logo

XX аср ўзбек адабиёти тарихи.( Махмудхужа Бехбудий, А. Авлоний, Фитрат, Хамза Хакимзода Ниёзий)

Загружено в:

08.09.2022

Скачано:

0

Размер:

152 KB
XX аср ў збек адабиёти тарихи Режа: 1. XX Аср Ў збек Адабиёти Тарихи 2. Махмудх ў жа Бе ҳ будий. Хаёти ва фаолияти. 3. А.Авлоний. Хаёти ва ижодий фаолияти 4. 20 йиллар ў збек адабиётининг ў зига хос хусусиятлари 5. Фитратнинг хаёти ва ижоди (1886-1939 ) 6. Хамза Хакимзода Ниёзий (1889-1929). Xx Аср Узбек Адабиёти Тарихи Куп асрлик узбек адабиёти тарихида XX аср адабиёти (Хозирги узбек адабиёти ёки янги узбек адабиёти) алохида боскич хисобланади. Янги узбек адабиётининг шаклланиши, ривожи бир аср давомида уч хил ижтимоий тузум - чоризм истибоди, шуролар хокимияти ва, нихоят, истиклол даврида тараккий этгани. Бу даврда, айникса шуролар хокимияти йилларида Узбекистон аграр улкадан саноати тараккий этган мамлакатга айлангани, фан ва маданият бир кадар ривож топгани, энг мухим улкага илгор жахон маданияти, биринчи навбатда илгор рус маданияти кириб кела бошлагани. Бу эса уз навбатида уйгониш даври узбек адабиёти тараккиётига хам самарали таъсир этгани. Халкнинг бари-бир шунча йиллар давомида косаси окармай мутеликда, кашшокликда яшаб келгани, энг асл фарзандларини курбон бергани. Ана шунинг учун хам 1991 йилда Узбекистон Республикасининг мустакил давлат деб эълон килиниши XX аср тарихига буюк вокеа сифатида кириши. Адабиётшуносликда янги узбек адабиёти тарихининг урганилиши. Янги узбек адабиёти тараккиётини даврлаштириш пинциплари. 1. Миллий уйгониш даври адабиёти (1905-1916). 2. Инкилобий узгаришлар даври адабиёти (1917-1929 йиллар). 3. 30-40 йиллар адабиёти. 4. 50-80 йиллар адабиёти. 5. Хозирги жараён (90 йиллар). Махмудхужа Бехбудий. Хаёти ва фаолияти. XX аср бошларида Туркистон жадидчилигига асос солган ва Туркистон жадидларининг “отаси” деб ном олган Махмудхужа Бехбудий сингари фавкулодда истеъдод сохибларининг хаёти ва ижодини урганишнинг алохида ахамият касб этганлиги. Бехбудийнинг драматург, педагог, публицист, йирик олим ва жамоат арбоби сифатида майдонга чикиши ва халкни маърифат оркали миллий уйгонишга даъват этиши. Бехбудийнинг Истамбул, Миср, Москва, Петербург, Козон, Оренбург шахарларида булиб, у ердаги маориф ва матбуот сохасидаги янгиликларни урганиш ва узининг хам дунёвий илмларини укитишга асосланган янги усулдаги мактаблар очиб, мазкур мактабларга мулжаллаб янги дасрликлар яратиши. Улкада жадидчилик-маърифатчилик харакатининг кенг ёйилишида Бехбудийнинг хизматлари. Бехбудийнинг журналистик фаолияти, публицистикаси. Узбек публицистикасини уз даврида янги боскичга кутарган маколаларининг халкимиз тафаккури тараккиётида салмокли урин тутганлиги. Бехбудийнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, маърифий сохадаги илгор карашлари билан замондошларидан илгарилаб кетганлиги. Бехбудийнинг мустабид тузум томонидан катл этилиши. “Падаркуш” - биринчи узбек миллий драмаси. Асарнинг яратилиши тарихи. Бехбудийнинг жадидчилик харакатига, унинг дастурига бутун ижоди билан, айникса “Падаркуш” драмаси билан мустахкам пойдевор куриб берганлиги. Драмада мустамлакачилик сиёсати туфайли асрлар давомида жахолатда, кулликда, муътеликда яшаб келган халк фожиасининг акс эттирилганлиги. Драмадаги етакчи образлар. Узбек драматургиясининг шаклланишида бу асарнинг роли: А.Кодирийнинг “Бахтсиз куёв”, Мирмухсин Фикрийнинг “Бефарзанд Очилдибой”, Хамза Хакимзоданинг “Янги саодат” каби асарларининг яратилишида мазкур драманинг самарали таъсири. Драманинг бадиий хусусиятлари. Драманинг адабиётшуносликдаги талкини. Драманинг миллий узига хосликлари. А.Авлоний. Хаёти ва ижодий фаолияти Атокли маърифатпарвар, истеъдодли шоир, драматург ва таникли жамоат арбоби эканлиги. XX аср бошларидан то 30-йилларнинг урталаригача булган узбек матбуоти ва адабиётини, шунингдек, маърифат ва маорифни Абдулла Авлонийсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Хамиша эл-юрт ичида булиш, унинг ташвиши билан яшаш унда 14-15 ёшидан бошлабок шеъриятга, матбуотга хавас уйготди. А.Авлонийнинг “Хижрон”, “Кобил”, “Индамас”, “Шухрат”, “Тангри кули”, “Сирайё”, “Шапалок”, “Чоп”, “Абдулхак”, “Авлоний” тахаллуслари билан илмий, танкидий ва публицистик маколалар ёзиб, куплаб шеърлар, шеърий тупламлар ижод килганлиги мазкур шеърларида ватанпарварлик, миллий уйгониш, жахолат боткогидан чикиш, Оврупа фан-техника ютукларини эгаллаш гояларининг таргиб этилиши. Махаллий халк вакиллари ичидан етишиб чиккан йирик журналистларидан бири сифатида “Шухрат”, “Осиё”, “Турон”, “Иштирокшон” каби газеталарни ташкил этиб, халкни илм олишга, айникса, рус тилини урганишга даъват этди. А.Авлонийнинг халк онгини ошириш учун театр санъатидан самарали фойдаланиши. 1913 йилда “Турон” номидаги театр гурухини ташкил этишидаги фаолияти, 1910-1916 йиллар орасида бир канча сахна асарларини муваффакиятли таржима килиб, сахналаштириши. “Адвокатлик осонми”, “Икки мухаббат”, “Туй”, “Съезд”, “Лайли ва Мажнун”, “Уликлар”, “Португалия инкилоби”, “Сиз” ва бошка драматик асарларини гоявий-бадиий хусусиятлари уларда жахолат, бидъат, билимсизликнинг фожиали окибатлари ва ярамас урф-одатларнинг фош этлиши. Мазкур асарларнинг Тошкент, Фаргона, Андижон, Кукон, Хужанд каби шахар ва районларда сахналаштириб, намойиш этилиши, уларнинг тарбиявий ахамияти. А.Авлонийнинг мактаб-маориф сохасидаги фаолияти. Янги усулдаги мактаблар очиб, улар учун дарсликлар, кулланмалар яратиб, укиш ва укитиш усулига ислох киритиб, дунёвий фанларни укитишга киришиши. “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Тарих”, “Туркий Гулистон ёхуд ахлок”, “Мактаб гулистони” каби замонаси учун ходиса булган дарслик ва кулланмаларини ёзиши. А.Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлок” асари педагогикадан биринчи дарслик - ахлокий-таълимий китоб сифатида XX аср бошларидаги узбек педагогикаси тарихида катта вокеа эканлиги, асар уз даври мактаблари, ёшлари, хусусан юкори синф укувчилари учун кулланма тарзида яратилганлиги. Асарда XX аср бошларидаги Туркистон халки миллий уйгониш рухининг акс эттирилиши, хусусан, миллат келажаги хакида кайгуриш, ватан истикболи хакида уйлаш, эл ва юртга содик ватанпарвар ёшларни тарбиялашга биринчи даражали эътибор бериш зарурлигининг уктирилиши. Инсонни баркамол этиш ва миллатни равнак топтиришнинг асосий йули хар бир шахсни илмли ва маърифатли килишдан иборатдир деган гоянинг асардаги бутун накл ва хикояларнинг рухига сингдириб юборилганлиги. Асарда Шарк адабиёти анъаналари, асарнинг бадиий хусусиятлари. А.Авлоний ижоди буйича амалий машгулот. 20 йиллар узбек адабиётининг узига хос хусусиятлари XX аср бошларига келиб халкимиз такдирида тарихий узгаришлар содир булди. Хусусан, 1917 йил феврал тунтарилиши Туркистонга хам кучли таъсир курсатди. Аникроги мазкур вокеа “Шурои ислом” ва “Шурои уламо” сингари ташкилотларнинг фаолиятини жонлантириб юборди. 1917 йилнинг 27 ноябирида Куконда булиб утган “Шурои ислом”нинг 4-курултойи Туркистонни мухтор жумхурият деб эълон килди. Демак, Туркистон мухторияти ташкил этилди. Бирок, шуро хокимияти уни куролли куч билан йикитди. 20 йилларда утказилган ер-сув ислохоти ахолининг мутлако мулксиз кисмига муайян имкониятлар тугдирди, буни инкор этмаслик керак. Бирок, бу тадбир куп утмай хусусий мулкчиликнинг бархам топишига олиб келувчи номатлуб жараённи бошлаб берди. Натижада ер-сув билан унинг хакикий эгаси дехкон уртасидаги узилиш йилдан-йилга кучайди. 20 йиллар давомида саноатни ривожлантиришга аста-секин киришиш бошланди. Аммо Узбекистонни хомашё базасига айлантиришга алохида эътибор берилди. Миллий чегараланиш сиёсати натижасида Узбекистон алохида республикага айланди. Бирок бу ходиса Туркистонда минг йиллардан буён кондош ва жондош булиб яшаб келаётган халкни булиб юбориш ва шу йул билан буюк империя манфаатларини амалга оширишига каратилган эди. Аммо истибдод, кай даржада пардаланмасин, тараккиёт бир жойда тухтаб колмади. Бу йиллардаги адабий жараён хам хаётдаги сингари узининг хилма- хиллиги билан ажралиб туради. Бу даврда хилма-хил мафкуравий, бадиий- услубий окимларнинг юзага келиши (масалан, “назарий” романтик оким, сентиментал оким, хажвий оким, реалистик оким). Суфизода, Фитрат, Кодирий, Чулпон, Элбек, Боту сингари санъаткорлар ижоди 20-йиллардаёк узбек адабиётида октябрни, шуролар тузумини мадх этиб колмай, уларга карши курашувчи йуналиш хам булганини курсатади. Хамза, Авлоний, Фитрат, Кодирий, Чулпон каби адибларнинг янги адабиёт ривожи, янги адабиёт эстетик принципларни ишлаб чикишдаги хизматлари катта булди. Бирок, умуман олганда, бу давр адабиётининг етакчи йуналишларидан бирини улкан тунтаришдан иборат булган инкилобни, янги жамиятни бошкараётган шуроларни мадх этиш ташкил этади. Фозил Йулдош, Пулкан шоир, Х.Х.Ниёзий, С.Айний, Чулпон ва А.Авлонийнинг катор шеърлари, Ойбек, Г.Гулом, Х.Олимжоннинг янги тузумни улугловчи асарлари ана шулар жумласига киради. Мустабид тузум уз гояларини химоя килиш, халк онгини узгартиришга адабиётнинг роли бенихоя эканини инобатга олиб, уни уз йуригига солишга жуда катта куч сарфлади. Комфирканинг адабий жараённинг турли боскичларида кабул килинган карорлари худди шу максадга йуналтирилади. Орадан сал утиб, 30-йилларнинг аввалидаёк социалистик реализм методи замиридаги адабиёт деб номланажак адабиётнинг назарий ва гоявий мезонларига шу 20-йилларда асос солинди. Шундай килиб адабий жараёнда мафкуравий кураш авж олди. Натижада купгина миллатпарвар ижодкорларга миллатчи, халк душмани деган тамга ёпиштирила бошлади. Октябрни улуглаш, Ленинни мадх этиш, янги тузумни кукларга кутариш, тунтаришдан аввалги хаётни буткул коралаш 20-йиллардаги аскар ёш ижодкорлар учун хос хусусият булди. 20-Йиллар адабиётида жадидчилик анъаналари, асарларда узликни англаш, маърифатчилик, инсон эрки, юрт истиклоли гоялари янгича ифода этилди. Етук реалистик хикоя, кисса, роман, драма намуналари ва янгича шеърий шакллар пайдо булди. Хамза, Чулпон каби шоирларнинг шеърларини бунга мисол килиб келтириш мумкин. Шунингдек, шахсий майллардан устун турувчи хакконий, холис юксак асарлар (“Уйгониш”, “Булоклар”, “Тонг сирлари”, “Утган кунлар”, “Абулфайзхон”, “Паранжи сирлари...” кабилар) пайдо булди. Бу хилдаги асарларда совет вокеалигининг ички зиддиятлари умуминсоний кадриятлар акс эттирилди. 20-йиллар адабиётининг мухим хусусиятларидан бири классик адабиёт, айникса фольклордан урганишнинг кучайганлигидир. Айтиш мумкинки, фольклор, маълум даражада хатто ёзув адабиётидан хам илгарилаб бориб, хаёт вокеаларини йирик асарларда биринчи булиб акс эттирди. Ва нихоят, тарихий мавзунинг етакчи урин олиши бу давр адабиётининг мухим хусусиятидир. Бошкача айтганда замонавий мавзу ёритилганда хам, утмиш хаётидан олиб ёзилганда хам тарихийлик ва ходисаликка амал килиш бу боскич адабиётининг мухим тамойилидир. Фитратнинг хаёти ва ижоди (1886-1939). Шоир ва олим, носир ва драматург, укитувчи ва маърифатпарвар Абдурауф Фитрат адабиётимиз тарихида салмокли урин эгаллайди. Узбек адабиёти тарихини, айникса 20-йиллар адабиёти тарихини Фитратсиз тасаввур килиш кийин. Фитрат хаёти ва ижодининг адабиётимиз тарихида тутган урни ва урганилиши масаласи. Фитрат эски усулдаги мактабда, сунг Бухоро, Истамбул мадрасаларида, дорилфунунларида тахсил куриб, араб, форс, турк тилларини мукаммал урганади. Адибнинг отаси савдо ишлари билан банд булиб, асосан, онаси Бибижон тарбиясида А.