logo

Ботаника фани, булимлари ва уни фармация сохасидаги ахамияти. Ўсимлик хужайраси. Цитоплазма

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

90 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Табиатда тирик организмлар хакида тушунча. 2. Ботаниканинг ривожланиш тарихи. 3. Ботаника фани ва унинг булимлари хакида тушунча. 4. Ў симликларда кечадиган фотосинтез процесси. 5. Ботаника фанининг доришуносликда ахамияти. 6. хужайранинг кашф этилиши. 7. хужайра назарияси 8. Протоплазма хцитоплазма) 9. хужайрадаги ферментлар 10. Витаминлар   www.arxiv.uz Тирик организмлар - табиатнинг таркибий кисми булиб, теварак атроф мухит билан чамбарчас богланган ва узини яшаш учун барча зарур шароитни шу табиатдан олади. Дастлабки тирик моддалар заррачалардан хосил булган усимлик ва хайвонлар кейинчалик турли яшаш шароитига тушиб унга мослашган, натижада узгарган ва тузилиши мураккаблашиб борган. Уларда янги белгилар шаклланиб борган. Шу белгиларга кура хозир усимликлар олами хайвонот оламидан кескин фарк килади. Масалан: умурткали хайвонлар билан гулли усимликлар ва бошкалар. Бирок, хужайра нихоятда мураккаб биологик асос булгани учун дастлабки тирик моддалардан, хатто энг содда тузилган бир хужайрали организмгача бир неча юз миллионлаб йил давом этадиган узок эволюцион ривожланиш процессида хосил булган. Ў симликлар бутун ер юзига таркалган булиб, факат курукликда эмас, балки кул, дарё, денгиз ва океанларда, баъзан анча чукурликларда хам усади. Планетамизда, дастлабки океанлар сувида оддий анорганик моддалар, углеводлар, метан ва сувдан мураккаб органик бирикмалар хосил булган. Академик А.И.Опариннинг фикрига кура, уларни айримлари ликилдок томчи - коацервантлар шаклига кирган ва кейин мураккаблашиб, тирик модда хосил булишига асос хисобланган. К. Линней 1767 й. дунёни 3 кисмга булади: 1. 1. неорганик жисмлар - буларга жонсиз табиат-тошлар 2. 2. органик дунё - усимликлар 3. 3. тирик харакатланувчи организмлар - хайвонлар. Ботаника грек хюнон) тилидан олинган булиб кук ут маъносини билдиради. Ботаника фани усимликларнинг хаётий процессларини яъни, келиб чикишини, купайишини, ривожланиши, озикланиши ва ер юзида таркалишини хамда, усимлик органларининг ички ва ташки тузилишини урганадиган фандир. Ботаника фани биологик фаннинг бир тармоги хисобланади. www.arxiv.uz Ботаника фани бир неча булакларга булинади. 1. 1. Ў симлик хужайрасини урганадиган фан цитология дейилади. 2. 2. Ў симлик тукималарини урганадиган фан гистология дейилади. 3. 3. Ў симликларнинг ташки тузилишини урганадиган фан морфология дейилади. Морфология хам грек тилидан олинган булиб бу шаклни урганадиган илм маъносини билдиради. 4. 4. Ў симликларнинг ички тузилишини урганадиган фан анатомия дейилади. 5. 5. Ў симликларнинг физиологияси ва биохимияси . Бу сузлар хам грек тилидан олинган булиб физис-табиат, био-хаёт маъносини билдиради. Бу фанлар ёрдамида усимликларнинг хужайрасида буладиган процесснинг, масалан: нафас олиш, озикланиш, фотосинтез процесслари ва бошкаларни урганилади. 6. 6. Ў симликлар систематикаси . Бу суз хам грек тилидан олинган булиб туплаш, йигиш, бириктириш маъносини билдиради. Бу фан усимликларнинг келиб чикиши жихатидан бир бирига якинлигини ва шунга асосланиб ер юзидаги усимликларни группаларга булиб урганадиган фандир. Масалан: Тур, авлод, оила, синфларга булинади. 