logo

Таълимнинг кейс -технологиясига кириш - кейсларни ишлаб чикиш коидалари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

215.650390625 KB
1ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ Инновацион таълим технологиялари маркази www.arxiv.uz Асосий тушунчалар Кейс стади‑ (инглизча сase - тўплам, аниқ вазият, stadi - таълим) - кейсда баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган вазиятнинг муаммоли- вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган таълим услуби дир. Кейс-стади - таълим, ахборотлар, коммуникация ва бошқарувнинг қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва кейсда баён қилинган амалий муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида прогноз қилинадиган ўқув натижаларига кафолатли етишишни воситали тарзда таъминлайдиган бир тартибга келтирилган оптимал усуллари ва воситалари мажмуидан иборат бўлган таълим технологияси дир www.arxiv.uz 2 Кейс: тарихий маълумот У илк марта Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида 1870 йилда қўлланилган эди. 1920 йилда Гарвард бизнес-мактаби (HBS) ўқитувчилари юристларнинг ўқитиш тажрибасига таяниб, иқтисодий амалиётдаги аниқ вазиятларни таҳлил этиш ва муҳокама қилишни таълимнинг асосий усули этиб танлашганидан кейин мазкур ўқитиш услуби кенг татбиқ этила бошлади. www.arxiv.uz 3 Кейс-стадининг мактаблари Кейс стади ишлаб чиқишнинг икки классик мактаби Гарвард (Америка) Манчестер ( Европада ) Муаммоли вазиятнинг ечимини топишни ўрганиш йўли Ягона тўғри Кўп вариантли ечимлар Ҳажм Ўнлаб саҳифали матнни ва кўплаб чизмаларни ўз ичига олади Ҳажми бирмунча камроқ www.arxiv.uz 4 Кейслар типологияси Типологик белгилари Кейс тури Асосий манбалари 1. Даладаги 2. Кабинетдаги 3. Илмий-тадқиқотчилик Сюжет мавжудлиги 1. Сюжетли 2. Сюжетсиз Вазият баёнининг вақтдаги изчиллиги 1. Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс 2. Вақт орқага қайтариладиган кейс-хотира 3. Прогностик кейс Кейс объекти 1. Шахсий 2. Ташкилий-институционал 3. Кўп субъектли Материални тақдим этиш усули 1. Ҳикоя 2. Эссе 3. Таҳлилий ёзишма 4. Журналист тергови 5. Ҳисобот 6. Очерк 7. Фактлар мажмуи 8. Статистик материаллар мажмуи 9. Ҳужжатлар ва ишлаб чиқариш намуналари мажмуи www.arxiv.uz 5 Типологик белгилари Кейс тури Ҳажми 1. Қисқа (лўнда) 2. Ўртача миқдордаги 3. Катта (узун) Тузилмавий ўзига хос хусусиятлари 1.Тузилмаланган 2. Тузилмаланмаган Ўқув топшириғини тақдим этиш усули 1. Саволли 2. Кейс-топшириқ Дидактик мақсадлари 1. Муаммо, ечим ёки концепцияни изоҳлаш 2. Тренингли, ўқув мавзуи/предмети бўйича малака ва кўникмалар орттиришга мўлжалланган 3. Таҳлил ва баҳолашга ўргатувчи 4. Муаммони ажратиш ва ечиш, бошқарувчилик қарорлари қабул қилишга ўргатувчи 5. Вазият субъекти ривожининг янги стратегиялари ва йўллари, янгича баҳолаш услублари ва шу кабиларни ишлаб чиқишга рағбатлантирувчи Расмийлаштириш усули 1. Босма 2. Электрон 3. Видео-кейс 4. Аудио-кейс 5. Мультимедиа-кейсКейслар типологияси (давоми) www.arxiv.uz 6 4. Кейснинг педагогик паспорти 1) педагогик аннотация 3) талабага услубий кўрсатмалар 4) ўқитувчи – кейсологнинг кейсни ҳал этиш варианти 5) ўқитишнинг кейс-технологияси2) кейс www.arxiv.uz 7 81. ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ4. Кейснинг педагогик паспорти www.arxiv.uz 9 Мисол КЕЙС « DESK INVEST » : сотиш бозорини кенгайтириш учун маркетинг стратегиясининг танланиши » (лавҳа) Ф.М. Назарова, ТДИУ ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ Ўқув предмети: « Халқаро маркетинг » . Мавзу : « Маркетинг стратегияси » . Таълимий мақсад : корхона имкониятларини таҳлил этиш ва баҳолаш қобилиятини, сотиш бозорини кенгайтириш бўйича маркетинг стратегиясини танлаш ва ишлаб чиқиш малакаларини ривожлантириш. Талабалар ушбу кейсни муваффақиятли ҳал этиш учун маркетинг стратегияларининг мавжуд турлари, уларнинг характерли хусусиятлари ва улар қўлланиладиган шарт-шароитлар, маркетинг стратегияларини танлаш ва ишлаб чиқишга нисбатан мавжуд ёндашувлар ҳақидаги билимларга эга бўлишлари лозим. Режалаштириладиган ўқув натижалари : - корхона имкониятларини таҳлил этиш ва баҳолаш қобилиятини ривожлантириш; - корхонада маркетинг стратегиясини танлаш ва ишлаб чиқиш малакаларини орттириш; - мустақил тарзда қарор қабул қилиш малакаларини эгаллаш. www.arxiv.uz 10ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ (давоми) Ушбу кейс реал институционал тизим фаолиятини акс эттиради. Кейс объекти - Масъулияти чекланган жамият шаклидаги « DESK-INVEST » Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси. Ахборот манбалари : - Масъулияти чекланган жамият шаклидаги « DESK-INVEST » Ўзбекистон- Австрия қўшма корхонаси Устави; - « DESK-INVEST » корхонасининг бизнес-режаси; - « DESK-INVEST » корхонасининг 2005-2006 йиллардаги ишлаб чиқариш- иқтисодий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ҳақидаги йиллик ҳисобот. Кейснинг ўзига хос белгиларига кўра тавсифномаси : Кейс ҳаётий, сюжетсиз кейслар категориясига киради ва статистик материаллар асосида тузилади. Кейс қисқа, тузилмаланган. Бу кейс- топшириқдир. Кейс дидактик мақсадларига кўра вазият субъектини ривожлантиришнинг янги стратегиялари ва йўлларини ишлаб чиқишга рағбатлантирадиган кейслар тоифасига киради. Кейс электрон версияда тақдим этилган. Кейсдан қуйидаги ўқув предметларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин : « Маркетинг тадқиқотлар » , « Стратегик маркетинг » , « Маркетингни бошқариш » . www.arxiv.uz КЕЙС ТУЗИЛМАСИ Кириш Кейс объектининг тарихий баёни Вазият:объектнинг муайян вақт давридаги баёни Муҳокама учун ва кейсга доир саволлар Кейсологнинг хоҳишига қараб қўшилади Кейсологнинг хоҳишига қараб қўшилади www.arxiv.uz 11 12Кириш Кейснинг ушбу компоненти ўз ичига қуйидагиларни олади: • Кейснинг долзарблигини асослаб бериш; • Унинг таълим мақсади; • Кейс ечиш натижасида талабалар эришиши мумкин бўлган ўқув натижалари. www.arxiv.uz 13 Мисол КЕЙС « DESK INVEST » : сотиш бозорини кенгайтириш учун маркетинг стратегиясининг танланиши » (лавҳа) Ф.