logo

Биноларнинг функционал, ҳажмий-режали, композицион ва конструктив схемалари. Қурилиш стандартлаштирилиши ва унификацияси

Загружено в:

05.05.2023

Скачано:

0

Размер:

200.5 KB
Биноларнинг функционал, ҳажмий-режали, композицион ва конструктив схемалари. Қурилиш стандартлаштирилиши ва унификацияси Режа: 1. Бино ва иншоотнинг типологик ташкил этувчилари функцияси, конструкцияси, шакли 2. Функционал зоналаш, хоналарни гуруҳларга ажратиш схемаси 3. Бинонинг ҳажмий-режали тузилмаси 4. Бинонинг конструктив тузилмаси 5. Биноларнинг муҳандислик ускуналари 6. Экологик лойиҳалаштириш – бинонинг ҳажмий-режали тузилмасини шакллантиришнинг замонавий усули 7. Қурилиш стандартизацияси ва унификацияси Бино ва иншоотнинг типологик ташкил этувчилари функцияси, конструкцияси, шакли Жамоат биноларининг функционал, композицион ва конструктив схемаларини кўриб чиқишдан аввал миллий архитектура назариячилари томонидан “функция”, “конструкция” ва “шакл” деган тушунчаларга берилган таърифлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз. Мисол учун, академик А.В.Иконников архитектура объектинининг функцияси ва шаклини қуйидагича таърифлаган: “... Функция – архитектура орқали ҳал қилинадиган амалий ва ахборот тусга эга турли вазифалар комплекси”; “... архитектура объектининг шакли унинг муҳит ва маданият контекстида ташкил этилиши ва мавжуд бўлиши усулини ифодалайди”. Кейинчалик меъморий шакл тушунчасини кенгайтирган: “Технологияни преметли шаклга татбиқ этишнинг учта тактикасини ажратиш мумкин. Биринчисида ишлаб чиқариш жараёнининг характери унинг ғояси манбалари қаторига киради. Технологик шаклнинг иккинчи концепцияси бошқа воситалар орқали татбиқ этилган идеал технологиянинг образли ифодаланишига асосланади. Учинчи концепция архитектура тилидан жараён изларини истисно қилишдан иборат бўлиб, объектнинг вазифаси, унинг материали ва амалга ошириш усули қандай бўлишидан қатъий назар шаклнинг универсаллик принципига асосланади”. Функционализм назариячилари функция шаклнинг тузилмавий ва бадиий жиҳатларига якка ўзи таъсир ўтказа олади деб ҳисоблар эдилар. Амалиётда тасдиқланганки, меъморий объект шакллари иншоот мазмунидан келиб чиққанидагина яшай олади, лекин механик тарзда эмас, диалектикага асосланган бўлиши, яъни шакл бир вақтнинг ўзида мазмунни ҳам шакллантириши лозим. функция, конструкция ва шакл ўртасидаги ўзаро боғлиқлик улар бир-бирларини ва умуман бинонинг мавжуд бўлишини шартлаб ва мувофиқ шароитларни белгилаб берадилар. Меъморий шаклнинг унинг ичида рўй бераётган жараёнларга таъсири етарлича кузатилган. Мисол тариқасида бошқа ижтимоий функцияларга мослаб реконструкция қилинган жуда кўп объектларни келтириш мумкин. Мослаштирилган бино, гарчи аввалига бошқа фазовий объект қулай бўлиб кўринган бўлсада, вақт ўтиши билан етарлича қулай бўлиб қолади. Ҳаракатларнинг муайян универсаллиги мазмунан турлича бўлган жараёнлар параметрлари бўйича ўхшаш бўлган бўшлиқларда амалга оширилиши учун имконият яратиб беради. Бу, ўз навбатида, исталган архитектура объекти бир қатор жараёнлар бир хилда кечиши учун яроқли бўлишини таъминлайди. Шундай қилиб, сўз архитектуранинг кўп функционаллиги тўғрисида юритилиши зарур. