logo

Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиёда қадриятлар тўғрисидаги ғоялар такомили ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

88 KB
Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиёда қадриятлар тўғрисидаги ғоялар такомили ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни Режа: 1. Олам, коинот, жамият ва инсон тўғрисидаги дастлабки аксиологик қарашлар. 2. Иудализм, буддавизм ва бошқа динларнинг қадриятлари ҳамда қадрият тизилмалари. 3. Зардуштийлик ва Ўрта Осиёда инслом дини ёйилишининг цивилизациямиз қадриятларига таъсири. 4. 20аср ва ҳозирги даврда қадриятлар мавзуи. Таянч тушунчалар: Диний ва мифологик қадриятлар 1- масала . Қадриятларнинг моҳияти, мазмуни, намоён бўлиши шакллари билан боғлиқ муаммоларни таҳлили узоқ тарихга эга. Кишилар қадим замонларданоқ ўзларини ўраб турган олам, ундаги нарса, воқеа ва ҳодисалар, одамлар ўртасидаги муносабатларга баҳо берганлар, уларни қадри тўғрисида фикр юритганлар. Қадимги одамлар борлиқ тўғрисида ўйлаганларида, афсона ҳикоя ёки достонлар сўйлаганларида оламнинг қадри, унинг чексизлиги, коинот ва одамзод алоқалари, инсон умнинг маъноси, мазмуни ҳақида ҳамда инсоний фазилатлар, ботирлик, оқиллик, ҳокисорлик, яхшиоик, вафодорлик, ватанпарварлик кабиларни улуғлаб қадрият даражасига кўтарганлар, баъзиларини илоҳийлаштирганлар. Қадимги замонда табиат бутунига илоҳийлаштирилганю кўп ҳалқлар тилида осмон худо тушунчасини ифодалаган. Осмонни илоҳийлаштириш ер, сув, олов, ўсимлик ва ҳайвонларга топиниш билан бир вақтда келиб чиққан. Шарқ халқларининг қадимги диний қадриятларида самовий жисмлар, ҳодисалар илоҳийлаштиришда намоён бўлади. Туркий халқларда тангри худо сифатида осмонга, ерга, ойга нисбатан уўлланилган. Шарқ халқлари орасида аждодларга, уларнинг руҳларига сиғинишлар, улардан модадлар кутишлар, ер, инсон саломатлиги учун фойдали бўлган чашма ва булоқларни муқаддаслаштиришган. Илк даврларда одамлар тоғ чуққиси билан осмонни бир маънода тушунтиришган. Деҳқончилик даврида тоғлар инсон ҳаётида катта ролбь ўйнаган. Айниқса лалмикорлик хўжаликларида бутунлай тоғ обҳавосига боғлиқ бўлган. Қурғоқчили йиллари тоғ ва осмон тангрисига атаб ҳар хил маросимларни ўтказганлар, ёмғир сўраб баланд тоғларга кўтарилганлар. Ўрта Осиёда энг баланд тоғлар танги тоғ дейилган ва муқаддас ҳисобланиб қадрланган. 2 Хоразмликлар қуёшни илоҳийлаштириб ниҳоятда қадрлашган. Қуёш белгилари, унинг тасвири намат, гилам, эшикларда ва бошқа уй-рўзҳор буюмларида учрайди. Хива, Самарқанд, Бухородаги тарихий ёдгорлик объектларида қуёш ва олов белгиси учрайди. Ўрта Осиё халқлари орасида қуёшни қадрлаш асосан деҳқончилик хўжалиги билан боғлиқ бўлган. Сабаби, ўрта Осиё иқтисодиётида асосий роль ўйнаб келган деҳқончилик бутунлай қуёш ёруғлиги ва иссиқлиги билан боғлиқ бўлган. Қишлоқ хўжалик ишларининг бошланиши, характери, муддати, деҳқончилик