logo

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати

Загружено в:

27.09.2019

Скачано:

0

Размер:

208.2578125 KB
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати 1 МУНДАРИЖА Кириш 3 I -боб. Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва амалий асослари……………….……………………………………….. 6 1.1. Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий сиёсатининг назарий асослари…………………………… ...... . 6 1.2. Республика ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш давлат воситалари………………………………………… .... …. 14 1.3. Ташқи савдони ривожлантиришда божхона сиёсатини роли………………………………………………. ......................... 23 1- боб Бўйича қисқача хулоса................................................................ II -боб. Бутун Жахон Савдо Ташкилоти халқаро савдони тизимини ривожлантириш институти сифатида…… ........... . 34 2.1. Бутун Жахон Савдо Ташкилотини вужудга келиш зарурияти ва тарихи…………………………………………. 34 2.2. БЖСТ нинг асосий тамойиллари ва уларни иқтисодий мохиятини тахлили………… ....................................................... 36 2.3. БЖСТ фаолиятининг хуқуқий асослари ………………. 43 2 - боб Бўйича қисқача хулоса................................................................ III -боб. Ўзбекистон Республикасини жахон эркин савдо тизимига интеграллашуви шароитида божхона фаолиятини ривожлантириш……………………………… 51 3.1. Ўзбекистон Республикасини халқаро савдо фаолиятини ривожлантиришда Бутун Жахон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишни ахамияти………………….. 51 3.2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда нотариф усулларидан тариф усулларига ўтишнинг иқтисодий афзаллиги………………………………………... ....................... 60 3.3. Ўзбекистон Республикаси халқаро савдо тизимида божхона фаолиятини такомиллаштириш…………...... ......... . 72 3 - боб Бўйича қисқача хулоса................................................................ Хулоса……………………………………………………………. 83 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………. 87 Иловалар ………………………………………………………. 93 Кириш 2 Мавзунинг долзарблиги. Хозирги кунда республика хукумати томонидан ташқи савдо фаолиятини ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора- тадбирларнинг амалга оширилиши ва зарурий хуқуқий асосларнинг яратилиши Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий мамлакатлар юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали хамкорлик алоқаларини ўрнатиши ва ривожлантиришига имкон берди. Республикамиз хозирги кунда 150 дан ортиқ мамлакатлар билан савдо алоқаларини ўрнатди. Президентимиз И.Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси таъкидлаб ўтилганидек: “ Сўнгги йилларда экспорт таркибида рақобатдош тайёр маҳсулотлар улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. 2013-йилда умумий экспорт ҳажмининг 72 фоиздан ортиғи тайёр товарлар ҳиссасига тўғри келгани иқтисодиётимиз диверсификатсия қилинаётганининг яққол далолати, десам, хато бўлмайди. Маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилгани экспорт фаолиятига 450 дан зиёд янги корхонани жалб этиш имконини берди. Бу борада ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида барча ҳудудларда ўз филиалларига эга бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъэктлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда» 1 Буларнинг натижасида мамлакатимизнинг халқаро савдо тизимидаги божхона хизматини фаолиятини халқаро меъёрлар асосида такомиллаштириш масалаларига бўлган эътибор кучайди. Шу маънода 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013-йилда ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2014 йил 18 январь. 3 магистрлик диссертациясининг мавзуси хозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлган республикамиз халқаро савдо тизимида божхона хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалаларини ўрганишга қаратилди. Тадқиқот объекти. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати , уни бошқариш ва тартибга солиш механизмлари. Тадқиқот предмети. Мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати нинг асосий вазифалари ва уларни такомиллаштириш бўйича йўналишларини ўрганиш. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати фаолиятини ривожлантиришни тутган ўрнини ўрганиш. Тадқиқотнинг вазифалари . - Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва унинг хозирги холатини тадқиқ қилиш; - м амлакатимизда Бутунжахон савдо ташкилотига кириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганиш; - б ожхона хизматини эркин савдо тизими талабларига мувофиқлаштириш бўйича республикамиз божхона органлари томонидан амалга оширилаётган тадбирларни тахлил қилиш дан иборат. Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати фаолиятини ривожлантиришда божхона хизмати фаолиятини янада такомиллаштиришни зарурлиги ва божхона хизматини хуқуқий асосларини ислох қилишни лозимлиги. Мавзу бўйича қисқача адабиётлар тахлили. Мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати фаолиятини ривожлантиришда божхона хизмати, халқаро савдосини бутунжахон савдо ташкилотининг асосий тамойиллари асосида ривожлантириш, халқаро савдони тартибга солиш божхона тадбирларини 4 такомиллаштиришни тақозо этади. Бу масалаларни ўрганишга хорижий олимлардан П.Х.Линдерт, Е.Ф.Авдокушин, И.Н. Герчикова, В.М.Назаренко, К.С.Назаренко, А.Киреев, В.И.Фомичев, И.И.Дюмулен ва мамлакатимиз олимларидан А.Расулев, А.Юсупов, С.Алимбаев, С.Арипов, У.Юлдашева, А.М.Алимов, Г.Назароваларнинг асарлари бағишланган. Ўзбекистон Республикаси халқаро савдосининг ривожланиши, уни тартибга солишнинг божхона тадбирларини қайта кўриб чиқиш масалаларини тадқиқ қилишни тақозо этади. Тадқиқотда қўлланиладиган услубларнинг қисқача тавсифи. Илмий ишда ўртача миқдорлар, нисбий миқдорлар ва динамика қаторлари ҳамда иқтисодий индекслар усулларидан кенг фойдаланилган. Тадқиқотнинг услубий асосларини иқтисодиёт адабиётлардаги иқтисодий математик усуллар белгилайди. Тадқиқотнинг назарий ва амалий асослари. Тадқиқотнинг назарий асосларини Президентимиз И.Каримовни мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати фаолиятини ривожлантиришда божхона хизмати масалаларига бағишланган асарлари, маърузалари ва шу мавзуга тааллуқли илмий адабиётлар ташкил этади. Услубий асосларини эса иқтисодий адабиётлардаги усуллар белгилайди. Тадқиқотнинг илмий янгили г и. Ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизимида божхона хизмати фаолиятини ривожлантиришда божхона хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича республикамизда амалга оширилаётган тадбирларни иқтисодий нуқтаи- назардан бахоланганлиги. Диссертациянинг тузилиши. Магистрлик диссертацияси кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг биринчи бобида Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва амалий асослари, 5 республика ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш давлат воситалари, ташқи савдони ривожлантиришда божхона сиёсатини роли батафсил ёритилган. Тадқиқот ишининг иккинчи боби Бутун Жахон Савдо Ташкилоти халқаро савдони тизимини ривожлантириш институти сифатида, ташкилотини вужудга келиш зарурияти ва тарихи, асосий тамойиллари ва уларни иқтисодий мохиятини тахлили ва хуқуқий асослари кўриб чиқилган. Диссертациянинг учинчи бобида Ўзбекистон Республикасини жахон эркин савдо тизимига интеграллашуви шароитида божхона фаолиятини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасини халқаро савдо фаолиятини ривожлантиришда Бутун Жахон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишни ахамияти, жахон эркин савдо тизимига интеграллашуви шароитида божхона фаолиятини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда нотариф усулларидан тариф усулларига ўтишнинг иқтисодий афзаллиги хамда Ўзбекистон Республикаси халқаро савдо тизимида божхона фаолиятини такомиллаштириш батафсил кўрсатилган. Хулоса қисмида келтирилган барча маълумотлар жамланиб умумий хулоса ва таклифлар берилган. 6 1-боб. Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва амалий асослари 1.1. Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий сиёсатининг назарий асослари Хар қандай мамлакатнинг халқаро савдо тизимидаги иштирокининг асосий мақсади халқаро иқтисодий муносабатлар орқали ўз миллий иқтисодиётини тобора ривожлантириш ва халқаро мехнат тақсимотида фаол иштирок этиб, жахон хўжалигининг муносиб аъзоси бўлишдир. Хозирги кунда Ўзбекистонда кўплаб корхона ва бирлашмалар, корпорация ва компаниялар, фирма ва бошқа ташкилотлар хорижлик шериклар билан ташқи иқтисодий алоқаларини муваффақият билан ривожлантирмоқдалар, халқаро ишлаб чиқариш хамкорлигини бутун чоралар билан кенгайтирмоқдалар ва чуқурлаштирмоқдалар. Ташқи иқтисодий алоқаларни ушбу шакллари миллий иқтисодиётни ривожланишига таъсир этаяптилар. Ана шу таъсир натижаларининг тахлили ва халқаро мехнат тақсимотида иштирок этишни хисобга олган холда иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини белгилаш учун ташқи иқтсиодий алоқалар, ташқи савдо, ташқи иқтисодий фаолиятни назарий ва амалий мохиятларини талқин қилиш лозим. 2 Мамлакатнинг ташқи иқтисодий сиёсати ташқи иқтисодий алоқаларни барча сохаларида давлат ва унинг субъектларини манфаатларини ифодаловчи чора-тадбирлар мажмуасидир. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жахон иқтисодиёти билан, ички бозорнинг ташқи бозор билан ўзаро хамкорлиги учун сифат жихатидан янги негизларни шаллантирадиган туб бозор ўзгартиришларини амалга ошириш объектив равишда ташқи иқтисодий омилни кучайтиришни тақозо этмоқда. Буларнинг хаммаси Ўзбекистоннинг янги ташқи иқтисодий сиёсатини ва рўёбга чиқариш механизмини ишлаб чиқишни талаб этди. Ташқи 2 М.Холмедов ва бошқалар. «Ўзбекистон Республикасида божхона режимларини қўллаш асослари», Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 2005 й. 7 иқтисодий сиёсат – давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга солиш ва ишлаб чиқариш омилларининг халқаро тақсимланишида мамлакат иштирокини мақбуллаштириш режимини белгилашга доир бир мақсадга йўналтирилган фаолиятидир. Ташқи иқтисодий сиёсатнинг асосий таркибий қисмлари – ташқи савдо сиёсати (экспорт ва импорт сиёсатини ўз ичига олади), чет эл инвестицияларини жалб этиш ва хориждаги миллий сармоя қўйилмаларини тартибга солиш сохасидаги сиёсат,валюта сиёсати. Бундан ташқари, алохида олинган давлатлар ва минтақалар билан ташқи иқтисодий операцияларни жуғрофий жихатдан мувозанатлаштириш вазифалари хам ташқи иқтисодий сиёсатни хал этадики, бу хол мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғланган. Ташқи иқтисодий сиёсат ташқи иқтисодий фаолиятни хам тартибга солади. Кўпчилик давлатларда мавжуд бўлган ташқи иқтисодий сиёсат воситаларининг кенг доираси уларга ўз ташқи иқтисодий алоқалари таркибини ва уларни ривожлантириш йўналишларини шакллантиришга хам, бошқа мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқалари ва ташқи иқтисодий сиёсатига хам фаол таъсир кўрсатиш имконини беради. Ташқи иқтисодий сиёсат воситаларининг ушбу доирасини савдо-сиёсий механизм сифатида таърифлаш мумкин. Самарали ташқи иқтисодий сиёсатни шакллантириш учун унинг асосий қоида(принцип)ларини аниқ ва равшан белгилаш лозим. Чунончи, ташқи иқтисодий сиёсатда ТИФ қатнашчиларининг хатти-харакатларини иқтисодий-хуқуқий тартибга солишга асосий ўрин ажратилади, токи у умуммиллий манфааларга жавоб берсин. Мустақилликка эришгандан сўнг, Ўзбекистон ўзининг манфаатларидан келиб чиқиб, мустақил ташқи иқтисодий сиёсатни ўтказиш имкониятига эга бўлди, шу сабабли, ташқи алоқаларни миллий хўжаликни ривожлантириш эхтиёжларига мувофиқлаштириш ва ижтмиоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш, жахон хамжамияти мамлакатларининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлигини хисобга олган холда 8 интеграциялаш жараёнларини ривожлантириш вазифаси ўртага қўйилди. Хукумат жахон хўжалиги ва бозорига нисбатан миллий иқтисодиётнинг янада очиқ бўлишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишга киришди. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг жахон хўжалик алоқаларига тўғридан-тўғри, бевосита кириш жараёни «катта сакраш» кўринишида амалга оширилиши мумкин эмас. Бу жараён босқичма-босқич, объектив таркибий шарт-шароитлар етилишига қараб ва бутун хўжалик механизмини, хусусан унинг ташқи иқтисодий секторини ислох қилиш билан ривожланиб боради. Миллий иқтисодиётнинг жахон хўжалигига муносиб тарзда киришига йўналтирилган стратегия реал вазиятдан келиб чиқиб, Республика иқтисодий салохиятини объектив бахолаш негизида қурилади, у навқирон давлатни сиёсий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадларини хал этишга йўналтирилган. 10 йиллар мобайнида шаклланган маъмурий-режали тизим таназзулга учраган вазиятда «очиқ эшиклар» сиёсати, хўжаликни, шу жумладан ташқи иқтисодий алоқаларни бозорга мослаб жадал эркинлаштириш ижтимоий-иқтисодий нобарқарорликни кескинлаштиришга, иқтисодий инқирозни чуқурлаштиришга олиб келиши мумкин эди. Экспортнинг биттагина товарга ихтисослашгани, озиқ-овқат ва саноат товарлари импортига чуқур боғлиқлик Республика иқтисодиётини ночор холга тушириб қўйди, реал иқтисодий ва сиёсий суверенитетни таъминлаш, товар ва хизматлар, ишчи кучи ва сармоя бозорларини жадал суръатларда шакллантириш имконини бермади. Буларнинг хаммаси хукуматнинг шок усулларидан воз кечишга ва Ўзбкистоннинг реал шароитларига яқинлаштирилган ташқи иқтисодий сиёсат моделини танлашга мажбур этди. Аввало, иқтисодий ва ижтимоий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш бошлаб юборилди; мамлакатда ишлаб чиқариладиган махсулотни қайта ишлашни чуқурлаштириш, энг қимматбахо импортни сиқиб чиқарадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш кўзда тутилди. Бунинг натижасида, иқтисодиётнинг стратегик мухим ресурслар 9 билан ўзини ўзи таъминлаши ошди, иш билан бандлик барқарорлашди, валютани тежаш ва ундан янада самарали фойдаланиш амалга оширилди. Бир қатор стратегик ресурслар импортининг ўрнини босишга доир қатъий чоралар кўрилиши мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини анчагина ошириш билан бирга ташқи иқтисодий алоқаларни хақиқатда эркинлаштириш учун шарт-шароит яратиш имконини хам берди. Хақиқатан хам, 90-йиллар бошида нефть махсулотлари, буғдой ва хоказолар импортига сарфланган юзлаб миллион доллар мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини мустахкамлаш ва унинг экспорт салохиятини ривожлантиришга ишлатила бошланди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсати мустақилликнинг дастлабки босқичларида қуйидаги вазифаларни хал этди: - экспорт-импорт операцияларини марказлаштиришдан чиқариш; - давлат эхтиёжлари учун товарлар экспорти ва импорти устидан назоратни кучайтириш; - давлат учун стратегик мухим хисобланмайдиган товарлар экспортини соддалаштириш; - стратегик мухим товарлар экспортидан олинган валюта тушуми устидан назоратни кучайтириш; - давлат сиёсатининг барча чораларини қўллаб чет эл инвестициялари жалб этилишини ва экспорт салохиятини ривожлантиришни рағбатлантириш. Шу тариқа, бозор иқтисодиётига ўтишнинг мураккаб шароитларида жахон бозорларига чиқиш эркинлаштириш ва протекционизм чора- тадбирлари бириккан изчил, пухта ўйланган таркибий ва саноат сиёсатига таянадиган сиёсат бўлди, чунки бундай шароитларда корхоналарнинг монетаристик «табиий» танланишини ва улар фаолиятининг натижаларидан қатъий назар мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг монопол мавқеларини сунъий равишда мустахкамлайдиган кенг қамровли протекционизмни қўллаб бўлмайди. Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг асосида тўртта асосий қоида ётади; 10 - ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашишга қобил тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқарадиган давлатнинг ўзгартирувчилик фаолияти, шу жумладан, мазкур фаолиятнинг божхона механизми ва чет эл инвестициялари учун қулай режим; - мамлакат хўжалик юритувчи субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини асосан бир галги ташқи иқтисодий битимлардан ташқи бозорларни ушлаб туриш ва кенгайтиришга узоқ муддатли йўналтирилган, улар умумий хўжалик фаолиятининг доимий ва узвий қисми сифатида ташқи иқтисодий фаолиятга йўналтириш; - ташқи иқтисодий фаолият функцияларини хокимият шахобчалари, республика ва худудий бошқарув органлари хамда тармоқ қоидалари ўртасида аниқ тақсимлаш; - жахон бозорида республика экспортчилари учун қулай шароитларни яратиш мамлакат ташқи сиёсатининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолишга даъват этилган. Одатда, бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатларда фойдаланиладиган ташқи иқтисодий тартибга солишнинг анъанавий воситалари Ўзбекистонда хам одатий воситаларга айланмоқда. Экспорт тарифидан (у саноати ривожланган мамлакатларда қўлланилмайди) изчил воз кечиш ташқи савдодан бюджет даромадларини кўпайтиришни таъминлайдиган экспорт фаолиятини рағбатлантириш билан сузсиз бирга бориши керак. Экспортни тартибга солиш экспорт божларидан фойдаланиш йўли билан эмас, балки жахон амалиётида умум қабул қилинган прогрессив солиқ солиш тизими орқали амалга оширилади. Хўжаликнинг бозор тизимига ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солишнинг иқтисодий воситалари мувоиқ келади, бироқ, улардан фойдаланиш самарадорлиги маълум чегараларга эгадир. Жахон тажрибасининг гувохлик беришича, иқтисодиётнинг холати кескин ёмонлашган, инфляциялар ва ички хамда жахон нархлари ўртасида кескин тафовутлар пайдо бўлган даврларда хукумат чекланган ресурсларни 11 сафарбар қилиш ва яхшироқ ишлатишни кўзлаб, экспорт-импорт операцияларини тартибга солишнинг маъмурий воситаларига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Бироқ, маъмурий тартибга солиш репрессив тусдаги қаттиққўл воситалардан фойдаланишга олиб келмаслиги керак. Бундай воситаларнинг жахон амалиёти томонидан ишлаб чиқилган бутун мажмуидан фойдаланиш лозим; кўп мамлакатларда ташқи иқтисодий операцияларни бошқариш чораларининг комплекс тизимини яратадиган квоталаш ва лицензиялашнинг ўнлаб турлари қўлланади. Бу чораларнинг мақсади савдони чеклаш эмас, балки унинг ривожланишини назорат қилиш бўлиши керак. Маъмурий воситалардан фойдаланиш Ўзбекистонда жахонда умум қабул қилинган ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш қоидалари билан бирикади. Хусусан, республикада бундай воситалар вақтинчалик воситалар сифатида белгиланган; уларни савдодаги барча шерикларга тадбиқ қилиш (фақат ривожланаётган мамлакатларга нисбатан истисно қилинган) ва фақат қабул қилинган қонун хужжатлари асосида тартибга солиш русум- қоидаларини ўзгартириш мумкинлиги кўзда тутилган. Бозор муносабатлари мустахкамланиб бориши билан қонун доирасида ўз жавобгарлигидан келиб чиқиб фаолият кўрсатадиган, мулкчликнинг исталган шаклидаги мустақил корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий субъектларига айланиши керак. Давлатнинг асосий вазифаси эса – хар томонлама ёрдам кўрсатиш ва ушбу субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини енгиллаштиришдир. Давлатнинг ташқи иқтисодий фаолияти қуйидагиларни таъминлаши керак: - мамлакат корхоналарининг машина ва ускуналар, технология ва ахборотлар, сармоялар жахон бозорларига, транспорт коммуникацияларига кира олиши; корхоналар махсулотининг трансмиллий корпорациялар назорат қиладиган ёки чет эл давлатлари ва улар иттифоқларининг протекционистик ғовлари билан химояланган бозорларга кириб боришига сиёсий, молиявий ва ахборот мададини кўрсатиш; 12 - чет эл мамлакатлари ва уларнинг савдо-иқтисодий гурухлари, ташкилот ва иттифоқлари билан муносабатларда қулай савдо ва сиёсий режимни барпо этиш, мавжуд ва эхтимолий камситувчи чеклашларни олиб ташлаш, МДХ мамлакатлари билан муносабатларда турли савдо-иқтисодий ғовларни бартараф этиш; - кредитор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда валюта-молия муаммоларини узоқ муддатга тартибга солиш; - Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий манфаатларини химоя қиладиган самарадор тизимни шакллантириш (валюта, экспорт, божхона назорати ва хоказо). Шу тариқа, ташқи иқтисодий сиёсат хар қандай миллий иқтисодиётнинг тараққиётини таъминлайдиган мухим воситадир. Бир- биридан тафовут қилувчи икки модель мавжуд. Биринчи модель асосан экспортга йўналишни, иккинчи модель эса импорт ўрнини босишни тақозо этади. Биринчи моделга ўтган аср охирида АкШ, иккинчи жахон урушидан кейин /арбий Европа мамлакатлари, Япония, улар ортидан эса янги индустриал давлатлар эргашдилар. Иккинчи моделни кейинги 20 йил ичида Лотин Америкасидаги баъзи мамлакатлар танлади. Ўзбекистоннинг жахон иқтисодиётига интеграциясининг энг таъсирчан ва самарали стратегияси деб иқтисодиётни таркибий қайта қуришни уни экспортнинг фаол ўсишига йўллаш билан бирикишини тан олиши керак бўлади. Жахон тажрибасининг кўрсатишича, очиқ бозор иқтисодиётига харакатланиш шароитида экспорт салохиятини ривожлантириш ва миллий экспортчига хар томонлама кўмак бериш самарали ташқи иқтисодий фаолиятнинг асоси ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигининг гарови бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон учун бу хол алохида ахамият касб этди, чунки фақат экспортни ривожлантириш орқали хаёт учун мухим товарлар импортини қисқартирмасдан туриб савдо балансининг мусбат сальдосига эришиш мумкин. 13 Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо сиёсати халқаро кўламда товарлар, ишлар, хизматлар, ахборотлар, интеллектуал фаолият натижаларини айирбошлашни қамраб олиб, Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатлари билан ташқи савдо фаолияти сохасидаги муносабатларини белгилайди ва тартибга солади. Ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро хуқуқ ва мажбуриятларнинг умум эътироф этилган қоида ва меъёрларига риоя қилишга асосланади. Ўзбекистон ва чет эл юридик хамда жисмоний шахсларига ташқи савдо фаолиятини юритиш тартиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси хокимият органлари ва унинг субъектларининг ташқи савдо фаолияти сохасидаги хуқуқлари, мажбуриятлари, масъулияти Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган. Ташқи савдо сиёсати ўз ичига экспорт ва импорт сиёсатини олади. Экспорт сиёсати. Ўзбекистоннинг рақобатбардош товарларини жахон бозорида сотишга ва ана шундай товарлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга йўналтирилган. Экспортга қодир ишлаб чиқаришларни рағбатлантириш учун давлат буюртмалари, бюджетдан молиялаш, кредитлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаш ва хоказолардан фойдаланилади. Импорт сиёсати Ўзбекистон Республикасига хориждан товарлар (ишлар, хизматлар) олиб келинишини тартибга солишга йўналтирилган. Бундай тартибга солишнинг воситаси бўлиб республика иқтисодиётини химоя қилиш мақсадида импортни тўғридан-тўғри чеклаш хисобланади; бунинг учун лицензиялаш ва контингентлаш, импортга доир антидемпинг ва компенсация божлари, энг кам импорт нархлари тизими ва хоказолардан фойдаланилади. Контингентлаш – контингент (лотинча contingentum – хиссасига тўғри келадиган) деб номланадиган экспорт-импорт квоталарини белгилаш ёрдамида давлатнинг ташқи савдони тартибга солиш шаклларидан бири. 14 Ташқи савдода у баъзи товарлар учун уларни олиб кириш, олиб чиқиш ёки қўшни мамлакатларга транзитининг вазн ёхуд қиймат бирликларида ифодаланган энг юқори меъёрни, бевосита импортни чеклашга йўналтирилмаган, лекин шундай бўлсада, уларнинг харакати ташқи савдони чеклайдиган маъмурий расмиятчиликларни белгилашни англатади. Буларга божхона расмиятчиликлари, санитария ва ветеринария меъёрлари, техник стандарт ва меъёрлар ва хоказолар киради. Импорт сиёсати ўз харакатларида импортнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли қуйидаги икки омилга боғлиқлигини хисобга олади: биринчидан, импорт – давлат божхона даромадларининг анъанавий манбаи; иккинчидан, импорт – монополияга қарши дастак ва мамлакат товар ишлаб чиқаришининг рақобат хосил қиладиган унсуридир. 1.2. Республика ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш давлат воситалари Мамлакатни ташқи савдо сиёсати уни ташқи иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, у мамлакат иқтисодиётини ривожланишининг дастлабки босқичларида қуйидаги вазифаларни хал этади: - ташқи савдо жараёнларини марказлаштиришдан чиқариш; - давлат манфаатлари йўлида ташқи савдо жараёнлари устидан назоратни кучайтириш; - давлат учун стратегик мухим хисобланмайдиган товарлар экспортини соддалаштириш; - мамлакатда экспорт салохиятини ошириш бўйича олиб борилаётган барча чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш. Мамлакатларлараро савдони давлат томонидан тартибга солиш – бозор муносабатларини шаклланиши шароитида, сиёсий ва ижтимоий- иқтисодий ислохотлар самараси ва динамикасини ошириш, мамлакатни ички ва ташқи манфаатларини химоя қилиш мақсадида амалга оширилади. 15 ТИФни тартибга солиш давлат воситалари Тариф НотарифБу мамлакатлараро савдода иштирок этаетган хар бир мамлакатни савдо сиёсатида ўз аксини топади. Савдо сиёсати доирасида мамлакатни иқтисодий, сиёсий, маъмурий, ташкилий, хуқуқий ва бошқа масалалари узвий боғлангандир. Савдо сиёсатида белгиланган ташқи савдони тартибга солиш: - бир томонлама, яъни давлат томонидан ишлаб чиқилган чора- тадбирлар давлат органлари томонидан мамлакатни савдо шериклари билан келишмасдан ва улар билан маслахатлашмаган холда қўлланилади; - икки томонлама, яъни савдо сиёсати чоралари ўзаро шерик бўлган давлатлар ўртасида келишилган холда амалга оширилади; - кўп томонлама, яъни савдо сиёсати кўп томонлама шартномалар асосида келишилган холда амалга оширилади. Демак, савдо сиёсатида белгиланган чора-тадбирлар халқаро шартномалар, келишувлар асосида, савдо сиёсатини амалга ошириш давлат воситаларини қўллаган холда амалга оширилади. Халқаро савдони тартибга солиш давлат воситалари ўз характерига кўра тариф усулларига, яъни божхона тарифига асосланган усулларга ва нотариф усулларига бўлинади (1-расм). 1-расм. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш воситаларини туркумланиши 3 Халқаро савдо ташқи иқтисодий фаолиятни асосий шакли бўлгани учун, халқаро савдони тартибга солиш усулларини ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш усуллари сифатида қараймиз. 3 Свинухов С.В. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД», М., Экономисть, 2004 г., 45-48- бетлар 16 Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш воситаларини тариф ва нотариф усулларга туркумланишини биринчи бўлиб савдо ва тарифлар бўйича келишув (ГАТТ)ни котибияти ХХ асрни 60- йилларида таклиф этган. Шу келишувни ўзи нотариф усулларини «тарифлардан ташқарии, халқаро савдони эркин оқимига тўсқинлик қилувчи усуллар» деб таърифлаган эди. Хозирча нотариф тўсиқларини халқаро туркумлашни ягона қоидаси ишлаб чиқилмаган. Туркумланиш бўйича ўз вариантларини ГАТТ/ВТО, Халқаро савдо палатаси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, АкШ тариф комиссияси, хамда жахон иқтисодиёти сохасида изланишлар олиб бораётган иқтисодчилар таклиф этаяптилар. Хозирги кунда ЮНКТАД ташқи савдони тартибга солишни нотариф усулларини категориялар бўйича қуйидагича туркумлайди: 1. Паратариф; 2. Бахони назорат қилиш чоралари; 3. Молиявий; 4. Автоматик лицензиялаш чоралари; 5. Миқдорий назорат чоралари; 6. Монополистик чоралар; 7. Техник чоралар. Нотариф чекловлар чораларини элементларини ўрганишда асос сифатида қуйидаги таърифни қабул қилиш ўринлидир. 4 Нотариф тартибга солиш чоралари – бу давлатлар ўртасида эркин савдони чегараловчи ёки мушкуллаштирувчи иқтисодий (бож тарифидан ташқари), маъмурий ва техник шартлардан иборат ташқи савдо сиёсатини тартибга солиш механизмидир (2-расм). 4 Свинухов С.В. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД», М., Экономисть, 2004 г., 65-66 бетлар 17 Тартибга солишнинг нотариф усуллари И=тисодий Маъмурий Техник 2-расм. ТИФни тартибга солиш усулларини туркумланиши Нотариф тартибга солиш усулларини иқтсиодий категориясига божхона қийматини назорат қилиш, валюта назорати, молиявий чоралар, химоя чоралари ва қўшимча божга тортишлар киради. Маъмурий воситалар, тариф тўсиқларини забт этиш,солиқлар ва йиғимларни тўлаш имкониятларига, катта миқдордаги молия ресурсларига эга йирик фирмалар ва монополияларни ташқи савдодаги иштирокини активлаши юз берган ХХ асрни бошларида пайдо бўлдилар. Маъмурий воситаларни қўллаш таомиллари, божларни қўллаш ва ўзгартириш таомилларига ва бошқа иқтисодий усулларга нисбатан анча соддадир. Улар иқтисодий усулларни қўллаш етарли даражада самарали бўлмаган холда қўлланиладилар. Шу нарса характерлики, ГАТТ/ВТО тартибга солишни иқтисодий усулларга афзаллик берган холда, баъзи бир холларда маъмурий усулларни қўллашга рухсат беради. Жахонда қўлланилаётган маъмурий воситалар мажмуаси импортни кенг миқёсда тартибга солиши мумкин. Бу воситалар орқали хукумат, мақбул бўлмаган чет эл товарларини харидини ёки уларни аниқ бир мамлакатлардан олиб кирилишини умуман тақиқлаши, импорт миқдорини аниқ даражада ушлаб туриши, уни ички истеъмолга нисбатан ошириши ёки камайтириши, товар айланишини динамикаси ва тузилишига таъсир этмаган холда 18 Нотариф тартибга солишни маъмурий чоралари Тақиқлаш (эмбарго) Очи= Ни=обланга н Ноавтоматик Автоматик Лицензиялаш Квотала р Квотала ш Экспорт назорат иимпортни қаттиқ назорат остига олиши ва зарур холларда уни тезда чегаралаши мумкин. Нотариф тартибга солиш чораларини туркумланишидан шуни кўриш мумкинки, нотариф усулларини таркибий қисми маъмурий усулдир. Маъмурий усулларга: эмбарго, лицензиялаш, квоталаш, хамда экспорт назорати киради (3-расм). 3-расм. ТИФни тартибга солишни маъмурий усулларини туркумланиши Ташқи савдони нотариф чеклашнинг 50 га яқин турли усуллари бор. Хозирги даврда давлатлар бу усулларнинг кўпидан фойдаланмоқда. Масалан, А Қ Ш вақти-вақти билан санитария андозаларини жорий этади ва Аргентинада тайёрланган мол гўшти бу андоза талабларига жавоб бермай қолади. Колумбия «аралаштириш талаби» деб аталган усулдан фойдаланиб, пўлатини сотиб олишга мажбур қилинмоқда. Бошқа нотариф товарларга қуйидагилар киради: ташқи савдога давлат монополияси, давлатнинг фақат шу мамлакатни ўзида ишлаб чиқарилган махсулотдан фойдаланишни таъминлаш, маъмурий ғовларни, мураккаб валюта назорати ва бошқалар бу ғовларнинг баъзиларини давлатнинг қонуний бошқариш фаолиятига 19 киритиш мумкин, бошқалари эса ташқи савдони очиқдан очиқ камситишга қаратилган. Нотариф тўсиқларнинг барча турлари орасида энг кўп тарқалгани импорт квоталари, хар йили мамлакатга келтиришга рухсат берилган хорижий махсулот хажмини миқдор жихатидан чеклаб қўйишдир. Давлат мамлакатга махсулот келтиришга ижозат берувчи лицензияни чекланган миқдорда беради ва лицензияси, импортни таъкидлайди. Лицензияли импорт хажми ички бозордаги талабдан кам бўлса, квота фақат импорт хажмини камайтирибгина қолмайди. Шу билан бирга ички бозордаги нархлардан ошиб кетишига олиб боради. Шу жихатдан қараганда импорт квоталари тариф чеклашларига ўхшашдир. 5 Бир неча сабабларга кўра, давлат тариф чеклашларига нисбатан импорт квотасини афзал кўриши мумкин. Биринчидан, бундай сиёсат импортга харажатларнинг янада кўпайишига кафолат беради, ундай холларда хорижий рақобат қаттиқ тус олди. Иккинчидан, жахон уруши бошларида валютанинг амалда расмий қиймати мамлакатлар ўз рақобат мавқеи ёмонлашганини сезди. Бу хол уларни тўлов балансини тенглаштириш юзасидан қаттиқ чоралар кўришга мажбур қилди. Бунда квота импорт хажми аниқ белгилаб қўйилиши гаровидир. Агар импорт товарлари рақобатбардошлигининг ошганлиги улар нархининг пасайишига олиб келса, бу хол импорт тўловлари камайишини тезлаштиради, холос. Тариф эса, аксинча, нархларнинг пасайиши четдан келтирилаётган товарларга ички талаб ўзгариб турадиган шароитда импорт хажмининг ва умумий қийматининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Хуллас, тарифни жорий этилиши тўлов балансини бошқаришни қийинлаштиради. Тариф ставкаларини ошириш халқаро савдо битимлари билан тартибга солинса, квота иқтисодий сиёсатни амалга оширишда хукумат катта имконият ва хуқуқ беради, шу жихатдан хам квоталар тарифларга нисбатан афзалроқдир. Агар импорт билан рақобат қиладиган тармоқлар 5 Фомичев Е.