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатаяптиларки, кўп функционаллик архитектура объектининг мазмун-моҳиятида келиб чиқади. Бирон функция учун яратилган бўшлиқ ушбу функцияга нисбатан доимо керагидан ортиқ ҳисобланади. Функционал потенциал – ўз ичига кўп маъноли тушунчаларнинг тармоқланган иерархиясини олган умумлаштирувчи атамадир. Уни ташкил этувчилар орасидан” долзарб функциялар ” гуруҳини, яъни истъемолчи тасаввурида объект шаклининг қимматли характеристикалари билан боғлиқ функцияларни ажратиш мумкин. Долзарб функциялар таркибида “ сабабли функциялар ” гуруҳи бўлиб, улар объектнинг бирламчи вазифасини белгилаб берадилар. “Сабабли функциялар” “ ишчи функциялар ”, яъни архитектура объекти қурилганидан кейин унда беихтиёр жамланадиган жиҳатлар намоён бўладиган функциялар келиб чиқишига сабаб бўладилар. Ишчи функциялар объект мавжуд бўлишининг устувор ва ҳар бир даври учун мувофиқ тарзда белгиланадиган биргаликдаги функцияларга бўлинади. Архитектура объектлари фаолиятининг функционал хусусиятларини кўриб чиқишда сабабли функциядан келиб чиқувчи жараён доим ҳам қабул қилинган тахминга мувофиқ кечмаслигини ҳисобга олиш зарур. Икки: идеал ва реал функцияларни ажратиш лозим. биринчисининг талабларига кўра объект шаклланади, иккинчиси бўйича эса фаолият кўрсатади. Лойиҳачи ана шу фарқланишни имкон қадар камайтиришга ҳаракат қилади, лекин, идеал функция ўрта статистик истеъмолчи учун ҳисобланган бўлсада, реал фойдаланувчининг истакхоҳишларини олдиндан аниқлаш қийин. Меъморий интерпретациялар асосида шакл ва функция ўртасидаги ўзаро боғлиқликларнинг ўзига хос жиҳатлар билан шартланадиган бир қатор ҳодисалар ётади. Бу таркибий қисмлар билан шлаш учун уларни умумий маҳражга келтириш лозим. Буни амалга ошириш учун “ функционал шакл ” (конструкция, функция), “ конструктив функция ” (шакл, конструкция) ва “ шаклли конструкция ” (функция, шакл) тушунчаларини киритиб ҳар бир таркибий қисмни уч хил элементдан ташкил топган бутунлик кўринишида қабул қиламиз. Функционал шакл (конструкция, функция) билан архитектуравий шакл (конструкция, функция) ни ташкил қилувчи ва ўзларида объектнинг функционал хусусиятларини жамлаган элементлар мужассамлиги белгиланади. Конструктив функция (шакл, конструкция) – архитектура объекти функциялари (шакли, конструкцияси) ни ташкил қилувчи ва ўзларида объектнинг конструктив хусусиятларини жамлаган элементлар мужассамлиги. Шаклли конструкция (функция, шакл) – архитектуравий конструкция (функция, шакл) ни ташкил қилувчи ва ўзларида объектнинг конструктив хусусиятларини жамлаган элементлар мужассамлиги. Ушбу бобнинг кейинги бўлимларида бу тушунчалар қандай ва нималар белгиланишини кўриб чиқамиз. Функционал зоналаш, хоналарни гуруҳларга ажратиш схемаси Юқорида қайд этилганидек, жамоат биносининг барча функцияларини “устувор” ва “биргаликдаги” тоифаларига ажратиш мумкин Жамоат биносидаги барча функционал жараёнларни, унинг устувор функцияси қандай бўлишидан қатъий назар, қуйидагиларга бўлиш мумкин: - умумий; - ўзига хос; - ёрдамчи. Бинонинг функционал вазифаси Бинодаги функционал жараёнлар Бинодаги функционал устуворликлар Жамоат хоналари Умумий жараёнлар Бош хоналар Турар-жой хоналари Ёрдамчи жараёнлар Биргаликдаги хоналар Ишлаб чиқариш хоналари Махсус жараёнлар Коммуникациялар Функционал функция Функционал конструкция Функционал шакл