logo

Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш масалалари

Загружено в:

27.09.2019

Скачано:

0

Размер:

226.642578125 KB
Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш масалалари 5340600 – “Молия” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Мундарижа. Кириш.............................................................................................................. I боб. Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш ва уларни молиявий таъминлашнинг назарий асослари ....................................... 1.1 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни иқтисодий ахамияти ................................................................................... 1.2 Олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари....................................... 1.3 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг хорижий тажрибаси ..................................................................................... II боб. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини молиялаштиришни иқтисодий холати таҳлили ................................... 2.1 Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети хисобидан олий таълим даргоҳларини молиялашнинг иқтисодий ҳолати.................................. 2.2 Ўзбекистон Республикаси олий даргоҳларини ўсиш динамикаси ва олий таълим босқичларини ривожланиш таҳлили ............................. 2.3 Олий таълим хизматлари бозорини амалдаги холати таҳлили …..... III боб. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг такомиллаштириш йўллари ............ Хулоса .............................................................................................................. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ........................................................ Кириш. Битирув малакавий ишининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ривожланишнинг ўзига ва мос йўлини танлаб олди ҳамда ҳуқуқй демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини қуришни амалга ошира бошлади. Бундай давлатда жамиятнинг маънавий-маърифий янгиланиши билан жаҳон ҳамжамиятига уйғунлашиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва ислоҳ этишни ҳозирги ривожланиш шароитида кадрлар тайёрлашнинг илмий модели “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар таёрлаш миллий дастури”дан иборат қонунларни қабул қилиш ва жорий этишга эришилди. Бу ҳар икки ҳужжат ижодкор, ижтимоий фаол маънавий жиҳатдан бой шахсни бой шакллантириш ҳамда юқори малакали, рақобатбардош кадрларни олдиндан қайта тайёрлашдан иборат стратегик мақсадга эриши учун назарий асос бўлди. Мана шундай шароитда таълимни молиялаштириш биринчи галдаги вазифа ҳисобланди. Малакатимизнинг келажаги, тақдири аввало, Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзлари ҳақиқат билан чамбарчас боғлиқдир: “...Бугун республикамизда ислоҳотлар фақат иқтисодиёт соҳасида олиб борилмаяпди, бу-аввало институтцион ислоҳотлар бўлиб улар эски марказлаштирилган иқтисодий тизимни янги эркин бошқарув тизимига ўтказишни, уни рағбатлантирувчи, ҳаётий фаолиятга айлантиришни таъминлайди бу ўзгаришларни махсус программалар асосида амалга ошириш хўжалик юритишнинг замонавий усулларини жорий этиш, компьютерлаштириш, ҳам хорижда ҳам ўз юртимизда ёш мутахассисларни жадал тайёрлашни ташкил этиш” булар барчаси, Президентимиз, давлатимизнинг диққат марказида турибди. Республикамизда 1997 йилда бошланган мавжуд таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни таълим муассасаларига қобилиятли ёшларни жалб этишликсиз, олий таълим фаолиятини тубдан ўзгартирмай туриб мантиқий якунига етказиб бўлмайди. Узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишда, кадрлар тайёрлашдан самарага эришишда таълимни такомиллаштиришни маблағ билан таъминламай туриб муваффақиятга эришиб бўлмайди. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат томонидан олий таълимни моддий қўллаб-қувватлаш ўқув юртларининг ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий хизмат кўрсатувлари ва уставга мувофиқ бошқа фаолиятлар ҳисобига ўқув юртлари даромадини ошириш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борилиши лозим. Булар замонавий техника воситалари, жиҳозлар, янга технологияларга бўлган эхтиёжни таъминлайди, улар мустақиллигини оширади, фаннинг таълим билан уйғунлашувининг таъсирчан воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини беради ва оқибат натижада олий таълим тизимига янги куч бахш этади, ўзларида илмий билим билан гармоник жиҳатдан мукаммал инсон бўлишини мужассамлаштирган, оила, жамият, давлат олдида ўз масъулиятини чуқур хис этган ёш мутахассисларни тайёрлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради. Шу боисдан ушбу мавзу долзарбдир. Ушбу битирув малакавий иши мавзуси бўйича ўрганилган даражаси эътироф этадиган бўлсак, хорижий олимлардан Кинелев В, Георгиева Т, Джонсон Р, Каст Ф, Елисеева И, Литвинова Н, Шереметова Э, Бурова Н, Жильцов Е, Зуев В, шу билан бир қаторда маҳаллий олимлардан юртбошимиз И.А.Каримов асарларида шунингдек, Шарифхўжаев М, Ўлмасов А, Абдуллаев Ё, Қурбанов Ш, Саидов М. ва бошқа бир қатор олимлар томонидан ўрганилган. Битирув малакавий ишнинг мақсади. Мамлакатимизда тажрибали кадрларни тайёрлашни янада ошириш мақсадида мавзунинг бир қатор вазифалари белгилаб олинди. Хусусан, олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни иқтисодий ахамияти; олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари; олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг хорижий тажрибаси; Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг ҳозирги шароитдаги иқтисодий таҳлили; Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети хисобидан олий таълим даргоҳларини молиялашнинг иқтисодий ҳолати; Ўзбекистон Республикаси олий даргоҳларини ўсиш динамикаси ва олий таълим босқичларини ривожланиш таҳлили; Олий таълим хизматлари бозорини амалдаги холати таҳлили; Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг такомиллаштириш йўллари вазифа қилиб олинди. Битирув малакавий ишнинг объекти. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи барча олий ўқув юртлари мавзунинг объекти ҳисобланади. Мавзунинг предмети сифатида юртимиздаги олий муассасаларни давлат бюджети ҳисобидан ва бюджетдан ташқари фондлардан молиялаштирилаётган маблағлар ҳисобланади. Мавзунинг предмети олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни ҳозирги давр муаммоларини бартараф этиш ва уларни самарали ташкил этишда юзага келадиган иқтисодий – молиявий муносабатлари ишнинг предмети ҳисобланади. Мавзунинг амалий аҳамияти. Ишда келтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган, Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришда ҳамда амалий тадбирларни ишлаб чиқилишида муҳим аҳамият касб этади. Ишнинг тузилиши ва ҳажми. Илмий иш таркиб жиҳатдан кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ташкил қилади.  I боб. Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштириш ва уларни молиявий таъминлашнинг назарий асослари 1.1 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришни иқтисодий ахамияти Молиявий режалаштириш – халқ хўжалигини бошқаришнинг таркибий қисми бўлиб, давлат пул маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларини режали бошқаришдир 1 . “Режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. Шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилигини (мувозанатини) ва прорпорционаллилигини (мутаносиблигини) таъминлашга қаратилган фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади 2 . Молиявий режалаштириш халқ хўжалигини режалаштириш каби, иқтисодиётнинг пропорционал ва балансли равишда ривожланиши, бирламчи халқ хўжалиги комплексининг ҳамма бўғинларидаги фаолиятларни координациялаш, ижтимоий ишлаб чиқаришда юксак суръатларни таъминлаш ва халқнинг моддий фаровонлигининг тўхтовсиз ўсиб боришини таъминлашга йўналтирилган. Молиявий режалаштиришни асосий объекти – молиявий ресурслардир. Улар жами ижтимоий маҳсулотнинг ва миллий даромаднинг манбаи бўлиб, уларнинг таркибига халқ хўжалигининг пул жамғармалари, амортизация ажратмалари, ташқи иқтисодий алоқалардан тушадиган тушумлар ва аҳолидан тушадиган даромадлар киради.Молиявий ресурсларнинг ташкил топиши, тақсимланиши ва ишлатилиши кредит маблағларнинг харакати билан, ишлаш доираси бир-биридан ажралишига қарамай (баъзан улар бирбирини тўлдира олади ва ҳаттоки пул маблағларини бир-бири билан алмаштира олади), ўзаро боғланган. Шунинг учун халк хўжалик томонидан қараб чиқилганда молиявий режалаштириш ўз ичига кредитни режалаштиришни ҳам олади. Молиявий режалаштиришнинг асосий мақсади бўлиб – молиявий ресурслар ҳажмининг ўсиши ва уларга бўлган эҳтиёжлар кўпайишининг мослигини таъминлаш; ресурсларни ташкил топиши манбаларни кўпайишини мослигини таъминлаш; ресурсларни ташкил топиш манбаларни ва шу манбаларни сарфлашда конкрет йўналишларини аниқлаш; ҳалқ хўжалик соҳалари ва регионлар орасида уларнинг тақсимланишини оптимал ва пропорционал равишда белгилаш майдонга чиқади 3 . Молиявий режалаштириш дастлабки ва жамланган бўлиб, молиявий режаларни тузиш ва ижро этиш орқали амалга оширилади. Дастлабки режалаштиришга корхоналарнинг, моддий ишлаб чиқариш ташкилотларининг, ноишлаб-чиқариш ташкилотларининг, харажатлари тўлиқ ёки асосий қисми давлат бюджети ёки махсус маблағлар орқали қопланадиган давлат муассасаларининг режалари киради. Молия тизимининг барча бўғинлари молиявий режа-лаштиришни амалга оширади, бироқ молиявий режанинг шакли, таркиби, тузилиши ва ҳажми ҳар бир бўғиннинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Масалан, тижорат асосида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари «даромадлар ва харажатлар баланси» шаклидаги молия режасини тузса, нотижорат асосида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари «смета харажатлари» 1 Поляка Г.Б. Финансы. – М.: Юнити-Дана. 2008. – 552 стр. 2 Вахобов А., Маликов Т. Молия: умумназарий масалалар. – Т.: Иқтисод-молия. 2008. 169-бет. 3 Иванова В.В., Ковалова В.В. Финансы. – М.: ТК Велби, 2008. – 272 с. тузади, жамоа бирлашмалари, кооператив, суғурта ташкилотлар молиявий режалар тузса, давлат бошқарув органлари республика ҳамда маҳаллий бюджетларни тузадилар. Молиявий режалаштиришнинг муайян вазифалари молиявий сиёсат томонидан белгиланиб, қуйидаги кўрсат-кичларни қамраб олади: - режали топшириқларни бажариш учун зарур бўлган пул ресурслари ва уларнинг манбаларини аниқлаш; - даромадлар ҳажмини ошириш ва харажатларни тежаб иқтисод қилиш; - марказлашган ва марказлашмаган пул фондлари ўртасида пул ресурсларини тақсимлашда оптимал пропорцияни белгилаш ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти юридик шахс мақомига эга бўлган ва олий касб таълимининг таълимий-касбий дастурини амалга оширадиган таълим муассасасидир. Олий ўкқув юрти Ўзбекистон Республикаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта тузилади ва тугатилади. Олий ўқув юрти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун, бошқа қонунлар, қонунлар далолатномаси, мазкур Низом ҳамда олий ўқув юртининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган Уставга мувофиқ фаолият кўрсатади. Олий ўқув юрти таълим, фан ва маданият маркази сифатида ўз мақсадини инсон, Ватан ва жаҳон цивилизацияси бахтсаодати йўлида ҳақиқатни англаш, адолат ва эзгуликни ўрнатиш деб билган профессорлар, ўқитувчилар, ҳодимлар ва талабаларни ўзида мужассамлаштирилган ижодий ҳамкорликдир. Олий таълим - ривожлантириладиган ва ўз-ўзини ривожлантирадиган тизим. У инсоният тараққиёти бутун босқичи мобайнида тўпланган тажрибани янги авлодларнинг онгига сингдириш ва мададаният, фан, техника, умуман, жамиятни янада ривожлантириш учун шарт-шароит яратишга даъват этилган. У ўз қонуниятларига мувофиқ фаолият кўрсатади ва ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шароитларнинг бевосита таъсири остида ривожланади. Бозор иқтисодига ўтиш барча соҳаларда, шу жумладан, олий таълимда сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Бу, аввало, қатъий вертикал тизимнинг парчаланиши, ёш мутахассисларни қабул қилиш ва тақсимлаш мажбурий режасининг тугатилиши олий таълимнинг ижтимоий, давлат ва тижорат шўъбалари тенг ҳуқуқлилиги тамойилларига амал қилиш билан боғлиқцир. Эндиликда давлатимиз таълим сиёсатини «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»дан иборат қонунларга асосланувчи барча таълим тизимини кенг кўламда қайта қуриш белгилайди. Молиялаш ҳажмига келсак, бундан ҳам туб ўзгаришлар кўзга ташланади. Зеро, ҳозирги вақгда таълим муассасаларини молиялаш давлат томонидан маблағ билан таъминлаш ва таълим муассасаларига фаолият кўрсатишларида кенг мустақиллик бериш билан қўшиб олиб борилмоқца. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида таълимни молиявий таъминлашни тубдан яхшилашга йўналтирилган вазифалар ҳал этилмоқда. Булар ўз ичига қуйидагиларни олади: - таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасига йўналтириладиган ЯИМ улушини босқичмабосқич ошириб бориш; - кадрлар тайёрлашни молиялаш тизимининг кўп вариантлилиги (бюджетдан ва бюджетдан ташқари манбалардан таъминлаш) ни жорий этиш; - ўқув юртлари ўз-ўзини маблағ билан таъминлашини такомиллаштириш; - таълим соҳасига хусусий, шунингдек, хорижий инвестицияларни талаб этишни рағбатлантириш; - республика фуқаролари учун таълим кредити бериш тартибини шакллантириш, кейинчалик уни қайтаришнинг мослашувчан тизимини яратиш; - узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини моддий жиҳатдан қўллабқувватлашда донорлар ва ҳомийлар аҳамиятини ошириш; - пулли таълим хизмати кўрсатиш, тадбиркорлик, консультация, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий фаолият ва фаолиятнинг бошқа турлари ҳисобига ўқув юртларининг даромадларини оширишни таъминлаш. Олий, ўрта махсус ва касбий таълим соҳасидаги, шу жумладан молиявий-иқтисодий таъминланганлиги қисмидаги туб ислоҳотлар илмий ва иқтисодий мустақиллик тамойилларига асосланади. Таълим муассасасининг илмий мустақиллиги илмий тадқиқотлар йўналиши, мавзуи, буюртмачиларни, шунингдек ишларни олиб бориш шакл ва усулларини танлашда намоён бўлади. Таълим муассасалари иқтисодий мустақиллигининг асоси бўлиб, ўз фаолияти туфайли таълим муассасаси ишлаб чиқарган маҳсулотнинг мавжудлигини тан олиб ҳисоблайди. Олий таълим иқтисоди, бу — миллий товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг алоҳида қисми. Унинг амал қилиши фаолиятнинг мазкур соҳасидаги ўзига хос молиявий, моддий ва меҳнат муносабатларини ташкил этишга асосланади. Иқтисодий мустақиллик деганда, бир томондан, таълим муассасасининг ҳам ўз маблағлари, ҳам таълим, илмий ва хўжалик фаолиятидан келган ресурсларни тасарруф этишдаги эркинлик тушунилади. Иккинчидан, ўз фаолияти натижалари учун тўла иқтисодий масъулият тушунилади. Таълим фаолиятини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига улар уставига мувофиқ таъсисчи объектларни (ер, бино, иншоот, мулк, жиҳозлар, шунингдек, бошқа истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган зарур мулкларни) эгалик қилиш ҳуқуқи билан уларга бириктириб қўяди, бу мулклар эса хусусий мулк ёки учинчи шахсдан (мулкдордан) ижарага олинган хусусий мулк сифатида таъсисчига тааллуқли бўлади. Таъсисчи томонидан таълим муассасасига бириктириб қўйилган хусусий мулк объектлари мазкур муассаса оператив бошқарувида бўлади. Таълим муассасасининг хусусий воситалари (ёки моддий-техника базаси)ни актив ва пассив қисмларга ажратилиши мумкин. Пассив қисм (бино, иншоот, ер, жиҳозлар) талабалар, ўқитувчилар ва бошқа ходимлар учун зарур меҳнат шароитини вужудга келтиради. Актив қисм (профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, программа маҳсулотлар, интернет ва ҳ.к.