Навоий, Фузулий, Бадил, Умар Хайём, Зебунисо, Увайсий асарларига хавас куяди. Унинг такдирида Туркия хаёти мухим ахамият касб этади. У Туркияда ташкил этилган “Бухоро таълим маорифи” уюшмасида фаоллик курсатади. Бехбудий асос солган жадид усулидаги мактаблар такомилига хизмат килади. Унинг илк туплами 1912 йилда “Сайха” (“Фарёд”) номи билан чоп этилади. “Сайёхи Хинди”, “Мунозара” каби асарлари хам шу йилларда нашр этилади. Унинг 1913 йилда яратган “Мунозара” асарида уз халкини зулм боткогидан кукариб “нажот йули”ни излаганлиги сезилади. 1909-1913 йилларда Туркия дорилфунунида укиётганда унинг зукко, билимдонлиги профессор-укитувчиларни хайратга солади. Унга Фитрат, яъни донишманд тахаллусини берадилар. Туркияда тахсил олган йиллардан бошлаб ватан ва халк такдири учун куюниш Фитратнинг бутун фаолияти асосини ташкил этади. 1917 йилга кадар унинг карашларида, асосан, маърифатпарварлик гоялари етакчилик килган. Унинг ижтимоий-сиёсий фаолиятига келсак, Фитрат “Ўш бухороликлар” харакатининг сул, радикал канотига бошчилик килган. 1919- 1921 йилларда “Чигатой гурунги”нинг рахбари булган. Москва Шаркшунослик институтида, Узбекистон Давлат илмий тадкикот институтида, Самарканд педакадемиясида, Бухоро ва Тошкентдаги Укитувчилар институтларида, Фан комитети кошидаги тил ва адабиёт институтида ишлаган. Фитрат йирик олим, адабиётшунос сифатида хам бир канча асарлар яратади. Жумладан, “Адабиёт конунлари”, “Эски узбек адабиёти намуналари”, “Аруз хакида” каби илмий кузатишлари адабиётшунослик фани тарихида мухим роль уйнайди. Шунингдек, унинг Умар Хайём, Фирдавсий, Навоий, Бедил, Ахмад Яссавий, Машраб, Турди, Мукимий, Фуркат хакидаги тадкикотлари хам адабиётимиз тарихини урганишда мухим манба булиб хизмат этиши шубхасиздир. Фитрат октябр тунтаришини хурсандчилик билан кутиб олади. Бирок феврал инкилоби ва октябр тунтариши натижасида тугилган умид учкунлари узини окламади. Аммо, барибир ватанни - Туркистонни миллий мустакил курмок, халкимиз жахондаги тараккий этган халклар каторида булишини хохламок унинг асосий орзу армонлари эди. Шунинг учун хам у бутун фаолиятини шу ниятлар билан боглади. Ўлкинли асарлари билан халк кузини очиш, узлигини англашни олий бурч деб билди. Бу эса мустабид тузумга ёкмади, унга узок марказнинг тазйики туфайли ерлик амалпараст рахбарлар томонидан турли бухтонлар уюштирилди. Натижада 1938 йил 4 октябрда катл этилди. Узбекистон мустакилликка эришгач, Фитратнинг катор асарлари, шу жумладан “Абулфайзхон”, “Хинд ихтилочилари” номли фожиалари, шеърлари, публицистик маколалари, “Амир Олимхон тарихи”, “Хинд сайёхининг киссаси” номли рисолалари босилиб чикди. 1991 йил 25 сентябрда А.Фитратга узбек драматургиясини ривожлантиришдаги хизматлари учун Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. Фитратнинг адабий мероси. Фитрат мураккаб ва зиддиятли ижодий эволюция йулини босиб утди. Уз ижодини купчилик санъаткорлар сингари шеър ёзишдан бошлади. Дастлаб Мижмар (чугдон) тахаллуси билан, сунг умр буйи Фитрат (тугма истеъдод) тахаллуси билан ижод килди. Фитратнинг “Сайха”, “Учкун”, “Шеърлар. Достон”, “Менинг туним” каби тупламлари ва шунингдек “Ўш узбек шоирлари” (жамоа муалифлар) тупламига кирган шеърларида шарк мавзуи, миллий озодлик, шахс эрки мотивлари, ватан, миллат, табиат, мухаббат хамда инсоннинг турфа хил туйгуларинининг акс эттирилиши, уларнинг гоявий-бадиий киммати. Фитратнинг дастлабки шеърий туплами “Сайха” (“Фарёд”) 1911 йилда Истамбулда нашр этилади. Тупламдаги шеърларда асосан, ватан мавзуи хис- хаяжон билан кутарингки рухда мадх этилади: Бинмо сахари азми тавофи ватани ман. Ох-ох, чи ватан, саждагохи жону тани ман. Хам мохи ману осойиши, иззу шарафи ман. Хам Каъбаи ман, киблаи ман, хам чамани ман. (Мазмуни: Ватанимни зиёрат килмокка эрта тонгда кел. Хай-хай, кандай ватан бу! У менинг саждагохим жону танимдир. У менинг осмондаги ойим, осойишим иззату-шарафим. Каъбам, киблам ва чаманимдир.) “Ватанпарварлик шеърлари туплами булган “Сайха”ни укиган кишиларни Бухоро хукуматигина эмас, шу билан бирга рус хукумати хам таъкиб кила бошлайди. Чунки бу шеърларда Бухоро мустакиллиги гояси биринчи марта жуда ёркин шаклда ифодалаб берилади”, - деб ёзган эди Ф.Хужаев. Фитратнинг насрий асарлари. Фитратнинг насрий асарлари, асосан, дин ва эски дунё саркитларига карши кураш мавзуида ёзилган. “Бедил” номли фалсафий-фантастик очерки (1927), “Киёмат” (1923), “Шайтоннинг тангрига исёни” (1924), “Захронинг имони” (1928), “Кийшик эшон” (1930) ва бошка хикоялари шулар жумласидандир. “Хинд сайёхи” (1912) киссасида XX аср бошларида Бухородаги ижтимоий, маънавий хаёт лавхалари хакконий тасвир этилган. Бадиий очеркни эслатувчи публицистик рухдаги мазкур асарда Бухоронинг маиший- сиёсий турмуш манзаралари жахонгашта бир кишининг нигохи оркали тасвир этилади. Унда миллий онгни уйготиш, элни, юртни, давлатни янгича бошкаришга даъват этиш гояси илгари сурилади. Фитрат - драматург. Фитратнинг драматик мероси салмокли уринни эгаллайди. Маълумки, узбек адабиёти драматургия сохасида муайян тажрибага эга эмас эди. Шу маънода адабиётимизни мумтоз драматик асарлар билан бойитишда унинг хизматлари бекиёсдир. Хозирги аникланган маълумотларга кура, Фитрат жами ун бешга якин драма асарлари ёзган булиб, уларнинг асосий кисмини тарихий драмалар ва фожиалар ташкил этади. Адабиётшуносликда Фитратнинг “Бегижон” (1916), “Або Муслим” (1916), “Темур соганаси” (1918), “Угизхон” (1919) каби драмалари ва фожиалари хакида фикр юритилади. Бирок бу асарлар нашр этилмаган, кулёзмалари хам хозирча тулигича