logo

Абдурауф Фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари( ахлокий карашлари )

Загружено в:

10.09.2022

Скачано:

0

Размер:

80 KB
Абдурауф Фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари Режа: 1. Тарбияи авлод 2. Тарбияи бадания 3. Тарбияи фикрия 4. Абдурауф Фитрат ахлоқий қарашларининг ўзига хослиги  Абдурауф Фитрат зуллисонайн ёзувчи сифатида Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий анъаналарини давом эттириб, ўзбек ва тожик тилларида бирдай мукаммал асарлари ярата олди. Фитратнинг «Раҳбари нажот» асари тўла равишда таълим-тарбия масалаларига бағишланади. Айниқса, асарнинг учинчи боби оила, бола тарбияси, ахлоқ-одоб мавзуларига бағишланган бўлиб, бу масалалар ҳозирги даврда ҳам катта маърифий аҳамиятга эгадир. Фитрат ота-онанинг вазифаси ўз болаларини етук кишилар қилиб тарбиялашлари зарурлиги, бунда айниқса, уч тарбияга: 1. Жисмоний тарбия — саломатлик, 2. Ақлий тарбия — соғлом фикрлилик, 3. Ахлоқий тарбия — ахлоқий сано, яъни ахлоқий покликка эътибор бериш кераклиги таъкидланади. Асарнинг «Бола тарбияси» масалалари бобида қуйидагилар кўрсатиб ўтилади. Тарбияи авлод «Оила вазифаларидан бири авлодни тарбиялашдан иборатдир. Ёш авлодни тарбиялаш ҳаётий вазифалардан бўлиб ҳисобланади. Маълумки, дунё курашнинг умумий майдонига ўхшайди ва бу майдоннинг паҳлавонлари инсонлардир. Ҳар бир киши баркамоллик ёшига етгач, у ўз саодати таъмини учун шу майдонга кирмасдан иложи йўқдир. Бу курашда ғолиб чиқиш учун уч хил ўлчов қуроли (салоҳи массеҳ)га эга бўлиш керак. 1. Саломатлик; 2. Соғлом фикр (нуқсонсиз фикр, яъни юқори истеъдод); 3. Ахлоқи сано (олий даражали ахлоқ, яъни ахлоқи поклик). Фитрат «Ҳар бир киши шу уч қуролдан бирисисиз майдонга кирса, албатта мағлуб бўлиши табиийдир, деб айтиб, бу билан уч тарбияни доимо қўшиб олиб бориш кераклигини, агар бу тарбияларнинг биронтаси кам бўлса, етук киши тарбиялаб бўлмаслигини кўрсатмоқчи бўлади. Яна айтадики: «Агар ҳар бир ота ўз фарзандининг бадбахт бўлишини хоҳламаса, уни бу майдоннинг ғолиби қилиб тайёрлаши керак. Фарзандингизни жисмоний, ақлий, руҳий томондан баркамолликка етказинг ва жамиятнинг қобил аъзосига айланиши учун ғамхўрлик қилинг». У бола тарбияси фақат оиладагина олиб борилмасдан, бу иш билан кенг жамоатчилик, давлат ҳам шуғулланиши кераклигини, чунки давлатнинг келажаги мана шу ёшлар қўлида бўлишини таъкидлаб ўтади. «Болаларни баркамол қилиб етказиш учун унинг тарбиясига фақат оилагина жавобгар бўлмасдан, бутун қавм аъзолари жавобгардирлар, чунки ёшлар ҳар томонлама етук инсон бўлиб тарбияланса, қавмнинг келгуси тараққиётида катта аҳамиятга эга бўлади». Тарбияи бадания Фитрат жисмоний тарбияга, кишининг саломат ва бақувват бўлиб тарбияланишига алоҳида эътибор беради: «Бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига ҳалал тегса, у киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади. Бизнинг фарзандларимиз илм олиш билан бирга, уларнинг бадан тарбиясига аҳамият беришимиз лозимдир». Фитрат болаларнинг тоза ҳавода бўлишлари, атроф, табиат гўзалликларидан эстетик завқ ола билишларига аҳамият беради ва дейди: «Ҳаво инсон учун овқатдан ҳам муҳимдир. Беш-олти соат овқатсиз туриш мумкин, бир дақиқа ҳавосиз туриш мумкин эмас. Шунинг учун гўдакларни ҳамма вақт соф ҳавога, боғ-чорболарга олиб чиқиш лозимдир. Фарангдаги шаҳарларнинг ҳар тарафларида болалар учун чорбоғлар, ҳаво майдончалар яаратилган. Булардан ташқари, уларнинг