logo

Магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбобларининг тузилиши ва ишлаш принципи.Тўғриловчи ва термоэлектрик тизимли асбоблар

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

71 KB
Магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбобларининг тузилиши ва ишлаш принципи.Тўғриловчи ва термоэлектрик тизимли асбоблар Режа: 1. Магнитоэлектрик тизимли электр улчов асбобларининг тузилиши ва ишлаш принципи. 2. Магнитоэлектрик тизимли асбобларнинг афзалликлари ва камчиликлари. 3. Тўғриловчи (детекторли) тизимли асбобларнинг тузилиши ва ишлаш принципи. 4. Термоэлектрик системали электр ўлчов асбоблари. Таянч сўз ва иборалар: магнитоэлектрик тизимли, доимий магнит, айлантирувчи момент, сезгирлик, тўғриловчи асбоблар, қиздиргич, термопара. 1. Магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбобларининг ишлаш принципи доимий мангнитнинг магнит майдони билан,шу майдонда жойлашган токли ғалтакнинг ўзаро таъсирига асосланган.Бундай ўзаро таъсир натижасида айлантирувчи момент ҳосил бўлади ва бу момент электромагнит кучга тўғри пропарционалдир. Il B N F    (1)          S B N b I l B N Fb М айл (2) бу ерда l галтакнинг узунлиги  b кенглиги  S юзаси  В магнит индукция, (Тл, N - ўрамлар сони). айл М -айлантирувчи момент таъсири натижасида кўрсатувчи стрелка к айл М М  бўлгунча бирор бурчакка бурилади. х М -қарама- қарши момент: К М к (3) ифода орқали аниқланади. Бу ерда К-пропорционаллик коэффиценти бўлиб, пружинанинг қаттиқлигига боғлиқдир,  -буралиш бурчаги. (1), (2) ва (3) ифодалардан  ни топамиз: ,L K I S B N      I S I K S B N       1  (4) (4) кўринадики, магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбобларида курсатувчи стрелканинг оғиш бурчаги ғалтак орқали ўтувчи ток кучига пропорционалдир.Шу сабабли ушбу асбоблар шкалалари бир текис бўлиб, ишлатишда қулай хисобланади. I S  1 катталик магнитоэлектрик тизимли асбобнинг сезгирлиги деб аталади. Сезгирлик IS катта бўлса, қўзғалувчан системанинг бир текис ҳаракатланиши учун зарур ток кучи шунча кам бўлади.Бундай турдаги асбоблар сезгирлиги  бурчакка боғлиқ бўлмасдан, бутун шкала буйича доимийдир. Магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбобларида кўрсатувчи стрелканинг бурилиш бурчаги, ўлчанаётган ток йўналишига боғлиқ, шу сабабли бундай асбоблардан ўзгармас ток занжирларида ўлчашлар қилиниши мумкин. Асбобларнинг қўзғалувчан механизми тинчлантиргичи сифатида ғалтак алюминий рамкасида индукцияланувчи уюрмали токларнинг тормозловчи хоссасидан фойдаланилади, чунки Ленц қоидасига кўра рамканинг магнит майдони доимий магнитнинг магнит майдонига қарама-қарши бўлиб, рамканинг айланишига ҳалақит қилади ва ундаги тебранишларни тез сўндиради. Магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбоблари 150-200 mA дан кўп бўлмаган ток кучига мўлжалланиб ишлаб чиқарилади, чунки катта токларда спирал пружиналарда ва ўлчаш занжирларида қаттиқ қизиш кузатилади. Магнитоэлектрик асбобларнинг ўлчаш интервалини кенгайтириш учун одатда шунтлардан фойдаланилади. 2. Магнитоэлектрик асбобларнинг қуйидаги афзалликлари бор: 1) Ўлчашда юқори сезгирликка ва катта аниқликка эга. 2) Кам миқдорда хусусий энергия истеъмол қилади. 