logo

Органик эритувчи буғларини адсорбцион ушлаб қолиш технологияси. Ёнувчан газ ташламаларини термик зарарсизлантириш технологияси

Yuklangan vaqt:

19.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

211.5205078125 KB
Органик эритувчи буғларини адсорбцион ушлаб қолиш технологияси. Ёнувчан газ ташламаларини термик зарарсизлантириш технологияси Долзарблиги • Органик эритувчи буғларини рекуперация қилиш катта аҳамиятга эга бўлиб, бу катта иқтисодий самара беради, чунки уларни чиқинди газлар билан биргаликдаги исрофи 600-800 минг т/йилни ташкил этади, яъни шунча миқдордаги эритувчи буғлари атмосферага бекорга ташланади. • Уларни рекуперация қилиш учун асосан адсорбцион усул қўлланиши мумкин. Рекуперацион қурилмани рентабел ишлаши учун чиқинди газдаги органик эритувчи буғларининг энг кам концентрацияси (С) № Эритувчи номи С, г/м 3 1 Ацетон 3,0 2 Бензин 2,0 3 Бензол 2,0 4 Бутил ацетат 1,5 5 Ксилол 2,1 6 Метил ацетат 2,1 7 Толуол 2,0 8 Этил спирти 1,8 9 СS 2 6,0 10 Трихлорэтилен 1,8 11 Метиленхлорид 2,0 12 Тетрахлоруглерод 4,5 Мезо ( ўзгарувган) ғовак радиуси 1,5  10 -9 дан 2  10 -7 м гача ўзгаради. Саноатда ишлатиладиган мезо ғовакли сорбентлар юзаси 10-400 м 2 /г интервалида бўлади. Саноат адсорбентларининг макро-ғовак радиуси 2-10 - 7 м. атрофида бўлади, юзаси 0,5-2 м 2 /г. Саноат адсорбентларига - активланган кўмир, силикагель, алюмогель, цеолит ва ионитлар киради. Адсорбентларни ҳақиқий, туюлма ва уйма(гравиметрик) зичлиги бўлади: Ҳақиқий зичлик адсорбент моддасининг ғовакларсиз зич ҳажмининг бирлик массасини билдириб, қуйидагича аниқланади: G - адсорбентнинг массаси V 1 - адсорбентнинг ҳажми V 2 - ғоваклар ҳажми2 1 V V G X    Органик эритувчи буғларини адсорбцион ушлаб қолиш қурилмасининг схемаси. 1-вентилятор, 2-калорифер, 3-адсорберлар, 4-конденсатор , 5-фазаларни ажратувчи, 6-қатламларни ажратувчи. Жараён параметрлари Адсорберларга АР-3 маркали активланган кўмир солинган. 1-вентилятор орқали органик эритувчи буғлари (ОЭБ) 2-калориферларга берилади (концентрацияси 5-6 г/ м 3 ). У ерда қисман қиздирилиб, кейин активланган кўмир билан тўлдирилган адсорберларга узатилади. Тозаланган газ адсорбернинг қуйи қисмидан атмосферага чиқариб юборилади. Адсорбент тўйингандан кейин (одатда 8-12 соатдан кейин) ютилган эритувчи буғлари десорбция қилинади(ажратилади). Бунинг учун адсорбернинг қуйи қисмидан қиздирилган сув буғи берилади (ҳарорат 115-118 0 С атрофида бўлади). Десорбция жараёни конденсаторда тўпланадиган конденсатнинг концентрацияси ва зичлигига қараб давом эттирилади. Дистиллятнинг зичлиги 0,966 г/см 3 га етганда жараён тўхтатилади.   ЁНУВЧАН ГАЗ ТАШЛАМАЛАРИНИ ТЕРМИК ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ . Қўллаш сохалари Токсик, ёмон хидли осон оксидланувчи газлар кўп ҳолларда махсус аппаратларда ёқиш орқали зарарсизлантирилади. Ушбу усул оддийлиги билан бошқа усуллардан фарқланади. Бу усул асосан: • лак-буёқ саноатида; • кимё саноатида; • электротехникада; • бўяш цехларида ҳосил бўладиган газларни тозалашда қўлланилади Бунда тозаланувчи газ ҳаво кислороди ёрдамида ёқилади ва ҳосил бўлган газлар бошланғич газга нисбатан заҳарсиз бўлиши керак. Саноат чиқинди газларини термик зарарсизлантириш ( иссиқлик алмаштиргичсиз ) Саноат чиқинди газларини термик зарарсизлантириш ( иссиқлик алмаштиргичли ) Буғларни ўз-ўзидан аланга олиш ҳароратлари (t a ) Модда t a , 0 С Модда t a , 0 С Модда t a , 0 С Аммиак 649 Метан 537 Фтал ангидрид 584 Ацетон 538 Метил спирти 470 Фурфурол 393 Бензол 579 Метил эфир 350 Фурфурил сп. 490 Бутадиен 449 Метилэтилкетон 516 Хлорбензол 674 Бутил спирти 367 Нитробензол 496 Циклогексан 268 Винилацетат 426 Олеин кислота 363 Циклогексанон 495 Водород циан 538 Пропан 468 Эпихлоргидрин 410 Глицерин 393 Пропилен 504 Этан 510 Дибутилфталат 404 Сероводород 260 Этилацетат 486 Дихлорметан 640 Скипидар 253 Этилбензол 466 Дихлорэтилен 413 Стирол 491 Этиленоксид 430 Керосин 254 Толуол 552 Этиленгликол 413 Крезол 559 Углерод оксиди 652 Этил спирти 426 Ксилол 496 Фенол 715 Этил эфири 186 Ишлатиш параметрлари • Баъзан чиқинди ташламалари таркибида органик эритувчи буғлари кўплаб учраса, улар ёқилғи сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. • Чиқинди ташламалар таркибидаги ёнувчан моддаларнинг иссиқлик чиқариш қобилияти 3,35- 3,77 МДж/м3 га тенг бўлганда ва юқори ҳарорат берганда мустақил ёқилғи сифатида қўлланилиши мумкин. • Чиқинди ташламаларда ёнувчан аралашмаларнинг миқдори етарли бўлмаса, қўшимча ёқилғи газнинг ишлатилинади. Одатда 1000 м 3 газ учун 20-30 кг шартли ёқилғининг ишлатилиши аниқланган.