logo

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида маънавий-ахлоқий ғояларнинг ифодаланиши

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

14134 KB
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида маънавий-ахлоқий ғояларнинг ифодаланиши  1 . Мустақиллик ва маънавиятни англаш.  2. Таълим тизимини ислох қилиш ва маънавий мезонлар  3. Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя  4. Маънавий жасорат WWW.ARXIV.UZ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ “ ЮКСАК МАЪНАВИЯТ – ЕНГИЛМАС КУЧ” WWW.ARXIV.UZ “ Маънавият – , инсонни руҳан покланиш қалбан улғайишга , чорлайдиган одамнинг , ички дунёси иродасини , бақувват иймон - эътиқодини бутун , қиладиган виждонини , уйғотадиган беқиёс куч унинг барча қарашларининг ”. мезонидир И.А.КАРИМОВ WWW.ARXIV.UZ МАЪНАВИЯТ — ИНСОННИНГ УЛҒАЙИШ ВА КУЧ-ҚУДРАТ МАНБАИДИР МАЪНАВИЯТНИ АНГЛАШ МАЪНАВИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРАДИГАН АСОСИЙ МЕЗОНЛАР МАЪНАВИЙ ВА МОДДИЙ ҲАЁТ УЙҒУНЛИГИ WWW.ARXIV.UZ МУСТАҚИЛЛИК — МАЪНАВИЙ ТИКЛАНИШ ВА ЮКСАЛИШ МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТ МАЪНАВИЯТ ВА ЖАМИЯТНИНГ ЯНГИЛАНИШИ ИСЛОҲОТЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ МЕЗОНИ WWW.ARXIV.UZ МАЪНАВИЯТГА ТАҲДИД — ЎЗЛИГИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗГА ТАҲДИД ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ ВА МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР ФИКРГА ҚАРШИ ФИКР, ҒОЯГА ҚАРШИ ҒОЯ WWW.ARXIV.UZ ВАТАНИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ ИНСОН ҚАЛБИГА ЙЎЛ ЭНГ БУЮК ЖАСОРАТ WWW.ARXIV.UZ МАЪНАВИЯТНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ? Халқ оғзаки ижоди Муқаддас динимиз Оила МаҳаллаТаълим- тарбия тизимиМутафаккир боболаримиз- нинг илмий- ижодий кашфиётлари Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар WWW.ARXIV.UZ МАЪНАВИЙ МЕРОС, МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАР, КЎҲНА ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКЛАР - энг қадимги тошёзув ва битиклар; - халқ оғзаки ижоди намуналари; - қўлёзмалар; - маънавий бойликлар (тарих, адабиёт, санъат ва бошқалар) WWW.ARXIV.UZ ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ WWW.ARXIV.UZ МУҚАДДАС ДИНИМИЗ Қуръон-у Карим ва Ҳадис WWW.ARXIV.UZ Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ, МУТАФАККИР БОБОЛАРИМИЗНИНГ ИБРАТЛИ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ, БЕМИСЛ ИЛМИЙ-ИЖОДИЙ КАШФИЁТЛАРИ WWW.ARXIV.UZ О И Л А Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. ...бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди. WWW.ARXIV.UZ МАҲАЛЛА Маънавий ҳаётимизни юксалтириш ҳақида гапирганда, маҳалланинг роли ва таъсири хусусида тўхталиш албатта ўринлидир. Маълумки, азалдан ўзбек маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб келади. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар авваламбор маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. WWW.ARXIV.UZ ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ ТИЗИМИ Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил - бу таълим- тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир. Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган. WWW.ARXIV.UZ АЛБАТТА, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ — ОНГ МАҲСУЛИ, ЛЕКИН АЙНИ ВАҚТДА ОНГ ДАРАЖАСИ ВА УНИНГ РИВОЖИНИ ҲАМ БЕЛГИЛАЙДИГАН, ЯЪНИ ХАЛҚ МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРАДИГАН ВА БОЙИТАДИГАН ЭНГ МУҲИМ ОМИЛДИР. БИНОБАРИН, ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ ТИЗИМИНИ ВА ШУ АСОСДА ОНГНИ ЎЗГАРТИРМАСДАН ТУРИБ, МАЪНАВИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИБ БЎЛМАЙДИ.МАЪНАВИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН НИМАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК? WWW.ARXIV.UZ Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргохларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯДА ҲАР БИР БОЛА ТИМСОЛИДА КИМНИ КЎРИШ ЗАРУР? Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мурабэий ҲАР БИР БОЛА ТИМСОЛИДА АВВАЛО ШАХСНИ КЎРИШИ ЗАРУР. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш — таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак. WWW.ARXIV.UZ ...мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бутун мамлакат миқёсида таълим ва тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш тизимларини тубдан ислоҳ қилишга ниҳоятда катта зарурат сезила бошлади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш билан боғлиқ жараён узоқ йиллар мобайнида бу соҳада талай муаммолар йиғилиб қолганини кўрсатди. Мен бунга ушбу дастур лойиҳаси устида саккиз ой мобайнида ишлаш жараёнида шахсан амин бўлдим. ПРЕЗИДЕНТИМИЗ “КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ” УСТИДА ҚАНЧА ВАҚТ ИШЛАГАНЛАР? WWW.ARXIV.UZ МАЪНАВИЯТНИНГ ИНСОН ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА ФИКР ЮРИТГАНДА, БУ БОРАДА АСРЛАР ДАВОМИДА ҚИЗҒИН БАҲС-МУНОЗАРАЛАРГА САБАБ БЎЛИБ КЕЛАЁТГАН БИР МАСАЛАГА АЛОҲИДА ТЎХТАЛИБ ЎТИШ ЛОЗИМ, ДЕБ ЎЙЛАЙМАН. ЯЪНИ, ОДАМНИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИДА МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ АСОСЛАР БИР-БИРИГА НИСБАТАН ҚАНДАЙ ЎРИН ТУТИШИ, УЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ УСТУВОРЛИК КАСБ ЭТИШИ ҲАҚИДА ТУРЛИ-ТУМАН, БАЪЗАН ЭСА ЗИДДИЯТЛИ ФИКР ВА ҚАРАШЛАР МАВЖУД БЎЛГАНИНИ ВА БУНДАЙ ТОРТИШУВЛАР ҲОЗИРГАЧА ДАВОМ ЭТАЁТГАНИНИ КУЗАТИШ ҚИЙИН ЭМАС. ЖАМИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МАЪНАВИЯТНИНГ ЎРНИ WWW.ARXIV.UZ Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб , асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиши ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун- моҳиятини ифода қилган бўламиз. ... Табиийки, миллий ғоямиз шу юртда яшаётган барча одамларнинг олижаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги деган юксак тушунчаларни ўз ичига олади. Миллий ғоямизнинг асосий мазмунини ифода этадиган йўналишлар ҳақида гапирганда, ҳеч шубҳасиз, биз Ватан равнақи ва тараққиётини ўзимизга тасаввур қиламиз. Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари акиқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади. ... маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қўйиладиган талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади. МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТ WWW.ARXIV.UZ Бугунги кунда мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият пойдеворини барпо этишда эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш масаласи биз учун ғоят долзарб аҳамиятга эга. Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши и ва юксалиши билан узвий боғлиқцир. ... Шу билан бирга, тарихий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, турмуш тарзига орқа- олдини ўйламасдан, ёпиасига бетартиб қайтиш бошқа бир кескинлик, дейлик, бугунги давр ҳаётини қабул қилмаслик, жамиятни янгилаш заруратини инкор этиш каби номақбул ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмаслик зарур эди. Барчамизга маълумки, миллат ва халқнинг руҳи, дунёқараши ва турмуш тарзини ифода этадиган миллий маънавиятга муносабат, уни замон талаблари асосида ривожлантириш, одамларнинг дунёқараши ва тафаккурини ўзгартириш масаласи ҳар томонлама чуқур ва пухта ўйлаб иш юритишни талаб қилади. МАЪНАВИЯТ ВА ЖАМИЯТНИНГ ЯНГИЛАНИШИ WWW.ARXIV.UZ Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни объектив тан олил керак — бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қушнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас. МАЪНАВИЯТГА ТАҲДИД – ЎЗЛИГИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗГА ТАҲДИД Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга . Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина ха-бар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шидда-тидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улсан зиён етказиши мумкин. Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўиилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча — қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади. WWW.ARXIV.UZ Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” ХАВФИ НИМАЛАРДА КЎРИНАДИ? Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли балоқазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда. WWW.ARXIV.UZ ... биз бугунги кунда таълим-тарбия соҳасидан бошлаб, матбуот, телевидение, Интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари, театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъатигача, бир сўз билан айтганда, инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолия-тимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари, замон талаблари асосида янада кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз зарур.