топилган эмас. Унинг “Чин севиш” (1919), “Хинд ихтилочилари” (кузголончилари 1920), “Абулфайзхон” (1924), “Арслон” (1926), “Фузалар” (1930) каби асарлари хусусида атрофлича фикр юритиш лозим. “Чин севиш” ва “Хинд ихтилочилари”нинг мавзуи битта, яъни уларда Хиндистоннинг озодлиги хакида суз боради. XX аср бошларида Шарк мамлакатларида, шу жумладан Хиндистонда, мустамлакачиликка карши миллий озодлик харакати кучайиб кетади. Хиндларнинг инглиз мустамлакачилари зулмига карши олиб борган озодлик кураши тинч намойишлар утказиш, мустамлака таварларини бойкот килиш, расмий мансаб-унвонлардан воз кечиш, солик тулашдан бош тортиш кабилар оркали амалга оширилди. Табиийки, хукумат итоат этмаслик билан каршилик курсатишга зуравонлик билан жавоб беради. “Чин севиш” билан “Хинд ихтилочилари”ни бир мавзудаги икки асар дейиш мумкин. Дастлаб “Чин севиш” ёзилиб, 1920 йилда чоп этилган. Иккинчисинининг ёзиб тугатилаганлигини муаллиф 1920 йил деб курсатади. Биринчисини “ишкий хиссий фожиа” деб белгилаган. Марказий кахрамонлари ёш файласуф йигит Нуриддинхон, севгилиси Зулайхо, унинг отаси Каримбахш, бойвачча Рахматуллахон, инглиз юзбошиси Вильямлардир. Асар Каримбахш уйидаги сухбат билан бошланади... “Чин севиш” куп утмай Тошкентда Маннон Уйгур томонидан сахналаштирилади. “Чин севиш”да тасвир этилган вокеалар, яъни Хиндистонни озод этиш гояси “Хинд ихтилочилари”да давом эттирилади. Икки ёш Рахимбахш ва Дилнавоз бир-бирларини дилдан севадилар. Бирок, юртда нотинчлик, Ватан душманлар измида. Шу боис севишганлар хам туткинликда. Драма уларнинг озод килиниши, “Юртимизни куткарамиз! Яшасин истиклол!” - деган хитоблар билан якунланади. “Арслон” пьесасининг гоявий-бадиий хусусиятлари.Пьеса Фитратнинг энг сара асарларидан бири булиб, муаллифнинг изохига караганда “бурунги Бухоро хонлигида яшаган дехконлар хаётидан олинган” беш пардали драмадир. Асарда муаллиф инкилобдан олдинги даврдаги камбагал ва урта хол дехконларнинг аянчли хаётини, бой-баёнларнинг зулмини реалистик холатларда яккол ва таъсирчан курсатишга интилган. Драмадаги бош кахрамон Арслондир. У уз мехнати билан хаёт кечирувчи захматкаш ва уз хак-хукукини, хакикатни англаб етмай, бойга пичок кутарган узбек-тожик дехконларининг типик бир тимсолидир. Асар бошида Арслон шахсий орзу-хаваслар огушида севгилиси Тулгун висолига етишиш хаёли билан яшайди. Хаёт кечиришнинг машаккатларига карамай, у уз севгилисига эришиб, фидойи мехнат килиш, кимсаларга ялинмай яшаш ишки билан ёнади. Асарнинг асосини мана шу чин севги хамда адолат учун кураш жараёнлари ташкил этади. Аммо хаёт у уйлаганганчалик булмайди. Тез орада ижтимоий мухит уни уз карама-каршиликлари домига тортиб олади. Дастлабки тукнашув Мажбурбойнинг Тулгун йулини тусиб, унга хиралик килаётганиги куринишида намоён булади. Катта бойлигига ишонган Мансурбой Арслонни назар-писанд килмайди, унинг устидан кулади. Шу йусинда асар вокеалари борган сари мураккаблаша боради. Махаллий амалдорларнинг камбагал дехконлардан хашарда катнашмаган кунлари учун нохак жарима олиш жанжали устидан чикиб колган, Арслон калбида адолатсизлик сабабли газаб-нафрат хислари алангаланади. Виждонсиз бой кашшок, кур Хасаннинг 12 яшар кизини карз хисобига уз карамогига утказиб олиш жараёнидаги тортишувлар гувохи булган Арслон бунака хаксизликларга, разолатга чидаб тура олмайди. Йуксилларнинг ор-номусини химоя этиш туйгуси, инсонийлик бурчи нохаклик устидан баланд келади ва кур Хасанни ер билан яксон булишидан саклаб колади: Арслон уйланаман деб йиккан жамгармасидан бойга тулаш йули билан камбагал дехконни, унинг кизини куткариб колади. Бойни ва унинг угли Кудратни улдиради. Бундай холатларда кахрамон рухиятидаги усиш-узгариш ёркин ифодасини топган. Арслон рухиятининг узгариб бориши теварак-атрофдаги вокеа- ходисаларнинг, асар конфликтининг тобора кескинлаша бораётганлиги билан боглик. Муаллифнинг катта ютуги шундаки, у давр хакикатини бадиий, таъсирчан ифодалаган, хаётий эсда коладиган йирик реалистик характерлар яратган. Бу фикримизни ижобий образларнинг сахнавий талкинигина эмас, шу каторда “Арслон”даги конфликтнинг манфий кутбида турувчи персонажлар - бой, турли амалдору шариат пешволари, уларнинг ахлоксизлиги, зуравонлиги акс этган куринишлар хам тасдиклайди. Маиший бузуклик, саводсизлик, порахурлик - бойлар учун типик хусусият эканлиги ишонарли тасвирланган. Хуллас, “Арслон” драмаси кишиларни хакикатгуйликка, эркка, ахлокий покликка, мардликка чорловчи асарлардан булиб, унинг таълим-тарбиявий ахамияти каттадир. Фитрат драматургиясида тарихий мавзу хам кенг урин олган. Драматургнинг яхши асарлари каторидан урин олган “Абулфайзхон” пьесаси адабиётимизда тарихий мавзуда ёзилган биринчи драма хисобланади. Фитрат адабий-бадиий ижодининг чуккиси хисобланган мазкур фожиа вокеа мазмуни ва тарихий фактларга бой, реал асар булиши билан жозибалидир. Унинг хозирги кун учун хам хар томонлама ахамияти катта. Пьесада аштархонийлар сулоласининг (XYIII аср) сунгги вакили Абулфайзхон даврида Бухоро улкасида юз берган фожиа акс эттирилади. Асарда Абулфайзхоннинг тож-тахтга давогарлик килган барча меросхурлар отаси, ога-инлари, якин ва узок кариндош-уругларини улдириб хокимият сари келиши катта бадиий куч билан гавдалантирилган. Бухоро тахтини кулга киритган Абулфайзхон шубха ва таъкиб васвасига тушиб, хокимиятни кулга киритишга кумаклашган ишончли сафдошлари, узига садокатли жангчи лашкарбошларни, вилоят хокимларини киргин килишга киришади. Абулфайзхон Хоразмга карши (Эрон шохи томонидан куллаб- кувватланган) уруши охир-окибат мамлакатни бутунлай кучсизлантириб вайрон этилишига олиб келади. Шу тарика Бухоро Эронга тобе