logo

Мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати

Загружено в:

27.09.2019

Скачано:

0

Размер:

724.5 KB
Мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати Кириш………………………………………………………………………..3 1-боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари……………………………………………………………… . ..7 1.1 Божхона органлари фаолиятини ташкил этишнинг хуқуқий ва иқтисодий асослари………………………………………………………… .. …..7 1.2 Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари……………………………………………………………………… ... …15 1.3 Божхона органлари фаолиятида божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари………………………………………… .. 27 1- боб бўйича қисқача хулоса....................................................................... 2- боб. Божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалалари……………………………………………… .. . 35 2.1 Божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати ... ........3 5 2.2 Божхона органларининг фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш …………….................…………3 8 2.3 Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият ………………………………………………………………… .. 5 1 2-боб бўйича қисқача хулоса........................................................................ 3- боб. Ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш .......59 3.1 ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар............................... …… . .59 3.2 Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти................................................................................................................. 70 3.3 И қтисодий хавсизликни таъминлашда б ожхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ……………………………………………… 77 3-боб бўйича қисқача хулоса......................................................................... Хулоса ва таклифлар ……………………………………… .... ………… 82 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ……………………… .... ………. 85 2 Кириш Мавзунинг долзарблиги . Б ожхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва унда тезкор фискал масалаларни ечимини топиш борасида бугунги кунда давлатимиз божхона органларида кўплаб тадбирлар амалга ошириб келимнмоқда. Бир вақтнинг ўзида муаммоларга хам дуч келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 18 январ 2014 йилдаги Вазирлар Мажлисидаги қилган: « 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади » номли маърузасида таъкидлаб ўтилганидек: « Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфля ц ия даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди. ». 1 Мамлакатнинг божхона органлари тизимида бошқарув жараёнлари хамда унинг бошқарув органларига малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқариш, Давлат божхона қўмитаси ва унинг шахар, вилоят бошқармаларининг зиммасига юклатилгандир. Божхона органлари тизимида бошқарув жараёнлари хамда унинг бошқарув органларига малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқариш, товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш технологиясини соддалаштириш божхона чегараси орқали товарлар оқимини кўпайтиради ва тезлатади. Жорий йилда республикамиз божхона органлари томонидан бир қатор ютуқларга эришилган бўлсада, божхона ишини ташкил этиш ва бошқаришда бир қатор муаммолар кўзга ташланмоқда. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда божхона ишини ташкил этиш ва бошқаришни 1 И.Каримов « 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади » мавзусидаги маърузаси. 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 18 январ 2014 й. 3 такомиллаштиришга бағишланган магистрлик диссертация иши долзарб аҳамият касб этади. Тадқиқот объекти ва предмети. Магистрлик диссертациясида тадқиқот объекти қилиб Ўзбекистон Республикаси божхона тизими ўрганлинган. Тадқиқот предмети сифатида божхона иши асослари, ташқи иқтисодий фаолият асослари, халқаро хуқуқ, божхона хуқуқи, ва бошқа бир қатор фанларнинг назарий услубий асослари олинган. Тадқиқот мақсади ва вазифлари. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизмати ва юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир. Тадқиқот вазифалари қуйидагича . - божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асосларини ёритиб бериш; - божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалаларини аниқ кўрсатиш ва тахлил қилиш; - божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати диссертация да акс эттириш ; - Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти ; - ТИФни тартибга солишда б ожхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар фаолият ини кўриб чиқишдир . Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий ва фискал фаолиятини тартибга солиш тизимини божхона органларини таомилларини соддалаштиришда халқаро божхона меъёрлари ва қонунларини қўллаш орқали, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият. Мавзу бўйича қисқача адабиётлар тахлили. Бу борада тадқиқот олиб 4 бориш Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда мавжуд бўлиб В. Г Драгановнинг Божхона иши асослари, Ўзбеистонда Ў.Т. Комилов тахрири остида яратилган Божхона иши асослари ўқув қўлланмалари фикримиз исботидир. Бугунги кунда бир қатор олимларимиз бу борада тадқиқот ишларини олиб борганлар ва яна такомиллаштириб бормоқдалар улардан А. Бекмуродов, И.Асқаров, Н.Махмудов, Ш. Шорахмедов, А.Алиев, С.Алимбоев, А. Шомагдиев, ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин. Тадқиқотда қўлланиладиган услубларнинг қисқача тавсифи. Диссетацияда ўртача миқдорлар, нисбий миқдорлар ва динамика қаторлари ҳамда иқтисодий индекслар усулларидан кенг фойдаланилган. Статистик таққослаш ва хуқуқий бахолаш усулларидан фойдаланилинди. Ишнинг назарий-амалий ахамияти. Бугунги кунда божхона органлари фаолиятини такомиллашириш ва тезкор фискал муаммоларнинг ечимини топиш амалий ахамияти жуда юқори сабаби бу борада ечимини кутиб ётган масалалар жуда кўп, мазкур магистрлик диссертациясида атрофлича, билим ва кўникмаларга таянган холда ечимлар топишга харакат қилинди. Магистрлик диссертацияси маълумотларидан маъруза мантлари учун ва бошқа мақсадларда маълумот манбаи сифатида фойдаланиш мумкин. Ишнинг илмий янгилиги. Мамлакат фискал сиёсатини амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона хизматининг муаммолари ечими назарий жихатдан акс эттирилади. Магистрлик диссертациясининг тузилиши. Магистрлик диссертацияси кириш, 3-боб, хулоса ва таклифлар хамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати қисмларидан иборат бўлиб хар бир бобда 3 тадан масала кўриб чиқилади. Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ишнинг мақсади ва вазифалари, муаммонинг ўрганилинганлик даражаси, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот усуллари ва услубиёти, ишнинг амалий ахамияти, диссертациянинг тузилиши хамда хулоса ва таклифларнинг 5 қисқача умумлаштирилган ифодаси ўз аксини топган. Ишнинг биринчи боби божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари, хуқуқий ва иқтисодий асослари, божхона назоратини ташкил этиш йўллари, божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари назарий асослар кўриб чиқилган. Иккинчи бобби бевосита тахлил, божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати, фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият ёритиб берилган. Учинчи боби эса ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш, ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар, Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти, и қтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Хулоса ва таклифларнинг қисқача умулаштирилган ифодаси: тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики мавзу янда такомиллаштирилиб борилиши мумкин. Айниқса тўловларни ундириш масалари тадқиқ этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 6 I -боб. Божхона органлари фаолияти ва уни ташкил этишнинг назарий асослари 1.1 Божхона органлари фаолиятини ташкил этиш нинг хуқуқий ва иқтисодий асослари Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш мақсадида тузилади. Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона иши сохасидаги қонун хужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуидан иборат. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир. 1 Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар. Божхона органлари қонун хужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат хокимияти махаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт. Божхона органлари хуқуқни мухофаза қилувчи органлар хисобланади ва давлат бюджети маблагларидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган мухрга эга. 2 Давлат божхона қўмитасининг тузилиши хамда унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади. Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1 Ў .Камолов та ҳ рири остида Божхона иши асослари. Тошкенг 2000 йил. 2 Ў .Камолов та ҳ рири остида Божхона иши асослари. Тошкенг 2000 йил. 7  юридик ва жисмоний шахсларнинг хуқуқлари хамда қонун билан мухофаза этиладиган манфаатларини химоя қилиш; Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш; божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш; божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш; божхона тўловларини ундириш; божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш; божхона хақидаги қонун хужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш; ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини хамда товар номенклатурасини юритиш; Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш. Бжхона органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги хуқуқларга эгадир: товарлар ва транспорт воситаларини, қонун хужжатларида назарда тутилган холларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш; юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур хужжатларни тақдим этишни талаб қилиш; валюта назоратини амалга ошириш; молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боглиқ бўлган ахборот ва хужжатларни хамда қонун хужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш; божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар хамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш; божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган худудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш; 8  божхона хақидаги қонун хужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш хамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш; божхонага оид хуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун хужжатларида белгиланган холларда ва тартибда ушлаб туриш хамда олиб қўйиш; экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва махсулотлар Ўзбеқистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда: шунингдек акциз маркалари қўйилмаган тамаки махсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни мусодара этиш тўгрисида қарор қабул қилиш; (Хатбоши ЎзР 01.05.1998 й. N 621-I-сон қонунига мувофиқ киритилган) суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш; божхонага оид хуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш. Божхона органлари қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа хуқуқларга хам эгадирлар. Божхона органлари: ягона давлат божхона сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этишга; божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши, божлар тўгри хисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга; давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хаёти ва соглигини химоя қилиш, атроф мухитни мухофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга; божхона хақидаги қонун хужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив хужжатлар ишлаб чиқиш хамда уларни нашр этишга; юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш хамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги хуқуқлари ва мажбуриятлари тўгрисида ўз вақтида хабардор қилишга; 9  фаолият турлари билан шугулланиш хуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун хужжатларида белгиланган тартибда беришга; ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири хисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар. 3 Божхона органлари қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни хам бажарадилар. Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари ва давлат хокимияти махаллий органлари билан хамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назоратини амалга ошириш хамда божхона хақидаги қонун хужжатларининг бузилишига қарши курашда божхона органларига кўмаклашишлари шарт. 4 Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа органлар ва ташкилотлар билан аниқланган хуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўгрисидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни қонун хужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда ўзаро алмашадилар. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган хамма учун мажбурий тусдаги норматив хужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилиши ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Божхона органлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатларига кирадиган айрим харакатларнинг бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишига йўл қўядилар. Божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари: 3 Ўзбекистон Республикасининг «Божхона хизмати тўғрисида»ги қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й. 4 Драганов В.Г. Основы таможенного дело. М 1998 г 10  хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларнинг божхона тўловларига оид қисмининг бажарилиши тўгрисидаги божхона органларининг хулосасига биноан ана шу субъектларнинг хисоб-китоб ва бошқа хисобварақларини ёпишлари мумкин; белгиланган муддатларда тўланмаган божхона тўловлари ва жарима суммаларини хўжалик субъектларидан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўгрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар; хўжалик субъектларининг сўмлардаги маблаглари етишмаса ва валюта хисобварақларида маблаглари мавжуд бўлса, божхона органларининг тақдимномасига биноан мазкур валюта маблагларини валюта биржасида сотиш кунидаги курс бўйича бюджет олдидаги қарзни қоплаш учун зарур хажмларда сўзсиз сотишни амалга оширадилар. Хўжалик юритувчи субъектларнинг айби билан божхона тўловлари ва жарима суммаларини тўлаш кечиктирилган бўлса, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ёки божхона органларининг божхона тўловларини ўтказиш ёки қайтариш тўгрисидаги топшириқлари банк ёки молия-кредит муассасаларининг айби билан бажарилмаган бўлса (бажариш кечиктирилган бўлса), хўжалик субъектларидан, банк ёки молия-кредит муассасаларидан белгиланган тартибда пеня ундирилади. 5 Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида давлат хокимиятининг вакиллари хисобланадилар ва уларнинг божхона хақидаги қонун хужжатларига риоя этиш борасидаги талабларини барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши шарт. Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга хеч ким хақли эмас. Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажармаслик, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ўз хизмат вазифаларини 5 Ўзбекистон Республикасининг «Божхона хизмати тўғрисида»ги қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й. 11 бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини хақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, тахдид, зўрлик қилиш ёки уларнинг хаётига, соглигига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун хужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда табель ўқотар қуролини хамда махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш хуқуқига эгадирлар. Божхона органларида хизматни ўташ, божхона органларининг мансабдор шахсларини рагбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади 6 . Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон қонуни тахриридаги модда матни), (Олдинги тахририга қаранг) Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар эгаллаб турган лавозимларга хамда неча йил ишлаганликларига қараб қуйидаги махсус 6 Ў збекистон Республикаси Божхона кодекси. 2000 йил. 12 унвонлар берилади: кичик бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг старшинаси; ўрта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг кичик лейтенанти, божхона хизматининг лейтенанти, божхона хизматининг катта лейтенанти, божхона хизматининг капитани; катта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг майори, божхона хизматининг подполковниги, божхона хизматининг полковниги; олий бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг генерал-майори, божхона хизматининг генерал-лейтенанти, божхона хизматининг генерал- полковниги. Махсус унвонлар бериш ва улардан махрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Божхона органларининг мансабдор шахслари гайриқонуний хатти- харакатлари ёки харакатсизликлари учун қонун хужжатларида назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар. Божхона органи мансабдор шахсининг юридик ва жисмоний шахсларга етказган зарари қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим. Нотўгри ундирилган божхона тўловлари ва жарима суммалари қайтарилиши лозим, божхона органларининг гайриқонуний хатти- харакатлари туфайли тказилган зарар эса, қонун хужжатларида белгиланган тартибда қопланади. Давлат божхона органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий химоя қилинишини кафолатлайди. 7 Божхона органлари мансабдор шахсларининг хаёти ва соглиги давлат бюджети маблаглари хисобидан мажбуран шахсий сугурта қилиниши лозим. Ўз мансаб вазифаларини бажаришлари муносабати билан божхона органларининг мансабдор шахсларига тан жарохати етказилган ёки улар халок бўлган, шунингдек уларнинг мол-мулки йўқ қилинган ёки унга зарар 7 Ў збекистон Республикаси Божхона кодекси. 