7. 7. Генетика фани. Бу хам грекча суздан олинган булиб, яъни келиб чикиш маъносини билдиради. Генетика насл, ирсият ва узгарувчанлик конунларини урганадиган фандир. 8. 8. Геоботаника . Бу фан усимликларнинг ер юзида таркалишини ургатади. 9. 9. Экология . Бу усимликларнинг шароитига мосланиши ва кайси шароитида кандай усимлик усишини урганадиган фандир. Ботаника тугрисидаги дастлабки маълумотлар эрамиздан олдинги IV асрларда пойдо булган. Аристотельнинг шогирди Теофраст х371-286й.) усимликлар хакидаги маълумотларни туплади ва уларнинг классификациясини яратди. www.arxiv.uz Теофраст барча усимликларни дарахт, бута, чала бута ва ут усимлик каби гурухларга булади. Ботаника фанини ривожлантиришда урта асрда яшаган ва жахон фани тараккиётига жуда катта хисса кушган буюк олим Абу Али ибн Синонинг хизмати каттадир. Андреа Незальцин усимликлар оламини аввало 2 булимга ёгочли усимликларга хдарахт, бута) хамда чала бута ва ут усимликларга булди. Уларни уз навбатида 15 синфга ажратди. Синфларга булганда гул, мева, уя ва ундаги уругларнинг сонини хамда муртак тузилишини асос килиб олади ва 15 синфга мох, кирккулок, киркбугим ва замбуругларни киритди. Инглиз ботаниги Джон Рей биринчи марта усимликлар оламини спорали хяширин никохли) ва гулли хочик никохли) усимликларга булиб, гуллиларни уз навбатида бир паллалилар ва икки паллалиларга ажратди. Джон Рей усимликлар систематикасига биринчи булиб, «тур» терминини киритди. Ботаникани ривожлантиришда швед олими Карл Линней усимликларни тасвир этиш техникасини аниклашни, систематикага бинар номенклатура, яъни усимликларни икки ном билан аташни, мавжуд усимликларни маълум системага солиб, уларнинг сунъий системасини яратишдек буюк ишлар килди. Ў симликлар хайвонлардан узининг яшил берувчи хлорофилл пигменти борлиги хамда фотосинтез процесси булишлиги билан фарк килади. Биз узимиз учун керак булган барча озик моддаларни усимликлардан оламиз. Шунинг учун хам биз усимликларсиз яшай олмаймиз. Ў симликларда яшил ранг берувчи хлорофилл пигменти булганлиги учун фотосинтез, яъни ассимиляция процесси булиб туради. Бу процесс натижасида оддий неорганик моддалардан мураккаб органик моддалар вужудга келади. Фотосинтез процесси булишлиги учун хлорофилл пигменти, сув, карбонат ангидрид ва куёш нурлари булиши шарт. Шулардан биронтаси булмаса фотосинтез процесси хам булмайди. Ў симликлар ердан сувни, хаводан эса СО 2 ни олади. 6 СО 2 + 6Н 2 О + 674КК + хлорофилл ____С 6 Н 12 О 6 +6О 2 www.arxiv.uz Ў симлик хужайрасида глюкоза крахмал айланади. С 6 Н 12 О 6 +Н 2 О __ хС 6 Н 10 О 5 ) n Биз нафас олганда кислородни ютиб СО 2 ни чикарамиз. Ў симликлар эса фотосинтез процессида О 2 ни чикариб туради, яъни усимликлар бизни кислород билан таъминлаб туради. Биз нафас олганда чикарган СО 2 дан усимликлар фотосинтез процессида фойдаланилади. хавода СО 2 нинг микдори 0,03% дан ошмайди. Ў симликлар бир тонна СО 2 ни олиш учун 5 млн. куб метр хавони тозалайди. Ў симликлар фотосинтез процессида СО 2 ни олади. Нафас олишда эса одамларга ухшаш кислородни ютади. Ў симликлар одамларга ухшаш кечасию-кундузи кислород билан нафас олади. Яшил рангдаги усимликлар ердан олган озик моддасидан ташкари фотосинтез процесси натижасида узига узи озик