лар) олий таълим бериш жараёнида бевосита иштирок этади. Ер майдонлари давлат ва маҳаллий ҳокимият таълим муассасаларига муддатсиз, ҳақ тўламай фойдаланиш учун бериб қўйилади. Кўпгина ҳуқуқларга эга таълим муассасаси ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағи ва ўзига тегишли мулкучун жавобгардир. Таъкидланган воситалар ўқув юртида етишмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича масъуллик қонунда белгиланган тартибда таъсисчи зиммасига тушади. Нодавлат таълим ташкилоти қонунда белгиланган умумий асосларда банкрот деб тан олиниши мумкин. Таълим муассасаларининг жамият ҳаётининг иқтисодий ва ижтимоий томонларига кўрсатадиган таъсири жуда муҳимдир. Айни мана шу таъсир олий таълим тизими соҳасига нисбатан давлат ва минтақа сиёсатини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Олий таълимга иқтисодий таъсир инсоннинг тўплаган фойдали хоссалари мажмуи, унинг малакавий ва касбий сифатлари орқали амалга оширилади. Булар жамоат ишлаб чиқариш соҳасига бевосита қўлланиши жараёнида муайян инсон, у ишлаётган корхона ёки ташкилот фаровонлигини оширишга кўмаклашади. Бу, оқибат натижада тегишли ҳудуд ва давлат моддий фаровонлиги ошишига сабаб бўлади. Америка фирмалари тажрибасига кўра таълимга қўйилган ҳар бир 35 минг доллар 1 миллион доллар фойда келтирар экан. Бундан ташқари меҳнатни ақлийлаштириш ҳозирги жамиятнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади, демак мазкур соҳани устуворликдан чиқариш жаҳоннинг илғор мамлакатларидан орқада қолишга олиб келади. Ижтимоий таъсир шундан иборатки, шахснинг индивидуал ва ижтимоий онг шаклланиши кўп жиҳатдан айни шу таълим муассасаларида амалга ошади, жамият маънавий бойлигига бойлик қўшилади, бунга эса таълим, маданий-маориф хизмати кўрсатиш воситасида эришилади. Олий таълим, аввало, минтақага таъсир ўтказади. Таълим муассасасининг минтақага таъсири йўналишларини қуйидагиларга ажратиш мумкин: • Иқтисодий-минтақа сезиларли даромадга эга бўлади, чунки таълим муассасасининг мавжудлиги анчагина қўшимча молиявий ресурслар оқиб келишини таъминлайди. Бундан ташқари, талабалар ўз даромадининг кўп қисмини мазкур минтақада сарф қилганлари учун бу жойда пул тушуми кўпаяди. Меҳнат бозорининг аҳволи юқори малакали мутахассислар сонининг ошиши томон ўзгаради. бу ўз навбатида, мазкур минтақада улар рақобатбардошлигини оширади ва уларга талабни кучайтиради. Демак, юқори малакали меҳнат билан боғлиқ иш ўринлари миқдори ҳам ошади. Ишлаб чиқариш тизимида ҳам илм талабтехнологияларни яратувчи ва улардан фойдаланувчи ташкилот ва фирмалар кўпайиб, ўзгариш юзага келиши мумкин. • Демографик-таълим муассасасининг мавжудлиги аҳоли сонини ва ҳаракатчанлигини оширади. Бундан ташқари талабалар таркиби аҳоли тузилишига ижобий таъсир ўтказади. • Ижтимоий-минтақада турмуш даражаси яхшиланади, аҳоли саводхонлигининг ўсиши эса жиноятчилик кўрсаткичи пасайишига олиб келади. • Маданий. Таълим муассасалари минтақа маданий ва ахлоқий савияси ошишшига сабаб бўлади ва маданий ҳаётни янада жонлантиради. Шу билан бир вақтда минтақа хам таълим муассасаларига таъсир ўтказади, яъни таълим муассасалари минтақа манфаатларини эътиборга олади, акс ҳолда, улар фақат талабаларни йўқотибгина қолмай, балки ўзининг турли фаолиятига бўлган буюртмалардан ҳам махрум бўлишлари мумкин. Шундай қилиб таълим муасосасаларининг фаолияти минтақа меҳнат бозори ва илмий технологиялар бозорини бевосита ўрганиш асосига қурилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш билан таълим муассасалари молиявий сиёсатини белгилашда ва тижорат асосида ўз фаолиятини ташкил этишда катта эркинликларга эга бўлдилар. Улар бозорда бугун таклиф этишлари мумкин бўлган хизматларни ўзлари мустақил белгилайдилар. Мазкур хизматларнинг нархи ва сифати оқилоналоналиги таълим муассасалари самарали фаолият кўрсатишига, унинг обрўсига ва оқибат натижада, иқтисодий муваффақиятига бевосита таъсир ўтказади. Шу билан бирга, олий таълим фаолияти жамият ҳаётига, мамлакат иқтисодий ва сиёсий аҳволига биринчи даражали таъсир ўтказишига кўра, мазкур соҳа бевосита ҳамда қаттиқ давлат назорати остида туради. Бу, бир томонидан, олий таълим стандартлари талабларига боғлиқ масалалар бўйича таълим муассасаларига тавсияларда намоён бўлса, иккинчи томондан, таълим муассасалари тижорат фаолиятининг муайян тарзда чекланганлигини кўринади Таълим муассасаларини бюджетдан молиялаш тартиби давлат иқтисодий ва молиявий сиёсатига боғлиқ тарзда бюджетларни ташкил этиш ва улардан фойдаланишнинг ягона қоидасини тадбиқ этишга асосланган. Таълим-инсон омилига инвестициядир. Жамият, давлат умуман бундай инвестициядан манфаатдор, чунки даражасини ошириш иқтисодий ўсишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигини оширади, ижтимоий муаммоларни бир қадар бартараф этади. Мана шунинг учун ҳам таълимга йўналтирилган молиявий ресурслар улуши устувор ҳисобланади. Молиявий-кредит механизмининг таркиби умуман қуйидаги унсурлардан ташкил топади: - молия-кредит муносабатларини ташкил этиш шакллари, усуллари, тамойиллари; - қонунчилик чекловлари; - режалаштириш, бошқариш тизими ва молия-кредит таъсири натижаларини назорати; Мазкур бўғинлар мустақил фаолият кўрсатишига қарамай улар бир-бири билан боғлиқ ва алоқадор. Молия-кредит механизмининг мазкур таркибий қисмларининг ички боғлиқлиги ва унинг амал қилиш самарадорлигини белгиловчи биринчи даражали ва ажралмас шарти ҳисобланади. Молия-кредит механизмини ташкил этишнинг турли шакллари, яъни бюджетдан молиялаш (бюджетдан турли даражадагиларни молиялаш), банк кредитлари ва ўз-ўзини маблағ билан таъминлашда Молия-кредит муносабатларининг амал қилиши жараёнида бир вақтнинг ўзида баробар фойдаланилади. Улар бир-бирини тўлдиради. Шунга кўра уларни оқилона уйғунлаштириш ҳам бутун хўжаликка ҳам улардан муайян соҳада фойдаланишга бевосита самарали таъсир кўрсатади. Таъсир ўтказиш усуллари муайян меъёр ва мезонлардан, шунингдек молиялаш ва кредитлашнинг ўзига хос жихозларига таъсир этувчи шарт ва тартиблардан иборатдир. Молия-кредит механизмининг мазкур бўғини унинг фаолият кўрсатилиши тавсифини белгилайди. Молия-кредит муносабатларини ташкил этиш тамойиллари, бу-молиялаш ва кредитлаш жараёнининг муайян шартлари ёки шартсиз омиллари ҳисобланади. Бюджетдан молиялашни молиялаштириладиган субъектлар бўйича республика бюджети ва маҳаллий бюджетга, молиялаш усулига кўра-бевосита ва билвоситага ажратиш мумкин. Бевосита молиялаш республика бюджетидан тўғридан-тўғри олий таълимга ажратиладиган маблағдан иборатдир. Таълим муасасаларининг молиявий ресурслари икки манбадан ташкил топади: Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағ (1-расм) 1-расм Олий таълим муассасаларини молиялаштириш манбалари  Манба: Саидов М. Олий таълим муассасаларини молиялаш. – Т.: Молия, 2002. Молия-кредит механизми амал қилишнинг тартибини ташкилий тузумлар белгилайди. Улар ҳуқуқий чеклашларнинг режалаштириш бошқариш ва назоратни ўз ичига олади. Ҳуқуқий чеклаш Молия-кредит муносабатларини ташкил қилиш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда кўринади. Меъёрий хужжатлар ва қоидаларнинг қабул қилиш бир қатор давлат муассасаларининг фаолият соҳаси ҳисобланади мазкур чеклашлар туфайли Молия-кредит сиёсатини мувофақиятли юритиш, Молия-кредит механизмини аниқ ишлаши учун зарур шароит яратилади. Режалаштириш, бошқариш ва назорат тизими молия-кредит муносабатларини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар асосида фаолият юритади. Мазкур тизимнинг ўзига хос мавжудлиги, тарихий, иқтисодий ва сиёсий шартларга боғлиқ. Унинг таркиби ва Халқаро ташкилотлар Корпорацияларнинг бўш ресурслари Бўш ресурслар Талабалар ва ўқувчилар Бюджетда кўзда тутилган Қўшимча ажратилган мабла ғ лар Корпорацияларнинг ўз во ситаларини Давлатнинг имтиёзли кредитлари Шахсий жмғармалар Имтиёзли микрокредитлар 2 Давлатнинг имтиёзли қарзлари 3 Ббджетдан маблағлаш 4 Корпорайиялар- нинг маблағлари 5 Аҳолининг ўз маблағлари ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ М ОЛИЯЛАШ НИНГ АСОСИЙ М АНБАЛАРИ тузилиши мамлакатнинг давлат қурилишига мувофиқ белгиланади. Иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичига муайян молия-кредит механизми тўғри келади ва у унинг ўзига хос жиҳатини акс эттиради. Молия-кредит механизми етарли даражада динамик бўлиб, фақат ўзгаришларгагина мойил эмас, балки мунтазам такомиллаштиришга ҳам муҳтождир. Демак, молия-кредит механизмини ташкил қилишда давлат унинг молия- кредит муносабатлари соҳасидаги муайян вазиятларга тўла мос келишини таъминлашга ҳаракат қилиши лозим бу фақат хўжаликнинг ривожланиш йўлларини тўла таҳлил қилиш натижасидагина мумкиндир ва у бошқарув идораларининг фаолият соҳасига киради. Молия-кредит механизми ишлашнинг ўзига хос томонларининг тўла кўриб чиқиб, олий таълим молия-кредит механизми тузилишини тадқиқ этишга тўхталамиз. Ўзбекистон Республикаси олий таълими мустақилликка эришилгунча анча морт молиявий базага эга эди. Молиялашнинг давлат томонидан амалга ошириладиган биргина йўналиши мавжуд эди. Эндиликда олий таълимни молиялаш соҳасидаги вазият тубдан ўзгарди. Давлат таълим муассасаларининг молиялашнинг катта қисмини давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ ташкил этади. Ҳозирги пайтда молиялашнинг янги бюджетдан ташқари манбаи бюджетга келади. Бюджет ҳаражатларининг асосини қуйидагилар ташкил этади: талабалар қабул гранти; талабалар таркиби; ўқув юртлари моддий-техника базасининг ҳажми. Профессорўқитувчилар лавозими жадвалини ва тегишли иш ҳақи фондини белгилаш учун битта ўқитувчига белгиланган талабалар миқдорига кўра белгиланган меъёрдан фойдаланилади. Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш харажатларнинг моддалари бўйича ажратилган маблағлар юзасидан амалга оширилади. Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган тармоқлардаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, молиялаш тартибини такомиллаштириш ва бюджет маблағларидан самарали ҳамда аниқ мақсадларда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Бюджет ташкилотларини молиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги махсус қарор қабул қилади (414-рақамли, 1999 й.) Ушбу қарорда қуйидагиларни кўзда тутувчи молиялашнинг янги тартиби белгилаб берилади: - бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан тежамли, самарали ва аниҳ мақсадли фойдаланиш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларжинг мустақиллиги ва масъулиятини оширши; - бюджет ташкилотларни молиялаш тартибини соддалаштириш ва мавжуд маблағлардан фойдаланишда энг юқори натижаларга эришиш мақсадида улардан усталик билан оқилона фойдаланишга имконият яратиш; - норматив бўйича бир йўла молиялаш усули билан бюджетдан молиялашнинг янги тартибини жорий этиш; - бюджетдан молиялашни ўқув юрти ихтисослиги бўйича товарлар ишлаб чициш, сотиш, ишлар ва хизматларни бажариш борасидаги фаолиятни кенгайтириш билан уйғунлаштириш; - ўқув юрти ходимларининг меҳнатини рағбатлантирши, улар фаолияти самаралшшгини ошириш ва кадрлар барқарорлиги учун шароит яратиш; - таълим муассасаларига қуйидагилар ҳисобига ҳосил бўлувчи ривожлантириш фондидан молиялаш ҳуқуқини бериш: - режа асосида бюджетдан молиялаш ҳисобига тушадиган ва ҳисобот даври охирида бюджет ташкилотлари хисоб рақамларида қолувчи тежалган (фойдаланилмаган) маблағлар; - товар ишлаб чиқариш, сотиш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш) ўқув юрти соҳаси бўйича келадиган даромадлар; - юридик ва жисмоний шахслар кўрсатадиган ҳомийлик ёрдамлари. Молиялашнинг янги тартибида бюджетдан ташқари фаолиятдан қўшимча даромад олувчи ўқув юртларини давлат бюджетига олинадиган солиқларнинг ва йиғимларнинг барча туридан озод этиш ва бўшаган маблағларни ўқув юртларининг моддий-техника ҳамда ижтимоий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтириш кўзда тутилган (2000 йил 1 январдан бошлаб беш йил муддатга). Олий таълим фаолиятини, хусусан, унинг ташкилий тузилишини тартибга солиш молиялашни такомиллаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу: - барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида намунавий лавозим бирлиги фаолият кўрсатишини, маъмурият-бошқарув ходимлари лавозимларига меъёрлар жорий этилганида, таълим муассасалари лавозим жадвалида озод этилган декан, декан муовини лавозими белгиланганида, уларнинг лавозим маоши бюджетдан ажратилишида яққол кўринади. Олий таълим вазирлигида маркетинг хизмати бўлинмаси; барча олий таълим муассасаларида эса маркетинг хизмати бўлинмаси ҳамда академик лицей, касб- ҳунар коллежлари ва маркетинг хизмати бўйича проректор лавозими таъсис этилди, уларнинг ҳам фаолият юритиши бюджетдан маблағ билан таъминланади: - академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва таьлим муассасаларидаги факультетларнинг ўқитувчилари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш марказлари ташкил этилган. Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш ҳисобига молиялашнинг янги манбаларидан фойдаланиш республикада иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш даврида таълим молиявий базасини соғломлаштиришнинг стратегик йўналиши ҳисобланади. Бу тадбир умуман дунё миқёсида олий таълимни ривожлантиришнинг объектив қонунияти, фақат ўтиш даври шароити тақозосига кўра Ўзбекистон учун заруратгина эмас. Таьтим муассасаларига фойдаланиш учун давлат мулкининг бириктириб қўйилганлиги туфайли улар тўлиқ ажралмаган ҳодда тадбиркорлик фаолиятида қатнашишлари учун катта имкониятлар очиб беради ва бу энг таъсирчан усул ҳисобланади. Таълим муассасаларига бириктирилган моддий ресурслар негизида тадбиркорлик қилиш бюджетдан ташқари фаолиятнинг муҳим йўналишидир. Олий таълим муассасаси ўзининг бюджетдан ташқари фаолияти натижасида олган маблағ (асосан, молиявий ресурслар)дан фойдаланишда айниқса кенг эркинликка эгадир. Бу фаолиятнинг самаралилиги таълим муассасалари фаолияти учун мутлақо янги бўлган молиявий бошқариш билан бевосита боғлиқдир. Бу фаолият Республика олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иқтисодиёт, инвестиция ва маркетинг хизмати бош бошқармаси томонидан бошқарилади. Иқтисодиёт, тадбиркорлик ҳамда маркетинг хизмати бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бўйича ва барча таълим тизими раҳбарларига аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди, вазирлик масъул ходимлари иштирокида иқтисод, тадбиркорлик ва маркетинг хизмати бўйича таълим муассасалари проректорлари учун сайёр семинарлар ўтказади ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни уйғунлаштириш, жалб этиш ва сарфлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади. Бюджетдан ташқари фаолият асосий турларини қуйидаги йўналишлар бўйича таснифлаш мумкин: 1. Таълим хизмати соҳаси: - таълимнинг тўлов-контракт шакли; - таълим муассасаларига киришга тайёргарлик; - корхоналар билан шартномалар бўйича мутахассисларни тақсимлаш; - кадрлар малакасини оширши ва қайта тайёрлаш (МОФ ва МОИ); - иккинчи олий маълумотга эга бўлиш; - турли бизнес-мактаблар ташкил этиш; - чет тилларни жадал ўқитиш курсларини ташкил этиш; - махсус сертификатлар олиш учун курсларда қўшимча таълим олиш (программачилар, бухгалтерлар, аудиторлар ва б.); - жисмоний ва юридик шахслар учун пулли консультациялар ташкил этиш; - пулли қисқа муддатли курслар ва семинарлар ташкш этиш. 2. Илмий-ишлаб чнқариш фаолияти: - хўжалик шартномаси асосидаги илмий-тадқиқот ишлари; - консалтинг ва маълумотнома-информациявий фаолияти; - минтақаларда юқори аниқликдаги технологиялар билан боғлиқ жорий этишлик фаолияти; - илмий жиҳозлар ва анжомлар лизингини ташкил эпгиш; - давлат муассасалари, ҳудудий бошқарув идоралари ёки тижорат тузилмалари буюртмаси асосида фанлараро мужассама тадқиқотлар олиб бориш; - кичик ва ўрта бизнесга илмий-техникавий кўмаклашиш; - илмий-техникавий парклар ва янгиликларни жорий этиш инкубаторларини ташкил этиш; - тижорат ва хўжалик ҳисобидаги ташкшотлар билан якка тартибдаги шартномалар асосида илмий ишларни бажариш; - таълим муассасаси олимларининг кашфиёт ва ихтироларига патент ва лицензиялар сотиш; - тижорат фирмалари ва корхоналари билан биргаликда илмий-тадқиқий марказлари хамда лабораториялари ташкил этиш; - чет эл инвесторлари билан қўшма корхоналар тузиш; - пулли илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ташкш этиш; - таълим муассасаларинжг таълим ва илмий-тадқиқий хизматлари рекламасини ташкил этиш; - аудиторлик фаолиятини ташкил этиш; - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган илмий-ишлаб чиқариш инновация фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланиш. 3. Ташқи иқтисодин фаолият: - чет эллик талабалар, аспирантлар, магистрантлар, тажриба орттирувчилар таълимини ташкил этиш; - чет эл олий таълим муассасалари билан биргаликда факультативлар ташкил қилиш; - чет эллик шериклар билан қўшма корхоналар ташкил қилиш; - чет эл жамғармалари билан олий таълимни қўллаб-қувватлаш программаларида қатнашиш; - Ўзбекистон талабаларини чет элдаги таълим муассасаларига юбориш; - турли хил чет эл инвестицияларини жалб этиш. 4. Тижорат фаолияти: - дарсликлар, ўқув-методика ва илмий-оммабоп адабиётлар нашр этиш; - даврий нашрлар чиқариш, - реклама фаолиятини ташкил этиш; - бўш хоналарни ижарага бериш; - хоналарнинг узоқ муддатли ижараси (лизинги); - таътил вақтида бўш қолган ётоқхоналарни ижарага бериш; - конференциялар ва пулли машғулотлар ўтказиш учун конференция заллари, аудиторияларни ижарага бериш; - ўқишдан ташқари ва ишдан ташқари вақтда тантанали маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун ошхоналарни ижарага бериш; - талабалар, ходимлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш; - умумовқатланишни ташкил этиш; - соғломлаштириш муассасаларининг даволаш ва соғломлаитириш хизмати; - спорт мажмуалари ёки стпадионлар спорт хизмати; - маиший хизмат (сартарошлик, кимёвий кир ювиш, пойабзал таъмирлаш ва ҳ.