logo

Жаҳон динлари тарихи. Ислом динининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

15729.5 KB
Жаҳон динлари тарихи. Ислом динининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши www.arxiv.uz Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди. Дин бу дунёнинг ўткинчи эканини, охиратни эслатиб туради, одам боласини ҳушёр бўлишга, ҳаром йўллардан узоқ юришга, яхши бўлишига, яхши из қолдиришга ундаб туради. И.А.Каримов www.arxiv.uz www.arxiv.uz Дин – бу: Ижтимоий онг шаклидир. Худонинг, илоҳий кучларнинг мавжудлиги ғоясига асосланган бўлиб, диндорларнинг тегишли ҳулқ атвор ва хатти - ҳ аракатлар и дан иборат. Дин руҳ ва худолар томонидан табиат яратилганлиги ҳақидаги ғоядан , токи ягона худолик ( монотеизм ) назариясига қадар ривожланиб борди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Диннинг структураси • ақидалар – ягона х удога ва пайғамбарлар борлигига, жаннат ва дўз а хни борлигига, қиёмат қоим борлигига ишониш ва ҳ . •   ибодат (культ) – намоз ўқиш, қурбонлик қилиш , ҳажга бориш, рўза тутиш . • маросимлар www.arxiv.uz Диний эътиқод нинг пайдо бўлиши Дин ижтимоий онг шаклларидан бири ҳисобланади. «Дин» маъносида қўлланган лотинча « religion » сўзи «художўйлик», «табаррук», «илоҳий» деган маънони англатади. Ҳозирга келиб дунёда моҳияти ва удумлари шаклига, диний институтларининг мураккаблиги, диндорлар кундалик ҳаётининг муайян тартибга бўйсундирилиш даражасига кўра ўзаро фарқли икки юзга яқин дин мавжуд. Улар бир худоли ва кўп худоли, уруғ- қабилавий ёки илк (дастлабки) динлар, миллий ва жаҳон динлари бўлиши мумкин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Аҳоли ўртасида тарқалганлигига қараб динлар қабилавий, маҳаллий , миллий ёки жаҳон динлари деб аталади . Жаҳон динлари Бу тоифага ҳалқлар, давлатлар ва континентлар ўртасида тарқалган динлар киради. Улар: Буддизм Христиан лик Ислом динларидир . www.arxiv.uz www.arxiv.uz Буддизм 200 - 250 млн. тарафдорларига эга . Хиндистонда мил оддан аввалги 6-5 асрларда вужудга келган . Асосан Шарқий ва Марказий Осиёда тарқалган . Диннинг асосчиси – Сидхарта Гаутама Шакьямуни (Будда) . Буддизм турфа х ил кўринишлардан иборат : хинаяна, махаяна , тантризм, ламаизм . www.arxiv.uz Шахзода Сиддхартха Гаутама - буддавийлик таълимотининг асосчиси Буддавийлик рухонийлари www.arxiv.uz Христианлик - ( англ.Christianity о т греч.Christos – помазанник ) дунёда тарафдорлари 2 млрд. га яқин . Христианликнинг асосий моҳияти инсон худо кўринишида осмондан келиб тушган ва инсонларни барча гунохларидан ҳоли бўлиш учун ўз бўйнига ўлим ва азобларни олган Иисус Христос хақидаги таълимот ётади. Христианлик эрамизнинг 1 асрида Рим империясининг яқин шарқий худудларида пайдо бўлган. Биринчи бўлиб христианлирнинг иерусалим жамоаси И сонинг ш о гирдларидан иборат бўлган. IY асрга келиб Христиан дини Рим империясининг давлат динига айланган . www.arxiv.uz  Ислом синоним- мусулмонлик ( арабчадан- итоат қилиш , бўйсуниш ) Дунёда 1 ,5 млрд .