logo

Мактабгача ёшдаги болаларнинг майда қўл моторикасини ривожлантиришда Мария Монтессори методикасидан фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

12.08.2021

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

704.37109375 KB
Мактабгача ёшдаги болаларнинг майда қўл моторикасини ривожлантиришда Мария Монтессори методикасидан фойдаланиш • 1.Мария Монтессори методикасининг таърифи, моҳияти ва таркибий қисмлари “Ақлий ҳужум”, “Кичик маъруза” • 2 Мария Монтессори таълим тизимининг асосий ва қўшимча фаолият бурчаклари. “Кластер методи” . • 3 Мария Монтессори методикасида кўргазмалиликнинг ўрни. “Резюме технологияси”. • 4 Мария Монтессори методикасига оид ўйин ўйинчоқлар тайёрлаш Кичик гуруҳларда ишлаш РЕЖА: РЕЖА: • Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизими мустақиллик йилларида замонавий мезонлар даражасида ривожланиб бормоқда. Бу жараён ҳозирги кунда айниқса ўзига хос самарага эга бўлиб бормоқда. • Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-27/07. 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши мактабгача таълимни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этди. • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги №4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги қарорининг 4.4. бандида МТМ бағишланган қуйидаги фикрлар баён этилган. “МТМлар тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда Болаларнинг ҳар томонлама интелектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг МТМ билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларни таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш ” • Қарорда белгиланган вазифалардан бири мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароит яратиш кўрсатиб ўтилган. • Болалар учун ўйинлар ихтиро қилиш ишига итальян педагоги Мария Монтессори катта хисса қўшган. XX аср бошида унинг методикаси бўйича ишлаган Италия ва Франциядаги мактабларда хам у томонидан ишлаб чиқилган ўнлаб ўйинлардан фойдаланилган. • Монтессори 5-10 ёшли болалардан иборат 30-50 кишилик катта гурухларда ишлаган. Педагогнинг роли болаларнинг машғуллигига эътибор беришдан иборат бўлган. Шунингдек, оғзаки изоҳдан жуда кам фойдаланилган. Ўша пайтда ўйлаб топилган ўйинлардан хозир ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин улардаги усул, услублар бироз ўзгартирилган, чунки бу ўйинларни оилага мослаштирганмиз. Бола педагог билан эмас балки, ота–онаси, бувиси билан уй шароитида ўйнашга мослаштирилган. • Монтессори ўйинларидаги харакатлар ва усуллар жуда кўп вақт олдин деярли 100 йилдан аввал ўйлаб топилган. Табиийки, уларнинг ҳаммаси ҳам хозирги болаларга тўғри келмайди. • Монтессори мактабида тарбияланувчиларнинг кўпчилиги ақлий ривожланиши суст, ижтимоий мослашувда қийналадиган болалар бўлишган. Хозирги замон болалари учун ўйин материали, жихозларини ўзгартириб бериш керак. • Қуйида, ривожланишида камчилиги бўлмаган болалар билан таълимий ва ривожлантирувчи иш олиб боришга доир ўйин материалларидан фойдаланиш усулларини изоҳлашга ҳаракат қиламиз. • Мария Монтессори методи болани табиий шароитларда кузатиш ва у қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга асосланган. • Методнинг мақсади: Тарбиячи бола билан ишлашда,боланинг кизикишини уйғотиш,ҳамда бу билан болани меҳнатга ургатиш, купчилик билан ишлашга одатлантириш, болаларда нафосат ҳиссини тарбиялаш каби харакатларини ривожлантириш. • Методнинг бош ғояси: б олани мустақил ривожланишига туртки беришдан иборат. • Монтессори мактабида бола махсус яратилган мухит ёрдамида мустақил таълим олади. Монтессори материалларида боланинг ўз-ўзини назорат қилиш, хатоларини ўзи топиб, мустақил тузатишга шароит яратилган. Катталар болани фақат йўналтириб, зарур холларда рағбатлантириб туришади. Уларнинг вазифаси болаларга таълим бериш эмас, балки уларнинг мустақил фаолиятига рахбарлик қилиб туришдан иборат. • Монтессори методининг бош шиори: “Буни мустақил бажаришга ёрдам