календари, экишишлари қуёш, йил фаслларига қараб белгиланган. Ернинг табиий йўлдоши ойдир. Қадимги турк халқлари динига ой алоҳида ўрин эгалланган. Ҳозирда ҳам ўзбек удумида ойни кўрганда дуо ўқиш бор. Исломнинг яшил байроғида ой тағмаси бор. Мусулмон авлиёлари тағмаларида, магитларида ҳам ой белгиси тасвирланган. Кишиларнинг ҳаёти, деҳқончилик хўжалиги кўп жиҳатдан табиий- географик муҳитга боғлиқ бўлиб, табиий шароит, кучли таъсир этади. деҳқлнлар ёмғир тилаб илоҳий кучларга сажда қилганар сув ҳақида кўпдан – кўп афсона, ривоят, эртаклар, мақолалар тўқиганлар. Чунончи, “сув келтирар мард киши, экин экар ҳар киши”. Оловнинг кашф этилиши ва ундан фойдаланиш юз минг йиллик тарихга эга. У инсон маданиятининг энг қадимги даврига оиддир. Ўрта Осиё, Заковказье, Ҳиндистон ва Эронда оловга сажда қилиш кенг тарқалган. Олов тўғрисида ҳар хил афсона ва мифлар пайдо бўлган. Хоразмда қаландархоналар бўлиб, унда ўлмас олов сақланган. Термиз атрофларида ўчмас олов чор устунларда ёниб турган. Оловхона ва магитлар қадимги Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкентда ҳам мавжуд бўлган. Илк даврларда одамлар ўзлари билан табиатни бирдай, ўхшаш деб билганлар. Масалан, бирон дарахт кам хосил берса, уни эгаси болта кўтариб кесмоқчи бўлса, болтани унга аста-секин уриб олади, яъни қўрқитади. Уни ёнда турганлар, “кесманглар, келгуси йил мўл ҳосил беради” дейишади. 3 Халқ анъаналарида гул азалдан севилиб, қадрланиб келинган. Этнограф Н.П. Остраумов “Мен фаросатсиз бўлиб кўринган мардикорнинг, камбағал аравакаш ёки мешкобнинг, ҳатто гадойнинг қулоғига гул тақиши, тўпписи тагига қистириши учун гул ахтаришини кўриб хайратда қолдим ”деб ёзган эди. Гул байрами Ўрта Осиё халқларининг қадимий қадраяти ҳисобланади. Бу халқимизнинг табиат гўзалликлардан завқ олишидан, ўта нозик нафосатлигидан далолат беради. Самарқанд ва Бухорода “Гули сурх” деб аталган байрам маросимлари ўтказилган. Гулни яхшилик, ҳиммат белгиси сифатида қадрлашган. Ёки Хина ўсимлигини нафосат ҳам табобат сифатида эъзозлашган. Одамлар ғаройиб ўсимликларни илоҳийлаштириб афсоналар тўқишган. Чунончи, тудона, седона, қалампирмунчоқ, кўзтикан, ҳамиша баҳор кабилар. Ҳамишабаҳор ёки тикан ўти ҳақида турли афсоналар тўқилган. Кимки бу ўтни уйига осиб қўйса бахт топармиш. Тасбеҳ-тоғли ерларда ўсади. Ҳусусан, Арслонбобда кўп учрайди. Уни хотин ёнғоқ ҳам деб аташади. Меваси ейилмайди. Лекин тозаланган меваси-ялтироқ, ранг-баранг, чиройли бўлади. Пиёз, саримсоқ, аччиқ қалампирни зиён-захматлардан асровчи восита деб тушунишган. Ўрта Осиё халқлари-чинор, тут, қайроғоч, гужум, тол, терак каби дарахтлар муқаддаслаштирилган. Биосфера инсон уйи, табиат унинг дўсти. Қадимги даврларда одамлар баъзи бир хайвонларни илоҳийлаштириб, ўзларига ўхшатиб тасаввур қилганлар. Ўрта Осиё худудларида балиқ, илон, булбул хусусида турли афсоналар мавжуд. Итни, илонни ўлдириш оғир жиноят ҳисобланган. Ўрта Осиё халқлари вақт ҳисобини, хусусан одамларнинг туғулган йилини, ёшини мучал билан яъни у ёки бу ҳайвон номлари билан атаган. Мучал Ўрта Осиёдан Муғилистон, Хитой, Япония, Ироқ, Эрон, Афғонистон каби Шарқ мамлакатларига тарқалган. 