logo

Жамоатчилик фикри социологияси ва унинг асосий йўналишлари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

101.4814453125 KB
ЖАМОАТЧИЛИ К ФИКРИ СОЦИОЛОГИЯС И ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ СОЦИОЛОГИЯСИ Жамоатчилик фикри тушунчаси маъно-мазмун нуқтаи назаридан «жамоа», «жамоатчилик», «фикр» сўзларининг мантиқий мақсадли уйҚунлашуви маҳсулидир. Жамоатчилик фикрини теран ва тўҚри англамоқ учун юқоридаги таркиб ясовчи сўз-терминлар моҳиятини аввал бошдан англаб олмоқ муҳимдир. Ўозир ва ўтмишда, ватанимиз ёхуд хорижий мамлакатлар тадқиқотчилари бу терминлар мазмунига турлича талқин беришиб, уларга мақсаддан келиб чиқадиган маъно юклатиб келишган. Хусусан, аксарият тадқиқотларда жамоатчилик фикрининг таркибий қисми бўлган «фикр» тушунчаси «тасаввур», «муҳокама», «қарашлар», «мулоҳазалар», «ишонч», «эътиқод», «лафз», «фикр билдириш», «эътироз», «фикр якдиллиги», «плюрализм» ва ҳоказо терминларга синоним тушунча сифатида ҳам талқин этилади. Фикр тушунчасининг бундай ҳар ёқлама талқини жамоатчилик фикрини тушунишда муайян мураккабликлар туҚдириши табиийдир. 01 03 16 101A 0D 01 05 05 03 04 1E 03 05 05 09 09 280D 17 14 16 16 16 23 24 05 10070B 2B 26 0B 03 05 Худди шунингдек, жамоатчилик тушунчаси хусусида ҳам илм- фанда якдил қарашларнинг йўқлигини эътироф этиш жоиздир. «Жамоатчилик» тушунчаси энг қадимги даврларда хусусан кўҳна Эллада ва Рим давлатлари сиёсатида муҳим ўрин тутган бўлиб, унга халқ фикри нуқтаи назаридан қараб келинган. Гарчи, қадимги Эллада мамлакатида жамоатчилик фикрига муҳим аҳамият бериб келинган бўлса-да, бу масалада кўпроқ дифференциал ёндошув устунлик қилган. Хусусан, халқ фикри зодагонлар, аскар бошлиқлари, шаҳарликлар, озод афиналиклар фикри периферия, полислар ёхуд плебейлар ва қуллар фикридан кескин фарқ қилган. Шу боисдан «жамоатчилик» термини қадимги Юнон ва Рим давлатларида «эл-халқ мақсад- тилаклари», Олмония, Фарангистон ва Англияда «омма хоҳиш-иродаси», Польша ва Чехословакияда «гуруҳ», Россияда «йиҚин фикр-ёди» маънолари билан уйқаш тушуниб келинган.  Мовароуннаҳрнинг кўп минг йиллик тарихида жамоатчилик термини муқаддас тушунчалардан саналиб шахс ва жамоа муносабатларида бирламчи ўрин тутиб келган. У шахснинг таваллудидан бошлаб бутун ҳаёти давомида муайян маёқ вазифасини ўтаб, тартиб-қоидалар, тузуклар, қонунлар, урф-одатлар ва анъаналар тарзида амал қилиб, кишиларнинг хатти-ҳаракатлари, ўй-фикрлари, орзу ва режаларини муайян мақсадлар сари йўналтириб турган. Жамаотчилик фикрининг шахс ва жамият муносабатларида устун мавқега эгалиги «жамоатчилик» тушунчасини эл, халқ, кўпчилик мазмунида тушуниш, «фикр» тушунчасини эса ёндошув, нуқтаи назар маъносида англаш имконини беради. Шу боисдан бизнинг назаримизда жамоатчилик фикри тушунчасини халқ ёндошуви ёхуд халқ нуқтаи назари тарзида тушуниш мақсадга мувофиқдир. Зеро, фикр нуқтаи назар маъносида тушунилганда ўз луҚавий мазмуни замирига мулоҳаза, баҳолаш, қарашлар сингари таркибий ҳамда тизимий тушунчаларни ҳам қамраб олади. 