logo

Илк давлатларнинг шаклланишида ташқи маданиятларнинг таъсири

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2619.5 KB
ИЛК ДАВЛАТЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ТАШҚИ МАДАНИЯТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ РЕЖА: 1. Арийлар ҳақида ёзма маълумотлар. 2. Арийларнинг Марказий Осиё бўйлаб тарқалиши ҳақида археологик ва ёзма манбалар. 3. Окс ва Хараппа цивилизацияларининг маданий алоқалари Адабиётлар: • «Авеста». Видевдат. М. Исҳоқов таржимаси. - Тошкент, Шарқ, 2008. • Асқаров А. Орийлар муаммоси: янгича қарашлар ва ёндошувлар. Ўзбекистон тарихи моддий маданият ва ёзма манбаларда. - Тошкент, Ф ан , 2005. – Б. 69-80. • Кузьмина Е.Е. Арии – путь на юг. - М., - С.Пб. Летний сад, 2009. 557 с. • Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху раннега железнего века. – Ташкент, 2000. – 119 с. • Ширинов Т.Ш., Шайдуллаев Ш.Б. К вопросу о хронологической периодизации Кучуктепа // ИМКУ, Вып.22. - Ташкент, Фан, 1988. - C.13-26. • Шайдуллаев. Ш.Б. Авеста ва моддий маданият. Ўзбекистон тарихи журнали. 2004 йил. 3- сон. • « Авесто»да энг хадимги вилоятларнинг номлари Яшт китобининг учинчи ва Видевдатнинг биринчи бобида санаб утилган. Яшт руйхатидаги биринчи мамлакат «Арёнам Вайжо» ёки «Арийларнивг сайхон ерларидир». У юртда куп яйлов-дарёга эга баланд тоглар, кенг дарёлар ва чуқур куллар булган. • Видевдат китобида Ахурамазда пайгамбар Заратуштрага бундай хабар қилади: «одамлар яшаши учун энг яхши мамлакатни, Ванхви Датьё дарёсидаги Аренам Вайжога асос солдим. Аммо Ахриман у ерга ўн ой қиш ва икки ой ёзни шаклантирди • Иккинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакат лар ва улкалардан булган Гава Сугда маконига асос солдим. • Учинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва улкалардан булган қудратли Моуруга асос солдим. • Туртинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва улкалардан булган, баланд байроқли гузал Бахдига асос солдим». “ АВЕСТА” ВА АРХЕОЛОГИЯ • «Авеста» маълумотлари бўйича, зардуштийлик динининг асосчилари Арийлар бўлган. • «Авеста»да арийлар «...узун бўйли, оқ танли, сариқ сочли кишилар», - сифатида таърифланган. Аёллари эса «малла кўзли, узун сочлари ўрилган»,- деб тасвирланган. «Ригведа»да ҳам арийларнинг оқ танли эканлиги эсланади. • Арийларнинг археологик жиҳатдан қайси маданият соҳиблари эканлиги илмий жиҳатдан ўз ечимини топган масала эмас. Фикримизча, ушбу масаланинг ечимига энг яқин келган олима Е.Е. Кузьмина ҳисобланади. Унинг фикрича, Андроново маданияти соҳиблари «Авеста» ва «Ригведа»да таърифланган Арийларга ниҳоятда яқинлиги билан характерланади. Ҳақиқатдан ҳам, Андроново маданияти тарқалган ҳудудларда қишнинг узоқ давом этиши, аҳолисининг кулолчилик чархини билмаганлиги, антропологик жиҳатдан нисбатан йирик инсонлар бўлганлиги, Андроново маданиятининг жанубга, ҳаттоки Ҳиндистонгача тарқалишининг археологик кузатилиши олимага шу фикрга келишга имкон берган.   АНДРОНОВА МАДАНИЯТИ АШЁЛАРИ ХАРАППА ШАҲАР - ДАВЛАТЛАРИ ЖАРҚЎТОН КАЛИБАНГАН Жарқўтон ва Калибанган меъморий таққослаш ЖАРҚЎТОН - ХАРАППА МАДАНИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ ЗООЛОТРИК ТЕРРАКОТ ХАЙКАЛЧАЛАР Жом. Андроново ва сополли маданияти ашёлари