4 М. Қошғарий хар қайси мучал йилининг ўз хосияти, сири, яширин маъноси бор деган эди. Ўз номи қўйилган хайвон эгаси учун илоҳий ҳисобланган. Ўша хайвонга қадрият нуқтаи назардан ёндошилган. 2-масала. Ҳозирда Исроил давлатининг (1948 йилда ташкил топган) Иудаизм (Иуда қабиласи номидан олинган) яхудийлар дини бўлиб миллоддан аввалги 13 асрда вужудга келган. (Яхудийлар Шимолий Арабистонда яшаган, мил. ав.ги Х III асрда фаластинни босиб олган). Иудаизмнинг муқаддас китоби “Таврот” (Қонун), “Талмуд” (Ўрганиш), Библия (китодлар) ҳисобланади. Маълумки, Библия христиан динининг ҳам китобидир. Бу икки диннинг китоби бир ном билан аталсада мазмунан иккига бўлинадилар. Иудаизм диннинг китоби “Библия” “Янги Аҳд” деб аталади. Библия-“Қадимги аҳд” нинг беш китоби бўлиб у 1) Борлиқ, 2) Чиқиш, 3) Ловий, 4) Сойлар, 5) Иккинчи қонун деб номланади. Мана шу китобларда иудаизмнинг қадриятлари ўз ифодасини топган. Таврот – иудаизм диний таълимотнинг асоси ва илоҳийлаштирилган манбаа бўлиб, дунёнинг яратилиши, нариги дунё, келгуси аср ҳақидаги таълимотлар акс этган. Талмуд-иудаизмнинг ғоявий, диний, ҳуқуқий қонун-қоидалари, аҳлоқ нормалари тизим ҳисобланади. Бу китобда ақида ва маросимлари, байрамлари ҳам акс этган. Ахлоқий қадриятларида-ота-онаи эъзозлаш энг юксак бурч ҳисобланади. Ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш улуғланади. Оилавий қадриятларга сўзсиз итоат талаб этилади. Қотиллик, аралаш никоҳлар, ўғирлик, фохишалик, ёлғон гувоҳлик бериш, бировнинг мулкига кўз олайтириш тақиқланади. Деҳқончилик, ҳунармандчилик асосий қадриятлардан ҳисобланади. Иудаизимда сон-саноқсиз маросимларга, тақиқларга ва буйруқларга эга бўлган. Бу диннинг талабига кўра, ҳар бир диндор 365 та тақиқни ва 248 та буйруқни ёддан билиши шартдир. Иудазимда диний таълим ва тарбия бериш 5 асосий қадриятлардан ҳисобланади. Болаларга “Таврат” ва “Талмуд” нинг асосий қоидалари ёд олдирилади. Яхудийнинг бирон-бир қадами дуосиз босилмайди. Уларнинг кийимлари, бир хил матодан тикилган бўлиши, боши доимо бекилган бўлмоғи лозим. Будавийлик- динининг муқаддас китоби- “Трипитака” (уч сават донолик) деб аталади. Булар а) Винояпитака (ахлоқий нормалар), б) Суттапика (дуолар) в) Абхидхаммапитака (диний-фалсафий масалалар байни) а) Қадим ва ҳозирда Буддавийлик Индинозия, Ҳиндистон, Хитой, Тибет, Монголия, Непал, Бурятиқ, қалмиқ, туводо кенг тарқалган дин бўлиб, унинг асосичиси, б) Гаутама Сиддахартха, Будда (Нурланган) ҳисобланади. ------------------------------------------------------------------- Буддавийликнинг асосий қадрият тизимлари а) Будда яратдан “тўрт