Функционал зоналаш – иншоотни функцияларининг умумийлиги бўйича бир турдаги хоналардан иборат гуруҳлардан иборат зоналарга бўлиш [2]. Функционал блоклар – функциялари бўйича умумий бўлган хоналар гуруҳи. Функционал зоналашнинг қуйидаги турлари мавжуд: - горизонтал функционал зоналаш – барча функционал блоклар бир сатҳда жойлашиб, ўзаро горизонтал коммуникациялар билан боғланадилар; - вертикал функционал зоналаш – барча функционал блоклар ҳар хил сатҳларда жойлашиб, ўзаро вериткал коммуникациялар билан боғланадилар; - горизонтал-вертикал функционал зоналаш - юқорида келтирилган икки турларнинг мужассамлигига асосланади ва амалиётда энг кўп тарқалган тур ҳисобланади. Функционал зоналашнинг асосий вазифаси – хоналар (ёки хоналар гуруҳлари) ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни уларнинг аниқ чегараларини сақлаган ҳолда аниқлаш. Бу масала хоналарни муайян тарзда гуруҳлаш ёрдамида ечилади. Бунда хоналарни гуруҳлашнинг жамоат биносининг ички ҳажми ташкил қилинишига таъсир кўрсатувчи қуйидаги асосий схемаларини белгилаш мумкин: - ячейкали схема; - йўлакли схема; - анфиладали; - залли схема; - атриумли схема; - павильонли схема; - аралаш (комбинациялашган) схема. Ушбу схемаларнинг ҳар бирида батафсил тўхтатилиб ўтамиз. Хоналарни гуруҳлашнинг ячейкали схемаси функционал жараёнлар алоҳида кечадиган мустақил фазовий ячейкалардан иборат қисмлардан ташкил топган. Ячейкалар уларни ташқи муҳит билан боғловчи умумий коммуникацияга эга. Хоналарни гуруҳлашнинг йўлакли схемаси ягона функционал жараённинг қисмларини ўз ичига олади, бу қисмлар умумий чизиқли коммуникация – йўлак билан боғланадилар. Хоналарни гуруҳлашнинг анфиладали схемаси бир-бирининг кетида жойлашган ва ўзаро умумий ўтиш йўли билан боғланган қатор хоналардан иборат. Хоналарни гуруҳлашнинг залли схемаси қисмларга ажратилмаган катта майдонларни талаб этувчи функциялар учун ягона бўшлиқни ташкил этишга асосланган. Хоналарни гуруҳлашнинг атриумли схемаси ёпиқ ички ҳовли – атриум атрофида жойлашган ва унга чиқадиган хоналардан иборат. Хоналарни гуруҳлашнинг павильонли схемаси хоналар ёки уларнинг гуруҳларини алоҳида ҳажмлар – ягона композицион ечим воситасида ўзаро боғланган павильонларда тақсимланишига асосланади. Ушбу схемалар мужассамликда ва биргаликда қўлланилишида комбинациялашган : йўлакли-ҳалқали, анфилада-ҳалқали ва шу каби схемалар яратилади. Хоналарни гуруҳлашнинг юқорида келтирилган схемалари жамоат биноси ёки иншоотининг турли композицион схемаларини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилиб, улар воситасида жамоат биносининг ҳажмий-режали тузилмаси шакллантирилади.  Йўлакли Залли Анфиладали Ячейкали Йўлкали-халқасимон Павильонли Ячейкали-залли Анфилада-ҳалқали Бинонинг ҳажмий-режали тузилмаси Бинонинг ҳажмий-режали тузилмаси – бу бош ва ёрдамчи хоналарни, уларнинг танланган ўлчамлари ва шаклларини ягона бутун композицияга бирлаштириш тизимидир. Композицион схемаларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: Ихчам схема хоналар гуруҳланишининг залли, атриумли ва комбинациялашган схемалари асосида тузилади. Чизиқли схема таркибига хоналар гуруҳланишининг йўлакли, галереяли ва анифадали схемалари киради. Ажратилган схема хоналар гуруҳланишининг павильонли схемаси асосида ташкил