logo

Информатика ва ахборот технологиялари фани хакида. Ахборот тушунчаси. Компьютер - ахборотларни кайта ишловчи универсал курилма

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

45.5 KB
www.arxiv.uz Информатика ва ахборот технологиялари фани хакида. Ахборот тушунчаси. Компьютер - ахборотларни кайта ишловчи универсал курилма Режа: 1. Информатика ва ахборот технологиялари фани хакида 2. Ахборот хакида тушинча 3. Компьютер ахборотларни кайта ишловчи курилма www.arxiv.uz Жамият тарракиётида бир ечимга келишдан, карор кабул килишдан олдин ушбу масалага (сохага) алокадор булган жуда куплаб маълумотларни туплаш,уларни кайта ишлаш ва тахлил килиш зарур булади. Бундай маълумотлар туплами шу кадар купайиб кетганки, уларни кайта ишлаш ва тахлил килишни махсус техник тизимлар ёрдамисиз амалга ошириб булмайди. Кундалик хаётда кабул килиш ва кайта ишлаш зарур булган ахборотлар хажми нихоятда ортиб бораётганлиги сабабли, баъзан уларни кабул килишга хам улгурилмаяпти. Ахборот ва маълумотлар хажмининг бу кадар купайиб кетиши, окимнинг эса тезлашиб боришини асосий сабабларидан бири информацион техника ва технологияларнинг ривожланиши - замонавий энг янги технологияларни куллаш,хом ашёлардан окилона фойдаланиш, энергетик ресурслардан тежамкорлик билан ишлатиш,инсон мехнатини енгиллаштириш хисобига амалга оширишдан иборатдир. Ахборотларни тезкорлик билан йигиш, кайта ишлаш, жараён, вокеа ва ходисаларни моделлаштириш, уларни тахлил килиш имкониятини берувчи компьютирлаштирилган тизимлар ва бошка информацион технологиялари кириб келишини англатади. Замонавий информацион технология ва телекомуникация асосида давлат хокимияти турли вазирлик ва идоралар, ишлаб чикариш корхоналари, махалий уз узини бошкариш органлари, хамда фукароларнинг информсацияга булган эхтиёжларини етарли ва тула кондира оладиган оптимал шароитлар яратишга каратилган ижтимоий-иктисодий ва илмий техникавий жараёнлар тушинилади.Биринчиулиб информатизация АКШда кенг ёйила бошланган. Технология сузи грекчадан таржима килинганда санъат, махорат, www.arxiv.uz куникма каби маъноларни англатади. Жараён деганда эса куйилган максадга етишиш борасидаги барча харакатлар мажмуаси тушинилади. Информацион технология-объект, жараён ёки ходисалар холати хакидаги маълумотларни бир куринишдан иккинчи,сифат жихатидан мутлок янги куринишга келтирувчи,маълумотларни туплаш ва узатишнинг восита ва усуллари мажмуасидан фойдаланиш жараёнидир.Информацион технология– информацион тизимлар билан богликдир. Информацион тизим- белгиланган максадга эришиш учун информацияни узатиш ва кайта ишлаш, саклаш учун кулланиладиган усуллар, шахслар ва воситаларнинг узаро богланган мажмуасидир. Тизим ( система) деганда, ягона максад йулида бир вактнинг узида хам яхлит, хам узаро богланган тарзда фаолият курсатувчи бир нечта турдаги элементлар мажмуаси тушунилади. Ахборот ( лотинча “informatio” сузидан олингаг булиб) тушинтириш,хабар бериш деган маънони англатади. Хозирги вактда ахборот материанинг ассосий хусусияти сифатида каралмокда. Ахборот тушунчаси, умумийликка эга булган холда,мазмун жихатидан фалсафий, умумийликка эга булган холда, мазмун жихатдан фалсафий категориялар сафидан урин олди. Шакилланган ( формализацияланган) куринишда такдим этилган ахборот –маълумот дейилади.Ахборотларни саклаш ахборот ташувчидан хар хил холатларда жойлашган, ахборотларни кайд киладиган объект мавжудлигини талаб килади. Ахборот ташувчилар бир марта фойдаланишлик ( когоз, фотоплёнка, фотокогоз, перфокарта) ва куп марта фойдаланишлик (магнит копламаси, оптик коплама) экранни электрон-нурли трубка катлами билан фаркланади. www.arxiv.uz Бир марта фойдаланишлик ахборот ташувчидан куп марта фойдаланишлик ахборот ташувчининг фарки шундаки, куп марта фойдаланишлак ахборот ташувчининг физик холатини узгартиради. Ахборот узатиш иккита ахборот ташувчининг мавжудлиги ( узатувчи ва кабул килувчи) ва алока канални узатувчи холатини кабул килувчи холатига етказа олишни мулжаллайди. Фан ва техниканинг ривожланиши эса ЭХМ яратилишига имконият берган. ЭХМ нинг яратилиши бу ишларни яъни турли хил ахборотларни йигиш,саклаш,кайта ишлаш ва узатиш ишларини машина зиммасига юклашига имкон берди. ЭХМлар ахборотларни ишловчи универсал машина сифатида инсонга кумакдошдир. www.arxiv.uz Тавсия этилган адабиетлар руйхати: 1. “2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлан- тириш, “Интернет”нинг халкаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чикишни ташкил этиш чора- тадбирлари тугрисида”.Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 23 май карори. ”Халк сузи” газетаси. 2001 йил 24 май сони. 2. “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш тугрисида”. Узбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 май Фармони. ”Халк сузи” газетаси. 2002 йил 1 июнь 116(2944) -сони. 3. ”Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида”. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июнь карори.”Халк сузи” газетаси. 2002 йил 8 июнь 121(2949) -сони. 4. Гуломов С.С. ва бошкалар. Иктисодий информатика: Олий укув юртлари-нинг иктисодиет мутахассисликлари учун дарслик/ С.С.Гуломов, А.Т.Шермухамедов, Б.А.Бегалов; С.С.Гуломовнинг умумий тахрири остида.- Т.: "Узбекистон", 1999.- 528 б. 5. Ахборот тизимлари ва технологиялари:Олий укув юртлари талабалари учун дарслик//Муаллифлар жамоаси: С.С.Гуломов, Р.Х.Алимов, Х.С.Лутфуллаев ва бошк./; С.С.Гуломовнинг умумий тахрири остида.-Т.: «Шарк», 2000.- 592 б. 6. Имамов Э.З., Фаттахов М. Ахборот технологиялари.- Т.: ”Молия”, 2002 7. Имамов Э.З., Фаттахов М. Информационные технологии.- Т.: “Молия”, 8. www.ziyonet.uz 9. www.tuit.uz