2000 йил. 13 етказилган тақдирда бунинг учун моддий товон тўлаш тартиби ва миқдори қонун хужжатлари билан белгиланади. Божхона органлари ходимлари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти харбий хизматни, ички ишлар органларидаги хизматни ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун қонун хужжатларида белгиланган шартлар ва нормалар бўйича амалга оширилади. Божхона органлари мансабдор шахсларига божхона органларида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда пенсия тайинлаш учун ишлаган йилларини хисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Божхона органлари мансабдор шахслари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг пенсия хизмати зиммасига юклатилади. Божхона органлари ходимларининг иш хақи мансаб маошидан, махсус унвонлар ва ишлаган йиллари учун устамалардан хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан жорий этилган тартибда белгиланадиган бошқа қўшимча хақлардан иборатдир. Божхона органларининг мансабдор шахслари бепул формали кийим- бош билан таъминланадилар. Божхона органлари мансабдор шахслари кийим-бошининг бичими, фарқловчи белгилари ва кийим-бош билан таъминлаш нормалари қонун хужжатларида белгиланади. Формали кийим- бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Божхона органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин. Бундай фондни ташкил этиш тартиби қонун хужжатлари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ божхона иши, контрабандага, гиёхванд воситалар, психотроп моддаларнинг гайриқонуний муомаласига қарши кураш масалалари хамда ўз ваколати доирасидаги бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг божхона ва 14 бошқа органлари хамда халқаро ташкилотлар билан хамкорликни амалга оширади. 8 1.2 Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 41 моддасига мувофиқ, товарлар ва транспорт воситалари божхона режимига мувофиқ божхона назорати бошланган пайтдан бошлаб у тугагунга қадар божхона назорати остида бўлади. Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона худудига олиб киришда – товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан; божхона худудидан товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқишда – божхона декларацияси қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан бошланади, товарлар ва транспорт воситаларини эркин муомалага чиқарган пайтда эса якунланади. Бироқ, товарлар ва транспорт воситалари чиқарилишдан қатъий назар, уларга нисбатан божхона назорати, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ёки ижро этилиши Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланган халқаро шартнома бўзилганлиги мавжуд деб хисоблаш учун етарлича асос бўлса, исталган вақтда ўтказилиши мумкин. Мазкур қоида БК нинг 51 – моддасида баён қилинган. Кўрсатиб ўтилган холатда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишлари, уларни такрорий божхона кўригидан ўтказишлари, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайтадан текширишлари, хужжатларни ва ташқи иқтисодий хамда мазкур товарлар билан бундан кейинги тижорат операцияларига тегишли бўлган бошқа ахборотларни текширишлари зарур. Текшириш декларант, мазкур операцияга бевосита ва билвосита алоқадор бўлган ёки 8 Д авлат божхона хизмати т ўғ рисида Ў збекистон Р еспубликасининг қ онуни 29.08.1997 й. n 472- сон, 01.05.1998 й. 621--сон қ онуни, 03.12.2004 й. 714--сон қо нуни. 15 зарур хужжатларга эга бўлган исталган бошқа шахс жойлашган жойда ўтказилиши мумкин. Шуни таъкидлаш мухимки, БКнинг 40-моддаси учинчи хатбошисига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари божхона назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари рухсатисиз чиқиб кетган транспорт воситаларини мажбурий равишда тўхтатиш, денгиз, дарё ва хаво кемаларини мажбурий равишда орқага қайтаришга хақлидир, чет эл кемалари ва бошқа давлатларнинг худудида турган кемалар бундан мустасно. Декларант ва товарлар хамда транспорт воситаларига нисбатан ваколатга эга бўлган бошқа шахслар ёки уларнинг вакиллари товарлар ва транспорт воситаларини куздан кечириш пайтида хозир бўлишга хақлидир. Шу билан бирга, божхона органлари кўрсатиб ўтилган шахсларни куздан кечириш пайтида хозир бўлишларини талаб қилишлари мумкин. Ташувчининг вакили, махсус ваколат бурилган шахси бўлмаган тақдирда, транспорт воситасини бошқарувчи жисмоний шахс божхона мақсадлари учун ваколатли шахс деб хисобланади (БК нинг 44-моддаси, 2-хатбоши). Божхона органи юқорида санаб ўтилган шахслар йўқлигида, қуйидаги холларда товарлар ва транспорт воситаларини куздан кечиришга хақлидир:  Кўрсатилган шахслар товарлар ва транспорт воситалари тақдим этилганидан сўнг ўн кун ўтганидан кейин келмаган бўлса;  Давлат хавфсизлиги, жамоат тартибига, инсон хаёти ва соғлиғига, атроф табиий мухитга, хайвонот ва ўсимликлар, Ўзбекистон Республикасининг бадиий, тарихий ва археологик бойликлари сақланишига хавф мавжуд бўлганда ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа холатларда;  Товарлар халқаро почта жўнатмалари орқали юборилган бўлса;  Товарлар ва транспорт воситалари улар жойлаштирилган божхона режимини бузган холда божхона худудида қолдирилган бўлса. Божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қуйидаги йўллар билан ўтказилади: 16  Божхона мақсадлари учун зарур бўлган хужжатлар ва маълумотларни текшириш;  Жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб – суриштириш;  Божхона кўригидан ўтказиш;  Товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона томонидан идентификациялаш;  Товарлар ва транспорт воситаларини хисобга олиш;  Хисобга олиш ва хисобот тизимини текшириш;  Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган худудлар, бинолар ва бошқа жойларни текшириш;  қонун хужжатларида назарда тўтилган бошқа шаклларда (БК нинг 39 – моддаси). 9 Божхона назорати ўтказилаётганда инсон, хайвонот ва ўсимликлар хаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган хамда товарлар транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар 10 қўлланилиши мумкин. Божхона назоратини ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланади. Шахсларга ва уларнинг товарлари ва транспорт воситаларига ғайриқонуний зарар етказмаслик божхона назоратини ўтказишнинг умумий қоидаси хисобланади. БК нинг 49-моддасида зарурат бўлганда божхона органлари божхона назоратининг санаб ўтилган барча шаклларидан фойдаланишлари мумкинлиги таъкидланади, бироқ, одатда, улар ушбу шаклларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси божхона органларига юклатилган божхона иши хақидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари ва 9 Ў збекистон Республикаси Божхона кодекси. Тошкент 2000 йил 10 Ў збекистон Республикаси Божхона кодекси. Тошкент 2000 йил . 17 Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя қилиниши таъминланиши учун етарли бўлган шакллардангина фойдаланадилар. Шу билан бирга Божхона кодекси божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилинган аниқ объектларни белгилайди. БК нинг 50 – моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси аъзоларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариш билан боғлик холда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган бўлсалар, божхона текширувидан озод қилинади. Шунингдек чет эл харбий кемалари, жанговар ва харбий транспорт хаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган харбий техникаси божхона текширувидан озод қилинади. Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ва ратификация қилинганидан кейин халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин (БК нинг 50- моддаси). Божхона сохасида иш кўрувчи шахслар божхона органларига рўйхати қонун хужжатларида белгиланадиган, божхона назорати учун зарур хужжатлар ва маълумотларни топширишлари керак. Бундан ташқари БКнинг 43-моддасига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун божхона органлари “банклардан, бошқа молия кредит муассаларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан экспорт-импорт операциялари хамда назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятнинг бошқа турларига доир маълумотларни олишга хақлидир”. 11 Божхона назорати учун зарур бўлган хужжатлар шахслар томонидан камида уч йил сақланиши лозим (БК нинг 43-моддаси 3-хатбошиси). Кўрсатиб ўтилган холда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишга, уларни такрорий божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта 11 Ў збекистон Республикаси Божхона кодекси. Тошкент 2000 йил 18 текширишга, ташқи иқтисодий фаолият ва мазкур товарлар билан бундан кейинги тижорат операцияларига тегишли бўлган бошқа хужжатлар ва ахборотларни текширишга хақлидир. Текшириш декларант, кўрсатиб ўтилган операцияларга билвосита ёки бевосита алоқадор бўлган ёки зарур хужжатларга эга бўлган шахслар турган жойда ўтказилиши мумкин. Хуқуқни бўзишлар аниқланган тақдирда шахслар қонун хужжатларига мувофиқ жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси божхона органларига божхона назоратини амалга оширишда қуйидаги хуқуқлар берилган: А). Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат гувохномаси асосида божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган шахсларнинг товарлари ва транспорт воситалари, божхона назорати учун зарур бўлган хужжатлари мавжуд бўлиши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган худуд ва биноларга кира олиш хуқуқига эга (БКнинг 52- моддаси); Б). Божхона органлари божхона назоратини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун қонун хужжатларига мувофиқ мутахассислар ва экспертларни жалб этишга хақли (БКнинг 53-моддаси); В). Божхона органлари божхона назорати остида бўлган хужжатлар, товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона қиёслашидан ўтказишга хақлидир. Бу уларга пломбалар, мухрлар қўйиш, рақамли, махфий ва бошқа маркаларни босиш, намуналар ва нусхалар олиб, товарлар ва транспорт воситаларини таърифлаш, уларнинг чизмаларини тайёрлаш, масштабли тасвирлар, фотосуратлар, иллюстрациялар тайёрлаш, товарларга илова қилинган ва бошқа хужжатлардан хам узга қиёслаш воситаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Қ иёслаш воситалари фақат божхона органлари томонидан ёки уларнинг рухсати билан узгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин. Товарлар ва транспорт восталарининг йўқ бўлиб кетиши, уларга қайта тиклаб 19 бўлмайдиган даражада путур етказилиши ёки уларнинг жиддий бўзилиши хавфи туғилган холлар бундан мустасно. Қиёслаш воситалари узгартирилганлиги, олиб ташланганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида божхона органларига дархол хабар қилинади ва айни пайтда бундай хавф мавжуд бўлганлигини исботловчи далиллар тақдим этилади (БКнинг 46- моддаси); Г). Божхона органлари товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтаётган шахсларнинг, божхона брокерлари ёки назорат қилиш божхона органларига юкланган фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини уз ваколатдари доирасида текширишга ёки текширишни тайинлашга хақлидир (БКнинг 48-моддаси). Бундай текширишлар давомида божхона органлари қуйидагиларга хақлидир:  Ташқи иқтисодий фаолиятни ва бошқа хўжалик фаолиятини амалга оширишга тегишли бўлган, божхона ишига ва божхона органлари функцияларига алоқадор бўлган хар қандай ахборот (шу жумладан, банк хужжатлари) билан танишиш. Бундай ахборот ва хужжатлар божхона органларига текин тақдим этилади; 12  Мансабдор шахслар ва бошқа ходимлардан маълумотномалар, ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олиш;  Бинони мухрлаш;  Белгиланган шаклдаги далолатнома бўйича хужжатларни олиб қўйиш, агар улар божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан белгиланадиган бошқа жойларда текширилиши керак бўлса. Кўрсатиб ўтилган текширишлар унинг молиявий – хўжалик фаолияти текширилаётган шахсга ғайриқонуний зарар етказмаслиги керак, текширишнинг натижалари ушбу шахсга дархол хабар қилинади. 12 У .Комилов тащрири остида Божхона иши асослари . 2000 йил 20 Текшириш давомида олинган барча маълумот махфий хисобланади хамда фақат божхона мақсадларида фойдаланилиши мумкин, у ошкор қилинмаслиги, божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий мақсадларда фойдаланилмаслиги, учинчи шахсларга ва давлат органларига берилмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустасно. Уларга қарши кўраш Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ваколатларига кирмайдиган жиноят белгилари аниқланган холлар бунинг мисоли бўлиши мумкин. Юқорида Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари шахсни куздан кечириш каби божхона назорати шаклини қўллаш хуқуқига эгалиги қайд этилди. Шуни таъкидлаш зарурки, хуқуқий давлат кўриш шароитларида бундай чора, агар уюшган жиноятчилик, гиёвандлик моддалари, қурол-яроғ ва маданий-тарихий бойликлар контрабандаси аниқланган тақдирда фақат зарургина эмас, балки мажбурий чора хам хисобланади. Шу сабабли, шахсни куздан кечиришни божхона назоратининг мутлақ шакли сифатида батафсилроқ ёритиш зарурияти туғилади. Уни қўллаш БКнинг 45-моддасида тартибга солинган. Шахсни куздан кечириш Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган ёки божхона назорати зонасида ёки халқаро алоқа учун очиқ бўлган аэропортнинг транзит зонасида турган жисмоний шахс ўзида Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси бўзилиши объектлари хисобланган товарларни яширганлиги ва тақдим этмаганлиги учун етарлича асослар бор деб хисобланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси божхона органи ваколатли мансабдор шахснинг қарорига биноан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Шахсий куздан кечириш ўтказилишидан олдин жисмоний шахсга қабул қилинган қарор эълон қилиниши хамда унга яширилаётган товарларни 21 ихтиёрий бериш таклиф қилиниши керак, айни вақтда унга бундай куздан кечириш ўтказилиши пайтида унинг хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши зарур. Шахсни куздан кечириш божхона органининг куздан кечирилаётган шахс билан бир жинсдаги мансабдор шахслари томонидан уша жинсдаги икки гувох хозирлигида санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи ажратилган хонада ўтказилади. Куздан кечирилаётган шахснинг танасини куздан кечириш фақат тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши керак. Шахсни куздан кечириш ўтказилаётган бино яна бир талабга жавоб бериши, унга бошқа жисмоний шахсларнинг киришини, шунингдек куздан кечириш пайтида уларни кузатиш имкониятини истисно қилиши керак. Шахсни куздан кечириш ўтказилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ДБК томонидан белгиланадиган шакл бўйича баённома тўзилади. Уни куздан кечиришни амалга оширган божхона органи мансабдор шахси, куздан кечирилган жисмоний шахс, гувохлар ва агар куздан кечириш давомида куздан кечирилаётганнинг танаси куздан кечирилган бўлса, тиббиёт ходими имзо чекадилар. Унга нисбатан шахсий куздан кечириш ўтказилган жисмоний шахс тўзилаётган баённомада баёнот беришга хақлидир. БКнинг 42-моддасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегаралари бўйлаб, божхона расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган жойларда, шунингдек қонун хужжатлари билан белгиланган бошқа жойларда божхона назорати зоналари ташқил этилади. Бундай зоналарда ва уларнинг чегаралари доираларида ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятини амалга оширишга, шунингдек уларнинг чегаралари орқали транспорт воситалари, товарлар ва шахсларни, шу жумладан бошқа давлат органларининг мансабдор шахсларини олиб ўтишга Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг рухсати билан ва 22 назорати остида йўлга қўйилади, Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустасно. Божхона назорати остида бўлган, шу жумладан транзит режимида божхона худуди орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари жўнатиш божхона органидан бориш божхона органига товарлар ва транспорт воситаларини ташишга қабул қилиб олиган ташувчининг жавобгарлиги остида ташилиши мумкин. Транзит божхона режимини қўллаш хусусияти рухсат берувчи тусга эгадир. Товарларни мазкур божхона режими остида жойлаштиришга рухсатномани божхона органлари беради. Товарларнинг транзит божхона режими остида ўтишига риоя қилиниши керак бўлган шартлар қуйидагилар хисобланади:  Товарлар олиб кирилгандаги кўринишда олиб чиқилиши керак, табиий эскириш бундан мустасно;  Улардан бирон бир бошқа мақсадларда, транзитдан ташқари, фойдаланмаслик кафолати;  Ушбу товарларнинг етказиб бериладиган божхона органига уз вақтида етказиб берилиши. Ўзбекистон Республикаси худуди бўйича товарлар транзити қонун хужжатларда белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Агар божхона органи ташувчига ишонмаслик учун бирон-бир асосга эга бўлса, транзит товари божхона хамкорлигида ташилади ёки божхона ташувчисига тушувчи бўлади. Юк келиб тушувчи божхона органига топширилиши лозим бўлган хужжатлар кайси товарлар ва транспорт воситаларига тегишли бўлса, уша товарлар ва транспорт воситалари билан бир хил тартибда етказилади. Ташувчи қуйидаги холлларда товарлар ва транспорт воситаларини ташиш учун қабул қилмасликка хақли:  Божхона ва транспорт хужжатлари белгиланган тартибни бузган холда расмийлаштирилган бўлса; 23  Божхона томонидан транспорт воситасига ва товарлар жойлашган ўров идишларга қўйилган таъминлов чоралари ташилаётган товарларга ана шу таъминлов чораларини бузмасдан тегиш имкониятини истисно этмаса. Товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид хужжатларни ташиш учун қабул қилиб олган ташувчи:  Уларни жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган манзилга, йўналишда ва муддатда, табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларидаги камайиш оқибатидаги узгаришларни истисно этганда, уларнинг ўров идишлари ёки холатини узгартирмасдан, элтиб беришдан бошқа мақсадда фойдаланмасдан етказиб бериши;  Товар, транспорт воситалари ва уларга оид хужжатларни юк келиб тушадиган божхона органида кўрсатиши, бу орган мансабдор шахсларининг талабига биноан эса – товарлар ва транспорт воситалари амалда тақдим этилиши;  Божхона назорати остида турган товарлар билан бир вақтда бошқа товарларни ташимаслиги шарт. Юк элтиб бериладиган жойига етиб келганидан кейин ташувчи божхона органининг рухсатисиз товарлар ва транспорт воситаларини тўхташ жойида қаровсиз қолдириш, тўхташ жойини ўзгартириш, йўловчиларни тушириш, товарлар билан бирон-бир ортиш-тушуриш ва ўраш-жойлаш операцияларинини ўтказиш, қиёслаш воситаларини ўзгартириш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиш хуқуқига эга эмас. Агар ташувчи йўловчиларнинг ва транспорт воситаси экипажининг хаёти ва соғлиғи чинакам хавф остида қолганлигини, товарлар ва транспорт воситасининг йўқ қилиниши, қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетиши ёки жиддий бўзилиши хавфи мавжуд бўлганлигини исботласа, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги талабларни бузганлик учун жавобгарлик юзага келмайди. Кўрсатилган талаблар бўзилишига сабаб бўлган холатлар тўғрисида ташувчи дархол божхона органини хабардор қилиши шарт. 24 Агар ташувчи ёхуд унинг транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг талабларига риоя этилишини кафолатлай олмаса, божхона органи транспорт воситаси фақат тегишлича жихозланган ёки божхона кузатувига олинган ёки товарлар божхона ташувчиси томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ташилган тақдирдагина товарларнинг божхона назорати остида олиб ўтилишига йўл қўйишга хақли. Ўзбекистон Республикаси худуди орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг бут сақланиши учун ташувчи жавобгар бўлади. Товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган, йўқотилган ёки юк келиб тушадиган божхона органига элтиб берилмаган тақдирда, ташувчи тегишли равишда эркин муомалага ёки экспортга чиқариш режимларида тўланиши лозим бўлган бож тўловларини тўлаши шарт, товарлар халокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетган ёхуд камомад табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган ёхуд органлар ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф хатти харакатлари натижасида эгаликдан чиқиб кетган холлар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўй берган бундай холлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибдан тасдиқланиши лозим. 13 Божхона чегарасидан олиб ўтиш – товарлар ёки транспорт воситаларини хар қандай усулда, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини юбориш, қувур транспортидан хамда электр узатиш линияларидан узатиш йўли билан божхона худудига олиб кириш ёки олиб чиқиш харакатларини амалга оширишдир. Шундай харакатлар жумласига қуйидагилар киради:  Товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудидан олиб кирилганда – божхона чегарасидан амалда ўтиш; 13 Ў з бекистон .Рес публикаси Б ожхона К одекси 2004 Норма. 25  Товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудидан олиб чиқилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудига олиб чиқилганда – божхона декларациясини тақдим этиш ёки товар ёхуд транспорт воситаларини олиб чиқиш мақсадини амалга оширишга бевосита қаратилган узга харакатни бажариш. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг асосий принциплари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 1-бобида баён этилган. Биринчидан, барча шахслар Ўзбекистон Республикасига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда тенг хуқуқка эга, қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустаснодир (БКнинг 8- моддаси). Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларида назарда тўтилган холлардагина мазкур хуқуқни чеклаш ёки бекор қилиш мумкин. Иккинчидан, товарлар ва транспорт воситаларининг мамлакатимиз божхона чегарасини кесиб ўтишига Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан белгиланган жойларда ва уларнинг ишлаш вақтида йўл қўйилади. Бошқа жойларда ва божхона органларининг ишлаш вақтидан ташқари товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини фақат божхона органлари билан келишиб кесиб ўтишлари мумкин (БК 11, 12- моддалари). Учинчидан, товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш уларнинг божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади хамда божхона расмийлаштируви ва божхона назоратидан ўтказилиши керак. Товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтишнинг мухим умумий принципи БК 15 – моддасида баён этилган. Унга биноан, “божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан, ана шу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, улардан фақат шу мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади”. Бошқа 26 холларда бундай товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси божхона органининг рухсати билан, божларни тўлаш хамда БК ва Ўзбекистон Республикасининг узга қонун хужжатларида назарда тўтилган бошқа талабларни бажариш шарти билан йўл қўйилади. 1.3 Божхона органлари фаолиятида божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари Божхона расмиятчиликлари ва тартиблари товар мамлакат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошланади. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан олдинги тартиблар (божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар) давлатларнинг қонун хужжатлари ва бир қанча халқаро хужжатлар билан тартибга солинади. Кўпинча чегарани кесиб ўтган ва мамлакат божхона худудига келган транспорт воситалари ва юклар улар божхона расмийлаштирувидан ўтиладиган ва божхона декларацияси тақдим этиладиган пунктгача муайян йўлни босиб ўтишларига тўғри келади. Жахондаги кўпчилик мамлакатларнинг қоидаларида товарлар ва транспорт воситалари мамлакат чегарасини кесиб ўтар экан, транспорт воситаси куздан кечирилгандан ва транспорт воситаси ва юклар бирхиллаштирилгандан кейин энг қисқа муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтиш учун энг яқин божхона муассасига бориши назарда тутилади. Ушбу холатда амал қилувчи асосий хуқуқий қоида товарлар ва транспорт воситалари улар бу йўлни божхона расмийлаштирувидан ўтишлари ёки йўқлигидан қатъий назар, божхона назорати остида босиб ўтишларидан иборатдир. 14 Халқаро қоидалар божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар амал қилувчи божхона расмиятчиликлари энг кам бўлишини ва барча мамлакатларнинг товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан бир хилда қўлланилишини, ташқи савдо учун тўсиқ яратмаслигини талаб этади. Кириш божхонаси товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан 14 Свинухов В.Г. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД» М:., Экономист 2004 г. 27 ўтиши керак бўлган жойдан бошқа жойда жойлашган холларда божхона маъмурлари фақат чегарани кесиб ўтишда транспорт воситалари ва юкларни бирхиллаштириш учун зарур бўлган хужжатларни – транспорт ва товарга илова қилинган хужжатларни талаб қилишга хақлидирлар. Бунда, одатда, божхона маъмурларига юк ўринлари сони, унинг маркировкаси, оғирлиги ва номи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган хужжатлар, шунингдек транспорт воситаларини бирхиллаштириш учун зарур бўлган хужжатлари кифоядир. 15 Киото конвенцияси тавсиялари божхона декларацияси тақдим этилгунга қадар божхона расмиятчиликлари энг кам, халқаро савдо учун энг кам ноқулайлик яратувчи оддий бўлиши кераклигини алохида таъкидлайди. Юқорида айтиб ўтилган мақсадлар учун тақдим этиладиган хужжатлар хорижий тилда тақдим этилган тақдирда божхона, одатда, уларнинг уз миллий тилига таржима қилинишини талаб қилмаслиги керак. Кўпчилик мамлакатларда амал қилувчи қоидалар, шунингдек қуйидагиларни назарда тутади:  Юклар ва транспорт воситалари мамалакат божхона чегарасини кесиб ўтиши мумкин бўлган пунктлар миллий қонун хужжатлари билан белгиланади;  Юкни ташувчи юклар божхона расмийлаштируви пунктига шикастланмасдан ёки товарларнинг ўрами, ташқи кўриниши ва хусусияти ўзгартирилмасдан ташилиши учун жавобгар бўлади;  Юк божхонага унинг иш вақтидан ташқари пайтда келган тақдирда, божхона маъмурлари қўшимча хақ эвазига божхонани очишлари ва транспорт воситалари хамда юкларни ўтказиб юборишлари керак (агар буни юк эгаси ёки тушувчи илтимос қилса);  Божхона маъмурлари хорижий божхона хизмати тамғасини тан олишлари, бироқ, божхона расмийлаштируви пунктига бораётган юкка уз тамғаларини қўйишлари мумкин; 15 Ў .Комилов та ҳ рири остида Божхона иши асослари . 28  Импорт қилинаётган мамлакатнинг божхона худудига бориш йўлида авария юз берган, юк шикастланган ёки нобуд бўлган тақдирда, божхона маъмурлари томонидан эътироф этиладиган далолатномалар тўзилиши керак. Мақсади ички истеъмол ёки экспорт учун юкларнинг божхона расмийлаштируви операциялар мажмуидан иборат. У қуйидагиларни уз ичига олади: божхона декларациясини ва унга илова қилинган хужжатларни тақдим этиш, уларни текшириш ва қабул қилиш, товарларни божхонага тақдим этиш ва уларнинг божхона назоратидан ўтказилиш эхтимоли, божлар ва йиғимлар хисоблаб чиқилиш ва тўланиши, товарларнинг божхона томонидан чиқарилиши. Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида божхона расмийлаштируви хам чегара божхона муассасалари, хам мамлакатнинг божхона худуди ичида жойлашган божхона муассасалари томонидан амалга оширилади. Экспорт ва имопрт юкларини ўтказиш бўйича операцияларни амалга оширувчи божхоналар рўйхати мунтазам равишда эълон қилинади. Кўпчилик мамлакатларда товарларнинг айрим ўзига хос тоифаларини (олмос ва бриллиантлар, санъат буюмлари ва осори атиқалар ва айрим бошқа буюмлар) божхона назоратидан малакали ходимларга эга бўлган, бунинг учун махсус мўлжалланган божхона муассасалари томонидан ўтказишни назарда тутувчи тартиб амал қилади. Юкларни декларациялаш (божхона декларациясини тақдим этиш) – божхона расмийлаштирувининг мажбурий тартибидир. Кўпчилик давлатларда декларант (божхона декларациясини тўлдирувчи ва берувчи шахс) нафақат юк эгаси, балки унинг номидан юкни тасарруф қилувчи, товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ва расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органига тақдим қилувчи бошқа шахс (транспорт агенти, божхона брокери ва бошқалар) бўлиши мумкинлигини назарда тутувчи тартиб амал қилади. Одатда, бундай шахслар доираси миллий қонун хужжатлари билан белгиланади ва анча кенг бўлиши 29 мумкин. Декларант барча холларда божхона декларациясида мавжуд бўлган маълумотларнинг ишончлилиги ва бож хамда бошқа йиғимлар тўланиши учун божхона маъмурлари олдида жавоб берувчи шахс хисобланади. Декларант товарларга декларация тақдим этишда қийинчиликларга дуч келган холларда “божхона маъмурлари унга узларидаги мавжуд исталган зарур ахборотни тақдим этишлари хамда божхона декларацияси тўлдирилишида декларантга кўмаклашишлари керак” (Киото Конвенцияси, В. 1 - илова). 16 Божхона хизматларининг ушбу тури айрим мамлакатларда пулли тусга эга бўлиши мумкин. Юк декларациясининг расмий иш қоғозлари хам сотилиши мумкин. Декларация текширилгандан ва қабул қилингандан кейин юклар божхона текширувидан ўтказилиши (яъни улар божхона маъмурлари томонидан физик инспекция қилиниши) мумкин. Божхона текширувининг асосий мақсади – божхона маъмурларига тақдим этилган юкнинг божхона декларацияси ва унга илова қилинган хужжатларда таърифга мувофиқлигини аниқлашдир. Халқаро нормалар билан божхона текшируви божхона декларцияси берилган ва у қабул қилинганидан кейин энг қисқа муддатда ўтказилиши белгиланган. Бир қанча холларда миллий қонунчилик юк ва транспор воситаларининг барча божхона расмийлаштирувини, шу жумладан уларнинг физик инспекция қилинишини ўтказиш учун аниқ чекланган муддатларни белгилайди. Киото Конвенцияси юкнинг бошқа ваколатли маъмурлар (караттин, санитария ва инспекцияларнинг бошқа турлари) томонидан инспекция қилиниши божхона текшируви пайтида ўтказилишини тавсия қилади. Кўпчилик давлатларда қонунчилик юкнинг божхона текшируви мажбурийлигини белгиламай ди, бироқ, ушбу хуқуқ божхона маъмурларига берилади, хар бир аниқ холатда масалани хал этишни уларга қолдиради. 16 М.Холмедов ва бошқалар. «Ўзбекистон Республикасида божхона режимларини қўллаш асослари», Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 2005 й. 30 Кўпчилик давлатларнинг божхона маъмурлари юкни текшириш божхона декларациясини текширган ва қабул қилиб олган божхона хизматчиси томонидан амалга оширилиши қоидасига риоя қилади. Юкларнинг айрим тоифаларини текшириш экспертлар жалб қилинишини, божхона лабораторияларидан фойдаланишни талаб қилиши мумкин. Бир қанча мамлакатлар амалиёти бошқа чораларни хам, масалан, юкларнинг айрим тоифаларини ўтказиш ихтисослаштирилган хизматлар ва божхоналар ташқил этилишини назарда тутади. Бу хақдаги ахборот божхона хизматлари томонидан берилади ва эълон қилиниши шарт. Кўпчилик мамлакатларнинг қоидалари божхона текширувида декларант (ёки унинг вакили) хозир бўлишини талаб этади. Уз навбатида, бу, декларант юкни юк текшириладиган жойга етказиши кераклигини, уни идишдан чиқаришни, кейин ўраб – жойлашни ва текшириш ўтказиш учун зарур бўлган бошқа операциялар ўтказиши кераклигини англатади. Агар ушбу операцияларни божхона маъмурлари бажарган холларда декларант харажатлар хақини тўлайди. 17 Кўпчилик давлатларнинг қоидалари товарлар декларантнинг талабига кўра божхона маъмурлари томонидан қуйидаги манзилларда инспекция қилинишини белгилайди: А). Божхона декларацияси тақдим этилган божхона муассасаси худудида; Б). Бошқа божхона муассасасида; В). Декларант (экспорт қилувчи ёки импорт қилувчи) биносида, шу жумладан етказиб бериш пунктида; Г). Юкнинг бўзилишини ёки одамларга бошқа бирор зарар етказилишини истисно қилувчи (қоронғи бино, совутгич ва бошқалар) махсус жихозланган бинода. Агар бу кўшимча харажатлар билан боғлиқ бўлса, хақини декларант тўлайди. 17 М.Холмедов ва бошқалар. «Ўзбекистон Республикасида божхона режимларини қўллаш асослари», Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 2005 й. 31 Киото Конвенцияси катнашчи мамлакатлар божхона маъмурларига танлаб текширишни тавсия қилади, айниқса қуйидаги холларда: А). Экспорт ёки импорт операциялари мунтазам равишда юкни чегарадан олиб ўтишнинг барча қоидаларини бажарувчи бир корхона ёки жисмоний шахс томонидан содир этилса; Б). Декларацияда ва унга илова қилинган хужжатлардаги маълумотларни текшириш осон бўлса; В). импорт (ёки экспорт) божлари ва солиқлар ставкалари кўп бўлмаса. Божхона маъмурлари зарур холларда товарлар намуналарини текшириш учун олишлари мумкин. Одатда, улар бож ставкасини белгилаш мақсадида товарни тавсифлаш тўғрисидаги масалани бошқача тарзда хал этиш мумкин бўлмаган холларда нусхалар ва намуналар оладилар. Барча мамлакатлар қонунчилиги ушбу масалани хал этишни божхона маъмурлари ихтиёрига колдиради. Бироқ, юкни нусха ва намуналар олиш тугаллангунгача чиқаришга рухсат берилади Юкларнинг тбожхона расмийлаштирувини жадаллаштириш мақсадида халқаро амалиётда турли давлатлар божхона хизматлари ўртасида хамкорлик, хамкорлик қилувчи мамлакатлар божхона маъмурлари томонидан амалга оширилган расмийлаштиришни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимлар кенг қўлланилмокда. Ушбу холда божхона маъмурлари транспорт хужжатларига тегишли белги қўядилар ва юкни ўтказадилар. Бундай тизим божхона расмийлаштируви билан боғлиқ чиқимларни жиддий равишда қисқартиради. Божлар ва йиғимларни хисоб чиқиш ва тўлаш одатда, божхона декларацияси тақдим этилган ва божхона расмийлаштируви амалга оширилган божхона муассасасида ўтказилади. Бироқ, божхона маъмурлари бож ва йиғимлар тўланадиган бошқа муассасани хам кўрсатишлари мумкин. Қоидага кўра, божлар ва йиғимлар божхона маъмурлари товарни ўтказганга қадар тўланади. Бироқ, халқаро амалиётда ушбу жихатларни каттик қўллаш қабул қилинмаган. Кўплаб мамлакатларнинг божхона қоидалари бож 32 тўловчининг илтимосига кўра бож ва йиғимлар тўланиши кечитирилишига йўл қўяди. Бундай амалиёт, жумладан, мунтазам равишда товарларни импорт қилувчи шахсларга нисбатан амал қилади. Божхона муассасалари бож тўланишини кечиктиришга рухсат берар экан, тўловчидан тўловчидан кафолат ёки таъминлашни талаб қилиши мумкин. Бож ва бошқа йиғимлар тўланадиган сана турли мамлакатлар қонунчилиги томонидан турлича белгиланади: А). Божхона декларацияси берилишининг рўйхатдан ўтказилган санаси бўйича ; Б). Божхонада қайд этилган божхона декларацияси қабул қилинган санаси бўйича; В). товар божхонага хақиқатда тақдим этилган сана бўйича (баъзан – текшириш санаси бўйича). Бож тўланганлигини тасдиқлаб, божхона декларацияси нусхасига белги қўяди. Ушбу нусха декларантда қолади ёки унга бож тўланганлигини тасдиқловчи хужжат берилади. I - боб бўйича қисқача хулоса Ички истеъмол ёки экспорт учун божхона томонидан товарнинг чиқарилиши ўзида божхона расмийлаштирувининг якунловчи операциясини ифодалайди. Бироқ, халқаро амалиёт ва Киото Конвенцияси тавсиялари ушбу операцияни товарларнинг божхона расмийлаштируви вақтига кўра охиргиси деб хисобламайди. Юк божхона томонидан юқорида айтиб ўтилган барча операциялар тугаллангунга қадар чиқариши мумкин. Агар божхона маъмурлари божхона тозалаши билан боғлиқ барча операцияларни декларант бажаришига ишонсалар, улар товарни декларант божхона учун мақбул бўлган товарга илова қилинган хужжатлар ёки товар тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган бошқа расмий хужжатни тақдим этиши шарти билан чиқаришлари мумкин. Киото Конвенцияси тўғридан тўғри божхона маъмурларига, агар божхона текшируви дархол ўтказилиши мумкин бўлмаса, товарни 33 операциялар тугаллангунга қадар чиқаришни тавсия қилади. Масалан, эксперт чақирилган ва унинг хулосасини кўтиш зарур бўлган холда ёки намуналар (нусхалар) тахлили натижалари махсус лабораториядан келишини кўтиш зарур бўлган холларда, декларант, агар бож экспертиза натижасида ошса, қўшимча бож тўлаш мажбуриятини уз зиммасига олади. Жахонда хамма жойда бож солиғи даражаси пасайишидан кейин божхона расмийлаштируви ва тадбирларини соддалаштириш ва бирхиллаштириш, кўплаб операцияларни маълумотлар ва хужжатларни ишлаш техник, шу жумладан электрон воситалар ихтиёрига топшириш жараёни бормокда. Жахон божхона ташқилоти ва Европа божхонасининг фаолияти жахоннинг кўплаб мамлакатларида компьютер тизими ташқил этилишига кўмаклашди. Киото Конвенцияси божхона мақсадларида компьютерларни қўллашга нисбатан махсус илова билан тўлдирилди. Илова божхона расмийлаштирувини жадаллаштириш, у билан боғлиқ моддий чиқимларни қисқартириш (яъни амалда божхона декларациясини тўлдирмасдан), пайдо бўлувчи тўрачилик тўсиқларини бартараф этиш учун замонавий электрон техникани қўллаш бўйича тавсиялар беради. 