logo

Юзлаштириш ва сўроқ қилиш, қўлга ушлаш психологияси ( Юзлаштириш ва сурок килиш, кулга ушлаш психологияси

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

60 KB
Юзлаштириш ва сўроқ қилиш, қўлга ушлаш психологияси Режа: 1. Юзлаштириш психологияси. 2. Гувоҳ ва жабрланувчиларни сўроқ қилиш психологияси. 3. Шубҳаланувчи ва айбланувчиларни сўроқ қилиш психологияси. Юзлаштириш психологияси Юзлаштириш – муқаддам алоҳида - алоҳида сўроқ қилинган шахсларни уларнинг кўргазмаларидаги зиддиятлар, ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида биргаликда сўроқ қилишдан иборат тергов ҳаракатидир. Ёлғон кўргазма бераётган шахсни фош этиш учун муайян тарзда таъсир кўрсатиш зарурияти туғилади, юзлаштиришнинг мақсади ҳам шунда, ҳақиқатни исботлашдир. Юзлаштиришда терговчининг роли жуда мураккаб ва муҳим аҳамиятга эга. У юзлаштиришни ўтказишга шундай тайёргарлик кўриши керакки, ҳақиқат ёлғон устидан тантана қилсин. Юзлаштириш натижасида икки гуруҳ омиллар таъсирини ўтказади. Биринчисига, юзлаштирилаётган кишиларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, кўргазмаларидаги зиддиятларнинг сабабини аниқлаб берувчи омиллар киради. Иккинчидан, бундай зиддиятларга юзлаштиришга келганлардан бирининг ёки иккаласининг кўргазмалари аввал-бошданоқ уйдирмалиги сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда терговчи уйдирма кўргазмаларнинг мотивини билмоғи зарур, улар эса хилма-хил бўлиши мумкин: жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш ёки енгилроқ жазо олишга интилиш, шерикларни айтиб қўйишни истамаслик, қариндошлик ҳислари, ўч олишларидан қўрқиш, пулга сотилиш, уят, сохта садоқат – туйғуси кабилар шу жумладандир. Юзлаштиришни ўтказадиган вақтни танлашнинг аҳамияти катта. Уни ўтказишда шошқалоқлик қилмаслик, кечикмаслик муҳимдир. Юзлаштиришни ўтказишга тайёргарлик савияси алоҳида аҳамиятга эга. Тайёргарликни терговчининг ташкилий-техникавий, ҳамда барча қатнашчиларнинг психологик ҳозирлиги, деб тушунмоқ лозим. Терговчи юзлаштиришда виждон амри билан қатнашаётган шахснинг кўнглини хотиржам қилиши, жиноятчи томонидан хавф-хатар, хатти-ҳаракатларнинг содир этилмаслигига кафолат бериши керак. Юзлаштириш қатнашчиларини шартли равишда виждонан ҳамда виждонсизларча (ёлғон) кўргазма берувчи, деб олинади. Тергов амалиётининг таҳлили шундан далолат берадики, юзлаштириш ёлғон кўргазма бераётган кимса учун кутилмаганда, тўсатдан ўтказилиши энг юқори самара беради. Юзлаштиришни ўтказишдан аввал терговчибарча материалларни (ҳисоб-китоб ҳужжатлари, суратлар, баённомалардан кўчирмалар, далилий ашёлар) тахт қилиб қўйиши керак. Юзлаштиришдан аввал терговчининг фикрлари тиниқ, кайфияти соз, тергов ҳаракатининг ижобий натижасига ишончи комил бўлиши лозим. Ҳар иккаласи ҳам бараварига ёлғон кўргазма бераётган икки жиноятчи ўртасида юзлаштиришни ўтказиш терговчи учун мураккаб бўлиб, катта масъулиятни талаб қилади. Юзлаштириш ҳақиқатни атайлаб, қасддан бузиб кўрсатишга уринган, кўргазмалари уйдирмадан иборат шахсларга катта таъсир кучига эга. Юзлаштириш кўпинча уларнинг терговдаги хулқ-атворини кескин ўзгартириб юборадиган ҳал қилувчи босқич ролини ўтайди. Юзлаштириш одатда терговчининг хизмат хонасида ўтказилади. Сўроқ қилинаётганларни доимо терговчи кўз ўнгида бўладиган тарзда ўтказилиши даркор. Юзлаштиришнинг таъсир кучи яна шундаки, унда «кўзнинг кўзга тушиш самараси» яширинган. Юзлаштириш чоғида фақат терговчи қаршисида эмас, сўроқ қилинаётган танийдиган яна бир киши қаршисида кўргазма берилади. 