га яқин тарафдорлари бор . Исломнинг асосини яккахудолик (тавҳид) ҳақидаги таълимот, Аллоҳнинг пайғамбарлари, жаннат ва дўзах, қиёмат борлигигига ишонч ташкил этади . Ислом милоднинг VII асрида Араб яриморолидаги ҳудудларда вужудга келди ва Шимолий Африка , Ироқ, Эрон, Жанубий шарқий Осиё, Марказий Осиёхудудларига тарқалган . Диннинг пайғамбари Муҳаммад ҳисобланади. www.arxiv.uz  Ўзбекистон мусулмонлари идораси нинг “ Мўйи Муборак” мадрасасида сақланаётган Ҳазрати Усмон мусҳафи www.arxiv.uz Будда ҳақидаги афсона Бир афсонада таъкидланишича, буддизмнинг пайдо бўлиши дунёга «Нурланган Будда» номи билан машҳур Сиддхартха Гаутама Шакьямуни ҳаёти билан бо ғ ли қ . Шакья кабиласидан бўлган князь ўғли Гаутама мил. ав. VI асрда дунёга келди. Донолар томонидан унинг келажаги гайри-оддий бўлиши ҳақида ба ш орат қилинган эди. www.arxiv.uz Буддизм - бу ҳаёт чархпалаги, узлуксиз қайта туғилишлар цикли – сансара ҳақидаги таълимотдир. Инсоннинг яхши ва ёмон хатти-ҳаракатларининг йиғиндиси унинг қандай шаклда қайта туғилишини белгилаб беради. Инсон қанчалик саховатли ҳаёт кечириб, савоб ишларни кўп қилиб ўтган бўлса, унинг кейинги тақдири шунчалик бахтлироқ бўлади, нирванага қисқароқ йўл билан эришади. Нирвана – буддизм таълимотига кўра, ҳаёт роҳат- фароғатларидан бутунлай воз кечиш йўли билан эришиладиган мутлақ осудалик ҳолати. Буддизм таълимоти www.arxiv.uz Дастлабки будд ист миссионерларнинг Марказий Осиёга кириб келиши Буддизм Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудла рида янги эранинг бошларида пайдо бўлди. Буддизмнинг Ҳиндистондан Марказий Осиёга кириб келишини одатда кушонларнинг ҳукмронлиги билан боғлайдилар. Император Канишканинг ҳукмронлиги даврида Кушон подшоҳлиги ушбу диннинг марказларидан бирига айланган. Милоднинг биринчи асрларида Амударё ҳавзасида ётган ерларда буддизм ҳукмрон дин саналган ва бу ерда араблар келишига қадар бошқа жойлардагига нисбатан узоқроқ вақт сақланиб турган. www.arxiv.uz Шарқий Туркистон. Ғордаги буддизм монастири www.arxiv.uz Минтақада будди зм нинг маҳаллий марказлари Айритом Улар орасида Айритом шаҳарчаси алоҳида ўрин эгаллайди. У Термиздан 17 км масофада, Термиздан Помиролди ўлкаларига кетаверишда, Амударёнинг қадимий кечуви яқини-да, тик қирғоқнинг ўнг томонида жойлашган. www.arxiv.uz Фаёзтепа Тошкентлик археолог Л.И.Альбаум Қоратепа шарқидан саксон метр нарида Фаёзтепа ибодатхонаси мажмуини очди. Қазиш ишлари 1963 йилда бошланган эди. Фаёзтепа биносининг режаси тўғри туртбурчакдан иборат алоҳида турган ступа шаклига эга. Бино учта тенг қисмларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири ички ҳовлша эга бўлган. www.arxiv.uz Фаёзтепа . Буддизм монастиридаги ступа www.arxiv.uz Далварзинтепа (Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани). Фан олами Далварзинтепа ҳақида 1962 йили Ҳамза номидаги санъатшунослик институти экспедицияси қазиш ишларига киришган пайтда билди. Шаҳардан ташқарида буддизм ибодатхонаси, вино тайёрлаш қурилмалари, дафн қилиш жойи - наус топилган. www.arxiv.uz Қува 1957 йилда Фарғона водийсидаги Қува шаҳри вайроналарида архитектура ва ҳайкалтарошликнинг ажойиб намунаси бўлган буддизм ибодатхонаси қолдиқлари топилган. Ушбу материаллар Фарғона вилоятида VII асрда буддизм дини кенг тарқалганини тасдиқлайди. www.arxiv.uz МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ХРИСТИАНЛИК www.arxiv.uz Марказий Осиёдаги биринчи христиан миссионерлари Христианлик таълимоти тарқалишида христиан жамоалари-нинг Шарқ ва Жанубга