34 II - боб. Божхона органлари фаолияти тезкор фискал вазифаларини жадаллаштириш масалалари 2.1 Божхона органлари фаолияти муаммолари ва хозирги холати Иқтисодиётнинг хозирги кундаги тараққиёти ва Ўзбекистон Республикасининг жахон иқтисодиётига илдамлик билан интеграциялашуви зарурияти божхона хизматини ислох қилишни талаб этмоқда. Ушбу ислохотларнинг асосий мақсади ташқи савдони тартибга солиш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали ва рационал йўлларини топишдан ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг яқин келажакда Бутунжахон савдо ташкилотига (БЖСТ) аъзо бўлишдир. Ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган асосий масала-ташқи иқтисодий фаолиятни БЖСТ талаб ва меъёрлари асосида тартибга солиш механизмини, миллий иқтисодий манфаатларни хисобга олган холда, босқичма-босқич амалиётга жорий этиш ва божхона орқали тартибга солишнинг хуқуқий базасини такомиллаштиришдан иборат. Божхона орқали тартибга солишнинг хуқуқий, маъмурий, ташкилий-техник тизимини халқаро уйғунлаштириш жараёнига киришиш зарур. Яқин келажакдаги бош вазифалардан бири - БЖСТ талабларига мос келувчи ва Ўзбекистон бозорида чет эл товарларининг носо ғ лом рақобати вужудга келишининг олдини олувчи химоя чоралари тизимини, шу жумладан антидемпинг, компенсацион, махсус божларни ва импорт квоталарини татбиқ этиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан, четдан келтирилаётган ва мамлакат худудида ишлаб чиқарилаётган акцизли товарлар бўйича солиқнинг бу тури ставкаларини уйғунлаштиришдан иборат. 18 Бугунги кунда айрим бўғинлари легитим савдони амалга оширишга халақит бераётган сертификациялаш, умуман сертификациялаш тизими такомиллаштирилиши лозим. 18 20 06 - 20 10 йиллларга мылжалланган божхона иши концепцияси. 35 Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган ва аъзо бўлишга интилаётган конвенцияларга мувофиқ экспорт назорати тизимини ишлаб чиқиш ва қурол- яроқ, харбий техника, прекурсорлар, ядро ва бўлинувчи материаллар, икки хил мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг йўқолиб бораётган турлари, интеллектуал мулк объектлари каби махсус товарлар устидан ўрнатилган божхона назорати ишончлилик даражасини оширишга, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олишнинг самарадорилигига эришмоқ лозим. Божхона орқали тартибга солиш бир вақтнинг ўзида хам давлат манфаатларига хам тадбиркорликни имкон қадар эркинлаштиришга, ортиқча тўсиқларга бархам бериш ва мамлакат товарларининг жахон бозорига чиқишини рағбатлантиришга қаратилмоғи лозим. Концепцияни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги яна шундан маълум бўладики, божхона хизмати муаммолларини хал қилишда барча давлат институтлари, шу жумладан иқтисодий, ташқи иқтисодий тузилмалар, транспорт ташкилотлари хам иштирок этишлари лозим. Бу хамкорлик ўз навбатида божхона хизмати фаолиятини замонавий талабларга жавоб берадиган даражага кўтариш имконини беради. Мустақилликнинг 12 йили мобайнида Ўзбекистонда маъмурий буйруқбозликка асосланган нотариф усуллардан ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона тариф усуллари орқали тартибга солишга аста- секинлик билан ўтишни таъминлаш учун барча зарур шароитлар яратилган. Божхона ишини хуқуқий, иқтисодий ва ташкилий тартибга солишнинг асосий тамойиллари аниқланди. Божхона иши умумқабул қилинган халқаро меъёрлар ва амалиёт билан уй ғ унлашиш йўналишида ривож топди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг божхона сиёсатидаги ютуқларининг иқтисодий ўзгаришлар ва давлатнинг ташқи иқтисодий фаолияти ислохотларининг зарур элементи сифатида тан олинишини таъминлади. Бу эса мамлакатнинг жахон иқтисодий хамдўстлик давлатлар қаторига киришини таъминлайди. 36 1992 йилда Ўзбекистон Республикасини БЖБТга қабул қилиниши бунинг исботидир. Мазкур ташкилотга бугунги кунда жахоннинг 161 давлати аъзо. Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати томонидан Европа хамжамияти қўмитаси билан, Буюк Британия, Франция, Германия, Дания, Бельгия, Испания, АҚШ, Хитой, Малайзия, МДХ га аъзо давлатлар божхона хизматлари билан алоқа ўрнатилди. Республикада божхона хизматининг ривожланишида 1995 йил 10 февралда Алмати шахрида “МДХга аъзо давлатларнинг божхона қонунчилиги асослари” имзоланганлиги мухим босқич бўлди. Давлат ва жамият жиддий ижтимоий- иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган божхона қоидаларини бузиш холатларига, контрабанданинг фавқулодда хавфли кўринишларига қарши курашиш божхона хизматининг асосий вазифаларидан бири деб таъкидланди. Божхона органларига хуқуқни мухофаза қилиш органи мақомининг берилиши мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ишларини юқори даражада фаоллаштиришга йўл очиб берди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари “ТASIS” дастури лойихалари доирасида БЖБТ ишларида, иқтисодий хамкорлик Ташкилотига (ЭКО) аъзо давлатлар божхона хизматлари рахбарлари йи ғ илишларида ва бошқа халқаро форумларда фаол эштирок этмоқдалар. Нуфузли халқаро алоқалардан асосий мақсад - Республика божхона хизматини миллий иқтисодиётни тариф ва бошқа усуллар ёрдамида химоя қиладиган самарали механизмга айлантириш. Бу механизм давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланишига, халқаро мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишига хизмат қилиши керак. Мазкур мақсадга эришиш стратегик қадамларини ишлаб чиқишни, жахоннинг ривожланган давлатлари божхона хизмати амалиёти ва халқаро хуқуқий меъёрларини хисобга олган холда Ўзбекистон божхона хизматини ривожлантиришнинг давлат дастурини ишлаб чиқишни қатъий талаб этади. 37 ДБҚнинг “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” (ЯАТТ) яратиш концепциясига мувофиқ хозирги вақтга келиб ташкилотлараро ташқи савдо операциялари бўйича ягона электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди, ГАТТнинг ДБҚМарказий аппарати ва худудий бошқармалари божхона постлари базасида пилот лойиха ишланмоқда, автоўтиш жойларини кўрикдан ўтказиш техник воситалари билан босқичма- босқич таъминлаш бошланди. 19 2.2 Божхона органларининг фискал масалаларни ечиш билан билан боғлиқ бўлган фаолиятини ривожлантириш Иқтисодий қизиқишларни ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини ўз ваколат доирасида таъминлаш. Вазифалар: - Давлат бюджетига божхона тўловларини камайтирмасдан тўлиқ тўланишини таъминлаш. - “Тайинланган давлатда” тамойили асосида эгри солиқларни ундириш устидан назорат ўрнатиш; - Божхона ишини олиб боришда ташкилот ва фуқораларнинг хуқуқларини бузмасдан божхона ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигини бажарилишини таъминлаш; - Товарларга божхона тўловларини белгилашни такомиллаштириш . Божхона иши ва сиёсатининг ички иқтисодий жараёнларда тутган ўрнинг ошиши ва уларнинг ТИФ эркинлаштирилиши билан бир вақтда тасир доирасининг кенгайиши божхона тариф ва нотариф усуллари билан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган мураккаб муносабатларга янгича ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда. Божхона органларининг ташқи савдони тариф ва нотариф усуллари билан тартибга солиш ишларини такомиллаштириш борасидаги асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим: 19 Ў збекистон Республикаси ДБ Қ 200 6 -20 1 0 йилларга м ў лжалланган концепцияси 38 - божхона тариф сиёсатини такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-хуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш; - божхона тўловлари хисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш базасида божхона тарифларини тартибга солиш сохасида маълумотлар шаклланишининг ягона тизимига босқичма-босқич ўтиш; - тариф усуллари билан бошқаришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш; - тўлиқ автоматлаштирилган хисобга олиш тизими маълумотлар базасига асосланган танланма назорат ва текширув технологияларини амалиётга жорий этиш; Зарурий ишлар: - товарларнинг божхона қийматини самарли назорат қилиш механизмини келгусида такомиллаштирилиши; - БЖСТ талаблари билан мувофиқлашган холда товарлар божхона қийматини аниқлаш ва назорат қилиш тартибини амалиётга татбиқ этиш; - ТИФ қатнашчиларига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилишининг ягона тартибини ишлаб чиқиш; - ТИФ ТН асосида товарлар классификацияси ва ишлаб чиқарилган мамлакатини аниқлашнинг назорат қилиш механизмини келгусида такомиллаштириш; - Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНни 10-11та белгили даражада такомиллаштириш; - тақдим этиладиган товар мувофиқлик сертификати ишончлилигини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бенефициар мамлакатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро хамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш; - божхона тўловлари ундирилишини БЖСТ талаблари билан уйғунлаштириш; - ТИФ қатнашчилари томонидан божхона ва солиқ қонунчилигига амал қилинишини назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон 39 Республикаси божхона ва солиқ органларининг ўзаро хамкорлик қилиш бўйича механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш; - барча ТИФ қатнашчиларига бир хил шароит яратиш, солиқ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича алохида имтиёзларни йўқ қилиш. Ушбу тамойилга риоя этиш натижасида ташқи савдо операцияларини амалга оширишда соғлом рақобат мухити яратиш; - божхона тўловлари бўйича тушумларни хисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини шакллантириш; - божхона тўловлари бўйича статистик хисоботларни қайта ишлаш ва хисобини назорат қилишни автоматлаштириш. Юқорида қайд этилган чора-тадбирлар қуйидагига қаратилган: - миллий ишлаб чиқарувчиларни улар учун ноқулай бўлган чет эл рақобати таъсиридан химоя қилиш; -республикада импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш; - бюджетнинг даромадлар қисмини шакллантириш. Ташқи иқтисодий алоқаларни иқтисодий усуллар билан тартибга солиш чораларини мамлакатнинг социал-иқтисодий холати ва унинг халқаро майдондаги ўрни ўзгаришлари билан мутаносиб бўлиши лозим. 1- гистограмма 200 5-20 1 4 йилларда кузатилган божхона божларининг ўртача арифметик ставкаси 20 051015202530 Божхона божл арининг урт ача арифметик ст авкаси 18 16 21 29 28 10,3 15,3 14,6 % Божхона божл ари ставкаси (2005 - 2014, %да)2006 2007 2008 2009 2010 2012 2013 2014 20 Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг статистика бўлими 2005-2014 йй маълумотлари асосида тайёрланган. 40 2-гистограмма 200 5-20 1 4 йилларда божхона божаларининг максимал даражаси (автомобил ставкаларидан ташқари) 21 50 40 30 30 30 30 30 30 01020304050 % Божларнинг максимал даражаси (автомобил ставкаларидан таш=ари) Божхона божлари ставкаси (2005-2014, %да) 2006 2007 2008 2009 2010 2012 2013 2014 3-гистограмма 200 5-20 1 4 йилларда божхона божаларининг максимал даражаси (автомобил ставкаларини қўшган холда) 22 100 100 100 100 100 100 30 30 020406080100 Божларнинг максимал даражаси (автомобил ставкаларидан =ушган холда)Божхона божлари ставкалари (2005-2014 %да) 2006 2007 2008 2009 2010 2012 2013 2014 Фақат шу холдагина ташқи иқтисодий алоқаларни давлат томонидан тартибга солиш масалаларини давлат манфаатларига ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга йўналтириб ечиш мумкин. 23 21 Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг статистика бўлими 2005-2014 йй маълумотлари асосида тайёрланган. 22 Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг статистика бўлими 2005-2014 йй маълумотлари асосида тайёрланган. 23 Балабанов Основы внешнеэкономический деятельность. М.20 1 0 г 41 Божхона тарифларини тартибга солиш давлат сиёсатини шакллаштиришда божхона хизматининг ташқи савдо божхона статистикаси маълумотлари асосида фаол қатнашишини таъминлаш зарур. Божхона хизматини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хар томонлама ёрдамлашиш, божхона қонунчилигининг халқаро стандартлар билан мутаносиб ва уйғунлигини таъминлаш, божхона хизматини бошқариш самарадорлигини ошириш, халқаро савдо сохасида содир бўлаётган улкан жараёнлар билан хамоханг бўлиш. Вазифалар: - Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг, жумладан, божхона ишига оид мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш. - Хорижий давлатлар божхона ва бошқа мутасадди органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан хамкорликни амалга ошириш. Республика божхона хизмати умум қабул қилинган халқаро меъёр ва тажрибалар билан яқинлашиш йўналишида ривожланмоқда ва халқаро божхона хуқуқларини қабул қилиш ва қўллашга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур хамкорлик қуйидаги асосий йўналишларда ўз аксини топади: - МДХ мамлакатлари билан хамкорлик; - хорижий давлатлар билан хамкорлик; - божхона ишига оид халқаро ташкилотлар билан хамкорлик. Хуқуқий базани бошқа давлатлар божхона хизматларининг тегишли базалари билан изчил яқинлаштириш, жахон божхона тажрибасини ўрганиш ва қўллаш Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсатининг мухим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Хорижий мамлакатлар божхона хизматлари билан алоқалар жахон божхона тажрибасидан изчил фойдаланиш замирида амалга оширилмоқда. Айрим мамлакатлар, жумладан А Қ Ш, ХХР, Белгия, Финляндия, Австрия, Польша, Руминия, Венгрия, Словакия ва ехия давлатлари божхона хизматлари билан, Жахон божхона ташкилоти билан 42 хамкорлик хақидаги Меморандум талаблари доирасида божхона хамкорлиги тўғрисида шартномалар имзолаш ва уларнинг амалда тадбиқ этилишини таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш назарда тутилмоқда. Хорижий мамлакатлар божхона маъмуриятлари билан ўрнатиладиган алоқалар қуйидаги масалалар бўйича ёрдам олишга йўналтирилади: - кадрлар тайёрлаш ва бошқа техник ёрдам; - контрабанда ва иқтисодий хуқуқбузарликка қарши кураш борасида тажриба алмашиш; - экспорт назорати; - божхона хизматларини ислох қилиш ва замонавийлаштириш тажрибаларини ўрганиш; - халқаро стандартлар асосида божхона расмиятчиликларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш; - Давлат божхона қўмитаси идораларида жорий этиш мақсадида замонавий божхона технологияларидан фойдаланиш бўйича тараққий этган мамлакатлар илғор тажрибасини ўрганиш; - божхона органларини халқаро стандарт талабларига мос замонавий техник воситалар билан таъминлаш мақсадида хорижий инвестицияларни жорий этиш. Хорижий божхона хизматлари билан икки томонлама алоқалар ўрнатиш жараёнида чет эл ишбилармон доиралари билан хамкорлик мухим йўналишлардан бири бўлиб, у жахон савдо талаблари доирасида ташқи иқтисодий фаолият юритиш имконини бериши, айни вақтда давлат иқтисодий хавфсизлигини химоя қилиши керак. А Қ Ш божхона хизмати билан ўзаро манфаатли хамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ишларига алохида эътибор қаратилади, бу эса, Ўзбекистон Республикасининг мухим ва истиқболли шериги билан савдо- иқтисодий алоқаларини тобора кучайтириш имконини яратади. Унда А Қ Шнинг жахон иқтисодидаги пешқадамлиги, мамлакатимизда кўп сонли йирик Америка ширкатларининг мавжудлиги, тегишли ресурслар ва 43 тажрибага эга А Қ Ш божхона хизматининг улкан имкониятлари назарда тутилади. 24 Европа Иттифоқи давлатлари божхона хизматлари билан уларнинг тажрибаларидан республикамиз божхона фаолиятида фойдаланиш мақсадида яқин алоқалар ўрнатиш ишини йўлга қуйиш керак бўлади. Мазкур фаолият асосан ТАСИС, ТРАСЕКА ва Европа Иттифоқининг бошқа лойихалари доирасида хамда Евробожхона билан яқин хамкорлик олиб бориш орқали амалга оширилади. Божхона хизматининг яқин келажакдаги асосий вазифаси божхона иши билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларнинг, жумладан БЖБТ, БЖСТ, Европа хамжамияти комиссияси (шунингдек, XXI-Директорлик) фаолиятида иштирок этишдан иборат бўлади. БЖБТ ва БЖСТ томонидан божхона иши, божхона сиёсати ва божхона қонунчилиги сохаларининг турли йўналишларига оид давлатлараро хамкорлик бўйича кенг кўламли бой тажриба тўпланган. Божхона хизмати томонидан Жахон тараққиёт банки, Жахон валюта жамғармаси тарафидан қўллаб - қувватланган ва БЖБТ ишлаб чиққан божхона хизматларини ислох қилиш ва замонавийлаштириш Дастурини хисобга олган холда ислохотлар ўтказиш мўлжалланмоқда. Бундай Дастур божхона хизматини ривожлантириш Концепцияси мавжудлиги ва Хукумат томонидан тегишли қўллаб-қувватланишни назарда тутади. Киота конвенцияси иловасига киритилган ўзгартиришлар асосида, мазкур конвенция талабларини чуқурроқ ўрганиш, кейинчалик унга қўшилиш ва божхона хизмати олдида турган долзарб муаммоларни инобатга олган холда, унинг иловаларига босқичма - босқич қўшилиш каби вазифалар турибди. Бу эса, республикада божхона ишини тартибга солувчи асосий қонун ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга ўзгартиришлар киритилишини талаб қилади. 