бир холга тушиб, Абулфайзхон эса тажрибали ва маккор Нодир шох кулида бир уйинчокка айланади. Абулфайзхон салтанати нима учун бу ахволга тушиб колди? Асарда бу масала атрофлича ёритилган. Абулфайзхон, Нодиршох, хоннинг оталиги Хакимбий, унинг угли Рахимбий, тарихчи Мирвафо ва Иброхимбий сингари тарихий реал шахслар шунингдек хоннинг хужа саройи ва харам бошлиги Улфат, якин хизматчиси Давлат, козикалон Низом каби етакчи тукима образлар муаллиф томонидан махорат билан яратилган. “Абулфайзхон” фожиаси 20-йиллар узбек адабиётининг катта ютуги булиб колди. Хамза Хакимзода Ниёзий (1889-1929). Янги узбек адабиёти тараккиётида Хамзанинг тутган урни. Хамза хаёти ва ижодий меросининг адабиётшуносликда урганилиши. Хамза ва миллий уйгониш даври адабиёти. Хамза ва жадидчилик. Узбек халкининг атокли шоири, драматурги, музикант-режиссёри ва йирик жамоат арбоби Хамза адабиётимиз тарихида унинг тунгич вакилларидан бири сифатида кузга ташланади. Дархакикат узбек поэзиясининг хам, драматургиясининг хам, прозаси, педагогикаси ва театр санъатининг хам тарихи Хамза ижоди билан узвий богликдир. Хамза эски усулдаги мактабда, сунг мадрасада таълим олгандан сунг мустакил равишда мутолаага берилади. Узбек, форс, тожик хамда рус классиклари асарларини севиб укийди. XIX асрнинг биринчи ва иккинчи ярмидаги сатирик мактаб вакиллари ижодини урганади - илк поэтик ижодида улар изидан боради. У уз билимини ошириш максадида рус тузем мактабига кириб укийди. Натижада Хамза узбек халкини колокликда ва жахолатда саклаб келаётган ижтимоий тузумга, феодал урф-одатларга, диндорларга карши кураш очади. Халкни маърифатли килиш орзуси унинг калбида жуш уради. Янги усул мактаблар, рус тузем мактаблари, хусусан, вактли матбуоат Хамзанинг дунёкарашига кучли таъсир этади. Хамза айникса, 1911 йиллардан бошлаб маърифатпарварлик ишларига катъий киришади. Бу жихатдан хам у уз салафлари йулидан борди, хусусан, Фуркат, Аваз Утар каби маърифпарварларнинг анъаналарини давом эттиради. Хамза 1910 йилдан то 1915 йиллар орасида янги усулдаги мактаблар очиб, улар учун “Енгил адабиёт”, “Укиш китоби” , “Кироат китоби” каби дарсликларни яратди. Хамза бу дарсликларни яратишда Ушинский, Л.Толстойларнинг бошлангич мактаблар учун тузган дарсликларидан самарали фойдаланди. Улар дидактик принципларга амал килди. Хамзанинг илк ижоди. Хамза уз ижодини “Нихоний” тахаллуси билан кичик жанрдаги лирик шеърлар ёзишдан бошлади. Унинг 1905-1914 йиллар орасида ёзган шеърлари “Девони Нихоний” тупламига киритилган. Тупламга киритилган шеърларда Хамза классик поэзия анъаналарига эргашди. Бу шеърларнинг аксарияти аруз вазнида ёзилган булиб, улар асосан ишкий ва маърифпарварлик рухидаги шеърлардан ташкил топган. Хамзанинг “Янги саодат” насрий асарида хам, “Захарли хаёт ёхуд ишк курбонлари” драмасида хам жадид адабиётининг бош мавзу - маърифатпарварлик гоялари етакчи уринни эгаллайди. Хамза адабиётимиз тарихида шоир, драматург сифатидагина эмас, балки насрнавис сифатида хам мухим урин эгаллайди. “Хакикат кимда?” (1908), “Ишк” (1915), “Учрашув” (1915), “Турмуш аччиклари” (1915) каби очерк, хикоя, кисса ва романлари бунга мисол була олади. Узбек адабиётида реалистик проза намуналарини яратишда Хамзанинг хизматлари каттадир. Унинг “Янги саодат” номи билан аталган биринчи йирик асари бошдан-оёк халкни илм-маърифатга чикариш гояси билан сугорилаган. Повест кириш ва хотимадан ташкари ун беш бобдан иборат. Асар кахрамонлари икки кутбни ташкил этади. Биринчи кутбда ижобий кахрамонлар - Марям, Олимжон, Хадича ва муаллиф тимсоллари турса, иккинчи кутбда салбий образ - Олимжоннинг отаси Абдулкаххор туради. Хамза вокеалар марказига бир оила тарихини куяди. Гозибой ва Рузвонлар бу оиланинг бошловчилари булиб, улар муаллифнинг талкинида ёмон кишилар эмас, бирок улар ягона фарзандлари Абдулкаххорни мактабга бериб укитмаганлар. Ана шу холат, яъни болаларни укитмаслик натижасида мол-мулкларидан ажралиб, хор-зор булиб колган ота-оналар такдири асарнинг экспозициясини ташкил этади ва бу вокеа кейинги вокеаларни келтириб чикаради. Демак, бундан куринадики, асарнинг марказида олимлик билан жохиллик орасидаги конфликт ётади. Асарда тасвир этилишича, Абдулкаххор саводсиз, чапани, жохил одам, у ичкиликка, киморбозликка берилиб, отасидан колган барча бойликни совуриб юборади. Пировард уйини хам киморга бой бериб, оилани хароб килиб, бола-чакаларини ташлаб кочиб кетади. Аммо унинг хотини Марям укимишли, аклли, иродали аёл булгани учун хамма кийинчиликларга бардош беради. Хар кимларнинг хизматини килиб, угли Олимжон ва кизи Хадичаларни хам узи сингари мехнатсевар, одобли ва укимишли кишилар килиб тарбиялайди. Киссанинг бош кахрамони Марямхон ва унинг угли Олимжонлардир. Ўш йигит Олимжон онаси Марямнинг якин дусти Ахмаджоннинг ёрдамида янги усул мактабига кириб укийди. У узининг уткир зехни, одоб-ахлоки ва укишга булган зур иштиёки билан синфдошларидан ажралиб туради. Шундай килиб Олимжон мактабни аъло бахоларга тамомлайди. Хатли- саводли булганидан сунг Олимжон бойнинг кулида мирзолик килади. Сунг отасини излаб топади, оилага кайтаради. Олимжоннинг акл-заковатига тан берган Абдурахмонбой кейинчалик Олимжонни узига куёв-угил килиб олади. Бой вафот этганидан сунг унинг барча бойликларига меросхур булиб колади. Шундай килиб хароб булган оила Марямхоннинг тадбиркорлиги ва Олимжоннинг укимишли киши булиб етишиши туфайли янги саодатга эришади. Бу уринда шуни таъкидлаб утиш керакки, Хамза Олимжонни мустамлака зулми остида эзилган, авом халк ичидан етишиб чиккан биринчи маърифпарвар шахс сифатида психологик жихатдан ишонарли тасвирлаган. Асар жуда содда тилда ёзилган