01 37 0521 030D 0502 1E 0D 0907 0C21 0102 0D 27 29 23 0B 0F 0F 13 1F Шундай қилиб, жамоатчилик фикри тушунчасига берилган юқоридаги таъриф негизида мазкур ижтимоий ҳодиса моҳияти ва таркибий қисмлари хусусида атрофлича мулоҳаза юритиш маъсулияти мужассамлашганлигини эътиборда сақламоқ лозимдир. Жамоатчилик фикри тушунчасининг маъно доираси жуда кенг бўлиб, унинг таркибига мазкур ижтимоий ҳодисанинг шаклланиш жараёнлари, фаолият курсатиш шарт-шароитлари, умуминсоний вазифаларни ҳал этишдаги ўрни ва таъсири масалалари ҳам киради. Юқорида таъкидлаганимиздек, жамоатчилик фикри моҳиятини изоҳловчи турли- туман таърифлар мавжуд бўлиб, улар ижтимоий онгнинг бу ҳодисаси мазмунининг у ёки бу жиҳатларини ойдинлаштиришга, тўлақонли яхлит тасаввур шаклланишига шубҳасиз кўмаклашади. Жамоатчилик фикри термини ўарбий Европада илк даъфа Англия ҳуқуқ назарияси фанида қўлланилган бўлиб, сўнгра у Олмония, Фарангистон ва бошқа мамлакатлар ижтимоий сиёсий ҳаётида кенг фойдалана бошланди. XYII ва XYIII асрларда Англия ижтимоий ҳаётида мазкур муаммо бирмунча тор тушунилиб асосан сиёсий фикрлар жамоатчилик фикри сифатида талқин этилиб, мамлакат парламентида қабул қилинган қарорларга нисбатан халқнинг қарши ёки тарафдор кайфияти жамоатчилик фикри сифатида талқин этиб келинди.  XYIII аср сўнгига келиб, Англияда шахс эркинлиги ва озодлиги амалда таъминланганлиги, ҳар бир шахсга ўз мулоҳаза ва нуқтаи назарларини ошкора изҳор эта олиш ҳуқуқларининг расман берилганлиги ва қонун йўлида мустаҳкамланиши билан жамоатчилик фикри тушунчаси кенг оммалаша бошлади. Жамоатчилик фикрининг оммалашуви жамиятда унинг расмийлашуви, ташкилий шаклланиши жараёнларини ҳам тезлаштириб юборди. Ижтимоий ҳаёт таркибида турли хил сиёсий оқимлар, партиялар, уюшма ва жамиятлар фаол амалий-назарий саъй-ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Турли хил ташкилот ва бирлашмаларга уюшган кишилар табиат ва жамият хусусидаги тасаввур ва режаларини янада кенгроқ ёйиш мақсадларида оммавий ахборот воситалари тараққиётига ҳам кучли туртки бердилар. Бу эса жамоатчилик фикри юзасидан бой эмпирик материалларнинг тўпланиши ва натижада уни назарий тадқиқ этиш жараёни долзарб масала сифатида кун тартибига қўя бошлади. Бу хусусда амалга оширилган илк тадқиқотлар хусусидаги маълумотларини Д. Брайс ва Ф. Гольцендроф асарларида учратамиз. 01 3B 02 0F 0C 23 23 0D 1F 27 02 3F0D 0502 09210F 0502 0B 0F 10 04 4120 Бу асарларда илгари сурилган фикрларга кўра, ўарбий Европада жамоатчилик фикри XIX аср охирига қадар ҳуқуқшунослик фанининг предмети сифатида ўрганиб келинган. XX аср бошларидан эътиборан эса жамоатчилик фикри билан ижтимоий психология фанининг йирик намоёндалари жиддий қизиқа бошладилар. Қисқа вақт ичида Г. Лебон, В. Баур, Ч. Кули, У. Липман ва бошқа йирик мутахассисларнин г салмоқли тадқиқотлари нашрдан чиқазилди. Бу асарларда жамоатчилик фикри ижтимоий онгнинг муайян ҳолати, илмий бошқаришга мойил ходиса эканлиги, муайян йўналишлардаги мотивацион омиллар ҳосиласи сифатида талқин этилди. Жамият ҳаётига социология фанининг кириб келиши жамоатчилик фикрининг ижтимоий аҳамиятини кескин кучайтирди. Жамоатчилик фикри социология фанининг узвий тадқиқот объекти сифатида атрофлича ўрганила бошланди. Айни чоҚда мазкур муаммони илмий таърифлаш ҳамда ёндошишда қатор плюаралистик нуқтаи назарлар илгари сурила бошланди.Хусусан, таниқли социолог М. Оугл фикрига кўра, жамоатчилик фикри моҳиятини изоҳлашда якдил нуқтаи назарнинг шаклланмаганлигини бу борадаги илмий-назарий хаос ҳалигача барҳам топмаганлигини алоҳида куюниб таъкидлайди.