logo

Буйраклар ултратовуш текшируви технологияси. Болалардаги буйрак касалликлари ултратовуш ташхисининг хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

11.07.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1243.7080078125 KB
Буйраклар ултратовуш текшируви технологияси. Болалардаги буйрак касалликлари ултратовуш ташхисининг хусусиятлари. Буйрак ва сийдик тизими аномалиялари ултратовуш диагностикаси БУЙРАК АНАТОМИЯСИ Шакли ловияга ухшаш, жуфт ретроперитонеал, яьни корин парда ортида жойлашган орган Улчами катталарда буйига 9-14 см Бу кишини буйи ва огирлигига боглик узгаради Жуссаси кичкина одамда 14смли буйрак бу патология Ва аксинча катта одам буйраги 9см дан кичик булиши хам патология хисобланади Унг буйракнинг юкори учи ThХII умуртка танасининг пастки чеккаси сохасидан III бел умурткаси танасининг пастки сохасида туради Чап буйракнинг юкори учи Th ХI кукрак умурткасини уртасида пастки учи III бел умурткасининг танаси уртаси сохасида туради  Иккала буйрак хам бел квадрат мускуллари устида жойлашади, бу мускул бел умурткаларига бурчак остида бириккани учун буйраклар хам 45-50 градус бурчак остида жойлашади, юкори кисми умурткага якинрок, пастки кисми узокрок жойлашган булади. • Буйраклар орка-латерал (ташки ён) томонида квадрат, орқа-медиал томонида псоас мускуллари ётади • Буйракнинг 3 та буртик юзаси бор. Олд орка ва латериал юзаси буртик ,медиал юзаси ботик. 1-буйракни латериал томондан куриниши • 2-ён томондан куриниши • 3-медиал (ички) томондан куриниши 1. Буйрак атрофи (фасциялари ичи) ёг тукима билан тулган булади 2. Буйрак паренхимаси: А) пустлок кисми Б) магиз кисми 3. Буйрак синуси • Буйраклар сегментар тузилиши: • 1. Буйрак чуккиси (апикал) • 2. Олдинги-юкориги • 3. Олдинги-урта • 4. Пастки • 5. Орка сегмент Ёг микдори куп озлигига караб синус шакли ва гиперэхогенлиги турлича булади Жомчадан 2-3та катта косачалар, улардан эса 2-4тадан кичик косачалар тармокланади Хар бир кичик косача магиз кисми пирамидасини сургичига бориб богланади Демак канча кичик косача булса шунча пирамида булади Буйрак дарвозасидан артерия, вена ва уретер киради. Энг юкорида вена, бироз паст ва ён томонда артерия ва энг пастда уретер жойлашади Кон томири артерия ва вена иккала буйракда хам 1тадан Аортадан артериялар 1чи 2чи бел умурткалари сохасида ажрайди. Ультратовушда мен юкори мезентерик артерияга ориентир килишингизни тавсия киламан. Буйрак артериялари мезентерик артериядан 1 -2 см пастда ажралади • Буйрак артерияси тармокланиши: • Буйрак артерияси дарвозадан кирмасдан буйрак усти бези (адренал) пастки артерияси тармогини беради • Сунг буйракка кириб 5 та сегментар артерияларга булиниб кетади • Шулардан факат орка сегментар артерия жомча остидан йуналади, колганлари уни устидан Сегментар артериялар хар бири синус ёг кавати ичида, катта косачалар сохасида булаклараро артерияларга булинади Булаклараро артерия уз навбатида 4-6 тадан айланма артерияларга булинади Нима учун айланма? Чунки бу артериялар хар бир пирамидани айланиб утиб, бир бири билан анастомоз хосил килади. • Охирида айланма артериялар буйрак нефронларини афферент артерияларига булиниб кетади Хуллас буйрак артериал тармоги схемаси куйидагича асосий артерия>>>сегментар >>>>булаклараро >>>>>айланма>>>>>>афферент Буйрак артериялари шундай тармоклангани учун буйрак инфарктида зарарланган паренхима понасимон шаклда булади Сегментар артерияларда кон окими бузилиши (тардус- парвус) бу асосий артерияда 70% дан куп стеноз борлигини англатади Буйракларни ултратовуш текшириш техникаси. Буйракларни текшириш куп позицияда утказилади: кундаланг, буйлама,кийшик кесимларда 1. Корин томонидан текшириш – трансобдаминал текшириш 2. Орка томондан текшириш – транслюмбал текшириш 3. Беморни унг ва чап ён томонига ёткизиб текшириш – Фронтал кесим оркали текшириш. 1. Буйлама кесим 2. Сагитал кесим у З У Н Л И Г и эни калинлиги 1. Унг ён томондан текшириш: датчик култик урта аксиляр чизикка буйлама куйилади. Датчикни соат стрелкаси буйлаб 11 ва 5 га бурилади. Бу кесимда буйрак тулик буйрак дарвозаси билан бирга чикади. 