2. Гувоҳ ва жабрланувчиларни сўроқ қилиш психологияси. Жиноятни очишда гувоҳ ва жабрланувчиларни сўроқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Уларни сўроқ қилишга тайёргарликнинг психологик жиҳатлари қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топган:  иш материаллари ва аниқлик киритилиши лозим бўлган масалалар таҳлили;  сўроқ қилинадиган шахсни чуқур, ҳар томонлама ўрганиш; сўроқни маваффақиятини таъминлайдиган зарур шароитларни яратиш;  терговчининг хулқ-атвори, ўзини психологик жиҳатдан тайёрлаши.  сўроқ қилиш учун аввалдан пухта режа тузиб олинади, жумладан бериладиган саволларнинг тушунарли бўлиши, аниқлиги, мазмунлиги, тартиби белгилаб олинади. Сўроқдан аввал иш материалларини чуқур ўрганиш, ашёвий далилларни таҳлил қилиш зарур. Сўроққа киришишдан аввал гувоҳлар ва жабрланувчилар шахсиятини ўрганиш талаб этилади. Расмий сўроқ олдидан терговчи кузатиш орқали гувоҳ ёки жабрланувчининг ташқи қиёфаси, маданияти нутқининг аломатлари, юз ифодаси, ҳайронлик, лоқайдлик, ҳаяжон, қўрқув, хотиржамлик кабиларни аниқласа бу ишга ижобий таъсир этади. Гувоҳлар ва жабрланувчиларни чақиртириш вақти ва усули, тергов ҳаракати ўтказилаётган шароит ва жой алоҳида психологик аҳамиятга эга. ? Қандай ҳолларда сўроқни кечиктириш мумкин эмас? Безорилик, босқинчилик, қиз иффатига тегиш каби жиноий ишларнинг терговида зудлик билан сўроқ қилиш билан бирга жиноятчини қидириб топиш ва ҳибсга олиш учун зарур маълумотлар жамланганидан кейин гувоҳлар ва жабрланувчиларни қайтадан батафсил сўроқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Психологик нуқтаи назардан гувоҳ ёки жабрланувчини сўроққа чақириш вақтини белгилаётиб, иш манфаатлари билан чақирилаётганларнинг имкониятлари ва манфаатларини уйғунлаштиришга интилиш лозим. Сўроқ жойини танлаётган пайтда ахлоқий-этикага оид мулоҳазаларни ҳам эътибордан соқит қилмаслик керак. Ёши ўтиб қолган ёки бемор кишиларни терговчи ҳузурига чақиртириш тавсия этилмайди. Терговчининг ўзи уларни олдига бориши ва ўша жойнинг ўзида сўроқ қилиш керак. Терговчининг ташқи кўриниши, хулқ-атвори, саришталиги, киришимлилиги, одамгарчилигидан далолат бериб, уст-боши, эътиборлилиги, хушмуомалалиги билан ҳамоҳанг равишда сўроқ қилинаётганда ишонч, муомалага ҳозирлик кайфиятини уйғотади. Сўроқнинг дастлабки кириш қисмида терговчи сўроқ қилинаётгандан асосан таржимаи ҳоли, яшаш ва ишлаш жойи каби маълумотларни олади. (анкета) Сўроқнинг иккинчи босқичи психологик муомала ўрнатишни тақозо этади, бунда сўроқ қилинаётганнинг ҳозиржавоблиги, ростмана кўргазма беришга шайлангани тушунилади. Терговчи гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўргазмаларига ишонч билан муносабатда бўлиши керак. У томонидан қўполлик, истеҳзо, назар-писанд қилмаслик, ишончсизлик, шошқалоқлик, эътиборсизлик каби муомала кўринишларига йўл қўйиб бўлмайди. Жиноий ишлар тергов қилинаётганда кўпинча гувоҳлар ва жабрланувчиларни тергов қилаётиб, улар айтиб бераётган воқеа содир бўлган аниқ вақтини тасдиқлаб олиш зарурияти туғилади. Ана шу мақсадда хронометраж усули ҳам қўлланилади. Гувоҳлар ва жабрланувчилар учун хотирасидан ўчмайдиган бирорта сана, воқеа эслатилади, кейин терговчи ўша куни унинг яна нималар билан шуғуллангани, фаолиятининг мароми, муддатлари билан қизиқиб, шу орқали ўша кунни терговни қизиқтираётган дақиқаларгача вақт жадвалига солади. Сўроқ мобайнида сўроқ қилинаётган кишининг кечинмаларини аниқлаб олиш мақсадида уни диққат билан кузатиши лозим, негаки унинг ички кечинмалари ташқи қиёфасида, хулқ- атворида эшитган маълумотларни қандай қабул қилишда, нутқнинг хусусиятларида яққол кўзга ташланади. Масалан, жони халқумига келиши, нутқ тезлиги ва маромининг ўзгариши, тўхтамай гапириши, овозини баландлатиши, чала - чулпа сўзлаши кабилар қаттиқ ҳаяжонланаётганлигидан далолат беради. Бундай психологик кечинмаларни қайд этиш сўроқ бераётган киши қай пайтда рост, қай пайтда ёлғон аралаштириб ёки бўрттириб гапираётганини аниқлаб олишга кўмаклашади. 