этилади. Бинонинг конструктив тузилмаси Бинонинг конструктив тузилмаси – бинода аниқ вазифаларни бажарувчи ўзаро боғланган конструктив элементлар (пойдевор, девор, ораёпма, том ва бошқ.) жамланмаси. Конструкциялар бинода икки вазифани бажарадилар: улар бинога тушадиган барча юкламаларни (конструкцияларнинг ўзини, ускуналар ва одамлар оғирлигини) ва ташқи таъсирларни (шамол, сейсмик тебранишлар ва бошқ.) деформациясиз ва бузилишларсиз кўтариши, шунингдек хоналарни совуқдан, жазирамадан, ёғинлардан, шовқин ва бошқа куч билан боғлиқ бўлмаган ноқулай таъсирлардан ҳимоя қилишлари лозим. Шундай қилиб, бинолар конструкцияси кўтариб турувчи ва тўсувчи функцияларни бажаради. Бунда ушбу функцияларнинг бирлашиши ёки конструкцияларнинг кўтариб турувчи ва тўсувчи тоифаларга ажратилиши бўлиши мумкин. Жамоат бинолари учун турли конструктив схемалар қўлланилади: темир бетон ёки пўлат вертикал ва горизонтал боғловчи элементли тўлиқ каркасдан иборат схемалар, кўтариб турувчи бўйлама ёки кўндаланг деворли тўлиқ бўлмаган каркасли схемалар. Тўсувчи конструкция Кўтариб турувчи конструкция Қоплама тури Деворлар Боғловчи Ясси қоплама Осма панеллар Ромли Фазовий қоплама Монолит тўсиқлар Қайишқоқ (эгилувчан) қаватли Таркибли қоплама Конструктив функция Конструктив конструкция Конструктив шакл Тарихдан маълумки, архитектура доимо техника ва технологиялар ривожланишига боғлиқ бўлиб келган. “Замонавий техника бизнинг архитектурага чуқур таъсир кўрсатди. Замонавий техника ва технологияларсиз осмонўпар бинолар, Баухаузнинг ғоявий йўналишлари, геодезик гумбаз, оммавий тарзда ишлаб чиқариладиган элементлардан йиғилган бинолар бўлмас эди”. Бироқ, таъкидлаш зарурки, изланишлар давом этмоқда, шу сабабдан замонавий шароитлардаги конструктив схемалар ва элементларнинг рангбаранглиги, шунингдек турли илғор, доимий равишда такомиллашиб бораётган технологияларнинг мавжудлиги жамоат биноларининг архитектуравий конструкцияларини алоҳида мавзу сифатида кўрилиши тақозо этади. Санта- Крус-де-Тенерифе шаҳридаги аудиториум, Испания, архитектор С.Калатрава, 19972003  Аир шаҳридаги концерт зали, Япония, архитектор Ф.Маки, 1993-1994 Бу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда аксарият ҳолларда кўп қатламли осма панелли каркасли тизимлар, шунингдек аралаш тизимларнинг турли – анъанавий ва енгил юқори самарали материаллар жамланмасидан таркиб топган вариантлари энг кенг тарқалган конструкциялар ҳисобланади. Масалан, кўтариб турувчи кўндаланг ғишт деворлар осма ташқи деворлар, йиғма каркас – монолит ораёпмалар билан бирга қўлланилиши мумкин. Ундан ташқари, юқори самарадорликка эга энергия тежовчи тизимлар: шамолатилладиган фасадлар, тузилмали ойна, алюминий қотишмалари ва пластикдан иборат витраж элементлари ҳам кенг қўлланилмоқда. Янги қурилиш ва пардозлаш материалларининг кўплаб пайдо бўлиши фасад ва умуман бино қиёфаси учун янгидан-янги ечимлардан фойдаланиш имкониятини бермоқда. Айтиш лозимки, айнан ноёб ва ғайри оддий конструкция бинонинг композицион ечимларини белгилайди ва унинг якуний шаклланишига ҳал қилувчи таъсир ўтказади. Шу муносабат билан жамоат биноларининг том қопламаси конструкциялари алоҳида эътиборга лойиқ масала сифатида кўрилиши лозим. Арклар, қобиқлар, гумбазлар, пневматик қопламалар фақат шу бинога