logo

Узбекистан Республикаси миллий иктисодиётининг ҳудудий таркиби ва иқтисодий раёнлари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

69 KB
Узбекистан Республикаси миллий иктисодиётининг ҳудудий таркиби ва иқтисодий раёнлари Иқтисодий географик тадқикотлар икки таркиб, яъни тармоқлар таркиби билан ҳудудий таркибнинг уйғунлашувини, биридан-иккинчисига ўтган ҳолда тахдил қилишни назарда тутади. Бу эса, меҳнат тақсимотининг ижтимоий ва худудий шакллари билан боғлиқ. Умуман олганда, ҳудудий таркиб, ҳудудий тизим, ҳудудий бирикма ёки мажмуа иқтисодий ва ижтимоий география фанининг таянч иборалари ҳисобланади. Тизим- таркиб нуктаи назардан ҳар қандай объект алоҳида кием ёки бўлаклардан, яъни таркибдан ташкил топади, бу қисмлар эса унинг бутлиги ва бутунлигини таъминлайди. Шу ўринда таркибнинг хам ўзига хос тизим эканлиги, бироқ куйи даражадаги тизимлиги, унинг \ам яна "таркибчалардан" иборатлигини унутмаслик лозим. Ҳудудий таркиб турлича бўлади. Масалан, Ўзбекистон иктисодиётини географик томонлар - шимол, жануб, ғарб ва шарқ миқёсида ёки ҳавза принципи асосида (Амударё ва Сирдарё ҳавзалари) тахдил қилиш мумкин. Шунингдек, уни геоморфологик ва табиий-хўжалик районлар жихатдан текислик ва тог - тоғолди ҳудудлари бўйича, чўл, воха ва водийлар миқёсида хам курса бўлади. Демак, кўриниб турибдики, таркиб, яъни яхлит тизимнинг узвий киемн "горизонтал" ҳолатда хам турлича бўлар экан. Бироқ, иктисодиётни бошқариш, статистик маълумотларни тўплаш ва тахдил қилиш жиҳатидан маъмурий таркиб анча афзалликларга эга. Шунинг учун хам маъмурий бирликларнинг тўғри ташкил этилганлиги, улариинг барқарор ва ўзгармаслиги катта амалий ахамиятга эга. Ҳусусан, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тўлақонли амалга ошириш, уни бошқариш ва мониторингини олиб бориш, бу борада концепция, стратегия ва башоратларни ишлаб чиқиш вилоят миқёсида қулайдир. Айнан уларни минтақавий иқтисодиёт ва иқтисодий география фанлари нуқтаи назаридан шартли равишда, энг аввало, бу номдаги анъанавий табиий географик тушунчадан фарк қилувчи минтақа сифатида қаъбул қилиш мумкин. Қолаверса, республиканинг минтақавий сиёсати ҳам кўпроқ шу доирада олиб борилади. Ўзбекистон нинг асосий маъмурий бирликлари майдони ва демографик салохияти бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу ерда географик қонуният шундан иборатки, вилоят майдони қанча катта бўлса, демак бнлингки, одатда, бундай жойларнинг табиий шароити хўжалик юритиш учун унча кулай эмас. Мамлакатимизнинг энг йирик минтақаси - Қорақалпогистон Республикасининг майдони энг кичик худудни эгаллаган Сирдарё ёки Андижон вилоятидан 38,7 марта катта. Худди шундай, Навоий вилояти ҳам жуда кенг майдонни (1 П.О минг кв км ёки республика худудининг % кисми) эгаллайди, учинчи ўринда яна бир чўллик минтақа - Бухоро вилояти туради. Ахоли сони бўйича фарқ унча катта эмас, атиги 4,4 мартага баробар ёки, бошқача қилиб айтганда, Ўзбекистонда аҳоли сонига кўра энг йирик Самарканд вилояти (3412,8 минг киши) энг кичик - Сирдарё вилоятидан (757,1 минг киши) шунчалик даражада катта. Бу жиҳатдан иккинчи ўринда Фарғона, учинчи ўринда Қашкадарё вилоятлари туради. Шунингдек, Андижон, Тошкент вилоятларининг ҳам демографик сигими анча юқори; республика пойтахти - Тошкент шаҳрида 01.01.2014-йилда 2351,8 минг киши қайд зтилган. Бошқа шароитлар бир хил бўлган холда, маъмурий-ҳудудий бўлинишни илмий асосланган иқтисодий районлаштириш асосида олиб бориш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, мавжуд ички маъмурий-ҳудудий тузилмани тез- тез ўзгартириб бориш, бу борада хар хил "географик ўйинларга" йўл қўйиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Бинобарин, бундай бирликлар мумкин қадар тўғри ажратилган ва турғун бўлишлари керак. Иктисодий районлаштириш иктисодий географ иянинг, "район" тушунчаси умуман география фанининг бирламчи, бош тушунчасидир. Районсиз, бир жойдан иккинчи жойнинг фарқисиз, худудий тафовутсиз география фанининг ўзи ҳам бўлмайди. Бирок, катта илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган иқтисодий районлаштиришни фақат собиқ Иттифок мафкураси билан, унинг режалаштириш сиёсати билан боғлаш нодурустдир. Сабаби, иктисодий районлар худудий меҳнат тақсимотининг натижаси сифатида объектив мавжуддир. Бундай районлар Чор Россиясида ҳам, ҳозирда бозор иқтисодиёти шароитида ривожланиб бораётган қатор давлатларда ҳам мавжуд. Ҳудудий меҳнат тақсимоти, янги ерларни ва табиий ресуреларни ўзлаштириш, ҳудудлар доирасида иктисодий ихтисослашувнинг ўзгариб бориши, янги йўллар, ўсиш кутб ва марказларининг шаклланиши, бизнинг назаримизда, иқтисодий географик жараёндир. Ушбу жараён натижасидз вужудга келган турли катталикдаги ва йўналишдаги иқтисодий районлар, уларнинг ўзаро нисбати ва муносабати, иқтисодиётнинг ҳудудий таркиби иқтисодий географик вазиятни англатади. Бу ерда жараён ҳам, вазият хам давр ва макон миқёсида ўзгариб туради. Содда қилиб айтганда, бир-биридан фарк қилиб турувчи ҳар қандай худуд райондир. Шу боис, районлар тизими ёки иерархияси, районларни райончалардан ташкил топиши тўғрисида сўз юритиш мумкин. Районлар юкррилашган сари сиёсий аҳамиятга, қуйилашган сари эса ижтимоий аҳамиятга эга бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси, энг аввало, жаҳон ҳамжамиятининг мустақил субъекти, геосиёсий тузилмасининг бир кисми ҳисобланади ва, шу билан бирга, бу ерда иктисодий ва ижтимоий ривожланиш масаласи ҳам, мамлакатнинг иқтисодий хавфеизлигини таъминлаш хам устувор мазмун касб этади. Маъмурий бирликлар, жумладан, вилоятлар, қишлоқ туманлари ижтимоий-иктисодий, қишлок фукаролар йигинлари эса кўпрок халкка (оммага, жамоага) бевосита якин бўлган кундалик ижтимоий муаммолар билан шугулланадилар. Иктисодий район, баъзан уни иқтисодий географик район деб хам аташади (бизнингча, бу тўғри эмас, чунки хар кандай район жойни, худудни, демак, географияни англатади), асосан қуйидаги омиллар таъсирида шаклланади: - худуднинг яхлитлиги, унинг географик ўрни; - хўжалигининг ихтисослашуви; - район хосил килувчи марказларнинг мавжудлиги; - табиий шароити ва табиий ресурслари; - транспорт ва бошка инфратузилманинг ривожланганлиги; - демографик вазияти ва мехнат ресурслари; - жойнинг тарихий ривожланиш хусусиятлари ва бошқалар. Ҳар кандай иктисодий районда 3 гуруҳ тармоклар ривожланган бўлиши керак: 1) район хосил килувчи ихтисолашган тармоклар; 2) биринчи гурух билан боғлик ва уларга хизмат килувчи тармоклар; 3) махаллий, яъни ички эхтиёжларни кондирувчи хўжалик тармоклар. Мазкур