logo

Kon jinslaring fizik mexanik hususiyatlari. Kon jinslarini qazish burgilash qiyinligi buyicha sinflari

Yuklangan vaqt:

15.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

234.515625 KB
Kon jinslaring fizik mexanik hususiyatlari. Kon jinslarini qazish burgilash qiyinligi buyicha sinflari Reja: 1.Kon ninslarining mexanik xususiyatlari 2. Kumir va kon jinslarini buzish usulari 3.Kon jinslarini burgilash qiyingligi buyicha sinflari 1.Kon ninslarining mexanik xususiyatlari  Кон жинсларининг асосий хусусиятларини икки гурухга бўлиш мумкин:  1- физик хусусиятлари — зичлик, ғоваклилик, намлилик, товуш, электр ва иссиқлик ўтказувчанлик ва бошқалар;  2 - механик хусусиятлари — мустаҳкамлик, қаттиклик, тирновчанлик, пластиклик, деформацияланувчанлик, қовушқоқлик, мўртлик 1.Kon ninslarining mexanik xususiyatlari  Жинсларнинг мустаҳкамлиги – массивга таъсир қилувчи ҳар қандай турдаги бузувчи кучларга нисбатан кон жинсларининг комплекс қаршилиги кўрсатгичидир. Масалан, бурғилаш, портлатиш ва кон босими таъсирида бузилишга кўрсатадиган қаршиликлари. 2. Kumir va kon jinslarini buzish usulari  Кўмир ва кон жинслари қуйидаги усуллар ёрдамида бузилади:  - механик усул билан, бунда кон жинси массивдан бевосита ишчи орган ѐрдамида ажратиб олинади. Бу усулда бир бирлик ажратиб олинган тоғ жинсига тўғри келадиган энергия сарфи 0,2 – 1,7 кВтсоат/м3 ни ташкил этади;  - гидравлик усул блан, бунда тоғ жинси массивдан гидромонитордан берилаѐтган катта босимли сув оқими ѐрдамида ажратиб олинади. Тоғ жинсларини сув тагидан қазиб олишда эса земснарядлар ѐрдамида сув билан биргаликда сўриб олинади. Тоғ жинсларини кучли босимли сув оқими ѐрдамида бузишнинг энергия сарфи 0,4-4 кВтсоат/м3 ни ташкил этади, земснарядларда эса 1,5-2 марта камдир;  - портлатиш усули билан, бунда тоғ жинси массивдан портловчи модданинг портлашидан ҳосил бўлган кучли босимли газ таъсирида ажратиб олинади. Бу усулда фақат 1 м портлатиш скважиналарини ўтишга 4 – 10 кВтсоат энергия сарфланади. 3.Kon jinslarini burgilash qiyingligi buyicha sinflari  Кон жинсларинининг бурдаланиш ва бурғиланиш қийинлиги бўйича синфланиши. В.В.Ржевский кон жинсларини бурдалашнинг қийинлиги нисбий кўрсатгичини қуйидаги эмпирик боғлиқлик бўйича аниқлашни таклиф этган:  Пр= 0,5Ктр(  ñèê +  ñèëæ +  ÷óç )+0,5γ бу ерда Ктр=0,05-1,0 – кон жинслари дарздорлигиги ҳисобга олиш коэффициенти;  ñèê =34-450;  ñèëæ =0,01-75;  ÷óç =0- 43 – мос равишда кон жинсларининг сиқилишга, сурилишга ва чўзилишга чидамлилик чегаралари, МПа; γ=1,2-4,8 т/м3 3.Kon jinslarini burgilash qiyingligi buyicha sinflari  Механик усул билан бурдаланадиган барча жинслар бурдаланиш қийинлиги нуқтаи назаридан 5 та синфга ажратилган: I синф – енгил бурдаланадиган (Пр=1-5); II синф – ўртача бурдаланадиган - (Пр=5,1-10); III синф – қийин бурдаланадиган - (Пр=10,1-15); IV синф – жуда қийин бурдаланадиган - (Пр=15,1-20); V синф – ниҳоятда қатиқ бурдаланадиган - (Пр=20,1-25); Пр>25 жинслар категориядан ташқари ҳисобланади.