logo

Узбекистон Республикасида Давлат хокимияти вакиллик органларининг депутатлари ва сенат аъзоларининг хукукий ҳолати

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

189 KB
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутатлари ва сена т аъз олари нинг ҳуқуқий ҳолати Режа 1- .Ўзбекистон Ресупбликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси нинг ҳуқуқий мақоми 2 . Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашри депутатларининг ҳуқуқий ҳолати 3-. Қонунчилик палатаси депутати ва с енатор фаолиятининг асосий кафолатлари 4-. Депутат ва с енаторни чақириб олиш асослари в а тартиби 1-. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик депутати ва С енат аъзосининг ҳуқуқий мақоми Мустақилликка эришилгандан кейин қисқа давр ичида Ўзбекистонда парламент ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган, депутатлар ҳуқуқлари, мажбуриятлар ҳамда ваколатларини тўлдирадиган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, бу ислоҳотлар: биринчидан, қонунчилик фаолиятини самарадорлигини ошириш; иккинчидан, парламент назорати вазифаларини кенгайтириш ва кучайтириш; учинчидан, парламент фаолиятида регионлар ролини кучайтириш; тўртинчидан, парламентни барқарор ишлаши учун кафолатлар тизимини яратиш; бешинчидан, депутатларнинг профессионал сифатларини ва умуман, парламентаризм маданиятини ривожлантиришга қаратилгандир. Парламент ташкилий жи ҳатдан кенг тармоқли бўлганлиги сабабли ҳам давлат ҳокимияти тизимида, ум у м а н давлатчиликда алоҳида ўрин тутади. Парламент палаталарини шакллантириш усули парламент аъзосининг номланишида ҳам маълум даражада акс этади: одатда, қуйи палаталарнинг аъзоларигина депутат деб, аксарият мамлакатларда юқори палаталарнинг аъзолари эса – сенаторлар деб аталади (улар ўз мандатларини нафақат сайлаш, балки тайинлаш орқали ва бошқа усулларда ҳам оладилар). Қонунчилик палатаси депутатлари халқнинг ҳокимият вакиллик органларида фаолият кўрсатувчи тўлақонли вакилидир. Республикамизнинг мустақиллигини мустаҳкамлашда, ҳуқуқий давлат қуришда, чин маънодаги демократияга эришишда депутатларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади Ҳуқуқшунос олим Р.Қаюмов “депутатнинг ҳуқуқий мақоми-бу депутатларнинг ҳуқуқий нормаларда белгиланган ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бурчлари, улар фаолиятининг шакллари ва ваколатларини йиғиндиси демакдир” 1 деб таъкидлаган. 1 Қаюмов Р. Ўзб екистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи. Т. : Адолат. 1998 й 300б ет Шундай қилиб, депутатнинг ҳуқуқий мақоми кўп ҳолларда унга юкланган вазифаларни сифатли ва белгиланган тартибда амалга ошириши унинг ҳуқуқий кафолатини қай даражада белгилаб берилганлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Депутатлик мақоми билан боғлиқ масалалар тегишли тартибда ҳуқуқий тартибга солиниши депутатлик фаолиятини тўсиқларсиз ва самарали амалга оширилишини таъминлайди, унинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш билан бир қаторда депутатнинг халқ ва жамият олдидаги мажбуриятини кучайтиради. Қонунчилик палатаси депутати ва сенатор фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қатор қонун нормаларида: “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий принциплари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги , “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида”ги қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сенатор фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ифодаловчи ҳуқуқий нормалар ичида конституциявий нормалар алоҳида аҳамиятга эга. Конституциянинг 87-88-моддаларида депутат ва сенаторларнинг ҳуқуқий мақомининг умумий асослари белгилаб берилган, яъни депутат ва сенаторларнинг асосий вазифалари қайд қилиниб, дахлсизлик ҳуқуқи, депутатлик ва сенаторлик фаолиятига ҳақ тўлаш каби умумий масалалар тартибга солинган. Депутат ва Сенатор мақоми 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонунида кенгроқ ва тўлароқ тартибга солинган. Ушбу қонунда депутат ва сенаторларнинг мақомига тегишли барча масалаларни - кимлар депутат ва сенатор бўлиши, уларнинг ваколат муддати, депутатликни тасдиқловчи воситалар, депутатнинг Олий Мажлисдаги иши каби масалаларни қонуний асосда мустаҳкамлагани, депутатнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, депутатларнинг сайловчилар, сиёсий партиялар билан олиб борадиган ишларини, депутатнинг парламент сўровини, депутат одобини ўз ичига қамраб олган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатини ҳуқуқий мақомини асосий характерли томонларини аниқлашдан олдин, депутат - парламентарий ёки ўзининг сайловчиларининг ёхуд унинг номзодини илгари сурган ташкилотнинг вакилими деган саволнинг ечимини топиш лозим. Бу саволга аниқ жавоб бериш учун депутатлик мандатининг табиатини очиш лозим. Шу қаторда бу саволнинг жавоби депутатнинг ҳуқуқий мақомининг мазмуни, унинг вазифалари ва функциялари, давлат хизматчилари тизимида тутган ў рнини аниқлаш билан узвий боғлиқдир. Суверенитетни француз мутафаккури Ж.Ж.Руссо ўз асарида “Халқ депутатлари халқнинг бевосита вакили бўла олмайдилар, улар фақат ундан ваколат олган кишилардир” 2 , деб таъкидлаган. Халқ депутатларга ҳокимият ваколатларини берилади, депутатлар эса ўз навбатида қонун қабул қилиш орқали халқнинг умумий иродасига мувофиқ ҳаракат қиладилар. Юқоридаги фикрдан депутатнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи муҳим принцип - яъни императив мандат принципи келиб чиқади. Мандатининг икки тури: императив депутат мандати ва эркин депутат мандати мавжуд. Улар бир – биридан фарқланиши, унинг хусусияти депутат 2 Руссо Ж.Ж. Трактат ы. Москва: Наука, 1969, с 222 . ва унга овоз берган сайловчиларнинг ўзаро муносабатлари принциплари билан белгиланишини кўрсатади. Депутат мандати муаммоси депутат парламент аъзоси сифатида кимнинг хоҳиш-иродасини ифода этиши, парламент, унинг палаталари қарорларини қабул қилишда иштирок этар экан, у кимнинг манфаатларини ҳимоя қилиши лозим, ўзининг парламентдаги фаолияти учун депутат ўз сайловчилари олдида сиёсий-ҳуқуқий жавобгар бўладими, сайловчилар депутатларга ижро этиш мажбурий бўлган йўл-йўриқлар бериш ва уни чақириб олишга ҳақлими, деган саволлар билан боғлиқ. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам ўз сайловчилар манфаатларини, ҳам бутун халқ манфаатини акс эттирадилар, халқ иродасини ифода этувчи қонунлар қабул қиладилар. Шунинг учун, Қонунчилик палатаси депутатларига қонун чиқарувчи органга сайланган, ўз сайловчилари олдида тўғридан-тўғри жавобгар бўлмаган, ўз фаолиятини маълум бир гуруҳнинг вакили сифатида эмас, балки мамлакатнинг барча фуқаролари, бошқача сўз билан айтганда бутун халқнинг вакили сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Шундай ҳолатда депутат ўз ҳаракатларида жуда кенг мустакилликка эга бўлади, ўз фаолият кўрсатишида шахсий фикр ва қарашларига асосланган ҳолда бутун халқ манфаатидан келиб чиқади. Депутатнинг бундай мақоми ҳуқуқий фан тизимида эркин мандат деб юритилади. Жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг парламентларида депутатлар одатда профессионал тарзда иш олиб борадилар ва эркин мандатга эгадирлар. Бу мамлакатларнинг конституцияларида императив мандат ҳаракати тўғридан-тўғри тақиқланган. Масалан, Болгария Республикаси Конституциясининг 67-моддасида “депутатлар нафақат ўз сайловчиларининг, балки бутун халқнинг вакили ҳисобланади. Мажбурий ваколатлар белгиланиши қонуний кучга эга эмас”, - деб белгиланган. Бундай нормаларни, Франция (27-модда), Италия (67-модда), Испания (67-модда) конституцияларида ва Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонунида (38-модда) учратиш мумкин 3 . Айрим хорижий