logo

Республика қўриқхоналарида муҳофазага олинган сут эмизувчи ҳайвонларнинг биоэкологик хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1511 KB
РЕСПУБЛИКА ҚЎРИҚХОНАЛАРИДА МУҲОФАЗАГА ОЛИНГАН СУТ ЭМИЗУВЧИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Табиатда ўсимлик ва ҳайвонот олами вакилларининг табиий бирлиги ва ўрни • Ўзбекистон республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида кўрсатилганидек, қуруқликда, сувда, атмосфера ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, илмий ёки Табиатни Муҳофаза қилиш мақсадларида (ҳамда биохилма-хилликни бойитиш ва бошқа мақсадларда интродукция қилинган ҳайвонларни) ярим эркин шароитда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги мунособатларни тартибга солади. • Ер юзида ҳаёт мавжуд экан, эволюция жараёнида жониворларнинг айрим турлари вужудга келади, баъзилари камайиб боради ва бошқалари эса йўқ бўлиб кетади. Аммо кейинги йилларда йўқолиш, пайдо бўлишдан кўра кўпроқ фоизларни ташкил этмоқда. Бу кўпинча инсоният айби билан бўлиб, кўпгина жониворлар ва ўсимликларнинг мослашган ҳудудларидан четлаштирилмоқда. Инсонларни табиатга нисбатан ўйламасдан қилган мунособатлари биринчи навбат ўз таъсирини кенг тарқалган ва турли туман ҳайвонлар гуруҳи қушларга кўрсатмоқдалар. Республикамизда табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ва унинг кўринишлари • Барқарор тараққиёти учун табиатни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хиллик ресурсларини сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда Халқаробиологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияга(CBD, Рио-де-Жанейро) қўшилди.1998 йилда ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хилликни сақлаб колиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасининг тасдиқланиши биохилма-хилликни сақлаб қолиш йўлидаги биринчи қадам бўлди. Бу стратегиянинг асосий вазифаларидан бири мамлакат умумий майдонининг 10%гача қисмини қамраб олувчи муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барқарор тизимини ташкил қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида биохилма-хилликни муҳофаза қилиш айнан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда тўлақонли амалга оширилмоқда. • Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил қилиш, муҳофаза этиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ҳукумат, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади. Халқаро даражада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимининг тараққиёти Умумжаҳон табиатни муҳофаза этиш уюшмаси, хусусан, Умумжаҳон муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар комиссияси (WCPA) томонидан мувофиқлаштирилади. Бироқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бутлиги ва самарали менежментини давлат миқёсида таъ-минлаш муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқаришнинг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ ТАБИИЙ ҚЎРИҚХОНАЛАР • Қўриқхоналар табиатнинг бир эталони ҳисобланади. Республикамиз ҳудудида 9 та қўриқхона фаолият кўрсатмоқда. Шулардан биттаси қумли чўл ва тўқай ландшафтини ўз ичига олган Қизилқум қўриқхонаси ҳисобланади. Бу қўриқхона ҳудудидан вилоятимиз жуда узоқда жойлашганлиги сабабли унда тадқиқот ишлари ҳам олиб борилган. Шу сабабли ундаги тўқай ўсимликларни ва ҳайвонларни ўрганиш долзарб саналади. • Ўзбекистон республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Инсонинг табиат имкониятларини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олмай