ҳаракатлари даврида амалга оширган кенг миссионерлик фаолияти катта роль ўйнади. Экваториал Гвинея, Бурунди ва Тонга каби Африка давлатларининг герб ва байрокларида «библия» ёки «Вифлеем юлдузи»нинг мунтазам равишда акс этиши маҳаллий аҳолига таргиботчилар кўрсатган давомли таъсирлардан далолат беради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Шарқда христианликнинг тарқалишига сабаб бўл ган омиллар Христианликнинг Марказий Осиёга кириб келишига Рим империясида христианларнинг беаёв тазйиқ остига одиниши ҳам сабаб бўлди. III асрга тегишли бир Сурия манбаи Марказий Осиё икки дарё оралиғини ўз ичига олган Кушон давлатидаги христианлар ҳақида маълумот беради. Улар Эрон, Марказий Осиё аҳолисини христианлик билан таништирдилар, Мўғилистон чўллари ва ҳатто Хитойгача етиб бордилар. www.arxiv.uz Тошкентдаги Свято-Успенск собори www.arxiv.uz Ўзбекистон ҳудудида христианлик V-VI асрларда Марвга яқин жойда Хоразм шимолий савдо йўлида шаҳардан икки фарсах нарида Эфес, Ктесифон, Сард типидаги илк Кичик Осиё черковлари анъанасида қурилган катта черковли христиан қишлоғи пайдо бўлади. Унинг чўзиқ зали бир нечта гумбазли бўлиб, уларнинг ўртасидагиси баландлиги билан кўзга ташланиб туради. www.arxiv.uz И С Л О М www.arxiv.uz Маҳаллий аҳолини нг исломлашуви. Ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ҳамда у ларнинг кўп асрлик ҳукмронлиги билан боғлиқ. Ўрта Осиёга араб юришлари 643- 6 44 йилларда бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий (704- 715) эришди. Минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида Ўрта Осиё икки қисмга бўлинди: 1) Мовароуннаҳр («Икки дарё орали ғ и») ва 2) Ароди ат-турк («Турклар ерлари», яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари). Мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади. www.arxiv.uz ҚУРЪОНИ КАРИМ www.arxiv.uz Маҳаллий ислом жамоасининг шаклланиш хусусиятлари Ислом маданияти алоҳида олинган муайян жамиятларда ривожланди ва бунинг натижасида маълум минтақавий шаклларга эга бўлди. Конкрет ислом фақат минтақавий шакллардан ташкил топган. Минтақавий ислом асосида миллий маданият, мафкура ва манфаатлар ётади. Узоқ асрлар ривожланиш жараёнида Ўрта Осиёда ҳам ислом дини миллий маданият билан чамбарчас боғланиб кетди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Ҳанафий мазҳаби ва Марказий Осиё маданияти Ҳанафий фақиҳлар Самарқанд ва Бухоро шаҳар лари аҳлининг турли қатламлари билан чамбарчас мустаҳкам алоқада бўлиб, ўз диний-ижтимоий фаолиятларида уларнинг манфаатларини акс эттирар эдилар. Шу пайтгача исломшуносликда Сомонийларнинг (874-99) ҳокимиятга келиши ўз-ўзидан ҳанафийларнинг мавқеларини кучайтирди, деб ҳисобланар эди. Аммо янги кашф этилган манбалардан маълум бўлишича, асли хуросонлик Сомонийлар маҳаллий аҳоли ва уларнинг етакчи вакиллари – ҳанафийлар таъсир доирасини чеклаш ва торайтириш учун аҳл ал-ҳадис ва шофиъийлардан фойдаланганлар . www.arxiv.uz Сурхондарёдаги Имом Термизий мақбараси www.arxiv.uz Суфий тариқатлари И слом маданияти асосан шаҳарларда марказлашди. Ўрта Осиёнинг четки ҳудудлари, айниқса турк ҳукмдорлари қўл остида бўлган минтақаларда (Ароди ат-турк), исломлашув жараёни эркин ҳолда кечди. Бунинг натижасида турли конфессиялар таълимот ва амалиёти