к.); - пулли болалар боғчаси ёки болалар майдончаси ташкил этиш; - тижорат ташкшотларига таълим муассасасининг рамзи ва реквизитларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш. 5. Ҳомийлик: - ҳар қандай шаклдаги мулкка эга бўлган корхона, ташкилот ва фирмалардан ҳомийлик маблағларини жалб этиш; - хизмат кўрсатши ва ишлар бажариш (капитал таъмирлаш, ўқув биноларини безаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ҳ.к.); - ускуналарни пулсиз бериш (аудио-видео, компьютер ташкил этиш техникаси, ўқувлаборатория жиҳозлари, ёзув қоғозлари ва ҳ.к.); - кутубхона жамғармасини тўлдириш (дарсликпар, ўқув қўманмалар, каталоглар, бадиий адабиёт ва ҳ.к.); - хорижий инвестицияни жалб этиш (минибосмахона, авто-транспорт, ўқувлаборатория жихозлари, ўқув адабиётлари); 6 . Таълим муассасалари мураббийлик кенгашини ривожлантириш жамғармасини ривожлантиришда мураббийлик кенгаши устав мажбуриятларига мувофиқ таълим муассасасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириши мумкин. Таълим муассасаси мураббийлик кенгашининг жамғармаси қуйидагилар ҳисобига ташкил топади: - давлат корхоналарининг кўнгилли бадаллари; - кооператив ташкилотлар кўнгилли бадаллари; - фуқароларнинг кўнгшли хайриялари; - чет эллик инвесторларнинг кўнгилли ҳомийлик бадаллари; - Мураббийлар кенгаишиинг чет эл фирмсиари билан қўшма корхоналардаги фаолиятидан келадиган даромад.тр; - тижорат банклари ёки бошқа молия институтлари берган крвдитлар; - Мураббийлик кенгаши номига келган бошқа тушимлар. Шундай қилиб, ҳозирги шароитларда давлат молиялаштириши билан бир қаторда бюджетдан ташқари маблағдан ҳам тўла равишда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» мақсадларига мувофиқ олий таълим тизимини ривожлантиришнинг таъсирчан усули сифатида фойдаланилмокда. Ҳозирги кун ҳақиқати шундаки, таълим муассасасининг озгина бўлсин молиявий ресурсларга эҳтиёжи бюджетдан молиялаш туфайли тўлиқ таъминлаб бўлмайди. Республикамизда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқ олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш икки босқичда бакалавриат ва магистратурада амалга оширилади. Магистратурадаги ўқув жараёнини ташкил этиш қўшимча молиялашни талаб қилувчи қатор ўзига хос жиҳатларга эга. Гап шундаки магистрантларнинг илмий-тадқиқот, илмий-педагогик, илмий-ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиёти асосан якка тартибда олиб борилиши лозим, бу - қўшимча маблағ талаб этади. Бунинг барчаси қуйидагилар ҳисобига тақчилликни камайтирувчи молиялашнинг кўп йўналишли тизимини жалб этишни талаб қилади: - молиялашнинг кўп вариантли (бюджетдан ва бюджетдан ташқари манбалардан маблағ ажратиш) тизимини жалб этиш; - моддий қўллаб-қувватлашда донорлар ва ҳомийлар аҳамиятини ошириш; - тадбиркорлик ва бошқа фаолият ҳисобидан ўқув юртларининг даромадини оширишни таъминлаш; - хусусий, шунингдек, чет эл инвесгициясини рағбатлантириш ва жалб этиш. Айтилган чоралардан биринчилари кўп жиҳатдан ички имкониятлар. Улар ҳозир кенг ишга солинган ва даромадларнинг муҳим манбатари ҳисобланади ҳамда ўқув юрти барқарор ривожланишини таъминлайди, сўнгги эса (хусусий ва чет эл инвестициясини жалб этиш эса) ташқи имконият. У молиялашда тақчилликни камайтиришда муҳим ўринга эга, аммо, жалб этилиши алоҳида йўл ва ёндашиш талаб қилади. 2-расм Олий таълим муассасаларини бюджетдан ташқари молиялаштириш Корпоратив тузилмалар М олиялашнинг ташқи манбалари 3. Жамоатчилик фондлари ҳисобидан молиялаш . 2 М олиялашнинг корпоратив манбалари Таълим ташкилотлари Халқаро молиявий институтлар Оталиққа олиш Хомийлик Хайриялар Хомийлик Таълим учун тўлов ( қўшимча таълимга ) Оталиққа олиш  Манба: Саидов М. Олий таълим муассасаларини молиялаш. – Т.: Молия, 2002. Шундай қилиб, бозор иқтисодига ўтиш шароитларида таълим сиёсати ўқув юртларини молиялашнинг кўп йўналишли тизимига қаратади. У грантлар, илмийтижорат, илмий-педагогик фаолият, ҳомийлик, контракт асосида ўқитиш, пулли таълим хизмати кўрсатиш тизимидир, хусусий капитал, чет эл инвестициясини жалб этиш ва б. Шундай қилиб ушбу бўлим хулосасига келсак, мамлакатимизда олиб борилаётган олий таълимни молиялаш манбаларини иқтисодий-ҳуқуқийжиҳатлари ўрганилди. 1.2 Олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Ҳозирги пайтда молиялашни бюджетдан ташқари қўшимча манбаларини жалб қилиш бўйича таълим муассасаларининг фаолияти тобора тижорат тавсифига эга бўлмоқца. Тижорат фаолиятининг асосий мақсади ҳамон таълим муассасасини интеллектуал, таълимий, илмий, маданий ва ишлаб чиқариш имкониятини сақлаш ва ривожлантириш мақсадида молиявий барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб қолмокда. Демак, таълимни бошланғмч тижорат билан уйғунлашиши самарали шаклларини топиш жиддий вазифа бўлиб қолмоқда. Давлат таълим муассасаси бюджет ташкилоти ҳисобланади, ваколатли давлат идоралари томонидан «таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ таълим ва ижтимоиймаданий функцияни амалга ошириш учун тузилади ва тўлиқ ёки қисман давлат бюджетидан молиялаштирилади. Кадрлар тайёрлашга бўлган давлат буюртмаси (грант) таълим муассасасига бюджетдан маблағ ажратиш учун асос бўлади, унга асосан таълим муассасасига бюджет маблағи ажратилади. Таълим муассасасининг бюджет тизими қуйидаги тамойиллар асосида тузилади: - ички молия тизимининг методик бирлиги; - кирим ва чиқимларнинг тўлақонли ҳисоб-китоби; - ошкоралик; - раҳбарият даражалари бўйича бюджет ваколатини тақсимлаш. «Олий таълим тўғрисидаги қоидалар» таълим муассасаси бюджети тамойиллари, даромадларни аниқлаш тартиби, харажатларни тасдиқлаш тартиби ва бошқарув турли даражалари ҳуқуқини тартибга солади. Таълим муассасасининг бюджети тегишли қоидалар асосида таълим муассасасига бириктириб қўйилган пул маблағининг ҳосил бўлиш ва сарфланиш шакли. Бюджет таълим муассасаси учун умумий ёки қисман юридик шахс ҳуқуқи берилган айрим бўлинма учун алоҳида молиявий ҳисоб-китоб қилиш учун ажратилган ички бўлинма учун тузилади. Бюджет тизимининг учта босқичи фарқланади: - умумтаълим муассасаси миқёси; - алоҳида бўлинма миқёси; - айрим ишлар, айрим тадбир, айрим объект миқёси. Таълим муассасасини молиялаш учун маблағ давлат тузилмаларидан (давлат маблағи), корхоналар ва хусусий фуқаролар (нодавлат маблағлар)дан келиши мумкин. Бюджетни таснифлаш давлат тизими бўйича чиқим ва кирим моддаларини гурухлаб амалга оширилади. Таълим муассасаси бюджет тизимининг бирлиги ҳуқуқий негизнинг бирлиги таснифлашнинг ягона тизимидан, ҳужжатларнинг ягона ҳисобот ва режа шаклидан фойдаланиб, умумий бюджетни тузиш учун татлим муассасалари бошқарув даражаси бўйича зарур статистика ҳисоботи тақцим этиш йўли билан таъминланади. Таълим муассасаси бюджет тизими бирлиги турли даражалар даромадига тушумлардан ва бошқарувнинг анча юқори даражаси мақсадли ҳисоб рақамига тушумлардан ажратмалар белгиланган меъёрлари орқали бюджетлар ўзаро ҳаракати билан чекланади. Таълим муассасаси бюджет даромадлари, булар маъмурият ёки айрим бўлинмалар раҳбарлари тасарруфига келиб тушадиган пул маблағларидир. Таълим муассасаси харажатлари, булар — таълим муассасаси, унинг бўлинмалари ёки айрим ходимлари эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган пул маблағларидир. Марказий субҳисобга тушадиган бюджетдан ташқари маблаглар уч қисмга бўлинади: умумтаълим муассасаси тадбирларини қўллаб-қувватлаш; бошқарув ва таъминот хизмати; асосий таркибий ўқув бўлинмалари (факультетлар, кафедралар). Республикада давлат ташкилотлари учун белгиланган харажатлар функционал таркибга мувофиқ шакллантириладиган бюджет ўз ичига қуйидагиларни олади: - режадаги ёки ҳисобот даври оралиғидаги вақт мобайнида ташкипот фаолият кўрсатишини таъминловчи ясорий харажатлар; - ташкилот ривожини таъминловчи капитал харажатлар; - бошқа ташкилотлар билан молиявий муносабатларни таъминловчи кредитлар бўйича тўловлар. Қуйидагилар жорий харажат унсурлари ҳисобланади: - меҳнатга ҳақ тўлаш, шу жумладан: • ходимлар асосий маоши; • иш ҳақига устама; • меҳнатга қўшимча қақ тўлаш; • лавозимдан ташқари ходимларга ҳақ тўлаш; • ходимларга бошқа пул тўловлари; - иш ҳақига ўтказши, шу жумладан: • давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар; • пенсия фондига бадаллар; • мажбурий тиббий суғурта фондига бадаллар; • давлат бандлик фондига бадаллар; - таъминот предметлари ва сарфланадиган материаллар сотиб олиш, шу жумладан: • девон ашёлари; • юмшоқ инвентар; • бошқа сарфланадиган материаллар; • хизмат сафари ва хизмат қатнови; • транспорт хизматига тўлов; • алоқа бўйича хизмат тўлови; • маиший хизмат тўлови; - бошқа хизматлар тўлови, шу жумладан: • бино ва хоналарни жорий таъмирлаш; • жихозлар ва инвентарни жорий таъмирлаш; • жиҳозлар ва инвенторни жорий таъмирлаш; • қарзлар бўйича фоиз тўлови; - аҳолига трансфертлар, шу жумладан: • моддий ёрдам тўловлари; • стипендиялар; • овқатланиш учун тўловлар; • ёзги дам олишга ажратиладиган тўловлар; • бошқа трансфертлар. Капитал харажатлар жиҳозлар сотиб олиш, капитал қурилиш ва капитал таъмирлашларга сарфлардан шаклланади. Капитал харажатларнинг қисмларга ажратилган унсурлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: - жиҳозлар сотиб олиш, шу жумладан: • ишлаб чиқариш жиҳозлари; • ишлаб чиқаришга алоқасиз жиҳозлар; - капитал қурилиш, шу жумладан: • турар жой; • ишлаб чиқариш объектлари; • ижтимоий-маданий ва маиший хизмат мақсадидаги объекглар; - капитал таъмирлаш, шу жумладан: • турар жой фонди; • ишлаб чиқариш объектлари; • ижтимоий-маданий ва маиший хизмат объектлари; • маъмурий объектлар; - ер ва номоддий активлар сотиб олиш, шу жумладан: • ер; • номоддий активлар. Ташкилот молиявий алоқаларида кредитлар ва улар бўйича тўловлар кўзда тутилади Фаолият бу соҳасини акс эттирувчи харажатларнинг унсурлари қуйидагиларни ўз ичига олади: - кредитлар бериш; - кредитларни қайтариш; Бюджетдан фойдаланиш самарасини ошириш олий таълимни молиялаш тизимини такомиллаштиришнинг зарур шартларидан ҳисобланади. Шу муносабат билан билим даражасини ошириш, молия маблағларини шакллантириш ва сарфлашнинг самарали шакли ва тартибидан фойдаланишни, уларни амалда жорий этишни ошириш айниқса муҳимдир. Таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағини шакллантириш давлат бюджетини шакллантиришга ўхшаш амалга оширилади, яъни, биринчидан, таълим муассасаси таркибига ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуи (ЯЎИИМ) сифатида кирувчи ташкилот, корхона ва муассасалар даромадларидан «солиқлар» йиғиш ҳисобига, бунда маълум даражада таълим муассасасининг капитали қатнашади; иккинчидан, давлат мулки бўлган таълим муассасаси ва унинг таркибий бўлинмаларининг бюджетдан ташқари даромадларининг марказлаштирилган қисми қисобига бўлади. Таълим муассасаси асосий фондига амортизация ажратиш марказлаштирилган қисмини шакллантириш учун иқтисодий асос ҳисобланади, таълим муассасасининг, мулкдор сифатидаги фойдасининг марказлашган улуши (бюджетдан ташқари фаолиятга жалб этиладиган ресурслар), шунингдек, мухтор таркибий бўлинмалар (бухгалтерия, кадрлар бўлими, бюджетдан ташқари бўлим, таъминот бўлими, хўжалик хизмати, коммунал хизмат ва ҳ.к.) бюджетдан ташқари марказлашган хизмат кўрсатиш бўйича таълим муассасасининг накладной харажатлари ҳам иқтисодий асос саналади. ЯЎИИМ ичидаги юридик шахслар ўртасидаги муносабат фақат иқтисодий жиҳатдан ўзаро фойдали шаклланиши, лекин ҳамиша ҳуқуқий, маъмурий эмас бўлиши лозим. Маъмуриятнинг таълим муассасаси ичидаги иқтисодий фаолияти муносабатнинг ҳар уччала субъектининг манфаатини ҳисобга олиши керак: яъни давлатнинг — давлат мулкининг эгаси, пулсиз олий таълимнинг кафолати сифатида; таълим муассасасининг — мустақил, ўзига етарли ва ўзини ўзи ривожлантирувчи муассаса (нотижорат ташкилот) сифатида ва таълим муассасаси ходимларнинг - ўз эҳтиёжлари ва манфаатларига эга бўлганлар сифатида. Иқгасод тили билан айтилганда давлат бюджетдан ташқари фаолиятдан келган даромаднинг бир қисми таълим муассасаси пулсиз таълимни таъминлашга сарфлашини талаб қилиш ҳуқуқига эга; таълим муассасаси ўзининг марказлаштирилган даромади ҳисобидан сақлаш ва стратегик ривожлантириш учун бюджет тизимини тўлдиришни таъминлашга мажбур, ходимлар эса ўз меҳнатлари учун ўз шахсий эқтиёжларини қондириш учун етарли миқдорда ҳақ олишлари, шунингдек таълим муассасасида қулай инфратузилма, шу жумладан ижтимоий тузилмага эга бўлиши лозим. Мулкдорнинг янгича муносабатлари таълим муассасаси ички даромад тақсимоти тартибининг иқтисодий асоси ҳисобланади, чунки хар уччала субъект давлат, таълим муассасаси, шахс-муайян, қонунчилик билан мустаҳкамланган меқнат, моддий ва моддиймас ресурсларга эгалик ҳуқуқига эгадирлар. Масалан, давлат таълим муассасасига оператив фойдаланиш ва маълум мақсадларга кўра бериб қўйилган мулкка эгалик ҳуқуқига эга; таълим муассасаси бюджетдан ташқари фаолиятни ривожлантирган сари алоҳида балансда ўз мулкини жамғаради, таълим муассасасининг ходимлари эса ўз меҳнати ва интеллектуал мулкининг эгаси ҳуқуқига эга қисобланади, бундан ташқари ўзи иштирокида яратилган таълим муассасаси мулкига меҳнат жамоасининг аъзоси сифатида маълум муносабатда бўлади. Бюджетдан ташқари фаолият жараёнида мулкка бу муносабатлар мажмуи (бу, асосан, илмий-ишлаб чиқариш фаолияти ва таълим хизматининг бир қисми) таълим муассасасидаги мулкий муносабатларнинг иккинчи ва учинчи даражасига тааллуқлидир. Бу муносабатлар анча мураккаб ва таркибий бўлинмалар ҳамда мухтор бўлинмалар учун накладной харажатлари, марказлаштирилган фондга фойдадан ажратмаларнинг миқдорини ҳисобга олишни талаб этади. Бу тўловлар мажмуи ишлар ва хизматлар ҳажмини оширишга рағбатлантиради, мухтор бўлинмалар иқтисодий иш шароити ташкилотлар-ЯЎИИМ таркибидаги юридик шахсларникидан қулайроқдир. Таълим муассасасининг хўжалик шартномаси асосидаги хизмат ва тажриба конструкторлик ишлари бўйича накладной харажатлари иш ҳажми ўсишига мутаносиб ўзгарувчаи ва шартли равишда доимийга (амалда иш ҳажми ўзгаришига боғлиқ бўлмаган) ажралади, масалан, амортизация ажратмалари, хоналарни сақлаш ва ҳ.к. Бу вазият таълим муассасаси маъмуриягига жуда бўлмаганда хўжалик шартномаси асосидаги ИТТКИ ҳажми ўсишига кўра мухтор таркибий бўлинмалар учун накладной харажатларини камайтириш (аммо таълим муассасасининг амалдаги сарфларидан паст бўлмаган миқдорга) имконини беради. Таълим муассасаси таркибий бўлинмалари ўз маблағи ҳисобидан сотиб олган ускуналар қийматининг ошиши ҳам мазкур бўлинмалар учун накладной сарфларини камайтиради. Мана шу маблағ ҳисобидан илмий асбоб-ускуналар сотиб олинадиган хўжалик ҳисобидаги ишлар бўйича сарфлар қам қўшимча рағбатлантиришни талаб қилади. Булар шартнома тугагач, таълим муассасаси балансида қолади, буни муайян хўжалик шартномаси асосидаги ИТТКИ бўйича накладной харажатлари ставкасини белгилашда ҳисобга олиш зарур. Марказлаштирилган фондга даромаддан ажратмаларнинг ҳажми таълим муассасаси маъмурияти ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳисоб-китоблари ва битимларининг мохияти бўлади. Агар бўлинма бу фойдани таълим муассасаси стратегиясини ҳисобга олган ҳолда бўлинмага қайта инвестиция қилса, албатта уни тўлиқ ҳажмдан марказлаштиришдан маъно йўқ. Таълим муассасасига таркибий бўлинмалар тўловлари мажмуининг қуйи чегараси таълим муассасасининг бюджетдан ташқари фаолияти жараёнидаги сарфларидан кам бўлмаслиги керак, юқори чегараси эса таълим муассасасининг товарлар, ишлар, хизматлар бозоридаги рақобати билан чекланади, чунки уларнинг нархини қўтаради. Тўловлар энг самарали ҳажмини белгилаш - раҳбарият санъати. Ҳамон бюджетдан ташқари маблағ давлат таълим муассасаларини молиялаш манбаларидан бири экан, таълим муассасаси кирим ва чиқимларини режалаштириш бу маблағларни қисобга олмай мумкин эмас. Ўз навбатида бюджетдан ташқари маблағни сарфлаш йўналишини белгилаш таълим муассасаси бюджет маблағлари ҳақидаги маълумотсиз мумкин эмас. Таълим муассасасининг бюджети етарли эмас, бундан ташқари, сарфлаш эркинлиги чекланган. Улар давлат томонидан фақат таълим муассасаси ходимларига иш ҳақи тўлашга йўналтирилади, талабаларга стипендия берилади, таълим муассасасининг асосий чиқимларини қоплашга, коммунал хизматлар (иссиқлик, сув, электр-энергия, алоқа ва ҳ.к.