мактабларида болалар танаффус вақтларида махсус майдончаларда турли ўйинлар ўйнайдилар. Фитрат болаларнинг жисмоний тарбиясида турли ҳаракатли ўйинлар катта ўрин тутишини ҳам айтиб ўтади. Ота-оналарига ўз болаларининг шундай ўйинлар билан машғул бўлишларини таъмин этишларини маслаҳат беради: Ҳаракат ҳар бир киши учун, айниқса болалар учун ҳам зарурдир. Шунинг учун болаларни жисмоний чиниқтиришда уларни айрим ўйинлар билан машғул қилиш фойдалидир. Болаларни ўйиндан ман этишнинг фойдаси йўқдир. Уларнинг доимо бир жойда ўтиришлари, ҳаракат қилмасликлари уларни баданларини заиф бўлишларига олиб келади. Ота- оналар доим ўз болаларини ўйинга ташвиқ ва тарғиб қилишлари лозимдир. Аммо болаларнинг ўйинлари одоб ва ахлоқ доирасидан ташқари чиқмаслиги керак. Фитрат бу ҳаракатли ўйинлар боланинг ақли, фаросати, илмини ривожланишига ва тўғри ахлоқий тарбия топишига ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайди. У бу ўйинлар орқали болага ҳаётни ўргатиш, ақлий ва ахлоқий тарбия ҳам бериш мумкин, асосийси болани жисмонан чиниқтиради, деб билади». Фитрат яна болаларнинг соғлом, жисмонан етук бўлишлари учун тозаликнинг аҳамияти жуда катталигини тушунтириб ўтади: «Назофат (тозалик) ва покизалик катталар учун қанчалик лозим бўлса, кичик болаларга улардан кўра ўн баравар зарурдир. Унинг зарурлигининг икки жиҳати бор. Аввал болалар катталарга нисбатан олдинроқ хасталик қобилиятига эга. Шунинг учун ифлослик ҳар қандай беморликни келтириб чиқарадиган манба бўлиб, ифлослик катталарга нисбатан болаларга ўн баробар зиён етказади. Иккинчидан, улар ёшликдан бошлаб покизаликка ўргатилса, покизалик бора-бора уларнинг одатига айланади. Аксинча, ёшликдан ифлосликка ўргатилса, катта бўлганда ҳам шундай одатга ўрганадиларки, бу кишиларнинг нафратига сазовор бўлади». Муаллиф болаларга шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни ўргатишни алоҳида таъкидлаб ўтади: «Ота-оналар ва муаллимлар болаларни ҳар куни юзларини совунлаб ювдирсинлар, оғиз ва тишларини тозалаб ювсинлар, доимо либосларини назорат қилсинлар, мумкин қадар болаларни чивин ва пашшалар бўлмаган жойларга ўтказсинлар, чунки бу ҳашаротлар турли касалликларни тарқатувчидирлар». Кейинроқ Фитрат фикр — ақл тарбияси тўғрисида, яъни ақл ривожланишида муҳокаманинг роли ҳақида гапириб беради. Тарбияи фикрия Фикр ва ақл инсонни камолотга етказади ва ўқиш, ўрганиш қобилияти уни саодатманд қилади. Инсоннинг комил ақли яхшилик муҳокамасидир. Муҳокама нима? Муҳокама икки қисмга бўлинади: биринчиси Казийятхои маълум (маълум бўлган ҳукм, воқеа ва ҳодисалар), иккинчиси Казиятхои мажҳул (номаълум воқеа ва ҳодисалар)дан хулоса чиқарилишидир. Масалан, «Ватан хизмати вожибдир»(шартдир). Бу ҳукм номаълум (мажҳул)дир. Бу ҳукмга яна бошқа икки маълум ҳукм лозимдир, яъни «Ватан бизнинг валинеъматимиздир» (саҳоватмандимиз, неъматлар билан таъминловчимиздир). «Ҳар бир валинеъмат (олий ҳиммат инсон)нинг Ватан учун хизмати вожибдир», бас «Ватан хизмати вожибдир» деган ҳукм юқоридаги икки маълум кази(й)ятлар билан очилади. Демак, муҳокама уч қисмдан ташкил топиб, аввалги ҳукм номаълум бўлиб, қолган икки қисми аввалгисини тўлдиради ва кази(й)яти маълум деб, аталади. Демак, инсон муҳокама орқали камолотга етади. Муҳокамани аниқ ва равшан бўлиши учун уч нарса зарур бўлиб ҳисобланади. 1. Исобот. 2. Истиқомат. 