ёки жамоат биноларининг маълум турига хос бўлган бадиий образ яратилиши учун имкон яратадилар. Биноларнинг муҳандислик ускуналари Меъморий лойиҳалаштириш – бино ёки иншоотнинг ишчи лойиҳасини яратиб берадиган ягон комплексли жараённинг фақат бир қисмидир. Ишчи лойиҳалаштириш ўз таркибига объектнинг муҳандислик ускуналарига бағишланган бир қатор ёндош бўлимларни олган. Жамоат биноси қуйидагилар билан таъминланиши лозим: иситиш тизимлари, ҳавони шамоллатиш ва ўзгартириш тизимлари, сув таъминоти ва сувни чиқариш тизимлари, газ таъминоти, электр ускуналари ва электр энергияси таъминоти, шаҳар телефон алоқаси, радио ва телевидение тармоқлари, қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияси, локал компьютер тармоқлари. Экологик лойиҳалаштириш – бинонинг ҳажмий-режали тузилмасини шакллантиришнинг замонавий усули Экотизимни шакллантирувчи ва замонавий бинолар учун энг муҳим ва тузилма яратувчи ҳисобланган бир нечта жиҳатларни белгилаймиз: - бино йўналиниши ва конфигурациясини белгилаш мақсадида лойиҳалаш ҳудудининг иқлимий шароитларининг таҳлили; - хоналарнинг, хусусан, ҳар бир иш жойининг табиий ёритилганлиги; - хоналарнинг таббиий шамоллатилиши; - энергия тежамкорлиги: иқлимий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, иситиш ва, аксинча, совутиш нутқаи назаридан тежамкор режалаштириш; - бинода микроиқлим шакллантириш мақсадида ўсимликлардан фойдаланиш имкониятлари; - динамик адаптация принципида қурилган энерго фаол бинолар. Қуйида санаб ўтилган жиҳатларнинг ҳар бири устида тўхталиб ўтамиз. Хоналарнинг чуқурлиги билан шартланган табиий ёритилганлик муаммоси айниқса атриумли биноларда долзарб ҳисобланади. Анъанавий режали тузилмага эга маъмурий биноларни лойиҳалаштириш амалиётида шаклланган хоналар ёритилишининг ҳисоблаш усуллари атриумли иншоотлар учун тўғри келмайди. Йўлакли схемага эга бинолар учун қўлланиладиган анъанавий усуллар қуёш нурлари хоналарга тўғридан-тўғри тушишига ва хона ичида акс этишига мўлжалланган. Атриумли биноларда эса нурлар ишчи хоналарга етиб боргунча турли йўналишларда кўп маротаба акс этадилар. Шу нуқтаи назарда атриумли бўшлиқлардан ишчи хоналарни қўшимча табиий ёритилиши ва, аксинча, кўз дам олиши учун фойдаланилади. Агар, атриумли схемада қабул қилинган ҳажмий-режали ечим ишчи хоналарни фақат табиий ёритилишини тақозо этса, “атриумга қуёш нурларини тутувчи ва тарқатувчи шаклини бериш ва унинг атрофида тегишли бўшлиқни яратиш керак” Бунда, Р.Саксон бўйича, атриумга туташадиган хоналар энини кичрайтириш ёки баландлигини ошириш лозим (табиий ёритилганлик талаб этилган даражага эга бўлишига қадар). Хоналарнинг баландлиги ва деразалар тури одатдагича бўлганида кенглиги 12 метрдан ошмайдиган хоналарни ташкил қилиш мумкин. Қават баландлигини ошириб ва айрим акс эттирувчи махсус қурилмаларни қуриш орқали бу параметрларни катталаштириш мумкин. Қават баландлигини 2,7 метрдан 3,6 метргача катталаштириб хоналарнинг қониқарли ҳисобланган ёритилишини 9 метрга кўпайтиришни таъминлаш имконияти яратилади. Чуқур бўлмаган хоналар периметр бўйлаб ташкил этилган оралиқлар ёрдамида осон ёритилиб, қўшимча ёритиш воситаларини талаб қилмайдилар. Бу ҳолатларда, агар қаватлар баландлиги кичиклаштирилса, атриум ҳажми катталаштирилади. Қаватлар баландлигини