мамлакатларида эса, императив мандат ҳаракати Конституцияда тақиқланмаган бўлсада, депутатларнинг мақомини белгилашда муҳим бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланган. Хусусан, Қозоғистон Республикасининг 1995 йил 16 октябрдаги “Қозоғистон Республикаси парламенти ва унинг депутатларининг мақоми тўғрисида” 4 ги Конституциявий Қонунининг 24-моддасида парламент депутати бирор-бир императив мандат билан боғлиқ эмаслиги ва парламентда ўз фикри бўйича овоз бериши белгиланган. Бунда ушбу мамлакатлар эркин мандат, яъни мажбурий ваколатлар белгиланмаслиги парламентар тизимнинг демократиклигининг асосий белгиси эканлигидан келиб чиқишган. Бундай мандатли депутат мамлакатнинг барча фуқароларини манфаатларини ифодалайди ва ўз сайловчиларининг иродасига бевосита тобе ҳисобланмайди. Асосий қонунда таъкидланишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига сайланиш ҳуқуқига 25 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари эгадирлар. Депутатлар фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар. Сенаторлар эса халқ депутатлари вилоят , туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида ҳар бир ҳудудий бирликдан 6 нафардан сайланадилар. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Конституциянинг 88-моддасига кўра, Қонунчилик палатаси депутатлар ва сенаторларга уларнинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ х аражатлар қопланади. Мазкур конституциявий қоидани изоҳлашда шуни таъкидлаш 3 Конституция мира : Сб. Конституции государста мира / Сост. У.Таджиханов, А.Саидов / Т. 1997 том 1- 8 4 Конституционный закон Республики Казахстан от 16 октября 1995 г № 2529 О Парламенте Республики Казахстан и статусе его депутатов ( с изменениями, внесенными Конституционными законами РК от 11.04.97г.№ 91-1; от 12.03.99г. № 348-1; от 06.05.99г № 377-1) http/www/5 baiiov/ru/ жоизки, конституциявий ҳуқуқда депутатнинг ҳуқуқий мақоми индемнитет ва иммунитет орқали тавсифланади 1 . Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва ҳуқуқий мақомининг таркибий қисми сифатида иммунитет ва индемнитет ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир. Индемнитет депутатга парламентдаги иши учун турли моддий рағбатлар берилиши тушунилади, бунда аввало, профессионал парламент фаолияти учун ҳақ-тўловлар ажратилиши назарда тутилади 5 . Кўпгина ҳуқуқий адабиётларда индемнитетни депутатни ўз фаолиятини амалга оширишда моддий таъминот билан таъминлаш деб таърифлаш мақсадга мувофиқлиги белгиланган 6 . Индемнитетнинг моддий жиҳати парламент фаолияти учун тўланадиган ҳақ билан боғлиқ. Хорижий мамлакатларнинг амалиёти парламент аъзолари ўз фаолияти учун, қоида тариқасида, тўлақонли ҳақ олишларини кўрсатади. Мазкур ҳақ миқдори одатда вазирлар, давлатнинг бошқа олий мансабдор шасхларига тўланадиган маош миқдорига тенг. Масалан, АҚШда Конгресс палаталарининг аъзолари ўз хизмати учун қонунда белгиланган ва АҚШ ғазнаси томонидан тўланадиган ҳақ оладилар. 1990 йилдан конгресс аъзоларига 120 минг доллар миқдорида йиллик маош белгиланган 7 . Россиянинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, парламент аъзолари, эгаллаган лавозимидан қатъи назар (палаталарнинг раисларидан ташқари), федерал вазирнинг ойлик маоши миқдорида ҳақ оладилар. Россия парламенти палаталарининг раислари ҳукумат раисининг маоши миқдорида ҳақ оладилар. Бундан ташқари, Россия парламенти палаталарининг аъзоларига ҳар ойда уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишлари билан боғлиқ қўшимча харажатлар энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида қопланади. 5 Ўша жойда 6 Конст и туция Российской Федерации: Энциклопедический словарь. В. А. Туманов, В.Е. Чиркин, Ю.А.Юдин и др. Москва 1997 с 109 7 Қаранг: Лафитский В.И. Основы конституционного строя США. – М., 1998, с. 147. Парламент аъзолари ойлик маошдан ташқари, қоида тариқасида, турли компенсация тўловлари олиб турадилар, ҳар хил моддий ва ижтимоий имтиёзлардан фойдаланадилар. Масалан, АҚШда парламент аъзолари ўз сайлов округларига 15 марта сафар қилишлари учун йўл харажатлари қопланади. Уларга шунингдек Вашингтон ва ўз округларидаги офисларини мебель ва техника ускуналари билан жиҳозлаш харажатлари ҳам қопланади. Парламент аъзолари сайловчиларга ўз фаолияти ҳақида ахборот бериш мақсадида тегишли материалларни почта орқали бепул юбориш ҳуқуқига эгадирлар. Улар телеграф ва телефон алоқасидан ҳам бепул фойдаланадилар. АҚШ қонунлари тўплами, ранг-баранг маълумотномалар парламент аъзоларига бепул берилади. АҚШда парламент аъзолари ижтимоий имтиёзлар: ўз ҳаётини давлат ҳисобидан суғурта қилиш, ўз соғлиғини имтиёзли шартларда суғурта қилиш, биринчи тиббий ёрдамни бепул олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Ҳар бир парламент аъзоси ўз ходимлари девонига: округ ва штатнинг катталигига қараб, Вакиллар палатасининг депутатги 18 тагача, сенатор эса – 20 дан 30 тагача ходимдан иборат девонга эга бўлади 8 . Россияда ҳам парламент аъзолари анча кенг ижтимоий ва бошқа кафолатларга эга. Ижтимоий кафолатларининг ҳажмига кўра улар федерал вазирга тенглаштирилган. «Россия Федерацияси Федерал Йиғилишининг Федерация Кенгаши аъзоси ва Давлат Думаси депутатининг мақоми тўғрисида»ги 1994 йил 8 май Қонунига мувофиқ, ижтимоий кафолатларга, ойлик маош ва қонунда назарда тутилган бошқа тўловлардан ташқари, қуйидагилар киритилган: а) ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили; б) парламент ваколатларини амалга ошириш даврини давлат хизмати стажига киритиш; в) парламент аъзосига ҳамда унинг оила аъзоларига тиббий, санитария-курорт хизматлари кўрсатиш; г) пенсия таъминоти; д) ўз ваколатларини амалга ошириш даврида касалланиш ёки меҳнат лаёқатини йўқотишини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш; е) Москва шаҳрида 8 Қаранг: Конституционное (государственное) право зарубежных стран. Т. 4, М.” Бек”с. 101. турар жой майдонига эга бўлмаган парламент аъзоларини уй-жой ва маиший шароитлар билан таъминлаш. Россия парламентининг аъзолари меҳнат шартномасига биноан ишлайдиган бештагача ва жамоатчилик асосида ишлайдиган қирқтагача ёрдамчига эга бўлишга ҳақли. Бундан ташқари, Қонун парламент аъзоларининг меҳнат ҳуқуқини кафолатлайди, уларни ҳарбий йиғинлар чақирилишдан озод қилади, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ихтиёридаги (шу жумладан ҳукумат) алоқа воситаларидан бепул фойдаланиш, таксидан ташқари, барча транспорт воситаларида текин юриш ҳуқуқини беради, меҳмонхонага навбатдан ташқари жойлаштириш ҳуқуқини кафолатлайди. Иммунитет - депутатнинг дахлсизлиги, яъни депутатлик фаолиятининг энг муҳим кафолатининг ҳуқуқий ифодасидир. Иммунитет депутатнинг жавобгарликка тортилмаслиги ва дахлсизлигини англатади 9 . Депутатнинг жавобгарликка тортилмаслиги унинг сўз ва овоз бериш эркинлигида ифодаланиб, парламент аъзоси олий вакиллик органи мажлисларида билдирган фикри ва берган овози учун жавобгарликка тортилмайди. Жавобгарликка тортилмаслик депутат учун имтиёз эмас, балки халқ манфаатини ифода этишдаги масъулиятдир. Қайд этилганлардан келиб чиқкан ҳолда иммунитетни депутатларга ў з фаолиятларини тазйиқсиз, тўсиқларсиз амалга ошириши учун қонун билан белгиланган имтиёзлар йиғиндиси деб айтишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги Қонунида 10 “Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолиятига асосланади”, - деб белгиланган. 9 Тожихонов У. Одилқорев Х., Саидов А. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи. Т. 2001 й 509 бет 10 Ўзбекистон Республикаси Қонунлар тўплами 2003 й 9-10 сон Бу ҳолатни ҳам депутат фаолиятининг ҳуқуқий асоси ва мақомининг муҳим белгиси сифатида қараш мумкин. Бу норма бир томондан Олий Мажлисни профессионал парламент сифатида фаолият кўрсатишини белгиласа, иккинчи томондан ҳар бир депутатга унинг фаолият кўрсатишига ёрдам берувчи таъминот билан таъминланиши лозимлигини келтириб чиқаради. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига, яъни беш йил муддатга сайланади. Шу боисдан депутатнинг ваколатлари сайланган кундан бошланади ва Қонунчилик палатаси ваколатлари тугагандан сўнг янги чақириқ сайловлар ўтказилганда тугайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ваколатлари муддатидан олдин ҳам тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Қонунчилик палатаси депутатининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилиши мумкин: - у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда; - у қонунга кўра депутатлик, сенаторлик ваколатларини амалга оширишига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда; - унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда; у чақириб олинган тақдирда; - суд уни муомалага лаёқатсиз деб топган тақдирда; - у суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган тақдирда; - у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда; - у вафот этган тақдирда; - палата тарқатиб юборилган тақдирда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг сенатор этиб сайланган депутати ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши унинг сенаторлик ваколатлари тугатилишига олиб келади. Алоҳида ҳолларда депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорига биноан муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Депутат, сенатор деган юксак номга доғ туширувчи хулқ-атвор бундай масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин. Депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини бошқа шахсга топшириш мумкин эмас. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ҳуқуқий мақомининг муҳим элементи - бу унинг депутатлик ҳуқуқ ва мажбуриятларидир. Депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзоларининг мақоми тўғрисида”ги Қонунида тўлиқ аниқланган. Шу билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари хусусидаги моддаларни аниқлаштириш ҳамда уларнинг рўйхатини алоҳида белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Айтиш лозимки, депутатларнинг айрим ваколатлари, ҳуқуқлари уларнинг мажбуриятлари сифатида ҳам тушунилиши мумкин. Масалан, бундай норма сифатида депутатнинг ўзига сайловчилардан тушган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиши, уларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўриши, фуқароларни қабул қилиш хусусидаги нормани кўрсатиш мумкин. Бу нормани бир томонидан депутатнинг ҳуқуқи, иккинчи томондан унинг мажбурияти сифатида ба ҳ олаш мумкин. Мамлакатимиз қ онунчилигига асосан Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятларини асосан икки шаклда амалга оширадилар. Бу уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фаолияти ва сайлов округларидаги фаолиятидир. Шу сабабдан ҳ ам депутатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини 2 гуру ҳ га, яъни Қонунчилик палатасидаги фаолиятига доир ҳ амда сайлов округларидаги фаолиятига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари гуру ҳ ига бўланади. Депутатлар ўз ваколатларининг асосий қ исмини ўзлари сайланган Қонунчилик палатаси ор қ али амалга оширадилар. Депутат ва сенаторлар нинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари “ Ў збекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми т ўғ рисида”ги Қонунининг 7-моддасида берилган. Бу қонунга кўра, палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади. Шунингдек, депутат ва сенатор : - палатанинг органларига сайлаш ва сайланишга; - палата мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга; - палата мажлисининг кун тартиби, муҳокома қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга, қарор лойиҳалари ва уларга тузатишлар киритишга, палата томонидан тузиладиган органларнинг шахсий таркиби ҳамда сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга; - мунозораларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга; - парламент с ў рови билан мурожаат этишга; - ў з таклифларини асослаб бериш учун с ў зга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга; - палата мажлисида раислик қилувчига палата мажлисида муҳокома қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклиф ёки мулоҳазаси матнини топширишга; - палата таркибидаги ўзи аъзо бўлган тегишли органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини палата мажлисида баён қилишга ёки бу ҳақида тегишинча Қонунчилик палатасининг спикерига, Сенат раисига ёзма равишда маълум қилишга; - палатага ҳисобдор ёки унинг назорат остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини палата мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга; - Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек, палата қарорларининг бажарилишини текшириш ҳақида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга; - палата мажлисларининг стенограммалари билан танишишга; - фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофоза қилинадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳакли. Депутатлар қайд этилган ҳуқуқларидан ижодий ёндашган ҳолда ташаббус кўрсатиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ишида қатнашиб, давлат, хўжалик ва ижтимоий-иқтисодий қурилишнинг муҳим масалаларини ҳал этадилар, қонунларни ва Қонунчилик палатаси қарорларини қабул қилишда иштирок этадилар ҳамда давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишини назорат қилиб борадилар. Бу ўринда, Қонунчилик палатаси депутатининг энг муҳим ҳуқуқларидан бири сифатида Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини алоҳида таъкидлаш лозим. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида ва тегишли қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Конституция ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонун нормасига кўра, Қонунчилик палатаси депутатлари Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадирлар ва бу ҳуқуқ депутатлар томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади. Депутат Қонунчилик палатасида Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириб, янги қонун ишлаб чиқариш зарурлиги тўғрисида масала қўйиш, янги қонун лойиҳаларини, амалдаги қонунларга ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифлар билан чиқиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига ҳам эгадир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида киритилган таклифни Қонун лойиҳасининг Қонунчилик палатаси қўмитаси дастлабки тарзда кўриб чиқиш, Қонунчилик палатасида қонун қабул қилиш, янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиш, таклиф қилинган қонун лойиҳасини такомилига етказиш учун тегишли қўмиталар ва комиссияларга юбориш, қонун лойиҳасини, таклифни асосли рад қилиш сингари қарорлардан бирини қабул қилиш билан кафолатланади. Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг мансабдор шахслари устидан назоратни амалга оширишнинг шакли сифатида парламент сўрови ҳуқуқига эгадир. Депутат ва сенаторнинг парламент сўрови, қонунда кўрсатилишича 1 , давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш ҳақида қўйилган талабидир. Парламент сўрови парламент назоратининг энг самарали воситасидир. Шу сабабли уни амалиётда кенг қўллаш лозим. У депутатларга берилган энг кучли , таъсирчан имкониятдир. Парламент сўрови орқали депутатлар сайловчиларнинг талаб ва ҳохишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашади. Парламент сўрови депутат ёки бир гуруҳ депутатлар томонидан ёзма равишда ёки оғзаки равишда киритилиши мумкин. Қонунчилик палатаси депутати ва сенаторнинг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас Қонунчилик палатасининг депутатлари талаб қилиб оладиган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак. Депутатлар фаолияти амалга оширилишининг муҳим шаклларидан бири уларнинг сайлов округларидаги фаолиятидир. Ўзбекистон қонунчилигида депутатларнинг бу соҳадаги фаолияти учун ҳам маълум бир ҳуқуқлардан фойдаланиш имкони яратилган. Бу депутатларнинг уларни сайловчилар билан доимий мустаҳкам алоқани ўрнатиши билан боғланган деб ҳисоблаш мумкин 11 . Хусусан, депутат сайловчилар билан алоқа ўрнатар экан, уларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси иши билан батафсил таништириб боради, бунда депутатнинг сайловчилар билан учрашуви муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенат аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунига асосан депутат сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шарт-шароит билан таъминланиши шарт. Ушбу қонуннинг 9-моддасига асосан “Депутатларга сайловчилар билан олиб бориладиган ишлар учун Қонунчилик палатасининг регламентида белгиланадиган тартибда муайян кунлари ажратилади”, - деб кўрсатилган. 11 Тўлаганов А. Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш Дарслик Т.: 2002 161бет Депутатлар сайлов округларида ўз ваколатларини амалга ошириш учун тегишли ҳокимият вакиллик органи назорати остидаги ташкилотларда ўз сайлов округидаги фуқароларнинг муҳим манфаатларига тааллуқли бўлган ҳар қандай масала кўриб чиқилиши чоғида иштирок этиш, округ сайловчилари билан йиғилишлар, меҳнат жамоалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партияларнинг ташкилотлари билан йиғилиш ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Амалдаги Қонунчиликда депутатларнинг ўз сайловчиларидан тушган таклиф, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиши, уларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўриши, сайловчилар олдида ўз фаолияти хусусида вақти-вақти билан ахборот бериб туриши кўрсатилган. Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати йилига камида бир марта ўз иши тўғрисида сайловчиларга ўз фаолияти ва ўзи сайланган Қонунчилик палатаси фаолияти ҳақида ахборот бериб туриши шарт. Бу мақсадларни амалга ошириш учун эса, ижро этувчи ҳокимият органлари депутатнинг илтимосига кўра бино ажратилишини ташкил этишлари, депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган, депутат томонидан фуқаролар қабул қилинадиган вақт ва жой ҳақида фуқароларга хабар беришлари, қабул ва учрашувларда иштирок этиш учун депутатнинг таклифига биноан ўзларининг масъул вакилларини юборишлари, шунингдек, депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўришлари лозим. Шунингдек, депутат ўз депутатлик фаолиятига доир масалалар юзасидан матбуот органларида чиқиш, радио ва телевидение орқали сўзлаш борасида ҳам маълум даражада имтиёзли ҳуқуқларга эгадир 1 . Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган тақдирда ёки қонунийлик бузилган бошқа ҳолларда депутат давлат ҳокимиятининг вакили сифатида, ўша жойнинг ўзида бундай қоидабузарликлар тўхтатилишини талаб қилишга ёки тегишли органлар ва мансабдор шахсларга мурожаат қилишга ҳаклидир. Қонунбузарлик ҳолати депутатнинг талаби билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки назорат органининг вакили тузган баённомада қайд этилиши мумкин 12 . Депутат талаб билан мурожаат этган давлат органларининг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг маъмурияти, шунингдек, ички ишлар вазирлиги тизими ходимлари қонун бузилган ҳолларни бартараф этиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан чора кўришлари, кўрилган чоралар ҳақида депутатга маълум қилишлари шарт. Қонунчилик палатасининг фаолият олиб боришида ҳ ам депутатлар фракциялари салмоқли роль ўйнайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги Қонунига кўра “Депутатлар гуруҳларини Қонунчилик палатаси таркибига сайланган, сиёсий партиялардан кўрсатилмаган депутатлар тузишга ҳақлидир” деб белгиланган. Ушбу нормани ҳам депутатларнинг ҳуқуқларидан бири сифатида қараш лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 4 апрелдаги 351-II-сонли Қарори билан тасдиқланган “ 2002 йил 27 январда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Референдумининг якунлари бўйича амалга ошириладиган Қонунчилик ишларининг асосий йуналишлари”да қонунда фракцияларни тузиш тартиби, уларнинг парламент фаолиятидаги иштироки шакллари назарда тутилиши кераклиги кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, икки палатали парламент тизимида фақат қуйи палатагина сиёсийлашган хусусиятга эга бўлгани боис, депутатлар бирлашмалари (сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари) айнан мазкур палатада тузилади. Қонунчилик палатаси депутатлари сиёсий, профессионал ва бошқа асосда фракциялар ҳамда депутатлар гуруҳлари шаклида депутатлар бирлашмаларини тузиши мумкин. Демак, мамлакатимиз 12 Қаюмов Р. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи Т.: Адолат ,1998 300-310б парламенти фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига мувофик, депутатлар бирлашмаларининг уч шакли - фракциялар ва депутатлар гуруҳлари мавжуд. Фракция - Қонунчлик палатасида сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини ифодалаш мақсадида тузилади. Депутатлар гуруҳлари эса, Қонунчилик палатаси таркибига сайланган, сиёсий партиядан кўрсатилмаган депутатлар томонидан тузилиши мумкин. Блоклар-фракциялар, депутатлар гуру ҳ лари бирлашуви асосида тузилиши мумкин. Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин ёки ҳеч бир фракция ёхуд депутатлар гуруҳига кирмасликка ҳақли. Ушбу қонунга кўра, Қонунчилик палатасининг камида тўққиз нафар депутати фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш ҳуқуқига эга 3 . Фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим: - фракция ёки депутатлар гуруҳининг таъсис йиғилишини ўтказиш; - фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш ҳақида таъсис баённомасини қабул қилиш; - фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбарини сайлаш. Конституциявий қонундаги эътиборга молик томон шундаки, депутатлар бирлашмаларининг, улар ҳоҳ фракция, ҳоҳ гуруҳ тарзида шаклланганидан қатъий назар, рўйхатдан ўтказилиши белгиланган. Бу эса, биринчидан депутатлар уюшқоқлигини ҳуқуқий кафолатласа, иккинчидан, парламент тузилмалари ишининг самарадорлиги оширади. Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари ўз ваколатларини бажариш даврида сиёсий аъзоликни тўхтатиб турадилар, шунингдек улар фракция ёхуд депутатлар гуруҳи таркибига киришлари мумкин эмас. Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракция ёки депутатлар гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин. Лекин, бундан Қонунчилик палатасининг депутатларининг ҳар бири фракция ёки депутатлар гуруҳи аъзоси бўлиши керак, деган хулоса келиб чиқмайди. Бинобарин, сайланган депутат ҳеч бир фракция ёхуд депутатлар гуруҳига кирмасликка ҳам ҳақлидир. Қонунчилик палатаси депутатининг фракцияга ёки депутатлар гуруҳига кириши тўғрисидаги қарор уларнинг мажлисларида қабул қилинади. 2005 йилнинг 26 январь куни Қонунчилик палатасига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг мажлислари бўлиб ўтиб, мавжуд сиёсий партияларнинг барчаси ўз фракцияларини тузишга муваффақ бўлдилар. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партиясининг 41 нафар аъзосидан иборат, Халқ демократик партиясининг 28 нафар депутатидан иборат, Ўзбекистон Фидокорлар миллий демократик партиясининг 18 нафар вакилидан иборат, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партиясининг 11 нафар депутатидан иборат, “Адолат” социал- демократик партиясининг 10 нафар сайланган депутатидан иборат фракциялар тузилди ҳамда фракциялар раҳбарлари сайланди 13 . Қонунчилигимизнинг эътиборга лойиқ жиҳатларидан яна бири шуки, Қонунчилик палатасидаги депутатлар гуруҳларининг ваколатлари доираси сиёсий партиялар фракциялари ваколатлари доирасига тенглаштирилди. Айни чоғда, уларнинг фракциялар билан бир қаторда ва улар билан тенг равишда иш юрита олишининг ҳуқуқий асоси яратилди. Булар, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 25-моддасида муфассал ифодасини топди. Депутатлар фракцияси ёки депутатлар гуруҳи таркибига кирган Қонунчилик палатаси депутати маълум бир даражада қўшимча ҳуқуқлардан 13 Ҳусанова М. Икки палатали парламент: депутатлар бирлашмалари. //“ Ҳаёт ва қонун” , 2005 1. 15бет фойдаланиш имконига эга бўлади, деб айтиш мумкин. Чунки, депутат фракция ёки гуруҳ таркибида: - Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар киритиш; - Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган ҳар бир масала юзасидан музокараларда фракция, депутатлар гуруҳи вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши ҳуқуқидан фойдаланиш; - келишув комиссияси ва бошқа комиссиялар тузиш тўғрисида масала қўйиш; - Қонунчилик палатаси мажлисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг тасарруфига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан мурожаат этиш; - Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан фракциянинг, депутатлар гуруҳининг фикрини Қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида тарқатиш; - Қонунчилик палатасининг Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари ишида иштирок этиш; - Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари ва бошқа қарорларнинг лойиҳалари юзасидан ўз таклифларини киритиш; - ҳукумат аъзоларини уларнинг фаолияти масалалари юзасидан эшитиш тўғрисида масала қўйиш; - фракциянинг, депутатлар гуруҳининг фаолияти учун зарур материаллар ва ҳужжатларни давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, депутатлик фаолиятининг кафолатлари қонун билан муҳофоза қилинади ва уни бузганлик учун тегишли жавобгарлик чораларини белгиланганлиги ҳам улар ўз ҳуқуқларидан тўла имкон даражасида фойдаланишини кафолатлайди. Қонунчилик палатаси депутати ва сенатор қайси қўмитаси, комиссияси таркибига, келишув комиссияси таркибига сайланган бўлса, шу қўмита, комиссиянинг мажлисларида қатнашиши, овоз беришда Қонунчилик палатасининг регламентларида белгиланган тартибда шахсан иштирок этиши шарт. Бу мажбурият жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунига кўра, Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади 2 . Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт. Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлислари, агар уларда қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Депутат ўз ваколатларининг кўпчилигини Қонунчилик палатаси мажлисларида амалга оширади 14 . Депутат Қонунчилик палатаси ишида доимий равишда ва интизомли қ атнашиши жуда катта аҳамиятга эга, ч у н ки бир қ исм депутатлар мажлисларга келмай қ олсалар қ онун талаб қилган кворум йиғилмайди ва Қонунчилик палатаси ў з фаолиятини т ў лиқ амалга ошира олмай қолади. Шу сабабдан, Қонунчилик палатаси, қўмита, комиссия, келишув комиссияси мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, депутатлар бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Спикерига, қўмита, комиссия раисига, келишув комиссиясининг тегишли палатадан сайланган ҳамраисига олдиндан хабар қилиши шарт. Агар Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолиятига асосланганлигини эътиборга олсак, интизомнинг бу тарзда бузилиши Қонунчилик палатаси фаолиятини маълум бир даражада издан чиқаришгача олиб келиши мумкин. 14 Тўлаганов А. Далат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш. Дарслик Т. 2002 й 160-165б Шу сабабли, депутатнинг Қонунчилик палатасига мажлисларига бир неча маротаба узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ҳолатлари бўйича ҳам депутатнинг ваколат муддатларини илгаридан тугатишни қонун даражасига кўтариш мақсадга мувофиқ бўлади. Қонунчилик палатаси депутати вақти-вақти билан, аммо йилига камида бир марта, сайловчиларга ўз фаолияти ҳақида ахборот бериши шарт. Депутат ўз мақомидан фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланиши мумкин эмас. Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли палата томонидан ёки унинг топшириғига биноан палатанинг органи томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Шунингдек, улар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари ҳам мумкин эмас. Мазкур конституциявий қоида депутатликнинг бошқа мансаб билан номутаносиблиги принципини мустаҳкамлайди 15 . Бир қатор мансаб лавозимларининг депутатлик билан номутаносиблиги принципи депутатнинг молиявий ва иқтисодий жиҳатдан муайян таъсир доирасига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган. Депутат бундай омиллар таъсиридан ҳоли бўлса, хусусий манфаатларини чеклай олса, халқ, жамият манфаатларини холис ва тўла-тўкис ифодалаш имкониятига эга бўлади. Агарда йиғилишда раислик қилувчи сўзга чиққан депутатга мурожаат қилса, у ўз нутқини дарҳол тўхтатиши лозим. Қонунчилик палатаси регламентида мажбурият ва жавобгарлик турларини аниқ белгиланиши, уларни қўллаш тартиби белгиланиши бевосита палата иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, депутатларнинг фаоллигини оширишга, депутатлик этикасига қатъий риоя қилишига олиб келади. 2 Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий ҳолати 15 Тожихонов У ва бошқалар, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи Т. 2001 510 б Давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши муҳим ўрин тутади. Вилоят ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига 60 та , туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига 30та депутатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадилар. Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг депутати фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги , “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонунларида ўз ифодасини топган. Депутат тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддатига сайланади. Депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатиш асослари “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонунлари нинг 3 - моддасида кўрсатиб ўтилган. Алоҳида ҳолларда депутатнинг ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорига биноан муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Депутат деган юксак номга доғ туширувчи хулқ-атвор бундай масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисидаги қонунларида д епутатнинг ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилган. Қонунга кўра депутат: - тегишли халқ депутатлари Кенгашининг доимий ҳамда муваққат комиссияларига сайлаш ва сайланишга; - тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга; - тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга; - тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга; - тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисида мунозараларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга; - депутат сўрови билан мурожаат этишга; - ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга; - тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисида раислик қилувчига мажлисда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топширишга; - тегишли халқ депутатлари Кенгаши таркибидаги ўзи аъзо бўлган органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисида баён этишга ёки бу ҳақда мазкур халқ депутатлари Кенгаши раҳбарига ёзма равишда маълум қилишга; - тегишли халқ депутатлари Кенгашига ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини мазкур халқ депутатлари Кенгашининг мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга; Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек, тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг бажарилишини текшириш тўғрисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга; тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларининг стенограммалари билан танишишга; сайловчилар билан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, сиёсий партия ташкилоти билан учрашувлар ўтказишга; фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли. Депутат ҳ уқуқлари билан бир қаторда мажбуриятларга ҳам эга . Яъни, депутат тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисларида ҳамда мазкур Кенгаш томонидан тузилган қайси комиссия таркибига сайланган бўлса, шу комиссиянинг мажлисларида қатнашиши, овоз беришда тегишли халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланган тартибда шахсан иштирок этиши шарт. Депутатнинг тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ҳамда қайси комиссия таркибида бўлса, шу комиссиянинг мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда мазкур халқ депутатлари Кенгаши ёки комиссия раҳбарига олдиндан хабар қилиши шарт. Халқ депутатлари Кенгашининг депутати ўз округи сайловчилари билан, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан мунтазам алоқа боғлаб туради, тегишли халқ депутатлари Кенгашида уларнинг манфаатларини ифода этади. Депутат белгиланган кунларда фуқароларни қабул қилади. Сайловчилардан тушган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади, уларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўради. Депутат вақти-вақти билан, лекин йилига камида икки марта сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот беради. Ижро этувчи ҳокимият органлари депутатга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шарт-шароит таъминлайди. Сайловчиларнинг ишончини оқлай олмаган депутат қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши мумкин. Депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир. Сўровнома оғзаки ёки ёзма шаклда бўлиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни депутатга мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборадилар. Судларнинг раисларига, прокурорларга, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас. Депутат сўровлари бўйича ахборот тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисида муҳокама қилинади. Депутат халқ вакили экан, албатта одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан ёки унинг топшириғига кўра тегишли халқ депутатлари Кенгашининг органи томонидан кўриб чиқилади. Халқ депутатларига ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан муҳофаза қилинади. Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўладилар. Депутатни ҳақорат қилиш, шунингдек, унга нисбатан туҳмат қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди. Депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Депутат ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоқа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.Депутат ўзининг депутатлик дахлсизлиги тўғрисидаги масала кўриб чиҳаётган мажлисда иштирок этишга ҳақли. Депутат тегишли халқ депутатлари Кенгашида тегишли масала юзасилан овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки нуқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Агар шундай хатти-ҳаракатлар муносабати билан депутат ҳақорат қилишга, туҳмат қилишга ёки қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган бошқа қонунбузарликларга йўл қўйган бўлса, у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирдагина жавобгарликка тортилади. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ҳал этилади. Депутатни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида қуйи прокурор томонидан киритилган тақдимномани юқори турувчи прокурор чақиртириб олиши мумкин. Депутатни жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса мазкур халқ депутатлари Кенгаши раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олган прокурор иш юритиш тамомланган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида тегишли халқ депутатлари Кенгашига ишни тергов қилиш, судда кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабар қилиши шарт. Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. Халқ депутатлари Кенгашининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, юқори турувчи прокурор тегишинча юқори Кенгашга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қарорни бекор қилиш ва масалани тегишли халқ депутатлари Кенгаши қайта кўриб чиқиши учун топшириш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақлидир. Агар депутат ўзи халқ депутатлари Кенгаши депутати бўлган вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудидан ташқарида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, депутатни жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш талаб қилинмайди. Депутат ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади. Фаолияти давлат сири ҳамда қонун билан қўриқланадиган бошқа сир билан боғлиқ корхоналар, муассасалар, ташкилотларга депутатнинг кириш тартиби қонунда белгиланади. Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари депутатни у ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, унинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда депутатнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатини ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлайди, шунингдек, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатларини уюштиради. Депутатга техник воситалар, алоқа воситалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун шарт-шароит яратилади. Депутат тегишли вилоят, туман, шаҳар ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (такси ва шаҳар йўловчилар транспорти бундан мустасно) текин юриш, шунингдек, йўл патталарини навбатсиз сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Депутатнинг транспортда текин юриш тартиби ва шартлари, транспорт ташкилотлари билан бу борада ҳисоб-китоб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади. 3 Қонунчилик палатаси д епутат и ва с енатор фаолиятининг асосий кафолатлари “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунида депутат ва сенаторларнинг ўз ваколатларини тўлиқ ҳажмда ва мустақил равишда амалга оширишлар учун маълум бир даражада кафолатлар белгиланган. Айрим ҳуқуқшунос олимлар “ депутатлик кафолатларини амалга оширишга имкон яратадиган шароитлар йиғиндиси депутатлик кафолатлари” деб аталишини таъкидлаганлар. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароитлар кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади. Депутатлик ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва сенаторнинг шаъни ва қадр- қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий жавобгар бўладилар. Депутат ва сенаторни хақорат қилган, унга нисбатан туҳмат қилган, унга атайлаб сохта маълумот берган мансабдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилиши ҳам қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Айрим хорижий мамлакатларда парламент депутатларини шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилиш айбни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Хусусан, Финляндия қонунчилигига кўра, парламент, депутатини сессияга бориш ёки қайтиш даврида уни депутатлигини билган ҳолда шаъни ва қадр- қимматига тажовуз қилиб, ҳақорат қилган шахсларни жавобгарликка тортишда ушбу ҳолат оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланиши лозимлиги белгиланган. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 13- моддасига асосан Қонунчилик палатаси депутати ва сенатор ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга. Депутатнинг дахлсизлиги унинг ҳуқуқий ҳолатини белгиланишида муҳим аҳамият касб этиши шунда кўринадики, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сенат аъзосининг дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида (88-модда) мустаҳкамланганлигидан кўриш мумкин. Ушбу конституциявий қоида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва сенат аъзосининг шаъни ва қадр- қимматини, шахсини муҳофоза этиш мақсадида, унинг муайян юридик жавобгарликка тортилмаслигини назарда тутади. Тегишли палатанинг розилигисиз депутат, сенатор жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Депутатни, сенаторни мажбурий келтиришга, шунингдек, унинг уй- жойи, хизмат хонасини, юки, шахсий ва хизмат транспорти воситаларини, ёзишмаларини, у фойдаланаётган алоқа воситаларини, шунингдек, унга тегишли ҳужжатларни кўздан кечиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, қайд этилган қонунда депутат, сенатор тегишли палатада овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки нуқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, шу жумладан ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Агар шундай хатти-ҳаракатлар муносабати билан депутат, сенатор ҳақорат қилишга, туҳмат қилишга ёки қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган бошқа қонунбузарликларга йўл қўйган бўлса, у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда жавобгарликка тортилади. Депутатлар дахлсизлигига тааллу қ ли бу нормаларни бош қ а Қ онун нормаларида ҳ ам учратиш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ҳам депутатлар дахлсизлиги бўйича аниқ тартиб белгиланган. Республикамизда депутатни ,сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса, унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масалага доир қарори кейинчалик Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади. Сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан унинг мажлисида, Сенатнинг мажлислари оралиғидаги даврда эса, Сенатнинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ёки палаталар Кенгашларининг депутатни, сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади. Депутатни, сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори иш юритиш тамомланган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида Қонунчилик палатасига ёки Сенатга ишни тергов қилиш, судда кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабар қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палатасининг депутатни, сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. Тегишли ишни тугатиш тўғрисидаги қарор фақат янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда бекор қилиниши мумкин. Депутат, сенаторлик фаолиятининг ташкилий кафолатларига депутат ва сенаторнинг мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниши, депутат ва сетаторга ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур шарт- шароитлар яратилиши лозим. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 15- моддасига асосан депутат ва сенатор ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Қонун нормаларидан келиб чиққан ҳолда депутат ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини маълум бир гуруҳларга ажратиш мумкин. Хусусан, бу кафолатларни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва шахсий дахлсизлик каби гуруҳларга ажратиш мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий кафолатлари сифатида ҳарбий йиғинлардан озод қилиш, транспортда текин юриш, хизмат турар жойи бериш, пул тўланадиган йиллик таътилларни берилишини ва меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кўрсатиш мумкин. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Конунининг 16- моддасига асосан, депутат сенаторнинг Қонунчилик палатасида ишлаган вақти умумий иш стажига ва аввалги ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланиши кўзда тутилган. Қонунчилик палатаси ёки Сенат тарқатиб юборилган тақдирда депутатга ишдан бўшатиш нафақаси тўланади ҳамда ишга жойлашиш даврида қонунда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади. Депутат ва сенаторга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади. Ҳар йилги меҳнат таътили, одатда, Қонунчилик палатаси сессиялари оралиғидаги даврда берилади. Депутат, сенатор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йул ва такси ҳамда шаҳар йўловчилар транспортидан ташқари автомобиль йўловчи транспортида текин юриш ҳуқуқи кафолатланган. Шунингдек, депутат,сенатор аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йул вокзаллари ҳамда станцияларнинг расмий шахслар ва делегациялар учун мўлжалланган залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ўз ўрнида темир йул вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиация агентлиги ёки аэропортлар депутат ўз гувоҳномасини кўрсатганидан сўнг унга поезднинг ётоқли ёки юмшоқ ўриндиқли вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой беришлари шарт. Бундан ташқари, чиптасида ўриндиқнинг тартиб рақами ҳам кўрсатиладиган шаҳарлараро, шунингдек шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда депутат автовокзаллар ва автостанцияларнинг кассаларидан навбатсиз олинадиган текин чипта билан юриш ҳуқуқи кафолатланган. Депутат , сенатор ҳ ар бир транспорт турида қў л юкини текин олиб юриш ҳуқуқига эгадир. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раиси, раис ўринбосарлари, қўмиталари ва комиссияларининг раислари, парламентлараро алоқалар бўлимининг мудирига ўз фаолиятларини янада тўлароқ амалга ошириш мақсадида дипломатик паспортлар берилиши ҳам қонун нормаларида белгилаб қўйилган. Қонунчилик палатаси депутати, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторга Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаса, улар берган аризаларига кўра ваколат муддатига оила аъзолари билан яшаш учун Тошкент шаҳрида хизмат турар жойи берилади. Лекин шу билан бир қаторда депутат , сенатор фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий кафолатлари сифатида депутатнинг ҳаётини мажбурий суғурталаш, депутат,сенаторни ваколат муддати тугагандан сўнг унинг сайлангунга қадар ишлаган лавозимига тавсия этиш ёки бу лавозимга тенг иш билан таъминлаш, тиббий ва маиший хизмат кўрсатишни таъминлаш каби ижтимоий-иқтисодий кафолатларни қонунда мустаҳкамлаш лозим. 4 Депутат ва с енатор ни чақириб олиш асослари ва тартиби “Депутат” юксак номни обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлари, унинг давлат тузилиши асосларига, ижтимоий-сиёсий вазиятни мушкуллаштиришга, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қонунга мувофиқ қабул қилинган қарорларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган ғайри конституциявий ҳаракатни содир этиши ёки шундай ҳаракатларга даъват этиши шундай масаланинг қараб чиқилиши учун асос бўлиши мумкин. Қонунчилик депутатларга кўплаб ваколат ва қонуний имтиёзлар бериш билан бирга уларга катта масъулият ҳам юклайди. Депутатларнинг халқ ҳамда давлат олдидаги масъулияти амалда бўлиши учун қонуний чоралар белгиланган. Ана шундай чоралардан бири, депутатнинг ваколат муддати тугамасдан муддатидан илгари чақириб олиш мумкинлигидир. Республикамизда депутатни чақириб олишнинг қонуний мустаҳкамланганлиги халқ ҳокимиятчилигининг тўла намоён бўлиши ва депутатнинг ўз сайловчилари олдидаги жавобгарлигини тасдиқловчи ҳолат деб айтиш мумкин. Бу масала 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Ушбу қонунда депутатни чақириб олиш асослари, чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш, депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни ташкил этиш тартиби, чақириб олиш масаласи кўрилаётганда депутатнинг ҳуқуқларини кафолатлари, чақириб олиш бўйича овоз беришни ўтказиш тартиби, овоз бериш натижаларини аниқлаш, чақириб олиш жараёни билан боғлиқ харажатлар каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган. Қонунчилик палатаси депутати сайлангунга қадар мурак к а б жараёнларни бошидан кечиради. Ҳар бир депутат орқасида сайловчилар, сиёсий партиялар туради. Улар кўп сонли кишилар орасидан танлаб олинган, уларга катта ишонч ва умид билдирилган. Уларнинг фаолияти эса кишилар тақдирига таъсир қилади. Шунинг учун, депутатни чақириб олиш, асосли ва ишонарли, аҳамиятли далил ва асослар бўлганда, охирги чора сифатида қўлланиладиган оғир таъсир чораси ҳисобланади. 