3. Суръат. Исобот маълум казийяти ҳукмнинг тўғрилигига, бехатолигига айтилади. Истиқомат маълум воқеа-ҳодисаларнинг ҳукмнинг барқарорлиги, суръат эса тўхтовсиз, тезлик билан тартиб берилиши демакдир. Аввало, болаларни Исобот соҳиби бўлишларида, бир воқеа ва ҳодиса устидан фикр юритганларида уларга тўғри, бехато маълумотлар берайлик, чунки хато фикрлар уларни хатоларга, хатарли йўлларга олиб бориши табиийдир. Асоссиз муҳокама болалар тарбиясига катта зиён етказади. Кейин болаларни истиқомат соҳиби қилиб фикр юритишларига аҳамият беришимиз керак, уларни маълум казийятларни номаълум казийятлардан тўғри, аниқ ажрата оладиган ҳолатда тарбиялаш лозим, яъни ҳар бир масала соҳасидаги маълумотларни ғалати тушунмасликлари учун болаларни муҳокама қилишга одатлантириш керак. Ёмоннинг ёмонлигини, яхшининг яхшилигини муҳокама орқали тушунтиринг, доимо шунга диққат қилингки, болалар ҳеч нарсани кўр-кўрона тақлид сифатида қабул қилмасинлар. Маданиятли аквомлар (қавмлар, халқлар) ўз мактабларида ҳисоб, тарих, маданият, физика, жўғрофия, ашёвий дарси ва бошқа махсус фанларни юқоридаги икки мақсад — (Исобот ва Истиқомат мақсадлари)га жалб қилиш учун ўқитадилар. Фитрат бу фикрлари билан болага тўлиқ ақлий таълим бериш учун мана шу юқоридаги ижтимоий, илмий, дунёвий фанларни мактаб дастурларига киритиш керак деган хулосага келади. Ва жадидлар билан очган янги усул мактабларида иложи борича шу фанларни ҳам болаларга ўргатадилар. Фитрат мактабларда болаларга нисбатан қўлланиладиган тан жазоларини бутунлай қоралайди, унга қарши чиқади. Болани таёқ зарби билан яхши инсон қилиб тарбиялаб бўлмаслигини тушунтириб беради. Фитрат ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш зарурлигини, унга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш, қилган гуноҳларини ўзига тўғри, яхши сўз билан тушунтириш кераклигини, шунда у ҳам ўқитувчини ҳурмат қилишини уқтиради. Фитрат яна болага бериладиган билим унинг ёши ва билиш даражасига мос бўлиши, болага қийинлик қилмаслигини, агар бериладиган билим болага жуда осон ёжуда қийинлик қилса у билим олишдан безиб қолишини уқтиради. Фитрат ўша вақтдаги Самарқанддаги ибтидоий мактаблар ишига яхши баҳо беради, айниқса Шакурий мактабига. «Самарқандликлар икки-уч ибтидоий мактабга эга, уларнинг энг яхшиси Шакурий мактаби. Гарчи бу мактаб унчалик тараққий этган бўлмаса-да, ҳар ҳолда мудир ва муаллимларнинг олижаноб ҳимматлари соясида қисқа вақт ичида ривож топиб, камолотга етишига умид боғласа бўлади». Фитрат инсон камолотига эришиш учун доимо интилиши, ҳаракат қилиши лозимлиги, доимо олдига мақсадлар қўйиши ва унга етишиш учун курашиши кераклигини, ҳеч бир бахт ёки бойлик ҳам инсон интилмаса ўз- ўзидан келмаслигини уқтириб ўтади ва бу ўринда Қуръони Каримдан қуйидаги парчани келтиради: «Инсон ҳар нима топмасин, ўзининг интилишидан топади, интилмас экансиз, ҳеч нарсага эриша олмайсиз». Фитрат билим ва иқтидор инсон учун энг зарур эканлигини, у мана шу билими ва ақли билан дунёдаги барча маҳлуқлардан ҳам устун туришини, шунинг учун инсон доимо билим олишга ва ўз билимини янада ошириб боришга интилиши керак. Фитрат дейди: Парвардигоримиз инсонларга «Сизларни оламнинг энг олий маҳлуқи қилиб яратдим», — дер экан, шуни яхши билиш керакки, биз кўз ва қошларимиз эвазига эътиборли маҳлуққа айланганимизча йўқ, балки эътиборлигимиз ва устунлигимиз билимимиз ва иқтидоримиздан фойдаланмасак, наинки, эътиборли балки энг ёмон ва паст маҳлуқлардан ҳам пастроқ ва ёмонроқ бўлиб қолишимиз аниқдир. Фитрат педагог олим сифатида мактаблар, олий ўқув юртлари учун бир қанча дарслик ва амалий ўқув қўлланмаларини ҳам ёзади. Булар 1917 йилги ибтидоий ўзбек мактабларининг сўнгги синфлари учун ёзилган «Ўқув» номли китоби, 1918 йили Ш.