24 Алиев А. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш– Ўқув қўлланма. Т., 2011. 44 БЖБТ Сиёсий комиссияси, йиғилиш ва комиссиялари ишида божхона хизматининг изчил иштирокини таъминлаш лозим бўлади. Яқин келажакда мазкур фаолият БЖБТ билан фаол ёзишмалар олиб бориш, услубий тавсияларни ўрганиш, жахон божхона тизими тараққиёти анъаналарини тахлил қилиш орқали амалга оширилади. 25 Юқоридагилар, Ўзбекистон Республикасининг божхона хизматини ривожлантириш сохасидаги халқаро обрўсини таъкидлаган холда, келажакдаги хамкорлик ва ташқи алоқаларни мустахкамлаш ишларининг қуйидагилар орқали амалга оширилишини белгилайди: - Ўзбекистон Республикасининг БЖСТга аъзо бўлиши учун тайёргарлик жараёнида фаол иштирок этиш; - Бутунжахон божхона ташкилоти штаб-квартирасида фаолият кўрсатиш учун унга Ўзбекистон Республикаси божхона тизими вакилларини юбориш; - Марказий Осиё, Россия Федерацияси ва бошқа етакчи хорижий божхона хизматлари хузурида Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати ваколатхоналарини ташкил этиш; - Ўзбекистон Республикаси божхона хизматларига техник ёрдам кўрсатиш бўйича Евробожхона дастурини хаётга татбиқ этиш; - жахоннинг тараққий этган мамлакатлари билан божхона иши ва бу сохада ўзаро ёрдамни ривожлантириш бўйича давлатлараро ва идоралараро шартномалар имзолашни давом эттириш; - тараққий этган мамлакатлар божхона хизматлари хузурида республика божхона хизматлари ходимларининг таълим олиш ва амалиёт ўтказишларини ташкил этиш. 26 Хорижий мамлакатлар божхона хизматлари билан алоқалар божхона иши сохасидаги жахон тажрибаларидан изчил фойдаланиш рухида амалга 25 Хамкорлик масалалари мухокамаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Жахон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурияни қабули. Халқ сўзи. 5 май 2010 йил. № 87. 26 ДБ Қ нинг 2006 2010 йилларга мўлжалланган концепцияси 45 оширилиши лозим. Жахон божхона маъмуриятлари билан ўрнатиладиган алоқалар кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, техник ёрдам олиш, контрабанда ва иқтисодий хуқуқбузарликка қарши кураш бўйича маълумот алмашуви, экспорт назорати, божхона хизматларини ислох қилиш ва замонавийлаштириш, жахон стандартларига мувофиқ божхона расмийлаштирувларини уйғунлаштириш ва соддалаштириш йўналишлари бўйича хамкорлик масалаларига қаратилади. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо божхона статистикаси қуйидагича шаклланади: - Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунларига асосланган хуқуқий база негизида; - ТИФ қатнашчилари томонидан тақдим этиладиган божхона юк декларацияларида мавжуд бўлган кўрсаткичлар мажмуаси асосида. Хозирги вақтга келиб расмий маълумотлар шаклини ва бу борадаги услубий ишларни жахон мамлакатлари амалиётидан келиб чиққан холда ривожлантириш зарурияти пайдо бўлди. Божхона статистикаси оптималлаштиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади: - товар айланиши ва тизими макроиқтисодий вазият тахлили билан боғланган холда, асосий тенденцияларнинг тахлили; - фойдаланувчиларни ташқи савдо ва божхона статистикаси билан тезкор таъминлаш; - божхона органлари ваколатидаги бозор конъюнктурасини тахлил қилиш. - божхона сиёсати сохасидаги таклифларни ишлаб чиқиш. - тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини, Ўзбекистон Республикаси экспортёрларига тегишли экспорт қилинган товарларни назорат қилиш; - Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарлар тўловини импортёрлар хуқуқларини бузмасдан назорат қилиш; 46 - Ички ишлаб чиқарувчилар учун божхона тарифларини тартибга солиб, статистик маълумотларни қўллаган холда нархлаш базасини такомиллаштириш хамда назорат қилиш; - Ташқи савдо операцияларида хар хил йўналишлар бўйича қатъий белгиланмаган кенг сўровлар билан таъминлаш. Замонавий алоқа воситаларидан фойдаланилган холда узлуксиз холда МДХ мамлакатлари, чегарадош давлатлар ва Республикамиз билан фаол савдо олиб борувчи мамлакатлар билан Ташқи савдо статистик маълумотларини алмашиб туриш. Давлатнинг божхона тариф сиёсатида божхона хизматининг фаол иштирок этишини таъминлаш. Ташқи савдо-божхона статистикаси божхона тарифларини аниқлашда мухим восита сифатида хизмат қилиши керак. "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонига 27 хамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида импорт контрактларини хисобга олиш ва ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаб беради. Ташқи савдо операциялари мониторинги тизими хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган экспорт-импорт контрактлари бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш хамда божхона, солиқ органлари ва ваколатли банклар ўртасида ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикасига импорт 27 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида таш қ и савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тў ғ рисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармони 47 қилинадиган товарларга нарх белгиланиши тенденцияси устидан доимий мониторингни амалга оширадилар. Мониторинг натижалари бўйича ТСО маълумотлари, шунингдек хар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ва электрон шаклда ТСОга киритиладиган муқобил манбалардаги маълумотлар асосида импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени тузилади. Импорт товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг муқобил манбалари сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкаларидан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, товарларнинг хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялари ваколатхоналарининг, уларнинг расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлари ёки дистрибьютерларининг маълумотларидан, шунингдек нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбаларидан фойдаланиш мумкин. Бюллетень ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг импорт қилинадиган товарларга нарх хосил бўлишида шаклланаётган тенденциялардан хабардорлигини ошириш, шунингдек уларни божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидаларини самаралироқ ва холисона амалга ошириш учун хизмат қилади. Бюллетень маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси хамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилиши керак. Бюллетендан божхона органлари бахолашда ва божхона қийматини назорат қилишда "Божхона тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган холларда фойдаланади. 28 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча 28 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 416-сон =арори 48 худудий бўлимлари ва божхона постларини босма нусхалар билан, ТСОга уланган тақдирда эса - шунингдек бюллетеннинг электрон версиялари билан мунтазам таъминлайди. Хуқуқни бузиш содир этилганлиги холати тасдиқланган тақдирда, солиқ органлари томонидан қонун хужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари зарур чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли органларга берилади. 29 ТСОдаги мавжуд ахборотни химоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг рахбарлари ёки бошқа ходимлари қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. 30 29 Алимбекова К. Контрабанда ва БҚҚК. Ўқув қўлланма. ТДИУ.2014 й. 30 Вазирлар Мащкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон =арори 49 Импорт контрактларини хисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА Импорт контрактларини хисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш СХЕМАСИ Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида 5-10 кун мобайнида: 1) Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган; 2) Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар (қарзлар) хисобига маблағ билан таъминланадиган; 3) устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ва ўз валюта ресурслари билан таъминланмаган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш. Эксперт хулосаси бериш ва ахборотни ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСО) киритиш. Импорт контрактлар экспертизадан ўтказилмасдан: Импорт контрактлар тузувчи қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар. Марказий банк Давлат солиқ қўмитаси Ваколатли банк Хисобга қўйиш ва Импорт битишув паспортини расмийлаштириш хамда 2 кундан ортиє бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш Ваколатли банк хисобга қўйиш ва импорт битишув паспортини расмийлаштириш хамда 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими Божхона мониторинги 1. Импорт контрактларини божхонада расмийлаштириш 2. Экспорт-импорт операцияларини божхонадан кейин назорат қилиш худудий божхона бошқармаси хисобга қўйиш ва 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш худудий божхона бошқармаси хисобга қўйиш ва 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш Божхона ва валютага оид қонун хужжатлари, хисоб- китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши божхона органлари томонидан аниқланган тақдирда 50 2.3 Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашишда тезкор фаолият Божхона органларининг ваколатларига кирувчи ушбу ва бошқа вазифларни бажаришга Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали товарларнинг, хусусан жиноий хусусиятга эга бўлган товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига бевосита қаршилик кўрсатувчи аниқ мақсадга йўналтирилган харакатларни бажариш орқали эришилади. 31 Иқтисодий манфаатларини химоялашнинг ташкилий-хуқуқий нормаларини янада такомиллаштириш учун божхона органлари қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари зарур бўлади: - божхона органларининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда контрабандага қарши курашиш ва товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун белгиланган тартибга риоя қилиш бўйича функцияларини ривожлантириш. Ушбу функциялар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги билан белгиланган хуқуқий муносабатларга риоя қилиниши, божхона иши сохасидаги жиноятларга қарши курашишни таъминлаш бўйича сиёсий, хуқуқий, ташкилий, иқтисодий, тезкор ва бошқа чораларни амалга оширишдан иборат; - иқтисодий божхона қонунбузарлигига қарши курашиш шакл ва услубларини такомиллаштириш. қонунбузарлик холатларини текширишда прокуратура, ички ишлар, солиқ, миллий хавфсизлик, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси қошидаги Солиқ ва валюта жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан ўзаро хамкорликда ишлаш механизмининг услубини ишлаб чиқиш зарур; 31 Кучаров А., Тиллахўжаев Ш. Божхона таомиллари. Ўқув қўлланма. ТДИУ. 2011 й. 51 - контрабанданинг ўта хавфли турларига қарши курашиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; - энерготашувчи, интеллектуал мулк хуқуқларини химоя қилишни таъминлаш, валюта , наркотик моддалар, қурол-аслаха ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилиши устидан назоратни кучайтириш. Тезкор маълумотларни олиш учун шарт-шароитлар яратиш, хуқуқбузарликка қарши курашишнинг самарали механизмини ўрнатиш, контрабандага қарши курашиш бўлинмалари ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш ва уларни техника воситалари билан таъминлаш зарур; - контрабанданинг, шунингдек коррупциялашган хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тезкор қидирув чора-тадбирларини амалга ошириш. 1. Назорат остида етказиб бериш ва бошқа махсус операцияларни амалга оширишда чет эл божхона ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари хамкорлик қилиш усулларини такомиллаштириш. 2. Валюта назоратини амалга ошириш масалаларида, пул маблағларини ноқонуний ўзлаштиришга қарши курашда ва бошқа молиявий фрибгарликларни олдини олишда, божхона органлари, молия ва банк тизими билан ўзаро алоқаларини мустахкамлаш. 3. ДБҚтезкор қидирув бўлинма ходимларининг назарий ва амаллий билимларини ошириш мақсадида, уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, шунингдек чет эл божхона органларининг махсус ўқув базаларида қайта тайёрлаш. Ўзбекистон Республикаси ДБ Қ нинг суриштирув органлари фаолиятини такомиллаштириш Хуқуқий фаолиятни қўллаш. Божхона органлари фаолиятини аналитик маълумотлар билан таъминлаш. Жиноят статистикасини ва тезкор маълумотлар хисобини юритилишини режалаштиришда, божхона ишига тааллуқли жиноятларнинг 52 умумий хисоботини олиб боришда, хуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ўзаро маълумотлар алмашуви механизмини ўрнатиш. Контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиш бўлинмаларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш. Олинаётган маълумотларга кура, худудимиздан ноконуний олиб чикилаетган кора ва рангли металлар ушбу кушни давлатлар оркали Хитой Халк республикасига етказилмокда. Бу максадларда Козогистон ва Киргизистон давлатларининг республикамиз билан айрим чегарадош худудларида Хитойнинг норасмий равишда ташкил этилган кора ва рангли металларни қабул қилиш пунктлари фаолият олиб бормокда. егаралардан ноқонуний олиб ўтилаётган 17,4 кг тилла буюмлар, 665,2минг АҚШ доллари, 14022 Евро, 2,0 млн Россия рубли, 189,3 млн ўзбек суми, 4,3 млн козоқ тенгеси, ва 652,1 минг қиргиз соми ва бошқа валюталар ушланган. Валюта ва валюта қимматликларини божхона чегараси орқали ноконуний равишда олиб ўтишда аникланган холатлар юзасидан 83та жиноят иши кузгатилган, 1949та маъмурий ишлар юритилган. Валюталардан АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқилиш холатларини кўрадиган бўлсак 2013 йилда 1025 та (2012 й.562) холатда микдори 665181 доллар, қиймати 743738,7 минг сум (2012 йил микдори 525906 доллар, қиймати 532143,3 минг сўм) ни ташкил этган. Ундан таш қ ари давлат стратегияси учун мухим б ў лган 779,2 минг литр (20 12 й. 1124,9 литр) нефт махсулотлари, 2175,5 тонна (20 13 й. 1438,7 тонна) рангли ва кора металл, 221 тонна (20 12 й 389,9 тонна) минерал угит, 559,6 минг (20 13 й. 1045,6 минг) пачка сигарет, 118,9 минг литр (20 11 й. 163,4 минг) спирт ва спиртли ичимликлар, 39,1 тонна (20 12 й. 21,4 тонна) пахта хом ашёси , 2308,3 тонна дон, ун ва макарон махсулотлари, 57,7 минг литр усимлик ё ғ и, 12,9 тонна чой, 569 бош чорва моллари, 68,1 тонна г ў шт ва г ў шт махсулотлари хамда бош қ а товарлар ушлаб колинган. 32 32 Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг суриштирув бўлимии йиллик тахлилий хисоботидан. 2013 йил. 53  Тахлиллар шуни к ў рсатмокдаки, ташки иктисодий фаолият билан бо ғ лик 1825 та қ онунбузилиш холатлари ани қ ланган бўлиб, бу умумий к ў рсаткичнинг 7 фоизини ташкил этади. Кораколпо ғ истон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ТИФ сохасидаги конунбузарлик холатларини аниклаш бошка вилоятларга нисбатан сезиларли даражада кам аникланган. Утган йил давомида ТИФ сохасида жами 28та жиноят иши кузгатилган. «Тошкент-Аэро ИБКда 6 та, Кашкадарёда 5 та, Анджон ва Бухорода 4 та, Наманган, Фаргона ва Хоразмда 2 тадан, Кораколпогистон, Самарканд ва Тошкент шахарда 1 тадан жиноят иши қў згатилган. Спирт ва алкаголли махсулотлар хамда тамаки махсулотларини божхона чегараси оркали ноконуний равишда олиб утилиш холатларини тахлилини к ў риб чикамиз. 20 13 йилда спирт махсулотларини но қ онуний 1349та (20 12 й.3327та) 33 холат ани қ ланган бўлиб, умумий микдори 118987 литр (20 11 й. 163399 литр)ни киймати эса 178952,6 минг с ум (20 11 й. 250005,6 минг с ум)ни ташкил этган. Тахлил шуни к ў рсатиб турибдики 20 13 йилда 20 12 йилга нисбатан сезиларли даражада кам холатлар аникланган. Бу эса спирт махсулотларининг ноконуний олиб утилиш холатлари камайганидан дарак беради. 20 13 йилда тамаки махсулотларининг 510 та (20 11 й.1336 та) холат ани қ ланган. Микдори 559602 кути (20 13 й.1045605 кути) бўлиб, киймати 227564,7 минг с ум (20 12 й. 361186,7) лик махсулотлар ушлаб колинган.Бу эса ў тган йилга нисбатан тамаки махсулотлари контрабандаси камайганлигидан далолат беради. Ги ёх вандлик воситаларини но қ онуний айланиши б ў йича маълумот Вилоятлар 01.01-31.12. 20 12 йил 01.01-31.12. 20 13 й ил Узгариш (фарки қ/-) Холат Вазни Холат Вазни Холат Вазни Коракалпогистон Респ. 7 558,0 12 6927,42 5 6369,42 Андижон 14 2763,12 9 478 - 5 -2285,12 Бухоро 13 67228,4 13 451,25 4 туп 0 -66777,15 Жиззах 2 210,45 7 684,29 52 туп 5 473,84 Кашкадаре 12 5986,07 13 3291,3 1 -2694,77 33 Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг суриштирув бўлимии йиллик тахлилий хисоботидан. 2013 йил. 54 Навоий 6 193,9 5 79,65 23 туп - 1 -114,25 Наманган 17 4616,14 35 туп 7 815,21 - 10 -3800,93 Самарканд 11 18427,456 7 1572,43 - 4 -16855,026 Сурхондаре 13 85491,1 18 24732,66 5 -60758,44 Сирдаре 9 600,96 9 413,58 0 -187,38 Фаргона 11 191,46 8 туп 10 557,82 1 туп - 1 366,36 Хоразм 14 3477,77 6 1711,35 - 8 -1766,42 Тошкент 17 21539,4 7 1423,05 7 туп - 10 -20116,35 Тошкент шахри 10 5936,806 30 туп 8 4553,29 - 2 -1383,516 Тошкент-Аэро 8 1642,31 1 0,11 - 7 -1642,2 ЖАМИ 164 219963,342 73 туп 132 47691,410 87 туп - 32 -171171,932 Манба : http: // www. customs.uz. http: // www. cenrasia.ru/news. божхона органлари томонидан гиёхвандлик воситалари , курол ярог ва ук дори контрабанда холатларига Қарши мунтазам равишда , халкаро хамкорлар билан Қарши кураш олиб бормокдалар . Бу фаолият оркали мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш каби асосий вазифаларни бажариб келмокдалар . Психотроп моддаларнинг ноконуний айланишини олдини олиш буйича маълумот Вилоятлар 01.01-31.12. 20 12 йил 01.01-31.12. 