олий ҳақиқат” яъни азоб-уқубат ҳақидаги таълимот, б) азоб-уқубатларнинг сабаблари ҳақидаги таълимот, в) азоб- уқубатлардан озод бўлиш ҳақидаги таълимот, г) азод-уқубатлардан қутқаришнинг нажот йўлларини топиш ҳақидаги таълимотда ўз аксини топган. Бу таълимотларда асослан инсон камолоти масаласи қўйилиб, камолотга эришган инсон – олий қадриятларга эга бўлиши баён этилган. Инсоний камолотни йўл эса – ҳақиқий билимга эришиш ва 5 аҳлоқий талабга риоя қилишдир. 1) Биронта ҳам тирик мавжудодни ўлдирмаслик; 2) Бировни мулкини олмаслик; 3) Бировнинг хотинига кўз олайтирмаслик; 4) Ёлғон гапирмаслик, ичимлик ичмаслик. Буддизм милоддан аввалги 6-5- асрларда Ҳиндистоннинг шимолида вужудга келган бўлиб, кейинчалик Жанубий – Шарқий ва Марказий Осиё ҳамда Узоқ Ўарқ мамлакатларида кенг тарқалган. Буддизимнинг Марказий Осиё ва Шарқий Туркустонда тарқалиши милоддан аввалги 2 асрларда бу ердаги кабиларнинг авлодлари томонидан 6 тугатилган грек-бақтерия подшолигининг ўрнида қарор топган Кушон империясининг ривожланган даврига тўғри келади. Исломгача бўлган даврда буддизм Марказий Осиёда ғоявий турмушининг муҳим таркибий қисмларидан ахлоқий бирини ташкил этган. Буддизим қонун-қоидалари, ахлоқий талабларидан келиб чиқиб обидалар, ибодатхоналар, ҳайкаллар, иморатлар қурилган. 3-масала. Аждодларимизнинг қадимги катоби Авесто маънавий-ахлоқий қадриятларнинг энг ёрқин намунаси, қадимги халқларимизнинг ўзига хос ҳамда умуминсоний қадриятлари акс этган асардир. Китоб муаллифи Заратуштра (Зардушт) инсониятнинг фаравон ҳаёт ҳақидаги поклик ва ростлик, меҳнат ва фаолият, аҳиллик ва хушнудлик ҳақидаги ғояларини тараннум этди. Зардушт ғоялари Турон Эрон, Юнон халқларининг қадриятларига айланиб ва шулар асосида поклик ва ростгўйлик тамойилларига асосланган ижтимоий ахлоқ қадриятлари шаклланди, дунёни қадрлаш, яхши ҳаётга интилиш ва бунинг учун ижод яратувчанлик ишонч, ёруғликка руҳлантириш каби ғоявий мазмун акс этган маънавий қадриятлар шаклланиб борди. Зардушт таълимотида қадр ва қадрсизланиш масаласи яхшилик билан нопоклик, ривожланиши билан таназзул ўртасидаги курашда ифодалайди. 1)“Авесто” – экин-тикин, ободончилкни, каналлар қуришни, шаҳарлар барпо этишни тарғиб этди ва шу асосидаги деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, шаҳарсозлик каби қадрият тизилмаларини яратди. “Авесто” да таъкидланишича юртни обод, элни фаровон, турли қавмларнинг бир-бири билан дўст, иноқ бўлиб яшаши энг яхши қадриятлар, “чўлга сув чиқазиб, ернинг шўрини ювиб, заҳрини қочириб ерга ишлов бериш” яхши амаллардир. 4-масала . Зардушт қадриятлари мазмунида яхши хулқ, андишаннек, яхши ҳатти-ҳаракат, Гуфтори ва яхши амал билан боғлиқ ижодий меҳнат ғояси ётади. 