М. Назарова, ТДИУ Кириш Ҳозирги бозор муносабатарини ривожлантириш шароитида мамлакатдаги ишлаб чиқариш амалиётида самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш зарурати ошиб бормоқда. Бу, аввало, маркетингнинг товарлар ва хизматлар бозоридаги рақобатчилик кучайиб бораётган шароитда корхонанинг самарали ривожланишига кўрсатадиган таъсири билан боғлиқдир. Қурилиш саноатидаги кўплаб корхоналар учун айнан суст маркетинг фаолияти, кўпроқ унинг йўқлиги, бозордаги фаолликнинг сустлиги, қурилиш ишлаб чиқаришининг пасайиши ва бунинг оқибати сифатсизланиши, муайян сотиш бозорларининг йўқотилиши, ижтимоий ва молиявий қийинчиликлар кўпайишининг сабабларидан бири бўлди. Шу муносабат билан, корхона маркетологлари учун маркетинг стратегиясини тўғри ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини ташкил этиш қобилияти алоҳида аҳамият касб этаяпти. Ушбу кейснинг мақсади ўтказилган маркетинг таҳлили асосида маркетинг стратегиясини таҳлил этиш ва баҳолаш малакаларининг ривожлантирилиши, уни ишлаб чиқиш кўникмаларининг орттирилишидан иборатдир. Таклиф этилаётган кейснинг ечими қуйидаги ўқув натижаларига эришишга имкон беради: - корхона имкониятларини таҳлил этиш ва баҳолаш қобилиятини ривожлантириш; - корхонада маркетинг стратегиясини танлаш ва уни ишлаб чиқиш малакаларини орттириш; - мустақил тарзда қарор қабул қилиш малакаларини эгаллаш. www.arxiv.uz 14Муҳокама учун саволлар ва кейсга вазифалар Агар кейс саволли тоифасига тегишли бўлса, унда баён қилинган вазият оҳирида муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва ечиш жараёнида муҳокама қилиш учун бир нечта саволлар келтирилади ( кўп ҳолларда кейслар саволли тоифасида бўладилар ). Агар кейс-топшириқ бўлса муаммоли майдон шакллантирилгандан кейин “Кириш” қисмида кейс ечиш жараёнида талабалар томонидан бажариладиган вазифа берилади. www.arxiv.uz 15 Мисол КЕЙС « DESK INVEST » : сотиш бозорини кенгайтириш учун маркетинг стратегиясининг танланиши » (лавҳа) Ф.М. Назарова, ТДИУ Кириш … Ҳозирги вақтда бозор бунга ўхшаган товарларга тўлалиги, ўз навбатида, қурилиш маҳсулотлари маркалари ўртасида кескин рақобатчиликка олиб келди. Истеъмолчилар бундан фақат ютади, чунки қурилиш маҳсулотларини харид қилиш муаммоси истеъмолчи учун жиддий бўлиб тургани йўқ. Бугунги кунда хоҳлаган маҳсулотларни сотиб олиш мумкин бўлган жойлар – бозорлар, қурилиш материаллари дўконлари, павильонлари кўп бўлиб, улар амалда кўриб чиқилаётган товарларнинг бир хилдаги ассортиментини тақдим этади. «DESK-INVEST» корхонаси ўзининг дастлабки фаолият юритиш йилларида ихтисослашиш стратегиясини (бозордаги ўрни концентрацияси) қўллаган эди. Корхона ўз эътиборини бир сегментга эҳтиёжларга қаратди ва бутун бозорни эгаллаб олишга интилмади. Ҳозирги вақтда «DESK-INVEST» корхонасида сотишни кенгайтириш учун стратегияни қайта кўриб чиқиш зарурати вужудга келди. Топшириқ: «DESK-INVEST» корхонасидаги мавжуд маркетинг стратегиясини таҳлил этиш асосида унинг учун сотиш бозорини кенгайтириш бўйича маркетинг стратегиясини танлаш ва асослаш керак. www.arxiv.uz 16Кейс