20 13 й ил Узгариш (фарки қ/-) Холат сони Холат сони Холат сони Коракалпогистон Респ. - - 2 16 та таблетка 2 16 та таблетка Бухоро 1 531та таблетка 1 дона ампула 57 811та таблетка 56 280та таблетка -1дона ампула Жиззах - - - - - - Кашкадаре 1 198та таблетка 23та ампула 2 532та таблетка 1 330та таблетка Навоий - - - - - - Наманган - - 1 1600та таблетка 1 1600та таблетка Самарканд 8 1972та таблетка 2 180та таблетка -6 -1794та таблетка Сурхондаре 2 5040та - - -2 -5040та 55 таблетка таблетка Сирдаре - - - - - - Фаргона 1 904та таблетка 13та ампула 1 300та таблетка - -604та таблетка Хоразм 10 363та таблетка 5та ампула 12 353та таблетка 46 та ампула 2 10та таблетка 41та ампула Тошкент 1 47710та таблетка 1 47710та таблетка Тошкент шахри 1 3017та таблетка 6 158020та таблетка 11 ампула 5 Тошкент-Аэро 2 20та таблетка 1990та ампула 2 217329та таблетка - ЖАМИ 42 12065та таблетка 8062та ампула 87 426860та таблетка 57 ампула 45 Манба : http: // www. customs.uz. http: // www. cenrasia.ru/news . Психотроп моддаларнинг 2012 йил ва 2013 йилларда аникланган холатлар вилоятлар кесимида аникланган. 200 9 йилда жами республика буйича 42 та холат аникланган, 12065 та таблетка, 8062та ампула ушлаб колинган. Хоразм вилоятида 10 та холат ани қ ланган . 20 12 йилда 87та холат аникланган. Ундан 57 холат Бухорода аникланган. Жами 426860та таблетка ва 57та ампула ушлаб колинган. Бу холатлар оркали божхона органлари канча-канча одамларни соглигини, тинчлигини саклаб колмокдалар. Ўзбекистон божхонаси олдига куйилган вазифаларнинг мухимлигини Президент 2004 йили Тошкентда Жахон божхона ташкилоти хомийлигида бўлиб утган божхона хизматлари рахбарларининг халкаро конференцияси иштирокчиларига мурожаатида таъкидлади. И.Каримовнинг табригида шундай дейилади: «Ўзбекистон Республикаси вакиллари мазкур анжуманда иштирок этаетган бошка мамлакатлар каби наркотик моддаларнинг ноконуний айланиши ва таркатилишига қарши кураш муаммоларига алохида ахамият бериб келмокда. Тобора купрок худуд ва давлатларни камраб олаетган бу мудхиш жиноятчиликнинг авж олиши ана шу иллатга қарши 56 курашда жахон хамжамиятининг саъй-харакатларини зудлик билан жипслаштиришни такозо этмокда. Наркобизнесга қарши курашда гоят кескин чоралар тарафдори булмиш Ўзбекистон бу борада зарур булган хамма ишни килиб келди ва бундан буен хам бу йулда катъий туради. Ушбу вазифани амалга оширишда божхона органлари энг фаол роль уйнашлари лозим. Хозирги замон учун гоят долзарб мавзудаги конференцияни утказишда Ўзбекистонга ишонч билдирилгани мамлакатимизнинг бу олижаноб ишга кушаетган салмокли хиссасининг Жахон божхона ташкилоти томонидан эътироф этилишидир». 34 II-боб бўйича қисқача хулоса Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини химоялаш, контрабандага ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, божхона ишини амалга оширишда фуқаро ва ташкилотларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, наркотик моддалар, қурол-яроғ хамда республиканинг бадиий, тарихий ва археологик ахамиятга эга бўлган бойликларини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан божхона органлари олдига қўйилган мухим вазифлардан бўлиб хисобланади. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда Давлат божхона органларини мамлакатимизнинг бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига (БКБ) қарши олиб бораётган ишлари катта аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга божхона тизимини ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва наркотик воситалар, ҳамда психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши курашда 34 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йили Тошкентда Жахон божхона ташкилоти хомийлигида бўлиб утган божхона хизматлари рахбарларининг халкаро конференциясидаги маърузаси. Ўзбекисто 2004 йил. 57 замонавий техника ва технологиялар асосида божхона назоратини самарасини кучайтириш. Шу сабабли, ушбу диссертацияда ҳозирги даврнинг долзарб масаласига яъни, наркотик воситалар ва психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши кураш ни ахамиятини оширишга багишланган. Ўзбекистон Республикаси наркобизнес ва курол-ярок контрабандаси, экстремизм ва терроризмга қарши халкаро майдонда барча давлатлар билан кенг миқёсда хамкорлик қилиш давр талаби кшриб чиқилмоқда. 58 III- боб. Ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашда божхона оргналари фаолиятини такомиллаштириш 3.1. ТИФни тартибга солишда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уни олдида турган вазифалар Ўзбекистон Республикасининг божхона хақидаги қонун хужжатларига мувофиқ, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак. Уни ўтказиш тартиби ва шартлари БК нинг IV “Божхона расмийлаштируви” бўлимида баён қилинган қоидалар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари, шу жумладан Давлат божхона қўмитасининг меъёрий хужжатлари билан тартибга солинади. Божхона кодексида “божхона расмийлаштируви” тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган операциялар мажмуи. Бироқ, мазкур тушунча мохиятини аниқлаш учун қуйидаги анча кенг таъриф мақсадга мувофиқ хисобланади: божхона расмийлаштируви – товарларни олиб ўтувчи шахслар ва божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан товарлар ва транспорт воситаларининг муайян божхона режими остида олиб ўтилиши ёки ушбу режим амал қилишининг тугалланиши мақсадида Божхона кодекси билан белгиланган тартибда ва шартларда амалга ошириладиган, ўзаро боғлиқ ташқилий – хуқуқий ва техник тадбирлар тизимидир. Божхона расмийлаштируви товарлар ва транспорт воситаларининг чегара орқали олиб ўтилишининг қонунийлигини белгилаш ва тасдиқлаш имкониятини беради, товарларнинг олиб ўтилиши тартибига риоя қилишга кўмаклашади, ташқи савдо битишувлари қонунийлигини тасдиқлайди хамда бошқа чоралар билан биргаликда божхона назоратини амалга оширишини таъминлайди. 59 2013 йилда Давлат божхона қўмитаси ва унинг худудий бошқармаларининг асосий эътибори божхона тизимининг хуқуқий- меъёрий базасини такомиллаштириш, фискал вазифаларни бажариш, товарларнинг хақиқий миқдори ва қийматидан келиб чиққан холда божхона тўловларини ундириш, божхона чегарасидан ўтаётган барча юк ва транспорт воситаларини тўлиқ божхона назоратидан ўтказиш, контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашиш, халқаро хуқуқ меъёрлари хамда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиққан холда божхона таомилларини соддалаштиришга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ўз олдиларига қўйилган фискал вазифаларни адо этиб, республикамиз бюджетига 2013 мобайнида 4 триллион 549, 18 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган. 2012 йилда эса бу кўрсатгич 3 триллион 697 миллиард сўмни ташкил этади. 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 852 миллиард сўм кўм, яъни божхона тўловларини ундириш 165% га ошганлигини кўриш мумкин. (1-диаграмма) 1- диаграмма Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловларининг ундирилиш динамикаси (млрд сўм) 60 291,8 370,8 470,9 675,3 1111 1666,6 1736,5 2083,2 2555 3697,3 4549,018 0 500 1000 1500 2000 2500 3000 3500 4000 4500 5000 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013Манба: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органлари томонидан берилган имтиёзлар миқдори 2013 йилда 10.508.648 млрд (2012 йилда 7.695.859 млрд) сўмни ташкил этди. Бу 2012 йилда берилган имтиёзларга нисбатан 1.739.118 млрд сўм кўпдир. 2013 йилда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар миқдори 10.508.648 миллиард сўмни ташкил қилиб, 2012 йилга нисбатан 2 баробар кўп демакдир. (2-диаграмма). 35 2-диаграмма Ўзбекистонда 2003-2013 йилларда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар динамикаси (млрд. сўм) 35 Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг статистик маълумотлари, 2014 й. 61 724562,2 893344,4 1225109,7 1530300 2174440 4427700 4520000 4872100 5956741 7695859 10508648 020000004000000600000080000001000000012000000 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 Манба: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган 36 Иқтисодиётнинг ҳозирги кундаги тараққиёти ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиётига илдамлик билан интеграциялашуви зарурияти божхона хизматини ислоҳ қилишни талаб этмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади ташқи савдони тартибга солиш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали ва рационал йўлларини топишдан ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат. БК нинг 75 – моддасига мувофиқ, божхона расмийлаштируви божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу мақсад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда божхона органининг иш вақтида амалга оширилади. Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг хисобидан ва божхона органининг розилиги билан божхона расмийлаштируви бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари вақтда амалга ошириши мумкин. 36 Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси маълумотлари асосида тузилган 62 Божхона органилари жойлашган ерларда эмас, балки бевосита ўз худудларида ёки биноларида божхона расмийлаштирувини ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларини, ускуналар хамда алоқа воситаларини бепул бериб қўядилар. Ўзбекистон Республикасининг божхона худудида худудий бошқармалардан ва ихтисослаштирилган божхона комплексларидан иборат Давлат божхона қўмитаси органлари тизими иш кўради. Шундай қилиб бизнинг давлатимиз худудида рўйхатга олинган хар қандай юридик шахс бирор бир божхона органи фаолияти зонасида бўлади ва ўша ерда мазкур юридик шахсларнинг товарлари ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини божхона декларацияси қабул қилинган хамда барча зарур хужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ун кундан кечиктирмай амалга оширади. Табиий офатлар, авариялар, фалокатлар пайтида зарур бўлган товарлар, жониворлар, тез бўзиладиган товарлар, радиоактив материаллар, хабарлар ва оммавий ахборот мақсадлари учун бошқа материаллар, Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқариш, ижро этиш ва суд хокимияти юқори органлари номига юборилаётган товарлар, инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилаётган товарлар ва шунга ўхшаш бошқа товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган ва устувор тартибда амалга оширилади. Мазкур муддатлар давлатнинг бошқа органлари товарлар ва транспорт воситаларини назорат қилиши учун зарур бўлган вақтни уз ичига олмайди (БКнинг 76-моддаси). БКнинг 77-моддасига мувофиқ божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари божхона расмийлаштируви вақтида иштирок этишга хақлидир. Божхона органи 63 мансабдор шахсларининг талабига биноан эса, мазкур шахслар ва уларнинг вакиллири божхона расмийлаштируви вақтида хозир бўлишлари ва расмийлаштиришни амалга оширишда уларга зарур ёрдам кўрсатишлари шарт. Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар деганда мамлакат қонунларига мувофиқ уз номидан декларация тўлдириш, товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юридик ахамиятга эга хатти – харакатни амалга ошириш ваколатига эга бўлган уларни божхона чегараси орқали олиб ўтувчи божхона брокери тушунилади. Божхона органларининг мансабдор шахслари кўрсатиб ўтилган шахсларга уларнинг илтимосига кўра божхона расмийлаштируви ўтказиладиган жойда бўлиш ва расмийлаштирув ўтказилиши устидан бевосита кузатиш имкониятини бериши керак. Божхона чегараси оркқали товарлар олиб ўтувчи шахс, ташувчи, омбор эгаси ёки товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган бошқа шахс божхона органининг талабига биноан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарларни транспортда ташиш, тортишни ёки уларнинг миқдорини бошқача тарзда аниқлашни, ортиш, тушириш, қайта тушириш, бўзилган ўровларни тузатиш, ўровларни очиш, товарлар ва транспорт воситаларини ўраш ёки қайта ўрашни, шунингдек бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар, идишлар ва бошқа жойларни очишни уз хисобидан амалга тошириши шарт. Агар товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона расмийлаштируви тугалланмаган бўлса юқорида кўрсатилган операциялар божхона органининг рухсати билангина амалга оширилади (БКнинг 78- моддаси). БКнинг 79-моддасига мувофиқ божхона расмийлаштирувини ўтказиш учун божхона органлари, уларнинг рухсати билан эса товарларга нисбатан 64 ваколатларга эга бўлган шахслар ва давлат назоратини амалга оширувчи бошқа органлар божхона назорати остида турган товарлардан уларни текшириш (экспертиза қилиш) учун намуналар ва нусхалар олишга хақлидирлар. Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлардан намуналар ва нусхалар олиш вақтида хозир бўладилар ва божхона органларининг мансабдор шахсларига ёрдам кўрсатадилар, шунингдек намуналар ва нусхалар текшириш натижалари билан танишадилар. Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахснинг ташаббуси билан божхона органлари томонидан товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, шунингдек намуналар ва нусхаларни текшириш натижасида юзага келган харажатларни ана шу шахс тўлайди. Намуналар ва нусхалар олиш тартиби, уларнинг текшириш ва тасарруф этиш муддатлари, шунингдек тартиби қонун хужжатларида белгиланади. Товарларнинг нусхалари ва намуналари тадқиқот ўтказиш учун зарур энг кам миқдорда танланади. Нусха ва намуналар миқдори божхона органлари томонидан товарларнинг хусусиятлари ва хоссаларидан, тадқиқод ўтказиш турлари ва шартларидан келиб чиқиб белгиланади. Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг хар бир минтақавий бошқармаси таркибида божхона эксперт лабораторияси ишлайди, уларнинг фаолияти юксак даражада тахлил қилиш имконини берувчи замонавий техника ва лаборатория ускуналари билан жихозланган ДБКнинг Марказий божхона эксперт лабораторияси мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси ДБК Марказий божхона эксперт лабораторияси энг аввало истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилишга ва товарлар кодларининг ТИФ ТН га мувофиқ тўғри қўлланилишини назорат қилишга даъват этилгандир. Бу эса божхона тўловларини ундиришга таъсир кўрсатади. Марказий божхона эксперт лабораторияси зарурат бўлганда божхона расмийлаштируви пайтида товарга тақдим этилган хужжатларни экспертизадан ўтказади. 65 Марказий божхона эксперт лабораторияси уз фаолиятида республиканинг иқтисодийманфаатларини химоя қилиш мақсадида иш кўриб қонун хужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси ДБК нинг норматив хужжатларига амал қилади. БКнинг 80-моддасига мувофиқ божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва қонун хужжатларида назарда тўтилган холларда давлат назоратининг бошқа турлари амалга оширилганидан кейин тугайди. Қонун хужжатларида товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали олиб ўтилишига фақат давлат назоратининг хар хил турларини амалга ошириш шарти билан йўл қўйилиши холлари белгиланган. Уларга тирик хайвонлар ва хайвонот дунёси бошқа объектларига нисбатан ветеринария назорати, усимлик махсулотларига нисбатан фитосанитария назорати, давлат чегара назорати, олиб чиқилишида сертификатланиши шарт бўлган товарларнинг хавфсизлиги учун давлат назорати ва уларнинг белгиланган тадбирларга мувофиқлиги, шунингдек давлатнинг ташқилотлар ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини химоя қилиш, мамлакат худудига товарларнинг айрим турлари олиб кирилишида унинг иқтисодий ва экологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган давлат назоратининг бошқа турлари киради. Бунинг учун ваколат берилган ташқилотлар томонидан бериладиган хамда божхона органларининг мансабдор шахсларига товарларни баёнот берилган божхона режимларига мувофиқ чиқариш имконини берадиган қонун хужжатлари билан назарда тўтилган хужжатлар давлат назоратининг кўрсатиб ўтилган турлари амалга оширилиши натижаси хисобланади. Қонун хужжатларида назарда тўтилган холларда давлат назорати кўрсатиб ўтилган турларининг амалга оширили божхона расмийлаштируви тугалланганлиги, яъни товарларни у ёки бу божхона режими остида жойлаштириш тўғрисида ёхуд божхона режими амал қилишининг 66 тугалланганлиги тўғрисидаги қарорнинг божхона органи мансабдор шахси томонидан расмийлаштирилиши тугалланганлиги шарти хисобланади. БКнинг 81-моддасига мувофиқ табиий офатлар, фалокатлар, халоқатлар юз берганда зарур бўладиган товарларни, тирик хайвонлар, тез бўзиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот учун зарур хабарлар ва бошқа материалларни Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятининг олий органлари номига юборилаётган товарларни, шунингдек инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилаётган товарларни ва бошқа шунга ўхшаш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда ва биринчи ўринда амлага оширилади. Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини қўлланиш шартлари қонун хужжатларида белгиланади. Соддалаштирилган тартиб қўлланиладиган холларнинг келтирилган рўйхати тўла тўкис деб хисобланмайди. Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби қўлланилиши холлари ва шартларини аниқлаш энг аввало жамоат манфаатларини, шунингдек товарларнинг хусусиятлари ва хосаларини хисобга олган холда товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши мақсадларига боғлиқ бўлади. Соддалаштирилган тартиб божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини ва уни амалга ошириш вақтини қисқартиришни назарда тутади, бироқ бу БК да белгиланган божхона расмийлаштирувининг асосий прициплари доирасида ва унга риоя қилган холда бажарилиши керак. 37 Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга хамда уларни тасарруф этишга йўл қўйилмайди, қонун хужжатларида назарда тўтилган холлар бундан мустасно (БКнинг 82-моддаси). Ушбу қоиданинг бажарилмаслиги божхона хақидаги 37 Ў.