бер”. • Монтессори тизими ҳар бир болага чексиз танлов эркинлигини беради. Унга асосан, ҳар бир бола бугун нима билан шуғулланишини хал қилишни мустакил равишда танлай олади. • Монтессори методикасининг яна бир ўзига хослиги турли ёшдаги болаларнинг бир гурухда таълим олишини ташкил этилишида. Турли ёшдаги болалар бир-бирларига халал беришмайди, аксинча ёрдамлашишади. • Монтессори системаси болага шахси шаклланиши учун зарур барча шароитларни яратиш имконини беради. • Монтессори системасида таълим олган болаларда ўқишга нисбатан интилиш, маъсулиятлилик, интизомлилик хислатлари осон шакллантирилади. Бу болалар меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, хулқи –атвори ижобийлиги билан ажралиб турадилар. • Монтессори методи болани ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам беради. Мария Монтессорининг болаларга ёндашуви ўзига хос. • Мария Монтессори Италияда туғилган бўлиб, у ўз мамлакати тарихида биринчи аёл –доктор бўлган.У ўзининг илк фаолиятини ривожлантиришда орқада қолаётган болалар билан бошлаган. Бу болалар асосан камбағал оилалардан бўлган. У қўллаган методлардан бутун дунё педагоглари кенг фойдаланадилар. Бугунги кунда Кўшма Штатларда ҳам унинг системасига нисбатан қизиқиш кучайди.Таълимнинг анъанавий методлари панд бериб турган бир пайтда, Монтессори йўналиши болалар ривожланишига ўзига хос ёндашув назариясини илгари сурди. Монтессори методининг моҳияти нимадан иборат?Монтессори методининг моҳияти нимадан иборат? Атроф -мухит Болага кизикарли Болага таниш Содда ва кулайФаолият лар буйича Зоналарга булинганБолага тушунарлиБола Мустакил урганади Уз хато Ларини узи топади Хатола рини узи тузатадиБошкалар Билан фикрлашадиМустакил урганади Мария Монтессори таълим тизими таркибий қисмлари • Монтессори системаси учта асосий қисмлардан тузилган: бола, атроф –мухит ва педагог. • Таълим жараёнида диққат марказида бола туриши керак. Мария Монтессори ўз методикасида болани табиий шароитлардаги кузатувларига асосланган. • Сўнгра доктор Монтессори боланинг мустақил ривожланиши учун табиий махсус шароитлар яратди. У таълимда педагогнинг ўрнини ўзгача талқин этган. Унинг фаолияти таълим бериш эмас, йўналтиришдан иборат бўлиши лозимлигини уқтирган. Шунинг учун “ўқитувчи” сўзи ўрнига “раҳбар”иборасини қўллаган. • Мария Монтессори бола қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга харакат қилган. Монтессори методи болага билиш, ўрганиш фаолиятини осон ўзлаштиришга ёрдам беради. Билимни фаолият орқали мустақил олишга ўргатади. Монтессори системаси Монтессори системаси • Монтессори методикасига асосан бола ўзига ёққан, ўзига қизиқарли бўлган машғулотни танлаш эркинлигига эга бўлади. • Ўз–билим малакалаларини такомиллаштира бориб, болада мустақиллик ва ўзига ишонч ҳам ривожланади. Монтессори методи болада таълим жараёнига табиий интилишни юзага келтиради. Таълимнинг кейинги босқичига дадил, ишонч билан ўтишга замин тайёрланади. Болага уни ўраб турган мухит ўқитувчилик қилади . Монтессори мактабида бола махсус ишлаб чиқилган материалларга таяниб билим олади. Улар содда, қизиқарли, болани мустақил ишлашга ундайди.Улардан фойдаланганда бола учун ўз хатоларини ўзи тузатишига имконият яратилади. • Болага унинг хатолари ҳақида катталарнинг хадеб таъкидлайвериши бўлмагач, ўз–ўзидан унинг дадиллиги, мустақиллиги оша боради. • Монтессори машғулотларида болалар ўзаро мусобақалашмайди. Монтессори системасиМонтессори системаси Тинглаш куйлаш Асбоб- ни таниш Тушу- ниш Лугат бойлигиМулокотга кириш Товуш мада- нияти Грамматик тузилиши МусикаТил ургатиш Кул мехнати санъат география математик а Мантикий таф Нутк устиришТасвирий ф-ят Таълим зоналари Сув хосса -лари Туп рок хос саси Материк лар глобус Нарсала рнинг жойла шишиЛойдан Когоз данТашландик материалдан Кино Хунарманд- чилик Ёгочдан Табиат материалидан Театр Лойдан ясашКогозни буклаш Расм чизишКиркиб ёпиштириш Таккос лаш ОригамиЛугати Товуш Талаффузи Куриш- ясаш Шакл