модда тайёрлайди. Ў зига узи озик модда тайёрлаб овкатланиши аутотроф озикланиш дейилади. Аутос - узига узи маъносини билдиради. Баъзи бир усимликларда илдиз булмайди. Масалан: сув утларда. Бу усимликларнинг озикланиши факат аутотроф йулда булади. Бактерияларда, замбуругларда ва гуллайдиган усимликлардан зарпечак, девпечак ва шунгия деб аталадиган усимликларда яшил ранг берувчи хлорофилл пигменти булмайди. Шунинг учун хам бу усимликлар узларига узи озик модда тайёрлай олмайди. Бундай усимликлар гетеротроф йулда озикланади. Гетерос - узгалар хисобига маъносини билдиради. Гетеротроф озикланиш уз галида 2 га булинади. 1. 1. Паразит. 2. 2. Сапрофит Паразит озикланиш тирик организм хисобига, сапрофит озикланиш улик организм хисобига булади. Фармацевтикада ботаниканинг роли. х озирги кунда купгина дори-дармонлар усимликлардан олингани учун ботаника фанининг фармацевтикада ахамияти нихоятда каттадир. www.arxiv.uz МДХ флораси жуда бой булиб 19000 усимлик турини уз ичига олади. Уларнинг орасида доривор усимликлар жуда куп. Сунгги маълумотларга кура 159 тур ёввойи доривор усимликлардан тайёрланган дори турлари ва препаратлари медицинада ишлатилади. Ёввойи холда усадиган доривор усимликлар хар йили тайёрланади. МДХ доривор усимликлардан олинадиган доривор махсулотлар фармацевтика заводлари ва дорихоналар бош бошкармасини талабини кондирмайди. Шунинг учун доривор усимликларни экиш кенг йулга куйилган. хозирги кунда ахолининг доривор усимлик учун талаби жуда катта.   Ц И Т О Л О Г И Я   хужайра тирик организмнинг асосий бир булаги булиб тирикликда буладиган хамма процесслар хужайрада булиб туради. хужайра озикланиш, купайиш, усиш, нафас олиш, ташки таъсуротни сезиш хусусиятига эга. Ў симлик органлари хужайрадан ташкил топганлигини инглиз олими физик Роберт Гук 1665 йилда топган. Р.Гук биринчи маротаба хужайрани микроскопда курган. У усимлик тукималари хужайрадан иборат эканлигини аниклаган. Р.Гук хужайра тугрисида «Микрография» деб аталган китобёзган. Бу китобда укроп, маржон дарахти хбузина) ва пробканинг ички тузилишини курсатиб берган. Микроскопни эса Голландия олими Левенгук топган. XIX - асрнинг бошларида хужайра назарияси пайдо булди. Бу назариянинг курсатишича хар бир организм ва унинг орган, тукималари хужайралардан тузилган. хужайра эса булиниб купайиб туради. XIX - аср 1834 йилда рус олими Петербург медицина академиясининг профессори Горянинов тирик организм, албатта, хужайралардан ташкил топган, дейди. Органик дунё неорганик дунёдан хужайравий тузиши билан фарк килишлигини исботлайди. 1838 йилда немис олимлари Шлейден хботаник) ва Шван хзоолог) хужайра назариясини илмий асосда тузиб чикади. Бу назарияга биноан хар бир усимлик ва хайвон органлари хужайрадан тузилган. www.arxiv.uz хужайралар булиниб купайиб туради. Тирикликка хос булган процессларнинг хаммаси хужайрада булиб туради. хнафас олиш, озикланиш, купайиш ва бошкалар). Фридрих Энгельс XIX - асрда табиат фанида 3 та катта кашфиётлар булганлигини курсатади. 1. 1. хужайра назарияси. 2. 2. Дарвиннинг эвалюцион таълимоти. 3. 