Ф. «Международная торговля», М., Экономисть, 2004 г. 125-127-бетлар 20 мухофазасининг юқори даражада, бўлишини талаб қилса хукумат айрим холларни хисобга олмаганда, тарифни мустақил ошира олмайди. Бунда қатъийроқ импорт квоталарини жорий этиш осонроқ бўлади. Дунёдаги кўп мамлакатларда давлат хокимияти квоталар мамлакат фирмаларига нисбатан хам бошқариш вазифасини амалга оширишни енгиллаштиради, деб хисобламоқда. Эркин рақобат шароитида импорт квотаси афзалроқдир, чунки бундай шароитда квотаси унга мос келадиган тариф билан баробар мавқеда туради. Аммо қуйидаги шартлардан биронтасига риоя қилинган тақдирда хам у хавфли бўлиб қолади: агар квота монополия хокимиятни ўзгартириб юборса; агар импорт лицензиялари самарали жойлаштиролмаса. Бу иккала холни чуқурроқ кўриб чиқиш мумкин. Агар импорт квотаси ички бозорда монополия вужудга келишига сабаб бўлса, импорт квотаси унга тенг тарифга қараганда миллат учун қимматга тушади. Ички бозорда эса, монополия вужудга келиш эхтимоли йўқ эмас. Мамлакат ишлаб чиқаришида етакчилик қилаётган фирма (масалан, Американинг «Швинн» велосипедсозлиги фирмаси) таъкидламайдиган тариф жорий этилишидан монополия хуқуқига эга бўла олмайди, чунки жахон бозоридаги нархларга тарифни қўшганда шаклланувчи нархдаги товарлар унга рақобат қилади. Аммо импорт миқдори квота билан чеклаб қўйилган тақдирда мамлакатдаги фирма нархини ошишидан қўрқмайди, чунки рақобат қилувчи хорижий махсулотнинг мамлакатга келтириладиган қисми хажми квота миқдоридан ортмайди. Натижада квота махсулотга талаб ўзгармайдиган шароитда мамлакатнинг етакчи фирмаси юқори нарх белгиланишидан монополияга хос фойда олиш учун сўнгги имконият хисобланади. Хуллас моноплия хуқуқини вужудга келтирадиган квота ички бозорда нарх-навонинг ошишига, махсулот ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб келади ва тарифга нисбатан катта миллий зарар етказади. Импорт квоталарининг миллий фаровонликка таъсири хокимиятнинг импорт қилиш хуқуқини қандай тақсимлашига боғлиқ. 21 Импорт лицензияларини тақсимлашнинг асосий усуллари қуйидагилар: 1. Рақобат асосидаги ким ошди савдоси; 2. Ошкора афзал кўриш тизими; 3. Лицензияларни «харажат усули» бўйича тақсимлаш. Шу учта усул орасида рақобат асосида ўтказиладиган ким ошди савдоси энг арзон ва адолатлиси бўлиб, учинчиси эса энг қиммати бўлиб хисобланади. 6 Экспортга моддий ёрдам бериш хам ташқи иқтисодий алоқаларни бошқаришнинг нотариф усуллари қаторига киради. Экспортга ёрдам тариқасида маблағ ажратиш халқаро шартномаларга зид бўлади. Жахондаги деярли барча мамлакатларни бирлаштириб турган ЖСТ квоталаридан бири экспортга моддий ёрдамни «инсофсиз рақобат» деб бахолайди ва махсулотни импорт қилувчи мамлакатларга протекцион «компенсация божи» олиш йўли билан жавоб чораларини кўришга рухсат беради. ЖСТ талабларини четлаб ўтиб давлат йўли билан экспортга ёрдам беришни жуда кўп усуллари мавжуд. Масалан, давлат экспортчиларнинг ўзларига ёки уларнинг хорижий мижозларига кам фойда тўланадиган қарз бериш учун солиқ тўловчилар маблағидан фойдаланиши мумкин. Америка экспорт импорт банки ёки «Эксимбанк» бунга мисол бўла олади. Асримизнинг 30-йилларида ташкил топган бу банклар Америка экспортчиларига ва уларни хориждаги махсулот етказиб берувчиларга арзон кредит бериб, Америка импортчилари ва уларнинг хориждаги харидорларига бирор марта хам кредит бермай, обрўси тушган. Давлат реклама ташкил этиб ва экспорт бозоридаги талаб ва таклифлар тўғрисида арзон ахборот бериб, экспорт махсулотини хорижда сотилишини рағбатлантириш борасида бевосита харажат қилиши хам мумкин. Солиқ тизимида хам экспорт учун 6 Свинухов С.В. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД», М., Экономисть, 2004 г., 96-98 бетлар 22 ишлаб чиқариладиган товарлари ва хизмати хажмига қараб фирмаларга имтиёз бериш назарда тутилади. Халқаро савдони давлат томонидан тартибга солишда, жахон амалиётида кўп қўлланиладиган усуллардан бири тариф усулидир. Тариф усулининг асосини бож тарифи, яъни божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси принциплари ва қоидаларига асосан бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкалари тўплами ташкил этади. Экспорт ва импорт жараёнларини тарифлар ёрдамида тартибга солиш ташқи иқтисодий фаолиятга давлат йўли билан таъсир ўтказишни энг мухим воситаларидан биридир, бу бож тўловларини жорий этиш йўли билан амалга оширилади. Бож тўлови чегарадан ўтиш чоғида мамлакатга сотиш учун олиб келинаётган хорижда ишлаб чиқарилган товар эгасидан давлат хазинаси фойдасига олинадиган тўловдир. Товар эгаси бож тўлагач, зарар кўришдан қутилиш ва фойда олиш учун нархини оширишга мажбур бўлади. Натижада, хориждан келтирилган товар қимматлашади ва рақобатбардошлигини таъминлайдиган нисбий афзаллигининг бир қисмини йўқотади. Бож тарифининг ўзгарувчан жадвали каби қонуниятини хам таъкидлаб ўтиш зарур. Унда махсулот ишлаб чиқарувчиларнинг қонун қабул қилувчиларга таъсир ўтказиш қобилияти ёрқин намоён бўлган. Бож тўловлари одатда бир тармоқдан иккинчи тармоққа келадиган оралиқ махсулотларга нисбатан истеъмолчи харид қиладиган тайёр махсулотга юқорироқ белгиланади. Чамаси, бу тамойил истеъмолчи гурухларининг махсулот ишлаб чиқарувчиларига қарши турадиган кучли таъсир ўтказадиган ташкилот тузишга қодир эмаслигининг оқибатидир, бунга саноати ривожланган мамлакатларда шакар, мол гўшти, тўқимачилик буюмлари учун бож тўловларининг юқори қўйилиши ёрқин далилдир. Таъсир қуввати махсулот ишлаб чиқарувчиларникига нисбатан кам бўлмаган фирмаларнинг ўзлари махсулотни харид қиладиган бўлса, вазият ўзгаради. 23 Шу боис оралиқ махсулотнинг импорт қилиш тарифлари тўғрисидаги масалани хал қилиш чоғида протекция натижалари ожиз бўлишини кутиш мумкин. 1.3. Ташқи савдони ривожлантиришда божхона сиёсатини роли Ташқи савдони ривожлантиришда божхона сиёсатининг ахамияти беқиёсдир. Унинг ахамиятини очишдан олдин, Миллий иқтисодиётимиздаги ташқи савдо ва халқаро савдо сиёсатлари тўгрисида алохида тушунча бериб ўтиш лозим бўлади. Турли мамлакатлар жахон иқтисодиётида ва алохида товар бозорларида турли мавқеъга эгадирлар. Ўз манфаатларини химоя қилиш учун халқаро савдонинг хар бир иштирокчиси маълум харакатларни амалга оширишга интилади, яъни бу сохада маълум сиёсат юргизади. Халқаро савдо сохасида икки асосий сиёсат тури мавжуд: ташқи савдо сиёсати; халқаро савдо сиёсати. Ташқи савдо сиёсати. Ташқи иқтисодий сиёсат хар қандай миллий иқтисодиёт тараққиётин таъминлашнинг мухим воситасидир. Ташқи иқтисодий сиёсатда бир биридан фарқ қиладиган иккита модел мавжуд. Биринчи модел жахон бозори билан мустахкам боглиқ, экспортга ишайдиган тармоқлар устунлик қиладиган очиқ иқтисодиётни вужудга келтиришга қаратилган. Иккинчи модел божхона тўсиқлари баланд ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар устунлик қиладиган махдуд хўжаликни афзал кўради. Бизда вужудга келадиган шароитлар хисобга олинадиган очиқ иқтисодиёт модели асос қилиб олинган. Бошқаришни тўлиқ ислох қилиш, бозор муносабатларига ўтиш, чинакам мустақилликка эришиш Ўзбекистоннинг иқтисодиётининг очиқлигига ва уннг жахон хўжалик алоқаларига фаол қўшилишига қаратилган йўлни амалга ошириш билан чамбарчас боглиқ. Бу эса жахон хамжамиятига қўшилиш ва унда республика 24 чун тўла хуқуқли аъзо ўрнини таъминлаш асосида халқаро мехнат тақсимотининг афзалликларидан мумкин қадар кўпроқ фойдаланиш имконини бермоқда. Жахон бозорлари учун очиқ бўлган иқтисодиётни шакллантириш, ушбу вазифан хал этишга қаратилган ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш Ўзбекистон давлати мустақиллигининг кафолатларидан бири ва унинг халқ хўжалигини барқарорлаштириш омилидир. Иқтисодий мустақилликни таъминлашнинг «фақат ўз кучларига таяниш» каби автаркияга хос назарияларга хеч бир алоқаси йўқ. Хозирги шароитда халқаро мехнат тақсимотидан мустақил яшаш мумкин эмас. Хозир хатто ката худудга, кўп миллионли алохидаги, турли туман ресурсларга эга бўлган мамлакатнинг хам бошқа давлатлар билан доимий ва кенг кўламдаги иқтисодий алоқаларсиз ривожлантиришнини тасаввур қилиш қийин. Миллий иқтисодиётнинг хилма-хил эхтиёжлари кўп в тобора ортиб бораётган даражада чет элдан махсулот олиб кириш хисобига қондирилмоқда. Ўз кучларига ишониб иш тутиш даври ўтиб кетди. Ўзини ўзи таъминлаш йўли хозирги шароитда иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидаги говга айланмоқда, у ресурслардан нотўгри, самарасиз фойдаланиш билан боглиқ хамда бозор иқтисодиётига ўтишни қийинлаштиради. Жахон тажрибасидан маълумки, ички бозорни тўлдириш фақат ўз ишлаб чиқариши хисобига самарали хал қилишга уриниш маглубиятга махкумдир. Хозирги инсон эхтиёжлари шу қадар хилма хилки, уни «натурал хўжалик» доирасида, мамлакатнинг жахон бозорларидан ажралган холда қондириб бўлмайди. Ёпиқ иқтисодиётни шакллантириш муқаррар суратда кўпгина тармоқлар ва миллий якка хоким корхоналарга сочилиб кетган юз минглаб товарларн ишлаб чиқаришга олиб келади. Бундай шароитда бозор рақобати ва у келтириб чиқарадиган сифатли ва арзон товарлар хамда хизматларнинг мумкинлиги хақида гап хам бўлиши мумкин эмас. 25 Жахон иқтисодиётига киришнинг афзаллиги шундаки, ташқаридан бўладиган рақобат таъсирида мамлакатнинг ўз кампанияларнинг унумдорлиги ошади. Истеъмолчилар ютадилар, чунки товарлар ва хизмтларнинг тури кўпаяди, ихтисослашувнинг чуқурлашиши ва халқаро рақобатнинг кучайши туфайли нархлар пасаяди. Амалиёт яна шуни хам кўрсатдики, очиқ турдаги иқтисодиёт ташқаридан бўладиган ноқулай ларзаларга (иқтисодий тангликлар ва бошқаларга) мослашишда катта имкониятларга эга ва у табиий ресурслардан самарасиз ва унумсиз фойдаланишига камроқ йўл қўяди. Бундан ташқари, иқтисдий маконнинг кенгайиши ички бозорнинг нисбатан торлиги муаммосини бартараф этади ва ортиқча, мамлакатда инвестициялар оқимини бошқа бошқа мамлакатлар ва минтақаларга йўналтириш имконини берадики, булар хамжадал ривожланаётган иқтисодиётлар учун жуда мухимдир. Миллий хўжаликда ташқи иқтисодий алоқаларнинг роли қандайлигини билиш учун тахлилини мамлакатда бўлмаган ёки етишмаётган ишлаб чиқариш воситалари – машиналар, ускуналар, қурол асбоблар, бутловчи материаллар, агрегатлар, қисм ва деталлар, шунингдек қайта ишлаш учун хом ашё ва ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун конструктив материалларнинг келтирилишини таъминланишдан бошлаш мумкин. Агар, хақиқатан хам, энг мукаммал, илгор нарсалар сотиб олинса ва келтирилган машина хамда ускуналар минглаб қутиларда базалар ва омборхоналарни банди қилиб, маънавий эскириб ва жисмонан яроқсиз холга келиб ётмасдан, тез ва унумли ишлатилсагина, импорт қилинган техника ва технологиянинг ишлаб чиқаришга ижобий таъсири таъминланади. Импорт 2 Ўзбекистон халқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, чунончи, қора металлар прокати, қувурлар, юқори босимга чидайдиган полиэтилен ва бошқаларга бўлган талабни қондиришда мухим роль ўйнайди. Шу билан бирга ишлаб чиқариш учун керакли бир қатор хом ашё товарлари борки, уларга бўлган эхтиёж батамом ёки асосан ташқи бозордан харид қилиш хисобига қондирилади. Хом ашё импортисиз, 26 кўпгина товарларни ўзимизда ишлаб чиқаришни камайтиришга, балки бутунлай тўхтатишга тўгри келган бўларди. Экспорт хам ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатади. У сотиш имкониятларини кенгайтиради, махсулотни сериялаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради ва унга мувофиқ равишда унинг таннархини арзонлаштиради, самарадорликни оширади. “Сўнгги йилларда экспорт таркибида рақобатдош тайёр маҳсулотлар улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. 2013-йилда умумий экспорт ҳажмининг 72 фоиздан ортиғи тайёр товарлар ҳиссасига тўғри келгани иқтисодиётимиз диверсификация қилинаётганининг яққол далолати, десам, хато бўлмайди.”. 7 Ташқи бозорга махсулот етказиб бериш ишлаб чиқариш тузилмасини қайта кўришга, халқаро мехнат тақсимотини хисобга олган холда унумли қилишга ундайди. Бошқа давлатларга қараганда анча қулайроқ ишлаб чиқариш шароитларидан фойаланиш ташқи бозорда товар сотганда қўшимча фойда олиш ва миллий даромадга катта хисса қўшиш имконини беради. Экспортга товар чиқариш табиий ресурсларни ўзлаштириш ва хўжалик оборотига жалб этиш учун кучли туртки беради ва иқтисодий хаётни фаоллаштиради. Жахон бозорининг товарлар сифатига юқори талаблар қўйишимамлакатнинг ўзида сотиладиган махсулога хам анча юқори техникавий шартлар жорий этилишига ёрдам беради. Жахон бозорида эътироф этилган, у ерда бошқа мамлакатлари балн қаттиқ рақобатга дош бера олган тоар ички бозорда хам сифат меъёри бўлиб қолади. Жахон бозори нархлари хам ишлаб чиқаришнинг тузилишига ва махсулот сифатига ўз таъсирини кўрсатади, чунки улар муайян товарни чиқариш учун қилинадиган харажатларнинг жахондаги ўртача даражасини кўрсатади. Улар харакатининг асосий тамоиллари қайси тармоқларни 7 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги маърузаси. // Ҳалқ сўзи, 2014 йил 18 январь. 27 ривожлантириш, қандай товарларни ишлаб чиқариш дунё бўйича талаб билан таклифнинг нисбатини хисобга олган холда иқтисодий жихатдан фойдалироқ, нимани эса мамлакатдаги ишлаб чиқариш шароитлари бошқалардаги шундай шароитларга қараганда ноқулайроқ бўлгани учун импорт билан алмаштириш мақсадга мувофиқроқ эканлигини ўйлаб кўришга имконият тугриради. Ўзбекистон Республикасининг халқаро бозорга мустақил суръатда чиқиши олдидаги бошлангич иқтисодий салохияти жахон хўжалигига самарали қўшилишга умид қилиш имконини берди. Бу салохиятга қуйидагилар хос: - Ер, минерал хом ашё ва ўсимлик ресурсларининг катта захиралари, шунингдек, қайта ишлаш саноатининг хом ашё базаси сифатида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай ноёб тупроқ, иқлим шароитларининг мавжудлиги; - Республикани жахон хўжалиги алоқаларига тортишга имкон берадиган нисбатан ишлаб чиқариш инфратузилмаси, тўпланган миллий- техникавий салохият, барча босқич мутахассисларнинг етарли даражада юксак тайёргарликка эгалиги; - Ахолининг ва мехнат ресурсларининг юқори ва барқарор суръатлар билан қайта тикланиб. Халқ хўжалигини ишловчилар билан таъминланиши ўсишига хамда ишчи ва хизматчилар тайёрлаш кенгайиб борган ари экспорт салохиятининг тез ва самарали ортиб бориши учун катта имкониятлар олишига олиб келиши; - Халқаро сайёхликни ривожлантириш учун катта имкониятлар (жахоншумул ахамиятга молик қадимий ёдгорликлар, ноёб хордиқ чиқариш шароитлари, анъанавий бадиий хунармандчиликнинг кенг ёйилганлиги кабилар)нинг мавжудлиги. Ўзбекистонда иш энг аввало иқтисодий ва ижтимоий хавфсизликни таъминлашга қаратилган яхлит чоралар дастурини ишлаб чиқариш ва амлга оширишданбошланди. Бу чоралар республикада ишлаб чиқариладиган 28 махсулотни қанча ишлаш даражасини чуқурлаштиришни, хаммадан кўпроқ валила талаб қиладиган импортни сиқиб чиқарадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантиришни тутди. Бунинг натижасида иқтисодиётнинг стратегия жихатдан мухим ресурслар билан ўзини-ўзи таъминлаши ортиб, иш билан бандлик барқарорлиги, валюта тежашни ва ундан самаралироқ фойдаланиладиган бўлди. Тузилмавий силжишларни амалга ошириш турган гапки, кўп миқдорда капитал маблаг қўйишни ва стрегия жихатидан мухим ресурсларни ишаб чиқаришни назоратни сақлаб қолишни талаб қилди. Агар нефть, олтин, бугдой каби ресурсларни ишлаб чиқариш бир неча баробар кўпайтириш масласи эркин бозор ва хусусий капитал кучлари билангина хал қилинса эди, бунга ўн йиллар кетарди. Мустақил Ўзбекистон бунча бўш вақт йўқлиги сабабли давлат бошқарувининг, шу жумладан ташқи иқтисодий алоқаларнинг хам, бутун қудрати аввал бошданоқ ана шу масалаларни хал қилишга қаратилган. Ташқи иқтисодий фаолиятга давлатнинг кенг қамровли якка хокимлигидан уни эркинлаштиришга ўтишнинг бир неча йил давомида, осқичма-босқич амалга оширилиши хам йирик иқтисодий хокимиятни давлат қўлида тўплаш заруратини тугдирди. Ташқи иқтисодий фаолиятни меъёрий база ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ислохотнинг янги босқичида ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштириш иқтисодий сиёсатнинг асосий вазифаларини хал қилишда энг мухим омил бўлди. 