МАЪНАВИЯТНИ ҚУДРАТЛИ КУЧГА АЙЛАНТИРИШ УЧУН БИЗ ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАРГА БИРИНЧИ ГАЛДА ЭЪТИБОР БЕРИШИМИЗ, ҚАНДАЙ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШИМИЗ ЗАРУР? WWW.ARXIV.UZ Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир. Адабиётнинг инсоншунослик деб, шоир ва ёзувчиларнинг эса инсон руҳининг муҳандислари, деб таърифланиши бежиз эмас, албатта. Адабиёт, сўз санъати азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб келади. Хусусан, мустақиллик йилларида юртимизда маънавиятимизнинг ғоят муҳим ва узвий қисми бўлган адабиётни ривожлантириш, шоир ва ёзувчиларимизнинг эзгу меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз ҳосилини бераётгани, бадиий адабиётимиз мавзулар кўлами жиҳатидан қам, жанрлар нуқтаи назаридан ҳам ранг-баранг бўлиб бораётгани, адабиёт майдонида янги-янги номлар пайдо бўлаётгани китобхон халқимизни албатта қувонтиради. ...улуғ адиб Чўлпон айтганидек, адабиёт яшаса — миллат яшайди.А Д А Б И Ё Т WWW.ARXIV.UZ Энг оммавий санъат тури бўлмиш кино соҳасини оладиган бўлсак, ўз вақтида бу борада бизда ўзига хос ижодий мактаб яратилганини мамнуният билан қайд этиш лозим. Кино санъатининг инсон онги ва тафаккури, жамият ҳаётига таъсири беқиёс эканини ҳисобга олган ҳолда, истиқлол йилларида миллий кинематографияни ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, бу борада зарур моддий ва маънавий шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар ту файли янги-янги фильмлар суратга олинмоқда, улар орқали тарихимиз ва бугунги ҳаётимиз билан боғлиқ турли мавзулар ёритилмокда. Ўзбек кинолари нуфузли халқаро фестивалларда совринли ўринларга сазовор бўлаётгани, албатта, қувонарлидир. К И Н О WWW.ARXIV.UZ Санъат ва маданиятдек қудратли куч орқали инсон қалбига йўл топиш ҳақида сўз юритар эканмиз, ҳаммамиз яхши тушунамизки, ҳар қайси истеъдод эгаси ўзига хос бир олам, шу сабабли ижод ахлига қандайдир ақл ўргатиш, энг асосийси, уларни бошқаришга уриниш мумкин эмас. Лекин бу ҳаётда уларни бирлаштирадиган, янги ижодий марралар сари илҳомлантирадиган муқадас тушунчалар борки, улар Ватан ва халқ манфаати, эзгулик ва инсонийлик тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Агарки ҳар қайси ижодкор ўз асарларида ана шу ўлмас ғояларни бош мақсад қилиб қўйса, уларни бадиий маҳорат билан ифода эта олса, ҳеч шубҳасиз, адабиёт ҳам, маданият ва санъат ҳам том маънода маънавий юксалишга хизмат қилиб, ўзининг ижтимоий вазифасини тўлиқ адо этишга эришган бўлади.С А Н Ъ А Т WWW.ARXIV.UZ Жаҳон миқёсида воқеалар шиддат билан кечаётган бир пайтда замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан, Интернетнинг беқиёс имкониятларидан кенг фойдаланишга тайёр бўлиш матбуот, ахборот ва медиа тармоқлари, жумладан, телевидение ва радио соҳасида хизмат қилишга ўзини бағишлаган, етук мутахассис бўлишга аҳд қилган ва бу соҳада ўз келажагини кўрмоқчи бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг фаолият мезонига айланиши зарурлигини барчамиз яхши англаймиз.И Н Т Е Р Н Е Т WWW.ARXIV.UZ Мен ҳар қандай ёвузликни сотқинликдан кўраман. Эзгулик ва ҳақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир. Табиатида сотқинлик хусусияти бўлган одам раҳбарлик курсисига ўтириб қолса борми, у ерда осойишталик йўқолди, деяверинг. Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис бундай одамлардан огоҳ бўлишимиз, уларга ёнимизда ўрин бўлмаслиги лозим. Агар теварак-атрофимиздаги бирорта кишида шундай аломатлар сезилаётган бўлса, уларни дарҳол тарбиямизга олиб, тўғри йўлга бошлашимиз керак. Шу муносабат билан тарихда кўп марта ўз тасдиғини топган, мен ҳам ўз тажрибамда синаган ҳаётий бир ҳақиқатни яна бир бор такрорлашни зарур деб ҳисоблайман: агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқиии ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди. ЎЗБЕК ХАЛҚИНИ ҚАЧОН ҲЕЧ КИМ ЕНГА ОЛМАЙДИ? WWW.ARXIV.UZ Айниқса, бизнинг миллий анъаналаримизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган клиплар, турли тиллардаги сўзларни қориштириб ёки талаффузни атайлаб бузиб айтиш каби номуносиб ҳаракатларни айрим ёш ижрочилар ўзи учун қандайдир янгича услуб деб билаётгани, менимча, санъатни, унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунмасликдан бошқа нарса эмас. Маданий жамоатчилигимиз, авваламбор мусиқашунос олимлар, устоз санъаткорлар, композиторлар, ёзувчи ва журналистлар, кўп сонли санъат ихлосмандлари бундай масалалар юзасидан ўз фикрини очиқ билдириб бориши, шу тариқа ёшларимизга тўғри тарбия беришимиз ҳам қарз, ҳам фарз, деб ўйлайман. Биз учун ахлоқий жиҳатдан номаъқул, миллий қадрият ва қарашларимизга ёт бўлган, лекин ҳозирги вақтда ҳаётимизга кириб бораётган мана шундай кўринишларни бамисоли юқумли касаллик деб қабул қилишимиз лозим . Ва айни шу асосда бундай хуружларнинг ўта хавфли ҳолат эканини англашимиз зарур. АХЛОҚИЙ НОМАЪҚУЛ, МАЪНАВИЯТИМИЗГА БЕГОНА АХБОРОТ ВА ОДАТЛАРНИ НИМА ДЕБ АТАШ КЕРАК? WWW.ARXIV.UZ