Раҳимий ва Рамазон билан ҳаммуаллифликда ёзган «Она тили» дарслиги, 1919 йилда ёзган «Имло масалалари», 1925 йилда ёзган «Ўзбек тилининг сарфи», «Тожик тилининг сарфи», 1927 йилда ёзган «Ўзбек тилининг нахви», 1926 йилда ёзган «Адабиёт қоидалари», 1927 йилда ёзган «Эски турк адабиёти намуналари» ва бошқа кўплаб қўлланмалар шулар жумласидандир. Фитрат йирик олим сифатида адабиёт назариясига, ўзбек адабиёти ва санъат тарихига жуда катта ҳисса қўшди. У яратган илмий ишлар: «Қутадғу билиг», «Адабиёт қоидалари», «Аҳмад Яссавий ҳикматлари», «Аҳмад Яссавий мактаби шоирлари тўғрисида текширишлар», « XVI асрдан сўнгги ўзбек адабиётига умумий бир қараш», «Муҳаммад Солиҳ», «Аруз ҳақида», «Абулқосим Фирдавсий», «Эртаклар ва ҳақиқатлар», «Ўзбек шоири Турди», «Тилимиз», «Ўзбек тили сабоқлари», «Ўзбек мусиқаси тўғрисида», «Ўзбек мумтоз мусиқаси ва унинг тарихи», «Шарқда шахмат» ва бошқалар. Алишер навоий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Муҳаммад Солиҳ, Турди, Машраб каби ижодкорларнинг бадиий меросларига оид илмий ишлари. Бу ишларнинг номиданоқ кўриниб турибдики, адабиётимиз, санъатимизнинг бугунги кунда биз тадқиқ этишга киришмоқчи бўлиб юрган муаммоларини Фитрат бундан 60—70 йил илгари ҳал қилиб берган. У яна форс-тожик шоирлари Фирдавсий, Умар Ҳайём, Бедил ижоди ҳақида ҳам тадқиқотлар олиб боради. Унинг бу илмий ишлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Абдурауф Фитрат ахлоқий қарашларининг ўзига хослиги Абдурауф Фитрат кишининг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишида ахлоқий тарбиянинг ўрни жуда катта эканлигини ҳар бир асарида ва тадқиқот ишларида такрор-такрор уқтирди. Шунинг учун у ўзининг қарашларида фикрий ва жисмоний тарбиялар билан бирга ахлоқий тарбияга ҳам жуда катта эътибор билан қаради. У ўзининг «Раҳбари нажот» асарида ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифаси, уни амалга ошириш йўллари ҳақида тўхталиб ўтади. Унинг фикрича ахлоқий тарбиянинг вазифаси «инсонни ахлоқий баркамолликка етказиш ва уни жамиятга фойдали инсон қилиб тарбиялашдан иборатдир. Бу мақсадни амалга ошириш учун аввало болаларни жисмоний ва фикрий тарбияга даъват қилинг, кейин ахлоқий қувватларни муҳокама орқали тушунтиринг, уларни яхши ишларга одат қилдиринг, ёмон ишлардан нафратлантиринг». Фитрат ахлоқий тарбияни болалар энг аввало ўзи яшаётган атроф-муҳит ва кўчадаги болалардан олишларини таъкидлаб ўтади. Фитрат ижтимоий муҳитнинг бола тарбиясидаги аҳамияти жуда катта эканлигини кўрсатиб беради. У болаларни сувга ўхшатиб: «Сув қайси рангдаги идишда бўлса, ўша рангда товлангани каби, болалар ҳам қандай муҳитда бўлсалар, ўша муҳитнинг ҳар қандай одат ва ахлоқини қабул қиладилар. Ахлоқий тарбиянинг энг буюк шарти шундан иборатки, болалар кўпроқ яхши ва ёмон аҳволни ўз уйларидан, кўчадаги ўртоқларидан, мактабдаги ўқувчилардан қабул қиладилар». Бу фикрлар билан Фитрат яна бола тарбияси билан фақат мактаб эмас, балки аввало оила ва жамоатчилик ҳам шуғулланиши кераклиги кўрсатади. Айниқса ахлоқ тарбиясида оиланинг, ота-онанинг роли жуда катта эканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Фитрат боланинг ахлоқий тарбиясида мактабдаги бошқа болаларнинг жуда катта таъсири