7 а) Андешаи нек: Тангрининг қадрлаш ягоналигига ишонмоқ, имонда собитлик, таваккул, қаноат, ҳайрихохлик, меҳрибонлик,ҳақ танимоқ, сулҳгўйлик, кечиримли бўла билиш, ошночилик, шижоатлилик, раҳмли ва мурувватли бўлмоқ, поктийнатлик, инсоф, ҳушхулқлилик, беозорлик, очиқюзлик, эҳсонлилик, нафсни чегаралаш, касб ва илмни севмоқ, маъсулиятлилик ва ҳақиқатпараслик бўлмоқдан иборат; Гуфтори нек: ягона Тангига ҳамду сано айтмоқ, тўғрисўзлилик, аҳдида собитлик, ҳақгўйлик, салом ва таъзимда бўлмоқ, тўғри ва рост гувоҳлик бермоқ, ширинкаломлик, ўйлаб, синаб гапирмоқ, рост қавмликдан иборат. Кирдори нек : Тангри ва пайғамбар буюрган фарз ва суннатларга сўзсиз итоат этмоқ ҳамда уларни бажармоқ, яхши ишлаш, омонотга хиёнат қилмаслик, ожизларни қўллаш, серғайрат бўлмоқ, ота-она ва устод хукмуга фармонбардор бўлмоқ халқ учун Ватан учун хизмат қилмоқ, меҳмондўстлик, парҳезкорлик, ёмон ишлардан юз ўгирмоқ, меҳрибонлик, инсонпарварлик, жамият қонунларига итоат этмоқ, ўтганларни эсда тутиш, ҳақиқатталаб бўлмоқ, беморлар холидан хабар олиб турмоқ, муҳтожларга ёрдам бериш, ўз иши ва касбига меҳр қўйиш, адолатли бўлмоқдан иборатдир. Андешаи бад: Хурофотпарварлик, қадрсизланиш, тангрини танимаслик, куфр, ғурур, бадҳоҳлик, душманлик, хақиқатга ишонмаслик, ҳадискираш, жангарилик, суқкўзлик, тошбағирлик, инсофсизлик, ҳасад, ғаразгўйлик, нафс бандаси бўлмоқ, хасислик, дилсиёҳлик, вафосизлик, бадхулқлик, иши ва касбига маъслиятсизлик, нодонлик, парҳезни билмаслик, баҳонаталаб бўлмоқ, шаккоклик, ганалик, найрангбозлик, ғафлатга берилмоқдан иборат. Гуфтори бад: Тангрини унутмоқ, ёлғончилик, тўҳматчилик, ёлғон гувоҳлик бермоқ, вафосизлик, ваъдада турмаслик, куфр айтмоқ, наҳақлик, қасамҳурлик, аччиқзабонлик, ўйламай гапирмов, нотўғри ҳукмга келмоқдан иборат. Кирдори бадни эса қўйидагилар ташкил этади: худо ва пайҳамбарга итоат этмаслик, танбаллик ва ишёқмаслик, ўғрилик, қотиллик, кишига озор етказиш, тамагирлик, ситамгарлик, хунарсизлик, билимсизлик, омонатга 8 хиёнат, ҳаромҳўлик, қасд олиш, маккорлик, шошқалоқлик, золим ва бадҳоҳларни қўллаш, норавонлик, бадахлоқлик, заифозор бўлмоқ, буғунчилик ва бошқалар. Ҳаёт, ахлоқ ва маънавиятнинг ана шу мезонларининг барча жиҳатлари Ҳотлару Зардушт ваъзларида, пайғамбарнинг Тангри билан рухий мулоқотлари меърож воқеасида ўз аксини топган, мусбат жихатлар зардуштийларнинг кундалик бажариладиган вазифалари сифатида уқтирилиб, манфий нуқталардан пархез қилишга даъват этилган. Зардушт ақидасича, ҳар бир инсоннинг қалби пок бўлиб, хулқи хуш бўлса, хунар ва илм эгаллаб, бирор ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб, ризқи рўзи халол бўлса, унинг амали чин бўлади. Ундай обиднинг қўли ишда, дили ва тили ибодатда бўлиб, бу дунёни яшнатишга хизмат қилади. Зероки, хуш- хулқу покдил, собитқадаму хунарпарвар одамларгина оламни комиллик сари элтадилар. Авестода қадриятлар тизими бир қанча таркибий қисмларга эга. 1. Маълумки, зардуштийлик дини аждодларимизда мавжуд бўлган кўпхудолик удумига қарши кураш жараёнида якка тангри Аҳурамаздони кашф