1994-1995 йилларда ташқи иқтисодий сохада амалга оширилган ўзгаришлар энг аввало Ўзбекистоннинг халқаро мехнат тақсимоти янада самаралироқ кириб боришига ва чет мамлакатлар билан иқтисодий асослашган савдо муносабатларини шакллантиришга қаратилган. Ўзбекистон Республикасиннг ташқи иқтисодий сохасидаги янги стратегияси қуйидагиларни ўз ичига олади: - Экспорт-импорт операцияларини марказлашувдан холи қилиш; 29 - Давлат эхтиёжлари учун керакли товарларни экспорт ва импорт қилиш устидан назоратни кучайтириш; - Давлат учун стратегик мухим бўлмаган товарларни экспорт қилишни осонлаштириш; - Стратегик мухим товарларни экспорт қилишдан келадиган валюта тушумини назорат қилишни кучайтириш; - Чет эл инвестицияларини жалб этиш ва эскпорт фаолиятини ривожлантиришдан иборат сиёсатни бутун чоралар билан рагбатлантириш. Ташқи иқтисодий алоқалар мажмуасинининг миллий иқтисодиётга таъсир кўрсатиш муайян миқдор ва сифат кўрсаткичларида бахоланиши мумкин. Шу тариқа аниқланадиган самарани бевосита самарадан фарқли ўлароқ, бевосита самара деб хисоблаш керак. Билосита самара ана шу алоқаларнинг фан-техника тарақиётини жадаллаштиришга, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мддатларни қисқартиришга ва янги махсулот чиқари ўзлаштиришга, моддий балансларини яхшилашга, мамлакатда итисодий хаётни фаоллаштиришга таъсир кўрсатиши натижасида вужудга келади. Равшанки, халқаро савдонинг ишлаб чиқаришга, истеъмолга ва фаровонликка таъсири кўп жихатдан жахон нархларининг қарор топган нисбат билан белгиланади. Шу сабабли итисодчилар савднинг нарх билан боглиқ шартларига ёки бошқача қилиб айтганда мамлакатдаги экспорт нархларининг импорт нархларига нисбатига катта эътибор берадилар. Агар «савдонинг нарх билан боглиқ шарлар» тушунчаси иккитадан ортиқ товарга тегишли бўлса, у экспорт нархлари (миллий ёки бошқа валюта бирликларида) индексларининг нисбати сифатида қуйидаги формула бўйича ифодаланиши керак: Тқ Н эк /Н ин бунда Т савдонинг нарх билан боглиқ шартлари, 30 Н эк экспорт нархлари индекси, Н ин импорт нархлар индекси. Экспорт нархлари индекси қуйидаги формула бўйича хисобланади: Н эк қ ЭК 1 х Н эк бунда ЭК хар бир товар ( i ) нинг базис йилдаги жами экспорт қийматидаги улуши, Н эк эса шу товар жорий нархининг базис йилдаги бахосига нисбатидир. Импорт нархлар индекси хам шундай хисобланади: Н им қ ИМ 1 х Н им бунда ИМ 1 хар бир товар ( i ) нинг базис йилдаги жами импорт қийматидаги улуши, Н им эса шу товар жорий нархининг базис йилдаги хажмига нисбатидир. Экспорт ва импорт нархларининг бундай индекслар хукумат органлари томонидан мунтазам хисоблаб борилади ва масалан халқаро валюта фонди томонидан International Finansial Statistics ойномасида эълон қилиб борилади. Божхона сиёсати тамойили уч унсурга асосланади. 1. Иқтисодиётдаги ахволни тахлил қилиш. Оқилона божхона сиёсати ана шундан бошланади. Тахлил макродаражадаги мамлакат иқтсодиётининг ахволи, унинг бюджети, тўлов баланси ва бошқа макроиқтисодлий кўраткичларни ўрганиш. Аниқ бозорлар даражасида эса талаб ва таклиф нисбатини миллий ва хорижий таклифни, товарларнинг сифат тавсифини, рақобатни ва хакозоларни ўрганиш асосида амалга оширилади. Тахлил давомида хал этилмаган муаммолар аниқланади, уларни хал этиш, салбий ходисаларни бартараф этиш ёки бартараф этмасликнинг муқобил оқибатлари бахоланади. 2. Мақсадларни тахлил қилиш. У барча имкониятларни аниқлашдан, яъни мақсадларни катталаштиришдан бошланади, сўнгра хар бир мақсаднинг хусусияти аниқланади. Ушбу мақсадлар дастлабки бевосита ёки провард миқдорли ёки сифатли, қисқамуддатли ёки ўртача муддатли мақсадлар бўлади. 31 Айрим мақсадларга бир вақтнинг ўзида турлича тавсифлар берилиши мумкин. Бундай холда замонавий вазиятдан келиб чиққан холда уларнинг асосийларни кўрсатиш лозим. Мақсадлар шунингдек уларни халқ хўжалигида ижрога таъсир кўрсатиши кўламлари ва харажатларнинг миқдор параметрлари, институтционал, молиявий ва кадрлар таъминоти, имкониятлари бўйича хам фарқланади. Сўнгра мақсадлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар аниқланади, улар уйгун, бартараф ёки низом бўлиши мумкин. Тахлил яхлит тизимини мақсадлар иерархиясини барпо этиш, уларни даражалари бўйича вақтинча тақсимлаш ва тизим ичида мақсадларнинг харакат қилиш истиқболларини шакллантириш билан якунланади. 3. Божхона органлари орқали тартибга солиш воситалари қўлланишни тахлил қилиш. Божхона сиёсати концепциясини ишлаб чиқишда айрим тартибга солувчи воситалар қўлланилиши даражасини, уларнинг мақсадга мувофиқлигини, уларни қўллашдан кўриладиган қўшимча самараларни, тартибга солиш воситалари самарадорлигини ва уларни қўллаш зарурлигини етарлича асосланганлигини аниқлаш мухимдир. Божхона сиёсати концепцияси ишлаб чиқилиши божхона орқали тартибга солдинишининг риал амалиётидан олдинда бориши керак, яъни у аниқ мақсадлар қўйилиши ва улар амалга оширилишигача халқ хўжалигидаги ахвол ўзгартирилишини англаган зарурияти сифатида шакиллантирилиши керак. Агар концепция давлат бошқарув апаратининг иқтисодий эксперементлари жараёнида шакилланса концепция амалий божхона сиёсатидан орқада колиши хам мумкин. Божхона сиёсатини ўрганиш билан бир қаторда биз уни ташкил этувчи иқтисодий асослари тўгрисида хам фикр юритишимиз лозим. Давлат томонидан товарларни олиб киришини (олиб чиқилиш)ни чеклаш ёки аксинча рагбатлантирилишига караб божхона сиёсатининг тўртта тури фарқланади. 32 1. қ исман чеклашлар сиёсати-ички бозорга товарларнинг муайян турлари, масалан, мамлакат мафкураси ва ахолининг турмуш тарзига зид бўлган кино, видео махсулотлари, босма наширлар кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида ўтказилади. 2. Протекционизм сиёсати - ички бозорни хорижий рақобатдан химоя қилиш демакдир. Одатда у экспорт ишлаб чиқаришнинг у ёки бу даражада импортнинг ўрнини босишини рагбатлантириш ьилан бирга олиб борилади. 3. Эркин савдо сиёсати - ташқи савдо чеклашларини энг оз даражагача камайтириш. Одатда у жахон бозорида етакчи мавқега эга бўлган, ўз товарларини рақобатга бардошлигидан хавотирда бўлмаган мамлакатлар томонидан ўтказилади. 4. Тақчил бозорни тўлдириш сиёсати - тескари протекционизм. Хаммага жой топиладиган миллий бозор нихоятда тақчил бўлган тақдирдагина самарали бўлади. Божхона сиёсатининг асосий вазифалари қуйдагилардан иборатдир: 1) Миллий иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишга кўмаклашиш 2) Мамлакат халқ хўжалигининг жахон иқтисодиётига интеграциялашувига кўмаклашиш 3) Бозорнинг мавжуд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш 4) Мамлакатнинг савдо ва тўлов балансини мустахкамлаш 5) Давлат бюджети 6) даромадларини ўсиши 7) Давлатнинг савдо - сиёсий негизларини мустахкамлаш 8) Хорижий давлатлар ва улар иттифоқларини камситувчи хатти- харакатларига қаршилик кўрсатиш 9) Корхоналар. Ташкилотлар ва тадбиркорларнинг ташқи бозорга чиқишни таъминлаш 33 Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсати принциплари қуйидагилардан иборат: 1) Халқаро хуқуқ нормаларининг ички давлат нормалариан устунлигини тан олиш принципи; 2) Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган божхона сиёсати ягоналиги принципи; 3) Икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар ўрнатилиши ва ривожланиши принципи; 4) Ўз миллий давлат манфаатларини юқорилиги шароитида ўзаро манфаатлар ва савдо енгилликларини хар томонлама хисобга олиш принципи; 5) Камситмаслик принципи; 6) Бир томонлама харакатларнинг қабул қилинмаслиги; 7) Демократизм принципи. I-боб бўйича қисқача хулоса . Давлатнинг ТИФни тартибга солиш билан чамбарчас боғлиқ бўлган таркибий сиёсатнинг мақсадлари, истиқболлари ва асосий йўналишларини аниқлаш ва амалга оширишда қатнашувини кучайтириш ўринли бўлади. ТИС макроиқтисодий барқарорлаштириш, ишлаб чиқариш базасини босқичма- босқич модернизациялаштириш ва инвестицион фаолиятни жонлантиришга қаратилган хукумат умумий сиёсатининг ажралмас қисми бўлиши керак. Экспорт қилувчиларни амалий қўллайдиган, хам узоқ хорижий мамлакатлар, хам МДХ бозорларида ўзбек махсулотлари харакати учун қулайликлар туғдирувчи чораларни қабул қила туриб, экспорт ва импортнинг самарали товар таркибини мақсадли шакллантирган холда фаол ташқи иқтисодий стратегияга ўтиш жуда зарур. Ташқи савдода у баъзи товарлар учун уларни олиб кириш, олиб чиқиш ёки қўшни мамлакатларга транзитининг вазн ёхуд қиймат 34 бирликларида ифодаланган энг юқори меъёрни, бевосита импортни чеклашга йўналтирилмаган, лекин шундай бўлсада, уларнинг харакати ташқи савдони чеклайдиган маъмурий расмиятчиликларни белгилашни англатади. Буларга божхона расмиятчиликлари, санитария ва ветеринария меъёрлари, техник стандарт ва меъёрлар ва хоказолар киради. Импорт сиёсати ўз харакатларида импортнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли қуйидаги икки омилга боғлиқлигини хисобга олади: биринчидан, импорт – давлат божхона даромадларининг анъанавий манбаи; иккинчидан, импорт – монополияга қарши дастак ва мамлакат товар ишлаб чиқаришининг рақобат хосил қиладиган унсуридир. Халқаро савдони давлат томонидан тартибга солишда, жахон амалиётида кўп қўлланиладиган усуллардан бири тариф усулидир. Тариф усулининг асосини бож тарифи, яъни божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси принциплари ва қоидаларига асосан бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкалари тўплами ташкил этади. Экспорт ва импорт жараёнларини тарифлар ёрдамида тартибга солиш ташқи иқтисодий фаолиятга давлат йўли билан таъсир ўтказишни энг мухим воситаларидан биридир, бу бож тўловларини жорий этиш йўли билан амалга оширилади. Бож тўлови чегарадан ўтиш чоғида мамлакатга сотиш учун олиб келинаётган хорижда ишлаб чиқарилган товар эгасидан давлат хазинаси фойдасига олинадиган тўловдир. Божхона сиёсати концепцияси ишлаб чиқилиши божхона орқали тартибга солдинишининг риал амалиётидан олдинда бориши керак, яъни у аниқ мақсадлар қўйилиши ва улар амалга оширилишигача халқ хўжалигидаги ахвол ўзгартирилишини англаган зарурияти сифатида шакиллантирилиши керак. Агар концепция давлат бошқарув апаратининг иқтисодий эксперементлари жараёнида шакилланса концепция амалий божхона сиёсатидан орқада колиши хам мумкин. 35 II -Боб. Бутун жа ҳ он савдо ташкилоти халқаро савдони тизимини ривожлантириш институти сифатида 2.1. Бутун жа ҳ он савдо ташкилотини вужудга келиш зарурияти ва тарихи 36 Савдо ва тарифлар бўйича бош келишув (ГАТТ) Бутун жахон савдо ташкилотидан олдин амалиётда қўлланиб келган асосий хужжат бўлиб жахон савдосинингн барча жихатларини тартибга солувчи энг мухим тузилма бўлган. Президентимиз айтганларидек: «Бутунжахон савдо ташкилоти жахон савдосининг хозирги тизимини бошқаришда марказий ўринни эгаллаб турибди». Савдо ва тарифлар бўйича бош келишув (ГАТТ) 1948 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсата бориб давлатлараро товар айланмаси хажмини кенгайтириш мақсадида халқаро савдонинг барқарор фойдаларини қарор топтириш учун энг асосий қоидаси, дискриминация қилмаслик тамойилидир. Бу тамойил энг кўп қулайлик бериш шаклида бўлиб ташқи савдо иштирокчиларининг хаммасини тенглигини таъминлаш ва уларни дискриминация қилмаслик тўгрисидаги тезисдир. Энг кўп қулайликбериш иштирокчи давлатлар ўзаро савдони етказиб берилаётган товарларга нисбатан хар қандай учинчи томоннинг товарларига нисбатан қулланилаётган бож ставкаларидан юқори бўлмаган бож ставкаларини қўллаш мажбуриятини билдиради. Лекин бу тезис махсус интеграцион гурухлар ташкил этилган холларда ундан чекинишга рухсат беради. Бутунжахон савдо ташкилотининг иккинчи тамойили ташқи савдони тартибга солиш усуллари қўлланишининг хуқуқуий асослайдиган тамойилларидир, ГАТТ шундай усул сифатида фақат божларни тан олади. Бир томонлама – хар бир мамлакат мустақил равишда савдо сиёсатини амалга оширади. Масалан Ўзбекистон Республикаси 1997 йилда экспорт божини бекор қилди. Икки томонлама – бунда икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар иттифоқ тузиб ўзаро келишув тузадилар. Савдо ва тарифлар бўйича бош келишувнинг (ГАТТ) асосий тамойиллари қарорларни қабул қилиш ва чора тадбирларни амалга ошириш. Бу энг аввало бир тарафлама харакатларни ўзаро музокаралар ва маслахатлар фойдасига воз кечишдир. Иштирокчи давлатлар ташқи савдони чеклашга қаратилган бир тарафлама тадбирларни амалга оширмаслик мажбуриятини 37 оладилар. Барча қарорлар фақатгина савдо масаласига қаратилган ўзаро музокаралар доирасида қабул қилинади. Бутунжахон савдо ташкилоти (ВТО) ўз фаолиятини кўп томонлама давра учрашувларини ташкил этш орқали ўтказади. Хар бир давра учрашуви савдони ривожлантиришга қаратилган маълум бир глобал масалани ечишга қаратилган бўлади. Бутунжахон савдо ташкилоти ташкил этилгандан бери ўтган давр ичида шундай давра учрашувларидан 8 таси ўтказилди. Мисол учун биринчи давра учрашуви 1947 йили Женева шахрида ташкил этилиб, бу учрашувда бож тарифларини пасайтириш масаласи хал қилинди. Иккинчи учрашув ана шу масалани хал қилишни давом эттиришга қаратилган бўлиб, Франциянинг Аннесия шахрида 1949 йил бўли ўтди. Бож тарифларини пасайтириш масаласи шу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларни ташқи савдоси учун долзарб масалалрдан бири бўлгани учун хали бу масалани ечиш ГАТТнинг кейинги раундларида хам давом эттирилган. Хусусан 1950 йили Англиянинг Токки шахридаги раундида, 1956 йили Женева шахридаги раундда 1960-1961 йиллардаги Женевадаги Диллон раундларида шу масала хал қилинди. Бутунжахон савдо ташкилотининг 1964-1967 йилларда Женева шахрида бўлиб ўтган Кеннеди раундида демпингга қарши бож кодекси ишлаб чиқилди. 1973-1979 йилларда Токиода бошланган ва Женевада давом эттирилган Токио раундида эса нотариф тўсиқлар масаласида ГАТТ ваколатларини кучайтириш ва кенгайтириш масаласи кўрилган. Ва нихоят 1986 йилда Уругвай мамлакатини Пунтадел Эсте шахрида бошланиб Женева шахрида давом эттирилган Уругвай раундида ож тўсиқларини камайтириш, ГАТТ механизмини яхшилаш, Бутунжахон савдо ташкилотини тузиш хақида келишув хизматлар савдоси бўйича бош келишув (ГАТС) ишлаб чиқилган. 1991 йил 1 январ холати бўйича Бутунжахон савдо ташкилотидаги 140 дан ортиқ мамлакатлар тлақонли аъзо бўлган. Бунга қўшимча 30 дан ортиқ малакатлар кузатувчи мақомидан фойдаланиб, шуларнинг 30 га яқини 38 бутунжахон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг турли босқичларида турибди. Ўзбекистон Республикаси хам 1994 йилнинг июл ойида Бутунжахон савдо ташкилотига қушилиш истагини билдириб, унинг Женевадаги котбиятига ёзма мурожаат этди ва шу йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ш ташкилотда кузатувчи мақомидан фойдаланиб келмоқда. Ва нихоят 1998 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Бутунжахон савдо ташкилотига ўзининг савдо режими тўгрисидаги меморандумини топширди. Хозирги кунда бу меморандум ушбу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар билан, хусусан Буюк Британия, А Қ Ш томонидан ўрганилиб чиқиляпти. 