булишига карамай, унда баёнчилик кучли. Классик адабиётдаги сингари кахрамонлар харакатда курсатилмасдан муаллиф баёни, хикояси оркали берилади, уларнинг ички кечинмалари унчалик очилмай колади. Айникса, бунга муаллим образини курсатиш мумкин. Бундай камчиликларга карамай Хамзанинг жадид рухида ёзилган мазкур асари маърифпарварлик гояларини таргиб этувчи, ижобий кахрамон образини яратган узбек реалистик прозасининг илк намуналаридан бири сифатида адабиётимиз тарихида мухим урин эгаллайди. Хамза 1915-1919 йиллар орасида узининг машхур шеърий гулдастасини яратади. Бу тупламлар Хамза ижодида алохида урин тутади. Булар “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” номи билан юритилиб, “Ок гул”, “Кизил гул”, “Сарик гул”, “Яшил гул”, “Пушти гул”, “Сафсар гул”, “Атир гул”, “Гули карга” туркумидаги алохида-алохида тупламларга киритилган. Хамзанинг миллий куйларга шеърлар ёзиши тасодифий булмаган, у биринчидан, халк огзаки ижодига, хусусан, кушикларга жуда кизикиш билан караган ва этнографик экспедицияларда катнашиб уларни кунт билан туплаган. Иккинчидан, Хамза маърифпарварлик рухи билан сугорилган бу шеърларини омма орасида кенг таркалишини таъмин этиш максадида халк кушикларидан бир восита сифатида фойдаланган. Чунки кушик халк орасида тез таркалувчи жанрдир. Шунда килиб Хамза халк орасида кенг шухрат козонган миллий ашулаларимизнинг урни йуколиб кетмаслиги учун баъзи енгил-елпи, хаттоки кабих, бехаё шеърлар урнига янги матн тайёрлаб беришга иштиёк билан киришади. Замондошлари унинг бу хайрли ишларини куллаб-кувватлайдилар ва Хамзанинг табаррук каламидан чиккан “Миллий шеърларни” ихлос билан ижро эта бошлайдилар. “Гул” тупламларининг хар бирида 4-5 тадан, айримларида эса 10 тадан ошик шеърлар булиб, уларнинг тематик доираси кенг ва хилма-хилдир. Тупламлардаги шеърлар бошдан-оёк халкнинг орзу-умидлари ва интилишларини узида акс эттирган. Шунингдек, уларда халкни илм- маърифатга чакириш ва диннинг реакцион мохиятини фош этиш кенг урин эгаллайди. Биргина мисол келтириб утайлик. Маълумки, биринчи жахон уруши арафасида халк орасида “Лум-лум, Мамажон” охангидаги ашула жуда машхур булиб кетган эди. Бу халк кушигида “истаканда чой ичган лум-лум Мамажон” кабилидаги бачкана, сайёз сатрлар мавжуд булган булса, Хамза худди ана шу ашуланинг матнига эмас, балки мусикий охангига таяниб халкни гафлатдан уйгонишга даъват этувчи янги шеърий матн ижод этади. Шеърдан айрим мисраларни келтирамиз: Тургил дарддан жисмингни согла, Туркистон, Дониш утига багринг догла, Туркистон. Белга химмат камарин богла, Туркистон, Маърифатга етмокни чогла, Туркистон. (Хамза, 2, том: 7, 29 бетларга каранг). “Миллий ашулалар”нинг босилиб чиккан китобчалари саккизта эканлиги барчага маълум. Биз юкорида уларнинг номларини зикр этдик. Хамза булардан ташкари 1919 йилдан 1926 йилгача “Карнай гул”, “Кора гул”, “Гули катма-кат” тупламларини хам ёзганлигини, аммо уларнинг чоп этилганлигини маълум килади. Хулоса килиб айтганда, “гул” тупламларида илгари сурилган гоя, яъни ватан туйгусини тарбиялашга каратилган гоя реаспубликамиз истиклолга эришгач янада катта ахамият касб этмокда. Хамзанинг адабий ижодида драматургия айникса катта мавкега эга. У XX аср бошларидаги бошка узбек драматурглари, биринчи навбатда Бехбудий, Фитрат, Чулпон ва Авлонийлар билан биргаликда миллий драматургиянинг мустакил адабий жанри сифатида равнак топишига салмокли хисса кушди. Хамза прозага нисбатан авом халкни маърифатли килишда театрнинг имкониятлари бекиёс эканлигини тезда англаб етди. Шунинг учун хам у театрни хаёт кузгуси, замон куйчиси деб атади. Хамза театр санъатининг дастлабки тараккиётида узи режиссёр, овоз муаллими, артист, композитор, суфлёр ва сахналаштирувчи булиб ишлади. У инкилоб арафаси ва октябрдан кейинги дастлабки йилларда “Уч” (1912), “Илм Хидояти” (1915), “Мулла Нормухамад домланинг куфр хатоси” (1915), “Захарли хаёт ёхуд ишк курбонлари” (1915), “Ферузахоним” (1915), “Мухторият ёки автономия” (1917), “Ишчилар хаётидан” (1918), “Фаргона фожиаси” (“Лошмон фожиаси” 1918), “Бой ила хизматчи” (1918), “Ким тугри” (1918), “Тухматчилар жазоси” (1918) пьесаларини ёзди. Хамзанинг инкилобга кадар ёзган энг мухим драматик асарларидан бири ва бизгача етиб келгани “Захарли хаёт ёхуд ишк курбонлари”дир. Бу асар турт пардали фожиа булиб, 1915 йилда ёзилган ва 1916 йилда китобча холида нашр этилган. Асар халк орасида яшин тезлигида таркалган. Хамза “Захарли хаёт” пьесасида утмишдаги мехнаткаш халкнинг, айникса, турт девор ичида узбек хотин-кизларининг огир хаётини, уларнинг бу куллик хаётга булган нафрати ва газабини акс эттирди. Асар вокеаси иккиёшнинг бир-бирига булган чинсевгиси асосига курилган. Пьесанинг асосий кахрамони мехнаткаш косиб кизи Марямхон бойнинг угли Махмудхонни севиб колади. Махмудхон хам уз навбатида Марямхонни самимий севади. Икки севишганлар асарнинг биринчи пардасида тасвирланишича бирга турмуш куришни ва халкка хизмат килишни орзу киладилар. Лекин уларнинг бу орзулари каттик каршиликка дуч келади. Аввало бунга Махмудхоннинг отаси Мирзахамдам кунмайди, камбагал косибга куда булишни эп курмайди. (Шу тарзда пьесанинг дастлабки сахифалариданок эскича урф-одатларга куникиб колган ота-оналар билан улардан илгарилаб кетган ва замонасига сигмай колган ёшлар уртасидаги конфликт ниш ура бошлайди. Натижада бу конфликт таранглаша бориб, камоннинг ёйидек отилиб, хар иккала кахрамонни - Марямхон билан Махмудхонни халок килади). Бунинг устига-устак Марямхоннинг ота- оналари уни беш хотинли хазрати эшонга назир килиб куйганлари маълум булиб колади. Марямхоннинг ота-оналари диний урф-одатлар хукмрон булган даврда