ларга), сарфланади, яъни таълим муассасаси ривожига имкон бермай ана шу маблағлар ҳисобига ижтимоий вазифани бажаради. Бошқача айтганда бюджетдаги пуллар «банд» ҳисобланади. Стратегик ривожланиш режасини амалга ошириш учун асосий манба бўлиб, бюджетдан ташқари «банд» бўлмаган (эркин) маблағлар ҳисобланади, чунки, улар таълим муассасасининг хусусий маблағи бошқарилиши икки босқичли тузилмасига кўра давлат таълим муассасалари учун бюджет тизими энг самарали хисобланади, у таълим муассасаси (марказлатган қисм, биринчи босқич) ва унинг мухтор таркибий бўлинмалари (марказлаштирилмаган қисм бюджетлари мажмуидан иборат бўлади. Демак, хулоса чиқарадиган бўлсак юқоридагилардан маълумки олий тълимни молиялашда бюджетдан ташқари молиявий маблағларни аҳамияти ортиб бораётганлиги аниқланди. 1.3 Олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг хорижий тажрибаси Жаҳон амалиёти тахлили кўрсатишича таълим тизимини молиялаштириш учун катта маблағни ривожланган мамлакатлар сарфлайди. Бу, биринчидан, уларда ушбу мақсадларга давлат харажатлари улуши (ўртача 5,6%) жаҳон бўйича ўртача даражадан чорак баравардан (4,4% зиёдроқ) ва инсоний тараққиёт индекси даражаси паст бўлган даражадан тахминан икки баравар юқори бўлишига олиб келди. Иккинчидан, тараққий этган мамлакатларнинг аҳолисининг ўрта синфини аксарият қисми таълим хизматлари учун ҳақни мустақил тўлаш қобилиятига эга бўлиб, шу туфайли ушбу мамлакатларда таълимга ажратмаларнинг катта (ўртача ЯИМнинг 2% га етадиган) қисми хусусий маблағлар ҳисобидан қопланади. Учинчидан эса,тараққий этган мамлакатларда ЯИМнинг бир фоизининг абсолют суммаси қолган мамлакатларникига нисбатан катта ҳисобланади. Давлат томонидан олий таълимни молиялаштириши тизимидаги ислоҳотлари муваффақиятли амалга оширилаётган мамлакатларда олий ўқув юртларини молиялаштиришда маблағ ажратишнинг таянч принципларидан таълим йўналишини ҳисобга олган ҳолда маълум гуруҳлар бўйича табақалаштирилган ва бир талабага мўлжалланган молиялаштиришнинг норматив принципига ўтилган. Таълим хизматларини экспорт қилиш хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари даромадларининг йирик манбаига айланиб бормоқда. Мамлакатимиз олий ўқув юртлари ушбу имкониятдан самарали фойдалана олаётганлари йўқ. Олий ўқув юртларининг молиявий ресурслари: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлардан ташкил топади. Бозор муносабатлари ривожланиши олий ўқув юртлари фаолиятини молиялаштиришнинг ноанъанавий бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишнинг янги манбаларини излаб топишни талаб қилмоқда. Бундай шаклларга биз эндаументни киритишимиз мумкин. Эндаумент – инвестиция фонди бўлиб, ундан тушган фойда ҳайрия учун йўналтирилган ва солиқлардан озод бўлади. Ушбу ресурс капитали университетнинг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таъминлайди. Жаҳондаги қадимий эндаумент Гарвард университети эндаументи бўлиб ўзининг биринчи бадалини битирувчиларидан 1649 йилда ер участкаси кўринишида олган. Инвестиция активларини бошқаришдан олинган даромаддан ўқитувчи ва тадқиқодчиларга ойлик маошлари, талабаларга стипендия ва университет кутубхонаси, музейларни молиялаштиришга йўналтирилади. Эндаументга сарфланган инвестиция амалда абадий инвестиция ҳисобланади. Агар Университет эндаументдан йилига 4 – 5% олса нормал холатда бўлади эндаумент ихтиёридаги маблағлар ҳар йили инфляция даражаси миқдорига мувофиқ кўпаяди. АҚШда эндаументни - мақсадли фондларни анъанавий давлат томонидан таълимни молиялаштириш оз бўлган ҳолда бюджетдан ташқари маблағларини юқори бадаллар билан шакллантириб бўлмайди. АҚШда ўртача битирувчиларни маблағлари эндаумент фондларини шакллантиришда ярми ва ундан ортиқроқ қисмини жумладан Колумбия университетида 55% ни ташкил этади. Ушбу мақсадли фондлар жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида самарали фойдаланилмоқда ва олий ўқув юртларига йиллик даромадларини 30 - 40% ни олиб келмоқдалар. Олий ўқув юртлари бундай фондларни ўзларига жалб қилишлари учун аввало, шу жараёнга тажрибали кадрлар керак бўлади. Америкада ана шундай фондларни жалб қилиш мақсадида франдрайзинг (маблағларни жалб этиш), тўлақонли касбга айланган. Эндаументни ривожлантириш таълим сифатини экспертиза қилиш ва оширишда катта аҳамиятга эга. Олий ўқув юрти таълими сифати битирувчилар фаолиятини кейинги муваффақиятлари билан белгиланади. Хизмат лавозими ва бизнесда муваффақиятга эришган битирувчилар олий ўқув юрти билан алоқани узмай унинг бюджетини ўз хайрия маблағлари билан тўлдириб турадилар. Масалан 2010 йили Гарвард университетининг эндаумент фонди 25,9 млрд АҚШ долл. ва22 Массачусет технология институтининг эндаумент фонди эса 9,7 млрд. АҚШ долл. ташкил этди (1- диаграмма) . Таҳлиллар кўрсатишича аксарият ҳолларда ғарбнинг обрўли олий ўқув юртларида эндаумент миқдори 1 млрд. долл.дан кам бўлиши керак эмас. 1- диаграмма 2010 йилда АҚШ университетларини молиялаштириш манбалари таркиби (фоиз ҳисобида) Таҳлиллар кўрсатишича Гарвард университети фаолиятини молиялаштириш манбалари таркибида эндаумент 38% ни ташкил этиб пуллик таълим хиссасига 44% тўғри келган ҳолда ушбу кўрсаткич Массачусет технология институтида мутаносиб равишда 35% ва 45% га тенг бўлди. Иқтисодий ривожланган чет эл мамлакатларида олий таълимни молиялашнинг ҳажми ва усуллари бир қатор омилларга кўра белгаланади: - мамлакат иқтисоди ривожланганлик даражаси; - олий таълим олдига мамлакат ва унинг раҳбари қўядиган вазифалар; - миллий анъаналар; - олий таьлим муассасаларини тузиш, ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хослиги. Фақат мана шу ҳолатлар барчаси ҳисобга олинган холдагина таълим муассасасини молиялашнинг миллий модели шаклланади. Япония, масалан АҚШ, Канада ва Швециядаги каби барча учун баробар бўлмаган, аксинча олий мақомдаги олий таълим моделига эга, давлатнинг ЯИМдаги таълимга бўлган харажатлари улуши сезиларли даражада паст. Олий таълим АҚШ, Канада ва Швецияда хамма учун очиқ, лекин бу-мамлакат раҳбарининг сиёсати, бу-миллий анъана. Агар Европа мамлакатлари, хусусан Франция, Германия олий мактабни бюджет ҳисобидан сезиларли даражада молиялаб ва давлат томонидан назорат қилиб, бозорнинг таъсиридан ҳимоя қилса, АҚШда олий таълим анъанавий тарзда федерал ҳукуматдан мустақил, бозор тузилмалари билан мунтазам алоқада, ҳатто давлат таълим муассасалари ҳам пулли. Бироқ қуйидаги жадвал маълумотлари кўрсатадики, АҚШнинг олий таълимга харажатлари, шундай оқилона даражага эришганки, ундан ошиб кетса, таълим муассасаси мухторлиги ва ташқи ўзгаришларга бўлган акс таъсири шубҳа остида қолади. 1-жадвал Буюк Британия, АҚШ ва Франция университетларидаги таълим даромадлари манбаининг тузилиши (% да) Манбалар Англия АҚШ Франция 1 Давлат харажатлари, Жами 85,5 51,1 99,0 Шу жумладан: марказлаштирилган 84,0 16,5 96,2 штатларнинг харажатлари - 30,6 - Маҳаллий 1,5 4,0 2,8 2 Хусусий компаниялар ва хайрия ташкилотларининг харажатлари 2,5 6,9 3 Ўқувчилар ва улар оилаларининг харажатлари 8,0 20,3 1,0 4 Таълим муассасаларининг ўз даромади - 11,4 - 5 Бошқа манбалар 4,0 10,4 - Манба: Талабанинг расмий маълумотлари таҳлили асосида шакллантирилди. Ғарб мамлакатларидаги университетларда, қоидага кўра, молиялашнинг уч асосий манбаи бор, таълим фаолияти билан боғлиқ сарфлар шулардан қопланади. Ҳукумат гранти, талабалардан таълим учун олинадиган ҳақ, тижорат фаолияти туфайли олинадиган даромадлар ана шу уч манба ҳисобланади. Турли мамлакатларда улар нисбати турлича бўлиб, вақт-вакти билан ҳар бир мамлакатда бу нисбат ўзгариб туради. Таълим муассасаси талабаларининг ўзлари ҳам кундалик сарф-харажатларини ўзлари кўтарадилар. Бунинг учун қуйидаги имкониятлар мавжуд: ота-оналарининг маблағи; ҳукуматдан олинган индивидуал грант; талабаларга тарқатиладиган махсус займлар; қўшимча даромадлар Шуни таъкидлаш жоизки, тизимдан, жамиятдан ёки қайси мамлакатлигидан қатьий назар чиқимлар у ёки бу тарзда қуйидаги тўрт манбадан олиниши мумкин: ота-оналар, талабалар, солиқ тўловчилар ва таълим муассасаси. Юқорида Қайд этилган молиялаш манбалари икки гуруҳга ажралади: давлат ва хусусий. Кўпгина чет эл мамлакатлари бюджетни мувозанатлаштириш мақсадида давлат харажатлари ҳажмини қисқартиришга ҳаракат қилади. Ҳатто Ғарбий Европада молиялаш ҳукумат грантидан очиқ-ойдин олий ўқув юртининг тижорат фаолиятидан ёки таълим учун тўловдан келадиган даромад томон силжимоқда. Германия каби мамлакатларда таълим учун тўлов амалда номинал тарзда, Буюк Британияда эса анча сезиларли даражада, лекин кўпчилик мамлакатларда бу харажатларнинг оғирлиги талаба истиқомат қиладиган туман ёки шаҳар ҳокимияти зиммасига тушади, ҳукумат таълим муассасаларига таълим учун мустақил ҳақ белгилашни таъқиқлайди. Ҳозирги пайтда бу тизим ўзгаришга учрамоқда ва тез орада кўпгина ғарб мамлакатларида таълим учун ҳақ тўлашни таълим муассасаларининг ўзлари белгилайди ва молиялаш асосан талабалар томонидан амалга оширилади. Мўлжал қилишларича, бу ҳол таълим даражасини кўтаришга имкон беради, чунки талабалар ўзлари танлаган ўқув юртларига юқори талаб қўядилар, улар эса, ўз навбатида таълим жараёнига юқори эътиборни қаратадилар. Ҳамон талабалар олий таълим тизимида асосий таълим хизматини талаб қилувчилар экан, келгусида ўз иш ҳақлари ошишини кутишлари мумкин, бутун дунёда таълим харажатларини булар ўзлари молиялашларини адолатли ҳисоблайдилар. Ўртача олганда анча юқори меҳнат унумдорлигини ва умуман аҳоли анча юқори даромадини таъминловчи меҳнат ресурслари таълим даражасини ошириш ҳисобидан жамият фақат ютади, бу-таълимга кетадиган харажатлар бир қисмини ҳукумат молиялаши маъқул эканлигининг яққол далилидир. Амалда, кейинчалик мунозаралар ҳукумат ва талабалар (уларнинг ота-оналари) томонидан тўланадиган бадалларнинг адолатли нисбатида жамланади. Кўпгина ғарб мамлакатларида ҳозирги пайтда бу нисбат кўпроқ талабалар хисобидан молиялаш ва камроқ ҳукумат ҳисобига бўлиш томон оғмоқца. Шундай қилиб, талабаларни индивқдуал тарзда бюджетдан молиялашнинг пасайиши юз бермоқда, бу ўз навбатида талабалар эндилиқда таълим харажатлари кўп қисмининг ўз зиммаларига олишлари керак деганидир. Баъзи мамлакатларда талабаларга кредит бериш ривожланмоқца. Талабалар учун молиявий вазиятни кескинлаштиришнинг оқибат натижаси ўз таълими учун харажатларнинг бир қисмини ўз иш ҳақлари ҳисобидан молиялашга интилиш бўлди. Бу ўқув муддати узайишига ва таълимининг анча мослашувчан моделига талабнинг юзага келишига таъсири сезилмоқда. Аммо, таълим учун талабалардан олинадиган ҳақ, ҳатто, АҚШдаги давлат таълим муассасаларидаги таълимга сарфларнинг фақат 20%ини қоплайди, холос (хусусий ўқув юртларида 33%). Қолган сарфлар давлат ва хусусий бўлган манбалардан молияланади. Кўпгина мамлакатларда олий таълимни давлат молиялашини лимитловчи бюджет тақчиллиги йилдан йилга сақданиб қолмокда. Шунинг учун таълим муассасаларига молиялашнинг қўшимча манбаларини излаб топиш ҳуқуқи берилади ва бунда уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Тижорат фаолияти қуйидаги турли шаклда олиб борилади: - университет майдонлари ва жиҳозларидан конференциялар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказишда фойдаланиш; - таълим муассасалари кўрсатадиган хизматлар ёки уларга тегишли ердан фойдаланувчи фирмаларни тузиш; - таълим муассасаси мутахассисларининг тижорат компанияларига консулътациялар бериш; - аҳолига қўшимча таълим хизмати кўрсатиш; - буюртма илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва б. Бухгалтерия ва солиқ ҳисоботи қонунийлигани таъминлаш учун фаолиятнинг бундай тури таълим муассасаларига тўла тааллуқли бўлган тижорат фирмалари томонидан олиб борилмоқда. Университетларга даромад келтирувчи самарали тизимни барпо этиш йўлида амалий қийинчиликлар, масалан, фойдани таълим муассасалари ва фирмалар ўртасида тақсимлаш вужудга келади. Маълумки, агар университет фойдасининг ҳаммасига эга чиқса, бундай университетда ҳеч ким фирма очмайди. Таълим муассасаларига тижорат фаолиятидан келадиган фойда қайта инвестнцияга йўналтирилса, бундай ҳолларда таълим муассасаларига бериладиган солиқ имтиёзи сезиларли аҳамият касб этади. Бино, лаборатория, кутубхона, компьютер марказига қўшимча сарфларсиз ва профессор-ўқитувчиларни қўшимча жалб қилмай талабалар қабулини ошириш таълим муассасалари самарадорлигини оширишнинг энг осон йўли ҳисобланади. Буни фақат таълим муассасасининг жалб этилган ходимлари маьқуллагандагина оқлаш мумкин. Бироқ, кўпгина университетларнинг ўқитувчи-профессорлар таркиби илмий-тадқиқий фаолиятда қатнашадилар ёки тадқиқот институтлари билан боғланганлар, бундай ёндашув чекланган имкониятга эга. Объектив сабабларга кўра университетнинг бошқа функцияларини чекламай туриб ўқитувчилар юкламасини ошириш мумкин эмас: талабалар сони фақат қўшимча ресурслар хисобигагина оширилиши мумкин. Мана шунинг учун, масалан, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда 60-йилларда таълим тизими жуда қимматга тушган усулда кенгайтирилади-мутлақо янги таълим муассасалари (асосан университетлар) бунёд этилади. Анча кейинроқ қуйидаги тадбирларга асосан мутахассислар етиштиришга эътибор қаратилди: - курслар муддатини қисқартириш; - академик йилни, ёзги таълимни ҳам қўшиб, ошириш; - сиртқи ва кечки таьлимни анча кенгайтиришдан фойдаланиш; - катта гуруҳларда маъруза ўқиш (бу тегишли саҳнсиз мумкин эмас) ва кўп сонли ўқитувчиларни талаб қилмайдиган памтотер таълимини қўшиб олиб бориш; - масофавий ўқитишдан анча кам фойдаланиш, Бу тадбирлардан кўплари ҳали кўриб чиқиш ёки илк жорий этиш босқичида, лекин уларнинг муҳокама этилишини ўзиёқ Ғарбдаги расмий фикр қайси йўналишда ривожланаётганини кўрсатади. Шунга шубҳа йўқки, баъзи мавжуд ёндашувлардан тезда бошқа давлатларда ҳам кенг фойдаланилади. Шуниси аёнки, етарлича ресурслар билан ёрдам бермай таълим муассасаларига самарадорликни ошириш учун тазйиқ ўтказиш ҳам таълим, ҳам институтлардаги тадқиқотлар сифатининг пасайиш эҳтимолини оширади. Мана шунинг учун самарадорлик анча тез суръатлар билан ошиб бораётган мамлакатларда вақт-вақти билан ҳам таълим, ҳам илмий жараённи баробар баҳолашга ҳаракатлар амалга оширилмоқца. Буюк Британияда, масалан, бундай баҳолашлар натижасида таълим муассасаларига уларни яхшилаш хусусида тавсиялар берилибгина қолмай, балки бюджет соҳасида ҳам маълум силжишлар юз берди. Хусусан, бунда барча таълим муассасаларни рейтинг асосида баҳолаш амалга оширилмоқда ва ҳар йили бир тоифадаги университетлар гуруҳини миллий даражалаш жадвали эълон қилинади. Юқори рейтингга эга таълим муассасалари ёки таълим сифати учун анча юқори балл олганлари қўшимча молиялашга сазовор бўладилар. Бюджет маблағи ҳадцан зиёд тежаладиган Япония тажрибасига мурожаат этайлик. Япония таълим тизими мамлакат умумбюджети учун нисбатан арзон тушмоқда: Япония ҳукуматининг таълимга қиладиган сарфи ялпи миллий маҳсулотнинг 5,5-6 %ини ташкил этади, АҚШда бу кўрсаткич 7,1% ни, Буюк Британияда эса 7,7% ни ташкил этади. Шунга қарамай япон ўқувчилари ва талабалари кўпгина кўрсаткичлар бўйича бошқа мамлакатлардаги тенгдошларидан ўзиб кетган. Кўринадики, япон таълим тизимининг асосий устунлиги иқтисодга - институционал ўзига хосликка, хусусан, давлат ва хусусий шўъба нисбатига ва ўқув юртларини молиялашнинг ўзига хослигига бориб тақалади: нодавлат шўъбанинг аҳамияти бошланғич таълимдан олий таълимга томон ошиб боради. Японияда олий таълим элитар, яъни барча хоҳловчиларга очиқ эмас. У ҳам давлат, ҳам хусусий таълим муассасаларига таянади. Япония ҳукумати таълим соҳасини олий мактаб тизимига қоддиради: давлат университетлари, асосан, табиий-илмий, мухандислик фанлари бўйича мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланган ва шуғулланмоқда; нодавлат университетлар, қоидага кўра, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган. Кўрамизки, давлат кўп сарф талаб этадиган ихтисосликка эга бўлишни таъминлайди-маълумки, замонавий муҳандисни тайёрлаш, айтайлик ҳуқуқшунос ёки иқтисодчини тайёрлашдан кўра қимматга тушади. Шундай қилиб, таълим тизими таълим тизимидаги бозорнинг ноқобиллигидан ўзини муҳофаза қилади. Ваҳоланки, хусусий таълим муассасалари кўп сарф талаб ва назарий фанлар билан боғлиқ ихтисосликлар олишга қўйилган бошланғич маблағлар қайтмаслиги хавфи туфайли имконият яратмай қўйиши мумкин. Давлат таълим стандартларини шундай белгилайдики, нодавлат шўъбасида харажатлар минимал даражага келади, бу таълим учун ҳақни пасайтиради, нодавлат олий таълимига талабни оширади. Оқибат натижада нодавлат университетларининг сони кўпаяди. Бунга дотация сиёсати ҳам, кзиммат тушмайдиган ихтисосликка ўқитиш учун лицензия бериш ва ўқитувчи малакасига талаб анча паст эканлиги хам кўмаклашади. Бу иш ҳақини тежаш, хусусий университетларда битга ўқитувчига тўғри келадиган талабалар миқцори кўп бўлишига имкон беради. Шуни таъкидлаш лозимки, япон таълим тизими