2.2. Бутун Жахон Савдо Ташкилотининг асосий тамойиллари ва уларни божхона тизимидаги иқтисодий мохияти тахлили Жахон Савдо Ташкилотининг Битимлари хаётий фаолиятнинг кўпгина сохаларини қамраб олганлиги сабабли жуда мураккаб ва кенг қиррали Битимлар хисобланади. Улар қишлоқ хўжалиги, текстиль ва кийим-бош, банк иш, телекоммуникация, давлат харидлари, саноат стандартдари, озиқ-овқат махсулотлари билан боглиқ санитар қоидалари, интеллектуал мулк ва бошқа кўпгина сохаларга тааллуқли нормаларни ўзида мужассам этган. Мазкур нормаларнинг барчаси, улар қайси сохага тегишлилигидан қатьи назар, аниқ тамойиллар асосида амал қилади. Ушбу тамойиллар куртомонлама жахон савдо изимининг асоси бўлиб хисобланади. Улар қуйидагилардан иборат: Савдо тизими хеч қандай дискриминацияларсиз амалга оширилмоги лозим. Мамлакат ўз савдо хамкорлари ўртасида камситишларга йўл қўймаслиги керак (уларнинг барчасига маълум даражада «энг қулай режим» мақоми тақдим этилади), шунингдек мамлакат ўз товарлари, хизматлари ва фуқаролари хамда чет эл товарлари, хизматлари ва фуқаролари хамда чет эл 39 товарлари, хизматлари ва фуқаролари ўртасида бирон бир камситишга йўл қўймаслиги кера (уларга миллий режим тақдим этилади). Савдо тизими мумкин қадар эркинроқ бўлиши лозим. Бунда ўзаро савдо алоқаларига киришаётган мамлакатлар ўзларининг савдо бўйича чеклашларга доир турли тўсиқларни муззокаралар ва турли келишувлар ёрдамида камайтириш орқали эришадилар. Савдо тизими олдиндан кўра билиш учун қулай бўлиши лозим. Савдога киришиш ниятида бўлган чет эл компаниялари, сармоядорлари ва хукуматлари турли савдо тўсиқлари, жумладан, тарифлар, тарифсиз тўсиқлар ва бошқа чоралар ўз-ўзидан ортмаслигига, шунингдек, тариф ставкалари ва бозорларнинг очиқ бўлишини таъминлаш бўйича вазифалар Жахон Савдо Ташкилоти доирасида янада мажбурий характер касб қилишига ишонч хосил қилишлари керак. Савдо тизими юқори даражада рақобатбардош бўлиши лозим. Ушбу тамойилга амал қилишда бозорни эгаллаш мақсадида йўл қўйиладиган турли кўринишдаги «адолатсиз» хатти-харакатлар, масалан субсидиялаш, демпинг ва шу кабилардан сақланиш талаб қилинади. Савдо тизими, хусусан қолоқ мамлакатлар учун хам фойдали бўлиши керак. Мазкур тамойилга амал қилиниши иқтисоди унчалик юқори даражада ривожланмаган ва мамлакатларга махсус имтиёзлар, қўшимча енгилликлар тақдим этиш, мослашиш учун зарур бўлган узоқ муддатли вақт ажратиш ва бошқа эркинликлар беришни талаб қилади. Келишувлар жараёнида Ўзбекистон кўриб чиқиши лозим бўладиган асосий ўзгартиришлар савдо сотиқни эркинлаштиришнинг қуйидаги йўналишларида амалга оширилиши керак: Валюталар бошқаруви. ЖСТ нинг фикрича, валюта бошқаруви у ёки бу давлат томонидан импорт чекловлари учун кучли норатиф чекловлари сифатида қўлланиши мумкин. ЖСТ экспертлари нуқтаи-назаридан, Ўзбекистоннинг импорт қилинадиган товарларнинг хажми ва турини чегаралашга қаратилган мавжуд валюта бошқаруи тизими ГАТТ нинг 15- 40 моддаси талабларига зид келади. Бу ЖСТ валюталар айирбошлаш сохасидаги, импорт шартномаларини рўйхатга олиш талабларидаги, шартномаларнинг мажбурий экспертизасидаги, хусусий банклар хисоб рақамидаги пул маблагларидан фойдаланишдаги чеклар каби нотариф тўсиқларни бекор қилиш ва бундай тўсиқларни осон хисобланадиган ва очиқ тариф божлари ставкалари билан алмаштириш (булар кейинчалик келишувлар асосида камайтириб борилиши мумкин) каби масалаларни ечиш зарурлигини англатади. Шундай қилиб Ўзбекистондаги мазкур сохадаги мавжуд тизим ўрнига мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари нуқтаи- назаридан самаралироқ бўлган тизимни жорий қилиш талаб этилади. Бундай тизим керакчиз товарлар импортига юқори тарифлар ўрнатишни, фойда товарлар учун эса импорт ставкаларини камайтиршни, божхона божлари ставкаларининг ягона тўкис тизимини амалга киритишни кўзда тутади. Импортни лицензиялаштириш. Мазкур талаб ЖСК нинг қимматбахо металл ва тошарининг импортини лицензиялаштиришни бекор қилиш талаби билан боглиқдир. ГАТТ нинг 20-моддаси олтин ва кумуш учун умумий истиснони кўзда тутган бўлса-да, бошқа турдаги қимматбахо металлар учун бундай истиснолар мавжуд эмас. Бундан ташқари, ЖСТ Битимларига кўра, импортни лицензиялаштириш жараёнида ушбу ташкилотга аъзо-мамлакат импорт лицензияси олаётган аризаси бундай лицензия олиш учун биттадан ортиқ маъмурий органга мурожаат қилишга мажбур бўлмаслиги учун барча шароитларни яратиб бериш мажбуриятини олади. Шундай қилиб, бу талабнинг бажарилиши учун импорт қилувчи шахс лицензия олиш учун барча хужжатларни фақат биргина марказий маъмурий органга тақдим этиши лозим (бизнинг холатда Ташқи иқтисодий олақалар агентлиги бўлиши мумкин), кейин бу орган қабул қилиб олинган хужжатлдарн хулоса олиш учун тегишли идораларга юбориш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади. Экспортни лицензиялашга доир талаблар. ГАТТ Битимида кузда тутилишича, ЖСТ аъзо-мамлакатига қилинадиган бирон-бир махсулот 41 экспортига божлар ва солиқлардан ташқари хеч қандай тақиқ ва чекловлар бўлмаслиги керак. Чеклов истиснолари унча катта бўлмаган сонда аниқ махсулотлар турлари учунгина белгиланиши мумкин. Бундай келиб чиқан холда, Ўзбекистон Республикаси хозирги кунда экспортни лицензиялаштириш ва экспорт шартномаларининг бир қисмини рўйхатга олишдаги мавжуд кўпгина талаблар хамда экспортга нисбатан тақиқларни аниқ жадваллар асосида бартараф этиш мажбуриятини олишига тўгри келади. 8 Махсус божлар. Республиканинг амалдаги Божхона қонунчилиги товарлар махаллий ишлаб чиқарувчиларига зиён етказадиган хажмда импорт қилинса ёки бошқа давлатларнинг дискриминацион харакатларига жавобан махсус мўлжалланган божлар ўрнатиш ва қўллашни назарда тутади. Бироқ, 1947 йилдаги ГАТТ Битимининг 19-моддаси ва химоя чоралари тўгрисидаги Битими химоя характеридаги божларни ўрнатиш фақатгна маълум шароитларда ва маълум хажмда хамда баъзи процедураларни қўллаган холда тадбиқ этилишига рухсат беради. Бу масалани ЖСТ талабларига мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон энг аввало, бу божлар номини ўзгартириб, ЖСТ томонидан қабул қилинган терминологияга мос келадиган сўз киритиш керак бўлади (бу ерда бизда қўлланаётган «химоя» сўзига ўзгартириш киритилиши хақида суз юритилмоқда).Асосийси эса, маълум вақт ичида махсус савдо усуллари бўйича ЖСТ талабларига молс келадиган қонун режасини тузиш керак. Бу қонун қайси холларда мазкур божлар киритилиши мумкиндигини, мазкур масала бўйича қабул қилинган қарорларни бажаришга ваколатли бўлган хамда бу божларни хисоблаш усулларини кўрсатиб берувчи давлат органларини белгилаш, ва ваколат бериш масалаларини ечиши керак. Давлат харидлари. ЖСТ тажрибасининг кўрсатишича, унга аъзо- мамлакатлар ушбу ташкилотга кириш ниятини билдирган аризаси 8 Сирожиддинов Н. «Проблемы повышения эффективности внешней торговли У збекистана».- Т., УМЭД, 2004 г., 224 с. 42 давлатларига уларнинг аъзолиги учун мажбурий бўлган шартлардан бири сифатида давлат харажатлари тўгрисидаги келишувга қўшилишини талаб қиладилар. Хозирги кунда бизнинг давлатда «Давлат харидларитўгрисида»ги қонун лойихаси ишлаб чиқилмоқда ва бу лойиха ЖСТ нинг давлат харидлари тўгрисидаги Битими шартларига мос келиши кўзда тутилган. Экспорт супсидиялари. ГАТТ Битимнинг 16- моддаси барча ЖСТ аъзо мамлакатларга илк махсулот турларининг барчасига нисбатан экспорт субсидияларини бекор қилиш мажбуриятларини юклайди “Илк махсулот “. Деганда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ёки балиқчилик сохасидаги хар қандай махсулот тури ёхут ул табиий ва асил холатида бўлган хар қандай фойдали қазидма турлари, шунингдек маркетинга, яъни мавжуд тижорат хажимларида жахон савдосига чиқариш учун қайта ишланган махсулотларни тушуниш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 31-модда 14-қисмида экспортга мўлжалланган ва импорт махсулотларининг ўрнини босадиган махсулот ишлаб чиқарадиган чет эл сармоялари иштирокидаги қайта ташкил этилаётган саноат корхоналари маълум муддатга фойда солиги тулашдан озод этилади. Бундан ташқари бу модда жуда кўп хизмат ва товарлар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг эркин конвертацион валютадаги тушумларини фойда солиги тўлашдан озод қилишни қўзда тутади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг ушбу холатлар ЖСТ аъзо давлатлари томонидан ГАТТ Битимининг 27-моддаси хамда ЖСТ нинг субсидия ва компенсацион чоралар бўйича Битимида кўзда тутилган экспорт субсидиялари такикларига оид қоидаларига зид келади, деб бахоланиши мумкин. Сармоялар. Бизнинг давлатда иқтисодиётга янада кўпроқ сармоялар жалб қилиш мақсадида экспортга мқлжалланган ва импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқарувчи чет эл сармоялари иштирокидаги корхоналар учун имтиёзлар ва молиявий рагбатларни кўзда тутадигшан бир қатор норматив хужжатлар абул қилинган. Бу чоралар хозирги пайтда 43 ўз самарасини кун сайин бермоқда. Лекин такидлаб ўтиш жойизки, бу рагбатлантиришлар савдога талуқли сармоявий чоралар тўгрисидаги ЖСТ Битимининг қоидаларига зид келади. Мазкур Битим экспорт кўрсаткичлари ёки ички бозорни ьойитишга боглиқ сармоявий рагбатларни тақиқлайди. Бундан ташқари, экспотр фаолияти кўрсаткичларига боглиқ бўлган солиқ имтиёзлари тақиқланган экспорт субсидиялари сифатида қурилиши мумкин. ЖСТ га кириш бўйича мухокамалар жараёни анча узоқ характердаги жараён эканлигини ва ЖСТ аъзо давлатларининг талабларини аста секин қабул қилиши билан боглиқ бўлишини инобатга олган холда, Ўзбекистон босқичма-босқич, ўзи танлаган йўлга асосан ўзининг норматив базасини ЖСТ аъзо давлатларнинг асосий қарашлари ва бу ташкилотнинг шартномаларига мувофиқ қайта ишлаб чиқиши лозим. ЖСТ га киришга тайёргарлик ва тўлов балансини кучайтириш чоралари ГАТТ мавжудлигининг дастлабки давирларидан бошлаб тўлов балансини таъминлаш учун химоя чораларини қўллашни истесно сифатида рухсат этган. Бу истесно ЖСТ хам сақлаб қолинган ва бу валюта маблаглари дифицитини бошидан кечираётган Ўзбекистон учун савдони чеклаш мақсадида квоталар, унинг салбий сальдо ва тўлов балансига ижобий таъсир қилишига йўл қўймаслик имконини беради. Охирги йилларда Европа далатлари хамда хозирги кунларда бир неча ривожланаётган мамлакатлар тажри баси кўрсатишича, тез суръатларда иқтисодий ўсиш жараёнида кўпинча миллий валюта захиралари га кўпроқ босим бўлиши кузатилади. Маблагларнинг чиқиб кетишини тўхтатиш мақсадида кўлланиши мумкин бўлган бир неча воститалардан импортга миқдорий чеклашлар ўзининг савдо балансини назорат қилиш имконини берадиган нисбатан содда ва самарали чоралари билан маълум даражада устунликка эга. Миқдорий чеклашларга нисбатан тақиқни кўзда тутувчи ГАТТнинг 11-моддаси тўлов балансини мустахкамлаш мақсадида қўлланиладиган чораларга истесно сифатида рухсат берилади. 12-модда доирасида ЖСТ аъзоларининг чоралари мақсади уларнинг ташқи 44 молиявий позициясини химоя қилиш ва тўлов балансини химоя қилишдан иборат бўлиши лозим. Шундай қилиб ЖСТ аъзоси импортнинг миқдори ёки нархини чеклаши мумкин, лекин бу чеклашлар турли хавфларни келтириб чиқариш даражасидан ошмаслиги ёки бу резервлар жуда кам бўлса уларни кўникарли даражага етказиб олгунча давом эттирилиши мумкин. Асосий этиборни резервларга таъсир қиладиган ёки резервдаги эхтиёжларга таъсир қиладиган махсулот омилларга қаратиш лозим ва талаблар қондирилгандан сўнг чеклашлар хам ўз навбатида камайтирилиши лозим. ЖСТ аъзолари фикрича, дастлаб самарали хисоблангшан барча корректив чораларини кейинчалик ноадекват чоралар сифатида бахолаш тўгри эмас, лекин аъзо давлатлар ўз тўлов балансларининг мувозанатини узоқ вақт мобайнида барқарор ушлаб туриши ёки тиклаши зарурлигига ва ихтиёрий равишда ишлаб чиқариш ресурсларини ноиқтисодий эксплуатациясига бархам беришга эътиборларини каратмоқлари лозим. 9 Шунингдек, чеклаш чораларини, шу жумладан давлатнинг тўлов балансини мустахкамлашга қаратилган чораларни қўллаш учун хам импортнинг зарур миқдори ва нархини аниқлашда ишлатиладиган аниқ асос ва таомилларни тақдим этилиши лозим. Бу чораларни қўллашга рухсат фақатгина Ўзбекистоннинг тўлов балансини мустахкамлашга зарурат тугилганда қўлланиши мумкин ва жст тажрибасига кўра, ташкилот аъзолари, давлатнинг тўлов баланси ўзгарган холларда уни ўзгартиришлари мумкин бўлсада, чекловларни бекор қилиш жадвалларини тузиб тақдим этишлари лозим. Лекин шуниси эътиборга моликки, тўлов балансини мустахкамлаш кўп жихатдан экспортни ва ўз навбатида валюта тушумларини кўпайтириш, ижобий ташқи савдо сальдосини нафақат импортни чеклаш, балки экспортга мўлжалланган ишглаб чиқаришни кенгайтириш учун жуда мухим омил хисобланади. ЖСТ томонидан қабул қилинган қатор норматив хужжатларга 9 Маматов М. Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг назарий асослари, Иқтисодиёт ва таълим, 2011 й., № 4. 45 мувофиқ ЖСТ аъзолари асоссиз равишда хар қандай номенклатураси импортнини чеклаши мумкин эмас. Чекловлар энг куп ахамиятга эга бўлган импорт таварларига афзалликлвр берилгандагина тадбиқ этилиши мумкин. Шундай қилиб, ЖСТга киришга тайёргарлик кўриш Ўзбекистонга Республиканинг тўлов балансини мустахкамлашга имконият яратиб беради. Лекин тўлов балансини мустахкамлаш бўйича қилинадиган ишларнинг энг асосийси иқтисоднинг реал сохаларини, олтин-валюта резервларининг ўртача даражасини сақлаб қолишини таъминлаш учун экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва садо балансининг ижобий сальдосини ушлаб туриш керак бўлади. 2.3. БЖСТ фаолиятининг хуқуқий асослари Бутун Жахон Савдо Ташкилоти давлатлар ўртасида бўладиган савдо қоидалари билан шугулланувчи ягона халқаро ташкилот бўлиб хисобланади. Унинг асосида халқаро тижорат ва савдо сиёсати учун хуқуқий асос бўладиган ЖСТнинг битимлари ётади. Унинг битимлдари асосий учта мақсадни кўзда тутади: савдони янада эркинлаштиришга ёрдамлашиш, музокаралар йўли билан босқичма-босқич эркинликка эришиш ва объектив чоралар билан низоларни хал этишни тартибга солиш. Бу битимлар халқаро савдода иштирок этувчи кўпчилик аъзо давлатлар ўртасида имзоланади. Бу хажжатлар халқаро савдонинг хуқуқий асосини тартибга солади. Булар, асосан шартномалар бўлиб, давлатлар хукуматлари ўзларининг савдо сиёсатларини чегара доирасида амалга оширишларига йўнлатирилгандир. Бу хужжатлар хукуматлар ўртасида мувофиқлаштирилган ва имзоланган бўлиб, унинг мақсади товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларга, экспортёр ва импортёрларга ўзларининг фаолиятларини амалга оширишга ёрдамлашиш бўлиб хисобланади. БЖСТни асосий келишувлари: 1. Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув; 2. Хизматлар савдоси бўйича бош келишув; 46 3. Интелектуал мулкка эгалик аспектлари савдоси бўйича келишув; 4. Тортишувларни тартибга солиш бўйича келишув; 5. кишлоқ хўжалиги бўйича келишув; 6. Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув; 7. Текстил ва кийим-кечак бўйича келишув; 8. Савдо билан боглиқ бўлган инвестиция чоралари бўйича келишув; 9. Божхона бахолаши бўйича келишув; 10. Демпинга қарши бўйича келишув; 11. Юклаш олди инспекцияси бўйича келишув; 12. Келиб чиқиш қоидалари бўйича келишув; 13. Импортни лицензиялаш тамойиллари бўйича келишув; 14. Субсидиялар ва компенсацион божлар бўйича келишув; 15. Химоя чоралари бўйича келишув; 16. Давлат харидлари бўйича келишув; 17. Фуқаро авиацияси савдоси бўйича келишув. ЖСТ ўзининг фаолиятини 1995 йил 1 январ куни бошлаган, аммо унинг савдо системаси ундан ярим асрга каттадир. Савдо ва тарифлар бўйича Бош битим (ГАТТ) 1948 йилдан бери бу система учун қоида бўлиб хизмат қилиб келди. Анча вақт ўтмай, битим норасмий халқаро ташкилот сифатида ГАТТни пайдо бўлишига сабаб бўлди. ГАТТ йиллар давомида ўтказилган раунд музокараларда ривожлана борди. 10 1995 йил 1 январда ЖСТнинг тузилиши Иккинчи жахон урушидан сўнг халқаро савдода акс этган катта ислохотлардан бўлди. Бу 1948 йилда Халқаро Савдо Ташкилотини тузишга қилинган харакатни амалийлиги (реаллиги) бўлди. 1994 йилгача савдо тизими ГАТТ билан тартибга солинарди. ГАТТ кўп томонлама савдо тизимини кучайишига ваолиб келди. Бироқ, 1980- йилларда бу тизим радикал ислохотга мухтож бўлди, бу эса ўз навбатида Уругвай раундига ва сўнг ЖСТнинг тузилишига олиб келди. 10 Маматов М. Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг назарий асослари, Иқтисодиёт ва таълим, 2011 й., № 4. 47 ГАТТ: «вақтинчалик» статуси -қариб ярим асрга 1948 йилдан 1994 йилгача савдо ва тариф бўйича Бош битим (ГАТТ) халқаро савдонинг катта хажмини тартибга солиш қоидаларини таъминлади ва халқаро тижоратни энг юқорига кўтарилган пайтларида амал қилди. Бу 47 йил давомида яхши ташкиллаштирилган битим бўлиб, лекин вақтинсалик битим бўлиб қолди. Халқаро иқтисодий хамкорликни тартибга солувчи учинчи институтни яратилишидан дастлабки мақсад, «Бреттон Вуд», бугунги Жахон банки ва халқаро валюта фонди сифатида маълум бўлган институтларига қўшилишдир. 50 давлатнинг якуний режаси бўлиб, Халқаро Савдо Ташкилотини (ХСТ) БМТ нинг махсус агентстваси сифатида тузиш назарда тутилган эди. ХСТнинг Устав лойихаси жуда нафсонияти (амбициозний) эди. У жахон савдо масалаларидан ташқари, иш кучини жалб қилиш қоидаларини, хўжалик амалиётини чеклайдиган товарлар тўгрисида битимларни халқаро инвестицияларни ва хизматларни қамраб олиши керак эди. Уставни тасдиқлашдан олдин, 50 иштирокчидан 23 таси 1946 йилда божхона тарифларини чеклаш ва камайтириш тўгрисида музокаралар олиб бориш учун келишиб олишди. Иккинчи жахон урушини якунлаши билан, улар савдони экинлаштиришни тезлатишни хохлаб, ва 1930 –йиллардан бери амал қилиб келган протекционистик сораларни коректировка қилишни бошламоқчи бўлдилар. Биринчи раунд музокаралари 10 млрд. долларлик суммани, яъни жахон савдосини бешдан бир қисмини ташкил этувчи 45000 та тарифдан воз кечишга олиб келди. 23 давлат ХСТ Устав лойихасининг баъзи бир савдо қоидалари сабаблари учун ўзларининг розиликларини беришлари тўгрисида келишиб олдилар. Бу тез бажарилиши шарт ва «вақтли асосда» улар ўртасида келишиб олинган тарифларга ён бериш учун ёрдамлашиш, деб улар хисоблагандилар. Савдо қоидаларининг умумий пакети ва тарифлардан воз кечиш ГАТ бўлиб танилди. У 1948 йилда кучга кириб, ЖСТнинг Устави эса у пайтда хали мухокамада эди. Бу 23 давлат ГАТТни аъзо-яратувчилари бўлишди (расман «келишувчи тарафлар»). 48 Халқаро Савдо Ташкилотининг Устави бўйича 1948 йилнинг март ойида Гаванада бўлиб ўтган савдо ва ишга ёллаш бўйича БМТнинг конференциясида охирги келишувларга келинган эди, унинг миллий қонун чиқарувчи органларда ратификацияси имкониятсиз бўлди. Жуда жиддий мухолифат бўлиб АкШ конгресси турди. Бундан ташқари АкШ хукумати қарама-қарши кучлардан бири бўлиб чиқди. 