оширилиши атриумнинг белгиланган баландлигида уларнинг сони камайтирилишига, шунингдек вентиляция каналларини жойлаштириш учун қаватлараро бўшлиқнинг катталашишига олиб келади. Агар функционал нуқтаи назардан чуқур хоналарни ташкил қилиш талаб этилса, у ҳолда ушбу бўшлиқларнинг атриум билан боғланишларини диққат билан ўрганиб чиқиш зарур бўлади. Агар кундузида табиий ёритиш талаб этилса, мўътадил иқлим кенгликларида ҳам ҳароратни мувофиқлаштириш катта муаммога айланиши мумкин. Атриумдан ўзига хос иситиш қурилмаси сифатида фойдаланиш йўли билан бинони совутиш учун харажатларни камайтириш, иситишни эса анча соддалаштириш мумкин. Муқобил стратегия сифатида қисман табиий ёруғлик билан, қисман сунъий ёритгичлар билан ёритиладиган тузилмадан фойдаланиш қўлланилади. Бунда, оптимал иқтисодий самарага эришиш учун табиий ва сунъий ёруғликлар махсус мувофиқлаштириш тизими билан ўзаро боғланиши зарур. Интергал ёритилишга мўлжалланиб лойиҳалаштирилган биноларда қоронғи тушишига ёки булутли ҳавога қараб сунъий ёруғлик манбалари бинонинг энг чуқур ва қоронғи қисмларидан бошлаб аста-секин ишга туширилиши лозим. Бино тузилмасининг энергия тежамкорлиги нуқтаи назарида асосий жиҳатларидан бири сифатида ҳисобланган экотехник концепциясини атриумли бинолар мисолида кўриб чиқамиз. Атриумли биноларни лойиҳалаштирувчилар қулайлик даражасини ҳам камайтирадиган, ҳам яхшилайдиган оранжерея эффекти ва аэродинамик тортиш кучи эффекти каби икки ҳодиса билан тўқнаш келадилар. Р.Саксон бўйича оранжерея эффектининг моҳияти шундан иборатки, қуёш нурининг қисқа тўлқинли таркибий қисми ойнадан ўтиб, интерьерни иситади. Иссиқликнинг ичкаридан ташқарига нурланиши тўлқинлари узунроқ бўлиб, ойна томонидан ушлаб қолинади. Шундай қилиб, қуёш иссиқлиги ичкарида сақланиб қолиб қишда самарали ва ёзда, аксинча, салбий эффектни беради. Бу ҳодиса атриумли бўшлиқларни икки йўналишда фойдаланишни белгилаб берди: биноларни иситишга мўлжалланган атриум ва биноларни совутишга мўлжалланган атриум. Биринчи йўналиш қишда атриум ичини фойдаланилган ҳаво ҳисобига иситишга ва ёзда табиий шамоллатиш йўли билан совутишга асосланган. Иккинчи йўналиш атриумдан ҳаво алмашинувини таъминлаб берувчи ҳаво резервуари сифатида фойдаланишни кўзда тутади. Ҳавонинг тортиш кучи турли баландликлардаги ҳаво босимлар ўртасидаги фарқланиш орқали ҳосил бўлади, натижада иссиқ ҳаво атриумнинг ёпиқ ҳажми ичида доим пастдан юқорига ҳаракатланади. Ана шу тортиш кучини вентиляцияни таъминлаш учун ишлатиш мумкин, шу сабабдан ҳам атриумни ветлияцион канал сифатида ҳам талқин этадилар. Конструктив усуллар ҳам, ўз моҳиятига кўра бинонинг йўналтирилиши ва ён-атрофдаги табиий объектлардан чиққан қуёш нурларини акс этиш каби шаҳарсозлик ечимларини ҳал қилиш билан бирга, жамоат биноларининг энергетик ва экологик самарадорлигини оширишга, шунингдек уларнинг тежамкорлигига йўналтирилган усуллар сирасига киради. “Динамик адаптация принципларидан фойдаланувчи кинематик усуллар ... қуёш энергиясини ушлаб қолиниши ва жамланишини яхшилаш имконини берувчи энергофаол биноларнинг Қуёш айланишини кузатиш режимида айланиши ёки бошқа циклик ҳаракатланишлар; тўсиқларни энергофаоллик ва энергетик тежамкорликни оширувчи турли кўринишларга ўзгартирилиши; Қуёш ҳаракатланишини кузатувчи