этиш туфайли пайдо бўлган. Ушбу дин ўзининг илк паллалариданоқ кўпхудоликнинг аксарият удумларини ман этди. Жумладан, кўпхудолик анъанасига кўра, ҳар бир хонадон ўз худосига жонлик сўйиб қурбонлик қилиши шарт бўлган. Худолар кўп бўлгани учун беҳисоб қурбонликлар натижасида чорва моллари, парандалар беҳудага қирилиб кетиб, бу саҳа таназзулга юз тутади. Ваҳоланки, эрамиздан олдинги 2 мингинчи йилдан то 7 асрга қадар минтақамиз аҳолисининг асосий касби чорвачилик бўлиб, уларнинг тирикчилиги шу соҳанинг ривожига боғлиқ бўлган. Зардушт биринчи навбатда ана шу қурбонлик қилишни, ҳайвонларни қийнаб ўлдиришни бекор қилади ҳафтада уч кун гушсиз овқат йишни жорий қилади. зардуштийлик удумига кўра, ҳайвонларни буғизлаб, миясига босқим ёки болта билан уриб, найза ёки пичоқ санчиб ўлдириш қаиъият ман этилган ва бунга йўл қийган шахслар катта миқдорда жарима тўлаган, жазоланган. 9 Туя, от, хачир, эшак биринчи эҳтиёж ҳайвонлари сифатида ит, мушук инсон учун зараркунанда хашоротлар, дарандаларнинг кушандаси сифатида уй, боғ- роғлар, овул ҳамда чорванинг қуриқчиси тарзида эъзозланган. Шунинг учун бўри, шақол, тулки ва бошқа даррандалар, турли хашоратлар ер юзида хаёт равнақининг душманлари сифатила ланатланган холда мушук ва кучук эъзозланган. Кучукни калтаклаш ёки қасдан ўлдириш, зардуштийлик динида энг олий гуноҳ хисобланган ва бунинг жаримаси оғир бўлган. “Кимда ким кучугини яхши боқса, уни ризқи бутун, ери хосилдор, хонадони ғам хасратсиз, бола чақаси дардларга чалинмайдиган бўлади”. Яратувчанлик, яъни деҳқончилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, бинокорлик, чорвачилик билан боғлиқ қадриятлар. 2. “Авесто» даги муҳит тозалигини сақлаш ва касалликларни олдини олиш воситаларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: Ахлатларни беркитиш, ифлосланган жойларни тупроқ, тош, қум билан кўмиб ташлаш, шу йўл билан микроблар ўлдирилган ёки камайган. Оташ, иссиқлик ёки совуқлик таъсири билан йўқотиш. “Авесто” даоташ покловчи ва офат кетказувчи восита ҳисобланади. У билан, ҳатто, кийим- кечакларни зарарсизлантириш мумкин. Кимёвий йўл: кул, сирка, шароб, турли гиёҳлар (исфанд-исириқ, михак, садаф, пиёз, алоэ, сандал) туташиш йўли билан. Буларнинг кўпи ҳозир ҳам микробларни ўлдирувчидир. “Вандидод” нинг 5-бобида шамол, ҳайвон, парранда, пашша орқали турли касалликлар тарқалиши қайт этилган. “Вандидод” нинг 5 ва 1-бобларида доимий бадан тарбия билан шуғулланиш, кунда юз-қулни бир неча марта ювиш, сочни тоза тутиб, тарноқларни тез-тез олиб, тозалаб туриш тавсия этилади. Инсон меъёри билан доим тшқ юриши, кўпроқ гўшт истеъмол қилиш лозимлиги таъкидланган. “Авесто” да иссиқлик, совуқ ҳаво, очлик, бўкибовқат ейиш, тозаллика риоя қилмаслик, Аҳриман юборган қкрт, пашша вабошқа ҳашаротлар, ёмон 10 аво касалликларнинг асосий манбаи дейилади. Унда 9999 касалликни пайдо қилган, дейилади. Табиатни ғарат қилмаслик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экалогия борасидаги қадриятлар. 