Комилов тащрир остида: Божхона иши асослари. Т 2000 67 қонунлар бўзилиши хисобланади ва БКнинг 144-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка олиб келади. Божхона расмийлаштируви ва божхона назорати механизмини такомиллаштириш : Мақсад: Товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини бирхиллаштириш. Вазифалар:  Ортиқча ва самарасиз бўлган божхона процедураларини бекор қилиш.  Божхона назорати ва расмийлаштирувининг табақалаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш.  Ахборотнинг очиқ-ойдинлиги.  божхона расмийлаштируви ва назорати Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини тезлаштириш йўналишида ривожланади.  Бунга эса Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига тўлиқ риоя қилиш, (қонуний фаолият юритадиган ТИФ қатнашчилари учун “яшил йўлаклар ” хозирлаб, товарлар ва транспорт воситаларини бевосита божхона ўтказиш пунктларида расмийлаштириш), божхона расмийлаштирувини соддалаштириш уларни жахон андозаларига яқинлаштириш йўли билан эришилади “Яшил йўлак”да амалга ошириладиган чора-тадбирларни қўйидагича таърифлаш мумкин:  товарларни жорий ва илгариги божхона расмийлаштируви асосида расмийлаштириш;  БЮД қўлланилган холда декларация қилинмаган, божхона тўловларидан озод этилган товарларни расмийлаштириш;  декларация қилинмаган, нархи белгиланган минимумдан паст бўлган ва божхона тўловларидан озод этилган товарларни расмийлаштириш; 68  божхона ишида қонунчиликка риоя этишни етарли таъминлаш учун у ёки бошқа муайян холатларда шундай божхона назоратининг шаклини ишлатиш. қуйидагиларни ўз ичига олган пост-божхона назорати процедурасини, эхтимолликларни бошқариш технологиясини қўллаш:  ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар – юридик ва жисмоний шахслар томонидан товарлар ва транспорт воситаларини экспорт ва импорт божхона режимларига, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа божхона режимларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилгандан кейин божхона ва валюта тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан тахлил ва назоратни таъминлаш;  ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш холатларини аниқлаш ва унинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар, шунингдек экспорт-импорт операцияларини амалга оширган хўжалик юритувчи субъектлар кесимида божхона статистикаси маълумотлар базасини шакллантириш;  зарур холларда товарлар ва транспорт воситаларини экспорт ва импорт божхона режимларида, шунингдек бошқа божхона режимларида божхона расмийлаштируви харакатлари тугаллангандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар устидан белгиланган тартибда инспекция текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш;  солиқ, хуқуқни мухофаза қилиш ва бошқа назорат қилувчи органлар билан экспорт-импорт мониторинг операциялари масаласида хамкорлик қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ва ташқи савдо фаолиятини хамкорликда текшириш ишларини олиб бориш, валюта хамда божхона қонунчилиги бузилиши сабаби ва шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш; 69  эхтимоллик билан боғлиқ бўлган товарлар харакати билан ишлаш усули ва бошқариш қонун қоидалари процедураларини мунтазам равишда қўллаш; Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини ўтказиш механизимини амалга ошириш:  ташқи савдо товар айланишини тезлаштиришга имкон берувчи шароитларни яратиш; - контрабанда, божхона қоидалари бузилиши ва солиққа оид жиноятларга қарши курашиш, шунингдек ўқ-дори, қурол-яроқ, норкотик ва портловчи моддалар, бадиий, тарихий хамда археологик ахамиятга эга бўлган халқ мулкини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишини олдини олишни бошқариш; - божхона божлари, солиқлари ва бошқа божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида ундириш; - халқаро савдо ва инвестицияни жалб қилиш; - божхона органлари вколатлари доирасида валюта назоратини амалга ошириш. 38 3.2 Ўзбекистон божхона органларининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти Ўзбекистон божхона хизматини модернизациялашдан мақсад Ўзбекистон хавфсизлигининг стратегик ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишда самарадорликни юксалтириш, ташқи савдонинг хар томонлама ривожланишига хисса қўшишдан иборат. Божхона иши доирасида ислохотлар ўтказишнинг асоси қуйидаги стратегик вазифаларни бажаришдан иборат: 1. Божхона қонунчилигини такомиллаштириш ва ислох қилиш: Божхона назоратини амалга ошириш процедураларини соддалаштиришни назарда тутган янги тахрирдаги Божхона кодекси лойихасида Киото конвенциясининг асосий тамойиллари акс этган бўлиши 38 200 6 -20 10 йиллар учун ДБ Қ концепцияси 70 керак, қарама-қарши изохлар, тушунарсиз, ғ ализ иборалар ва қарама-қарши фикрларни йўқотишга эришиш лозим. Яна божхона иши доирасида барча амалда қўлланиладиган норматив-хуқуқий хужжатларни синчиклаб ўрганиб чиқиш мажбурийдир. Бу холатда божхона қонунчилигини ислох қилиш ва такомиллаштиришнинг асосий шарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган халқаро шартномалари билан ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши лозим. 2. Божхона назорати ва рассмийлаштируви процедураларини соддалаштириш: Замонавий ахборот технологиялари ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш республиканинг божхона худудларида товарлар харакатини ва транзитини назорат қилиш имконини беради. Божхона расмийлаштируви процедуралари ва тизимлари халқаро савдонинг ўсишига тўсиқ бўлиб хизмат қилмаслиги лозим. Тадбиркорларнинг ишбилармон доиралари билан ўзаро хамкорликни ривожлантириш, ташқи савдо операцияларининг халол қатнашчиларини рағбатлантиришга харакат қилиш, бунинг учун барча шароитларни яратиш керак. 39 Электрон декларациялаш механизмини босқичма-босқич амалга ошиши, электрон хужжат алмашинишини, электрон мухр ва электрон имзоларни қўллаш тизимининг йўлга қўйилиши халқаро меъёр ва стандартлар талабларига жавоб бериши керак. Мазкур механизм молиявий оқимнинг бир жойдан бошқа жойга ўтишида “шаффоф назорат”ни таъминлашга ва транзит режими процедураларини бир вақтнинг ўзида иложи борича уларнинг бирхиллаштириш,камайтириш имконини яратади. Юкларни божхона назоратидан ўтказишнинг янги шакл ва усулларининг замонавий технология воситаларини қўллаш билан йўлга қўйиш юкни сканердан синчиклаб ўтказишни амалга оширишга ва чегарадан ўтказишда кўп вақт олмасликка имкон яратади. Мазкур холат юкларни ноқонуний олиб ўтиш хажмини 39 Драганов В Г Основы таможенного дело 71 камайтиришга, шунингдек республиканинг савдо айланмаси кўпайишига хизмат қилади. Ташқи иқтисодий фаолият хақидаги қонунчилик билан Давлат божхона хизматининг уйғунлашуви божхона ишини Халқаро божхона қоидалари ва Ташқи иқтисодий фаолиятга мувофиқ холда тартибга солишга имкон яратади. Божхона органларининг ахборот тизимини биргаликда модернизациялаш лойихасини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш, божхона органларининг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш оператив божхона фаолиятига хам, божхона назоратини ўз вақтида ўтказишни таъминлашга хам бирдек амалий таъсир ўтказади. Йирик махсус терминалларнинг яратилиши бунда “бир ойнага” режими тамойили ўз аксини топади, чунки божхона “тозаланиши”нинг жами жараёни бир терминал доирасида амалга оширилади. Товар айланишини ва йирик Халқаро компаниялар, фирмалар ва Молиявий ташкилотларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида “Дистрибьютор-тармоқ маркази” яратилади. Улар ўз навбатида минтақа давлатларида фаолиятларини шу ердан туриб кенгайтиришлари ва бу билан Ўзбекистон худуди бўйлаб товар оқимининг кўпайишига замин яратадилар. 3. Божхона ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш. Республикада амал қилаётган божхона хизмати ходимлар сиёсатини ўзгартириш лозим. Янги тахрирдаги Божхона кодексини тайёрлаш билан бир вақтда, божхона идораларида хизматни ўташ масалалари юзасидан хуқуқий- меъёрий хужжатлар лойихалари пакетини ва божхона хизматини ходимлар билан таъминлашга таалуқли бўлган бошқа хуқуқий меъёрий хужжатларнинг лойихаларини ишлаб чиқиш лозим. Асосий вазифалардан бири- божхона ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. Профессионал таълим тизимига янгича ёндашиш лозим. Бу ёндашув божхона идоралари 72 органларининг замонавий талаб ва вазифаларга жавоб берадиган, шу асосда профессионал савияни юксалтириш ва божхона идоралари хизматчиларининг маданиятини оширишни таъминлайдиган бўлиши лозим. 4. Божхона хизматининг ахборот-техник сиёсатини ривожлантириш: Ахборот-техник сиёсатнинг асосий манбаи Ўзбекистон Республикаси ДБқнинг ягона божхона ахборот кенглигини босқичма-босқич яратишга қаратилган, божхона органларининг фаолиятини ахборотлаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятидир. Ягона божхона ахборот кенглиги божхона ишини модернизациялашга қаратилагн комплекс тадбирлар ўтказишнинг мажбурий шартларидан биридир. Шу жумладан, божхона расмийлаштируви процедураларини такомиллаштириш, божхона назорати самарадорлигини ошириш хамда янги ахборот технологиялари қўллаш хисобига божхона органларига фаолияти устидан оператив бошқарувга дастур билан таъминлашни ривожлантиришга, кўрикдан ўтказиш ва радиацион назоратнинг истиқболи порлоқ махсус техник воситаларини қўллаш йўлида хам ягона божхона ахборот кенглигининг ахамияти беқиёс. 5. Божхона хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш: Божхона назоратини самарали ўтказиш мақсадида ва божхона органлари олдига қўйилган бошқа вазифаларни бажариш учун етарли даражада ривожланган моддий техника базасига эга бўлиш лозим. Бу база ривожланган божхона инфраструктураси, замонавий махсус воситалар ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак. 6. Божхона инфраструктурасининг ривожланиши: Божхона атрофи доирасидан хизмат бозорини ривожлантириш мақсадида ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш борасида муаян ишларни бажариш лозим. Декларациялаш, вақтинча сақлаш омборлари, божхона омборлари, божсиз савдо дўконлари каби доираларда мамлакатнинг ўз маблағига эга бўлишига йўл қўйиш мақсадга мувофиқ. Бу эса ўз навбатида рақобатнинг ривожланишига замин яратади. Ўзбекистон Республикасидан ўтадиган транзит коридорларини ривожлантириш лозим. Бу нарса савдо- 73 иқтисодий хамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериб, божхона атрофи ва коммуникация инфраструктурасининг ривожланишига таъсир кўрсатади, шунингдек транспортнинг юк билан бандлиги, юк айланиши даражасини ошириб, кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгайтиради. Божхона атрофи инфраструктурасининг кўриниши сифатида иш юритаётган хўжалик хисобидаги хўжалик субъектларига юкни етказишда хамкорлик қиладиган вазифа ва мажбуриятларни топширишда бир қатор чоралар кўрилиш шарт. Бу эса юкни ўз вақтида етказиш ва шахсий таркибни ўз вақтида озод қилиш имконини беради. Ўтказилаётган ислохатнинг асосига сингдирилган тамойиллар: - божхона назорати тизимини соддалаштириш; - божхона процедуралари ва қонунчилигининг софлигига эришиш; - божхона тўловлари келиб тушишининг кўпайиши стратегиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Асосий мақсад - яқин истиқбол вазифаларини аниқ кўрсатиш ва узоқ муддатли устивор йўналишларни аниқлаш 40 . Бундан ташқари, ислохотлар халқаро тан олинган амалиётга мос келиши зарур. Бу ислохотлар БЖБТ ва БЖСТ шартномалари ва конвенцияларида ўз аксини топган. 7 . Божхона иши сохасининг ислохотлар амалга ошириладиган устувор йўналишлари 1) божхона сиёсатини, ташқи савдони тариф ва нотариф усуллар билан бошқаришнинг амалдаги тамойилларини такомиллаштириш; 2) божхона органларининг ташкилий ва фаолият кўрсатиш масалаларини ва божхона назорати механизмини, шу жумладан товарлар ва транспорт воситаларини ноқонуний олиб ўтишнинг фаоллик даражаси юқори бўлган йўналишларда такомиллаштириш; 3) божхона ишини хуқуқий таъминлаш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш; 40 www.ek-lit . agava.ru. 74 4) контрабанда ва бошқа божхона қонунчилиги бузилишига қарши самарали курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш; 5) божхона хизматининг хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан ўзаро хамкорлигини кучайтириш, ўз хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш; 6) назорат қилиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият юритувчи хўжалик субъектлари, уларнинг жамоатчилик бирлашмалари, транспорт ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликни, шу жумладан божхона расмийлаштируви ва назорати ишлари самарадорлигини оширувчи технологияларни биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 7) худудий бошқармаларда 1-категорияли (хужжатлар асосида экспертиза ўтказувчи) ёки 2-категорияли лабораториялар ташкил этиш (хужжатлар ва қисман анализ асосида экспертиза ўтказувчи), минтақалар марказларида 3-категорияли (тўла физик-кимёвий анализлар ўтказувчи) лабораториялар ташкил этиш; 8) Божхона кодексига мувофиқ товар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, ДБҚтузилмасида ва худудий бошқармаларда уни амалга оширувчи бўлимлар ташкил этиш; 9) ДБҚда ишлатиладиган "Юкларни етказиб бериш назорат китобчаси" ва "АРМ-ТИ" маълумотлар электрон базаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙКда ишлатиладиган "Ягона маълумотлар тизими" ва "Ўзбекистон хаво йўллари" МАКда ишлатиладиган худди шундай маълумотлар базаси асосида экспорт-импорт ва транзит товарларни назорат қилувчи ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 10) Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасида жойлашган чегара, република худудлари ичкарисида жойлашган ТИФ божхона постларини ва худудий божхона бошқармаларини, Давлат чегараларини божхона назоратидан ўтказадиган кўчма божхона постларини ягона локал электрон тармоқ орқали бирлаштириш; 11) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг БЖСТга аъзо 75 бўлишида кўмаклашиш; 12) божхона органларининг кадрлар потенциалини ва ходимларнинг ижтимоий мавқеини мустахкамлаш; 13) божхона органларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, янги хизмат биноларини, уйларини ва маданий хордиқ объектларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш, хисоблаш техникаси, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш қурилмалари паркини янгилаш, божхона назоратини амалга оширишни янги техник воситалари билан жихозлаш, идоравий махсус тезкор алоқа тизимини жорий этиш; 14) ташқи савдода солиқлар ролини ошириш, минтақавий иқтисодий интеграция, товарларни жўнатишдан аввал амалга ошириладиган инспекция бўйича хизмат кўрсатиш; 15) божхона режимларини қўллаш, товар ишлаб чиқарилган давлат ва божхона қийматини аниқлаш ишларини такомиллаштириш; 16) компьютерлаштириш ва маълумотларни электрон қайта ишлаш ишларини такомиллаштириш. Божхона иши ва органлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш ишлари давлат божхона сиёсати доирасида узоқ муддатли концепция асосида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим: 1. Божхона қонунчилигини такомиллаштириш, бу сохадаги норматив- хуқуқий хужжатларни, божхона органларининг хуқуқни мухофаза қилувчи функцияларини инобатга олган холда, халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш. 2. Божхона органларининг инфратузилмасини хамда моддий-техника базасини халқаро талаблар даражасига қадар ривожлантириш. 3. Замонавий компьютер техникалари билан босқичма-босқич қайта жихозлаш йўли билан божхона органларининг ягона автоматлашган маълумот-хисоблаш тизимини яратиш. 4. Божхона органларининг кадрлар тузилмаси ва ижтимоий сохаларини 76 мустахкамлаш. 5. Божхона экспертиза лабораториялари фаолиятини ривожлантириш, улардаги мавжуд жихозларни модернизация қилиш ва янгилари билан таъминлаш. 6. Божхона органларининг хуқуқни мухофаза қилиш функцияларини амалга ошириш ва уларнинг фаолиятини хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан мувофиқлаштириш. 7. Божхона иши сохасидаги халқаро хамкорликни ривожлантириш ва божхона органларининг ташқи алоқаларини такомиллаштириш. 8. егара божхона постларини наркотиклар, радиоактив ва портловчи моддаларни аниқлашга қаратилган техник назоратнинг замонавий воситалари билан жихозлаш. Концепцияни амалга ошириш: 1) божхона хизматининг мамлакат ташқи савдосини тартибга солувчи восита сифатидаги ролини оширади; 2) тариф ва нотариф усуллар билан бошқариш чораларини мутаносиб равишда қўллаш натижасида мамлакат ички бозорини миллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етказиши мумкин бўлган товарлардан химоясини таъминлайди; 3) божхона тўловларининг тўла ва тўғри ундирилиши хисобига давлат бюджетига ўтказиладиган маблағлар салмоғини кўпайтиради; 4) ташқи иқтисодий фаолият сохасида қонун бузилиш холатларининг олдини олиш самарасини оширади; 5) наркотик ва портловчи моддаларнинг ноқонуний равишда айланишига қарши курашишда божхона органлари кинология хизматларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширади. 77 Асосий вазифалардан бири жахон тажрибаларига асосланган хамда тадбиркор ва фуқароларга тушунарли бўлган давлат божхона сиёсатини амалга ошириш йўли билан Ўзбекистон Республикасида божхона ишини жахон андозалари даражасига етказишдан иборат. 