объектининг тарихий баёни Ушбу компонент катта (америкача, узун) кейсларда доим бўлади. Тақдим этилган ахборот муаммонинг ретроспектив таҳлилини ўтказиш, унинг сабаблари ва ривожланиш тенденцияларини белгилашга имкон беради. www.arxiv.uz 17ВАЗИЯТ • Кейсда баён қилинган вазият , корхонага шу пайтда ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган параметрлар, ўзгарувчан омилларнинг аниқ туркуми шаклида ифодаланади. Бошқача айтганда, у вазият объекти ҳақидаги релевант (муаммони ҳал этиш учун муҳим) маълумотлар рўйхатидан иборат бўлади. • Муваффақиятли вазиятли машқлар турли персонажлар ўртасидаги суҳбатларни ўз ичига олиши мумкин, талабалар-кейсдан фойдаланувчиларнинг вазиятнинг реаллигини ҳис этишига ёрдам берадиган бошқа публицистик усуллар ва воситалар ҳам ишлатилади. • Вазиятнинг кейсдаги баёни ва унинг ахборот таъминоти қуйидагиларга кўра турлича бўлиши мумкин: • Ҳажмига кўра: бир неча жумладан тортиб, то юзлаб саҳифали матнгача; • деталлаштириш даражаси ва ахборотга бойлигига кўра: таҳлил предметига бевосита тегишли бўлмаган ахборотнинг мавжуд бўлиши ёки, аксинча, вазият элементларидан бири ҳақидаги ахборотнинг бўлмаслиги ҳам мумкин. www.arxiv.uz 3. ТАЛАБАГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР 184. Кейснинг педагогик паспорти www.arxiv.uz 19ТАЛАБАГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР ● муаммо ва кичик муаммолар ифодаси ● муаммо ечими алгоритми ● вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилиш варағи ● ўқув-услубий материаллар● баҳолаш мезонлари ва кўрсатичлари www.arxiv.uz 20Кейсда муаммони бериш усуллари 1-усул – муаммони кейсолог ифодалайди. 2-усул – вазиятдаги муаммо яққол ифодаланади, лекин бунда вазиятнинг зарур элементларидан бири (масалан, шериклар ҳақидаги) ахборот бўлмайди. 3-усул – матнда вазият субъектлари ўртасидаги зиддият мавҳум ифодаланади . www.arxiv.uz 21 Мисол КЕЙС « DESK-INVEST » : сотиш бозорини кенгайтириш учун маркетинг стратегиясининг танланиши » (лавҳа) Ф. Назарова, ТДИУ II. ТАЛАБАГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР 2.1. Муаммо Сотиш бозорини кенгайтириш учун маркетинг стратегияси танланиши. 2.2. Вазифалар 1. Сотиш бозорини таҳлил этиш. 2. Бозорнинг сегментланиши ва мақсадли сегментнинг аниқланиши. Бозордаги ҳар бир сегментга талабга таъсир қиладиган омилларни аниқлаш. 3. Рақибларни таҳлил қилиш. 4. Маркетинг стратегиясини танлаш ва уни асослаш (алгоритм шаклида). 2.3. Ечим алгоритми 1. Сотиш бозорини таҳлил этиш Қурилиш материаллари бозори таҳлили қуйидаги омиллар тадқиқини ўз ичига олади: а) Рақобатчилик интенсивлиги, у қуйидагиларда ифодаланади: - кўп сонли ёки ўзаро бир-бирини мувозанатга келтириб турадиган рақиблар мавжудлиги; - бозорнинг ўсиб бориши. Агар бозорнинг умумий миқдори ошмаса, компаниялар ўзининг ўсиши учун бозорни бошқалар билан бирга баҳам кўришга мажбур бўлади; www.arxiv.uz 4. ЎҚИТИШНИНГ КЕЙС- ТЕХНОЛОГИЯСИ 224. Кейснинг педагогик паспорти www.arxiv.uz  Ўқув машғулотининг ўқитишнинг кейс- технологияси ўз ичига