logo

Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишда айрим интерфаол методлардан фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

772.5 KB
 МУНДАРИЖА • Кириш...............................................3 • I-боб. Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишнинг назарий ва амалий масалалари....................................6 • 1.1 Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишнинг устивор йўналишлари....................................6 • 1.2. Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишдаги инновацион технологиялар...............................10 • II-боб. Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитиш ўқув модули ишланмаси....................................13 • 2.1. Индивидуал ривожланиш биологияси фанидан ўқув дастур (силлабус).......................................13 • 2.2. Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзуси бўйича маъруза матни...... ................................. .......23 • 2.3. Организмларнинг жинссиз кўпайиши бўйича кейслар............ ......................... ..... 38 • 2.4.Назорат топшириқлари (ЖН, ОН, ЯНлар бўйича саволлар ва тестлар) … …………………………… 49 • 2.5. Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзуси юзасидан тақдимот..........................................74 • Глоссарий......................................71 • Хулоса ва тавсиялар......................................76 • Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...........................................77 • Индивидуал ривожланиш биологияси фанининг назарий ва амалий муаммолари, ўқитишдаги инновациялар, ўқув дастури, маъруза матнлари, кейслар, амалий топшириқларни такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Тирик организмларнинг муҳим хусусиятларидан бири бу кўпайишдир. Жинссиз кўпайиш эса тирик организмларда дастлабки ва биринчи пайдо бўлган кўпайиш тури саналади. Кўпайишнинг бу тури организмларда ниҳоятда хилма-хил кўринишларда учраб , уни ўрганишда ва ўргатишда ўзига хос тарзда ёндошув талаб этади. Бу методлар талабаларда мавзунинг имкон қадар тўла тўкис малака ва кўникмаларини шаклланишида бевосита кўмак бера олади. Юқоридагиларни барчаси, организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини чуқур ўрганишни тақазо этади.  Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишдан мақсад, организмларнинг барча муҳитларда ўқитишдан мақсад, организмларнинг барча муҳитларда кўпайиш хусусиятлари, бу хусусиятларнинг кўпайиш хусусиятлари, бу хусусиятларнинг мосланишлари унинг организм ва тур учунмосланишлари унинг организм ва тур учун ,, эволюцион эволюцион аҳамияти аҳамияти кабиларникабиларни ўрганишдан иборат бўлиб: ўрганишдан иборат бўлиб:  талабаларга ҳозирги замон биологияси ва ҳамкор талабаларга ҳозирги замон биологияси ва ҳамкор фанлар ютуқларига асосланган ҳолда билим бериш;фанлар ютуқларига асосланган ҳолда билим бериш;  жинссиз кўпайишнинг организмларжинссиз кўпайишнинг организмлар дада кенг кенг тартар ққ алганлигиалганлиги ва ранг-баранглигини ўрганиш; ва ранг-баранглигини ўрганиш;  кўпайишнинг бу тури эволюцияда алоҳида аҳамият касб кўпайишнинг бу тури эволюцияда алоҳида аҳамият касб этишини асослаш муҳим ҳисобланади..этишини асослаш муҳим ҳисобланади..  Биринчидан, биология таълим й ў налишида ўқитилаётган организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзуси тараққиётининг устивор йўналишларини назарий ва амалий таҳлил қилиш;  Иккинчидан, организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш;  Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўқитишни янада такомиллаштириш асосий вазифалардан деб белгиланди. Бухоро давлат университетида ўқитилаётган « Индивидуал ривожланиш биологияси » фанида организмларнинг жинссиз кўпайиши соҳасидаги назарий ва амалий характерга эга бўлган мавзуларни ўрганиш ташкил этади. Уларнинг асосини микроблар, тубан ва юксак тузилишдаги замбуруғлар, юксак ва тубан тузилишли ўсимликлар, ҳайвонлар ва вируслар ташкил қилади. Мавзунинг предмети Биология таълим й ўналишида ўтиладиган “ Индивидуал ривожланиш биологияси ” фанининг мазмун моҳиятини ўрганиш ҳамда уни назарий ва амалий тадқиқ этиш ҳисобланади. Битирув лойиҳа ишининг объекти0102 06 14 15 1A 06 06 16 06 03 06 240A 1C08 0B 10 06 21 010D 10 06 15 1B 06 21 06 22 • Шу билан белгиланадики, организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзуси бўйича олинган хулосалар амалий дастур бўлиши мумкин. Олинган хулоса ва билдирилган таклифлардан таълим муассасалари фаолиятида, индивидуал ривожланиш биологияси фанини ўқитишда ва такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. • Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, бешта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборат ҳолда ёритиб берилган. Битирув лойиха ишида 30 дан орти қ адабиётлардан фойдаланилган. Ишнинг асосий ҳажми 8 2 бетни ташкил этади.09 01 0E0F 0C1415071605170503 0E060508 0B 1D060508 04 1B 1E 0F05 1E 1B 1E 0C 09 22 050C 1A02 070B 230E060B 22 0B 2103 1E 0713 29 0304 1B07 ВЕНН ДИАГРАММАСИ « Бир