Моделлаш тириш Ранг Сон- санокВакт Бадиий адабиёт Кат талик Грамматик тузилишиБогланган нутк • Монтессори синфларида болалар фаолияти турлари учун хилма-хил зоналар бор. Улардан бири– амалий хаёт зонаси бўлиб, у 2,5-3,5 ёшли болалар учун қулай. У ерда болалар ўз-ўзига хизмат, мустақил кийиниб– ечиниш, нарсаларини тахлаш, бошқа жойга олиб қўйиш, суюқ ва сочилувчан жисмлар билан харакатлар бажариш кабиларни ўрганадилар. • Сенсор тараққиёт зонаси да бола атроф–теварагидаги нарсаларни ўрганиш баробарида ўз туйғуларини ривожлантиради. Баландлик, узунлик, оғирлик, ранг, шовқин, шакл, нарсаларнинг хоссалари хақидаги тушунчаларни эгаллайди. • Тиллар зонаси– табиий, географик, математик тасаввурларни ривожлантиришга тегишли материаллар билан жихозланилади. Харакат машқлар болада жисмоний ривожланиш, ўз танасини ва унинг имкониятларини хис қилишга ёрдам беради. • Кўпчилик Монтессори мактабининг зоналарига яна қўшимча; мусиқавий, санъат, рақс, ёғоч билан ишлаш, чет тилини ўрганиш кабилар учун хам мухит яратишган. • Монтессори методи бошқа методларга ўхшамайди. Унга асосан бола шахс сифатида шаклланишига зарур барча шароитлар хисобга олинган. МОНТЕСОРИ ЗОНАЛАРИМОНТЕСОРИ ЗОНАЛАРИ «Резюме» технологияси Мавзу: М.Монтессори методикасида кургазмалиликнинг ўрни.«Резюме» технологияси Мавзу: М.Монтессори методикасида кургазмалиликнинг ўрни. Ёғочдан Қоғоздан Атрофидаги нарсалардан «Резюме» технологияси Мавзу: М.Монтессори методикасида кургазмалиликнинг урни.«Резюме» технологияси Мавзу: М.Монтессори методикасида кургазмалиликнинг урни. Ёгочдан Когоздан Атрофидаги нарсалардан афзаллиги нокулайлиги афзаллиги нокулайлиги афзаллиги нокулайлиги • Пишиклиг и • Эстетикаси • Куп марта ишлатиш • Чиройлили ги • Енгиллиги • Киммат • Яссаш кийин • Синади • хавфли • Енгил • Арзон • Ясаш осон • Бола узи асаши мумкин • Чидамсиз • Куримсиз • Узок муддат ишлатиш мумкин эмас • Йиртилиб кетади • Тез эскиради • Болага таниш • Хар доим бор • Хис килиш осон • Таббий • Топиш осон Катта улчамда булиши мумкин Ёғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлариЁғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлари 1. Ғадир-будир жуфт суратлар 2-5 ёшга Қутича, 10та ғадир- будир суратдан иборат суратлар жуфтли. 12х12см. ранги бир хил, шакли бир хил, мазмуни хар хил. Мақсад пайпаслаб, керак суратни топиш, рангини эслаб айтиш, жуфтини топиш. 2. Ғадир-будир харфлар 3-7 ёшга 29 та карточкадан иборат ранги тўқ кўк ва қизил харфлар. Катта ёғоч патнисга жойлаштирилга н. Харфлар 9х9см. Харф ўрганишга қизиқтириш, ўқишга ўргатиш, нутқ ўстириш, майда моторикани ривожлантири ш.  Ёғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлариЁғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлари 3. Боғичли айиқча 1,5-3 ёшга Айиқча, унинг тана қисмлари, кийимлари боғич билан бириктирил ган. Айиқчаларни кийинтири ш учун боғичларни боғлаш. 4. Митти китобча 1,5-3 ёшга Китобча варақлари тахтадан, боғланган. 12х12см. нарсаларни умумлашти риш, гап, хикоя тузишни ўргатиш .  5. Менинг биринчи глобусим 5-7 ёшга 13см. Айланали шар. Материклар шакли ғадир-будир 1-вариант. Материклар ранги бир хил. 2-вариант. Ранги хар- хил. Глобус тахтага айланадиган қилиб ўрнатилган. Материклар контурини билиш, уларни таниш, бармоқ юргизиш, қўлда чизишни ўргатиш. 6. Математик қутича 4-7 ёшга Уйин 15х 15х10 см ли ёғоч қутичадан иборат. У 2га бўлинган. (қизил ва кўк) 10 ёғоч шар, қопқоғи бор. У осон очилади. Биринчи 10лик тартибини билиш. 10 сонининг қайси сонлардан иборатлигини ўргатиш.Ёғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлариЁғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлари  Ёғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлариЁғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлари 7. 300 конструктор 3-5 ёшга Рангли ҳайвон шаклларидан иборат (10 дона). Шунингдек девор, дарахт бута шакллари бор ёғоч қутичада. Мантиқий тафаккурини ўстириш. Хайвонлар номини ўргатиш, нутқини ўстириш. Майда моторикасини ўстириш. 