жадал юритилган хўжалик фаолияти, ер юзида тупроқ нураши, ўрмонлардан маҳрум бўлиш, балиқларнинг ҳаддан ташқари кўп овланиши, тузли ёмғирлар, атмосфера ифлосланиши, озон қатламининг бузилиши ва ҳоказоларнинг рўй беришига олиб келади” . Ана шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда экология муаммоси Ўзбекистонинг миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги қўриқхоналар мавжуд: • Чотқол; • Бадай-тўқай; • Ҳисор; • Зомин; • Зарафшон; • Қизилқум; • Нурота; • Сурхон; • Китоб . Чотқол биосфера қўриқхонаси • 1947 йилда ташкил қилинган. Угом-Чотқол табиий миллий боғи таркибига кириб, Тошкентдан шарқда ва Ангрендан шимолда жойлашган. Умумий майдони 35724 га, шундан ўрмонлар 6586 га, далалар 7047 га, ҳовузлар 81 га ни ташкил қилади. Қўриқхона Тошкент вилояти ҳудудида Чотқол тизмасининг ғарбий қисмида жойлашган. Қўриқхонанинг мақсади Ғарбий Тянь - Шаннинг тоғли экотизимларини сақлаш ва атроф - муҳит ҳолатининг экологик мониторингидан иборат. Чотқол қўриқхонаси флораси 1168 турга эга бўлиб, минтақа учун хосдир. Бу ерда Қўриқхона учун эндем бўлган 6 тур ўсади. Ҳисор давлат қўриқхонаси Қашқадарё вилоятида Ҳисор тизмасининг ғарбий ёнбағрида денгиз сатҳидан 1750 м дан 4349 м гача баландликда жойлашган. 1983 йилда икки давлат қўриқхонаси – Қизилсуй ва Мироқин қўриқхоналарининг бирлашиши натижасида ташкил қилинган. Ҳозирги пайтда бу Ўзбекистондаги энг катта қўриқхонадир. Умумий майдони 80986 га ни ташкил қилади. Қўриқхонада ўрмон, дала экотизимлари ажралган; ўрмон билан қопланган майдони 56678,1 га; яйловлар мавжуд; дарё ва кўлларга 171 га тўғри келади; ботқоқликлар 511 га; қияликлар ва тоғ ёнбағридаги тўкилмалар 31819 га ни ташкил қилади; йўллар, шудгор ва қамишзор далалар мавжуд. Қўриқхонанинг асосий ўрмон ҳосил қилувчи ўсимликлари зарафшон ва ярим шар шаклидаги арчалар ҳисобланади. • Нурота давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси жануби-ғарбида Жиззах вилояти Фориш туманидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида жойлашган. 1975 йилда ташкил қилинган. Қўриқхона майдони 17752 га, шундан 2529 га ўрмон билан қопланган. Ёнғоқнинг қадрли турларини сақлаб қолиш ва Северцов қўйининг ноёб популяциясини ҳимоялаш қўриқхонанинг асосий мақсади ҳисобланади.Помир-Олой тоғ тизими ва Қизилқум чўлининг оралиғида жойлашган қўриқхонада тоғли, чўлли ва бореал турлар, шунингдек, кўп миқдорда эндемикларни ўз ичига олган ўзига хос флора шаклланган. • Сурхон давлат қўриқхонаси Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, иккита мустақил ҳудуд: Орол- Пайғамбар ва Қўҳитонтоғ тизмаси шарқий ёнбағридан ташкил топган. Умумий майдони 3092 га бўлган Орол-Пайғамбар ҳудуди Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига кирган Бухоро буғуси (хонгул) ва яйловтўқай экотизимларини сақлаб қолиш мақсадида 1971 йилдаёқ қўриқхона сифатида ташкил топганди. 1987 йилда Қўҳитон давлат қўриқхонаси Орол-Пайғамбар қўриқхонаси билан бирлаштирилди ва умумий майдони 24554 га бўлган Сурхон давлат қўриқхонасига қайта ташкил қилинди. • «Бадай-тўқай» давлат қўриқхонаси 1971 йил октябрь ойида тўқай ландшафтини ва унинг ҳайвонот оламини сақлаб қолиш мақсадида, Ўзбекистон ҳудудида олтинчи ва Қорақалпоғистонда биринчи қўриқхона сифатида ташкил топган. Майдони 6462 га, хусусан, ўрмон билан қопланган ери 3975 га. Беруний ва Кегайли туманлари ҳудудида Амударё паст оқимида жойлашган. Тўқай чангалзорлари майдоннинг 70 фоизини эгаллайди. Ҳайвонот олами 91 турдан ортиқ қуш, 15 турдаги сутэмизувчи ва 15 турдаги балиқни ўз ичига олади.