1950 йилда АкШ хукумати Гавана Уставини Конгрессда ратификация қилмаслиги маълум қилди, бу эса ХСТни пайдо бўлмаслиги сабаби бўлди. ГАТТ вақтинчалик статусга эга бўлсангина хам, халқаро савдони 1948 йилдан то ЖСТнинг 1995 йилда тузилишигача тартибга солувчи ягона кўптомонлама битим эди. Қ арийиб ярим асрча ГАТТнинг асосий юридик тексти 1948 йилда қандай бўлса, шундай холича сақланиб қолган эди. Фақатгина «плюрилатерал» битимлар ва тарифларни камайтиришда бир қанча харакатлар қилинган эди. Кўпгина бундай эришишларига «савдо раундлари» деб номланувчи кўптомонлама музокаралар орқали эришилган эди. Халқаро Савдони эркинлаштиришга қилинган катта харакатлар ГАТТ томонидан ўтказилган раундларда намоён бўлди. ГАТТнинг савдо раундлари дастлабки йилларда тарифларни камайтиришга қаратилган эди. Кейинчалик, 1960- йилларнинг ўрталарида, Кеннеди раундида ГАТТнинг антидемпинг бўйича битими тўгрисида масала киритилган эди. 1970-йиллардаги Токио раунди системани яхшилашга ва тариф формасида бўлмаган савдо тўсиқларига қаратилган энг катта харакат бўлди. Саккизинчи 1986-1994 йилларда бўлиб ўтган Уругвай раунди энг охирги ва бошқаларига қараганда энг кенг раунд бўлди. У ЖСТни ва янги битимлар пакетининг тузилишига олиб келди. Токио раунди – тизимни ислох қилишга биринчи харакат. 102 давлат иштирок этган Токио раунди 1973 йилдан то 1979 йилгача давом этди. У ГАТТнинг тарифларни прогрессив камайтиришга қаратилган харакатини давом этди. Унинг натижаси бўлиб, божхона тўловларини дунёнинг йирик саноат бозорларида ўртача учдан бир қисмга камайтиришга олиб келди, 4,7%ни ташкил қилди. Тарифларни камайиши, 8 йил ичида камайтиришга 49 лойиқ бўлиб, тариф қанча юқори бўлса, шунча унинг пропорционал камайиши юқори бўлган – «гармонизация (монандлик)» эелементини ўзида мужассам этади. Токио раунди, бошқа масалалрга нисбатан, ўзгарувчан омадли бўлди. У қишлоқ хўжалигида савдони кузда тутувчи ва химоя чоралари (дархол импорт чоралари) тўгрисида янги битимни тартибга солувчи фундаментал муаммоларни тўгри ечолмайдиган бўлиб қолди. Тариф бўлмаган тўсиқ (не тарифний барьер) битим қисмлари бўлиб музокаралар натижаси бўлди. Кўпгина холларда бу битим ва келишувларни ГАТТ аъзолароининг озчилик қисми (асосан саноатлашганлар) имзоладилар. Битим ва келишувларни ГАТТ нинг барча аъзолари томонидан қабул қилинмаганлиги, уларни норасмий «кодекслар» деб аташишига олиб келди. Улар кўптомонлама эмасди ва фақат бошланиши эди. Уругвай раундида бир неча кодексларга ўзгартишлар киритилди ва улари ЖСТ нинг барча аъзолари томонидан қабул қилинган кўптомонлама мажбуриятларга айлантирилди. Фақатгина 4 та битим плюрилатериальнўй ( маълум бир масалар бўйича баъзи бир аъзолар томонидан имзоланган битимлар) бўлиб, улар: давлат эхтиёжлари учун харид қилиш тўгрисида, мол гўшти, сут махсулотлари ва фуқаро авиацияси тўгрисидаги битимлардир. Уругвай раунди. Уругвай раунди учун 7 ярим йил вақт керак бўлди, бу келишилганидан қарийб икки баравар кўпдир. Унинг охирида унда 125 давлат иштирок этди. Унда қарийб барча савдо, яъни тиш шёткасидан то қайикларгача, банк ишларидан телекомуникацияларгача, ёввойи гуруч генетикасидан СПИДни даволашгача ва бошқалар кўриб чиқилди. Бу энг катта савдо келишувлари бўлди, эхтимол тарихда энг катта келишувлар бўлиб қолар. Вақти-вақти билан у халокатга махрум бўлади деб туюларди. ГАТТни Иккинчи жахон урушининг охирида тузилишидан кейин, Уругвай раунди дунё савдо системасини катта ислохт қилишга олиб келди. Унинг муаммоли ривожланишга қарамасдан, Уругвай раунди бир қатор дастлабки 50 натижаларга эришди. Фақат бир йил давомида, иштирокчилар импорт тўловларини камайтириш бўйича пакет тўгрисида, асосан ривожланаётган давлатлар томонидан тропик махсулотлар экспортлашни келишиб олдилар. Иштирокчилар баъзи чоралар бўйича жойларга чиқиб низоларни хал қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқдилар. Улар ГАТТнинг барча аъзоларидан бутун дунёда савдо рижими транспарентли (очиқ) бўлишлиги учун, савдо сиёсатлари тўгрисида муназам даклад қилиб урушга чорладилар. Бу раунд бошқа раундларга нуқта қўйиш раунди бўладими? Жиневада бўлиб ўтган ГАТТ аъзоларининг 1982 йил ноябрь ойидаги министрлар учрашувида Уругвай раундининг уруглари очилди. Министрлар янги катта музокараларини бошламоқчи бўлсаларда, конференция қишлоқ хўжалиги масалаларида тўхтаб қолди ва муваффақиятсиз деб тан олинди. Министрлар иш программаси бўйича асосни, яъни Уругвай раундининг музокаралар режасини яратиш учун келишиб олишди. К ам ривожланган давлатлар ЖСТ доирасида қўшимча эътибор олишади. 1994 йил Маракешда, Уругвай раундининг тугаши билан министрлар товарларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятларни, энг паст тарифлар ва энг паст тариф бўлмаган тўсиқларни маълум бир давлатлар гурухига тегишли бўлса, муддатидан олидн ўрнатишлари мумкин. Министрлар кам ривожланган давлатларга баъзи бир мажбуриятлар ёмон таъсир қилиши мумкин деб ўйлаб безовта бўлишди. Масалан, қишлоқ хўжалик экспорт субсидияларининг камайиши, уларнинг баъзи бир импортланаётган озиқ-овқат товарлари нархини ошишигаолиб келади. Министрлар, ушб холатни қишлоқ хўжалиги Комитети томонидан назорат қилиниши шарт деб низом қабул қилишди. Низомда кўрсатиладики, ЖСТнинг бошқа аъзолари ва Жахон банки ва Халқаро валюта фонди каби халқаро молия институтлари томонидан уларга мослашиш учун кўрсатиладиган ёрдамга улар хам лойиқдирлар. Икки йил ўтгач 1996 йил Сингапурда биринчи министрлар конференциясида, ЖСТнинг аъзолари кам ривожланган давлатларга 51 қаратилган амал қилиш режаси бўйича келишиб олдилар. У дунёнинг энг камбагал давлатларига ёрдам кўрсатиш бўйича махсустиришни талаб қилади, бу эса кўптомонлама системада қатнашиш имкониятини ошириш учун ёрдамни кўзда тутади. Ривожланаётган давлатлар тарифларни тўла йўқотиш бўйича имкониятларни ўзида мужассам этиб, ўзларининг бозоларига кам ривожланган давлатлардан импортни кириб келишини яхшилаш учун ўрганишни ваъда қилишди. II -боб бўйича қисқача хулоса. Ўзбекистонни дунё иқтисодий хамжамиятига қўшилиш жараёнини тезлашиб бориши билан давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсат юргизишдаги асосий хуқуқий меъёрлари хам ривожланиб бормоқда. Очиқ бозор иқтисодиёти шароитида маълум туркум махсулотларни ишлаб чиқаришдаги давлатнинг сиёсий устунлиги ташқи иқтисодий сиёсатнинг асосини ташкил қилади. Очиқ иқтисодий шароитда давлат ташқи иқтисодий сиёсатнинг ахамияти юксалади. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: Биринчидан, тўғри асосли равишда ишлаб чиқарилган ташқи иқтисодий сиёсат ташқи савдонинг ривожланишига кўмаклашади ва давлат иқтисодиёти ривожланишидаги самарадорлигини оширади; Иккинчидан, илмий ва амалий асосланган ташқи иқтисодий сиёсат миллий иқтисодиёт химоясини ташкил этади ва бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари билан рақобат қилишда тенг хуқуқли шароитлар яратилишини таъминлайди; Учинчидан, эркин адолатли ишлаб чиқарилган ташқи иқтисодий сиёсат хамкор давлатлар билан иқтисодий, сиёсий ва маданий-маънавий муносабатларни ривожланишига кўмаклашади; Тўртинчидан, ривожланаётган ташқи иқтисодий сиёсат ички иқтисодий тизимларнинг тартибга келишига ижобий таъсир қилади ва иқтисодиёт таркибида самарали фойда берувчи янги сохалар шаклланишига кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради. 52 Шундай қилиб, ЖСТга киришга тайёргарлик кўриш Ўзбекистонга Республиканинг тўлов балансини мустахкамлашга имконият яратиб беради. Лекин тўлов балансини мустахкамлаш бўйича қилинадиган ишларнинг энг асосийси иқтисоднинг реал сохаларини, олтин-валюта резервларининг ўртача даражасини сақлаб қолишини таъминлаш учун экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва садо балансининг ижобий сальдосини ушлаб туриш керак бўлади. 3-боб. Ўзбекистон Республикасини жахон эркин савдо тизимига интеграллашуви шароитида божхона фаолиятини р ивожлантириш 3.1. Ўзбекистон Республикасини халқаро савдо фаолиятини ривожлантиришда Бутун жахон савдо ташкилотига аъзо бўлишни ахамияти 53 Цивилизациянинг ривожлантириш алохида олинган давлатларни халқаро хўжалик алоқаларига мунтазам равишда жалб этишга олиб келади, бу эса ягона жахониқтисодиётини барпо этишга имкон яратади. Дунёдаги барча мамлакатлар умумий иқтисодий қонунларга кўра ривожланади, бу қонунлар халқаро иқтисодий характерининг устувор бўлишини шартлайди. Бинобарин, ташқи алоқалар-бир аниқ мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан халқаро мехнат тақсимоти, фан ва ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш хамда бошқа омилларга асосланган ишлаб чиқариш, савдо, сиёсий ва бошқа хил муносабатларидир. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда давлат нститутларидан бири Давлат божхона қўмитаси актив иштирок этади. Божхона хизмат ўз ваколатлари доирасида: - ягона бож сиёсатини ўтказилишини таъминлаш; - божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш; - божхона сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга оширишда иштирок этиш; - божхона тўловларини ундириш; - божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарларни ва транспорт воситаларини шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш; - божхона хақидаги қонун хужжатларни бузилишини, шу жумладан, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш; - Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхонага оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва бошқалар тадбирларни амлага оширади. Бу келтирилган вазифаларни умумлаштириб, шуни айтиш мумкинки, божхона органларини асосий вазифаси халқаро ва мамлакат хуқуқ нормаларидан келиб чиққан холда мамлакатиқтисодий хавфсизликгини, хамда республикамизни халқаро келишувларда белгиланган мажбуриятларини бажарилишини таъминлашдир. 54  Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш Ўзбекистоннинг Бутунжахон Савдо Ташкилоти (БСТ)га аъзо бўлишидаги мухим йўналишдир. 11 Бугунги кунда ушбу масаланинг долзарб ахамиятга эга бўлиши, биринчидан, мамлакатимизнинг жахон иқтисодиётига интеграциялашувини жадаллаштириш ва жахон хамжамиятидаги тенг хуқуқли давлат сифатида эътироф этилиши билан боглиқ бўлса, иккинчидан, жахондаги барча молиявий институт хамда молиявий ташкилотларга аъзо бўлиш орқали иқтисодий-ижтимоий ривожланишда юқори самарага эришиш, пировард натижада мамлакат ахоличининг турмуш даражасини оширишга қаратилганлигидадир. Ушбу жараённинг мухимлиги, нафақат Ўзбекистоннинг, балки барча собиқ Иттифоқ давлатлари вакилларининг БСТга аъзо бўлишга интишида кўринади. Бугунги кунга келиб, Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги давлатларидан, Арманистон, Грузия, Молдова ва киргизистон БСТга аъзо хисобланади. БСТга аъзо бўлишни шунчаки, жахон хўжалигига интеграциялашувнинг дастлабки бир холати сифатида эмас, балки жахон иқтисодиётида кечаётган глобаллашув жараёнида Ўзбекистоннинг ўз ўрнини эгаллаши, миллий иқтисодиётда бозор муносабатларининг шаклланиши ва мамлакат иқтисодий ривожланишининг мухим йўналишларини белгилаб олиш учун зарур жараён сифатида араш лозим. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлиши билан боглиқ бошқа жихатларни хам хисобга олиш лозим. Бу биринчидан, хали тўлиқ шаклланмаган иқтисодиёт таркибидаги ўзгаришлар ва у билан боглиқ ижтимоий-иқтисодий муаммолар, хусусан, ишсизликнинг кўпайиши, инвестиция маблагларига талабнинг ортиши билан боглиқ масалалар бўлса, иккинчидан, ички бозорда миллий ишлаб чиқарувчилар билан хорижий 11 М.Холмедов ва бошқалар. «Ўзбекистон Республикасида божхона режимларини қўллаш асослари», Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 2005 й. 55 фирмалар ўртасида рақобатнинг ортиши, импорт махсулотлари экспансиясининг кучайиши ва бошқа муаммолардир. БСТга аъзо бўлишда, ушбу жараённи иқтисодиёти очиқ мамлакатлар нисбатан «огриқсиз» ўтказадилар. Ўзбекистон учун эса, ушбу жараённинг қандай кечиши бевосита ташқи савдодаги холат билан изохланади. Мамлакат ташқи савдосида кечаётган жараёнлар ва таркибий ўзгаришларни тадқиқ қилиш, юқоридаги масалага аниқлик киритишга имкон яратишини назарда тутиб, ушбу мақола доирасида уни тахлил этишни лозим деб топдик. 4 -расм. Мамлакатимизда 2013 йилда экспорт қилинган товар ва хизматларнинг таркиби 12 12 Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2013 йилнинг асосий якунлари ва 2014 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “ 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади ” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: “O’qituvchi” НМИУ. - 2013. – .58- бет. 56 пахта толаси; 1259.7; 9% истеъмол товарлари; 878.4; 6% кимёвий маҳсулот ва ундан ҳосил бўлган товарлар; 764.8; 5% энергия ва нефт маҳсулотла ри; 4921.2; 35%қора ва рангли металлар; 1055.2; 7%машина ва ускуналар; 917.7; 6%хизматлар; 2314.2; 16% бошқалар; 2038.9; 14% пахта толаси истеъмол товарлари кимёвий маҳсулот ва ундан ҳосил бўлган товарлар энергия ва нефт маҳсулотлар и қора ва рангли металлар машина ва у скуналар хизматлар бошқалар Юртимизда яратилган қулай имтиёз ва преференциялар тизими туфайли ташқи савдо фаолиятидаги ижобий салдо 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил этди. Юқоридаги диаграммадан қўриниб турибдики, давлатимиз томонидан ҳар томонлама ўйланган ҳамда узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат туфайли иқтисодиётимиз йилдан-йилга ривожланмоқда.Пахта толасининг ўзимизнинг тўқимачилик саноатимизда қайта ишланиб, чет давлатларга турли хил тайёр маҳсулотлар сифатида экспорт қилиниш ҳажмининг ортиб бораётгани бунинг яққол далилидир. 2013 йилда пахта толасининг экспорти умумий экспорт ҳажмининг 9 фоизини ташкил этган. Бу эса қўшимча янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш имконини берадиган омиллар ифодаси сифатида аҳамиятлидир. 13 Турли фаолият соҳалари бўйича янги корхоналарнинг ташкил этилиши, янги саноат тармоқларини ривожлантирилиши пировард натижада республикамиз товар айланиши таркибида, хусусан унинг экспортида ўзининг ифодасини топмоқда. 14 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 18 январь 2014 йилдаги Вазирлар Мажлисидаги қилган “ 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади ” номли маърузасида таъкидлаб ўтилганидек “Ўзлаштирилган умумий капитал қўйилмалар ҳажмининг 3 миллиард доллардан ортиғини хорижий инвеститсиялар ташкил этди. Шунинг 72 фоиздан зиёди ёки 2 миллиард 200 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий 13 Умаров И. Экспорт таркибининг диверсификациялашганлик даражаси – миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг асосий индикатори. Стратегия дальнейшего повышения ко н курентоспособности национальной экономики: материалы IV -го Форума экономистов (Часть 2). – Ташкент: ПРООН, ИПМИ, 2012. 8-9-б . 14 И.Каримов. Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислохотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилга мулжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги маърузаси. // Ҳалқ сўзи, 2013 йил 19 январь. 57 инвеститсиялардир ”. 15 Мамлакатимиз ҳукумати томонидан ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, уни халқаро андозалар асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида республикамиз ташқи савдосини жуғрофияси ва таркиби ўзгарди. 2013 йилда республикамиз ташқи савдо айланмаси 2012 йилга нисбатан 9,4 фоизга, шу жумладан, экспорт ҳажми 10,9 фоизга ва импорт ҳажми 7,7 фоизга ўсди. Бунда ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 1,3 млрд. долларни ташкил этди. Умумий экспорт таркибида хомашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 72 фоиздан зиёдни ташкил этди 16 . ( 1 -диаграмма). 1990 2000 2010 2012 201305101520253035 Ташқи савдо айланмаси Экспорт Импорт Сальдо 1 -диаграмма. Ўзбекистоннинг ташқи савдо кўрсаткичлари динамикаси, миллиард доллар 17 15 И.Каримов. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги маърузаси. // Ҳалқ сўзи, 2014 йил 18 январь. 