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги қонунида депутатни чақириб олиш учун қуйидаги асослар белгиланган: - депутатнинг қонун ҳужжатларини жиноий, фуқаровий, маъмурий ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузгани; - депутатнинг ахлоқ, депутатлик ахлоқини умумэътироф этилган меъёрларини қўпол равишда бузувчи, депутат номига доғ туширувчи ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этгани; - депутатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда, узрли сабабларсиз бажармагани, шу жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида, уларнинг органлари ишида иштирок этмаганлиги, топшириқларни бажармагани. Депутат қонунчиларни жавобгарликка олиб келиш даражасида бузса, ўз ҳатти-ҳаракатлари билан депутатлик номига доғ туширса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси обрўсига путур етказса, ўз депутатлик вазифасини бажаришга масъулият билан ёндашмаса депутатликдан чақириб олиниши мумкин. Депутатни чақириб олиш ҳақида қарор етарли асослар бўлганда, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинади. Бу қарордан сўнг чақириб олиш жараёни бошланади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси чақириб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш масаласини ўз ташаббуси билан ҳам ҳал қилиши мумкин. Шунингдек, бундай қарор қабул қилинишига ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идоралар ва прокуратура органлари томонидан белгиланган тартибда берган сўровлари ҳам асос бўлиши мумкин. Депутатнинг қонун ҳужжатларини бузгани ҳақида маълумот Қонунчилик палатаси томонидан Республика Бош прокурорига дастлабки тарзда кўриб чиқиш, шу масала юзасидан Қонунчилик палатаси депутатлик одоби қўмитасига (комиссия) хулоса тақдим этиш учун топширилади. Прокурор хулосаси ва депутатлик одоби комиссияси (қўмита) хулосаларини эшитиш якуни бўйича депутатни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур масалани ўрганган прокурор фикри Қонунчилик палатаси мажлисларида эшитилиши мумкин. Чақириб олиш таклифи асосли деб топилиб, тегишли қарор қабул қилингач, ушбу қарор Марказий сайлов комиссиясига юборилади. Депутатни чақириб олиш ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, прокурор чиқиши мумкин. Чақириб олиш тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан прокурор ва депутатлик одоби комиссияси (қўмита)нинг хулосаларига асосан қабул қилинади. Марказий сайлов комиссияси депутатни чақириб олиш тўғрисидаги қарорга биноан шу депутат сайланган округда овоз беришни ташкил этади. Депутатларни чақириб олиш улар сайланган округларда яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни Марказий сайлов комиссияси сайлов қонунларига асосан ташкил қилади . Марказий сайлов комиссияси чақириб олиш тўғрисидаги қарорни олгач, ўн кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича округ комиссиясини тузилишини таъминлайди ва овоз бериш вақти ҳамда жойини тайинлайди. Бу ҳақда қарор қабул қилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабардор қилинади. Шуни таъкидлаш лозимки, чақириб олиндиган депутат ҳуқуқи қонун бўйича кафолатланади. Бу чақириб олиш учун асослар мавжуд материаллар уч кун ичида депутатга ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хабар қилинишида, чақириб олиш учун масаласи қуйилган депутат сайловчилар билан учрашишга, сайловчиларнинг йиғилишларида, Қонунчилик палатаси сессия ва мажлисларида чақириб олиш масаласи кўрилаётганда иштирок этиш ва ўзини ҳимоя қилиб сўзга чиқишга ҳақли эканида намоён бўлади. Чақириб олиш масаласи қўйилишига сабаб бўлган ёлғон ахборотлар била туриб тақдим этилган бўлса, бундай ахборот тақдим этган шахс қонунга мувофиқ жазоланади. Чақириб олиш ҳақида овоз беришни ташкил қилиш округ комиссияси зиммасига юклатилади. Овоз бериш ўтказиш учун, овоз беришга кечи билан йигирма беш кун қолганда овоз бериш участкалари, кечи билан йигирма кун қолганда участка комиссиялари тузилади. Округдаги сайловчиларнинг рўйхати овоз бериш кунига кечи билан ўн кун қолганда танишиш учун тақдим қилинади. Чақириб олиш бюллетен асосида ўтказилиб, унда депутатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, лавозими (машғулотнинг тури) кўрсатилади. Бюллетень матнида “Депутатнинг чақириб олинишини ёқлайман” ва “Депутатнинг чақириб олинишига қаршиман” деган сўзлар алоҳида-алоҳида ёзилиб, ҳар бир қаторнинг рўпарасига бўш катаклар жойлаштирилади. Сайловчи шу катаклардан бирига махсус белги қўяди. Овоз бериш участкалари ва комиссияларини тузиш, уларнинг ваколатлари, сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш, овоз беришни ўтказиш қонунга мувофиқ белгиланади. Округ ва участка комиссияларининг ваколатлари чақириб олиш бўйича якунлар чиқарилгандан сўнг тугайди. Овоз бериш ўтказилган куннинг эртасига округ комиссияси мажлисида овоз бериш натижалари аниқланиб, баённомага киритилади. Баённома Марказий сайлов комиссиясига юборилади. Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпи чақириб олишни ёқлаб овоз берган бўлса ёки овоз беришда рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками овоз беришда иштирок этган бўлса, депутатни чақириб олиш рад этилган ҳисобланади. Овоз беришда ёқланган ва қарши овозлар тенг бўлиб қолган вақтда депутат ўз ваколатини сақлаб қолади. Тегишли сайлов комиссиялари округ комиссиясидан олинган баённома асосида овоз бериш натижаларини беш кунлик муддат ичида рўйхатга олади ва бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинади. Овоз беришда қонун талаблари бузилган тақдирда такроран сайлов ўтказилиши мумкин. Кечи билан икки ҳафталик муддат ичида овоз бериш натижалари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига хабар қилинади. Овоз бериш натижасида депутат чақириб олинган бўлса, овоз бериш натижалари рўйхатга олинган пайтдан бошлаб депутатнинг ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳисобланади. Депутатни чақириб олиш билан боғлиқ х аражатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Депутатни чақириб олиш ҳақидаги қарор тегишли асослар бўлганда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинади. Лекин, бу қарор депутатнинг ваколатини тугатмайди. Уларнинг ваколати овоз бериш натижасига кўра тугатилиши мумкин. Қонунчилик палатаси қандай қарор қабул қилганидан қатъи назар, ҳал қилувчи сўзни сайловчилар айтади. Уларнинг фикри депутатнинг тақдирини узил-кесил ҳал қилади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзоларининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 4- моддасига биноан, алоҳида ҳолларда депутат ваколати Қонунчилик палатаси қарорига биноан тугатилиши мумкин. Депутат деган юксак номга доғ туширувчи хулқ-атвор бундай масалани кўриб чиқиш учун асос бўлади. Хулоса қиладиган бўлсак, депутатнинг ваколатини муддатидан аввал тугатиш депутатга нисбатан қўлланиладиган оғир мажбурий чорадир. Бу эса депутатликнинг катта масъулият эканини кўрсатади.