қуйидагиларни олади: Таълим технологиясининг модели Ўқув машғулотининг технологик харитаси Технологик харитага иловалар www.arxiv.uz 2301 02 0C 24Босқичлар, вақт Фаолият ўқитувчининг талабаларнинг ТАЙЁРГАР- ЛИК БОСҚИЧИ Кейс материалларини тайёрлайди ва талабалар танишиши ва ҳал қилиши учун уларга ОЛДИНДАН ТАРҚАТАДИ. Вазиятни таҳлил этиш алгоритми (йўриқномаси) билан таништиради. Таҳлилни мустақил ўтказиш ва унинг натижаларини вазият таҳлили варағига ёзиш вазифасини топширади Кейсни индивидуал тарзда услубий кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда мустақил ҳал этади 1-босқич. Ўқув машғулоти-га кириш, … мин. 1.1. Ўқув машғулоти мавзуси, мақсади, режалаштириладиган натижаларни эълон қилади. 1.2. Ушбу кейс мақсадини ва унинг профессионаллаштиришга таъсирини тушунтиради. 1.3. Семинарда ишлаш тартиби, кўрсаткичлар ва баҳолаш мезонлари билан таништиради. Тингладилар, аниқловчи саволлар берадилар Ўқув машғулотининг универсал технологик картаси www.arxiv.uz 252-босқич. Асосий (… мин.) 2.1. ... мавзуси (... – сонли илова) бўйича талабалар билимларини долзарблаштириш учун блиц-сўров ўтказади Саволларга жавоб берадилар, муҳокама қиладилар, аниқловчи саволлар берадилар 2.2. Талабаларни гуруҳларга бўлади. Гуруҳда ишлаш қоидалари (... – сонли илова), мунозара қоидалари (... – сонли илова) билан таништиради (эслатади), мунозара қатнашчисига эслатмани (... – сонли илова) тарқатади. Қуйидагича топшириқ беради: кейс билан индивидуал ишлаш натижаларини муҳокама қилиш, вазиятни жамоа бўлиб таҳлил этиш варағини тўлдириш, муаммоли вазиятнинг индивидуал ечими бўйича устувор ғояларни баҳолаш ва танлаш, тақдимотга тайёрланиш. 2.3. Ўқув фаолиятини мувофиқлаштиради, маслаҳат беради, йўналтиради. Индивидуал иш натижаларини текширади ва баҳолайди: вазиятни таҳлил этиш варақлари Ўқув топшириғини бажаради 2.4. Тақдимотни, тақдимотлар муҳокамаси ва ўзаро баҳоланишини ташкил этади. Жавобларни изоҳлайди, ўзгартиради, вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилиш жараёнида берилган хулосаларга алоҳида эътибор қаратади. 2.5. Кейс ечими бўйича ўз вариантини маълум қилади Гуруҳлар иш натижалари тақдимотини ўтказадилар. Мунозарада қатнашадилар, саволлар берадилар, баҳолайдилар 3-босқич. Якунловчи- баҳоловчи, … мин. 3.1. Машғулотга якун ясайди, ўқув фаолияти натижаларини умумлаштиради, индивидуал ва биргаликдаги ишга баҳоларни эълон қилади. Олинган билимларнинг келгусидаги касбий ва ўқув фаолияти учун аҳамиятини қайд этади Тинглайдилар, аниқловчи саволлар берадилар Ўқув машғулотининг универсал технологик картаси (давоми) www.arxiv.uz ЎҚУВ ТОПШИРИҚ 1. Кейс билан индивидуал ишлаш натижаларини муҳокама қилиш. 2. Вазиятни жамоа бўлиб таҳлил этиш, муаммоли вазиятнинг индивидуал ечими бўйича устувор ғояларни баҳолаш ва танлаш 3. Тақдимотга тайёрланиш 4. Гуруҳ иши натижаларини тақдимот қилиш. Тавсиялар: Гуруҳ иши жараёнида “Амалий вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилиш бўйича гуруҳ бўлиб ишлаш йўриқномаси”дан фойдаланинг. 26www.arxiv.uz