гуруҳларга мансуб иктисодиёт тармоқлари турли районларда турлича бўлиши мумкин. Энг мухими, улар ўртасида мутаносиблик бўлиши шарт. Шу нуктаи назардан, район хўжалигини хам ўзига хос ҳудудий ишлаб чикариш мажмуаси шаклида эътироф этса бўлади. Иктисодий районларнинг илмий-амалий ахамияти, энг аввало, уларнинг маъмурий-худудий бўлинишни ташкил зтишда, минтакавий сиёсатни амалга оширишда, шунингдек, ўкув жараёнида - мамлакатнинг иктисодий географиясини тизим-таркиб ёндошув асосида ўрганишда ўз аксини топади. Аитайлик, Узбекистон иктисодий географиясини фақат унинг хўжалик тармоқлари бўйича ўрганиш амалда иктисодий географик таъриф хисобланмайди, сабаби - бу ерда худудий ёндошув йўк. Шу боис, ҳар кандай худуднинг иқтисодий географик тавсифини тахминан 55-60 фоизи худудий қисмдан иборат булмоғи даркор. Узбекистонда иктисодий районлаштириш масалалари билан, хусусан, ўтган асрнинг 50-60-йилларидан бошлаб шуғулланиб келинган. Ушбу муаммо таниқли олимлар В.М.Четиркин, К.Н.Бедринцев, Н.Г.Цапенко, З.М.Акрамов ва бошқалар томонидан ўрганилган. Шу ўринда қайд зтиш жоизки, республикамизда турли даврларда иктисодий районлар турлича микдорда ажратилган ва дастлаб бу масала бевосита табиий-хўжалик районлаштириш билан боғлик холда олиб борилган. 1970-1980-йилларда собик ТошДУнинг иқтисодий география кафедра-си олимлари янги, Мирзачўл иқтисодий районини ажратишни таклиф қилишган. 1998-йилда эса ушбу китоб муаллифи Ўзбекистонни 6 та асосий иктисодий районга ажратишни маъқул топган. Айтиш лозимки, худди шунчалик иқтисодий районларни кейинчалик баъзи иктисодиёт ташкилот-лари хам белгилашган, фарқ фақат уларнинг номланишида бўлган. Ҳозирги даврда Узбекистон миллий иктисодиётининг ҳудудий таркиби қуйидаги 6 та асосий иктисодий районлар даражасида кўрилади: 1. Тошкент иктисодий райони - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти таркибида: 2. Мирзачўл иктисодий райони - Жиззах ва Сирдарё вилоятлари; 3. Фаргона иктисодий райони - Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: 4. Зарафшон иктисодий райони - Бухоро, Навоий ва Самарканд вилоятлари: 5. Жанубий иктисодий район - Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари: 6. Қуйи Амударё иктисодий райони - Қоракалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Иктисодий районларнинг бундай ўзаро интеграциялашув ёрдамида ривожланиб бориши мамла катим изнинг миллий иктисодиётини, хавфсизлиги ва ягоналигини таъминлайди. Бирок, эътироф этиш жоизки, бугунги кунда республикамиз иктисодий районлари сони ва уларнинг таркибига қаратилган бошкача ёндошувлар ҳам йўқ эмас. Чунончи, ота-ўғил Паёз ва Жаҳонгир Мусаевларнинг VIII синф учун ёзилган "Узбекистон иктисодий ва ижтимоий географияси" дарслигида 8 та район ажратилган. Фикримизча, бундай ёндошув тўгри эмас, бу ерда тизим-таркиб коидаси, районлаштириш принциплари, унинг иерархик тузилмаси қоидаларига риоя қилинмаган. Масалан, Самарканд, Қашқадарё, Сурхон дарё вилоятлари алоҳида иктисодий районлар мақомида белгиланган. Ваҳоланки, улар маъмхрий иқтисодий районлар, яъни иқтисодий районлаштиришнинг иккинчи поғонасида турувчи худудий бирикмалар саналади ва бундай даражада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпогистон Республикаси қаралиши ҳақлидир. Биз уларни