш тили (HTML – Hypertext Markup Language) Web-ҳужжатлар яратиш учун махсус ишлаб чиқилган тилдан иборат. У экранда чиқарилмайдиган, лекин браузерга ҳужжатнинг ичидаги матн бўлакларини қандай акс эттиришни кўрсатадиган махсус йўриқномалар (теглар)нинг синтаксиси ва жойлашишини аниқлайди. У, шунингдек, маҳаллий ёки Интернет тармоғидаги бошқа ҳужжатларга мурожаатларни яратиш учун ҳам ишлатилади. № дастурлаш тили номи изоҳ 1. HTML ( HyperTextMarkupLanguage - гиперматн белгилаш тили) www системаси учун ҳужжат тайёрлашда ишлатилади. HTML ҳужжатнинг тузилишини ифодаловчи унча мураккаб бўлмаган буйруқлар мажмуидан иборат. 2. JAVA дастурлаш тили Java бизга маълум дастурлаш тилларига (С, С++) ўхшаб қурилган, яъни унинг ҳам ўз обьектлари мавжуд. Java айниқса, қидириш имкониятини кучайтиришни амалга оширувчи ахборот серверлар яратишда кенг қўлланилмоқда. 3. JAVA SCRIPT - дастурлаш технологияси HTML ҳужжатларни яратишда ишлатилади. Унда макробуйруқ технологияси, яъни бир неча буйруқни бир макробуйруқ шаклида тасвирлаш кенг қўлланилган. 4. XML (Extensible Markup Language- кенгайтирилган белгилаштили замонавий, универсал тўлиқ мослашувчан, тизимли, модулли ва арзон электрон ресурслар яратишда қўлланилади. XML жахон ўргимчак уясида ахборотни жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқарилган тил бўлиб, худди HTML каби ишлайди. 5. PHP – тили, HTML кодда яратилади ва сервер томонидан бажарилади. Ҳар кунги сайтга мурожаат қилганларни сонини сақлаб бориш ёки мижозлар талабини сақлайдиган яъни маълумотлари динамик равишда ўзгариб борадиган сайтни яратиш талаб қилинган бўлсин. Бунинг учун ҳам турли дастурлаш тиллари яратилган. Шундай тиллардан бири PHP тилидир. № Дастурий восита номи изоҳ 1. Macromedia Dreamweaver Мураккаб структурали сайтлар яратиш учун қўлланилади 2. Macromedia Flash 2 ўлчамли анимацияларни тайёрлаш 3. 3D MAX 3 ўлчамли анимацияларни тайёрлаш 4. Adobe Photoshop Электрон ресурслардаги расмли форматларни таҳрирлаш дастури 5. Photo Impact Расмли форматларга турли визуал эффектлар бериш 6. Sound Forge Электрон ресурслар учун товуш ёздириш Профессионал дастурлардан ташқари бугунги кунда кўплаб маълум йўналишда хизмат кўрсатувчи тайёр шаблонлар асосида ўқув ресурслари ишлаб чиқишга мўлжалланган дастурий воситалар мавжуд. Улар ўзининг имконияти, яратадиган ўқув ресурсининг формати, файллар конвертацияси каби хусусиятлари билан фарқланади ва айнан шу асосда чекланишларга ҳам эга. Бундай дастурларга мисол қилиб AutoPlay Media Studio , BookBuilder , TurboDemo 7.0 кабиларни айтиш мумкин. Юқоридаги жадвалда эса web саҳифалар яратишда қўлланиладиган мураккаб дастурий воситалар келтирилган. HTML (Hyper Text Markup Language) – гипер матн белгилаш тили бўлиб WEB муҳитида гиперматнли ҳужжатларни тайёрлашга мўлжалланган стандарт тил ҳисобланади. Дастурлаш тили ёрдамида фақат html форматида оддий web саҳифалар яратиш мумкинлигини айтиб ўтиш зарур. Албатта мураккаб саҳифалар яратиш учун ҳам HTML дастурлаш тили асосларидан фойдаланиб оддий ўзгартиришларни киритишда фойдаланиш мумкин. HTML тили қуйидаги имкониятларга эга: 1. Web-саҳифаларни яратиш ва таҳрирлаш, шу жумладан ўз шахсий саҳифаларини яратиш ва интернетга жойлашга имкон беради; 2. Интернетдан олинган HTML ҳужжатларни таҳрирлаш, маълумотлар киритиш (картинкалар, анимациялар ва бошқалар); 3. М ультимеди яли презентациялар тайёрлаш , слайд-шоу, демонстрацион лойиҳалар тайёрлаш мумкин. Гиперматн имкониятлари ва HTML ҳужжатига расм, диаграмм а , анимаци ялар , видеоклип лар , му сиқали товушлар, матнли махсус эффектлар ( масалан, матннинг ҳаракатланиб чиқиши) қўйиш мумкин. Ҳозирги кунда ЎЖида ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши, таълим тизимини сифати ва самарадорлигини оширилишига олиб келади. Бу жараён асосан икки босқичда амалга оширилади: - ўқув ресурслари, хусусан дарслар сценарийларини компьютер моделлари ва электрон-ўқув ресурслар базасини яратиш; - яратилган электрон-ўқув ресурсларини мултимедия ва Web - технологиялар асосида реал ЎЖига тадбиқ этиш. Иккала босқичда ҳам обектни ўқув ресурслари, дарслар сценарийларини формаллаштириш, яъни уларнинг компьютер моделларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Бу моделларнинг регенерацияси (янги компьютер шаклларини ҳосил қилиш) мултимедия ва Web -технологияларни самарали қўллаш имкониятини беради. Бундаги асосий масала электрон-ўқув ресурсларини регенерация қилиш ва улардан корпоратив тармоқда фойдаланишнинг (клиент-сервер тизими орқали) асосий мезони сифатида унинг дастурий таъминоти белгиланган. Дастурни ўрнатиш . Дастурни ўрнатиш учун хеч қандай талаб қуйилмайди, қилинадиган иш фақат бу: фойдаланувчи дастурни тўлиқ ўз компьютерига кўчириб олиши керак. Дастур Java ва С++ дастурлаш тиллари асосида яратилган бўлиб, JavaSEDevelopmentKit ( JDK ) ва JavaRuntimeEnvironment ( JRE ) ёрдамчи дастурий таъминотлар барчаси дастурнинг ичида интиграциялашганлиги сабабали уларни компютерга ўрнатиш талаби қўй илмайди. Дастурни ишга тушириш қуйдаги тартибда амалга оширилади: Дастурнинг асосий папкасини кўчириб олиш. run . exe ни ишга тушириш керак. Барча қўшимча модуллар: шрифтлар билан ишлаш, аудио ва видео компонентлар учун хам алоҳида дастурий таъминотлар ўрнатиш талаб қилинмайди. Ушбу мавзуда қўйидаги терминологиялар ишлатилади. Китоб - тайёр электрон китоб ёки китоб файллар мажмуйи Проект – электрон китобларнинг файллари ЭКЯД – электрон китоб яратиш дастури ДИ - дастур интерфейси (фойдаланувчи интерфейси) Электрон китоб яратиш дастури Электрон китоб яратишнинг бир неча кўринишлари мавжуд. Ушбу 3- кўриниш юқоридаги дастурларга нисбатан анча содда. Дастурни ишга тушириш тартиби қуйидагича. Бу ердан BookCreator файли ишга тушурилади ва сўнгра қуйидаги (1-расм) ойна ҳосил бўлади. расм. Дастур меню сатрида Файл ва Ёрдам қимлари мавжуд. Файл қисми ушбу 2- расмда келтирилган. расм. Бош менюни Ёрдам қисми қуйидаги кўринишга эга. Дастур интерфейси қуйидаги бўлимлардан ташкил топган. 1. Маърузалар 2. Амалий машғулот 3. Лаборатория машғулоти 4. Адабиётлар Дастурни ишлаш тартиби.Маълумотларни киритиш. 1. Фан номи: керакли фан номи киритилади (масалан: Ахборот тизимлари) 2. Керакли булимлардан бири танланади:Маърузалар. Амалий машгулот, лаборатория машгулот, адабиётлар 3. Кушиш тугмаси босилади ва керакли файл танланади ва очилади. Агар у электрон шаклда булса. Локал дискдаги маълумотни хам бириктирса булади. 4. Ажратилган соатлар курсатилади 5. Саклаш тугмаси босилади ва файл сакланади. Қолган маълумотлар ҳам шундай тартибда киритилади. Иккинчи усули ОБЗОР орқали танлаш. Бу кўриниш қуйидаги тасвирда келтирилган бу ердан керакли файл танланади. Агар файл ишчи столга сакланса у куйидаги куринишда булади. Ушбу папка ичига кирамиз Бу ерда биз юкорида танлаган булимлар ва унинг web хужжат файли ( index ) яратилди. Бу ердан index файлни ишга тушурамиз ва куйидаги маълумотлар хосил булади. Адабиётлар: 1. Орифжонов М., Бекмуратов Т.Ф., Хожиматова Г. « Эксперт тизимлар » ., -Тошкент- Фан, 1991 й., 60 бет. 2. Хачатурова Е.М., Кимизбаева О.Э. Учебное пособие по курсу « Экспертн ы е системы»., Тошкент 2006 й. 3. Интернет технологии». Методические указания к выполнению лабораторных работ. Сост. Бабина В.Г., Мишина Е.В., ТашИИЖТ, 2006 — 78 с 4. Методические указания к выполнению самостоятельной работы по предмету «Интернет технологии». Сост. Бабина В.Г., Мишина Е.В., ТашИИЖТ, 2006 — 56 с. 5. Методические указания к выполнению курсового проекта по предмету «Интернет технологии». Сост. Бабина В.Г., Мишина Е.В., ТашИИЖТ, 2006 — 56 с. 6. Мамажанов Р.Я., Юнусов Ғ.Ғ. HTML тилида Web -са ҳифа яратиш. Тошкент.-2004 й.