борлигини кўрсатиб, мактабдаги ахлоқи ёмон болаларни тезда тузатиш чораларини кўриш лозимлигини «мактаблардаги бадахлоқликда машҳур бўлган болаларни, агар уларни тузатиш иложи бўлмаса, мактабдан четлаштириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтади. Чунки, у бола ўзининг ёмон ахлоқий сифатларини бошқа болаларга ҳам ўтказмаслиги учун шундай чорани кўриш лозим», деб ҳисоблайди Фитрат. У ахлоқи бузуқ кишиларни мактабда муаллимлик вазифасигагина эмас, балки мактаб қоровуллигига ҳам яқинлаштирмасликларини жуда тўғри ҳаракат, деб билади. Яна у болалар ахлоқига зарарли бўлган, ёшига мос келмайдиган китобларни ҳам болаларни ўқишларига рухсат бермасликни маслаҳат беради. Фитрат «Раҳбари нажот» асарида мактабларда бериладиган ахлоқий тарбия даражаси қандайлигини ўз ҳаётидаги воқеа мисолида кўрсатиб беради: «Мен мактабда ўқиб юрган вақтларимда, кунлардан бир куни мактаб таътилидан сўнг уйга келаётган эдим, бир эркак кишини кўрдим, у телбаларча сўкиниб, каловланиб зўрға юрар, ҳамма жойи лойга беланган. Раис мулозимларидан икки киши келиб олиб кетдилар. Мен бу ким деб сўрасам, ичиб маст бўлибди, дедилар. Мен бу воқеани дадамга айтсам: «Сен нега мастнинг орқасидан бординг»—деб дашном бердилар...» Фитрат ўз асарларида ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, озодлик, мақсад сари интилиш, инсонларга меҳр-шафқатли бўлиш, ўз манфаатидан халқ манфаатини юқори қўйиш ғояларини улуғлайди. Виждонсизлик, порахўрлик, иккиюзламачилик, бошқаларни эзиш эвазига бойлик тўплаш, халққа зулм ўтказиш каби сифатлар эса қораланади. Абдурауф Фитрат ўзининг бутун ҳаёти давомида миллий мустақилликка эришиш ва мустамлакачиликка қарши кураш, Оврупа илми, техникаси, маданиятидан ўрганиш муаммоларини тинимсиз тарғиб қилган сиймолардан бири сифатида барча кишиларга, энг аввало ёшларимизга ибратдир. У 1905—1906 йилларда жадидчилик оқимининг кўзга кўринган тарафдори сифатида, сўнгра ўзининг «Ҳинд сайёҳи», «Раҳбари нажот» сингари асарлари орқали маърифатпарвар ва ёзувчи сифатида мусулмонларни, энг аввал ёшларни ғафлат уйқусидан уйғотишга, энг муҳими ўзлигини танишга, фан-техникани ривожлантириш учун ғайрат билан ўқиш- ўрганишга ундайди. Кўриниб турибдики, Фитрат ёшларни янги жамият қуришга даъват этади. Эл-юртнинг бахти, саодати, истиқлоли учун курашишга даъват этади. У «Халқ бахти учун курашмаган ёшларни бўшанг, жасоратсиз», деб тушунади. Мустақиллик, демократия, озодлик ғоялари Фитратнинг бутун фаолияти ва барча асарлари ва мақолаларида бош мақсад бўлиб қолганлиги билан ҳозирги ёшларимизга, уларнинг мустақил Ўзбекистоннинг ривожлантиришларида ибрат-намунадир. Абдурауф Фитрат маориф соҳасида ишлаган кишиларнинг бошини силаган, маорифни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, ҳаммага бирдек озодлик йўлини кўрсатган. Озодликни тезликда рўёбга чиқаришга ҳаракат қилган атоқли маърифатпарвар ўқитувчи бўлиши билан бирга уларнинг устози ҳамдир. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. И.А.Каримов. «Ижобий ишларимизни охирига етказайлик». Т.: Ўзб, 1994 й. 2. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997 йил 3. Ибн Халмиқон ҳақида. Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» китобидан олинди. Т. Абдулла Қодирий номидаги Хлақ мероси нашириёти, 4. Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул муҳаррир Ўзбекистон респебликаси ФА ҳақиқий аъзоси М.М.Хайруллаев. Т. «ФАН», 1975. 5. www.pedagog.uz