3. “Авесто”даги далилар шуни кўрсатадики, таълим жараёнида куналик ҳаёт учун зарур бўлган барча билимлар ўқитилган, хунарлар ўргатилган. Масалан, чорвачилик билан ўуғулланадиган қавмларда кўпроқ шу соҳага доир хунар ва малакаларшргатилган: қиз болаларга юнгда ип йигириш, урқич ва чархда ишлай билиш, хар хил либослар тўқиш, тикиш, юнг олишни билиш шарт бўлса, ўғил болалар эса молларни боқиш, урчитиш ва туғдириш, туя, отларни парваришлаб, уларни бошқара олиш, узоқ яйловларга сурув ҳайдаш, чорвани ваҳший ҳайвонлар, қароқчилардан муҳофаза қилиш, ўттиз икки харбий хунарини билишлари мажбурий бўлган. Таълим – тарбия, муаллим – устоз, хусусий таълим, инсон камолоти хусусидаги қадриятлар. 4. Инсонийлик билан боғлиқ – ахлоқий, ижтимоий – сиёсий, ҳуқуқий, маънавий қадриятлар. Авестонинг Яштларида – андиша билан ҳам, гуфтор ва кирдор билан ҳам одамларга озор етказманг;-Бирон бир бегона сизнинг ҳузурингизга келса, ғизо беринг, ўтириш учун жой кўрсатинг; - Қўл ости тингиздагилар ва болаларга меҳрибон бўлинг; -улуғлар ва кексаларни ҳурмат қилинг; - одамларга ошно, қариндош-уруғчиликда сулҳу аиниятда яшаш; -ерни, оламни гўзал қилиб, яхшиликни шарафлаб, тенгсизлик, зулм ва таназзулни заифлаштирган киши ферўзлик тарафдоридир; -инсон ҳар жиғатдан билимли бўлмоғи, жаҳонни тўғрилик билан танимоғи, идрок этмоғи даркор. -фирибгарлар сўзига асло қулоқ солманг. Чунки улар ростлик тарафдорларининг душманидир. Жаҳон ободлиги учун курашиш лозим. Оламни рўшнолик сари элтмоқ барча бандалар учун фарздир. Ислом дини 7 асрда Арабистон ярим оролида пайдо бўлди. 11 --------------------------------------------------------- Қуръон (араб ўқимоқ, қироат қилмоқ, жамлаш маъноларини билдиради) уч ёки ундан кўп оятни ўз ичига олган 114 сурадан иборат. --------------------------------------------------------------------- Ёлғон сўзлаш, ғийбат, тўҳмат, ўзга ҳақига ҳиёнат, таъмагирлик, кибру ҳаво исломда кескин қораланган. ---------------------------------------- Ҳадис – (араб, хабар, янгилик) муҳаммад алайхсаломнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятлари. Қуръони Каримда барча ҳуқуқий ва аҳамият масалалари умумий ва изоҳлаб уқтириш учун Муҳаммад алайҳиссалом ўз ҳадисларини айтганлар. -------------------------------------------------------------------- 12 Адабиётлар: 1. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Т., 1998. 2.Х. Хамидов. “Авесто” файзлари. Т., 2001 3. Бозоров О., Худойқулов О. Ахлоқий қадриятлар ва ислом. Самарқанд. Зароафшон, 1992. 4. Жабборов И. Ислом одоби ва маданияти. Т.: 1995. 5. Сатторов М. Ўзбек удумлар: миллатнинг кенжа буғунига. Т. Фан, 1993. 6. Хусниддинов. Ислом: йўналишлари, мазхаблар, оқимлар. Т.,2000 7. Ислом маърифати. Т,2005 8. Иброхимов А. Биз ким ўзбеклар. Т.,2001. 13