logo

Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи ишлар муаммоси

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1029.9658203125 KB
Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи ишлар муаммоси Кўплаб тадқиқотлар мактабгача ёшдаги болалар жуда эгилувчан ва таьсирга берилувчан эканлигини тасдиқлайди. Бу даврда болалар жуда кўп нарсани ўзлаштириши мумкин эканлиги кўплаб тадқиқотларда исботланган. Аммо боланинг имкониятлари чексиз эмас, бола имкониятлари ёш ва психофизиологик хусусиятлар билан чегараланган. Аввало шуни унутмаслик керакки, бола бу даврда интенсив ўсаётган бўлади. Болалар билан ишлаш дастури ишлаб чиқилар экан,албатта,бирор нарсани қилиш учун улар қанча нерв - психик куч сарф қилишини ҳам инобатга олиш керак.   Масалан, 3-7 ёшли болаларга эркин ҳаракатланиш имконияти берилса, у кўп ҳаракатлар қилиши мумкин. Бироқ у аниқ ҳаракатни бажаришга мажбур этилса, у тез толиқиб қолади. Демак, мактабгача ёшдаги болалар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг муҳим шарти улар билан ишлаш чоғида қўлланаётган метод ва тарбия шаклларининг болалар психофизиологик хусусиятларига мос бўлишидир. Таьлим - тарбия жараёни асосан дидактик ўйинлар, турли хил амалий ва тасвирий фаолият шаклларида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Болалар билан аньанавий мактаб дарси шаклида зинҳор е- базинҳор ишлаб бўлмайди. Болалар боғчада таьлим олишлари учун таьлим жараёни уларнинг табиий ривожланиши билан уйғун бўлиши керак. Психолог машғулотидан мақсад билим ва кўникма билан қуроллантириш эмас, ривожлантириш эканини унутмаслиги керак. Психолог ривожлантирувчи ишларининг моҳияти шундаки, улар ёрдамида боланинг турли туман билиш жараёнлари ва шахсий хусусиятлари ривожланишига ижобий туртки берилади, улар такомиллаштирилади.  Психолог ишининг натижалари дарҳол намоён бўлмайди. Шу туфайли кўпинча тарбиячи ва ота-оналарнинг ҳафсаласи пир бўлиб кетади. Шунинг учун ота-она ва боғча тарбиячиси онгига шуни етказиш керакки, психологнинг иши ўқитиш эмас, балки ривожлантириш. Ривожланиш эса аста-секин юз беради. Шу сабабли боланинг ривожланиш жараёни сезилмай ўтади. Мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган ривожлантирувчи ишларнинг асосий шакли ўйиндир, чунки ўйин ушбу даврдаги етакчи фаолият сифатида боланинг психик ривожланиши учун қулай шароит яратади. Айни вақтда бола ўйин давомида янги билимларни эгаллаб боради.  Демак, мактабгача тарбия муассасалари ва улардаги муаммоларнинг ўзига хослиги психологнинг ушбу муассасада ишлаш чоғида унинг ўзига хос томонларига алоҳида эьтиборли бўлишни талаб қилинар экан. Психолог бу талабни доимо эътиборга олиши зарур.  Адабиётлар рўйхати. 1.Акимова М.К. Борисовна Е.М. Гуревич К.М. Козлова В.Т. Логинова Г.П. Психологическая коррекция умственного развития учащихся.Пособие для школьных психологов.М.1990. 2.Воденко Б.Н. Методы коррекции навыков чтения у слабоуспеваюших учащихся (Диагностическая и коррекционая работа школьного психо лога ) М.1987. 3.Кабанов М.М. Личко А.Е.Смирнов В,М, Методы психологической диагностики и 4.Новикова Е.В. Диагностика и коррекция школьной дезатаптации у младщих падростков. (проблеми психодиагностики абучения и развития школников. Москва 1985 ст 159.168 Чернова О Л Исползованияя интенсивних групповых методов в корекционых работе школнога психолога. М 1987 Рогов Е И Настолная книга практического психолога Шидловская Л И Работа школного психолога с недисциплинерованними детмы. Психологическая служба в школе М 1984коррекции в клинике .Л.1983.   ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!