3. Шубҳаланувчи ва айбланувчиларни сўроқ қилиш психологияси. Суд ҳукми билан айби тасдиқлангунича қадар гумондор (шубҳаланувчи) ва айбланувчи жиноятчи бўлиб ҳисобланмайди. Бирор бир жиноятда айбланаётган ёки гумонланаётган кимса жиноятчи бўлмаслиги мумкин. Гумондорга нисбатан айбланувчи одатда, жиноий иш ҳолати, тергов эга бўлган далил исботлар мазмунидан кўпроқ огоҳ бўлади. Бироқ дастлабки терговда гумондорда ҳам, айбланувчида ҳам ўхшаш психологик ҳолатлар, мотивлар, ҳаяжон, бунинг оқибатида ўзига хос хулқ - атвор кузатилади. Айбланувчи хулқ - атворини озодликдан маҳрум бўлиш, одатий турмуш тарзидан айрилиб қолиши, жиноятчи маҳкумлар орасига тушиб қолишдан қўрқув ҳисси туғдирадиган кучли психологик тушкунлик натижасида шаклланадиган мотив ҳам идора қилиши мумкин. Бундай ҳиссиётлар биринчи марта жиноят содир этган кишиларга хосдир, улар жиноий жавобгарлик мазмунидан бехабар бўлганликлари боис ўта тушкун кайфият гирдобида қоладилар. Шунинг учун бундай шахсларга терговчи ҳақиқатни айтса жиноятига жазо бериш енгиллаши мумкинлигига ишонтириши зарур. Уюшган жиноий гуруҳ таркибида содир этилган жиноятда айбланаётган шахс шерикларига ҳар хил муносабатда бўлади. Ўзига ҳомийлик қилиб, қўллаб - қувватлаб турган шахсни яна ёрдам беришидан умидвор бўлиб, жиноятга тааллуқлигини яширишга уринади. Доминанта Шахснинг хулқ - атвори кўп жиҳатдан унга доминанта – ушбу дақиқада бош миянинг катта ярим шарлари қобиғидаги ҳар қандай таъсиротга ўта қўзғалувчан бўлган ҳамда бошқа асаб марказлари фаолиятига тормозлантирувчи таъсир кўрсата оладиган ҳукмрон қўзғалиш ўчоғининг таъсирига боғлиқ бўлади. Одамда доминанта ҳаётининг муайян даражадаги жиддий палласида юз берган воқеа учун қайқуриши, қаттиқ ҳаяжонланиши, қўрқув, умидсизлик ҳисларига берилиши туфайли туғилади. Доминанта таъсири остида жиноятчи гўё унинг хавфсизлигини таъминлайдиган, фош этилишидан сақлайдиган ҳамда кейинги жазодан асраб қоладиган хатти- шаракатларни содир этишга киришади. Унинг фаолияти ўзига хос ҳимояланиш тусини олади. Бироқ унинг айнан шундай ҳаракатлари терговчининг эътиборини тортади, уни содир этилган жиноятга алоқадор, деб тахмин қилишга асос бўлади. Бундай хатти-ҳаракатлар «хулқ - атвор далили» деб номланади. Хулқ - автор далиллари турли хил куринишда бўлади. Улар орасида энг кўп учрайдиганлари: чалғитувчи саҳналар тайёрлаш, ёлғон тасдиқ (алиби) яратиш ва кутилмаган жавоблар кабилардир. Амалиётда кўпинча айбланувчи ўзига бўхтон қилган ҳолатларда сохта муросали вазиятлар туғилади. Агар айбланувчи ҳаддан ташқари таъсирланувчан, ташқи таъсиротларга берилувчан, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишдан ожиз, иродасиз, руҳий ҳаяжонланишга бардошсизлиги билан ажралиб турса, ўзига тухмат қилиш эҳтимоли ортади. Бунинг энг тарқалган мотиви ҳақиқий айбдорни кўргазма беришдан халос қилишга уринишдир. (яқин қариндошлик таъсирида) Юридик психологиянинг фан сифатидаги вазифаси терговчиларнинг ижодий изланишлари самараларини назарий асослаб беришдан иборатдир.