logo

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги nutqi

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1482.3720703125 KB
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги «Аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз» номли нутқи  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга расмий ташрифиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига илк давлат ташрифи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4−5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни амалий ташриф билан ТуркманистондаЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11−15 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлди ва Пекин шаҳрида «Бир қутб, бир йўл» халқаро форумида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштироки Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди (Остона шаҳри) Самарқанд шаҳрида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви.  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 5-6-сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9−10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташрифи ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштироки. Саммит «Ислом дунёсида фан, технологиялар, инновациялар ва модернизация» шиори остида ўтказилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш» мавзусидаги фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев якшанба куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштироки  Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун;  Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича;  БМТнинг Ўзбекистондаги роли;  Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасида;  Минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш;  Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш;  Дунёда терроризм таҳдидлари;  Ёшлар муаммоси;  Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳияти;  Ўзбекистон ҳеч қандай блокка қўшилмайди. " Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун " Жамиятимизда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад – "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат. Умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Бу стратегияни ишлаб чиқишда биз ўзимизга четдан назар ташлаб, салоҳият ва имкониятимизни холис баҳолаш билан бирга, хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича танқидий таҳлил қилдик.  2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили , деб эълон қилинди.  Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқот имиз фаоллашиб бормоқда.  Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти парламент ва фуқаролар томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Иқтисодиёт тизимини либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш амалга оширилаётган ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишларидир. Биз оддий бир хақиқатдан келиб чиқмоқдамиз: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.  Ўзбекистон шу ойнинг бошидан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтди. Бу борада аҳоли учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди. Мамлакатимизда илк бор тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институти жорий этилди. Янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилди, уларда инвесторларга кенг имтиёзлар яратиб берилди .  Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда, биз Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шериклик алоқаларини янгитдан тикладик .  Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўла ҳамоҳанг эканини таъкидлашни истардим.  БМТнинг Ўзбекистондаги роли Биз қатъий ишонамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бундан кейин ҳам халқаро муносабатларда ҳал қилувчи ўрин тутади . Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг босқичма-босқич ислоҳ этилиши тарафдоридир. Биз Хавфсизлик Кенгашини бугунги кун талабларига мос равишда кенгайтириш зарур , деб ҳисоблаймиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги раҳбарияти томонидан ташкилотни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз . Биз жаноб Бош котиб Антониу Гутерришнинг яқинда Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ишлаб чиқилган "йўл харитаси"нинг амалий ижросини таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрамиз . Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда . Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир. Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир. Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли кейинги ойларда минтақамизда сиёсий ишонч даражаси сезиларли даражада ошди. Кўплаб масалалар бўйича принципиал жиҳатдан муҳим ечимлар топишга эришилди. Янги сиёсий муҳит шаклланди. Сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланиши том маънода муҳим воқеа бўлди.  Бу тенденциянинг мустаҳкамланиши Марказий Осиё давлатлари Президентлари мунтазам учрашувлар ўтказиши учун имконият яратган бўлур эди, деб ҳисоблайман. Биз ноябрь ойида Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказиладиган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзусидаги юқори даражадаги халқаро анжуманда минтақадаги фундаментал муаммоларни муҳокама қилиш ни режалаштирганмиз. Ушбу анжуман якунида биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини киритиш ни мўлжаллаганмиз.  Минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш Ишончим комил, сув муаммосини ҳал қилишнинг минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан бошқа оқилона йўли йўқ . Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.  Бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман . Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштириш ни тақозо этмоқда. Биз БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шу йил қабул қилинган махсус дастур тўлиқ амалга оширилиши тарафдоримиз. Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб қолади. Музокаралар афғонистонликларнинг ўзлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган ҳолда, Афғонистон ҳудудида ва БМТ шафелигида ўтиши лозим. Донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақлидир.  Ўзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшмоқда ва бундан кейин ҳам ҳисса қўшади. Халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, биринчи навбатда, Афғонистондаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилиши керак .  Дунёда терроризм таҳдидлари Дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради.  Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб ҳисоблайман.  Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир. Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ .  Ёшлар муаммоси Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси "вируси" тарқалишининг олдини олишдир . Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз.  Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади .  Бизнинг назаримизда, мазкур ҳужжатни имзолайдиган давлатлар ушбу соҳани ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим ҳаётий устувор йўналишларидан бири даражасига кўтариш бўйича қатъий мажбуриятларни ўз зиммасига олиши керак.  Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа , деб ҳисоблаймиз.  Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз . Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Имом Бухорийнинг маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида биз Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий- тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдик .  Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ҳам шу мақсадга хизмат қилади.  Бугунги сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилмоқчиман. Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган..  Ўзбекистон ҳеч қандай блокка қўшилмайди Ўзбекистон ҳеч қандай блокка қўшилмаслик мақомини сақлаб қолган ҳолда, очиқ мулоқотга тайёрдир. Биз барча шерикларимиз билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Биз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдан иборат бўлган энг муҳим устувор вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг ҳал қилувчи шарти айнан шунда мужассам, деб биламиз.  Президент Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида энг кўп ишлатилган иборалар:  Ўзбекистон;  Мамлакат;  Ислоҳот;  Инсон манфаатлари;  Халқ;  Инсон ҳуқуқлари;  Инвестиция;  Маърифат;  Хамкорлик;  Барқарорлик;  Халқаро хавфсизлик;  Ёшлар.