16 2013 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари // ЎзР Марказий банки расмий сайти – http://www.cbu.uz 17 Қуйидаги манба асосида тайёрланди: Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган 58 Ўзбекистон Республикасини савдо айланмасини таркиби ҳам ўзгарди. Эндиликда экспорт таркибида хом ашё товарларига нисбатан тайёр маҳсулотлар ҳажми орта бораяпти. Импорт таркибида эса машина ва асбоб- ускуналарни ҳажми ортиб бораяпти. Бунга сабаб, республикамизда замонавий технологияларга асосланган кушма корхоналарни очилиши, хом ашёнинг кўп қисмини ўзимизда қайта ишлашга ўтилиши, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни рақобатбардошлик даражасини ошишидир. Ташқи савдо айланмаси мамлакат экспорти ва импорти кўрсаткичлари йигиндисидан иборат. Ўзбекистон Республикасида салбий савдо балансининг кузатилмаётгани, давлат, мамлакат ташқи қарзларининг кўпайишига йўл қўймаётганлигидадир. Яъни, ташқи савдо давлат институтлари томонидан тартибга солиниб турибди. 1-жадвалда келтирилган ташқи савдо балансида юқорида билдирилган фикримиз исботи келтрилган. Кейинги ўн йилнинг фақат дастлабки, 1996 ва 1997 йилларида савдо баланси манфий бўлган, холос. Кейинги йилларда, савдо балансининг анчагина йирик қийматга фарқ қилиши, миллий валюта қадрини мустахкамлаш учун Марказий банк томондан хорижий валюта захирасини тўлдиришга қаратилган чора- тадбирларни амалга ошириши билан боглиқдир. 1 -жадвал Ўзбекистон Республикасининг экспорт таркибининг йиллар бўйича динамикаси, фоизда 18 Экспорт таркиби 1990 йил 2000 йил 2011 йил 2012 йил Пахта толаси 59,7 27,5 9,0 8,9 Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,9 5,4 13,2 6,7 Кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар 2,3 2,9 5,6 5,8 Ёқилғи ва нефть маҳсулотлари 17,1 10,3 18,5 37,4 прогнозлари: статистик тўплам. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011, 60-б; http://www.mfer.uz/uzb/tashqi_savdo/ 18 http://www.mfer.uz/uzb/tashqi_savdo/ 59 Қора ва рангли металлар 4,6 6,6 7,4 8,0 Машина ва ускуналар 1,7 3,4 6,7 7,0 Хизматлар 1,3 13,7 11,8 17,6 Бошқалар 9,4 30,2 27,8 7,9 Жадвалдан кўринадики, 1990-2012 йиллар давомида экспорт таркибида пахта толасининг улуши 59,7 фоиздан 9,6 фоизга, яъни 6 баробардан кўп қисқарди. Натижада экспортнинг хомашёга боғланиб қолиш муаммоси тўла барҳам топди. Аксинча, хизматлар экспортининг улуши 13,5 марта, машина ва ускуналар – 4,1 марта, кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 2,5 марта, ёқилғи ва нефть маҳсулотлари – 2,2 марта, озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг улуши 1,7 марта ўсгани экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркибида хомашё бўлмаган тайёр товарлар улушининг ошишига ҳамда экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркиби ва сифати яхшиланишига замин яратди. Шу тариқа Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлашларича: “Жаҳон бозоридаги конъюнктуранинг беқарорлигига қарамасдан, 2013-йилда экспорт ҳажмининг ўсиши 10,9 фоиздан иборат бўлди. Ташқи савдо фаолиятидаги ижобий салдо 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил этди. ” 19 2012 йилда мамлакатимиз импорт ҳажми 9 фоизга ўсиб,унинг умумий қиймати 12026,5 миллион долларни ташкил этди (4-жадвал). 2 -жадвал 2012 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг импорт таркиби, миллион доллар 20 Импорт таркиби Жами 2012 йил учун 2011йилга натижага 19 И.Каримов. “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 18 январь 2014 й. 20 http://www.mfer.uz/uzb/tashqi_savdo/ 60 нисбатан (фоиздa) нисбатан (фоиздa) Жами: 12026,5 109 100 озиқ-овқат маҳсулотлари 1187,5 119,4 9,9 кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар 1738,1 122,2 14,4 ёқилғи ва нефть маҳсулотлари 875 90,2 7,3 қора ва рангли металлар 937,9 108,7 7,8 машина ва ускуналар 5461,3 109,3 45,4 хизматлар 730,3 130,1 6,1 бошқалар 1096,4 88,9 9,1 Импорт таркибида хизматлар (130,1 фоиз), кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар (122,2 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (119,4 фоиз) сезиларли даражада ошди. Аксинча, ёқилғи ва нефть маҳсулотлари импорти ўтган йилга нисбатан камроқ (90,2 фоиз) бўлди. Агар мамлакатимиз импорти таркибининг йиллар давомидаги динамикасини кузатадиган бўлсак, унда ҳам маълум сифат ўзгаришлари юз берганини кўриш мумкин (5-жадвал). Таъкидлаш лозимки, импорт таркибида машина ва ишлаб чиқариш ускуналари улуши 2012 йилда 45,4 фоизни ташкил қилиб, бу 1990 йилга нисбатан деярли 4 баробар кўпдир. 3 -жадвал Ўзбекистон Республикасининг импорт таркибининг йиллар бўйича динамикаси, фоизда 21 Импорт таркиби 1990 йил 2000 йил 2011 йил 2012 йил 21 Қуйидаги манба асосида тайёрланди: Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011, 60-б; http://www.mfer.uz/uzb/tashqi_savdo/ 61 Машина ва ускуналар 12,1 35,4 41,3 45,4 Кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар 9,7 13,6 13,3 14,4 Ёқилғи ва нефть маҳсулотлари 3,1 3,8 8,1 7,3 Қора ва рангли металлар 10,2 8,6 8,1 7,8 Озиқ-овқат маҳсулотлари 48,9 12,3 12,4 9,9 Хизматлар 1,5 8,5 5,3 6,1 Бошқалар 14,5 17,8 11,5 9,1 Мазкур ҳолат мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш жараёнларини амалга оширишда замонавий ва юқори технологияларга асосланган машина ва ишлаб чиқариш ускуналарига бўлган эҳтиёж биланизоҳланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг улуши 1990 йилда 48,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб 9,9 фоизга, яъни деярли 5 баробар қисқарди. Бу эса мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш асосларининг тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, ушбу даврда хизматлар импорти улушининг 4 баробардан зиёд ўсиши мамлакатимизда замонавий хизмат турларига бўлган эҳтиёжнинг тобора ўсиб бораётганидан дарак беради. Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлиши билан боглиқ масала хусусида мулохаза юритар эканмиз, ташқи иқтисодни фаолиятни хусусан, ташқи савдони эркинлаштириш долзарб ахамият касб этади. Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлиши, ташкилот томонидан қўйилган талабларга мос тадбирларни миллий иқтисодиётда амалга ошириш билан боглиқ. Унга асосан, миллий иқтисодиётда охирги уч йил ичида амалга оширилган ишлар ва муайян кўрсаткичлар БСТ томонидан белгиланган меъёрларга мослиги текширилади. Шунингн учун, мамлакатимизнинг бу йўналишдаги иқтисодий одимлари, ташқи савдони эркинлаштири билан боглиқдир. Бу ўз ўрнида: -протекционизмдан воз кечиш ва бож тўловларини кескин камайтириш; 62 - миллий иқтисодиёт учун ахамиятли бўлган муайян тармоқларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш; - ички бозорда хорижий ва миллий корхоналарнинг тенглигини таъминлаш хамда рақобат мухитини шакллантириш; - ташқи бозорда фаолият юрита оладиган мутахасст кадралр тайёрлаш, жахон бозорининг турли жабхаларида уларнинг малакаларини ошириш; - миллий валюта айрбошлаш курсини хориж валютасига нисбатан прасайтириш, махсулотлар экспортини рагбатлантириш каби бир қатор чора- тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. 3.2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда нотариф усулларидан тариф усулларига ўтиш Ўзбекистон Репсубликасининг ташқи алоқалар тартибга солиш икки томонлама хукумат келишувлари хамда қонун хужжатлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш иқтисодий (тарифлар) ва маъмурий (нотариф) усуллар ёрдамида амалга оширилади. Иқтисодий усуллар. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг иқтисодий усуллари ёки божхона тарифларига асосланган тартибга солиш божхона тўловларининг умумий тизимига кирадиган импорт ва экспорт тарифларини қўллаш билан богланган. Иқтисодий усуллар қўлланиши Ўзбекистон Республикасидаги хуқуқий асоси сифатида «Бож тариф тўгрисида»ги қонун хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида божхона тўловларининг қуйидаги турлари белгиланган: бож (божхона тарифи); қўшилган қиймат солиги (ККС); акциз солиги; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис деган малака аттестатини берганлик учун йигим; Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан лицензия берилиши ва лицензия харакатининг янгидан тикланиши учун йигим; товарларни 63 сақлаганлик учун божхона йигими; товарларни божхона кузатувига олганлик учун божхона йигими; хабардор қилинганлик ва маслахатлар учун хақ; дастлабкиқарорни қабул қилганлик учун хақ; божхона аукционларида иштирок этганлик учун хақ. Ўзбекистон Республикаси бож тарифи Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (ТИФ ТН)га мувофиқ холда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож (бож тарифи) ставкаларининг тўпламидир. Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) Ўзбекистон Республикаси Хукумати томонидан халқаро амалиётда қабул қилинган товарлар таснифи тизимларининг халқаро амалиётидан келиб чиқиб белгиланади. Ўзбекистон Республикасида божхона бахосини хисоблаб чиқариш усуллари ва бож тарифини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифитугрисида»ги қонун билан тартибга солинади. Маъмурий усуллар. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг тарифсиз чора- тадбирлари- давлатлар ўртасидаги эркин савдони қийинлаштирадиган ёки чеклайдиган, иқтисодий, маъмурий ва техник тусдаги (бож тарифдан ташқари) тадбирлар мажмуасидир. Ушбу мажмуага: квоталаш; лицензиялаш; икки томонлама ахамиятга эга товарлар ва технологиялар экспорти устидан назорат қилади. Экспорт ва импорт квоталаш муайян муддатига алохида товарлар (ишлар, хизматлар), мамлакатлар ёки мамлакатлар гурухлари бўйича олиб чиқиш ва олиб киришга миқдорий ёки қиймат чекловларидан иборатдир. Халқаро савдода квоталаш, буни иқтисодий, сиёсий шароитлар ёки тулов муносабатларининг холати тақозо этган холларда қўлланилади. Ички бозорда талаб ва таклиф регулятори сифатида фойдаланилади. Чет эллик савдо шерикларининг камситув харакатларига жавоб чораси сифатида хам хизмат 64 қилиши мумкин. Бир қатор мамлакатларда тариф квоталари хам мавжуд, бунда импорт қилинувчи товарларга улар қиймати ёки миқдори доирасида оддий хажмдаги бож солинади, белгиланган чекловлар ошиб кетганида товарларга нисбатан божларнинг оширилган ставкалари қўлланилади. Ўзбекистоннинг жахон иқтисодиётига энг таъсирчан ва самарали стратегияси деб иқтисодиётни таркибий қайта кўришни уни экспортнинг фаол ўсишига йўллаш билан бирикишини тан олиш керак бўлади. Ўзбекистон учун бу хол алохида ахамият касб этади, чунки фақат экспортни ривожлантириш орқали хаёт учун мухим товарлар импортини қисқартирмасдан туриб савдо балансининг мусбат сальдосига эришиш мумкинлигини англатади. Маълумки ташқи иқтисодий сиёсат – бу миллий жорий ва стратегик мақсадларга мувофиқ ташқи иқтисодий муносабатлар сохасида давлат идоралари томонидан амалга ошириладига чора – тадбирлар мажмуасидир. Бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан химоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсати протекционизм деб аталади ва бу сиёсатнинг айрим усуллари халқаро айирбошлашнинг бирмунча эркинлашувига қарамай, барча мамлакатлар томонидан қўлланилади. Маълумки, тарихан таркиб топган объектив холатга кўра Ўзбекистон собиқ иттифоқдош республикалар иқтисодиёти билан чамбарчас богланган эди. Шу боис Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият икки йўналишда олиб борилмоқда; биринчидан, собиқ иттифоқдош республикалар билан, иккинчидан, республика илгари бевосита ўзаро муносабатларда бўлмаган хорижий давлатлар билан. Агар биринчи йўналиш, Ўзбекистонни кам харажатлар сарфлаб, кенг кўламда хом ашё, тайёр махсулотлар, технологиялар, фан-техника ахборотлари бозорига кириб боришини таъминласа, унга қудратли транспорт тармоқлари ва алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятини яратса, иккинчи йўналиш, республика 65 иқтисодиётини кенг равишда жахон хамжамиятига бирлашувининг иқтисодий ва ташкилий – хуқуқуий асосларини яратиш имконини беради. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий сиёсати аниқ белгиланган мақсадлар ва уларни амалга ошириш учун асосий тадбирларни ўз ичига олади. Биринчидан, Республика миллий иқтисодиётининг кучли экспорт бўгинини ташкил этувчи ва уни жахон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъминловчи сохаларини аниқлаш. Иккинчидан, иқтисодиётнинг экспорт бугинида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш усулларидан кенг фойдаланиш. Бу усуллар қуйидагилардан иборат: - экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун имтиёзли фоизлар бўйича кўп муддатли кредитлар ажратиш, мўлжалланган инвестицияларни сугурталаш; - экспорт қилувчиларга миллий ишлаб чиқариш ва унинг хорижий рақобатчилари ишлаб чиқаришни харажатлари ўртасидаги фарқни қоплаш; - давлат томонидан республикага замонавий технологиялар, тажрибалар, битимларни кириб келишига субсидиялар ажратиш; - экспорт ва импортни лицензиялаш ёки четга мол чиқаришга ва четдан уни олиб келишга рухсатномалар бериш; - ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи, хориждан келтириладиган хом-ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар ва жихозлар улушини босқичма- босқич камайтириш ва бошқалар. Шу билан бирга, ташқи иқтисодий-сиёсат миллий валютани мустахкамлаш ва уни бошқа валюталарга эркин алмашинувини таъминлашни, ички нархларни жахон бозоринархларига яқинлаштириш мақсадида бахолар ислохотини тугаллашни, ташқи иқтисодий фаолиятнинг меъёрий ва хуқуқий асосларини халқаро талаблар даражасига етказишни назарда тутади. Ташқи савдо сиёсати мамлакатни ташқи савдо фаолиятини таркибини, экспорт ва импортни миқдорини, географиясини ва уларни ривожлантириш 66 йўналишларини шакллантиришга фаол таъсир кўрсатади. У иқтисодий дастаклар ёрдамида мамлакатни экспорт салохиятини ошириш чора- тадбирларини белгилайди. Бу чора-тадбирлар ичида божхона тадбирлари эътиборга лойиқдир. 2013 йилда Давлат божхона қўмитаси ва унинг худудий бошқармаларининг асосий эътибори божхона тизимининг хуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш, фискал вазифаларни бажариш, товарларнинг хақиқий миқдори ва қийматидан келиб чиққан холда божхона тўловларини ундириш, божхона чегарасидан ўтаётган барча юк ва транспорт воситаларини тўлиқ божхона назоратидан ўтказиш, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, халқаро хуқуқ меъёрлари хамда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиққан холда божхона таомилларини соддалаштиришга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ўз олдиларига қўйилган фискал вазифаларни адо этиб, республикамиз бюджетига 2013 мобайнида 4 триллион 549, 18 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган. 2012 йилда эса бу кўрсатгич 3 триллион 697 миллиард сўмни ташкил этади. 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 852 миллиард сўм кўм, яъни божхона тўловларини ундириш 165% га ошганлигини кўриш мумкин. ( 2 -диаграмма) 67 2 -диаграмма Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловларининг ундирилиш динамикаси (млрд сўм)2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 0500100015002000250030003500400045005000 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12291.8 370.8 470.9 675.3 1111 1666.6 1736.5 2083.2 2555 3697.3 4549.02 Манба: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган Республикамиз божхона органлари томонидан ундирилган божхона тўловлари тартибини таҳлил қиладиган бўлсак, у ерда асосий ўринни Қўшилган қиймат солиғи ташкил қилади. Барча ундирилган божхона тўловларининг 72.2%и қўшилган қиймат солиғи улушига тўғри келади ва давлат бюджетига 2240,7 млрд сўмни ташкил қилган. 2011 йилда бу 68 кўрсатгич 1583,0 млрд сўмни ташкил қилган. 2012 йилда ундирилган қўшилган қиймат солиғи 2011 йилга нисбатан 657га ошганлигини кўрсатади. 2012 йилга нисбатан ундирилган божхона божининг қиймати 28,4%га ошган бўлиб, жами ундирилган божхона тўловларининг 19%ни ташкил қилган.Ундан кейинги ўринларда акциз солиғи 12.2% билан эгаллаб турибди. Бошқа турдаги божхона тўловлари барча ундирилган божхона тўловларининг 6,6%ни ташкил қилади (4-жадвал). 4 -жадвал Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан 2005-2012 йиллар мобайнида Давлат бюджетига ўтказилган божхона тўловларининг динамикаси (млрд.сўм) № Тўловлар 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 1. Қўшилган қиймат солиғи 291,5 396,2 613,3 1036,6 1127,2 1311.6 1583 2240,7 2. Божхона божлари 74,7 103,4 168,9 316,6 334.2 429.1 516,3 759,7 3. Акциз солиғи 47,9 70,8 141,1 211,6 158.3 222.4 316,5 574,4 4. Бошқа божхона йиғимлари 22,6 35,8 61,1 101,8 116.8 119.1 139,9 122,4 5. Ягона божхона тўлови 34,3 68,9 126,6 0 0 0 0 0 Жами: 471,0 675,2 1111,0 1666,6 1736,6 2082,3 2555,7 3697,2 Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари Бундан ташқари республикамизда ташқи иқтисодий фаолият субъектларига эркинликлар бериш, уларни фаолиятини рағбатлантириш ва Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномаларга асосан божхона тўловлари бўйича бир қатор имтиёзлар берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органлари томонидан берилган имтиёзлар миқдори 2013 йилда 10.508.648 млрд (2012 йилда 7.695.859 млрд) сўмни ташкил этди. Бу 2012 йилда берилган имтиёзларга нисбатан 1.739.118 млрд сўм кўпдир. 