яшаганлари учун хам назр-ниёз килиш одатларига хайрхохлик билн карайдилар. Укиб, оку-корани таниб олган Марямхон эски урф-одатларни енгиб утишга, хотин-кизларни саводли килишга ва озодликка олиб чикишга интилади. У бу йулдан улимдан хам кайтмайди. Унинг бундай фикрлари, айникса, Махмудхонга ёзган мактубларида уз аксини топган... Лекин Марямхон узининг бу орзуларини амалга ошира олмайди... Махмудхон булса мухаббат хакида, хакикат хакида огиздагина ана шу орзу хавасларнинг амалга ошиши учун курашмайди, Марямхонга хам ёрдам кулини чузолмайди. Натижада Марямхон шариат йули билан ва ота- онасининг кули билан канотлари богланиб, хазрат эшон чангалига топширилади. Пьесанинг иккинчи пардасида эшон уйида, эшон билан Марямхон уртасида булиб утган кескин мунозара тасвирланади. Бу мунозарада Марямхон эшон тимсолида умуман дин ахлларининг асл башарасини уткир сузлар билан очиб ташлайди ва хар кандай бойликдан кура узининг соф мухаббатини устун куяди... Шундай килиб Марямхон зулм гирдобида колади. Эшон хамма ёкка тузок куйган. Шариат унинг кулида, хукумат уни ёклайди. Хатто Эшон унинг ота-оналарининг хам кунглини овлаб, узига ипсиз боглаб олган. Марямхон бундай мушкул ахволдан кутилиш йулларини ахтаради. Лекин нажот эшиклари берк. Охирида иложини топа олмагандан сунг, эшонга хотин булишдан, у билан захарли хаёт кечиришдан кура улимни афзал куради. Натижада у эшон уйидан кочиб, уз уйига келади ва яна бу даргохга келмаслик учун захар ичиб бетоб булиб колади. Асарнинг учинчи пардасида Марямхоннинг уз ота-онаси уйида захарланиб ётгани тасвирланади. Бу уринда она билан бола уртасида булиб утган сухбат характерлидир... Асарда муаллиф хотин-кизларнинг хукуксизлигини, хатто онанинг уз фарзандига булган хак-хукукидан хам махрум эканлигини кахр-газаб билан курсатиб утади. Марямхон бу ахволни яхши тушунади, лекин шунга карамай эски урф-одатларга куникиб колган оналарнинг хам жим турмасликка, золимларга карши курашга чакиради. Пьесанинг бу эпизоди Гулханийнинг “Зарбулмасал”идаги “Туя билан буталок” масалига жуда-жуда ухшаб кетади... Марямхон эскиллика карши курашда кахрамонона халок булади. Шундан сунг Махмудхон хам уз аламига чидай олмасдан Марямхон кабри устида узини халок килади. Марямхон уз эрки, уз гояси, эътикоди ва севгиси учун курашган эрксевар узбек аёлидир. Марямхоннинг улими курашдан енгилиш ёки писсимистик улим эмас, балки уша машъум замонга, захарли хаётга, хотин- кизларнинг хурланишига, хакоратланишига карши айбномадир. Махмудхонга келсак, Махмудхон уша давр либерал буржуасиясининг типик вакили сифатида гавдаланади. У уз севгиси йулида, максади йулида отасига карши курашиш у ёкда турсин, унга бирор каттик суз хам айта олмайди. Махмудхоннинг улими Марямхон улими сингари ижтимоий тенгсизликка, давр хаксизлигига карши норозилик эмас, балки писсимизмнинг бир куринишидир. Асар факат Хамза ижодидагина эмас, балки узбек драматургияси тараккиётида хам мухим урин эгаллайди. У Хамза ижодий такомилидан дарак беради. Драма фожий ва сентиментал характерга эга. (Унинг сахна варианти). Узбек инкилобий шеърияти ривожида Хамзанинг роли. Хамза ижодидаги ижтимоий тенгсизликка карши кураш кайфияти айникса унинг 1917 йил феврал инкилобидан кейинги ёзган асарларида равшан кузга ташланади. Бу жихатдан унинг узбек адабиётининг дастлабки намуналари хисобланган “Шундок колурму?”, (1917), “Биз ишчимиз!”, “Хой, ишчилар!” (1917), “Уйгон!” (1918), “Ишчилар уйгон!” (1918), “Ишчи бобо” (1918), “Яшангиз ишчи дехконлар!” (1918) сингари жанговор шеър ва кушиклар жуда характерлидир. Янгича мазмунни янгича шаклда ифода этган ушбу асарлар узбек шеъриятидагина эмас, балки умуман Шарк адабиётида тамомила янги сахифа очди ва унинг кейинги тараккиёт йулини белгилаб берди. Узбекистон инкилобий поэзиясининг биринчи намуналари хисобланган ушбу шеърларда ишчи синфининг курашлари, унинг янги хаёт куришдаги авангардлик роли биринчи марта уз ифодасини топди. Хамза аслида 1917 йил феврал инкилобини катта умидлар билан кутиб олди ва уни халкка озодлик келтирувчи “Хуррият” деб тушунади. Аммо унинг умидлари руёбга чикмайди. Чор хукумати урнига келган муваккат хукумат зулмнинг, эксплуатациянинг янада янгидан-янги шаклларини куллайди. Хамза орадан куп утмай феврал буржуа инкилбининг бундай контрреволюцион мохиятини, яъни унинг халк манфаатини эмас, балки буржуазиянинг манфаатини кузда тутиб амалга оширилганлигини яхши англиб етади ва буржуазияни хоин деб атайди. У узининг “Шундок колурму?!” шеърида халк такдири душманлар кулида колмаслигини, халк албатта озодликка чикишини башорат килади. Шоир айтганидек, орадан куп утмай октябр тунтариши юз беради. Бунинг устига кувончли вокеа, яъни 1917 йилнинг ноябрида Кукон мухторияти, бошкача айтганда Туркистон мухторияти, Хамза башорат килиб айтгандай халк хокимияти юзага келади. Туркистон советлар Россиясидан ажралиб чикишига оз колади. Хамза яна кувончларга тулиб, узбек халкини миллий мустакиллик байроги остида бирлашишга чакириб, узининг инкилобий шеърларини ёзишда давом этади. Юкорида эслатиб утганимиз: “Биз ишчимиз!”, “Хой, ишчилар!”, “Уйгон!”, “Ишчилар, уйгон”, “Ишчи боб”, “Яшангиз ишчи дехконлар!” каби шеърлар шулар жумласидандир. Шуни хам алохида таъкидаш керакки, Хамза илгор гоялар билан хар канча куролланган булмасин, бошка ёзувчилар сингари у хам мустабид тузум сиёсатига, унинг берган ваъдаларига ишонади. Охир окибатда бу тузум сиёсатининг “оташин” таргиботчисига айланади. Хамза ижодида хотин-кизлар озодлиги мавзуи. Адабиётимиз тонгидан бошлаб давр талабларига хамиша хозир жавоб булиб келган Хамза ижодида хотин-кизлар озодлиги мавзуи кенг урин эгаллайди. Бу мавзу унинг