ўз муваффақияти учун ҳам ҳукумат бошқарув тузилмаси даражасидаги, ҳам давлатнинг ўзидаги ва нодавлат ўқув юртларидаги менежментлик маданияти юқорилигидан миннатдор бўлса арзийди. Таълим муассасаларини молиялашнинг асосий манбалари (давлат ва хусусий манбалар)га қайтиб олий таълим тадқиқотчилари консорциум ва ЮНЕСКОнинг Олий таълим бўйича Европа маркази (СЕПЕС) экспертлари фикрини келтириш ўринлидир. Улар соф давлат ёки мутлақо хусусий тарзда таълим муассасаларини молиялашдан кўра аралаш молиялаш анча самарали ҳисобланади, деган хулосага келганлар. Бу ҳам давлат, давлат, ҳам хусусий таълим муассасалари учун бирдек самаралидир. Шу маънода АҚШ таълим муассасаларини молиялаш тизими эътиборга молик. Тарихан Америкадаги илк коллежлар хусусий корпорациялар тарзида шаклланган. Улар давлатдан мутлақо мустақил тарзда ўз таълим сиёсати, стандартлари ва тартибларини ишлаб чиққанлар. Аммо иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда давлат таълим муассасаларидаги талабалар миқдори муттасил ошиб боради. Агар 1950 йилда бирга талабаларнинг 49%и хусусий коллеж ва университетларда таълим олган бўлса, кейинчалик давлат маҳаллий коллежлари тармоғининг кенгайиши туфайли нисбат ўзгаради: давлат таълим муассасаларидаги талабалар улуши 78%дан ошади. Олий маълумот тўғрисидаги диплом берувчи АҚШдаги 3500 таълим муассасасининг ярмидан кўпроғи - хусусий корпорация, масъулият ҳомийлар зиммасига юклатилган бўлиб, улар машҳур собиқ битирувчилар ва бошқа филантропик ёрдам кўрсатувчилардан иборат. АҚШдаги машҳур тадқиқот университетларининг кўпчилиги — Гарвард, Стэнфорд, Стел, Чикаго университетлари ва бошқа ном қозонган коллежлар, хусусан, Амхерстдаги, Уилямсдаги, Каретондагилар хдйрияларнинг сезиларли қисмини оладилар ва юқори мавқега эгадирлар. Бу улурга таълим учун юқори даражада ҳақ олиш имконини беради (90-йиллар бошида 20 минг доллардан юқори бўлган). Кейинги ўн йилликларда АҚШдаги хусусий таълим муассасаларининг сони давлатга қарашлиларникидан кўра тезроқ ошиб борди, аммо, улардаги тлабалар сони, биринчи галда, таълим учун ҳақ юқорилиги, шунингдек, давлат таълим муассасаларида қам айни бир хил диплом олиш мумкинлиги туфайли қисқариб кетади. Бундан ташқари, АҚШ хусусий таълим муассасалари ўз ҳажмига кўра давлатникидан анча кичикдир. Америка таълим муассасаларини молиялаш беш асосий манбадан амалга оширилади: - федерал бюджет, штат бюджети ва маҳаллий ҳокимиятдан ажратиладиган маблағлар; - таълим ва хизматлар учун талабаларнинг тўловлари; - таълим муассасасининг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари; - филантропик ташкилотлар ва айрим хусусий шахслар хайриялари; - хусусан ташкилотлар ва шахслар тузган махсус жамғармаларда тўпланган маблағлардан фоизлар. Давлатнинг олий таълимга ёрдами таълим муассасаси умумий даромадининг ўртача 40-45% ни ташкил этади ва қуйидагича тақсимланади: федерал ҳукумат бюджетидан — 10-15%, штатлар бюджетидан — 25-30%, маҳаллий ҳокимият бюджетидан — 2-5%. Федерал ёрдам, америкалик мутахассислар хулосаси бўйича фойда олиш мақсадида эмас, балки зарурат туфайли шаклланган ва ҳозирги даражасига таълим бевосита миллий манфаатларга хизмат қилиш ва миллий қадриятнинг аҳамиятли унсури эканлигига кўра эришади. Шуни айтиш жоизки, олий таълимнинг давлат ёки хусусий шўъбаси кўп ёки кам самаралилиги хусусида бирдек маълумот ва далилларни учратиш қийин. Хусусий таълим муассасаларига нисбатан кўпроқ эгалик қилувчи мамлакатлар ҳам асосан давлат таълим тизими шаклланган давлатлар эришган натижаларни қўлга киритмоқда ва аксинча, хусусий таълимнинг кенг тарқалиши на иқтисодда, на таълим соҳасида анча қониқарли натижаларга олиб келмаяпти. Таълимнинг ижобий натижалари, одатда, ташкилий тарздаги олимлар билан боглиқцир. Муаммо шундаки, хусусий шўъба , динамизмини жорий этишга муваффақ бўлиш учун давлат таълим тизими бошқаруви, йўл қўйилмаган ҳолда, демократик тавсифини йўқотишига тўғри келади. Бу муаммо таълим муас-сасалари мухторияти, улар фаолияти натижалари устидан назорат тўғрисидаги масалага яна қайтишни тақозо этади. Шундай қилиб, кейинги ўн йилликлардаги мумтоз университетлар умумжаҳон йўналиши олий таълим иқтисодидаги қуйидаги умумий йўналишни белгилаш имконини беради: 1. Европадаги кўпгина мамлакатларда кейинги бир неча йиллар мобайнида нисбатан, айрим жойларда, мутлақо олий таълимни молиялашнинг пасайиши юз берди. Бу ҳол Европа ва Шимолий Америка мамлакатларидаги умумий иқтисодий пасайиш билан боглиқ. Дунёдаги йирик университетларнинг барчаси ўз сарфларини фақат ижтимоий соҳалардагина эмас, балки ўз профессорларини хизмат сафарига юбориш ва таклиф этилганларни қабул қилишда ҳам қисқартирмоқцалар. Масалан, Германиянинг фахри бўлган Гейделберг университети барча ўқув-илмий лабораторияларини мунтазам таҳлилини, у университетга қандай фойда келтириши нуктаи назаридан ўтказади (ўзини оқламаган айрим лабораториялар ёпилади). 2. Ривожланган мамлакатлар кўпчилигининг таълим муассасалари давлат томонидан молияланадиган ўқув-илмий ва маданий марказдан тобора кўпроқ, корхона барча хусусиятларига эга бўлган бозор иқтисодиётининг иқтисодий субъектига айланмоқда; шу жумладан, таркибий бўлинмалар самаралилиги ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш олиб борилмоқда, университетларда таълимнинг қўшимча иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган турли шаклларининг сони кўпаймоқца, илмий тадқиқотлар эса тобора амалий хусусият касб этмоқда ва фирмалар ёки хусусий жамғармалар томонидан молияланмоқда; таълимнинг турли шаклларида мутахассислар тайёрлаш таннархи бўйича фаол тадқиқотлар олиб борилмоқда, таълим учун қақ тўлашнинг табақалаштирилган вариантлари кўриб чиқилмоқда. 3. Таълим муассасалари таклиф этаёттан қўшимча таълим хизматининг кескин ўсиши, шу жумладан таълим муассасасини тугатгандан кейин ҳам таълим хизмати кўрсатиш. Бу жараённи давлат ҳам рағбатлантирмоқда, чунки юқори малакали мутахассисга эхтиёж юқоридир, бундан нодавлат шўъбаси ҳам манфаатдор, чунки ўз ходимлари малакасини ошириш эҳтиёжи учун ҳам сезиларли даражада ошмоқда. Таълим муассасалари ҳам, хусусан, иқтисодий жиҳатдан, қўшимча таълим кўрсатиш тизимини ривожлантиришдан манфаатдор АҚШда, масалан, таълим муассасалари диплом олгандан кейинги таълим ва қўшимча таълим хизмати кўрсатишдан бакалавриатдан келадигандан кўра кўпроқ даромад оладилар. 4. Таълим муассасаларининг тобора кўпроқ мухтор бўлишга интилиши, хусусан, шундай асосланади, яъни таълим муассасалари борган сари давлат томонидан камроқ даражада, кўпроқ эса таълим муассасаси ўзи ишлаб топган маблағ ҳисобига молияланмокда, бу давлат томонидан назоратнинг кучайиб бориши билан мутаносибланмокда. Таълим муассасаси фаолияти устидан мунтазам назорат қилиш тартиби яратилмоқда. АҚШда давлат, масалан, аккредитацияланган турли (касбий ёки ҳудудий) агентликлар ишини рағбатлантиради, Францияда таълимни баҳолаш бўйича махсус Миллий қўмита тузилган. Демак, олий таълимни молиялашнинг хорижий тажрибаларидан келиб чиқиб якуний хулоса чиқарадиган бўлсак, чет элдаги олий таълимни молиялашни айрим турларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги ўрганилди. Ушбу бобда хулоса чиқарадиган бўлсак, мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизациялашуви шароитида олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ўрганилди. Олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда олий таълим муассасаларини молиялашнинг хорижий тажрибаси ўрганиб чиқилди. Кейинги бобда бевосита юртимизда олий таълим соҳаларида амалга оширилаётган молиялаштиришни таҳлиллар асосида кўриб ўтишни ўринли деб топдик. II боб. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини молиялаштиришни иқтисодий холати таҳлили. 2.1 Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети хисобидан олий таълим даргоҳларини молиялашнинг иқтисодий ҳолати. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларини бюджетдан молиялашнинг тартиби бюджетларни тузиш ва улардан фойдаланиш ягона қоидасига эга бюджет тизими ўзаро боғлиқлигига асосланган. Бюджетдан молиялаш манбаига кўра таълим муассасалари республика миқёсидаги ва маҳаллий тасарруфдаги муассасаларга бўлинади. Олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бир қисмини молиялаш республика бюджетидан амалга оширилади. Маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳали фаолият кўрсатаётган ҳунар-техника билим юртлари, ўрта махсус таълим муассасалари молиялаштирилади. Олий ва ўрта касбий ўқув юртларини молиялаш ҳар бир ўқув юрти тури бўйича давлат белгилаган меъёрга мувофиқ амалга оширилади. Бу тур ўқув юртларини молиялаш тизими икки манба яъни, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлардан ташкил топади. 2000 йил 1 январдан бошлаб 1999 йил 3-сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Махкамасининг 414-сонли қарорига кўра бюджет ташкилотларини молиялаштиришнинг такомиллаштирилган тартиби амалга оширила бошлади. Шунга кўра Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар ойда таълим муассасасига зарур бюджет маблағини ажратади Жорий этилган бу янги тартиб улар мустақиллигини кенгайтирди ва шу билан бирга, масъулиятини ҳам оширди. Бундан ташқари бу тартиб молиялаштириш тартибини соддалаштириб, ўқув юрти ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун шароит туғдирди. Мазкур тартибга мувофиқ бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш меъёрийлар бўйича (фаолият турига кўра) харажатларнинг қуйидаги гуруҳларини бир сатрда маблағ билан таъминлаш усулида амалга оширилади 3 : I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар); II. Иш ҳақига қўшимчалар; III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ); IV. Бошқа харажатлар Меъёрлар буйича ягона рўйхатдан молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш таълим муассасаларига қуйидагилар ҳисобига ривожлантириш фондини шакллантириш ҳуқуқини берди: - режавий бюджетдан молиялаш ҳисобига тушадиган тежалган (фойдаланилмаган) ва ҳисобот даври охирида бюджет ташкилоти ҳисоб рақамида қолган маблағ; - ўқув юрти соҳасига оид фаолият бўйича товар ишлаб чиқариш ва сотишдан (ишлар бажарши, хизмат курсатишдан) келган даромад; - юридик ва жисмоний шахслар кўрсатадиган, беғараз, ҳомийлик ёрдами. Молиялашнинг янги тартибида бюджетдан ташқари фаолиятдан қўшимча даромад олган ўқув юртларини давлат бюджетига олинадиган барча солиқ ва йиғимлардан давлат томонидан белгиланган маълум бир муддатга озод қилиш кўзда тутилган. Ҳоли қолган маблағ мақсадли йўналтирилиб, ўқув юртининг моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришга қаратилади. Бюджет маблағларидан фойдаланиш ва бюджет интизомини мустаҳкамлаш «Таълим тўғрисида»ги қонуни, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 3 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли қарори, Халқ сўзи газетаси, 1999 йил 3-сентябр. Маҳкамасининг қарорлари, Молия вазирлиги йўриқномалари, Олий таълим тўғрисидаги низом, таълим муассасасининг устави ва бошқа таълим муассасаа ички молия оқимларини ташкил этиш, чиқим меъёрлари ва раҳбарият ҳуқуқларига таалуқли айрим муаммоларни тартибга олувчи қоидаларга асосан амалга оширилади. Республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган шаклдаги мақсадли сертификат (унда бюджет таснифномаси параграфлари ва харажатлар гурухларини кўрсатган холда) ва харажатларнинг ҳар бир гурухи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади. Маҳаллий бюджетлардан бюджет ташкилотларини молиялаштириш эса белгиланган шаклдаги фармойиш билан ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади. Олий таълим муассасаларини молиялатириш республика бюджетидан бюджет ташкилотларининг I ва II гуруҳ харажатларини молиялаштириш сметаларга ва бюджет харажатлари рўйхатларига, уларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек олдинги ҳисобот даври учун белгиланган баҳолаш кўрсаткичларининг бажарилишига мувофиқ ҳар ойда амалга оширилади. Республикамизда хозирги кунда 62 та олий таълим муассасалари мавжуд хисобланади. Биргина Тошкент молия институтига 2007 йилда давлат бюджетидан жами 1320.3 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, буни 78.5 фоизини 1-гурух харажатлари ташкил қилган. 1-гурух харжатларни 51.1 фоизини иш хақи, қолган қисмини стпендиялар ташкил этган.(1- жадвал) 2008 йилда эса институтга бюджетдан ажратилган молиявий ресурслар миқдори 2007 йилга нисбатан 546.5 млн.сўм ортиқ бўлган. Ажратилган ресурсларнинг 83.3 фоизини 1- модда сарфлари, 10.4 фоизни 2-гурух харажатлари ташкил қилган. Ўтган 2009 йилда институтнинг жами харажатлари учун давлат бюджетидан 3009.2 млн.сўм молиявий ресурслар йўналтирилган бўлиб, бу 2009 йилда йўналтирилган ресурсларнинг 82.6 фоизини 1-гурух, 11 фоизини 2-гурух харажатлари ташкил этган. Қолган қисми 4-модда сарфларидан иборат. Бу маълумотларда шу айтишимиз мумкинки, таълим муассасасининг 90-93 фоиз харажатларини 1-ва 2- гурух харажатлари ташкил қилган. Бундан ташқари олий таълим муассасасига йилдан-йилга йўналтирилаётган молиявий маблағлар ортиб борган. Бу эса юртимизда олий ўқув юртларига нисбатан алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан далолатдир. 1-жадвал Тошкент Молия институтига 2007-2009 йилларда Республика бюджетидан ажратилган молиявий ресурслар миқдори (млн.сўм) Кўрсаткичлар 2007 Жамига нисбатан ҳисобида % 2008 Жамига нисбатан ҳисобида % 2009 Жамига нисбатан % ҳисобида 1–гурух харажатлари жами шу жумладан 1034,3 78.5 1554.8 83.3 2485.0 82.6 Жами иш хақи 529.0 40.1 814.7 43.6 1394.2 46.3 стипендиялар 505.3 38.3 740.1 39.7 1090.7 36.2 Иш хақига нисбатан ажратмалар 118.4 9.6 193.6 10.4 331.5 11 IV гурух харажатлари 144.5 11.9 118.5 6.3 192.8 6.4 Жами харажатлар 1320.3 100 1866.8 100 3009.2 100 Манба: Тошкент Молия институтининг молиявий хисобот маълумотлари  Давлат бюджетидан молияланадиган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига харажатлар сметаси бажарилиши ҳақида ойлик, уч ойлик ва йиллик ҳисобот топширади ва вазирлик белгилаган шакл ва муддатларда бюджет маблағи ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ягона баланс тузади. Бюджет ташкилотларини молиялаштириш бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади. Амалдаги тартибга мувофиқ бюджет ташкилотларининг I ва II гуруҳ харажатлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Бунда II гуруҳ харажатларига тегишли маблағ ўтказмасдан туриб I гуруҳ харажатларини амалга ошириш таъқиқланади. Капитал қўйилмаларни молиялаштириш жорий бюджет йили учун тасдиқланган Республика инвестиция дастурига мувофиқ қурилишларнинг аниқ рўйхатларига мувофиқ амалга оширилади. "Бошқа харажатлар" IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади: овқатлантириш; дори-дармонлар; коммунал хизматлар; бошқа харажатлар. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ёки унинг ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда мавсумий ёки шошилинч тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни IV гуруҳ маблағлари ҳисобига тезкорлик билан харажат қилишлари мумкин. Харажатларнинг у ёки бу гуруҳида пайдо бўлган кредиторлик қарзлар жорий молия йилига белгиланган лимитлар доирасида уларнинг пайдо бўлиши навбатига кўра ҳар қайси гуруҳ бўйича тўланади. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларида ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида қолган тежаб қолинган (фойдаланилмаган) бюджет маблағлари (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар киритилмайди) олиб қўйилмайди. Бу маблағлар бюджет ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва белгиланган тартибда ишлатилади. Бюджет ташкилотларини кейинги чоракда молиялаштириш ҳажми ҳисобот чорагида тежаб қолинган (фойдаланилмаган) бюджет маблағлари суммасига камайтирилмайди. Молиялаштириш Меъёрийлари тегишли молия йили учун ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади ва ҳудудий молия органлари, шунингдек ижтимоий соҳа ташкилотларига эга бўлган вазирликлар, идораларга етказилади. Молиялаштириш Меъёрийлари ҳар хил турдаги ташкилотларни сақлаш бўйича харажатлар миқдори хизмат кўрсатилаётган контингент бирлигига ҳисобланган иш ҳақи (амалдаги қонунчиликга мувофиқ белгиланган устама ҳақлар ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда), ускуналарни сотиб олиш ҳамда капитал таъмирлаш учун харажатларнинг умумий суммасида белгиланади. Ҳар бир ҳудуд бўйича бир типдаги бюджет ташкилотлари учун Меъёрийлар базавий Меъёрийни мазкур ҳудуд учун белгиланган коэффициентга кўпайтириш йўли билан ҳамда ушбу жойдаги қонунчиликда белгиланган устама ҳақлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ташкилотнинг жойлашиши (ҳудудларнинг хусусиятлари) ва фаолият йўналиши, аҳоли зичлиги ва унинг ёш таркиби ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Республика ташкилотлари учун хизмат кўрсатилаётган контингент миқдори ва унинг ўзгаришларини ҳисобга олувчи айрим коэффициентлар қўлланилади. Республика тасарруфидаги ташкилотлар учун белгиланган мазкур коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланади ва ҳудудий молия органларига ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотларига эга бўлган вазирликлар, идораларга етказилади. Меъёрийлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳудудий молия органлари ҳудудий тасарруфдаги ижтимоий соҳа бюджет ташкилотлари бўйича, шаҳар ва туманлар миқёсида (ҳудудий Меъёрийлар) бюджет ташкилотлари турлари бўйича бюджетдан молиялаштиришнинг ҳар йиллик ҳудудий базавий меъёрийларини белгилайди. Ҳар бир ҳудуд ичида ҳар бир ташкилот тури учун ҳудудий меъёрийлар ҳудуд бўйича ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағларининг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда мазкур ҳудуд учун белгиланган ҳудудий меъёрийлар ҳудуд бўйича харажатларнинг ўртача миқдорини аниқловчи мақсадли йўналтириш ҳисобланади. Тегишли молия йили учун меъёрий бўйича ҳисобланган жами харажатлар бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмидан ошмаслиги керак. Олий таълим муассасаларида давлат грантига мувофиқ ажратилган маблағ алоҳида гуруҳи бўйича хисобга олинади. Маблағни бюджет маблағи ва бюджетдан ташқари маблағга тақсимлашга йўл қўйилмайди. Бу стипендия фонлига, иш ҳақи таълим муассасасини ривожлантириш капитал қўйилмалари ва жорий чиқимларга тааллуқлидир. Таълим муассасаси тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш фаолиятидан ва бошқа фаолиятлардан олган (таълимнинг пулли-контракт шаклидан келадиган маблағ бундан истисно) маблағлари таълим муассасаси чиқим моддалари бўйича мустақил тарзда буюртмачи ва таълим муассасаси ўзаро келишуви асосида тақсимланади. Товарлар ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)дан таълим муассасаси оладиган маблағлар белгиланган топшириққа мувофиқ ва бинонинг жиҳозларни ижарага бериш, таълим муассасасида ташкил этилган тижорат корхонаси фойдасидан ажратмалардан олинган 50 фоиз маблағ таълим муассасасининг ўз ихтиёрига кўра фойдаланилади. Корхона ва муассаса, шунингдек, жисмоний шахслар таълим муассасасига жиҳозлар ва материаллар, бино ва иншоотларни, транспорт ва техника воситаларини, молия ресурсларини беғараз бериши мумкин. Таълим муассасаси бу тур маблағ ва воситаларни мустақил тасарруф этади. Таълим муассасаси оператив бошқариш шарти билан ер майдони, бинолар, жиҳозлар ва бошқа ўзига давлат бюджетидан ажратилган моддий ресурслардан, шунингдек, корхона ва фуқаролардан олинган ёки бошқа манбалар ҳисобидан сотиб олинганлардан фойдаланади. Таълим муассасаси олган маблағи ҳисобидан ўзига зарур жиҳозларни исталган корхона ёки хусусий шахсдан сотиб олиши, ижарага олиши ҳамда буюртма қилиши мумкин, уларга нақд пулсиз ҳақ тўлайди. Хўжалик шартномаси асосидаги илмий-тадқиқот ишларидан илмий фаолиятни амалга ошириш учун олинган бюджетдан ташқари маблағдан фойдаланиш тартибини таълим муассасаси мустақил белгилайди, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган улушларни аниқлайди. Шу билан бирга фойда таълим жараёнини ривожлантиришга, шу жумладан турли илмий-техниквий ва ижтимоий ривожлантириш, моддий рағбатлантириш ва бошқа жамғармалар тузиш орқали инвестиция қилиниши мумкин. Бюджет ҳисоби ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан назорат қилинади ва белгиланган қоидалар бу маблағлардан мақсадли бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишни таъқиклайди. Ректор кундалик фаолиятда бюджет маблағини тақсимловчи ҳисобланади, шунингдек, тақсимлаш ҳуқуқига эга раҳбарлар ҳам бўлинмалар ёки йўналишлар бўйича чиқимларни тақсимлай олади. Таълим муассасаси банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга лавозимдор шахслар, таркибий бўлинмаларнинг тўла молиявий мустақилликка эга раҳбарлари шундай шахслар ҳисобланади. Таълим муассасасининг даромадлари қуйидагилар ҳисобига ҳосил бўлади: - Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган давлат гранти бўйича қабул квотасига мувофиқ мутахассислар тайёрлови унун бериладган давлат маблағи; - малака оширишнинг молиялаш; - мақсадли таълим дастурларининг молиялаш; - пулли-контракт шаклдаги таълим ва иккинчи олий маълумот олиш учун тўланадиган ҳақ; - корхоналар учун қўшимча кўрсатилган таълим хизмати учун келадиган маблағ; - айрим фуқароларга қўшимча таълим хизмати кўрсатиш ва уларни ўқитиш учун олинадиган ҳақ; - таълим муассасаси майдонлари ва ресурсларини ижарага бериш; - мулкнинг барча шаклидаги корхона ва ташкилотлар, жисмоний шахсларнинг ҳомийлар маблағлари; - таълимий тавсифга эга бўлмаган илмий, консультация ва бошқа хизматларга тўловлар; - номоддий активларни сотиш; - бошқа ташкилотлар фаолиятида қатнашишдан келадиган даромад; - маданий-оммавий тадбирлар ўтказишдан келадиган даромад; - бошқа ташкилотларнинг беғараз ёрдами. Таълим муассасалари оладиган қўшимча даромад ёки режадан ташқари тушимлар, биринчи галда, улар қўшимча даромаддан молиялаш лозим бўлган чиқимларга йўналтирилади, иккинчидан, жорий қарзларни қоплашга, учинчидан. кўзда тутилмаган ишларга, ниҳоят, кредиторлик қарзларни қоплашга сарфланади. Кўшимча маблағлар сарфланадиган устувор йўналиш ва тадбирлар Кенгаш қарори ёки таълим муассасасининг ректори томонидан белгиланади. Бу устуворлик таълим муассасасининг навбатдаги йиллик лойиҳасини тайёрлашда кабул қилинади. Охирги уч йилда республикамиздаги олий таълим муассасаларига ажратилган молиявий ресурслар бўйича амалий тахлил ўтказадиган бўлсак, 2007 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли республикамиз олий ўқув юртларига жами 57.4 млрд.сўм маблағ ажратилган бўлиб, унинг 86.3 фоизини 1-ва 2- гурух харажатлари ташкил қилган. 2008 йилда эса бу кўрсаткич 86.7 млрд.сўмдан иборат бўлиб, у ўтган 2007 йилга қараганда 44 фоизга ортиқ бўлган. Бу ажратилган маблағнинг 89.7 фоизини 1-ва 2- модда харажатлари ташкил қилган. (2-жадвал) Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки йилдан-йилга олий таълим муассасаларига йўналтирилган молиявий ресурслар ортиб борган. Хусусан, 2009 йилда олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар 120.9 млрд.сўмни ташкил қилган. Бу 2007 йилги кўрсаткичдан 2.1 баробар, 2008 йилдан эса 39 фоизга ортиқ бўлган. 2009 йилда ажратилган маблағларнинг 91.5 фоизи 1-ва 2- модда харажатлари учун сарфланган. Маълумотларга диққат билан назар ташласак, олий таълим муассасаларига 1-ва 2- модда сарфлари учун ажратилган молиявий ресурслар миқдори йиллар давомида ортиб борган. Агар олий таълим муассасаларида аввал режалаштирилмаган янги чиқимлар қилиш зарурати пайдо бўлса, уларни молиялаш таълим муассасаси бўйича буйруқда, уларни молиялаш тартиби кўрсатилган ҳолда белгиланади. Режада белгилангандан кўра катта чиқимни молиялаш зарурати туғилганда, 2-жадвал Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли олий таълим муассасаларига давлат бюджетидан ажратилган молиявий ресурслар миқдори (млрд.сум) Кўрсаткичлар 2007 Жамига нисбатан фоиз ҳисобида 2008 Жамига нисбатан фоиз ҳисобида 2009 Жамига нисбатан фоиз ҳисобида Республика олий таълим муассасалари сони 62 - 62 - 62 - Республика олий таълим тизимига ажратилган маблағлар миқдори, йиллик 57.4 1.1 86.7 1.1 120.9 1.12 Жумладан, I ва II-модда харажатлари миқдори, йиллик 49.5 0.93 77.8 0.95 110.6 1.02 Республика бюджети харажатлари умумий миқдори, йиллик 5334.2 100 8197.1 100 10760.5 100 Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хисоботи маълумотлари Таълим муассасаси учун ажратилган молиявий маблағларни бошқа юридик шахсларга берилиши мумкин эмас, чунки улар мақсадли ҳисобланади. Бу шартга амал қилиш устидан Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги назорат тафтиш бош бошқармаси амалга оширади. Таълим муассасаси ўз тадбиркорлик фаолиятидан келган даромадни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади. Бироқ, бу ҳакда бир қарорга келишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: - маблағни йўқотиш риски; - кутилаётган даромад миқдори; - қўллаб-қувватланаётган фаолият соҳаси вилоят, минтақа, таълим муассасаси ривожлантиришга мувофиқ эканлиги; - маблағни таълим муассасасини ривожлантириш тадбирларидан олиш туфайли таълим муассасаси кўрадиган зарар; фойдани таълимни ривожлантиришга йўналтирилганлиги туфайли қўшимча солиқ тўловлари. 2.2 Ўзбекистон Республикаси олий даргоҳларини ўсиш динамикаси ва олий таълим босқичларини ривожланиш таҳлили. Баркамол авлодни шакллантириш жараёнида олий таълим тизимини ўрни беқиёс. Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар мустақилликнинг дастлабки йилларида бошланди. Олий таълимни ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди: - университет таълимининг устуворлиги; - олий таълим муассасаларини бўлиш ва ихтисослаштириш; - олий таълимни ҳудудийлаштириш. 1996 йилда, Олий таълимни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди ва жамиятнинг барча қатламлари иштирокида кенг муҳокама қилиш учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Ушбу концепциянинг устувор йўналишлари қуйидагича: • олий таълимнинг икки босқичли тизими — бакалавриат ва магистратурага ўтиш; • олий таълим тизимини молиялашнинг янги тизимига ўтиш (давлат грантлари шаклида бюджет маблағлари ва шахсий манбалар ҳисобидан молиялаш, яъни талабаларни олий ўқув юртига тўлов-шартнома асосида қабул қилиш); • талабаларни мамлакатнинг барча ҳудудида бир кунда ва бир вақтда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган кириш тест синовлари орқали қабул қилишга (аввалги оғзаки ва ёзма имтиҳонлар ўрнига) тўлиқ ўтилди. Ўзбекистонда таълим секторини молиялаштиришда бюджет ва хусусий манбалар билан бир қаторда молия институтлари, хорижий, халқаро донорлар томонидан кўрсатилаётган ташқи ёрдам ҳам аҳамиятлидир. 2000 йилдан 2007 йилгача ушбу ёрдам доирасида умумий улушнинг ҳажми 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 122 лойиҳа татбиқ этилди. Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш ва замон талабларига мослаштиришнинг зарурати мустақилликкача бўлган бир қатор ҳолатларда намоён бўлар эди. Олий таълим тизимининг таркибий тузилиши ва амал қилиш жараёнлари унинг мавжуд моддийиқтисодий, миллий-табиий, маънавий-интеллектуал салоҳияти имкониятларига замонавий талаб-эҳтиёжлар даражасида жавоб бермасди. Биринчидан, олий ўқув юртлари таркибий тузилиши жиҳатидан замон талабларидан ортда қолган эди. Чунончи, ўша даврда республикамиздаги мавжуд 42 та олий ўқув юртидан фақат 3 таси университет мақомига эга бўлиб, бу мамлакатимиз олдида турган ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга жавоб бермасди. Амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида 1991-1999 йиллар давомида Тошкент ва вилоятлар марказларида фаолият олиб бораётган 13 та педагогика, политехника, қишлоқ хўжалиги, тил, халқ хўжалиги институтларига университет мақоми берилиб, уларнинг таълим-тарбия жараёнлари университет тизимига мос равишда қайта қурилди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз олий ўқув юртлари таркибида 20 та университет, 2 та академия, 40 та институт фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари, хусусан, Тошкентда ташкил этилган Вестминстер университети, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Италиянинг Турин политехника университети, Губкин номидаги Россия нефтьгаз университети филиаллари ҳам миллий иқтисодиётимизнинг кенг қиррали эҳтиёжларини малакали мутахассислар билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Иккинчидан, илгари олий ўқув юртларининг аксарият қисми пойтахт ва йирик шаҳарларда жойлашган бўлиб, бу ҳолат мутахассисларни вилоятларнинг минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш ишларига маълум даражада салбий таъсир кўрсатар эди. Маълумотларга кўра, мустақил тараққиётнинг дастлабки йилларида мамлакатимиздаги олий ўқув юртларининг 19 таси (45,2 фоизи) Тошкентда, 5 таси (11,9 фоизи) Самарқандда, 4 таси (9,5 фоизи) Андижонда, 3 таси (7,1 фоизи) Бухорода жойлашган ҳолда фаолият олиб борган. Бундай номутаносиб ҳолдаги марказлашувни бартараф этиш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда республикамизда, филиаллари билан ҳисоблаганда, жами 78 та олий ўқув юрти фаолият юритаётган бўлса, шунинг қарийб 50 фоизи минтақаларимизда жойлашган. Бу эса ҳар қайси минтақанинг ўзига хос хусусият ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, вилоятлардаги мавжуд академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактаб битирувчиларнинг олий таълим тизимида ўқишлари учун яратилган имкониятдан далолат беради. Учинчидан, собиқ тузум даврида мавжуд олий ўқув юртларининг 80 фоизга яқини замонавий тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган мутахассис кадрлар тайёрлашга йўналтирилган эди. Бу эса иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш нуқтаи назаридан замон талабларига жавоб бермас эди. Шунга кўра, Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида мамлакатимиз ва жаҳон бозорида кучли талабга эга бўлган, келажакда рақобатдош маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш имконини берадиган замонавий мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган бир қатор олий ўқув юртлари ташкил этилди. Тошкент кимё технологиялари институти, Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Губкин номидаги Россия нефть-газ университети филиаллари, Турин политехника институти, Сингапурнинг Тошкентдаги менежментни ривожлантириш институти шулар жумласидандир. Бугунги кунда олий ўқув юртларида қарийб 287 минг талаба таҳсил олмоқда, шунинг 274 минг нафари бакалавриат босқичига ва 13 минг нафари магистратура мутахассисликларига тўғри келади. 2000 йилдан то ҳозирга қадар олий ўқув юртларига қабул қилинган талабалар сони 1,5 баробарга кўпайган. Юқорида қайд этилганидек, бу мамлакатимизда таълим тизимига берилаётган юксак эътибор ва аҳоли маънавий ва маърифий дунёқарашининг йилдан йилга ўсиб бораётгани, келажаги буюк давлат бўлган Ўзбекистоннинг том маънода улуғвор марралар сари интилаётганидан далолат бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 4 июндаги “2009/2010 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-1123-сонли Қарори асосида “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” (олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, унда саккизта билим соҳаси мавжуд) қайта ишлаб чиқилди. Амалдаги классификатордаги 266 та бакалавриат таълим йўналишидан 50 таси қисқартирилиб, 8 таси янгидан киритилди, 1493 та магистратура мутахассислигидан 425 таси қисқартирилиб, 120 та мутахассислик янгидан киритилди. Таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлиги бевосита таълим муассасаларининг моддий-техник жиҳатдан таъминоти, уларнинг изчил равишда ривожлантирилиб бориши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди (3-жадвал). 3-жадвал Ўзбекистон Республикасида 1990-2010 йиллар давомида олий таълим муассасаларининг ривожлантирилиши кўрсаткич объектлар сони, дона Янгидан қурилган ва фойдаланишга топширилган бино ва иншоотлар: - ўқув-лаборатория бинолари сони 35 - ўқувчи ўринлари сони, нафар 32328 - талабалар турар жойлари сони 3 - улардаги ўринлар сони, нафар 948 - стадионлар 11 - уларда шуғулланиши мумкин бўлганлар сони, нафар 5934 - ёпиқ спорт иншоотлари сони 11 - уларда шуғулланиши мумкин бўлганлар сони, нафар 1070 Жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил қилинаётган давр мобайнида республикамиздаги олий таълим муассасаларида 32,3 минг нафардан ортиқ ўқувчига таълим бериш имконига эга бўлган 35 та замонавий ўқув-лаборатория биноси, 3 та талабалар турар жойи, 7000 нафардан ортиқ ўқувчига хизмат кўрсатувчи 11 та стадион ва 11 та ёпиқ спорт иншооти янгидан қурилди ва фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон олий ўқув юртларини жаҳон таълим тизимига жалб қилиниш интеграциялашуви уларни мақсадли фондларни яратишга ундайди, чунки жаҳон амалиётида олий ўқув юртларини рейтингини тузишда эндаументга тушумлар мезон мухим кўрсаткич сифатида қўлланилади. Ушбу етакчи хорижий университетлар амалиётини мамлакат олий ўқув юртларида республикамизни ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижодий қўллаш олий таълим тизимини молиялаштиришни яқин истиқболда барқарорлаштириш имконини беради. 4- жадвал. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларнинг молиявий маблағларини шаклланиши (фоиз ҳисобида) 4 – жадвал маълумотлари кўрсатишича, 2010 йилда 2005 йилга нисбатан давлат бюджетидан молиялаштириш улуши 35,0 дан 30,5, яъни 4,5 пунктга камайгани ҳолда бюджетдан ташқари молиялаштириш ҳиссаси эса мутаносиб равишда 65,0 дан 69,5 га яъни 4,5% ортиб, ўсишнинг аксарият қисми тўлов – шартнома ҳисобига эришилган. Ушбу холат олий ўқув юртларини молиялаштиришда бозор муносабатлари жадал суръатларда ривожланаётганлиги ва ноанъанавий манбалар улуши ортиб бораётганлигини ифодалайди. Тараққий этган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олиб олий ўқув юртларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағлар улуши кўпайишига хусусий сектор ўз ҳиссасини қўшса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Олий ўқув юртлари даромадларининг бюджетдан ташқари манбаларининг асосий турлари: тўлов – шартнома асосида ўқитиш; пуллик курслар; тадбиркорлик; ижара; хизмат кўрсатиш; ҳомийлик ҳиссаларига тўғри келади. Олий ўқув юртларининг молиялаштиришнинг муҳим муоммоси – бюджетдан молиялаштиришнинг чекланганлиги ҳисобланади. Мамлакатимизда 2010 йилга қадар олий таълимга сарфланадиган харажатлар аввалги йил эришилган даражадан келиб чиқиб белгиланар эди. 2010 – 2011 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олий ўқув юртлари бир талабани ўқитиш харажатидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларини молиялаштиришга ўтилди. Ушбу услубга асосан олий таълим муассасалари бир талабани ўқитиш харажатлари миқдорига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинган: 1- гуруҳ - педагогик ва ихтисослашган олий ўқув юртлари; 2- гуруҳ - минтақавий университетлар; 3- гуруҳ - техника – муҳандислик олий ўқув юртлари; 4- гуруҳ - аграр олий ўқув юртлари; 5- гуруҳ - қурилиш институтлари; 6- гуруҳ – хорижий тиллар ўқитишга ихтисослашган олий ўқув юртлари; 7- гуруҳ - ахборот – технология олий ўқув юртлари; 8- гуруҳ - тиббиёт олий ўқув юртлари; 9- гуруҳ - маданият, санъат олий ўқув юртлари. Ушбу гуруҳлар таркибида энг оз харажатларни 1- гурухдаги педагогик ва ихтисослашган олий ўқув юртлари сарфласа, аксинча энг кўп харажатлар 9 - гуруҳга кирувчи маданият, санъат олий ўқув юртлари томонидан амалга оширилмоқда. Олий таълим тизимида молиялаштиришни жон бошига тўғри келадиган нормативларни қўллаш таълим жараёнининг барча иштирокчилари учун молиявий оқимлар харакатини шаффоф бўлишини таъминлайди, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятини яратиб, олий ўқув юртларини қўшимча талабаларни ўқишга жалб этишга рағбатлантиради ва таълим сифатини янада оширишни талаб этади. Олий таълим соҳасининг хусусияти шундан иборатки, унга кирувчи ўқув юртлари харажатлари таркиби ушбу таълим муассасасининг касбий (гуманитар, тиббий, техник, иқтисодий ва ҳ.к.) йўналишига бевосита боғлиқ бўлади. Олий таълим тизимини жон бошига молиялаштиришга ўтишни олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқот ишларини селектив танлов орқали молиялаштириш улушини ошириш чоралари билан узвий қўшиб олиб борилиши зарур. Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида қатор мезонларга боғлиқ ҳолда олий ўқув юртларини давлат томонидан молиялаштириш амалиёти кенгайиб бормоқда. Бунда олий ўқув юртларига қабул қилинганлар билан биргаликда кириш имтиҳонлари, тест синовларида энг юқори баҳо олган талабалар, олий ўқув юртлари томонидан таълим сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш, зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши даражаси, ўз фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф қилинган янги монанд лойиҳаларнинг мавжудлиги, жозибадорлиги ҳисобга олинади. Олий ўқув юртларига бюджет маблағларини ажратишда таълим дастурларининг мураккаблиги, самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга доир 100 га яқин ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг барчаси таълим-тарбия самарадорлигини оширишга, ижтимоий муҳофазага, соғлом авлодни тарбиялашга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Хулоса қилиб шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизда қабул қилинган барча ижтимоий дастурлар Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Баркамол авлод йили муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури ҳам мазмун- моҳияти ва аҳамиятига кўра, давлатимизнинг юксак мақсадларга эришишининг ишончли кафолати бўлиб, ўз мустақил фикрига эга, мустаҳкам иродали, чуқур билимли, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни вояга етказиш йўлида дастуруламал бўлиб хизмат қилади. 2.3 Олий таълим хизматлари бозорини амалдаги холати таҳлили Таълим хизматларини тадқиқ қилишда классик ёндашувни қўллаш унинг қуйидаги хусусиятларини аниқлаш имконини беради: хис этмаслик; манбадан ажралмаслик; номунтазамлик(гетерогенлик); сақланиб қолмаслик; мулк ҳуқуқини йўқлиги. Таълим хизматлари барча хизматлар учун хос умумий жихатлар билан биргаликда бошқа хизматлардан фарқловчи қуйидаги ўзига хос жиҳатларига эга: таълим хизматларини индивидуаллаштириш; таълим хизматларининг аралаш неъмат сифати мавжуд бўлиши; таълим хизматларининг умумийлиги; уларни ишлаб чиқаришга нисбатан узоқ давом этиши; таълим хизмати кўрсатишга ҳақ тўлашни нормалашни қийинлиги; истеъмолчи ёшининг таълим хизматлари миқдор – сифат даражасига мувофиқлиги; ижтимоий истеъмол. Таълим хизматлари бозори амал қилиш механизми талаб, таклиф, нарх ва рақобатнинг ўзаро муносабатда бўлишини тақозо этади, бунинг натижасида кишилар таълим ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилади, таълим хиз- матларини истеъмол қилиб, ушбу хизматларга бўлган эҳтиёжни қондирадилар. 1- расм. Таълим хизматлари бозорининг амал қилиш механизми Манба: Талабанинг расмий маълумотлари асосида акс эттирилди. Таълим хизматлари бозорининг амал қилиш механизмини қуйидагича тасаввур этиш мумкин: таълим хизматлари истеъмолчилари, одатда меҳнат бозорида талаб бўлмаган касбдаги кадрларига ўқиш учун ҳақ тўлашга мойил эмаслар. Бу ҳол таълим муассасаларини бундай ихтисосликлар бўйича кадр тайёрлашни қисқартиришга мажбур этади. Аксинча, агар меҳнат бозорида мақбул ҳолатни эгаллаш имконини берадиган таълим хизматларига талаб катта бўлса, таълим муассасалари ушбу касблар бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширишади. Таълим хизматлари бозоридаги талаб деганда, биз харидорларнинг муайян миқдор ва сифатидаги таълим хизматларига тўлов қобилиятига эга эҳтиёжни тушунилади. Ушбу бозордаги талаб уни бошқа бозорлардаги талабдан фарқловчи ўзига хос хусусиятларга эга. Таълим хизматларига талаб нарх билан боғлиқ бўлмаган ва нарх омиллари таъсирида шаклланади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: - истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш учун таълим хизматларининг бирон – бир турини афзал кўриш, таълимга талаб мамлакатдаги ижтимоий – иқтисодий вазият, ижтимоий, тарихий ва психологик омиллар, оила анъаналари таъсирида шаклланади: - таълим хизматлари истеъмолчисининг даромади. Истеъмолчи даромадининг камайиши таълим хизматларини истеъмол қилишни чеклашга олиб келади. Истеъмолчи томонидан нуфузли маълумот олишни устувор мақсад қилиб қўйилса, у таълим хизматларидан фойдаланиш эҳтиёжини қондириш учун бошқа товарлар ва хизматларга қилинадиган харажатлар ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади; истеъмолчилар кутган нарсалар. Мавжуд савиядаги малака билан ишга жойлашиш бўйича истиқболда кутилган нарса таълим хизматларига бўлган жорий талабга таъсир кўрсатиши мумкин; таълим хизматлари бозоридаги харидорлар сони. Таълим хизматлари истеъмолчилари ўртасидаги рақобат уларга бўлган талабда ўзгариш қилиши мумкин. Талабга таъсир этувчи, нархга боғлиқ бўлмаган қатор омиллар фақат таълим хизматлари бозорига хос бўлади. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: - муайян минтақада жойлашган олий ўқув юртлари миқдори. Ушбу минтақада олий ўқув юртлари сони қанча кўп бўлса ва бозорда турдош ихтисосликлар қанчалик кўп таклиф этилса, алоҳида олинган ташкилотда талаб ҳажми шунча кам бўлади. - таълим муассасасининг нуфузи ва мақоми. Таълим хизматлари бозорида ҳар бир истеъмолчи олий ўқув юртининг мақоми ва бошқа таълим муассасалари ўртасидаги мавқеи профессор - ўқитувчилар таркибида миқдори, сифати томонидан устун даражада белгиланадиган малакали хизматдан баҳраманд бўлишга интилади. Шундай қилиб, таълим муассасасини нуфузи қанча юқори бўлса, таълим хизматлари истеъмолчиларининг унга бўлган талаби мутаносиб равишда юқори бўлади. Таълим хизматлари бозоридаги таклиф деганда, олий ўқув юртлари томонидан маълум давр мобайнида муайян нархда кўрсатиши мумкин бўлган маълум сифатдаги таълим хизматлари миқдорини тушунамиз. Таълим хизматлари таклифи таълим муассасаларининг ўқув ўринларини тўлдириш эҳтиёжини кўрсатади. Таълим хизматлари таклифи дастлаб, таклиф қилинаётган хизматлар нархи билан миқдори ўртасидаги бевосита алоқани акс эттирувчи нарх омиллари таъсирида шаклланади ва таълим хизматларини нархи қанча юқори бўлса, улар таклифининг ҳажми шунча катта бўлади. Таълим хизматлари таклифини белгиловчи нарх ва нархга боғлиқ бўлмаган омилларни ажратиш мумкин. Таълим хизматлари бозоридаги таклифнинг хусусияти шундан иборатки, ушбу хизмат кимгадир тўғридан - тўғри йўналтирилмаган. Ўқув юртларининг конкрет истеъмолчиларга ўз таълим хизматларини таклиф қилиш бюджетдан зарур молиявий маблағ олиш учун мутасадди давлат бошқарув органларига йўналтирилган таклиф билан ўзаро боғлиқ бўлиб унга қўшилиб кетади. Таклиф сифатида аниқ таълим хизмати эмас, балки унинг ҳар бир хўжалик субъекти томонидан қийматига қараб турлича қабул қилинадиган образи таълим хизматларининг характерли хусусияти сифатида мавжуд бўлади. Талаб ва таклиф маълум ихтисослик бўйича таълим хизматлари ортиқчалиги ёки танқислигини вужудга келтириб, миқдор ва сифат жиҳатдан аксарият ҳолларда бир – бирига мос тушмайди. Ўқиш тўғрисидаги тўлов- шартномаси ҳужжатли расмийлаштирилганидан кейингина таълим хизматлари сотувчилари ва харидорларнинг манфаатлари бир – бирига мос келишига эришилади. Таълим хизматларининг тўлов - шартномаси битими негизида уларнинг қиймати ва истеъмол қийматининг пулдаги ифодаси сифатида нарх ётади. Бирон – бир таълим хизматлари нархнинг мувозанати талаб ва таклифнинг бозор нисбати билан белгиланади. Сотувчиларнинг таълим хизматлари таклифи билан харидорлар талаби ўртасидаги фарқ нархдаги ўзгаришни келтириб чиқаради. Бу ўзгариш пировард натижада, бир – бирига қарама – қарши ушбу икки таклифни ўзаро мувозанатга келтириш йўли билан мантиқий якунига етказади. Таълим хизматларининг энг паст нархи уни ишлаб чиқаришга қилинган харажатдан келиб чиқиб белгиланади ва ушбу хизматнинг ишлаб чиқарувчиси – таълим муассасаси томонидан белгиланади. Энг юқори нарх эса истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб белгиланади. Умуман, таълим бозорида нарх шаклланишига қуйидаги омиллар жиддий таъсир кўрсатади: таълим муассасасининг нуфузи, таклиф этилаётган таълим хизматлари сифати, рақобатчилар томонидан белгиланадиган таълим хизматлари нархи, ушбу олий ўқув юртида тайёрланган кадрларга меҳнат бозорида бўлган талаб ва ҳ.к. Таълим хизматлари бозори моҳиятининг назарий таҳлили унинг бирлаштириш, тақсимлаш, ахборот бериш, рағбатлантириш, табақалаштириш ва ижтимоий функцияларини ажратиш имконини беради. Таълим хизматлари бозорини бозор иқтисодиётининг ўзига хос сегменти сифатидаги моҳияти унинг ижобий ва салбий жиҳатларини ажратиб кўрсатиш имконини яратади. Олий таълим хизматлари бозорининг муҳим иқтисодий афзаллиги унинг таълим хизматларини ишлаб чиқаришни мунтазам рағбатлантиришидадир. У ўқитишнинг замонавий, илғор педагогик технологияларни, интерактив усулларини қўллаш асосида истеъмолчиларни, иқтисодиётнинг таълимга бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ қондиришга интилади. Таълим моделлари жаҳоннинг турли давлатларида ислоҳатлар ва тизимлаштиришнинг узоқ йўлини босиб ўтган умумлашган мега – модели ҳисобланиб, уларга таълимнинг таянч моделлари сифатида қараш лозим. Шу мезонлар нуқтаи назаридан жаҳон мамлакатларида амал қилинаётган олий таълимнинг европача, америкача ва осиё моделлариини ажратиш мумкин. Европа модели доирасида инглиз, француз ва немис моделлари фарқланади. Буюк Британиянинг таниқли университетлари фундаментал илмий марказлар мақомига эга бўлиб, жумладан биомедицина соҳасидаги илмий йўналишларга ихтисослашган. Немис моделининг ўзига хос хусусияти - «дуал принцип» (таълимнинг ишлаб чиқариш билан боғланиши) бўлиб, француз моделиники эса таълимнинг ялпи бепуллигидан иборат. Немис модели компания ва давлат томонидан илмий тадқиқотларга катта маблағлар ажратиш орқали қўллаб – қувватланади. Анъанавий немис университетлари юқори технологияли йирик кимё концернлари билан хамкорлик қилади. Европа таълим тизими ишчи ихтисосларга ўқитиш ва қайта ўқитиш билан тўлдирилади, жумладан меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари томонидан бундай ўқитиш бепул тарзда амалга оширилади. Ушбу модел кадрлар малакасини оширишнинг ривожланган тизими сифатида фаолият кўрсатиб асосан иш берувчиларнинг талаби ва талабаларнинг ўзи пул тўлаши йўли билан амалга оширилади. Америка моделида таълимни молиялаштиришда давлат муҳим роль ўйнаши билан биргаликда хусусий бизнес юқори даражада фаоллик кўрсатади. Ушбу моделда мактаблар муниципал органлар тасарруфида бўлган ҳолда, хусусий ва давлат олий ўқув юртларида маҳаллий молиялаштириш манбалари жиддий роль ўйнайди. Америка модели европадан фарқли ўлароқ олий ўқув юртига киришда юқори тўсиқлар мавжудлиги, бутун ўқув муддати мобайнида талабаларга нисбатан қаттиқ талаблар мавжудлиги билан фарқланади. Абитуриентлар ва ўқувчиларни танлашга қаътий танлов асосида ёндошиш, уларни янги илмий фикрлашга йўналтириш, корпорацияларни тадқиқот ишларини олиб борувчи бўлинмалари билан яқин алоқада бўлиш америкача университет моделининг хусусиятлари ҳисобланади. Ҳар икки таянч модел тизимида таълим самарадорлигини оширишнинг асосий воситаси табақалашув ва ихтисослашувдир. Ушбу моделларда талабаларни маълум фан ёки касбга мойиллиги бўйича, аралаш қизиқиш йўналишлари бўйича гуруҳларга тақсимлаш амалиёти мавжуд. Иқтисодий адабиётда Осиё таълим модели тўғрисида қизғин бахслар бўлмоқда. Бу моделда ўқитишни ташкил қилишнинг методолияси шарқона, ғарбона, анъанавий ва замонавий ёндашувлар синтезидан иборат. Осиё мамлакатларида АҚШ, Буюк Британия, Европа мамлакатларидан ўзлаштирилган таълим тизимини бошқаришнинг институционал тузилмалари, элементлари чекланган даражада мужассамланган. Япониянинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётдаги эришган улкан ютуқлари, жаҳон бозорига шиддат билан кириб келганлиги ва экспорт экспансияси учун «Осиё йўлбарслари» деб аталган Жанубий Корея, Тайвань, Сингапур ва Гонконгда инсон салоҳиятини ва таълимни максимал ривожлантиришга алоҳида урғу берилиши тарихан тақозо этилганди. Ҳалқаро иқтисодий ташкилотлар экспертлари фикрича, осиёча таълим модели Европа моделига нисбатан мукаммал ҳисобланади. Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Тайвань жаҳонда энг яхши, самарали миллий таълим тизимларига эга бўлган мамлакатлар сифатида устун даражада шу модель асосида жаҳондаги энг ривожланган мамлакатлар қаторига киришди. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида олий таълим тизимини ислоҳ этиш ўзига хос хусусиятларга эга. Россияда олий таълим тизими босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда. Россияда олий ўқув юртлари қуйидагиларга бўлинади: Миллий тадқиқот университетлари, Федерал университетлар, инновацион дастурлар конкурсида ғолиб чиққан олий таълим муассасалари ва классик университетлар (МДУ, СПбДУ). Россияда олий таълимниг икки босқичли тизими Ўзбекистонга нисбатан кечроқ жорий этилиб бакалавр ва магистр босқичлари билан биргаликда «дипломли мутахассис» даражаси ҳозирча сақланиб турибди. Бу ҳол, биринчидан, олий ўқув юртлари етарлича нуфузини европача инновацион тизимларга қарама – қарши анъанавий «фундаментал таълим» позициясини ҳимоя қила олишларининг кўрсаткичидир. Иккинчидан, ушбу олий ўқув юртлари учун муҳим қарорларни қабул қилишда уларга етарлича мустақиллик берадиган таълимни бошқариш тизимини эркинлаштиришнинг далилидир. Россия Федерациясида 1000дан зиёд давлат ва 500 хусусий олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистондаги олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислохотлар стратегияси мамлакатимиз амалиёти ва маҳаллий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда илғор хориж тажрибасидан ижодий фойдаланишга асосланади. Ўзбекистон ҳукумати мустақил давлатлар ҳамдўстлиги маконида биринчи бўлиб мамлакатда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш дастурини амалга оширди. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов ташаббуси, рахбарлигида 1997 йилда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни тўрт босқичга бўлинди: I – босқич. 1991 – 1997 йиллар тайёрлов босқичи; II – боскич. – 1997 – 2001 йиллар – кадрлар тайёрлаш соҳасидаги миллий сиёсатни шакллантиришнинг бошлангич босқичи; III – боскич. – 2001 – 2005 йиллар – узлуксиз таълим тизимини фаол ислох қилиш босқичи; IV – босқич. – 2005 йилдан кейин узлуксиз ва мавжуд таълим тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш босқичи. 5 - жадвал Олий таълим тизимини ривожланиши Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олий таълим тизимининг ривожланиш тенденциялари қуйидаги кўринишга эга бўлди: - 1991 – 2010 йилларда мамлакатда олий ўқув юртлари, филиаллари сони ўсиб борди ва 2010 йилда 79 тани ташкил этди; - олий ўқув юртига қабул 150 дан зиёд бакалавриатура йўналиши ва 650 та магистратура муттахассислиги бўйича давлат таълим стандартлари жорий этилди; - 2010 йилда 1991 йилга нисбатан олий ўқув юртларига қабул сони 4,2 минг кишига кўпайди, жумладан 2010 йилда 2000 йилга нисбатан олий ўқув юртларига қабул сони 17,7 минг кишига ортди хусусан, бакалавриат йўналиши 14,7 минг кишига ва магистратура мутахасиссликлари 3 минг кишига кўпайди; - 2010 йилда 2000 йилга нисбатан олий ўқув юртларида ўқиётганлар миқдори 101,7 минг кишига, жумладан, бакалавриат 94 минг кишига ва магистратура эса 7,8 минг кишига кўпайди; - мустақиллик йилларида ОЎЮни битирувчилари сони 2010 йилда 1991 йилга нисбатан 21,6 минг кишига кўпайиб, 74,9 минг кишини ташкил қилди; - ўртача бир олий ўқув юртида ўқиётганлар сони 1991 йилда 6489 минг кишини ташкил этган ҳолда, 2010 йилда 4427,4 минг кишига тенг бўлди, ёки - 2061,6 кишига камайди; - 1995 йилда 1991 йилга нисбатан 10000 аҳолига тўғри келадиган талабалар сони – 96 тага камайиши билан биргаликда 2010 йилда 1995 йилга нисбатан талабалар сони 37 тага кўпайган; - олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган профессор – ўқитувчиларнинг ўртача ёши бирмунча ортди ва илмий даражалик ўқитувчилар улуши қисман камайди. 1995 йилда олий ўқув юртларида илмий даражага эга бўлган профессор ўқитувчиларнинг улуши 42,9% ни ташкил этган ҳолда, ушбу кўрсаткич 2010 йилда 39,7% га тенг бўлди; - мамлакатимиз олий таълим муассасаларида таълим олаётган хорижлик талабалар сони 1991 йилда 3771 дан, 2010 йилга келиб ушбу кўрсаткич 335 га тушди. Ўзбекистон 2011 йилдан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимда аспирантура ўрнига уч йиллик стажёр – тадқиқодчи, докторантура ўрнига уч йиллик катта илмий тадқиқотчиларни ўз ичига оладиган тизим жорий этилди ва уларнинг ойлик маошлари жиддий оширилди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фан доктори илмий даражаси 2189 кишига ва фан номзоди илмий даражалари 11119 кишига берилди. Ушбу даврда доцент илмий унвонига 5681 киши, катта илмий ходим 928 киши, профессор 1515 кишилар сазовор бўлишди. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида олий таълим тизимида ўз кутаётган қуйидаги муаммолар бор: олий ўқув юртларини академик соҳа, молиявий, иқтисодий ва тузилмавий – маъмурий соҳаларда автономиясини чекланганлиги; олий таълим хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожланмаганлиги; илмий даражага эга профессор - доцент ўқитувчилар улушининг пастлиги ва ўртача ёшини кексайиб бораётганлиги; олий таълим хизматлари ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучли эмаслиги, улар ўртасидаги муносабатни модернизация қилиниши зарурлиги; таълим сифати даражасини оширишни зарурлиги ва баҳолаш тизимининг мукаммал эмаслиги. Олий таълим тизимини ислоҳ этишнинг муҳим резерви, устувор йўналишларидан бири олий ўқув юртларини мустақиллигини кенгайтириш ҳисобланади. Олий ўқув юртлари автономияси уч асосий соҳада академик, молиявий- иқтисодий ва тузилмавий кўринишида намоён бўлади. Олий ўқув юртлари мустақиллигини кенгайтириш муаммоси олий ўқув юрти билан давлатнинг ўзаро муносабати тизимида олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш билан умуман олий таълимни бошқаришни, жумладан олий ўқув юрти ички бошқаруви билан боғлиқ бўлган кўпқиррали мураккаб масала ҳисобланади. Таълим хизматлари ва меҳнат бозорлари алоқалари тизимининг ажралмас қисмлари ҳисобланади. Меҳнат бозори иқтисодий вазифасига кўра ресурслар бозорларига, таълим хизматлари бозори эса хизматлар бозорига киради. Шу билан бирга мазкур бозорлар ўзига хос муносабатлар, амал қилиш механизмлари, институтларига хос тегишли мазмунга эга бўлишини тақозо этади. Меҳнат ва таълим хизматлари бозорлари, уларнинг субъектлари ўртасида юзага келадиган бозор муносабатларида, фикримизча, кишиларнинг иқтисодий манфаатлари, диди ва қобилияти, рақобат ва нарх – наво билан биргаликда тадқиқ этилаётган бозорларнинг фаолияти ва ўзаро алоқасига фаол таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш даркор. Мамлакатнинг меҳнат ва таълим хизматлари бозорлари меҳнат муносабатлари тизимидаги ўзгаришлар, бандликни,кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлашни тартибга солиш методларини ислоҳ қилиш билан узвий қўшилиб кетгани учун ушбу қонуниятлар ўзаро боғлиқ бўлган, бозорнинг ўзаро алоқасига таъсир кўрсатувчи тамойилларнинг ишга солишни тақозо этади. Ушбу механизмда(1- чизма) алоқаларнинг конкрет ифодаси сифатида уларнинг таълим ва меҳнат хизматларига талаби ва бу борада касбий жиҳатдан тайёр иш кучи томонидан кўрсатиладиган хизматни мувофиқлаштириш воситасини режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш ва рағбатлантириш шаклари мавжуд бўлади. Бунда ўзаро муносабатлар шакли, субъектлар ўртасида тўғри ва билвосита кўринишда бўлиши мумкин. Меҳнат ва таълим бозорларининг хўжалик субъектлари ўртасидаги алоқасига ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. III боб. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларида молиявий режалаштиришнинг такомиллаштириш йўллари Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини ислоҳ қилиш Ўзбекистонда янги ривожланган жамият қуриш билан чамбарчас боғлиқдир. Уни амалга оширишда биз албатта, намуна сифатида таълимнинг халқаро мезоналарини олишимиз лозим. Лекин ўз миллий хусусиятларимизнинг барча қирраларини ҳам ҳеч бир унутмаслигимиз шарт. Ислоҳот олий ўқув юртлари фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олади, шунинг учун ҳам у туб ўзгаришлар ҳисобланади. Барча жабҳаларда қайта қуриш ва такомиллаштиришни амалга ошириш даркор. Иқтисодий вазиятни мураккаблашуви ва таълим муассасаси молиявий мустақилликнинг ошиши молия соҳасига амалда барча бўлинма раҳбарларининг молия соҳасига жалб этилишини талаб қилади. Маблағларни жалб этиш, бошқариш ва тежаш ҳар бир факультет декани, кафедра мудири, бўлим, бошқарма раҳбарининг вазифасига айланди. Илгари фақат раҳбар ҳамда бухгалтернинг ташвиши бўлган юмуш эндиликда таълим муассасаси бутун жамоасини ўзига жалб этади. Бўлинмаларнинг раҳбарлари ўз қарорларини молияни бошқарув орқали амалга ошириш имконига эга бўлдилар. Таълим муассасасининг бюджети ректор ва тегишли ваколат берилган бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолияти орқали сарфланади. Таълим муассасасининг ректори шахсан жавобгарлик ва ҳуқуққа эга. Унинг буйруғи билан молиявий банк ҳужжатларига имзо қўйиш ва мустақил молиявий қарорлар қабул қилиш, битим тузиш, хизматлар учун ва бошқа ташкилотлар ишлари учун маблағ йўналтириш ҳуқуқига эга лавозимдор шахслар гуруҳини белгилайди. Таълим муассасасида молиявий функция қонунчилиги таълим муассасасининг ректори томонидан амалга оширилади. Иқтисодиёт ва тадбиркорлик бўйича проректор, таркибий бўлинмаларнинг молиявий мустақилликка эга раҳбарлари молиявий фаолиятни амалга оширувчи раҳбарлар ҳисобланади. Режалаштириш молия бўлими, бош бухгалтерия, бўлинмалардаги бухталтерия хизмати таълим муассасаси молиявий фаолиятини амалга оширувчилар бўлиб ҳисобланади. Давлат ва бюджетдан ташқари маблағлар келишини таълим муассасасининг бухгалтерияси ва режалаштириш-молиялаш бўлими назорат қилади. Молиявий мустақил бўлинмалар даромад маблағидан ажратмаларни режа-молия бўлими назорат қилади. Ректор ёки унинг топшириғига мувофиқ иқтисодиёт ва тадбиркорлик бўйича проректор таълим муассасаси ягона бюджет сиёсати юритилишини таъминлайди ва таълим муассасасида молияни ташкил этишни таъминлайди. Ректор таълим муассасаси кенгаши молиявий қарорлари амалга оширилишида шахсий жавобгарликка эга. Қуйидагилар ректорнинг мутлақ ҳуқуклари ҳисобланади: - иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолияти бўйича проректор ҳамда бўлинмалар раҳбарларининг молиявий ваколати чегарасини белгилаш; - бўлинмаларни молиялаш лимитлариии 10% чегарасида кўриб чиқиш — режадаги харажатлар рўйхати чегарасида тушаётган бюджетдан ташқари маблағнинг мақсадли йўналишини ўзгартириш. Таълим муассасасининг бюджетида ҳар йили профессор-ўқитувчилар талабаларни моддий рағбатлантириш, ривожлантириш жамғармаси юзага келади. Унга барча бюджетдан ташқари тушаётган барча даромаддан чекланган улуш ўтказилади. Қуйидагилар режа-молия бўлимининг асосий вазифаси ҳисобланади: маъмурият информациявий-аналитик фаолиятини таъминлаш; маъмурият учун иқтисодий сиёсат масалалари бўйича ахборот ва таклифлар тайёрлаш. Иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш, унинг ривожини башоратлаш ва таълим муассасаси маъмурияти учун таклифлар ишлаб чиқиш бўлимининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бўлим бюджет маблағи сарфланишини назорат қилади, таълим муассасаси иқтисодий сиёсати соҳасидаги буйруқларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди. Таълим муассасаси раҳбарининг топширигига мувофиқ бўлим маблағларни сарфлаш бўйича қарор, фармойишларни экспертиза қилади ва айрим қарорлар натижасини иқтисодий таҳлилини ўтказади. Режа-молия бўлими таълим муассасаси ва унинг бўлинмаси иқтисодий фаолият кўрсаткичларини режалаштиради, иқтисодий ва меҳнат меъёрларини ишлаб чиқади. Таълим муассасаси бюджет ўлчамлари башоратини тузади, кирим ва чиқимлар башоратини ишлаб чиқади, харажат йўначишлари бўйича маблағни тақсимлаш учун тавсия тайёрлайди. Лавозим жадвалини тайёрлайди ва назорат қилади. Бу бўлинмада таълим муассасаси айрим бўлинмалари ва тадбирлари бўйича кирим ва чиқимлар рўйхати тузилади. Таълим муассасаси бухгалтерияси таълим муассасаси бюджет сиёсатини амалта оширувчи ижроия ҳокимиятининг органи ҳисобланади. У ягона касса тамойили асосида таълим муассасаси бюджети ижросини амалга оширади. Таълим муассасаси бухгалтерияси: - бюджвт ижросини ташкил этади; - таьлим муассасаси бюджети ва бўлинмалар бюджетларини назорат қилади; - бюджет ижроси ҳақида ҳисобот тайёрлайди; - таълим муассасаси қарзюри жорий бошқарувини амалга оши-ради; - молия маблағларининг тушиши ва сарфланиши ҳақида тезкор ҳисобот тайёрлайди. Таълим муассасасининг бош бухгалтери таълим муассасаси бўлимларидаги барча бухгалтерия хизмати фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади. Бош бухгалтер вазифасига ректор томонидан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодиёт, инвестиция ва маркетинг хизмати бош бошқармаси билан келишган ҳолда тайинланади. Бош бухгалтер (бухгалтерия) қуйидага ҳуқуқларга эга: - таълим муассасасига хизмат кўрсатувчи банкларда ҳисоб рақамини очиш ва ёгшш; - таълим муассасаси бўлинмалари банк ҳисоб рақамлари очилишини келишиш; - таълим муассасаси бюджет қоидаларига амал қилишининг текширувини ўтказиш; - қоида бузилганда ёки маблағ танқислигида тасарруф этувчилар ҳисоб-китоб бўйича операцияларни тўхтатиш; - бўлинмалар кирим ва чиқим рўйхатини, молиялаш билан боғлиқ буйруклар, бошқа ташкилотлар билан битимларни келишиб олиш. Молия назорати бўлими қуйидагиларни назорат қилиш учун тузилади: - таълим муассасаси бюджети ижросини; - бўлинмалар ва умуман таълим муассасаси ички аудитини ўтказишни; - тушаётган маблағлардан самарали мақсадли фойдаланиш бўйича тафтиш ва текшириш ўтказиш; - таълим муассасаси ички молия фаолияти ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлардаги қоидаларга риоя этишни. Молиявий назорат бўлими бўлинмалар молиявий бахсларини, бўлинмаларнинг мақсадли ажратмалар тўлиқ берилмаганлиги ёки улардан ҳуқуқий фойдаланилмаганлиги хусусидаги имкониятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Хусусан, таълим тизимини ва унинг босқичли тизими: университет таълимини ривожлантириш, олий таълим фаолиятининг асосий соҳалари-таълим ва илмий тадқиқотнинг мазмуни, шакли ва услубиятини ўзгартириш, олий ўқув юрти мақомини сезиларли даражада кўтариш, лозим бўлади. Ўша даврдаги мансуб «Олий таълимдаги ихтисосликлар ва ихтисослашувлар рўйхати» да 600 га яқин номини учратиш мумкин ва уларнинг ҳар бири бўйича мутахассис тайёрланган. Уларнинг дипломига битта муайян ихтисослик ёки ихтисослашув номи ёзилган. Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўша пайтларда 300 ихтисослик ва ихтисослашув бўйича мутахассислар тайёрланган. Тайёргарликни тугатгач мутахассислар ўз ихтисосликларига мос муайян иш ўрнига боришлари лозим эди. Шундай деб ўйланган. Бироқ амалда эса бутунлай бошқача ҳол эди. Шундай қилиб хўжалик юритишнинг ва таълимнинг мавжуд тизими, кўп холларда мутаҳассисни олий даражада тайёрламас эди. Кўп босқичли тизим жаҳон тажрибасида аллақачон ўзлаштирлган ва амалда муваффақият билан қўлланмоқда. Ўзбекистоннинг мустақил шароитида у қуйидагича кўринишга эга, яъни 600 га яқин ихтисослик ва ихтисослашув мавжуд бўлиб, олий ўқув юртларимизда шулар бўйича мутахассислар тайёрлаш мўлжалланмоқда, лекин улар 103 йўналишга ажратилган. Билимнинг ҳар бир йўналишида шундай соҳалар мавжуд, улар еттита: табиий фанлар ва математика, гуманитар фанлар, соғлиқни сақлаш, таълим, техника-фанлари, қишлоқ хўжалик фанлари, харбий ихтиссосликлар. Янги турдаги мутахассислар можоросида асосий сиймо бўлиб таянч олий маълумотга эга бакалаврлар ҳисобланади. Тўрт йил ичида улар гуманитар, табиий фанлар ва умум таълим бўлимлари бўйича бир қатор ихтисосликларни ҳам ўз ичига олган муайян йўналишларда тўлиқ маълумот олишлари лозим. Масалан: «қурилиш» йўналиши ўз ичига 17 ихтисосликни олади. «Телекоммуникация» ихтисосликни «Педагогика»-12 ихтисосликни ўз ичига олади ва ҳоказо.. Бакалавр шундай тайёргарликка эга бўлиб, маълум «жилвирланиши»дан сўнг мустақил равишда ёки олий ўқув юртининг тегишли курсида, корхонада, ташкилот ёки муасасада ўз ихтисослиги йўналиши бўйича Оммавий лавозимларда ишлай олади. Бундай тайёрлаш тартиби ҳар бир шахсни ҳам, жамиятни ҳам қаноатлантиради. Анча чуқур ва махсус бўлимлар талаб қилувчи лавозимларда ишлаш учун тўлиқ олий маълумотга эга мутахассислар ва магистралр етиштирилмоқда. Мутахассис бўлиб бакалавриятни тугатса, уни яхши ўзлаштириб тегишли тест синовидан ўтган ва бакалавриат тайёрлашнинг йўналишларидан бирга кирувчи курсни ўтган битирувчи ҳисобланади. Мутахассислик ходимлар тайёрлашнинг босқичли тизимига ўтиш тўлиқ олий маълумотли битирувчилар умумий сонини, биринчи галда, республика танқислик сезмаётган ихтисосликлар бўйича қисқартиришни тақазо этмоқда. Ривожланаётган ва устувор халқ хўжалиги тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш ҳажмини сақлаб қолиш, қатор ҳолларда эса ҳатто кўпайтириш лозим. Бу биринчи галда иқтисодчилар, юристлар, ЭХМ бўйича мутахассисликлар, информатика ва баъзи бошқаларга тегишли. Олий таълимни ислоҳ қилишнинг умумий йўллари билан фаолиятининг асосий соҳалари: -тарбия ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳам мазмуний, шаклий ҳамда услубий ўзгаришлар сезиларли даражада амалга оширилиши керак. Олий ўқув юртларининг ўқув услубий адабиётлари билан таъминланган ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан яхшилаш аҳамият касб этади. Янги дарсликлар яратиш, тегишли ўқув-услубий ва бошқа ўқув материаллари, янги ўқув касбий дастурларда ва давлат стандартлари талабаларини ҳисобга олган ҳолда қайта нашр қилиш ва ўқув жараёнида улардан фойдаланиш зарур. Иқтидорли талабаларни ва аспирантларни излаб топиш ва танлаш имконияти олий ўқув юртларидан ихтисослаштирилган коллежлар, гимназиялар ва лицей ташкил этилиши туфайли амалга оширилади. Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти шароитида таълим, фан ва маданият маркази сифатидаги олий ўқув юрти профессорлар, ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг жамоаси ҳисобланади. Улар ўз олдиларига инсон Ватан ва жаҳон маданиятларини равнақ йўлида эзгулик ва адолатни қарор топиши, ҳақиқатга эришганлигини мақсад қилиб қўйилган. Олий ўқув юртининг асосий вазифаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: -мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш; -аҳоли орасида билимни кенг ёйиш, унинг билим савиясини ва маданий даражасини ошириш.