коллекторнинг ва бурилувчи панелли коллекторларни татбиқ этилиши; бурилувчи қайтариш экранларининг қўлланилиши алоҳида ўрин тутадилар”. Қурилиш стандартизацияси ва унификацияси Биноларннг қурилиши индустриал методлар билан, яъни индустриал опалубкада тайёрланган йиғма элементлар ёки монолит конструкциялар қурилиш майдончасида олиб борилади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда лойиҳалаштиришда бинолар ва уларнинг элементлари параметрлари максимал даражада унификациялашган бўлиши лозим. Унификация – бинолар ва уларнинг элементлари параметрлари миқдорини улар орасидаги функционаллик нуқтаи назаридан асосланмаган фарқланишларни илмий асосланган йўл билан қисқартирилиши. Унификация бир типдаги буюмларни – блок, ораёпма плиталалари, йиғма кашаклар, шунингдек дераза ва эшик блоклари, дераза токчалари тахталари ва шу кабиларни турли вазифалар учун мўлжалланган биноларда қўллаш имконини беради. Буюмларни геометрик ўлчамлари унификациясининг асоси бўлиб қурилишдаги ўлчамларнинг модулли координацияси хизмат қилади. Модуль ўлчамлар координацияси мақсадида қабул қилинган шартли бирлик. Асосий модуль қилиб 100 мм га тенг узунлик қабул қилинган бўлиб, бинонинг барча ўлчамлари шу модулнинг карралик миқдорларида белгиланади. Йириклаштирилган модуль асосий модулнинг бутун сонга кўпайтирилган катталилига тенг бўлиб, йириклаштирилган модулларнинг 300 мм, 600 мм, 1200 мм, 1500 мм, 3000 мм ва 6000 мм га тенг амалиётда қўлланиши учун қулай қатори белгиланган. Йириклаштирилган модуллар асосий меъморий- режали параметрларнинг – ораёпмалар оралиқлари, деворлараро қадамлар, қаватлар баландлиги, оралиқлар катталиги ва шу кабиларнинг ўлчамларини белгилашда ишлатилади. Кенг миқёсда қўллаш учун энг такомил ва иқтисодий нуқтаи назардан самарали бўлган конструктив элементларни танлаш мақсадида уларнинг турларига қараб гуруҳлаш, яъни типиклаштириш усулидан фойдаланилади. Бино ва иншоотлар элементларини унификациялаштириш, стандартлаштириш ва тикилаштириш асосида каталог, давлат стандартлари, режалаштириш элементларининг нормаллари каби бир қатор ҳужжатлар тузилади. Адабиётлар: 1. Убайдуллаев Х.М., Инагамова М.М. Турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалашнинг типологик асослари: Дарслик. - Т.: Voris- nashriyot, 2005. 2. Абдужаббарова М.Т. Турар-жой биноларини лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. – Т.: ТАҚИ, 2018. 3. Қодирова С.А. Жамоат биноларини лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. – Т.: ТАҚИ, 2015. 4. Иногомов Б.И. Замонавий бино ва иншоотларни лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. - Т.: ТАҚИ, 2010. 5. Убайдуллаев Х.М., Хидоятов Т.А, Абдурахманов Й.И, Коробовцев Г.И., Мансуров Я.М. Архитектуравий лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. - Т.: ТАҚИ, 2012. 6. Убайдуллаев Х.М., Махмудов В.М. “Методика архитектурного проектирования” Тошкент,ТАҚИ, 2010 й., ўқув қўлланма. 7. Хидоятов Т.А., Кадирова С.А., Магомедова Ф.Х. “Архитектура общеобразовательных школ Узбекистана”. Ташкент 2005 г. 8. Қодирова Т.Ф. Ўзбекистоннинг истиқлол йиллари меъморчилиги: Ўқув қўлланма., ЎАЖБНТ маркази, 2004 й. Рожин И.Е., Урбах А.И. Архитектурное проектирование общественных зданий и сооружений : Учебник., - М.: Стройиздат. 1990 г