бағрикенглик шароитида исломий тасаввурлар билан ўзаро мулоқотга киришди. Шундай қоришиқ анъаналар вакиллари бўлган харизматик шайхлар – тасаввуф намояндалари нинг XIII аср сиёсий ҳаётидаги мавқелари беҳад ошди. www.arxiv.uz Марказий Осиёда ал-фиқҳ Бу минтақада асосан, фиқҳнинг ҳанафий мактаби ривожланган. Ҳанафий мазҳаби бўйича Абу Ҳанифанинг шогирди бўлган Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш- Шайбонийнинг (ваф. 805 й.) 6 та китоби - « Кутуб зоҳират ар-ривойа » ( «Ишончли етказилган китоблар») – энг ка тт а обрўга эга. Бу асарлардаги асосий қоида, ҳолат ва хулосаларни кейинроқ Абу-л-Фадл ал-Марвазий ўзининг «Ал-кафи» асарида кўриб чиқ д и. Бу Шамс ад-Дин а с - Сарахсий ( ваф. 1090 й . ) асарга «ал-Мабсут» («Кегайтирилган») деб номланувчи батафсил изоҳларни тузди. Бу изоҳлар ҳанафий мазҳаби бўйича энг ишончли, нуфузли асарлардан бири деб тан олинган. www.arxiv.uz Фарғона Аҳмад ал- Фарғоний мажмуаси www.arxiv.uz Пайғамбар ҳ адислари ва суннаси « Ҳ адис» арабчадан «янги сўз» деб таржима қилинади. Ислом атамашунослигида « Ҳ адис» – пайғамбар Му ҳ аммад с.а.в . нинг ишлари, сўзлари ва ҳ аракатлари ҳақидаги ривоятдир. Пайғамбар ҳаётлик чо ғ лар ида жуда кам ҳадислар ёзиб олинган эди. Улар асосан оғзаки айтилар эди. Халифа лик ҳ удуди кенгайиши ва мусулмон дунёсида янги ҳ аётий муаммолар пайдо бўлиши билан ҳ адисларга талаб ошиб боради. Исломнинг илк даврида Расулуллоҳ мусулмон жамиятининг му ҳим саволларига ваҳий ёрдамида жавоб берар эди лар . Соддароқ масала ва саволларга эса мустақил жавоб қил ар эди лар . Натижада Пайғамбар сунн а си шаклланди. Шундай қилиб сунна ислом динининг Қуръондан кейинги иккинчи манба с и бўлиб қолди. www.arxiv.uz Самарқанд вилояти Имом Бухорий мақбараси www.arxiv.uz Марказий Осиёда ҳ адисшуносликнинг ривожланиши Исломнинг араб ярим ороли ҳудудидан ташқарига тарқалиши билан ҳадислар исломга янги кирган халқлар орасида, уларнинг ҳаётида чуқур илдиз отиб борди ва Макка, Мадина, Миср, Ироқ, Ҳуросон, Мовароуннахрда ҳадисшуносликнинг алохида марказлари вужудга келди. Марказий Осиё худудидаги Ҳуросон ва Мовароуннахрдаги марказлар биринчилардан эди. Бунга далил Ҳадисшунослик бўйича тузилган тўққизта асосий тўпламдан еттитаси ушбу худуд мухаддислари қаламига мансублигидир. www.arxiv.uz Ҳ адислар тўплами турлари • «Муснад» («асосли», «таянчли») типида ги тўпламларда ҳадислар ровийларига кўра бўлимларга ажратилган . • «Са ҳиҳ » ( « ишончли » ) типидаги тўпламларда, асосан, ишончлилик даражаси юқори ҳисобланган ҳадислар жамланган. Унда ҳадислар фиқҳий манбаларга хос тартибда жойлаштирилган. • « Сунан » ( « суннатлар » ) типидаги ҳ адис т ўпламлари ҳам « саҳиҳ » га яқин бўлиб, улардан кейинги ўринда туради. www.arxiv.uz Буюк му ҳ аддислар ва уларнинг тўпламлари Имом Бухорий Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870) нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида биринчи даражали муҳаддис сифатида тан олинган. У киши ҳадис бўйича «ал-Жоме ас-са ҳиҳ » ( « Ишончли тўплам » ) китобини ёздилар. Шу билан бирга бу олим ҳадис бўйича « ал-Адаб ал-муфрад » ( « Одоб дурдоналари » ), « ат-Тарих ал-кабир » ( « Катта тарих » ) « ат-Тарих ас-сағир » ( « Кичик тарих » ) каби асарлар муаллифидир. www.arxiv.uz