илк асарларидан тортиб, кайта-кайта ишланиб келинди ва сунги даврда ёзган йирик асарларининг марказий мавзуига айланиб колди. Масалан, “Майсаранинги иши” (1926), “Паранжи сирларидан бир лавха ёки яллачилар иши” (1927) каби узбек драматургиясининг шох асарлари, шунингдек 1927-1928 йиллар мобайнида ёзилган “Узбек хотин- кизларига”, “Бу кун - 8 март”, “Март курбони - Ойниса”, “Хужум хоинларга”, “Муборак”, “Турсуной марсияси”, “Узилган чечаклар”, “Хотин-кизлар овози”, “Озод хотин-кизлар кушиги” каби шеърий асарлари хотин-кизлар озодлиги мавзуига багишланиб ёзилган булиб, Хамза уларда хотин-кизлар озодлиги душманларини аёвсиз фош килишга чакиради. Хамзанинг бу мавзуга багишлаб ёзган драмалари орасида “Яллачилар иши” алохида ахамиятга эга. Хамзанинг бу асарни ёзишдан муроди-максади хам хотин-кизларни паранжи асоратидан халос этиш, уларнинг ижтимоий хаетдаги мавкеларини тиклаш, инсоний хукукларини химоя этиш учун бошланган харакатга хисса кушиш эди. Мазкур асар Хамзанинг хотин-кизлар озодлтгтга багишланган сунгги йирик асаридир. Кейинчалик “Холисхон” номи билан халк орасида машхур булиб кетган бу ажойиб асар паранжига карши кураш энг авжига чиккан бир пайтда юзага келди. Хакикатдан хам ахолининг ярмидан купини ташкил этган аёлларни паранжидан озод килиш ва уларни хакикий озодликка олиб чикиш шу даврнинг мухим вазифаларидан эди. Маълумки, узбек хаётига ва узбек аёлларига онгига асрлар давомида чукур сингиб кетган эди. Шунинг учун хам унинг зарарли окибатларини тушунтириб бериш гоят мухим эди. Хамза “Холисхон”да гуё аёлларни бузукчиликдан саклаш учун чикарилаган паранжининг аслида эксплуататорлар кулида хукуксизлик ва бузукликни беркитиб турувчи бир парда эканини кенг хаётий лавхалар оркали очиб ташлайди. Драмада энг ёркин ва мукаммал ишланган образ 17 ёшли “гул андом, ширин суз, сохибжамол киз” Холисахондир. Холисхоннинг такдири ва унинг интилишлари асарнинг асосини ташкил этади. Бой кизи Холисхон мухаббатни бойлик билан, мансаб билан улчамайди. Холисхон булажак эр ким булишидан катъий назар биринчи галда кизнинг унга мухаббати булиши кераклигини уктиради. “Кумирчи булсин, темирчи булсин, турт девор ичида севганинг булсин” дейди у. Шунинг учун хам Холисхон узи севмаган Бойваччага турмушга чикишни катъий равишда рад этади. Холисхоннинг кисмати, саргузашти утмишдаги минглаб, миллионлаб узбек аёлларининг фожиали хаётини акс эттиради. У такдирни тан олмайдиган “Хар кимнинг бахти уз кулида” деб ишонган ва уз бахти учун курашгатайёр турган соф кунгил, аклли, иродали, эркпарвар аёл образидир. Холисхоннинг ота-оналарига келганда улар хам худди “Захарли хаёт” пьесасидаги Марямхоннинг ота-оналарига ухшаб шариат коидаларига, эски урф-одатларга ва мол дунёга муккасидан кетган кимсалар. Улар кизларининг такдири билан мутлако кизикмайдилар. Аксинча, муаллиф айтганидек, “бойиб колиш максадида гулдек кизларини кулга улоктирадилар”. Шундай килиб Холисхон ота-онасининг ёвуз ниятига карши, яъни Холисхонни уз севган йигити - Рустамбекка эмас, балки Бойваччага бериш ва мол-дунё ортирриш ниятига карши уйларидн бош олиб чикиб кетади ва уз севгиси Рустамбек билан шариат коидалари асосида эмас, балки адолат коидалари асосида турмуш куришга ошикади. Аммо хукмрон ижтимоий тузум, эски урф-одатлар Холисхондек якка шахслардан устин келади. Хатто Холисхоннинг ок кунгиллиги хам бу тузум шароитида унинг бахтсизлигига сабаб булади: у алдокчилик ва соткинлик йули билан яшовчи ёвуз ниятли кишиларнинг кулига, яъни фохишахонага тушиб колганни узи хам сезмай колади. Асарда уз оиласидан мадад тополмаган Холисхоннинг Норбойваччадек муттахамларнинг кулига тушиб колиш эпизоди зур хаяжон билан курсатилган. Холисхон умрининг охиригача ана шу одамфурушлар мухитидан, уларнинг чангалидан чика олмайди. Унинг севгилиси Рустамбек хам Махмудхон сингари оху-фигонлар чекиб утади. Севишганларнинг мушкулларини осон этиш учун кумакка келган Тожибой сингари бегнох дустлари хам халок этилади. Салбий типлардан бири - яллачилар бошлиги Мастурадир. Хамза бу образни яратишда хамхаётдаги бор фактларга суянади ваунинг протатипи килиб Куконлик машхур яллачи Мастура хофизни олади. Мастурани биз хотин-кизларнинг шурини куритадиган, уларни йулдан оздиришга, бузишга харакат киладиган харомхур махлука сифатида курамиз. Асар кишиларнинг энг яхши орзу-умидларини, севгисини поймол этиб, янчиб келган эксплуататорлик тузумига карши куллик символи булган паранжини лаънатлаш тарзида жаранглайди. Драма 20- йиллар узбек драматургиясининг мухим ютуги булиб колди. Хамза ижоди камолот боскичига етган йилларда, яъни 1928 йилнинг август ойида Шохимардон (Хозирги Хамзаобод)га боради. Маълумки, бу кишлок Фаргона водийсидаги энг гузал, хуш манзара ва об-хавоси ёкимли жаннатмакон сулим жойлардандир. Аммо уша вактларда бир гурух рухонийлар, шайхлар-эшонлар кишлокка ин куриб олган эдилар ва текинхурларча хаёт кечирар эдилар. Хамза кишлокни ана шу кузгунлардан тозалаш ва халкнинг оромгох жойига айлантириш ишига фаол киришади. Халк унинг бу ташаббусини куллаб- кувватлайди. Бу эса реакцион гурухларнинг шоирга булган адоватини кучайтириб юборади. Натижада кутурган реакцион кучлар Хамзага суикасд уюштириб, уни 1929 йилнинг 18 март куни тошбурон килиб вахшиёна улдирадилар. Шундай килиб Хамза ижодида маърифпарварлик ва истиклол учун кураш етакчи уринни эгаллайди. Адабиёт: 1. Адабиёт назарияси. II томлик. “Фан” нашриёти,Т.: 1978- 1979. 2. “XX аср узбек адабиёти тарихи” (дарслик),-Т.: Укитувчи, 1999. 3. Каримов.И.А. Истиклол ва маънавият,-Т.: Узбекистон, 1994. 4. XX аср узбек адабиёти тарихи. - Т.: Укитувчи, 1999. 5. www . ziyonet . uz 6. www.ozbekadabiyoti.uz