минтақа сифатида талқин қилиш тўгри деб ҳисоблаймиз, чунки республикамизнинг минтақавий сиёсати кўпроқ шу миқёсда амалга оширилмоқда. Асосий иктисодий районлар бизнинг шароитимизда қуйидаги базавий соҳаларга эга бўлишлари мақсадга мувофиқ: • ёқилги-энергетика базаси; • қурилиш индустрияси; • агросаноат мажмуаси. Ушбу ишлаб чиқариш тармоқлари ҳар бир иқтисодий макон учун зарурдир. Агар шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, факат Тошкент иқтисодий райони бундай мукаммалликка эга. Қолган иктисодий районларда эса у ёки бу тармоқ сует ривожланган. Масалан, Жанубий районда уларнинг бирортаси етарлича эмас, Фарғонада энергетика ва қурилиш базаси заиф, Мирзачўлда тўқимачилик саноати яхши йўлга кўйилмаган ва хоказо. 10-жадвалда асосий иқтисодий районлар ва уларнинг таркибидаги вилоятлар, яъни минтақаларнинг иқтисодий ривожланишига оид баъзи кўрсаткичлар келтирилган. Жадвал таҳлили шуни кўрсатадики, Тошкент иктисодий райони қатор соҳалар бўйича республикада етакчилик қилади. Чунончи, 2013-йил якунларига кура, мазкур район Ўзбекистон ялпи маҳсулотининг 'А қисмини, саноат ишлаб чиқариши, инвестиция, чакана савдо ва пуллик хизматларнинг 30-40 фоизини, ташки савдо айланмасининг эса ярмидан кўпроғини таъминлайди. Ялпи ички маҳсулот қажми бўйича олдинги ўринлардан бирида Фарғона иқтисодий райони ҳам туради. Аммо, унинг демографик салоҳияти жуда катта. Сабаби, бу ерда мамлакат аҳолисининг 28,5 фоизи истиқомат қилади. Демак, Фарғонада ер оз, аҳоли кўп, антропоген босим ва табиатнинг "зўриқиши" юқори, ишлаб чиқариш ҳажми эса уларга мое эмас. Қолаверса, Тошкент иқтисодий районидан ташкари қолган барча ҳудудларнинг ЯИМ улуши уларнинг демографик салоҳиятидан паст. Саноат географиясида хам тахминан шундай вазият. Қишлоқ хўжалигида эса Зарафшон ва Мирзачўл раионлари бирмунча юкори кўрсаткичларга эга. Айни вактда жадвал Мирзачўл, Фарғона, Жанубий хамда Қуйи Амударё районларида инвестиция муҳитининг яхши эмаслигини кўрсатмоқда. Бундай вазият курилиш орқали ташқи савдо айланмаси натижаларига хам ўз таъсирини кўрсатади. Ижтимоий соҳалар, жумладан, пуллик хизмат ва чакана савдо ҳам аксарият районларда уларнинг аҳоли кўрсаткичларига мувофиқ келмайди. Адабиётлар: 1. Каримов И. Узбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: «Узбекистон», 1997. 2. Каримов И. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиети ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. -Т.: «Узбекистон», 2010. 3. Каримов И. Узбекистон мустақилликка эришиш остонасида. - Т.: «Узбекистон», 2011. 4. Асанов Г., Набихонов М., Сафаров И. Узбекистоннинг иктисодий ва ижтимоий жўғрофияси. -Т.: «Уқитувчи», 1994. 5. Ата-Мирзаев О., Тухлиев Н., Узбекистан: природа, население, экономика. - Т.: Узбекистон Миллий энциклопедияси, 2009. 6. Ахмедов Э., Сайдаминова 3. Узбекистон Республикаси. Қискдча маълумотнома. -Т.: «Узбекистон», 2006. 7. Воронин В.В., Шарыгин М.Д. Экономическая, социальная и политическая география. Учебное пособие. - Самара, 2006. 8. Глобальная социально-экономическая география. Под.ред. Н.А.Слука. - Москва-Смоленск, 2011. 9. Гранберг А.Г Основы региональной экономики. - М., 2000. 10. Доманьский Р. Экономическая география: региональный аспект. Пер. с пол. - М.: «Новый хронограф», 2010.