3) Асбоблар ишига ташқи магнит майдони ва температуранинг кучсиз боғлиқ эканлиги. 4) Ўлчаш шкаласининг бир текис эканлиги ва катта интервалга эга эканлиги.Ток кучини 6 10  дан 50 А гача ўлчай олади. 5) Қўзғалувчан тизимли тез тинчлана олиши. Унинг камчиликларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) Ўтаюкланишга чидамсиз эканлиги. 2) Ўзгарувчан токларни ўлчашда махсус ўзгартиргичларнинг зарурлиги. 3. Магнитоэлектрик тизимли электр ўлчов асбоблари ёрдамида ўзгарувчан ток занжирларида ҳам ўлчашлар бажариш мумкин, бунинг учун ўзгарувчан токни ўзгармас ёки пульсацияланувчи ўзгармас токка айлантириб олинади. Детекторли (тўғриловчи) ва термоэлектрик асбоблар магнитоэлектрик асбоблар билан ўзаро боғланган ҳолда энг кўп тарқалгандир. 3.1-расмда детекторли асбобнинг ўлчаш схемаси кўрсатилган.Бунда магнитоэлектрик тизимлили асбоб германийли (ёки кремнийли) диодлардан тузилган кўприк схеманинг диоганалига уланган. Тўғрилагич ўзгарувчан токни пульсацияланувчи ўзгармас токка айлантиради, бу ток магнитоэлектрик тизимли амперметр ёрдамида ўлчанади.Айлантирувчи момент ток кучининг оний қийматига пропорционал, лекин қўзғалувчан механизмнинг инерцияси туфайли стрелканинг оғиши тўғриланган токнинг ўртача қийматига пропорционал бўлади:ур I I S    ( 5) Детекторли асбобнинг шкаласини ток кучининг эффектив қийматларида даражалаш мумкин.Синусоидал токлар учун қуйидаги муносабат ўринли: ур эф I I 11.1 (6) Синусоидал бўлмаган токлар учун детекторли асбоблардан фойдаланиб бўлмайди.Детекторли асбоблар юқори сезгирликка кичик истеъмол қувватига эга.Уларни юқори частотали токларни (40000 Гц) ўлчашда ҳам ишлатиш мумкин. 4. Термоэлектрик асбобларда магнитоэлектрик амперметр билан термоўзгартиргичлар биргаликда қўлланилади. Термоўзгартиргичлар термопаралар ва қиздиргичлардан тузилган.Қиздиргич орқали ўлчанаётган ўзгарувчан ток ўтади. 3.2- расм. Магнитоэлектрик амперметр термопаранинг бўш учларига уланган, унинг ишчи учлари қиздиргичга бевосита уланган. Қиздиргич элементида ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори ўзгарувчан ток эффектив қийматининг квадратига тўғри пропорционалдир.Бунда термопара ва унда ҳосил бўлаётган термо Э.Ю.К. бир-бири билан ўзаро пропорционал бўлганлиги учун стрелканинг оғиши ўзгарувчан токнинг эффектив қиймати квадратига пропорционал бўлади. Термоэлектрик электр ўлчов асбобларининг асосий афзаллиги, унинг ёрдамида юқори частотали (5 МГц) ўзгарувчан токларни ўлчаш мумкинлигидир.Ток кучини 3 10  дан 50 А гача, (5МГц гача), кучланишни 0,1 дан 1000 В, (20 Гц-3Мгц) гача интервалда 1.0 аниқлик синфида ўлчашлар бажарилиши мумкин. Термоэлектрик тизимли асбобларинг камчиликларига, ўтаюкланишга чидамсизлик, сезиларли хусусий истеъмол қувват қабул қилиши, термопараларнинг ишлаш муддатининг чегараланганлиги ва асбоб кўрсатишга атроф-мухит температурасининг таъсири борлигини кўрсатиш мумкин. Адабиётлар. 1. А.С.Каримов “Электротехника ва электроника асослари” Тошкент-1995 йил.112-116 бетлар. 2. А.Т.Морозов “Электротехника” Москва-1987 год. 154-157 стр. 1. В.А.Кузнецов “Измерение в электронике” М.1987 г. 32- 33 стр.