ҳужайралиларнинг жинссиз кўпайиши » 1. Битта ҳужайра иштирок этади; 2. Ҳужайра бир ёки бир неча марта бўлинади; 3. Бир ҳужайранинг айрим қисми иштирок этади; 4. Ҳужайра ядроси бир неча бўлакларга бўлинади; 5. Организм авлод ҳосил қилади; Организм авлод ҳосил қилади « Кўп ҳужайралиларнинг жинссиз кўпайиши » 1. Икки ва ундан ортиқ ҳужайра иштирок этади; 2. Ҳужайра тўплами бир ёки бир неча марта бўлинади; 3. Организмнинг айрим қисми иштирок этади; 4. Организм авлод ҳосил қилади; Жараённи намойиш этиш методи • Бир ҳужайралиларда к ўп бўлиниш ( шизогония ) йўли билан кўпайиш Безгак плазмодийси. КЕЙС ЛАР Вазиятли масалалар! • Зарифжон товуқлари кўп тухум қилишини ҳисобга олиб уларга хлорелла суспензиясини беришни режалаштирди ва ўзи хлорелла кўпайтиришга бел боғлади. Бу иш билан боғлиқ барча материаллар ҳовуз, ўғитлар , жой, хлорелла солинадиган идишлар ва бошқ. барча –барчасини тайёрлаб ҳовузига хлорелла экди. Лекин бир ой ўтибдиямки хлореллани етарли даражада кўпайтира олмади. Кейс юзасидан саволлар: 1. Зарифжоннинг муваффақиятсизликка учрашининг боиси нимада деб уйлайсиз ? 2. Зарифжонга қандай маслаҳатлар бера оласиз? 3. Мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда масалани ҳал қилиш йўлларини ёритинг • Шерзод шўрланган тупроқли томарқа ерига ёмғир чувалчанглари ташлаб ва кўпайтириб унумдорлигини оширишни мақсад қилди, ҳамда сотихига 3 кг дан (ўртача 4 минг донадан) вояга етган ёмғир чувалчанглари ташлади. Шерзод 20 кундан кейин чувалчанглар кўпайганлиги ёки ўзгармаганлигини текширганда тупроқда чувалчанглар умуман қолмаганлигини кўрди. Кейс юзасидан саволлар: 1. Шерзод қайси ишларни нотўғри бажарган? 2. Шерзодга чувалчанглар кўпая олмаганлиги сабабини тушуниб олишига қандай ёрдам бера оласиз ? 3. Мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда масалани ҳал қилиш йўлларини ёритинг • Замира опа машҳур чорвадор фермерлардан. У кишининг 50 гектар бедапоя майдони бор. У кишига туман фермерлар уюшмаси қўшимча 10 гектар пахта экиш мажбуриятини қўйди. Пахта экиш оворагарчиликлари билан бирга ҳавонинг ўртача иссиқ келишидан фойдаланиб қолишни кўзлаб бедапояга бир ҳафта умуман бора олмаган опа бир ҳафтадан кейин бориб кўрса теленомус ҳашаротлари бедапоянинг 80 % ни қириб битиришган. Кейс юзасидан саволлар: 1. Бу ҳашаротларнинг бундай катта тезлик билан кўпайиб кетишининг боиси нимада ? 2. Сиз бу ҳолга тушмаслик учун қандай чоралар кўрган бўлар эдингиз ? 3. Мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда масалани ҳал қилиш йўлларини ёритинг • Салим амаки ўз уйида 40 йилдан буён 2-3 тадан сигир боқиб асраб келади ва сигирлари ҳар йили бола беради. Энг охири болалаган сигири салим амакини ниҳоятда ҳайрон қолдирди. Чунки бу сигири 3 та бузоқча туққан эди. Кейс юзасидан саволлар: 1. Бу ҳолатда Салим амаки сигирини бепуштликка қарши эмлаганининг таъсири борми? 2. Биолог сифатида буни тушиниб олишига салим амакига ёрдам беринг ? 3. Мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда масалани ҳал қилиш йўлларини ёритинг • Шахноза биология таълим йўналишини тугатиб “Заргарон ” мехмонхонасига гул етиштирувчи мутахассис сифатида ишга жойлашди. Мехмонхонада аввалда мавжуд бўлган гулларга қўшимча равишда миллий гуллар бурчагини ташкил қилди. Лекин икки ҳафта ўтгандан сўнг бу бурчакда шира битларининг кўплаб кўпайганлигининг гувохи бўлди. Кейс юзасидан саволлар: 1.Шахноза қайси ишларни нотўғри бажарган? 2.Шахнозага қандай ёрдам бериш керак? 3. Мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда масалани ҳал қилиш йўлларини ёритинг? • Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзуси ўрганиш эволюцион тараққиётнинг устивор йўналишларини таҳлил қилиш ва янги маълумотлар билан бойитиш ҳамда талабаларга ҳозирги замон биологияси ва чегарадош фанлар ютуқларига асосланган ҳолда дарслар ташкил қилинди. • Организмларнинг жинссиз кўпайишининг кенг ва ранг- баранглигини, ҳар қандай муҳитларда , ҳир бир синф ва типда тарқалиш қонуниятларини, бунда организмлар тузилишидаги ўзига хослилик ҳамда уларнинг фойдали, зарарли хусусиятларини ўрганиш асосида талабалар онгида илмий дунёқараш шакллантирилди. • Организмларнинг жинссиз кўпайиши мавзусини ўтишда микроблардан тортиб одамгача бўлган организмлар гуруҳида жинссиз кўпайиш турлари, унинг организм тузилиши ҳамда эвоюцион ўрни билан боғлиқ жиҳатлари бу жиҳатларнинг амалий ва назарий аҳамияти талабалар тасаввурида оширилди. • Мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологиялар, илғор хорижий тажрибалардан ва интерактив услублардан фойдаланиб дарс машғулоти олиб борилганда юқори натижага эришилди. • Мавзу юзасидан ишланган ушбу модуль технологиясидан турдош фанларни ўтишда, экология, эвоюцион таълимот, медицина, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш сохаларида фойдаланиш мумкин. • Замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланиши ва уларни талабалар томонидан ишлата билиши, талабаларни активлигини таъминлайди ва дарсни ўзлаштириш самарадорлигини оширади, бу эса ўз навбатида талабалар билимини актив ўзлаштириш негизи бўлади.