3. Материянинг йуколмаслиги. Энергия саклаш конуни хужайранинг катта - кичиклиги турлича булади. хужайралар одатда майда булади. Ў рта хисобда гуллайдиган усимликлар хужайраларининг катта-кичиклиги 10-60мм гача булади. Лекин ер юзида ундан хам майда хужайралар бор. 1965 йилда Голландия олими Левен Гук табиатда кузга куринмайдиган усимликларни топган. Бу усимликларни бактерион деб айтайди. Бактерия таёкча маъносини билдиради. У узининг «табиат сирлари» асарида шу бактерияларни тасвирлайди. Бактерияларнинг катталиги уртача хисобда 0,5-1,0 мм гача булади. 1898 йилда рус олими Ивановский бактериялардан хам майда организмларни топган. Бу организмларни вирус деб атайди. Вирусларнинг катталиги урта хисобда 0,015 - 0,07 м гача булади. Лекин усимликлар дунёсида йирик хужайралар хам учрайди. Бундай хужайраларни оддий куз билан куриш мумкин. Масалан: помидор, тарвуз, лимон, апельсин, олма мевалари хужайрасида. Пахта толасининг хужайраси 6-6,5 см, сув утлардан харанинг хужайраси 15 см га етади. Ў рта денгиз сувларида усадиган каулерпа сув утининг хужайрасининг катталиги 1 м гача етади. х10-100 см). хужайра шакллари хам турлича булади. Текшириш натижасида хужайра 76 хил шаклдан иборат эканлиги аникланган. Уларнинг хаммаси 2 та группага булинади. 1. 1. Паренхим хужайра. 2. 2. Прозенхим хужайра. www.arxiv.uz Паренхим хужайранинг буйи билан эни бир-бирига тенгрок ёки буйи энидан 4 мартадан 8 мартагача каттарок булади. Прозенхим хужайранинг буйи энидан 10 мартадан 100 мартагача катта булади. хужайранинг энг асосий ва ахамиятли тирик кисмини протопласт деб аталади. Протопласт куйидаги кисмлардан ташкил топган: 1. 1. Ядро 2. 2. Протоплазма хцитоплазма) 3. 3. Пластидлар 4. 4. Хондриосома. Булардан ташкари хужайра пусти, хужайра шираси ва озикли хамда чикинди моддалар бор. Буларнинг хаммасини протопласт ишлаб чикаради. ПРОТОПЛАЗМА   Протоплазма ярим суюклик, рангсиз, шилимшик модда булиб асосан оксилдан ташкил топган. Оксил жуда мураккаб тузилган органик модда булиб С,Н,О дан тузилган. Баъзи бир оксилларнинг таркибида Fe , P хам учрайди. Оксил молекуласи жуда хам мураккаб тузилган. Бугдойнинг оксилида - С - 685, Н - 1068, - 196,0-211, жухорининг оксилида Зеин С - 736, Н - 116, О - 208. Протоплазма курук кисмининг 70% ни сув ташкил этади. Ф. Энгельс хаёт оксилга боглик эканлигини курсатиб утади. Оксилдан ташкари протоплазмада ёг, карбон сувлари, минерал моддалар ва сув булади. Барг, поя ва илдизда сувнинг микдори 50-80%, уруг ва курук меваларда эса сувнинг микдори 10-15% булади. Рус олими Лепешкиннинг курсатишича шилимшик замбуругларнинг таркибида 82,6% сув, 17,4% курук моддалар бор. Шу курук моддалардан 40,7% сувда эрийдиган, 59,3% сувда эримайдиган. www.arxiv.uz Протоплазмада реакция купрок ишкорий булиб кизил лакмусни кукка буяйди. Протоплазма 3 каватдан ташкил топган. 1. 1. Энг ташки кобиг кавати - эктоплазма 2. 2. Ў рта суюк кавати - мезоплазма 3. 3. Ички кават, яъни харакатсиз кавати - эндоплазма. Ички ва ташки кавати хэктоплазма ва эндоплазма) пардасимон булиб ярим утказувчанлик вазифасини бажаради. Масалан: сувни яхши утказади, буёкларни утказмайди. Протоплазманинг урта каватидаги мезоплазмада 2 хил жисм учрайди. 1. 1. Хондриосома. 2. 2. Микросома. Бу микросома жуда кичкина донача маъносини билдиради. Хондриосомалар юмалок шаклда булади. Микросомалар эса нуктага ухшайди. Хондриосомалардан келажакда пластидалар вужудга келади . Микросомалардан эса озикли ва чикинди моддалар хосил булади . Протоплазма хужайра ичида доимо харакатланиб туради. Бир минутда 0,3 мм дан 10мм гача булган масофани босади. Бир соатда 7 см масофани босади . Протоплазманинг харакатланиши 2 хил типда булади. 