8. Саралаш қутичаси 2-7 ёшга Қопқоғи геометрик шаклда дарчаси бор қутича, жисмлар 9 дона. Мантиқий тафаккурини ривожлантириш. Нарсаларни саралашга ўргатиш. Нутқ ўстириш.  Ёғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлариЁғочдан тайёрланган ривожлантирувчи ўйин жихозлари 9. Олма дарахти3,5-7 ёшга Тахтадан дарахт шакли-21,7см баландлиги, 16 та олмаси бор. Мантиқий тафаккурини ривожлантириш. Санашга ўргатиш. Майда моторикани ривожлантириш. 10. Конструктор 2-7 ёшга Қозиқ ва халқалардан иборат. Халқаларни қозиққа ўрнатиш мумкин. Баландлиги-28см, доиралар диаметри -12см. Мантиқий тафаккурини ўстириш. Санашга ўргатиш. Майда моторикасини ривожлантириш. ХУЛОСА,қилиб айтганда Монтессори материалларини боланинг ақлий ривожланиши, жимоний ривожланиши ва нутқ устиришларида таъсири катта. Монтессори материаллари болани катталарга тоъбе булмаслиги ва узини назорат қилишга имкон беради. Бола хатоларини узи топиши ва узи туғирлаши кераклигини ургатади.  • 1. Мария Монтессори методи болага нисбатан қандай муносабатни назарда тутган? – а) Болани табиий шароитларда кузатиш ва улар қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш. – в) Мустақил ривожланишига шароит яратиш. – с) Ижодий фаолиятга йўналтириш. • • 2. Мария Монтессори методикасининг бош ғояси нимадан иборат? – а) Ота-оналар билан хамкорлик. – в) Мактабга тайёрлаш. – с) Болани мустақил ривожланишига туртки бериш. • 3. Мария Монтессори методининг шиори қандай? – а) Менга ўргатинг, мен бажараман. – в) Буни мустақил бажаришимга ёрдам беринг. – с) Билмаганимни кўрсатиб беринг. • 4. Мария Монтессори методи болага қандай имтиёзлар беради? – а) Танлов эркинлиги. – в) Кун тартибини билувчанлиги. – с)мустакил фикрлаш • 5. Монтессори методикасининг моҳияти нимадан иборат? – а) Болага ҳар томонлама ривожланишига ёрдам бериш. – в) Ақлий жихатдан ривожланиши. – с) Жисмоний жихатдан ривожланиши. ТЕСТЛАР:ТЕСТЛАР: • 6. Монтессори системаси таркибий қисмлари қайсилар? – а) Ота-оналар, бола, педагог. – в) Маҳалла, бола, МТМ. – с) Бола, атроф-муҳит, педагог. • 7. Монтессори методикаси кўргазмалиликда нималарга аҳамият берган? – а) Содда, қизиқарли. – в) Мустақил ишлашга ундайди, ўз хатосини ўзи тузатишга ўргатади. – с) Хамма жавоблар тўғри. • 8. Монтессори системасидаги таълим зоналари нималардан иборат? – а) Жисмоний, математик, мусиқавий. – в) Жисмоний, эстетик, мантиқий. – с) Табиий, географик, математик. • 9. Қўшимча зоналарнинг вазифаларини сананг! – а) Мусиқавий, санъат, рақс, қўл меҳнати. – в) Меҳнат, жисмоний тарбия, тил ўргатиш. – с) Теварак-атроф, тасвирий фаолият, меҳнат. • 10. Ўйин материалларининг асосий таълимий вазифалари қайсилар? – а) Амалий хаётга тайёрлаш,уз-узига хизмат, сенсор ривожланиш – в)жисмоний ва аклий ривожланиш – с)ранг,катталик,сон-санокка ургатиш ТЕСТЛАР:ТЕСТЛАР: • Хулоса • Имкон қадар ҳар бир гуруҳда М.Монтессори педагогикаси асосида болалар учун ижодий ривожлантирувчи муҳит яратилиши лозим. Бундай муҳитда кундалик иш фаолияти давомида болалар ўзларини эркин тутишлари, бир-бирига нисбатан ҳурмат, муҳаббат, ўзаро ёрдам бериш каби инсонпарварлик туйғуларини шакллантирувчи фикрлар воситасида ҳаётий фаолликка эришадилар ва ўз қизиқишлари асосида тараққий этиб борадилар. Фойдаланилган адабиётлар • 1.Sh. M. Mirziyoyevning 2017-2021 yillarda maktabgacha ta’lim tizimini yanada takomillashtirish chora tadbirlari to’g’risidagi qarori // “Ma`rifat” gazetasi.2016 31-dekabr. №104. • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7- февралдаги №4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” “Халқ сўзи” газетаси 2017 йил 8 февраль • Maktabgacha ta`lim muassasalari tarbiyachilari uchun o`quv modullari)– T.: 2012.9-18 bet. • Maktabgacha ta`lim muassasalarida qisqa mudatli guruhlar faoliyatini tashkil etishda Tarbiyachilarni tayyorlash bo`yicha trening moduli. T.: 2016. • ЮИ Файсек “Монтессори болалар боғчаси” Т; 2015