2013 йилда божхона тўловлари бўйича 69 имтиёзлар миқдори 10.508.648 миллиард сўмни ташкил қилиб, 2012 йилга нисбатан 2 баробар кўп демакдир. ( 3 -диаграмма). 22 3 -диаграмма Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар динамикаси (млрд. сўм) 20 03 2 00 4 2 00 5 20 06 20 07 2 00 8 20 09 20 10 2 01 1 2 01 2 20 1302 00 00 004 00 00 006 00 00 008 00 00 001 00 00 00 01 20 00 00 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 121 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12724562.2 893344.4 1225109.7 1530300 2174440 4427700 4520000 4872100 5956741 7695859 10508648 Манба: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган 23 Ўзбекистон Республикасининг хозирги кундаги ташқи савдо сиёсати очиқлик, миқдорий чеклашларнинг йўқлиги, мамлакат ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш билан тавсифланади ва жахон иқтисодий хамжамиятига дадил интеграцияланишга йўлланган. Республикамиз экспорт салохиятини кенгайтиришга, импорт ўрнини босадиган махсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган савдо сиёсатининг асосий тамойилларини амалга ошириш мақсадида бир қатор божхона 22 Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг статистик маълумотлари, 2014 й. 23 Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган 70 тадбирлари амалга оширилди. Шулардан бири Ўзбекистон Республикасида 1998 йилнинг 1 ноябридан бошлаб экспорт божларини бекор қилиниши бўлса, «Бож тарифи» тўғрисидаги қонуннинг 33-моддасига кўра чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида олиб кирилаётган, хамда чет эл кредитлари хисобидан хукумат кафолати остида молиялаштириладиган инвестиция лойихаларини амалга ошириш учун олиб кирилаётган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойихаларга мувофиқ Янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техник қайта жихозлаш учун олиб кирилаётган технологик ускуналар божхона божини ва қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этиладилар. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хўжалигига интеграциялашувини жадаллашиб бориши давлатнинг ташқи савдо сиёсатини юргизишдаги асосий хуқуқий меъёрларини такомиллашиб боришига олиб келди. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида маълум туркум маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги давлатнинг сиёсий устунлиги ташқи савдо сиёсатнинг асосини ташкил қилади. Очиқ иқтисодий шароитда давлат ташқи савдо сиёсатнинг аҳамияти юксалди. 24 4 -диаграмма Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилда узоқ хориж мамлакатларига экспортининг товар таркиби, % 24 Жалолов Ж.Ж., Ахмедов И. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари. Т.: ТДИУ, 2010 йил. 71 7.7 9.8 4 31.16.3 5.516.2 19.4 Пахта толаси Озик-овкат товарлари Кимё ва пластмасса махсулотлари Энергия ва ёкилги махсулотлари Кора ва рангли металлар Машина ва ускуналар Хизматлар Бошка товарлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган 25 Ўзбекистон Республикасининг узоқ хорижий давлатлар билан экспорт таркибида пахта толаси 7,7 фоизни, озиқ-овқат товарлари 9,8 фоизни, кимё маҳсулотлари ва пластмассалар 4,0 фоизни, қора ва рангли металлар 6,3 фоизни, хизматлар 16,2 фоизни, бошқа товарлар 19,4 фоизни ташкил этди (4-диаграмма). 5 -диаграмма Ўзбекистон Республикасининг 20 13 йилда импортининг товар таркиби, % 9.7 14.3 7.2 7.9 44.25.8 10.9 Озик-овкат товарлари Кимё ва пластмасса махсулотлари Энергия ва ёкилги махсулотлари Кора ва рангли металлар Машина ва ускуналар Хизматлар Бошка товарлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган 25 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган 72 Республикамизни 2013 йилдаги импорт таркибида, озиқ-овқат товарлари 9,7 фоизни, энергия ва ёқилғи маҳсулотлари 7,2 фоизни, машина ва ускуналар 44,2 фоизни, рангли ва қора металлар 7,9 фоизни, кимё маҳсулотлари ва пластмассалар 14,3 фоизни, хизматлар 5,8 фоизни ташкил этди (5-диаграмма). Халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, ички бозорни туйдириш мақсадида «Бож тарифи» тўғрисидаги қонуннинг 33- моддасига кўра, хамда солиқ кодексининг 71-моддасини 6-бандига кўра халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган янги қурилаётган ва қайта қурилаётган корхоналар учун олиб кирилаётган техниологик ускуналар божхона божи, хамда ҚҚС тўлашдан озод этиладилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 7- июлдаги 305-сон «Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига асосан ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч божхона божи тўлашдан озод қилинди. 26 Шу қарорга асосан экспорт – импорт операцияларини амалга ошириш хуқуқи Билан юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар томонидан тижорат фаолияти учун олиб кирилаётган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч ягона божхона тўловини тўлашдан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 22 июлдаги 349-сон «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига асосан синов лабораториялари томонидан четдан олиб келинадиган хамда махсулотларни лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология асбоб-ускуналари (божхона расмийлаштируви учун йиғимдан ташқарии) божхона тўловларини, ҚҚС билан бирга тўлашдан озод қилиндилар. 26 Ўзбеки ст он Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 7-июлдаги 305-сон «Ички бозорни ёғоч- тахта материаллари б илан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисида»ги қарори 73 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 7 январдаги 4-сон «Бож – тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига асосан юридик шахслар томонидан ўз эхтиёжлари учун, шунингдек вазирлик, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо компаниялари «Ўзинтеримпэк», «Ўзмарказимпэкс», «Ўзсаноатмашимпэкс», «Марказсаноатэкспорт» ДАТСК ва лизинг компаниялар орқали олиб келинадиган, шу жумладан қурилиш материаллари, бўлимлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш учун машиналар, дастгохлар ва технологик ускуналар 2004 йил 1 январдан бошлаб божхона божини тўлашдан озод қилиндилар. 27 Ўзбекистон Республикасини МДХ мамлакатлари билан ўзаро савдо- иқтисодий алоқаларини янада ривожлантириш, улар ўртасидаги интеграциялаш жараёнларини янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 1998 йил 8 апрелда 429-сон билан рўйхатга олинган МДХ мамлакатларидан (Арманистондан ташқири) импорт қилинаётган товарлардан божи ундирилмайди. Республикаси ахолисининг соғлиғини мухофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш учун импорт товарлари мажбурий сертификатлаштиришдан ўтиши керак. Бу чора жахон савдо ташкилотининг савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битимини 2,2-қоидаларига хамохангдир. Савдони янада эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Махкамаси 2004 йил 6 июлда Махсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 318-сон қарор қабул қилди, ундаги кўра мажбурий сертификацияланадиган импорт истеъмол товарларининг рўйхати 39%га қисқартирилди. 28 27 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 7 январдаги 4-сон «Бож – тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 28 Вазирлар Махкамаси 2004 йил 6 июлда Махсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 318-сон қарор 74 Мамлакатимизни эркин савдо тизимига интеграллашуви, халқаро товарлар харакатидаги божхона тадбирларини хам соддалаштиришни, божхона қилиб айтганда эркинлаштиришни тақозо этади. Божхона тамойиллари тадбирлари – товар билан божхона чегарасини кесиб ўтишда бажарилиши ва риоя этилиши лозим бўлган холатлар ва маъмурий қоидалар кетма-кетлигидир. Улар божхона расмийлаштирувини амалга ошириш технологиясини ва божхона қонунчилигини қўллаш амалиётини ифодалайдилар. Товарларни олиб киришни расмийлаштириш жараёни тамоилларни мураккаблиги ва талаб этиладиган хужжатларни сони, хамда расмийлаштириш вақти товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишини объектив равишда секинлаштиришга олиб келади. Лекин у ташқи иқтисодий хамкорликни Рағбатлантириш, ривожлантириш омили хам бўлиши мумкин. Бир томондан ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан божхона тамоилларини аниқ ва ўз вақтида бажарилишига эришиш лозим, бошқа томондан эса божхона ходимлари томонидан ўз вазифаларини суъистемол қилинишларини олдини олиш. Божхона қоидаларини ва тамоилларини белгилаш ва бажариш халқаро савдони давлат томонидан тартибга олишни асосий йўналишидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31 май 2002 йилдаги «Импорт божхона божларини унификациялашни қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги 189-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида 2002 йилни 1-июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасини ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси жорий этилди. 29 Ривожланаётган давлатларнинг импортини тартибга солишда бож ставкалари алохида ахамият касб этади. Уларнинг кўпчилигида олиб кирилаётган товарларга нисбатан қўлланилаётган бож ставкаларининг ўртача даражаси ривожланган давлатлардагига қараганда анчагина юқори. Бу саноатнинг ўсиб келаётган сохаларини химоя қилиш мАқсадида 29 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31 май 2002 йилдаги «Импорт божхона божларини унификациялашни қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги 189-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида 2002 йилни 1-июл 75 қилингандир. Ундан ьашқарии, бож тушумлари давлат бюджетининг асосий даромад манбаи хамдир. «Международные экономические отношения» 30 китобида ёзилишича, миллий бозорни химоя қилиш мақсадида қўлланилаётган тариф тўсиқлари нуқтаи назаридан ривожланаётган давлатларни уч гурухга бўлиш мумкин: Биринчи гурухда ундирилаётган бож ставкалари одатда 50 фоиздан ошмайди ва кўпинча товарларга нисбатан бож ундиришдан озод этиш режими қўлланилади. Бу гурах бир қатор Африка ва Лотин Америкаси давлатлари, шу жумладан Ангола, Нигерия, Боливия, Чили ва бошқалар, шунингдек Осиё-Тинч океани минтақ а си давлатлари – Сингапур, Филиппин, Тонга киради. Бу гурухга айрим Форс давлатлари хам киради. Иккинчи гурухга ундирилаётган бож ставкалари бир мунча юқори, 50 фоиздан 100 фоизгача бўлган давлатлар киради. Булар жумласига Алжир, Ливия, Танзания, Аргентина, Бразилия, Мексика, Эрон, Индонезия ва Жанубий Корея давлатлари киради. Учинчи гурухга ривожланаётган давлатларда бож ставкалари 100 фоиздан ошади. Булар жумласига М иср, Ботсвана, Марокко, Колумбия, Покистон, Хиндистон, Сурия, Таиланд, Туркия давлатлари киради. Миср, Эквадор ва Покистонда бож ставкалари а йниқ са юқоридир. Лекин Э.П.Бабинга кўра, бож ставкасининг ўртача кўрсаткичлари доим хам реал вазиятни акс эттирмайди. 31 Жумладан, ГАТТнинг Токио ва Уругвай давраларидан сўнг ўртача бож ундириш даражаси 4,9 фоиз ва 3 фоизгача туширилди деб эълон қилинди. Демпинга қарши божлар – алохида юқори бўлган божлар, демпинга қарши курашда демпинг холатлари аниқланганда қўлланилади. Жазо божлари – айниқса юқори бўлган божлар (максимал (умумий) божлардан 3-5 30 Авдокушин Н.А. «Международные экономические отношения»,- М., Экономика, 2013. 31 Э.П.Бабин «Международные экономические отношения», М., Экономика, 2006 г., 43-48 стр. 76 марта юқори), мазкур давлатга нисбатан дискриминацион чоралар қўллаётган давлатлардан келиб чиқадиган товарларга нисбатан қўлланилади. 32 Шулардан келиб чиққан холда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий ислохотларни жадаллаштириш борасидаги уст у вор йўналишларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг 20 12 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишида мухим омил бўлди. 33 Республикамизни ташқи иқтисодий фаолиятда, унинг асосий шакли бўлиши ташқи савдода эришган ютуқлари айниқса салмоқли бўлди. Ўзбекистон Республикаси хозирги кунда 150дан ортиқ мамлакатлар билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини географияси жахоннинг деярли барча минтақаларини ўзида қамраб олади. 2012 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 2011 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 100,5 фоизни ташкил этиб, 26,4 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. 34 Осиё мамлакатлари б илан ташқи савдо айланмаси сезиларли ошди, уларни республикамиз ташқи савдо айланмасидаги улуши 36,8 фоизни ташкил этди. 35 3.3. Ўзбекистон Республикаси халқаро савдо тизимида божхона фаолиятини такомиллаштириш 32 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 7 январ 2004 йилдаги «Экспорт ва импорт операцияларини тартибга солишни қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги 4-сон қарори 33 И.Каримов. Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислохотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилга Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2012 йил 19 январь, № 13. 34 Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: “O’qituvchi” НМИУ. - 2013. – 15- бет. 35 А.Кутумов «Внешняя торговля Республики Узбекистан», Деловой партнер Узбекистана, № 14, 2005 г., стр- 8-9. 77 Халқаро савдони ривожлантиришда асосий ўрин тутадиган Давлат божхона қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8- июлдаги фармонига асосан хуқуқни химоя қилиш органи мақоми берилди. Божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг корақалпогистонРеспубликаси, вилоятлар, Тошкент шахри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва постлари киради. Хозирги вақтда Давлат божхона тизими қуйидаги бўгинлардан иборат: А) Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати; Б) Давлат божхона қўмитасининг вилоятлар, корақалпогистон Республикаси ва Тошкент шахри бошқармалари; В) ихтисослашган божхона комплекслари; Г) божхона постлари. Ушбу тизимга қўшимча Давлат божхона қўмитасининг божхона статистикаси бошқармасини хам қайд қилиш мумкин. Ушбу бошқарма хам асосан назорат функциясини амалга оширади ва барча маълумотларни қайта ишлайди. Божхона органларининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар белгиланади: юридик ва жисмоний шахснинг хуқуқлари хамда қонун билан мухофаза этиладиган мафаатларни химоя қилиш; Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш; Божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш; Божхона тўловларни ундириш; Божхона назоратидан ўтказиш керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратидан ўтказилишини таъминлаш; Божхона хақидаги қонун хужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабандани олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш; 78 Ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини хамда товар номенклатурасини юритиш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш. Божхона органларига юклатилган вазифаларни бажариш учун маълум хуқуқлар берилган, ушбу хуқуқларга қуйидагилар киради: а) товар ва транспорт воситаларини, қонун хужжатларидан назарда тутилган холларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш; б) юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур хужжатларни тақдим этишни талаб қилиш; в) валюта назоратини амалга ошириш; г) молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боглиқ бўлган ахборот ва хужжатларни хамда қонун хужжатларидан белгиланган бошқа ахборотни олиш; д) божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ва бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш; е) божхона назоратидан ўтказиши лозим бвлган товарлар сақланаётган худудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш; ж) божхона хақида қонун хужжатларнинг бузилишга доир материалларни белгиланагн тартибда кўриб чиқиш хамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш; з) божхонага оид хуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товар ва транспорт воситаларини қонун хужжатларда белгиланган шолларда ва тартибда ушлаб туриш хамда олиб қўйиш; и) суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш; к) божхона оид хуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларини қўллаш. 79