2. Чап ён томондан текшириш: Датчик култик урта аксиляр чизикка буйлама куйилади. Датчик соат стрелкаси буйлаб 1 ва 7 га бурилади. Буйракни тулик кесими чикади Буйрак узунлиги 75-130 мм Калинлиги 35-50 мм эни 45-65 мм Буйракни уртача хажми 134 см/3 Паренхима калинлиги: 12-18 мм Пустлок кавати калинлиги 6-7 мм Кортико ренал индекс -0,37-0,4 Буйраклар эхогенлиги жигар эхогенлиги билан таккосланади. Буйраклар эхогенлиги нормада жигар эхогенлигидан паст булади. Буйраклар эхогенлиги классификацияси: 0 даражаси: унг буйрак пустлок кавати эхогенлиги жигар эхогенлигидан паст 1 даражаси: унг буйрак пустлок кавати эхогенлиги жигар эхогенлиги билан бир хил (тенг) 2 даражаси: унг буйрак пустлок кавати эхогенлиги жигар эхогенлигидан юкори, лекин буйрак синуси эхогенлигидан паст . 3 даражаси: унг буйрак пустлок кавати эхогенлиги синус эхогенлиги билан бир хил (тенг) БУЙРАК ЭМБРИОГЕНЕЗИ • Хар бир органни ультратовуш диагностикасини урганишдан олдин албатта шу аъзо эмбриологиясини билиш зарур • Акс холда жуда куп патологияларни тушуниб булмайди • Хомила ривожланиши дастлабки даврида, оталанган тухум хужайра 8та хужайрага булинган вактида эмбрион 2та каватдан иборат булади • Трофобласт ва эмбриобласт • Трофобластдан хомилани кон билан таминловчи, ураб турувчи структуралар ривожланади • Эмбриобластдан хомилани узи ривожланади • Эмбриобласт дастлаб 3 та каватдан иборат булади: • Эктодерма • Эндодерма • Ва мезодерма • Шу мезодермадан бошка ички органлар катори буйраклар ривожланади • Буйраклар биламизки организмдан азот колдикларини чикариш билан фаолият курсатади • Хайрон коларли жихат шундаки эмбрионал даврда 3 хил шундай "буйрак" фаолият курсатади • 1чиси эмбрион буйин кисмида жойлашиб пронефроз деб аталади. • У хомиладорликни 4чи хафтаси охирида пайдо булиб атиги 2 кунгина фаолият курсатади. Кейин су'рилиб кетади • 2 чи "буйрак" мезонефроз хомиладорликни 5 хафтасида бел сохасида ривожланади ва 8 чи хафтада фаолиятини якунлайди • Бу икки "буйрак" вактинчалик эканлиги учун куштирнок ичида ёздим • 3чи буйрак биз билган доимий буйрак, чанок сохасида 9чи хафтада ривожланади • Метанефроз деб аталади  • Расмда курсатилганидек пронефроз доирачалар куринишида, мезонефроз найча куринишида булади • Метанефроз эса буйракча куринишини олади • Мезонефроздан кейинчалик сийдик йули (уретер) ва буйрак ичи сийдик йигиш тизими (косача- жомча, нефрон найчалари) хосил булади • Доимий буйрак хосил булиши кандай амалга ошади? • Метанефроз (паренхима) ва мезонефроз найчаси (сийдик йигиш ва чикариш найчалари) бир бирига якинлашиб боради • Мезонефроздан хосил булган найчалар метанефроз (паренхима бошлангичи) ичига киради • Паренхима ва сийдик йуллари бирлашади • Сийдик йуллари кирган жой эса буйрак дарвозасини хосил килади • Буйраклар дастлаб чанокда жойлашади • Бошлангич даврда буйрак томирлари аортадан эмас, чанок артериясидан тармок олади • Эмбриогенез даврида жинсий аъзолар юкоридан пастга караб тушиб борса буйраклар тана юкорисига бош томонга кутарилади • Шу жараёнда буйрак артериялари аорта тармоги шаклланади. Чанок тармоги эса йуколиб кетади БУЙРАК ЭКТОПИЯСИ, ДИСТОПИЯСИ, БУРАЛИШИ (РОТАЦИЯСИ)   • Эмбриогенез дастлабки даврида буйрак дарвозаси олд томонга, яъни коринга караган булади. • Кутарилиш даврида буйрак дарвозаси ичкарига караб (медиал томонга) буралиб боради. • Эктопик буйракда эса бу буралиш булмайди ва буйрак дарвозаси худди олдинга караб буралгандай куриниш олади • Эктопияни бир канча турлари ва шакллари бор: • Эктопияни оддий турида буйрак уз томонида , пастда-чанокда ёки юкорида кукрак кафаси ичида жойлашади • Энг куп учрайдиган тури чанокдаги буйрак • Кукрак кафаси ичидаги буйрак кам кузатилади • Иккинчи тури: кесиб утувчи эктопияда эса иккала буйрак бир томонда жойлашади. Эктопик буйрак уретери эса умурткани карама-карши томонга кесиб утади • Бу турида буйраклар бир бирига ёпишади • Бу буйраклар ротация килиши яъни уз уки атрофида айланиши мумкин • Эктопия купрок чап буйракда кузатилади • Эктопияни фарклаш керак : • Такасимон еки эгарсимон буйракдан • Нефроптоздан • Атрофияга учраган эхоген буйракдан БУЙРАК АГЕНЕЗИЯСИ • Агар юкорида айтганимиз бирламчи буйрак паренхимаси ичига найчалар умуман кирмаса буйрак агенезияси (йуклиги) юзага келади • Бунда бир томонда умуман буйрак куринмайди • Икки томонлама буйрак агенезияси эса тугилгач ёки хомиладорлик вактида улим билан тугайди. БОЛАЛАР БУЛАКЧАЛИ БУЙРАГИ Хомилада буйраклар булакланган шаклда булади, баъзи катта инсонларда буни сакланиб колганини куриш мумкин • Меёрдаги холат булгани учун диагностик ахамияти йук. • Лекин усмалар, яллигланиш касалликларидан фарклаш керак. • Буйрак структураси ва кон айланиши бузилмаганлиги билан фаркланади E`TIBORIZ UCHUN RAXMAT