«Бадай-тўқай» давлат қўриқхонаси ТМХР Қизил китоби, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби, СИТЕС II Иловасига киритилган Бухоро буғусини (хонгулни) иқлимлаштириш билан шуғулланади. • Зарафшон давлат қўриқхонаси 1975 йилдаташкил этилган, Самарқанд вилоятида жойлашган. Унинг ҳудуди Чўпонота чўққиларидан бошланади ва тор тизма бўлиб Зарафшон дарёсининг ўнг соҳили бўйлаб 47 км га чўзилган. Ўрмон ерининг кенглиги 300 дан 1500 м гача. Қўриқхона майдони 2352 га, шундан 680 га ўрмон билан қопланган. Қўриқхонани ташкил қилишдан мақсад йўқолиб бораётган чиройли Зарафшон қирғовулини, қимматли доривор бутаси – чаканда (облепиха), тўқай чангалзорини тиклаш ва сақлаш, илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат. Қўриқхонанинг нисбатан кичик ҳудудида қарийб 300 турдаги ўсимлик ўсади. Қўриқхонада 59 турдаги доривор ва 23 турдаги техник ўсимлик аниқланган. Қўриқхонанинг фаунаси 359 тур билан тақдим қилинган, шундан амфибиялар – 2, судралиб юрувчилар – 8, қушлар – 206, сутэмизувчилар – 24 турни ташкил қилади. Ноёб ва йўқолиб кетаётган турлар 32та. 1995 йилдан бери Зарафшон давлат қўриқхонасида хонгулни кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. • Қизилқум давлат қўриқхонасиҚизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йилда ташкил топган, Бухоро вилоятида жойлашган. Қўриқхона майдони 10311 га ни ташкил қилади, шундан 5144 га ўрмон билан қопланган, 6964 га қумли зонада ва 3177 га Амударё бўйида жойлашган. Қўриқхона ҳудудида 250 турдаги ҳайвон мавжуд, шундан 10 дан ортиқ тури ТМХР Қизил китоби ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган; 160 турдаги ўсимлик учрайди, шундан 2 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган. Бухоро бўғуси алоҳида эътиборга молик, унинг сони 1991 йилдан бери 200 бошгача кўпайди. • Қизилқум давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимига киради ҳамда Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси томонидан бошқарилади. • Зомин давлат қўриқхонасиЗомин давлат қўриқхонаси 1960 йилда ташкил этилган, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал • туманларида 26840 га майдонда жойлашган, шундан 11322 га ўрмон билан қопланган. Денгиз сатҳидан 1760-3500 м баландликдаги тоғ-арча экотизимлари муҳофаза қилинади. 700 дан ортиқ турдаги ўсимлик мавжуд, шундан Зарафшон, яримшарсимон ва Туркистон арчалари ўрмон ҳосил қилади. Қўриқхона ҳудудида ҳайвонлар 152 турни ташкил этади, шундан 16 тури Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. • Зомин давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимига киради ҳамда Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси томонидан бошқарилади. • Китоб давлат қўриқхонасиКитоб давлат қўриқхонаси 1979 йилда 3938 га майдонда ташкил топган. Қўриқхона Қашқадарё вилоятида Зарафшон тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида жойлашган, баландлиги 1300 дан 2650 м гача оралиқда. Қўриқхона ҳудудида 168 турдаги ҳайвон мавжуд (қушлар – 128, сутэмизувчилар – 21, судралиб юрувчилар – 14, балиқлар – 3 турдан иборат) билан тақдим қилинган, шундан 10 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган, 800 турдаги ўсимлик ўсади, шундан 23 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган. • Китоб давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига бўйсунади, Китоб геология экспедицияси томонидан бошқарилади. РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ ТАБИИЙ ҚЎРИҚХОНАЛАРДА МУҲОФАЗАГА ОЛИНГАН СУТ ЭМИЗУВЧИ ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИГА • Қўнғир айиқ. • Мақоми. Голарктика турининг заиф табиатан камёб, мозаик тарқалган Туркистон-Марказий Осиё кенжа тури. • Тарқалиши. Ғарбий Тёншон, Ғарбий Помир-Олой. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамалакатлари, Қозоғистон; Афғонистонинг, Покистонинг, Ҳиндистонинг шимоли; Хитой, Непал. Шимолий Евроосиё, Шимолий Америкада-бошқа кенжа турлари. • Яшаш жойлари. Тоғларнинг д.с.б. 1500-3500 м бўлган ўрта ва юқори қисмлари. Гепард. • Мақоми. Афро-ғарбий Осиё турининг мамлакатда умуман йўқ бўлиб кетган Эрон-Турон кенжа тури. • Тарқалиши. Ўтмишда –Қизилқум, Устюрт ясси текислиги. Ўзбекистондан ташқарида: Эрон, Ўтмишда Туркманистон, Қозоғистон, Кавказорти, Яқин Шарқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон. Африкада-бошқа кенжа туралари. • Яшаш жойлари. Чўлнинг текислик қисмидаги баланд-паст ва қумлоқ ёки қум тупроқли жойлари. • Сони. Қизилқумда XIX-асрда йўқ бўлиб кетган, Устюртда 1960-1970 йилларда 13 донаси қайд этилган, 1973 йилдан кейин умуман учрамаган. • Яшаш тарзи. Асосан кундузи, баъзан ойдин кечалари ҳам фаол. Декабр- январда жуфтлашади. Апрел-майда болалайди (2-4). Болалари 1-2 йил онасидан ажрамайди, 2-4 ёшда жинсий вояга етади. Кўпайиш давридан сўнг кўчиб юради. Жайронлар, баъзан қуёнлар, кемирувчилар, қушлар билан озиқланади. 14 ёшгача яшайди. Қоплон. • Мақоми. Афро-жанубий Осиё турининг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган локал тарқалган Эрон-Турон кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. • Тарқалиши. Кўҳитанг, Боботоғ т. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон; Эрон ва Афғонистонинг шимоли. Африка, Ғарбий ва Жанубий Осиё, Кавказорти, Узоқ Шарқда-бошқа кенжа турлари. • Сони. 1949-1960-йилларда Боботоғ т. бир неча донаси қайд этилган, 1990 йилларда Кўҳитанг т.да ҳам бир неча донаси учраган. Ҳозирда 10 тага яқини қолган деб тахмин қилинади. • Яшаш тарзи. Оқшом ва тунлари фаол, кундузи ғорлар, қоялар орасига беркиниб ётади. Декабр-январда жуфтлашади. Март-май ойларида болалайди (2-5). Болалари 1-1,5 йилгача онаси билан бирга бўлади. 2-3 ёшда жинсий вояга етади. Ёввойи туёқлилар, баъзан кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади. Умрининг узунлиги 15-ёшгача. ХУЛОСА • Ўзбекистон ҳайвонот оламининг тарқалишида ҳам иқлим ва рельеф муҳим аҳамият касб этади. Ч ў л ва адир минтақасида асосан, калтакесак, илон, кўрсичқон, юмронқозиқ, сут эмизувчилардан: чўл мушуги, жайрон, оққуйруқ, қора қулоқ, тулки хонгул ва бошқалар яшайди. Тоғ ва тоғ олди минтақаларида оқ сичқон, оқ сувсар, ўрмон сичқони, ўрмон олмахони, қундуз, қўнғир айиқ, силовсин, бўри, тулки, сиртлон, бўрсиқ, қуён яшайди. Қушлардан бургут, тасқара, каклик, булбул кабилар учрайди. • Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, давлат табиий қўриқхоналари қатъий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бўлиб, уларда ёввойи табиатнинг йил бўйи кузатиб борилади. Ҳозирги кунда республика ҳудудида 9 та давлат қўриқхонаси мавжуд бўлиб, уларнинг асосий вазифаларидан бири табиат ландшафтлари, ноёб ва нодир ҳайвон, ўсимлик турларини табиий аҳволда сақлаб қолиш ва кейинчалик бошқа ҳудудларни улар билан бойитишдан иборат. Мавжуд иккита боғнинг вазифаси эса, гўзал ландшафтлар ва уларнинг ёввойи вакилларини муҳофаза қилиш билан бирга, экологик туризмни ривожлантириш, инсонларнинг табиат билан алоқасини кучайтиришдир. Ўзбекистоннинг тупроқ қоплами, ўсимлик ва ҳайвонот олами жуда хилма-хил.