3.3 . Иқтисодий хавсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш Давлатнинг ички ва ташқи иқтисодий фаолиятида Бутунжахон савдо ташкилоти аъзоси сифатида божхона органларида ягона автоматлаштирилган ахборот тизими хамда ташқи савдо статистикасини ривожлантириш лозим. Божхона иши сохасида ахборот-техник сиёсатнинг мақсади ягона ахборот-тахлилий тузилмани яратиш, божхона органлари тизимида техника инфратузилмаси, божхона органлари олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш хамда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш 41 . Божхона органларини ахборотлаштиришнинг бош мақсади - ахборотлаштирилган тизимни юқори кўрсаткичлар ва божхона тўловлари йиғимини маъмурий даражага кўтариш ва сифатини яхшилаш, божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, технология ва ахборот ресурсларидан кенг фойдаланилган холда махсус божхона ва ташқи савдо статистикасини шакллантириш. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча субъектларида ишончли ва эркин кириш база маълумотларини Давлатнинг худудий ва регионал даражада фойдаланиш тизими билан таъминлаш. И қ тисодий тахлил натижаларидан божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштиришда фойдаланиш 41 www . ek - lit . agava . ru 78Иктисодий тахлил натижаларидан божхона органлари фаолиятида фойдаланишБожхона туловларини ундирилиш тартибини такомиллаштириш2E0506090A0E1409160706021B040904070C0206091A020402100914020C07150E1A1B0E0C0207 0E100D020C040210090708020E04091F060914020707080E16140204020C090F Манба : http: // www. customs.uz. http: // www. cenrasia.ru/news . Бошқарув тизимида жойларда божхона расмийлаштирувида маълумотларни узатиш, кўп тармоқларга бўлинган ташқи ва ички бозорларида божхона органлари томонидан оператив равишда бюджетга тушадиган тушумларни яхшилаш. Божхона қоидаларининг бузилиши ва контрабандага қарши курашда божхона органлари фаолиятини самарали тахлил қилиб, божхона расмийлаштирувини вақтинча қисқартириш, юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона тизимида ягона автоматлаштирилган тизимни кенг жорий этиш лозим. Қўлда тўлдириладиган хар хил хужжатларни камайтириш, божхона расмийлаштирувини қисқартириш, Ўзбекистон чегараси орқали харакатланаётган товарлар назоратини таъминлаш, келажакда Ўзбекистонга савдо-сотиқни ташкил этишда хамкор давлатлар билан автоматлаштирилган ахборот алмашиш системасини яратиш, халқаро электрон алмашув тизимига 79Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан утказиш механизмини такомиллаштириш Божхона туловларига тортиладиган товарларнинг божхона кийматини хисоблаш усулларидан фойдаланишни соддалаштириш Хар хил божхона режимларида товарларга нисбатан кулланиладиган иктисодий сиёсат чораларини такомиллаштириш Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишини камайтириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чикиш боғланиш лозим. 42 Бу тизим: - импорт товарлардаги божхона тўловларини ўз вақтида тўлиқ ва хаққоний ундиришга; - Ўзбекистон Республикаси импорт товарларга эхтиёжини ва экспорт имкониятларига бахо беришда, Ташқи савдода жахон нархларига яқинлигини таъминлаш; - божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида олиш; - товарларни экспорт қилиш натижасида келиб тушадиган валюта тушумлари хажми ва муддатларини хамда импорт қилинган товарлар учун амалга оширилган тўловлар асосланганлигини назорат қилиш; -хар бир минтақанинг мамлакат экспорт салохиятида тутган ўрни бўйича аниқ маълумотларга эга бўлиш; - экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида турли хуқуқбузарликларни аниқлаш; -божхона хақидаги қонун бузилишлари ва қонунбузувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш; -Ўзбекистон Республикаси худуди бўйлаб ташилаётган товарларнинг етказиб берилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш; -қурол-яроғ, наркотиклар, қадимий ахамиятга эга бўлган буюм в санъат асарлари, стратегик материаллар контрабандасига қарши курашиш усул ва услубиятларини такомиллаштириш; -божхона назоратини амалга оширишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида божхона органларини тезкор маълумотлар билан таъминлаш; -давлат бошқарув органларини мамлакат ташқи савдо божхона статистикаси маълумотлари билан тезкор таъминлаш; - давлат бюджетига ўтказиладиган божхона тўловлари бўйича тезкор прогноз ишларини амалга ошириш. - йўқолган товар ва транспорт воситалари бўйича тезкор маълумотлар 42 Соли қ ва божхона хабарномаси Т 20 12 -20 13 йил сонлари. 80 олиш ва уларни қидириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; Юқорида қайд этиб ўтилган ишларни бажариш учун божхона органларининг уч босқичли маълумотлар базасини (божхона пости-худудий бошқарма-ДБҚ Марказий аппарати) ва божхона постлари хамда худудий бошқармалар ўртасида тўғридан-тўғри модем алоқаси ташкил этишни, шу жумладан махсус тезкор алоқа ўрнатишни талаб этади. Ушбу мақсадларда хукумат ва шахарлараро идоравий телефон ва факсимил қурилмаларини, шахарлараро шифрли алоқа воситаларини, махсус стационар ва кўчиб юрувчи радиотелефон алоқа воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш талаб этилади. 43 I II-боб бўйича қисқача хулоса Ахборотлар кенглигини ташкил этишда турли давлатлар учун умумий бўлиш билан бирга, алохида олинган давлат учун ўзига хос хусусиятларга эга бўлган қонуният мавжуд. Бундай ўзига хос хусусиятлар юзага келишининг асосий сабаби, маълумотлар базасининг барча элементлари бир макон ва бир замоннинг ўзида турлича ривожланиш босқичларида эканлигидадир. Шундан келиб чиқиб, Концепция қуйидагиларни назарда тутади: - ахборотлар кенглигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг босқичлари; - маълумотлар сохасида хамкорлик қилиш бўйича норматив-хуқуқий база; - божхона фаолиятининг келишилган сохаларида маълумотлар бўйича хамкорлик қилиш самарадорлигини ошириш. - маълумотлар ва маълумотлаштириш сохасида миллий манфаатларни химоя қилиш; Божхона иши сохасини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш қабул қилинган қарорлар ижросида хамда маълумотлар мониторингини амалга оширишда тезкорликни таъминлайди, маълумотлар билан барчанинг танишишига имкон яратади, маълумотларнинг ягона базасидан фойдаланиш 43 200 6 -20 10 йилларга мылжалланган ДБ Қ концепцияси. 81 самрадорлигини оширади. Маълумотлар тизимини амалга оширишнинг воситаси бўлган божхона органларининг ягона автоматлаштирилган маълумотлар тармоғи божхона ва бошқа давлат органлари ўртасида улар ваколатлари доирасида маълумотлар алмашиш воситасигина бўлиб қолмай, балки божхона назоратини амалга оширишнинг ва ягона давлат божхона сиёсатини ва божхона органлари фаолиятини амалга оширишнинг воситасига айланади Давлат хавфсизлигига тахдид сола ё тган жиноятлар конунни мухофаза s илувчи органлар томонидан муносиб равишда қаршиликка дучор булиши керак. Уз навбатида, буларнинг хаммаси бизни бу ходисаларга қарши мустакил конуний асосларни яратишимизга зарурият тугдиради. Чунки, хавфсизлик, хозирги кунда бутун дун`ни ларзага сола ё тган хал қ аро терроризм, экстремизм, сепаратизм, ги ё хвандлик, уюшган жиноятчилик каби бало- қ азолардан қ андай қ илиб ў зимизни химоялашимиз, юртимиз, минта қ амиз тинчлигини турли хамла ва тажовузлардан, ё мон к ў злардан қ андай са қ лаш билан бо ғ лик масалалар эътиборимиз марказида б ў лиши лозим. 82 Хулоса ва таклифлар Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, Бирлашган миллатлар ташкилотига, Бутунжахон божхона ташкилотига (БЖБТ) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши Ўзбекистон учун ўзининг мустақил ички ва ташқи сиёсатини аниқлаш ва амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ислохотлар ўтказишнинг ўзига хос йўлларини танлаш, халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг кенг йўлларини очиб берди. Мустақилликнинг 2 2 йили мобайнида мамлакат суверенитетини таъминлаш, янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаш, ички ва ташқи сиёсат стратегиясини ишлаб чиқиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислохотлар ташқи иқтисодий фаолиятга, уни эркинлаштиришга ва ушбу йўналишда бундан кейин амалга ошириладиган ислохотларга янгича ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда. Бу ўз навбатида давлатнинг халқаро- хуқуқ сохасида хамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикасида божхона ишини тартибга солиш муаммоларига давлат томонидан янгича ёндашишнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона Қўмитаси томонидан ташқи савдонинг давлат томонидан бошқарилишини таъминловчи асосий механизм бўлган божхона хизматини такомиллаштириш борасида доимий равишда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида бошқарувнинг замонавий тизимига эга бўлган божхона хизматини шакллантириш, анъанавий ишлатиб келинаётган божхона процедураларини такомиллаштиришнинг янги стратегияларини ишлаб чиқишни талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг бугунги божхона хизмати дунёдаги илғор тажрибаларни ўзида мужассамлаштиришга ва XXI - аср божхона хизмати самарали фаолиятининг намунаси бўлган Божхона процедураларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш бўйича халқаро конвенция (Киото) тамойилларига мос келишга харакат қилаётган ривожланаётган тизимдир. 83 Ушбу харакатларнинг асосий мақсади-фискал сиёсатни амалга ошириш, ташқи савдони тартибга солиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш каби божхона органлари олдида турган долзарб масалаларни хал этишнинг самарали ва рационал йўлларини излашдан иборат. Ўзбекистон Республикасида божхона ишини ривожлантиришдан асосий мақсад хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш ва мамлакат иқтисодиётига инвестициялар оқимининг кўпайишига энг қулай иқтисодий шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Ташқи иқтисодий алоқаларга самарали қулайликлар яратиш зарурияти божхона органлари олдига божхона ишини ривожлантиришга янгича ёндашиш масаласини қўйди. егарада божхона текширувларини амалга ошириш процедураларини қайтадан қараб чиқиш, чегарада маъмурий ишларни амалга оширишни соддалаштириш ва қисқартириш, шу билан бирга, республика худудида импорт операцияларининг тўлақонли аналитик текширувдан ўтказилишини таъминлаш, божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш ишларини тўлиқ автоматлаштириш, божхона хизматларини компьютерлаштириш амалга ошириладиган ислохотларнинг асосий жихатлари бўлиб хисобланади . Давлат божхона қў митаси бошка конунни мухофаза килиш органлари билан якиндан хамкорликда давлатнинг иктисодий хавфсизлигига путур етказишга каратилган криминал гурухларни аниклаш ва уларни жиноий харакатларини олдини олиш буйича фаол иш олиб бормокдалар. Божхона хизмати ходимлари томонидан кучли наркотик моддалар, кучли таъсир килувчи захарли моддалар, психотроп моддаларнинг таблеткалари ва ампулалари, куп микдорда укотар куроллари ва уларнинг уклари, мингдан ортик диний экстремистик маънога эга булган китоблар ва варакалар ушланди, мусодара килинди, хамда давлатга катта микдорда маданий- тарихий ахамиятга эга булган нодир буюмлар кайтарилди. Божхона органларининг фаолиятлари йуналишларидан бири, Республикага ноконуний тарзда айланма йуллар оркали, урнатилган конун 84 қоидаларини бузган холда божхона декларациясидан утказмай, товарларни олиб киришни олдини олишдир. Президентимиз И.Каримов айтганларидек : «Товарларнинг контрабанда й ў ли билан назоратсиз, но қ онуний тарздаги о қ имига хеч бир д авлат и қ тисоди ё ти дош бера олмайди». Давлат хавфсизлигига тахдид сола ё тган жиноятлар конунни мухофаза s илувчи органлар томонидан муносиб равишда қаршиликка дучор булиши керак. Уз навбатида, буларнинг хаммаси бизни бу ходисаларга қарши мустакил конуний асосларни яратишимизга зарурият тугдиради. Чунки, хавфсизлик, хозирги кунда бутун дун`ни ларзага сола ё тган хал қ аро терроризм, экстремизм, сепаратизм, ги ё хвандлик, уюшган жиноятчилик каби бало- қ азолардан қ андай қ илиб ў зимизни химоялашимиз, юртимиз, минта қ амиз тинчлигини турли хамла ва тажовузлардан, ё мон к ў злардан қ андай са қ лаш билан бо ғ лик масалалар эътиборимиз марказида б ў лиши лозим. 85 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1.Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорлари ва асарлари хамда меъёрий хужжатлар 1.1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003 йил. 1.2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. Т.: Адолат, 2000й. 1.3. Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифи тўғрисида»ги қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й. 1.4. Ўзбекистон Республикасининг «Божхона хизмати тўғрисида»ги қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й. 1.5. Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни, Т.: 2002 йил. 1.6. Ўзбекистон Республикасининг «Химоя чоралари, демпингга қарши ва компенсацион божлар тўғрисида»ги қонуни . Т.: Ўзбекистон 2004 йил. 1.7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатдош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-173-сонли Қарори; 1.8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси бюджетининг 2013 йилдаги асосий макроэкономик кўрсаткичлари ва параметрларини прогнозлаш тўғрисида»ги ПҚ-1544 сон қарори. 1.9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш доир чора-тадбирларини давом эттириш тўғрисида”ги ПҚ-1816-сонли Қарори 1.10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли Фармони 86 1.11.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4434- сонли фармони 1.12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 ноябрдаги “Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 333-сонли Қарори; 1.13. Қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 майдаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси худудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 154-сон қарори. 1.14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 379-сонли Қарори. 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари 2.1. Каримов И.А. «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари», Ўзбекистон , 2009 йил. 2.2. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизациялаш ва ислох этишдир. Т:, Ўзбекистон 2005 й. 2.3. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997 й. 3. Ўзбекистон Республикасида чоп этилган дарсликлар 3.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий 87 ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: “O’qituvchi” НМИУ. - 2013. – 375 бет. 3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт. - 2011. – 375 бет. 3.3.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт. - 2010. – 340 бет. 3.4. Хамидов И.А., Алимов А.М. «Ўзбекистон Республикасида Ташқи иқтисодий фаолият асослари» Т:, Ўзбекистон 2002 й. 3.5. Комилов У. Божхона иши асослари. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 1998 йил 3.6. М.Холмедов ва бошқалар. «Ўзбекистон Республикасида божхона режимларини қўллаш асослари», Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 2005 й. 3.7. Кучаров А., Тоиров Ш. Божхона иши. Дарслик. ТДИУ.2009 й. 3.8. Тоиров Ш. Бож тариф сиёсати. – Ўқув қўлланма. Т., 2007. 3.9. Алиев А. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш– Ўқув қўлланма. Т., 2011. 88 3.10. Кучаров А., Тиллахўжаев Ш. Божхона таомиллари. Ўқув қўлланма. ТДИУ.2011 й. 3.11. Алимбекова К. Контрабанда ва БҚҚК. Ўқув қўлланма. ТДИУ.2014 й. 4. Россияда чоп этилган дарсликлар 6 . 1. Коник Н.В. Таможенное дело. Учеб.пособие. М.: Омега. 2008г. 6.2. Свинухов В.Г. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД» М:., Экономист 2004г. 6.3. Миляков Н.В. «Таможенная пошлина» М:, Финансы и статистика 2004г. 6.4. Gilberto Dupas. The Logic of Globalization: Tentions and Governability in Contemporary Society. UNESCO Most discussion paper. Paris, 2001 6.5.. Дюмулен И . И . « ВТО » М :, Экономика 2003 г . 6.6. Сандровский К.К. «Международное таможенное право» Киев:, Знание 2002г. 6 . 7. «Основы таможенного дела» .- М., под ред.В.Г.Драганова, 1998. 6.8. Таможенный контроль. Принципы и формы. Таможенный альманах. М.: Благовест – В, 2002 г., 10-бет. 6.9. John Baylis. The Globalization of World Politics: An introduction to international relation. Oxford , 2007 6.2.1. Бондаренко Н.П. Таможенно-тарифное регулирование ВЭД. Изд-во «МарТ», 2007 г. 5. Рўзнома ва журналларда чоп этилган мақолалар 5 .1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг « 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожлантириш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади » мавзусидаги маърузаси, Халқ сўзи, 18 январь 2014 й. 5.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг ”Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш » мавзусидаги маърузаси, Халқ сўзи, 19 январь 2013 й. 89 5.3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади» мавзусидаги маърузаси, Халқ сўзи, 22 январь 2011 й. 5.4. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Инсон манфатлари устоворлигини таъминлаш- барча ислохот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир» мавзусидаги маърузаси, Халқ сўзи, 9 февраль 2008 й. 5.5. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис сенатининг 5-ялпи мажлисида «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустахкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» мавзусидаги маърузаси, Халқ сўзи, 27 февраль 2006 й. 5.6. Хамкорлик масалалари мухокамаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Жахон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурияни қабули. Халқ сўзи. 5 май 2010 йил. № 87. 5.7. Хамкорликнинг янги боскичи, Тошкент окшоми, 7 май 2010 й., 103-сон. 5.8. Халкаро алоқалар кенгаймоқда. СБХ, № 4, 2008 й. 5.9. Халқаро божхона ҳамкорлигини ривожлантириш йўлидан. Т-Солиқ ва божхона хабарлари газетаси, 2010 йил 6 июнь №23-24. 5.1.1. Соли қ ва божхона хабарномаси Т 20 10 -20 14 йил сонлари 6. Статистик маълумотлар тўпламлари 6.1. Республика божхона органларининг 2010-2014 йй учун хизмат фаолияти тўғрисида маълумот, Т.: 2014 йил, 12-бет. 7. Интернет сайтлари 7.1. http://www. wto. org ; 7.2 . http://www.ec.org . 7.3. http//www.с ustoms.uz 7.4. http//www.с ustoms.ru 90