1. 1. Айлана харакат - врашательное движение. 2. 2. Сочилиб харакатланиш - струйчатое движение. Айлана харакатда протоплазма хужайранинг айланаси буйича харакатланади. Сочилиб харакатланишда эса ядродан хужайра пустига, хужайра пустидан ядрога караб харакатланади. Проплазманинг харакатланиши модда алмашинувини тезлаштиради. хужайра проплазмасида турли реакциялар булиб туради. Бунинг натижасида куплаб органик моддалар тузилади, ва парчаланиб туради. Бу процессларнинг хаммаси ферментлар таъсирида булади. Ферментлар катализаторлик вазифасини бажариб туради. Ферментлар 4 группага булинади. www.arxiv.uz 1. 1. Ачитувчи ферментлар-оксидаза. Бу ферментлар ишти-рокида хужайрада ачиш процесси булади. 2. 2. Протеаза. Бу фермент таъсирида оксил моддалар аминокислоталаргача парчаланади. Бу фермент таъсирида оксил моддалар тикланади. 3. 3. Эстераза. Бу фермент таъсирида эфир мойлар спирт билан кислотага парчаланади. Шу группага кирувчи Липаза ферменти таъсирида ёг глицерин ва ёг кислотасига парчаланади. 4. 4. Карбогидраза. Бу фермент таъсирида хар хил карбон сувлар парчаланади. Бу группага кирувчи диастаза ферменти таъсирида шакар крахмалга айланади. Ферментлар фаолияти температура кутарилганда яъни 40-50 0 да купаяди. 50 0 дан юкорида сусаяди. 100 0 да эса ферментлар ишдан чикади. Витаминлар юнонча Vita сузидан олинган булиб, хаёт деган маънони билдиради. Уларни 1880 йилда рус олими Н. Лунин хамда 1912 йилда эса К. Функ кашф этганлар. Таркибида турли - туман органик моддалар сакловчи витаминлар ферментлар компонентлари булиб хужайрада катализатор ролини уйнайди. Организмда витаминлар етишмаса модда алмашиниш жараёни бузилади. Агар улар мутлако булмаса организмнинг хаётий функциялари бузилади. хозиргача 40 га якин витаминлар аникланган, уларнинг хаммаси тоза холда саноатда ишлаб чикилмокда ва озик-овкат рационида ишлатилмокда. Витаминларнинг номлари юнон алфавитининг бош харфлари билан белгиланади. Шу сабабли уларни А,В,С, D витаминлари деб айтилади. Витаминлар усимликларнинг маълум бир кисмларида жойлашади. Масалан, В хВ 1 , В 2 ) группа витаминлар купинча уруг муртаги ва пустида ёки жавдар, бугдой каби усимликларнинг ёш майсаларида булади. С витамин наъматак, лимон, кора смородина меваларида хамда пиёз бошларида, Е витамини усимлик ёгларида, бугдой, маккажухори www.arxiv.uz майсаларида, цитрус усимликлари ва помидор мевасида, К витамини чаён ути баргида, сабзи илдизмевасида куп булади. Витаминлар ферментларнинг таркибий кисми булиб, усимлик организмида факат модда алмашиш жараёнида катнашади.   www.arxiv.uz Адабиётлар :   1. Л.И.Курсанов, Н.А.Комаринцский. В.Ф.Раздорский, А.А.Ура-нов « Ў симликларнинг анатомияси ва морфологияси» 1 том Тошкент 1972. 2. В. Г. Хрж ановский «Курс общей ботаники» часть 1 М. 1982 г. 3. В.А.Буригин, Д.Х.Жонгуразов, Ж.К.Саидов, Г.Д.Мустакимов Ботаника ва усимликлар физиологияси асослари Т. 1972. 4. К.З.Зокиров, Х.А.Жамолхонов. «Ботаникадан русча-узбеча энциклопедия лугат» 1 том 1973 й. 5. Яковлев Г.П.Челомбитько В.А. «Ботаника. М, «В ы шая школа», 1990 й. 6. Махкамова Х.Ф. Ботаника. « Ў китувчи». Т. 1995 й. 7. www.ziyonet.uz